Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
«Тошкентуйжойжамғармабанк» фаолиятини ташкил қилишни яхшилаш, банкнинг мақсадли уй-жой облигацияларини эгаларига имтиёзли кредитлар беришга йўналтириладиган ресурсларни кўпайтириш, шунингдек фуқароларнинг бўш пул маблағларини уй-жой қурилиши учун жалб этишни қўшимча равишда рағбатлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва «Ўзсаноатқурилишбанк» акционерлар Кенгашининг «Ўзсаноатқурилишбанк» Меҳнат бўлимини «Тошкентуйжойжамғармабанк» давлат-акционерлик уй-жой жамғарма банки таркибига унинг бўлими ҳуқуқи билан киритиш тўғрисидаги таклиф қабул қилинсин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.