toggle_night_mode
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатномалар бериш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатнома бериш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш, бу борадаги барча жараёнларни тўлиқ электронлаштириш ҳамда мавжуд бюрократик тўсиқларни бартараф этиш орқали тадбиркорлик субъектлари фаолияти учун янада қулай ва кенг шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
а) Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 24 августдаги ПФ-6044-сон Фармонига мувофиқ:
ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензия олишда талабгордан маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг кафолат хатларини олишни талаб қилиш тартиби бекор қилинганлиги;
ер қаъри бўйича геологик материалларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини тасдиқлаш ҳақида қарор ҳамда геология қидирув ишлари лойиҳасини келишиш бўйича рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар ер қаъри бўйича геологик материалларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларининг давлат экспертизаси хулосасига бирлаштириш орқали бекор қилинганлиги;
фойдали қазилмаларни қазиб олиш билан боғлиқ ер остини ўрганиш ишлари бўйича ҳисобни юритиш ҳамда ер ости бойликларини қазиб олиш жараёнида қазиб олинган ва йўқотилган фойдали қазилмалар захираларини ер қаъридан фойдаланувчининг ҳисобидан чиқаришни келишиш бўйича рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатлар фойдали қазилмаларни қазиб олиш билан боғлиқ ер остини ўрганиш ишлари бўйича ҳисобни юритишга бирлаштириш орқали бекор қилинганлиги;
кон ажратиш далолатномаси, кончилик ва қайта ишлаш корхонасининг техник лойиҳаси ҳамда корхонанинг фойдали қазилмаларни қазиб олиш лойиҳаси, шу жумладан коннинг тажриба синовини мувофиқлаштиришни келишиш кон ажратиш далолатномасига бирлаштирилган ҳолда бекор қилинганлиги;
руда ва норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензия «рухсатнома»га ўзгартирилиб, барча жараёнларни, жумладан тўғридан-тўғри музокаралар асосида рухсатномани беришни тўлиқ электронлаштириш назарда тутилганлиги;
Олдинги таҳрирга қаранг.
б) «Ер ости бойликлари тўғрисида»ги Қонуннинг 81 ва 14-моддаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги (кейинги ўринларда — Кон-геология вазирлиги) томонидан ер ости бойликлари давлат фонди тасарруф этилиши, шунингдек фойдали қазилма конлари, фойдали қазилма белгилари ва техноген минерал ҳосилалар давлат кадастри юритилиши;
(1-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 декабрдаги 685-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/685/1010-сон)
в) Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Геология-қидирув ишларини янада рағбатлантириш ва ер қаъридан фойдаланувчиларга солиқ солиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 6 октябрдаги ПФ-6319-сон Фармонига мувофиқ 2022 йил 1 январдан бошлаб:
муҳим тижорат салоҳиятига эга бўлган углеводородлар, қимматбаҳо, рангли, нодир ва радиоактив металлар ва бошқа турдаги рудали фойдали қазилмалар объектлари бўйича геологик ўрганиш ёки аввал ўрганилган ер қаъри участкасида қазиш ишлари учун ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини танлов савдоларига чиқаришнинг махсус тартиби ўрнатилганлиги;
танлов савдолари ташкилотчиси ёки танлов савдолари иштирокчилари қонунчиликда белгиланган тартибда фойдали қазилмаларни қазиб олишда (ажратиб олишда) айрим солиқ турлари бўйича солиқ ставкаларини оширилган миқдорда таклиф қилиш ҳуқуқига эгалиги;
ажратилган майдон ва фойдали қазилма турларидан келиб чиқиб, қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланган миқдорда ҳисоблаб чиқиладиган, геологик ўрганишлар учун ер қаъридан фойдаланганлик учун ҳар йиллик лицензия тўлови жорий қилиниши;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги «Ер қаъридан фойдаланиш маркази» давлат муассасаси томонидан геологик ўрганишлар учун ер қаъридан фойдаланганлик учун ҳар йиллик лицензия тўловининг миқдори тадбиркорлик субъектларига берилган майдон (гектар)дан келиб чиқиб ҳисобланиши ва ер қаъридан фойдаланиш шартларида кўрсатилиши;
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 декабрдаги 685-сонли қарорига асосан бешинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/685/1010-сон)
фойдали қазилмаларни қазиб олиш ҳуқуқи учун ундириладиган тижоратбоп топилма бонусини ҳамда фойдали қазилмаларни аниқлаш ва разведка қилиш бўйича фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқи учун ундириладиган имзоли бонусни бекор қилишга розилик берилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Белгилаб қўйилсинки:
Олдинги таҳрирга қаранг.
ер қаъри давлат фондининг кадастрига киритилган ер участкалари ер қаъри участкаларидан фойдаланиш соҳасида ваколатли орган — тегишлилигича Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги «Ер қаъридан фойдаланиш маркази» давлат муассасасига ёки Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигига уларнинг мурожаатларига асосан жамоат эҳтиёжлари учун доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ажратиб берилади;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 17 июлдаги 433-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
ер қаъридан фойдаланиш мақсадлари учун мўлжалланган ер участкаларини Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги «Ер қаъридан фойдаланиш маркази» давлат муассасасига ажратиш жараёнида ер қаъридан фойдаланиш фаолиятини ушбу ер участкасида олиб бориш мумкинлиги юзасидан Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги билан келишилади;
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 17 июлдаги 433-сонли қарори таҳририда)
ер қаъридан фойдаланиш мақсадлари учун зарур бўлганда ер участкалари қонунда белгиланган тартибда жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйилади (сотиб олинади);
ер қаъридан фойдаланиш мақсадлари учун олиб қўйилган (сотиб олингандан) ер участкаларининг ер фонди тоифаси ўзгартирилади ва давлат мулки сифатида давлат рўйхатидан ўтказилади;
ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатнома ер қаъридан фойдаланувчига қонунчиликка мувофиқ тегишли ер участкасини ижара ҳуқуқи асосида тақдим этиш учун асос ҳисобланади;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 34-боби, Ўзбекистон Республикасининг «Ер қаъри тўғрисида»ги Қонуни.
ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатнома бериш билан бир вақтда ер қаъри участкаларидан фойдаланиш соҳасида ваколатли орган ва ер қаъридан фойдаланувчи ўртасида ер участкасининг ижара шартномаси тузилади ва у рухсатномага илова қилинадиган ер қаъридан фойдаланиш шартларининг ажралмас қисми ҳисобланади;
ер участкасини ажратиш материалларини тайёрлаш учун тўлов ер қаъридан фойдаланувчи томонидан тегишли рухсатнома расмийлаштирилгунга қадар амалга оширилади;
ер қаъридан фойдаланиш мақсадлари учун ер участкасини белгиланган тартибда олиб қўйиш (сотиб олиш) билан боғлиқ харажатлар кейинчалик ер қаъридан фойдаланувчи томонидан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий зарарларни компенсация қилиш бўйича республика мақсадли жамғармасига рухсатнома расмийлаштирилгунга қадар қоплаб берилади (амалга оширилади);
ер қаъри участкаларидан фойдаланиш соҳасида ваколатли органга доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратилган ер қаъри участкалари ер қаъридан фойдаланувчига ижарага берилгунга қадар ер солиғи объекти ҳисобланмайди;
ер қаъридан фойдаланувчи ижарага берилган ер участкаси ва юритадиган фаолияти бўйича Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексида белгиланган ва қонунчиликда назарда тутилган солиқлар ва тўловларни амалга оширади, шу жумладан, ер солиғининг субъекти ҳисобланади;
ер участкаси ер қаъридан фойдаланиш учун ижарага берилганда, ижара тўлови ундирилмайди.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 декабрдаги 685-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/685/1010-сон)
3. Қуйидагилар:
Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатномалар бериш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатномалар бериш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;
Қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ;
Ер қаъри бўйича геологик материалларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларининг давлат экспертизаси хулосасини беришнинг маъмурий регламенти 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Белгилансинки:
юридик шахсларга ер қаъри бўйича геологик материаллар лойиҳа-смета ҳужжатларининг давлат экспертизаси хулосаси «Лицензия» ахборот тизими орқали берилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ер қаъридан фойдаланувчиларга илгари расмийлаштирилган эски намунадаги лицензиялар янги намунадаги рухсатномага алмаштирилган ҳолда 2025 йилнинг 31 июлидан ўз кучини йўқотган деб ҳисобланади;
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 19 июндаги 381-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.06.2025 й., 09/25/381/0539-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
норуда фойдали қазилмаларни қазиб олиш учун ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи рухсатномаси мавжуд тадбиркорлик субъектлари томонидан норуда фойдали қазилма конида автотранспорт воситаларининг оғирлик параметрларини ўлчашга мўлжалланган тарозиларни ўрнатиш ҳамда юк автотранспорт воситалари меъёр талабларида юкланиши ва йўлга чиқиши бўйича мажбуриятларни ўз зиммасига олади;
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 19 июндаги 381-сонли қарорига асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.06.2025 й., 09/25/381/0539-сон)
геологик ўрганишлар учун ер қаъридан фойдаланганлик учун ҳар йиллик лицензия тўловининг умумий миқдори мазкур бандда белгиланган миқдорларни рухсатнома шартларига мувофиқ ажратиладиган (ижарага бериладиган) ер участкасининг майдонига кўпайтириш орқали Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги «Ер қаъридан фойдаланиш маркази» ДМ томонидан ҳисобланади ва ер қаъридан фойдаланиш шартларида кўрсатилади;
геологик ўрганишлар учун ер қаъридан фойдаланганлик учун ҳар йиллик лицензия тўлови 1 февралга қадар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг йиллик лицензия тўлови учун очилган махсус ҳисоб рақамга тўланади;
стратегик турдаги (асосий) фойдали қазилмалар, шу жумладан углеводородларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларида геологик ўрганишлар олиб борувчи тадбиркорлик субъектлари томонидан ҳар йиллик лицензия тўлови ҳисобот давридан кейинги йилнинг 1 мартидан 1 декабрига қадар, ҳар ой тенг улушларда амалга оширилади;
стратегик турдаги (асосий) фойдали қазилмалар, шу жумладан углеводородларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларида геологик ўрганишлар олиб борувчи тадбиркорлик субъектлари ҳар йиллик лицензия тўловини тасдиқланадиган йиллик иш режага мувофиқ ҳақиқий эгаллаб турган майдони бўйича амалга оширади;
норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларида геологик ўрганишлар олиб борувчи тадбиркорлик субъектлари томонидан ҳар йиллик лицензия тўлови ҳисобот давридан кейинги йилнинг 1 мартига қадар амалга оширилади;
тадбиркорлик субъектлари томонидан рухсатномага мувофиқ ажратилган ер қаъри участкалари бўйича фойдали қазилмаларни кавлаб олиш ҳажмлари тўғрисидаги чораклик ҳисоботларни тақдим этиш тартиби жорий этилади. Ушбу тартиб илгари берилган рухсатномаларга ҳам татбиқ этилади.
Геологик ўрганишлар учун ер қаъридан фойдаланганлик учун йиллик лицензия тўлови рухсатнома шартларида кўрсатиладиган ер майдонининг ҳар бир гектари учун қуйидаги миқдорларда рухсатноманинг амал қилиш даврида ҳар йили тўланади:
асосий — углеводород, қимматбаҳо, рангли ва ноёб металлар ҳамда бошқа рудали фойдали қазилмаларга қонунчиликда белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн фоизи;
норуда, жумладан, кенг тарқалган фойдали қазилмаларга қонунчиликда белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш фоизи.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 декабрдаги 685-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/685/1010-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги «Ер қаъридан фойдаланиш маркази» давлат муассасаси, Рақамли технологиялар вазирлиги, Адлия вазирлиги ер қаъридан фойдаланувчиларга расмийлаштирилган эски намунадаги лицензияларни янги намунадаги рухсатномага 2024 йил 1 июлга қадар «Лицензия» ахборот тизими ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали бепул алмаштириш чораларини кўрсин.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 декабрдаги 685-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/685/1010-сон)
6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 5-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 6-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
8. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Геология, энергетика, саноат ва унинг базавий тармоқларини ривожлантириш масалалари департаментига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раиси Б.Ф. Исламов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2022 йил 25 март,
133-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 мартдаги 133-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатномалар бериш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатнома бериш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низом ер қаъри участкалари фойдаланишга, шу жумладан, алоҳида битимлар асосида фойдаланишга берилган ҳолатларга нисбатан қўлланилади, маҳсулот тақсимотига оид битимлар ҳамда концессия соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларида бошқача қоидалар назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Ушбу Низомнинг амал қилиши норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ва қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш ҳуқуқи учун рухсатномалар беришга нисбатан татбиқ этилмайди.
3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
«E-auksion» электрон савдо платформаси (кейинги ўринларда — савдо платформаси) — электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш ва ўтказиш учун зарур бўлган ахборотни киритиш, сақлаш ва қайта ишлаш, шунингдек, манфаатдор шахсларнинг аукционлар жараёнларидан оператор веб-портали орқали бевосита фойдаланиш имкониятини таъминлайдиган ахборот тизими;
геологик жиҳатдан ўрганиш учун стратегик турдаги (асосий) фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган рухсатнома — унинг эгасини тадбиркорлик таваккалчилиги шартлари асосида (ер қаъридан фойдаланувчининг ўз маблағлари ҳисобидан) фойдали қазилма конларини қидириш, баҳолаш, разведка қилиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат;
кон ажратиш далолатномаси — рухсатномага мувофиқ ва ер ости бойликларидан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи рухсатномада кўрсатилган мақсадларда фойдаланишга берилган майдони ва чуқурлигига кўра чекланган ер қаърининг геометриклаштирилган участкаси;
маҳсулот тақсимоти тўғрисидаги битим, концессия ва бошқа алоҳида инвестиция битимлари — шартнома ҳисобланиб, унга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳақ олиш асосида ва муайян муддатга чет эллик инвесторга битимда кўрсатилган ер қаъри участкасида конларни аниқлаш, қидириш ва фойдали қазилмаларни қазиб чиқариш ҳамда шулар билан боғлиқ бўлган ишларни олиб бориш учун мутлақ ҳуқуқлар беради, инвестор эса ушбу ишларни ўз маблағлари ҳисобига ва таваккал қилиб амалга ошириш мажбуриятини олади (кейинги ўринларда — алоҳида битимлар);
муҳофаза этиладиган геологик объектларни барпо этиш учун ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган рухсатнома — унинг эгасини илмий ва ўқув полигонлари, геологик қўриқхоналар, табиат ёдгорликлари ҳамда илмий, тарихий, маданий, эстетик ва бошқа аҳамиятга молик бўлган ўзгача объектларни белгилаш, шунингдек, ғорлар ҳамда бошқа ер ости бўшлиқларидан илмий, даволаш-соғломлаштириш ёки туристик мақсадларда фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат;
нодир тош хом ашёси намуналарини, палеонтологик қолдиқларни ва бошқа геологик коллекциябоп материалларни тўплаш учун ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган рухсатнома — унинг эгасини ер юзасига чиқиб қолган табиий жинслар, табиий ер ости бўшлиқлари (ғорлар), ишлатиб бўлинган конлар, кон қазиш корхоналарининг ағдармаларидан (кон ажратиш далолатномаси эгаси билан келишув бўйича) нодир тош хом ашёсининг якка-ёлғиз намуналарини, палеонтологик қолдиқларни ва бошқа геологик коллекциябоп материалларни ажратиб олиш, шунингдек, кон ишлари ва махсус ишларнинг бошқа турларини амалга оширмасдан (ер қаъри яхлитлигини бузмасдан) дарёларнинг қайирларида намуналарни тўплаш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат;
оператор — Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази» давлат унитар корхонаси;
стратегик турдаги (асосий) фойдали қазилмалар — олтин, кумуш, мис, қўрғошин, рух, вольфрам, уран, платина ва платиноидлар, нодир металлар ва нодир ер элементлари, темир, марганец, қимматбаҳо тошлар ҳамда углеводородлар (нефть, газ, конденсат) ва улар билан боғлиқ компонентлар, саноат аҳамиятига молик ер ости сувлари, кўмир, ёнувчи сланецлар;
техноген минерал ҳосилалардан фойдаланиш учун ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган рухсатнома — унинг эгасини кон қазиш ва қайта ишлаш ишлаб чиқаришларининг таркибида фойдали компонентлар мавжуд бўлган чиқиндиларини қонун ҳужжатларида назарда тутилган зарур рухсат берувчи ҳужжатлар олинишини ҳисобга олган ҳолда қайта ишлаш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат;
Фойдали қазилмаларни кавлаб олиш билан боғлиқ бўлмаган мақсадларда ер ости иншоотларини қуриш ва ишлатиш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган рухсатнома — унинг эгасини ер ости иншоотларини қуриш ва улардан фойдаланиш, шу жумладан, углеводородларни ер остида сақлаш, чиқиндиларни сақлаш ва кўмиб ташлаш учун ер қаърининг муайян участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат;
фойдали қазилмаларни кавлаб олиш учун ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган рухсатнома — унинг эгасини фойдали қазилма конини ишлатиш, қазиб олинган минерал хом ашёни қайта ишлаш, шу жумладан, агар рухсатнома шартларида бошқа қоида назарда тутилмаган бўлса, қазиб чиқариш жараёнида олинган техноген минерал ҳосилалардан қонун ҳужжатларида назарда тутилган зарур рухсат берувчи ҳужжатлар олинишини ҳисобга олган ҳолда фойдаланиш (қайта ишлаш) ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат.
4. Геологик жиҳатдан ўрганиш учун тадбиркорлик таваккалчилиги шартларида фойдали қазилма конларини қазиб олиш, техноген минерал ҳосилалардан фойдаланиш ва бошқа мақсадлар, фойдали қазилмаларни кавлаб олиш билан боғлиқ бўлмаган ва ушбу Низомда назарда тутилган ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини бериш учун асос рухсатнома ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Белгиланган тартибда тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатлари Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг буюртмаси бўйича минерал хом ашё базасини ривожлантириш ва қайта ишлаб чиқариш давлат дастурлари доирасида ер қаърини геологик ўрганиш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи пайдо бўлиши учун асос ҳисобланади.
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 декабрдаги 685-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/685/1010-сон)
Рухсатнома маълум бир муддат белгиланган аниқ чегаралар доирасида унинг эгасининг ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқлайди ва ер қаъри участкаларидан фойдаланиш шартларини белгилайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатномалар берувчи ваколатли органлар (кейинги ўринларда — ваколатли орган):
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги (кейинги ўринларда — Экология вазирлиги) томонидан — чиқиндиларни сақлаш ва кўмиб ташлаш мақсадида ер ости иншоотларини қуриш ва фойдаланиш учун;
Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги «Ер қаъридан фойдаланиш маркази» давлат муассасаси (кейинги ўринларда — Ер қаъридан фойдаланиш маркази) томонидан — ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқининг бошқа барча турлари учун берилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 декабрдаги 685-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/685/1010-сон)
2-боб. Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган рухсатнома
6. Ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган рухсатнома қуйидаги мақсадлар учун берилади:
геологик жиҳатдан ўрганиш;
фойдали қазилмаларни кавлаб олиш;
техноген минерал ҳосилалардан фойдаланиш;
Фойдали қазилмаларни кавлаб олиш билан боғлиқ бўлмаган мақсадларда ер ости иншоотларини қуриш ва ишлатиш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш;
муҳофаза этиладиган геологик объектларни барпо этиш;
нодир тош хом ашёси намуналарини, палеонтологик қолдиқларни ва бошқа геологик коллекциябоп материалларни тўплаш.
Рухсатнома, қоидага кўра, ушбу бандда белгиланган ер қаъридан фойдаланишнинг ҳар бир тури учун алоҳида берилади.
7. Рухсатномалар аукцион савдолари, танлов натижалари ёки «биринчи келган биринчи олади» тамойилига асосан талабгор аризасини кўриб чиқиш (юридик шахсларнинг Ваколатли орган билан тўғридан-тўғри музокаралар олиб бориши) натижаси асосида ушбу Низомда белгиланган тартибда берилади.
8. Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатномалар:
ўрганилганлик даражаси ва кон очиш салоҳияти юқори бўлган истиқболли майдонларни геологик ўрганиш учун электрон платформада ўтказиладиган аукцион натижаларига кўра ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича;
ўрганилмаган ёки кам ўрганилган ер қаъри участкаларини геологик ўрганиш учун «биринчи келган биринчи олади» тамойилига асосан талабгор аризасини кўриб чиқиш орқали ушбу Низомнинг 7-бобига ва 4-иловага мувофиқ схема бўйича;
фойдали қазилмаларни қазиб олиш, техноген минерал ҳосилалардан фойдаланиш (ер қаъридан фойдаланувчининг балансида бўламаганда) учун аукцион ёки танлов (тендер) натижаларига кўра мос равишда ушбу Низомнинг 5-боби ва 1-иловасига ҳамда 6-боби, 2 ва 4-иловаларига мувофиқ схемалар бўйича;
фойдали қазилмаларни кавлаб олиш билан боғлиқ бўлмаган мақсадларда ер ости иншоотларини қуриш ва ишлатиш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш, шу жумладан, чиқиндиларни сақлаш ва кўмиб ташлаш мақсадида, муҳофаза этиладиган геологик объектларни барпо этиш, нодир тош хом ашёси намуналарини, палеонтологик қолдиқларни ва бошқа геологик коллекциябоп материалларни тўплаш учун «биринчи келган биринчи олади» тамойилига асосан талабгор аризасини кўриб чиқиш йўли билан ушбу Низомнинг 7-бобига ва 6, 8 ҳамда 10-иловаларга мувофиқ схемалар бўйича берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. Ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш бўйича ишларни молиялаштирган юридик шахслар рухсатномага мувофиқ ўзлари разведка қилиб, аниқлаган конда фойдали қазилмаларнинг захиралари Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссиясида (кейинги ўринларда — Давлат комиссияси) тасдиқланган санадан бошлаб бир йил мобайнида фойдали қазилмаларни кавлаб олиш учун рухсатнома олиш юзасидан мутлақ ҳуқуққа (кейинги ўринларда — мутлақ ҳуқуқ) эгадирлар.
(9-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 декабрдаги 685-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/685/1010-сон)
Фойдали қазилмаларни кавлаб олиш учун ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатнома юридик шахснинг мутлақ ҳуқуқининг амал қилиш муддати давомида «биринчи келган биринчи олади» тамойилига асосан талабгор аризасини кўриб чиқиш орқали ушбу Низомнинг 7-бобида белгиланган тартибда берилади.
Бунда, мутлақ ҳуқуқ амал қилиш муддати тугагунга қадар ушбу топилган конларда фойдали қазилмаларни кавлаб олиш учун ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган рухсатномани қидириш ишларини ўз ҳисобидан ўтказган юридик шахслардан ташқари бошқа шахсларга бериш тақиқланади.
Ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш ишларини ўз маблағлари ҳисобига ўтказган юридик шахс ўзи разведка қилган кондаги фойдали қазилмаларни кавлаб олиш ҳуқуқидан воз кечган ёки фойдали қазилмаларни кавлаб олиш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган рухсатномани олиш учун мутлақ ҳуқуқнинг муддати тугаган тақдирда фойдали қазилмалар конлари бўйича мазкур ҳуқуқ ушбу Низомда белгиланган тартибда аукцион ёки танлов (тендер) савдоси орқали талабгор юридик шахсларга таклиф этилади.
Бунда, ушбу банднинг учинчи хатбошисида кўрсатилган ҳолатларда юридик шахснинг қилган харажатлари, шу жумладан, ер қаъри тўғрисидаги геологик ва бошқа ахборотлар қиймати қопланмайди.
10. Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатномалар қуйидаги ҳолларда «биринчи келган биринчи олади» тамойилига асосан талабгор аризасини кўриб чиқиш орқали берилиши мумкин:
ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш ишларини ўз маблағлари ҳисобига ўтказган юридик шахс ўзи разведка қилган кондаги фойдали қазилмаларни кавлаб олиш ҳуқуқига;
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишларига мувофиқ;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
ер қаърини геологик ўрганишга доир ишларни молиялаштирган юридик шахс ўзи қидириб, аниқлаган кондан фойдали қазилмаларни кавлаб олиш учун мутлақ ҳуқуқни, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги билан келишилган ҳолда, бошқа шахсга (тўлиқ ёки қисман) бериш истагини билдирган тақдирда.
(10-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 декабрдаги 685-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/685/1010-сон)
11. Фойдали қазилмаларни баҳолаш ва разведка қилиш босқичларида лойиҳа-смета ҳужжатларида асосланган ва фойдали қазилмалар захирасини ҳисоблаб чиқиш ва унинг сифатини баҳолаш учун етарли бўлган ҳажмда тажриба (намуна) ва тажриба-саноат усулида кавлаб олиш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган рухсатнома олиш геологик ўрганишга доир рухсатнома мавжуд бўлганда талаб қилинмайди.
12. Фойдали қазилмаларни кавлаб олиш учун ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган рухсатнома Давлат комиссияси томонидан захираси тасдиқланган фойдали қазилма конларига берилади.
13. Фойдали қазилмаларни кавлаб олиш учун ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган рухсатнома, агар бу конларни ишга туширишнинг техник-иқтисодий кўрсаткичларини ёмонлаштирмаса ва конларнинг бошқа қисмларини ишга тушириш учун тўсқинлик қилмаса, коннинг алоҳида участкасида фойдали қазилмаларни кавлаб олиш учун берилишига йўл қўйилади.
14. Бир коннинг бир нечта ер қаъридан фойдаланувчи томонидан ишга туширилиши учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган рухсатномалар берилишига йўл қўйилади.
15. Агар бажарилган техник-иқтисодий ҳисоб-китобларга мувофиқ конларнинг фақат бир нафар ер қаъридан фойдаланувчи томонидан биргаликда ишга туширилиши рентабелли ҳисобланса, бир-бирига яқин жойлашган конларни ишга солиш учун ер қаъридан бир нафар фойдаланувчига ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган бир нечта рухсатнома бир вақтда берилишига йўл қўйилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
16. Ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган рухсатноманинг эгаси фойдали қазилмаларни кавлаб олиш билан боғлиқ бўлган ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш бўйича ишларни унга берилган кон ажратиш далолатномаси доирасида, ушбу ишлар Ер қаъридан фойдаланиш марказида давлат ҳисобига олиниши шарти билан қўшимча рухсатномасиз амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 декабрдаги 685-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/685/1010-сон)
17. Фойдали қазилмаларни кавлаб олиш учун ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган рухсатномага мувофиқ фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва минерал хом ашёни қайта ишлаш жараёнида олинган техноген минерал ҳосилаларга мулк ҳуқуқи ер қаъри участкасидан фойдаланиш муддатида рухсатнома эгасида сақланиб қолади. Ушбу ҳолатда техноген минерал ҳосилалардан фойдаланишга (қайта ишлашга) рухсатнома олиш талаб қилинмайди.
18. Техноген минерал ҳосилалардан фойдаланиш учун ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган рухсатнома ер қаъридан фойдаланувчининг балансида бўлмаган ишлаб чиқариш чиқиндиларини қайта ишлаш учун ёхуд техноген минерал ҳосилалар белгиланган тартибда бошқа ер қаъридан фойдаланувчига сотилган ёки берилган тақдирда берилади.
19. Техноген минерал ҳосилалар бошқа шахсга белгиланган тартибда сотилган ёки берилган тақдирда ёки агар фойдали қазилмаларни кавлаб олиш учун ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи учун берилган рухсатноманинг амал қилиш муддатида техноген минерал ҳосилалар ер қаъридан фойдаланувчи томонидан мулкий улуш сифатида янги корхонанинг устав фондига берилган тақдирда, улардан фойдаланиш (қайта ишлаш) учун ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган рухсатнома «биринчи келган биринчи олади» тамойилига биноан аризаларни тўғридан-тўғри кўриб чиқиш натижасида берилади.
20. Ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган рухсатномалар нодир тош хом ашёси намуналарини, палеонтологик қолдиқларни ва бошқа геологик коллекциябоп материалларни тўплашга бериладиган рухсатномалардан ташқари фақат юридик шахсларга берилади.
21. Ер ости иншоотларини қуриш ва улардан фойдаланишга ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган рухсатнома Давлат экологик экспертизаси ва Давлат комиссиясининг фойдаланиш учун бериладиган ер қаъри участкаси бўйича геологик материаллар экспертиза натижаларининг ижобий хулосалари мавжуд бўлганда берилади.
22. Қуйидагилар ер ости иншоотларига кирмайди:
қурилишнинг тегишли лойиҳалари билан белгиланган чуқурликда жойлашган бино ва иншоотларнинг пойдевори ва ер ости қисми;
ер ости алоқа линиялари, электр, газ, иссиқлик ва сув таъминоти ҳамда канализация объектлари;
метрополитен иншоотлари ва бошқа транспорт туннеллари;
магистрал ва кон қувурлари;
нефть ва нефть маҳсулотларини сақлаш учун ерга чуқур жойлаштирилган резервуарлар;
суғориш каналлари;
кимё корхоналарининг ишлаб чиқариш жараёнида фойдаланиладиган хом ашё ва материалларни сақлаш учун ерга чуқур жойлаштирилган резервуарлар.
23. Ғорлар ҳамда бошқа ер ости бўшлиқларидан даволаш-соғломлаштириш ёки туристик мақсадларда фойдаланиш мақсадида муҳофаза этиладиган геологик объектларни барпо этиш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган рухсатнома ушбу объектларга муҳофаза этиладиган геологик объектлар мақоми берилгандан кейин «Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ берилиши мумкин.
24. Нодир тош хом ашёсининг намуналарини, палеонтологик қолдиқларни ва бошқа геологик коллекциябоп материалларни тўплаш мақсадида ер қаъри участкаларидан фойдаланиш учун ер участкаларини ажратиш талаб қилинмайди.
25. Нодир тош хом ашёсининг намуналарини, палеонтологик қолдиқларни ва бошқа геологик коллекциябоп материалларни тўплаш учун ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган рухсатнома:
геология, минералогия, палеонтология ва ўлкашунослик музейларининг илмий коллекцияларини бутлаш ва тўлдириш;
таълим муассасаларининг ўқув коллекцияларини бутлаш ва тўлдириш;
илмий-маърифий ва эстетик мақсаддаги хусусий геология ва палеонтология коллекцияларини бутлаш ва тўлдириш учун (таркибида қимматбаҳо тошлар ва металлар мавжуд бўлган намуналардан ташқари) берилиши мумкин.
26. Нодир тош хом ашёсининг намуналари, палеонтологик қолдиқлар ва бошқа геологик коллекциябоп материалларнинг тўпланган намуналари юридик ва жисмоний шахсларнинг мулки ҳисобланади ҳамда улар томонидан илмий, маърифий, тижорат, бадиий, ҳунармандчилик ва бошқа мақсадларда фойдаланилиши мумкин.
3-боб. Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш шартлари
27. Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш рухсатномада ва/ёки алоҳида битимларда назарда тутилган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш шартларига мувофиқ амалга оширилади.
28. Ер қаъридан фойдаланиш турларига қараб Ўзбекистон Республикасининг «Ер ости бойликлари тўғрисида»ги ва «Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонунларида белгиланган талаблар ва шартлар ер қаъри участкаларидан фойдаланишнинг асосий шартларига тегишлидир.
Рухсатнома олиш учун бажарилиши зарур бўлган шартлар рўйхати ваколатли органнинг расмий веб-сайтида жойлаштирилади.
29. Ер қаъридан фойдаланиш мақсадларига қараб ер қаъридан фойдаланиш шартларида қуйидаги қўшимча шартлар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
а) геологик жиҳатдан ўрганиш учун:
ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш бўйича йириклаштирилган техник-иқтисодий асосларни ишлаб чиқиш ва Ер қаъридан фойдаланиш марказига топшириш муддати;
атроф-муҳитга таъсир кўрсатиши тўғрисида ариза лойиҳасига Экология, вазирлиги томонидан бериладиган ижобий давлат экологик экспертиза хулосасини Ер қаъридан фойдаланиш марказига топшириш муддати;
ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш учун йиллик энг кам харажатлар бўйича мажбуриятлар миқдори, шу жумладан, Ер қаъридан фойдаланиш марказига ер қаъри участкасидан фойдаланиш учун йириклаштирилган техник-иқтисодий асосларни тақдим этган кундан бошлаб икки йил мобайнида бажариладиган минимал инвестиция мажбуриятлари;
Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекциясига тўқсон кун мобайнида ер қаъридан фойдаланиш бўйича лойиҳаларини тақдим этиш мажбурияти;
фойдали қазилмаларни геологик жиҳатдан ўрганиш бўйича минимал иш ҳажми, уларни амалга ошириш муддатлари;
олинган геологик ва бошқа маълумотларни ҳисобга олиш, сақлаш ва тизимлаштириш учун Ер қаъридан фойдаланиш марказига топшириш тартиби ва муддатлари;
фойдали қазилмаларни, шу жумладан, углеводородларни, саноатда фойдаланиладиган ер ости сувларини тажриба (намуна) учун ва тажриба-саноат усулида кавлаб олиш шартлари;
геологик материалларни давлат экспертизасидан ўтказиш ва фойдали қазилмалар захираларини тасдиқлаш учун материалларни Давлат комиссиясига тақдим этиш тартиби ва муддатлари;
кон ишланмалари ва қудуқларини аҳоли ҳаёти ва соғлиги, атроф муҳит хавфсизлигини таъминлайдиган ҳолатга келтириш, шунингдек, фойдаланилмайдиган кон ишланмалари ва қудуқларини тугатиш тартиби ёхуд ушбу ишларни бажариш дастури (режаси)ни рухсатнома муддати тугашидан бир йил аввал Экология вазирлиги билан келишилган ҳолда Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекциясига тақдим этиш;
ер қаъридан фойдаланиш соҳасида, хавфли ишлар, ишлаб чиқариш, хавфли товарлар ва моддалар айланмаси, портловчи моддаларга рухсат бериш жараёнларидан ўтиш тартиби;
углеводородлар, портловчи ва кимёвий моддалар, қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларнинг муомаласи соҳасидаги қонунчилик талабларига риоя этиш шартлари;
фойдали қазилмаларни кавлаб олишда фойдаланиладиган ишлар ва хизматларда маҳаллий таъминотнинг энг кам улуши миқдори;
ер қаъридан фойдаланувчининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида маҳаллий кадрларни ўқитиш ва илмий-тадқиқот ишлари, илмий-техник ва (ёки) тажриба-конструкторлик ишларини молиялаштириш бўйича мажбуриятлари миқдори;
ер қаъридан фойдаланувчининг ушбу Низом ва Ўзбекистон Республикасининг «Ер ости бойликлари тўғрисида»ги Қонунидан келиб чиқадиган ҳуқуқ ва мажбуриятлари;
ер қаъри участкасидан фойдаланиш билан боғлиқ тўловлар, шу жумладан йиллик лицензия тўлови тўғрисидаги мажбуриятлар;
геологик ўрганишлар учун берилган ер қаъри участкасининг майдони (гектарда);
геологик ўрганишлар учун ер қаъридан фойдаланганлик учун ҳар йиллик лицензия тўловини тўлаш учун махсус ҳисоб рақам;
ер қаъридан фойдаланувчининг ер қаъридан фойдаланиш оқибатларини бартараф қилиш бўйича кафолатларни тақдим этиш ва янгилаб бориш шартлари;
ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқининг чекланиши, тўхтатиб турилиши ёки муддатидан олдин тугатилиши мумкин бўлган шартлар;
(29-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 декабрдаги 685-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/685/1010-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
б) фойдали қазилмаларни кавлаб олиш учун:
фойдали қазилмаларни кавлаб олиш бўйича техник-иқтисодий асосларни ишлаб чиқиш ва Ер қаъридан фойдаланиш марказига топшириш муддати;
атроф муҳитга таъсир кўрсатиши тўғрисида ариза лойиҳасига Экология вазирлиги томонидан бериладиган ижобий давлат экологик экспертиза хулосани Ер қаъридан фойдаланиш марказига топшириш муддати;
фойдали қазилмаларни кавлаб олиш учун йиллик энг кам харажатлар бўйича мажбуриятлар миқдори, шу жумладан, Ер қаъридан фойдаланиш марказига ер қаъри участкасидан фойдаланиш учун техник-иқтисодий асосларни тақдим этган кундан бошлаб икки йил мобайнида бажариладиган минимал инвестиция мажбуриятлари;
техник лойиҳаларни ва кавлаб олиш ишларини ривожлантириш режаларини, конларнинг лойиҳаларини тайёрлаш ва ўзлаштириш тартиби ва муддатлари;
маркшейдерлик хизматлари томонидан тасдиқланган чораклик ва йиллик фойдали қазилмаларни кавлаб олиш ҳажмлари тўғрисидаги ҳисоботларни тақдим этиш муддатлари;
углеводородларни қазишда фойдали қазилмаларни кавлаб олишнинг келишилган даражалари;
кавлаб олинган фойдали қазилмаларга мулк ҳуқуқи;
ер қаъридан фойдаланганлик учун ҳақ тўлаш шартлари;
техноген минерал ҳосилаларни сақлаш ва қайта ишлаш шартлари;
қўшилиб чиқадиган газдан фойдаланиш, шу жумладан, углеводородларни кавлаб олиш бўйича мажбуриятлар;
қувурлардан ва умумий инфратузилманинг бошқа объектларидан фойдаланиш шартлари (зарур бўлганда);
саноатда фойдаланиладиган ер ости сувларини олишнинг энг кўп йўл қўйиладиган миқдори;
кесишадиган сувли қатламларнинг ифлосланиши ёки силжишини истисно этадиган углеводородларни кавлаб олиш қудуқлари конструкциясига қўйиладиган талаблар;
сувли қатламда ер ости сувларининг йўл қўйиладиган пасайиши даражаси;
фойдали қазилмаларни кавлаб олиш корхоналарини тугатиш ёки консервация қилиш тартиби;
ер қаъридан фойдаланиш соҳасида, хавфли ишлар, ишлаб чиқариш, хавфли товарлар ва моддалар айланмаси, портловчи моддаларга рухсат бериш жараёнларидан ўтиш тартиби;
рухсатноманинг эгаси ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини (тўлиқ ёки қисман) бошқа шахсга бериши мумкин бўлган шартлар;
углеводородлар, портловчи ва кимёвий моддалар, қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларнинг муомаласи соҳасидаги қонунчилик талабларига риоя этиш шартлари;
фойдали қазилмаларни кавлаб олишда фойдаланиладиган ишлар ва хизматларда маҳаллий таъминотнинг энг кам улуши миқдори;
ер қаъридан фойдаланувчининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида маҳаллий кадрларни ўқитиш ва илмий-тадқиқот ишлари, илмий-техник ва (ёки) тажриба-конструкторлик ишларини молиялаштириш бўйича мажбуриятлари миқдори;
ер қаъридан фойдаланувчининг ушбу Низом ва Ўзбекистон Республикасининг «Ер ости бойликлари тўғрисида»ги Қонунидан келиб чиқадиган ҳуқуқ ва мажбуриятлари;
ер қаъри участкасидан фойдаланиш билан боғлиқ тўловлар тўғрисидаги мажбуриятлар;
ер қаъридан фойдаланувчининг ер қаъридан фойдаланиш оқибатларини бартараф қилиш бўйича кафолатларни тақдим этиш ва янгилаб бориш шартлари, шунингдек, ушбу ишларни бажариш дастури (режаси)ни рухсатнома муддати тугашидан беш йил аввал Экология вазирлиги билан келишилган ҳолда Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекциясига тақдим этиш;
ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқининг чекланиши, тўхтатиб турилиши ёки муддатидан олдин тугатилиши мумкин бўлган шартлар.
(29-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 декабрдаги 685-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/685/1010-сон)
в) фойдали қазилмаларни кавлаб олиш билан боғлиқ бўлмаган мақсадларда ер ости иншоотларини қуриш ва ишлатиш учун:
углеводородларни, бошқа моддалар ва материалларни сақлашнинг энг кўп йўл қўйиладиган ҳажми;
Давлат экологик экспертизаси ва геология материалларининг давлат экспертизаси хулосалари ҳисобга олинган ҳолда белгиланадиган чиқиндилар ва уларнинг концентрациясини сақлаш ва кўмиб ташлашнинг энг кўп йўл қўйиладиган ҳажми;
фойдали қазилмаларни кавлаб олиш билан боғлиқ бўлмаган мақсадларда ер ости иншоотларини қуриш ва ишлатиш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш туфайли атроф-муҳитга етказилиши мумкин бўлган салбий таъсирни компенсация қилиш шартлари;
ер қаъридан фойдаланувчининг ер қаъридан фойдаланиш оқибатларини бартараф қилиш бўйича кафолатларни тақдим этиш ва янгилаб бориш шартлари;
зарурат бўлганда санитария-муҳофаза зоналарини ташкил этиш шартлари;
ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқининг чекланиши, тўхтатиб турилиши ёки муддатидан олдин тугатилиши мумкин бўлган шартлар белгиланиши мумкин.
Ер қаъридан фойдаланиш мақсади, фойдали қазилмаларнинг турлари, ишларни амалга оширишнинг географик-иқтисодий шартлари, тасдиқланган фойдали қазилмалар захираларининг сифати ва миқдори, кон-геологик, гидрогеологик, кон-техник ва бошқа шартларга кўра ер қаъри участкасидан фойдаланиш рухсатномаларида қонунчиликка зид бўлмаган бошқа қўшимча шартлар белгиланиши мумкин.
Шунингдек, ер қаъридан фойдаланиш шартларида ер участкасининг ижара шартномаси, хусусан, ер тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талаблари асосида ундан фойдаланиш муддатлари ва шартлари ҳамда ер қаъридан фойдаланиш мақсадлари учун олиб қўйилаётган (сотиб олинаётган) ер участкаси бўйича — маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ушбу ер участкасининг эгаси, фойдаланувчиси, ижарачиси ёки мулкдори билан келишилган компенсация миқдори ва уни тўлаш муддати назарда тутилади.
Ер қаъридан фойдаланиш шартлари, шу жумладан ер участкасининг ижара шартномаси ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатноманинг ажралмас қисми ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Углеводород хом ашёси мавжуд бўлган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш шартлари Ер қаъридан фойдаланиш маркази томонидан Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланади.
(29-банд «в» кичик бандининг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 декабрдаги 685-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/685/1010-сон)
Геологик ўрганиш учун ер қаъридан фойдаланганлик учун йиллик лицензия тўлови миқдори геологик ўрганиладиган ер қаърининг бир гектари учун қонунчиликда белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн фоизини ташкил этади ҳамда қуйидагиларга:
70 фоизи — Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига;
15 фоизи — вилоят маҳаллий бюджетига;
15 фоизи — туман (шаҳар) маҳаллий бюджетига йўналтирилади.
Ер қаъридан фойдаланувчи томонидан ер қаъридан фойдаланиш оқибатларини бартараф қилиш бўйича мажбуриятларнинг бажарилиши кафолат, банк омонати гарови ва (ёки) суғурта (бундан буён матнда таъминот деб юритилади) билан таъминланади.
Таъминот ер қаърининг ҳар бир участкаси бўйича алоҳида тақдим этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
30. Ер қаъридан фойдаланиш маркази ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш ва фойдали қазилмаларни кавлаб олиш бўйича ер қаъри участкаларидан фойдаланиш шартларига:
(30-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 декабрдаги 685-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/685/1010-сон)
йириклаштирилган техник-иқтисодий асосларни ва техник-иқтисодий асосларга мувофиқ ер қаъридан фойдаланиш параметрлари ўзгарганда;
«Ер ости бойликлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган ҳолатларда ва тартибда, шунингдек, агар қонунчилик ҳужжатлари билан ишларни бехатар олиб бориш, ер қаърини, атроф муҳитни ва фуқароларнинг соғлиғини муҳофаза қилиш нормалари ва қоидаларига ўзгартиришлар киритилган ҳолларда ўзгартиришлар киритиши мумкин.
31. Ер қаъри участкасидан фойдаланиш шартлари, шунингдек, фойдали қазилмаларни кавлаб олиш иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ бўлмаганда, шунингдек, рухсатнома берилган пайтдагидан жиддий равишда фарқ қиладиган ҳолатлар пайдо бўлганда минерал хом ашё ва уни қайта ишлаш маҳсулотларига конъюнктура ўзгариши муносабати билан ер қаъридан фойдаланувчининг илтимосномаси бўйича қайта кўриб чиқилиши ва ўзгартирилиши мумкин.
Рухсатнома эгаси, бу ҳақда ушбу ҳолатлар пайдо бўлган пайтдан олтмиш кун давомида ваколатли органни «Лицензия» ахборот тизими ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали хабардор қилиб, фойдали қазилмалар кавлаб олишни вақтинча тўхтатиши ва кон ишланмаларини ва ер қаъридан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган инфратузилма объектларини белгиланган тартибда консервация қилиши мумкин. Консервация қилиш вақти рухсатнома амал қилишининг умумий муддатига киритилади.
Бундай ҳолларда рухсатномаларни қайта расмийлаштириш ушбу Низомнинг 11-бобида белгиланган тартибда амалга оширилади.
4-боб. Ер қаъридан фойдаланиш муддатлари
32. «Ер ости бойликлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ер қаъридан фойдаланиш ҳуқуқи:
а) геологик жиҳатдан ўрганиш учун — беш йилгача муддатга;
б) фойдали қазилмаларни кавлаб олиш ва техноген минерал ҳосилалардан фойдаланиш учун:
дастлаб рухсатнома берилганда — ўн йил муддатга, кейинчалик, техник-иқтисодий асослар белгиланган муддатларда тақдим этилгандан сўнг фойдали қазилма конини ёки техноген минерал ҳосилаларни ишга солиш даврини инобатга олган ҳолда, унинг муддатини узайтиришни кафолатлаш шарти билан;
техник-иқтисодий асослар тақдим этилгандан сўнг — фойдали қазилма конини ёки техноген минерал ҳосилаларни ишга солишнинг техник-иқтисодий асосларда белгиланган муддатига;
в) нодир тош хом ашёси намуналарини, палеонтологик қолдиқларни ва бошқа геологик коллекциябоп материалларни тўплаш учун — икки йилгача муддатга;
г) фойдали қазилмаларни кавлаб олиш билан боғлиқ бўлмаган мақсадларда ер ости иншоотларини қуриш ва ишлатиш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш, шу жумладан, нефть, газ, газ конденсати, бошқа моддалар ва материалларни ер остида сақлаш, чиқиндиларни сақлаш ва кўмиб ташлаш учун — муддатсиз фойдаланишга;
д) муҳофаза этиладиган геология объектларини барпо этиш учун — муддатсиз фойдаланишга берилади.
33. Ер қаъридан фойдаланиш муддатлари рухсатномада кўрсатилади ва ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатнома берилган кундан бошлаб ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
34. Ер қаъридан фойдаланиш муддати ер қаъридан фойдаланувчининг ваколатли органга йўллаган аризаси бўйича ер қаъридан фойдаланувчи томонидан рухсатномада белгиланган шартлар бажарилганда ва ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш ишларини тугаллаш, шунингдек, фойдали қазилмалар конларини ишга тушириш, техноген минерал ҳосилалардан фойдаланиш ёхуд фойдали қазилмаларни кавлаб олиш корхоналарини тугатиш ёки консервация қилиш ишларини амалга ошириш зарур бўлганда ер қаъридан фойдаланиш муддати тугагунга қадар узайтирилиши мумкин.
(34-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 декабрдаги 685-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/685/1010-сон)
35. Ер қаъридан фойдаланиш муддатини узайтириш ёки узайтиришни рад этиш ушбу Низомнинг 11-бобида белгиланган тартибда амалга оширилади.
5-боб. Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини «E-auksion» электрон савдо платформаси орқали реализация қилишнинг ўзига хос хусусиятлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
36. «E-auksion» электрон савдо платформасида онлайн-аукцион орқали реализация қилинадиган ер қаъри участкалари рўйхати ҳар йили, лекин бир йилда бир мартадан кам бўлмаган ҳолда Ер қаъридан фойдаланиш маркази томонидан ер қаъри участкасининг бошланғич нархи аниқланган ва Экология вазирлиги билан келишилган ҳолда шакллантирилади.
(36-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 декабрдаги 685-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/685/1010-сон)
Аукцион орқали бериладиган углеводород хом ашёси мавжуд бўлган ер қаъри участкалари рўйхати Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Энергетика вазирлиги билан келишилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ер қаъридан фойдаланиш марказига аукционга қўйилмаган ёки рўйхатга киритилмаган ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини олиш учун талабгордан мурожаат келиб тушган тақдирда, ушбу ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатнома «E-auksion» электрон савдо платформаси орқали ўрнатилган тартибда аукционга қўйилади.
(36-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 декабрдаги 685-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/685/1010-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ер қаъридан фойдаланиш маркази ер участкаси унга ажратиб берилгандан сўнг уч иш куни давомида мурожаат этилган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини аукцион савдоларига чиқариш муддатлари ёки ушбу ер участкаларини фойдаланишга беришни рад этиш тўғрисида жавоб хатини талабгорга тақдим этади.
(36-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 декабрдаги 685-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/685/1010-сон)
37. Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини савдога қўйишнинг бошланғич нархи:
а) геологик жиҳатдан ўрганиш учун — фойдали қазилма турига қараб қуйидаги миқдорларда белгиланади:
углеводородлар конларини қидириш ва разведка қилиш ҳуқуқи — базавий ҳисоблаш миқдорининг олти минг беш юз баравари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
олтин конларини қидириш ва разведка қилиш ҳуқуқи — базавий ҳисоблаш миқдорининг икки минг олти юз баравари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
қимматбаҳо (олтиндан ташқари) ва рангли металлар конларини қидириш ва разведка қилиш ҳуқуқи — базавий ҳисоблаш миқдорининг бир минг уч юз баравари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
рудали фойдали қазилмалар конларини қидириш ва разведка қилиш ҳуқуқи (бундан углеводородлар, олтин, қимматбаҳо ва рангли металлар конларини қидириш ва разведка қилиш ҳуқуқи мустасно) — базавий ҳисоблаш миқдорининг олти юз эллик баравари;
(37-банд «а» кичик бандининг учинчи — бешинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 майдаги 282-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
б) фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва техноген минерал ҳосилалардан фойдаланганлик учун — углеводородлар, қимматбаҳо, рангли металлар ва рудали фойдали қазилмаларнинг қазиб олинадиган ҳажмининг баҳосига нисбатан 0,15 фоиз миқдорида белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
38. Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини реализация қилиш бўйича онлайн-аукцион Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган «E-auksion» электрон савдо платформасида электрон онлайн-аукцион ва электрон танловларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ ўтказилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Аукцион натижалари ҳақидаги баённома Ер қаъридан фойдаланиш марказига — аукцион ғолибига тегишли ер қаъри участкаси бўйича геологик ва бошқа маълумотлар тўпламини бериш ҳамда тегишли рухсатномани расмийлаштириш учун асос ҳисобланади.
(38-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 декабрдаги 685-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/685/1010-сон)
Аукцион ғолибига махфийлик тўғрисидаги шартнома асосида сўралаётган ер қаъри участкаси бўйича геологик ва бошқа маълумотлар тўплами бепул тақдим этилади.
Геологик ва бошқа маълумотлар тўпламида ер қаъри участкаси майдонининг контури, кон-техник, технологик ва бошқа маълумотлар йириклаштирилган техник-иқтисодий асослаш ёки техник-иқтисодий асослашни ишлаб чиқиш учун етарли ҳажмда бўлиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ер қаъридан фойдаланиш мақсадлари учун белгиланган тартибда олиб қўйилган (сотиб олинган) ер участкаси билан боғлиқ харажатлар ер қаъридан фойдаланувчи томонидан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий зарарларни компенсация қилиш бўйича республика мақсадли жамғармасига рухсатнома расмийлаштирилгунга қадар қоплаб берилиши лозим.
(38-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 февралдаги 76-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
39. Рухсатнома расмийлаштирилган ер қаъридан фойдаланувчи томонидан тегишли ер қаъри участкаси бўйича қуйидаги ҳужжатлар тўплами Ер қаъридан фойдаланиш марказига «Лицензия» ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали тақдим этилади:
а) рухсатнома ер қаъри участкасини геологик ўрганиш учун берилганда, рухсатнома берилган кундан бошлаб 6 (олти) ой мобайнида:
йириклаштирилган техник-иқтисодий ҳисоб-китоблар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
атроф-муҳитга таъсир кўрсатиши тўғрисида ариза лойиҳасига Экология вазирлиги томонидан бериладиган ижобий давлат экологик экспертиза хулосасининг рақами ва санаси;
(39-банд «а» кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 декабрдаги 840-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.01.2026 й., 09/26/840/0012-сон)
б) рухсатнома фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва техноген минерал ҳосилалардан фойдаланиш учун берилганда, рухсатнома берилган кундан бошлаб 12 (ўн икки) ой мобайнида:
белгиланган тартибда экспертизадан ўтказилган техник-иқтисодий асослар;
Олдинги таҳрирга қаранг.
атроф-муҳитга таъсир кўрсатиши тўғрисида ариза лойиҳасига Экология вазирлиги томонидан бериладиган ижобий давлат экологик экспертиза хулосасининг рақами ва санаси.
(39-банд «б» кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 декабрдаги 840-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.01.2026 й., 09/26/840/0012-сон)
Мазкур банднинг «а» ва «б» кичик бандларида кўрсатилган ҳужжатларни тақдим этиш муддатларини фақат бир маротаба, мос равишда олти ойгача ёки бир йилгача муддатга узайтиришга рухсат берилади.
Бунинг учун, рухсатнома расмийлаштирилган ер қаъридан фойдаланувчи томонидан мазкур банднинг «а» ва «б» кичик бандларида кўрсатилган муддат тугашидан бир ой аввал ушбу банднинг саккизинчи хатбошида кўрсатилган муддатлар чегарасида узайтириш тўғрисида аниқ асослар келтирилган ариза «Лицензия» ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали Ер қаъридан фойдаланиш марказига тақдим этилади.
Ер қаъридан фойдаланиш маркази беш иш кунида тақдим этилган аризани ва унда келтирилган асосларни ўрганиб чиқади ҳамда ўрганиш натижаси бўйича ер қаъридан фойдаланувчига «Лицензия» ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали ҳужжатларни тақдим этиш муддатини узайтириш ёки аризани рад этиш тўғрисида маълум қилади.
Рухсатнома расмийлаштирилган ер қаъридан фойдаланувчи томонидан тақдим этилиши зарур бўлган ҳужжатлар тўплами мазкур банднинг «а» ва «б» кичик бандларида белгиланган муддатларда Ер қаъридан фойдаланиш марказига топширилмаган тақдирда, унга расмийлаштирилган ер қаъридан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатнома ушбу Низомнинг 100-бандига мувофиқ муддатидан олдин бекор қилинади.
Ер қаъридан фойдаланиш маркази зарур ҳужжатларни ва бошқа ваколатли органлардаги мавжуд ахборотларни белгиланган тартибда ҳамкорлик қилиш орқали, шу жумладан, электрон шаклда мустақил равишда олади, мазкур бандда назарда тутилган ҳужжатлар ва ахборотлар бундан мустасно;
Ушбу ҳужжатлар тўпламини кўриб чиқиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 баробари миқдорида йиғим ундирилади ва Давлат хизматларини кўрсатиш учун ундирилган йиғим суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:
а) «Лицензия» ахборот тизими орқали мурожаат этилганда:
20 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармаси шахсий ғазна ҳисобварағига ўтказилади;
0,5 фоизи — Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига;
қолган маблағлар тўлиқ рухсатнома берувчи Ваколатли органнинг бюджетдан ташқари жамғармасига ўтказилади;
б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:
10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармаси шахсий ғазна ҳисобварағига ўтказилади;
11,25 фоизи — Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига ўтказилади;
қолган маблағлар тўлиқ рухсатнома берувчи Ваколатли органнинг бюджетдан ташқари жамғармасига ўтказилади.
Давлат хизматларини кўрсатиш учун йиғим тўланганлигини тасдиқлаш Ягона биллинг тизими орқали амалга оширилади.
(39-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 декабрдаги 685-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/685/1010-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
40. Ер қаъридан фойдаланиш маркази ўн иш кунида тақдим этилган ҳужжатлар тўпламини ўрганиб чиқади ва ўрганиш натижаси бўйича «Лицензия» ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали:
(40-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 декабрдаги 685-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/685/1010-сон)
геологик жиҳатдан ўрганиш учун рухсатнома расмийлаштирилган ер қаъридан фойдаланувчига — ушбу ҳужжатлар асосида фаолиятни давом эттириш мумкинлиги ва ҳужжатлар тўплами қабул қилингани тўғрисида маълумотни;
фойдали қазилмаларни кавлаб олиш ва техноген минерал ҳосилалардан фойдаланиш учун рухсатнома расмийлаштирилган ер қаъридан фойдаланувчига — техник-иқтисодий асосларда кўрсатилган фойдали қазилма конини ёки техноген минерал ҳосилаларни ишга солиш даврини инобатга олган ҳолда белгиланган ер қаъридан фойдаланиш муддати тўғрисида маълумотни ҳамда янгиланган ер қаъри участкасидан фойдаланиш шартларининг, шу жумладан ижара шартномасининг лойиҳасини юборади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
41. Тақдим этилган ҳужжатлар бўйича камчиликлар аниқланган ҳолларда тегишли ер қаъридан фойдаланувчилар ўн иш кунида камчиликларни бартараф этишлари ва Ер қаъридан фойдаланиш марказига бу ҳақда «Лицензия» ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали маълумот тақдим этишлари лозим. Бунда, қайта тақдим этилган ҳужжатлар камчиликлар бартараф этилган ва маълумот тақдим қилинган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида қайта кўриб чиқилади.
Камчиликларни ушбу банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган муддатдан йигирма иш кунидан ортиқ вақт мобайнида бартараф этмаслик ва Ер қаъридан фойдаланиш марказига маълумот тақдим этмаслик расмийлаштирилган рухсатнома ва ер қаъри участкасини ажратиш ҳақидаги қарорни бекор қилиш учун асос бўлиши мумкин.
(41-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 декабрдаги 685-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/685/1010-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
42. Фойдали қазилмаларни кавлаб олиш ва техноген минерал ҳосилалардан фойдаланиш учун рухсатнома расмийлаштирилган ер қаъридан фойдаланувчи уч иш куни муддатда ер қаъри участкасидан фойдаланиш шартлари лойиҳасини электрон рақамли имзоси билан тасдиқлайди ва «Лицензия» ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали Ер қаъридан фойдаланиш марказига юборади.
(42-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 декабрдаги 685-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/685/1010-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
43. Ер қаъридан фойдаланиш маркази ер қаъридан фойдаланувчидан электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ер қаъри участкасидан фойдаланиш шартлари тақдим этилгандан сўнг бир иш куни муддатда ер қаъридан фойдаланиш учун рухсатнома қайта расмийлаштирилгани тўғрисида тегишли реестрга ўзгартиришлар киритади ва QR-код (матрик штрихли код) қўйилган янги рухсатномани расмийлаштиради.
(43-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 декабрдаги 685-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/685/1010-сон)
6-боб. Ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатномани танлов (тендер) савдолари орқали бериш тартиби
44. Углеводородлар хом ашёси объектлари, шунингдек, олтин ва бошқа асосий (стратегик) турдаги фойдали қазилмаларнинг юқори тижорат салоҳиятга эга алоҳида объектлари бўйича ҳамда алоҳида битимлар доирасида ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатномалар талабгорларга танлов савдолари (кейинги ўринларда — тендер) орқали энг яхши таклифларни танлаш орқали берилади.
Тендерни ташкил этиш, ишчи органни белгилаш ва тендер ғолибини аниқлаш вазифаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 12 декабрдаги 989-сон қарори билан ташкил этилган Ер қаъридан фойдаланиш шартларини ишлаб чиқиш бўйича Давлат комиссиясининг (кейинги ўринларда — Тендер комиссияси) зиммасига юклатилади.
Танлов савдолари ташкилотчиси ёки танлов савдолари иштирокчилари қонунчиликда белгиланган тартибда фойдали қазилмаларни қазиб олишда (ажратиб олишда) махсус рента солиғи бўйича солиқ ставкаларини оширилган миқдорда таклиф қилиш ҳуқуқига эга.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тендернинг ишчи органи тендер ҳужжатларини ишлаб чиқиш, Экология вазирлиги ва зарур ҳолларда бошқа давлат органлари билан келишишни таъминлайди.
(44-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 декабрдаги 685-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/685/1010-сон)
45. Тендер икки босқичли ўтказилади ҳамда дастлабки малакалаш ва тендер ғолибини саралаш босқичларини ўз ичига олади.
Икки босқичли тендер қуйидаги тартибда ўтказилади:
биринчи босқичда талабгорларнинг малака ҳужжатлари кўриб чиқилади ва уларнинг тендер ҳужжатларида кўрсатилган малака мезонларига мослиги баҳоланади. Талабгорлар билан тендер предметининг параметрлари бўйича музокаралар ўтказишга йўл қўйилади;
иккинчи босқичда киритилган техникавий ва тижоратга оид (молиявий) таклифлар тендер предметининг аниқлаштирилган параметрлари ҳисобга олинган, баҳо албатта кўрсатилган ҳолда кўриб чиқилади ҳамда баҳоланади.
Икки босқичли тендерни ўтказиш тартиб-таомили қуйидагиларни ўз ичига олади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
тендер ўтказиш тўғрисидаги эълонни ва дастлабки малака ҳужжатларини беришга доир сўровни оммавий ахборот воситаларида ҳамда Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг ва бошқа тегишли давлат органларининг (углеводородлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигининг) расмий веб-сайтларида эълон қилиш;
(45-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 17 июлдаги 433-сонли қарори таҳририда)
талабгорларнинг малакасини тасдиқловчи дастлабки малака буюртмаларини йиғиш ва баҳолаш;
дастлабки малакалашдан ўтган талабгорларнинг рўйхатини шакллантириш;
дастлабки малакалашдан ўтган талабгорларга тендер ҳужжатлари тўпламини юбориш;
дастлабки малакалашдан ўтган талабгорлар томонидан тендер таклифларини тақдим этиш;
дастлабки малакалашдан ўтган талабгорларнинг тендер таклифлари солинган конвертларни очиш;
тендер таклифларини баҳолаш;
тендернинг ғолибини ва захирадаги ғолибини аниқлаш;
тендер ғолиби билан музокаралар ўтказиш;
тендер ғолиби ёки махсус лойиҳалаштириш компанияси билан ер қаъри участкаларидан фойдаланиш шартлари тўғрисида битим тузиш.
Дастлабки малакалашда иштирок этиш учун буюртмалар йиғиш муддати тендер ўтказилиши тўғрисидаги эълон берилган санадан эътиборан икки ойдан кам бўлмаслиги керак.
Дастлабки малакалашни ўтказиш натижасида камида иккита талабгор малака талабларига мувофиқ бўлиши керак.
Тендер ғолибини танлаб олиш босқичида ишчи орган дастлабки малакалашдан ўтган талабгорларга тендер таклифларини тақдим этишга доир сўровни ва ер қаъри участкаларидан фойдаланиш шартлари тўғрисидаги битим лойиҳасини юборади.
Тендер таклифларини бериш учун охирги муддат тендер таклифларини тақдим этишга доир сўровда кўрсатилади ва у дастлабки малакалашдан ўтган талабгорларга ушбу сўров юборилган санадан эътиборан уч ойдан кам бўлмаслиги керак.
Талабгорлардан ҳеч бири биттадан ортиқ тендер таклифини тақдим этишга ҳақли эмас. Талабгор тендер комиссиясига тендер таклифларини тақдим этиш муддати тугагунига қадар исталган вақтда тендер таклифини ўзгартириши ёки қайтариб олиши мумкин.
Тендер таклифини тақдим этган иштирокчи ва у билан аффилланган шахслар айнан битта тендерда алоҳида талабгорлар сифатида иштирок этиш ҳуқуқига эга эмас.
Тендер таклифларини баҳолаш тендер комиссияси томонидан белгиланган муддат ичида ўтказилади. Тендер таклифларини баҳолаш тендер комиссияси томонидан тендер ҳужжатларида белгиланган тендер мезонлари бўйича амалга оширилади.
Тендер иштирокчилари ёки уларнинг вакиллари тендер таклифларини баҳолашда ҳозир бўлиши шарт эмас. Баҳолаш жараёнида тендер комиссияси тушунтиришлар бериш, улардан қўшимча маълумотларни сўраб олиш ва тақдим этилган ҳужжатларнинг ишончлилигини тасдиқлаш учун талабгорларни чақириш ҳуқуқига эга. Тендер якунларини чиқариш чоғида тендер иштирокчилари ва (ёки) уларнинг ишончли шахслари ҳозир бўлиши мумкин.
Тендер комиссияси барча талабгорларнинг тендер таклифларини тендер таклифларининг сўрови талабларига мувофиқ эмас деб топган тақдирда, шунингдек, агар дастлабки малакалашдан ўтган талабгорларнинг сони икки нафардан кам бўлса, тендер бўлиб ўтмаган деб топилади ва тендер комиссияси такрорий тендерни эълон қилишга ҳақли. Такрорий тендер уни ўтказиш тартиб-таомилида белгиланган тартибда ўтказилади.
Малака буюртмаларини ва тендер таклифларини қабул қилиш тендер ҳужжатларида кўрсатилган тартибда ҳамда ҳолларда электрон тарзда амалга оширилиши мумкин.
Талабгорларнинг тендерда иштирок этиши муносабати билан қилган харажатларининг ўрни қопланмайди.
Тендерни ўтказиш тартиб-таомиллари тендер комиссияси томонидан ушбу Низом талабларига мувофиқ белгиланади.
Тендер комиссиясининг қарорига асосан тендернинг иккинчи босқичида талабгорлардан тижоратга оид (молиявий) таклифларни қабул қилиш ва уларнинг ичидан энг яхшисини танлаб олиш жараёни «E-auksion» электрон савдо платформасида (ёпиқ тарзда) дастлабки малакалашдан ўтган талабгорлар иштирокида ўтказилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
46. Тендерни ташкил этиш учун Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги Вазирлар Маҳкамасига ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига рухсатномани танлов натижаларига кўра бериш тавсия қилинаётган ер қаъри участкаси бўйича таклифни (углеводородлар хом ашёси бўйича Энергетика вазирлиги билан келишган ҳолда) киритади.
(46-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 декабрдаги 685-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/685/1010-сон)
Вазирлар Маҳкамаси тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиб, тендер комиссиясига тавсия қилинаётган ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини тендер орқали сотиш масаласини маъқуллайди ва тендерни ташкил этиш тўғрисида кўрсатма беради.
Ишчи орган Вазирлар Маҳкамасининг кўрсатмасига мувофиқ белгиланган муддатда Тендер комиссиясига қуйидагилар илова қилинган мурожаатни киритади:
тендер ўтказиш тўғрисидаги эълон ва дастлабки малака ҳужжатларини беришга доир сўров лойиҳалари;
тендерни ўтказиш регламенти (тендер мезонлари, тартиби ва қоидалари);
тендер ҳужжатлари тўплами, шу жумладан тендер ғолибини танлаб олиш босқичида фойдаланиладиган мезонлар, ер участкасидан ижара ҳуқуқи асосида фойдаланиш шартлари ва ер қаъри участкаларидан фойдаланиш шартлари тўғрисидаги битим лойиҳалари (ушбу ҳужжатлар талабгорларнинг малакасини тасдиқловчи дастлабки малака буюртмаларини йиғиш ва баҳолаш босқичида ҳам тақдим этилишига йўл қўйилади);
таклиф этилаётган ер қаъри участкаси бўйича геологик маълумотлар, қазиб олиш ёки геологик ўрганиш ишларини олиб бориш бўйича лойиҳа концепцияси, дастлабки техник-иқтисодий ҳисоб-китоблар келтирилган лойиҳа-баҳолаш ҳужжатлари;
ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига рухсатномани бериш, тендерни ташкил этиш ва унда қатнашишнинг дастлабки шартлари ва тартиби лойиҳаси.
Тендерни ташкил этиш ва унда қатнашишнинг дастлабки шартларида ғолибни аниқлаш мезонлари, ер қаъри участкаларидан фойдаланишнинг асосий ва қўшимча шартлари, танловни ўтказиш муддатлари ва тартиби акс эттирилади.
Тендер комиссияси тавсия қилинаётган ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини сотиш бўйича тендерни ташкил этиш тартиби ва унда қатнашишнинг дастлабки шартларини тасдиқлайди ҳамда тендерни эълон қилиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тендер тўғрисидаги хабарнома оммавий ахборот воситаларида, махсус ахборот портали орқали давлат харидларининг электрон тизимида, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ва Энергетика вазирлигининг (углеводород хом ашёси объектлари бўйича) расмий веб-сайтида эълон қилиниши керак. Шунингдек, хабарнома чет элдаги Ўзбекистон Республикасининг элчихоналари ва халқаро молия институтларининг ҳамда хорижий ихтисослашган таҳлилий интернет ресурсларининг расмий веб-сайтида ҳам эълон қилиниши мумкин.
(46-банднинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 декабрдаги 685-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/685/1010-сон)
Хабарномада қуйидаги маълумотлар бўлиши керак:
аризани тўлдириш намунаси;
тендерга қўйилаётган ер қаъри участкасининг номи;
тендернинг ўтказиладиган вақти ва жойи, шу жумладан аризалар қабул қилинадиган манзил, аризалар беришнинг тугаш санаси ва соати;
тендерда қатнашиш шартлари;
дастлабки малака ҳужжатларини беришга доир сўров (талабгорларга қўйиладиган талаблар);
таклифлар бериш муддати тугайдиган сана ва вақт;
таклифларни расмийлаштиришга доир талаблар;
ер қаъри участкаси тўғрисидаги йириклаштирилган геологик ва бошқа маълумотлар.
Тендерни ўтказиш тўғрисидаги хабарнома қонунчиликка зид бўлмаган бошқа ахборотни ҳам ўз ичига олиши мумкин.
Тендер комиссияси томонидан тендер объектининг бошланғич нархини белгилаш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, объектнинг нархи ушбу Низомнинг 37-бандида кўрсатилган миқдорлардан кам бўлмаган миқдорда белгиланади.
47. Дастлабки малакалашдан ўтган талабгорларнинг тендер таклифларини кафолатлаш учун закалат пули миқдори ер қаъри участкасидан фойдаланишнинг мақсади ва фойдали қазилмаларнинг турларига боғлиқ ҳолда тендер комиссияси томонидан белгиланади.
48. Ғолиб томонидан тендер объекти қиймати аввал тўланган закалат пули чегирилган ҳолда тўланади.
49. Тендерда қатнашиш учун аризалар қуйидаги ҳолларда:
ариза уни қабул қилишнинг белгиланган санасидан ва тугайдиган вақтидан кейин берилганда;
ариза белгиланган талаблар бузилган ҳолда берилганда, шу жумладан агар унинг мазмуни тендернинг шартларига мувофиқ бўлмаса;
аризачи тақдим этган ҳужжатларда ишончсиз ёки нотўғри маълумотлар мавжуд бўлса;
аризачи ўзида тендер шартларида ер қаъри участкасидан фойдаланиш учун зарур молиявий ва техник воситалар мавжудлигини ёки мавжуд бўлишини тасдиқловчи далилларни тақдим этмаганда рад этилиши мумкин.
50. Аризачи ўзи тўғрисида нотўғри маълумотлар берганлигини тасдиқловчи фактлар тендер ўтказиш жараёнида аниқланса, мазкур аризачи танловдан четлатилади.
51. Ариза қабул қилингандан кейин ариза берувчига Махфийлик тўғрисидаги битим асосида сўралаётган ер қаъри участкаси бўйича батафсил геологик ва бошқа маълумотлар тўплами берилади.
Тижорат таклифи ариза берувчи мазкур тендерда ғолиб бўлган тақдирда давлат бюджетига ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатномани олишга тўланиши кафолатланадиган маблағ миқдори кўрсатилган ҳужжат ҳисобланади.
52. Тендерда қуйидаги асосий мезонлар бўйича ғолиб аниқланади:
ариза берувчининг кончилик соҳасидаги фаолият тажрибаси, унинг молиявий ҳолати ва молиялаштириш манбалари, техник ва технологик имкониятлари;
ер қаъри участкасидан фойдаланишни ташкил этиш бўйича ечимларнинг техник ва технологик афзалликлари, функционал ва инновацион тавсифлари;
танланган технологияларнинг одам саломатлиги, экология ва атроф муҳитга салбий таъсирини бартараф этиш, сув ва энергияни тежайдиган инновацион ечимлар ҳамда «яшил технологиялар»дан фойдаланиш чораларининг мавжудлиги;
аризачи таклиф этаётган тижорат таклифи суммасининг миқдори;
фойдали қазилмаларни қазиб олишда (ажратиб олишда) махсус рента солиғи бўйича солиқ ставкаларини оширилган миқдорда белгилаш таклифлари.
Тендер комиссияси томонидан танлов шартларидан келиб чиқиб қўшимча мезонлар белгиланиши мумкин.
53. Тендер ғолибини аниқлаш бўйича қарор тендер комиссияси томонидан ўн иш куни мобайнида қабул қилинади ва баённома билан расмийлаштирилади.
Тендер натижалари ҳақида бир иш кунида танлов иштирокчиларига ёзма маълумот берилади.
54. Тендер комиссиясининг баёни ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатнома бериш учун асос ҳисобланади.
55. Тендер ғолибига ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатнома тендер комиссиясининг баёнига асосан «Лицензия» ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали мазкур Низомнинг 56 — 67-бандлари билан белгиланган тартибда берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ер қаъридан фойдаланиш мақсадлари учун белгиланган тартибда олиб қўйилган (сотиб олинган) ер участкаси билан боғлиқ харажатлар ер қаъридан фойдаланувчи томонидан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий зарарларни компенсация қилиш бўйича республика мақсадли жамғармасига рухсатнома расмийлаштирилгунга қадар қоплаб берилиши лозим.
(55-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 февралдаги 76-сонли қарори таҳририда)
7-боб. Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатномаларни «биринчи келган биринчи олади» тамойилига биноан аризаларни тўғридан-тўғри кўриб чиқиш натижалари бўйича бериш тартиби
1-§. Геологик жиҳатдан ўрганиш, фойдали қазилмаларни кавлаб олиш ва техноген минерал ҳосилалардан фойдаланиш учун ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган рухсатнома
Олдинги таҳрирга қаранг.
56. Ушбу Низомнинг 8, 9 ва 10-бандларида келтирилган ҳолатларда геологик жиҳатдан ўрганиш, фойдали қазилмаларни кавлаб олиш ва техноген минерал ҳосилалардан фойдаланиш учун ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган рухсатномани олиш учун талабгорлар Ер қаъридан фойдаланиш марказига «Лицензия» ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ ариза беради ва уни ўз электрон рақамли имзоси билан тасдиқлайди.
(56-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 декабрдаги 685-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/685/1010-сон)
Геологик жиҳатдан ўрганиш, фойдали қазилмаларни кавлаб олиш ва техноген минерал ҳосилалардан фойдаланиш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган рухсатномаларни «биринчи келган биринчи олади» тамойилига биноан аризаларни тўғридан-тўғри кўриб чиқиш натижалари асосида бериш ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ер қаъридан фойдаланиш маркази зарур ҳужжатларни ва бошқа ваколатли органлардаги мавжуд ахборотларни белгиланган тартибда ҳамкорлик қилиш орқали, шу жумладан, электрон шаклда мустақил равишда олади, мазкур бандда назарда тутилган ҳужжатлар ва ахборотлар бундан мустасно.
(56-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 декабрдаги 685-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/685/1010-сон)
57. Геологик жиҳатдан ўрганиш, фойдали қазилмаларни кавлаб олиш ва техноген минерал ҳосилалардан фойдаланиш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган рухсатнома олиш учун берилган аризани кўриб чиқиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 баробари миқдорида йиғим ундирилади.
Давлат хизматларини кўрсатиш учун ундирилган йиғим суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:
а) «Лицензия» ахборот тизими орқали мурожаат этилганда:
20 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармаси шахсий ғазна ҳисобварағига ўтказилади;
0,5 фоизи — Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига;
қолган маблағлар тўлиқ рухсатнома берувчи Ваколатли органнинг бюджетдан ташқари жамғармасига ўтказилади;
б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:
10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармаси шахсий ғазна ҳисобварағига ўтказилади;
11,25 фоизи — Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига ўтказилади;
қолган маблағлар тўлиқ рухсатнома берувчи Ваколатли органнинг бюджетдан ташқари жамғармасига ўтказилади.
Давлат хизматларини кўрсатиш учун йиғим тўланганлигини тасдиқлаш Ягона биллинг тизими орқали амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(57-банднинг ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 7 декабрдаги ПҚ-439-сон қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.12.2022 й., 07/22/439/1081-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
58. Геологик жиҳатдан ўрганиш, фойдали қазилмаларни кавлаб олиш ва техноген минерал ҳосилалардан фойдаланиш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган рухсатномалар олиш учун ариза берувчиларга сўралаётган ер қаъри участкаси бўйича геологик ва бошқа маълумотлар тўплами ҳамда ер қаъри участкасидан фойдаланиш шартлари Ер қаъридан фойдаланиш маркази томонидан йигирма кундан кечиктирмай «Лицензия» ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали берилади.
(58-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 декабрдаги 685-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/685/1010-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Зарур ҳолларда, маълумотлар тўпламини олиш учун ариза берувчи томонидан махфийлик тўғрисидаги битим имзоланиши талаб этилиши мумкин. Бунда, Ер қаъридан фойдаланиш маркази ариза берилган кундан бошлаб 10 кундан кечиктирмай ариза берувчига махфийлик тўғрисидаги битим лойиҳасини «Лицензия» ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали тақдим этади.
(58-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 декабрдаги 685-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/685/1010-сон)
Геологик ва бошқа маълумотлар тўплами ариза берувчи билан келишилган ер қаъри участкаси майдонининг контури, кон-техник, технологик ва бошқа маълумотлар йириклаштирилган техник-иқтисодий асослаш ёки техник-иқтисодий асослашни ишлаб чиқиш учун етарли ҳажмда бўлиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
59. Ариза берувчи уч иш куни мобайнида ер қаъри участкасидан фойдаланиш шартларини электрон рақамли имзоси билан имзолайди ва «Лицензия» ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали Ер қаъридан фойдаланиш марказига юборади.
Агар, ариза берувчи ўттиз кун ичида ер қаъри участкасидан фойдаланиш шартларини имзоламаса, Ер қаъридан фойдаланиш маркази ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатнома беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш ҳуқуқига эга.
(59-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 декабрдаги 685-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/685/1010-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
60. Ер қаъридан фойдаланиш маркази ариза берувчи томонидан ер қаъри участкаларидан фойдаланиш шартлари имзоланган кундан бошлаб бир иш куни муддатда QR-код (матрик штрихли код) қўйилган рухсатномани расмийлаштиради.
(60-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 декабрдаги 685-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/685/1010-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
61. Рухсатнома расмийлаштирилган ер қаъридан фойдаланувчи томонидан тегишли ер қаъри участкаси бўйича ушбу Низомнинг 40-бандига мувофиқ талаб этиладиган ҳужжатлар тўплами Ер қаъридан фойдаланиш марказига «Лицензия» ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали тақдим этилади.
(61-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 декабрдаги 685-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/685/1010-сон)
62. Рухсатнома расмийлаштирилган ер қаъридан фойдаланувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиш ушбу Низомнинг 41, 42 ва 43-бандларига мувофиқ белгиланган тартибда амалга оширилади.
63. Геологик жиҳатдан ўрганиш, фойдали қазилмаларни кавлаб олиш ва техноген минерал ҳосилалардан фойдаланиш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган рухсатномаларни бериш қуйидаги ҳолларда рад этилиши мумкин:
ариза берувчи томонидан нотўғри расмийлаштирилган ҳужжатлар, шу жумладан, рухсатнома олиш учун зарур бўлган маълумотлар тўлиқ бўлмаганда;
ариза берувчи ўзи ҳақида нотўғри маълумот тақдим этганда;
ариза берувчи ишларни самарали олиб борилиши учун малакали мутахассислар, зарур молиявий ва техник воситаларнинг мавжудлигини тасдиқловчи маълумотни тақдим этмаганда;
ариза берувчи ер қаъридан фойдаланиш шартларини ўттиз кун муддатда имзоламаганда.
Геологик жиҳатдан ўрганиш, фойдали қазилмаларни кавлаб олиш ва техноген минерал ҳосилалардан фойдаланиш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган рухсатнома берилиши рад этилганлигига норозилик бўлганда, ариза берувчи қонун билан белгиланган тартибда рад этилганлик юзасидан шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
Олдинги таҳрирга қаранг.
64. Геологик жиҳатдан ўрганиш, фойдали қазилмаларни кавлаб олиш ва техноген минерал ҳосилалардан фойдаланиш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган рухсатномалар беришни рад қилиш тўғрисида қарор қабул қилинганидан сўнг Ер қаъридан фойдаланиш маркази бир иш куни ичида ариза берувчига рад этилганлик тўғрисида «Лицензия» ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали хабарномани йўллайди, унда рад этилиш сабаблари ҳамда уларни бартараф этган ҳолда ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун тақдим этиш муддати кўрсатилади.
(64-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 декабрдаги 685-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/685/1010-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Агар Ер қаъридан фойдаланиш маркази ариза берувчининг рухсатномани бериш тўғрисидаги аризасини кўриб чиқиш, уни бериш ёки беришни рад этиш муддати мобайнида талабгорга рухсатномани бермаса ва уни беришни рад этмаса, ушбу боби 1-параграфида назарда тутилган муддатлар ўтганидан кейин ариза берувчи амалга оширилиши учун рухсатнома олиш ниятида бўлган фаолиятни (ҳаракатни) амалга ошириш ҳуқуқига, бу ҳақда Ер қаъридан фойдаланиш марказини «Лицензия» ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали хабардор қилган ҳолда, эга бўлади.
(64-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 декабрдаги 685-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/685/1010-сон)
Ариза берувчи рад этилишига асос бўлган сабабларни бартараф этиб, қайта кўриб чиқиш учун топширишга ҳақли бўлган муддат бунда ўттиз кун этиб белгиланади.
65. Ариза берувчи томонидан ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатнома беришни рад этилишига асос бўлган сабаблар белгиланган муддатларда бартараф этилган ҳолда, ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш, рад қилиниш сабаблари бартараф этилганлиги тўғрисидаги маълумот билан бирга топшириладиган ариза олинган кундан эътиборан ўн иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда амалга оширилади.
66. Аризани такроран кўриб чиқишда рухсатнома беришнинг олдинги рад этилишига асос бўлган сабаблар билан хабарда кўрсатилган янги сабаблар бўйича рад этилишига йўл қўйилмайди, олдинги қоидабузишлар бартараф этилишини тасдиқловчи маълумотлар билан боғлиқ рад этиш сабаблари кўрсатилиши бундан мустасно.
Ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун ҳақ олинмайди.
67. Ариза берувчи томонидан рад этилганлик тўғрисида хабарномада кўрсатилган муддат ўтиб бўлганидан сўнг берилган ариза янгидан берилган ариза деб ҳисобланади ва ушбу Низомнинг 7-боби 1-параграфида белгиланган тартибда кўриб чиқилади.
2-§. Фойдали қазилмаларни кавлаб олиш билан боғлиқ бўлмаган мақсадларда ер ости иншоотларини қуриш ва ишлатиш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган рухсатнома
68. Фойдали қазилмаларни кавлаб олиш билан боғлиқ бўлмаган мақсадларда ер ости иншоотларини қуриш ва ишлатиш учун ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган рухсатнома олиш учун талабгор шахс Ваколатли органга «Лицензия» ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали мазкур Низомнинг 5-иловасига мувофиқ ариза беради ва уни ўз электрон рақамли имзоси билан тасдиқлайди. Бунда, ер қаъри маконидан фойдали қазилмаларни кавлаб олиш билан боғлиқ бўлмаган қуйидаги мақсадларда Ваколатли органга:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Экология вазирлигига — чиқиндиларни сақлаш ва кўмиб ташлаш учун;
(68-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 декабрдаги 685-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/685/1010-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ер қаъридан фойдаланиш марказига — углеводородларни ер остида сақлаш учун мурожаат қилинади.
(68-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 декабрдаги 685-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/685/1010-сон)
Ер ости иншоотларини қуриш ва ишлатиш учун ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатнома бериш ушбу Низомга 6-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
Ваколатли орган керакли бўлган ҳужжатларни ва бошқа тегишли давлат органларидаги мавжуд ахборотларни белгиланган тартибда ҳамкорлик қилиш орқали мустақил равишда, шу жумладан электрон шаклда олади (мазкур бандда кўзда тутилган ҳужжатлар ва ахборотлар бундан мустасно).
69. Фойдали қазилмаларни кавлаб олиш билан боғлиқ бўлмаган мақсадларда ер ости иншоотларини қуриш ва ишлатиш учун ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган рухсатнома олиш учун берилган аризани кўриб чиқиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 баравари миқдорида йиғим ундирилади.
Давлат хизматларини кўрсатиш учун ундирилган йиғим суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:
а) «Лицензия» ахборот тизими орқали мурожаат этилганда:
20 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармаси шахсий ғазна ҳисобварағига ўтказилади;
0,5 фоизи — Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига;
қолган маблағлар тўлиқ рухсатнома берувчи органнинг бюджетдан ташқари жамғармасига ўтказилади;
б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:
10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармаси шахсий ғазна ҳисобварағига ўтказилади;
11,25 фоизи — Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига ўтказилади;
қолган маблағлар тўлиқ рухсатнома берувчи органнинг бюджетдан ташқари жамғармасига ўтказилади.
Давлат хизматларини кўрсатиш учун йиғим тўланганлигини тасдиқлаш Ягона биллинг тизими орқали амалга оширилади.
70. Ариза қабул қилинганидан сўнг ваколатли орган ўн кун муддатда рухсатномага киритилаётган ер қаъри участкасидан фойдаланиш шартлари лойиҳасини ишлаб чиқади.
71. Ер қаъри участкасидан фойдаланиш шартлари лойиҳаси танишиш ва имзолаш учун ариза берувчига «Лицензия» ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали тақдим этилади.
Ариза берувчи беш кундан ошмайдиган муддатда ер қаъри участкасидан фойдаланиш шартлари лойиҳасини кўриб чиқади ва электрон рақамли имзоси билан имзолайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
72. Ариза берувчи томонидан ер қаъри участкасидан фойдаланиш шартлари имзоланганидан сўнг ваколатли орган (Экология вазирлигига — чиқиндиларни сақлаш ва кўмиб ташлаш учун, Ер қаъридан фойдаланиш марказига — углеводородларни ер остида сақлаш учун) уч кун муддатда QR-код (матрик штрихли код) қўйилган рухсатномани расмийлаштиради.
(72-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 декабрдаги 685-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/685/1010-сон)
73. Фойдали қазилмаларни кавлаб олиш билан боғлиқ бўлмаган мақсадларда ер ости иншоотларини қуриш ва ишлатиш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган рухсатномаларни бериш қуйидаги ҳолларда рад этилиши мумкин:
ариза берувчи томонидан нотўғри расмийлаштирилган ҳужжатлар тақдим этилса, шу жумладан, рухсатнома олиш учун зарур бўлган маълумотлар тўлиқ бўлмаганда;
ариза берувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатларда нотўғри маълумотлар аниқланганда;
ариза берувчи ер қаъридан фойдаланиш шартларини ўттиз кун муддатда имзоламаганда.
Фойдали қазилмаларни кавлаб олиш билан боғлиқ бўлмаган мақсадларда ер ости иншоотларини қуриш ва ишлатиш учун ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган рухсатнома бошқа сабабларга кўра рад этилишига йўл қўйилмайди.
Фойдали қазилмаларни кавлаб олиш билан боғлиқ бўлмаган мақсадларда ер ости иншоотларини қуриш ва ишлатиш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган рухсатнома берилиши рад этилганлигидан норози бўлинганда, ариза берувчи қонун билан белгиланган тартибда рад этилганлик юзасидан шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
74. Фойдали қазилмаларни кавлаб олиш билан боғлиқ мақсадларда бўлмаган ер ости иншоотларини қуриш ва ишлатиш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган рухсатномалар беришни рад қилиш тўғрисида қарор қабул қилинганидан сўнг ваколатли орган бир иш куни ичида ариза берувчига рад этилганлик тўғрисида «Лицензия» ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали хабарномани йўллайди, унда рад этиш сабаблари ҳамда уларни бартараф этган ҳолда ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун тақдим этиш муддати кўрсатилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Агар Ер қаъридан фойдаланиш маркази ариза берувчининг рухсатномани бериш тўғрисидаги аризасини кўриб чиқиш, уни бериш ёки беришни рад этиш муддати мобайнида талабгорга рухсатномани бермаса ва уни беришни рад этмаса, ушбу боб 2-параграфида назарда тутилган муддатлар ўтганидан кейин ариза берувчи амалга оширилиши учун рухсатнома олиш ниятида бўлган фаолиятни (ҳаракатни) амалга ошириш ҳуқуқига, бу ҳақда Ер қаъридан фойдаланиш марказини «Лицензия» ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали хабардор қилган ҳолда, эга бўлади.
(74-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 декабрдаги 685-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/685/1010-сон)
75. Ариза берувчи томонидан ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатнома бериш рад этилишига асос бўлган сабаблар белгиланган муддатларда бартараф этилган ҳолда, ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш, рад қилиниш сабаблари бартараф этилганлиги тўғрисидаги маълумот билан бирга топшириладиган ариза олинган кундан эътиборан ўн иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда амалга оширилади.
Ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун ҳақ олинмайди.
3-§. Муҳофаза этиладиган геологик объектларни барпо этиш учун ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган рухсатнома
Олдинги таҳрирга қаранг.
76. Муҳофаза этиладиган геологик объектларни барпо этиш учун ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган рухсатнома олиш учун рухсатнома олувчи Ер қаъридан фойдаланиш марказига «Лицензия» ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали мазкур Низомнинг 7-иловасига мувофиқ буюртма беради ва уни ўз электрон рақамли имзоси билан тасдиқлайди.
(76-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 декабрдаги 685-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/685/1010-сон)
Муҳофаза этиладиган геологик объектларни барпо этиш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган рухсатномаларни бериш ушбу Низомга 8-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
Ваколатли орган керакли бўлган ҳужжатларни ва бошқа ваколатли органлардаги мавжуд ахборотларни белгиланган тартибда ҳамкорлик қилиш орқали мустақил равишда, шу жумладан электрон шаклда олади (мазкур бандда кўзда тутилган ҳужжатлар ва ахборотлар бундан мустасно).
77. Муҳофаза этиладиган геологик объектларни барпо этиш учун ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган рухсатнома олиш учун берилган буюртмани кўриб чиқиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 баробари миқдорида йиғим ундирилади.
Давлат хизматларини кўрсатиш учун ундирилган йиғим суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:
а) «Лицензия» ахборот тизими орқали мурожаат этилганда:
20 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармаси шахсий ғазна ҳисобварағига ўтказилади;
0,5 фоизи — Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига;
қолган маблағлар тўлиқ рухсатнома берувчи органнинг бюджетдан ташқари жамғармасига ўтказилади;
б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:
10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармаси шахсий ғазна ҳисобварағига ўтказилади;
11,25 фоизи — Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига ўтказилади;
қолган маблағлар тўлиқ рухсатнома берувчи органнинг бюджетдан ташқари жамғармасига ўтказилади.
Давлат хизматларини кўрсатиш учун йиғим тўланганлигини тасдиқлаш Ягона биллинг тизими орқали амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
78. Буюртмалар экспертизаси улар тақдим этилган вақтдан бошлаб бир ҳафталик муддатда Ер қаъридан фойдаланиш маркази томонидан амалга оширилади.
(78-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 декабрдаги 685-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/685/1010-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
79. Буюртмалар экспертизадан ўтказилганидан сўнг Ер қаъридан фойдаланиш маркази томонидан бир иш куни муддатда рухсатномага киритилаётган ер қаъри участкасидан фойдаланиш шартлари лойиҳаси тайёрланади ва танишиб чиқиш ҳамда имзолаш учун ариза берувчига тақдим этилади.
(79-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 декабрдаги 685-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/685/1010-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
80. Ариза берувчи томонидан ер қаъри участкасидан фойдаланиш шартлари электрон рақамли имзоси билан тасдиқланганидан сўнг Ер қаъридан фойдаланиш маркази бир иш куни муддатда QR-код (матрик штрихли код) қўйилган рухсатномани расмийлаштиради.
(80-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 декабрдаги 685-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/685/1010-сон)
81. Муҳофаза этиладиган геологик объектларни барпо этиш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган рухсатномаларни бериш қуйидаги ҳолларда рад этилиши мумкин:
ариза берувчи томонидан нотўғри расмийлаштирилган ҳужжатлар тақдим этилганда, шу жумладан, рухсатнома олиш учун зарур бўлган маълумотлар тўлиқ бўлмаганда;
ариза берувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатларда нотўғри маълумотлар аниқланганда;
ариза берувчи ер қаъридан фойдаланиш шартларини ўттиз кун мобайнида имзоламаганда.
Муҳофаза этиладиган геологик объектларни барпо этиш учун ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган рухсатнома бошқа сабабларга кўра рад этилишига йўл қўйилмайди.
Муҳофаза этиладиган геологик объектларни барпо этиш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган рухсатнома берилиши рад этилганлигидан норози бўлганда ариза берувчи қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда рад этилганлик юзасидан шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
Олдинги таҳрирга қаранг.
82. Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатномалар беришни рад қилиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда Ер қаъридан фойдаланиш маркази бир иш куни ичида ариза берувчига рад этилганлик тўғрисида «Лицензия» ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали хабарномани йўллайди, унда рад этилиш сабаблари ҳамда уларни бартараф этган ҳолда ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун тақдим этиш муддати кўрсатилади.
Агар Ер қаъридан фойдаланиш маркази ариза берувчининг рухсатномани бериш тўғрисидаги аризасини кўриб чиқиш, уни бериш ёки беришни рад этиш муддати мобайнида талабгорга рухсатномани бермаса ва уни беришни рад этмаса, ушбу боб 3-параграфида назарда тутилган муддатлар ўтганидан кейин ариза берувчи амалга оширилиши учун рухсатнома олиш ниятида бўлган фаолиятни (ҳаракатни) амалга ошириш ҳуқуқига, бу ҳақда Ер қаъридан фойдаланиш марказини «Лицензия» ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали хабардор қилган ҳолда, эга бўлади.
(82-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 декабрдаги 685-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/685/1010-сон)
83. Ариза берувчи томонидан ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатнома бериш рад этилишига асос бўлган сабаблар белгиланган муддатларда бартараф этилган тақдирда, ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш, рад қилиш сабаблари бартараф этилганлиги тўғрисидаги маълумот билан бирга топшириладиган буюртма олинган кундан эътиборан ўн иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда амалга оширилади.
Ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун ҳақ олинмайди.
4-§. Нодир тош хом ашёси намуналарини, палеонтологик қолдиқларни ва бошқа геологик коллекциябоп материалларни тўплаш учун ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган рухсатнома
Олдинги таҳрирга қаранг.
84. Нодир тош хом ашёси намуналарини, палеонтологик қолдиқларни ва бошқа геологик коллекциябоп материалларни тўплаш учун ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган рухсатнома олиш учун рухсатнома олувчи Ер қаъридан фойдаланиш марказига «Лицензия» ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали мазкур Низомнинг 9-иловасига мувофиқ буюртма беради ва уни ўз электрон рақамли имзоси билан тасдиқлайди.
(84-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 декабрдаги 685-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/685/1010-сон)
Нодир тош хом ашёси намуналарини, палеонтологик қолдиқларни ва бошқа геологик коллекциябоп материалларни тўплаш учун ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган рухсатнома бериш ушбу Низомга 10-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
Ваколатли орган керакли бўлган ҳужжатларни ва бошқа ваколатли органлардаги мавжуд ахборотларни белгиланган тартибда ҳамкорлик қилиш орқали мустақил равишда, шу жумладан электрон шаклда олади (мазкур бандда кўзда тутилган ҳужжатлар ва ахборотлар бундан мустасно).
85. Нодир тош хом ашёси намуналарини, палеонтологик қолдиқларни ва бошқа геологик коллекциябоп материалларни тўплаш учун ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган рухсатнома олиш учун берилган буюртмани кўриб чиқиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 баравари миқдорида йиғим ундирилади.
Давлат хизматларини кўрсатиш учун ундирилган йиғим суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:
а) «Лицензия» ахборот тизими орқали мурожаат этилганда:
20 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармаси шахсий ғазна ҳисобварағига ўтказилади;
0,5 фоизи — Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига;
қолган маблағлар тўлиқ рухсатнома берувчи органнинг бюджетдан ташқари жамғармасига ўтказилади;
б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:
10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармаси шахсий ғазна ҳисобварағига ўтказилади;
11,25 фоизи — Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига ўтказилади;
қолган маблағлар тўлиқ рухсатнома берувчи органнинг бюджетдан ташқари жамғармасига ўтказилади.
Давлат хизматларини кўрсатиш учун йиғим тўланганлигини тасдиқлаш Ягона биллинг тизими орқали амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
86. Буюртма экспертизаси тақдим этилган вақтдан бошлаб бир ҳафта муддатда Ер қаъридан фойдаланиш маркази томонидан амалга оширилади.
(86-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 декабрдаги 685-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/685/1010-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
87. Буюртма экспертизадан ўтказилганидан сўнг Ер қаъридан фойдаланиш маркази томонидан бир иш куни муддатда рухсатномага киритилаётган нодир тош хом ашёси намуналарини, палеонтологик қолдиқларни ва бошқа геологик коллекциябоп материалларни тўплаш ер қаъри участкасидан фойдаланиш шартлари лойиҳаси тайёрланади ва танишиб чиқиш ва имзолаш учун ариза берувчига «Лицензия» ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали тақдим этилади.
(87-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 декабрдаги 685-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/685/1010-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
88. Ариза берувчи томонидан ер қаъри участкасидан фойдаланиш шартлари электрон рақамли имзоси билан тасдиқланганидан сўнг Ер қаъридан фойдаланиш маркази бир иш куни муддатда QR-код (матрик штрихли код) қўйилган рухсатномани расмийлаштиради.
(88-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 декабрдаги 685-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/685/1010-сон)
89. Нодир тош хом ашёси намуналарини, палеонтологик қолдиқларни ва бошқа геологик коллекциябоп материалларни тўплаш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган рухсатномаларни бериш қуйидаги ҳолларда рад этилиши мумкин:
ариза берувчи томонидан зарур тарзда расмийлаштирилмаган ҳужжатлар тақдим этилганда, шу жумладан, рухсатнома олиш учун зарур бўлган маълумотлар тўлиқ бўлмаганда;
ариза берувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатларда нотўғри маълумотлар аниқланганда;
ариза берувчи ер қаъридан фойдаланиш шартларини ўттиз кун мобайнида имзоламаганда.
Нодир тош хом ашёси намуналарини, палеонтологик қолдиқларни ва бошқа геологик коллекциябоп материалларни тўплаш учун ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган рухсатнома бошқа сабабларга кўра рад этилишига йўл қўйилмайди.
Нодир тош хом ашёси намуналарини, палеонтологик қолдиқларни ва бошқа геологик коллекциябоп материалларни тўплаш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган рухсатнома берилиши рад этилганлигидан норози бўлинганда, ариза берувчи қонунда белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
Олдинги таҳрирга қаранг.
90. Нодир тош хом ашёси намуналарини, палеонтологик қолдиқларни ва бошқа геологик коллекциябоп материалларни тўплаш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган рухсатномалар беришни рад қилиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, Ер қаъридан фойдаланиш маркази бир иш куни ичида ариза берувчига рад этилганлик тўғрисида «Лицензия» ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали хабарномани йўллайди, унда рад этилиш сабаблари ҳамда уларни бартараф этган ҳолда ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун тақдим этиш муддати кўрсатилади.
Агар Ер қаъридан фойдаланиш маркази ариза берувчининг рухсатномани бериш тўғрисидаги аризасини кўриб чиқиш, уни бериш ёки беришни рад этиш муддати мобайнида талабгорга рухсатномани бермаса ва уни беришни рад этмаса, ушбу боб 4-параграфида назарда тутилган муддатлар ўтганидан кейин ариза берувчи амалга оширилиши учун рухсатнома олиш ниятида бўлган фаолиятни (ҳаракатни) амалга ошириш ҳуқуқига, бу ҳақда Ер қаъридан фойдаланиш марказини «Лицензия» ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали хабардор қилган ҳолда, эга бўлади.
(90-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 декабрдаги 685-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/685/1010-сон)
91. Ариза берувчи томонидан ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатнома бериш рад этилишига асос бўлган сабаблар белгиланган муддатларда бартараф этилган тақдирда, ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш рад қилиш сабаблари бартараф этилганлиги тўғрисидаги маълумот билан бирга топшириладиган ариза олинган кундан эътиборан ўн иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда амалга оширилади.
Ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун ҳақ олинмайди.
8-боб. Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатномаларни расмийлаштириш ва бериш, ушбу ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш ҳамда давлат ҳисобига олиш тартиби
92. Рухсатнома мазкур Низомнинг 11-иловасида келтирилган шаклда QR-код (матрик штрихли код) қўйиб расмийлаштирилади.
Стратегик турдаги (асосий) фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатнома паспорти 12-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
93. Ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилиши шарт. Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш рухсатнома беришга ваколатли органлар томонидан амалга оширилади.
94. Ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатномалар реестрига тегишли ёзувни киритиш йўли билан амалга оширилади.
Рухсатнома беришга ваколатли орган реестрларни ер қаъри участкаларидан фойдаланишнинг ҳар бир тури бўйича белгиланган тартибда алоҳида-алоҳида юритади.
95. Ҳар бир реестрда қуйидагилар кўрсатилган бўлиши керак:
ер қаъридан фойдаланувчи тўғрисидаги асосий маълумотлар (номи, ташкилий-ҳуқуқий шакли, солиқ тўловчининг идентификация рақами, почта манзили, телефон ва факс рақамлари);
фойдаланишга берилган ер қаъри участкасининг номи;
ер қаъри участкасининг тури ва ундан фойдаланиш мақсади;
рухсатнома берилган сана ва тартиб рақами;
рухсатноманинг амал қилиш муддати;
рухсатномани қайта расмийлаштиришнинг асоси ва санаси;
ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини чеклаш, тўхтатиб туриш ёки тугатишнинг асоси ва санаси.
96. Ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатнома реестрларидаги маълумотлар, очиқ бўлган маълумотлар базаси ҳисобланиб, мазкур реестр билан юридик ва жисмоний шахслар танишиб чиқиши мумкин.
97. Ер қаъридан фойдаланиш ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилгандан кейин фойдаланишга берилган ер қаъри участкаси давлат ҳисобига олинади.
98. Фойдаланишга берилган ер қаъри участкаларини давлат ҳисобига олиш ваколатли орган томонидан тегишли ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш материаллари олинган кундан бошлаб ўн кун муддатда амалга оширилади.
9-боб. Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини чеклаш, тўхтатиб туриш ва тугатиш
99. Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи «Ер ости бойликлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида назарда тутилган ҳолларда, шунингдек, алоҳида битимларда назарда тутилган ҳолларда чекланиши, тўхтатиб турилиши ёки муддатидан олдин тўхтатилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
100. Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини чеклаш, тўхтатиб туриш ёки муддатидан олдин тўхтатиш ваколатли орган (Ер қаъридан фойдаланиш маркази ёки Экология вазирлиги — чиқиндиларни сақлаш ва кўмиб ташлаш учун) томонидан судга берилган аризалари асосида суд тартибида амалга оширилади.
(100-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 декабрдаги 685-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/685/1010-сон)
101. Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини чеклаш, тўхтатиб туриш ёки муддатидан олдин тўхтатиш ваколатли орган томонидан ер қаърини геологик ўрганиш, улардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш давлат назорати органларининг тақдимномалари асосида амалга оширилади, қонун ҳужжатларига мувофиқ фойдали қазилмаларни кавлаб олиш билан боғлиқ бўлмаган мақсадларда ер ости иншоотларини қуриш ва ишлатиш учун ер қаъри участкалари бундан мустасно.
102. Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини чеклаш барча участкада ёхуд унинг бир қисмида пайдо бўлган хавф-хатарлар ёки ер қаъридан фойдаланиш талаблари ва шартларининг, ер қаърини геологик ўрганиш бўйича ишларни юритиш нормалари ва қоидаларининг йўл қўйилган бузилишлари бартараф этилгунгача, бироқ уч ойдан кўп бўлмаган муддатга ишларнинг муайян турлари амалга оширилиши тақиқлаб қўйилишига сабаб бўлади.
103. Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқининг тўхтатиб турилиши тўхтатиб туриш учун асос бўлган сабаблар бартараф этилгунгача, бироқ олти ойдан кўп бўлмаган муддатда ишларнинг барча турлари амалга оширилишининг тақиқлаб қўйилишига сабаб бўлади, кон ишланмаларининг сақланишини таъминлаш, иморатлар, иншоотлар ва асбоб-ускуналарни авариясиз, одамлар ва атроф-муҳит учун хавфсиз ҳолатда сақлаш ишлари бундан мустасно.
Олдинги таҳрирга қаранг.
104. Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи муддатидан олдин бекор қилинишига асос бўлувчи қўпол қоидабузарликларнинг рўйхати:
(104-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 декабрдаги 685-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/685/1010-сон)
агар ер қаъридан фойдаланувчи бир йил давомида ер қаъри участкасидан фойдаланишни бошламаган бўлса;
ер қаъридан фойдаланувчи томонидан ер қаъри участкасидан фойдаланишнинг асосий шартлари бузилганлиги (ер қаъри участкасини давлат рўйхатига қўйиш, экологик талабларга риоя қилиш, геология-қидирув ишлари ва/ёки қазиб олишнинг мўлжалланаётган ҳажмини таъминлаш, ижтимоий ва инвестиция мажбуриятларини бажариш);
ер қаъридан фойдаланиш билан боғлиқ ишларнинг таъсири доирасида аҳоли ҳаёти ва соғлиғига, атроф-муҳитга таҳдид юзага келиши;
ер қаъридан фойдаланганлик учун тўловларни мунтазам равишда тўламаган тақдирда;
«Ер ости бойликлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида назарда тутилган талаблар қоидалар бажарилмаган тақдирда;
агар қоидабузарликлар мунтазам равишда амалга оширилса ёхуд ушбу ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқига нисбатан олдин чеклов ва/ёки тўхтатиб туриш қўйилган бўлса.
Ер қаъридан фойдаланиш ҳуқуқи тўхтатилган тақдирда фойдаланувчи ер қаъридан фойдаланишда бузилган ер участкаларини ва бошқа табиий объектларни улардан келгусида фойдаланиш учун яроқли ҳолга келтириш ишларини амалга оширишга, шунингдек, кон ишланмаларини ҳамда ушбу ер қаъри участкаларидан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган инфратузилма объектларини консервация қилиш ва/ёки йўқ қилиш ишларини бошлаши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
105. Ер қаъри участкаси фойдаланишга берилган юридик шахс тугатилиши сабабли ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи тўхтатилган тақдирда Ер қаъридан фойдаланиш маркази томонидан тузилган махсус комиссия ёки алоҳида битимлар шартларига биноан ер қаъри участкалари тақдим этилган тақдирда «Маҳсулот тақсимотига оид битимлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ бошқарув қўмитаси ер қаъри участкасидан фойдаланиш билан боғлиқ кон ишланмалари ва инфратузилма объектларини тугатиш тартиби ва шартлари тўғрисидаги масалаларни ҳал этиши керак.
(105-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 декабрдаги 685-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/685/1010-сон)
Кўрсатиб ўтилган ҳолларда ер қаъри участкаси рухсатнома берган орган балансига ўтади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
106. Ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи тўхтатиб турилганда ва (ёки) тўхтатилганда бу тўғрида Ер қаъридан фойдаланиш маркази уч иш куни мобайнида маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, Экология вазирлиги, Солиқ қўмитаси, Кон-геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси ва ер қаъри фойдаланишга берилган юридик шахсга қабул қилинган қарор тўғрисида тегишли ахборотни жўнатади.
(106-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 декабрдаги 685-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/685/1010-сон)
10-боб. Ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқидан ўзга шахс фойдасига воз кечиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
107. Фойдали қазилмаларни геологик жиҳатдан ўрганиш, қазиб олиш, техноген минерал ҳосилалардан фойдаланиш ҳуқуқи учун берилган рухсатнома эгаси Ер қаъридан фойдаланиш маркази билан келишган ҳолда ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини (тўлиқ ёки қисман) бошқа шахсга, агар ушбу шахс рухсатномада белгиланган шартларни бажариш мажбуриятини ўз зиммасига олса, бериши мумкин.
(107-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 декабрдаги 685-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/685/1010-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи қисман бошқа юридик шахсга берилганда фойдали қазилмаларнинг қолдиқ захирасининг бўлинишига қараб, иккала юридик шахсга ҳам техник-иқтисодий асосни ишлаб чиқиш мажбурияти юкланади ҳамда рухсатномаларнинг муддати ушбу техник-иқтисодий асослардан келиб чиқиб расмийлаштирилади.
(107-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 19 июндаги 381-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.06.2025 й., 09/25/381/0539-сон)
Бунда ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи ўзига ўтаётган шахс рухсатнома эгасига қўйилган талабларга мувофиқ бўлиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
«E-auksion» электрон савдо платформасида аукцион орқали реализация қилинган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатномаларни улар берилган санадан бошлаб икки йил мобайнида бошқа шахслар фойдасига воз кечиш, шу жумладан ер қаъри фойдаланувчиларининг таъсисчилари (операцион фаолиятини бошқариш овозига эга мажоритар акциядорлари)ни тўлиқ ўзгартириш тақиқланади.
(107-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 декабрдаги 685-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/685/1010-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
108. Ўзи томонидан қидирилган конда фойдали қазилмаларни кавлаш ишларига рухсатнома олишга мутлақ ҳуқуқи мавжуд бўлган ер қаърини геологик ўрганишга доир ишларни молиялаштирган юридик шахс ушбу ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини Ер қаъридан фойдаланиш маркази билан келишган ҳолда бошқа шахсга (тўлиқ ёки қисман) бериши мумкин.
(108-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 декабрдаги 685-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/685/1010-сон)
109. Алоҳида битимлар шартларида берилган ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини (тўлиқ ёки қисман) бошқа шахсга бериш «Маҳсулот тақсимоти тўғрисидаги битимлар ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 23-моддасига ва/ёки «Ер ости бойликлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
110. Ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини (тўлиқ ёки қисман) бошқа шахсга беришни келишиб олиш рухсатнома эгаси томонидан Ер қаъридан фойдаланиш марказига «Лицензия» ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали мазкур Низомнинг 13-иловасига мувофиқ ариза бериш йўли билан амалга оширилади.
(110-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 декабрдаги 685-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/685/1010-сон)
Аризада ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини бошқа шахсга бериш сабаблари, ер қаъридан фойдаланиш ҳуқуқи бошқа шахсга қисман берилган тақдирда эса — талабгорнинг фойдали қазилмаларни ёки техноген минерал ҳосилаларни қазиб олиш, қайта ишлаш билан боғлиқ фаолиятининг мўлжалланаётган тури кўрсатилади. Аризага ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи ўзига ўтаётган шахснинг рухсатнома эгасига қўйиладиган талабларга мувофиқлигини тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
111. Ер қаъридан фойдаланиш маркази ариза олинган кундан бошлаб ўн кун муддатда ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатномани (тўлиқ ёки қисман) бошқа шахсга қайта расмийлаштириб беради ёки асослантирилган хулосасини тақдим этган ҳолда рад этади.
Рухсатнома ариза берувчига «Лицензия» ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали юборилади.
Ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқига рухсатномани қайта расмийлаштириш рад этилганда хулоса асослантирилган бўлиши керак. Ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини беришни қайта келишиб олишда ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини беришни келишиб олиш рад этилган аввалги сабаблар кўрсатилмаган янги асослар бўйича уни рад этишга йўл қўйилмайди.
(111-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 19 июндаги 381-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.06.2025 й., 09/25/381/0539-сон)
11-боб. Ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатномани қайта расмийлаштириш
112. Ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатномани қайта расмийлаштириш қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:
юридик шахс қайта ташкил этилганда ёки унинг номи ўзгарганда;
ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи бошқа шахсга берилганда;
ер қаъри участкасидан фойдаланиш шартлари ўзгарганда;
ер қаъри участкасидан фойдаланиш муддати узайтирилганда.
113. Ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатномани қайта расмийлаштириш рухсатномани берган ваколатли орган томонидан рухсатнома эгасининг «Лицензия» ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали мазкур Низомнинг 14-иловасига мувофиқ берилган аризаси асосида амалга оширилади.
Юридик шахс қайта ташкил этилганда ёки унинг номи ўзгарганда ариза рухсатнома эгаси томонидан қайта рўйхатдан ўтказилгандан кейин ўн кун муддатда берилиши керак.
Ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатномани қайта расмийлаштириш тўғрисидаги аризага тегишли тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинади.
114. Рухсатномани қайта расмийлаштириш учун зарур ҳужжатлар илова қилинган ариза тушган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида ваколатли орган томонидан кўриб чиқилади (ушбу Низомда белгиланган ҳоллар бундан мустасно).
Ер қаъри участкасидан фойдаланиш муддатини узайтириш учун рухсатнома қайта расмийлаштирилганда ер қаъри участкаларидан фойдаланиш шартларининг бажарилиши тўғрисида берилган маълумотлар ваколатли орган томонидан ўрганиб чиқилади.
Тақдим этилган ариза ва ҳужжатлар бўйича камчиликлар аниқланган ҳолларда тегишли ер қаъридан фойдаланувчилар ўн иш кунида камчиликларни бартараф этишлари ва ваколатли органга бу ҳақда «Лицензия» ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали маълумот тақдим этишлари лозим. Бунда, ариза камчиликлар бартараф этилган ва маълумот тақдим қилинган кундан бошлаб уч иш куни мобайнида қайта кўриб чиқилади.
115. Ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатномани қайта расмийлаштириш учун ариза ва зарур ҳужжатларни кўриб чиқиш натижасига кўра ваколатли орган ер қаъри участкасидан фойдаланиш шартлари лойиҳасини имзолаш учун ариза берувчига «Лицензия» ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали тақдим этади.
Ариза берувчи уч иш куни муддатда ер қаъри участкасидан фойдаланиш шартлари лойиҳасини электрон рақамли имзоси билан тасдиқлайди ва «Лицензия» ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали ваколатли органга юборади.
116. Ер қаъридан фойдаланиш учун рухсатнома қайта расмийлаштирилганда бир иш куни муддатда тегишли реестрга ўзгартиришлар киритилади ва ваколатли орган QR-код (матрик штрихли код) қўйилган рухсатномани расмийлаштиради.
117. Ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатнома қайта расмийлаштирилганда рухсатнома беришга буюртманома кўриб чиқилганлиги учун тўланадиган сумманинг эллик фоизи миқдорида йиғим ундирилади.
Давлат хизматларини кўрсатиш учун ундирилган йиғим суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:
а) «Лицензия» ахборот тизими орқали мурожаат этилганда:
20 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармаси шахсий ғазна ҳисобварағига ўтказилади;
0,5 фоизи — Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига;
қолган маблағлар тўлиқ рухсатнома берувчи органнинг бюджетдан ташқари жамғармасига ўтказилади;
б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:
10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармаси шахсий ғазна ҳисобварағига ўтказилади;
11,25 фоизи — Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига ўтказилади;
қолган маблағлар тўлиқ рухсатнома берувчи органнинг бюджетдан ташқари жамғармасига ўтказилади.
Давлат хизматларини кўрсатиш учун йиғим тўланганлигини тасдиқлаш Ягона биллинг тизими орқали амалга оширилади.
12-боб. Якунловчи қоидалар
118. Ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш, ундан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан давлат назорати маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, шунингдек, ваколатли органлар томонидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
119. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатномалар бериш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Стратегик турдаги (асосий) фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатномаларни электрон онлайн-аукцион орқали бериш
СХЕМАСИ
Олдинги таҳрирга қаранг.

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлар

1 босқич

(тайёргарлик босқичи)

Ер қаъридан фойдаланиш маркази

Ер қаъри участкалари рўйхатини шакллантиради ва тасдиқлайди.

Ҳар йили

Ер қаъридан фойдаланиш маркази

Ер қаъридан фойдаланиш ҳуқуқини аукционда реализация қилиш учун буюртманомаларни Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази» давлат унитар корхонасига (операторга) тақдим этади.

Тайёр бўлиши билан

Оператор

Аукцион ўтказилиши тўғрисидаги хабарномани ўз веб-порталида жойлаштиради.

Буюртма олинган кундан бошлаб

2 босқич

(аукционни ўтказиш)

Ариза берувчи

Аукционда иштирок этиш учун электрон шаклда ариза топширади, унда лот рақами ва ер қаъри участкаси номини кўрсатади.

60 кун мобайнида

Оператор

Лот бўйича электрон аукцион савдолари ўтказади ва аукцион ғолибини эълон қилади.

1 иш куни мобайнида

Аукцион ғолиби

Таклиф суммасининг 100 фоизини ҳамда ер участкасини ажратиш материалларини тайёрлаш учун сарфланган тўловларни тўлайди.

Сотилган объектнинг қиймати БҲМнинг 5 минг бараваригача бўлганда 10 иш куни, 5 минг бараварига тенг ёки ундан ортиқ бўлганда 15 иш куни мобайнида

3 босқич

(рухсатнома бериш)

Оператор

Аукцион ғолиби (захирадаги ғолиб) томонидан сотиб олиш тўловлари тўлиқ тўлангандан сўнг аукцион ғолибига баённома расмийлаштиради ҳамда мазкур баённомани ва у томонидан имзоланган ер қаъридан фойдаланиш шартларини аукцион ғолибининг ва Ер қаъридан фойдаланиш марказининг шахсий кабинетига электрон шаклда юборади.

1 иш куни мобайнида

Ер қаъридан фойдаланиш маркази

Баённома асосида Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун тегишли рухсатномани, ЭРИ билан имзоланган ва QR-код (матрик штрихли код) билан расмийлаштирилган ҳолда, «E-auksion» электрон савдо платформаси орқали Операторга юборади.

1 иш куни мобайнида

Оператор

Аукцион ғолибига расмийлаштирилган рухсатномани унинг шахсий кабинетига юборади.

1 иш куни мобайнида

(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 апрелдаги 247-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2025 й., 09/25/247/0383-сон)
Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатномалар бериш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатномани танлов (тендер) савдолари орқали бериш тартиби
СХЕМАСИ
Олдинги таҳрирга қаранг.

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлари

1 босқич

(малакалаш)

Тендер комиссияси

Тендерни ташкил этиш учун ишчи органни белгилайди.

Зарур бўлганда

Ишчи орган

Тендер ҳужжатларини ишлаб чиқиб, Экология вазирлиги ва зарур ҳолларда бошқа давлат органлари билан келишади ҳамда тендер ўтказилиши тўғрисида эълон беради.

1 ой мобайнида

Талабгорлар

Тендерда қатнашиши учун буюртмани ишчи органга юборади.

2 ой мобайнида

Ишчи орган

Талабгорларнинг малака ҳужжатлари кўриб чиқади ва дастлабки малакалашдан ўтган талабгорларга тендер таклифларини тақдим этишга доир сўровни ва ер қаъри участкаларидан фойдаланиш шартлари тўғрисидаги битим лойиҳасини юборади.

3 ой мобайнида

2 босқич

(саралаш)

Ишчи орган

Талабгорларнинг малака ҳужжатлари кўриб чиқади ва уларнинг тендер ҳужжатларида кўрсатилган малака мезонларига мослигини баҳолаш учун тендер комиссиясига юборади.

10 кун мобайнида

Тендер комиссияси

Талабгорларнинг киритилган техникавий ва тижоратга оид (молиявий) таклифларини кўриб чиқади ҳамда баҳолайди. Шунингдек, тендер ғолибини аниқлайди ва қарор қабул қилади ҳамда баённома билан расмийлаштиради.

10 кун мобайнида

Ишчи орган

Тендер натижалари ҳақида маълумотни танлов иштирокчиларига юборади.

1 кун мобайнида

(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 декабрдаги 685-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/685/1010-сон)
Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатномалар бериш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
«Лицензия» ахборот тизими орқали геологик жиҳатдан ўрганиш, фойдали қазилмаларни кавлаб олиш ва техноген минерал ҳосилалардан фойдаланиш учун ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган рухсатнома олиш учун
АРИЗА
Олдинги таҳрирга қаранг.

Рухсатномаларни «биринчи келган биринчи олади» тамойилига биноан аризаларни тўғридан-тўғри кўриб чиқиш натижалари бўйича олиш учун

1. Давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳномага мувофиқ тўлиқ номи:

2. Манзили, телефон рақами, электрон почтаси:

3. Сўралаётган ер қаъри участкасининг номи ва ер қаъридан фойдаланишнинг назарда тутилган тури:

4. Режалаштирилаётган фаолиятни амалга ошириш учун мавжуд ходимлар (геологлар, кончилар, маркшейдерлар) тўғрисидаги маълумотлар, мутахассис (мутахассислар) бўлмаганда эса — тегишли лицензияга эга бўлган ихтисослашган ташкилот билан шартнома: (илова қилинади)

5. Йириклаштирилган техник-иқтисодий асослар ёки техник-иқтисодий асосларга мувофиқ сўралаётган ер қаъри участкасидан фойдаланишни таъминлаш учун техник, технологик имкониятлари тўғрисида маълумот:

6. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий зарарларни компенсация қилиш бўйича республика мақсадли жамғармасига қоплаб берилганлигини тасдиқловчи тўлов.

7. Аризани кўриб чиқиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт баробар миқдоридаги тўлов.

(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 февралдаги 76-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатномалар бериш тартиби тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА
Стратегик турдаги (асосий) фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатномаларни «биринчи келган биринчи олади» тамойилига биноан тўғридан-тўғри музокаралар натижалари бўйича бериш
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлари

1 босқич

(рухсатнома олгунга қадар)

Ариза берувчи

Ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензия олиш учун Ер қаъридан фойдаланиш марказига «Лицензия» ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали буюртма беради.

Зарур бўлганда

Ер қаъридан фойдаланиш маркази

Сўралаётган ер қаъри участкаси бўйича йириклаштирилган техник-иқтисодий асосларни ва (ёки) техник-иқтисодий асосларни ишлаб чиқиш учун геологик ёки бошқа маълумотлар тўпламини ҳамда ер қаъри участкасидан фойдаланиш шартларини, шунингдек, ер участкасини ажратиш материалларини тайёрлаш учун сарфланган тўлов қийматини «Лицензия» ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали юборади.

20 кун мобайнида

2 босқич

Ариза берувчи

Ер қаъри участкасидан фойдаланиш шартларини электрон рақамли имзоси билан имзолайди ҳамда ер участкасини ажратиш материалларини тайёрлаш учун сарфланган тўловни тўлайди ва «Лицензия» ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали Ер қаъридан фойдаланиш марказига юборади.

5 кун мобайнида

Ер қаъридан фойдаланиш маркази

Ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи учун QR-код (матрик штрихли код) қўйилган рухсатномани расмийлаштиради ва уни ўз электрон рақамли имзоси билан тасдиқлайди.

1 кун мобайнида

3 босқич

(рухсатнома олгандан кейин)

Ариза берувчи

Йириклаштирилган техник-иқтисодий асослар ҳамда режалаштирилаётган фаолиятнинг атроф муҳитга таъсирини баҳолаш ижобий хулосаси;

6 ой мобайнида

Белгиланган тартибда экспертизадан ўтказилган техник-иқтисодий асослар ҳамда режалаштирилаётган фаолиятнинг атроф муҳитга таъсирини баҳолаш ижобий хулосасини илова қилган ҳолда Ер қаъридан фойдаланиш марказига «Лицензия» ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали тақдим этади.

12 ой мобайнида

(4-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 декабрдаги 685-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/685/1010-сон)
Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатномалар бериш тартиби тўғрисидаги низомга
5-ИЛОВА
Фойдали қазилмаларни қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган ер ости иншоотларини қуриш ва ишлатиш учун ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган рухсатнома олиш учун
АРИЗА

Ариза берувчи тўғрисида маълумот:

1. Давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳномага мувофиқ тўлиқ номи:

2. Манзили, телефон рақами, электрон почтаси:

3. Режалаштирилаётган фаолият тури учун участка танланишининг асосланганлиги бўйича Давлат комиссиясининг баённомаси нусхаси: (илова қилинади)

4. Давлат экология экспертизаси ваколатли органлари томонидан атроф-муҳитга таъсири тўғрисида ариза лойиҳасига берилган ижобий хулоса: (илова қилинади)

5. Иш олиб бориладиган ҳудуднинг 1:1000000 масштабдаги шарҳли харитаси ва жойдаги бурғилаш қудуғи(лар) жойлашиши схемаси: (илова қилинади)

6. Аризани кўриб чиқиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт баробар миқдоридаги тўлов.

Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатномалар бериш тартиби тўғрисидаги низомга
6-ИЛОВА
Фойдали қазилмаларни қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган ер ости иншоотларини қуриш ва ишлатиш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига рухсатномаларни бериш
СХЕМАСИ
Олдинги таҳрирга қаранг.

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлари

1 босқич

Ариза берувчи

Ваколатли органга (Экология вазирлигига — чиқиндиларни сақлаш ва кўмиб ташлаш учун, Ер қаъридан фойдаланиш марказига — углеводородларни ер остида сақлаш учун) зарур ҳужжатларни илова қилган ҳолда «Лицензия» ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали буюртма беради.

Зарур бўлганда

2 босқич

Ваколатли орган

Рухсатномага киритиладиган ер қаъри участкасидан фойдаланиш шартлари лойиҳасини ишлаб чиқади.

10 кун мобайнида

3 босқич

Ваколатли орган

Ер қаъри участкасидан фойдаланиш шартлари лойиҳасини танишиш учун ариза берувчига «Лицензия» ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали тақдим этади.

3 кун мобайнида

Ариза берувчи

Ер қаъри участкасидан фойдаланиш шартларини электрон рақамли имзоси билан имзолайди.

5 кун мобайнида

Ваколатли орган

Ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи учун QR-код (матрик штрихли код) қўйилган рухсатномани расмийлаштиради ва уни ўз электрон рақамли имзоси билан тасдиқлайди.

3 кун мобайнида

(6-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 декабрдаги 685-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/685/1010-сон)
Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатномалар бериш тартиби тўғрисидаги низомга
7-ИЛОВА
Муҳофаза этиладиган геологик объектларни барпо этиш учун ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган рухсатнома олиш учун
БУЮРТМА

Ариза берувчи тўғрисида маълумот:

1. Давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳномага мувофиқ тўлиқ номи:

2. Манзили, телефон рақами, электрон почтаси:

3. Сўралаётган ер қаъри участкасининг муҳофаза этиладиган геологик объект эканлигини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси: (илова қилинади)

4. Ер қаъри участкасини танлаш тегишлича асосланган ҳолда муҳофаза этиладиган геологик объектни барпо этиш лойиҳаси: (илова қилинади)

5. Давлат экология экспертизаси ваколатли органлари томонидан атроф-муҳитга таъсири тўғрисида ариза лойиҳасига берилган ижобий хулоса: (илова қилинади)

ариза берувчининг йириклаштирилган техник-иқтисодий асослар ёки техник-иқтисодий асосларга мувофиқ сўралаётган ер қаъри участкасидан фойдаланишни таъминлаш учун техник, технологик ва молиявий имкониятлари тўғрисида маълумот

6. Аризани кўриб чиқиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт баробар миқдоридаги тўлов.

Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатномалар бериш тартиби тўғрисидаги низомга
8-ИЛОВА
Муҳофаза қилинадиган геологик объектларни ташкил қилиш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатномалар бериш
СХЕМАСИ
Олдинги таҳрирга қаранг.

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлари

1 босқич

Ариза берувчи

Зарур ҳужжатларни илова қилган ҳолда Ер қаъридан фойдаланиш марказига «Лицензия» ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали буюртма беради.

Зарур бўлганда

2 босқич

Ер қаъридан фойдаланиш маркази

Ариза берувчининг ҳужжатларини экспертизадан ўтказади.

7 кун мобайнида

3 босқич

Ер қаъридан фойдаланиш маркази

Рухсатномага киритиладиган ер қаъри участкасидан фойдаланиш шартлари лойиҳасини ишлаб чиқади.

1 кун мобайнида

Ер қаъридан фойдаланиш маркази

Ер қаъри участкасидан фойдаланиш шартлари лойиҳасини танишиш учун ариза берувчига «Лицензия» ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали тақдим этади.

1 кун мобайнида

Ариза берувчи

Ер қаъри участкасидан фойдаланиш шартларини электрон рақамли имзоси билан имзолайди.

3 кун мобайнида

Ер қаъридан фойдаланиш маркази

Ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи учун QR-код (матрик штрихли код) қўйилган рухсатномани расмийлаштиради ва уни ўз электрон рақамли имзоси билан тасдиқлайди.

1 кун мобайнида

(8-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 декабрдаги 685-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/685/1010-сон)
Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатномалар бериш тартиби тўғрисидаги низомга
9-ИЛОВА
Нодир тош хом ашёси намуналарини, палеонтологик қолдиқларни ва бошқа геологик коллекциябоп материалларни тўплаш учун ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган рухсатнома олиш учун
БУЮРТМА
Олдинги таҳрирга қаранг.

Ариза берувчи тўғрисида маълумот:

1. Давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳномага мувофиқ тўлиқ номи:

2. Манзили, телефон рақами, электрон почтаси:

3. Нодир тош хом ашёси намуналарини, палеонтологик қолдиқларни ва бошқа геологик коллекциябоп материалларни тўплаш лойиҳаси: (илова қилинади)

5. Аризани кўриб чиқиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт баробар миқдоридаги тўлов.

(9-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 декабрдаги 685-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/685/1010-сон)
Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатномалар бериш тартиби тўғрисидаги низомга
10-ИЛОВА
Нодир тош хом ашёси намуналарини, палеонтологик қолдиқларни ва бошқа геологик коллекциябоп материалларни тўплаш учун ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатномалар бериш
СХЕМАСИ
Олдинги таҳрирга қаранг.

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлари

1 босқич

Ариза берувчи

Зарур ҳужжатларни илова қилган ҳолда Ер қаъридан фойдаланиш марказига «Лицензия» ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали буюртма беради.

Зарур бўлганда

2 босқич

Ер қаъридан фойдаланиш маркази

Ариза берувчининг ҳужжатларини экспертизадан ўтказади.

7 кун мобайнида

3 босқич

Ер қаъридан фойдаланиш маркази

Рухсатномага киритиладиган ер қаъри участкасидан фойдаланиш шартлари лойиҳасини ишлаб чиқади.

1 кун мобайнида

Ер қаъридан фойдаланиш маркази

Ер қаъри участкасидан фойдаланиш шартлари лойиҳасини танишиш учун ариза берувчига «Лицензия» ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали тақдим этади.

1 кун мобайнида

Ариза берувчи

Ер қаъри участкасидан фойдаланиш шартларини электрон рақамли имзоси билан имзолайди.

3 кун мобайнида

Ер қаъридан фойдаланиш маркази

Ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи учун QR-код (матрик штрихли код) қўйилган рухсатномани расмийлаштиради.

1 кун мобайнида

(10-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 декабрдаги 685-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/685/1010-сон)
Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатномалар бериш тартиби тўғрисидаги низомга
11-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.

‎‎

‎‎OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI
TOGʻ-KON SANOATI VA GEOLIGIYA VAZIRLIGI

‎‎Yer qaʼri uchastkasidan foydalanish huquqi uchun
‎RUXSATNOMA‎

‎‎SERIYASI ‎‎TARTIB RAQAMI RUXSATNOMA TURI‎‎
‎‎Ruxsatnoma_____________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________ga berildi.

‎‎(ushbu ruxsatnomani olgan yuridik yoki jismoniy‎ shaxs)

Ruxsatnoma __________________________________________________________________________________ uchun yer qaʼri uchastkasidan foydalanish huquqini tasdiqlaydi. ‎‎
‎‎Yer qaʼri uchastkasi ____________________________________________________________________________

‎‎(nomi va foydali qazilma turi)

‎‎________________________________________________________________________________ da joylashgan.

‎‎(Qoraqalpogʻiston Respublikasi yoki viloyat tumani, aholi punkti nomi)

‎‎Ruxsatnomaning amal qilish muddati ________________________________________________________________

‎‎(kun, oy, yil)‎

‎‎Quyidagilar ruxsatnomaning ajralmas tarkibiy qismlari hisoblanadi:
‎‎Yer qaʼridan foydalanish shartlari __________________________________________________________________

‎‎(ilovaning tartib raqamlari, varaqalar soni)‎

‎‎Ruxsatnoma berilgan sana ___________ y. «______» _____________________


‎‎QR kod

‎‎‎‎(Ruxsatnoma uning ajralmas tarkibiy qismi hisoblangan zarur ilovalar mavjud boʻlgan taqdirda haqiqiy hisoblanadi).

(11-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 декабрдаги 685-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/685/1010-сон)
Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатномалар бериш тартиби тўғрисидаги низомга
12-ИЛОВА
Стратегик турдаги (асосий) фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатнома
ПАСПОРТИ
Олдинги таҳрирга қаранг.

1.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг номи:

Стратегик турдаги (асосий) фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатнома

2.

Амалга оширилиши учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш талаб этиладиган фаолият (ҳаракатлар):

Стратегик турдаги (асосий) фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш

3.

Ариза берувчилар тоифаси:

Юридик шахс

4.

Рухсат этиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли орган:

Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги «Ер қаъридан фойдаланиш маркази» давлат муассасаси

5.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар:

Рухсатномалар аукцион савдолари, танлов натижалари ёки «биринчи келган биринчи олади» тамойилига асосан берилади:

1. Аукцион савдолари натижалари бўйича баённома асосида рухсатнома берилади ҳамда ер қаъридан фойдаланувчи томонидан:

а) рухсатнома ер қаъри участкасини геологик ўрганиш учун берилганда, рухсатнома берилган кундан бошлаб 6 (олти) ой мобайнида: йириклаштирилган техник-иқтисодий ҳисоб-китоблар ҳамда атроф муҳитга таъсир кўрсатиши тўғрисида ариза лойиҳасига Давлат экология қўмитаси томонидан бериладиган ижобий давлат экологик экспертиза хулосасининг рақами ва санаси;

б) рухсатнома фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва техноген минерал ҳосилалардан фойдаланиш учун берилганда, рухсатнома берилган кундан бошлаб 12 (ўн икки) ой мобайнида: белгиланган тартибда экспертизадан ўтказилган техник-иқтисодий асослар ҳамда атроф муҳитга таъсир кўрсатиши тўғрисида ариза лойиҳасига Давлат экология қўмитаси томонидан бериладиган ижобий давлат экологик экспертиза хулосасининг рақами ва санаси.

2. Талабгорлар танлов (тендер) савдоларида қатнашиш учун буюртмани ишчи органга юборади. Буюртмада талабгорларнинг соҳа бўйича малака ҳужжатлари бўлади.

3. Рухсатномаларни «биринчи келган биринчи олади» принципига биноан аризаларни тўғридан-тўғри кўриб чиқиш натижалари бўйича олиш учун мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ ариза шаклини тўлдиради.

6.

Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори:

1. Аукцион савдолари натижалари бўйича бериладиган рухсатномага йиғим ундирилмайди.

2. Танлов натижалари ёки «биринчи келган биринчи олади» тамойилига асосан аризани кўриб чиқиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт баробар миқдоридаги тўлов.

7.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат берилганлиги учун ундириладиган йиғим миқдори:

1. Аукцион савдолари натижалари бўйича бериладиган рухсатномага йиғим ундирилмайди.

2. Танлов натижалари ёки «биринчи келган биринчи олади» тамойилига асосан аризани кўриб чиқиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт баробар миқдоридаги тўлов.

8.

Аризани кўриб чиқиш муддати:

1. Аукцион савдолари натижалари бўйича бериладиган рухсатнома — 3 кун.

2. Танлов натижалари ёки «биринчи келган биринчи олади» тамойилига асосан аризани кўриб чиқиш — 4 кун.

9.

Рухсат этишга оид талаб ва шартлар:

а) геологик жиҳатдан ўрганиш учун:

ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш учун йиллик энг кам харажатлар бўйича мажбуриятлар миқдори, шу жумладан икки йил мобайнида бажариладиган минимал инвестиция мажбуриятлари;

Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекциясига тўқсон кун мобайнида ер қаъридан фойдаланиш бўйича лойиҳаларини тақдим этиш мажбурияти;

фойдали қазилмаларни, шу жумладан, углеводородларни, саноатда фойдаланиладиган ер ости сувларини тажриба (намуна) учун ва тажриба-саноат усулида кавлаб олиш шартлари;

кон ишланмалари ва қудуқларини аҳоли ҳаёти ва соғлиги, атроф муҳит хавфсизлигини таъминлайдиган ҳолатга келтириш, шунингдек, фойдаланилмайдиган кон ишланмалари ва қудуқларини тугатиш тартиби;

углеводородлар, портловчи ва кимёвий моддалар, қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларнинг муомаласи соҳасидаги қонунчилик талабларига риоя этиш шартлари;

ер қаъри участкасидан фойдаланиш билан боғлиқ тўловлар, шу жумладан йиллик лицензия тўлови тўғрисидаги мажбуриятлар;

ер қаъридан фойдаланувчининг ер қаъридан фойдаланиш оқибатларини бартараф қилиш бўйича кафолатларни тақдим этиш ва янгилаб бориш шартлари;

б) фойдали қазилмаларни кавлаб олиш учун:

фойдали қазилмаларни кавлаб олиш учун йиллик энг кам харажатлар бўйича мажбуриятлар миқдори, шу жумладан бажариладиган минимал инвестиция мажбуриятлари;

техник лойиҳаларни ва кавлаб олиш ишларини ривожлантириш режаларини, конларнинг лойиҳаларини тайёрлаш ва ўзлаштириш тартиби ва муддатлари;

фойдали қазилмаларни кавлаб олиш ҳажми;

углеводородларни қазишда фойдали қазилмаларни кавлаб олишнинг келишилган даражалари;

ер қаъридан фойдаланганлик учун ҳақ тўлаш шартлари;

техноген минерал ҳосилаларни сақлаш ва қайта ишлаш шартлари;

қўшилиб чиқадиган газдан фойдаланиш, шу жумладан, углеводородларни кавлаб олиш бўйича мажбуриятлар;

қувурлардан ва умумий инфратузилманинг бошқа объектларидан фойдаланиш шартлари (зарур бўлганда);

саноатда фойдаланиладиган ер ости сувларини олишнинг энг кўп йўл қўйиладиган миқдори;

кесишадиган сувли қатламларнинг ифлосланиши ёки силжишини истисно этадиган углеводородларни кавлаб олиш қудуқлари конструкциясига қўйиладиган талаблар;

сувли қатламда ер ости сувларининг йўл қўйиладиган пасайиши даражаси;

ер қаъридан фойдаланиш соҳасида, хавфли ишлар, ишлаб чиқариш, хавфли товарлар ва моддалар айланмаси, портловчи моддаларга рухсат бериш жараёнларидан ўтиш тартиби;

углеводородлар, портловчи ва кимёвий моддалар, қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларнинг муомаласи соҳасидаги қонунчилик талабларига риоя этиш шартлари;

ер қаъри участкасидан фойдаланиш билан боғлиқ тўловлар тўғрисидаги мажбуриятлар;

ер қаъридан фойдаланувчининг ер қаъридан фойдаланиш оқибатларини бартараф қилиш бўйича кафолатларни тақдим этиш ва янгилаб бориш шартлари.

10.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни беришда келишиладиган органлар:

Мавжуд эмас

11.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиш муддати:

а) геологик жиҳатдан ўрганиш учун — беш йилгача муддатга;

б) фойдали қазилмаларни кавлаб олиш ва техноген минерал ҳосилалардан фойдаланиш учун:

дастлаб рухсатнома берилганда — ўн йил муддатга, кейинчалик, техник-иқтисодий асослар белгиланган муддатларда тақдим этилгандан сўнг фойдали қазилма конини ёки техноген минерал ҳосилаларни ишга солиш даврини инобатга олган ҳолда, унинг муддатини узайтиришни кафолатлаш шарти билан;

техник-иқтисодий асослар тақдим этилгандан сўнг — фойдали қазилма конини ёки техноген минерал ҳосилаларни ишга солишнинг техник-иқтисодий асосларда белгиланган муддатига;

в) нодир тош хом ашёси намуналарини, палеонтологик қолдиқларни ва бошқа геологик коллекциябоп материалларни тўплаш учун — икки йилгача муддатга;

г) фойдали қазилмаларни кавлаб олиш билан боғлиқ бўлмаган мақсадларда ер ости иншоотларини қуриш ва ишлатиш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш, шу жумладан, нефть, газ, газ конденсати, бошқа моддалар ва материалларни ер остида сақлаш, чиқиндиларни сақлаш ва кўмиб ташлаш учун — муддатсиз фойдаланишга;

д) муҳофаза этиладиган геология объектларини барпо этиш учун — муддатсиз фойдаланишга берилади.

12.

Изоҳ:

Ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган рухсатнома қуйидаги мақсадлар учун берилади:

геологик жиҳатдан ўрганиш;

фойдали қазилмаларни кавлаб олиш;

техноген минерал ҳосилалардан фойдаланиш;

Фойдали қазилмаларни кавлаб олиш билан боғлиқ бўлмаган мақсадларда ер ости иншоотларини қуриш ва ишлатиш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш;

муҳофаза этиладиган геологик объектларни барпо этиш;

нодир тош хом ашёси намуналарини, палеонтологик қолдиқларни ва бошқа геологик коллекциябоп материалларни тўплаш.

Рухсатнома, қоидага кўра, ушбу бандда белгиланган ер қаъридан фойдаланишнинг ҳар бир тури учун алоҳида берилади.

(12-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 декабрдаги 840-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.01.2026 й., 09/26/840/0012-сон)
Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатномалар бериш тартиби тўғрисидаги низомга
13-ИЛОВА
«Лицензия» ахборот тизими орқали ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини (тўлиқ ёки қисман) бошқа шахсга беришни келишиб олиш учун
АРИЗА
Олдинги таҳрирга қаранг.

1. Рухсатнома эгасининг Давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳномага мувофиқ тўлиқ номи:

2. Манзили, телефон рақами, электрон почтаси:

3. Ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи (тўлиқ ёки қисман) берилаётган шахснинг Давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳномага мувофиқ тўлиқ номи:

4. Ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини бошқа шахсга бериш сабаблари:

5. Ер қаъридан фойдаланиш ҳуқуқи бошқа шахсга қисман берилган тақдирда — талабгорнинг фойдали қазилмаларнинг стратегик турларини ёки техноген минерал ҳосилаларни қазиб олиш, қайта ишлаш билан боғлиқ фаолиятининг мўлжалланаётган тури:

6. Ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи ўзига ўтаётган шахснинг рухсатнома эгасига қўйиладиган талабларга мувофиқлигини тасдиқловчи ҳужжатлар : (илова қилинади):

6.1. Режалаштирилаётган фаолиятни амалга ошириш учун мавжуд ходимлар (геологлар, кончилар, маркшейдерлар) тўғрисидаги маълумотлар, мутахассис (мутахассислар) бўлмаганда эса — тегишли лицензияга эга бўлган ихтисослашган ташкилот билан шартнома;

6.2. Ер қаъри участкасидан фойдаланишни таъминлаш учун техник, технологик имкониятлари тўғрисида маълумот.

6.3. Техник-иқтисодий асослар ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи қисман берилаётганда (илова қилинади):

7. Аризани кўриб чиқиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баробар миқдоридаги тўлов.

(13-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 19 июндаги 381-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.06.2025 й., 09/25/381/0539-сон)
Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатномалар бериш тартиби тўғрисидаги низомга
14-ИЛОВА
«Лицензия» ахборот тизими орқали ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатномани қайта расмийлаштириш учун
АРИЗА

1. Давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳномага мувофиқ тўлиқ номи:

2. Манзили, телефон рақами, электрон почтаси:

3. Ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатномани қайта расмийлаштириш сабаблари:

4. Аризани кўриб чиқиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баробар миқдоридаги тўлов.

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 мартдаги 133-сон қарорига
2-ИЛОВА
Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини олиш учун рухсатномалар бериш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш (дарё ўзанларини тозалаш жараёнида қум-шағал материалларини қазиб олиш бундан мустасно) ҳуқуқи учун рухсатномалар бериш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
«E-auksion» электрон савдо платформаси (кейинги ўринларда — савдо платформаси) — электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш ва ўтказиш учун зарур бўлган ахборотни киритиш, сақлаш ва қайта ишлаш, шунингдек, манфаатдор шахсларнинг аукционлар жараёнларидан оператор веб-портали орқали бевосита фойдаланиш имкониятини таъминлайдиган ахборот тизими;
норуда фойдали қазилмалар — таркибида металл бўлмаган табиий ҳолича, тозалаб ёки қайта ишлаб олинадиган фойдали қазилмалар (норуда фойдали қазилмаларга — кимё, цемент, ойна, оловбардош ва чинни буюмлар саноатида фойдаланиш учун яроқли бўлган хом ашё, кварцитлар, кварц-дала шпати жинслари, мармар, гранит, сиенитлар, диоритлар, габбро, андезитлар, диабазлар, базальт, вулқон туфлари, шлаклар, шағал, қум-шағал аралашмаси, қум ва қумтош, гил ва гилли жинслар (суглинкалар, алевролитлар, бентонитлар, аргиллитлар), тош тузи, гипс, мергель, оҳактошлар, шу жумладан чиғаноқлар, бўрли жинслар, доломитлар, кремнийли жинслар, табиий бўёқлар киради);
норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкалари — таркибида норуда фойдали қазилмалар мавжуд бўлган ва аниқ геометрланган чегараларга эга ер қаъри майдони;
оператор — Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази» давлат унитар корхонаси.
3. Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи рухсатнома асосида:
геологик ўрганиш;
қазиб олиш;
техноген минерал ҳосилалардан фойдаланиш учун берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Рухсатномалар Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги «Ер қаъридан фойдаланиш маркази» давлат муассасаси (кейинги ўринларда — Ер қаъридан фойдаланиш маркази) томонидан мазкур Низомнинг 3-бандида белгиланган ер ости бойликларидан фойдаланишнинг ҳар бир тури учун алоҳида-алоҳида берилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 декабрдаги 685-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/685/1010-сон)
2-боб. Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатномалар
1-§. Геологик ўрганиш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи рухсатномалар
5. Геологик ўрганиш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи рухсатнома тадбиркорлик таваккалчилиги асосида (ер қаъридан фойдаланувчиларнинг ўз маблағлари ҳисобидан) норуда фойдали қазилмалар конларини излаш, баҳолаш ва қидиришга оид ҳуқуқни тасдиқлайди.
Минерал хом ашё базасини ривожлантириш ва қайта тўлдириш давлат дастурлари доирасида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва ташкилотларнинг ўз маблағлари ҳисобига геологик ўрганиш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи юзага келишига белгиланган тартибда тасдиқланган ер қаърини геологик ўрганишга доир лойиҳа-смета ҳужжатлари асос ҳисобланади.
Норуда фойдали қазилмаларни геологик ўрганиш босқичида лойиҳа-смета ҳужжатларида асосланган ҳамда норуда фойдали қазилмалар захираларини ҳисоблаб чиқиш ва уларнинг сифатини баҳолаш учун етарли ҳажмларда тажриба (синов) ва тажриба-саноат йўсинида қазиб олиш ишларини ўтказиш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига оид рухсатнома олиш талаб қилинмайди.
Дарё ўзанларини тозалаш жараёнида қум-шағал материалларини қазиб олиш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатнома олиш талаб қилинмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Дарёлар ўзанларида қум-шағал материалларини қазиб олиш фақат уларни тозалаш жараёнида Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги «Хавфсиз дарё бошқармаси» давлат муассасаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 декабрдаги 981-сон қарори билан тасдиқланган Дарёлар ўзанларини тозалаш ишларига тадбиркорлик субъектларини электрон онлайн-аукцион орқали жалб қилиш тартиби тўғрисидаги низом талаблари асосида жалб этилган тадбиркорлик субъектлари ва бошқа ташкилотлар томонидан амалга оширилади.
(5-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 16 январдаги 17-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.01.2023 й., 09/23/17/0031-сон)
2-§. Норуда фойдали қазилмаларни қазиб олиш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига оид рухсатнома
6. Норуда фойдали қазилмаларни қазиб олиш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига оид рухсатнома, унинг эгасига конни қазиб олиш, қазиб олинаётган минерал хом ашёни қайта ишлаш, шу жумладан агар рухсатнома шартларида бошқа ҳолатлар назарда тутилмаган бўлса, қазиб олиш жараёнида олинган минерал ҳосилалардан фойдаланиш (қайта ишлаш) ҳуқуқини беради.
Норуда фойдали қазилмаларни қазиб олиш учун ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқига оид рухсатнома норуда фойдали қазилмаларнинг захиралари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тасдиқланган кон бўйича уларни қазиб олиш учун берилади.
7. Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига оид рухсатномани коннинг алоҳида участкасидаги норуда фойдали қазилмаларни қазиб олиш учун берилишига рухсат этилади, агар ушбу ҳолат конни қазиб олишнинг техник-иқтисодий кўрсаткичларини ёмонлаштирмаса ва коннинг қолган қисмлари (участкалари)ни ўзлаштиришга тўсқинлик қилмаса.
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Битта конни бир нечта ер қаъридан фойдаланувчилар томонидан қазиб олиш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига оид рухсатномалар берилишига йўл қўйилади. Бунда конни қазиб олиш Кон-геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси (кейинги ўринларда — Кон-геология инспекцияси) ва Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги (кейинги ўринларда — Экология вазирлиги) билан келишилган, ер қаъридан оқилона фойдаланишни ва атроф-муҳитнинг муҳофаза қилинишини таъминловчи қазиб олиш тизимида амалга оширилиши керак.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 декабрдаги 685-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/685/1010-сон)
9. Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун бир неча рухсатномаларнинг бир вақтнинг ўзида битта ер қаъридан фойдаланувчига берилишига йўл қўйилади, шу жумладан ўзаро яқин жойлашган норуда фойдали қазилмалар конларини қазиб олиш учун, агар бажарилган техник-иқтисодий ҳисоб-китобларга кўра уларни фақат биргаликда бир ер қаъридан фойдаланувчи томонидан қазиб олиш рентабелли бўлса.
10. Бир вақтнинг ўзида норуда фойдали қазилмаларнинг турли конларини, айрим турдаги қурилиш ва бошқа материаллар ва буюмларни ишлаб чиқариш учун зарур компонент сифатидаги минерал хом ашё қазиб олишга оид ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун бир неча рухсатномалар битта ер қаъридан фойдаланувчига берилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
11. Норуда фойдали қазилмаларни қазиб олиш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи рухсатнома эгаси, унга берилган кон ажратиш далолатномаси доирасида қўшимча рухсатномасиз ер қаърини геологик ўрганишга доир ишларни, уларни Ер қаъридан фойдаланиш марказининг Давлат геология фондида ҳисобига қўйиш шарти билан олиб бориш ҳуқуқига эга.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 декабрдаги 685-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/685/1010-сон)
3-§. Техноген минерал ҳосилалардан фойдаланиш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига оид рухсатнома
12. Техноген минерал ҳосилалардан фойдаланиш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига оид рухсатнома, ўз эгасининг кон қазиб чиқариш ва қайта ишлаш корхоналарининг таркибида норуда фойдали компонентлари мавжуд чиқиндиларини қайта ишлаш ишларини амалга ошириш ҳуқуқини тасдиқлайди.
Норуда фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва минерал хом ашёни қайта ишлаш жараёнида олинган техноген минерал ҳосилаларга эгалик ҳуқуқи норуда фойдали қазилмаларни қазиб олиш учун ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқига оид рухсатномага мувофиқ рухсатнома эгасида ер қаъри участкасидан фойдаланиш муддати мобайнида сақлаб қолинади. Бундай ҳолда техноген минерал ҳосилалардан фойдаланиш (қайта ишлаш)га рухсатнома олиш талаб қилинмайди.
13. Техноген минерал ҳосилалардан фойдаланишга оид ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатнома, ер қаъридан фойдаланувчи балансида ҳисобда турмайдиган ёки техноген минерал ҳосилалар сотилган ёки белгиланган тартибда бошқа ер қаъридан фойдаланувчига топширилган ҳолда, кон қазиб чиқариш ва қайта ишлаш корхоналарининг чиқиндиларини қайта ишлаш учун берилади.
3-боб. Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш шартлари
14. Ер қаъридан фойдаланиш рухсатномада назарда тутилган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш шартларига мувофиқ амалга оширилади.
15. Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланишнинг асосий шартларига ер қаъридан фойдаланиш турларидан келиб чиққан ҳолда «Ер ости бойликлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни билан белгиланган шартлар киради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланишнинг намунавий шартлари Ер қаъридан фойдаланиш маркази ва уни ҳудудий бўлинмаларининг расмий веб-сайтларида жойлаштирилади, шунингдек зарурат бўлганда белгиланган тартибда оммавий ахборот воситаларида ҳам эълон қилиниши мумкин.
(15-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 декабрдаги 685-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/685/1010-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
16. Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш шартларида геологик ўрганиш учун қуйидагилар назарда тутилади:
ер қаърини геологик ўрганиш бўйича йириклаштирилган техник-иқтисодий ҳисоб-китобларни ишлаб чиқиш ва Ер қаъридан фойдаланиш марказига топшириш муддати;
атроф-муҳитга таъсир кўрсатиши тўғрисида ариза лойиҳасига Экология вазирлиги томонидан бериладиган ижобий давлат экологик экспертиза хулосасини Ер қаъридан фойдаланиш марказига топшириш муддати;
кон иншоотлари ва қудуқларни аҳоли ҳаёти ва саломатлиги, атроф-муҳит хавфсизлигини таъминлайдиган ҳолатга келтириш (рекультивация қилиш), шунингдек, фойдаланишга яроқсиз кон иншоотлари ва қудуқларни тугатиш тартиби ёхуд ушбу ишларни бажариш дастури (режаси)ни рухсатнома муддати тугашидан бир йил аввал Экология вазирлиги билан келишилган ҳолда Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекциясига тақдим этиш;
ер қаъри участкасидан фойдаланиш билан боғлиқ тўловлар, шу жумладан, йиллик лицензия тўлови тўғрисидаги мажбуриятлар;
геологик ўрганишлар учун рухсатномага мувофиқ ажратиладиган (ижарага бериладиган) ер участкасининг майдони (гектарда);
геологик ўрганишлар учун ер қаъридан фойдаланганлик учун ҳар йиллик лицензия тўловини тўлаш учун махсус ҳисоб рақам;
норуда фойдали қазилмалар захираларини тасдиқлаш учун материалларни Кон-геология вазирлиги ҳузуридаги Фойдали қазилмалар захиралари бўйича Давлат комиссиясига топшириш тартиби ва муддатлари;
ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқининг чекланиши, тўхтатиб қўйилиши ёки муддатидан олдин бекор қилиниши мумкин бўлган шартлар.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 декабрдаги 685-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/685/1010-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
17. Ер қаъри участкаларидан норуда фойдали қазилмаларни қазиб олиш шартларида қуйидагилар назарда тутилади:
фойдали қазилмаларни қазиб олиш бўйича техник-иқтисодий асосларни ишлаб чиқиш ва Ер қаъридан фойдаланиш марказига топшириш муддати;
атроф-муҳитга таъсир кўрсатиши тўғрисида ариза лойиҳасига Экология вазирлиги томонидан бериладиган ижобий давлат экологик экспертиза хулосасини Ер қаъридан фойдаланиш марказига топшириш муддати;
Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекциясига тўқсон кун мобайнида ер қаъридан фойдаланиш бўйича лойиҳаларни тақдим этиш ва белгиланган тартибда келишиш мажбурияти;
фойдали қазилмаларни кавлаб олиш учун йиллик энг кам харажатлар бўйича мажбуриятлар миқдори, шу жумладан, Ер қаъридан фойдаланиш марказига ер қаъри участкасидан фойдаланиш учун техник-иқтисодий асосларни тақдим этган кундан бошлаб икки йил мобайнида бажариладиган минимал инвестиция мажбуриятлари;
техник лойиҳалар ва кон ишларини ривожлантириш режаларини, захираларни қазиб олиш ва кон майдони (участкалар)да қулайликлар яратиш лойиҳаларини тузиш тартиби ва муддатлари;
маркшейдерлик хизматлари томонидан тасдиқланган чораклик ва йиллик фойдали қазилмаларни кавлаб олиш ҳажмлари тўғрисидаги ҳисоботларни тақдим этиш муддатлари;
қазиб олинган фойдали қазилмага эгалик қилиш ҳуқуқи;
ер қаъридан фойдаланганлик учун тўловларни тўлаш шартлари;
зарур малакали мутахассисларга эга бўлиш;
ер қаъридан фойдаланувчининг ижтимоий мажбуриятлари (маҳаллий аҳоли учун иш жойларини ташкил қилиш, керакли малакали мутахассисларни жалб қилиш ва ходимларни касбга тайёрлаш);
техник ва технологик имкониятлар, шунингдек, белгиланган тартибда шартнома асосида жалб қилинадиган техника ва асбоб-ускуналар мавжудлиги;
бир йил ичида ер қаъри участкасидан фойдаланишнинг бошланиш муддатлари;
янги иш ўринларини яратиш мажбуриятлари;
техноген минерал ҳосилаларни сақлаш ва қайта ишлаш шартлари;
ер қаъридан фойдаланувчининг инвестиция мажбуриятлари;
ер қаъридан фойдаланиш соҳасида, хавфли ишлар, ишлаб чиқариш, хавфли товарлар ва моддалар айланмаси, портловчи моддаларга Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекциясида рухсат бериш жараёнларидан ўтиш тартиби;
рухсатноманинг эгаси ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини (тўлиқ ёки қисман) бошқа шахсга бериши мумкин бўлган шартлар;
ер қаъридан фойдаланувчининг ер қаъридан фойдаланиш оқибатларини бартараф қилиш бўйича кафолатларни тақдим этиш ва янгилаб бориш шартлари, шунингдек, ушбу ишларни бажариш дастури (режаси)ни рухсатнома муддати тугашидан беш йил аввал Экология вазирлиги билан келишилган ҳолда Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекциясига тақдим этиш;
ер қаъри участкаларидан фойдаланишнинг чекланиши, тўхтатиб қўйилиши ёки муддатидан олдин бекор қилиниши мумкин бўлган шартлар.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 декабрдаги 685-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/685/1010-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
18. Техноген минерал ҳосилалардан фойдаланиш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш шартларида қуйидагилар назарда тутилади:
(18-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 декабрдаги 685-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/685/1010-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
техноген минерал ҳосилалардан фойдаланиш бўйича техник-иқтисодий асосларни ишлаб чиқиш ва Ер қаъридан фойдаланиш марказига топшириш муддати;
(18-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 декабрдаги 685-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/685/1010-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
атроф-муҳитга таъсир кўрсатиши тўғрисида ариза лойиҳасига Экология вазирлиги томонидан бериладиган ижобий давлат экологик экспертиза хулосасини Ер қаъридан фойдаланиш марказига топшириш муддати;
(18-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 декабрдаги 685-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/685/1010-сон)
техник лойиҳалар ва кон ишларини ривожлантириш режаларини, техноген минерал ҳосилалар (конлар) захираларини қазиб олиш ва кон майдони (участкалар)да қулайликлар яратиш лойиҳаларини тузиш тартиби ва муддатлари;
қазиб олинган фойдали қазилмага эгалик қилиш ҳуқуқи;
зарур малакали мутахассисларга эга бўлиш;
ер қаъридан фойдаланувчининг ижтимоий мажбуриятлари (маҳаллий аҳоли учун иш жойларини ташкил қилиш, ходимларни касб бўйича тайёрлаш ва зарур малакали мутахассисларни жалб қилиш);
техноген минерал ҳосилаларни сақлаш ва қайта ишлаш шартлари;
ер қаъри участкаларидан фойдаланишнинг чекланиши, тўхтатиб қўйилиши ёки муддатидан олдин бекор қилиниши мумкин бўлган шарт-шароитлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
19. «Ер ости бойликлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган ҳолларда Ер қаъридан фойдаланиш маркази норуда фойдали қазилмаларни қазиб олиш учун ер қаъридан фойдаланиш шартларига ўзгартиришлар киритиши мумкин.
(19-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 декабрдаги 685-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/685/1010-сон)
Шунингдек, ер қаъридан фойдаланиш шартларида ер участкасининг ижара шартномаси, хусусан, ер тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талаблари асосида ундан фойдаланиш муддатлари ва шартлари ҳамда ер қаъридан фойдаланиш мақсадлари учун олиб қўйилаётган (сотиб олинаётган) ер участкаси бўйича — маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ушбу ер участкасининг эгаси, фойдаланувчиси, ижарачиси ёки мулкдори билан келишилган компенсация миқдори ва уни тўлаш муддати назарда тутилади.
Ер қаъридан фойдаланиш шартлари, шу жумладан ер участкасининг ижара шартномаси ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатноманинг ажралмас қисми ҳисобланади.
Геологик ўрганиш учун ер қаъридан фойдаланганлик учун йиллик лицензия тўлови миқдори геологик ўрганиладиган ер қаърининг бир гектари учун қонунчиликда белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш фоизини ташкил этади ҳамда қуйидагиларга:
70 фоизи — Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига;
15 фоизи — вилоят маҳаллий бюджетига;
15 фоизи — туман (шаҳар) маҳаллий бюджетига йўналтирилади.
20. Минерал хом ашё ва уни қайта ишлаш маҳсулотлари коньюнктурасининг ўзгариши, яъни норуда фойдали қазилмаларни қазиб олиш иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ эмаслиги сабабли, шунингдек рухсатнома берилган вақтдагига нисбатан кескин фарқ қилувчи вазият юзага келган ҳолларда ер қаъридан фойдаланувчи сўровига мувофиқ ҳам ер қаъри участкаларидан фойдаланиш шартлари қайта кўриб чиқилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Рухсатнома эгаси норуда фойдали қазилмаларни қазиб олишни вақтинча тўхтатиши, бу ҳақда олтмиш кун олдин Ер қаъридан фойдаланиш марказига «Лицензия» ахборот тизими ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали маълум қилган ҳолда, белгиланган тартибда кон иншоотларини ва ер ости бойликларидан фойдаланиш билан боғлиқ инфратузилма объектларини консервация қилиши мумкин. Консервация қилиш муддати рухсатноманинг умумий амал қилиш муддатига киради.
(20-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 декабрдаги 685-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/685/1010-сон)
Бундай ҳолларда рухсатномаларни қайта расмийлаштириш ушбу Низомнинг 11-бобида белгиланган тартибда амалга оширилади.
4-боб. Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъридан фойдаланиш муддатлари
21. Геологик ўрганиш, норуда фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва техноген минерал ҳосилалардан фойдаланиш учун ер қаъри участкалари қуйидагилар учун белгиланган муддатларга берилади:
а) геологик жиҳатдан ўрганиш учун — беш йилгача муддатга;
б) фойдали қазилмаларни кавлаб олиш ва техноген минерал ҳосилалардан фойдаланиш учун:
дастлаб рухсатнома берилганда — беш йил муддатга, кейинчалик, техник-иқтисодий асослар белгиланган муддатларда тақдим этилгандан сўнг фойдали қазилма конини ёки техноген минерал ҳосилаларни ишга солиш даврини инобатга олган ҳолда, унинг муддатини узайтиришни кафолатлаш шарти билан;
техник-иқтисодий асослар тақдим этилгандан сўнг — фойдали қазилма конини ёки техноген минерал ҳосилаларни ишга солишнинг техник-иқтисодий асосларда белгиланган муддатига, бироқ йигирма беш йилдан ошмайдиган муддатга берилади.
22. Ер қаъридан фойдаланиш муддатлари рухсатномада кўрсатилади ва у берилган кундан бошлаб ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
23. Ер қаъридан фойдаланиш муддати тугагунга қадар ер қаъридан фойдаланувчи томонидан Ер қаъридан фойдаланиш марказига «Лицензия» ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали йўлланган буюртма бўйича ер қаъридан фойдаланувчи томонидан рухсатномада белгиланган шартлар бажарилган тақдирда ва ер қаърини геологик ўрганишга доир ишларни якунлаш, шунингдек, фойдали қазилмаларни қазиб олиш, техноген минерал ҳосилалардан фойдаланиш ёки фойдали қазилмаларни қазиб олиш бўйича корхоналарни тугатиш ёки консервациялаш бўйича ишларни амалга ошириш зарур бўлган ҳолларда ер қаъридан фойдаланиш муддатлари узайтирилиши мумкин.
(23-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 декабрдаги 685-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/685/1010-сон)
Ер қаъридан фойдаланиш муддатларини узайтириш ёки уни рад этиш ушбу Низомнинг 11-бобида белгиланган тартибда амалга оширилади.
5-боб. Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига рухсатномалар беришнинг умумий шартлари
24. Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига рухсатномалар «E-auksion» электрон савдо платформасида ўтказиладиган аукционлар якунлари бўйича «Лицензия» ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ берилади, мазкур Низомнинг 25 ва 26-бандларида келтирилган ҳолатлар бундан мустасно.
Олдинги таҳрирга қаранг.
25. Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг инвестиция лойиҳалари бўйича ҳамда Кон-геология вазирлиги ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан тузилган икки томонлама келишув асосида норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига рухсатномалар «Лицензия» ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали «биринчи келган биринчи олади» тамойилига биноан аризаларни тўғридан-тўғри кўриб чиқиш натижасида берилиши мумкин.
Икки томонлама келишувлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳудудларга ташрифлари вақтидаги топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг топшириқлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва баёнларини ҳисобга олган ҳолда амалга ошириш мақсадга мувофиқлиги бўйича хулосаларини инобатга олган ҳолда тузилади.
Бундай ҳолларда аукционга қўйилган норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаси бўйича «биринчи келган биринчи олади» тамойилига биноан аризаларни тўғридан-тўғри кўриб чиқиш ташаббус қилинганда, у Кон-геология вазирлигининг қарорига асосан аукциондан чиқарилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Икки томонлама келишувлар лойиҳаларини тайёрлаш, келишиш ва жамлаш Ер қаъридан фойдаланиш марказига юклатилади.
Ер қаъридан фойдаланиш ҳуқуқини олиш учун талабгордан фойдали қазилма тури ва ер қаъри участкаси майдони (гектари) тўғрисида мурожаат қабул қилинади. Бунда, ер қаъри участкаларидан самарали фойдаланиш мақсадида Ер қаъридан фойдаланиш маркази томонидан майдоннинг кенглиги кўриб чиқилади.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 декабрдаги 685-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/685/1010-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
26. Ер қаърини геологик ўрганишга оид ишларни молиялаштирган ер қаъридан фойдаланувчилар аниқланган кон бўйича фойдали қазилмалар захиралари белгиланган тартибда тасдиқланган санадан бошлаб икки йил мобайнида улар томонидан аниқланган конда норуда фойдали қазилмаларни қазиб олиш ҳуқуқига рухсатномалар олиш учун мутлақ ҳуқуққа эга бўладилар.
(26-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 декабрдаги 685-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/685/1010-сон)
Норуда фойдали қазилмаларни қазиб олиш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига рухсатнома «биринчи келган биринчи олади» тамойилига биноан аризаларни тўғридан-тўғри кўриб чиқиш натижасида, аукцион ўтказилмасдан ер қаърини геологик ўрганишга доир (тўлиқ ёки қисман, норуда фойдали қазилмалар захираларини ҳисоблаш ва тасдиқлаш билан боғлиқ) ишларни молиялаштирган шахснинг «Лицензия» ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали берган буюртмаси бўйича берилади, буюртмага молиялаштириш манбаи кўрсатилган ҳолда конни қидириш бўйича ишларнинг молиялаштирилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилиниши лозим.
Ер қаърини геологик ўрганиш ишларини ўз маблағлари ҳисобидан олиб борган шахс у томонидан қидирилган конда норуда фойдали қазилмаларни қазиб олиш ҳуқуқидан воз кечилган ҳолда кон мазкур низомда назарда тутилган тартибда савдо платформасида ўтказиладиган аукционлар орқали бошқа шахсга берилиши мумкин, бунда воз кечган шахсга у томонидан сарфланган харажатлар, шу жумладан ер қаъри тўғрисидаги геологик ва бошқа маълумотлар қиймати қопланади.
27. Ер қаърини геологик ўрганишга доир ишларни молиялаштирган ер қаъридан фойдаланувчида ушбу Низомнинг 26-бандида назарда тутилган мутлақ ҳуқуқ муддати тугагандан сўнг, тегишли кон бўйича фойдали қазилмалар захиралари Ўзбекистон Республикаси фойдали қазилмалар захираларининг Давлат балансига қайтарилади ва улардан фойдаланиш ҳуқуқи ушбу Низомда кўзда тутилган тартибда савдо платформасида ўтказиладиган аукционлар орқали реализация қилинади.
6-боб. Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини «E-auksion» электрон савдо платформаси орқали реализация қилишнинг ўзига хос хусусиятлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
28. «E-auksion» электрон савдо платформасида аукцион орқали реализация қилинадиган норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкалари рўйхати Ер қаъридан фойдаланиш маркази томонидан нархи аниқланган ҳолда шакллантирилади ва ҳар йили бир мартадан кам бўлмаган ва Экология вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланади.
Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларини аукцион савдоларига чиқаришда фойдали қазилмаларнинг турларига қараб, улардан самарали фойдаланиш, шунингдек, ер қаъридан фойдаланувчиларга узоқ муддатли хом ашё захираси билан ҳамда ишлаб чиқариш фаолиятини узлуксиз таъминлаш мақсадида кон ва майдонлар бир нечта участкаларга бўлиб қўйилади.
Ер қаъридан фойдаланиш марказига аукционга қўйилмаган ёки рўйхатга киритилмаган ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини олиш учун талабгордан мурожаат келиб тушган тақдирда, ушбу ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатнома «E-auksion» электрон савдо платформаси орқали ўрнатилган тартибда аукционга қўйилади.
Ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини олиш учун талабгордан фақат геологик ўрганиш ишларини амалга ошириш учун ер қаъри участкалари бўйича мурожаат қабул қилинади. Ер қаъри участкаларидан самарали фойдаланиш мақсадида майдоннинг кенглигига (гектар) қараб, бир нечта ер қаъри участкаларига бўлиб қўйилиши мумкин.
Бунда, мазкур Низомнинг 21-бандида белгиланган фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва техноген минерал ҳосилалардан фойдаланиш учун бериладиган муддат инобатга олинади.
Ер қаъридан фойдаланиш маркази ер участкаси унга ажратиб берилгандан сўнг беш иш куни давомида мурожаат этилган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини аукцион савдоларига чиқариш муддатлари ёки ушбу ер участкаларини фойдаланишга беришни рад этиш тўғрисида жавоб хатини талабгорга тақдим этади.
Ер қаъридан фойдаланиш маркази «E-auksion» электрон савдо платформасида аукцион орқали реализация қилинадиган норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкалари рўйхатини тасдиқлаганидан сўнг, ўзининг расмий веб-сайтида ва ижтимоий тармоқлардаги каналида эълон қилинади.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 декабрдаги 685-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/685/1010-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
29. Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини савдога қўйишнинг бошланғич нархи:
геологик қидирув ишлари учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг ўттиз олти баравари миқдорида;
Кейинги таҳрирга қаранг.
фойдали қазилмаларни қазиб олиш учун — базавий ҳисоблаш миқдорининг етмиш икки баравари миқдорида белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
«E-auksion» электрон савдо платформасида реализация қилишдан олинган пул маблағлари, шу жумладан ушлаб қолинган закалат суммаси аукционни ташкил қилиш хизматлари учун ер қаъри участкасининг сотилган нархидан бир фоизи оператор ҳисобварағига, қолган пул маблағлари Кон-геология вазирлигининг ҳисобварағига ҳамда ер қаъри участкаси жойлашган тегишли туман (шаҳар)лар маҳаллий бюджетлари ўртасида автоматик тарзда тенг улушларда тақсимланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кон-геология вазирлигига ўтказиладиган маблағлар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида минерал хом ашё базасини ривожлантириш йиллик давлат дастурларини амалга оширишга, аукцион ва танлов савдоларини ташкил этиш билан боғлиқ харажатларни молиялаштиришга, шунингдек вазирликнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва ишчи-ходимларини рағбатлантиришга мақсадли йўналтирилади.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 декабрдаги 685-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/685/1010-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
30. Аукцион натижалари ҳақидаги баённома Ер қаъридан фойдаланиш марказига — аукцион ғолибига тегишли ер қаъри участкаси бўйича геологик ва бошқа маълумотлар тўпламини бериш, ҳамда тегишли рухсатномани расмийлаштириш учун асос ҳисобланади.
(30-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 декабрдаги 685-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/685/1010-сон)
Аукцион ғолибига сўралаётган ер қаъри участкаси бўйича геологик ва бошқа маълумотлар тўплами бепул тақдим этилади.
Геологик ва бошқа маълумотлар тўпламида ер қаъри участкаси майдонининг контури, кон-техник, технологик ва бошқа маълумотлар йириклаштирилган техник-иқтисодий асослаш ёки техник-иқтисодий асослашни ишлаб чиқиш учун етарли ҳажмда бўлиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
31. Ер қаъридан фойдаланиш мақсадлари учун белгиланган тартибда олиб қўйилган (сотиб олинган) ер участкаси билан боғлиқ харажатлар ер қаъридан фойдаланувчи томонидан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий зарарларни компенсация қилиш бўйича республика мақсадли жамғармасига рухсатнома расмийлаштирилгунга қадар қоплаб берилиши лозим.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 февралдаги 76-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
32. Аукцион ғолиби — ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқига онлайн-аукцион натижалари бўйича рухсатнома расмийлаштирилган ер қаъридан фойдаланувчи томонидан 6 ой ичида тегишли ер қаъри участкаси бўйича қуйидаги ҳужжатлар тўплами Ер қаъридан фойдаланиш марказига «Лицензия» ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали тақдим этилади:
йириклаштирилган техник-иқтисодий ҳисоб-китоблар — рухсатнома ер қаъри участкасини геологик ўрганиш учун берилганда;
техник-иқтисодий асослар — рухсатнома норуда фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва техноген минерал ҳосилалардан фойдаланиш учун берилганда;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан атроф муҳитга таъсир кўрсатиши тўғрисидаги ариза лойиҳасига берилган ижобий давлат экологик экспертиза хулосасининг рақами ва санаси.
(32-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 декабрдаги 840-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.01.2026 й., 09/26/840/0012-сон)
Ушбу ҳужжатлар тўпламини кўриб чиқиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт баробари миқдорида йиғим ундирилади ва Давлат хизматларини кўрсатиш учун ундирилган йиғим суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:
а) «Лицензия» ахборот тизими орқали мурожаат этилганда:
20 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармаси шахсий ғазна ҳисобварағига ўтказилади;
0,5 фоизи — Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига;
қолган маблағлар тўлиқ рухсатнома берувчи Ваколатли органнинг бюджетдан ташқари жамғармасига ўтказилади;
б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:
10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармаси шахсий ғазна ҳисобварағига ўтказилади;
11,25 фоизи — Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига ўтказилади;
қолган маблағлар тўлиқ рухсатнома берувчи Ваколатли органнинг бюджетдан ташқари жамғармасига ўтказилади.
Давлат хизматларини кўрсатиш учун йиғим тўланганлигини тасдиқлаш Ягона биллинг тизими орқали амалга оширилади.
(32-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 декабрдаги 685-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/685/1010-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
33. Ер қаъридан фойдаланиш маркази ўн иш кунида тақдим этилган ҳужжатлар тўпламини ўрганиб чиқади ва ўрганиш натижаси бўйича «Лицензия» ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали:
геологик жиҳатдан ўрганиш учун рухсатнома расмийлаштирилган ер қаъридан фойдаланувчига — ушбу ҳужжатлар асосида фаолиятни давом эттириш мумкинлиги ва ҳужжатлар тўплами қабул қилингани тўғрисида маълумотни;
фойдали қазилмаларни кавлаб олиш ва техноген минерал ҳосилалардан фойдаланиш учун рухсатнома расмийлаштирилган ер қаъридан фойдаланувчига — техник-иқтисодий асосларда кўрсатилган фойдали қазилма конини ёки техноген минерал ҳосилаларни ишга солиш даврини инобатга олган ҳолда белгиланган ер қаъридан фойдаланиш муддати тўғрисида маълумотни ҳамда янгиланган ер қаъри участкасидан фойдаланиш шартларининг, шу жумладан ижара шартномасининг лойиҳасини юборади.
Тақдим этилган ҳужжатлар бўйича камчиликлар аниқланган ҳолларда тегишли ер қаъридан фойдаланувчилар ўн иш кунида камчиликларни бартараф этишлари ва Ер қаъридан фойдаланиш марказига бу ҳақда «Лицензия» ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали маълумот тақдим этишлари лозим. Бунда, қайта тақдим этилган ҳужжатлар камчиликлар бартараф этилган ва маълумот тақдим қилинган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида қайта кўриб чиқилади.
Камчиликларни кўрсатилган муддатда бартараф этмаслик ва Ер қаъридан фойдаланиш марказига маълумот тақдим этмаслик расмийлаштирилган рухсатнома ва ер қаъри участкасини ажратиш ҳақидаги қарорни бекор қилиш учун асос бўлиши мумкин.
Рухсатнома расмийлаштирилган ер қаъридан фойдаланувчи томонидан 4 ой ичида ушбу Низомнинг 32-бандида кўрсатилган ҳужжатлар тўплами Ер қаъридан фойдаланиш марказига топширилмаган тақдирда, расмийлаштирилган рухсатнома ушбу Низомнинг 57-бандига мувофиқ муддатидан олдин бекор қилинади.
(33-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 декабрдаги 685-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/685/1010-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
34. Фойдали қазилмаларни кавлаб олиш ва техноген минерал ҳосилалардан фойдаланиш учун рухсатнома расмийлаштирилган ер қаъридан фойдаланувчи уч иш куни муддатда ер қаъри участкасидан фойдаланиш шартлари лойиҳасини электрон рақамли имзоси билан тасдиқлайди ва «Лицензия» ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали Ер қаъридан фойдаланиш марказига юборади.
Ер қаъридан фойдаланувчи томонидан ер қаъри участкасидан фойдаланиш шартлари бир ой муддатда имзоланмаса ер қаъридан фойдаланиш учун рухсатнома бериш рад этилади ва ер қаъри участкаси қайтадан аукционга қўйилади.
Ер қаъридан фойдаланиш маркази ер қаъридан фойдаланувчи томонидан электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ер қаъри участкасидан фойдаланиш шартлари тақдим этилгандан сўнг бир иш куни муддатда ер қаъридан фойдаланиш учун рухсатнома қайта расмийлаштирилгани тўғрисида тегишли реестрга ўзгартиришлар киритади ва QR-код (матрик штрихли код) қўйилган янги рухсатномани расмийлаштиради.
(34-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 декабрдаги 685-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/685/1010-сон)
7-боб. Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатномаларни «биринчи келган биринчи олади» тамойилига биноан аризаларни тўғридан-тўғри кўриб чиқиш натижалари бўйича бериш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
35. Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига «биринчи келган биринчи олади» тамойилига биноан аризаларни тўғридан-тўғри кўриб чиқиш натижалари асосида рухсатнома олиш учун ариза берувчиларга сўралаётган ер қаъри участкаси бўйича геологик ва бошқа маълумотлар тўплами Ер қаъридан фойдаланиш маркази томонидан тақдим этилади.
(35-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 декабрдаги 685-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/685/1010-сон)
Геологик ва бошқа маълумотлар тўплами сўралаётган ер қаъри участкасининг ариза берувчи билан келишилган чегараларини, у бўйича йириклаштирилган техник-иқтисодий ҳисоб-китобларни ёки техник-иқтисодий асосларни ишлаб чиқиш учун етарли бўладиган ҳажмдаги кон-техник, технологик ва бошқа маълумотларни ўз ичига олган бўлиши зарур.
36. Ариза берувчилар норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига рухсатнома олиш учун «Лицензия» ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ буюртма беради ва уни ўз электрон рақамли имзоси билан тасдиқлайди.
Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатномаларни «биринчи келган биринчи олади» тамойилига биноан аризаларни тўғридан-тўғри кўриб чиқиш натижасида бериш мазкур Низомнинг 3-иловасида келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ер қаъридан фойдаланиш маркази зарур ҳужжатларни ва бошқа ваколатли органлардаги мавжуд ахборотларни белгиланган тартибда ҳамкорлик қилиш орқали, шу жумладан, электрон шаклда мустақил равишда олади, мазкур бандда назарда тутилган ҳужжатлар ва ахборотлар бундан мустасно.
(36-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 декабрдаги 685-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/685/1010-сон)
37. Буюртмани кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт баробари миқдорида йиғим ундирилади.
Давлат хизматларини кўрсатиш учун ундирилган йиғим суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:
а) «Лицензия» ахборот тизими орқали мурожаат этилганда:
20 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармаси шахсий ғазна ҳисобварағига ўтказилади;
0,5 фоизи — Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига;
қолган маблағлар тўлиқ рухсатнома берувчи органнинг бюджетдан ташқари жамғармасига ўтказилади;
б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:
10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармаси шахсий ғазна ҳисобварағига ўтказилади;
11,25 фоизи — Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига ўтказилади;
қолган маблағлар тўлиқ рухсатнома берувчи органнинг бюджетдан ташқари жамғармасига ўтказилади.
Давлат хизматларини кўрсатиш учун йиғим тўланганлигини тасдиқлаш Ягона биллинг тизими орқали амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
38. Мазкур Низомнинг 36 ва 37-бандларида келтирилган ҳужжатлар тўплами ариза берувчи томонидан тўлиқ тақдим этилмаган ҳолда норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкасидан фойдаланиш учун буюртмаларни қабул қилиш рад этилиши мумкин.
(38-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 декабрдаги 685-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/685/1010-сон)
Буюртмани бошқа сабаблар бўйича рад этилишига йўл қўйилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
39. Кон-геология вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари ўн кунлик муддатда:
(39-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 декабрдаги 685-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/685/1010-сон)
жойлардаги маҳаллий ижро ҳокимияти органлари билан биргаликда сўралаётган ер қаъри участкасини, ундан фойдаланиш имкониятларини аниқлаш учун текшириб чиқадилар;
глобал позицион тизим асбобларини қўллаб бурчак координатларини аниқлаган ҳолда ер қаъри участкасининг жойлашиш ўрнини аниқлаштирадилар;
норуда фойдали қазилмалар рухсатсиз қазиб олинганлик изларининг мавжуд бўлиши мумкинлигини аниқлаштирадилар;
ариза берувчининг тақдим этилган ҳужжатларидаги техник ва технологик имкониятларини мувофиқлигини ҳамда зарур малакали мутахассисларга эга бўлишини ўрганадилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олиб борилган ишлар натижалари бўйича Кон-геология вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари тегишли маълумотларни тайёрлайди ва Кон-геология вазирлигига юборадилар.
(39-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 декабрдаги 685-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/685/1010-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
40. Норуда фойдали қазилмаларни рухсатсиз қазиб олиш ҳоллари аниқланганда, Кон-геология вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари уларни олдини олиш ва айбдор шахсларни Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ жавобгарликка тортиш бўйича тегишли чораларни кўрадилар.
(40-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 декабрдаги 685-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/685/1010-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
41. Ер қаъридан фойдаланиш маркази беш иш куни муддатда буюртмани ва Кон-геология вазирлигининг ҳудудий бўлинмаларининг тегишли маълумотларини ўрганиб чиқади ҳамда норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқига рухсатнома бериш ёки уни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
(41-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 декабрдаги 685-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/685/1010-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
42. Ер қаъридан фойдаланиш маркази норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқига рухсатнома бериш тўғрисида қарор қабул қилинганидан сўнг ер қаъри участкасидан фойдаланиш шартлари имзоланган муддатни кўрсатган ҳолда ариза берувчига «Лицензия» ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали маълум қилади.
(42-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 декабрдаги 685-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/685/1010-сон)
43. Ариза берувчи уч иш куни муддатда ер қаъри участкасидан фойдаланиш шартларини электрон рақамли имзоси билан имзолайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Агар, ариза берувчи ўттиз кун ичида ер қаъри участкасидан фойдаланиш шартларини имзоламаса, Ер қаъридан фойдаланиш маркази норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқига рухсатнома беришни рад қилиш тўғрисида қарор қабул қилиш ҳуқуқига эга.
(43-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 декабрдаги 685-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/685/1010-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
44. Ер қаъридан фойдаланиш маркази ариза берувчи томонидан ер қаъри участкасидан фойдаланиш шартларини имзолаган кундан бошлаб бир иш куни муддатда QR-код (матрик штрихли код) қўйилган рухсатномани расмийлаштиради.
(44-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 декабрдаги 685-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/685/1010-сон)
Йириклаштирилган техник-иқтисодий ҳисоботлар ва (ёки) техник-иқтисодий асослар тегишли ер қаъри участкаларидан фойдаланиш шартларига киритилиши шарт.
45. Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқига рухсатномаларни бериш қуйидаги ҳолларда рад қилиниши мумкин, агар:
ариза берувчи ўзи ҳақида ёлғон ёки нотўғри маълумотлар берса;
ариза берувчи ишларни самарали бажариш учун малакали мутахассислар, зарур молия ва техник воситаларнинг мавжудлигини тасдиқловчи маълумотларни тақдим этмаса;
геологик ва бошқа маълумотларни олмасдан туриб техник ҳужжатлар ишлаб чиқилган бўлса;
сўралаётган ер қаъри участкасининг чегаралари геологик ва бошқа маълумотлар тўпламида кўрсатилган чегараларга мос келмаса;
ер қаъри участкаларидан фойдаланишга доир иш олиб бориш услубиёти геология-қидирув ишларини олиб бориш ёки ер қаъри участкаларини оқилона ўзлаштиришнинг белгиланган талабларига мос келмаса;
қазиб олинаётган хом ашё таннархи нотўғри ҳисобланган бўлса;
Олдинги таҳрирга қаранг.
геология қидирув ишлари натижалари тўғрисидаги ҳисобот Давлат геология фондига тақдим этилмаган бўлса;
ариза берувчи ер қаъридан фойдаланиш шартларини ўттиз кун муддатда имзоламаганда.
(45-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 декабрдаги 685-сонли қарорига асосан саккизинчи ва тўққизинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/685/1010-сон)
Бошқа сабаблар бўйича норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқига рухсатномалар беришнинг рад қилинишига йўл қўйилмайди.
Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига рухсатномалар беришнинг рад қилинишига рози бўлмаслик ҳолатида, ариза берувчилар рад этилиши юзасидан қонун билан белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эгалар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
46. Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига рухсатномалар беришнинг рад қилиниши ҳақида қарор қабул қилинганда, Ер қаъридан фойдаланиш маркази бир иш куни муддатда ариза берувчига «Лицензия» ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали рад этилиш сабаблари ҳамда ариза берувчи томонидан кўрсатиб ўтилган сабабларни бартараф этиш ва қайта кўриб чиқиш учун ҳужжатларни топшириши мумкин бўлган муддатлар кўрсатилган хабарномани йўллайди.
Агар Ер қаъридан фойдаланиш маркази ариза берувчининг рухсатномани бериш тўғрисидаги аризасини кўриб чиқиш, уни бериш ёки беришни рад этиш муддати мобайнида талабгорга рухсатномани бермаса ва уни беришни рад этмаса, ушбу бобда назарда тутилган муддатлар ўтганидан кейин ариза берувчи амалга оширилиши учун рухсатнома олиш ниятида бўлган фаолиятни (ҳаракатни) амалга ошириш ҳуқуқига, бу ҳақда Ер қаъридан фойдаланиш марказини «Лицензия» ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали хабардор қилган ҳолда эга бўлади.
(46-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 декабрдаги 685-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/685/1010-сон)
47. Ариза берувчи томонидан норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатномалар беришнинг рад қилиниш сабаблари белгиланган муддатларда бартараф этилганда, рад қилиниш сабаблари бартараф этилганлиги тўғрисидаги маълумот олинган кундан бошлаб ўн иш кунидан ошмаган муддатда ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш ишлари амалга оширилади.
Ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш учун тўлов ундирилмайди.
8-боб. Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатномалар бериш, давлат рўйхатидан ўтиш, давлат ҳисобига олиш ва расмийлаштириш тартиби
48. Рухсатнома мазкур Низомнинг 4-иловасида келтирилган шаклда QR-код (матрик штрихли код) қўйиб расмийлаштирилади.
Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини олиш учун рухсатнома паспорти 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
49. Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига оид рухсатномаларга мувофиқ Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси томонидан берилган кон ажратиш далолатномалари норуда фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва техноген ҳосилалардан фойдаланиш учун ер қаъридан фойдаланувчига зарур ер участкасининг ажратилишига асос ҳисобланади.
Норуда фойдали қазилмалари ер участкаларининг чегараларини жойида белгилаш ишлари Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги ҳамда Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекциясининг ҳудудлардаги бўлинмалари томонидан бир вақтнинг ўзида ер қаъридан фойдаланувчи иштирокида амалга оширилади.
(49-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 декабрдаги 685-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/685/1010-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
50. Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини амалга ошириш уни давлат рўйхатидан ўтказилгандан сўнг амалга оширилади. Ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини давлат рўйхатига олиш Ер қаъридан фойдаланиш маркази томонидан амалга оширилади.
(50-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 декабрдаги 685-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/685/1010-сон)
51. Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини давлат рўйхатига олиш реестрга тегишли қайдларни киритиш йўли билан амалга оширилади.
52. Ҳар бир реестрда қуйидагилар кўрсатилган бўлиши керак:
ер қаъридан фойдаланувчи тўғрисидаги асосий маълумотлар (номи, ташкилий-ҳуқуқий шакли, солиқ тўловчининг идентификация рақами, жойлашган ери (почта манзили), телефон ва факс рақамлари);
фойдаланишга берилган ер қаъри участкаси номи;
ер қаъри участкасидан фойдаланиш тури ва мақсади;
ер қаъридан фойдаланиш ва рухсатноманинг амал қилиш муддати;
рухсатноманинг қайта расмийлаштиришга асос ва унинг санаси;
ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини чеклаш, тўхтатиш ёки тугатиш асоси ва санаси.
53. Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқига рухсатнома реестрига киритилган маълумотлар, очиқ бўлган маълумотлар базаси ҳисобланиб, мазкур реестр билан юридик ва жисмоний шахслар танишиб чиқиши мумкин.
54. Фойдаланишга берилган тегишли ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи давлат ҳисобига олиниши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
55. Фойдаланишга берилган норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларини давлат ҳисобига олиш Ер қаъридан фойдаланиш марказининг Давлат геология фонди томонидан, норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказилишига оид материаллар олинган кундан бошлаб ўн иш куни муддатда амалга оширилади.
(55-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 декабрдаги 685-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/685/1010-сон)
9-боб. Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини чеклаш, тўхтатиб туриш ва тугатиш
56. Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи «Ер ости бойликлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида назарда тутилган ҳолларда чекланиши, тўхтатиб қўйилиши ёки муддатидан олдин бекор қилиниши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
57. Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини чеклаш, тўхтатиб туриш ёки муддатидан олдин тўхтатиш Ер қаъридан фойдаланиш маркази томонидан судга берилган аризалари асосида суд тартибида амалга оширилади.
(57-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 декабрдаги 685-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/685/1010-сон)
58. Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқининг чекланиши юзага келган хавф-хатарларни олдини олиш ёки ер қаъридан фойдаланишда йўл қўйилган талаблар ва шартлар, ишларни олиб бориш меъёрлари ва қоидалари бартараф этилгунча бутун участкада ёки унинг бир қисмида ишларнинг маълум турларини 3 ойдан ошмаган муддатга чекланишига олиб келади.
59. Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини тўхтатилиши ер қаъри участкаларидан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган барча турдаги ишларни тўхтатиб қўйилиш сабаблари бартараф этилгунга қадар олти ойдан ошмайдиган муддатга амалга ошириш тақиқланишига олиб келади, бунда тоғ-кон иншоотлари хавфсизлигини таъминлаш, қурилишларни, иншоотлар ва ускуналарни одамлар ва атроф муҳит учун хавфсиз сақлаб туришга оид ишлар бундан мустасно.
Олдинги таҳрирга қаранг.
60. Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи муддатидан олдин бекор қилинишига асос бўлувчи қўпол қоидабузарликларнинг рўйхати:
(60-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 декабрдаги 685-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/685/1010-сон)
ер қаъридан фойдаланувчи бир йил ичида ер қаъри участкасидан фойдаланишни бошламаган;
Олдинги таҳрирга қаранг.
йиллик фойдали қазилмаларни қазиб олиш ҳажмлари тўғрисидаги ҳисоботларни икки йил мобайнида тақдим этмаган;
(60-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 19 июндаги 381-сонли қарорига асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.06.2025 й., 09/25/381/0539-сон)
ер қаъридан фойдаланувчи томонидан ер қаъри участкасидан фойдаланишнинг асосий шартларининг бузилиши, экология талабларига риоя қилиш, режалаштирилган ишлаб чиқариш ҳажмини таъминлаш, инвестиция ва ижтимоий мажбуриятларни бажариш);
ер қаъри участкаларидан фойдаланиш билан боғлиқ ишларнинг таъсир зонасида аҳоли ҳаёти ва соғлиғига, атроф-муҳитга хавф-хатарнинг мавжудлиги;
ер қаъридан фойдаланиш учун тўловларни мунтазам тўламаслик;
«Ер ости бойликлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида назарда тутилган қоидаларига риоя қилмаслик;
агар, йўл қўйилган қоидабузарликлар тизимли тавсифга эга бўлса ёки ушбу ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқига илгари чеклов ва (ёки) тўхтатилиш қўлланган бўлса.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ер қаъридан фойдаланувчиларга берилган рухсатномаларнинг амал қилиш муддати тугаганда ёки муддатидан олдин бекор қилинганда Ер қаъридан фойдаланиш маркази бу ҳақда уч иш куни муддатда Солиқ қўмитаси, Экология вазирлиги ҳамда тегишли маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларини ёзма хабардор қилади.
(60-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 декабрдаги 685-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/685/1010-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатноманинг амал қилиш муддати тугаганда ёки муддатидан олдин бекор қилинганда тегишли ер майдонлари Ер қаъридан фойдаланиш маркази томонидан захирага қайтарилади.
(60-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 декабрдаги 685-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/685/1010-сон)
Норуда фойдали қазилмаларни қазиб олиш ҳажмлари ер қаъридан фойдаланувчилар томонидан узлуксиз икки йил давомида бажарилмаган тақдирда (форс-мажор ҳолатларидан ташқари) ҳақиқатда қазиб олинган ҳажмдан келиб чиқиб ўртача статистик миқдор ҳисобланади ва бу орқали йиллик қазиб олиш ҳажми аниқланади.
Рухсатноманинг амал қилиш муддати якунига қадар, йиллик қазиб олиш ҳажмидан келиб чиқиб, ер қаъридан фойдаланувчининг балансида қоладиган ва давлат балансига қайтариладиган захира миқдори аниқланади ҳамда ўзлаштирилмай қоладиган қисми давлат балансига ва улар жойлашган ер участкалари захирага қайтарилади.
Бунда, илгари берилган рухсатнома қайта расмийлаштирилмасдан ер қаъри участкаларидан фойдаланиш шартларига тегишли ўзгартиришлар киритилади. Агар ушбу жараён рухсатноманинг муддати билан боғлиқ бўлса, рухсатнома қайта расмийлаштирилади.
Ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи тугаганда фойдаланувчи, ер қаъридан фойдаланиш чоғида бузилган ер участкаларини ва бошқа табиий объектларни кейинчалик улардан фойдаланишга яроқли ҳолга келтириш, шунингдек ушбу ер қаъри участкасидан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган тоғ иншоотлари ва инфратузилма объектларини консервация қилиш ёки тугатиш ишларини бажаришга киришиши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
61. Ер қаъридан фойдаланувчи фаолиятининг тугатилиши ёки бекор қилиниши муносабати билан норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи бекор қилинганда. Ер қаъридан фойдаланиш маркази томонидан Экология вазирлиги ва бошқа манфаатдор органларга тоғ иншоотлари ва инфратузилма объектларини консервация қилиш ёки тугатиш тартиби ва муддатлари тўғрисида қарор қабул қилинганлиги билдирилиши шарт. Бундай ҳолатларда ер қаъри участкалари Ер қаъридан фойдаланиш маркази балансига ўтказилади.
(61-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 декабрдаги 685-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/685/1010-сон)
10-боб. Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқидан ўзга шахс фойдасига воз кечиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
62. Норуда фойдали қазилмаларни қазиб олиш, техноген минерал ҳосилалардан фойдаланиш учун рухсатнома эгаси Ер қаъридан фойдаланиш маркази билан келишган ҳолда норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини (тўлиқ ёки қисман) бошқа юридик шахсга бериши мумкин, агар ушбу юридик шахс рухсатнома билан белгиланган шартларни бажаришга доир мажбуриятларни ўз зиммасига олса.
(62-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 декабрдаги 685-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/685/1010-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи қисман бошқа юридик шахсга берилганда фойдали қазилмаларнинг қолдиқ захирасининг бўлинишига қараб, иккала юридик шахсга ҳам техник-иқтисодий асос ишлаб чиқиш мажбурияти юкланади ҳамда рухсатномаларнинг муддати ушбу техник-иқтисодий асосдан келиб чиқиб расмийлаштирилади;
(62-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 19 июндаги 381-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.06.2025 й., 09/25/381/0539-сон)
Шу билан бирга, норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини олган юридик шахс, рухсатноманинг олдинги эгасига нисбатан қўйилган талабларга мос келиши зарур.
Олдинги таҳрирга қаранг.
«E-auksion» электрон савдо платформасида аукцион орқали реализация қилинган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатномаларни улар берилган санадан бошлаб икки йил мобайнида бошқа шахслар фойдасига воз кечиш, шу жумладан ер қаъри фойдаланувчиларининг таъсисчилари (операцион фаолиятини бошқариш овозига эга мажоритар акциядорлари)ни тўлиқ ўзгартириш тақиқланади.
(62-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 декабрдаги 685-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/685/1010-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
63. Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини (тўлиқ ёки қисман) бошқа юридик шахсга беришни келишиш рухсатнома эгасининг Ер қаъридан фойдаланиш марказига «Лицензия» ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали мазкур Низомнинг 6-иловасига мувофиқ бериладиган аризаси бўйича амалга оширилади.
(63-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 декабрдаги 685-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/685/1010-сон)
Аризада норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини бошқага берилиш сабаблари, ер қаъридан фойдаланиш ҳуқуқи қисман берилганда талабгор томонидан фойдали қазилмаларни ёки техноген минерал ҳосилаларни қазиб олиш, қайта ишлаш билан боғлиқ назарда тутилган фаолият тури келтирилади. Аризага ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи ўтаётган юридик шахснинг рухсатнома эгасига нисбатан қўйилган талабларга мос келишини тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
64. Ер қаъридан фойдаланиш маркази ариза олинган кундан бошлаб ўн беш кун муддатда ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатномани (тўлиқ ёки қисман) бошқа шахсга қайта расмийлаштириб беради ёки асослантирилган хулосасини тақдим этган ҳолда рад этади.
Рухсатнома ариза берувчига қарор қабул қилинган кундан бошлаб уч иш куни мобайнида «Лицензия» ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали юборилади.
Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқига рухсатномани қайта расмийлаштириш рад этилганда хулосада асослантирилган бўлиши керак. Ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини беришни қайта келишиб олишда ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини беришни келишиб олиш рад этилган аввалги сабаблар кўрсатилмаган янги асослар бўйича уни рад этишга йўл қўйилмайди.
(64-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 19 июндаги 381-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.06.2025 й., 09/25/381/0539-сон)
11-боб. Норуда фойдали қазилмаларни қазиб олиш учун ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқига оид рухсатномани қайта расмийлаштириш
65. Норуда фойдали қазилмаларни қазиб олиш учун ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқига оид рухсатномани қайта расмийлаштириш қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:
юридик шахс қайта ташкил қилинганда ва номи ўзгарганда;
ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи бошқа шахсга берилганда;
ер қаъри участкаларидан фойдаланиш шартлари ўзгарганда;
ер қаъри участкаларидан фойдаланиш муддати узайтирилганда.
Олдинги таҳрирга қаранг.
66. Норуда фойдали қазилмаларни қазиб олиш учун ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқига оид рухсатномани қайта расмийлаштириш Ер қаъридан фойдаланиш маркази томонидан рухсатнома эгасининг «Лицензия» ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали мазкур Низомнинг 7-иловасига мувофиқ берган аризаси асосида амалга оширилади.
(66-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 декабрдаги 685-сонлиқарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/685/1010-сон)
Юридик шахсни қайта ташкил қилиш ёки қайта тузилишида ариза рухсатнома эгаси томонидан қайта рўйхатдан ўтказилгандан сўнг етти кун муддатда берилиши лозим.
Норуда фойдали қазилмаларни қазиб олиш учун ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқига оид рухсатномани қайта расмийлаштириш тўғрисидаги аризага тегишли тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинади.
67. Рухсатномани қайта расмийлаштириш қуйидаги муддатларда амалга оширилади:
ариза келиб тушган кундан бошлаб беш иш кунидан кўп бўлмаган муддатда — юридик шахс қайта ташкил қилинганда ва номи ўзгарганда, ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи бошқа шахсга берилганда, ер қаъри участкаларидан фойдаланиш шартлари ўзгарганда;
ариза келиб тушган кундан бошлаб йигирма иш кунидан кўп бўлмаган муддатда — ер қаъри участкаларидан фойдаланиш муддатини узайтиришда.
Олдинги таҳрирга қаранг.
68. Ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи бошқа шахсга берилганда Ер қаъридан фойдаланиш маркази томонидан бир иш куни муддатда ер қаъри участкасидан фойдаланиш шартлари лойиҳаси имзолаш учун ариза берувчига тақдим этилади. Ариза берувчи уч иш куни муддатда ер қаъри участкасидан фойдаланиш шартлари лойиҳасини электрон рақамли имзоси билан тасдиқлайди.
(68-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 декабрдаги 685-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/685/1010-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
69. Ер қаъридан фойдаланиш маркази томонидан рухсатнома қайта расмийлаштирилганда бир иш куни муддатда тегишли реестрга ўзгартиришлар киритилади ва QR-код (матрик штрихли код) қўйилган рухсатномани расмийлаштиради.
(69-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 декабрдаги 685-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/685/1010-сон)
70. Норуда фойдали қазилмаларни қазиб олиш учун ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқига оид рухсатномани қайта расмийлаштиришда, рухсатнома олишга доир буюртмани кўриб чиқиш учун тўланган сумманинг эллик фоизи миқдорда йиғим ундирилади.
Давлат хизматларини кўрсатиш учун ундирилган йиғим суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:
а) «Лицензия» ахборот тизими орқали мурожаат этилганда:
20 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармаси шахсий ғазна ҳисобварағига ўтказилади;
0,5 фоизи — Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига;
қолган маблағлар тўлиқ рухсатнома берувчи органнинг бюджетдан ташқари жамғармасига ўтказилади;
б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:
10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармаси шахсий ғазна ҳисобварағига ўтказилади;
11,25 фоизи — Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига ўтказилади;
қолган маблағлар тўлиқ рухсатнома берувчи органнинг бюджетдан ташқари жамғармасига ўтказилади.
Давлат хизматларини кўрсатиш учун йиғим тўланганлигини тасдиқлаш Ягона биллинг тизими орқали амалга оширилади.
12-боб. Якунловчи қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
71. Ер қаърини геологик ўрганиш, ер ости бойликларидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш юзасидан давлат назорати маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, шунингдек, Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси ва Экология вазирлиги томонидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
(71-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 декабрдаги 685-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/685/1010-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
72. Ариза берувчилар, норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқига оид рухсатнома олиш учун улар томонидан тайёрланган, Ер қаъридан фойдаланиш марказига тақдим этилган ҳужжатлар ишончлилиги ва қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлиги учун жавобгардирлар.
(72-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 декабрдаги 685-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/685/1010-сон)
73. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини олиш учун рухсатномалар бериш тартиби тўғрисида низомга
1-ИЛОВА
Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини электрон онлайн-аукцион орқали бериш
СХЕМАСИ
Олдинги таҳрирга қаранг.

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

(тайёргарлик босқичи)

Ер қаъридан фойдаланиш маркази

Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкалари рўйхатини шакллантиради ва тасдиқлайди.

Ҳар йили

Ер қаъридан фойдаланиш маркази

Ер қаъридан фойдаланиш ҳуқуқини аукционда реализация қилиш учун буюртманомаларни Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази» давлат унитар корхонасига (операторга) тақдим этади.

Тайёр бўлиши билан

Оператор

Аукцион ўтказилиши тўғрисидаги хабарномани ўз веб-порталида жойлаштиради.

Буюртма олинган кундан бошлаб

2-босқич

(аукцион ўтказиш)

Талабгорлар

Аукционда иштирок этиш учун электрон шаклда ариза топширади, унда лот рақами ва ер қаъри участкаси номини кўрсатади.

30 кун мобайнида

Оператор

Лот бўйича электрон аукцион савдолари ўтказади ва аукцион ғолибини эълон қилади.

1 иш куни мобайнида

Аукцион ғолиби

Аукционда ғолиб деб топилган сумманинг 100 фоизини ҳамда ер участкасини ажратиш материалларини тайёрлаш учун сарфланган тўловларни тўлайди.

Сотилган объектнинг қиймати БҲМнинг 5 минг бараваригача бўлганда 10 иш куни, 5 минг бараварига тенг ёки ундан ортиқ бўлганда 15 иш куни мобайнида

3-босқич

(рухсатнома бериш)

Оператор

Аукцион ғолиби (захирадаги ғолиб) томонидан сотиб олиш тўловлари тўлиқ тўлангандан сўнг аукцион ғолибига баённома расмийлаштиради ҳамда мазкур баённомани ва у томонидан имзоланган ер қаъридан фойдаланиш шартларини аукцион ғолибининг ва Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг шахсий кабинетига электрон шаклда юборади.

1 иш куни мобайнида

Ер қаъридан фойдаланиш маркази

Баённома асосида Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун тегишли рухсатномани, ЭРИ билан имзоланган ва QR-код (матрик штрихли код) билан расмийлаштирилган ҳолда, «E-auksion» электрон савдо платформаси орқали Операторга юборади.

1 иш куни мобайнида

Оператор

Аукцион ғолибига расмийлаштирилган рухсатномани унинг шахсий кабинетига юборади.

1 иш куни мобайнида

(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 апрелдаги 247-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2025 й., 09/25/247/0383-сон)
Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини олиш учун рухсатномалар бериш тартиби тўғрисида низомга
2-ИЛОВА
Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига рухсатнома олиш учун
БУЮРТМА
Олдинги таҳрирга қаранг.

I. Аукцион натижарига кўра рухсатнома олиш учун

1. Аукцион ғолиби аукцион натижалари ҳақидаги баённома тартиб рақамини кўрсатади

II. «Биринчи келган биринчи олади» тамойилига биноан аризаларни тўғридан-тўғри кўриб чиқиш орқали рухсатнома олиш учун

1. Давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳномага мувофиқ тўлиқ номи:

2. Манзили, телефон рақами, электрон почтаси:

3. Сўралаётган ер қаъри участкасининг номи ва ер қаъридан фойдаланишнинг назарда тутилган тури:

4. Техник ва технологик имкониятлар, шунингдек, белгиланган тартибда шартнома асосида жалб қилинадиган техника ва асбоб-ускуналар мавжудлиги:

5. Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига рухсатномани тўғридан-тўғри музокаралар асосида олиш учун асос бўладиган ҳужжатнинг нусхаси: (илова қилинади)

6. Йириклаштирилган техник-иқтисодий ҳисоб-китоблар — ер қаъри геологик ўрганиш учун берилганда: (юкланади)

7. Техник-иқтисодий асослар — ер қаъри норуда фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва техноген минерал ҳосилалардан фойдаланиш учун берилганда: (юкланади)

8. Давлат экология экспертизаси ваколатли органлари томонидан атроф-муҳитга таъсири тўғрисида ариза лойиҳасига берилган ижобий хулоса: (юкланади)

9. Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий зарарларни компенсация қилиш бўйича республика мақсадли жамғармасига қоплаб берилганлигини тасдиқловчи тўлов.

10. Аризани кўриб чиқиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт баробар миқдоридаги тўлов.

(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 февралдаги 76-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини олиш учун рухсатномалар бериш тартиби тўғрисида низомга
3-ИЛОВА
Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига рухсатномаларни «биринчи келган биринчи олади» тамойилига биноан аризаларни тўғридан-тўғри кўриб чиқиш натижасида бериш
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлари

1-босқич

(рухсатнома олгунга қадар)

Ариза берувчи

1. Ер қаъридан фойдаланиш марказига норуда фойдали қазилма конларида қазиш ишларини олиб бориш учун «Лицензия» ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали буюртма беради (ер қаърини геологик ўрганишга оид ишларни молиялаштирган ер қаъридан фойдаланувчи).

Зарур бўлганда

2. Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини олиш учун Ер қаъридан фойдаланиш марказига икки томонлама тайёрланган келишувга асосан «Лицензия» ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали буюртма беради.

Келишувга асосан

1-босқич

(рухсатнома олгунга қадар)

Ер қаъридан фойдаланиш маркази

Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига тўғридан-тўғри музокаралар асосида рухсатнома олиш учун буюртма берувчиларга сўралаётган ер қаъри участкаси бўйича геологик ёки бошқа маълумотлар тўпламини ҳамда ер участкасини ажратиш материалларини тайёрлаш учун сарфланган тўлов қийматини «Лицензия» ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали тақдим этади.

20 кун мобайнида

2-босқич

(рухсатнома олишга буюртма топшириш ва уни кўриб чиқиш)

Ариза берувчи

Илова қилинаётган ҳужжатлар рўйхати билан Ер қаъридан фойдаланиш марказига «Лицензия» ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали буюртма беради ҳамда ер участкасини ажратиш материалларини тайёрлаш учун сарфланган тўлов қийматини тўлайди.

Зарур бўлганда

Ер қаъридан фойдаланиш маркази

Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекциясига ариза берувчи томонидан тақдим этилган буюртма ва илова қилинган ҳужжатларни ўрганиб чиқиш учун юборади.

2 кун мобайнида

Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси

Жойлардаги маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан биргаликда сўралаётган ер қаъри участкасини, ундан фойдаланиш имкониятларини аниқлаш учун текшириб чиқади;

глобал позицион тизим асбобларини қўллаб бурчак координатларини аниқлаган ҳолда ер қаъри участкасининг жойлашиш ўрнини аниқлаштиради;

норуда фойдали қазилмалар рухсатсиз қазиб олинганлик изларининг мавжуд бўлиши мумкинлигини аниқлаштиради;

ариза берувчининг тақдим этилган ҳужжатларидаги техник ва технологик имкониятларининг мувофиқлигини ҳамда зарур малакали мутахассисларга эга бўлишини ўрганади.

Олиб борилган ишлар натижалари бўйича маълумотларни тайёрлайди ва Ер қаъридан фойдаланиш марказига юборади.

10 кун мобайнида

3-босқич

(рухсатнома бериш)

Ер қаъридан фойдаланиш маркази

Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекциясининг тегишли ахборотларини ўрганиб чиқади ҳамда норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига рухсатнома бериш ёки уни рад қилиш тўғрисида қарор қабул қилади.

5 кун мобайнида

Рухсатнома бериш ва ер қаъри участкасидан фойдаланиш шартларини имзолаш зарурлиги тўғрисида ариза берувчига «Лицензия» ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали маълум қилади.

5 кун мобайнида

Ариза берувчи

Ер қаъри участкасидан фойдаланиш шартларини электрон рақамли имзоси билан имзолайди.

3 кун мобайнида

Ер қаъридан фойдаланиш маркази

Ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи учун QR-код (матрик штрихли код) қўйилган рухсатномани расмийлаштиради

1 кун мобайнида

(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 декабрдаги 685-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/685/1010-сон)
Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини олиш учун рухсатномалар бериш тартиби тўғрисида низомга
4-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.

‎‎

‎‎OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI
TOGʻ-KON SANOATI VA GEOLOGIYA VAZIRLIGI

Noruda foydali qazilmalarni oʻz ichiga olgan

yer qaʼri uchastkasidan foydalanish huquqi uchun

‎‎
‎RUXSATNOMA‎

‎‎SERIYASI ‎‎TARTIB RAQAMI RUXSATNOMA TURI‎‎
‎‎Ruxsatnoma_____________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________ga berildi.

‎‎(ushbu ruxsatnomani olgan yuridik yoki jismoniy‎ shaxs)

Ruxsatnoma __________________________________________________________________________________ uchun yer qaʼri uchastkasidan foydalanish huquqini tasdiqlaydi. ‎‎
‎‎Yer qaʼri uchastkasi ____________________________________________________________________________

‎‎(nomi va foydali qazilma turi)

‎‎________________________________________________________________________________ da joylashgan.

‎‎(Qoraqalpogʻiston Respublikasi yoki viloyat tumani, aholi punkti nomi)

‎‎Ruxsatnomaning amal qilish muddati ________________________________________________________________

‎‎(kun, oy, yil)‎

‎‎Quyidagilar ruxsatnomaning ajralmas tarkibiy qismlari hisoblanadi:
‎‎Yer qaʼridan foydalanish shartlari __________________________________________________________________

‎‎(ilovaning tartib raqamlari, varaqalar soni)‎

‎‎Ruxsatnoma berilgan sana ___________ y. «______» _____________________


‎‎QR kod

‎‎‎‎(Ruxsatnoma uning ajralmas tarkibiy qismi hisoblangan zarur ilovalar mavjud boʻlgan taqdirda haqiqiy hisoblanadi).

(4-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 декабрдаги 685-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/685/1010-сон)
Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини олиш учун рухсатномалар бериш тартиби тўғрисида низомга
5-ИЛОВА
Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини олиш учун рухсатнома
ПАСПОРТИ
Олдинги таҳрирга қаранг.

1.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг номи:

Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини олиш учун рухсатнома

2.

Амалга оширилиши учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш талаб этиладиган фаолият (ҳаракатлар):

Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш

3.

Ариза берувчилар тоифаси:

Юридик шахс

4.

Рухсат этиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли орган:

Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги «Ер қаъридан фойдаланиш маркази» давлат муассасаси

5.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар:

Рухсатномалар аукцион савдолари ёки «биринчи келган биринчи олади» тамойилига асосан берилади:

1. Аукцион савдолари натижалари бўйича баённома асосида рухсатнома берилади ҳамда ер қаъридан фойдаланувчи томонидан:

йириклаштирилган техник-иқтисодий ҳисоб-китоблар — рухсатнома ер қаъри участкасини геологик ўрганиш учун берилганда;

техник-иқтисодий асослар — рухсатнома норуда фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва техноген минерал ҳосилалардан фойдаланиш учун берилганда;

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан атроф муҳитга таъсир кўрсатиши тўғрисидаги ариза лойиҳасига берилган ижобий давлат экологик экспертиза хулосасининг рақами ва санаси;

2. Рухсатномаларни «биринчи келган биринчи олади» тамойилига биноан аризаларни тўғридан-тўғри кўриб чиқиш натижалари бўйича олиш учун мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ ариза шаклини тўлдиради.

6.

Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори:

1. Аукцион савдолари натижалари бўйича бериладиган рухсатномага йиғим ундирилмайди.

2. «Биринчи келган биринчи олади» тамойилига асосан аризани кўриб чиқиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт баробар миқдоридаги тўлов.

7.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат берилганлиги учун ундириладиган йиғим миқдори:

1. Аукцион савдолари натижалари бўйича бериладиган рухсатномага йиғим ундирилмайди.

2. «Биринчи келган биринчи олади» тамойилига асосан аризани кўриб чиқиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт баробар миқдоридаги тўлов.

8.

Аризани кўриб чиқиш муддати:

1. Аукцион савдолари натижалари бўйича бериладиган рухсатнома — 3 кун.

2. «Биринчи келган биринчи олади» тамойилига асосан аризани кўриб чиқиш — 9 кун.

9.

Рухсат этишга оид талаб ва шартлар :

а) геологик жиҳатдан ўрганиш учун:

Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекциясига тўқсон кун мобайнида ер қаъридан фойдаланиш бўйича лойиҳаларини тақдим этиш мажбурияти;

кон иншоотлари ва қудуқларни аҳоли ҳаёти ва саломатлиги, атроф муҳит хавфсизлигини таъминлайдиган ҳолатга келтириш (рекультивация қилиш), шунингдек фойдаланишга яроқсиз кон иншоотлари ва қудуқларни тугатиш тартиби;

ер қаъри участкасидан фойдаланиш билан боғлиқ тўловлар, шу жумладан йиллик лицензия тўлови тўғрисидаги мажбуриятлар;

б) фойдали қазилмаларни кавлаб олиш учун:

фойдали қазилмаларни кавлаб олиш учун йиллик энг кам харажатлар бўйича мажбуриятлар миқдори, шу жумладан икки йил мобайнида бажариладиган минимал инвестиция мажбуриятлари;

техник лойиҳалар ва кон ишларини ривожлан?ириш режаларини, захираларни қазиб олиш ва кон майдони (участкалар)да қулайликлар яратиш лойиҳаларини тузиш тартиби ва муддатлари;

фойдали қазилмаларни кавлаб олиш ҳажми;

ер қаъридан фойдаланганлик учун тўловларни тўлаш шартлари;

ер қаъридан фойдаланувчининг ижтимоий мажбуриятлари (маҳаллий аҳоли учун иш жойларини ташкил қилиш, керакли малакали мутахассисларни жалб қилиш ва ходимларни касбга тайёрлаш);

техник ва технологик имкониятлар, шунингдек, белгиланган тартибда шартнома асосида жалб қилинадиган техника ва асбоб-ускуналар мавжудлиги;

бир йил ичида ер қаъри участкасидан фойдаланишнинг бошланиш муддатлари;

янги иш ўринларини яратиш мажбуриятлари;

техноген минерал ҳосилаларни сақлаш ва қайта ишлаш шартлари;

ер қаъридан фойдаланиш соҳасида, хавфли ишлар, ишлаб чиқариш, хавфли товарлар ва моддалар айланмаси, портловчи моддаларга рухсат бериш жараёнларидан ўтиш тартиби;

ер қаъридан фойдаланувчининг ер қаъридан фойдаланиш оқибатларини бартараф қилиш бўйича кафолатларни тақдим этиш ва янгилаб бориш шартлари.

в) норуда фойдали қазилма конида автотранспорт воситаларининг оғирлик параметрларини ўлчашга мўлжалланган тарозиларни ўрнатиш ҳамда юк автотранспорт воситалари меъёр талабларида юкланиши ва йўлга чиқиши бўйича мажбуриятлар.

10.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни беришда келишиладиган органлар:

Мавжуд эмас

11.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиш муддати:

а) геологик жиҳатдан ўрганиш учун — беш йилгача муддатга;

б) фойдали қазилмаларни кавлаб олиш ва техноген минерал ҳосилалардан фойдаланиш учун:

дастлаб рухсатнома берилганда — беш йил муддатга, кейинчалик, техник-иқтисодий асослар белгиланган муддатларда тақдим этилгандан сўнг фойдали қазилма конини ёки техноген минерал ҳосилаларни ишга солиш даврини инобатга олган ҳолда, унинг муддатини узайтиришни кафолатлаш шарти билан;

техник-иқтисодий асослар тақдим этилгандан сўнг — фойдали қазилма конини ёки техноген минерал ҳосилаларни ишга солишнинг техник-иқтисодий асосларда белгиланган муддатига.

12.

Изоҳ:

Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи рухсатнома асосида:

геологик ўрганиш;

қазиб олиш;

техноген минерал ҳосилалардан фойдаланиш учун берилади.

Норуда фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва минерал хом ашёни қайта ишлаш жараёнида олинган техноген минерал ҳосилаларга эгалик ҳуқуқи норуда фойдали қазилмаларни қазиб олиш учун ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқига оид рухсатномага мувофиқ рухсатнома эгасида ер қаъри участкасидан фойдаланиш муддати мобайнида сақлаб қолинади. Бундай ҳолда техноген минерал ҳосилалардан фойдаланиш (қайта ишлаш)га рухсатнома олиш талаб қилинмайди.

Техноген минерал ҳосилалардан фойдаланишга оид ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатнома, ер қаъридан фойдаланувчи балансида ҳисобда турмайдиган ёки техноген минерал ҳосилалар сотилган ёки белгиланган тартибда бошқа ер қаъридан фойдаланувчига топширилган ҳолда, кон қазиб чиқариш ва қайта ишлаш корхоналарининг чиқиндиларини қайта ишлаш учун берилади.

(5-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 30 декабрдаги 840-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.01.2026 й., 09/26/840/0012-сон)
Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини олиш учун рухсатномалар бериш тартиби тўғрисида низомга
6-ИЛОВА
«Лицензия» ахборот тизими орқали ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини (тўлиқ ёки қисман) бошқа шахсга беришни келишиб олиш учун
АРИЗА
Олдинги таҳрирга қаранг.

1. Рухсатнома эгасининг Давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳномага мувофиқ тўлиқ номи:

2. Манзили, телефон рақами, электрон почтаси:

3. Ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи (тўлиқ ёки қисман) берилаётган шахснинг Давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳномага мувофиқ тўлиқ номи:

4. Ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини бошқа шахсга бериш сабаблари:

5. Ер қаъридан фойдаланиш ҳуқуқи бошқа шахсга қисман берилган тақдирда — талабгорнинг фойдали қазилмаларнинг стратегик турларини ёки техноген минерал ҳосилаларни қазиб олиш, қайта ишлаш билан боғлиқ фаолиятининг мўлжалланаётган тури:

6. Ер қаъри участкасидан (шу жумладан, унинг бир қисмидан) фойдаланишнинг техник-иқтисодий асоси (илова қилинади):

7. Аризани кўриб чиқиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдоридаги тўлов.

(6-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 19 июндаги 381-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.06.2025 й., 09/25/381/0539-сон)
Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини олиш учун рухсатномалар бериш тартиби тўғрисида низомга
7-ИЛОВА
«Лицензия» ахборот тизими орқали норуда фойдали қазилмаларни қазиб олиш учун ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқига оид рухсатномани қайта расмийлаштириш учун
АРИЗА

1. Давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳномага мувофиқ тўлиқ номи:

2. Манзили, телефон рақами, электрон почтаси:

3. Ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатномани қайта расмийлаштириш сабаблари:

4. Аризани кўриб чиқиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баробар миқдоридаги тўлов.

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 мартдаги 133-сон қарорига
3-ИЛОВА
Қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом ер қаъри участкаларида юридик ва жисмоний шахслар томонидан қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш фаолиятини амалга ошириш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
бузилган ерларни рекультивация қилиш (қайта тиклаш) — ерларнинг табиий ландшафтини сақлаш мақсадида ер қаъридан фойдаланиш натижасида бузилган (ағдарилган, ковланган) ер участкаларини кейинчалик ундан фойдаланишга яроқли ҳолга келтириш билан боғлиқ комплекс ишларни бажариш;
«E-auksion» электрон савдо платформаси (кейинги ўринларда — савдо платформаси) — электрон онлайн-аукционларни (кейинги ўринларда — аукцион) ташкил этиш ва ўтказиш учун зарур бўлган ахборотни киритиш, сақлаш ва қайта ишлаш, шунингдек, манфаатдор шахсларнинг аукционлар жараёнларидан оператор веб-портали орқали бевосита фойдаланиш имкониятини таъминлайдиган ахборот тизими;
олтин изловчилар усулида қазиб олиш — ер қаъри участкалари, шу жумладан, сочма олтин конларидан тадбиркорлик таваккалчилиги асосида қимматбаҳо металларни носаноат усулда қазиб олиш;
оператор — Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳузуридаги «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази» давлат унитар корхонаси;
сочма олтин кони — туб олтин кон ёки олтин маъданли тоғ жинси парчаланиши натижасида ҳосил бўлувчи ер юзасидаги ёки кўмилган тоғ жинси ва минераллари майда бўлакларининг тўпламлари;
электрон онлайн-аукцион — салоҳиятли харидорларга тенг имконият яратган ҳолда мол-мулк ва ҳуқуқ Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги «E-auksion» электрон савдо платформасида сотиладиган аукцион шаклидаги электрон савдо усули;
қимматбаҳо металларни сотиб олувчи ихтисослаштирилган қабул кассалари (кейинги ўринларда — қабул кассалари) — қимматбаҳо металларни қайта ишлаш ташкилоти ҳамда шартнома асосида юридик ва жисмоний шахслардан таркибида олтин бўлган хом ашёни қабул қилувчи пункт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш учун берилаётган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатномалар Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги «Ер қаъридан фойдаланиш маркази» давлат муассасаси (кейинги ўринларда — Ер қаъридан фойдаланиш маркази) томонидан электрон онлайн-аукцион натижаларига асосан ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ схема бўйича берилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 декабрдаги 685-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/685/1010-сон)
2-боб. Қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олишга рухсат бериладиган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатномалар
4. Қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олишга рухсат бериладиган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатнома (кейинги ўринларда — рухсатнома) унинг эгасига белгиланган ҳудудда қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш ҳуқуқини беради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олишга рухсат бериладиган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатнома Ер қаъридан фойдаланиш маркази томонидан ҳар чоракда тасдиқланадиган қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олишга рухсат бериладиган ер қаъри участкалари (кейинги ўринларда — ер қаъри участкалари) бўйича уларни қазиб олиш учун берилади.
(5-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 8 апрелдаги 211-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.04.2025 й., 09/25/211/0323-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Талабгорлар ҳамда «Ўзбекзаргарсаноати» уюшмаси Ер қаъридан фойдаланиш марказига «E-auksion» электрон савдо платформасида аукцион орқали реализация қилинадиган ер қаъри участкалари рўйхатига қўшимча киритиш бўйича таклиф киритиши мумкин.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 8 апрелдаги 211-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.04.2025 й., 09/25/211/0323-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тасдиқланган рўйхатга кирмаган ер қаъри участкалари бўйича талабгорлар ёки «Ўзбекзаргарсаноати» уюшмасидан ариза келиб тушган ҳолларда Ер қаъридан фойдаланиш маркази Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари, вазирлик ва идоралари билан биргаликда бир ойлик муддатда ўрганиб чиқиб, аукционда реализация қилинадиган ер қаъри участкалари рўйхатига киритиш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
(5-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 8 апрелдаги 211-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.04.2025 й., 09/25/211/0323-сон)
Қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш фаолиятини амалга ошириш учун ишончли, аниқ контурлари ва чегаралари кўрсатилган ер қаъри участкалари ва майдонлари, шу жумладан, ўлчамлари 5 гектаргача бўлган сочма олтин конлари берилади.
6. Қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш фаолиятини амалга ошириш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатномаларга фақат Ўзбекистон Республикаси резидентлари, хусусан Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган якка тартибдаги тадбиркор мақомига эга жисмоний шахслар ҳамда устав капитали (жамғармаси)да Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган жисмоний шахснинг улуши 70 ва ундан ортиқ фоизга эга бўлган юридик шахслар талабгор бўлиши мумкин.
Бунда битта талабгорга рухсатнома асосида берилган ер қаъри участкаларининг умумий майдони йил давомида 20 гектардан ошмаслиги лозим.
7. Рухсатномани ёки ер қаъри участкасидан (тўлиқ ёки қисман) фойдаланиш ҳуқуқини учинчи шахсга бериш (топшириш), шунингдек, битта ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқига рухсатномани бир неча шахсга беришга йўл қўйилмайди.
3-боб. Қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олишга рухсат бериладиган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш шартлари
8. Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш рухсатномада назарда тутилган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш шартларига мувофиқ амалга оширилади.
9. Ер қаъри участкаларидан фойдаланишнинг асосий шартларига Ўзбекистон Республикаси «Ер ости бойликлари тўғрисида» Қонуни билан белгиланган шартлар киради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ер қаъри участкаларидан фойдаланишнинг намунавий шартлари Ер қаъридан фойдаланиш марказининг расмий веб-сайтида жойлаштирилади ва зарурат бўлганда белгиланган тартибда оммавий ахборот воситаларида эълон қилиниши мумкин.
(9-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 декабрдаги 685-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/685/1010-сон)
10. Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш шартларида:
қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олишнинг рухсат этилган усуллари ва воситалари, шунингдек, фойдаланиладиган асбоб-ускуналар, механизмлар ва техникага қўйиладиган талаблар;
қазиб олинган қимматбаҳо металларга эгалик қилиш ҳуқуқи;
ер қаъри участкаларидан фойдаланишнинг чекланиши, тўхтатиб қўйилиши ёки муддатидан олдин тўхтатилиши мумкин бўлган шартлар;
ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи тугатилгандан сўнг ер қаъридан фойдаланувчилар зиммасига ер қаъри участкаларини рекультивация қилиш ва уларни кейинчалик фойдаланиш учун яроқли ҳолатга келтириш мажбурияти назарда тутилади.
Шунингдек, ер қаъридан фойдаланиш шартларида ер участкасининг ижара шартномаси, хусусан, ер тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талаблари асосида ундан фойдаланиш муддатлари ва шартлари ҳамда ер қаъридан фойдаланиш мақсадлари учун олиб қўйилаётган (сотиб олинаётган) ер участкаси бўйича — маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ушбу ер участкасининг эгаси, фойдаланувчиси, ижарачиси ёки мулкдори билан келишилган компенсация миқдори ва уни тўлаш муддати назарда тутилади.
Ер қаъридан фойдаланиш шартлари, шу жумладан ер участкасининг ижара шартномаси ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатноманинг ажралмас қисми ҳисобланади.
4-боб. Қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олишга рухсат бериладиган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш муддатлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
11. Рухсатномалар Ер қаъридан фойдаланиш маркази томонидан «E-auksion» электрон савдо платформасидаги аукцион якунлари бўйича 3 йил муддатга берилади.
(11-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 декабрдаги 685-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/685/1010-сон)
Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи рухсатнома берилган кундан бошлаб ҳисобланади.
12. Рухсатнома муддати тугагандан сўнг уч ойдан ошмаган муддатда ер қаъридан фойдаланувчилар томонидан ер қаъри участкалари белгиланган тартибда рекультивация қилиниб, улар кейинчалик фойдаланиш учун яроқли ҳолатга келтирилган ҳолда тегишли туман (шаҳар) ҳокимлигига топширилади.
5-боб. Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини «E-auksion» электрон савдо платформаси орқали реализация қилишнинг ўзига хос хусусиятлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. «E-auksion» электрон савдо платформасида аукцион орқали реализация қилинадиган ер қаъри участкалари рўйхати Ер қаъридан фойдаланиш маркази томонидан нархи аниқланган ҳолда шакллантирилади ва ҳар чоракда бир мартадан кам бўлмаган ҳолда тасдиқланади.
(13-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 8 апрелдаги 211-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.04.2025 й., 09/25/211/0323-сон)
Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини савдога қўйишнинг бошланғич нархи ҳар бир гектарига базавий ҳисоблаш миқдорининг 35 баравари миқдорида белгиланади. Бунда тўлиқ бўлмаган гектарлар учун бошланғич нарх 1 гектар ер учун белгиланган нархни ер майдонининг ўлчамига кўпайтириш орқали аниқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ер қаъридан фойдаланиш марказига аукционга қўйилмаган ёки рўйхатга киритилмаган ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини олиш учун талабгордан ёки «Ўзбекзаргарсаноати» уюшмасидан мурожаат келиб тушган тақдирда, ушбу ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатнома «E-auksion» электрон савдо платформаси орқали ўрнатилган тартибда аукционга қўйилади.
(13-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 8 апрелдаги 211-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.04.2025 й., 09/25/211/0323-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ер қаъридан фойдаланиш маркази ер участкаси унга ажратиб берилгандан сўнг уч иш куни давомида мурожаат этилган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи аукцион савдоларига чиқариш муддатлари ёки ушбу ер участкаларини фойдаланишга беришни рад этиш тўғрисида жавоб хатини талабгорга ёки «Ўзбекзаргарсаноати» уюшмасига тақдим этади.
(13-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 8 апрелдаги 211-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.04.2025 й., 09/25/211/0323-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
14. Ер участкаларининг чегараларини жойида белгилаш ишлари Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги ҳамда Кон-геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекциясининг ҳудудлардаги бўлинмалари томонидан бир вақтнинг ўзида ер қаъридан фойдаланувчи иштирокида амалга оширилади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 декабрдаги 685-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/685/1010-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
15. Ер қаъридан фойдаланиш мақсадлари учун белгиланган тартибда олиб қўйилган (сотиб олинган) ер участкаси билан боғлиқ харажатлар ер қаъридан фойдаланувчи томонидан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Жисмоний ва юридик шахсларга етказилган мулкий зарарларни компенсация қилиш бўйича республика мақсадли жамғармасига рухсатнома расмийлаштирилгунга қадар қоплаб берилиши лозим.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 февралдаги 76-сонли қарори таҳририда)
6-боб. Қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш фаолиятини амалга ошириш учун рухсатномалар бериш, давлат рўйхатидан ўтиш, давлат ҳисобига олиш ва расмийлаштириш тартиби
16. Рухсатнома мазкур Низомнинг 2-иловасида келтирилган шаклда QR-код (матрик штрихли код) қўйиб расмийлаштирилади.
Қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш фаолиятини амалга ошириш учун рухсатнома паспорти 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига берилган рухсатномаларни бошқа шахсларга берилишига йўл қўйилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
17. Қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш фаолиятини амалга ошириш учун ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини амалга ошириш у давлат рўйхатидан ўтказилгандан кейин амалга оширилади. Ер қаъри участкаларидан фойдаланишни Давлат рўйхатига олиш Ер қаъридан фойдаланиш маркази томонидан рухсатнома бериш жараёнида амалга оширилади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 декабрдаги 685-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/685/1010-сон)
18. Қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш фаолиятини амалга ошириш учун ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини Давлат рўйхатига олиш реестрга тегишли қайдларни киритиш йўли билан амалга оширилади.
19. Ҳар бир реестрда қуйидагилар кўрсатилган бўлиши керак:
ер қаъридан фойдаланувчи тўғрисидаги асосий маълумотлар (номи, юридик шахснинг ташкилий-ҳуқуқий шакли, солиқ тўловчининг идентификация рақами, почта манзили, телефон ва факс рақамлари);
фойдаланишга берилган ер қаъри участкасининг номи (рақами);
ер қаъри участкасидан фойдаланиш мақсади;
рухсатнома берилган сана ва унинг рақами;
рухсатноманинг амал қилиш муддати;
рухсатномани қайта расмийлаштиришнинг асоси ва унинг санаси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
20. Реестрга киритилган маълумотлар, очиқ бўлган маълумотлар базаси ҳисобланиб, мазкур реестр билан юридик ва жисмоний шахслар танишиб чиқиши мумкин.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 декабрдаги 685-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/685/1010-сон)
7-боб. Қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш фаолиятини амалга ошириш учун ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи рухсатномани қайта расмийлаштириш
21. Рухсатномани қайта расмийлаштириш қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:
юридик шахс қайта ташкил қилинганда ва номи ўзгарганда;
жисмоний шахснинг фамилияси, исми ёки отасининг исми ўзгарганда.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Рухсатномани қайта расмийлаштириш Ер қаъридан фойдаланиш маркази томонидан рухсатнома эгасининг «Лицензия» ахборот тизими ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ берган аризаси асосида тегишли тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинган ҳолда 2 кун муддатда амалга оширилади.
(21-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 декабрдаги 685-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/685/1010-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ер қаъридан фойдаланиш маркази томонидан рухсатнома қайта расмийлаштирилганда икки кун муддатда тегишли реестрга ўзгартиришлар киритилади ва QR-код (матрик штрихли код) қўйилган рухсатномани расмийлаштиради.
(21-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 декабрдаги 685-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/685/1010-сон)
Рухсатномани қайта расмийлаштиришда базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баробари миқдорида йиғим ундирилади.
Давлат хизматларини кўрсатиш учун ундирилган йиғим суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:
а) «Лицензия» ахборот тизими орқали мурожаат этилганда:
20 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармаси шахсий ғазна ҳисобварағига ўтказилади;
0,5 фоизи — Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига;
Олдинги таҳрирга қаранг.
қолган маблағлар тўлиқ Кон-геология вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармасига ўтказилади;
(21-банд «а» кичик бандининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 декабрдаги 685-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/685/1010-сон)
б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:
10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармаси шахсий ғазна ҳисобварағига ўтказилади;
11,25 фоизи — Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига ўтказилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
қолган маблағлар тўлиқ Кон-геология вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармасига ўтказилади.
(21-банд «б» кичик бандининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 декабрдаги 685-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/685/1010-сон)
Давлат хизматларини кўрсатиш учун йиғим тўланганлигини тасдиқлаш Ягона биллинг тизими орқали амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
22. Ер қаъридан фойдаланиш муддати тугагунга қадар фойдаланувчи томонидан Ер қаъридан фойдаланиш марказига «Лицензия» ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали йўлланган ариза бўйича ер қаъридан фойдаланувчи томонидан рухсатномада белгиланган шартлар бажарилган тақдирда ва қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш бўйича қўшимча ишларни амалга ошириш зарур бўлган ҳолларда ер қаъридан фойдаланиш муддатлари бир марта 3 йилга узайтирилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушбу ҳолатда, Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси томонидан 1 ой муддатда рухсатномада белгиланган шартларнинг бажарилиши ўрганилади ва Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигига тегишли хулосани киритади.
(22-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 17 июлдаги 433-сонли қарори таҳририда)
Хулоса ижобий бўлганда, Ер қаъридан фойдаланиш маркази томонидан 10 кун муддатда ер қаъридан фойдаланувчига «Лицензия» ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали ер қаъри участкаларидан фойдаланиш муддатини узайтириш учун тўлов суммасини жўнатади.
Ер қаъридан фойдаланувчи рухсатномада кўрсатилган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш муддати тугашга 10 кун қолган муддатгача Ер қаъридан фойдаланиш маркази томонидан кўрсатилган даромад ғазна ҳисобварағига рухсатномани узайтириш учун тўлов суммасини тўлайди.
Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш муддатини узайтириш учун тўлов охирги 1 йил ичида аукцион орқали реализация қилинган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи қийматларининг ўртача арифметик миқдорига тенг бўлиб, Ер қаъридан фойдаланиш маркази томонидан баённомалар таҳлили асосида ҳисоблаб чиқилади.
Ер қаъридан фойдаланиш маркази томонидан тўлов суммаси даромад ғазна ҳисобварағига келиб тушганда қуйидагича тақсимланади:
даромад ғазна ҳисобварағига келиб тушган маблағлар Ер қаъридан фойдаланиш марказининг бюджетдан ташқари жамғармасига ҳамда ер қаъри участкаси жойлашган тегишли туман (шаҳар)лар маҳаллий бюджетлари ўртасида автоматик тарзда тенг улушларда тақсимланади.
Ер қаъридан фойдаланувчига рухсатнома «Лицензия» ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали янги 3 йиллик муддатга қайта расмийлаштириб берилади.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 декабрдаги 685-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/685/1010-сон)
23. Қуйидаги ҳолларда ер қаъридан фойдаланиш муддатларини узайтириш рад этилиши мумкин:
қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш бўйича қўшимча ишларни амалга ошириш зарурияти бўлмаса;
ер қаъридан фойдаланувчи томонидан рухсатномада белгиланган шартлар ўз вақтида ва тўлиқ бажарилмаган бўлса;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ер қаъридан фойдаланиш маркази томонидан тақдим этилган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш муддатини узайтириш учун тўлов суммаси ўз вақтида тўланмаса.
(23-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 декабрдаги 685-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/685/1010-сон)
Бошқа сабаблар билан ер қаъридан фойдаланиш муддатларини узайтиришни рад этилишига йўл қўйилмайди.
8-боб. Қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш қоидалари ва нормалари, рухсат этилган усуллари ва воситалари, фойдаланиладиган асбоб-ускуналар ва техникага қўйиладиган талаблар
Олдинги таҳрирга қаранг.
24. Ер қаъридан фойдаланувчилар томонидан рухсатнома берилган ер қаъри участкаларида қимматбаҳо металларни қазиш ишлари бошланишидан олдин маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Кон-геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси ёзма равишда хабардор қилиниши шарт.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 декабрдаги 685-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/685/1010-сон)
25. Рухсатнома билан берилган ер қаъри участкаларида қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олишда:
ер қаърини муҳофаза қилиш, табиатни муҳофаза қилиш, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, ёнғин хавфсизлиги бўйича қоидалар ва чора-тадбирларга амал қилиш зарур;
қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш фаолиятини амалга ошириш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатномага эга бўлган юридик шахслар ишчи-ходимларининг 70 фоизи Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлиши лозим;
сочма олтинга истиқболли ер қаъри участкалари ва конларида ер ости тоғ-кон қазилмалари йўлакларисиз ва портловчи моддалардан фойдаланмаган ҳолда зинасимон шаклда хавфсиз (йўл қўйиладиган) чуқурликкача (туб жинсларгача) фаолиятни амалга ошириш мумкин;
туб жинслар участкаларида тоғ-кон лаҳмлари тик томонларини 2 (икки) метрдан кўп бўлмаган чуқурликда ўтишга йўл қўйилади. Агар тоғ-кон лаҳмларини зинасимон шаклида ўтаётган бўлса, бу ҳолатда умумий чуқурлиги 6 (олти) метргача рухсат этилади. Бунда ҳар бир зинанинг баландлиги 2 (икки) метрдан ошмаслиги ва зинанинг эни 0,5 (ярим) метрдан кам бўлмаслиги зарур;
сувли ҳудудларда, шу жумладан, дарё қирғоқларида ва сойлар ўзанларида олтин қазиб олиш ҳудудида ковиш сиғими (ҳажми) 2 кубгача бўлган экскаваторлар ёки унинг функциясини бажарадиган техникадан фойдаланиш мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ер қаъридан фойдаланувчилар олтин изловчилар усулида қазиб олинган қимматбаҳо металлар бўйича қуйидагиларни тақдим қилишлари зарур:
(25-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 8 апрелдаги 211-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.04.2025 й., 09/25/211/0323-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
хар йили ҳисобот давридан кейинги йилнинг 15 февралига қадар Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш ҳудудий инспекцияларига қимматбаҳо металлар захираларининг ҳаракатланиш ишлари тўғрисида йиллик ҳисобот (сочма олтин конлари бўйича);
(25-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 8 апрелдаги 211-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.04.2025 й., 09/25/211/0323-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
ҳар чоракда ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 10-санасига қадар Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига қабул кассалари, харид қилиш марказлари, аффинаж корхоналар, шунингдек, қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик буюмлари ҳамда бошқа буюмларни ишлаб чиқариш ҳуқуқига эга бўлган тадбиркорлик субъектларига топширилган қимматбаҳо металлар миқдори тўғрисида ҳисобот.
(25-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 8 апрелдаги 211-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.04.2025 й., 09/25/211/0323-сон)
26. Ер қаъридан фойдаланувчилар қазиб олинган тоғ жинсларидан қимматбаҳо металларни ажратиб олишда фақат майдалаш ва гравитация усулини қўллаш, шунингдек, кичик ювиш ускуналари ва насослардан фойдаланиш ҳуқуқига эга.
27. Рухсатнома билан берилган ер қаъри участкаларида қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олишда ва ажратиб олишда қуйидагилар тақиқланади:
ушбу Низомнинг 24 ва 25-бандларида назарда тутилмаган усуллар, шу жумладан, ер ости тоғ-кон йўлакларини қазиш, портлатиш ишларини олиб бориш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
қазиб олинган тоғ жинсларини ажратилган ер участкаси ҳудудидан олиб чиқиб кетиш ёки сотиш (харид қилиш марказлари ёки аффинаж корхоналарга топшириш ёки сотиш мақсадида бирламчи гравитациявий усулда қайта ишланган бўш тоғ жинсларини ер участкаси ҳудудидан олиб чиқиш бундан мустасно);
(27-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 8 апрелдаги 211-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.04.2025 й., 09/25/211/0323-сон)
кимёвий реагентлар қўлланилган ҳолда қимматбаҳо металларни ажратиб олиш технологиясидан фойдаланиш;
ажратилган ер участкаси ҳудудида капитал қурилиш ишларини амалга ошириш;
ер қаъри участкасидан фойдаланишда амалдаги қоидалар ва норматив ҳужжатлар талабларини бузиш.
9-боб. Олтин изловчилар усулида қазиб олинган қимматбаҳо металлар нархини белгилаш, уларни харид қилиш, ҳисобини юритиш, сақлаш ва реализация қилиш тартиби
1-§. Қимматбаҳо металларни сотиб олувчи қабул кассалари
Олдинги таҳрирга қаранг.
28. Ер қаъридан фойдаланувчилар томонидан белгиланган тартибда қазиб олинган қимматбаҳо металлар қабул кассалари, харид қилиш марказлари, аффинаж корхоналар, шунингдек, қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик буюмлари ҳамда бошқа буюмларни ишлаб чиқариш ҳуқуқига эга бўлган тадбиркорлик субъектларига келишилган нархларда сотилади.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 8 апрелдаги 211-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.04.2025 й., 09/25/211/0323-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
29. Қабул кассаси ер қаъридан фойдаланувчилардан таркибида олтин бўлган хом ашёни (шлих, концентрат) қабул қилувчи пункт ҳисобланади.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 8 апрелдаги 211-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.04.2025 й., 09/25/211/0323-сон)
30. Қабул кассалари ер қаъридан фойдаланувчилар томонидан республика ҳудудида қазиб олинган таркибида қимматбаҳо металлар бўлган хом ашёни қабул қилиш, сақланишини таъминлаш ва қайта ишлашга жўнатиш мақсадида тузилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
31. Қабул кассалари аффинаж корхоналар, шунингдек, қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик буюмлари ҳамда бошқа буюмларни ишлаб чиқариш ҳуқуқига эга бўлган тадбиркорлик субъектлари томонидан ҳам ташкил этилиши мумкин.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 8 апрелдаги 211-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.04.2025 й., 09/25/211/0323-сон)
32. Қабул кассалари таркибида қимматбаҳо металлар бўлган хом ашёларни қайта ишлаш ва аффинажга юборишга мажбур.
Олдинги таҳрирга қаранг.
33. Ер қаъридан фойдаланувчилар қазиб қўлга киритган қимматбаҳо металлар аралашмасининг барчасини, жумладан, соф ҳолда топилганларини ҳам қабул кассалари, харид қилиш марказлари, аффинаж корхоналар ёки қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик буюмлари ҳамда бошқа буюмларни ишлаб чиқариш ҳуқуқига эга бўлган тадбиркорлик субъектларига топширишга мажбур.
(33-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 8 апрелдаги 211-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.04.2025 й., 09/25/211/0323-сон)
34. Қабул кассалари ер қаъридан фойдаланувчидан таркибида қимматбаҳо металл бўлган хом ашёларни қабул далолатномасини расмийлаштирган ҳолда воситачилик асосида қабул қилади.
2-§. Қабул кассаларида қимматбаҳо металларни сақлашни таъминлаш
35. Қимматбаҳо металлар ва уларнинг концентратларини сақлаш жойларида ўрнатилган сейфларда, яъни махсус жиҳозланган қабул кассаларида, мустаҳкам деворли, бетон полли, деразасиз, металлдан ясалган ёки темир билан қопланган махсус ички қулфли эшикли хоналарда амалга оширилиши керак.
36. Қабул кассаларига кириш эшиги махсус қулф билан жиҳозланган ҳамда сақлаш жойларининг эшикларидаги илгакларни ва муҳрларнинг ҳолатини кўздан кечириш имкони бўлган кўриш дарчасига эга бўлиши керак. Қабул кассаларининг эшигига киришгача ва ундан кейин пўлат симдан тайёрланган панжарали эшиклар ўрнатилади.
37. Қабул кассаларида иш столи, тушган ва жўнатиладиган металлни ўлчаш учун тарози, металл идиши ва асбобларни, бошқа ускуналарни сақлаш шкафлари ўрнатилади.
38. Қабул кассалари телефон алоқаси, камида икки поғонали қўриқлов ва ёнғин-қўриқлаш сигнализациялари ҳамда туну-кун қуролланган қўриқлов пости билан таъминланади.
39. Қабул кассаларининг деразалари металл панжаралардан иборат бўлиши керак. Қабул кассаларининг хонаси ҳамда унинг пости симсиз, ишончли ишлайдиган, бинодан ташқарига, масъул шахсларнинг доимий туну кун навбатчилик жойларига чиқарилган сигнализация билан таъминланади, масалан: милиция бўлими, идоравий ҳарбий қўриқловнинг соқчи жойи, муассаса коммутатори.
40. Алоҳида ҳолларда қимматбаҳо металларни (концентратларни) сақлаш учун сейф ўрнига ички махсус қулфлар билан жиҳозланган металл шкафларнинг ишлатилишига вақтинча йўл қўйилади.
41. Иш куни тамом бўлгандан сўнг сейфлар, қимматбаҳо металларни сақлаш жойи ҳамда қабул кассалари ёпилади, муҳрланади ва қўриқлаш учун топширилади. Хоналарни қабул қилиш ва топшириш, режимли хоналарни қўриқлаш учун қабул қилиш ва топшириш журналида расмийлаштирилади.
42. Қабул кассасига кириш учун рухсат фақат чегараланган доирадаги, рўйхати муассаса раҳбари ёки унинг режим ва қўриқлаш бўйича ўринбосари томонидан аниқланувчи шахсларга берилади. Қабул кассаси хоналарига кириш учун рухсат берилган шахсларнинг рўйхати ушбу объектнинг туну кун ишлайдиган қуролланган қўриқлаш постида бўлиши керак.
43. Таркибида қимматбаҳо металл бўлган хом ашёни қабул кассаларига етказиш ер қаъридан фойдаланувчилар томонидан амалга оширилади.
3-§. Қимматбаҳо металларни нархлаш, ҳисоблаш ва сотиб олиш тартиби
44. Қимматбаҳо металларнинг хом ашёдаги нархи шартнома асосида ер қаъридан фойдаланувчилар ва қабул кассалари томонидан хом ашёни қабул кассасига топшириш пайтида белгиланади.
Бунда, таркибида қимматбаҳо металлар бўлган қайта ишланган масса, таҳлил натижаларига кўра қимматбаҳо металлни тайёр кўринишгача ажратиб олишни ҳисобга олган ҳолда оғирлик ҳисоб-китоби тузилади.
45. Таркибида қимматбаҳо металлар бўлган хом ашё нархини ҳисоблашда қуйидаги формула қўлланади:
Хом ашё нархи қимматбаҳо металларнинг миқдори, ажратиб олиш коэффициенти ва қимматбаҳо металларнинг халқаро бозорлардаги нархи — қайта ишлаш харажатларини кўпайтириш орқали аниқланади:
Бунда, қимматбаҳо металлар миқдори — оғирлик ҳисоб-китобига кўра;
ажратиб олиш коэффициенти — хом ашёга кўра қайта ишлаш корхоналарида тасдиқланган металларни ажратиб олиш меъёрларига мувофиқ аниқланади;
қимматбаҳо металларнинг халқаро бозорлардаги нархи — қимматбаҳо металларнинг Лондон биржасидаги нархлардан келиб чиқиб (АҚШ долларида, эрталабки ўрнатилган фиксингда), металлни реализация қилиш (топшириш) санаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг расмий маълумотларига кўра чет эл валютаси курси билан сўмга қайта ҳисобланган нархда аниқланади;
қайта ишлаш харажатлари (1 граммга) — зарур бўлган фойдани ҳисобга олган ҳолда қайта ишлашга кетадиган харажатлардан келиб чиқиб қабул қилинади.
Ҳар бир қабул кассасида ушбу формула ва ҳисоб-китобларнинг намуналари ҳақидаги маълумотлар жойлаштирилиши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
46. Таркибида қимматбаҳо металлар бўлган хомашё қабул кассалари, харид қилиш марказлари, аффинаж корхоналар ёки қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик буюмлари ҳамда бошқа буюмларни ишлаб чиқариш ҳуқуқига эга бўлган тадбиркорлик субъектларига топширилгандан сўнг ер қаъридан фойдаланувчи билан ҳисоб-китоб шартнома асосида 3 кундан ошмаган муддатда амалга оширилиши лозим.
(46-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 8 апрелдаги 211-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.04.2025 й., 09/25/211/0323-сон)
4-§. Қимматбаҳо металларни қабул қилиш тартиби ва мажбуриятлар
47. Қабул кассаларига тушадиган таркибида қимматбаҳо металлар бўлган хом ашё уни топширувчи ер қаъридан фойдаланувчининг иштирокида ўлчаб олинади. Топшириш ва қабул қилиш махсус журналда топширувчи ҳамда қабул қилувчининг имзолари асосида расмийлаштирилади.
Бунда, топшириш ва қабул қилиш махсус журналининг варақлари рақамланган, тикилган ва муҳрланган бўлиши шарт.
48. Ер қаъридан фойдаланувчилардан қабул кассаларига тушувчи таркибида қимматбаҳо металлар бўлган хом ашёлар ҳисоби раҳбарнинг буйруғи асосида муайян ижрочига юклатилади (жавобгарликни юклаш ҳамда мулкка жавобгар шахснинг тегишли мажбуриятини расмийлаштириш билан).
49. Намуналарни синаш ва кимёвий таҳлилга тайёрлаш қайта ишловчи корхоналарнинг амалдаги стандартлари, йўриқномалари ҳамда синаш усулларига мувофиқ техник назорат хизмати орқали амалга оширилади.
50. Намунани кимёвий лабораторияга етказиш техник назорат хизмати назоратчиси томонидан ҳарбий қўриқчи ҳамроҳлигида амалга оширилади.
51. Марказий таҳлил лабораторияси тасдиқланган усулга асосан барча турдаги хом ашё таркибидаги қимматбаҳо металларни аниқлаш бўйича таҳлил ўтказади.
52. Таркибида олтин бўлган хом ашёни синашда уч хил намуна шаклланади: бири — қайта ишлаш корхоналар таҳлили учун; иккинчиси — ер қаъридан фойдаланувчилар учун; учинчиси эса — арбитраж учун.
53. Қабул кассасининг моддий жавобгар шахси таркибида қимматбаҳо металлар бўлган хом ашёларни келгуси қайта ишлаш ва қимматбаҳо металларни ажратиб олишга юборгунга қадар барча чора-тадбирларни кўради.
54. Қабул кассалари таркибида қимматбаҳо металлар бўлган хом ашёларни қабул қилиш, сарф қилиш ҳамда уларнинг қолдиқлари бўйича қатъий ҳисоб олиб бориш ва белгиланган муддатда инвентаризация ўтказишга мажбур.
55. Қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан заргарлик буюмларини ҳамда бошқа буюмларни ишлаб чиқариш фаолиятини бошлаганлик ҳақида хабарномага эга бўлган юридик шахслар томонидан тузилган қабул кассаларида қимматбаҳо металларни сақлаш ва қабул қилиш тартиби ва мажбуриятлари ушбу юридик шахс томонидан ишлаб чиқилади.
Шу билан бирга, қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорларга қулайлик яратиш мақсадида қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан заргарлик буюмларини ҳамда бошқа буюмларни ишлаб чиқариш фаолиятини бошлаганлик ҳақида хабарномага эга бўлган юридик шахслар томонидан сайёр қабул кассалари ташкил этишга рухсат берилади.
56. Ушбу Низомнинг 35 — 42, 45, 50 — 54-бандларидаги қимматбаҳо металларни сақлаш, қабул қилиш тартиби ва мажбуриятлар қабул кассаларини ташкил этган ташкилотларда давлат улуши бўлган субъектларга нисбатан мажбурий ҳисобланади ва қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан заргарлик буюмларини ҳамда бошқа буюмларни ишлаб чиқариш фаолиятини бошлаганлик ҳақида хабарномага эга бўлган давлат улушига эга бўлмаган юридик шахсларга ихтиёрий равишда амал қилиш тавсия этилади.
10-боб. Қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш фаолиятини амалга ошириш учун ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини чеклаш, тўхтатиб туриш ва бекор қилиш, шунингдек, ер қаъридан фойдаланувчиларнинг қонунчилик ҳужжатлари талабларини бузганлик учун жавобгарлиги
57. Ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи Ўзбекистон Республикаси «Ер ости бойликлари тўғрисида»ги Қонунида назарда тутилган ҳолларда чекланиши, тўхтатиб қўйилиши ёки муддатидан олдин бекор қилиниши мумкин.
58. Ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини чеклаш, тўхтатиб қўйиш ер қаърини геологик ўрганиш, ундан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш юзасидан давлат назорат органлари томонидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
59. Ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини муддатидан олдин бекор қилиш суд тартибида Ер қаъридан фойдаланиш марказининг ва бошқа давлат назорати органларининг аризалари асосида амалга оширилади.
(59-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 декабрдаги 685-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/685/1010-сон)
60. Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқининг чекланиши юзага келган хавф-хатар ёки ер қаъридан фойдаланишда йўл қўйилган талаблар ва шартлар, ишларни олиб бориш меъёрлари ва қоидалари бартараф этилишигача ишларнинг чекланишига олиб келади. Бунда чекланиш муддати 3 ойдан ошмаслиги шарт.
61. Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқининг тўхтатилиши ер қаъри участкаларидан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган барча турдаги ишлар тўхтатиб қўйилиши сабаблари бартараф этилгунига қадар амалга оширилиши тақиқланишига, бироқ 3 ойдан ошмайдиган муддатга тақиқланишига олиб келади, ускуналарни одамлар ва атроф муҳит учун хавфсиз сақлаб туришга оид ишлар бундан мустасно.
Олдинги таҳрирга қаранг.
62. Қимматбаҳо металларни яшириш, шу жумладан, уни 3 ой ичида реализация қилмаслик, шунингдек, қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш чоғида ишларни бехатар олиб бориш талабларининг бузилиши оқибатида инсонларнинг оғир тан жароҳати олиши ёки ўлимига олиб келиши ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини муддатидан олдин бекор қилиш ва мазкур фаолият билан шуғулланишни 1 йил давомида чеклаш учун асос бўлади.
Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи муддатидан олдин бекор қилинган кундан бошлаб 1 ой муддат давомида ушбу ер қаъри участкалари уларни рекультивация қилинмаган ҳолда электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқарилади.
(62-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 8 апрелдаги 211-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.04.2025 й., 09/25/211/0323-сон)
63. Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи:
Олдинги таҳрирга қаранг.
ер қаъридан фойдаланувчи 3 ой ичида ер қаъри участкасидан фойдаланишни бошламаган;
(63-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 8 апрелдаги 211-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.04.2025 й., 09/25/211/0323-сон)
ер қаъридан фойдаланувчи томонидан ер қаъри участкасидан фойдаланишнинг асосий шартлари бузилган;
ер қаъри участкаларидан фойдаланиш билан боғлиқ ишларнинг таъсир зонасида аҳоли ҳаёти ва соғлиғига, атроф муҳитга хавф-хатарнинг мавжуд бўлиши;
Ўзбекистон Республикаси «Ер ости бойликлари тўғрисида»ги Қонунида назарда тутилган қоидаларга риоя қилинмаслиги;
агар йўл қўйилган қоидабузарликлар тизимли тавсифга эга бўлса ёки ушбу ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқига илгари чеклов ва (ёки) тўхтатиб туриш қўлланган ҳолатларда муддатидан олдин бекор қилиниши мумкин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи муддатидан олдин бекор қилинган кундан бошлаб 1 ой муддат давомида ушбу ер қаъри участкалари уларни рекультивация қилинмаган ҳолда электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқарилади.
(63-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 8 апрелдаги 211-сонли қарорига асосан еттинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.04.2025 й., 09/25/211/0323-сон)
64. Ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи тўхтатилганидан кейин фойдаланувчи ер қаъридан фойдаланиш чоғида бузилган ер участкаларини кейинчалик уларни фойдаланишга яроқли ҳолга келтириш ишларини (қайта тиклаш) бажаришга киришиши шарт.
11-боб. Ер қаъридан фойдаланувчилар томонидан ер участкасини рекультивация қилиш (қайта тиклаш) ва уларни маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг захира фондига қайтариш тартиби
65. Ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи тугатилгандан сўнг ер қаъридан фойдаланувчилар ўз ҳисобларидан тегишли ер участкаларини рекультивация қилиш (қайта тиклаш) йўли билан кейинчалик фойдаланиш учун яроқли ҳолатга келтиришга мажбур.
66. Ер участкаларини рекультивация қилиш (қайта тиклаш) лойиҳалари Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги тизимидаги «Ўздаверлойиҳа» давлат илмий-лойиҳалаш институти ва унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан 15 кун ичида амалга оширилади.
67. Бузилган ерларни рекультивация қилиш (қайта тиклаш) лойиҳаларида қуйидагилар назарда тутилади:
тупроқнинг ҳосилдор қатламининг кесиб олиниши ва махсус жойга жойлаштирилиши (сақланиши);
тошлоқ ва заҳарли жинсларни потенциал ҳосилдор тупроқлардан ажратиш мақсадида ер қаъри юзини очишдаги қатлам жинсларининг селектив ишланиши;
заҳарли жинслар кўмилишини таъминлайдиган ағдарилган тупроқ қатламларини шакллантириш;
ўпирилган жойларни тўлдириш;
ер қаъри участкасидан фойдаланиш тугаган майдонларнинг нишабликда текисланиши;
тупроқ қатламининг текисланган юзаси қирқиш чуқурлигига тенг ёки потенциал ҳосилдорлик даражасидан кам бўлмаган миқдорда ётқизилиши;
қияликлар (ён бағирлар)ни мустаҳкамлаш бўйича махсус тадбирларни амалга ошириши;
рекультивация қилиш (қайта тиклаш)ни амалга ошириш жараёнида ва у якунлангандан сўнг ишчилар ва аҳоли хавфсизлигини таъминлаш чоралари.
68. Бузилган ерларни рекультивация қилиш (қайта тиклаш) лойиҳаларининг амалга оширилиши юзасидан лойиҳачи томонидан муаллифлик назорати олиб борилади.
Ер участкаларини рекультивация қилиш (қайта тиклаш) ишлари тегишли лойиҳалар билан кўзда тутилган муддатларда бажарилади. Бунда ер участкаларини рекультивация қилиш (қайта тиклаш) ишларининг муддати 3 ойдан ошмаслиги шарт.
Ердан фойдаланган юридик ёки жисмоний шахслар ҳисобидан бузилган ерларда рекультивация қилиш (қайта тиклаш) лойиҳалари асосида ишлар амалга оширилгандан сўнг ваколатли органларнинг тегишли тартибдаги қарорларига асосан маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг захира ер фондига қайтарилади.
12-боб. Якунловчи қоида
69. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисида Низомга
1-ИЛОВА
Қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш учун берилаётган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи электрон онлайн-аукцион орқали бериш
СХЕМАСИ
Олдинги таҳрирга қаранг.

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

(тайёргарлик босқичи)

Ер қаъридан фойдаланиш маркази

Қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш учун бериладиган ер қаъри участкалари рўйхатини тасдиқлайди.

Ҳар йили

Ер қаъридан фойдаланиш маркази

Ер қаъридан фойдаланиш ҳуқуқини аукционда реализация қилиш учун буюртмаларни «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази» давлат унитар корхонасига (операторга) тақдим этади.

Тайёр бўлиши билан

Оператор

Аукцион ўтказилиш тўғрисидаги хабарномани ўз веб-порталида жойлаштиради.

Буюртма олинган кундан бошлаб

2-босқич

(аукцион ўтказиш босқичи)

Юридик ва жисмоний шахслар

Аукционда иштирок этиш учун электрон шаклда ариза топширади, унда лот рақами ва ер қаъри участкаси номини кўрсатади.

30 кун мобайнида

Оператор

Лот бўйича электрон аукцион савдолари ўтказилади.

1 иш куни мобайнида

Аукцион ғолиби

Аукционда ғолиб бўлиш учун таклиф этилган суммани 100 фоиз тўлайди.

Сотилган объектнинг қиймати БХМнинг 5 минг бараваригача бўлганда, 10 иш куни, 5 минг бараварига тенг ёки ундан ортиқ бўлганда 15 иш куни мобайнида тўлайди

3-босқич

(рухсатнома бериш босқичи)

Оператор

Аукцион ғолиби (захирадаги ғолиб) томонидан сотиб олиш тўловлари тўлиқ тўлангандан сўнг аукцион ғолибига баённома расмийлаштиради ҳамда мазкур баённомани ва у томонидан имзоланган ер қаъридан фойдаланиш шартларини аукцион ғолибининг ва Ер қаъридан фойдаланиш марказининг шахсий кабинетига электрон шаклда юборади.

1 иш куни мобайнида

Ер қаъридан фойдаланиш маркази

Баённома асосида Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун тегишли рухсатномани, ЭРИ билан имзоланган ва QR-код (матрик штрихли код) билан расмийлаштирилган ҳолда, «E-auksion» электрон савдо платформаси орқали Операторга юборади.

1 иш куни мобайнида

Оператор

Аукцион ғолибига расмийлаштирилган рухсатномани шахсий кабинетига юборади.

1 иш куни мобайнида

(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 апрелдаги 247-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.04.2025 й., 09/25/247/0383-сон)
Қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисида Низомга
2-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.

‎‎OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI
TOGʻ-KON SANOATI VA GEOLOGIYA VAZIRLIGI ‎

‎‎Qimmatbaho metallarni oltin izlovchilar usulida qazib olishda
‎ yer qaʼri uchastkasidan foydalanish huquqi uchun

‎RUXSATNOMA ‎

‎‎SERIYASI

‎‎TARTIB RAQAMI

‎‎Ruxsatnoma___________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________ ga berildi.

‎‎(ushbu ruxsatnomani olgan yuridik yoki jismoniy shaxs)

‎‎Ruxsatnoma qimmatbaho metallarni oltin izlovchilar usulida qazib olish faoliyatini amalga oshirish uchun yer qaʼri uchastkasidan foydalanish huquqini tasdiqlaydi.

Yer qaʼri uchastkasining nomi (yoki raqami) __________________________________________________________‎‎
‎‎Yer qaʻri uchastkasi ____________________________________________________________________________
‎________________________________________________________________________________ da joylashgan.

‎‎(Qoraqalpogʻiston Respublikasi yoki viloyat tumani, aholi punkti nomi)‎

‎‎Ruxsatnoma berish uchun asos____________________________________________________________________
‎‎____________________________________________________________________________________________

‎‎(tegishli hujjatning turi, nomi, tartib raqami va qabul qilingan sanasi)

‎‎Yer qaʻri uchastkasining maydoni __________________________________________________________________

‎‎(gektarda, son va soʻz bilan)‎

‎‎Ruxsatnomaning amal qilish muddati ________________________________________________________________

‎‎(kun, oy, yil)

Quyidagilar ruxsatnomaning ajralmas qismi hisoblanadi:‎‎
‎‎Yer qaʻridan foydalanish shartlari __________________________________________________________________

(ilovaning tartib raqamlari, varaqalar soni)‎‎

‎‎Yer qaʻri uchastkasining geografik koordinatali nuqtalari _________________________________________________
‎____________________________________________________________________________________________
Ruxsatnoma berilgan sana ___________ y. «______» ___________________‎‎

‎‎

‎‎‎‎QR-код

‎‎

‎‎(Ruxsatnoma uning ajralmas tarkibiy qismi hisoblangan zarur ilovalar mavjud boʻlgan taqdirda haqiqiy hisoblanadi)
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 декабрдаги 685-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/685/1010-сон)
Қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисида Низомга
3-ИЛОВА
Қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш фаолиятини амалга ошириш учун рухсатнома
ПАСПОРТИ
Олдинги таҳрирга қаранг.

1.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг номи:

Қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш фаолиятини амалга ошириш учун рухсатнома

2.

Амалга оширилиши учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш талаб этиладиган фаолият (ҳаракатлар):

Қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш фаолиятини амалга ошириш

3.

Ариза берувчилар тоифаси:

Ўзбекистон Республикаси резидентлари, хусусан Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган якка тартибдаги тадбиркор мақомига эга жисмоний шахслар ҳамда устав капитали (жамғармаси)да Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган жисмоний шахснинг улуши 70 ва ундан ортиқ фоизга эга бўлган юридик шахслар.

4.

Рухсат этиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли орган:

Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги «Ер қаъридан фойдаланиш маркази» давлат муассасаси

5.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар:

Аукцион савдолари натижалари бўйича баённома асосида рухсатнома берилади

6.

Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори:

Йиғим ундирилмайди

7.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат берилганлиги учун ундириладиган йиғим миқдори:

Йиғим ундирилмайди

8.

Аризани кўриб чиқиш муддати:

3 кун

9.

Рухсат этишга оид талаб ва шартлар:

Қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олишнинг рухсат этилган усуллари ва воситалари, шунингдек, фойдаланиладиган асбоб-ускуналар, механизмлар ва техникага қўйиладиган талаблар;

қазиб олинган қимматбаҳо металларга эгалик қилиш ҳуқуқи;

ер қаъри участкаларидан фойдаланишнинг чекланиши, тўхтатиб қўйилиши ёки муддатидан олдин тўхтатилиши мумкин бўлган шартлар;

ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи тугатилгандан сўнг ер қаъридан фойдаланувчилар зиммасига ер қаъри участкаларини рекультивация қилиш ва уларни кейинчалик фойдаланиш учун яроқли ҳолатга келтириш.

10.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни беришда келишиладиган органлар:

Мавжуд эмас

11.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиш муддати:

3 йил

12.

Изоҳ:

Қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш фаолиятини амалга ошириш учун ишончли, аниқ контурлари ва чегаралари кўрсатилган ер қаъри участкалари ва майдонлари, шу жумладан, ўлчамлари 5 гектаргача бўлган сочма олтин конлари берилади.

Қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш фаолиятини амалга ошириш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатномаларга фақат Ўзбекистон Республикаси резидентлари, хусусан Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган якка тартибдаги тадбиркор мақомига эга жисмоний шахслар ҳамда устав капитали (жамғармаси)да Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган жисмоний шахснинг улуши 70 ва ундан ортиқ фоизга эга бўлган юридик шахслар талабгор бўлиши мумкин.

Бунда битта талабгорга рухсатнома асосида берилган ер қаъри участкаларининг умумий майдони йил давомида 20 гектардан ошмаслиги лозим.

Рухсатномани ёки ер қаъри участкасидан (тўлиқ ёки қисман) фойдаланиш ҳуқуқини учинчи шахсга бериш (топшириш), шунингдек, битта ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқига рухсатномани бир неча шахсга беришга йўл қўйилмайди.

(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 декабрдаги 685-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/685/1010-сон)
Қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисида Низомга
4-ИЛОВА
«Лицензия» ахборот тизими орқали қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш фаолиятини амалга ошириш учун ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқига оид рухсатномани қайта расмийлаштириш учун
АРИЗА

1.1. Давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳномага мувофиқ тўлиқ номи:

(юридик шахслар учун)

1.2. Ф.И.О.

(жисмоний шахслар учун)

2. Манзили, телефон рақами, электрон почтаси:

3. Ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатномани қайта расмийлаштириш сабаблари:

4. Аризани кўриб чиқиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баробар миқдоридаги тўлов.

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 мартдаги 133-сон қарорига
4-ИЛОВА
Ер қаъри бўйича геологик материалларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларининг давлат экспертизаси хулосасини беришнинг
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Регламент юридик шахсларга ер қаъри бўйича геологик материалларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларининг давлат экспертизаси хулосасини (кейинги ўринларда — эксперт хулосаси) «Лицензия» ахборот тизими ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали бериш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Регламентнинг асосий мақсади лойиҳа-смета ҳужжатларини тасдиқлаш ва кейинчалик Давлат геология фондидан рўйхатдан ўтказиш учун эксперт хулосасини бериш билан боғлиқ жараёнлар ва тартибларни соддалаштиришдан иборат.
3. Ушбу Регламентда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
ариза берувчи — эксперт хулосасини олиш учун электрон ариза берган юридик шахс;
геологик топшириқ — геология қидирув ишларини лойиҳалаштириш ва натижаларини қабул қилиш учун асосий ҳужжат ҳисобланиб, унда ишни ташкил қилиш ва режалаштириш, фойдали қазилма тури, ҳудуднинг номи ва жойлашган жойи, ишнинг номи, геологик топшириқлар учун асос, ишнинг мақсади, ҳудуднинг чегаралари, асосий прогноз параметрлари, геологик вазифаларнинг кетма-кетлиги ва уларни ҳал қилишнинг асосий усуллари, кутилаётган натижалар ва ишнинг бажарилиш муддатлари кўрсатилади;
техник топшириқ — буюртмачи ёки инвестор томонидан пудратчига муҳандислик-геологик тадқиқотлар ўтказиш учун бериладиган ҳужжат бўлиб, турли хилдаги участкаларда фойдали қазилмаларни қидириш, лойиҳани бошлаш учун ишчи ҳужжатлар лойиҳасини яратиш ва расмийлаштиришни ўз ичига олади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Эксперт хулосаси Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги «Ер қаъридан фойдаланиш маркази» давлат муассасаси (кейинги ўринларда — Ер қаъридан фойдаланиш маркази) томонидан «Лицензия» ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали берилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 декабрдаги 685-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/685/1010-сон)
5. Эксперт хулосасининг амал қилиш муддати геологик ёки техник топшириққа мувофиқ тузилган лойиҳада кўрсатилган давр учун берилади.
6. Эксперт хулосаси мазкур Регламентга 1-иловага мувофиқ схема асосида берилади.
Ер қаъри бўйича геологик материалларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларининг давлат экспертизаси хулосасини бериш 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2-боб. Эксперт хулосасини бериш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Эксперт хулосасини олиш учун ариза берувчи Ер қаъридан фойдаланиш марказига «Лицензия» ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали лойиҳа-смета ҳужжатларининг электрон шаклини геологик экспертиза текширувидан ўтказиш учун тақдим этади.
(7-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 декабрдаги 685-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/685/1010-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Минерал хом ашё базасини ривожлантириш ва қайта тўлдириш давлат дастурлари доирасида геологик лойиҳа-смета ҳужжатлари бўйича эксперт хулосасини олиш учун Ер қаъридан фойдаланиш марказига тўғридан-тўғри мурожаат қилади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 декабрдаги 685-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/685/1010-сон)
Геология қидирув ишлари ва углеводород хом ашё учун нефть қудуқларини бурғилаш лойиҳаси ва сметаси ҳамда илмий-тадқиқот, тажриба-методик ва тажриба-конструктор ишлари дастурлари тақдим этилади.
8. Лойиҳа-смета ҳужжатлари ариза берувчи томонидан электрон рақамли имзо билан тасдиқланган бўлиши керак.
9. Лойиҳага қуйидагилар илова қилиниши керак:
тасдиқланган геологик ёки техник топшириқ;
корхона раҳбари томонидан тасдиқланган корхона илмий кенгашининг баённомаси;
лойиҳанинг «Меҳнатни муҳофаза қилиш ва техника хавфсизлиги чоралари бўлимлари»;
график иловалар.
10. Сметага қуйидагилар илова қилиниши керак:
ходимларнинг иш ҳақи ставкаси бўйича сарфларнинг тўлиқ шакли маълумотномаси;
транспорт харажатлари ва дала ишлари харажатлари тўғрисида маълумотнома;
харажатлар даври коэффициенти ва стандарт фойда (10 фоизи);
бошқа ишлаб чиқариш харажатлари коэффициенти;
жорий йил учун геология қидирув ишлари дастури.
Олдинги таҳрирга қаранг.
11. Ер қаъридан фойдаланиш марказига юридик шахслар томонидан тақдим қилинган лойиҳа-смета ҳужжатларига эксперт хулосасини бериш шартнома асосида амалга оширилади.
Бунда битта лойиҳанинг экспертизаси учун харажатлар лойиҳанинг бир фоизгача бўлган қийматида ҳисобланади. Ушбу қиймат шартнома асосида тўлиқ Ер қаъридан фойдаланиш марказининг ҳисобварағига ўтказилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Экспертиза хулосасини беришдан тушган маблағлар Ер қаъридан фойдаланиш марказининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, ишчи-ходимларини рағбатлантириш ва уларнинг малакасини оширишга мақсадли йўналтирилади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 19 июндаги 381-сонли қарорига асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.06.2025 й., 09/25/381/0539-сон)
Давлат хизматларини кўрсатиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.
Давлат хизматларини кўрсатиш учун ундирилган йиғим суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:
а) «Лицензия» ахборот тизими орқали мурожаат этилганда:
20 фоизи — Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармаси шахсий ғазна ҳисобварағига ўтказилади;
0,5 фоизи — Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига;
қолган маблағлар тўлиқ рухсатнома берувчи органнинг бюджетдан ташқари жамғармасига ўтказилади;
б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:
10 фоизи — Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармаси шахсий ғазна ҳисобварағига ўтказилади;
11,25 фоизи Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига ўтказилади;
қолган маблағлар тўлиқ рухсатнома берувчи органнинг бюджетдан ташқари жамғармасига ўтказилади.
Давлат хизматларини кўрсатиш учун йиғим тўланганлигини тасдиқлаш Ягона биллинг тизими орқали амалга оширилади.
Ер қаъридан фойдаланиш маркази етти кун муддатда шартномани ариза берувчига «Лицензия» ахборот тизими орқали тақдим этади.
Ариза берувчи ўн кун муддатда шартномада кўрсатилган пул маблағини Ер қаъридан фойдаланиш марказининг ҳисобварағига ўтказади ва ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳужжатни «Лицензия» ахборот тизими орқали тақдим қилади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 декабрдаги 685-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/685/1010-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
12. Ер қаъридан фойдаланиш маркази беш кун муддатда лойиҳа-смета ҳужжатлари лойиҳасини Кон-геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекциясига келишиш учун «Лицензия» ахборот тизими орқали юборади.
Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси уч кун муддатда лойиҳа-смета ҳужжатлари лойиҳасини кўриб чиқади ва келишилган лойиҳани «Лицензия» ахборот тизими орқали Ер қаъридан фойдаланиш марказига юборади.
Ер қаъридан фойдаланиш маркази беш кун муддатда лойиҳа-смета ҳужжатларини кўриб чиқади ва натижаси бўйича ариза берувчига эксперт хулосасини «Лицензия» ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали юборади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 декабрдаги 685-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/685/1010-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
13. Экспертизага юборилган лойиҳа-смета ҳужжатларида камчиликлар бўлган тақдирда, бу ҳақида ариза берувчига «Лицензия» ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали хабар берилади. Камчиликлар бартараф этилгандан кейин лойиҳа-смета ҳужжатлари Ер қаъридан фойдаланиш марказига «Лицензия» ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали тақдим этилади. Лойиҳа экспертиза қилиш учун қабул қилинган сана лойиҳа-смета ҳужжатлари қабул қилинган сана ҳисобланади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 декабрдаги 685-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/685/1010-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
14. Лойиҳа-смета ҳужжатлари кўриб чиқиш жараёнида аниқланган ва етишмаётган маълумотлар кўрсатилган ҳолда бошқа ҳужжатлар билан 10 кун ичида «Лицензия» ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали Ер қаъридан фойдаланиш марказига тақдим этилиши керак.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 декабрдаги 685-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/685/1010-сон)
15. Ҳудуднинг лойиҳа-смета ҳужжатларини кўриб чиқиш муддати унинг мураккаблиги ва ҳажмига қараб белгиланади, бироқ ушбу муддат лойиҳа-смета ҳужжатлари олинган кундан бошлаб 30 кундан ошмаслиги керак.
16. Лойиҳа-смета ҳужжатларини кўриб чиқиш натижалари асосида эксперт хулосаси расмийлаштирилади.
Эксперт хулосаси ариза берувчига «Лицензия» ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали юборилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
17. Агар тақдим этилган лойиҳа-смета ҳужжатлари Ер қаъридан фойдаланиш маркази томонидан тасдиқланган йўриқнома ва смета нормалар тўпламларига мувофиқ тайёрланмаган, ҳужжатларнинг сифати қониқарсиз бўлса, лойиҳа-смета ҳужжатлари қайта кўриб чиқиш учун ариза берувчига дастлабки эксперт хулосаси асосида қайтарилади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 декабрдаги 685-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/685/1010-сон)
18. Дастлабки эксперт хулосасида камчиликларнинг моҳияти кўрсатилади. Экспертиза хулосаларидан келиб чиқиб ариза берувчи зарур ўзгартириш ва қўшимчаларни киритади ва лойиҳа-смета ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш учун «Лицензия» ахборот тизими орқали тақдим этади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
19. Ер қаъридан фойдаланиш маркази 15 кун ичида лойиҳа-смета ҳужжатларига киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларни кўриб чиқади, якуний эксперт хулосасини тузади ва ушбу лойиҳа ариза берувчининг ўзларининг Илмий-техник кенгаши бўлимида муҳокама қилиниб тасдиқланади.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 декабрдаги 685-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/685/1010-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
20. Ариза берувчининг лойиҳа-смета ҳужжатлари экспертизаси натижаларидан келиб чиқадиган баҳсли масалалар Ер қаъридан фойдаланиш марказининг тегишли бўлимларида кўриб чиқилади.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 декабрдаги 685-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/685/1010-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
21. Баҳсли масалаларни кўриб чиқиш натижалари Ер қаъридан фойдаланиш марказининг илмий-техник кенгаши бўлимининг баённомалари билан расмийлаштирилади. Ер қаъридан фойдаланиш маркази илмий-техник кенгаши бўлими қарорининг ижроси муаллифлар ва экспертлар учун мажбурийдир.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 декабрдаги 685-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/685/1010-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
22. Учинчи томон ташкилотларининг лойиҳа-смета ҳужжатлари экспертизаси натижаларидан келиб чиқадиган баҳсли масалалар Ер қаъридан фойдаланиш маркази илмий-техник кенгашининг қўшма мажлисида кўриб чиқилади. Қўшма йиғилиш қарори ижроси ҳар икки томон учун ҳам мажбурийдир.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 декабрдаги 685-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/685/1010-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
23. Ер қаъридан фойдаланиш маркази илмий-техник кенгаши қўшма мажлисининг қарори ҳисобга олинган ҳолда эксперт хулосаси қайта кўриб чиқилиши мумкин.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 декабрдаги 685-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/685/1010-сон)
3-боб. Эксперт хулосасини бериш талаблари ва шартлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
24. Лойиҳа-смета ҳужжатлари лойиҳалари Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги томонидан тасдиқланадиган Геология-қидирув ишларига лойиҳа ва сметалар тузиш бўйича йўриқнома, Геология қидирув учун смета нормалари тўпламлари ва бошқа норматив-техник ҳужжатларга мувофиқ тузилиши керак.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 декабрдаги 685-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/685/1010-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
25. Нефть ва газ қудуқлари қурилишининг лойиҳа-смета ҳужжатлари Энергетика вазирлиги ва «Ўзбекнефтгаз» АЖ томонидан тасдиқланадиган норматив-техник ҳужжатларга мувофиқ тузилиши керак.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 декабрдаги 685-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/685/1010-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
26. Қидирув харажатларини ҳисоблаш Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги томонидан тасдиқланадиган лойиҳа-смета ҳужжатлари Қидирув харажатларини амалдаги нархларда ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги йўриқнома, Қидирув харажатларини жорий нархларда ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги йўриқнома ва бошқа норматив-техник ҳужжатларга мувофиқ амалга оширилиши керак.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 декабрдаги 685-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/685/1010-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
27. Лойиҳа-смета ҳужжатларининг смета қиймати Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги томонидан тасдиқланадиган смета нархлари тўпламида назарда тутилган Геология қидирув ишлари нархларини жорий нархларда ҳисоблашнинг автоматлаштирилган дастурлари методик қўлланмасига ва бошқа норматив-техник ҳужжатларга асосан ҳисобланади.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 декабрдаги 685-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/685/1010-сон)
28. Смета нархларининг тўпламида кўзда тутилмаган ишларнинг қийматлари смета ва молиявий ҳисоб-китоб бўйича ҳисобланади.
29. Агар нефть қудуқларини қуриш лойиҳалари учун смета ҳужжатларини ишлаб чиқишга ҳожат бўлмаса (қарор буюртмачи томонидан белгиланган тартибда қабул қилинади), иш лойиҳасини экспертиза ўтказиш учун смета ҳисобисиз тақдим этишга рухсат берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
30. Ер қаъридан фойдаланиш маркази томонидан тасдиқланган йўриқнома ва смета нормалар тўпламлари Ер қаъридан фойдаланиш марказининг расмий веб-сайтида жойлаштирилади.
(30-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 декабрдаги 685-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/685/1010-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
31. Лойиҳа-смета ҳужжатлари Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги томонидан ҳудуд учун тасдиқланган геологик, техник топшириққа, тадқиқотнинг мукаммаллигига (топшириқни бажариш учун зарур бўлган барча турдаги ишлар киритилиши), бошқа йўриқнома ва норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини аниқлаш ҳамда илгари бажарилган ишлар такрорланишининг олдини олиш учун кўриб чиқилади.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 декабрдаги 685-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/685/1010-сон)
4-боб. Якунловчи қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
32. Ариза берувчилар тайёрлаган ва Ер қаъридан фойдаланиш марказига тақдим этилган лойиҳа-смета ҳужжатларининг ишончлилиги ва қонунчилик ҳужжатларига мослиги учун жавобгардирлар.
(32-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 декабрдаги 685-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/685/1010-сон)
33. Ушбу Регламентнинг талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Ер қаъри бўйича геологик материалларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларининг давлат экспертизаси хулосасини бериш маъмурий Регламентига
1-ИЛОВА
Геологик лойиҳаларни экспертизадан ўтказиш
СХЕМАСИ
Олдинги таҳрирга қаранг.

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлари

1-босқич

Ариза берувчи

Ер қаъридан фойдаланиш марказига «Лицензия» ахборот тизими орқали лойиҳа-смета ҳужжатларини геологик экспертиза текширувидан ўтказиш учун тақдим этади.

Хоҳишга кўра

2-босқич

Ер қаъридан фойдаланиш маркази

Шартномани ариза берувчига «Лицензия» ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали тақдим этади.

7 кун

3-босқич

Ариза берувчи

Шартномада кўрсатилган пул маблағини Ер қаъридан фойдаланиш марказининг ҳисоб варағига ўтказади ва ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳужжатни «Лицензия» ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали маълум қилади.

10 кун

4-босқич

Ер қаъридан фойдаланиш маркази

Геологик қидирув ишлари лойиҳасини Инспекцияга келишиш учун «Лицензия» ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали юборади.

5 кун

5-босқич

Инспекция

Геологик қидирув ишлари лойиҳасини кўриб чиқади ва келишилган лойиҳани «Лицензия» ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали Ер қаъридан фойдаланиш марказига юборади.

3 кун

6-босқич

Ер қаъридан фойдаланиш маркази

Геологик қидирув ишлари лойиҳа-сметасини кўриб чиқиш натижалари бўйича ариза берувчига эксперт хулосасини «Лицензия» ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали юборади.

5 кун

(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 декабрдаги 685-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/685/1010-сон)
Ер қаъри бўйича геологик материалларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларининг давлат экспертизаси хулосасини бериш маъмурий Регламентига
2-ИЛОВА
Ер қаъри бўйича геологик материалларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларининг давлат экспертизаси хулосасини бериш
ПАСПОРТИ
Олдинги таҳрирга қаранг.

1.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг номи:

Ер қаъри бўйича геологик материалларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларининг давлат экспертизаси хулосасини бериш

2.

Амалга оширилиши учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш талаб этиладиган фаолият (ҳаракатлар):

Ер қаъри участкаларида геологик ишларни амалга ошириш

3.

Ариза берувчилар тоифаси:

Юридик шахс

4.

Рухсат этиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли орган:

Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги «Ер қаъридан фойдаланиш маркази» давлат муассасаси

5.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар:

Ер қаъри бўйича геологик материалларнинг лойиҳа-смета ҳужжатлари.

а) лойиҳага қуйидагилар илова қилиниши керак:

тасдиқланган геологик ёки техник топшириқ;

корхона раҳбари томонидан тасдиқланган корхона илмий кенгашининг баённомаси;

лойиҳанинг «Меҳнатни муҳофаза қилиш ва техника хавфсизлиги чоралари бўлимлари»;

график иловалар.

б) Сметага қуйидагилар илова қилиниши керак:

ходимларнинг иш ҳақи ставкаси бўйича сарфларнинг тўлиқ шакли маълумотномаси;

транспорт харажатлари ва дала ишлари харажатлари тўғрисида маълумотнома;

харажатлар даври коэффициенти ва стандарт фойда (10 фоизи);

бошқа ишлаб чиқариш харажатлари коэффициенти;

жорий йил учун геология қидирув ишлари дастури.

6.

Аризани кўриб чиқиш учун ундириладиган йиғим миқдори:

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 фоизи.

7.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат берилганлиги учун ундириладиган йиғим миқдори:

Лойиҳанинг бир фоизгача бўлган қиймати. Ушбу қиймат шартнома асосида тўлиқ Ер қаъридан фойдаланиш марказининг ҳисоб варағига ўтказилади.

8.

Аризани кўриб чиқиш муддати:

30 кун

9.

Рухсат этишга оид талаб ва шартлар:

Лойиҳа-смета ҳужжатлари лойиҳалари Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги томонидан тасдиқланадиган Геология-қидирув ишларига лойиҳа ва сметалар тузиш бўйича йўриқнома, Геология қидирув учун смета нормалар тўпламлари ва бошқа норматив-техник ҳужжатларга мувофиқ тузилиши керак.

Нефть ва газ қудуқлари қурилишининг лойиҳа-смета ҳужжатлари Энергетика вазирлиги ва «Ўзбекнефтгаз» АЖ томонидан тасдиқланадиган норматив-техник ҳужжатларга мувофиқ тузилиши керак.

Қидирув харажатларини ҳисоблаш Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги томонидан тасдиқланадиган лойиҳа-смета ҳужжатлари Қидирув харажатларини амалдаги нархларда ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги йўриқнома, Қидирув харажатларини жорий нархларда ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги йўриқнома ва бошқа норматив-техник ҳужжатларга мувофиқ амалга оширилиши керак.

Лойиҳа-смета ҳужжатларининг смета қиймати Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги томонидан тасдиқланадиган смета нархлари тўпламида назарда тутилган Геология қидирув ишлари нархларини жорий нархларда ҳисоблашнинг автоматлаштирилган дастурлари методик қўлланмасига ва бошқа норматив-техник ҳужжатларга асосан ҳисобланади.

10.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни беришда келишиладиган органлар:

Мавжуд эмас

11.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиш муддати:

Эксперт хулосасининг амал қилиш муддати геологик ёки техник топшириққа мувофиқ тузилган лойиҳада кўрсатилган давр учун берилади

12.

Изоҳ:

Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги томонидан тасдиқланган йўриқнома ва смета нормалар тўпламлари Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг расмий веб-сайтида жойлаштирилади.

Лойиҳа-смета ҳужжатлари Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги томонидан ҳудуд учун тасдиқланган геологик, техник топшириққа, тадқиқотнинг мукаммаллигига (топшириқни бажариш учун зарур бўлган барча турдаги ишлар киритилиши), бошқа йўриқнома ва норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини аниқлаш ҳамда илгари бажарилган ишлар такрорланишининг олдини олиш учун кўриб чиқилади.

(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 17 июлдаги 433-сонли қарори таҳририда)
Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 мартдаги 133-сон қарорига
5-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 25 майдаги 146-сон қарорига 2-иловага мувофиқ тасдиқланган Ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари, ижарачилари ва мулкдорларига етказилган зарарлар, қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларига, шунингдек, ерларнинг қишлоқ хўжалиги муомаласидан чиқишига сабаб бўлган ҳолларда етказилган зарар ўрнини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 18-бандида:
қуйидаги мазмундаги ўнинчи хатбоши қўшилсин:
«ер қаъри участкаларида геологик қидирув ишларини амалга ошириш»;
ўнинчи — ўн иккинчи хатбошилар тегишинча ўн биринчи — ўн учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 26 июлдаги 467-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2025 й., 09/25/467/0654-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 17 июлдаги 433-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган)
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 майдаги 388-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссияси тўғрисидаги низомда:
а) 1-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«1. Ушбу Низом юридик шахслар томонидан тақдим этилган фойдали қазилмалар захираларини ҳисоблаб чиқишга оид материалларни (якуний геологик ҳисобот) Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссиясида (кейинги ўринларда Давлат комиссияси деб аталади) экспертизадан ўтказиб, натижада баённомани «Лицензия» ахборот тизими ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали (кейинги ўринларда ЯИДХП деб аталади) бериш тартибини, шунингдек, Давлат комиссиясининг асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари, жавобгарлиги ва фаолиятининг ташкилий асосларини белгилайди»;
б) 6-банд «б» кичик бандининг тўртинчи хатбошидаги «лицензия» сўзи «рухсатнома» сўзи билан алмаштирилсин.
в) қуйидаги мазмундаги 28-банд қўшилсин:
«28. Давлат комиссиясининг 5 та ҳудудий захиралар комиссияси (кейинги ўринларда ҲЗК деб аталади) мавжуд. ҲЗК кенг тарқалган фойдали қазилмалар геологик материалларини кўриб чиқади ва уларнинг захираларини белгиланган тартибда тасдиқлайди.
Қуйидагилар ҲЗКнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
ер қаъридан фойдаланувчиларнинг ўз маблағлари ҳисобидан геология қидирув ишларини олиб боришда аниқланган, кенг тарқалган фойдали қазилмалар захираларини ҳисоблаш учун геологик материаллар ва кондицияларни кўриб чиқиш;
фойдали қазилмалар захираларини ҳисоблаш кондицияларни тасдиқлаш;
ер қаъридан фойдаланувчиларнинг ўз маблағлари ҳисобидан геология қидирув ишларини амалга оширишда аниқланган ва кенг тарқалган фойдали қазилмалар захираларини тасдиқлаш.
ҲЗКнинг низоми ва таркиби Давлат комиссиясининг раиси томонидан тасдиқланади.
ҲЗКга кўриб чиқиш учун тақдим этилган минерал-хом ашё кондициялари, фойдали қазилмалар захираларини ҳисоблаш учун материаллар ва бошқа геологик материаллар лойиҳалари Давлат комиссияси экспертлари томонидан экспертизадан ўтказилади.
ҲЗК тегишли бланкалардан фойдаланади. ҲЗК баённомалари уларнинг муҳри билан тасдиқланади»;
г) қуйидаги мазмундаги 5-боб қўшилсин:
«5-боб. Давлат комиссиясининг баённомасини тақдим этиш тартиби
29. Давлат комиссиясининг баённомасини олиш учун ариза берувчи Давлат геология қўмитасига «Лицензия» ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали ҳисоботнинг электрон шаклини Давлат комиссиясида кўриб чиқиш учун тақдим этади.
Давлат комиссиясининг баённомаси ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича тақдим этилади.
Давлат комиссиясининг баённомасини тақдим этиш паспорти 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
30. Ҳисобот ариза берувчи томонидан электрон рақамли имзо билан тасдиқланган бўлиши керак.
31. Материалларнинг тузилиш шакли, уларни текшириш, зарур бўлганда захираларни муаллифларнинг иштирокисиз қайта ҳисоблаш имконини таъминлаши керак.
32. Ҳисоботнинг матнли қисми қуйидагилардан тузилган бўлиши керак:
кириш;
коннинг геологик тузилиши;
геология-қидирув ишларининг услуби, уларнинг самарадорлигини баҳолаш;
фойдали қазилмаларнинг моддий таркиби ва технологик хусусиятлари;
конни ўзлаштиришнинг гидрогеологик шароитлари;
конни ўзлаштиришнинг тоғ-кон-геологик шарт-шароитлари ва кон-техник ўзига хослиги;
бирга учрайдиган фойдали қазилмалар;
атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари;
захираларни ҳисоблаш учун кондицияларни техник-иқтисодий асослаш;
захираларни ҳисоблаш;
конни қидириб чамалаш ва ўзлаштириш маълумотларини қиёслаш;
саноат миқёсида ўзлаштириш учун коннинг ўрганилганлик ва тайёрланганлик даражасини баҳолаш;
хулоса;
фойдаланилган адабиётлар рўйхати.
Матнли қисм амалга оширилган ишлар натижаларининг таҳлилини, ҳисоблаш параметрларини, баҳоланган ва қидириб чамаланган захираларнинг ишончлилигини ва конни (участкани) саноатда ўзлаштиришга тайёрланганлигини белгиловчи барча масалалар бўйича чиқарилган хулосалар асосланишини ўз ичига олиши зарур.
Захираларни ҳисоблаш материаллари матнли қисмининг ҳажми 120 — 150 бет билан чекланиши тавсия қилинади. Геологик тузилиши мураккаб бўлган объектлар учун ушбу ҳажм 170 — 200 бетгача кўпайтирилиши мумкин.
Матнли қисм ҳажмини қисқартириш учун муаллифлик концепциясининг асосий маъносини ёритиб берувчи жадваллар ва чизма материаллардан оқилона фойдаланиш тавсия этилади. Ҳисоботда келтириладиган умумлашмалар ва хулосаларнинг асоси бўлган ёрдамчи жадвалли материаллар иловаларда жойлаштирилади.
Ҳар бир бўлимнинг ҳажми муаллифлар томонидан мустақил тарзда, ўтказилган геология-қидирув ишларининг мақсадлари ва хусусиятларини, кўрилаётган масалаларнинг мураккаблигини ва конни саноат миқёсида ўзлаштириш учун тайёрланганлик даражасини ишончли геологик-иқтисодий баҳолаш учун уларнинг аҳамиятидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
Услуби ва унинг натижалари ихтисослашган ташкилотлар томонидан тузилган, мустақил ҳисоботларда баён қилинган технологик, гидрогеологик, муҳандислик-геологик ва бошқа махсус тадқиқотлар турлари бўйича захираларни ҳисоблаш материалларининг матнли қисмида фақат тадқиқотларнинг услуби, ишончлилиги баҳоланган ҳолдаги умумлаштирилган хулосаларгина келтирилади.
33. Ҳисоботнинг чизма иловалари қуйидагилардан ташкил топган бўлиши керак:
кон ҳудудидаги сув тармоқлари, алоқа йўллари, аҳоли пунктлари,
кон ва бошқа фойдали қазилма конлари туширилган 1:100000 — 1:200000 масштабли изоҳли харитаси. Ўлчамлари кичик бўлганда, у ҳисоботнинг матнли қисмида (кириш) жойлаштирилиши мумкин;
ҳудуд, маъдан майдони ва коннинг геологик тузилишини акс эттирувчи материаллар;
фойдали қазилмаларнинг ўрганилганлик даражасини, уларнинг захираларини чегаралаш ва ҳисоблаш усулини акс эттирувчи график материаллар.
34. Ҳисобот билан биргаликда коннинг ўзига хос геологик тузилиши ва фойдали қазилмалар захиралари ҳисобга олинган ҳолда амалга оширилган геология-қидирув ишлари натижалари тўғрисидаги қисқача маълумот тақдим қилинади ва ариза берувчи томонидан электрон рақамли имзо билан тасдиқланади.
35. Давлат геология қўмитасига юридик шахслар томонидан тақдим қилинган ҳисоботни кўриб чиқиш ва Давлат комиссияси баённомасини бериш шартнома асосида амалга оширилади.
Шартномада кўрсатилган тўлов миқдори қуйидаги тартибда тақсимланади:
а) «Лицензия» ахборот тизими орқали мурожаат этилганда:
20 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармаси шахсий ғазна ҳисобварағига;
0,5 фоизи — Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига;
қолган маблағлар тўлиқ рухсатнома берувчи органнинг бюджетдан ташқари жамғармасига ўтказилади;
б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:
10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармаси шахсий ғазна ҳисобварағига;
11,25 фоизи — Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига;
қолган маблағлар тўлиқ рухсатнома берувчи органнинг бюджетдан ташқари жамғармасига ўтказилади.
Давлат хизматларини кўрсатиш учун йиғим тўланганлиги Ягона биллинг тизими орқали тасдиқланади.
Давлат геология қўмитаси ўн кун муддатда шартномани ариза берувчига «Лицензия» ахборот тизими орқали тақдим этади.
36. Ариза берувчи ўн кун муддатда шартномада кўрсатилган маблағни Давлат геология қўмитасининг ҳисобварағига ўтказади ва ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳужжатни «Лицензия» ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали тақдим этади.
37. Давлат геология қўмитаси беш кун муддатда ҳисоботни Давлат комиссиясининг экспертига кўриб чиқиш учун тақдим этади.
38. Давлат комиссиясининг эксперти 30 кундан ошмаган муддатда фойдали қазилмалар захираларини ҳисоблаб чиқишга оид материалларни (якуний геологик ҳисобот) кўриб чиқиб, Давлат геология қўмитасига эксперт хулосасини тақдим этади.
39. Давлат геология қўмитаси Давлат комиссияси экспертининг ижобий хулосаси олингандан сўнг беш кун мобайнида ҳисоботни Давлат комиссиясида кўриб чиқиш учун Давлат комиссиясининг баённомаси лойиҳасини тайёрлайди.
Давлат геология қўмитаси фойдали қазилмалар захираларини ҳисоблаб чиқишга оид материаллар етарли бўлмаганда ва Давлат комиссияси экспертлари томонидан салбий хулоса олинган тақдирда, аниқланган хато ва камчиликларни бартараф этиш учун экспертлар хулосаларини 3 кун муддатда «Лицензия» ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали ариза берувчига юборади.
40. Давлат комиссияси 10 кун муддатда Давлат комиссиясининг йиғилиш кунини белгилайди ва ҳисоботни йиғилишда кўриб чиқади.
41. Давлат геология қўмитаси 5 кун муддатда Давлат комиссиясининг тасдиқланган баённомасини «Лицензия» ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали ариза берувчига юборади.
42. Давлат комиссиясининг баённомаси қуйидаги талаблар ва шартлар асосида берилади:
Давлат комиссиясининг 2015 йил 3 апрелдаги 227-сон баённомаси билан тасдиқланган Металл ва нометалл фойдали қазилмалар захираларини ҳисоблашга оид материалларнинг таркиби, расмийлаштирилиши ва уларни Давлат комиссиясига тақдим қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага мувофиқ;
Давлат комиссиясининг 2015 йил 13 ноябрдаги 268-сон баённомаси билан тасдиқланган Нефть ва ёнувчи газларнинг кон захиралари, истиқболли ва прогноз ресурслари таснифига мувофиқ;
Давлат комиссиясининг 2018 йил 18 августдаги 28-сон баённомаси билан тасдиқланган Қаттиқ фойдали қазилмалар конларида йўлдош фойдали қазилмалар ва улар билан боғлиқ фойдали компонентларни ўрганиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ.
43. Давлат комиссияси томонидан тасдиқланган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар рўйхати Давлат геология қўмитасининг расмий веб-сайтида жойлаштирилади»;
д) Низомнинг 5-боби қуйидаги мазмундаги 6-боб билан алмаштирилсин:
«6-боб. Якунловчи қоидалар
44. Ариза берувчилар тайёрлаган ва Давлат геология қўмитасига тақдим этилган ҳисобот ва унинг иловаларининг ишончлилиги ҳамда қонунчилик ҳужжатларига мослиги учун жавобгардирлар.
45. Ушбу Низомнинг талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар»;
е) қуйидаги мазмундаги 1-илова қўшилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссияси тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Давлат комиссиясининг баённомасини бериш
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлари

1-босқич

Ариза берувчи

Давлат комиссиясига «Лицензия» ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали фойдали қазилмалар захираларини ҳисоблаб чиқишга оид материалларни (якуний геологик ҳисобот) Давлат комиссиясида кўриб чиқиш учун тақдим этади.

Хоҳишга кўра

2-босқич

Давлат комиссияси

Шартномани ариза берувчига «Лицензия» ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали тақдим этади.

10 кунда

3-босқич

Ариза берувчи

Шартномада кўрсатилган маблағни Давлат геология қўмитасининг ҳисобрақамига ўтказади ва ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳужжатни «Лицензия» ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали тақдим этади.

10 кунда

4-босқич

Давлат комиссияси

Фойдали қазилмалар захираларини ҳисоблаб чиқишга оид материалларни (якуний геологик ҳисобот) Давлат комиссияси экспертига кўриб чиқиш учун тақдим этади.

5 кунда

5-босқич

Давлат комиссияси эксперти

Фойдали қазилмалар захираларини ҳисоблаб чиқишга оид материалларни (якуний геологик ҳисобот) кўриб чиқиб, Давлат комиссиясига эксперт хулосасини тақдим этади.

30 кунда

6-босқич

Давлат комиссияси

Давлат комиссияси экспертининг ижобий хулосаси олингандан сўнг фойдали қазилмалар захираларини ҳисоблаб чиқишга оид материаллар (якуний геологик ҳисобот) Давлат комиссиясида кўриб чиқиш учун Давлат комиссиясининг баённомаси лойиҳасини тайёрлайди.

5 кунда

Фойдали қазилмалар захираларини ҳисоблаб чиқишга оид материаллар етарли бўлмаганда ва Давлат комиссияси экспертлари томонидан салбий хулоса олинган тақдирда, аниқланган хато ва камчиликларни бартараф этиш учун экспертлар хулосаларни «Лицензия» ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали ариза берувчига юборади.

3 кунда

7-босқич

Давлат комиссияси

Давлат комиссиясининг йиғилиш кунини белгилайди ва фойдали қазилмалар захираларини ҳисоблаб чиқишга оид материалларни (якуний геологик ҳисобот) йиғилишда кўриб чиқади.

10 кунда

8-босқич

Давлат комиссияси

Давлат комиссияси аъзолари билан келишилган ва унинг раиси томонидан тасдиқланган баённомани «Лицензия» ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали ариза берувчига юборади.

5 кунда

»;

ж) қуйидаги мазмундаги 2-илова қўшилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссияси тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Давлат комиссиясининг баённомасини бериш
ПАСПОРТИ

1.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг номи:

Давлат комиссиясининг баённомаси.

2.

Амалга оширилиши учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш талаб этиладиган фаолият (ҳаракатлар):

Давлат комиссияси йиғилишида фойдали қазилмалар захираларини тасдиқлаш ва Давлат балансига қўйиш.

3.

Ариза берувчилар тоифаси:

Юридик шахс.

4.

Рухсат этиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли орган:

Давлат комиссияси.

5.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар:

Фойдали қазилмалар захираларини ҳисоблаб чиқишга оид материаллар (якуний геологик ҳисобот)

1. Ҳисоботнинг матни.

2. Ҳисоботнинг чизма иловалари.

3. Коннинг ўзига хос геологик тузилиши ва фойдали қазилмалар захираларини ҳисобга олинган ҳолда амалга оширилган геология-қидирув ишлари натижалари тўғрисида қисқача маълумот.

6.

Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори:

Ҳисоботни Давлат комиссияси йиғилишида кўриб чиқиш ҳамда Давлат комиссияси баённомасини ариза берувчига топшириш шартнома асосида амалга оширилади.

7.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат берилганлиги учун ундириладиган йиғим миқдори:

Ҳисоботни кўриб чиқиш учун тўлов миқдори кўрилаётган коннинг геологик тузилиши мураккаблигидан келиб чиққан ҳолда аниқланади.

8.

Аризани кўриб чиқиш муддати:

Давлат комиссиясига тақдим этилган материалларни кўриб чиқиш муддати уч ойдан ошмаслиги керак.

9.

Рухсат этишга оид талаб ва шартлар:

Давлат комиссиясининг 2015 йил 3 апрелдаги 227-сон баённомаси билан тасдиқланган Металл ва нометалл фойдали қазилмалар захираларини ҳисоблашга оид материалларнинг таркиби, расмийлаштирилиши ва уларни Давлат комиссиясига тақдим қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома.

Давлат комиссиясининг 2015 йил 13 ноябрдаги 268-сон баённомаси билан тасдиқланган Нефть ва ёнувчи газларнинг кон захиралари, истиқболли ва прогноз ресурслари таснифи.

Давлат комиссиясининг 2018 йил 18 августдаги 28-сон баённомаси билан тасдиқланган Қаттиқ фойдали қазилмалар конларида йўлдош фойдали қазилмалар ва улар билан боғлиқ фойдали компонентларни ўрганиш тартиби тўғрисидаги низом.

10.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни беришда келишиладиган органлар:

Мавжуд эмас.

11.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиш муддати:

Доимий.

12.

Изоҳ:

Давлат комиссияси томонидан тасдиқланган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар Давлат геология қўмитасининг расмий веб-сайтида жойлаштирилади.

».

Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 28 февралдаги 131-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.03.2025 й., 09/25/131/0200-сон)
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Ер қаърини геологик ўрганиш, фойдаланиш ва муҳофаза қилиш соҳасидаги бошқарув ва назорат қилиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида» 2018 йил 4 декабрдаги 983-сон қарорида:
барча матнлари бўйича тегишли сон ва келишикдаги «кон ажратиш» ва «кон ажратмаси» сўзлари тегишли сон ва келишикдаги «кон ажратмаси ажратиш далолатномаси» сўзи билан алмаштирилсин;
а) қарорга 1-иловада:
2-банддаги «лицензияда» сўзи «рухсатномада» сўзи билан алмаштирилсин;
биринчи хатбошидаги «лицензияга» сўзи «рухсатномага» сўзи билан алмаштирилсин;
5-банддаги «лицензиясиз» сўзи «рухсатномасиз» сўзи билан алмаштирилсин;
6 — 8-бандлардаги «лицензия» сўзи «рухсатнома» сўзи билан алмаштирилсин;
9-банддаги «Давлат геология ва минерал ресурслари қўмитаси томонидан уч йилдан ортиқ бўлмаган муддатга бериладиган лицензия» сўзлари «Давлат геология ва минерал ресурслари қўмитаси томонидан «Лицензия» ахборот тизими орқали уч йилдан ортиқ бўлмаган муддатга бериладиган рухсатнома» сўзлари билан алмаштирилсин;
12 ва 13-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«12. Фойдали қазилмаларни кавлаб олувчи ва фойдали қазилмалар конларини ишлатувчи корхоналарни қуриш учун ер участкасига кон ажратмаси далолатномаси берилгандан кейин маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг ер участкасини ажратиш тўғрисидаги қарори талаб этилмайди.
Кон ажратмаси далолатномаси ер участкаси ажратилганлигини тасдиқловчи ҳужжатдир.
Уран ва углеводород конлари бўйича кон ажратмаси далолатномаси берилганда, конга ҳуқуқи бўлган шахс томонидан ер участкасининг чегаралари туман (шаҳар) ер тузиш ва кўчмас мулк кадастр органлари билан келишилади.
13. Ер қаъридан фойдаланувчи томонидан унга берилган кон ажратмасини бошқа юридик ва жисмоний шахсларга бериш тақиқланади.
Корхонанинг номи ўзгарган тақдирда, QR-код (матрик штрихли код) қўйилган кон ажратмаси далолатномаси ва топография режаси нусхасидаги ёзув қайта расмийлаштирилади ва уни ўз электрон рақамли имзоси билан тасдиқлайди»;
18-банднинг биринчи хатбошидаги «лицензия» сўзи «рухсатнома» сўзи билан алмаштирилсин;
20-банддаги «лицензияси» сўзи «рухсатномаси» сўзи билан алмаштирилсин;
26-банднинг иккинчи хатбошидаги «лицензияда» сўзи «рухсатномада» сўзи билан алмаштирилсин;
тўртинчи ва бешинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;
олтинчи хатбоши тегишинча тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
34-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
тўртинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
36-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«36. Инспекция буюртманома олинган кундан бошлаб тақдим этилган материалларни 10 кун муддатда кўриб чиқади ва тегишли қарор чиқаради»;
39-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«39. Инспекция томонидан 2 кун муддатда QR-код (матрик штрихли код) қўйилган кон ажратмаси берилганлигини тасдиқловчи далолатнома расмийлаштиради ва «Лицензия» ахборот тизими орқали» берилади»;
40-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
41-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«41. Инспекция томонидан фойдали қазилмалар конини ишлатиш учун берилган кон ажратмасини ҳисобга олиш ушбу Низомга 4-иловада келтирилган шаклда (реестр) электрон тарзда тўлдириб борилади.
Фойдали қазилмаларни қазиб олиш учун кон ажратмаси далолатномасининг паспорти 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин»;
43-банддаги «лицензияни» сўзи «рухсатномани» сўзи билан алмаштирилсин;
44-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
Низомга 1-илова матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«‎


‎‎OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI
‎DAVLAT GEOLOGIYA VA MINERAL RESURSLAR QOʻMITASI НUZURIDAGI
‎KON-GEOLOGIYA FAOLIYATINI NAZORAT QILISН INSPEKSIYASI ‎

‎‎KON AJRATMASI AJRATISН DALOLATNOMASI

‎‎SERIYASI

‎‎TARTIB RAQAMI ‎

‎‎Oʻzbekiston Respublikasi Davlat geologiya va mineral resurslar qoʻmitasi huzuridagi Kon-geologiya faoliyatini nazorat qilish inspektsiyasi tomonidan ____________________________________________________________________
____________________________________________________________________________________________

‎‎(tashkilot yoki korxonaning to'liq nomi va uning mansubligi)

_______________________________ burchakli punktlarning ilova qilinayotgan rejasida belgilangan chegaralardagi ____________________________________________________________________________________________

‎‎(foydali qazilma nomi)

___________________________________________________________________________________ni ishlatish ‎‎

‎‎(shaxta, kon karʼer nomi)

va sanoat yoʻli bilan razvedka qilish uchun kon ajratildi. ‎‎
‎‎Ajratilgan kon ________________________________________________________________________________

‎‎(qishloq, tuman, viloyat, respublika nomi) ‎

‎‎________________________________________________________________________________da joylashgan.
‎‎Yer yuzasida _________________________________________________________________________________ ___________________________________________________________________________________________ ____________________________________ burchakli punktlar bilan belgilangan ajratilgan kon proektsiyasi maydoni _______________________________________________________________________ni tashkil etadi.

‎‎(soʻz bilan yoziladi)

‎‎

‎Аjratilgan konning amal qilish muddati ___________________________________

‎‎(kun, oy, yil)

‎‎Dalolatnoma berilgan sana ____________ y. «______» __________________

‎‎
‎‎QR kod‎



‎»;‎ ‎
Низомга 2-илова матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

‎‎«Топографик режа нусхасидаги ёз‎ув
‎ НАМУНАСИ

‎‎Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси томонидан кон ажратмаси бўйича 20___ йил «___» _________даги далолатномага асосан _____________________________________________________________________________________

‎‎(ер ости бойликларидан фойдаланувчининг номи ва унинг идоравий мансублиги)

‎‎__________________________________________________________________________________________га
‎‎________________________________________________________________________________________ даги

‎‎(қишлоқ, туман, вилоят, республика номи)

‎‎_____________________________________________________________________________ конни қазиш учун

‎‎(фойдали қазилма номи)

‎‎кон ажратмаси берилди.

Ушбу режада _________________________ бурчак нуқталари билан белгиланган ажратилган кон чегаралари доирасида қуйидагиларга ишлов берилиши керак:‎‎



‎‎‎Т/р


‎‎Қатлам, тоғ жинси,
‎ линза ва бошқалар номи


‎‎Узунлиги, м



‎‎Майдони, га

бўйламаси
‎бўйича

қиялиги
‎бўйича

1.‎

2.‎

3.‎

‎‎ ‎‎
‎‎
‎‎Кон ажратмаси _______ м чуқурликда берилди.

‎‎
‎‎QR kod

‎‎Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси

»;‎

Низомга 3-илова матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Фойдали қазилмаларни қазиб олиш учун кон ажратмасини бериш тартиби
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Ариза берувчи

Фойдали қазилмалар конини ёки унинг участкасини қазиш ҳуқуқини берадиган лицензияни олган юридик ёки жисмоний шахслар Инспекцияга «Лицензия» ахборот тизими орқали буюртма беради.

Зарур бўлганда

Инспекция

Инспекция буюртманома олинган кундан бошлаб тақдим этилган материалларни 10 кун муддатда кўриб чиқади ва тегишли қарор чиқаради.

10 кунда

2-босқич

Инспекция

QR-код (матрик штрихли код) қўйилган кон ажратмаси берилганлигини тасдиқловчи далолатномани расмийлаштиради ва «Лицензия» ахборот тизими орқали беради.

2 кунда

»;

Низомга 4-иловада:
номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Фойдали қазилмалар конларини қазиб олиш учун берилган кон ажратмаларини электрон ҳисобга олиш реестри»;
изоҳ чиқариб ташлансин;
Низомга қуйидаги мазмундаги 5-илова қўшилсин:
«Фойдали қазилмаларни қазиб олиш учун кон ажратмаларини бериш тартиби тўғрисидаги низомга
5-ИЛОВА
Фойдали қазилмаларни қазиб олиш учун кон ажратмаси далолатномасининг
ПАСПОРТИ

1.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг номи:

Фойдали қазилмаларни қазиб олиш учун кон ажратмаси далолатномаси.

2.

Амалга оширилиши учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш талаб этиладиган фаолият (ҳаракатлар):

Фойдали қазилмаларни қазиб олиш учун кон кон ажратмасини бериш.

3.

Ариза берувчилар тоифаси:

Юридик шахс.

4.

Рухсат этиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли орган:

Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси

5.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар:

Буюртманомада юридик ёки жисмоний шахсларнинг номланиши, уларнинг идоравий мансублиги ва манзили, кон жойлашган жой кўрсатилади.

Буюртманомага икки нусхада зарур иловалар билан биргаликда кон ажратмаси лойиҳаси илова қилинади.

6.

Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори:

Йиғим ундирилмайди.

7.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат берилганлиги учун ундириладиган йиғим миқдори:

Йиғим ундирилмайди.

8.

Аризани кўриб чиқиш муддати:

12 иш куни.

9.

Рухсат этишга оид талаб ва шартлар:

Тушунтириш хатида сўралаётган кон ажратмасини бериш назарда тутилган мақсад кўрсатилади ҳамда уни олиш зарурлиги асосланади, шунингдек, қуйидаги маълумотлар баён қилинади:

фойдали қазилмаларни қазувчи корхонани лойиҳалаштирувчи, лойиҳани келишган ва тасдиқлаган ташкилотнинг номи, шунингдек, кон ажратмаси лойиҳасини тайёрлаган ташкилотнинг номи;

сўралаётган кон ажратмаси ҳудуди тўғрисидаги умумий маълумотлар (географик ва маъмурий ҳолати, майдоннинг катталиги, қишлоқ хўжалиги экинлари ва ўрмонзорлар тавсифи, ободлиги, фойдаланишдалиги ва бошқалар);

коннинг қисқача геологик тавсифи (қатламлар, руда жисмлари, тоғ жинслари ва бошқаларнинг ўлчами ва элементлари), конни қазишнинг кон-геология ва гидрогеология шарт-шароитлари, ёндош кон ажратмалари тўғрисидаги умумий маълумотлар;

коннинг қидирилганлиги, асосий фойдали қазилмалар ва улар билан бирга жойлашган фойдали қазилмалар захираларининг қидирилган ва тасдиқланган, оператив ҳисобга олинган миқдори, сифати, тоифалилиги ва ашёвий таркиби тўғрисидаги маълумотлар, очиқ усулда қазишда эса фойдали қазилма устида жойлашган жинслар ҳақидаги маълумотлар;

кон ажратмаси чегараларини асослаш;

қазиш чоғида ва кейинчалик ишлов беришда минерал хом ашёдан комплекс фойдаланиш чора-тадбирлари.

10.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни беришда келишиладиган органлар:

Мавжуд эмас.

11.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиш муддати:

Фойдали қазилмалар конларини ишлатиш учун кон ажратмасини бериш муддати чекланмаган ва чекланган муддатли бўлиши мумкин.

Фойдаланиш муддати чекланган ҳолларда кон ажратмаси рухсатномада кўрсатилган муддатга, нефть ва газ конлари учун эса — 5 йилдан кўп бўлмаган муддатга берилади.

12.

Изоҳ:

Кон ажратмаси ер ости бойликларидан фойдаланувчига конни саноат йўли билан ўзлаштириш мақсадида бериш-қабул қилиб олиш далолатномасига асосан саноат йўли билан ўзлаштириш учун бериладиган тасдиқланган захиралар жойлашган бутун майдонга ва унинг чуқурлигига берилади.

Ушбу талаб фойдали қазилмаларнинг биргаликда жойлашган бир неча турларидан иборат бўлган комплекс конларга нисбатан ҳам татбиқ этилади.

Йирик конларни ишлатиш учун кон ажратмаси мустасно холларда ушбу коннинг муайян участкасидан фойдаланиш ҳуқуқига лицензияси бўлган икки ёки бир неча ер қаъридан фойдаланувчиларга берилиши мумкин.

Бир майдонда жойлашган ҳар хил турдаги фойдали қазилма конларини ишлатиш зарурати туғилганда, кон ажратмаси ҳар бир конни ишлатиш учун алоҳида берилади. Ушбу ҳолда, шунингдек, йирик фойдали қазилма конлари бир неча ер қаъридан фойдаланувчилар томонидан қазилганда, конни ёки унинг қисмларини қазиш изчиллиги ҳамда кон ишларининг ўзаро боғлиқлиги ер қаъридан топилган захираларнинг энг тўлиқ, комплекс ва иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ қазиб олинишини, ер ости бойликлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ва ишларни бехатар олиб бориш талаблари бажарилишини таъминлаши керак.

Бир майдондаги нефть ва газ горизонтлари иккита ер қаъридан фойдаланувчи томонидан қазиб олинган ҳолларда, ушбу Низомда белгиланган тартибда иккита мустақил кон ажратмаси расмийлаштирилиши зарур.

»;

б) қарорга 2-иловада:
1-банддаги «лицензияга» ва «лицензияда» сўзлари тегишинча «рухсатномага» ва «рухсатномада» сўзлари билан алмаштирилсин;
биринчи хатбошидаги «лицензияга» сўзи «рухсатномага» сўзи билан алмаштирилсин;
5-банддаги «лицензияларга» сўзи «рухсатномаларга» сўзи билан алмаштирилсин;
12-банддаги «лицензия» сўзи «рухсатнома» сўзи билан алмаштирилсин;
13-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Корхонанинг номи ўзгарган тақдирда, QR-код (матрик штрихли код) қўйилган кон ажратмаси далолатномаси ва топография режаси нусхасидаги ёзув қайта расмийлаштирилади»;
16-банддаги «лицензия» сўзи «рухсатнома» сўзи билан алмаштирилсин;
20-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«20. Ер қаъридан муддатли фойдаланишда кон ажратмаси лицензияда кўрсатилган муддатга, газни ер остида сақлаш ва нефтни ер остида сақлаш учун 8 йилдан кўп бўлмаган муддатга берилади. Зарурат бўлганда, кон ажратмасининг амал қилиш муддати узайтирилиши мумкин.
Кон ажратмасининг амал қилиш муддати узайтирилганда, фақат кон ажратмаси далолатномаси ва топография режаларидаги ёзувлар қайта расмийлаштирилади.
Бунда ер қаъридан фойдаланувчи «Лицензия» ахборот тизими орқали Инспекцияга ариза беради.
Инспекция 10 кун муддатда аризани ўрганиб чиқиб, QR-код (матрик штрихли код) қўйилган кон ажратмаси далолатномасини расмийлаштиради»;
30-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
33-банддаги «Лицензия олган корхона Инспекцияга буюртманома» сўзлари «Рухсатнома олган корхона Инспекцияга «Лицензия» ахборот тизими орқали буюртманома» сўзлари билан алмаштирилсин;
34 ва 35-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«34. Фойдали қазилмаларни қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган мақсадларда кон ажратмаси ушбу Низомга 3-иловадаги схемага мувофиқ берилади.
35. Инспекция буюртманома олинган кундан бошлаб тақдим этилган материалларни 10 кун муддатда кўриб чиқади ва тегишли қарор чиқаради»;
38-банддаги «кон ажратмаси» сўзлари чиқариб ташлансин;
39-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«39. Инспекция 2 кун муддатда QR-код (матрик штрихли код) қўйилган кон ажратмаси берилганлигини тасдиқловчи далолатномани расмийлаштиради ва «Лицензия» ахборот тизими орқали беради»;
40-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
41-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«41. Инспекция томонидан фойдали қазилмалар конини ишлатиш учун берилган кон ажратмасини ҳисобга олиш ушбу Низомга 4-иловада келтирилган шаклда (реестр) электрон тарзда тўлдириб борилади.
Фойдали қазилмаларни қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган мақсадлар учун кон ажратмаси далолатномасининг паспорти 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.»;
44-банддаги «лицензияни» сўзи «рухсатномани» сўзи билан алмаштирилсин;
45-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
Низомга 1-илова матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«‎


‎‎OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI
‎DAVLAT GEOLOGIYA VA MINERAL RESURSLAR QOʻMITASI НUZURIDAGI
‎ KON-GEOLOGIYA FAOLIYATINI NAZORAT QILISН INSPEKSIYASI
‎‎

‎‎KON AJIRATMASI AJRATISН DALOLATNOMASI

‎‎SERIYASI

‎‎TARTIB RAQAMI

‎‎Oʻzbekiston Respublikasi Davlat geologiya va mineral resurslar qoʻmitasi huzuridagi Kon-geologiya faoliyatini nazorat qilish inspektsiyasi ____________________________________________________________________________ _______________________________________________________________________________________ga

‎‎(tashkilot yoki korxonaning toʻliq nomi va uning mansubligi)

‎‎__________________________________________________________________ maqsadlarda foydalalnish uchun

‎‎(kon ajratmasi berilganligining maqsadi)

‎‎rejada burchak (o'ziga xos) nuqtalar bilan ____________________________________________________________
_____________________________________________________________________ shuningdek, tarkibiy xaritalar ‎‎

‎‎(nuqtalar raqami)

‎‎va vertikal kesimlarda ___________________________________________________________________________

‎‎(xaritalar va kesimlar raqami)

‎‎belgilangan chegaralarda kon ajratmasi berildi, rejada belgilangan kon ajratmasi proeksiyasining maydoni va yer osti kengligining hajmi _________________________________________________________________

‎‎_______________________________________________________________________________ni tashkil etadi.

‎‎(ming m2, ming m3 — yozuv bilan)

‎‎Kon ajratmasi _________________________________________________________________________________
‎‎_______________________________________________________________________________da joylashgan.

(qishloq, tuman, viloyat, respublika nomi) ‎‎

‎‎Kon ajratmasining amal qilish muddati __________________________________

‎‎(kun, oy, yil)‎

‎‎Dalolatnoma berilgan sana ________ y. «____» ______________________

‎‎
‎‎QR kod



»;

Низомга 2-илова матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Фойдали қазилмалар қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган мақсадлар учун кон ажратмаларини бериш
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Ариза берувчи

Фойдали қазилмалар конини ёки унинг участкасини қазиш ҳуқуқини берадиган лицензияни олган юридик ёки жисмоний шахслар Инспекцияга «Лицензия» ахборот тизими орқали буюртма беради.

Зарур бўлганда

Инспекция

Инспекция буюртманома олинган кундан бошлаб тақдим этилган материалларни 10 кун муддатда кўриб чиқади ва тегишли қарор чиқаради.

10 кунда


2-босқич


Инспекция

QR-код (матрик штрихли код) қўйилган кон ажратмаси берилганлигини тасдиқловчи далолатномани расмийлаштиради ва «Лицензия» ахборот тизими орқали беради.

2 кунда

»;

Низомга 3-илова матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

‎‎«Топографик режа нусхасидаги ёзув
‎ НАМУНАСИ
‎‎

‎‎20___ йил «___» ___________ да Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси томонидан _____________________________

‎‎__________________________________________________________________________________________ га

(ер қаъридан фойдаланувчининг номи ва унинг қайси идорага бўйсуниши)‎‎

‎‎____________________________________________________________________________________________

‎‎(кон ажратмаси нима мақсадда берилганлиги)‎

‎‎мақсадларида ер қаъридан фойдаланиш учун кон ажратмаси берилди.
‎‎Берилган кон ажратмаси________________________________________________________________________

‎‎(кон ажратмасининг маъмурий ҳолати, манзили)‎

‎‎____________________________________________________________________________________________
‎‎да ушбу режада _______________________________________________________________________________

‎‎(нуқталарнинг рақами)

‎‎нуқталари билан белгиланган чегараларда жойлашган, бунда қуйидагилардан фойдаланилиши керак:__________
‎____________________________________________________________________________________________

‎‎(объектлар саналади, уларнинг ер юзасига чиқувчи проекцияси майдони,

‎‎____________________________________________________________________________________________

‎‎кон ажратмасининг юқори ва қуйи чегаралари чуқурлиги)

‎‎
‎‎QR kod

‎‎Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси»;

Низомга 4-иловада:
номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Фойдали қазилмалар конларини қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган мақсадлар учун кон ажратмаларини электрон ҳисобга олиш реестри»;
изоҳ чиқариб ташлансин;
Низомга қуйидаги мазмундаги 5-илова қўшилсин:
«Фойдали қазилмаларни қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган мақсадлар учун кон ажратмаларини бериш тартиби тўғрисидаги низомга
5-ИЛОВА
Фойдали қазилмаларни қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган мақсадлар учун кон ажратмаси далолатномаси
ПАСПОРТИ

1.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг номи:

Фойдали қазилмаларни қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган мақсадлар учун кон ажратмаси далолатномаси.

2.

Амалга оширилиши учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш талаб этиладиган фаолият (ҳаракатлар):

Фойдали қазилмаларни қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган мақсадлар учун кон кон ажратмасини бериш.

3.

Ариза берувчилар тоифаси:

Юридик шахс.

4.

Рухсат этиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли орган:

Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси.

5.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар:

Буюртманомага ер қаъридан фойдали қазилмаларни қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган мақсадларда фойдаланадиган корхонанинг раҳбари ёки юқори турувчи ташкилот раҳбари имзо чекади.

Буюртманомага иловалар билан биргаликда икки нусхада кон ажратмаси лойиҳаси илова қилинади.

6.

Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори:

Йиғим ундирилмайди.

7.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат берилганлиги учун ундириладиган йиғим миқдори:

Йиғим ундирилмайди.

8.

Аризани кўриб чиқиш муддати:

12 иш куни.

9.

Рухсат этишга оид талаб ва шартлар:

Ер қаъридан фойдали қазилмаларни қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган мақсадларда фойдаланиш учун қон ажратмаси лойиҳаси қуйидаги бўлимлардан иборат бўлиши керак:

тушунтириш хати;

кон ажратмасининг уч ўлчамли чегараларини ва ўлчамлари ҳисоб-китобини асослаш;

сўралаётган кон ажратмаси чегараларида юза топографик режаси, геология хариталари ва кесимлари нусхалари.

Тушунтириш хатида қуйидагиларни кўрсатиш зарур:

кон ажратмасини сўрашдан мақсад, унинг маъмурий жойлашган жойи, ер ости иншоотини лойиҳалаштирган ва кон ажратмаси лойиҳасини тайёрлаган ташкилотнинг номи;

сўралаётган кон ажратмаси устидаги ҳудуд тўғрисидаги, шу жумладан, қишлоқ хўжалиги ва ўрмон ер майдонлари, дарёлар, кўллар ва бошқа сув объектлари, аҳоли пунктлари ва саноат объектлари, алоҳида иморатлар ва иншоотлар, шунингдек, ер тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ер қайси тоифага киритилганлиги тўғрисидаги умумий маълумотлар;

кон ажратмаси доирасида, шунингдек, унга туташиб кетган зоналарда ер қаъри участкасининг қисқача геологик тавсифи, шунингдек, ушбу участканинг геологик тузилиши, кон-техника ва гидрогеологик шароитлар ҳамда уларнинг ўрганилганлиги даражаси акс эттирилиши керак;

унинг учун кон ажратмаси сўралаётган ер ости иншооти қурилиши мўлжалланаётган жойдаги фойдали қазилмалар конлари, шунингдек, фойдали қазилмалар қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган мақсадлар учун ва фойдали қазилмаларни қазиб олиш учун ер қаъридан фойдаланиш мақсадида берилган аралаш кон ажратмаси тўғрисидаги маълумотлар.

10.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни беришда келишиладиган органлар:

Мавжуд эмас.

11.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиш муддати:

Кон ажратмаси муддатсиз ёки муддатли фойдаланишга берилади.

Ер қаъридан муддатли фойдаланишда кон ажратмаси лицензияда кўрсатилган муддатга, газни ер остида сақлаш ва нефтни ер остида сақлаш учун 8 йилдан кўп бўлмаган муддатга берилади. Зарурат бўлганда, кон ажратмасининг амал қилиш муддати узайтирилиши мумкин. Кон ажратмасининг амал қилиш муддати узайтирилганда фақат кон ажратмаси далолатномаси ва топография режаларидаги ёзувлар қайта расмийлаштирилади.

12.

Изоҳ:

Кон ажратмаси фақат ер қаърининг, геологик тузилишнинг, кон-техник ва гидрогеология шароитларининг зарур даражада синчиклаб ўрганилган қисмигагина берилади, ундан фойдали қазилмалар қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган мақсадларда фойдаланиш эса шу яқин орадаги фойдали қазилма конларини қазишни қийинлаштирмайди ҳамда кон ишланмаларига, ер юзаси ва сув объектларига нефть, газ ва бошқа моддалар ва материалларнинг уларни сақлашда сингиб киришини, ер ости бойликларига ташланадиган оқова сувлар, ер қаърига кўмилган зарарли моддалар ва ишлаб чиқариш чиқиндиларини истисно этади.

Кон ажратмаси чегаралари тоғ жинсларининг силжиш ва қулаш зоналарини, шунингдек, ушбу иншоотларнинг нормал ишлаб туришини таъминлайдиган сақловчи ва тўсувчи қисмларни (целикларни) ҳисобга олган ҳолда лойиҳалаштирилаётган ер ости иншоотининг техник чегаралари билан белгиланади.

Зарарли моддаларни, радиоактив чиқиндилар ва ишлаб чиқариш чиқиндиларини кўмишда, оқова сувларни чиқариб ташлашда кон ажратмаси контури уларни қатъий белгиланган чегараларда локализация қилиш мумкин бўлган ер қаъри қисми билан белгиланади.

Газни ер остида сақлаш учун тақдим этилган кон ажратмаси чегаралари бундай сақлаш жойи қурилиши учун лойиҳа ҳужжатларига мувофиқ буғ қатламлари билан тугалланадиган газнинг энг кўп ҳажмда тарқалиш контурлари билан, пъезометрик қудуқлар мавжуд бўлган тақдирда эса — ушбу қудуқларни қамраб олувчи контурлар билан белгиланади. Газни ер остида сақлаш омборларини қуриш учун улар жойлашган бир майдонга тўғриланган бир ёки бир неча буғ қатламларидан, шунингдек, ишланган нефть, газ еки сувли қатламлардан (горизонтлардан) фойдаланиш мумкин.

Нефть, газ ҳамда бошқа моддалар ва материалларни ер остида сақлаш учун берилган кон ажратмаси чегаралари зарарли моддалар ва ишлаб чиқариш чиқиндиларини кўмиш, оқова сувларни чиқариб юбориш аҳоли яшаш жойлари, халқ хўжалиги объектлари, табиий объектлар ва бошқа объектлар учун белгиланган санитария зоналарини ҳисобга олган ҳолда белгиланиши керак.

Фойдали қазилмаларни қазиб олиш бўйича ишлаб турган корхоналарнинг кон қазилмаларида, шунингдек, фойдали қазилма конлари яқинидаги ер қаъри участкаларида ер ости иншоотларини қуриш ва улардан фойдаланишга кон ажратмасини бериш учун фойдаланилаётган иншоотлар ва ишланаётган конларнинг ўзаро зарарли таъсири истисно этилган ҳолларда йўл қўйилади.

»;

в) қарорга 3-иловада:
барча матнлари бўйича тегишли сон ва келишикдаги «лицензия» сўзи тегишли сон ва келишикдаги «рухсатнома» сўзи билан алмаштирилсин;
1-банддаги «фойдаланувчининг балансидан» сўзларидан кейин «Лицензия» ахборот тизими орқали» сўзлари қўшилсин;
7-бандга қуйидаги мазмундаги хатбошилар қўшилсин:
«Фойдали қазилмалар захиралари ер қаъридан фойдаланувчининг ҳисобидан схема асосида ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ чиқарилади.
Фойдали қазилмалар захираларини ер қаъридан фойдаланувчининг ҳисобидан чиқариш паспорти 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин»;
биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«8. Саноат учун аҳамиятини йўқотган ёки кейинчалик ўтказилган геология-қидирув ишларида ёхуд конни қазишда тасдиқланмаган фойдали қазилма захираларини ер қаъридан фойдаланувчининг балансидан чиқариш учун ер қаъридан фойдаланувчи «Лицензия» ахборот тизими орқали ДЗКга тушунтириш хатини тақдим этади. Тушунтириш хатида қуйидагилар бўлиши керак»;
«г» кичик бандининг учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
9 ва 10-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«9. ДЗК тушунтириш хати келиб тушган кундан бошлаб ўн кун муддатда уни Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси билан келишиш учун тақдим этади.
10. Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси йигирма кун муддатда тушунтириш хатини кўриб чиқиб, ДЗКга фойдали қазилма захираларини ер қаъридан фойдаланувчининг балансидан чиқариш тўғрисида хулоса беради.
Тақдим этилган материаллар ДЗКда Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси билан ер қаъридан фойдаланувчи ўртасида тузиладиган шартнома асосида кўриб чиқилади.
ДЗК бир ҳафта муддатда шартномани ер қаъридан фойдаланувчига тақдим этади.
Ер қаъридан фойдаланувчи ўн кун муддатда шартномада кўрсатилган маблағни Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг ҳисобварағига ўтказади.
ДЗКга тақдим этилган кондициялар лойиҳаларини ва фойдали қазилмалар захиралари ҳисоб-китоби материалларини кўриб чиқиш, шунингдек, геологик материалларнинг давлат экспертизаси тегишли ташкилотлардан ҳамда жалб этиладиган экспертлар билан тузилган шартномага мувофиқ амалга оширилади.
Экспертлар томонидан материалларни кўриб чиқиш муддати уларнинг ҳажмига ва мураккаблигидан келиб чиққан ҳолда белгиланади, бироқ бир ойдан ошмаслиги керак»;
19-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«19. ДЗКнинг фойдали қазилмалар захираларини ер қаъридан фойдаланувчи балансидан чиқариш тўғрисидаги қарори баённома билан расмийлаштирилади ва бир ҳафта муддатда ер қаъридан фойдаланувчига унинг электрон нусхаси «Лицензия» ахборот тизими орқали юборилади.
Материалларни кўриб чиқиш муддати ер қаъридан фойдаланувчи билан тузилган шартномада белгиланади, бироқ уч ойдан ошмаслиги керак.
Тақдим этилган ҳужжатлар бўйича камчиликлар аниқланган ҳолларда, тегишли ер қаъридан фойдаланувчилар ўн иш кунида камчиликларни бартараф этишлари ва ДЗКга «Лицензия» ахборот тизими орқали бу ҳақда маълумот тақдим этишлари лозим»;
20-банддаги «протоколи» сўзи «баённомаси» сўзи билан алмаштирилсин;
21-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
Низомга қуйидаги мазмундаги 1-илова қўшилсин:
«Ер ости бойликларини қазиб олиш жараёнида қазиб олинган ва йўқотилган фойдали қазилмалар захираларини ер қаъридан фойдаланувчининг ҳисобидан чиқариш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Фойдали қазилмалар захираларини ер қаъридан фойдаланувчининг ҳисобидан чиқариш
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Ер қаъридан фойдаланувчи

Саноат учун аҳамиятини йўқотган ёки кейинчалик ўтказилган геология-қидирув ишларида ёхуд конни қазишда тасдиқланмаган фойдали қазилма захираларини ер қаъридан фойдаланувчининг балансидан чиқариш учун «Лицензия» ахборот тизими орқали ДЗКга тушунтириш хатини тақдим этади.

Зарур бўлганда

Давлат захиралари комиссияси

Тушунтириш хатини Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси билан келишиш учун тақдим этади.

10 кунда

Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси

Тушунтириш хатини кўриб чиқиб, ДЗКга фойдали қазилма захираларини ер қаъридан фойдаланувчининг балансидан чиқариш тўғрисида хулоса беради.

20 кунда

2-босқич

Давлат захиралари комиссияси

Шартномани ер қаъридан фойдаланувчига тақдим этади.

7 кунда

Ер қаъридан фойдаланувчи

Шартномада кўрсатилган маблағни Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг ҳисобварағига ўтказади.

10 кунда

3-босқич

Давлат захиралари комиссияси

Тақдим этилган кондициялар лойиҳаларини ва фойдали қазилмалар захиралари ҳисоб-китоби материалларини кўриб чиқиш, шунингдек, геологик материалларнинг давлат экспертизасини ўтказиш учун экспертларни жалб қилади.

1 кунда

Экспертлар

Тақдим этилган материалларни кўриб чиқади ва эксперт хулосасини ДЗКга тақдим этади.

1 ойда

Давлат захиралари комиссияси

Баённомани расмийлаштиради ва ер қаъридан фойдаланувчига унинг электрон нусхасини «Лицензия» ахборот тизими орқали юборади.

7 кунда

»;

Низомга қуйидаги мазмундаги 2-илова қўшилсин:
«Ер ости бойликларини қазиб олиш жараёнида қазиб олинган ва йўқотилган фойдали қазилмалар захираларини ер қаъридан фойдаланувчининг ҳисобидан чиқариш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Фойдали қазилмалар захираларини ер қаъридан фойдаланувчининг ҳисобидан чиқариш
ПАСПОРТИ

1.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг номи:

Фойдали қазилмалар захираларини ер қаъридан фойдаланувчининг ҳисобидан чиқариш.

2.

Амалга оширилиши учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш талаб этиладиган фаолият (ҳаракатлар):

Саноат учун аҳамиятини йўқотган ёки кейинчалик ўтказилган геология-қидирув ишларида ёхуд конни қазишда тасдиқланмаган фойдали қазилма захираларини ер қаъридан фойдаланувчининг балансидан чиқариш.

3.

Ариза берувчилар тоифаси:

Юридик шахс.

4.

Рухсат этиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли орган:

Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссияси.

5.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар:

Ер қаъридан фойдаланувчи Давлат захиралари комиссиясига Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси ҳузуридаги Кон-геология фаолиятини назорат қилиш инспекцияси билан келишилган тушунтириш хатини тақдим этади. Тушунтириш хатида қуйидагилар бўлиши керак:

а) фойдали қазилмалар захираларининг мўлжалланган ҳисобдан чиқарилишини Давлат захиралари комиссияси томонидан тасдиқланган контурларда ҳамда геология ва маркшейдерлик ҳужжатлари маълумотларини тезкор ҳисобга олиш, захираларни синаб кўриш ва қайта ҳисоблаш контурларида алоҳида асослаш;

б) ушбу Низомнинг 4-банди «а» кичик бандида кўрсатилган сабаблар бўйича саноат аҳамиятини йўқотган фойдали қазилмалар захираларини ҳисобдан чиқаришда — тегишли техник-иқтисодий ҳисоб-китоблар;

в) қазиб олинаётган кон тўғрисидаги қисқача маълумотлар (қазиб олиш тизими, фойдали қазилмаларни кавлаб олишда нобуд бўлиш ва яроқсиз ҳолга келиш кўрсаткичлари, нефть, газ, конденсат ва бошқаларни қазиб олиш коэффициентлари);

г) чизмалар ва бошқа иловалар:

фойдали қазилмалар захиралари улар бўйича ҳисобдан чиқариладиган участкалар, руда жисмларининг (ҳисобланган блоклар) жойлашиш схемаси, проекциялар, горизонт бўйича натижалар, қидирув ва ишлатиб синаб кўриш маълумотлари ҳамда ДЗК томонидан тасдиқланган фойдали қазилмалар захиралари контурлари, шунингдек, эксплуатация-қидирув ишлари натижалари бўйича ҳисоблаб чиқилган захиралар контурлари билан бирга;

кон ажратмаси нусхаси.

6.

Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори:

Ер қаъридан фойдаланувчи билан тузиладиган шартномада белгиланади.

7.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат берилганлиги учун ундириладиган йиғим миқдори:

Ер қаъридан фойдаланувчи билан тузиладиган шартномада белгиланади.

8.

Аризани кўриб чиқиш муддати:

Материалларни кўриб чиқиш муддати ер қаъридан фойдаланувчи билан тузилган шартномада белгиланади, бироқ уч ойдан ошмаслиги керак.

9.

Рухсат этишга оид талаб ва шартлар:

Фойдали қазилмалар захиралари:

а) қуйидагилар:

Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссияси томонидан янгидан тасдиқланган қидирув ёки фойдаланиш конденцияларига мувофиқ эмаслиги туфайли (нефть, нефть-газ, нефть-газ конденсати, газ конденсати, газ ва битум конлари учун — Фойдали қазилмалар захиралари бўйича давлат комиссияси томонидан янгидан тасдиқланган тегишли фойдали қазилмаларни ер остидан қазиб олиш коэффициентига мувофиқ эмаслиги туфайли);

айрим участкаларда аниқланган кон-геологик, гидрогеологик, муҳандислик-геологик, экологик мураккабликлар ва бошқа табиий шарт-шароитлар оқибатида захираларга техник-иқтисодий сабаблар бўйича ишлов беришнинг мақсадга мувофиқ эмаслиги туфайли;

агар фойдали қазилмаларни қазиб олишда уларнинг сақланишини таъминлаш мумкин бўлмаса, аҳоли ҳаётига ва соғлигига ёки объектларга зарар етказиш хавфини туғдирса, уларни бузиб ташлаш ёки кон ишлари таъсири доираси чегарасидан ташқарига кўчириш мумкин бўлмаса ёки бу иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ бўлмаса, захираларни саноат иншоотлари, турар жойлар ва жамоат бинолари, тарих ва маданият ёдгорликлари, табиий объектлар учун сақлаш устунлари сифатида қолдириш туфайли;

б) фойдали қазилмаларнинг миқдори, сифати ва жойлашиш шарт-шароитлари тўғрисида янги маълумотлар олиниши натижасида захираларнинг кейинчалик геология-қидирув ишлари чоғида ва (ёки) фойдали қазилмалар конларини қазишда тасдиқланмаслиги туфайли ер қаъридан фойдаланувчилар балансидан чиқарилиши мумкин.

Фойдали қазилмаларни кавлаб олувчи корхоналарни қуришни лойиҳалаштириш, реконструкция қилиш, кенгайтириш ва консервация қилишда балансдаги захиралар балансдан ташқари захираларга ўтказилмайди.

Фойдали қазилмаларни кавлаб олувчи корхоналарни консервация қилишда фойдали қазилмалар захиралари ҳисобдан чиқарилмайди.

10.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни беришда келишиладиган органлар:

Мавжуд эмас.

11.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиш муддати:

Мавжуд эмас.

12.

Изоҳ:

Саноат учун аҳамиятини йўқотган фойдали қазилмаларнинг балансдаги захиралари ер қаъридан фойдаланувчи балансидан уларни балансдан ташқари захираларга ўтказишнинг мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисида белгиланган тартибда тасдиқланган техник-иқтисодий асослаш мавжуд бўлган тақдирда чиқарилади.

Фойдали қазилмалар захираларининг тасдиқланмаган захираларини ҳисобдан чиқаришда, ер қаъридан фойдаланувчи томонидан ДЗК тасдиқлаган захиралар контурлари доирасида конни қидириш ва қазиб олиш маълумотлари қиёсланиши керак. Қиёслаш кон жисмлари (қатламлари), ҳисобланган блоклар, захиралар тоифалари бўйича алоҳида-алоҳида амалга оширилиши керак. Қиёслаш асосида конни қидириб топган (баҳолаган) корхона билан биргаликда фойдали қазилмалар захираларининг тасдиқланмаганлиги сабаблари таҳлил қилинади.

Фойдали қазилмалар балансдаги захираларининг ҳисобдан чиқарилганлари ва (ёки) ҳисобдан чиқаришга мўлжалланаётганларининг жами миқдори тасдиқланган захираларнинг (нефть ва газ, шу жумладан, уларнинг қазиб олинадигани учун) 20 фоизидан ортиқ бўлган ҳолларда, умуман кон бўйича захиралар белгиланган тартибда қайта ҳисоблаб чиқилади ва қайта тасдиқланади.

ДЗКнинг фойдали қазилмалар захираларини ер қаъридан фойдаланувчи балансидан чиқариш тўғрисидаги қарори баённома билан расмийлаштирилади, унинг нусхалари экспертиза материаллари билан биргаликда бир ҳафта муддатда ер қаъридан фойдаланувчига ва Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасига юборилади.

ДЗКнинг фойдали қазилмалар захираларини ер қаъридан фойдаланувчи балансидан чиқариш тўғрисидаги қарори Фойдали қазилмалар захираларининг давлат балансига белгиланган тартибда зарур тузатишлар киритиш учун асос ҳисобланади.

»;

г) қарорга 4-илованинг 7-банди иккинчи хатбошидаги ва 10-бандининг ўн тўққизинчи хатбошидаги «лицензияларда» сўзи «рухсатномаларда» сўзи билан алмаштирилсин;
д) қарорга 5-иловада:
3-банднинг иккинчи хатбошидаги, 5 ва 7-бандларнинг биринчи хатбошиларидаги лицензия» сўзи «рухсатнома» сўзи билан алмаштирилсин;
6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«6. Фойдали қазилмаларни қазиб оладиган ва фойдали қазилмалар конларини ишлатадиган корхоналарни қуриш учун ер участкасига кон ажратмаси далолатномаси берилгандан кейин маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг ер участкасини ажратиш тўғрисидаги қарори талаб этилмайди»;
8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«8. Кон ишларини ривожлантириш режаси ер қаъридан фойдаланувчи томонидан тузилади ва «Лицензия» ахборот тизими орқали Инспекцияга ва Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасига келишиш учун тақдим этилади.
Кон ишларини ривожлантириш режалари ер қаърининг муҳофаза қилинишини таъминлаш қисми бўйича — Инспекция билан ва саноат хавфсизлигини таъминлаш қисми бўйича — Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси билан келишилади.
Инспекция ва Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси тақдим этилган материалларни бир вақтнинг ўзида 10 кун муддатда кўриб чиқади ва кон ишларини ривожлантириш режасини ўз электрон рақамли имзоси билан тасдиқлаб, «Лицензия» ахборот тизими орқали юборади.
Кон ишларини ривожлантириш режалари лойиҳага мувофиқ бир йилга ишлаб чиқилади.
Кон ишларини ривожлантиришнинг йиллик режасига ҳар бир ер ажратмаси бўйича ҳисобланган нобудгарчилик ва сифатнинг бузилиш нормативлари киритилади.
Кон ишларини ривожлантириш режаларида қазиб чиқариш, қазишга жалб этишда фойдали қазилмаларнинг камайиши ва сифатининг бузилишини оптималлаштириш чора-тадбирлари, зарур бўлганда илгари консервация қилинган ва балансдан ташқари захиралар, биргаликда жойлашган фойдали қазилмалардан фойдаланиш ва юзаси очилган жинслар, махсус ағдарилган тупроқдаги нокондицион минерал хом ашёнинг йиғилиши, фан ва техника ютуқларини ишлаб чиқаришга жорий этиш, шунингдек, истиқболли технологик қарорлар ва ер қаърини муҳофаза қилиш соҳасидаги илмий-тадқиқот ва тажриба ишларининг натижалари назарда тутилиши лозим.
Кон ишларини ривожлантириш режалари ҳамда камайиш ва сифатнинг бузилиш нормативларини тузиш ва келишиш тартиби Инспекция томонидан тасдиқланган намунавий методик кўрсатмалар, шунингдек, вазирликлар ва идоралар томонидан Инспекция билан келишган ҳолда тасдиқланган тармоқ методик кўрсатмалари билан белгиланади»;
22-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«22. Корхона лойиҳаси ва конни тажриба-саноат йўли билан қазиш лойиҳаси ер қаъридан фойдаланувчи томонидан ишлаб чиқилади ва «Лицензия» ахборот тизими орқали Инспекцияга ва Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасига келишиш учун тақдим этилади.
Корхона лойиҳаси ва конни тажриба-саноат йўли билан қазиш лойиҳаси ер қаърининг муҳофаза қилинишини таъминлаш қисми бўйича — Инспекция билан ва саноат хавфсизлигини таъминлаш қисми бўйича — Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси билан келишилади.
Инспекция ва Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси тақдим этилган материалларни бир вақтнинг ўзида 10 кун муддатда кўриб чиқади ва корхона лойиҳаси ва конни тажриба-саноат йўли билан қазиш лойиҳасини ўз электрон рақамли имзоси билан тасдиқлаб, «Лицензия» ахборот тизими орқали юборади»;
биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Корхона ёки унинг бир қисмини тугатиш ва консервация қилиш махсус лойиҳа асосида амалга оширилади. Махсус лойиҳа ер қаъридан фойдаланувчи томонидан ишлаб чиқилади ва «Лицензия» ахборот тизими орқали Инспекцияга ва Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасига келишиш учун тақдим этилади»;
қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилсин:
«Инспекция ва Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси тақдим этилган материалларни бир вақтнинг ўзида 10 кун муддатда кўриб чиқади ва махсус лойиҳани ўз электрон рақамли имзоси билан тасдиқлаб, «Лицензия» ахборот тизими орқали юборади»;
иккинчи — тўққизинчи хатбошилар тегишича учинчи — ўнинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
152-банднинг иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 25 августдаги 424-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.08.2023 й., 09/23/424/0655-сон)
8. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 январдаги 29-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси тўғрисидаги низомда:
а) 11-банднинг «г» кичик банди «7» кичик бандининг учинчи хатбошидаги «лицензияларни» сўзи «рухсатномаларни» сўзи билан алмаштирилсин;
б) 13-банд «28» кичик бандининг учинчи хатбошидаги «лицензияларни» сўзи «рухсатномаларни» сўзи билан алмаштирилсин.
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Ер қаъридан фойдаланиш шартларини ишлаб чиқиш бўйича давлат комиссияси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 12 декабрдаги 989-сон қарорида:
а) қарорга 1-илованинг 6-банди «б» кичик бандининг ўнинчи хатбошидаги «лицензияни» сўзи «рухсатномани» сўзи билан алмаштирилсин;
б) қарорга 2-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ер қаъридан фойдаланиш шартларини ишлаб чиқиш бўйича давлат комиссиясининг
ТАРКИБИ

Ж.А. Қўчқоров

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Комиссия раиси

лавозими бўйича

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси — Геология, энергетика, саноат ва унинг базавий тармоқларини ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи, Комиссия раисининг ўринбосари

Б.Ф. Исламов

Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раиси, Комиссия раисининг ўринбосари

А.С. Султанов

Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири

Л.Ш. Қудратов

Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари

О.З. Насритдинходжаев

Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг биринчи ўринбосари

А.К. Абдиназаров

Ўзбекистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири ўринбосари

лавозими бўйича

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги директори

Ш.К. Мирхадиев

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Геология, энергетика, саноат ва унинг базавий тармоқларини ривожлантириш масалалари департаменти бош мутахассиси, Комиссия котиби

Изоҳ.
Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, комиссия таркибига ушбу лавозимга янгидан тайинланган ёхуд зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.
Комиссия ишига заруратдан келиб чиқиб, вазирлик, идора, хўжалик бирлашмалари ҳамда тижорат банклари раҳбарлари жалб этилиши мумкин».
10. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 18 февралдаги 95-сон қарори билан тасдиқланган Экологик хавфсизлик тўғрисида умумий техник регламентнинг 44-банди еттинчи хатбошидаги «лицензиянинг» сўзи «рухсатноманинг» сўзи билан алмаштирилсин.
11. Вазирлар Маҳкамасининг «Ер ости сувларидан фойдаланишга оид рухсат этувчи ҳужжатларни бериш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 8 январдаги 9-сон қарорида:
а) қарорга 2-иловада:
барча матнлари бўйича тегишли сон ва келишикдаги «Давлат хизматлари марказлари» сўзлари тегишли сон ва келишикдаги ««Лицензия» ахборот тизими» сўзи билан алмаштирилсин;
8-бандидаги «Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади» сўзлари ««Лицензия» ахборот тизими» сўзлари билан алмаштирилсин;
биринчи хатбошидан «Ариза берувчи ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан,» сўзлари ««Лицензия» ахборот тизими ёки» сўзлари билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши қўшилсин:
«ер ости сувларига қудуқларни бурғилаш учун лойиҳа ҳужжатларининг электрон нусхалари;»;
тўртинчи ва бешинчи хатбошилар тегишинча бешинчи ва олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
10-банднинг иккинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;
12-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«12. Давлат хизматларини кўрсатиш учун ундирилган йиғим суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:
а) «Лицензия» ахборот тизими орқали мурожаат этилганда:
20 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармаси шахсий ғазна ҳисобварағига;
0,5 фоизи — Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига;
қолган маблағлар тўлиқ рухсатнома берувчи ваколатли органнинг бюджетдан ташқари жамғармасига ўтказилади;
б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:
10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармаси шахсий ғазна ҳисобварағига;
11,25 фоизи — Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига;
қолган маблағлар тўлиқ рухсатнома берувчи ваколатли органнинг бюджетдан ташқари жамғармасига ўтказилади.
Давлат хизматларини кўрсатиш учун йиғим тўланганлиги Ягона биллинг тизими орқали тасдиқланади»;
16-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«16. Ариза берувчи томонидан ариза тасдиқлангандан сўнг ушбу Регламентнинг 9-бандида назарда тутилган маълумотлар илова қилинган ҳолда, автоматик тарзда Давлат геология қўмитасига электрон шаклда юборилади»;
18-бандидаги «уч» сўзи «икки» сўзи билан алмаштирилсин;
19-бандидаги «Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ариза берувчига (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда)» сўзлари ««Лицензия» ахборот тизими ёки» сўзлари билан алмаштирилсин;
21-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«21. Рухсатнома «Лицензия» ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали автоматик тарзда электрон шаклда ариза берувчининг электрон манзилига юборилади»;
26-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«26. Техник паспорт «Лицензия» ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали автоматик тарзда электрон шаклда ариза берувчининг электрон манзилига юборилади»;
35-банддаги «ва Давлат хизматлари марказлари» сўзлари чиқариб ташлансин;
Маъмурий регламентга 1-иловада «Бажариш муддатлари» бўлимида «3 кун» сўзлари «2 кун» сўзлари билан алмаштирилсин;
Маъмурий регламентга 2-иловада:
учинчи қисмидаги «3. Реквизитлари (СТИР ёки ИНН)» сўзлари «3. Юридик шахснинг номи, СТИРи, почта манзили, электрон почта манзили (агар мавжуд бўлса), хизмат кўрсатувчи банкнинг номи ва ҳисобварағи, телефон рақами» сўзлари билан алмаштирилсин;
тўртинчи қисмидаги «Ариза берувчи билан боғланиш маълумотлари (телефон, электрон почта ва бошқалар)» сўзлари «4. Тегишли мутахассисининг (гидрогеолог) Ф.И.О., диплом серияси рақами ва санаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) қарорга 3-иловада:
«Давлат хизматлари марказлари» сўзлари тегишли равишда ««Лицензия» ахборот тизими» сўзлари билан алмаштирилсин;
3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«3. Рухсатнома Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси тизимидаги гидрогеология корхоналари (кейинги ўринларда — гидрогеология корхоналари) томонидан «Лицензия» ахборот тизими» ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали берилади»;
8-банддаги «Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади» сўзлари ««Лицензия» ахборот тизими» сўзлари билан алмаштирилсин;
9-банддаги «Ариза берувчи ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан,» сўзлари ««Лицензия» ахборот тизими ёки» сўзлари билан алмаштирилсин;
10-банднинг иккинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;
12-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«12. Давлат хизматларини кўрсатиш учун ундирилган йиғим суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:
а) «Лицензия» ахборот тизими орқали мурожаат этилганда:
20 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармаси шахсий ғазна ҳисобварағига;
0,5 фоизи — Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига;
б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:
10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармаси шахсий ғазна ҳисобварағига;
11,25 фоизи — Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига;
қолган маблағлар тўлиқ рухсатнома берувчи Ваколатли органнинг бюджетдан ташқари жамғармасига ўтказилади.
Давлат хизматларини кўрсатиш учун йиғим тўланганлиги Ягона биллинг тизими орқали тасдиқланади»;
16-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«16. Ариза берувчи томонидан ариза тасдиқлангандан сўнг ушбу Регламентнинг 9-бандида назарда тутилган маълумотлар илова қилинган ҳолда, автоматик тарзда гидрогеология корхоналарига электрон шаклда юборилади»;
17-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«17. Гидрогеология корхоналари бир иш куни мобайнида ариза, рухсатнома лойиҳалари ва ҳужжатларни Давлат геология қўмитасининг ҳудудий гидрогеология станцияларига (кейинги ўринларда — гидрогеология станциялари) уларда келтирилган маълумотларни ўрганиб чиқиш, шунингдек, тегишли сув хўжалиги эксплуатация ташкилотларига уларнинг ўз ваколатлари доирасида суғориш мақсадларида сув олиш лимитларини келишиш учун юборади»;
биринчи хатбошидаги «Гидрогеология корхоналари» сўзлари «гидрогеология станциялари» сўзлари билан алмаштирилсин;
19-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«19. Гидрогеология корхоналари сув хўжалиги эксплуатация ташкилотларининг тегишли маълумотлари асосида бир иш куни мобайнида рухсатнома бериш ёки беришни рад этиш бўйича хулоса тайёрлаб, рухсатномани мазкур Регламентга 4-иловага мувофиқ шаклда QR-код (матрик штрихли код) қўйиб расмийлаштиради ва уни ўз ЭРИси билан тасдиқлайди ҳамда «Лицензия» ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали юборади»;
иккинчи хатбошидаги «Давлат хизматлари марказига» сўзлари ««Лицензия» ахборот тизими» сўзлари билан алмаштирилсин;
21-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«21. Рухсатнома «Лицензия» ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали автоматик тарзда электрон шаклда ариза берувчининг электрон манзилига юборилади.»;
24-банднинг олтинчи хатбошидаги «Давлат хизматлари марказига» сўзлари ««Лицензия» ахборот тизими» сўзлари билан алмаштирилсин;
28-банддаги «Давлат хизматлари марказлари» сўзлари «Давлат хизматлари агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
29-банддаги «ва Давлат хизматлари марказлари» сўзлари чиқариб ташлансин;
Маъмурий регламентга 1-иловада:
«Субъектлар» бўлимида:
«Давлат хизматлари маркази» сўзлари тегишли равишда «Лицензия ахборот тизими» сўзлари билан алмаштирилсин;
«Давлат геология қўмитаси» сўзлари тегишли равишда «Гидрогеология корхоналари» сўзлари билан алмаштирилсин;
«Гидрогеология корхоналари» сўзлари «Гидрогеология станциялари» сўзлари билан алмаштирилсин;
«Тадбирлар» бўлимида:
1-босқичдаги «Давлат хизматлари марказига ўзи келган ҳолда» сўзлари ««Лицензия» ахборот тизими» сўзлари билан алмаштирилсин;
2-босқичдаги «Давлат геология қўмитасига» сўзлари «Гидрогеология корхоналарига» сўзлари билан алмаштирилсин;
3-босқичдаги «Давлат геология қўмитасига» сўзлари «Гидрогеология корхоналарига» сўзлари билан алмаштирилсин;
4-босқичдаги «Давлат хизматлари марказига» сўзлари ««Лицензия» ахборот тизимига» сўзлари билан алмаштирилсин;
5-босқичдаги «2. Ариза берувчи ўзи келиб мурожаат қилганда, рухсатномани электрон ёки қоғоз шаклда ариза берувчига тақдим этади.» сўзлари чиқариб ташлансин;
«Бажариш муддатлари» бўлимининг 5-босқичидаги «2. Ариза берувчининг сўровига кўра» сўзлари чиқариб ташлансин.
Маъмурий регламентга 4-иловада «OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI DAVLAT GEOLOGIYA VA MINERAL RESURSLAR QOʻMITASI» сўзларидан кейин қуйидаги таҳрирдаги хатбоши қўшилсин:
«________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________
(gidrogeologiya korxonasining nomi)»;
Маъмурий регламентга қуйидаги мазмундаги 6-илова қўшилсин:
«Ер ости сувларидан махсус фойдаланиш ёки уларни махсус истеъмол қилиш учун рухсатнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига
6-ИЛОВА
Ер ости сувларидан махсус фойдаланиш ёки уларни махсус истеъмол қилиш учун рухсатнома бериш
ПАСПОРТИ

1.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг номи:

Ер ости сувларидан махсус фойдаланиш ёки уларни махсус истеъмол қилиш учун рухсатнома бериш.

2.

Амалга оширилиши учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш талаб этиладиган фаолият (ҳаракатлар):

Ер ости сувларидан махсус фойдаланиш ёки уларни махсус истеъмол қилиш.

3.

Ариза берувчилар тоифаси:

Жисмоний ва юридик шахс.

4.

Рухсат этиш тартиб-таомиллари соҳасидаги ваколатли орган:

Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси тизимидаги гидрогеология корхоналари.

5.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар:

Маъмурий регламентга 3-иловага мувофиқ маълумотлар.

6.

Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йиғим миқдори:

Йиғим ундирилмайди.

7.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат берилганлиги учун ундириладиган йиғим миқдори:

Базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 фоизи миқдори.

8.

Аризани кўриб чиқиш муддати:

6 иш куни.

9.

Рухсат этишга оид талаб ва шартлар:

Рухсатнома олган ер ости сувларидан фойдаланувчилар ёки уларни истеъмол қилувчилар рухсат беришнинг қуйидаги талаб ва шартларига риоя қилиши шарт:

сув объектларидан рухсатномада келтирилган мақсадларда фойдаланиши;

белгиланган ер ости сув олиш лимитларига риоя этиши;

ифлослантирувчи моддалар мавжуд бўлган оқова сувларнинг сув объектларига чиқариб юборилишини бутунлай тугатиш чораларини кўриши;

сув объектлари техник қурилмаларини техник жиҳатдан соз ҳолатда сақлаши, уларни ишлатиш сифатини яхшилаши ҳамда улардан фойдаланишнинг белгиланган қоидаларига риоя этиши;

сув объектларининг сувни муҳофаза қилиш зоналари, соҳилбўйи минтақалари ва санитария муҳофазаси зоналарини сақлашнинг белгиланган режимига риоя қилиши;

ер ости сувларининг ва сув объектларининг ҳолатига таъсир этадиган фавқулодда вазиятлар юзага келганлиги тўғрисида гидрогеология корхоналари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларини ўз вақтида хабардор қилиши, уларнинг оқибатларини бартараф этиш ишларини амалга оширишда, шунингдек, сув объектларида таъмирлаш ва тиклаш ишларида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда иштирок этиши;

ер ости сувларидан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш бўйича давлат назоратини амалга оширувчи органларнинг вакилларини ўз сув хўжалиги объектларига белгиланган тартибда киритиши ҳамда уларга зарур ахборотни тақдим этиши;

ер ости сувларини олиш ва беришда сув миқдори ҳисобини юритиши, шунингдек, гидрогеология корхоналарига йиллик ҳисоботни йил якунлари бўйича кейинги йилнинг 15 февралига қадар Маъмурий регламентга 5-иловага мувофиқ шаклда тақдим этиши.

10.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни беришда келишиладиган органлар:

Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси тизимидаги ҳудудий гидрогеология станциялари.

11.

Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиш муддати:

Рухсатноманинг амал қилиш муддати ер ости сувларини олиш технологияси ва лимити, санитария-гигиена ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш талабларига риоя қилган ҳолда, якка қудуқлар ёки захиралари тасдиқланган гуруҳли сув олиш иншоотлари учун 5 йил (бунда ер ости сувлари захиралари баҳоланмаган ҳолларда 2 йил) муддатга берилади.

Гуруҳли сув олиш иншоотлари бўйича ер ости сувларидан махсус фойдаланиш ёки уларни махсус истеъмол қилиш учун 2 йил муддатда ер ости сувлари захираларини баҳолаш мажбурийдир.

12.

Изоҳ:

Рухсатнома беришнинг асосий мақсади ер ости сувларидан махсус фойдаланиш ёки уларни махсус истеъмол қилиш билан боғлиқ жараёнларни тартибга солиш, ер ости сувларидан оқилона фойдаланиш, ер ости сувлари захираларининг камайиб кетиши ёки сатҳининг кўтарилиб кетишининг олдини олиш, сув олиш миқдори ва сифатини назорат қилиб бориш ҳамда ер ости сувларидан фойдаланувчилар ёки уларни истеъмол қилувчилар ҳисобини юритишдан иборат.

Икки ва ундан ортиқ сув олиш объектлари битта тизимга уланганда ва бир объектнинг сув таъминоти учун ер ости сувларидан махсус фойдаланиш ёки уларни махсус истеъмол қилиш учун ишлатилганда, ягона рухсатнома расмийлаштирилади. Агар жисмоний ва юридик шахсларнинг сув олиш иншоотлари бир тизимга уланмаган ҳолларда ёки икки ва ундан ортиқ объектларнинг сув таъминоти учун ишлатилганда, алоҳида рухсатномалар олинади.

Ушбу Регламент талаблари коммунал сув қувурлари ва канализациянинг марказлаштирилган тармоқларидан фойдаланишга, жисмоний шахслар томонидан чуқурлиги 25 (йигирма беш) метргача бўлган қудуқлардан суткасига 5 (беш) куб метр ҳажмдаги ер ости сувларидан умумий фойдаланилганда татбиқ этилмайди (бунда қудуқда ўрнатилган асбоб-ускуналарнинг техник қуввати кўрсаткичлари асос қилиб олинади).

Рухсатнома олмасдан ер ости сувларидан махсус фойдаланиш ёки уларни махсус истеъмол қилиш қатъиян тақиқланади, бунда зах қочириш (дренаж) мақсадлари учун рухсатнома олиш талаб қилинмайди.

».

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 мартдаги 133-сон қарорига
6-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган қарорлари
РЎЙХАТИ
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ғишт хом ашёсини геологик жиҳатдан ўрганиш, тажриба-саноат ва саноат асосида кавлаб олиш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган лицензиялар беришнинг соддалаштирилган тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомни тасдиқлаш ҳақида» 2009 йил 27 октябрдаги 284-сон қарори.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2010 йил 17 декабрдаги 301-сон қарорига илованинг 37-банди.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2017 йил 14 ноябрдаги 915-сон қарорига 1-илованинг 36-банди.
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2019 йил 16 мартдаги 224-сон қарори.
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш учун 2019 йилда фойдаланишга бериладиган ер қаъри участкаларининг рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида» 2019 йил 16 мартдаги 225-сон қарори.
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини бериш жараёнини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 1 июлдаги 546-сон қарори.
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сон қарорига илованинг 90 ва 278-бандлари.
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензиялар бериш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 23 июндаги 403-сон қарори.
9. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида» 2020 йил 26 июндаги 411-сон қарорига 1-илованинг 68-банди.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.03.2022 й., 09/22/133/0237-сон; 12.12.2022 й., 07/22/439/1081-сон; 17.01.2023 й., 09/23/17/0031-сон; 26.08.2023 й., 09/23/424/0655-сон; 29.12.2023 й., 09/23/685/1010-сон; 15.05.2024 й., 09/24/282/0347-сон; 31.10.2024 й., 09/24/710/0867-сон; 01.03.2025 й., 09/25/131/0200-сон; 10.04.2025 й., 09/25/211/0323-сон; 23.04.2025 й., 09/25/247/0383-сон; 25.06.2025 й., 09/25/381/0539-сон; 28.07.2025 й., 09/25/467/0654-сон; 06.01.2026 й., 09/26/840/0012-сон; 31.07.2026 й., 09/26/421/0804-сон)