1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.17.00.00 Нодавлат нотижорат ташкилотлари (шунингдек, 03.03.10.03га қаранг) / 01.17.10.00 Ижтимоий жамғармалар;
2.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.13.00.00 Ҳомийлик]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Жамоат бирлашмалари (жамғармалари), диний ташкилотлар, сиёсий партиялар]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ОРОЛБЎЙИ ГЕНОФОНДИНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ХАЙРИЯ ЖАМҒАРМАСИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Оролбўйи экологиясини яхшилаш, аҳолиси соғлиғини мустаҳкамлаш ва атроф табиий муҳитини муҳофаза қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.13.00.00 Ҳомийлик]
1. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, 1-иловага* мувофиқ бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар, банклар, халқаро ташкилотлар, жамоат ташкилотлари ва тузилмаларнинг Оролбўйи генофондини муҳофаза қилиш хайрия жамғармасини ташкил этиш ҳамда уларнинг Жамғарма муассислари сифатида қатнашиши тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
* 1-илова берилмайди.
2. Қуйидагилар Жамғарманинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.12.00 Ҳудудларни ривожлантириш;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.02.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш / 11.02.07.00 Айрим минтақаларнинг атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизлигини таъминлаш]
минтақани барқарор ривожлантиришнинг асосий шарти сифатида Оролбўйи аҳолиси соғлиғини сақлаш ва атроф табиий муҳитини муҳофаза қилиш масалалари бўйича тизимли дастурлар ва лойиҳалар ишлаб чиқишни ташкил этиш ва уларни амалга ошириш;
[ОКОЗ:
1.04.00.00.00 Оила қонунчилиги / 04.08.00.00 Оила, оналик, оталик ва болаликни ҳимоя қилиш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш;
3.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.01.00.00 Соғлиқни сақлаш / 14.01.03.00 Аҳолига даволаш-профилактика ёрдами кўрсатиш / 14.01.03.06 Она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш;
4.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.04.00.00 Жамият хавфсизлиги / 16.04.08.00 Санитария-эпидемиология хавфсизлиги]
соғлиқни сақлаш минтақавий тизимини такомиллаштиришда, аҳолининг, айниқса болалар ва аёлларнинг соғлиғи даражасини оширишда, санитария-эпидемиология вазиятини яхшилашда, кундалик ҳаётга оилавий саломатлик маданиятини жорий этишда ёрдам кўрсатиш;
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.01.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш бўйича умумий масалалар / 11.01.02.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш борасида давлат органлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ваколатлари]
атроф табиий муҳит, шу жумладан Оролбўйи наботот ва ҳайвонот дунёсини соғломлаштириш ҳамда муҳофаза қилиш муаммоларини ҳал этишга жамоатчиликни жалб этиш;
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.02.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш / 11.02.07.00 Айрим минтақаларнинг атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизлигини таъминлаш]
минтақанинг биологик рангбаранглигини сақлашда ва тиклашда фаол иштирок этиш;
юқорида кўрсатиб ўтилган муаммолар ва вазифаларни ҳал қилишга халқаро ташкилотларни кенг жалб этиш.
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.03.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртани молиялаштириш / 06.03.06.00 Молиялаштиришнинг бошқа манбалари;
2.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.13.00.00 Ҳомийлик]
бюджетдан ташқари маблағлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси резидентлари ва норезидентлари бўлган юридик ва жисмоний шахсларнинг, Ҳукуматга қарашли ва Ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро ташкилотларнинг, ҳомийларнинг ҳомийлик маблағлари, қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари ҳисобланади;
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
(4-банднинг учинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 17 июндаги 168-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 25-сон, 288-модда)
5. Япония, Жанубий Корея, Ҳиндистон ва Туркия ҳукуматларидан Оролбўйидаги экологик аҳволни яхшилаш учун тушган 513854 АҚШ доллари миқдоридаги маблағларнинг Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг таклифига кўра белгиланган тартибда Жамғармага берилиши маълумот учун қабул қилинсин.
6. Қуйидагиларга:
а) Жамғарма муассисларига — бир ой муддатда Жамғарма уставини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш тавсия этилсин;
б) Жамғарманинг Ҳомийлик кенгашига:
Жамғарма олдида турган вазифаларни ҳал этишга манфаатдор давлат, жамоат тузилмаларининг ва Ҳукуматга қарашли бўлмаган тузилмаларнинг, шунингдек халқаро ташкилотларнинг жалб этилишини таъминлаш;
[ОКОЗ:
1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.02.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш / 11.02.04.00 Муҳофаза қилинадиган табиий ҳудудлар / 11.02.04.09 Давлат биосфера резерватлари;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.02.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш / 11.02.05.00 Ноёб, йўқ бўлиб кетиш хавфи остида бўлган ўсимликлар ва ҳайвонлар. Қизил китоб;
3.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.02.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш / 11.02.06.00 Фавқулодда экология вазиятлари ва экология офати минтақалари;
4.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.02.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизликни таъминлаш / 11.02.07.00 Айрим минтақаларнинг атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик хавфсизлигини таъминлаш]
Орол денгизи ва Оролбўйи зонасининг биологик рангбаранглигини сақлаш, аҳоли соғлиғини мустаҳкамлаш, болаларни спорт билан шуғулланишга кенг жалб қилиш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, минтақада тарқалган касалликларнинг олдини олиш, аҳолининг яшаш ва турмуш шароитларини яхшилаш, давлатнинг мақсадли дастурларини бажариш бўйича вазифаларнинг бажарилишини таъминловчи аниқ чора-тадбирларни амалга ошириш;
Жамғарманинг моддий-техник ва молиявий базасини мустаҳкамлашда уни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш;
Жамғарма маблағларидан мақсадли, қонуний ва самарали фойдаланилиши устидан қатъий назоратни таъминлаш;
Нукус ва Урганч шаҳарларида, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ва Хоразм вилояти ҳокимининг иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосарларига Жамғарма бўлимларига жамоатчилик асосида раҳбарлик қилишни юклаган ҳолда, Жамғарма бўлимларини очиш тавсия этилсин.
7. Жамғарманинг ижро этувчи дирекцияси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар, жамоат ташкилотлари билан биргаликда Жамғарма маблағларини шакллантириш ва улардан мақсадли фойдаланиш тартибини бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
8. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, «Соғлом авлод учун» халқаро хайрия жамғармаси, UzGEF агентлиги Оролбўйи генофондини муҳофаза қилиш хайрия жамғармаси фаолиятини ташкил этишда фаол иштирок этсинлар.
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Р.С. Азимов ва А.А. Азизхўжаев зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2004 йил 3 апрель,
162-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 3 апрелдаги 162-сон қарорига 3-ИЛОВА
Оролбўйи генофондини муҳофаза қилиш хайрия жамғармаси ижро этувчи дирекциясининг тузилмаси
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 14-сон, 168-модда; 2009 й., 21-сон, 252-модда; 25-сон, 288-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)