toggle_night_mode
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Олдинги таҳрирга қаранг.
Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ҳамда қайта тайёрлаш бўйича нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 17 августдаги 396-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.08.2023 й., 09/23/396/0625-сон — 2023 йил 19 ноябрдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Қуйидагилар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ҳамда қайта тайёрлаш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 17 августдаги 396-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.08.2023 й., 09/23/396/0625-сон — 2023 йил 19 ноябрдан кучга киради)
Давлат таълим муассасалари ҳамда автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини амалга оширувчи бошқа юридик шахсларнинг ўқув гуруҳларини рўйхатга олиш, шунингдек, имтиҳонларни ўтказиш ва миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини бериш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;
Автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни тадбиркорлик субъектлари — юридик шахслар томонидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 21-иловага мувофиқ;
Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ;
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 майдаги 272-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2021 й., 09/21/272/0419-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг олтинчи-еттинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 345-сонли қарорига асосан 2021 йил 2 сентябрдан чиқарилади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2021 й., 09/21/345/0522-сон)
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 6-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
3. 2018 йил 1 августдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 7-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Адлия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
5. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдухакимов, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи У.Н. Ташкенбаев ва ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 31 май,
408-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 майдаги 408-сон қарорига
1-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ҳамда қайта тайёрлаш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги
низом
(илова номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 17 августдаги 396-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.08.2023 й., 09/23/396/0625-сон — 2023 йил 19 ноябрдан кучга киради)
1-боб. Умумий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Мазкур Низом автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ҳамда қайта тайёрлаш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 17 августдаги 396-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.08.2023 й., 09/23/396/0625-сон — 2023 йил 19 ноябрдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ҳамда қайта тайёрлаш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини ташкил этиш учун юридик шахсларга лицензия бериш, лицензия амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тўхтатиш, шунингдек, уни бекор қилиш ва қайта расмийлаштириш Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги (кейинги ўринларда — Ички ишлар вазирлиги) томонидан амалга оширилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 17 августдаги 396-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.08.2023 й., 09/23/396/0625-сон — 2023 йил 19 ноябрдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш ҳамда автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун имтиҳонларни ўтказиш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия чекланмаган муддатга берилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 июлдаги 393-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2022 й., 09/22/393/0654-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-боб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 17 августдаги 396-сонли қарорига асосан 2023 йил 19 ноябрдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.08.2023 й., 09/23/396/0625-сон)
3-боб. Лицензия олиш учун зарур бўлган ҳужжатлар
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Лицензия олиш учун лицензия даъвогари қуйидаги ҳужжатларни давлат хизматлари марказларига тақдим этади ёки электрон шаклда Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёхуд «Лицензия» ахборот тизими орқали юборади:
мазкур Низомга 1-иловада келтирилган Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ҳамда қайта тайёрлаш бўйича нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш паспортининг 4-позициясида кўрсатилган ҳужжатлар;
ушбу Низомга 2-иловада келтирилган Автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни ўтказишда фойдаланиладиган объектларнинг жиҳозланишига қўйиладиган талабларнинг бажарилганлигини тасдиқловчи маълумотлар;
лицензия даъвогари томонидан аризани кўриб чиққанлик учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат.
Лицензия бериш тўғрисидаги аризада лицензия даъвогарининг электрон манзили кўрсатилгани унинг аризаси бўйича қабул қилинган қарор ҳақидаги электрон шаклда хабарнома олишга бўлган розилиги ҳисобланади.
Лицензия олишга даъвогар юридик шахс мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ҳамда қайта тайёрлаш бўйича нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш паспортида белгиланган лицензия талаблари ва шартларига риоя қилиши лозим.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 17 августдаги 396-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.08.2023 й., 09/23/396/0625-сон — 2023 йил 19 ноябрдан кучга киради)
8. Ишончсиз ёки нотўғри маълумотлар тақдим этилганлиги учун лицензия даъвогари қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 165-моддаси.
4-боб. Аризаларни кўриб чиқиш, лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. Лицензия даъвогарининг аризасини кўриб чиқиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорида йиғим ундирилади.
Лицензия олиш учун Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат этилганда, ушбу банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган йиғим суммасининг 90 фоизи ундирилади.
Йиғим суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:
а) давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этганда:
18 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасининг шахсий ҳисобварағига;
0,5 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига (ягона биллинг тизими орқали тасдиқланганлиги учун);
қолган маблағлар тўлиқ миқдорда лицензияловчи орган ҳисобварағига ўтказилади;
б) ЯИДХП ёки «Лицензия» ахборот тизими орқали мурожаат этилганда:
10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасининг шахсий ҳисобварағига;
11,75 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига (шу жумладан, 0,5 фоизи — ягона биллинг тизими орқали тасдиқланганлиги учун);
қолган маблағлар тўлиқ миқдорда лицензияловчи орган ҳисобварағига ўтказилади.
Лицензия даъвогари берилган аризадан воз кечган тақдирда, тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 17 августдаги 396-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.08.2023 й., 09/23/396/0625-сон — 2023 йил 19 ноябрдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолияти ушбу Низомга 3-иловадаги схемага мувофиқ лицензияланади.
Ариза давлат хизматлари марказлари орқали топширилганда, масъул ходим лицензия бериш учун ариза ва бошқа зарур ҳужжатларни рўйхат асосида қабул қилади. Давлат хизматлари марказларининг масъул ходими лицензия даъвогарининг аризасини зарур ҳужжатлар билан бирга Ички ишлар вазирлигига ариза қабул қилинган куни юборади.
Ариза Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки «Лицензия» ахборот тизими орқали юборилганда, лицензия даъвогарининг аризаси қабул қилинганлиги ҳақидаги электрон хабар Ички ишлар вазирлигининг масъул ходими томонидан лицензия даъвогарининг электрон манзилига юборилади.
Ички ишлар вазирлиги ариза қабул қилгандан сўнг 15 иш куни ичида ҳужжатларнинг лицензия талаблари ва шартларига мувофиқлигини ўрганади.
Ички ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Транспорт вазирлиги ҳамда Рақамли технологиялар вазирлиги ёки уларнинг ҳудудий бўлинмаларидан малакали мутахассисларни жалб этган ҳолда, лицензия даъвогарининг давлат таълим талабларида назарда тутилган моддий-техник ва ўқув-методик базага эга эканлиги тўғрисидаги экспертиза хулосаларини тайёрлаш жараёнини ташкил этади.
Тайёрланган экспертиза хулосалари ўрганиш жараёнида иштирок этган давлат органларининг масъул мутахассислари томонидан имзоланади.
Ижобий қарор қабул қилинган тақдирда, электрон лицензия расмийлаштирилади, электрон рақамли имзо билан тасдиқланади ҳамда давлат божи тўлангандан кейин давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёхуд «Лицензия» ахборот тизими орқали лицензия даъвогарига юборилади.
Лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, 1 иш куни мобайнида лицензия даъвогарига рад этиш сабаблари ва лицензия даъвогари уларни бартараф этган ҳолда қайта кўриб чиқиш учун ариза бериши мумкин бўлган муддат кўрсатилган билдиришнома давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари ёхуд «Лицензия» ахборот тизими портали орқали юборилади.
Лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарор лицензия даъвогарининг аризаси олинган кундан бошлаб 15 иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда қабул қилинади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 17 августдаги 396-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.08.2023 й., 09/23/396/0625-сон — 2023 йил 19 ноябрдан кучга киради)
11. Лицензиялар қонунчиликда белгиланган тартибда расмийлаштирилади.
Берилган, тўхтатиб турилган, янгиланган, қайта расмийлаштирилган ва бекор қилинган лицензиялар «Лицензия» ахборот тизимлари комплекси реестрига киритилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Қонуни.
Олдинги таҳрирга қаранг.
12. Лицензия бериш «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида назарда тутилган сабаблар бўйича рад этилиши мумкин.
(12-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 июлдаги 393-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2022 й., 09/22/393/0654-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Лицензия даъвогари лицензия беришнинг рад этилиши тўғрисидаги қарор, шунингдек, Ички ишлар вазирлиги ходимларининг хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
(12-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 17 августдаги 396-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.08.2023 й., 09/23/396/0625-сон — 2023 йил 19 ноябрдан кучга киради)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонуни.
13. Лицензия беришнинг рад этилишига асос бўлган сабаблар лицензия даъвогари томонидан бартараф этилган тақдирда, ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш лицензия даъвогарининг аризаси олинган кундан бошлаб 10 иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда кўриб чиқилади.
Лицензия даъвогарининг аризасини қайта кўриб чиқишда лицензия беришни рад этиш тўғрисида аввалги билдиришномада кўрсатилмаган янги асослар бўйича лицензия беришни рад этишга йўл қўйилмайди.
Лицензия даъвогарларининг аризаларини такроран кўриб чиқиш учун йиғим ундирилмайди.
Лицензия бериш рад этилгани тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган муддат ўтгандан кейин берилган ариза янгидан берилган ариза ҳисобланади.
5-боб. Лицензияларни қайта расмийлаштириш тартиби
14. Лицензиат қайта ташкил этилган, унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили), ташкилий-ҳуқуқий шакли ўзгарган тақдирда, лицензиат ёки унинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатдан ўтганидан кейин бир ой муддатда лицензияловчи органга, кўрсатиб ўтилган маълумотларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда, лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида Давлат хизматлари марказларига ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали электрон шаклда лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза бериши шарт.
15. Лицензиат таълим фаолиятини олиб бориш манзили ўзгарса, қўшимча манзилда фаолият олиб борса, қўшимча таълим йўналишлари бўйича фаолият олиб бормоқчи бўлса, қайта рўйхатдан ўтганидан кейин бир ой муддатда лицензияловчи органга, кўрсатиб ўтилган маълумотларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда, лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида Давлат хизматлари марказларига ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ариза бериши шарт.
16. Лицензиат лицензия қайта расмийлаштирилгунга қадар унда кўрсатилган фаолиятни аввал берилган лицензия асосида амалга оширади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
17. Лицензия Ички ишлар вазирлиги томонидан тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда, лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисидаги ариза олинган кундан бошлаб 5 иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда қайта расмийлаштирилади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 17 августдаги 396-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.08.2023 й., 09/23/396/0625-сон — 2023 йил 19 ноябрдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
18. Лицензияни қайта расмийлаштиришда лицензия бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғимнинг 50 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.
Лицензияни қайта расмийлаштириш учун Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат этилганда, ушбу банднинг биринчи хатбошида кўрсатилган йиғим суммасининг 90 фоизи ундирилади.
Йиғим суммаси ушбу Низомнинг 9-бандида кўрсатилган тартибда тақсимланади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 2 июлдаги 548-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.07.2019 й., 09/19/548/3362-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
19. Лицензиат лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилингани ҳақида билдиришнома юборилган (топширилган) вақтдан бошлаб икки ой мобайнида, лицензияловчи органга лицензия берилгани учун давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этмаса, Ички ишлар вазирлиги лицензияни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақли.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 17 августдаги 396-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.08.2023 й., 09/23/396/0625-сон — 2023 йил 19 ноябрдан кучга киради)
6-боб. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини назорат қилиш тартиби
20. Лицензия даъвогарининг нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш мақсадида лицензия олиш учун ариза топширгани лицензия шартлари ва талабларига риоя этишига бўлган розилиги ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
21. Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси (кейинги ўринларда — ЙҲХХ), таълимни бошқариш тизими органлари ва бошқа ваколатли органлар лицензия шартлари ва талабларига лицензиат томонидан риоя этилишини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда назорат қилади.
(21-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 17 августдаги 396-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.08.2023 й., 09/23/396/0625-сон — 2023 йил 19 ноябрдан кучга киради)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Қонуни.
Олдинги таҳрирга қаранг.
ЙҲХХ автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизимида даврий равишда ўқув ҳамда назарий ва амалий имтиҳонлар жараёнининг мониторингини олиб боради.
(21-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 17 августдаги 396-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.08.2023 й., 09/23/396/0625-сон — 2023 йил 19 ноябрдан кучга киради)
22. Лицензияловчи орган лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини назорат қилишда ўз ваколатлари доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эга:
лицензия талаблари ва шартларига лицензиат томонидан риоя этилишини режали текшириш;
лицензия талаблари ва шартлари лицензиат томонидан бузилганлигидан далолат берувчи ҳоллар мавжуд бўлган тақдирда, лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда текшириш;
лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текшириш чоғида пайдо бўладиган масалалар бўйича зарур ахборотни лицензиатдан сўраш ва олиш;
текширишлар натижалари асосида лицензия талаблари ва шартларининг лицензиат томонидан бузилишларини аниқ кўрсатган ҳолда далолатномалар (маълумотномалар) расмийлаштириш;
лицензиатга лицензия талаблари ва шартларининг бузилишларини бартараф этиш мажбуриятини юкловчи қарорлар чиқариш, уларни бартараф этиш муддатларини белгилаш;
идоравий мансублиги ва ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, лицензиатларни аттестация ва давлат аккредитациясидан ўтказиш;
қонун бузилишининг қўпол ҳолатлари аниқланганда лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва тўхтатиш ёхуд лицензияни бекор қилиш тўғрисида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қарор чиқариш.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Қонуни.
Олдинги таҳрирга қаранг.
23. Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ҳамда қайта тайёрлаш бўйича хизмат кўрсатиш фаолияти учун лицензия талаблари ва шартларига лицензиат томонидан риоя этилишини текшириш таълимни бошқариш тизими органлари ва бошқа ваколатли органларнинг тажрибали вакиллари иштирокида амалга оширилади.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 17 августдаги 396-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.08.2023 й., 09/23/396/0625-сон — 2023 йил 19 ноябрдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
24. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текширишда лицензияловчи орган ходимлари томонидан икки нусхада далолатнома тузилади, уларнинг биттаси лицензиатга берилади, иккинчи нусхаси Ички ишлар вазирлигида қолади.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 17 августдаги 396-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.08.2023 й., 09/23/396/0625-сон — 2023 йил 19 ноябрдан кучга киради)
7-боб. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ва лицензияни бекор қилиш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
25. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш, лицензияни бекор қилиш Ўзбекистон Республикасининг «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Қонунида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда Ички ишлар вазирлигининг қарорига мувофиқ амалга оширилади.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 17 августдаги 396-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.08.2023 й., 09/23/396/0625-сон — 2023 йил 19 ноябрдан кучга киради)
26. Лицензиат лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тўхтатиш, шунингдек лицензияни бекор қилиш тўғрисидаги қарор юзасидан судга шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
8-боб. Лицензиялар реестрини юритиш тартиби
27. Лицензияловчи орган таълим турлари бўйича «Лицензия» ахборот тизимлари комплексида лицензиялар реестрини юритади.
Лицензиялар реестрида қуйидагилар кўрсатилиши зарур:
лицензиатлар тўғрисидаги асосий маълумотлар, шу жумладан, юридик шахснинг номи, ташкилий-ҳуқуқий шакли, ташкилот раҳбарининг фамилияси, исми, отасининг исми, почта манзили, телефон, факс;
нодавлат таълим фаолиятининг тури, лицензияланаётган таълим йўналиши, фаолият амалга ошириладиган манзил, хизмат телефони, факс;
лицензиянинг берилган сана ва тартиб рақами;
Олдинги таҳрирга қаранг.
лицензияни қайта расмийлаштириш, амал қилиш муддатини узайтириш, тўхтатиб туриш ва қайта тиклаш асослари ва саналари;
(27-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 майдаги 272-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2021 й., 09/21/272/0419-сон)
лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш асоси ва санаси;
лицензияни бекор қилишнинг асоси ва санаси.
28. Лицензиялар реестридаги маълумотлар «Лицензия» ахборот тизимлари комплексидаги веб-сайтда жойлаштирилади ва танишиш учун очиқ ҳисобланади.
9-боб. Давлат божини ундириш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
29. Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ҳамда қайта тайёрлаш бўйича нодавлат таълим хизматини кўрсатиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияни олиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн баравари миқдорида давлат божи ундирилади.
(29-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 17 августдаги 396-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.08.2023 й., 09/23/396/0625-сон — 2023 йил 19 ноябрдан кучга киради)
Лицензия олиш учун Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат этилганда, ушбу банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган давлат божининг 90 фоизи ундирилади.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 майдаги 272-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2021 й., 09/21/272/0419-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
30. Давлат божи суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:
а) давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этганда:
18 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасининг шахсий ҳисобварағига;
0,5 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига (ягона биллинг тизими орқали тасдиқланганлиги учун);
20 фоизи — ахборот-коммуникация хизматларидан фойдаланган ҳолда хизматлар кўрсатиш ҳамда моддий-техник базасини мустаҳкамлаш учун лицензияловчи органнинг махсус ҳисобварағига;
давлат божи суммасининг қолган қисми Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ўтказилади;
б) Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки «Лицензия» ахборот тизими орқали мурожаат этилганда:
10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасининг шахсий ҳисобварағига;
11,75 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига (шу жумладан 0,5 фоизи — ягона биллинг тизими орқали тасдиқланганлиги учун);
28,125 фоизи — ахборот-коммуникация хизматларидан фойдаланган ҳолда хизматлар кўрсатиш ҳамда моддий-техника базасини мустаҳкамлаш учун лицензияловчи органнинг махсус ҳисобварағига;
давлат божи суммасининг қолган қисми Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига ўтказилади.
(30-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 17 августдаги 396-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.08.2023 й., 09/23/396/0625-сон — 2023 йил 19 ноябрдан кучга киради)
10-боб. Якунловчи қоида
31. Мазкур Низом қоидалари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 165-моддаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ҳамда қайта тайёрлаш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ҳамда қайта тайёрлаш бўйича нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш
ПАСПОРТИ
Олдинги таҳрирга қаранг.

1.

Лицензия номи:

Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ҳамда қайта тайёрлаш

2.

Ариза берувчилар тоифаси:

Юридик шахс

3.

Лицензияловчи орган:

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

4.

Лицензияни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар:

а) ариза.

Аризада қуйидагилар кўрсатилади:

юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, почта манзили, электрон почтаси (мавжуд бўлса), таълим фаолиятини амалга ошириш манзили, банк муассасасининг номи ва банк ҳисобварағи, солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР), фаолиятнинг лицензияланаётган тури, таълим фаолияти йўналишлари рўйхати, ариза тўлдириш сабаби (янги лицензия олиш, қайта расмийлаштириш), лицензия даъвогарининг лицензия талаблари ва шартларига риоя қилишга розилиги;

лицензия олмоқчи бўлган даъвогарлар аризада лицензияланадиган фаолият билан бирга автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни ўтказиш фаолияти билан шуғулланмоқчи бўлса, бу ҳақида алоҳида кўрсатиб ўтади;

б) ёнғин ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси органларининг мавжуд бинолар ва хоналарнинг ёнгин хавфсизлиги талабларига ва санитария-гигиена нормаларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосалари;

в) педагог кадрлар (ҳайдовчи-йўриқчилар) ҳақида маълумот;

г) ўқув режаси ва дастурларининг электрон нусхалари.

Лицензияловчи орган қуйидаги маълумотларни «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплекси орқали автоматик равишда мустақил тарзда текширади:

олий педагогик маълумот тўғрисидаги диплом ёки хорижий давлатда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатни тан олиш ҳақидаги гувоҳнома (ҳайдовчи-йўриқчилар учун талаб қилинадиган маълумотни тасдиқловчи ҳужжат) нусхаси;

педагог кадрлар (ҳайдовчи-йўриқчилар) иш стажини тасдиқловчи «Электрон меҳнат дафтарчаси» тизимидан кўчирма;

д) ўзлаштиришни кўтаришга йўналтирилган, ўқитишни мониторинг қилиш ва режалаштириш имконини берувчи автоматлаштирилган ахборот тизимини мулкий ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ билан юридик шахсга тегишлилиги ҳақидаги ҳужжат;

е) бутун ўқув жараёнини қамраб оладиган давлат таълим талабларига мувофиқ уч ўлчамли анимация эффектлари ва видеоконтентга эга автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш учун ишлаб чиқилган электрон ўқув-услубий қўлланмалар билан аккредитация муддатига мулкий ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ билан таъминланганлиги ҳақидаги ҳужжат;

ж) ҳайдовчиликка номзодларни назарий имтиҳондан ўтказиш учун ўқув дастурини қамраб олган электрон (анимацион) тест саволлари тўпламининг мулкий ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ билан юридик шахсга тегишлилиги ҳақидаги ҳужжат (автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни ўтказиш фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари — юридик шахслар учун);

з) назарий имтиҳонларни ўтказиш учун техник ва технологик воситалар билан махсус жиҳозланган зал (хоналар), автомототранспорт воситаларининг барча тоифалари бўйича амалий имтиҳонларни ўтказиш учун автоматлаштирилган автодром ва махсус жиҳозланган автомототранспорт воситаларининг мулкий ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ билан юридик шахсга тегишлилиги ҳақидаги ҳужжат (автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни ўтказиш фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари — юридик шахслар учун);

и) автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни ўтказишда фойдаланиладиган автоматлаштирилган тизимларнинг қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқлиги тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг (кейинги ўринларда — ЙҲХХ) экспертиза хулосаси нусхаси (автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни ўтказиш фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари — юридик шахслар учун).

5.

Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори:

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари

6.

Лицензия берилганлиги учун давлат божи миқдори:

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари

7.

Аризани кўриб чиқиш муддати:

15 иш кунида

8.

Лицензия талаблари ва шартлари:

I. Умумий лицензия талаблари ва шартлари:

а) Ўзбекистон Республикасининг таълим соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларига мажбурий риоя қилиш;

б) таълим-тарбия фаолияти юритиладиган бинога (хоналарга) мулкий ёки бошқа ашёвий ҳуқуқнинг мавжудлиги (олди-сотди шартномаси ёки кўчмас мулк ижараси шартномаси (агар бино ижарага олинган бўлса), кўчмас мулк объекти кадастр паспорти, кўчмас мулк объектига эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ҳамда уни тасарруф этиш ҳуқуқини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар)*;

в) таълим-тарбия жараёнини давлат таълим стандартларига (давлат таълим талабларига), ўқув режаси ва дастурларига, автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлашга қўйиладиган давлат таълим талабларига, ўқув режаларига ва фанларнинг ўқув дастурларига, шунингдек, таълим ташкилотлари томонидан мустақил ишлаб чиқилиб, лицензия олиш пайтида тақдим этилган ўқув дастурларига мувофиқ ташкил этиш;

г) таълимнинг мажбурий равишда дунёвий характерда бўлиши, таълим жараёнида урушни, зўравонликни тарғиб қилишдан фойдаланишга, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинлиги камситилишига, мамлакатдаги хавфсизлик ва ижтимоий-сиёсий барқарорликка, жамиятнинг ҳуқуқий ва маънавий асосларига, фуқаролар осойишталигига, миллатлараро ва динлараро тотувликка рахна солинишига, Ўзбекистон Республикаси тўғрисида ишончсиз маълумотлар тарқатилишига ва халқнинг тарихий, маданий ва маънавий қадриятлари бузиб кўрсатилишига йўл қўймаслик;

д) илғор халқаро тажрибаларни инобатга олган ҳолда, ўқитишнинг инновацион шакллари, усуллари ва замонавий технологиялардан фойдаланиш асосида таълим соҳасида фаолият самарадорлиги ва натижадорлигини ошириш;

е) таълим ташкилоти, таълим олувчилар ва педагог кадрлар (ҳайдовчи-йўриқчилар) тўғрисидаги тўғри, тўлиқ ва ишончли маълумотларни «Узлуксиз таълим» ахборот тизимига киритиш ва ҳар чоракда янгилаб бориш*;

ж) ҳар бир аудиторияда видеопроектор ёки диагонали 50 дюймдан кам бўлмаган интерактив монитор (телевизор), компьютер, аудио ва видеокузатув тизими, йўл ҳаракати қоидалари бўйича кўргазмали қўлланмалар, шунингдек, ўқув жараёни ва якуний тест синовларининг ошкоралигини таъминлаш учун ёзиб олиш тизимининг мавжуд бўлиши;

з) ўқув гуруҳлари фаолиятини самарали ташкил этиш ҳамда якуний имтиҳонларнинг шаффоф ўтказилиши ва натижаларининг холислигини назорат қилиш бўйича маълумотларни ЙҲХХнинг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизимига реал вақт режимида киритиб бориш имкониятининг яратилганлиги;

и) лицензия даъвогарида лицензияланаётган фаолиятни амалга ошириш учун мўлжалланган, унга мулкий ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ билан тегишли бўлган, белгиланган тартибда қайта жиҳозланган ва рўйхатга олинган ўқув автомототранспорт воситалари ёки шаҳар электр транспорти воситаларининг мавжудлиги;

к) автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш ҳамда ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни ўтказиш бўйича давлат таълим талабларига мувофиқ ўқитувчилар ва инструкторлар таркибининг мавжуд бўлиши;

л) таълим жараёнини қонунчилик ҳужжатлари билан давлат таълим муассасалари учун белгиланган кийиниш талабларига ҳамда таълим ташкилотининг ички тартиб-қоидаларига ва одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилган ҳолда ташкил қилиш;

м) битирувчиларга белгиланган тартибда таълим тўғрисида ҳужжат бериш.

II. Автотранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича таълим хизматларини кўрсатиш юзасидан алоҳида лицензия талаблари ва шартлари:

Т/р

Лицензия талаблари ва шартлари

Бажарилиши лозим бўлган кўрсаткичлар

1.

Таълим фаолиятини амалга ошириш учун қайта жиҳозланган ва рўйхатга олинган ўқув автомототранспорт воситалари ёки шаҳар электр транспорти воситаларининг мавжудлиги:*

олди-сотди шартномаси;

автомототранспорт ижараси шартномаси (агар автомототранспорт воситаси ижарага олинган бўлса);

автомототранспорт воситаларини қайд этиш гувоҳномалари ва қайта жиҳозланганлиги тўғрисидаги гувоҳномалар. Бунда «В» тоифа учун ишлаб чиқарилганлигига 10 йилдан ортиқ бўлмаган, бошқа тоифалар учун ишлаб чиқарилганлигига 20 йилдан ортиқ бўлмаган автомототранспорт воситалари бўлиши лозим**;

автомототранспорт воситасига эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ҳамда уни тасарруф этиш ҳуқуқини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар.

2.

Ўқув ва ўқув-методик адабиётлар ҳамда ахборот-ресурс базаси билан таъминланганлиги: *

камида 5 та компьютер техникаси, сканер ва нусха кўчириш аппарати билан жиҳозланган ахборот-ресурс маркази;

таълим олувчилар учун электрон ўқув-методик қўлланма;

ҳар бир ўқитувчига ўқув қўлланмаси ва қўшимча адабиётлар.

3.

Таълим олувчиларнинг максимал сони:*

гуруҳда — 24 нафар.

4.

Таълим олувчилар сонига тўғри келадиган ўқитувчилар ва ҳайдовчи-йўриқчилар штат бирликлари:*

ўқитувчи — 24 нафаргача таълим олувчига 1 штат бирлиги;

ҳайдовчи-йўриқчи — 12 нафаргача таълим олувчига 1 штат бирлиги.

5.

Ўқитувчиларнинг минимал сони:*

автотранспорт мутахассислиги бўйича олий маълумотга эга ўқитувчилар сони — 1 нафар;

шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш ёки тиббиёт ихтисослиги бўйича олий ёки ўрта махсус маълумотга эга йўриқчилар (парамедиклар) сони — 1 нафар;

автотранспорт воситасини бошқариш бўйича уч йил («D» тоифаси учун беш йил) стажга эга ҳайдовчи-йўриқчилар сони — 1 нафар.

6.

Ҳайдовчиларни тайёрлаш таълим ташкилоти ва унинг ҳудудига қўйиладиган талаблар:*

тунги ёритгичлар ўрнатилганлиги;

ичимлик сув ва канализация билан таъминланганлиги;

ҳожатхона билан таъминланганлиги;

ҳар бири камида 40 м2 майдонга эга бўлган ва битта ҳудудда жойлашган камида иккита хонанинг (аудитория) мавжудлиги;

йўл ҳаракати қоидалари, йўл ҳаракати хавфсизлиги асослари ва биринчи ёрдам кўрсатиш бўйича ўқув аудиториясини автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлашга қўйиладиган давлат таълим талабларида белгиланган мезонларга мувофиқ жиҳозланганлиги;

автомототраспорт воситаларининг тузилиши, ишлатилиш асослари, уларга техник (сервис) хизмат кўрсатиш ва меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ўқув аудиториясининг мавжудлиги;

ўқув автодромининг ҳажми, ҳайдовчиликка номзодларнинг сони ҳамда ушбу ўқув автодромидан фойдаланувчи бошқа шахслар сонидан келиб чиқиб, унумдорлиги (сиғими) амалий машғулотларни ўтказиш учун етарли бўлган ҳамда Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланган тартибда жиҳозланган, ўзига мулкий ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ билан (ижара, фойдаланиш ёки бошқа ҳуқуқ асосида) тегишли бўлган ўқув автодромининг мавжудлиги**;

таълим олувчиларнинг билимларини якуний тест синовларидан ўтказиш учун камида 10 та компьютер техникаси билан жиҳозланган алоҳида хонанинг мавжудлиги.

7.

Ахборот технологиялари билан таъминланганлик даражаси:*

камида 75 фоиз компьютер техникалари 10 мбит/сек тезликдаги Интернет жаҳон ахборот тармоғига уланганлиги;

камида 30 фоиз ҳудудда Wi-Fi зоналар ташкил этилиши.

турникет ҳамда аудио ва видеокузатув тизими;

ўқув жараёнига ўзлаштиришни оширишга йўналтирилган ўқитиш мониторингини олиб бориш ва режалаштиришнинг автоматлаштирилган ахборот тизимини жорий этилганлиги;

ҳар бир таълим олувчи (тингловчи)ни бутун ўқув жараёнини қамраб оладиган давлат таълим талабларига мувофиқ уч ўлчамли анимация эффектлари ва видеоконтентга эга электрон ўқув-услубий қўлланмалар билан таъминланганлиги;

таълим олувчи (тингловчи)ларнинг билимларини якуний тест синовларидан ўтказиш учун уларни идентификация қилиш, улардан назарий имтиҳонни инсон омилисиз, автоматлаштирилган ҳолда қабул қилиш, натижаларини баҳолаш, электрон баённомаларни шакллантириш ва узатиш тизимларига эга бўлган дастурий таъминот ўрнатилган компьютерлар билан жиҳозланган алоҳида аудиториянинг мавжудлиги.

8.

Ўқув аудиторияларида таълим фаолияти учун яратилган шароитларга қўйиладиган минимал талаблар:*

ўлчами 1500х1000, 1500х2000 ёки 2500х2000 бўлган электрон ёки оддий доска — 1 та;

видеопроектор ёки экран ўлчами камида 50 дюйм бўлган интерактив монитор (телевизор) — 1 та;

видеокузатув тизими видеокамералари — 4 та;

аудиториянинг ёритилиш даражаси — 400 люкс.

III. Автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни ўтказиш фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари — юридик шахсларга қўйиладиган лицензия талаблари ва шартлари:

Т/р

Лицензия талаблари ва шартлари

Бажарилиши лозим бўлган кўрсаткичлар

1.

Автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни ўтказиш учун ўқув автомототранспорт воситаларининг мавжудлиги:*

8 нафар таълим олувчига — тегишли «В» тоифадаги 1 та автомототранспорт воситаси;

12 нафар таълим олувчига — тегишли «С» тоифадаги 1 та автомототранспорт воситаси;

24 нафар таълим олувчига — тегишли «D» тоифадаги 1 та автомототранспорт воситаси.

2.

Автомототранспорт воситаларини (троллейбус ва трамвайдан ташқари) бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни ўтказиш бўйича таълим ташкилотига қўйиладиган талаблар (ушбу талаблар автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни ўтказиш фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари учун татбиқ этилади):*

Ҳайдовчиликка номзодларни имтиҳондан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатиш учун электрон буюртма (мурожаат)ларни қабул қилиш тизимининг мавжудлиги;

ҳайдовчиликка номзодларнинг электрон рўйхатини шакллантириш, имтиҳонларни ўтказиш муддатларини белгилаш ва ҳайдовчиликка номзодларни ҳамда ЙҲХХ масъул ходимини олдиндан хабардор қилиш тизимининг шакллантирилганлиги;

ҳайдовчиликка номзодларни назарий имтиҳондан ўтказиш учун ўқув дастурини қамраб олган электрон (анимацион) тест саволлари тўпламининг шакллантирилганлиги;

имтиҳонларни ўтказиш тизимлари унумдорлигининг хизмат кўрсатиш ҳудуди (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри)да имтиҳон топширувчилар сонига мувофиқлиги;

Республиканинг барча ҳудудларида (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида) филиалларнинг мавжудлиги;

диспетчерлик (назорат) пункти ҳайдовчиликка номзодларнинг ҳаракатларини кўрсатиб турадиган компьютер ва мониторлар, автоматлаштирилган автодром тизимининг элементи сифатида ишлайдиган ахборотни доимий қабул қилиш, узатиш ва қайта ишлаш ускуналари, овозли алоқа воситалари билан тўлиқ жиҳозланган бўлиши;

ҳайдовчиликка номзодларни идентификация қилиш, улардан назарий ва амалий имтиҳонларни инсон омилисиз, автоматлаштирилган ҳолда қабул қилиш, натижаларини баҳолаш, электрон баённомаларни шакллантириш ва узатиш бўйича ахборот тизимининг мавжудлиги;

назарий ва амалий имтиҳонларни муваффақиятли топширган шахсларга ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун асос бўладиган махсус ҳимояланган сертификатларни шакллантириш, сертификатлар реквизитларини давлат хизматлари маркази ҳамда ички ишлар органларига автоматлаштирилган ҳолда тақдим этиш имкониятининг мавжудлиги;

ўтказилган имтиҳон натижалари бўйича электрон маълумотлар базасини шакллантириш, уларнинг таҳлилларини ЙҲХХга мунтазам тақдим этиб бориш;

имтиҳонлар жараёнини ЙҲХХ ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан онлайн режимда назорат қилиш ҳамда жамоатчилик эътиборига видеотрансляция қилиш имкониятининг мавжудлиги;

имтиҳонларни ўтказиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишга доир тартиб-таомиллар (мурожаатларни қабул қилиш, қайд этиш, кўриб чиқиш, имтиҳонларни ташкил этиш, ўтказиш, баҳолаш мезонлари, ахборот алмашинуви, иш юритиш ва бошқа маъмурий тартиб-таомиллар) ЙҲХХ билан 15 иш куни мобайнида келишилган ҳолда тасдиқланганлиги.

3.

Ҳайдовчиларни тайёрлаш таълим ташкилотининг ҳудудига қўйиладиган талаблар:*

тунги ёритгичлар ўрнатилганлиги;

ичимлик сув ва канализация билан таъминланганлиги;

ҳожатхона билан таъминланганлиги;

автомототранспорт воситаларининг тоифа(лар) йўналиши бўйича амалий имтиҳонларни ўтказиш учун камида 18000 м2 ер майдонига эга бўлган, автоматлаштирилган автодром ва махсус жиҳозланган автомототранспорт воситаларининг мавжудлиги, уларнинг белгиланган талабларга мувофиқлиги.

4.

Ахборот технологиялари билан таъминланганлик даражаси:*

аудио ва видеокузатув тизими мавжудлиги;

назарий имтиҳонларни ўтказишнинг ошкоралигини таъминлаш учун видео ёзиб олиш тизими мавжудлиги;

имтиҳонлар жараёнини ЙҲХХ ва унинг бўлинмалари томонидан онлайн режимда назорат қилиш ҳамда жамоатчилик эътиборига видеотрансляция қилиш имкониятининг мавжудлиги;

ҳайдовчиликка номзодларни идентификация қилиш, улардан назарий ва амалий имтиҳонларни инсон омилисиз, автоматлаштирилган ҳолда қабул қилиш, натижаларини баҳолаш, электрон баённомаларни шакллантириш ва узатиш тизимларининг мавжудлиги;

назарий имтиҳонларни ўтказиш учун 20 мбит/сек тезликдаги Интернет жаҳон ахборот тармоғига уланган камида 25 та компьютер техникаси билан жиҳозланган алоҳида кабиналарга ажратилган (оператор ва номзодлар махсус ойна билан ажратилган), шунингдек, техник воситалар (камералар) билан махсус жиҳозланган зал (хоналар)нинг мавжудлиги.

5.

Имтиҳон топширувчиларнинг максимал сони:*

Гуруҳда — 24 нафар

 6.

 Автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни ўтказувчи таълим муассасаси раҳбарига қўйиладиган талаблар:

 коррупциявий ҳуқуқбузарликлар учун судланганлик ҳолати бўлмаслиги (судланганлиги тугалланмаган ёки олиб ташланмаган бўлмаслиги);

7.

 Таълим муассасасининг устав жамғармаси минимал миқдорига қўйиладиган талаблар:*

 БҲМнинг 150 000 бараваридан кам бўлмаслиги.

9.

Лицензия беришда келишиладиган органлар:

а) давлат ёнғин назорати органлари томонидан мавжуд бинолар ва хоналарнинг ёнгин хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулоса (5 иш куни ичида);

б) Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси органлари томонидан санитария-гигиена нормаларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулоса (5 иш куни ичида).

10.

Лицензиянинг амал қилиш муддати:

Чекланмаган

11.

Изоҳ.

* Қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаб ва шартлар.

** Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар мудофаа ишлари бошқармалари ҳузуридаги чақирилувчиларни ҳарбий-техника мутахассисликлари бўйича тайёрлаш марказларида 2029 йил 1 январга қадар босқичма-босқич янги автотранспорт воситалари сотиб олиниши ҳамда ўқув автодромлари қайта жиҳозланишини инобатга олган ҳолда ушбу кўрсаткичлар талаб этилмайди

(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 мартдаги 125-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.04.2026 й., 09/26/125/0297-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ҳамда қайта тайёрлаш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
(илова белгиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 июлдаги 393-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2022 й., 09/22/393/0654-сон)
Автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни ўтказишда фойдаланиладиган объектларнинг жиҳозланишига қўйиладиган талаблар
I. Автоматлаштирилган автодромга қўйиладиган талаблар
1. Автоматлаштирилган автодром қуйидаги асосий элементлардан иборат бўлиши керак:
ҳайдовчиликка номзоднинг автотранспорт воситасини амалий бошқариш бўйича кўникмаларини автоматлаштирилган ҳолда синовдан ўтказишга мўлжалланган, йўл ҳаракатини ташкил этишнинг техник воситалари билан жиҳозланган, умумий фойдаланишдаги йўллардан ажратилган ёпиқ ҳудуддаги махсус майдонча;
диспетчерлик (назорат) пункти;
махсус жиҳозланган автомототранспорт воситалари ҳамда йўл ҳаракатини ташкил этишнинг техник воситаларини ўзаро боғловчи марказий дастурий мажмуа;
ҳайдовчиликка номзодлар томонидан амалга оширилган ҳар бир синов машқлари натижаларини инсон омилисиз баҳолаш учун автоматлаштирилган назорат тизими.
2. Автоматлаштирилган автодром махсус майдончасининг лойиҳа параметрлари ва элементлари ваколатли давлат органлари томонидан белгиланадиган талабларга мувофиқ бўлиши керак.
Бунда автоматлаштирилган автодром махсус майдончасида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
а) «А1» ва «А» тоифалари учун «Ҳаракатни бошлаш (старт)», «Илон изи», «Тор йўлак», «Тезлашиш-секинлашиш», «Габаритли ярим айлана», «Габаритли коридор», «Паст тезликда ҳаракатланиш», «Габаритли саккиз», «Ҳаракатни якунлаш (Финиш);
(2-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 мартдаги 125-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.04.2026 й., 09/26/125/0297-сон)
б) «B», «C», «D» тоифалари учун «Ҳаракатни бошлаш (Старт)», «Пиёдалар ўтиш жойи», «Тўхташ ва тик баландликка кўтарилиш (эстакада)», «90 градус бурчак остида бурилишлар», «Тор жойда қайрилиб олиш учун боксга кириш», «Ҳаракат тартибга солинган чорраҳа», «Илон изи», «Орқага ҳаракатланиб параллель тўхташ (парковка)», «Темир йўл кесишмаси» (тартибга солинмаган), «Тезлашиш бўлаги», «Авария ҳолатда тўхташ», «Ҳаракатни якунлаш (Финиш)»;
в) «BЕ», «CЕ», «DЕ» тоифалари учун «Ҳаракатни бошлаш (Старт)», «Орқа бортни платформага қўйиш», «Платформадан йўлга чиқиш», «Габаритли коридорда орқа томонга тўғри чизиқда ҳаракатланиш», «Ҳаракатни якунлаш (Финиш)» элементларининг мавжудлиги мажбурийдир.
3. Автоматлаштирилган автодром тизими орқали назорат қилинадиган синов машқларининг жойлари ва элементларини белгилаш учун махсус йўл чизиқларидан фойдаланилиши мумкин.
4. Автоматлаштирилган автодром ундаги йўл-кўча тармоғи элементларининг автоматлаштирилган автодром тизими элементи сифатида фаолият кўрсатишини таъминлаш учун қўшимча равишда сезгир датчиклар (узатгичлар), электр таъминоти ва алоқа линияларига эга бўлиши керак.
5. Датчиклар (узатгичлар) стационар ўрнатилган бўлиши, механик ёки об-ҳаво омиллари таъсирида ўз жойини ёки техник хусусиятини ўзгартирмаслиги ва транспорт воситалари ҳаракатига халақит бермаслиги керак.
6. Диспетчерлик (назорат) пунктининг жойлашуви автоматлаштирилган автодромдаги вазиятни бевосита кузатиш имконини бериши лозим.
7. Диспетчерлик (назорат) пункти ҳайдовчиликка номзодларнинг ҳаракатларини кўрсатиб турадиган компьютер ва мониторлар, автоматлаштирилган автодром тизимининг элементи сифатида ишлайдиган ахборотни доимий қабул қилиш, узатиш ва қайта ишлаш ускуналари, овозли алоқа воситалари билан жиҳозланган бўлиши лозим.
8. Диспетчерлик (назорат) пунктининг электр таъминоти ускуналари ҳимояланган ва барқарор ишлашини таъминловчи тизим билан жиҳозланади.
9. Автоматлаштирилган автодром тизими қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:
ҳайдовчиликка номзоднинг амалий бошқариш кўникмаларини инсон омилисиз баҳолаш;
ўтказилган амалий имтиҳон натижаларини автоматик тарзда шакллантириш;
ўрнатилган дастурий таъминот ва маълумотларга рухсатсиз киришдан ҳимояланиш;
имтиҳон жараёнида олинган маълумотларга ҳамда имтиҳон натижаларига ўзгартириш киритиш имкониятини чеклаш;
ўтказилган амалий имтиҳон натижаларини автоматлаштирилган имтиҳон тизимига автоматик тарзда узатиш учун интеграциялаш;
автоматлаштирилган автодром ва унинг таркибий тизимларининг созлигини автоматик тарзда узлуксиз назорат қилиш, носозликлар юзага келганда бу ҳақидаги маълумот (ахборот, ишора)ни автодром диспетчерлик пунктидаги мониторга чиқариш, амалий имтиҳонларни носозлик бартараф этилгунга қадар тўхтатиш, якунланмаган синов машқлари натижаларини бекор қилиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Автоматлаштирилган автодромда ўтказиладиган амалий имтиҳонлар жараёнида автомототранспорт воситаларининг ҳаракатланиш схемаси (синов машқларининг бажарилиш кетма-кетлиги) ҳақидаги маълумотлар тадбиркорлик субъектининг веб-сайтида ва бевосита объект ҳудудидаги ахборот стендларида жойлаштирилади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 июлдаги 393-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2022 й., 09/22/393/0654-сон)
II. Амалий имтиҳонларни ўтказиш учун фойдаланиладиган автомототранспорт воситаларига қўйиладиган талаблар
Олдинги таҳрирга қаранг.
11. Автоматлаштирилган автодромда амалий имтиҳонларни ўтказиш учун етарли миқдорда «А1», «А», «B», «C», «D», «BЕ», «CЕ» ва «DE» тоифадаги махсус транспорт воситалари мавжуд бўлиши керак.
(11-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 мартдаги 125-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.04.2026 й., 09/26/125/0297-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Амалий имтиҳонлар трансмиссияси (узатмалар қутиси) механик узатмали бўлган транспорт воситаларида («А1» ва «А» тоифалар бундан мустасно) ўтказилади.
(11-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 мартдаги 125-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.04.2026 й., 09/26/125/0297-сон)
12. Амалий имтиҳонлар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
«А1» тоифа учун — икки ғилдиракли мопед ёки скутерларда;
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 мартдаги 125-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.04.2026 й., 09/26/125/0297-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
«А» тоифа учун — икки ғилдиракли мотоцикл ёки электромотоциклда;
(12-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 мартдаги 125-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.04.2026 й., 09/26/125/0297-сон)
«B» тоифа учун рухсат этилган тўла вазни 3 500 kg дан ошмайдиган ҳамда ҳайдовчининг ўриндиғидан ташқари ўриндиқлар сони саккизтадан ортиқ бўлмаган, узунлиги 3,8 m дан, кенглиги 1,6 m дан, ғилдираклар базаси 2,2 m дан, бурилиш радиуси 4,2 m дан кам бўлмаган автомобилларда;
«C» тоифа учун — рухсат этилган тўла вазни 3 500 kg дан ортиқ бўлган, узунлиги 6,0 m дан, кенглиги 2,0 m дан, ғилдираклар базаси 3,3 m дан ва минимал бурилиш радиуси 5,8 m дан кам бўлмаган юк автомобилларида;
«D» тоифа учун — ўриндиқлар сони ёки йўловчилар сиғими 28 тадан, узунлиги 6,9 m дан, кенглиги 2,0 m дан, ғилдираклар базаси 3,5 m дан, минимал бурилиш радиуси 7,8 m кам бўлмаган автобусларда;
«BЕ» тоифа учун — тиркамасининг рухсат этилган тўла вазни 750 kg дан ортиқ бўлган «B» тоифадаги автотранспорт воситаларида;
«CЕ» тоифа учун — тиркамасининг рухсат этилган тўла вазни 750 kg дан ортиқ бўлган «C» тоифадаги автотранспорт воситаларида;
«DЕ» — тиркамасининг рухсат этилган тўла вазни 750 kg дан ортиқ бўлган «D» тоифадаги автотранспорт воситалари ёки бўғимли автобусларда ўтказилади.
13. Ногиронлиги бўлган шахслардан амалий имтиҳонларни қабул қилиш тиббий жиҳатдан тегишли тоифадаги транспорт воситаларини чекловлар билан бошқаришга рухсат берилганлар учун махсус жиҳозланиши мазкур тиббий талабларга жавоб берадиган тегишли тоифадаги транспорт воситаларида амалга оширилади.
14. Амалий имтиҳонларни ўтказишда фойдаланиладиган махсус транспорт воситалари:
а) Йўл ҳаракати қоидалари талаблари асосида таниқли белгилар ҳамда қўшимча ускуналар билан жиҳозланади;
б) автоматлаштирилган автодром тизимининг таркибий элементи сифатида қўлланилишини таъминлайдиган қуйидаги ускуналар билан жиҳозланади:
ахборотларни қабул қилиш-узатиш тизимлари;
ёруғлик ва/ёки овозли авария тўхташ ишораси датчиклари;
ҳайдовчиликка номзод томонидан бажариладиган синов машқларини қайд этиш воситалари;
ҳар бир машқнинг ҳамда имтиҳоннинг якуний натижаси бўйича ахборот берувчи дисплей.
15. Амалий имтиҳон ўтказишда фойдаланиладиган махсус транспорт воситаларининг конструкцияларига қўшимча ускуналарни ўрнатиш билан боғлиқ ўзгартиришларнинг киритилиши қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талаблар асосида амалга оширилади.
16. Амалий имтиҳон ўтказишда фойдаланиладиган махсус транспорт воситасининг салони имтиҳон олиш жараёнида 360 градус кўринишда узлуксиз ишлайдиган, маълумотларни диспетчерлик (назорат) пунктига узатиб турадиган ва сақлаш имконини берадиган видеокузатув тизими мосламаси билан жиҳозланади.
III. Автоматлаштирилган имтиҳон тизимига қўйиладиган талаблар
17. Автоматлаштирилган имтиҳон тизими (кейинги ўринларда — АИТ) компьютер жамланмаси (клавиатура ва монитор), марказий бошқарув пульти (кейинги ўринларда — МБП), махсус ускуналар ва интеграциялашган дастурий таъминотдан иборат.
18. АИТ қуйидаги функционал талабларга жавоб бериши керак:
ҳайдовчиликка номзодларни имтиҳондан ўтказиш бўйича давлат хизмати кўрсатиш учун электрон буюртма (мурожаат)ларни қабул қилиш тизимининг мавжудлиги;
ҳайдовчиликка номзодларнинг электрон рўйхатини шакллантириш, имтиҳонларни ўтказиш муддатларини белгилаш ва ҳайдовчиликка номзодларни олдиндан хабардор қилиш тизимининг шакллантирилганлиги;
ҳайдовчиликка номзодларни назарий имтиҳондан ўтказиш учун ўқув дастурини қамраб олган электрон (анимацион) тест саволлари тўпламининг шакллантирилганлиги;
ҳайдовчиликка номзодларни идентификация қилиш, назарий ва амалий имтиҳонларни автоматлаштирилган ҳолда қабул қилиш, имтиҳон натижаларини инсон омилисиз баҳолаш, ўтказилган имтиҳон натижалари бўйича электрон баённомаларни шакллантириш ва узатиш тизимларининг мавжудлиги;
имтиҳонлар жараёнини ДЙҲХХ органлари томонидан онлайн режимида назорат қилиш ҳамда жамоатчилик эътиборига видеотрансляция қилиш имкониятининг мавжудлиги;
назарий ва амалий имтиҳонларни муваффақиятли топширган шахсларга ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун асос бўладиган махсус ҳимояланган сертификатларни шакллантириш, сертификатлар реквизитларини давлат хизматлари маркази ҳамда ДЙҲХХ органларига автоматлаштирилган ҳолда тақдим этиш имкониятларининг мавжудлиги;
амалий имтиҳон ўтказишда фойдаланиладиган автоматлаштирилган махсус транспорт воситалари дастури натижаларининг автоматлаштирилган автодром тизими билан интеграция қилинганлиги;
онлайн тўлов тизимлари билан интеграция қилинганлиги;
ўрнатилган дастурий таъминот ва маълумотларнинг ҳимояланганлиги;
имтиҳонлар жараёнида олинган маълумотларга ҳамда имтиҳон натижаларига ўзгартириш киритиш имкониятининг чекланганлиги;
ўтказилган имтиҳон натижалари бўйича электрон маълумотлар базасини шакллантириш, сақлаш, уларнинг таҳлилларига кўра ўқув муассасалари рейтингини юритиш механизмининг яратилганлиги;
Олдинги таҳрирга қаранг.
мазкур бандда назарда тутилган тизимларнинг ДЙҲХХ автоматлаштирилган Ягона ахборот тизимига интеграция ва назорат қилиниши учун имконият яратилганлиги.
(18-банднинг ўн учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 июлдаги 393-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2022 й., 09/22/393/0654-сон)
19. АИТ мурожаат қабул қилинган кундан бошлаб етти иш куни давомида талабгорларга хизмат кўрсатилишини таъминлаши лозим.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 майдаги 272-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2021 й., 09/21/272/0419-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ҳамда қайта тайёрлаш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ҳамда қайта тайёрлаш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Чора-тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Лицензия даъвогари

(юридик шахс)

Нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш соҳасида лицензия олиш учун ҳужжатларни давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёхуд «Лицензия» ахборот тизими орқали юбориш.

Лицензия даъвогарининг хоҳишига кўра

2-босқич

Давлат хизматлари марказлари ходимлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёхуд «Лицензия» ахборот тизимига киритиш учун масъул ходим

1. Лицензия бериш учун ариза ва рўйхатда кўрсатилган маълумотларни қабул қилиш.

2. Лицензия даъвогарига ариза қабул қилинган сана қайд этилган рўйхатга олиш нусхасини бериш ёки даъвогарнинг электрон почта манзилига юбориш.

3. Лицензия даъвогаридан қабул қилинган барча ҳужжатларни Ички ишлар вазирлигининг электрон почта манзилига юбориш.

Ариза қабул қилинган кун

3-босқич

Ички ишлар вазирлиги

1. Ички ишлар вазирлиги Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Транспорт вазирлиги ҳамда Рақамли технологиялар вазирлиги ёки уларнинг ҳудудий бўлинмалари малакали мутахассисларидан иборат экспертлар гуруҳининг хулосасини тайёрлаш.

Ариза қабул қилинган вақтдан бошлаб 15 иш куни ичида

2. Лицензия даъвогари лицензия талаблари ва шартларига мувофиқлигини ўрганиш.

3. Электрон лицензияни рақамли имзо билан тасдиқлаб, давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёхуд «Лицензия» ахборот тизимига юбориш.

4. Лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинганида, лицензия даъвогарига рад этиш сабаблари ва лицензия даъвогари уларни бартараф этган ҳолда қайта кўриб чиқиш учун ариза бериши мумкин бўлган муддат кўрсатилган билдиришномани юбориш.

Ҳужжатлар ўрганилгандан сўнг 1 иш куни ичида

4-босқич

Давлат хизматлари марказлари ходимлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёхуд «Лицензия» ахборот тизимига киритиш учун масъул ходим

1. Лицензиатнинг банк ҳисобварағи реквизитлари ва давлат божини тўлаш муддати ҳақида хабардор қилиш.

Электрон лицензия келиб тушган кун

2. Давлат божи тўлангандан сўнг лицензияни тақдим этиш.

Давлат божи тўлангандан сўнг бир иш куни ичида

(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 17 августдаги 396-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.08.2023 й., 09/23/396/0625-сон — 2023 йил 19 ноябрдан кучга киради)
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 майдаги 408-сон қарорига
2-ИЛОВА
Давлат таълим муассасалари ва автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини амалга оширувчи бошқа юридик шахсларнинг ўқув гуруҳларини рўйхатга олиш, шунингдек имтиҳонларни ўтказиш ва миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини бериш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом давлат таълим муассасалари ва автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолият билан шуғулланувчи бошқа юридик шахсларнинг (кейинги ўринларда ўқув ташкилотлари деб аталади) ўқув гуруҳларини рўйхатга олиш, Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати (кейинги ўринларда ДЙҲХХ деб аталади) ва унинг ҳудудий бўлинмаларида автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситаларини бошқариш ҳуқуқини беришга доир имтиҳонларни ўтказиш ва миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини бериш тартибини белгилайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мазкур Низомнинг автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини беришга доир имтиҳонларни ўтказишга тааллуқли нормалари фақат ушбу турдаги фаолият билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари — юридик шахслар мавжуд бўлмаган ҳудудлар (Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар)да амал қилади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 майдаги 272-сонли қарорига асосан иккинчи хатбошиси билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2021 й., 09/21/272/0419-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Барча автомототранспорт воситалари ўз тури, вазифаси ва бошқариш хусусиятларига кўра «А1», «А», «B», «C», «D», «BE», «CE» ва «DE» тоифаларга ҳамда трамвай ва троллейбусларга бўлинади. Уларни бошқариш учун берилган ҳайдовчилик гувоҳномасининг тегишли позициясида шу тоифали транспорт воситасини бошқариш учун рухсат берилган сана ва муддати кўрсатилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 мартдаги 125-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.04.2026 й., 09/26/125/0297-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Ҳайдовчилик гувоҳномасининг «А1», «А», «B», «C», «D», «BE», «CE» ва «DE» позициясининг тегишли графаларида рухсат берувчи белги (сана ва муддат кўрсатилган) бўлган шахслар қуйидаги автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқига эга:
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 мартдаги 125-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.04.2026 й., 09/26/125/0297-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
«А1» — мопед ва скутерлар, шунингдек, энг юқори конструктив тезлиги соатига 25 километрдан ошмайдиган, иш ҳажми 25 см3 гача бўлган ички ёнув двигателига эга бўлган ёки номинал (белгиланган) қуввати 0,25 киловаттгача бўлган кичик ҳажмдаги мототранспорт воситалари (индивидуал ҳаракатланиш воситалари бундан мустасно);
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 мартдаги 125-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.04.2026 й., 09/26/125/0297-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
«А» — мотоцикллар, электромотоцикллар;
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 мартдаги 125-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.04.2026 й., 09/26/125/0297-сон)
«B» — рухсат этилган тўла вазни 3 500 kg дан ошмайдиган ёки ҳайдовчининг ўриндиғидан ташқари ўриндиқлар сони саккизтадан ортиқ бўлмаган, шунингдек, улар базасида ишлаб чиқарилган қўл билан бошқариладиган автотранспорт воситалари, тиркамасининг рухсат этилган тўла вазни 750 kg дан ортиқ бўлмаган «B» тоифадаги автотранспорт воситалари, тиркамасининг рухсат этилган тўла вазни 750 kg дан ортиқ бўлган лекин «B» тоифадаги автотранспорт воситасининг аслаҳаланган вазнидан ортиқ бўлмаган ва автотранспорт воситалари таркибининг рухсат этилган тўла вазни 3 500 kg дан ортиқ бўлмаган тиркамали «B» тоифадаги автотранспорт воситалари;
«C» — рухсат этилган тўла вазни 3 500 kg дан ортиқ бўлган автотранспорт воситалари, тиркамасининг рухсат этилган тўла вазни 750 kg дан ортиқ бўлмаган «C» тоифадаги автотранспорт воситалари;
«D» — йўловчи ташишга мўлжалланган, ҳайдовчи ўриндиғидан ташқари ўриндиқлар сони саккизтадан ортиқ бўлган автотранспорт воситалари, тиркамасининг рухсат этилган тўла вазни 750 kg дан ортиқ бўлмаган «D» тоифадаги автотранспорт воситалари;
«BЕ» — тиркамасининг рухсат этилган тўла вазни 750 kg дан ортиқ ёки тиркамасининг рухсат этилган тўла вазни аслаҳаланган автотранспорт воситасининг вазнидан ортиқ бўлган «B» тоифадаги автотранспорт воситалари, тиркамасининг рухсат этилган тўла вазни 750 kg дан ортиқ лекин транспорт воситалари таркибининг рухсат этилган тўла вазни 3 500 kg дан ортиқ бўлмаган «B» тоифадаги автотранспорт воситалари;
«CЕ» — тиркамасининг рухсат этилган тўла вазни 750 kg дан ортиқ бўлган «C» тоифадаги автотранспорт воситалари;
«DЕ» — тиркамасининг рухсат этилган тўла вазни 750 kg дан ортиқ бўлган «D» тоифадаги автотранспорт воситалари ҳамда бўғимли автобуслар.
Трамвай ҳайдовчисига фақат трамвай, троллейбус ҳайдовчисига фақат троллейбус бошқаришга рухсат этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
«А», «В», «С», «D» тоифадаги автомототранспорт воситаларидан бирини бошқариш ҳуқуқини берувчи миллий ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлган шахслар «А1» кичик тоифадаги транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқига эга бўлади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 мартдаги 125-сонли қарорига асосан ўн биринчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.04.2026 й., 09/26/125/0297-сон)
2-боб. Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича ўқув ташкилотларини рўйхатга олиш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Давлат таълим муассасалари автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш хизматлари кўрсатиш бўйича ўз фаолиятини бошлангунга қадар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг (кейинги ўринларда — ЙҲХХ) хулосасини олади. Давлат таълим муассасалари ЙҲХХга юқори турувчи ташкилот орқали белгиланган тартибда мурожаат қилади.
Хулоса чиқарилгунга қадар ЙҲХХ қарори асосида, текширув комиссияси томонидан ҳайдовчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш билан шуғулланувчи давлат таълим муассасасининг моддий-техника ва ўқув-методик базаси ҳар томонлама кўрикдан ўтказилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 июлдаги 393-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2022 й., 09/22/393/0654-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Текширув комиссияси таркибига ҳудудий йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси (кейинги ўринларда ЙҲХБ деб аталади), ҳокимликлар қошидаги ҳаракат хавфсизлиги комиссияси, Касб-ҳунар таълими маркази ва Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари вакиллари киради.
(5-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 8 майдаги 271-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.05.2020 й., 09/20/271/0565-сон)
Комиссия ишига ҳайдовчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш соҳасидаги мутахассислар, шу жумладан давлат таълим муассасалари ва автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини амалга оширувчи юридик шахслар (кейинги ўринларда ўқув ташкилотлари деб аталади), шунингдек, тасарруфида давлат таълим муассасаси бўлган вазирликлар ва идоралар вакиллари жалб этилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Комиссия давлат таълим муассасасида ҳайдовчиларни тайёрлаш (қайта тайёрлаш, малакасини ошириш) фаолиятини амалга ошириш учун яратилган шарт-шароитларнинг Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ҳамда қайта тайёрлаш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низом талабларига мувофиқлигини ўрганиб чиқади.
(6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 17 августдаги 396-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.08.2023 й., 09/23/396/0625-сон — 2023 йил 19 ноябрдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 июлдаги 393-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2022 й., 09/22/393/0654-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 июлдаги 393-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2022 й., 09/22/393/0654-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 июлдаги 393-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2022 й., 09/22/393/0654-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 июлдаги 393-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2022 й., 09/22/393/0654-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 июлдаги 393-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2022 й., 09/22/393/0654-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 июлдаги 393-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2022 й., 09/22/393/0654-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 июлдаги 393-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2022 й., 09/22/393/0654-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 июлдаги 393-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2022 й., 09/22/393/0654-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 июлдаги 393-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2022 й., 09/22/393/0654-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банднинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 июлдаги 393-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2022 й., 09/22/393/0654-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банднинг ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 июлдаги 393-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2022 й., 09/22/393/0654-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банднинг ўн учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 июлдаги 393-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2022 й., 09/22/393/0654-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банднинг ўн тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 июлдаги 393-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2022 й., 09/22/393/0654-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банднинг ўн бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 июлдаги 393-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2022 й., 09/22/393/0654-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банднинг ўн олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 июлдаги 393-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2022 й., 09/22/393/0654-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банднинг ўн еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 июлдаги 393-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2022 й., 09/22/393/0654-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банднинг ўн саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 июлдаги 393-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2022 й., 09/22/393/0654-сон)
Давлат бюджети ҳисобидан таъминланган ўқув хоналари, ўқув-машқ автомобиллари ва ўқув дастурларини нодавлат таълим хизматлари кўрсатувчи юридик шахсларга ижарага ва (ёки) субижарага бериш тақиқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Давлат таълим муассасасининг белгиланган талабларга мувофиқлиги текширув комиссияси (5-бандда кўрсатилган) томонидан ўрганиб чиқилиб, якунлари бўйича уч нусхада далолатнома тузилади.
Далолатнома ҳудудий ЙҲХБ бошлиғи томонидан тасдиқланиб, хулоса тайёрлаш учун ЙҲХХга юборилади, бир нусхаси ҳудудий ЙҲХБда ва бир нусхаси давлат таълим муассасасининг ўзида сақланади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 июлдаги 393-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2022 й., 09/22/393/0654-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Комиссия томонидан тақдим этилган далолатнома ЙҲХХ томонидан ўрганиб чиқилиб, натижалари бўйича қарор қабул қилади ва ижро учун ҳудудий ЙҲХБларга тегишли кўрсатма беради.
(8-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 июлдаги 393-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2022 й., 09/22/393/0654-сон)
Давлат таълим муассасаларини ҳудудий ЙҲХБларда ҳисобга қўйиш таълим муассасасининг номи, манзили, банк реквизитлари, уставни тасдиқлаш (рўйхатдан ўтказиш) тўғрисида маълумот, маҳаллий давлат органларининг қарори рақами, тайёрланадиган ҳайдовчиларнинг тоифалари кўрсатилган ҳолда алоҳида журналда юритилади.
Давлат таълим муассасаларини ҳисобга олиш журнали Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилади ва ҳудудий ЙҲХБда сақланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича нодавлат таълим хизматларини кўрсатувчи юридик шахснинг ўқув гуруҳлари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан тегишли тоифадаги автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича таълим хизматлари кўрсатиш фаолияти учун берилган лицензия асосида ЙҲХБлар томонидан рўйхатга олинади.
(9-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 17 августдаги 396-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.08.2023 й., 09/23/396/0625-сон — 2023 йил 19 ноябрдан кучга киради)
Белгиланган тартибда автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш хизматлари кўрсатиш ваколати берилган давлат таълим муассасалари ўқув гуруҳлари ЙҲХХ кўрсатмасига асосан ЙҲХБ томонидан рўйхатга олинади.
Ўқув гуруҳларини рўйхатга олиш учун барча тегишли ҳужжатлар фақат Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали тақдим этилади.
Ўқув гуруҳларини рўйхатга олиш Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 майдаги 271-сон қарори билан тасдиқланган Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини амалга оширувчи юридик шахсларнинг ўқув гуруҳларини рўйхатга олиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентида белгиланган тартибда рўйхатга олинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Рўйхатга олинган ўқув гуруҳлари ЙҲХХнинг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизимига киритилади. Ягона ахборот тизимида ҳайдовчиликка номзодларнинг электрон ҳисоби (рўйхати) юритилади.
(9-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 20 январдаги 11-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.01.2026 й., 09/26/11/0066-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
91. «А» ва «В» тоифадаги транспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича ўқув гуруҳлари (давлат таълим муассасаларининг ўқув гуруҳлари бундан мустасно) Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматида рўйхатга олинмайди.
92. «А» ва «В» тоифадаги транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини олиш учун талабгорлар ҳайдовчиларни тайёрлаш бўйича мажбурий ўқув дастурининг назарий қисмини мустақил ўзлаштиришлари мумкин.
Бунда талабгорлар ўз ихтиёрига кўра назарий билимларни олиш учун ўқув ташкилотларида (онлайн ёки офлайн шаклда) ўқийди ёхуд мустақил равишда тайёрланади.
93. Талабгорлар «А» ва «В» тоифадаги транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини олиш учун ҳайдовчиларни тайёрлаш бўйича мажбурий ўқув дастурининг амалий қисмини ўташ юзасидан ўқув ташкилотларига мурожаат қилганда, талабгорлар тўғрисидаги маълумотлар электрон кўринишда шакллантирилади ва ЙҲХБларга юборилади.
Бунда:
талабгорлар мажбурий ўқув дастурида белгиланган амалий машғулотларга тўлиқ қатнашадилар;
талабгорлар мажбурий ўқув дастурида белгиланган амалий машғулотларни тўлиқ ўтагандан кейин, ўқув ташкилотлари томонидан транспорт воситаларини бошқариш кўникмаларини баҳолашнинг ижобий натижаларига асосан ягона намунадаги электрон тасдиқнома шакллантирилади ва ушбу тасдиқнома ЙҲХБларга ҳамда имтиҳон марказларига электрон шаклда юборилади;
ягона намунадаги электрон тасдиқнома ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни топширишга асос бўлиб хизмат қилади.
(91 — 93-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 мартдаги 125-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.04.2026 й., 09/26/125/0297-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Ўқув ташкилотларининг раҳбарлари ҳайдовчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш ўқув гуруҳларини уларда ўқиш бошланишидан олдин ЙҲХБда рўйхатдан ўтказиши лозим.
Тақдим этилаётган ўқув гуруҳи маълумотларида ўқишнинг бошланиши ва тугаши муддатлари ҳамда ўқитиладиган ўқувчилар рўйхати қайд этилади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 июлдаги 393-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2022 й., 09/22/393/0654-сон)
11. Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш гуруҳларидаги номзодлар сони 25 кишидан ошмаслиги лозим.
12. Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш ўқув гуруҳларининг рўйхати машғулотлар бошланишидан аввал ҳудудий ЙҲХБга тақдим этилади. Ўқув гуруҳининг рўйхати ҳудудий ЙҲХБнинг рўйхатлаш ва имтиҳон олиш бўлинмалари (кейинги ўринларда РваИОБ деб аталади) томонидан ўқув гуруҳларини рўйхатга олиш китобида қайд этилади.
13. Ҳудудий ЙҲХБда белгиланган тартибда ҳисобга олинган барча ўқув ташкилотларининг ўқув моддий-техника базаси ва фаолияти ҳар йили камида бир маротаба атрофлича, ҳар бир ўқув гуруҳларининг ўқув жараёни эса ҳар ойда камида бир маротаба ҳудудий ЙҲХБлар томонидан ўрганиб борилади. Ўрганиш натижалари юзасидан далолатнома тузилиб, иш фаолиятида йўл қўйилган камчиликларни бартараф этмасдан келаётган Давлат таълим муассасасининг юқори турувчи ташкилотига тақдимнома юборилади.
14. Ўқув ташкилотлари томонидан белгиланган муддатларда кўрсатилган камчиликлар бартараф этилмаса, ушбу ўқув ташкилотларининг янги ўқув гуруҳларини ҳудудий ЙҲХБнинг РваИОБларида рўйхатдан ўтказиш тўхтатилади.
Янги ўқув гуруҳларини рўйхатдан ўтказиш кўрсатмадаги камчиликлар ўқув ташкилотлари томонидан бартараф этилгандан кейин тикланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
15. Нодавлат таълим хизматлари фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахснинг автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш билан боғлиқ йўналишлар бўйича фаолиятида лицензия шартлари ва талабларига лицензиат томонидан риоя этмаслик ҳолати юзасидан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг тегишли ҳудудий ЙҲХБлари тегишли ҳудудий ЙҲХБлар томонидан хабардор қилинади.
(15-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 17 августдаги 396-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.08.2023 й., 09/23/396/0625-сон — 2023 йил 19 ноябрдан кучга киради)
Аниқланган ҳолатлар юзасидан ЙҲХХ томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда қарор қабул қилинади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 июлдаги 393-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2022 й., 09/22/393/0654-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
16. Ҳудудий ЙҲХБнинг РваИОБларида автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш билан шуғулланувчи барча ўқув ташкилотлари бўйича назорат-кузатув йиғмажилди юритилади. Унга ўқув ташкилотига автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш учун берилган лицензиядан нусха, ўқув автомототранспорт воситаларининг рўйхати, амалий машғулотлар ўтказиладиган йўналишлар харитасининг нусхаси ва бошқа маълумотлар тикиб борилади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 17 августдаги 396-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.08.2023 й., 09/23/396/0625-сон — 2023 йил 19 ноябрдан кучга киради)
3-боб. Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг рўйхатлаш ва имтиҳон олиш бўлинмаларида имтиҳонларга қўйиш ҳамда автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситаларини бошқаришга рухсат бериш тартиби
17. Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини олишни истаган шахслар махсус ишлаб чиқилган ва белгиланган тартибда тасдиқланган ўқув режа ва дастурларига мувофиқ таълим олишлари шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
18. Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун фуқаролар яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган ҳудудидан қатъи назар, мажбурий хизматга чақирилган ҳарбий хизматчилар хизмат жойларидаги ҳудудий ЙҲХБнинг РваИОБларида имтиҳонлар топширади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 майдаги 224-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.05.2026 й., 09/26/224/0457-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
181. Автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини беришга доир имтиҳонларни ўтказиш учун лицензияга эга бўлган тадбиркорлик субъектлари — юридик шахслар фаолият кўрсатувчи ҳудудларда имтиҳонлар фақат тадбиркорлик субъектлари — юридик шахслар томонидан ўтказилади.
Тадбиркорлик субъектлари — юридик шахслар томонидан имтиҳонларни ўтказиш Автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни тадбиркорлик субъектлари — юридик шахслар томонидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган тартибда амалга оширилади.
(181-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 майдаги 272-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2021 й., 09/21/272/0419-сон)
19. Алоҳида ҳолатларда (фавқулодда ҳолатлар юз берган вақтда, ўқув ташкилотлари имтиҳон олиш жойларидан узоқ масофада жойлашган ҳудудларда ва ҳоказо), истисно тариқасида, имтиҳонлар қабул қилиш жойи ёки муддати ҳудудий ЙҲХБ раҳбарияти томонидан кўриб чиқилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
20. «А1», «А», «B», «C» ва «D» тоифаларидаги автомототранспорт воситаларини ва трамвай, троллейбусларни бошқариш ҳуқуқини берувчи миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари назарий ва амалий имтиҳонларни топширган шахсларга берилади.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 мартдаги 125-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.04.2026 й., 09/26/125/0297-сон)
21. «B» ва (ёки) «D» тоифали автотранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқига эга бўлган шахслардан «C» тоифадаги автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини қайта тайёрлашда, «B» ва (ёки) «C» тоифали автотранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқига эга бўлган шахслардан «D» тоифадаги автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини қайта тайёрлашда назарий ва амалий имтиҳонлар топширилади. «BЕ», «CЕ» ва «DE» тоифалардаги автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини қайта тайёрлашда фақат амалий имтиҳонлар топширилади.
Шахс, агар автотранспорт воситасини камида уч йил мобайнида бошқарган бўлса, «D» тоифасига қайта тайёрлашга ва имтиҳонлар топширишга қўйилади.
22. Амалий имтиҳонларда қайси тоифадаги автомототранспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини бериш учун олинаётган бўлса, топширувчининг фақат шу тоифадаги автомототранспорт воситасини бошқариш бўйича малакаси текширилади.
23. Амалий имтиҳонлар ўқув ташкилоти томонидан тақдим этилган тегишли тоифадаги бошқаришни ўргатиш автомототранспорт воситасида олинади. Бунда «D» тоифадаги автотранспорт воситасини бошқариш бўйича миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун имтиҳонлар ҳайдовчи ўриндиғидан ташқари ўриндиқлар сони 16 тадан ортиқ бўлган бошқаришни ўргатиш автобусида ўтказилади.
Амалий имтиҳон олинадиган транспорт воситаларининг техник ҳолати ҳудудий ЙҲХБнинг имтиҳон олувчи ходими томонидан кўздан кечирилиб, белгиланган талабга жавоб бериши текширилиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
24. Олий таълим муассасалари ва касб-ҳунар коллежларини автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш бўйича тасдиқланган ягона ўқув дастурига киритилган фанлар тўлиқ ўзлаштирилишини тақозо этган ихтисосликлар бўйича тугатган ҳамда транспорт воситаларини амалий бошқариш дарсларини ўзлаштирган шахсларга (мазкур таълим муассасаларининг талаба, ўқувчи ёки курсантлар сирасидан бўлган тақдирда) «B» ёки «B» ва «C» тоифадаги автотранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун имтиҳонларни топширишга рухсат этилади.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 июлдаги 393-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2022 й., 09/22/393/0654-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
241. «А1» кичик тоифадаги транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берадиган миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун талабгорларга ҳайдовчиларни тайёрлаш мажбурий ўқув дастурини ўтамасдан туриб, тўғридан-тўғри назарий ва амалий имтиҳонларни топширишга рухсат этилади.
Бунда:
талабгорлар ўзларининг ихтиёрига кўра ўқув курсларида (онлайн ёки офлайн шаклда) ўқиши ёхуд мустақил тайёрланиши мумкин бўлади;
миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун талабгорлардан ҳайдовчиларни тайёрлаш ўқув дастури бўйича ўқишни тугатганлиги ҳақидаги ягона намунадаги электрон тасдиқнома талаб этилмайди.
(241-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 мартдаги 125-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.04.2026 й., 09/26/125/0297-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
25. Ўқув муддати якунида «А» тоифадаги транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқига эга бўлиш учун 16 ёшга; «B» ва (ёки) «C» тоифадаги автотранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқига эга бўлиш учун 18 ёшга; «D» тоифадаги автотранспорт воситаларини, трамвай ва троллейбусларни бошқариш ҳуқуқига эга бўлиш учун 21 ёшга тўлган шахсларга имтиҳонлар топширишга рухсат этилади.
(25-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 17 июлдаги 429-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.07.2024 й., 09/24/429/0517-сон)
Ушбу Низомнинг 54-бандида кўрсатилган ҳолат бундан мустасно.
26. Махсус товушли ва ёруғлик ишоралари билан жиҳозланган ёки хавфли юкларни ташийдиган автотранспорт воситаларини бошқариш учун охирги уч йил, шунингдек, шаҳар, шаҳар атрофидаги, шаҳарлараро ва халқаро йўналишда қатнайдиган автобусларни ва микроавтобусларни бошқариш учун охирги беш йил мобайнида тегишли тоифадаги автотранспорт воситаларида ҳайдовчи бўлиб ишлаган шахсларга рухсат этилади.
Тижорат асосида йўловчиларга автотранспорт хизмати кўрсатиш учун енгил автомобилларни бошқаришга рухсат автотранспорт воситаларини охирги уч йил мобайнида бошқарган шахсларга берилади. Ҳайдовчилик фаолияти муддатини белгилашда меҳнат дафтарчасидан кўчирма, автотранспорт воситаси рўйхатдан ўтказилганлиги ҳақидаги гувоҳнома, ижара шартномаси ёки ишончнома асос бўлади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 12 февралдаги 85-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.02.2024 й., 09/24/85/0115-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
28. «BЕ», «CЕ» ва «DЕ» тоифаларидаги автотранспорт воситалари таркибларини бошқариш ҳуқуқи охирги ўн икки ой мобайнида тегишли тоифалардаги автотранспорт воситаларини бошқариш бўйича ҳайдовчилик стажига эга бўлган ва ўқув ташкилотида қайта тайёргарликдан ўтган ҳамда амалий имтиҳонларни муваффақиятли топширган шахсларга берилади.
(28-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 майдаги 272-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2021 й., 09/21/272/0419-сон)
«DЕ» тоифасидаги автотранспорт воситалари таркибини бошқариш ҳуқуқини олиш учун «D» тоифасига эга бўлган ҳайдовчилардан амалий имтиҳонлар бўғимли автобусларда олинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
29. «D» тоифадаги автотранспорт воситасини бошқариш ҳуқуқи камида уч йил мобайнида «B» ёки «C» тоифасидаги автотранспорт воситаларини бошқариш бўйича ҳайдовчилик стажига эга бўлган, ўқув ташкилотида қайта тайёргарликдан ўтган ҳамда назарий ва амалий имтиҳонларни муваффақиятли топширган шахсларга берилади.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 майдаги 272-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2021 й., 09/21/272/0419-сон)
30. Тижорат асосида йўловчилар ташиш бўйича автотранспорт хизматлари кўрсатадиган, ҳайдовчининг ўриндиғидан ташқари тўрттадан ортиқ ўриндиқларга эга бўлган, бироқ «D» тоифасига тегишли бўлмаган енгил автомобилларни бошқаришга камида беш йил мобайнида тегишли тоифадаги автотранспорт воситаларини бошқарган ҳайдовчиларга рухсат этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
31. Ҳар қандай автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлган шахслар, ўн икки ойдан кўп вақт автомототранспорт воситасини бошқармаган бўлсалар, иш берувчи томонидан улар назарий ва амалий имтиҳонларни топшириш учун юборилади. Имтиҳонларни ижобий топширган шахслар ташкилотларда камида 30 соатлик амалий бошқариш бўйича кўникма (стажировка)дан ўтганидан кейин, уларга автомототранспорт воситаларини мустақил бошқаришига рухсат этилади.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 майдаги 272-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2021 й., 09/21/272/0419-сон)
32. Агар трамвай ёки троллейбус ҳайдовчилари ўн икки ойдан кўп вақт шу тоифадаги транспорт воситаларида ҳайдовчи сифатида ишламаган бўлсалар, ҳудудий ЙҲХБнинг РваИОБларида назарий имтиҳонлар, ташкилот аттестация комиссияси томонидан уларнинг касбий билими ва бошқариш тажрибаси текширилиб, амалий имтиҳонлар олингандан сўнг, белгиланган йўналишларда 70 — 140 соат) амалий бошқариш бўйича кўникма (стажировка)дан ўтганларидан кейингина трамвай ёки троллейбусни мустақил бошқаришларига рухсат этилади.
33. Автомобиль транспортида шаҳар, шаҳар атрофи, шаҳарлараро, халқаро йўналишларда йўловчилар ташиш фаолиятини амалга ошириш истагини билдирган ҳайдовчилар юридик шахсларда белгиланган муддат ва йўналишларда («D» тоифадаги автотранспорт воситаларида ҳайдовчилик тажрибасига эга бўлган ҳайдовчилар учун — 60 соат, ҳайдовчилик тажрибасига эга бўлмаган ҳайдовчилар учун — 224 соат) амалий бошқариш бўйича кўникма (стажировка)дан ўтганларидан кейингина тегишли тоифадаги автомобилларни мустақил бошқаришларига рухсат этилади.
34. Барча автомототранспорт воситаларининг ҳайдовчилари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланган муддатда, тижорат асосида йўловчиларга хизмат кўрсатиш билан шуғулланувчи ҳайдовчилар эса бир йилда бир марта мажбурий равишда тиббий кўрикдан ўтишлари шарт.
35. Агар ДЙҲХХ органлари ёки автотранспорт ташкилотларидаги мансабдор шахсларда ҳайдовчининг соғлиғига нисбатан шубҳа туғилган бўлса, унга белгиланган муддатдан олдин касбига лаёқати бўйича тиббий кўрикдан қайта ўтиш учун йўлланма берилиши мумкин.
36. Агар ҳайдовчи касбига лаёқати бўйича тиббий кўрикдан қайта ўтишдан бўйин товласа ёки у тиббий комиссия томонидан автомототранспорт воситаларини бошқаришга нолойиқ деб топилса унга доир ҳужжатлар ҳудудий ДЙҲХХ ходими томонидан, белгиланган тартибда автомототранспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этиш масаласини кўриб чиқиш учун суд идораларига юборилади.
Ҳайдовчини тиббий кўрикдан қайта ўтказиш ҳақидаги қарор ҳудудий ЙҲХБ бўлинмаларининг бошлиғи ёки гуруҳларининг катта инспектори, улар бўлмаганда эса ички ишлар бўлими бошлиғи ёки унинг ўринбосари томонидан қабул қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
37. Ҳайдовчиларни автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш тўғрисидаги қарор қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда қабул қилинади. Автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинган шахслар, ушбу ҳуқуқини тиклаш учун, маҳрум қилиш муддатидан қатъи назар, маъмурий жазо муддати тугагандан кейин:
мажбурий тиббий кўрикдан ўтади;
ўқув ташкилотларида тегишли тоифадаги автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш (қайта тайёрлаш) ўқув дастурининг (назарий ва амалий) тўлиқ курси бўйича ўқийди;
ўқув дастури бўйича ўқишни тугатганлиги ҳақидаги ягона намунадаги электрон тасдиқнома асосида назарий ҳамда амалий имтиҳонлар топширишга рухсат берилади.
Бу ҳолда имтиҳон комиссиясининг қарорига мувофиқ бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинган бирор тоифадаги автомототранспорт воситаларини бошқариш бўйича, «D» тоифаси мавжуд бўлган ҳолатларда «D» тоифадаги автотранспорт воситаларини бошқариш бўйича амалий имтиҳонлар олинади.
(37-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 мартдаги 125-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.04.2026 й., 09/26/125/0297-сон)
38. Биринчи маротаба ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун мурожаат қилган барча хорижий фуқароларга ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларини бериш ушбу Низомда назарда тутилган умумий қоидалар асосида амалга оширилади.
4-боб. Имтиҳонларни ўтказиш, миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини бериш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
39. Имтиҳонларни қабул қилиш ва «А1», «А», «B», «C», «D», «BЕ», «CЕ», «DЕ» тоифадаги автомототранспорт воситаларини, шунингдек, трамвай, троллейбусларни бошқариш ҳуқуқини берувчи миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларни бериш ҳудудий ЙҲХБнинг РваИОБлари томонидан амалга оширилади, мазкур Низомнинг 181-бандида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
(39-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 мартдаги 125-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.04.2026 й., 09/26/125/0297-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
40. Барча тоифадаги автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини бериш учун назарий ва амалий (трамвай, троллейбусларни бошқариш ҳуқуқини беришдан ташқари) имтиҳонларни ҳудудий ЙҲХБнинг РваИОБларида имтиҳон олиш комиссиялари қабул қилади. Мазкур Низомнинг 181-бандида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
(40-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 майдаги 272-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2021 й., 09/21/272/0419-сон)
41. Ҳудудий ЙҲХБнинг РваИОБда имтиҳон олиш комиссияси таркиби камида уч кишидан иборат бўлиши керак.
Имтиҳон олиш комиссияси таркибига:
ҳудудий ЙҲХБнинг РваИОБ бошлиғи (комиссия раиси);
ҳудудий ЙҲХБнинг РваИОБ инспектори, ўқув ташкилотларининг (имтиҳон топшираётган ўқув гуруҳи ўқитувчиси, шунингдек, ўқув ташкилотидан бир нафардан ортиқ ўқитувчи жалб этилмаслиги керак), автотранспорт корхонаси, мудофаа ишлари бўлими ва бошқа ташкилотларнинг вакиллари киритилади.
42. Имтиҳонлар ДЙҲХХ бўлинмаларининг лавозим йўриқномаларида имтиҳонларни қабул қилиш хизмат вазифасига киритилган, ваколатли масъул шахслари томонидан қабул қилинади. Имтиҳон олувчининг лавозим йўриқномаси ва унга қўйиладиган талаблар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
43. Ўқув гуруҳидаги машғулотлар тугагандан сўнг, ўқув ташкилотида ўтказилган битирув имтиҳонларининг баённомаси ва номзодга берилган ягона намунадаги электрон тасдиқнома ҳудудий ЙҲХБнинг РваИОБ ходими томонидан текширилади ва олдин тақдим этилган рўйхатдаги маълумотлар билан солиштирилади, шундан кейин номзоднинг имтиҳон варақаси ўша ходимнинг имзоси билан тасдиқланади.
(43-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 мартдаги 125-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.04.2026 й., 09/26/125/0297-сон)
44. Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун ҳайдовчиликка номзодлар ҳудудий ЙҲХБнинг РваИОБларига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишлари лозим:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(44-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 октябрдаги 642-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.10.2025 й., 09/25/642/0941-сон)
б) автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш бўйича тасдиқланган ягона ўқув дастурига киритилган фанларнинг тўлиқ ўзлаштирилишини тақозо этган ихтисосликлар бўйича олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тугатганлиги тўғрисидаги диплом ва ўқув дастуридаги фанларни ўзлаштирганлиги тўғрисидаги диплом иловасининг нусхалари (ушбу Низомнинг 24-бандида назарда тутилган шахслар учун);
в) соғлиғи ва тегишли тоифадаги автомототранспорт воситаларини бошқаришга яроқлилиги тўғрисидаги тиббий маълумотнома;
Олдинги таҳрирга қаранг.
г) миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун тўловлар тўланганлиги ҳақидаги банк муассасасининг тўлов қоғози;
(44-банднинг «г» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 12 апрелдаги 152-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.04.2023 й., 09/23/152/0111-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
д) ўқув ташкилоти томонидан тўлдирилиб тасдиқланган ҳайдовчининг имтиҳон варақаси (ушбу Низомнинг 24 ва 241-бандларида назарда тутилган шахслардан ташқари) ва фуқаронинг паспорти ёки унинг ўрнини босувчи бошқа ҳужжат.
(44-банднинг «д» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 мартдаги 125-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.04.2026 й., 09/26/125/0297-сон)
45. Имтиҳонлар қуйидаги тартибда ўтказилади: аввал — назарий, кейин — амалий.
Назарий имтиҳонларни топшира олмаган шахслар амалий имтиҳонларга қўйилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
46. Ҳайдовчиликка номзодлар, шунингдек, миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш ва автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш муддати тугагандан сўнг миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси дубликатини олиш учун имтиҳонларга юборилган ҳайдовчилар учун такрорий амалий имтиҳонлар олдинги имтиҳонлардан сўнг камида етти кун ўтгандан кейин, назарий имтиҳонлар эса кейинги иш куни ўтказилади.
(46-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 мартдаги 125-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.04.2026 й., 09/26/125/0297-сон)
Назарий имтиҳонларда имтиҳон топширувчининг йўл ҳаракати қоидалари ва ўқув дастурида назарда тутилган бошқа фанлар бўйича билимлари текширилади. Назарий имтиҳонлар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан тасдиқланган имтиҳон саволлари орқали қабул қилинади.
Амалий имтиҳонлар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан тасдиқланган «Амалий бошқарув имтиҳонларини қабул қилиш методикаси» асосида қабул қилинади.
Эшитиш қобилияти чекланган ҳайдовчиликка номзоднинг хоҳишига кўра имтиҳонларни ўтказишда сурдотаржимон иштирок этиши мумкин.
47. Назарий имтиҳонларда олинган ижобий баҳо икки ой давомида ҳақиқий деб ҳисобланади. Агар ҳайдовчиликка номзод ушбу муддатда амалий имтиҳонларни топшира олмаса, у яна қайта назарий имтиҳонларга юборилади.
48. Назарий ва амалий имтиҳонлар натижалари ҳайдовчининг имтиҳон варақасига киритилади ҳамда имтиҳон олиш комиссиясининг баённомаси билан расмийлаштирилади. Баённома имтиҳонда қатнашган комиссия аъзолари томонидан имзоланади ва ҳудудий ЙҲХБнинг РваИОБлари бошлиқлари томонидан тасдиқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
49. Назарий ва амалий имтиҳонларни топширган шахсларга мазкур баённома ёки тегишли лицензияга эга бўлган тадбиркорлик субъектлари — юридик шахслар томонидан берилган махсус сертификат асосида миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси берилади.
(49-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 майдаги 272-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2021 й., 09/21/272/0419-сон)
50. Миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси берилишининг асослилиги ва тўғри тўлдирилганлиги имтиҳон олиш комиссиясининг раиси томонидан текширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасининг серияси, рақами, қачон ва ким томонидан берилганлиги шахснинг ўқув ташкилотида ўқишни тугатганлиги тўғрисидаги ягона намунадаги электрон тасдиқномасига киритилади, QR-код билан тасдиқланади.
(50-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 мартдаги 125-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.04.2026 й., 09/26/125/0297-сон)
51. Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасидаги бошқарилишига рухсат берилган автомототранспорт воситалари тоифаси кўрсатилган позициянинг (9-графа) блокларида ушбу тоифадаги транспорт воситасини бошқариш учун рухсат берилган санаси (10-графа) ва муддати (11-графа) кўрсатилади, бошқарилишига рухсат берилмаган автомототранспорт воситалари тоифаси кўрсатилган позициясидаги блоклар бўш қолдирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
«А1» кичик тоифадаги транспорт воситаларини бошқаришга рухсат бериш, миллий ҳайдовчилик гувоҳномасининг «А» тоифаси 12-графасига «А1» белгисини қўйиш орқали амалга оширилади.
(51-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 мартдаги 125-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.04.2026 й., 09/26/125/0297-сон)
52. Трамвай ва троллейбусларни бошқариш ҳуқуқига рухсат берувчи миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини олишда «Алоҳида белгилар учун» жойида транспорт воситаларининг тегишли тоифаси кўрсатилган ёзув (тегишли равишда «TRAMVAY» ёки «TROLLEYBUS») киритилади.
53. Тиббий комиссия томонидан қайта текширувдан ўтиш муддати белгиланган шахсларга миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини беришда «Алоҳида белгилар учун» жойида «Tibbiy ma`lumotnoma majburiy» деган ёзув киритилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
54. «Темурбеклар мактаби» ҳарбий-академик лицейи ўқувчиларига ва Мудофаа вазирлиги томонидан автомототранспорт воситалари ҳайдовчилари мутахассислиги бўйича ўқишга жалб этилган чақирилувчиларга ўқишни тугатганларидан сўнг, 18 ёшга тўлмаган бўлсалар-да, имтиҳонларни топширишларига рухсат берилади.
(54-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 майдаги 272-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2021 й., 09/21/272/0419-сон)
Уларга, назарий ва амалий имтиҳонларни топширганларидан сўнг, тегишли тоифадаги («B» ва (ёки) «C») автотранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси берилади.
Бунда «Алоҳида белгилар учун» жойида унинг эгаси қайси муддатдан (18 ёшга тўлганидан кейин) автотранспорт воситасини бошқариш ҳуқуқига эга эканлиги кўрсатилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
55. Манфаатдор шахс миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини ўзи келиб ЙҲХБнинг РваИОБ ёки Давлат хизматлари марказидан шахсини тасдиқловчи ҳужжат асосида ўзи олиб кетади ёхуд хоҳишига кўра миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини почта алоқаси орқали олиши мумкин.
(55-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 12 апрелдаги 152-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.04.2023 й., 09/23/152/0111-сон)
Миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси ваколатнома (ишончнома) билан берилмайди.
56. Озодликдан маҳрум қилиниб жазо муддатини ўтаётган, лекин автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинмаган шахсларнинг миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси жазони ижро этиш муассасаси раҳбариятининг илтимосномасига асосан (миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси сақланаётган) ҳудудий ЙҲХБнинг РваИОБ томонидан ушбу муассасага юборилиши мумкин.
5-боб. Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш ва йўқолгани ўрнига янгисини бериш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
57. Миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси эгасининг белгиланган тартибдаги аризаси, унинг олдинги ҳайдовчилик гувоҳномаси (эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномалари учун — унинг талони ҳам) ҳамда эгасининг фуқаролик паспорти ёки унинг ўрнини босувчи бошқа ҳужжат тақдим этилганидан сўнг алмаштирилади.
(57-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 майдаги 319-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.05.2020 й., 09/20/319/0658-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(58-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 20 январдаги 11-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.01.2026 й., 09/26/11/0066-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(581-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 майдаги 319-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.05.2020 й., 09/20/319/0658-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(59-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 20 январдаги 11-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.01.2026 й., 09/26/11/0066-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(60-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 20 январдаги 11-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.01.2026 й., 09/26/11/0066-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(61-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 20 январдаги 11-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.01.2026 й., 09/26/11/0066-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(62-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 20 январдаги 11-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.01.2026 й., 09/26/11/0066-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
63. Яроқсиз ҳолга келган миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси ушбу Низомнинг 57-бандига мувофиқ алмаштирилади.
(63-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 20 январдаги 11-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.01.2026 й., 09/26/11/0066-сон)
64. Миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси алмаштирилганда янги берилаётган миллий ҳайдовчилик гувоҳномасининг «Алоҳида белгилар учун» жойида биринчи маротаба олган эски ҳайдовчилик гувоҳномасининг серияси, тартиб рақами ва берилган санаси ёзиб қўйилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(65-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 20 январдаги 11-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.01.2026 й., 09/26/11/0066-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
66. Йўқолган (ўғирланган, ёнгин, табиий офат оқибатида ва бошқа ҳолларда) миллий ҳайдовчилик гувоҳномасининг дубликати ҳайдовчининг аризасига мувофиқ, масъул ходим томонидан ҳайдовчилик гувоҳномаси олинганлиги тўғрисидаги маълумотлар ЙҲХХнинг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизими орқали текширилгандан сўнг имтиҳонларсиз берилади.
(66-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 20 январдаги 11-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.01.2026 й., 09/26/11/0066-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(67-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 20 январдаги 11-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.01.2026 й., 09/26/11/0066-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(68-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 20 январдаги 11-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.01.2026 й., 09/26/11/0066-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(69-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 20 январдаги 11-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.01.2026 й., 09/26/11/0066-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(70-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 20 январдаги 11-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.01.2026 й., 09/26/11/0066-сон)
71. Миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси ўрнига миллий ҳайдовчилик гувоҳномасининг дубликати берилганидан кейин, йўқолган миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси топилган тақдирда, у ҳақиқий эмас деб ҳисобланади ва ҳудудий ЙҲХБнинг РваИОБларига топширилади ва белгиланган тартибда йўқ қилинади.
72. Эски намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларига умумий асосларда алмаштирилади.
73. Узлуксиз ҳайдовчилик меҳнат фаолияти 10 йилдан ортиқ бўлган «B» ва «C» тоифали ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлган шахсларнинг ҳайдовчилик гувоҳномасини «BЕ» ва «CЕ» тоифага алмаштириш ҳайдовчининг меҳнат дафтарчасидан кўчирма асосида назарий ва амалий имтиҳон топширганларидан сўнг амалга оширилади.
74. Халқаро ҳайдовчилик гувоҳномалари ва Йўл ҳаракати тўғрисидаги Конвенция (Вена, 1968 йил 8 ноябрь) талабларига жавоб берадиган миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида автомототранспорт воситаларини бошқариш учун ҳақиқий ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фақат Ўзбекистон Республикасининг миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари автомототранспорт воситаларини бошқариш учун ҳақиқий ҳисобланади.
75. Хорижий давлатларнинг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари ҳамда халқаро, ҳукуматлараро ташкилотлар ваколатхоналари ва хорижий давлатларнинг ҳукумат ташкилотлари бошлиқлари ва бошқа ходимларининг (дипломатик ва маъмурий-техник ходимларнинг), шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигида аккредитация қилинган хорижий оммавий ахборот воситалари вакилларининг Йўл ҳаракати тўғрисидаги Конвенция (Вена, 1968 йил 8 ноябрь) талабларига жавоб бермайдиган миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги орқали ЙҲХББга мурожаат қилиш шарти билан Ўзбекистон Республикасининг миллий ҳайдовчилик гувоҳномасига алмаштирилади. Хорижий фуқароларнинг ушбу тоифаси учун ҳайдовчилик гувоҳномалари имтиҳонлар топширилмасдан алмаштирилади.
Тегишли битим мавжуд бўлган тақдирда нодавлат нотижорат ташкилотларининг хорижий ходимларига миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги орқали Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг ЙҲХББга мурожаат қилиш ва тиббий кўрикдан ўтиш шарти билан Ўзбекистон Республикасининг миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларига алмаштирилиши мумкин. Хорижий фуқароларнинг ушбу тоифаси учун ҳайдовчилик гувоҳномаларини алмаштириш имтиҳонлар топширилгандан кейин амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
76. Бошқа хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳамда Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижий давлатларда олган ҳайдовчилик гувоҳномаларини Ўзбекистон Республикасининг миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларига алмаштиришдан олдин улар ЙҲХББ орқали Ташқи ишлар вазирлигида текширилади. Текшириш натижасида ҳайдовчилик гувоҳномалари тасдиқланган шахсларнинг ҳайдовчилик гувоҳномаси, улар назарий ва амалий имтиҳонларни топширганларидан сўнг, Ўзбекистон Республикасининг миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларига алмаштирилади.
(76-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 20 январдаги 11-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.01.2026 й., 09/26/11/0066-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг хорижий давлатларда олинган ҳайдовчилик гувоҳномалари белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларига алмаштириб берилганидан сўнг хорижий давлатдан олинган ҳайдовчилик гувоҳномалари ЙҲХББ томонидан Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги орқали ҳайдовчилик гувоҳномасини берган хорижий давлат ташкилотига (юридик шахсга) юборилади.
(76-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 19 декабрдаги 859-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.12.2024 й., 09/24/859/1047-сон)
6-боб. Ҳайдовчилик гувоҳномалари ва бошқа бланкаларни тайёрлаш, улар билан таъминлаш ва ҳужжатларни сақлаш (ҳисобини юритиш) тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
77. Миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари бланкалари пластик шаклда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган намунага мувофиқ ЙҲХХ буюртмасига асосан тайёрланади. Буюртма 6 ойлик доимий захира бўлишини инобатга олиб берилади.
(77-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 июлдаги 393-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2022 й., 09/22/393/0654-сон)
78. Миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларининг пластик шаклдаги карточкалари жойлардан тушган буюртмаларга асосан ЙҲХББ томонидан тарқатилади.
79. Миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари ҳамда қатъий ҳисобот бланкаларининг кирим ва чиқимлари ҳисобот китобида қайд этилади.
80. Миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларининг тўлдирилмаган пластик карталари қатъий ҳисобот ҳужжатлари тариқасида сақланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
81. Тўлдириш (ёки чоп этиш) жараёнида бузилган миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларининг пластик карталари бўйича далолатнома расмийлаштирилиб ҳудудий ЙҲХБда комиссион тартибда йўқ қилинади. Далолатноманинг бир нусхаси ЙҲХХга юборилади.
(81-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 июлдаги 393-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2022 й., 09/22/393/0654-сон)
82. Тиббий кўрик хулосаси асосида транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан четлатилган, йўқолгани ўрнига дубликати берилгандан сўнг топиб олинган, маҳрум этилган муддатдан кейин икки йил давомида талаб қилиб олинмаган, вафот этган фуқароларнинг миллий ҳайдовчилик гувоҳномалари ва эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаларининг талонлари навбатдаги тафтишда белгиланган тартибда йўқ қилинади.
83. Мазкур Низомда назарий ва амалий имтиҳонларни ўтказиш тартиби учун кўзда тутилган бланкалар Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси ва вилоятлар ички ишлар бошқармаларининг ЙҲХБлари томонидан тайёрланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
84. Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини бериш учун асос бўлган ҳужжатлар (ариза, эски ҳайдовчилик гувоҳномаси, тадбиркорлик субъекти томонидан расмийлаштириб берилган махсус сертификат тўлов қоғозлари ва бошқалар) ҳамда ўқув гуруҳларидаги ўқувчиларнинг рўйхати алоҳида иш ҳужжатлари сифатида тикилади ва белгиланган тартибда икки йил сақланади.
(84-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 июлдаги 393-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2022 й., 09/22/393/0654-сон)
Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасининг ўрнига янгиси берилганда эски миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси бошқа асос бўлувчи ҳужжатлар билан бирга тикилади.
Имтиҳон олиш комиссияси баённомалари — ўн йил, миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларини бериш китоби — олтмиш йил ҳудудий ЙҲХБнинг РваИОБларида белгиланган тартибда сақланади.
Автомоторанспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, улардан имтиҳон олиш, миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларини бериш билан боғлиқ бўлган барча иш юритиш ҳужжатлари Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан тасдиқланган намуналар асосида олиб борилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 майдаги 408-сон қарорига
21-ИЛОВА
Автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни тадбиркорлик субъектлари — юридик шахслар томонидан ўтказиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонлар (кейинги ўринларда — имтиҳонлар) ўтказиш билан боғлиқ давлат хизматларининг тадбиркорлик субъектлари — юридик шахслар (кейинги ўринларда — тадбиркорлик субъектлари) томонидан кўрсатилиши тартибини белгилайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Имтиҳонларни ўтказиш ушбу давлат хизматларини кўрсатиш ҳуқуқини берувчи тегишли лицензияга эга бўлган тадбиркорлик субъектлари томонидан тўлов асосида амалга оширилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 17 августдаги 396-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.08.2023 й., 09/23/396/0625-сон — 2023 йил 19 ноябрдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Тадбиркорлик субъектларида «А1», «А», «B», «C», «D», «BЕ», «CЕ» ва «DE» тоифали транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини олиш учун имтиҳонлар ўтказилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 мартдаги 125-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.04.2026 й., 09/26/125/0297-сон)
4. Автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни тадбиркорлик субъектлари — юридик шахслар томонидан ўтказиш ва миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини расмийлаштириш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
2-боб. Мурожаатларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини олиш истагида бўлган шахс (кейинги ўринларда — ариза берувчи шахс) имтиҳонларни ўтказиш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш ҳуқуқини берувчи тегишли лицензияга эга бўлган тадбиркорлик субъектига бевосита ёки онлайн мурожаат (кейинги ўринларда — ариза) қилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 17 августдаги 396-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.08.2023 й., 09/23/396/0625-сон — 2023 йил 19 ноябрдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Ариза берувчи шахс «Йўл ҳаракати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 44-моддасида белгиланган ёшга тўлган бўлиши ва қуйидаги ҳужжатларни қоғоз ёки электрон шаклда тақдим этиши керак:
(6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 мартдаги 125-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.04.2026 й., 09/26/125/0297-сон)
а) ариза (шакли тадбиркорлик субъекти томонидан белгиланади ва у ахборот стендида ёки веб сайтда жойлаштирилади);
б) фуқаролик паспорти ёки унинг ўрнини босувчи (шахсини тасдиқловчи) бошқа расмий ҳужжат нусхаси;
в) соғлиғи ва тегишли тоифадаги автомототранспорт воситаларини бошқаришга яроқлилиги тўғрисидаги тиббий маълумотнома нусхаси;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банднинг «г» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 октябрдаги 642-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.10.2025 й., 09/25/642/0941-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
д) автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш бўйича тасдиқланган ягона ўқув дастурига киритилган фанларнинг тўлиқ ўзлаштирилишини тақозо этган ихтисосликлар бўйича олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тугатганлиги тўғрисидаги диплом ва ўқув дастуридаги фанларни ўзлаштирганлиги тўғрисидаги диплом иловасининг нусхалари;
(6-банднинг «д» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 мартдаги 125-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.04.2026 й., 09/26/125/0297-сон)
е) ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлган шахслар ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштириш, қўшимча тоифа олиш ва мавжуд тоифа бўйича малакасини тасдиқлаш учун имтиҳондан ўтказилиши қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳолларда мазкур банднинг «а», «б» ва «в» кичик бандларида белгиланган ҳужжатлар билан бирга ҳайдовчилик гувоҳномаси нусхаси;
ж) транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этиладиган ва қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолларда мазкур банднинг «а», «б» ва «в» кичик бандларида белгиланган ҳужжатлар билан бирга ваколатли ички ишлар органининг имтиҳонга йўлланмаси нусхаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳолларда ариза берувчи шахс «Йўл ҳаракати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 44-моддасида белгиланган ёшга тўлган бўлишига доир талабдан четга чиқилиши мумкин.
(6-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 мартдаги 125-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.04.2026 й., 09/26/125/0297-сон)
7. Ариза тушган вақтдан бошлаб 24 соат ичида (иш куни бўлмаган кунлар бундан мустасно) тадбиркорлик субъектининг масъул ходими томонидан кўриб чиқилади. Кўриб чиқиш натижалари бўйича ариза берувчи шахснинг электрон манзили (ёки телефон рақами)га имтиҳонларни ўтказиш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш вақти, шартлари ва тўлов миқдори тўғрисида электрон хабар юборилади.
8. Ариза берувчи шахс томонидан имтиҳонларни ўтказиш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш учун белгиланган тўловнинг амалга оширилиши унинг давлат хизматларини кўрсатиш шартларига розилигини ифодалайди. Тўлов тасдиқлангач, имтиҳонларни топшириш вақти резерв қилинади.
9. Имтиҳонлар учун резерв қилинган вақтга ўзгартириш киритиш (фақат бошқа кунга кечиктириш) ариза берувчи шахс томонидан давлат хизматини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектининг веб сайтида амалга оширилиши мумкин. Имтиҳонлар учун резерв қилинган вақтга 24 соатдан кам вақт қолган ҳолатлар бундан мустасно.
10. Форс-мажор ҳолатларда давлат хизматлари кўрсатилишининг кечиктирилиши ҳақида ариза берувчи шахсга 24 соат ичида электрон хабар берилади.
Форс-мажор ҳолатлар бартараф этилгандан сўнг ариза берувчи шахсга имтиҳонлар учун резерв қилинган вақт тўғрисида икки иш куни ичида электрон хабар берилади.
11. Давлат хизматларини кўрсатиш рад этилганида ариза берувчи шахсга рад этиш сабаблари асосланган ва қонунчилик ҳужжатлари нормаларига ҳаволалар қилинган ҳолда электрон хабар берилади.
3-боб. Имтиҳонларни ўтказиш тартиби
12. Тадбиркорлик субъектининг веб сайти орқали мурожаат этган ва давлат хизматини кўрсатиш шартлари асосида белгиланган тўловни амалга оширган ариза берувчилар (кейинги ўринларда — ҳайдовчиликка номзодлар) имтиҳонларга киритилади.
13. Имтиҳон топшириш учун белгиланган (резерв қилинган) вақтда белгиланган манзилга келган ҳайдовчиликка номзодлар мазкур Низомнинг 6-банди «б» — «ж» кичик бандларида кўрсатилган ҳужжатларнинг асл нусхаларини тақдим этади. Ушбу ҳужжатлар имтиҳон ўтказишга доир иш юритиш ҳужжатларидаги маълумотлар билан таққосланиб, сўнгра эгасига қайтарилади.
14. Имтиҳонлар автоматлаштирилган имтиҳон тизими (кейинги ўринларда — АИТ)да аввал назарий, сўнг амалий кетма-кетликда ўтказилади.
15. Назарий имтиҳонда ҳайдовчиликка номзоднинг йўл ҳаракати қоидалари ва ўқув дастурида назарда тутилган бошқа фанлар бўйича билимлари, амалий имтиҳонда эса автомототранспорт воситасини бошқариш кўникмалари синовдан ўтказилади ва баҳоланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
16. Назарий имтиҳонни топшира олмаган шахс амалий имтиҳонга қўйилмайди, назарий имтиҳон ўтказилиши назарда тутилмаган ҳолатлар бундан мустасно. Такрорий амалий имтиҳонлар олдинги имтиҳонлардан сўнг камида етти кун ўтгандан кейин, назарий имтиҳонлар эса кейинги иш кунида ўтказилиши мумкин.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 мартдаги 125-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.04.2026 й., 09/26/125/0297-сон)
17. Назарий имтиҳонларда олинган ижобий баҳо икки ой давомида ҳақиқий ҳисобланади. Агар ҳайдовчиликка номзод ушбу муддатда амалий имтиҳонларни топшира олмаса, унинг назарий имтиҳонда олган ижобий баҳоси ҳам бекор қилинади.
18. Ҳайдовчиликка номзоднинг назарий ва амалий имтиҳонлари натижалари бўйича ҳайдовчининг имтиҳон варақаси ва имтиҳон натижалари баённомаси автоматик тарзда электрон кўринишда шакллантирилади.
Ҳайдовчининг имтиҳон варақаси ва имтиҳон натижалари баённомаси ушбу Низомга 2-3-иловаларга мувофиқ шаклда расмийлаштирилади.
19. Назарий ва амалий имтиҳонларни муваффақиятли топширган ҳайдовчиликка номзодларга ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ махсус сертификат расмийлаштириб берилади.
Махсус сертификатнинг барча реквизитлари ички ишлар органлари ва давлат хизматлари марказларига автоматлаштирилган ҳолда тақдим этилади.
Махсус сертификат берилган кундан бошлаб бир йил давомида ваколатли давлат органида миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини расмийлаштириш учун асос ҳисобланади.
1-§. Назарий имтиҳонни ўтказиш тартиби
20. Назарий имтиҳон АИТнинг назарий имтиҳон олиш зали (хонаси)да жойлаштириладиган автоматлаштирилган иш жойи (имтиҳон кабинаси)дан фойдаланган ҳолда ўтказилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
201. Назарий имтиҳон саволлари Ички ишлар вазирлиги томонидан тасдиқланади.
(201-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 июлдаги 393-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2022 й., 09/22/393/0654-сон)
21. Назарий имтиҳон тест шаклида ўтказилади.
22. Назарий имтиҳонни ўтказишда имтиҳон топширувчи ҳайдовчиликка номзод АИТ томонидан белгиланадиган автоматлаштирилган иш жойи (кейинги ўринларда — АИЖ)ни эгаллайди.
23. Назарий имтиҳон бошланишидан олдин АИЖ мониторида:
ушбу АИЖнинг рақами;
имтиҳон қайси тоифадаги автомототранспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини бериш учун топширилаётганлиги;
ҳайдовчиликка номзоднинг фамилияси, исми ва отасининг исми (бор бўлса), туғилган йили кўрсатилади.
24. Назарий имтиҳон 20 та электрон (анимацион) тест саволларидан тузилган, ҳар бир саволга 2 — 5 та жавоб вариантлари келтирилган, жавоблардан 1 таси тўғри бўлиши керак.
25. Ҳайдовчиликка номзоднинг хоҳишига кўра назарий имтиҳон ўзбек, рус ва қорақалпоқ (Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида) тилларидан бирида топширилиши мумкин. Агар бошқа хорижий тилда назарий имтиҳон топшириш зарурати пайдо бўлса, таржимон ёллашга рухсат этилади.
26. Имтиҳон саволлари АИТда шакллантирилади ҳамда ҳайдовчиликка номзод томонидан АИЖ клавиатурасидаги тегишли клавиш босилгач, монитор экранига чиқади.
27. Имтиҳон саволларига жавоб бериш (тўғри жавоб вариантини танлаш) учун ҳайдовчиликка номзодга 25 дақиқа вақт берилади. Имтиҳон хронометражи АИТ томонидан юритилади, ушбу вақт тугагач, имтиҳон автоматик тарзда тўхтатилади.
28. Имтиҳон саволларига жавоб бериш кетма-кетлиги ҳайдовчиликка номзод томонидан ихтиёрий равишда танланади.
29. Имтиҳон жараёнида клавишни бехосдан босиб юбориш оқибатида юз бериши мумкин бўлган мунозарали ҳолатларнинг олдини олиш учун имтиҳон топшираётган ҳайдовчиликка номзод клавишни такрорий босиш орқали ўзи танлаган жавоб вариантларини тасдиқлайди.
30. Имтиҳон топширувчи ҳайдовчиликка номзод томонидан барча имтиҳон саволларига жавоб бериб бўлинганда ёки имтиҳонга ажратилган вақт якунига етганида назарий имтиҳон натижаси, барча саволларга берилган жавобларнинг тўғри/нотўғрилиги ва сарфланган вақтга доир маълумот монитор экранига чиқарилади. Экранга, шунингдек, ўтказилган имтиҳон натижалари бўйича АИТда шакллантирилган имтиҳон варақасининг электрон шакли ҳам чиқарилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
31. Назарий имтиҳон натижалари АИТ томонидан автоматик тарзда баҳоланади. Бунда ҳайдовчиликка номзод имтиҳон учун ажратилган вақтда имтиҳон саволларининг:
18 та («А1» тоифа учун 16 та) ва ундан кўпига тўғри жавоб берса — «топширди»;
18 тадан («А1» тоифа учун 16 тадан) камига тўғри жавоб берса — «топширмади» якуний баҳоси АИТ томонидан автоматик тарзда қўйилади.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 мартдаги 125-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.04.2026 й., 09/26/125/0297-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
311. Автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинган шахслар учун, маъмурий жазо муддати тугагандан кейин:
назарий имтиҳон саволлари 50 та этиб белгиланади;
имтиҳон саволларига жавоб бериш (тўғри жавоб вариантини танлаш) учун 45 дақиқа вақт берилади;
ушбу вақтда саволларнинг:
46 та ва ундан кўпига тўғри жавоб берса — «топширди»;
46 тадан камига тўғри жавоб берса — «топширмади» якуний баҳоси АИТ томонидан автоматик тарзда қўйилади.
(311-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 мартдаги 125-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.04.2026 й., 09/26/125/0297-сон)
32. Имтиҳон топшириш жараёнида ҳайдовчиликка номзодларга бирор-бир адабиёт, мобил алоқа, техник ёки бошқа ахборот воситасидан фойдаланишга, имтиҳон ўтказиш жараёнига дахлдор бўлмаган шахслар ҳамда бошқа ҳайдовчиликка номзодлар билан мулоқотга киришишга рухсат этилмайди.
Бундай ҳолатлар аниқланган тақдирда, имтиҳон АИТ (ДЙҲХХ масъул ходими, кузатувчи, оператор) томонидан тўхтатилади (агар имтиҳонлар якуни бўйича электрон баённома чоп этилган тақдирда, ДЙҲХХ масъул ходими томонидан мазкур баённома ҳақиқий эмас деб топилиб бекор қилинади), уни содир этган имтиҳон топширувчи ҳайдовчиликка номзод имтиҳондан четлаштирилиб, «топширмади» якуний баҳоси қўйилади.
33. Назарий имтиҳон жараёнида АИТда носозликлар мавжудлиги аниқланганда (ёки юзага келганда) ҳайдовчиликка номзодларга қўйилган якуний баҳо бекор қилиниб, имтиҳон носозлик бартараф этилгандан сўнг такроран (янгидан) ўтказилади.
34. Назарий имтиҳон натижаси бўйича ҳайдовчининг имтиҳон варақаси ва имтиҳон натижалари баённомаси автоматик тарзда электрон кўринишда шакллантирилади, QR код билан тасдиқланади, ҳайдовчининг имтиҳон варақаси қоғозга чоп этилиб, имтиҳон топширган ҳайдовчиликка номзодга тақдим этилади. Назарий имтиҳонни муваффақиятли топширган ҳайдовчиликка номзодларнинг амалий имтиҳонни топшириш муддати (навбати) ва вақти АИТда автоматик тарзда белгиланади.
2-§. Амалий имтиҳонни ўтказиш тартиби
35. Амалий имтиҳон тегишли (имтиҳон қайси тоифали автомототранспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини олиш учун топширилаётган бўлса) тоифага мансуб бўлган ҳамда бажарилган амалий бошқарув машқлари натижаларини автоматик тарзда қайд этиб борувчи қурилмалар билан жиҳозланган махсус автомототранспорт воситасида (кейинги ўринларда — автоматлаштирилган махсус транспорт воситаси) ўтказилади.
36. Барча тоифадаги автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқи учун амалий имтиҳон автоматлаштирилган автодром шароитида синовдан ўтказилади ва баҳоланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
37. Амалий имтиҳон ўтказиладиган транспорт воситаларининг жиҳозланиши ҳамда автоматлаштирилган автодром Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ҳамда қайта тайёрлаш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомга 2-иловага мувофиқ тасдиқланган Автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни ўтказишда фойдаланиладиган объектларнинг жиҳозланишига қўйиладиган талабларга мувофиқ бўлиши керак.
(37-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 17 августдаги 396-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.08.2023 й., 09/23/396/0625-сон — 2023 йил 19 ноябрдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
38. Автомототранспорт воситалари тоифалари бўйича амалий имтиҳонда бажариладиган синов машқлари рўйхати Ички ишлар вазирлиги томонидан тасдиқланади.
(38-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 июлдаги 393-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2022 й., 09/22/393/0654-сон)
39. Амалий имтиҳон олиш жараёнида бажарилган ҳар бир синов машқи ҳамда якуний натижаларнинг инсон омилисиз баҳоланиши, уларга ўзгартириш киритиш имкониятининг тўлиқ чекланганлиги АИТда автоматик назорат қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
40. Амалий имтиҳонлар йўл ҳаракати қоидалари талабларига мувофиқ бўлган, бошқаришни ўргатиш учун мўлжалланган трансмиссияси (узатмалар қутиси) механик узатмали бўлган автотранспорт воситаларида ўтказилади.
(40-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 июлдаги 393-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2022 й., 09/22/393/0654-сон)
Амалий имтиҳон олинадиган транспорт воситасининг техник ҳолати имтиҳон бошланишидан олдин тадбиркорлик субъектининг масъул ходими томонидан назоратдан ўтказилади, бу ҳақида транспорт воситасининг йўл варақасига тегишли белги қўйилади.
41. Автоматлаштирилган автодромда юзага келган техник носозликлар сабабли узоқ (етти кундан кўп) муддат автоматлаштирилган автодром тизимида имтиҳон олиш имкони бўлмаган тақдирда, амалий имтиҳонлар Давлат таълим муассасалари ва автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини амалга оширувчи бошқа юридик шахсларнинг ўқув гуруҳларини рўйхатга олиш, шунингдек, имтиҳонларни ўтказиш ва миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини бериш тартиби тўғрисида низомда белгиланган тартибда ўтказилади.
Бундай имтиҳонлар тадбиркорлик субъектининг объектларида (автодромида) ўтказилган тақдирда, имтиҳон комиссияси таркибига автоматлаштирилган автодромнинг ходими (ҳайдовчи инструктор, уста) киритилади.
42. Амалий имтиҳонларни бошлашдан олдин автоматлаштирилган автодромнинг созлиги, йўл ҳаракатини ташкил этиш техник воситаларининг тўлиқ ва тўғри ўрнатилганлиги, созлиги АИТдаги тегишли тест дастурлари ёрдамида текширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(43-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 17 августдаги 396-сонли қарорига асосан 2023 йил 19 ноябрдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.08.2023 й., 09/23/396/0625-сон)
44. Транспорт воситасини амалий бошқариш бўйича кўникмаларни автоматлаштирилган автодром шароитида баҳолаш ҳайдовчиликка номзоднинг синов машқларини бажариши натижаларига кўра АИТ томонидан инсон омилисиз амалга оширилади.
45. Автоматлаштирилган автодром ва тизимларининг созлиги автоматик тарзда узлуксиз назорат қилиниши, носозликлар юзага келганда бу ҳақидаги маълумот (ахборот, ишора) автодром диспетчерлик пункти ишчи ўрнидаги мониторга чиқарилиши, амалий имтиҳонлар носозлик бартараф этилгунга қадар тўхтатилиши, якунланмаган синов машқлари натижалари бекор қилиниши керак.
46. Ўтказилган амалий имтиҳонларнинг якуний натижасига кўра ҳайдовчиликка номзоднинг транспорт воситасини бошқариш кўникмаси АИТ томонидан автоматик тарзда қуйидагича баҳоланади: ижобий натижа бўйича «топширди», салбий натижага эса «топширмади».
47. Ҳайдовчиликка номзоднинг ўтказилган амалий имтиҳон бўйича баҳоси АИТда бир йил муддат сақланади, ҳайдовчининг имтиҳон варақаси ва имтиҳон натижалари баённомаси автоматик тарзда электрон кўринишда шакллантирилади, QR код билан тасдиқланади, ҳайдовчининг имтиҳон варақаси қоғозга чоп этилиб, имтиҳон топширган ҳайдовчиликка номзодга тақдим этилади.
4-боб. Якунловчи қоидалар
48. Тадбиркорлик субъекти томонидан автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни ўтказиш бўйича хизматлар тўловлар асосида кўрсатилади.
49. Имтиҳон ўтказиш учун ундириладиган тўлов миқдори тадбиркорлик субъекти томонидан мустақил равишда белгиланади.
50. Мазкур Низомнинг 41-бандига мувофиқ тадбиркорлик субъектининг объектларида ўтказиладиган имтиҳонлар учун тўлов миқдори Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда белгиланади.
51. Тўлов ҳар бир имтиҳон учун алоҳида олдиндан амалга оширилади. Ҳайдовчиликка номзоднинг тўловни амалга оширгани ахборот тизимлари орқали текширилиб, тасдиқлангач у имтиҳонга киритилади.
52. Ўтказилган имтиҳон натижаларидан қатъи назар, тўловлар қайтарилмайди. Ҳайдовчиликка номзод имтиҳон учун белгиланган (резерв қилинган) вақтда имтиҳонга узрли сабабларсиз (касаллик ёки ҳужжатлар билан тасдиқланган бошқа ҳолатларда) келмаса ёки кеч қолса, давлат хизмати кўрсатилган ҳисобланади. Узрли сабабларни тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилганда тўлов тўланган ҳисобланади ҳамда имтиҳонни қайта топширишга рухсат этилади.
53. Кўрсатилган хизматлар учун тўловлардан тушган маблағлар тўлиқ ҳажмда тадбиркорлик субъекти ихтиёрида қолади.
54. Тадбиркорлик субъектлари томонидан имтиҳонларни ўтказиш бўйича давлат хизматларини кўрсатишга доир тартиб-таомиллар (мурожаатларни қабул қилиш, қайд этиш, кўриб чиқиш, имтиҳонларни ташкил этиш, ўтқазиш, баҳолаш мезонлари, ахборот алмашинуви, иш юритиш ва бошқа маъмурий таомиллар) мустақил ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.
Мазкур Низомнинг 18, 38 ва 43-бандларида белгиланган нормалар ваколатли ички ишлар органи билан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда келишилади.
55. Мазкур Низом қоидалари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг ХI боби.
Автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни тадбиркорлик субъектлари — юридик шахслар томонидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни тадбиркорлик субъектлари — юридик шахслар томонидан ўтказиш ва миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини расмийлаштириш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш
СХЕМАСИ
Олдинги таҳрирга қаранг.

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Ариза берувчи

1. Ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун тадбиркорлик субъектига бевосита ёки онлайн мурожаат қилади.

2. Тегишли ҳужжатларни қоғоз ёки электрон шаклда тақдим этади.

Зарурат бўлганда

2-босқич

Тадбиркорлик субъекти

1. Ариза тадбиркорлик субъектининг масъул ходими томонидан кўриб чиқилади.

2. Кўриб чиқиш натижалари бўйича ариза берувчи шахснинг электрон манзили (ёки телефон рақами)га имтиҳонларни ўтказиш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш вақти, шартлари ва тўлов миқдори тўғрисида электрон хабар юборади.

Ариза тушган вақтдан бошлаб 24 соат ичида

3-босқич

Ариза берувчи

Имтиҳонларни топшириш учун белгиланган миқдордаги тўлов амалга оширилади.

1 кун ичида

4-босқич

Тадбиркорлик субъекти

Тўлов тасдиқлангач, имтиҳонларни топшириш вақти резерв қилинади ва бу ҳақда тизим орқали хабарнома юборади.

24 соат ичида

5-босқич

Ариза берувчи

Хабарномада кўрсатилган жойга белгиланган сана ва вақтда бориб, назарий ва амалий имтиҳонларни топширади.

Хабарномада белгиланган сана ва вақтда

6-босқич

Тадбиркорлик субъекти

1. Имтиҳонлардан ижобий ўтган тақдирда, миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун махсус сертификат беради.

2. Берилган сертификат тўғрисида ДЙҲХХ ва Давлат хизматлари марказига электрон тарзда маълумот жўнатади.

Шу куннинг ўзида

7-босқич

Ариза берувчи

1. Махсус сертификат ва тегишли ҳужжатлар билан ДЙҲХХ ёки Давлат хизматлари марказига мурожаат қилади.

2. Белгиланган тўловни амалга оширади.

Шу куннинг ўзида

8-босқич

ДЙҲХХ ёки Давлат хизматлари маркази

1. Махсус сертификатни ва миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун ҳайдовчиликка номзодлар тақдим этиши белгиланган ҳужжатларни қабул қилади.

2. Тақдим этилган ҳужжатларнинг ҳақиқийлигини маълумотлар базасидан текширади.

3. Ариза берувчини фотосуратга туширади.

4. Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини расмийлаштириб, ариза берувчига тақдим этади.

Шу куннинг ўзида

(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 июлдаги 393-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2022 й., 09/22/393/0654-сон)
Автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни тадбиркорлик субъектлари — юридик шахслар томонидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 июлдаги 393-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2022 й., 09/22/393/0654-сон)
Автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни тадбиркорлик субъектлари — юридик шахслар томонидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.

Имтиҳон натижалари баённомаси

№ _______________

(сана, вақт)

Имтиҳон ўтказилган АИТ _____________________________________________________________________________

ДЙҲХХ масъул ходими _______________________________________________________________________________

АИТ видеокузатувчиси _______________________________________________________________________________

АИТ оператори ______________________________________________________________________________________

Автоматлаштирилган автодром диспетчери_____________________________________________________________



Т/р

Ҳайдовчиликка номзоднинг фамилияси, исми, отасининг исми

Қайси тоифага имтиҳон топширган

Ҳайдовчиликка номзод ўқиган ўқув ташкилоти

Назарий имтиҳон

Амалий имтиҳон

Махсус сертификат реквизитлари

Нечанчи марта

баҳоси

Нечанчи марта

баҳоси

1.

2.

3.

...

25.


QR код

(3-илова матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 июлдаги 393-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2022 й., 09/22/393/0654-сон)
Автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни тадбиркорлик субъектлари — юридик шахслар томонидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни муваффақиятли топширганлик тўғрисида махсус сертификат
НАМУНАСИ
Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни муваффақиятли топширганлик ҳақида махсус сертификатнинг
тавсифи
Миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонларни муваффақиятли топширганлиги ҳақида махсус сертификат (кейинги ўринларда — сертификат) 148х210 мм (А6) ўлчамда электрон шаклда тайёрланиб, оддий қоғозда чоп этилади.
Лотин ёзувидаги давлат тилидан ҳамда рус ва инглиз тилларидан фойдаланилади. Серия ва рақами ўн тўрт сондан иборат.
Сертификат махсус воситалар (дастурлар) ёрдамида ўқиш мумкин бўлган QR код билан ҳимояланади.
Сертификатнинг олд томонида «Milliy haydovchilik guvohnomasini olish uchun nazariy va amaliy imtihonlarni muvaffaqiyatli topshirganlik haqida maxsus «SERTIFIKAT» сўзлари, шунингдек, сертификат берилган шахс тўғрисидаги маълумотлар (фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йили/куни/ойи), имтиҳон қайси тоифадаги транспорт воситасини бошқариш учун топширилганлиги, уни расмийлаштирган тадбиркорлик субъекти-юридик шахснинг номи, берилган жойи, вақти ва амал қилиш муддати мажбурий тартибда кўрсатилади, имтиҳон топширган шахснинг имзоси учун жой мавжуд.
(4-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 июлдаги 393-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2022 й., 09/22/393/0654-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 майдаги 408-сон қарорига
3-ИЛОВА
Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тартибини белгилайди.
Ушбу Низом талаблари автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш билан шуғулланувчи барча (янги очилаётган) давлат таълим муассасалари ва нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахслар (кейинги ўринларда ўқув ташкилотлари деб аталади) учун ягона ва риоя этилиши мажбурий ҳисобланади.
2-боб. Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил қилиш
2. Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш қуйидаги таълим тизимидан иборат:
а) ўқув ташкилотларида «А», «B», «C» тоифаларидаги автомототранспорт воситаларини ва шаҳар электр транспорти воситаларини бошқариш учун шахсларни тайёрлаш, «C», «D», «BЕ», «CЕ», «DE» тоифалардаги автотранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини бериш учун шахсларни қайта тайёрлаш белгиланган тартибда ишлаб чиқилган ва тасдиқлаган ўқув режасига ва фанларнинг ўқув дастурларига мувофиқ олиб борилади.
Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш:
соғлиғи ва тегишли тоифадаги автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситаларини бошқаришга яроқли бўлган;
маълумоти умумий ўрта ёки ўрта махсус маълумотдан кам бўлмаган;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ўқув муддати якунида «А» тоифадаги транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқига эга бўлиш учун — 16 ёшга; «B», «C» тоифадаги автотранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқига эга бўлиш учун — 18 ёшга; «D» тоифадаги автотранспорт воситаларини ҳамда трамвай ва троллейбусларни бошқариш ҳуқуқига эга бўлиш учун — 21 ёшга тўлган шахслар билан олиб борилади;
(2-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 17 июлдаги 429-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.07.2024 й., 09/24/429/0517-сон)
б) ўқув ташкилотларида «B» ва (ёки) «C» ва (ёки) «D» тоифасидаги автотранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқига эга бўлган ҳайдовчиларни бошқа тоифадаги транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини бериш учун қайта тайёрлаш белгиланган тартибда ишлаб чиқилган ва тасдиқлаган ўқув режаси ва фанларнинг ўқув дастурларига мувофиқ ташкил қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
21. Белгиланган тартибда автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш хизматлари кўрсатиш ваколати берилган давлат таълим муассасаларида фақат ушбу таълим муассасасида таълим олувчиларни ҳайдовчиликка тайёрлаш ва қайта тайёрлашга рухсат этилади.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 июлдаги 393-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2022 й., 09/22/393/0654-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Соғлиқни сақлаш муассасалари томонидан енгил автомобилларни бошқаришга лаёқатли деб топилган ногиронлиги бўлган шахсларни ҳайдовчиликка тайёрлаш Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати (кейинги ўринларда — ЙҲХХ) билан келишилган, Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги томонидан манфаатдор вазирлик, идора ва ташкилотлар иштирокида ишлаб чиқилган ва тасдиқланган ўқув режаси ва фанларнинг ўқув дастурлари асосида амалга оширилади. Кар ва кар-соқов шахсларни ҳайдовчиликка тайёрлаш умумий ўқув дастурлари асосида сурдо таржимон ёрдамида амалга оширилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 июлдаги 393-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2022 й., 09/22/393/0654-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Трамвай, троллейбус ва бўғимли троллейбусларни бошқариш ҳуқуқини бериш учун ҳайдовчиларни тайёрлаш ЙҲХХ билан келишилган, Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги томонидан «Тошшаҳартрансхизмат» акциядорлик жамияти билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган ва тасдиқланган ўқув режа ва фанларнинг ўқув дастурлари асосида амалга оширилади.
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 июлдаги 393-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2022 й., 09/22/393/0654-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш муддатлари давлат таълим талабларига ҳамда тасдиқланган ўқув режа ва дастурларига мувофиқ белгиланади.
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 345-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2021 й., 09/21/345/0522-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 12 февралдаги 85-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.02.2024 й., 09/24/85/0115-сон)
6. Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича ўқув ташкилотида олиб борилаётган ишлар ушбу ташкилот раҳбари томонидан назорат қилиб борилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Тегишли тоифадаги автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича давлат таълим муассасалари ва ушбу таълим хизматлари кўрсатиш фаолияти учун Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан берилган лицензияга эга бўлган нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахслар ҳудудий Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармалари (кейинги ўринларда ЙҲХБ деб аталади) рўйхатлаш ва имтиҳон олиш бўлими ёки бўлинмаларида (кейинги ўринларда РваИОБ деб аталади) ҳисобга олинган бўлишлари шарт.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 17 августдаги 396-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.08.2023 й., 09/23/396/0625-сон — 2023 йил 19 ноябрдан кучга киради)
8. «А», «B», «C» тоифадаги автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситаларини бошқариш ҳуқуқини бериш учун шахсларни тайёрлаш, «C», «D», «BЕ», «CЕ», «DЕ» тоифалардаги автотранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини бериш учун ҳайдовчиларини қайта тайёрлаш учун номзодларни ўқув ташкилотига қабул қилиш қуйидаги ҳужжатлар асосида амалга оширилади:
а) жисмоний шахс аризаси ёки буюртмачи — ташкилот йўлланмаси (улар томонидан ўқишга юборилган шахслар учун);
б) соғлиғи ва тегишли тоифадаги автомототранспорт воситаларини бошқаришга яроқлилиги тўғрисидаги тиббий маълумотнома;
в) 3х4 сантиметр ҳажмдаги 3 дона фотосурат (фуқаро кийимида);
г) маълумоти тўғрисидаги ҳужжатнинг нусхаси;
д) паспорт ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжат.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мазкур банднинг «в» ва «г» кичик бандларида назарда тутилган ҳужжатлар барча давлат таълим ташкилотлари томонидан «Рақамли ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали мустақил равишда олинади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 декабрдаги 840-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.01.2026 й., 09/26/840/0012-сон)
9. Ҳайдовчиларни «C» тоифадаги автотранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини бериш учун қайта тайёрлашда, улар томонидан ушбу Низомнинг 8-бандида кўрсатилган ҳужжатлардан ташқари «B» ёки «D» тоифадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси, «BЕ», «CЕ» ёки «DЕ» тоифаларидаги автотранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини бериш учун қайта тайёрлашда эса тегишли равишда «B», «C» ёки «D» тоифасидаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси ҳам тақдим этилади.
Ҳайдовчиларни «D» тоифасидаги транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқига эга бўлиш учун қайта тайёрлашда ушбу Низомнинг 8-бандида кўрсатилган ҳужжатлардан ташқари, «B» ва (ёки) «C» тоифаларидаги автотранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси ҳамда камида уч йиллик ҳайдовчилик стажи мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжат ҳам тақдим этилади.
Номзодларни ўқишга қабул қилиш, гуруҳдан гуруҳга ўтказиш, рўйхатдан чиқариш ва ўқишни тугатганлиги тўғрисидаги маълумотлар ўқув ташкилоти раҳбарининг буйруғи билан расмийлаштирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Ўқув ташкилотидаги автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича йиғилган ўқув гуруҳларидаги номзодлар сони Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган ўқув хоналарининг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник Регламент талабларидан келиб чиқиб аниқланади. Лекин мазкур йўналиш гуруҳларидаги номзодларнинг сони 25 кишидан ошмаслиги лозим. Ҳайдовчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш ўқув гуруҳлари уларда ўқиш бошланишидан олдин ДЙҲХХда рўйхатдан ўтказилиши лозим.
(10-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 июлдаги 393-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2022 й., 09/22/393/0654-сон)
Автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини малака ошириш бўйича йиғилган ўқув гуруҳларидаги номзодлар сони 30 кишидан ошмаслиги лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
11. Таълим жараёни назарий ҳамда амалий машғулотлардан, автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорт воситаларини бошқариш ҳамда биринчи тиббий ёрдам бўйича амалий машғулотлардан иборат бўлади.
(11-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 17 июлдаги 429-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.07.2024 й., 09/24/429/0517-сон)
Таълим жараёнининг тузилиши ва мазмуни автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича ўқув режаси ва дастурлари билан белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
111. Машғулотларнинг ташкил этилиши шаклларидан қатъи назар, автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш курсларида умумий ўқув юкламасининг ҳажми ҳафтасига 20 соатгача, ўқув юкламасининг бажарилишидан келиб чиққан ҳолда аудиторияда ўтказиладиган назарий ва амалий машғулотларнинг кундалик ҳажми 4 соатгача режалаштирилади.
Аудитория машғулотларининг барча турлари учун 80 дақиқа давом этадиган дарс жуфтлиги белгиланади.
Автомототранспорт воситаларини бошқаришни ўргатиш учун ажратилган амалий машғулотларнинг кундалик ҳажми ҳар бир инструктор учун 8 соатдан ортиқ бўлмаган муддатда амалга оширилади
Автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлашда назарий ва амалий машғулотлар ҳамда автомототранспорт воситаларини бошқаришни ўргатиш бўйича амалий машғулотлар учун ўқув юкламасининг ҳажми ҳар бир тоифа бўйича алоҳида тузилиб, белгиланган тартибда тасдиқланган ўқув режаси ва фанларнинг ўқув дастурларидан келиб чиққан ҳолда қуйидаги ҳажмларда белгиланади:
«А» тоифали мототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш курсининг ўқиш муддати 9 ҳафтадан кам бўлмаслиги ва бунда аудиториядаги дарс юкламаси — 180 соатдан, «А» тоифали мототранспорт воситаларини амалий бошқариш — 20 соатдан кам бўлмаслиги лозим;
«B» тоифали автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш курсининг ўқиш муддати 18 ҳафтадан кам бўлмаслиги ва бунда аудиториядаги дарс юкламаси — 216 соатдан, «B» тоифали автотранспорт воситаларини амалий бошқариш — 69 соатдан кам бўлмаслиги лозим;
«C» тоифали автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш курсининг ўқиш муддати 22 ҳафтадан кам бўлмаслиги ва бунда аудиториядаги дарс юкламаси — 264 соатдан, «C» тоифали автотранспорт воситаларини амалий бошқариш — 69 соатдан кам бўлмаслиги лозим;
«B» «C» тоифали автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш курсининг ўқиш муддати 24 ҳафтадан кам бўлмаслиги ва бунда аудиториядаги дарс юкламаси — 288 соатдан, «B» «C» тоифали автотранспорт воситаларини амалий бошқариш — 72 соатдан кам бўлмаслиги лозим;
автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини «C» тоифага қайта тайёрлаш курсининг ўқиш муддати 7 ҳафтадан кам бўлмаслиги ва бунда аудиториядаги дарс юкламаси — 140 соатдан, «C» тоифали автотранспорт воситаларини амалий бошқариш — 20 соатдан кам бўлмаслиги лозим;
автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини «D» тоифага қайта тайёрлаш курсининг ўқиш муддати 10 ҳафтадан кам бўлмаслиги ва бунда аудиториядаги дарс юкламаси — 200 соатдан, «D» тоифали автотранспорт воситаларини амалий бошқариш — 60 соатдан кам бўлмаслиги лозим;
«B» тоифали автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини «BE» тоифага қайта тайёрлаш курсининг ўқиш муддати 7 ҳафтадан кам бўлмаслиги ва бунда аудиториядаги дарс юкламаси — 140 соатдан, «BE» тоифали автотранспорт воситаларини амалий бошқариш — 20 соатдан кам бўлмаслиги лозим;
«C» ёки «B» ва «C» тоифали автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини «CE» тоифага қайта тайёрлаш курсининг ўқиш муддати 7 ҳафтадан кам бўлмаслиги ва бунда аудиториядаги дарс юкламаси — 140 соатдан, «CE» тоифали автотранспорт воситаларини амалий бошқариш — 20 соатдан кам бўлмаслиги лозим;
«D», «B» ва «D», «C» ва «D» ёки «B», «C» ва «D» тоифали автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини «DE» тоифага қайта тайёрлаш курсининг ўқиш муддати 6 ҳафтадан кам бўлмаслиги ва бунда аудиториядаги дарс юкламаси — 120 соатдан, «DE» тоифали автотранспорт воситаларини амалий бошқариш — 26 соатдан кам бўлмаслиги лозим.
(111-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 июлдаги 393-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2022 й., 09/22/393/0654-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
112. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар мудофаа ишлари бошқармалари ҳузуридаги чақирилувчиларни ҳарбий-техника мутахассисликлари бўйича тайёрлаш марказларида «С» ва «В» «С» тоифали автотранспорт воситалари ҳайдовчилари мутахассислиги бўйича тайёрланадиган ва фақат чақирилувчилардан ташкил топган ўқув гуруҳлари учун ўқув юкламасининг ҳажми ҳафтасига 30 соатгача, ўқув юкламасининг бажарилишидан келиб чиққан ҳолда, аудиторияда ўтказиладиган назарий ва амалий машғулотларнинг кундалик ҳажми 6 соатгача режалаштирилади. Бунда:
«С» тоифали автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш курсининг ўқиш муддати 12 ҳафтадан кам бўлмаслиги ва аудиториядаги дарс юкламаси — 264 соатдан, «С» тоифали автотранспорт воситаларини амалий бошқариш — 69 соатдан кам бўлмаслиги лозим;
«В» «С» тоифали автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш курсининг ўқиш муддати 12 ҳафтадан кам бўлмаслиги ва аудиториядаги дарс юкламаси — 288 соатдан, «В» «С» тоифали автотранспорт воситаларини амалий бошқариш — 72 соатдан кам бўлмаслиги лозим.
(112-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 19 декабрдаги 859-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.12.2024 й., 09/24/859/1047-сон)
12. Ўқув режаси ва дастурларида назарда тутилган барча машғулотлар тасдиқланган дарс жадвалига асосан, автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситаларини бошқариш бўйича машғулотлари — тасдиқланган график бўйича ҳудудий ЙҲХБ билан келишилган йўналишларда ўтказилади.
13. Назарий машғулотлар ўқув журналлари ёки электрон ўқув журналларида қайд этилади, автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситаларини бошқариш бўйича амалий машғулотлар эса — йўл варақаларида қайд этилади. Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситаларини бошқариш бўйича ўқув автомобилларида ҳамда автотренажёрларда ўтказилган амалий машғулотлар ҳайдовчиликка номзоднинг машғулотларни ҳисобга олиш шахсий китобчасида ҳам қайд этилади.
3-боб. Ўқув ташкилотларининг автомототранспорт ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича ишларини ташкил этиш ва фаолиятини назорат қилиш
14. Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш билан шуғулланувчи барча ўқув ташкилотларининг фаолиятини назорат қилиш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
15. Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш билан шуғулланувчи барча ўқув ташкилотлари, уларнинг тегишли мувофиқлаштирувчи ёки юқори ташкилотлари:
ҳайдовчиларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш сифатини яхшилаш ва таълим-тарбия тадбирларини амалга оширишни таъминлайди;
ўқув ташкилотларининг моддий-техника ва ўқув-методик базасини мустаҳкамлаш, автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситаларини таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш ишларини назорат қилади;
автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ишларини такомиллаштириш учун илмий-тадқиқот ишларини ташкил қилиш ва тавсияномалар тайёрлашда иштирок этади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ўқув ташкилотларида ходимларни, ўқитувчи, инструктор ва бошқа мутахассис ходимларнинг аттестациядан ўтказиш ишларини амалга оширади;
(15-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 июлдаги 393-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2022 й., 09/22/393/0654-сон)
бошқа ўқув ташкилотларининг эришган ютуқларини ўрганади ва тарғиб қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
151. Ўқитувчи ва инструкторларнинг малакасини ошириш ҳар уч йилда бир маротаба Ички ишлар вазирлиги Академияси томонидан тўлов — шартнома асосида амалга оширилади ва малака оширилганлиги тўғрисида махсус сертификат берилади.
(151-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 июлдаги 393-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2022 й., 09/22/393/0654-сон)
16. Раҳбар ходимлар, ўқитувчи ва инструкторларнинг асосий вазифалари малака тавсифномаларида акс эттирилиб, тасдиқланган қоида ва йўриқномаларда баён этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
17. Автомототранспорт воситасини ёки шаҳар электр транспорти воситасини бошқариш бўйича амалий машғулотлар инструктори лавозимига автотранспорт соҳаси бўйича ўрта махсус ёки олий маълумотга эга бўлган, тегишли тоифадаги автомототранспорт воситалари ёки шаҳар электр транспорти воситасини бошқариш бўйича узлуксиз уч йил («D» тоифасидаги автотранспорт воситаси бўйича — узлуксиз беш йил) стажга, шунингдек, автомототранспорт воситаси ёки шаҳар электр транспорти воситасини бошқаришни ўргатиш услуби бўйича курсларни тугатганлиги ҳақидаги гувоҳномага эга бўлган шахслар тайинланади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 июлдаги 393-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2022 й., 09/22/393/0654-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
18. Автомототранспорт воситаларининг ва шаҳар электр воситаларининг тузилиши ва уларга техник хизмат кўрсатиш фанидан дарс берувчилар автотранспорт соҳаси бўйича олий маълумотга эга бўлишлари керак. Йўл ҳаракати қоидалари, автомототранспорт воситаларини бошқариш асослари ва йўл ҳаракати хавфсизлиги фанларидан дарс берувчи ўқитувчилар, қўшимча равишда, автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи миллий ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлишлари шарт.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 июлдаги 393-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2022 й., 09/22/393/0654-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
181. Йўл-транспорт ҳодисасида биринчи ёрдам фанидан дарс берувчилар сифатида тиббиёт ихтисослиги бўйича олий ёки ўрта махсус маълумотга ёки «Шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш» бўйича инструктор (парамедик) малака сертификатига эга бўлган шахслар қабул қилинади.
(181-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 июлдаги 393-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.07.2022 й., 09/22/393/0654-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
19. Ўқув ташкилотларининг ходимлари, ўқитувчи, инструкторлари ҳамда бошқа мутахассис ходимлари ташкилотнинг мувофиқлаштирувчи ёки юқори ташкилотлари томонидан касбий яроқлилиги бўйича камида 3 йилда бир марта аттестация синовларидан ўтказилади. Хусусий мулк асосида ташкил этилган ва мувофиқлаштирувчи ёки юқори ташкилотлари мавжуд бўлмаган ўқув ташкилотлари тегишли мутахассис ходимларининг касбий яроқлилиги белгиланган муддатларда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан ўтказиладиган аттестацияда аниқланади.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 17 августдаги 396-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.08.2023 й., 09/23/396/0625-сон — 2023 йил 19 ноябрдан кучга киради)
20. Қуйидагилар:
юридик шахсларга тегишли автотранспорт воситаларини бошқараётган шахслар (якка тартибдаги тадбиркорлар ҳамда қисқа муддатли ижара (прокат) ва лизинг асосида автотранспорт воситаларини бошқараётган жисмоний шахслар бундан мустасно) икки йилда бир марта;
автотранспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинган шахслар маъмурий жазо ижро этилганидан кейин ва ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳон топширишидан олдин малака оширишлари шарт.
Малака ошириш якуни бўйича ҳайдовчига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган шаклда тегишли сертификат берилади.
Юридик шахсларни автотранспорт воситалари ҳайдовчиларининг малака оширишлари иш берувчининг, бошқа шахсларнинг эса — ўз маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
4-боб. Ўқув ташкилотларининг моддий-техника ва ўқув-методик базаси
Олдинги таҳрирга қаранг.
21. Тегишли тоифадаги автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш билан шуғулланувчи ўқув ташкилотларининг моддий-техника ва ўқув-методик базаси давлат таълим талабларига мос бўлиши керак. Ўқув ташкилотининг унга мулк ҳуқуқи ёки ижара ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ўқув хоналари, улардаги жиҳозлар ва ўқув автомототранспорт воситаларидан фойдаланишга йўл қўйилади. Ўқув автомототранспорт воситалари унинг мулкдори бўлган ўқув ташкилоти ёки ундан ижара шартномаси асосида фойдаланаётган шахслар томонидан давлат таълим талабларига мувофиқ сақланиши шарт.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 345-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2021 й., 09/21/345/0522-сон)
22. Ўқув ташкилотининг ҳамда ижара шартномаси асосида фойдаланилаётган автомототранспорт воситалари ёнилғи-мойлаш материаллари, эҳтиёт қисмлар ва бошқа асбоб-ускуналар билан ташкилот томонидан таъминланиши шарт.
23. Ўқув ташкилотига қарашли ва ижара шартномаси асосида фойдаланилаётган барча ўқув автомототранспорт воситалари белгиланган тартибда ЙҲХБнинг РваИОБда рўйхатдан ўтказилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
231. Ўқув ташкилотлари ўқув гуруҳларини рўйхатга олишни, ҳисобини юритишни, ўқув гуруҳларидаги ҳайдовчиликка номзодларни идентификация қилиш орқали уларнинг таълим жараёнидаги иштирокини (давоматини) узлуксиз назорат қилишни, якуний имтиҳонларнинг шаффоф ўтказилиши ва натижаларининг холисоналигини назорат қилишни, ҳайдовчиликка номзодлар, уларга ҳайдовчиларни тайёрлаш (қайта тайёрлаш) ўқув дастури бўйича ўқишни тамомлаганлиги ҳақидаги бериладиган ягона намунадаги электрон тасдиқнома тўғрисида электрон маълумотлар базасини юритишни таъминловчи моддий-техник базанинг мавжуд бўлиши ҳамда Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати (кейинги ўринларда — ДЙҲХХ) автоматлаштирилган Ягона ахборот тизимига ушбу маълумотларни реал вақт режимида киритиб бориш имконияти яратилган бўлиши шарт.
(231-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 мартдаги 125-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.04.2026 й., 09/26/125/0297-сон)
5-боб. Ўқув ташкилотларини битириш имтиҳонлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
24. Ўқув ташкилотининг автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш якуни бўйича битириш имтиҳонларини ижобий топширган номзодлар миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун имтиҳонлар топширади.
(24-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 майдаги 272-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2021 й., 09/21/272/0419-сон)
Ҳайдовчиларнинг малака ошириш курсларида билимларни ўзлаштиришини аниқлаш учун ўқув ташкилотида якуний имтиҳонлар анимация эффектларига эга бўлган тест дастурида қабул қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўқув ташкилотида автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш якуни бўйича битирувчилардан биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш, беморни тўғри транспортировка қилиш кўникмалари юзасидан амалий имтиҳонлар қабул қилинади.
Биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича амалий имтиҳонларнинг мезонлари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланади.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 17 июлдаги 429-сонли қарорига асосан учинчи ва тўртинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.07.2024 й., 09/24/429/0517-сон)
25. Якуний назорат ва синовларни ташкил қилиш ва ўтказиш автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш билан шуғулланувчи ўқув ташкилотлари ёки уларнинг мувофиқлаштирувчи ва юқори ташкилотлари томонидан ишлаб чиқилган ва тасдиқланган йўриқномаларда белгиланади.
Ўқув ташкилотида имтиҳонларни қабул қилиш учун раҳбар буйруғи билан раис ва икки кишидан иборат имтиҳон комиссияси тузилади. Қўшимча равишда комиссия аъзолари таркибига ўқитувчилар, инструкторлар, агар ҳайдовчилар ташкилот учун тайёрланаётган бўлса, шу ташкилотнинг вакили ҳам киритилиши мумкин.
26. Имтиҳонларга қўйиладиган номзодлар тасдиқланган ўқув режаси ва фанларнинг ўқув дастурларини тўлиқ тугатган ва барча фанлардан ижобий якунловчи баҳолар олган бўлишлари керак.
Номзодларнинг назарий фанлардан олган билими беш баллик баҳо мезони билан, амалий эгаллаган маҳорати ва тажрибаси «топширди» ёки «топширмади» мезони билан баҳоланади.
27. Барча тоифадаги автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича ўқув гуруҳларининг назарий имтиҳонлари тасдиқланган имтиҳон саволлари асосида ўтказилади.
28. Имтиҳонлар натижаси ҳақида имтиҳон комиссияси раиси ва аъзолари томонидан баённома тузилади, ўқув ташкилотининг раҳбари томонидан имзоланади ҳамда муҳр билан тасдиқланади.
Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш имтиҳон комиссияси баённомаларининг сақланиш муддати — 5 йил.
Олдинги таҳрирга қаранг.
29. Ўқув ташкилотида автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича таълимни тугатиб, имтиҳонлардан муваффақиятли ўтган номзодларга ўқув ташкилоти томонидан имтиҳон комиссияси баённомасига асосан таълимни битирганлик ҳақидаги ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ ягона намунадаги электрон тасдиқнома шакллантирилади.
Ўқув ташкилотини автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларининг малакасини ошириш дастури бўйича тугатиб, имтиҳонлардан муваффақиятли ўтган номзодларга имтиҳон комиссияси баённомасига асосан ушбу Низомга 2-иловада келтирилган намунадаги «Автотранспорт воситалари ҳайдовчиларининг малака оширгани тўғрисида»ги сертификат ўқув ташкилоти томонидан электрон шаклда берилади.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 мартдаги 125-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.04.2026 й., 09/26/125/0297-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
291. Ягона намунадаги электрон гувоҳномалар ўқув ташкилотлари томонидан автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича таълимни тугатиб, имтиҳонлардан муваффақиятли ўтган номзодларнинг маълумотлари асосида ДЙҲХХ Ягона ахборот тизимининг «e-avtotaʼlim.uz» модули (кейинги ўринларда — «e-avtotaʼlim.uz» модули) орқали автоматик равишда шакллантирилади.
Ягона намунадаги электрон гувоҳнома автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини берувчи миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун назарий ва амалий имтиҳонлар ўтказиш билан боғлиқ давлат хизматларини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларига «e-avtotaʼlim.uz» модули орқали реал вақт режимида автоматик тарзда тақдим этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ягона намунадаги электрон тасдиқномалар учун йиғим ундирилмайди.
(291-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 мартдаги 125-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.04.2026 й., 09/26/125/0297-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ягона намунадаги электрон тасдиқномалар ҳисоби «e-avtotaʼlim.uz» модули орқали ДЙҲХХ томонидан амалга оширилади.
(291-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 мартдаги 125-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.04.2026 й., 09/26/125/0297-сон)
30. Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш бўйича таълимни тугатганлик ҳақидаги гувоҳнома ва автотранспорт воситалари ҳайдовчиларининг малака оширгани тўғрисидаги сертификат автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситаларини бошқариш ҳуқуқини бермайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
31. Ўқув гуруҳларининг ҳужжатлари ва имтиҳон комиссияси баённомаси белгиланган муддатгача ўқув ташкилотида сақланади.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 мартдаги 125-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.04.2026 й., 09/26/125/0297-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Ягона намунадаги электрон тасдиқноманинг
НАМУНАСИ
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 мартдаги 125-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.04.2026 й., 09/26/125/0297-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Автомототранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Автотранспорт воситалари ҳайдовчиларининг малака оширгани тўғрисидаги сертификатнинг
НАМУНАСИ
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 30 мартдаги 125-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.04.2026 й., 09/26/125/0297-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 345-сонли қарорига асосан 2021 йил 2 сентябрдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2021 й., 09/21/345/0522-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 345-сонли қарорига асосан 2021 йил 2 сентябрдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.06.2021 й., 09/21/345/0522-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 майдаги 408-сон қарорига
6-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 23 февралдаги 139-сон қарорида:
а) 1-банддаги «1 июндан» сўзлари «1 августдан» сўзлари билан алмаштирилсин;
4-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
8-банддаги «1 июндан» сўзлари «1 августдан» сўзлари билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сонли қарорига асосан 2022 йил 1 мартдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.02.2022 й., 09/22/80/0154-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 майдаги 408-сон қарорига
7-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган баъзи қарорлари
РЎЙХАТИ
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида автомототранспорт воситаларини ва шаҳар электр транспорти воситаларини бошқариш ҳуқуқини бериш, ҳайдовчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида» 2006 йил 2 августдаги 156-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2006 й., 31-32-сон, 317-модда).
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида автомототранспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқини бериш, ҳайдовчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида» 2006 йил 2 августдаги 156-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 19 августдаги ПҚ-1392-сон қарори)» 2010 йил 31 декабрдаги 325-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 12-сон, 76-модда).
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 14 мартдаги ПҚ-2833-сон қарори)» 2017 йил 20 декабрдаги 1001-сон қарорига илованинг 16-банди.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг туризм соҳасини жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2016 йил 2 декабрдаги ПФ-4861-сон Фармони ҳамда Йўл ҳаракати тўғрисидаги конвенция (Вена, 1968 йил 8 ноябрь)» 2018 йил 19 январдаги 35-сон қарорига илованинг 2-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2018 й., 4-сон, 73-модда).
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.06.2018 й., 09/18/408/1315-сон; 27.12.2018 й., 09/18/1053/2403-сон; 09.03.2019 й., 09/19/202/2732-сон, 02.07.2019 й., 09/19/548/3362-сон, 07.12.2019 й., 09/19/973/4123-сон; 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон; 15.01.2020 й., 09/20/24/0053-сон, 08.05.2020 й., 09/20/271/0565-сон, 23.05.2020 й., 09/20/319/0658-сон, 29.09.2020 й., 09/20/593/1340-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2021 й., 09/21/272/0419-сон, 04.06.2021 й., 09/21/345/0522-сон, 20.11.2021 й., 09/21/694/1075-сон; 22.02.2022 й., 09/22/80/0154-сон, 21.07.2022 й., 09/22/393/0654-сон; 14.04.2023 й., 09/23/152/0111-сон; 18.08.2023 й., 09/23/396/0625-сон; 12.02.2024 й., 09/24/85/0115-сон; 17.07.2024 й., 09/24/429/0517-сон; 23.12.2024 й., 09/24/859/1047-сон; 30.01.2025 й., 09/25/48/0093-сон; 15.10.2025 й., 09/25/642/0941-сон; 06.01.2026 й., 09/26/840/0012-сон; 21.01.2026 й., 09/26/11/0066-сон; 01.04.2026 й., 09/26/125/0297-сон; 06.05.2026 й., 09/26/224/0457-сон)