1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.12.00.00 Қурилиш / 09.12.10.00 Уй-жой қурилиши]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Архитектура ва қурилиш]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ, ШУНИНГДЕК БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Уй-жой қурилиши ва уй-жой бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2005 йил 16 февралдаги ПҚ-10-сон қарори асосида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 1-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2005 йил 31 май,
138-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 31 майдаги 138-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 29 декабрдаги 369-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 1-сон, 8-модда)
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Устав сармоясида давлат улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган Тижорат банклари кенгашлари раисларини тасдиқлаш тўғрисида» 2000 йил 11 июлдаги 265-сон қарорига 1-бандидан «Замин» банки: Асқаров М.А. — Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари» сўзлари чиқариб ташлансин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2002 йил 31 октябрдаги 374-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 10-сон, 63-модда) 1-илованинг 15-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 февралдаги 107-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.02.2018 й., 09/18/107/0697-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 31 майдаги 138-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган қарорлари рўйхати
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республикада уй-жой қурилишини рағбатлантириш ва ривожлантиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида» 1994 йил 5 мартдаги 774-сон Фармонини амалда рўёбга чиқариш масалалари ҳақида» 1994 йил 31 мартдаги 175-сон қарори.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ихтисослаштирилган «Замин» давлат- акционерлик ипотека банкини ташкил этиш тўғрисида» 1995 йил 7 сентябрдаги 350-сон қарори.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкентуйжойжамғармабанк» давлат-акционерлик уй-жой-жамғарма банкини ташкил этиш ва унинг фаолияти масалалари тўғрисида» 1996 йил 8 февралдаги 52-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1996 й., 2-сон, 5-модда).
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкентуйжойжамғармабанк» давлат-акционерлик уй-жой-жамғарма банкини ташкил этиш ва унинг фаолияти масалалари тўғрисида» 1996 йил 8 февралдаги 52-сон қарорига қўшимчалар киритиш ҳақида» 1997 йил 19 февралдаги 90-сон қарори.
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Уй-жой қурилишини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 1997 йил 22 июлдаги 366-сон қарори.
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Ихтисослаштирилган «Замин» давлат-акциядорлик ипотека банкининг ипотека кредити бериш имкониятларини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 1997 йил 4 декабрдаги 536-сон қарори.
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида уй-жой қурилишини рағбатлантириш юзасидан қўшимча шарт-шароитлар яратиш тўғрисида» 1998 йил 8 июндаги 244-сон қарори.
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 1998 йил 24 июлдаги 312-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 7-сон, 28-модда) илованинг 3-банди.
10. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ва айримларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 1999 йил 30 апрелдаги 202-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 4-сон, 22-модда) 1-илованинг 9-банди.
12. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига Вазирлар Маҳкамасининг «Банк тизимини ислоҳ қилишга доир чора-тадбирлар тўғрисида» 2000 йил 24 мартдаги 104-сон қароридан келиб чиқадиган ўзгартиришлар киритиш ҳақида» 2001 йил 5 январдаги 5-сон қарорига илованинг 6-банди.
13. Вазирлар Маҳкамасининг «2001-2002 йилларда хорижий инвесторларни жалб этган ҳолда корхоналарни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш бўйича келгусидаги чора-тадбирлар тўғрисида» 2001 йил 9 мартдаги 119-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 3-сон, 17-модда) 6-илованинг II бўлими 2-банди.