1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.05.00.00 Биржа фаолияти / 09.05.01.00 Биржалар ва уларнинг фаолиятини ташкил этишнинг умумий қоидалари. Биржаларнинг ихтисослашуви;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.17.00.00 Савдо / 09.17.05.00 Кўргазма. Ярмарка. Кимошди савдолари. Биржалар;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.17.00.00 Савдо / 09.17.10.00 Алоҳида турдаги маҳсулотлар бўйича савдо]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Савдо ва хизматлар кўрсатиш;
2.Молия / Биржа фаолияти]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН ТОВАР-ХОМ АШЁ БИРЖАСИДА САВДОНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Биржа ва ярмарка савдосининг самарадорлигини оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида»1999 йил 15 апрелдаги 174-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Бозор инфраструктурасини янада такомиллаштириш ҳамда савдони эркинлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси хўжалик юритувчи субъектларига 1-иловага мувофиқ рўйхатга кирувчи ўзлари ишлаб чиқарган товарларни Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси орқали етакчи товар биржаларида амалда бўлган талаблар ва нархларга мувофиқ фақат эркин алмаштириладиган валютага сотишга рухсат этилсин.
2. Қуйидагилар тасдиқлансин:
Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси савдоларида товарларни эркин йўналтириладиган валютага сотиш тартиби 2-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси бож чегараси орқали ўтадиган эркин алмаштириладиган валютага харид қилинган биржа товарларини ўтказиб юбориш ва уларга декларация тўлдириш тартиби 3-иловага мувофиқ.
3. Белгилаб қўйилсинки:
биржа ва ярмарка савдоларида маҳсулот ва товарларнинг барча турлари сотилиши мумкин, квоталаниши керак бўлган маҳсулот ва товарлар бундан мустасно;
Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси орқали пахта толасини сотишга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан биржа савдолари учун белгиланган квоталар ҳажмида йўл қўйилади;
Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси орқали фақат омборларда мавжуд бўлган ҳамда Ўзбекистонда эътироф этилган мустақил халқаро ваколатли ташкилотлар томонидан берилган сертификатларга эга бўлган пахта толаси сотилади;
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги Молия вазирлиги ва «Ўзулгуржибиржасавдо» уюшмаси билан биргаликда ҳар бир савдо олдидан етакчи товар биржаларида амалда бўлган котировкаларни ҳисобга олган ҳолда эркин алмаштириладиган валютага сотиладиган товарларнинг бошланғич нархини тавсия этади.
4. Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги ва «Ўзулгуржибиржасавдо» уюшмаси зарур ҳолларда вужудга келаётган бозор конъюнктурасини ҳисобга олиб ўзларига ажратилган квоталар доирасида пахта толасини Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси орқали Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда сотсинлар.
5. Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 26 сентябрдаги 375-сон қарори 1-бандининг 2-хатбоши ва қарорга 1-илова 1-бандининг 2-xатбоши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 7 октябрдаги 499-сон қарори 1-бандининг 1-хатбоши ва 2-бандининг 1-хатбоши «қонунчиликда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно» сўзлари билан тўлдирилсин.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари В.А. Чжен зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1996 йил 20 сентябрь,
329-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 20 сентябрдаги 329-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ўзбекистон товар-хом ашё биржаси орқали фақат эркин алмаштириладиган валютага сотиладиган товарлар
Пахта чиқиндилари (шу жумладан, калава чиқиндиси, узилган хом ашё)
5202
8.
Йигирилган ип
5205-5207
9.
Ип-газлама
5208 5212
10.
Изоляцияланган сим
8544
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 25 августдаги 366-сонли қарори таҳририда)
Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 20 сентябрдаги 329-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси савдоларида товарларни эркин алмаштириладиган валютага сотиш
ТАРТИБИ
1. Мазкур Тартиб эркин сотиш учун корхоналар ва хўжаликлар ихтиёрида қолган товарларни Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси (кейинги ўринларда биржа деб аталади) орқали фақат эркин алмаштириладиган валютага сотишга рухсат этилган товарларни сотишнинг асосий шартларини, шунингдек савдоларни тайёрлаш, битишувлар ва улар бўйича ҳисоб-китобларни расмийлаштириш тартиботини белгилайди.
2. Биржа савдоларида ҳар қандай юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан хорижий юридик ва жисмоний шахслар мазкур Тартибга мувофиқ мазкур қарорнинг 1-иловасига киритилган товарларни сотиб олишлари мумкин. Биржа савдоларида сотиб олинган ва республика ташқарисига олиб чиқиб кетиладиган товарлар тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлганда лицензияланмайди ва уларга бож солинмайди.
3. Биржада фақат нақд (жисмоний) товар ҳажмига битишувлар тузилиши мумкин.
4. Товарларни сотишга таклиф этишда сотувчи биржага қуйидагиларни тақдим этади:
товар эгасининг товарнинг бу ҳажми ҳақиқатдан ҳам сотувчи томонидан ишлаб чиқарилганлиги, эркин сотиш учун ихтиёрида қолган қисми унинг хусусий мулки ҳисобланишини тасдиқловчи ҳужжат;
квота (квоталанадиган товарлар учун) мавжудлиги тўғрисидаги ҳужжат;
Ўзбекистонда эътироф этилган мустақил халқаро ваколатли ташкилотлар томонидан берилган сифат сертификати;
Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасида рўйхатга олинган брокер билан тузилган шартнома-топшириқ.
5. Харидор биржага Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасида рўйхатга олинган брокер билан тузилган шартнома-топшириқ билан бирга харидорнинг молиявий аҳволи тўғрисида банк маълумотномасини, тўлов топшириқномасини тақдим этади.
6. Тақдим этиладиган ахборот ва ҳужжатларнинг тўғрилиги ва ишончлилиги, шунингдек товарнинг мавжудлиги ва сифати юзасидан ўзларига тегишли қисми учун Сотувчи ва Харидор жавоб берадилар.
7. Биржа савдоларини ўтказиш куни ва вақти Биржа бошқарувининг қарори билан белгиланади.
8. Биржанинг савдо зали биржа савдоларини ўтказиш жойи ҳисобланади.
10. Буюртма брокер томонидан савдони тайёрлаш ва ўтказиш гуруҳига берилади, у ерда буюртманомаларнинг тўғри тўлдирилганлиги, тегишли ҳужжатларнинг мавжудлиги текширилади.
11. Савдони тайёрлаш ва ўтказиш гуруҳи Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Молия вазирлиги ва «Ўзулгуржибиржасавдо» уюшмаси тавсиялари асосида ҳар бир савдога ахборот варақаларини (белгиланган шакл бўйича) тузади, улар савдо қатнашчиларига тегишли савдо куни бошланишидан 24 соат олдин берилади. Ахборот варақасида мазкур савдо кунида савдога қўйиладиган товарнинг номи, нархи, миқдори, ўраб-жойланиши, ишлаб чиқарувчининг номи, товарнинг турган жойи, ўлчов бирлиги, ҳисоб-китоблар тартиби, етказиб бериш муддатлари, сифат сертификати ҳамда товарнинг келиб чиқиши ҳақидаги ҳужжатларнинг мавжудлиги кўрсатилади.
12. Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасида тузилган контрактлар бўйича тўлов шакли ҳақини олдиндан тўлаш ёки тасдиқланган аккредитив.
Контракт шартларида ҳақи олдиндан тўланганда валюта маблағларининг ёки биринчи даражали банк томонидан тасдиқланган аккредитивнинг келиб тушиш шартлари аниқ келишиб олиниши керак.
13. Биржа «Ўзистиқболстат» давлат қўмитасига ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигига сотилган товарнинг миқдорини, унинг тавсифларини, товарнинг нархини, умумий қийматини, тўлов шаклини ва товар сотилган мамлакатни кўрсатган ҳолда содир этилган битишувлар тўғрисида ахборот юборади.
14. Биржа, шунингдек жўнатилаётган юкни суғурталашда ва тарқатишда кўмаклашади.
15. Расмийлаштирилган ва рўйхатдан ўтказилган контракт олинганда мазкур контракт барча бандларининг бажарилиши юзасидан жавобгарлик сотиб олувчи ва сотувчи мижозларга юкланади. Мазкур контракт шартлари бузилган тақдирда айбдор томон контракт шартларига ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ жавоб беради.
Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 20 сентябрдаги 329-сон қарорига 3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси бож чегараси орқали ўтадиган эркин алмаштириладиган валютага харид қилинган биржа товарларини ўтказиб юбориш ва уларга декларация тўлдириш
ТАРТИБИ
1. Мазкур Тартиб Ўзбекистон Республикаси бож чегараси орқали ўтадиган эркин алмаштириладиган валютага харид қилинган биржа товарларини ўтказиб юбориш ва уларга декларация тўлдириш тартиботини белгилайди.
2. Республика ташқарисига олиб чиқиб кетиш мўлжалланаётган маҳсулотлар бўйича битишувлар тузилгандан сўнг биржа контрактни биржа муҳри ҳамда «Пошлинасиз ва лицензиясиз Ўзбекистондан четга олиб чиқиб кетиш» штампи билан тасдиқлайди ва ҳисобга қўйиш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг Бош божхона бошқармасига юборади.
3 Божхона органлари келишилган жадвалга мувофиқ биржа чопаридан тасдиқланган контрактларни реестр бўйича қабул қиладиган, уларни ҳисобга қўядиган, имзолаб, муҳр билан тасдиқлаб биржа чопарига қайтарадиган масъул ходимларни белгилайдилар.
4. Бош божхона бошқармаси битта реестр бўйича контрактларни контракт келган пайтдан бошлаб 3 сутка давомида кўриб чиқиши шарт.
5. Бош божхона бошқармаси томонидан тасдиқланган контрактларга ўзгартиришлар ва қўшимчалар биржанинг ўзгартиришларнинг сабаблари кўрсатилган ёзма аризасига кўра киритилади.
Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги масалаларни кўриб чиқиш контрактларни тасдиқлашдаги каби тартибда ҳал этилади.
6. Биржа Бош божхона бошқармасида тасдиқланган контрактларни олган пайтдан бошлаб бир иш куни давомида уларни брокерларга беради.
Кўрсатиб ўтилган контрактлар юк-транспорт декларациясини тўлдириш учун асос ҳисобланади.
7. Бош божхона бошқармасида расмийлаштирилган экспорт контрактлар бўйича товарларни олиб чиқиб кетишда товарларни жўнатиш жойидаги божхона бўлинмаларига қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
Ўзбекистонда эътироф этилган мустақил халқаро ваколатли ташкилотлар томонидан берилган сифат сертификати;
фито-санитария сертификати (зарур ҳолларда);
товарнинг келиб чиқишини тасдиқловчи сертификат;
юк-транспорт божхона декларацияси.
8. Божхона органларига тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотларнинг ишончлилиги учун юк жўнатувчи жавоб беради.
9. Товарларни олиб чиқиб кетиш учун контрактларни расмийлаштирувчи ва рўйхатдан ўтказувчи органлар харидордан ва сотувчидан битишувни расмийлаштиришга тааллуқли бўлмаган бошқа ҳужжатларни талаб қилишга ҳақли эмаслар.