1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.02.00 Транспорт соҳасидаги бошқарув. Транспорт хизматлари кўрсатишни лицензиялаш;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.13.00 Аварияга қарши кураш. Йўл ҳаракати хавфсизлиги. Техник кўрик (шунингдек, 16.04.02.00га қаранг)]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Транспорт. Йўл хўжалиги. Ҳаракат ва парвозлар хавфсизлиги]
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Йўл ҳаракати тўғрисида
Қонунчилик палатаси томонидан 2023 йил 31 январда қабул қилинган
Сенат томонидан 2023 йил 27 октябрда маъқулланган
1-боб. Умумий қоидалар
1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.13.00 Аварияга қарши кураш. Йўл ҳаракати хавфсизлиги. Техник кўрик (шунингдек, 16.04.02.00га қаранг)]
Ушбу Қонуннинг мақсади йўл ҳаракати соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.
2-модда. Йўл ҳаракати тўғрисидаги қонунчилик
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.13.00 Аварияга қарши кураш. Йўл ҳаракати хавфсизлиги. Техник кўрик (шунингдек, 16.04.02.00га қаранг)]
Йўл ҳаракати тўғрисидаги қонунчилик ушбу Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатларидан иборатдир.
[ОКОЗ:
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.06.00.00 Халқаро шартномалар ҳуқуқи / 19.06.03.00 Шартномаларга риоя қилишни қўллаш ва шарҳлаш]
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг йўл ҳаракати тўғрисидаги қонунчилигида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
3-модда. Йўл тушунчаси
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.08.00 Йўл хўжалиги. Йўл фонди]
Транспорт воситалари ва пиёдалар ҳаракатланиши учун жиҳозланган, мослаштирилган ҳамда транспорт воситалари ва пиёдаларнинг ҳаракат хавфсизлигини таъминлашга мўлжалланган йўл объектлари мажмуасини жойлаштириш учун ажратилган ер участкалари ҳамда ер участкалари устидаги бўшлиқ йўлдир.
Йўллар умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларига (бундан буён матнда умумий фойдаланишдаги йўллар деб юритилади), туманлар (шаҳарлар), шаҳарчалар, қишлоқлар ва овулларнинг кўчаларига, хўжалик йўлларига, шаҳар электр транспорти йўлларига, велосипед ва пиёдалар йўлкаларига ажратилади.
Қишлоқ жойлардан ўтадиган ва хўжаликларни ўзаро боғлайдиган йўллар хўжаликлараро қишлоқ йўлларидир.
4-модда. Асосий тушунчалар
Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
йўл объектлари — йўлнинг конструктив элементлари бўлган йўл сунъий иншоотлари (кўприклар, йўл ўтказгичлар, осма кўприклар, қувурлар, туннеллар ва бошқа муҳандислик иншоотлари), ҳимоя қилиш иншоотлари (йўлларни қор кўчкиларидан, ер чўкишидан, ер кўчкиларидан ҳимоя қилиш қурилмалари ва бошқа қурилмалар), шунингдек йўлларни жиҳозлаш элементлари (тўхташ майдончалари, йўловчилар учун павильонлар, дам олиш майдончалари, транспорт воситаларининг тўхтаб туриш жойлари ва бошқалар);
йўл эгаси — йўл қайси корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ёки жисмоний шахслар ихтиёрида бўлса, ўша корхоналар, муассасалар ташкилотлар ёки жисмоний шахслар;
йўл ҳаракати — йўл ҳаракатини ташкил этишда йўллар доирасида транспорт воситалари ва йўл ҳаракати иштирокчилари иштирокида юзага келадиган ижтимоий муносабатлар мажмуи;
йўл ҳаракати иштирокчиси — йўл ҳаракати жараёнида транспорт воситасининг ҳайдовчиси, йўловчиси ёки пиёда сифатида бевосита иштирок этаётган шахс;
йўл ҳаракати мониторинги — йўл ҳаракатини ташкил этишнинг асосий кўрсаткичлари тўғрисидаги ҳамда йўл ҳаракатини ташкил этишнинг техник воситалари ҳолати ҳақидаги ахборотни ҳисобга олиш, умумлаштириш, унга ишлов бериш ва уни таҳлил қилиш;
йўл ҳаракатини ташкил этиш — йўл ҳаракатини бошқариш ҳамда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича ташкилий-ҳуқуқий, ташкилий-техник тадбирлар ва бошқарув ҳаракатлари мажмуи;
йўл ҳаракатини ташкил этиш лойиҳаларининг аудити — ташкилотларнинг йўлларни лойиҳалаштириш (лойиҳалаш ташкилотидан мустақил равишда), қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва улардан фойдаланиш чоғидаги фаолияти натижаларининг йўл ҳаракатини ташкил этиш бўйича норматив-техник ҳужжатларнинг амалдаги талабларига мувофиқлигини текшириш;
йўл ҳаракатини ташкил этишнинг техник воситалари — йўл ҳаракатини ташкил этиш учун мўлжалланган қурилмалар ва иншоотлар (йўл белгилари, ҳаракатланиш полосалари, светофорлар, милтилловчи маёқчалар, йўл чизиқлари, йўл устунлари, тўсиқлари, тезликни чекловчи қурилмалар, шлагбаумлар, хавфсизлик оролчалари, йўл ҳаракатини автоматик бошқариш тизимлари (воситалари), шунингдек бошқа қурилмалар ва иншоотлар);
йўл ҳаракати хавфсизлиги — йўл ҳаракати иштирокчиларининг йўл-транспорт ҳодисалари ва уларнинг оқибатларидан ҳимояланганлик даражасини акс эттирувчи йўл ҳаракати ҳолати;
йўлнинг ўтказувчанлик қобилияти — йўлнинг муайян участкасидаги бир йўналишда транспорт воситалари ҳаракатланиши жадаллигининг энг юқори кўрсаткичи;
йўл-транспорт ҳодисаси — транспорт воситасининг йўлда ҳаракатланиши жараёнида ва унинг иштирокида содир бўлган, фуқаролар вафот этган ёки уларнинг соғлиғига зарар етказилган, транспорт воситалари, иншоотлар, юклар шикастланган ёхуд бошқа моддий зарар етказилган ҳодиса;
темир йўл кесишмаси — йўлнинг темир йўллар билан бир сатҳда кесишган жойи;
транспорт воситаси — йўловчиларнинг, багажнинг, юк багажининг, юкларнинг, почта ва курьерлик жўнатмаларининг ёки махсус ишларни амалга ошириш учун ускуналарнинг йўлларда ҳаракатланиши ёки ташилиши учун мўлжалланган қурилма;
транспорт воситаларининг тўхтаб туриш жойлари (бундан буён матнда тўхтаб туриш жойлари деб юритилади) — транспорт воситаларини вақтинча ёки доимий сақлаш учун мўлжалланган, йўлнинг кенгайтирилиб қатнов қисмидан ажратилган участкаси, бино, иншоот (уларнинг бир қисми), махсус очиқ майдонча;
ҳайдовчи — транспорт воситасини бошқарувчи шахс. Транспорт воситасини бошқариш ўргатилаётганда ўргатувчи шахс ҳайдовчи деб ҳисобланади.
5-модда. Йўл ҳаракати соҳасидаги асосий принциплар
Йўл ҳаракати соҳасидаги асосий принциплар қуйидагилардан иборат:
қонунийлик;
тизимлилик;
илмийлик;
очиқлик ва ошкоралик;
фуқаролар ҳаёти ва соғлиғи муҳофаза қилинишининг устуворлиги;
экологик хавфсизликнинг ва атроф-муҳит муҳофаза қилинишининг устуворлиги;
маҳаллий аҳоли ва йўл ҳаракати иштирокчилари фикрининг инобатга олиниши.
2-боб. Йўл ҳаракати соҳасини тартибга солиш
6-модда. Йўл ҳаракати соҳасидаги давлат бошқаруви
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.02.00 Транспорт соҳасидаги бошқарув. Транспорт хизматлари кўрсатишни лицензиялаш]
Йўл ҳаракати соҳасидаги давлат бошқаруви Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва йўл ҳаракати соҳасидаги махсус ваколатли давлат органлари томонидан амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.02.00 Транспорт соҳасидаги бошқарув. Транспорт хизматлари кўрсатишни лицензиялаш]
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ва унинг тасарруфидаги ташкилотлар, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаментининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари, вилоятлар ички ишлар бошқармалари жамоат хавфсизлиги хизматининг йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармалари, шунингдек туман (шаҳар) ички ишлар бўлимлари (ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармалари) жамоат хавфсизлиги хизматининг йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлинмалари (бундан буён матнда Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати деб юритилади), Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси йўл ҳаракати соҳасидаги махсус ваколатли давлат органлари (бундан буён матнда махсус ваколатли давлат органлари деб юритилади) жумласига киради.
7-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг йўл ҳаракати соҳасидаги ваколатлари
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.02.00 Вазирлар Маҳкамаси ваколатлари]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
йўл ҳаракати соҳасидаги давлат дастурларини тасдиқлайди ва уларнинг амалга оширилишини таъминлайди;
йўл ҳаракати соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз ваколатлари доирасида ишлаб чиқади ва қабул қилади;
республика ижро этувчи ҳокимият органларининг, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг йўл ҳаракати соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштиради;
(7-модда биринчи қисмининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
йўл ҳаракати соҳаси билан боғлиқ мутахассисликлар, касблар ва лавозимлар рўйхатини, шунингдек уларга доир малака талабларини белгилайди;
йўл ҳаракатини ташкил этишнинг асосий кўрсаткичларини шакллантириш, уларнинг ҳисобини юритиш ва улардан фойдаланиш тартибини тасдиқлайди;
транспорт воситалари ва йўлларнинг техник ҳолатига, йўлларда ва темир йўллар кесишмаларида йўл ҳаракати хавфсизлигига доир ягона талабларни белгилайди;
транспорт воситаларининг ҳайдовчиларини тайёрлашга, шунингдек аҳолига Йўл ҳаракати қоидаларини ўргатишга доир умумий талабларни белгилайди;
ҳайдовчиларни, транспорт воситаларини, Йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишларини, йўл-транспорт ҳодисаларини ва йўл ҳаракати соҳасидаги бошқа маълумотларни ҳисобга олишнинг ягона тизимини тасдиқлайди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
8-модда. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг йўл ҳаракати соҳасидаги ваколатлари
Маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари йўл ҳаракати соҳасидаги ҳудудий дастурларни тасдиқлайди ва уларнинг бажарилиши устидан назоратни амалга оширади.
(8-модда Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонунига асосан биринчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.15.00.00 Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари / 01.15.01.00 Маҳаллий давлат вакиллик органлари (Халқ депутатлари кенгашлари) / 01.15.01.02 Маҳаллий вакиллик органларининг ваколатлари]
(8-модда иккинчи қисмининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
йўл ҳаракати соҳасидаги давлат дастурларини амалга оширишда иштирок этади;
йўл ҳаракати соҳасидаги ҳудудий дастурларни ишлаб чиқади, тасдиқлаш учун маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органларига киритади ва уларнинг амалга оширилишини таъминлайди;
(8-модда иккинчи қисмининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
хўжаликлараро қишлоқ йўлларида, туманлар (шаҳарлар), шаҳарчалар, қишлоқлар ва овулларнинг кўчаларида йўл ҳаракати мониторингини ташкил этади ҳамда амалга оширади;
Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати билан келишувга кўра, хўжаликлараро қишлоқ йўлларида, туманлар (шаҳарлар), шаҳарчалар, қишлоқлар ва овулларнинг кўчаларида йўл ҳаракатини ташкил этишнинг техник воситалари ўрнатилишини, алмаштирилишини, олиб ташланишини ва уларга техник хизмат кўрсатилишини амалга оширади;
йўл ҳаракатини ташкил этишнинг техник воситалари жойлашувини юритади ҳамда уларнинг жойлашувга мувофиқлиги ва техник ҳолати устидан назоратни амалга оширади;
йўл ҳаракати соҳасига ахборот-коммуникация технологияларини жорий этади;
йўлларга туташ бўлган ҳудудларда хизмат кўрсатиш инфратузилмаси объектларини ташкил этади ва ривожлантиради;
йўл ҳаракати хавфсизлиги тиббий жиҳатдан таъминланишини, шунингдек йўл-транспорт ҳодисаларида жабрланганларга тиббий ёрдам кўрсатилишини ташкил этади;
хўжаликлараро қишлоқ йўлларининг, туманлар (шаҳарлар), шаҳарчалар, қишлоқлар ва овуллар кўчаларининг, шаҳар электр транспорти йўлларининг, шунингдек йўл ҳаракатини ташкил этиш техник воситаларининг жиҳозланишини ва соз ҳолатда сақланишини таъминлайди;
йўл-транспорт ҳодисаларининг профилактикаси бўйича чоралар кўради, аҳоли ўртасида Йўл ҳаракати қоидаларига риоя этилиши бўйича тарғиботни амалга оширади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 26 апрелдаги 212-сон «Таълим муассасаларида йўл ҳаракати қоидалари тарғиботини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори.
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонуни.
9-модда. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ва унинг тасарруфидаги ташкилотларнинг йўл ҳаракати соҳасидаги ваколатлари
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар]
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ва унинг тасарруфидаги ташкилотлар:
йўл ҳаракати соҳасидаги давлат дастурларини ишлаб чиқишда ва амалга оширишда иштирок этади;
йўл ҳаракати соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва норматив ҳужжатлар лойиҳаларини ўз ваколатлари доирасида ишлаб чиқади;
йўл ҳаракати соҳасидаги давлат назоратини ўз ваколатлари доирасида амалга оширади;
йўл ҳаракати соҳасидаги тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади ҳамда уларни ўтказишга доир услубий тавсияларни тасдиқлайди;
умумий фойдаланишдаги йўлларда йўл ҳаракати мониторингини ташкил этади ва амалга оширади;
Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати билан келишувга кўра, умумий фойдаланишдаги йўлларда йўл ҳаракатини ташкил этишнинг техник воситаларини ўрнатиш лойиҳаларини тайёрлайди, ушбу воситаларни ўрнатиш, алмаштириш, олиб ташлашни ва уларга техник хизмат кўрсатишни амалга оширади;
йўл ҳаракатини ташкил этишнинг техник воситалари жойлашувини юритади ҳамда уларнинг жойлашувга мувофиқлиги ва техник ҳолати устидан давлат назоратини амалга оширади;
йўлларнинг ҳаракат учун хавфли участкаларини аниқлайди ва бундай участкаларда йўл ҳаракатини ташкил этишни такомиллаштириш бўйича чоралар кўради;
йўл ҳаракатини ташкил этиш лойиҳаларининг аудитини ўтказади;
йўл ҳаракатини ташкил этишда, йўллардан фойдаланишда, шунингдек йўл ҳаракати иштирокчиларига логистикани ташкил этиш ва хизматлар кўрсатиш чоғида ахборот-коммуникация технологияларини жорий этади;
йўл ҳаракати соҳасида банд бўлган мутахассисларни тайёрлашни, қайта тайёрлашни ва уларнинг малакасини оширишни амалга оширади;
умумий фойдаланишдаги йўллар бўйида жойлашган тўхтаб туриш жойларининг, шу жумладан пулли тўхтаб туриш жойларининг реестрини юритади;
оғир вазнли, йирик габаритли, хавфли ва махсус юкларни ташувчи транспорт воситаларининг ҳаракатланиш йўналишларини белгилайди, шунингдек йўл-хизмат кўрсатиш объектларини жойлаштиришни келишади;
йўлларни, темир йўллар кесишмаларини, шунингдек автомобилларга ёқилғи қуйиш станцияларини ҳамда йўл бўйи ҳудудларида жойлашган бошқа хизмат кўрсатиш объектларини қуриш, реконструкция қилиш ҳамда капитал таъмирлаш лойиҳаларини йўл ҳаракатини ташкил этишга оид қисм бўйича кўриб чиқади ва келишади;
қурилиши (реконструкция қилиниши) ва капитал таъмирланиши тугалланган йўл объектларини, темир йўллар кесишмаларини фойдаланишга қабул қилиш бўйича комиссияларнинг ишида иштирок этади;
темир йўллар кесишмаларидан фойдаланиш, уларнинг очилиши ва ёпилиши тартибини белгилайди;
экстремал иқлим шароитларида, хусусан, ҳаво ҳарорати кўтарилиб кетган шароитларда йўлларнинг ва йўл сунъий иншоотларининг техник ҳолатини сақлаш мақсадида сутканинг муайян вақтида N2, N3 ва М3 тоифасидаги транспорт воситаларининг ҳаракатланишини белгиланган тартибда чеклайди.
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ва унинг тасарруфидаги ташкилотлар қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
10-модда. Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг йўл ҳаракати соҳасидаги ваколатлари
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.04.00 Агентликлар, инспекциялар ва бошқа идоралар]
Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати:
йўл ҳаракати соҳасидаги давлат дастурларини ишлаб чиқишда ва амалга оширишда иштирок этади;
йўл ҳаракати соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва норматив ҳужжатлар лойиҳаларини ўз ваколатлари доирасида ишлаб чиқади;
йўл ҳаракати тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан давлат назоратини ўз ваколатлари доирасида амалга оширади;
оғир вазнли, йирик габаритли, хавфли ва махсус юкларни ташувчи транспорт воситаларининг ҳаракатланиш йўналишларини белгилашда иштирок этади;
йўлларни, темир йўллар кесишмаларини, шунингдек автомобилларга ёқилғи қуйиш станцияларини ва йўллар бўйлаб ҳамда йўл бўйи ҳудудларида жойлашган бошқа иншоотларни қуриш, реконструкция қилиш ҳамда капитал таъмирлаш лойиҳаларини йўл ҳаракатини ташкил этишга оид қисм бўйича кўриб чиқади ва келишади;
қурилиши (реконструкция қилиниши) ва капитал таъмирланиши тугалланган йўл объектларини, темир йўллар кесишмаларини фойдаланишга қабул қилиш бўйича комиссияларнинг ишида иштирок этади;
фойдаланишдаги транспорт воситаларининг техник ҳолати устидан назоратни амалга оширади, транспорт воситаларининг мажбурий техник кўригини ўтказади (бундан жисмоний шахсларга тегишли бўлган М1 тоифасидаги транспорт воситалари мустасно);
йўл ҳаракатининг мониторингини ташкил этади ва амалга оширади;
йўл ҳаракатини ташкил этиш техник воситаларининг техник ҳолати, шунингдек йўлларнинг ва темир йўллар кесишмаларининг сақланиши, уларнинг йўл ҳаракатини тартибга солиш воситалари билан жиҳозланиши устидан назоратни амалга оширади;
йўл ҳаракати соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ бўлмаган йўллардан ва темир йўллар кесишмаларидан фойдаланишни белгиланган тартибда тақиқлайди;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 113-моддаси.
йўл ҳаракатини ташкил этиш бўйича фаолиятни амалга оширади;
йўл ҳаракатини ташкил этишнинг техник воситаларини ўрнатиш ёки олиб ташлаш юзасидан йўл эгаларига кўрсатмалар киритади, уларни бажариш муддатлари ва сифати устидан назоратни амалга оширади;
йўлда (йўлнинг участкасида) транспорт воситаларининг ҳаракатланишини ушбу Қонуннинг 23-моддасига мувофиқ чеклайди ёки тақиқлайди;
йўл ҳаракати соҳасига ахборот-коммуникация технологияларини жорий этади;
йўлларда ва йўл бўйи ҳудудларида ишларни амалга ошириш бўйича тегишли ташкилотлар билан келишилган таклифларни кўриб чиқади;
ўз ваколатлари доирасида давлат органларига ёки бошқа ташкилотларга, уларнинг мансабдор шахсларига йўл ҳаракатини ташкил этишнинг техник воситаларини ўрнатиш ва улардан фойдаланишга доир фаолиятидаги камчиликларни бартараф этиш ҳақида, бирон-бир йўл участкасида ҳаракат хавфсизлигига таҳдид солувчи, Йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишига имкон берувчи вазият юзага келганда камчиликларни бартараф этиш тўғрисида бажарилиши мажбурий бўлган тақдимномалар киритади, мазкур ёзма тақдимномаларни бажариш чоралари кўрилмаган тақдирда маъмурий жазолар қўллайди;
йўл ҳаракатини ташкил этишнинг техник воситалари лойиҳалаштирилишини, ўрнатилишини (монтаж қилинишини), алмаштирилишини, олиб ташланишини ташкил этади, бу ишларнинг бажарилишини назорат қилади;
Тошкент ва Нукус шаҳарларининг, вилоят, туман (шаҳар) марказларининг кўчаларида йўл ҳаракатини ташкил этишнинг техник воситаларини ўрнатишни (монтаж қилишни), алмаштиришни, олиб ташлашни ҳамда уларга техник хизматлар кўрсатишни амалга оширади;
Тошкент ва Нукус шаҳарларининг, вилоят, туман (шаҳар) марказларининг кўчаларида йўл ҳаракатини ташкил этиш техник воситаларининг жойлашувини юритади ва уларнинг жойлашувга мувофиқлиги ҳамда техник ҳолати устидан давлат назоратини амалга оширади;
транспорт воситаларининг, Йўл ҳаракати қоидалари бузилишларининг ҳамда йўл-транспорт ҳодисаларининг ҳисобини юритади ва уларнинг рўйхатга олинишини амалга оширади;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 15 ноябрдаги 303-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида йўл-транспорт ҳодисаларини ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низом.
миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларини, автомототранспорт воситалари рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаларни ҳамда автомототранспорт воситалари ва уларнинг тиркамалари (ярим тиркамалари) учун рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини беради;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 майдаги 408-сон қарори билан тасдиқланган Давлат таълим муассасалари ва автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини амалга оширувчи бошқа юридик шахсларнинг ўқув гуруҳларини рўйхатга олиш, шунингдек имтиҳонларни ўтказиш ва миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини бериш тартиби тўғрисида низом.
маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни ўз ваколатлари доирасида кўриб чиқади.
Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
11-модда. Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизматининг йўл ҳаракати соҳасидаги ваколатлари
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.02.00.00 Хавфсизликни таъминлаш кучлари / 16.02.03.00 Давлат хавфсизлик хизмати органлари]
Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати:
махсус ваколатли давлат органларига қўриқланадиган шахслар турган объектлар атрофида ҳамда уларнинг ҳаракатланиш йўналишлари (доимий, мунтазам ва захира) бўйлаб йўл ҳаракатини ташкил этиш бўйича тадбирларни ишлаб чиқиш тўғрисида таклифлар киритади ва уларнинг бажарилиши устидан назоратни амалга оширади;
қўриқланадиган шахслар турган объектлар атрофида ҳамда уларнинг ҳаракатланиш йўналишлари (доимий, мунтазам ва захира) бўйлаб режалаштирилаётган ҳар қандай турдаги ишларни бажаришга доир таклифларни кўриб чиқади;
қўриқланадиган шахслар турган объектлар атрофида ҳамда уларнинг ҳаракатланиш йўналишлари (доимий, мунтазам ва захира) бўйлаб жойлашган ер ости коммуникация тармоқларини, темир йўллар кесишмаларини, автомобилларга ёқилғи қуйиш станцияларини, йўл объектларини таъмирлаш, қуриш, реконструкция қилиш бўйича лойиҳаларни кўриб чиқади ва келишади;
қўриқланадиган шахслар турган объектлар ва уларнинг ҳаракатланиш йўналишлари (доимий, мунтазам ва захира) бўйлаб жойлашган, қурилиши режалаштирилган объектларга олиб борувчи алоҳида йўлларни очиш ёки ёпиш тўғрисида маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари киритадиган таклифларни Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати томонидан ўрганилганидан кейин келишади;
(11-модда биринчи қисмининг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
қўриқланадиган шахслар турган объектлар атрофида ҳамда уларнинг ҳаракатланиш йўналишлари (доимий, мунтазам ва захира) бўйлаб йўл ҳаракатини ташкил этишнинг техник воситаларини ўрнатиш (монтаж қилиш), алмаштириш ва олиб ташлаш бўйича таклифларни кўриб чиқади;
қўриқланадиган шахслар турган объектлар ҳудудида ҳамда уларнинг ҳаракатланиш йўналишларида (доимий, мунтазам ва захира) йўл ҳаракатини ташкил этиш ҳамда йўл ҳаракати устидан навбатдан ташқари назорат олиб бориш юзасидан махсус ваколатли давлат органларига топшириқлар беради.
Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
12-модда. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг йўл ҳаракати соҳасидаги ваколатлари
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.03.00 Қўмиталар]
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси:
божхона постлари ҳудудларида йўл ҳаракатини ташкил этади;
божхона постлари ҳудудларини йўл ҳаракатини ташкил этишнинг техник воситалари билан таъминлайди;
чет давлатларда рўйхатдан ўтказилган ва ҳайдовчилари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида Йўл ҳаракати қоидаларини бузган транспорт воситаларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқиб кетаётган ҳайдовчилардан ёки бошқа шахслардан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида Йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун тайинланган жарималар ундирилишини таъминлайди.
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
13-модда. Фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, нодавлат нотижорат ташкилотларининг ва фуқароларнинг йўл ҳаракати соҳасидаги тадбирларни амалга оширишда иштирок этиши
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.16.00.00 Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари (шунингдек, 02.05.00.00га қаранг);
2.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.17.00.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари (шунингдек, 03.03.10.03га қаранг) / 01.17.01.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари мақомининг умумий масалалари]
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролар:
йўл ҳаракатини ташкил этиш бўйича тадбирларни амалга оширишда, шунингдек йўл-транспорт ҳодисаларининг профилактикасида иштирок этади;
йўл ҳаракати тўғрисидаги қонунчиликни, йўл ҳаракати соҳасидаги норматив ҳужжатларни такомиллаштириш бўйича таклифлар киритади;
йўл ҳаракати тўғрисидаги қонунчиликнинг ижро этилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга оширади;
давлат ҳокимияти органлари ва республика ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан йўл ҳаракати соҳасидаги қарорларни ишлаб чиқишда қонунчиликда назарда тутилган тартибда иштирок этади.
(13-модда биринчи қисмининг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролар қонунчиликка мувофиқ бошқа тадбирларда ҳам иштирок этиши мумкин.
14-модда. Корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг йўл ҳаракати соҳасидаги тадбирларни амалга оширишда иштирок этиши
Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва махсус ваколатли давлат органлари томонидан йўл ҳаракати соҳасидаги тадбирлар корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар, шу жумладан тадбиркорлик субъектлари жалб этилган ҳолда амалга оширилиши мумкин.
(14-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
Корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар, шу жумладан тадбиркорлик субъектлари йўл ҳаракати соҳасидаги тадбирларни амалга оширишда қонунчиликда белгиланган тартибда иштирок этади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Жамоатчилик назорати тўғрисида»ги Қонуни.
15-модда. Йўл эгасининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.08.00 Йўл хўжалиги. Йўл фонди]
Йўл эгаси қуйидаги ҳуқуқларга эга:
йўлларни қуриш, таъмирлаш ва реконструкция қилиш лойиҳаларини келишиб олиш ва тасдиқлашда, шунингдек таъмирлаш ишларини ташкил этишда иштирок этиш;
экстремал иқлим шароитларида, хусусан, ҳаво ҳарорати кўтарилиб кетган шароитларда йўлларнинг ва йўл сунъий иншоотларининг техник ҳолатини сақлаб туриш мақсадида сутканинг муайян вақтида N2, N3 ва М3 тоифасидаги транспорт воситаларининг ҳаракатланишини чеклаш тўғрисида Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига таклифлар киритиш.
Йўл эгаси қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Йўл эгаси:
йўлларда йўл ҳаракатини ташкил этишнинг техник воситалари ўрнатилишини (монтаж қилинишини), алмаштирилишини, олиб ташланишини, уларга техник хизмат кўрсатилишини ва улар ўз вақтида таъмирланишини таъминлаши;
йўл ҳаракатини ташкил этиш учун хавф туғдираётган кўп йиллик дов-дарахтлар, уларнинг шохлари, буталар, қонунга хилоф қурилмалар, шунингдек материаллар ва чиқиндилар йўлнинг қатнов қисмидан олиб ташланишини таъминлаши, бунда дарахтларни ва буталарни кесиб ташлашни табиат ресурслари органлари билан келишган ҳолда амалга ошириши;
йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган ёки йўл ҳаракати иштирокчилари учун хавф туғдирадиган жойларда йўл ҳаракатини ташкил этишнинг огоҳлантирувчи, шунингдек йўналтирувчи техник воситаларини Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати билан келишувга кўра ўрнатиши;
ушбу Қонун 23-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган ҳолларда, транспорт воситаларининг йўлларда (йўллар участкаларида) ҳаракатланишини чеклаш ёки тақиқлаш чораларини кўриши;
йўл ҳаракати иштирокчиларининг хавфсизлигини таъминлаши, шунингдек транспорт воситасига чиқиш ва тушишда жамоат транспорти йўловчилари учун шарт-шароитлар яратиши;
йўл ҳаракати соҳасига ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиши;
йўл ҳаракатини ташкил этишдаги ўзгаришлар тўғрисидаги ахборотни йўл ҳаракати иштирокчиларига оммавий ахборот воситалари орқали, шунингдек Интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланган ҳолда камида бир сутка олдин етказиши;
Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига йўлларнинг ҳолати тўғрисида, уларга хизмат кўрсатилиши, уларнинг ёпилиши ва очилиши ҳақида, йўлларда белгиланган чекловлар ва тақиқлар тўғрисида ахборот тақдим этиши;
экстремал иқлим шароитларида, йўлнинг қатнов қисмида яхмалак ҳосил бўлганда ва фавқулодда вазиятлар рўй берганда йўл ҳаракатини ташкил этишдаги ўзгаришлар ҳақидаги ахборотни дарҳол махсус ваколатли давлат органларига ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига юбориши, шунингдек бу ҳақда йўл ҳаракати иштирокчиларини хабардор қилиши шарт.
(15-модда учинчи қисмининг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
Йўл эгасининг зиммасида қонунчиликка мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
3-боб. Йўл ҳаракатини ташкил этиш ва мониторинг қилиш
16-модда. Йўл ҳаракатини ташкил этишга доир умумий талаблар
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.13.00 Аварияга қарши кураш. Йўл ҳаракати хавфсизлиги. Техник кўрик (шунингдек, 16.04.02.00га қаранг)]
Йўл ҳаракатини ташкил этиш техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларда белгиланган талабларга жавоб берадиган техник воситалардан фойдаланган ҳолда амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.02.00 Вазирлар Маҳкамаси ваколатлари]
Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида йўл ҳаракатини ташкил этиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган ягона тартиб асосида амалга оширилади.
Йўлларда транспорт воситаларининг ўнг томонлама ҳаракати белгиланади.
Йўл ҳаракатини ташкил этишга доир тадбирларни ишлаб чиқиш қонунчилик талабларига мувофиқ амалга оширилади.
17-модда. Йўл ҳаракатини ташкил этишга доир тадбирлар
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.13.00 Аварияга қарши кураш. Йўл ҳаракати хавфсизлиги. Техник кўрик (шунингдек, 16.04.02.00га қаранг)]
Йўл ҳаракатини ташкил этишга доир тадбирлар жумласига қуйидагилар киради:
транспорт оқимларининг ҳаракатланиш полосалари бўйича тақсимланишини бошқариш, шу жумладан транспорт оқимларининг ҳаракатланишини транспорт воситаларининг тоифаларига, ҳаракат тезлигига ва йўналишига, уларнинг ҳаракатланиш вақтига қараб гуруҳларга бўлиш;
йўлларнинг ўтказувчанлик қобилиятини ошириш, шу жумладан транспорт воситаларининг ҳаракат хавфсизлигига таҳдид солувчи тўсиқлар ва шароитларни бартараф этиш, чорраҳаларни реконструкция қилиш, йўл ўтказгичларни қуриш;
светофор объектларини тизимли бошқариш, уларнинг йўл ҳаракатини тартибга солиш циклларини мақбуллаштириш;
йўл ҳаракатини ташкил этиш тўғрисидаги ҳужжатларда белгиланган ҳудудлар чегараларида светофор объектлари кўрсаткичларининг ўзаро алоқадорлигини белгилаш;
пиёдалар ва велосипедчилар ҳаракатини таъминлаш, шу жумладан пиёдалар ўтиш жойларини ва велосипедчилар йўлакларини белгилаш, қуриш, жиҳозлаш ҳамда тартибга солиш мақсадида йўл инфратузилмасини ривожлантириш;
йўналишли транспорт воситаларининг ҳаракатланиши учун устуворликни жорий этиш;
транспорт воситаларининг ҳаракатланишини чеклаш ёки тақиқлаш.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.07.00 Капитал қурилиш]
Транспорт воситаларининг йўлларда тақсимланишини бошқаришда йўлларни қуриш, реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ва таъмирлаш бўйича тадбирлар, шунингдек йўл ҳаракатини ташкил этишнинг асосий кўрсаткичларига таъсир кўрсатадиган капитал қурилишнинг бошқа турлари ҳисобга олиниши керак.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.05.00 Маҳсулот сифати. Стандартлаштириш. Сертификатлаштириш. Метрология. Товарлар маркировкаси. Акцизлар (шунингдек, 09.07.00.00га қаранг)]
Миллий стандартлар талабларига мувофиқ бўлмаган йўл ҳаракатини ташкил этишнинг техник воситаларини жойлаштиришга йўл қўйилмайди.
Йўл ҳаракатини ташкил этишга доир тадбирлар махсус ваколатли давлат органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан бевосита ёки корхоналар, муассасалар ва ташкилотларни, шу жумладан тадбиркорлик субъектларини қонунчиликда белгиланган тартибда жалб этган ҳолда амалга оширилади.
(17-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
18-модда. Йўл ҳаракатини ташкил этишнинг асосий кўрсаткичлари
Йўл ҳаракатини ташкил этишнинг асосий кўрсаткичларидан махсус маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва ваколатли давлат органлари томонидан йўл ҳаракатини ташкил этишнинг техник воситаларини ўрнатишда, йўл ҳаракатининг мониторингини амалга оширишда, йўлнинг ўтказувчанлик қобилиятини аниқлашда, транспорт воситаларининг ҳаракатланишини чеклашда ёки тақиқлашда фойдаланилади.
(18-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
Йўл ҳаракатини ташкил этишнинг асосий кўрсаткичлари қуйидагилардан иборат:
йўл ҳаракатини тавсифловчи кўрсаткичлар — йўлнинг ўтказувчанлик қобилияти, ҳаракатнинг жадаллиги, транспорт оқимининг таркиби, транспорт воситалари ҳаракатланишининг ўртача тезлиги, йўлнинг бир километрида ҳаракатланаётган транспорт воситаларининг ўртача сони (ҳаракат зичлиги);
йўлнинг транспорт-эксплуатация кўрсаткичлари — ҳаракатланишнинг белгиланган тезлик билан таъминланганлиги, йўлнинг ўтказувчанлик қобилияти, йўлнинг ҳаракатланиш билан юкланганлик даражаси, ҳаракатнинг узлуксизлиги ва қулайлиги, йўлнинг тоифасига қараб транспорт воситаларининг ўқларига тушадиган оғирликка ва юк кўтариш қобилиятига кўра ўтказиш қуввати ёки умумий юк кўтариш ҳажми;
йўлнинг геометрик ва физик кўрсаткичлари — қатнов қисмининг ҳамда йўл ёқаси мустаҳкамланган қисмининг кенглиги, бўйлама қияликларнинг катталиги, тик ва ётиқ эгриликлар радиуслари, бурилишларнинг йўл тупроқ кўтармаси ёнбағирларининг нишаблиги, кўринувчанлик масофалари, кўприклар, йўл ўтказгичларининг ҳамда бошқа йўл сунъий иншоотларининг ўлчамлари, юк кўтариш қуввати, муҳандислик иншоотларининг ва йўл элементларининг ҳолати, қатнов қисмининг ҳамда йўл бўйидаги қопламаларнинг кенглиги, йўл тупроқ кўтармасининг мустаҳкамлиги, ўзгарувчанлиги, ёпишувчанлиги ҳамда ҳолати, гидроизоляция тизимининг ҳолати ва яроқлилиги;
йўл ҳаракати иштирокчиларининг ҳаракат давомида вақт йўқотишини (кечикишини) тавсифловчи кўрсаткичлар, тирбанд жойлар сони;
йўл ҳаракати хавфсизлигини тавсифловчи кўрсаткичлар — содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаларининг, йўл транспорт ҳодисалари оқибатида баданига шикаст етказилган ва ҳалок бўлган шахсларнинг, авария ўчоқларининг, шунингдек Йўл ҳаракати қоидаларини бузиш билан боғлиқ маъмурий ҳуқуқбузарликларнинг сони.
19-модда. Йўл ҳаракатини ташкил этишнинг техник воситалари
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.05.00 Маҳсулот сифати. Стандартлаштириш. Сертификатлаштириш. Метрология. Товарлар маркировкаси. Акцизлар (шунингдек, 09.07.00.00га қаранг)]
Йўл ҳаракатини ташкил этишнинг техник воситалари давлат стандартлари талабларига мувофиқ қўлланилади.
Йўл ҳаракатини ташкил этишнинг техник воситаларига доир талаблар техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар билан белгиланади.
20-модда. Ташқи реклама ва ахборот объектлари (конструкциялари)
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.09.00.00 Реклама тўғрисидаги қонунчилик (шунингдек, 12.06.00.00га қаранг)]
Ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) жойлаштириш «Реклама тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.09.00.00 Реклама тўғрисидаги қонунчилик (шунингдек, 12.06.00.00га қаранг)]
Йўл ҳаракатини ташкил этишга монелик қилувчи ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) жойлаштиришга йўл қўйилмайди.
21-модда. Йўлнинг таъмирлаш ишлари олиб борилаётган участкаларида йўл ҳаракатини ташкил этиш
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.11.00 Транспорт, алоқа ва энергетика объектлари қурилиши;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.13.00 Мавжуд корхона, бино, иншоотларни капитал таъмирлаш, техник қайта жиҳозлаш, кенгайтириш ва реконструкциялаш;
3.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.13.00 Аварияга қарши кураш. Йўл ҳаракати хавфсизлиги. Техник кўрик (шунингдек, 16.04.02.00га қаранг)]
Йўл участкаларини реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ёки таъмирлаш бўйича ишлар бажарилаётганда йўлнинг мазкур участкаларидаги қатнов қисмининг кўпи билан эллик фоизи ўтиш учун чекланиши ёки ёпилиши мумкин.
Йўл участкаларида қатнов қисмининг эллик фоизидан кўпроғини ёпиш зарур бўлган тақдирда мазкур йўл участкаларини айланиб ўтиш таъминланиши керак.
Йўл участкаларини реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ёки таъмирлаш бўйича ишлар бошланишидан ёхуд йўл участкаларида бошқа ишлар амалга оширилишидан уч кун олдин ва ушбу ишларни бажариш даврида йўл ҳаракатини ташкил этишнинг зарур техник воситалари ўрнатилади.
Йўл участкаларини реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ёки таъмирлаш бўйича ишларни бажариш тўғрисидаги ёхуд йўл участкаларида бошқа ишларни амалга ошириш ҳақидаги ахборот оммавий ахборот воситаларига олдиндан жойлаштирилади.
Йўл участкасини реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ёки таъмирлаш бўйича ишларни бажариш чоғида ушбу ишларни бажаришга доир шартномаларда белгиланмаган тўсиқларни ўрнатишга йўл қўйилмайди.
22-модда. Капитал қурилиш объектларида йўл ҳаракатини ташкил этиш тартиби
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.07.00 Капитал қурилиш]
Капитал қурилиш объектларида йўл ҳаракатини ташкил этишда шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларида кўрсатилган йўл ҳаракатини ташкил этиш самарадорлигини таъминлаш талаблари ҳисобга олинади.
Капитал қурилиш объектларини йўл ҳаракатини ташкил этиш талабларини бузган ҳолда жойлаштиришга йўл қўйилмайди.
23-модда. Йўлларда (йўл участкаларида) транспорт воситаларининг ҳаракатланишини чеклаш ёки тақиқлаш
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.13.00 Аварияга қарши кураш. Йўл ҳаракати хавфсизлиги. Техник кўрик (шунингдек, 16.04.02.00га қаранг)]
Йўлларда (йўл участкаларида) транспорт воситаларининг ҳаракатланишини чеклаш ёки тақиқлаш тегишли ваколатли давлат органларининг ахборотига асосан қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:
йўл ҳаракати хавфсизлигига, шу жумладан фуқароларнинг ҳаётига ёки соғлиғига таҳдид бўлганда;
экстремал иқлим шароитлари тўғрисида, табиий офатлар, авариялар, ёнғинлар, табиий ҳамда техноген хусусиятли бошқа фавқулодда вазиятлар рўй бериши хавфи ҳақида белгиланган тартибда огоҳлантириш келиб тушганда;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Аҳолини ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 11 августдаги 362-сонли «Иқлим ўзгариши ва табиий офатлар хавфига нисбатан миллий ҳаракатлар режасини ишлаб чиқиш ҳамда самарали амалга оширишни ташкил этиш тўғрисида»ги қарори.
экстремал иқлим шароитлари, табиий офатлар, авариялар, ёнғинлар, табиий ҳамда техноген хусусиятли бошқа фавқулодда вазиятлар рўй берганда;
йўл-транспорт ҳодисалари содир этилганда;
қонунда назарда тутилган тезкор-қидирув тадбирлари, шунингдек процессуал ҳаракатлар амалга оширилаётганда;
оммавий тадбирлар (спорт тадбирлари ва маданий тадбирлар, кино- ва фототасвирга олиш, оммавий сайрлар, ярмаркалар, оммавий юришлар ҳамда бошқа тадбирлар) ўтказилаётганда;
қўриқланадиган шахслар йўлда ҳаракатланаётганда.
Йўлларда (йўл участкаларида) транспорт воситаларининг ҳаракатланишини чеклаш ёки тақиқлаш қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда ҳам амалга оширилиши мумкин.
Йўл эгалари томонидан жалб қилинадиган йўлларни таъмирлаш ва сақлаш бўйича ташкилотлар ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳолларда, шунингдек йўлнинг (йўл участкасининг) транспорт-эксплуатация сифати ёмонлашганда ва бошқа шунга ўхшаш ҳолларда, таъмирлаш-қурилиш ишлари олиб борилаётганда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларини бу ҳақда хабардор қилган, йўллардан фойдаланувчиларни оммавий ахборот воситалари орқали эълон қилиб хабардор этган ҳамда йўл ҳаракатини ташкил этишнинг тегишли техник воситаларини ўрнатган ҳолда, транспорт воситаларининг ҳаракатланишини Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ва Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг бўлинмалари билан келишувга кўра чеклаш ёки тақиқлаш ҳуқуқига эга.
(23-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
Йўл эгалари йўллардаги ёки уларнинг айрим участкаларидаги ҳаракатланишни ажратилган минтақада ишлар олиб борилаётганда бундай ишларни олиб бориш транспорт воситалари ва пиёдаларнинг ҳаракат хавфсизлигига таҳдид қилган ҳолларда ҳам чеклашга ёки тақиқлашга ҳақли.
Ишларни олиб бориш учун йўлларда ёки уларнинг айрим участкаларида ҳаракатланишни чеклаш ёки тақиқлаш йўллар эгаларининг розилиги билан амалга оширилади.
Шошилинч, кечиктириб бўлмайдиган ҳолларда, йўлларда (йўл участкаларида) ҳаракатланишни чеклаш ёки тақиқлаш ишларни амалга ошириш учун олдиндан розилик олмасдан туриб, бироқ йўлларнинг эгаларини ва Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматини бу ҳақда мажбурий равишда хабардор қилган ҳолда жорий этилиши мумкин.
Кўп квартирали уйларга туташ ҳудудларнинг белгиланган чегараларида тўхтаб туриш жойларини қуриш тўғрисидаги қарорлар ҳудудни режалаштириш бўйича тасдиқланган ҳужжатларга мувофиқ маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан қабул қилинади. Бунда қурилиш ишлари шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
(24-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодекси.
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.02.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш / 11.02.01.00 Хўжалик фаолиятида атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш (шунингдек, 16.04.09.00га қаранг) / 11.02.01.03 Қурилиш фаолиятида атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш]
Тўхтаб туриш жойларини жойлаштириш экологик хавфсизликни таъминлаш ҳамда атроф-муҳитга, аҳолининг соғлиғи ва осойишталигига салбий таъсирни камайтириш ҳисобга олинган ҳолда амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.13.00.00 Шаҳарсозлик ва архитектура / 09.13.05.00 Шаҳарсозлик нормативлари. Шаҳарсозлик ҳужжатлари. Экспертиза]
Тўхтаб туриш жойларининг белгиланган мақсади ва имкониятлари (жойлар сони) шаҳарсозлик нормаларига ва қоидаларига мувофиқ белгиланади.
Тўхтаб туриш жойларига бўлган эҳтиёжларни аниқлаш учун мазкур ҳудудда фойдаланувчиларга хизмат кўрсатилиши учун зарур бўлган транспорт воситаларининг сони, шунингдек уларнинг келгусида кўпайтирилиши инобатга олинади.
Тўхтаб туриш жойлари йўл ҳаракатини ташкил этиш бўйича ҳужжатларда кўрсатилган эҳтиёжга мос келадиган миқдорда ташкил қилинади.
Тўхтаб туриш жойларини рўйхатга олиш йўл эгаси томонидан амалга оширилади.
Тўхтаб туриш жойларида тўхтаб туриш жойининг кириш ёки ундан чиқиш жойига туташ бўлган алоҳида жойлар ногиронлиги бўлган шахслар бошқарадиган ва ушбу шахсларни ташийдиган транспорт воситалари учун қонунчиликка мувофиқ мажбурий тартибда ажратилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси, Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги, Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлигининг 2018 йил 17 июлдаги 40, 40, 253, 1/210, к-14-сонли қарори билан тасдиқланган Ногиронлиги бўлган шахслар автотранспорт воситаларининг тўхтаб туриш жойларига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 3048, 07.08.2018 й.).
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.02.00 Электротаъминот]
Электр двигателда ишлайдиган транспорт воситалари учун алоҳида жойлар ажратилади. Бундай жойларда электр қувват манбаларига уланиш имконияти яратилиши мумкин.
Тўхтаб туриш жойларидан фойдаланишга монелик қиладиган тўсиқларни ва бошқа конструкцияларни ўрнатиш тақиқланади.
Тўхтаб туриш жойларига транспорт воситаларининг киришини, улардан чиқишини ва бу жойларда ҳаракатланишини ташкил этиш махсус ваколатли давлат органлари билан келишилган лойиҳага мувофиқ амалга оширилади.
Тўхтаб туриш жойларидан фойдаланувчилар транспорт воситаларини жойлаштиришда тўхтаб туриш жойларининг эгалари томонидан белгиланган тўхтаб туриш жойларидан фойдаланиш қоидаларига риоя этиши шарт. Умумий фойдаланишдаги тўхтаб туриш жойларининг эгалари тўхтаб туриш жойларидан фойдаланиш қоидаларини ҳамма учун қулай бўлган жойларга танишиб чиқиш учун жойлаштириши шарт.
Тўхтаб туриш жойларидан фойдаланиш қоидаларига риоя этилиши устидан назорат мазкур тўхтаб туриш жойларининг эгалари томонидан амалга оширилади.
Ушбу моддада белгиланган, тўхтаб туриш жойларига доир талабларга риоя этилиши устидан назорат махсус ваколатли давлат органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан амалга оширилади.
(24-модданинг ўн учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.04.00.00 Маҳаллий ижроия органлари (Ҳокимликлар) (шунингдек, 01.15.03.00га қаранг) / 02.04.01.00 Умумий қоидалар]
Пулли тўхтаб туриш жойларининг эгалари пулли тўхтаб туриш жойларидан фойдаланганлик учун тўлов миқдорини Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган ҳолда белгиланадиган чекланган миқдорлардан юқори бўлмаган тарифлар бўйича мустақил равишда белгилайди.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.17.00 Ҳисоб-китоблар (шунингдек, 07.21.03.00га қаранг) / 03.11.17.06 Пластик карточкалар бўйича ва электрон тўлов тизимлари орқали ҳисоб-китоб]
Пулли тўхтаб туриш жойларидан фойдаланганлик учун тўлов нақд пул шаклида ёки нақд пулсиз шаклда, тўлов тизимларидан, шу жумладан автоматлаштирилган тўлов тизимларидан фойдаланилган ҳолда амалга оширилади.
Пулли тўхтаб туриш жойларини ташкил этиш чоғида ушбу Қонуннинг 24-моддасида белгиланган талаблар бажарилади.
пулли тўхтаб туриш жойларидан бепул ёки имтиёзли фойдаланиш ҳуқуқи бериладиган фойдаланувчиларнинг рўйхатини белгилаш;
пулли тўхтаб туриш жойларидан бепул ёки имтиёзли фойдаланиш ҳуқуқи бериладиган транспорт воситаларининг рўйхатини белгилаш.
Пулли тўхтаб туриш жойларининг эгалари:
пулли тўхтаб туриш жойларидан фойдаланганлик учун автоматлаштирилган тўлов тизимини жорий этиши;
пулли тўхтаб туриш жойлари ташкил этилган ҳудудда йўл белгилари ўрнатилишини, шунингдек видеокузатув тизимлари ёки қўриқлашнинг бошқа техник воситалари ўрнатилиши ва узлуксиз ишлашини таъминлаши;
тўхтаб туриш жойининг кириш ёки ундан чиқиш жойига туташ бўлган тўхтаб туриш жойлари орасидан ногиронлиги бўлган шахслар бошқарадиган ёки уларни ташийдиган транспорт воситалари учун тўхтаб туриш жойлари ажратилишини таъминлаши шарт.
Пулли тўхтаб туриш жойларининг эгалари қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши ва уларнинг зиммасида ўзга мажбуриятлар бўлиши мумкин.
Йўл ҳаракати мониторинги махсус ваколатли давлат органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан амалга оширилади.
(26-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
Йўл ҳаракати мониторингини амалга ошириш мақсадида махсус ваколатли давлат органларида алоҳида бўлинмалар ташкил этилиши мумкин.
4-боб. Йўл ҳаракатини ташкил этишга доир ҳужжатлар
27-модда. Йўл ҳаракатини ташкил этишга доир ҳужжатларга оид умумий талаблар
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.13.00 Аварияга қарши кураш. Йўл ҳаракати хавфсизлиги. Техник кўрик (шунингдек, 16.04.02.00га қаранг)]
Йўл ҳаракатини ташкил этишга доир ҳужжатлар Ўзбекистон Республикасининг қонунчилиги талабларига мувофиқ бўлиши керак.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.14.00.00 Давлат органларининг ҳуқуқ ижодкорлиги фаолияти / 01.14.03.00 Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш ва кўриб чиқиш тартиби]
Йўл ҳаракатини ташкил этишга доир ҳужжатлар фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғи муҳофаза қилинишини, экологик хавфсизликни таъминлаш ҳамда атроф-муҳитга транспорт воситаларининг салбий таъсирини камайтириш ҳисобга олинган ҳолда ишлаб чиқилади.
28-модда. Йўл ҳаракатини ташкил этиш бўйича комплекс дастурлар
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.01.00 Давлат дастурлари, концепциялар ва бошқалар]
Йўл ҳаракатини ташкил этиш бўйича комплекс дастурлар йўл ҳаракатини ташкил этишнинг стратегик йўналишларини белгилаш ҳамда йўл ҳаракатини бошқариш самарадорлигини таъминлаш юзасидан қарорлар қабул қилиш учун ишлаб чиқилади.
Йўл ҳаракатини ташкил этиш бўйича комплекс дастурлар туманлар (шаҳарлар) кесимида беш йил муддатга ишлаб чиқилади ҳамда улар асосида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича комплекс дастурлар тайёрланади.
Туманларнинг (шаҳарларнинг), шаҳарчалар, қишлоқлар ва овулларнинг кўчаларида, шунингдек хўжалик йўлларида йўл ҳаракатини ташкил этиш бўйича комплекс дастурлар маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқлаш учун маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органларига киритилади.
(28-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
Умумий фойдаланишдаги йўлларда йўл ҳаракатини ташкил этиш бўйича комплекс дастурлар Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги томонидан тайёрланади ва тасдиқланади.
Йўл ҳаракатини ташкил этиш бўйича комплекс дастурларда қуйидагилар назарда тутилади:
йўл ҳаракатини ташкил этиш бўйича тадбирлар;
атроф-муҳитга транспорт воситаларининг салбий таъсирини камайтиришни таъминлаш бўйича тадбирлар;
йўл ҳаракатини бошқаришнинг автоматлаштирилган тизимларини жорий этиш;
аҳолиси беш юз минг нафар кишидан ортиқ бўлган шаҳарларда — транзит ташувчилар учун айланиб ўтиш (ҳалқа) йўллари ҳақидаги, тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида шаҳарга кирилаётганда тўхтаб туриш жойлари тўғрисидаги, шаҳар ҳудудидаги мавжуд тўхтаб туриш жойлари ҳақидаги автоматлаштирилган ахборот тизимларини жорий этиш;
йўлларни ва йўл объектларини лойиҳалаштириш, қуриш, реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ҳамда таъмирлаш бўйича тадбирлар.
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.03.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртани молиялаштириш / 06.03.04.00 Бюджетдан молиялаштириш;
2.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.03.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртани молиялаштириш / 06.03.06.00 Молиялаштиришнинг бошқа манбалари]
Йўл ҳаракатини ташкил этиш бўйича комплекс дастурларда кўрсатилган тадбирларни амалга ошириш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.
Йўл ҳаракатини ташкил этиш бўйича комплекс дастурлар оммавий ахборот воситаларига, шу жумладан махсус ваколатли давлат органларининг ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг расмий веб-сайтларига жойлаштирилади.
(28-модданинг еттинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
29-модда. Йўл ҳаракатини ташкил этиш лойиҳалари
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.13.00 Аварияга қарши кураш. Йўл ҳаракати хавфсизлиги. Техник кўрик (шунингдек, 16.04.02.00га қаранг)]
Йўл ҳаракатини ташкил этиш лойиҳалари йўл ҳаракатини ташкил этиш бўйича комплекс дастурларда кўрсатилган тадбирларни амалга ошириш, шунингдек оғир вазнли, йирик габаритли, хавфли ва махсус юкларни ташувчи транспорт воситаларининг ҳаракатланиш йўналишларини белгилаш мақсадида лойиҳалаш ташкилотлари томонидан ишлаб чиқилади.
Халқаро аҳамиятга эга бўлган йўлларда йўл ҳаракатини ташкил этиш лойиҳалари халқаро нормалар талаблари ҳисобга олинган ҳолда бажарилади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.15.00 Махсус, шу жумладан хавфли юкларни ташиш]
Оғир вазнли, йирик габаритли, хавфли ва махсус юкларни ташувчи транспорт воситаларининг ҳаракатланиш йўналишлари бўйича йўл ҳаракатини ташкил этиш лойиҳаларини ишлаб чиқиш чоғида қуйидагилар ҳисобга олинади:
оғир вазнли, йирик габаритли, хавфли ва махсус юкларни ташиш қоидалари;
тақиқловчи йўл белгиларини ўрнатиш;
оғир вазнли, йирик габаритли, хавфли ва махсус юкларни ташувчи транспорт воситаларининг йўл сунъий иншоотлари орқали ўтиши тартиби.
Оғир вазнли, йирик габаритли, хавфли ва махсус юкларни ташувчи транспорт воситаларининг йўл сунъий иншоотлари орқали ўтиши тартиби махсус ваколатли давлат органлари томонидан белгиланади.
Тадбирларни йўл ҳаракатини ташкил этишнинг тасдиқланмаган лойиҳалари бўйича амалга оширишга йўл қўйилмайди.
30-модда. Алоҳида йўл ҳаракатини ташкил этиш лойиҳалари
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.13.00 Аварияга қарши кураш. Йўл ҳаракати хавфсизлиги. Техник кўрик (шунингдек, 16.04.02.00га қаранг)]
Йўлларда транспорт воситаларининг ҳаракати бир суткадан ортиқ муддатга чекланган ёки тақиқланган тақдирда алоҳида йўл ҳаракатини ташкил этиш лойиҳалари ишлаб чиқилади.
Йўлларда транспорт воситаларининг ҳаракатланишини чеклаш ёки тақиқлаш даври учун алоҳида йўл ҳаракатини ташкил этиш лойиҳалари йўл ҳаракати иштирокчиларининг ҳаракат йўналишини белгилаш мақсадида қуйидаги ҳолатларда ишлаб чиқилади:
йўлларни қуриш, реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ёки таъмирлаш чоғида;
транспорт воситаларининг ҳаракатланишига таъсир қилувчи қурилиш, таъмирлаш ишларини ва бошқа ишларни бажариш, шу жумладан муҳандислик инфратузилмаси объектларини қуриш, реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ёки таъмирлаш чоғида;
оммавий тадбирларни (спорт тадбирлари ва маданий тадбирлар, кино- ва фототасвирга олиш, оммавий сайрлар, ярмаркалар, оммавий юришлар ва бошқа тадбирлар) ўтказиш чоғида;
дам олиш ва ишланмайдиган байрам кунларида дам олиш объектлари ҳамда зоналари билан боғлайдиган йўллар бўйлаб ҳаракатланиш жадаллиги нормадан ошганда.
31-модда. Йўл ҳаракатини ташкил этиш лойиҳаларининг аудити
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.04.00.00 Аудиторлик фаолияти / 09.04.04.00 Мажбурий аудит]
Йўл ҳаракатини ташкил этиш лойиҳалари йўл ҳаракати хавфсизлиги талабларига мувофиқлик юзасидан аудитдан ўтказилади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.10.00.00 Мажбурият ҳуқуқи / 03.10.05.00 Шартнома. Шартномаларни тузиш, ўзгартириш ва бекор қилиш]
Йўл ҳаракатини ташкил этиш лойиҳаларининг аудити махсус ваколатли давлат органлари томонидан мустақил равишда ёки шундай аудитни ўтказиш ҳуқуқига эга бўлган тадбиркорлик субъекти шартнома асосида жалб этилган ҳолда ўтказилади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.04.00.00 Аудиторлик фаолияти / 09.04.04.00 Мажбурий аудит]
Йўл ҳаракатини ташкил этиш лойиҳаларининг аудити қуйидаги босқичларда ўтказилади:
асослантириш (режалаштириш);
хомаки лойиҳалаштириш;
батафсил лойиҳалаштириш;
йўлни фойдаланишга топширишдан олдин;
йўлни фойдаланишга топширилганидан кейин.
Йўл ҳаракатини ташкил этиш лойиҳаларининг аудити у қайси босқичда ўтказилганлигига қараб қуйидаги турларга бўлинади:
йўлни қуриш ёки реконструкция қилиш хавфсизлиги аудити;
фойдаланиладиган йўлнинг хавфсизлиги аудити;
ўзига хос мақсадга мўлжалланган йўл объектларининг хавфсизлиги аудити.
Йўл ҳаракатини ташкил этиш лойиҳаларининг аудити қуйидаги вазифаларни ҳал этишга қаратилади:
хавфни тўлиқ бартараф этиш имкони бўлмаган йўл участкаларида рўй бериши мумкин бўлган йўл-транспорт ҳодисаларининг оқибатларини имкон қадар камайтириш учун самарали ечимларни қўллаш;
йўлларни лойиҳалаштириш ва қуриш босқичларида камчиликларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш орқали йўлдан фойдаланиш чоғида камчиликларни бартараф этишга доир харажатларни камайтириш.
Йўл ҳаракатини ташкил этиш лойиҳаларининг аудити натижасида тайёрланган тавсиялар тегишли босқичда буюртмачига ва ишларни бажарувчиларга (режалаштирувчи ташкилотга, лойиҳалаштирувчи ташкилотга, пудратчи ташкилотга, фойдаланувчи ташкилотга) кўриб чиқиш учун тақдим этилади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.04.00.00 Аудиторлик фаолияти / 09.04.05.00 Аудиторлик хулосаси]
Йўл ҳаракатини ташкил этиш лойиҳасининг аудити натижалари бўйича хулоса тузилиб, унда йўл ҳаракатини ташкил этиш лойиҳаси қонунчилик талабларига мувофиқ эканлиги ёки мувофиқ эмаслиги кўрсатилади.
Агар йўл ҳаракатини ташкил этиш лойиҳасининг аудити натижасида лойиҳанинг қонунчилик талабларига мувофиқ эмаслиги аниқланса, мазкур лойиҳага тегишли ўзгартишлар киритилади.
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.09.00 Пудрат / 03.11.09.03 Лойиҳа ва қидирувга оид ишларни бажаришга оид, илмий-тадқиқот, тажриба-конструкторлик ва технологик ишларни бажаришга оид пудрат]
Йўлларни лойиҳалаштириш, қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва сақлаш йўл ҳаракати соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ амалга оширилиши керак. Қурилган ва реконструкция қилинган йўлларнинг йўл ҳаракати соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлиги қонунчиликда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги томонидан аниқланади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Автомобиль йўллари тўғрисида»ги Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 декабрдаги 901-сонли «Автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва улардан фойдаланиш ишларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори.
[ОКОЗ:
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.09.00.00 Маъмурий жавобгарлик / 16.09.11.00 Транспортдаги, йўл хўжалиги ва алоқа соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарлик]
Лойиҳалаштириш босқичида йўлларнинг йўл ҳаракати соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлиги учун жавобгарлик йўл ҳаракатини ташкил этиш лойиҳасини ишлаб чиқувчининг, қурилиш ва реконструкция қилиш босқичларида эса ишларни бажарувчининг зиммасига юклатилади.
Йўлларни таъмирлаш ва сақлаш чоғида уларнинг ҳолати йўл ҳаракати соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини таъминлаш мажбурияти йўл эгаларининг зиммасига юклатилади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.12.00.00 Зарар етказилганлиги оқибатидаги мажбуриятлар / 03.12.03.00 Товарлар, ишлар ёки хизматлар етишмовчилиги натижасида етказилган зарарни ундириш]
Йўл эгаларининг ўз зиммасига юклатилган мажбуриятларни бажармаганлиги оқибатида йўл ҳаракати иштирокчиларига ва транспорт воситасига етказилган зарарнинг ўрни қонунчиликда белгиланган тартибда йўл эгалари томонидан қопланади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 57-боби.
33-модда. Йўлларда хизмат кўрсатиш объектларини барпо этиш
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.09.00 Маъмурий ва ижтимоий-маданий объектларни қуриш]
Йўлларнинг эгалари хизмат кўрсатиш объектларини лойиҳалаштириш нормаларига, уларни қуриш режаларига ва уларни жойлаштиришнинг бош схемаларига мувофиқ ўз ихтиёридаги йўлларда мазкур объектларни барпо этиш чораларини кўради, йўл ҳаракати иштирокчиларининг эҳтиёжларини қаноатлантириш ва уларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида хизмат кўрсатиш объектларининг ишини ташкил этади, йўл ҳаракати иштирокчиларига бундай объектларнинг мавжудлиги ҳамда энг яқин соғлиқни сақлаш ва алоқа муассасаларининг жойлашуви ҳақидаги ахборотни, шунингдек йўлларнинг тегишли участкаларида ҳаракатланишнинг хавфсиз шароитлари тўғрисидаги ахборотни тақдим этади.
5-боб. Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга доир талаблар
34-модда. Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.13.00 Аварияга қарши кураш. Йўл ҳаракати хавфсизлиги. Техник кўрик (шунингдек, 16.04.02.00га қаранг)]
Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш йўл-транспорт ҳодисалари рўй бериши сабабларининг олдини олишга ва уларнинг оқибатларини юмшатишга қаратилган фаолиятдир.
35-модда. Транспорт воситалари эгаларининг йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга доир мажбуриятлари
Транспорт воситасига мулк ҳуқуқи ёки оператив бошқариш ҳуқуқи асосида ёки бошқа қонуний асосда эгалик қилувчи шахс транспорт воситасининг эгасидир. Транспорт воситасини ўз хизмат ёки меҳнат мажбуриятларини бажариш учун, шу жумладан транспорт воситасининг мулкдори ёхуд бошқа эгаси билан тузилган меҳнат шартномасига ёки фуқаролик-ҳуқуқий хусусиятга эга шартномага асосан бошқарувчи шахс транспорт воситасининг эгаси бўлмайди.
(35-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 7 февралдаги ЎРҚ-1025-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.02.2025 й., 03/25/1025/0116-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 8 май)
Транспорт воситаларининг эгалари:
техник жиҳатдан соз транспорт воситаларидан фойдаланиши;
транспорт воситаларининг тегишли малакага эга бўлган ва тиббий кўрикдан ўтган шахслар томонидан бошқарилишига ижозат бериши;
транспорт воситаларидан фойдаланиш чоғида бошқа шахсларнинг ҳаётига, соғлиғига ва (ёки) мулкига зарар етказганлик учун ўз фуқаролик жавобгарлигини «Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ мажбурий суғурта қилишни амалга ошириши;
транспорт воситаларининг алкоголдан маст ҳолатда ёки психоактив моддалар таъсири остида ёхуд ўта чарчоқ ҳолатда бўлган шахслар томонидан бошқарилишига йўл қўймаслиги;
йўл ҳаракати тўғрисидаги қонунчиликка риоя этиши шарт.
36-модда. Транспорт воситаларига, улар конструкцияларининг таркибий қисмларига, эҳтиёт қисмларга ва анжомларга доир талаблар
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.05.00 Маҳсулот сифати. Стандартлаштириш. Сертификатлаштириш. Метрология. Товарлар маркировкаси. Акцизлар (шунингдек, 09.07.00.00га қаранг)]
Транспорт воситалари, улар конструкцияларининг таркибий қисмлари, эҳтиёт қисмлар ва анжомлар транспорт воситасининг техник параметрларига ҳамда йўл ҳаракати соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ бўлиши керак ҳамда қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда мажбурий равишда сертификатлаштирилиши лозим.
37-модда. Транспорт воситаларининг техник ҳолатига ва ускуналарига доир талаблар
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.13.00 Аварияга қарши кураш. Йўл ҳаракати хавфсизлиги. Техник кўрик (шунингдек, 16.04.02.00га қаранг)]
Транспорт воситаларининг техник ҳолати ва ускуналари йўл ҳаракати соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ бўлиши керак. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдаланишда бўлган ва белгиланган тартибда рўйхатга олинган транспорт воситалари мажбурий равишда техник кўрикдан ўтказилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 31 августдаги 683-сонли «Автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва уларга рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини бериш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори.
Транспорт воситаларини мажбурий равишда техник кўрикдан ўтказиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
38-модда. Транспорт воситаларига техник хизмат кўрсатишга ва уларни таъмирлашга доир талаблар
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.13.00 Аварияга қарши кураш. Йўл ҳаракати хавфсизлиги. Техник кўрик (шунингдек, 16.04.02.00га қаранг)]
Транспорт воситаларига техник хизмат кўрсатиш ва уларни таъмирлаш йўл ҳаракати соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ бўлиши керак.
Транспорт воситаларига техник хизмат кўрсатиш ва уларни таъмирлаш бўйича хизматлар кўрсатувчи юридик шахслар ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар мазкур хизматларни йўл ҳаракати соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ кўрсатиши шарт.
39-модда. Транспорт воситаларидан фойдаланишни тақиқлаш
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.13.00 Аварияга қарши кураш. Йўл ҳаракати хавфсизлиги. Техник кўрик (шунингдек, 16.04.02.00га қаранг)]
Йўл ҳаракати хавфсизлигига таҳдид солувчи техник носозликлар мавжуд бўлганда транспорт воситаларидан фойдаланиш тақиқланади.
Транспорт воситаларининг техник носозликлари рўйхати ва бундай носозликлар мавжуд бўлганда улардан фойдаланишни тақиқлайдиган шартлар Йўл ҳаракати қоидаларида белгиланади.
Транспорт воситаларидан фойдаланишни тақиқлаш қонунчиликда белгиланган тартибда Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг ваколатли мансабдор шахслари томонидан амалга оширилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 апрелдаги 172-сонли «Йўл ҳаракати қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори, Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 31 августдаги 683-сонли «Автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва уларга рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини бериш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори.
40-модда. Транспорт воситаларидан фойдаланишга боғлиқ фаолият билан шуғулланувчи юридик шахсларга доир асосий талаблар
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.02.00 Юридик шахсларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш. Юридик шахсларни давлат рўйхатига олиш]
Транспорт воситаларидан фойдаланишга боғлиқ фаолият билан шуғулланувчи юридик шахслар:
ҳайдовчиларнинг ишини йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминловчи талабларга мувофиқ ташкил этиши;
ҳайдовчиларнинг қонунчиликда белгиланган меҳнат қилиш ва дам олиш режимига риоя этиши;
ҳайдовчиларнинг малакасини ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратиши;
транспорт воситаларининг созлигини ва бут сақланишини таъминлаши, йўл ҳаракати хавфсизлигига таҳдид солувчи техник носозликлар мавжуд бўлганда транспорт воситаларидан фойдаланишга йўл қўймаслиги;
ўзига тегишли транспорт воситалари иштирокида содир этилган йўл-транспорт ҳодисаларининг ва Йўл ҳаракати қоидалари бузилишларининг сабабларини таҳлил қилиши ҳамда уларни бартараф этиш чораларини кўриши;
тиббиёт ходимларини жалб этган ҳолда ҳайдовчиларнинг тиббий кўрикларини, ҳайдовчиларнинг йўл-транспорт ҳодисаларида жабрланганларга ҳодиса юз берган жойнинг ўзида, тиббиёт ходимлари етиб келгунига қадар бирламчи шошилинч ёрдам кўрсатиш бўйича кўникмаларини такомиллаштиришга доир тадбирларни ташкил этиши ва ўтказиши;
ходим ўз меҳнат вазифаларини бажариши билан боғлиқ бўлган ҳолда меҳнатда майиб бўлганлиги, касб касаллигига чалинганлиги ёки соғлиғининг бошқача тарзда шикастланганлиги муносабати билан унинг ҳаётига ёки соғлиғига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш бўйича ўз фуқаролик жавобгарлигини «Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган тартибда суғурталаши шарт.
Транспорт воситаларидан фойдаланишга боғлиқ фаолият билан шуғулланувчи юридик шахслар зиммасида қонунчиликка мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.03.00 Темир йўл транспорти / 09.15.03.04 Йўловчи ва юк ташиш, ўзаро ҳисоб-китоблар]
Автомобиль транспортида ёки ер усти шаҳар электр транспортида йўловчилар, багаж ва юк ташиш фаолиятини амалга ошираётган юридик шахслар ташишнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ҳайдовчиларга нисбатан йўл ҳаракати тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ қўшимча талаблар қўйиши мумкин.
Юридик шахслар транспорт воситаларининг сонига қараб йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича хизматларни ташкил этади ёки лавозимлар жорий этади. Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимларининг сонини аниқлаш нормативлари қонунчиликда белгиланади.
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.03.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртани молиялаштириш / 06.03.06.00 Молиялаштиришнинг бошқа манбалари]
Юридик шахслар томонидан ўтказиладиган йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга доир тадбирларни молиялаштириш уларнинг ўз маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
41-модда. Транспорт воситаларидан фойдаланишга боғлиқ фаолият билан шуғулланувчи юридик шахсларнинг ходимларини йўл ҳаракати хавфсизлиги масалалари бўйича ўқитиш, уларнинг малакасини ошириш, уларга йўл-йўриқ кўрсатиш ва уларнинг билимларини текшириш
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.02.00 Юридик шахсларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш. Юридик шахсларни давлат рўйхатига олиш;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.18.00 Транспорт хизматлари кўрсатиш соҳасини лицензиялаш. Ҳайдовчилик гувоҳномаси. Ҳайдовчиларга малака талаблари, уларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малакасини ошириш]
Транспорт воситаларидан фойдаланишга боғлиқ фаолият билан шуғулланувчи юридик шахсларнинг ходимларини йўл ҳаракати хавфсизлиги масалалари бўйича ўқитиш, уларнинг малакасини ошириш, уларга йўл-йўриқ кўрсатиш ва уларнинг билимларини текшириш юридик шахс томонидан ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш мақсадида юридик шахс йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича дастлабки, рейсдан олдинги, махсус, мавсумий ва қўшимча (навбатдан ташқари) йўл-йўриқлар кўрсатилишини таъминлаши шарт.
Транспорт воситаларидан фойдаланишга боғлиқ фаолият билан шуғулланувчи юридик шахсларнинг йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги томонидан тасдиқланган махсус дастурлар бўйича уч йилда камида бир марта ўз малакасини ошириб, малака имтиҳони топшириши керак.
42-модда. Меҳнат шартномаси бўйича ишлаётган ҳайдовчиларнинг ҳуқуқлари
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.07.00 Меҳнат шартномаси (контракт);
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.18.00 Транспорт хизматлари кўрсатиш соҳасини лицензиялаш. Ҳайдовчилик гувоҳномаси. Ҳайдовчиларга малака талаблари, уларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малакасини ошириш]
Меҳнат шартномаси бўйича ишлаётган ҳайдовчилар қуйидаги ҳуқуқларга эга:
иш берувчидан ҳаракатланиш йўналиши, ташиладиган юк ҳақида, ўз ҳаёти ва соғлиғи учун мавжуд бўлган таҳдид тўғрисида, шунингдек ташишни амалга ошириш чоғида зарарли ва (ёки) хавфли омиллар таъсиридан ўзининг ҳимоя қилинишига доир чора-тадбирлар ҳақида ишончли ахборот олиш;
белгиланган талабларга мувофиқ шахсий ҳимоя воситалари, махсус кийим-бош билан таъминланиш;
йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўйича шарт-шароитларни яхшилаш билан боғлиқ бўлган масалаларни кўриб чиқишда иштирок этиш;
ўз ҳаёти ва соғлиғига таҳдид соладиган вазият юзага келган тақдирда, ташишни бажаришни бевосита раҳбарини ёки иш берувчининг бошқа вакилини бу ҳақда хабардор қилган ҳолда рад этиш;
йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасида малакасини ошириш ва касбий қайта тайёргарликдан ўтиш;
меҳнат вазифаларини бажариш чоғида ўз соғлиғига етказилган зарарнинг ўрни қопланиши;
иш берувчининг йўл ҳаракати соҳасидаги ғайриҳуқуқий қарорлари ва ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилиш.
Меҳнат шартномаси бўйича ишлаётган ҳайдовчилар қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
43-модда. Йўл ҳаракати иштирокчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.13.00 Аварияга қарши кураш. Йўл ҳаракати хавфсизлиги. Техник кўрик (шунингдек, 16.04.02.00га қаранг)]
Йўл ҳаракати иштирокчиларининг йўлларда ҳаракатланишнинг хавфсиз шарт-шароитларига бўлган ҳуқуқлари давлат томонидан кафолатланади.
Йўл ҳаракати иштирокчиларининг ўз ҳуқуқларини амалга ошириши йўл ҳаракати бошқа иштирокчиларининг ҳуқуқларини чекламаслиги ёки бузмаслиги керак.
Йўл ҳаракати иштирокчилари қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Йўл ҳаракати қоидаларига мувофиқ йўлларда эркин ва монеликсиз ҳаракатланиш;
қонунчиликда назарда тутилган ўз ҳуқуқларининг чекланиши ёки бузилиши сабаблари тўғрисида махсус ваколатли давлат органларининг мансабдор шахсларидан тушунтиришлар олиш;
ҳаракатланишнинг хавфсиз шароитлари тўғрисида, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ бўлган техник воситалар ва хизматларнинг сифати ҳақида тўлиқ ҳамда ишончли ахборот олиш;
йўл-транспорт ҳодисалари содир бўлганда қонунчиликка мувофиқ зиммасига бепул тиббий ёрдам кўрсатиш, қутқарув ишларини олиб бориш ва бошқа шошилинч ёрдам кўрсатиш мажбурияти юклатилган ташкилотлар ҳамда мансабдор шахслардан шундай ёрдамлар олиш;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида»ги Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 4 ноябрдаги 694-сон «Давлат ва нодавлат тиббиёт ташкилотларида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори.
йўл-транспорт ҳодисаси натижасида ўзига тан жароҳатлари етказилган, транспорт воситаси ва юк шикастланган ҳолларда, қонунчиликда белгиланган тартибда зарарнинг ўрни қопланиши, шунингдек маънавий зарар компенсация қилиниши;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 57-боби.
махсус ваколатли давлат органларининг ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг йўл ҳаракати соҳасидаги қонунга хилоф қарорлари, шунингдек улар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан белгиланган тартибда шикоят қилиш;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонуни.
йўл белгиларини, чизиқларини, светофорларни ўзгартириш ва ўрнатиш юзасидан, йўл қопламасининг ҳолати ҳақидаги таклифлар ҳамда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш масалаларига доир бошқа таклифлар билан тегишли органларга мурожаат этиш.
Йўл ҳаракати иштирокчилари:
йўл ҳаракати тўғрисидаги қонунчилик талабларига риоя этиши;
йўл ҳаракати соҳасидаги махсус ваколатли давлат органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари мансабдор шахсларининг қонуний талабларини бажариши шарт.
Йўл ҳаракати иштирокчилари қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши ва уларнинг зиммасида ўзга мажбуриятлар бўлиши мумкин.
44-модда. Транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.18.00 Транспорт хизматлари кўрсатиш соҳасини лицензиялаш. Ҳайдовчилик гувоҳномаси. Ҳайдовчиларга малака талаблари, уларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малакасини ошириш]
Қуйидагиларни:
мотоцикллар, мотороллерларни ва бошқа мототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи — ўн олти ёшга тўлган шахсларга берилади;
рухсат этилган энг кўп оғирлиги 3500 килограммдан ва ўриндиқлар сони ҳайдовчининг ўриндиғидан ташқари саккизтадан ошмайдиган автомобилларни бошқариш ҳуқуқи, бундан такси мустасно — ўн саккиз ёшга тўлган шахсларга берилади;
рухсат этилган энг кўп оғирлиги 3500 килограммдан ошадиган юк автомобилларини бошқариш ҳуқуқи — ўн саккиз ёшга тўлган шахсларга берилади;
такси сифатида фойдаланиладиган автомобилларни, шунингдек йўловчилар ташиш учун мўлжалланган ва ҳайдовчининг ўриндиғидан ташқари саккизтадан ортиқ ўриндиғи бўлган автомобилларни, трамвайлар ва троллейбусларни бошқариш ҳуқуқи — йигирма бир ёшга тўлган шахсларга берилади;
транспорт воситалари таркибларини бошқариш ҳуқуқи — ушбу қисмнинг учинчи, тўртинчи ва бешинчи хатбошиларида кўрсатилган транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқига эга бўлган шахсларга транспорт воситасини бошқариш стажи ўн икки ойдан кам бўлмаган тақдирда берилади.
Транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи тиббий текширувдан ўтган ва малака имтиҳонларини топширган шахсларга бериладиган белгиланган намунадаги гувоҳнома билан тасдиқланади.
Малака имтиҳонларини топшириш ва транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқига доир гувоҳномани бериш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида белгиланган талабларга мувофиқ бўлган миллий ва халқаро ҳайдовчилик гувоҳномалари амал қилади.
45-модда. Ҳайдовчиларни тайёрлашга доир талаблар
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.18.00 Транспорт хизматлари кўрсатиш соҳасини лицензиялаш. Ҳайдовчилик гувоҳномаси. Ҳайдовчиларга малака талаблари, уларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малакасини ошириш]
Транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини олиш учун малака имтиҳонларини топширишга тегишли тоифадаги ҳайдовчилар тайёрлашнинг ўқув режалари ва дастурларида назарда тутилган ҳажмда тегишли тайёргарликдан ўтган шахслар қўйилади.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.02.00 Вазирлар Маҳкамаси ваколатлари]
Тегишли тоифалардаги ҳайдовчиларни тайёрлашнинг ягона дастурлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда тасдиқланади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 майдаги 408-сонли «Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ҳамда қайта тайёрлаш бўйича нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори.
46-модда. Транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқининг бекор қилиниши
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.18.00 Транспорт хизматлари кўрсатиш соҳасини лицензиялаш. Ҳайдовчилик гувоҳномаси. Ҳайдовчиларга малака талаблари, уларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малакасини ошириш;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.19.00 Транспорт ва транспорт хизматлари кўрсатиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик]
Транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи қуйидаги ҳолларда бекор қилинади:
ҳайдовчининг соғлиғи транспорт воситасини хавфсиз бошқаришга монелик қиладиган тарзда ёмонлашганлиги тиббий хулоса билан тасдиқланганда;
ҳайдовчи содир этилган ҳуқуқбузарлик учун транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилганда.
Жавобгарлик чораси сифатида транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этишга сабаб бўладиган ҳуқуқбузарликларнинг турлари қонунда белгиланади.
Транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этиш суд томонидан қўлланилади.
6-боб. Йўл ҳаракати хавфсизлигини тиббий жиҳатдан таъминлаш
47-модда. Йўл ҳаракати хавфсизлигини тиббий жиҳатдан таъминлаш асослари
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.07.00.00 Меҳнатни муҳофаза қилиш / 05.07.03.00 Тиббий кўриклар. Касбий касалликлар. Меҳнат жароҳатлари;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.18.00 Транспорт хизматлари кўрсатиш соҳасини лицензиялаш. Ҳайдовчилик гувоҳномаси. Ҳайдовчиларга малака талаблари, уларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малакасини ошириш]
Йўл ҳаракати хавфсизлигини тиббий жиҳатдан таъминлаш ҳайдовчиларни мажбурий равишда дастлабки ва даврий тиббий кўриклардан, шу жумладан рейсдан олдинги тиббий кўриклардан ўтказиш, шунингдек йўл-транспорт ҳодисаларида жабрланган шахсларга тиббий ёрдам кўрсатиш, йўл-транспорт ҳодисаларида жабрланган шахсларга ҳодиса юз берган жойнинг ўзида, тиббиёт ходимлари етиб келгунига қадар бирламчи шошилинч ёрдам кўрсатиш усулларини йўл ҳаракати иштирокчиларига, ички ишлар органларининг, бошқа ихтисослаштирилган бўлинмаларнинг мансабдор шахсларига ва аҳолига даврий равишда ўргатиш орқали амалга оширилади.
Йўл-транспорт ҳодисаларида жабрланган шахсларга кўрсатиладиган тиббий ёрдам ҳодиса юз берган жойнинг ўзида тиббиёт ходимлари етиб келгунига қадар бирламчи шошилинч ёрдам кўрсатишдан, шунингдек йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган жойда, даволаш-профилактика муассасасига олиб борилаётганда ва даволаш-профилактика муассасасида малакали тиббий ёрдам кўрсатишдан иборатдир.
Тиббий кўрикларни ўтказиш ҳамда йўл-транспорт ҳодисаларида жабрланган шахсларга тиббий ёрдам кўрсатилишини ташкил этиш тартиби, тиббиёт ходимлари етиб келгунига қадар бирламчи шошилинч ёрдам кўрсатиш учун транспорт воситасининг салонида туриши шарт бўлган зарур тиббий ашёлар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланади.
48-модда. Транспорт воситаларини бошқаришга доир тиббий қарши кўрсатмалар мавжуд эмаслиги юзасидан тиббий текширув
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.07.00.00 Меҳнатни муҳофаза қилиш / 05.07.03.00 Тиббий кўриклар. Касбий касалликлар. Меҳнат жароҳатлари;
Ушбу Қонуннинг 44-моддасида кўрсатилган ёшга тўлган шахслар автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ҳамда қайта тайёрлаш бўйича таълим ташкилотларига ҳужжатларни топширишдан олдин тиббиёт муассасаларида транспорт воситаларини бошқаришга доир тиббий қарши кўрсатмалар мавжуд эмаслигини аниқлаш мақсадида мажбурий равишда тиббий текширувдан ўтади.
Тиббий текширув ушбу Қонуннинг иловасида қайд этилган тиббий қарши кўрсатмалар мавжуд эмаслигини аниқлаш мақсадида пулли асосда ўтказилади.
Тиббий текширув ўзига тиббий текширувни ўтказиш рухсат этилган тиббиёт муассасаси томонидан, текширувдан ўтаётган шахс шахсини тасдиқловчи ҳужжатни (идентификацияловчи ID-картасини, паспортини, шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатини) кўрсатгач ўтказилади.
Тиббий текширувни ўтказиш учун тиббиёт муассасаси томонидан махсус тиббий комиссия тузилади. Тиббий комиссия таркиби тиббиёт муассасасининг маъмурияти томонидан тасдиқланади.
Тиббий комиссия тиббий текширувдан ўтказиш билан боғлиқ маълумотларни акс эттириш учун тиббий текширувдан ўтаётган шахсларнинг амбулатория карталарини юритади.
Амбулатория картасида тиббий текширувни ўтказишда иштирок этаётган барча шифокорлар ва мутахассисларнинг тиббий текширувдан ўтаётган шахс хусусидаги тиббий хулосалари кўрсатилиши керак.
Тиббий текширув натижаларига кўра тиббиёт муассасаси транспорт воситаларини бошқаришга доир тиббий қарши кўрсатмалар мавжудлиги (мавжуд эмаслиги) тўғрисидаги тиббий комиссия хулосасини электрон шаклда расмийлаштиради ва ахборотнинг махфийлиги таъминланган ҳолда хулосани тиббий текширув ўтказилган пайтдан эътиборан бир иш куни ичида Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига ахборот тизими орқали юборади.
Тиббий комиссия хулосасининг кўчирма нусхаси тиббий текширувдан ўтган шахсга берилади.
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.03.00.00 Ахборот ресурслари. Ахборот ресурсларидан фойдаланиш / 12.03.06.00 Шахсга доир маълумотлар ва уларнинг ҳимояси]
Тиббиёт муассасаларига тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилган фуқароларда ушбу Қонуннинг иловасида қайд этилган тиббий қарши кўрсатмалар аниқланган тақдирда, мазкур ахборот унинг махфийлиги таъминланган ҳолда, тиббиёт муассасалари томонидан Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига ахборот тизими орқали юборилади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.18.00 Транспорт хизматлари кўрсатиш соҳасини лицензиялаш. Ҳайдовчилик гувоҳномаси. Ҳайдовчиларга малака талаблари, уларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малакасини ошириш]
Тиббий комиссиянинг транспорт воситаларини бошқаришга доир тиббий қарши кўрсатмалар мавжудлиги тўғрисидаги хулосаси, шунингдек ушбу Қонуннинг иловасида кўрсатилган касалликлар аниқланганлиги ҳақидаги ахборот автомототранспорт воситаларининг ҳамда шаҳар электр транспорти воситаларининг ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича таълим ташкилотларига номзодларнинг ҳужжатларини қабул қилишни рад этиш ҳамда судлар томонидан ҳайдовчиларни транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этиш учун асос бўлади.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.02.00 Вазирлар Маҳкамаси ваколатлари]
Тиббий комиссияларнинг транспорт воситаларини бошқаришга доир тиббий қарши кўрсатмалар мавжудлиги (мавжуд эмаслиги) тўғрисидаги хулосаларини (ахборотини) киритиш, уларнинг ҳисобини юритиш бўйича ахборот тизимининг ишлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
7-боб. Якунловчи қоидалар
50-модда. Йўл ҳаракати соҳасида илм-фан ютуқларидан фойдаланиш
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.02.00.00 Фан / 13.02.07.00 Илмий тадқиқотлар]
Йўл ҳаракатини ташкил этиш самарадорлигини, йўлларнинг ўтказувчанлик қобилиятини ошириш, йўл ҳаракати иштирокчилари учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида махсус ваколатли давлат органлари тизимида йўл ҳаракати соҳасида илмий тадқиқотларни амалга оширувчи тузилмалар ташкил этилиши мумкин.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.02.00.00 Фан / 13.02.07.00 Илмий тадқиқотлар]
Илм-фан ютуқларидан, йўл ҳаракатини ташкил этиш бўйича илмий тадқиқотлар натижаларидан махсус ваколатли давлат органлари томонидан йўл ҳаракатини ташкил этиш чоғида, шу жумладан йўл ҳаракатини ташкил этишнинг ахборот тизимлари ва техник воситаларини такомиллаштириш учун фойдаланилади.
51-модда. Йўл ҳаракати соҳасидаги давлат назорати
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.02.00 Транспорт соҳасидаги бошқарув. Транспорт хизматлари кўрсатишни лицензиялаш]
Йўл ҳаракати соҳасидаги давлат назорати йўл ҳаракати тўғрисидаги қонунчилик талаблари бузилишларини бартараф этиш ҳақидаги тақдимномаларнинг бажарилишини ўрганиш, йўл ҳаракатини ташкил этиш борасида аниқланган камчиликларни бартараф этиш мақсадида амалга оширилади.
Йўл ҳаракати соҳасидаги давлат назоратини тегишли давлат органлари ҳамда ташкилотлар қонунчиликда белгиланган ҳолларда ва тартибда амалга оширади.
52-модда. Йўл ҳаракати соҳасидаги тадбирларни молиявий ва моддий-техника жиҳатидан таъминлаш
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.03.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртани молиялаштириш / 06.03.04.00 Бюджетдан молиялаштириш;
2.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.03.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртани молиялаштириш / 06.03.06.00 Молиялаштиришнинг бошқа манбалари]
Йўл ҳаракати соҳасидаги тадбирларни молиявий жиҳатдан таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
Йўл ҳаракати соҳасидаги тадбирларни моддий-техника жиҳатидан таъминлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
53-модда. Низоларни ҳал этиш
Йўл ҳаракати соҳасидаги низолар қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал этилади.
54-модда. Йўл ҳаракати тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.15.00.00 Транспорт / 09.15.19.00 Транспорт ва транспорт хизматлари кўрсатиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик]
Йўл ҳаракати тўғрисидаги қонунчиликни бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг XI боби.
55-модда. Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш
[ОКОЗ:
1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.01.00.00 Ўзбекистон Республикасининг қонунлари]
номи «қоидаларини бузиш» деган сўзлардан кейин «йўл ҳаракатини ташкил этиш талабларини бажармаслик» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
иккинчи қисм «чораларини кўрмаслик» деган сўзлардан кейин «шунингдек йўл ҳаракатини ташкил этиш талабларини бажармаслик» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
2. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:
1) Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 19 августда қабул қилинган «Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида»ги 818-I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, № 9, 215-модда);
2) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1999 йил 19 августда қабул қилинган «Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш ҳақида»ги 819-I-сонли Қарори (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, № 9, 216-модда);
3) Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 6 апрелда қабул қилинган «Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тартиб-таомиллари соддалаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-31-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 4, 157-модда) 5-моддаси;
4) Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 5 апрелда қабул қилинган «Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги ЎРҚ-82-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 4, 155-модда);
5) Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 10 апрелда қабул қилинган «Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги ЎРҚ-348-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2013 йил, № 4, 94-модда);
6) Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 29 декабрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-396-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2015 йил, № 12, 452-модда) 18-моддаси;
7) Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-683-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2021 йил, 4-сонга илова) 108-моддаси;
8) Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 октябрда қабул қилинган «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги ЎРҚ-721-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2021 йил, № 10, 968-модда) 15-моддаси.
56-модда. Ушбу Қонуннинг ижросини, етказилишини, моҳияти ва аҳамияти тушунтирилишини таъминлаш
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар;
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.09.00 Ижтимоий-маданий масалалар бўйича давлат сиёсати / 02.08.09.01 Ҳуқуқий тарғибот]
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Транспорт вазирлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.
57-модда. Қонунчиликни ушбу Қонунга мувофиқлаштириш
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.02.00 Вазирлар Маҳкамаси ваколатлари]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
ушбу Қонун 20-моддасининг иккинчи қисми талаблари ҳам ҳисобга олинадиган Ташқи реклама ва ахборот объектлари (конструкциялари) хавфсизлигининг умумий техник регламентини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
республика ижро этувчи ҳокимият органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
58-модда. Ушбу Қонуннинг кучга кириши
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.14.00.00 Давлат органларининг ҳуқуқ ижодкорлиги фаолияти / 01.14.05.00 Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни эълон қилиш ва кучга кириши]
Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан олти ой ўтгач кучга киради.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2024 йил 19 январь,
ЎРҚ-900-сон
«Йўл ҳаракати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига
ИЛОВА
Транспорт воситаларини бошқаришга доир тиббий қарши кўрсатмалар
РЎЙХАТИ
Т/р
Касалликларнинг номи
I. Наркологик касалликлар
Ҳайдовчиликнинг барча тоифаларидаги ҳайдовчилар, шунингдек трамвай ва троллейбуслар ҳайдовчилари учун
1.
Барча наркологик касалликлар, бундан тамакига қарамлик мустасно
II. Руҳий касалликлар
Ҳайдовчиликнинг A, B, BE тоифаларидаги ҳайдовчилар учун
1.
Органик, шу жумладан симптоматик руҳий бузилишлар
2.
Шизофрения, шизотипик ва васвасавий бузилишлар
3.
Аффектив бузилишлар
4.
Ўрта, оғир ва чуқур даражадаги ақли заифлик
Ҳайдовчиликнинг C, D, CE, DE тоифаларидаги ҳайдовчилар, шунингдек трамвай ва троллейбуслар ҳайдовчилари учун
1.
Органик, шу жумладан симптоматик руҳий бузилишлар
2.
Шизофрения, шизотипик ва васвасавий бузилишлар
3.
Аффектив бузилишлар
4.
Етуклик ёшдаги шахс ва хулқ-атвор бузилишлари
5.
Барча даражадаги ақли заифлик
III. Юрак-қон томир касалликлари
Ҳайдовчиликнинг А, В, ВЕ тоифаларидаги ҳайдовчилар учун
Ҳайдовчиликнинг барча тоифаларидаги ҳайдовчилар, шунингдек трамвай ва троллейбуслар ҳайдовчилари учун
1.
Ҳайдовчиликнинг A, B, BE, C, CE тоифаларидаги ҳайдовчилар учун — кўриш ўткирлиги яхши кўрадиган кўзда 0,6 дан (60 фоиздан) паст ва ёмонроқ кўрадиган кўзда 0,2 дан (20 фоиздан) паст. Ҳайдовчиликнинг D, DE тоифаларидаги ҳайдовчилар, трамвай ва троллейбуслар ҳайдовчилари учун — кўриш ўткирлиги яхши кўрадиган кўзда 0,8 дан (80 фоиздан) паст ва ёмонроқ кўрадиган кўзда 0,4 дан (40 фоиздан) паст. Рухсат этиладиган коррекция миопия ва гиперметропия касалликларида, шу жумладан контактли линзалар билан 8,0 диоптрия, астигматизмда 3,0 диоптрия (сфера ва цилиндрнинг йиғиндиси 8,0 диоптриядан ошмаслиги керак)
Изоҳ. Йўналишли таксиларнинг ҳайдовчилари ва тезкор хизматлар транспорт воситаларининг ҳайдовчилари (тез тиббий ёрдам хизмати, ёнғин-қутқарув бўлинмалари, ички ишлар органлари, авария-қутқарув хизматлари, ҳарбий транспорт воситасини бошқарувчи) учун — кўриш ўткирлиги яхши кўрадиган кўзда 0,8 дан (80 фоиздан) паст ва ёмонроқ кўрадиган кўзда 0,4 дан (40 фоиздан) паст. Рухсат этиладиган коррекция миопия ва гиперметропия касалликларида, шу жумладан контактли линзалар билан 8,0 диоптрия, астигматизмда 3,0 диоптрия (сфера ва цилиндрнинг йиғиндиси 8,0 диоптриядан ошмаслиги керак)
2.
Кўриш қобилиятининг жиддий бузилиши билан кечадиган кўз пардаларининг сурункали касаллиги, қовоқларнинг, шу жумладан улар шиллиқ пардаларининг турғун ўзгаришлари, кўришга халақит берувчи ёки кўз олмасининг ҳаракатланишини чеклайдиган қовоқ мушаклари парези, птози
3.
Жарроҳлик йўли билан даволаб бўлмайдиган кўз ёшланиши
4.
Паралитик ғилайлик ҳамда кўзлар ҳамжиҳат ҳаракатланишининг бошқа бузилишлари
5.
Ҳар қандай этиологияли ғилайлик оқибатидаги турғун диплопия
6.
Спонтан нистагм
7.
Ҳар қандай меридиандаги периферик кўриш майдонининг 20 градусдан кўп тарзда торайиши