1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.10.00 Уй-жой қурилиши]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Архитектура ва қурилиш]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ, ШУНИНГДЕК БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Уй-жой қурилиши ва уй-жой бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2005 йил 16 февралдаги ПҚ-10-сон қарори асосида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2005 йил 31 май,
138-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 31 майдаги 138-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 1998 йил 22 апрелдаги 168-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 4-сон, 16-модда) 1-иловадан «Замин» банки» сўзлари чиқариб ташлансин.
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Пластик карточкалар асосида ҳисоб-китоб қилиш тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2004 йил 24 сентябрдаги 445-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 9-сон, 94-модда) 1-илованинг 4-бандида «Ўзуйжойжамғармабанк» сўзи «Ипотека» — банк» сўзлари билан алмаштирилсин.
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини ташкил этиш тўғрисида» 2004 йил 12 октябрдаги 475-сон қарорида:
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ихтисослаштирилган «Замин» давлат- акционерлик ипотека банкини ташкил этиш тўғрисида» 1995 йил 7 сентябрдаги 350-сон қарори.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкентуйжойжамғармабанк» давлат-акционерлик уй-жой-жамғарма банкини ташкил этиш ва унинг фаолияти масалалари тўғрисида» 1996 йил 8 февралдаги 52-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1996 й., 2-сон, 5-модда).
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкентуйжойжамғармабанк» давлат-акционерлик уй-жой-жамғарма банкини ташкил этиш ва унинг фаолияти масалалари тўғрисида» 1996 йил 8 февралдаги 52-сон қарорига қўшимчалар киритиш ҳақида» 1997 йил 19 февралдаги 90-сон қарори.
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Уй-жой қурилишини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 1997 йил 22 июлдаги 366-сон қарори.
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Ихтисослаштирилган «Замин» давлат-акциядорлик ипотека банкининг ипотека кредити бериш имкониятларини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 1997 йил 4 декабрдаги 536-сон қарори.
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида уй-жой қурилишини рағбатлантириш юзасидан қўшимча шарт-шароитлар яратиш тўғрисида» 1998 йил 8 июндаги 244-сон қарори.
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 1998 йил 24 июлдаги 312-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 7-сон, 28-модда) илованинг 3-банди.
10. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ва айримларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 1999 йил 30 апрелдаги 202-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 4-сон, 22-модда) 1-илованинг 9-банди.
12. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига Вазирлар Маҳкамасининг «Банк тизимини ислоҳ қилишга доир чора-тадбирлар тўғрисида» 2000 йил 24 мартдаги 104-сон қароридан келиб чиқадиган ўзгартиришлар киритиш ҳақида» 2001 йил 5 январдаги 5-сон қарорига илованинг 6-банди.
13. Вазирлар Маҳкамасининг «2001-2002 йилларда хорижий инвесторларни жалб этган ҳолда корхоналарни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш бўйича келгусидаги чора-тадбирлар тўғрисида» 2001 йил 9 мартдаги 119-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 3-сон, 17-модда) 6-илованинг II бўлими 2-банди.