Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
«Ўзуйжойжамғармабанк» буюртмалари бўйича уй-жой қуриш механизмини янада такомиллаштириш, уй-жой қурилишида қатнашувчи корхоналар ва ташкилотлар ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китобларни яхшилаш ҳамда уларнинг фойдаланишга топширилишини жадаллаштириш, шунингдек уй-жой сотиб олишга кредитлар бериш учун «Ўзуйжойжамғармабанк»нинг ресурс базасини мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. «Тошкентуйжойинвестқурилиш» корпорацияси корхоналари ва ташкилотларининг 1998 йил 1 январдаги ҳолатига кўра бюджетга муддатида тўланмаган 937 млн сўм миқдоридаги тўловлари ҳисобдан чиқарилсин.
3. Пудрат қурилиш ташкилотларига пудрат ташкилотлар счётига нисбатан қўйилган талаблардан қатъи назар, бажарилган ишлар ва кўрсатилган хизматлар учун аванс тўловлари ва ҳисоб-китоблар кўринишида «Ўзуйжойжамғармабанк»дан тушувчи маблағлардан (бюджет билан ўзаро ҳисоб-китоблардан ташқари), истисно тариқасида, «Ўзуйжойжамғармабанк» буюртмалари бўйича уй-жой қурилиши билан боғлиқ мақсадларда фойдаланишга рухсат берилсин.
4. «Ўзуйжойжамғармабанк» билан тузилган шартномалар бўйича пудрат ташкилотлар томонидан уй-жой қурилишига фойдаланиладиган моддий ресурслар 1998 йил 1 январдан бошлаб, истисно тариқасида, қўшилган қиймат солиғидан озод қилинсин.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси кўрсатиб ўтилган имтиёзни қўллаш тартибини икки ҳафта муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, Марказий банки, Давлат солиқ қўмитаси, бошқа вазирликлар ва идоралар амалдаги норматив ҳужжатларни бир ой муддатда мазкур қарорга мувофиқлаштирсинлар.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосари Б. С. Ҳамидов ва Марказий банк раиси Ф. М. Муллажонов зиммасига юклансин.