Ер ости сувларидан фойдаланишга оид рухсат этувчи ҳужжатларни бериш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 24 августдаги ПФ-6044-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 29 мартдаги 169-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.04.2024 й., 09/24/169/0260-сон)
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 декабрдаги 685-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/685/1010-сон)
Ер ости сувларидан махсус фойдаланиш ёки уларни махсус истеъмол қилиш учун рухсатнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 5-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси — Саноат ва унинг базавий тармоқларини ҳамда кооперация алоқаларини ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раиси Б.Ф. Исламов зиммасига юклансин.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 29 мартдаги 169-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.04.2024 й., 09/24/169/0260-сон)
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 декабрдаги 685-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/685/1010-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 январдаги 9-сон қарорига 3-ИЛОВА
Ер ости сувларидан махсус фойдаланиш ёки уларни махсус истеъмол қилиш учун рухсатнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Регламент ер ости сувларидан махсус фойдаланиш ёки уларни махсус истеъмол қилиш учун рухсатнома (кейинги ўринларда — рухсатнома) бериш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Регламентнинг асосий мақсади ер ости сувларидан махсус фойдаланиш ёки уларни махсус истеъмол қилиш билан боғлиқ жараёнларни тартибга солиш, ер ости сувларидан оқилона фойдаланиш, ер ости сувлари захираларининг камайиб кетиши ёки сатҳининг кўтарилиб кетишининг олдини олиш, сув олиш миқдори ва сифатини назорат қилиб бориш ҳамда ер ости сувларидан фойдаланувчилар ёки уларни истеъмол қилувчилар ҳисобини юритишдан иборат.
3. Рухсатнома Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги «Ер қаъридан фойдаланиш маркази» ДМ (кейинги ўринларда — Ер қаъридан фойдаланиш маркази) томонидан Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг ҳудудий гидрогеология станциялари (кейинги ўринларда — гидрогеология станциялари) хулосасини инобатга олган ҳолда «Лицензия» ахборот тизими» ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали берилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 декабрдаги 685-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/685/1010-сон)
4. Икки ва ундан ортиқ сув олиш иншоотлари (бурғи қудуғи, қудуқ, галерея, булоқ ва бошқалар) битта тизимга уланганда ва бир объектнинг сув таъминоти учун ер ости сувларидан махсус фойдаланиш ёки уларни махсус истеъмол қилиш учун ишлатилганда, ягона рухсатнома расмийлаштирилади. Агар жисмоний ва юридик шахсларнинг сув олиш иншоотлари бир тизимга уланмаган ҳолларда ёки икки ва ундан ортиқ объектларнинг сув таъминоти учун ишлатилганда, алоҳида рухсатномалар олинади.
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 декабрдаги 685-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/685/1010-сон)
Ушбу Регламент талаблари коммунал сув қувурлари ва канализациянинг марказлаштирилган тармоқларидан фойдаланишга, жисмоний шахслар томонидан чуқурлиги 25 (йигирма беш) метргача бўлган қудуқлардан суткасига 5 (беш) куб метр ҳажмдаги ер ости сувларидан умумий фойдаланилганда татбиқ этилмайди (бунда қудуқда ўрнатилган асбоб-ускуналарнинг техник қуввати кўрсаткичлари асос қилиб олинади).
5. Рухсатнома олмасдан ер ости сувларидан махсус фойдаланиш ёки уларни махсус истеъмол қилиш қатъиян тақиқланади, бунда зах қочириш (дренаж) мақсадлари учун рухсатнома олиш талаб қилинмайди (зах қочириш учун ишлатиладиган бурғи қудуқлари сувидан маълум мақсадларда фойдаланиш бундан мустасно).
Рухсатнома қонунчилик ҳужжатлари билан тасдиқланган рўйхатга мувофиқ ер ости сувларининг кўп йиллик ўртача сатҳига нисбатан сув сатҳи 5 метрдан ортиқ пасайиб кетган ҳудудларда мавжуд қудуқлардан ерларни суғориш учун сув тежовчи технологиялар жорий этилганда берилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 декабрдаги 685-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/685/1010-сон)
6. Рухсатноманинг амал қилиш муддати ер ости сувларини олиш технологияси ва лимити, санитария-гигиена ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш талабларига риоя қилган ҳолда, якка қудуқлар ёки захиралари тасдиқланган гуруҳли сув олиш иншоотлари, шу жумладан, галерея, булоқ ва термоминерал сув қудуқлари учун 5 йил (бунда ер ости сувлари захиралари баҳоланмаган ҳолларда 2 йил) муддатга берилади.
(6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 декабрдаги 685-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/685/1010-сон)
Гуруҳли сув олиш иншоотлари, шу жумладан, галерея, булоқ ва термоминерал сув қудуқлари бўйича ер ости сувларидан махсус фойдаланиш ёки уларни махсус истеъмол қилиш учун 2 йил муддатда ер ости сувлари захираларини баҳолаш мажбурийдир.
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 декабрдаги 685-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/685/1010-сон)
7. Рухсатнома мазкур Регламентга 1-иловага мувофиқ схема асосида берилади.
8. Жисмоний ва юридик шахслар (кейинги ўринларда — ариза берувчилар) рухсатномалар олиш учун «Лицензия» ахборот тизими ёки давлат хизматларидан электрон тарзда фойдаланиш учун ЯИДХПда рўйхатдан ўтади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 мартдаги 133-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.03.2022 й., 09/22/133/0237-сон)
9. «Лицензия» ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса ариза берувчи мустақил равишда мазкур Регламентга 2-иловага мувофиқ шаклдаги аризани электрон шаклда тўлдиради.
(9-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 мартдаги 133-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.03.2022 й., 09/22/133/0237-сон)
Аризага мазкур Регламентга 3-иловага мувофиқ маълумотлар илова қилинади.
Ариза берувчилардан ушбу бандда кўрсатилмаган маълумотларни, шунингдек, бошқа ҳужжатларни тақдим этишни талаб этиш тақиқланади.
10. Аризага зарур маълумотлар расмийлаштирилиб, киритилгандан сўнг ариза берувчи уни ўз электрон рақамли имзоси (кейинги ўринларда — ЭРИ) ёки Мобил-ID тизими орқали тасдиқлайди.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 сентябрдаги 541-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.09.2022 й., 09/22/541/0859-сон)
(10-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 мартдаги 133-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.03.2022 й., 09/22/133/0237-сон)
11. Давлат хизматларини кўрсатиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.
0,5 фоизи — Рақамли технологияларни ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига;
(12-банд «а» кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 декабрдаги 688-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/688/0996-сон)
б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:
10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармаси шахсий ғазна ҳисобварағига;
11,25 фоизи — Рақамли технологияларни ривожлантириш жамғармасининг электрон ҳукумат ва рақамли иқтисодиётнинг идоралараро лойиҳаларини молиялаштириш бўйича махсус ҳисобварағига;
(12-банд «б» кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 декабрдаги 688-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/688/0996-сон)
қолган маблағлар тўлиқ рухсатнома берувчи Ваколатли органнинг бюджетдан ташқари жамғармасига ўтказилади.
Давлат хизматларини кўрсатиш учун йиғим тўланганлиги Ягона биллинг тизими орқали тасдиқланади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 мартдаги 133-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.03.2022 й., 09/22/133/0237-сон)
13. Ариза берувчилар Давлат хизматларидан фойдаланиш учун ЯИДХП орқали мурожаат этганда, ундириладиган йиғимнинг 90 фоизи миқдори тўланади.
14. Ариза ва иловаларда нотўғри маълумотларнинг кўрсатилиши, ҳужжатларнинг тўлиқ бўлмаган ҳажмда тақдим этилганлиги, рухсатнома бериш талаблари ва шартларининг бузилиши ҳамда давлат хизматлари кўрсатиш учун йиғимни тўламаслик давлат хизмати кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.
Давлат хизматларини кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.
15. Ариза берувчилар давлат хизматларидан фойдаланишда уларни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Ариза берувчи давлат хизматларидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг аризаси кўриб чиқилмасдан қолдирилади ва тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.
16. Ариза берувчи томонидан ариза тасдиқлангандан сўнг ушбу Регламентнинг 9-бандида назарда тутилган маълумотлар илова қилинган ҳолда, автоматик тарзда Ер қаъридан фойдаланиш марказига электрон шаклда юборилади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 декабрдаги 685-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/685/1010-сон)
17. Ер қаъридан фойдаланиш маркази бир иш куни мобайнида ариза, рухсатнома лойиҳалари ва ҳужжатларни гидрогеология станцияларига уларда келтирилган маълумотларни ўрганиб чиқиш учун, шунингдек, қонунчилик ҳужжатлари билан тасдиқланган рўйхатга мувофиқ ер ости сувларининг кўп йиллик ўртача сатҳига нисбатан сув сатҳи 5 метрдан ортиқ пасайиб кетган ҳудудларда:
қишлоқ хўжалиги экин майдонларини суғориш мақсадлари учун — сув тежовчи технологияларни жорий этиш шарти билан сув олиш лимитларини белгилаб бериш мақсадида Сув хўжалиги вазирлигига;
ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун — ҳудудий ривожлантириш дастурлари ва сувдан тежамли фойдаланиш шартлари билан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига келишиш учун юборади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 декабрдаги 685-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/685/1010-сон)
18. Гидрогеология станциялари, Сув хўжалиги вазирлиги ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари тўрт иш куни мобайнида ер ости сувларидан махсус фойдаланиш ёки уларни махсус истеъмол қилиш мақсадидан келиб чиққан ҳолда ўрганиб чиқади, келишиб беради ва тегишли маълумот тайёрлаб, Ер қаъридан фойдаланиш марказига электрон шаклда юборади.
Зарур ҳолларда (аризада келтирилган маълумотларни солиштириш, илова қилинган ҳужжатлардаги маълумотларни аниқлаштириш, йиллик сув олиш ҳажми ёки сув олиш мақсадини белгилаб олиш) гидрогеология станциялари ва келишувчи органлар аризага ижобий жавоб бериш мақсадида ариза берувчилар билан телефон орқали қайта алоқа ўрнатишлари мумкин.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 декабрдаги 685-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/685/1010-сон)
19. Ер қаъридан фойдаланиш маркази гидрогеология станциялари ва Сув хўжалиги вазирлиги ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг тегишли маълумотлари асосида бир иш куни мобайнида рухсатнома бериш ёки беришни рад этиш бўйича хулоса тайёрлаб, рухсатномани мазкур Регламентга 4-иловага мувофиқ шаклда QR-код (матрик штрихли код) қўйиб расмийлаштиради ва уни ўз ЭРИси билан тасдиқлайди ҳамда «Лицензия» ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали юборади.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 декабрдаги 685-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/685/1010-сон)
20. Рухсатнома бериш рад этилганда, ариза берувчига рад этиш сабаблари кўрсатилган тегишли билдиришнома илова қилинади.
Ариза берувчилар ўн иш куни давомида келтирилган сабабларни бартараф этиб, ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш учун «Лицензия» ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали тақдим этиши мумкин.
(20-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 мартдаги 133-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.03.2022 й., 09/22/133/0237-сон)
Ариза берувчилар рухсатнома бериш рад этилишига асос бўлган камчиликларни бартараф қилиб, ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш учун тақдим этганда такроран пул ундирилмайди.
Камчиликлар бартараф этилганлиги ҳақидаги ариза олинган кундан бошлаб уч иш куни давомида тақдим этилган ҳужжатлар Ер қаъридан фойдаланиш маркази томонидан такроран кўриб чиқилади.
(20-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 декабрдаги 685-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/685/1010-сон)
Рухсатнома бериш бўйича ҳужжатларни такроран кўриб чиқишда Давлат геология қўмитаси томонидан аввалги рад этиш учун асосларда баён этилмаган сабаблар келтирилишига йўл қўйилмайди, аввал кўрсатилган сабаблар бартараф этилганлигини тасдиқловчи маълумотлар билан боғлиқ рад этиш сабаблари келтирилиши бундан мустасно.
21. Рухсатнома «Лицензия» ахборот тизими ёки ЯИДХП орқали автоматик тарзда электрон шаклда ариза берувчининг электрон манзилига юборилади.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 мартдаги 133-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.03.2022 й., 09/22/133/0237-сон)
22. Рухсатномага унинг ажралмас қисми ҳисобланадиган ва ушбу Регламентнинг 3-бобига мувофиқ талаб ва шартларга амал қилиниши ҳақида ариза берувчининг мажбуриятлари тўғрисидаги ҳужжатлар илова қилинади.
3-боб. Рухсатнома бериш талаблари ва шартлари
23. Рухсатнома олган ер ости сувларидан фойдаланувчилар ёки уларни истеъмол қилувчилар рухсат беришнинг қуйидаги талаб ва шартларига риоя қилиши шарт:
белгиланган ер ости сув олиш лимитларига риоя этиши;
ифлослантирувчи моддалар мавжуд бўлган оқова сувларни сув объектларига чиқариб юборилишини бутунлай тугатиш чора-тадбирларини кўриши;
сув объектлари техник қурилмаларини техник жиҳатдан соз ҳолатда сақлаши, уларни ишлатиш сифатини яхшилаши ҳамда улардан фойдаланишнинг белгиланган қоидаларига риоя этиши;
сув объектларининг сувни муҳофаза қилиш зоналари, соҳил бўйи минтақалари ва санитария муҳофазаси зоналарини сақлашнинг белгиланган режимига риоя қилиши;
ер ости сувларининг ва сув объектларининг ҳолатига таъсир этадиган фавқулодда вазиятлар юзага келганлиги тўғрисида гидрогеология корхоналари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларини ўз вақтида хабардор қилиши, уларнинг оқибатларини бартараф этиш ишларини амалга оширишда, шунингдек, сув объектларида таъмирлаш ва тиклаш ишларида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда иштирок этиши;
(23-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 декабрдаги 685-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/685/1010-сон)
ер ости сувларидан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш бўйича давлат назоратини амалга оширувчи органларнинг вакилларини ўз сув хўжалиги объектларига белгиланган тартибда киритиши ҳамда уларга зарур ахборотни тақдим этиши;
(23-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 декабрдаги 685-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/685/1010-сон)
ер ости сувларини олиш ва беришда сув миқдори ҳисобини юритиши, шунингдек, гидрогеология корхоналарига ва солиқ органларига ҳисоботни ҳар чорак якуни бўйича кейинги ойнинг 5 санасига қадар мазкур Регламентга 5-иловага мувофиқ шаклда тақдим этиши.
(23-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 декабрдаги 685-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/685/1010-сон)
4-боб. Рухсатномани қайта расмийлаштириш, унинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки бекор қилиш
24. Рухсатнома қуйидаги ҳолларда қайта расмийлаштирилади:
сув олиш объекти бошқа ер ости сувларидан фойдаланувчига ёки истеъмол қилувчига берилганда;
юридик шахснинг номи ўзгарганда ёки қайта ташкил қилинганда, жойлашган манзили (почта манзили) ўзгарганда;
сув олиш объектларининг сони ёки ҳолати, шунингдек, сув олиш ҳажмлари ва мақсадлари ўзгарганда;
сув олиш объекти жойлашган манзилнинг номи ўзгарганда.
Юқорида келтирилган ҳолларда ер ости сувларидан фойдаланувчи ёки уларни истеъмол қилувчи етти иш куни мобайнида рухсатномани қайта расмийлаштириш тўғрисидаги маълумотларни тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда, «Лицензия» ахборот тизими ёки ЯИДХПга ариза топшириши шарт.
(24-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 мартдаги 133-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.03.2022 й., 09/22/133/0237-сон)
Сув олиш объектининг янги эгасига рухсатнома ушбу Регламентнинг 2-бобида келтирилган тартибда қайта расмийлаштирилади.
Қайта расмийлаштириш учун йиғим ушбу Регламентнинг 11-бандига мувофиқ ундирилади.
25. Рухсатномани ариза олинган кундан бошлаб беш иш кунидан ортиқ бўлмаган муддатда Ер қаъридан фойдаланиш маркази томонидан қайта расмийлаштирилади.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 декабрдаги 685-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/685/1010-сон)
26. Рухсатноманинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва тўхтатиш, шунингдек, уни бекор қилиш Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
27. Рухсатнома олмасдан ер ости сувларидан махсус фойдаланиш ёки уларни махсус истеъмол қилиш бўйича Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекцияси давлат назоратини юритади ва ер ости сувларидан оқилона фойдаланишни ва уларнинг муҳофаза этилишини таъминлаш мақсадида ўрнатилган тартибда маъмурий жавобгарлик чораларини кўради.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 декабрдаги 685-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/685/1010-сон)
28. Адлия вазирлиги ва давлат хизматини кўрсатиш жараёнида иштирок этувчи ваколатли органлар ўз фаолиятини амалга ошириши натижасида олинган маълумотларнинг сир сақланишини таъминлайди.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 5 августдаги 431-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.08.2022 й., 09/22/431/0716-сон)
29. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари мазкур Регламент талаблари ижроси бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотлар фаолиятини, шу жумладан, ЯИДХП орқали доимий назорат қилади ва мониторинг олиб боради.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 5 августдаги 431-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.08.2022 й., 09/22/431/0716-сон)
30. Ариза берувчилар давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг ҳаракати (ҳаракатсизлиги) юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилишлари мумкин.
31. Ушбу Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Ер ости сувларидан махсус фойдаланиш ёки уларни махсус истеъмол қилиш учун рухсатнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига
1-ИЛОВА
Ер ости сувларидан махсус фойдаланиш ёки уларни махсус истеъмол қилиш учун рухсатнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг
СХЕМАСИ
Босқичлар
Субъектлар
Тадбирлар
Бажариш муддатлари
1-босқич
Ариза берувчи
Ер ости сувларидан махсус фойдаланиш ёки уларни махсус истеъмол қилишга рухсатнома олиш учун «Лицензия» ахборот тизими ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилади.
Хоҳишга кўра
2-босқич
1. «Лицензия» ахборот тизими.
2. ЯИДХП.
Сўровномани электрон шаклда тўлдириб, ҳужжатларни илова қилган ҳолда Ер қаъридан фойдаланиш марказига юборади.
1. 10 дақиқада.
2. Аниқ вақт режимида.
3-босқич
Ер қаъридан фойдаланиш маркази
Ариза, рухсатнома лойиҳалари ва ҳужжатларни ўрганиб чиқиш учун Гидрогеология станциялари ҳамда Сув хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига келишиш учун юборади.
1 кун
Қонунчилик ҳужжатлари билан тасдиқланган рўйхатга мувофиқ ер ости сувларининг кўп йиллик ўртача сатҳига нисбатан сув сатҳи 5 метргача пасайган ҳудудлар бўйича:
Сув хўжалиги вазирлиги
Қишлоқ хўжалиги экин майдонларини суғориш мақсадлари учун — сув тежовчи технологияларни жорий этиш шартлари билан сув олиш лимитларини белгилаб бериш мақсадида келишиб беради.
4 кун
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари
Ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун — ҳудудий ривожлантириш дастурлари ва сувдан тежамли фойдаланиш шартларига асосан келишиб беради.
4-босқич
Ер қаъридан фойдаланиш маркази
Тайёрланган маълумот асосида рухсатнома бериш ёки беришни рад этиш бўйича хулоса тайёрлаб, QR-код (матрик штрихли код) қўйилган рухсатномани расмийлаштиради ва уни ўз электрон рақамли имзоси билан тасдиқлайди ҳамда «Лицензия» ахборот тизимига ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали юборади.
1 кун
5-босқич
«Лицензия» ахборот тизими
Рухсатномани ариза берувчининг электрон манзилига юборади ва ариза берувчини бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади.
1. 10 дақиқада
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 декабрдаги 685-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/685/1010-сон)
Ер ости сувларидан махсус фойдаланиш ёки уларни махсус истеъмол қилиш учун рухсатнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 2-ИЛОВА
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 декабрдаги 685-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/685/1010-сон)
Ер ости сувларидан махсус фойдаланиш ёки уларни махсус истеъмол қилиш учун рухсатнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 3-ИЛОВА
а) хўжалик-ичимлик ва ишлаб чиқариш техник (саноат) мақсадлари учун (хўжалик фаолияти тури, ишлаб чиқариш қуввати, ишчи-ходимлар сони, корхонанинг бир йилдаги фаолият кунлари сони, маиший шароити, ободонлаштириладиган ер майдонлари кабилар): _______________________________________________________________________________________________________________
г) даволаш-балнеологик мақсадлар учун (ишчи-ходимлар ва даволанувчилар сони, минерал сувнинг шифобахшлик хусусиятлари, корхонанинг бир йилдаги фаолият кунлари сони): ____________________________________________________________________
7. Сув олиш объектларининг (бурғи қудуғи, қудуқ, галерея, булоқ ва бошқалар) рўйхати:
Изоҳ:
а) қудуқ бўйича — унинг рақами, жойлашув координатаси, чуқурлиги, насос тури ва қуввати ҳамда сув олиш ҳажми;
б) булоқ бўйича — унинг жиҳозланганлиги, рақами (номи), жойлашув координатаси, чиқаётган сувнинг умумий ҳажми.
Т/р
Сув олиш объектларининг рўйхатга олинган рақами ва географик координатаси
Бурғи қудуғининг чуқурлиги, м
Эксплуатация қилинаётган оралиқ, м
Насос маркаси ва қуввати, м3/соат
Олинадиган ёки чиқариб ташланадиган сувнинг ҳажми
м3/кун
минг.м3/йил
1.
2.
3.
8. Фойдаланиладиган ер ости сувларининг сифати:
Т/р
Сув олиш объектларининг рўйхатга олинган рақами
Сув таҳлили ўтказилган сана
Сувнинг кимёвий таҳлил натижалари
рН
Сувнинг минерализацияси,
мг/л
Сувнинг умумий қаттиқлиги, мг-экв/л
Ичимлик ва балнеология учун сувнинг бактериологик таҳлили
Катион, мг/л
Анион, мг/л
Са
Мg
Na
K
SO4
CL
NO3
HCO3
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
9. Бошқа сувдан фойдаланувчи ёки сувни истеъмол қилувчига берилган сувнинг ҳажми (м3/сут, минг.м3/йилига), __________________
__________________________________________________________________________________________________________________
10. Сув олиш объектларида сув ўлчовчи асбобларнинг ўрнатилганлиги (тури ва маркаси) ва техник ҳолати тўғрисида маълумотлар ___________________________________________________________________________________________________________________
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 декабрдаги 685-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/685/1010-сон)
Ер ости сувларидан махсус фойдаланиш ёки уларни махсус истеъмол қилиш учун рухсатнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 4-ИЛОВА
Yer osti suvlaridan maxsus foydalanush yoki maxsus isteʻmol qilish uchun RUXSATNOMA
seriya
raqam
1. Ushbu ruxsatnoma__________________________________________________________________________ ga
(jismoniy yoki yuridik shaxsning nomi)
________________________________________________________________________________ (loyiha qudugʻining joylashishi, viloyat, tuman/shahar, qishloq/ovul/koʻcha) ________________________________________________________________________________ da joylashgan suv olish obʻyektidan __________________________________________________maqsadlarda yer osti suvlaridan
(suvdan foydalanish maqsadlari)
maxsus foydalanish yoki maxsus isteʻmol qilish uchun berildi 2. Pochta manzili, telefon raqami, faks, electron pochtasi, STIR raqami _______________________________________ ____________________________________________________________________________________________ 3. Suv olish maqsadlariga qarab tavsiflar _____________________________________________________________ ____________________________________________________________________________________________ 4. Yillik suv olish hajmi ____________________________________mimg.m3/yil. 5. Suv olish obʻyektlari turi (burgʻi qudugʻi, buloq va boshqalar) va ularning soni: _____________________ ____________________________________________________________________________________________ 6. Boshqa suvdan foydalanuvchiga yoki isteʻmolchisiga berilgan suvning hajmi (m3/kun, ming.m3/yil) ____________________________________________________________________________________________ 7. Suv olish obʻyektlarida suv oʻlchovchi asboblarning oʻrnatilganligi (turi va markasi) va texnik holati toʻgʻrisida maʻlumotlar ___________________________________________________________________________________ ____________________________________________________________________________________________ 8. Suv olish obʻyektlari va ularning atrofida sanitariya-muhofaza zonalari mavjudligi va holati ______________________ ____________________________________________________________________________________________ 9. Аylanma (ikkilamchi) suv isteʻmoli va suvdan foydalanish boʻyicha maʻlumotlar ______________________________ ____________________________________________________________________________________________ 10. Ruxsatnomaning amal qilish muddati 20____ yil «____» ____________ gacha.
20____ yil «____» ____________
QR kod
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 мартдаги 133-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.03.2022 й., 09/22/133/0237-сон)
Ер ости сувларидан махсус фойдаланиш ёки уларни махсус истеъмол қилиш учун рухсатнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 5-ИЛОВА
_____________________________________________________________________ томонидан 20____ йил учун ер ости сувларидан махсус фойдаланиш ёки уларни махсус истеъмол қилиш тўғрисида
(сувдан фойдаланувчи ёки сувни истеъмол қилувчининг номи)
Ҳ И С О Б О Т
1. Сувдан фойдаланувчи ёки сувни истеъмол қилувчининг манзили ______________________________________________________________________, телефон рақами _______________________, СТИР _______________________.
2. Сув олиш объектлари тўғрисида маълумот
Т/р
Сув олиш иншооти номи (қудуқ, булоқ ва бошқалар), уларнинг рақами ва жойлашуви
Ишга туширилган йили
Сув олиш усули (ўзи чиқувчи, насос русуми, қуввати ва бошқалар)
Сувдан фойдаланиш ёки сувни истеъмол қилиш мақсади (ХИ, ИЧТ, ҚХ, ДБ, Б, Қ, ШСЧ*)
Изоҳ
(сув олиш объектларининг умумий сони, улардан ишлайдиганлари ва бошқа маълумотлар)
Ер ости сувларидан махсус фойдаланиш ёки уларни махсус истеъмол қилиш учун рухсатнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига 6-ИЛОВА
Ер ости сувларидан махсус фойдаланиш ёки уларни махсус истеъмол қилиш учун рухсатнома бериш
белгиланган ер ости сув олиш лимитларига риоя этиши;
ифлослантирувчи моддалар мавжуд бўлган оқова сувларнинг сув объектларига чиқариб юборилишини бутунлай тугатиш чораларини кўриши;
сув объектлари техник қурилмаларини техник жиҳатдан соз ҳолатда сақлаши, уларни ишлатиш сифатини яхшилаши ҳамда улардан фойдаланишнинг белгиланган қоидаларига риоя этиши;
сув объектларининг сувни муҳофаза қилиш зоналари, соҳилбўйи минтақалари ва санитария муҳофазаси зоналарини сақлашнинг белгиланган режимига риоя қилиши;
ер ости сувларининг ва сув объектларининг ҳолатига таъсир этадиган фавқулодда вазиятлар юзага келганлиги тўғрисида гидрогеология корхоналари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларини ўз вақтида хабардор қилиши, уларнинг оқибатларини бартараф этиш ишларини амалга оширишда, шунингдек, сув объектларида таъмирлаш ва тиклаш ишларида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда иштирок этиши;
ер ости сувларидан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш бўйича давлат назоратини амалга оширувчи органларнинг вакилларини ўз сув хўжалиги объектларига белгиланган тартибда киритиши ҳамда уларга зарур ахборотни тақдим этиши;
ер ости сувларини олиш ва беришда сув миқдори ҳисобини юритиши, шунингдек, гидрогеология корхоналарига ва солиқ органларига ҳисоботни ҳар чорак якуни бўйича кейинги ойнинг 5 санасига қадар Маъмурий регламентга 5-иловага мувофиқ шаклда тақдим этиши.
10.
Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни беришда келишиладиган органлар:
Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг ҳудудий гидрогеология станциялари.
Қонунчилик ҳужжатлари билан тасдиқланган рўйхатга мувофиқ ер ости сувларининг кўп йиллик ўртача сатҳга нисбатан сув сатҳи 5 метргача пасайган ҳудудларда:
қишлоқ хўжалиги экин майдонларини суғориш мақсадлари учун Сув хўжалиги вазирлиги;
ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари.
11.
Рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатнинг амал қилиш муддати:
Рухсатноманинг амал қилиш муддати ер ости сувларини олиш технологияси ва лимити, санитария-гигиена ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш талабларига риоя қилган ҳолда, якка қудуқлар ёки захиралари тасдиқланган гуруҳли сув олиш иншоотлари учун 5 йил (бунда ер ости сувлари захиралари баҳоланмаган ҳолларда 2 йил) муддатга берилади.
Гуруҳли сув олиш иншоотлари бўйича ер ости сувларидан махсус фойдаланиш ёки уларни махсус истеъмол қилиш учун 2 йил муддатда ер ости сувлари захираларини баҳолаш мажбурийдир.
12.
Изоҳ:
Рухсатнома беришнинг асосий мақсади ер ости сувларидан махсус фойдаланиш ёки уларни махсус истеъмол қилиш билан боғлиқ жараёнларни тартибга солиш, ер ости сувларидан оқилона фойдаланиш, ер ости сувлари захираларининг камайиб кетиши ёки сатҳининг кўтарилиб кетишининг олдини олиш, сув олиш миқдори ва сифатини назорат қилиб бориш ҳамда ер ости сувларидан фойдаланувчилар ёки уларни истеъмол қилувчилар ҳисобини юритишдан иборат.
Икки ва ундан ортиқ сув олиш объектлари битта тизимга уланганда ва бир объектнинг сув таъминоти учун ер ости сувларидан махсус фойдаланиш ёки уларни махсус истеъмол қилиш учун ишлатилганда, ягона рухсатнома расмийлаштирилади. Агар жисмоний ва юридик шахсларнинг сув олиш иншоотлари бир тизимга уланмаган ҳолларда ёки икки ва ундан ортиқ объектларнинг сув таъминоти учун ишлатилганда, алоҳида рухсатномалар олинади.
Ушбу Регламент талаблари коммунал сув қувурлари ва канализациянинг марказлаштирилган тармоқларидан фойдаланишга, жисмоний шахслар томонидан чуқурлиги 25 (йигирма беш) метргача бўлган қудуқлардан суткасига 5 (беш) куб метр ҳажмдаги ер ости сувларидан умумий фойдаланилганда татбиқ этилмайди (бунда қудуқда ўрнатилган асбоб-ускуналарнинг техник қуввати кўрсаткичлари асос қилиб олинади).
Рухсатнома олмасдан ер ости сувларидан махсус фойдаланиш ёки уларни махсус истеъмол қилиш қатъиян тақиқланади, бунда зах қочириш (дренаж) мақсадлари учун рухсатнома олиш талаб қилинмайди.
(6-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 28 декабрдаги 685-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2023 й., 09/23/685/1010-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 январдаги 9-сон қарорига 4-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 мартдаги 255-сон қарори билан тасдиқланган Сувдан махсус фойдаланиш ёки сувни махсус истеъмол қилишга рухсатнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентида:
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 7 сентябрдаги 541-сон қарори билан тасдиқланган Давлат экологик экспертизаси амалга ошириладиган фаолият турлари рўйхатининг «Атроф-муҳитга таъсир кўрсатишнинг III-тоифасига кирадиган (паст даражада хавфли) фаолият турлари» бўлими 6-бандидаги «, шунингдек, сув чиқариш қудуқларини бурғилаш» сўзлари чиқариб ташлансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 8 январдаги 9-сон қарорига 5-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотаётган айрим қарорлари
РЎЙХАТИ
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ер ости сувларига қудуқларни бурғулаш учун рухсатнома бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш жараёнини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 14 августдаги 672-сон қарори.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Сувдан махсус фойдаланиш ёки сувни махсус истеъмол қилишга рухсатнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2020 йил 27 мартдаги 184-сон қарорига илованинг 8-банди.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.01.2021 й., 09/21/9/0007-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.03.2022 й., 09/22/133/0237-сон; 06.08.2022 й., 09/22/431/0716-сон; 29.09.2022 й., 09/22/541/0859-сон, 29.12.2023 й., 09/23/688/0996-сон; 29.12.2023 й., 09/23/685/1010-сон; 02.04.2024 й., 09/24/169/0260-сон)