1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.02.00.00 Божхона тарифини тартибга солиш / 10.02.01.00 Бож тўловларининг умумий қоидалари]
[ТСЗ:
1.Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона / Экспорт ва импорт]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ ФАОЛИЯТНИ ТАРТИБГА СОЛИШ МЕХАНИЗМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 31 мартдаги 137-сонли «Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо фаолиятини эркинлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Экспортга маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхоналарни рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ, ташқи иқтисодий фаолиятни тарифли ва нотариф тартибга солиш тизимини янада самарали ташкил этиш, экспорт имкониятларини кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
республика Ҳукуматининг қарорларига мувофиқ давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар ҳисобига келтирилаётган товарлардан;
давлат эҳтиёжлари учун экспортга етказиб бериш ҳажми доирасидаги товарлардан (марказлаштирилган экспорт);
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётига умумий суммаси 50 млн. АҚШ долларидан ортиқ миқдорда бевосита инвестициялар қўйган хорижий юридик шахслар томонидан олиб келинаётган товарлардан, башарти келтирилаётган товарлар уларнинг ўзлари ишлаб чиқарган маҳсулот ҳисобланса;
Ўзбекистон Республикаси бож ҳудудига вақтинча олиб келинаётган ва ундан вақтинча олиб кетилаётган товарлардан, транзит товарлардан ва «бож омбори» тартибида ташилаётган товарлардан бож пошлиналари олинмайди.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси бож ҳудудига белгиланган тартибда олиб келинаётган ва унинг бож ҳудудидан олиб кетилаётган:
кўргазмалар, реклама ва презентация экспонатларидан;
саноат йўли билан қайта ишлаш ва ундан тайёрланган маҳсулотни олиб кетиш (олиб келиш) учун олиб келинаётган (олиб кетилаётган) хом ашё, материаллар ва бутловчи материаллардан бож пошлиналари олинмайди. Қайта олиб кетиш (олиб келиш)да, кўрсатиб ўтилган хом ашё, материаллар ва бутловчи материалларни қайта ишлаш қийматидан бож пошлиналари олинади.
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Молия вазирлиги билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Экспортга маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхоналарни рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонининг 2 ва 4-бандларига мувофиқ икки ҳафта муддатда:
товарлар (ишлар, xизматлар)ни экспорт қилишдан корхоналар томонидан олинадиган фойда (даромад)ни ҳисоблаб чиқиш ва ундан солиқ ундириш тартибини;
экспорт қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш учун экспорт қилувчи корхоналар фойдаланган моддий ресурслар учун уларнинг маҳсулот етказиб берувчилар ҳамда қўшилган қиймат солиғи тўлаш бўйича давлат бюджети билан ҳисоб-китоби тартибини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига Давлат солиқ қўмитаси ва Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги билан биргаликда жисмоний шахслар томонидан шахсий фойдаланиш учун мол-мулк, буюмларни пошлинасиз олиб келиш ва олиб чиқиб кетишнинг вақтинчалик рўйхати ва нормаларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш ҳуқуқи берилсин.
5. «Ўздавстандарт» маркази манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда бир ой муддатда экспорт маҳсулотларни стандартлаш ва сертификациялаш тизимини халқаро талабларга мувофиқлаштиришга оид чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун киритсин.
6. Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 25 июлдаги 287-сон қарорининг 3 ва 13-бандлари ҳамда унга 1 ва 2-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.