1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.01.00 Умумий масалалар. Ташқи иқтисодий алоқалар субъектлари]
[ТСЗ:
1.Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона / Умумий масалалар]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо фаолиятини эркинлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг товарлар экспортини рағбатлантириш ва импорт операцияларини тартибга солиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги фармонларини бажариш юзасидан, шунингдек экспортга маҳсулот ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва сотишни рағбатлантириш, ташқи савдо ҳисобот тизимини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. 1998 йил 1 апрелдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1997 йил 10 октябрдаги ПФ-1871-сон Фармонида назарда тутилган имтиёзлар ва преференциялар:
вазирликлар, идоралар, корпорациялар, концернлар, уюшмалар ва компанияларнинг таркибий бўлинмалари ҳисобланган, товарлар (ишлар, хизматлар)ни экспорт қилувчи ихтисослаштирилган ташқи савдо бирлашмалари ва фирмаларига жорий этилсин, фойдадан олинадиган солиқ бундан мустаснодир, шунингдек уларга хорижда савдо уйлари ва ваколатхоналар очишга рухсат этилсин;
мис ва рухдан тайёрланган маҳсулотларни экспорт қилувчи ишлаб чиқариш корхоналарига жорий этилсин (ТИФ ТН коди — 7403, 7408, 7901).
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.04.00 Экспорт ва импорт / 10.01.04.01 Экспорт]
2. Хўжалик юритувчи субъектларга «Ўздавстандарт» маркази ва ваколатли органлар томонидан сертификация қилинган маҳсулотларни Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси лабораторияларида қўшимча равишда экспертизадан ўтказмасдан экспортга юклаб жўнатиш ҳуқуқи берилсин.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.09.00 Ваколатхоналар ва филиаллар. Шўъба корхоналар;
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.11.00 Савдо уйлари, ваколатхоналар ва бошқалар]
3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, Адлия вазирлиги ва Молия вазирлиги билан биргаликда республика хўжалик юритувчи субъектлари томонидан Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан ташқарида савдо уйлари, савдо ваколатхоналари, шуъба корхоналар, фирма дўконлари, дилерлик тармоқлари ва консигнация омборларини очиш тартиби тўғрисидаги низомни бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.06.00.00 Божхона иши / 10.06.02.00 Божхона ишини бошқариш. Божхона органларида хизматни ўташ]
4. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги ва «Ўздавстандарт» маркази билан биргаликда идоралараро ишчи гуруҳ тузсинлар ва ташқи савдога оид давлат ва божхона статистикаси маълумотларини тўплаш ва қайта ишлашнинг ягона услубияти тўғрисидаги низомни бир ой муддатда ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар.
5. Импорт қилувчиларга тариф имтиёзлари ва преференциялар бериш амалдаги қонун ҳужжатлари билан тартибга солиниши маълумот учун қабул қилинсин.
Белгилаб қўйилсинки, амалдаги қонун ҳужжатларида белгиланган товарлар билан бир қаторда қуйидаги товарлардан ҳам импорт божи олинмайди:
эркин савдо режими ўрнатилган давлатларда ишлаб чиқарилган ва улардан келтирилаётган товарлардан;
Ўзбекистон Республикаси ҳукумати номидан ёки унинг кафолати билан тузилган ҳукуматлараро ва кредит битимлари бўйича етказиб берилаётган товарлардан;
Ўзбекистон Республикаси ҳукумати қарорларига мувофиқ давлат бюджетидан ажратилаётган маблағлар ҳисобига келтирилаётган товарлардан;
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётига умумий суммаси 50 млн АҚШ долларидан ортиқ миқдорда бевосита инвестициялар қўйган хорижий юридик шахслар томонидан олиб келинаётган товарлардан, башарти келтирилаётган товарлар уларнинг ўзи ишлаб чиқарган маҳсулот ҳисобланса;
кўргазмалар, реклама ва тақдимотлар экспонатлари сифатида келтираётган товарлардан;
олиб кетиладиган маҳсулот олиш учун келтириладиган хом ашё, материаллар ва бутловчи буюмлардан.
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.02.00.00 Божхона тарифини тартибга солиш / 10.02.03.00 Импорт божхона божлари]
6. Амалдаги қонун ҳужжатларида белгиланган импорт бож ставкалари Ўзбекистон Республикаси савдо-иқтисодий муносабатларда энг қулай режим яратадиган мамлакатларда ишлаб чиқарилган товарларга нисбатан қўлланилади.
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.02.00.00 Божхона тарифини тартибга солиш / 10.02.03.00 Импорт божхона божлари]
Ўзбекистон Республикаси савдо-иқтисодий муносабатларда энг қулай режим яратиш тўғрисида битимларга эга бўлмаган мамлакатларда ишлаб чиқарилган товарларга нисбатан импорт божининг икки баравар оширилган ставкалари қўлланилади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 2 февралдаги 66-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2001 й., 3-4-сон, 12-модда)
7. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги:
Ҳукумат қарорлари, Ҳукуматлараро битимлар асосида, шунингдек, ҳам халқаро бозорлар конъюнктурасига, ҳам минтақавий бозорлардаги талаб ва таклифларнинг амалдаги ҳолатига асосланган нархлар бўйича 1-иловага мувофиқ рўйхатга биноан товарлар (хизматлар) экспорти юзасидан тузилган контрактлар (шартномалар)ни рўйхатдан ўтказади;
товарларнинг келиб чиқишини, шунингдек, корхоналарнинг ўзи ишлаб чиқарган экспортга етказиб бериладиган маҳсулотларни сертификатлайди;
амалдаги қонун ҳужжатларида белгиланган тариф имтиёзларини қўллаш мақсадида хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар томонидан ўз эҳтиёжлари учун импорт қилинадиган маҳсулотларни сертификатлайди.
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.04.00 Экспорт ва импорт / 10.01.04.01 Экспорт;
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.04.00 Экспорт ва импорт / 10.01.04.02 Импорт]
8. Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органлари томонидан бериладиган рухсатномалар бўйича экспорт ва импорт қилинадиган махсус товарлар (ишлар, хизматлар) рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
9. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Марказий банк, Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ҳафта муддатда:
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.02.00.00 Божхона тарифини тартибга солиш / 10.02.03.00 Импорт божхона божлари]
импорт қилинадиган товарлар ва ишлаб чиқариш-техника мақсадларидаги маҳсулотларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида божхона расмийлаштируви тартибини;
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.02.00.00 Божхона тарифини тартибга солиш / 10.02.03.00 Импорт божхона божлари;
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.02.00.00 Божхона тарифини тартибга солиш / 10.02.04.00 Экспорт божхона божлари]
экспорт ва импорт контрактларини Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигида рўйхатдан ўтказиш тартибини, шунингдек экспорт-импорт юкларини расмийлаштиришда божхона органларига тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхатини;
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.03.00.00 Тарифсиз тартибга солиш / 10.03.01.00 Квоталаштириш ва лицензиялаш]
Ўзбекистон Республикасида махсус товарлар экспорти ва импортини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомни;
корхоналарнинг ўзи ишлаб чиқарган экспортга етказиб бериладиган маҳсулотларни, хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар ўз эҳтиёжлари учун импорт қиладиган маҳсулотларни аниқлаш қоидаларини, шунингдек, товарлар ишлаб чиқарилган мамлакатни аниқлаш қоидаларини;
Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 31 мартдаги 137-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органлари томонидан бериладиган рухсатномалар бўйича экспорт ва импорт қилинадиган махсус товарлар (ишлар ва хизматлар)
2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 24 январдаги 20-сонли қарорига мувофиқ 7-банд билан тўлдирилган. 2-илованинг рус тилидаги матнига қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 31 мартдаги 137-сон қарорига 3-ИЛОВА
Ҳукуматнинг ўз кучини йўқотган қарорлари
РЎЙХАТИ
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 21 октябрдаги 485-сон қарори;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 25 мартдаги 163-сон қарори;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 23 июндаги 315-сон қарори;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 28 декабрдаги 625-сон қарори;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 25 июлдаги 287-сон қарори;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 7 октябрдаги 389-сон қарори;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 20 мартдаги 110-сон қарори;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 20 мартдаги 114-сон қарори;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 18 июндаги 219-сон қарори;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 1 октябрдаги 342-сон қарори;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 19 ноябрдаги 405-сон қарорига 2-илова 9-бандининг 9-хатбоши;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 10 декабрдаги 438-сон қарори;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 15 январдаги 28-сон қарори.