|
Т/р |
Тадбирлар номи |
Ижро муддатлари |
Ҳужжат тури |
Масъул ижрочилар |
|
I. Норматив-ҳуқуқий таъминлаш | ||||
|
1.1. |
«Ипотека ва уй-жой қурилишига ипотека кредити бериш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасини тайёрлаш |
уч ой муддатда |
Қонун лойиҳаси |
Иқтисодиёт вазирлиги, Марказий банк, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, «Давархитектқурилиш» қўмитаси, Адлия вазирлиги, тижорат банклари |
|
1.2. |
Уй-жой қурилиши, турар-жойларни реконструкция қилиш ва сотиб олиш учун ипотека кредити бериш тўғрисидаги низомни тайёрлаш |
уч ой муддатда |
Низом лойиҳаси |
Иқтисодиёт вазирлиги, Марказий банк, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, «Давархитектқурилиш» қўмитаси, Адлия вазирлиги, тижорат банклари |
|
1.3. |
Якка тартибда уй-жой қурилиши тўғрисидаги муваққат низомни ишлаб чиқиш |
2005 йил март |
Муваққат низом лойиҳаси |
«Давархитектқурилиш» қўмитаси, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Адлия вазирлиги |
|
1.4. |
Ипотека кредити беришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳасини тайёрлаш |
2005 йил март |
Низом лойиҳаси |
Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги |
|
1.5. |
Солиқ кодекси ва Ер кодексига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартиришлар киритиш бўйича таклифлар тайёрлаш |
2005 йил апрель |
Қонунлар лойиҳалари |
Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Марказий банк, «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси, «Давархитектқурилиш» қўмитаси, Адлия вазирлиги |
|
1.6. |
Уй-жой қурилишига узоқ муддатли ипотека кредити бериш тизимини жорий этиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш |
2005 йил III чорак |
Норматив ҳужжатлар лойиҳалари |
Марказий банк, тижорат банклари, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, «Давархитектқурилиш» қўмитаси |
|
1.7. |
Амалдаги шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига, қурилиш ва уй-жойларни реконструкция қилишни тартибга солувчи бошқа норматив ҳужжатларга ўзгартиришлар киритиш |
2005 йил III чорак |
Норматив ҳужжатлар |
«Давархитектқурилиш» қўмитаси, «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси |
|
1.8. |
Давлат ва минтақавий даражаларда уй-жой шароитларини яхшилаш бўйича олиб борилаётган комплекс чора-тадбирларнинг ҳуқуқий таъминоти тизимини яратиш бўйича таклифлар тайёрлаш |
2005 йил март |
Таклифлар |
Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, «Давархитектқурилиш» қўмитаси |
|
II. Ташкилий-амалий чора-тадбирлар | ||||
|
2.1. |
2010 йилгача бўлган даврда аҳолининг уй-жой шароитларини яхшилаш бўйича ташкилий-техникавий тадбирларни ишлаб чиқиш |
2005 йил апрель |
Тадбирлар |
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
|
2.2. |
Якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкаси олишни хоҳловчи ҳамда муниципал уй-жой фонди ва мақсадли коммунал уй-жой фондидаги квартиралар олишни хоҳловчи ариза берувчиларни ажратган ҳолда аҳолининг уй-жой шароитларини яхшилаш учун мавжуд навбат тартибини хатловдан ўтказиш |
уч ой муддатда |
Навбатда турганлар рўйхати |
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари |
|
2.3. |
Бўш ётоқхоналар ва тугалланмаган қурилиш объектларини хатловдан ўтказиш ҳамда булар асосида уларни уй-жойларга қайта ихтисослаштириш учун фойдаланиш бўйича таклифлар киритиш |
уч ой муддатда |
Таклифлар |
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Давлат статистика қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси, «Давархитектқурилиш» қўмитаси |
|
2.4. |
Уй-жой қурилиши соҳасидаги консалтинг ва ахборот инфратузилмаларини шакллантириш ва уларнинг самарали фаолият юритиши бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш |
Мунтазам |
|
Иқтисодиёт вазирлиги, «Давархитектқурилиш» қўмитаси, Давлат мулки қўмитаси |
|
2.5. |
Якка тартибдаги уй-жой қурилишида ер участкалари ажратиш механизмини такомиллаштириш ва ер муносабатларини тартибга солиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш |
2005 йил март |
Норматив ҳужжатлар лойиҳалари |
«Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси, «Давархитектқурилиш» қўмитаси, вилоятлар ҳокимликлари |
|
2.6. |
Якка тартибдаги уй-жой қурилиши учун ажратилган ерларни хатловдан ўтказиш, уларнинг тўлиқ қурилиши учун амалий чора-тадбирлар кўриш, уй-жой қурилиши дастури бўйича ерлар ажратиш |
2005 йил июль |
Тадбирлар |
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси, Давлат мулки қўмитаси, «Давархитектқурилиш» қўмитаси |
|
2.7. |
Уйлар (квартиралар)ни баҳолаш ва қайта баҳолаш тизимини тартибга солиш, бу соҳадаги норматив ҳужжатларни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш |
2005 йил март |
Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси |
Давлат мулки қўмитаси, «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, «Давархитектқурилиш» қўмитаси, Адлия вазирлиги |
|
2.8. |
Қишлоқ жойлари учун якка тартибдаги уй-жойларнинг такрор қўлланиладиган лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш |
уч ой муддатда |
Намунавий лойиҳалар |
«Давархитектқурилиш» қўмитаси, |
|
2.9. |
Кўчмас мулк бозори фаолиятини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш |
2005 йил март |
Таклифлар |
Давлат мулки қўмитаси, «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси, Давлат солиқ қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги |