ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ТИЗИМИНИ ИСЛОҲ ҚИЛИШ ДАВЛАТ ДАСТУРИ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикасининг «Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ ҳамда аҳолининг малакали тиббий хизматдан фойдаланиш ва ижтимоий ҳимояга доир конституциявий ҳуқуқларини таъминлаш, шунингдек, тиббий хизматларнинг сифатини яхшилаш учун ташкилий, иқтисодий ва ҳуқуқий шарт-шароитларни яратиш, соғлом авлодни тарбиялаш, соғлиқни сақлаш тизимини мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларга мувофиқ ҳолга келтириш мақсадида:
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 декабрдаги «Соғлиқни сақлаш тизимини рақамлаштиришни жадаллаштириш ҳамда илғор рақамли технологияларни жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» ПҚ-415-сон қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 июндаги ПҚ-197-сонли «Маъмурий ислоҳотлар доирасида соғлиқни сақлаш соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»гиқарори.
1. Республика комиссияси томонидан ишлаб чиқилган, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 12 июндаги Ф-856-сон Фармойиши билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини 1998—2005 йилларда ислоҳ қилишнинг қуйидаги таркибдаги Давлат дастури маъқуллансин:
1998—2005 йилларда соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш концепцияси, 1-иловага* мувофиқ;
2. «Тошуйжойинвестқурилиш» корпорациясининг тиббиёт-санитария қисми, Тошкент шаҳар тез Тиббий ёрдам станцияси, республика ва Тошкент вилоят санитария авиацияси негизида 7-иловага* мувофиқ таркибда Республика шошилинч тиббий ёрдам марказини минтақавий филиаллари билан ташкил этиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг таклифи маъқуллансин.
(2-банднинг иккинчи — тўртинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 мартдаги ПФ-4985-сонли Фармонига асосан чиқарилган —ЎР ҚҲТ, 2017 й., 11-сон, 152-модда)
3 Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Фан ва техника давлат қўмитаси, бошқа тегишли вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда 1998 йилга белгиланган ходимлар сони ва ажратилган маблағлар доирасида Республика шошилинч тиббий ёрдам маркази ҳамда унинг Нукус шаҳри ва вилоят марказларидаги филиалларининг ишлаши билан боғлиқ ташкилий, техникавий, молиявий ҳамда бошқа масалаларни ҳал қилсинлар,
Республика шошилинч тиббий ёрдам маркази ва унинг жойлардаги филиаллари юқори малакали мутахассислар билан тўлдирилишини таъминласинлар.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.02.00.00 Меҳнат / 05.02.25.00 Иш вақти / 05.02.25.01 Иш вақтининг муддати]
4 Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги шу йилнинг 20 декабрига қадар касаллик турларини ва беморларни даволаб, саломатлигини тиклашни ҳисобга олган ҳолда уларнинг шошилинч тиббий ёрдам хизматларида бўлишининг чекланган муддатларини ишлаб чиқиб, жорий этсин.
5. Нодавлат даволаш-профилактика муассасалари, шу жумладан, аҳолига пулли тиббий хизмат кўрсатувчи хусусий даволаш-профилактика муассасалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган рўйхатга мувофиқ имтиёзга эга беморларга 20 фоизга қадар бепул тиббий хизмат кўрсатишлари ҳамда бу хизматлар бюджет ҳисобидан молияланиши белгилаб қўйилсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги:
1999—2000 ўқув йилидан бошлаб, тиббиёт олий ўқув юртларининг даволаш факультетлари ҳузурида ўрта тиббий маълумот негизида ўқитиш муддати 3 йил бўлган олий малакали тиббиёт ҳамширалари (реаниматологлар, анестезистлар, жарроҳлик ҳамширалари, туғуруқхона акушеркалари ва бошқалар)ни тайёрлаш бўлимларини очсинлар;
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.01.00 Давлат дастурлари, концепциялар ва бошқалар]
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Адлия вазирлиги ва Давлат тест маркази билан биргаликда 1999 йилнинг 1 майига қадар мазкур бўлимларда олий малакали тиббиёт ҳамшираларини тайёрлаш бўйича абитуриентларни қабул қилиш қоидалари ва давлат таълим андозалари тўғрисида таклифлар ишлаб чиқиб, уларни Кадрлар тайёрлаш миллий дастурини амалга оширувчи Республика комиссиясига тақдим этсинлар;
1999—2000 ўқув йилидан бошлаб тиббиёт олий ўқув юртларида профессор-ўқитувчилар таркиби ва талабаларнинг сони 1:6 нисбатида белгилансин.
7. 1998—2005 йилларда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш Давлат дастурини амалга оширишга доир асосий чора-тадбирлар 10-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
* 10-илова берилмайди.
8. Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш Давлат дастурини амалга оширишни ташкил этиш ва назорат қилиш Республика Комиссияси (бундан буён Республика комиссияси деб юритилади) 11–иловага* мувофиқ тузилсин.
1.14.00.00.00 Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия. Спорт. Туризм / 14.01.00.00 Соғлиқни сақлаш / 14.01.01.00 Умумий қоидалар / 14.01.01.99 Умумий қоидалар]
Қуйидагилар Республика комиссиясининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишни амалга ошириш билан алоқадор вазирликлар, идоралар, муассасаларнинг, шунингдек, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, барча ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш;
Давлат дастури талабларига мувофиқ соғлиқни сақлаш тизимининг амалдаги ҳуқуқий ва меъёрий асосларини қайта кўриб чиқиш ҳамда уларнинг янгиларини ишлаб чиқиш;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.05.00 Хориждан маблағ жалб қилиш]
халқаро ташкилотлар, хорижий сармоядорлар, жамғармалар жамоат ташкилотларининг маблағларини соғлиқни сақлаш тизимига жалб этиш учун шарт-шароит яратиш;
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.07.00 Ҳисоб. Ҳисобот. Статистика (шунингдек, 07.29.00.00 га қаранг)]
Давлат дастури бажарилишининг мунтазам мониторингини ташкил этиб, Вазирлар Маҳкамасига йилнинг ҳар чорагида ҳисобот тақдим этиш.
Республика комиссияси зарур ҳолларда тиббий суғурта тизимини жорий этиш, соғлиқни сақлаш соҳасини молиялашни тубдан ўзгартириш, тиббиёт муассасаларини давлат тасарруфидан чиқариш, соғлиқни сақлаш тизимининг нодавлат секторини ва хусусий Даволашни ривожлантириш бўйича қонун ҳужжатлари лойиҳаларини, меъёрий-услубий ҳамда бошқа ҳужжатларни ишлаб чиқиш учун юқори малакали маҳаллий ва хорижий экспертлардан иборат ишчи гуруҳларини ташкил қилсин.
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.06.00 Инвестиция дастурлари ва лойиҳалар / 07.28.06.01 Инвестиция дастурлари]
9. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ҳокимликлари билан бирга республиканинг ҳар йили ишлаб чиқиладиган инвестиция дастурларида қишлоқ врачлик пунктлари тармоғини ривожлантиришга ажратиладиган маблағларнинг лимитларини кўзда тутсинлар.
(9-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон)
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.12.00 Ҳудудларни ривожлантириш]
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, «Маҳалла» жамғармаси билан бирга 1999 йилнинг 1 июлига қадар қишлоқ ва маҳалла (шаҳар) врачлик пунктлари тармоғини ривожлантириш ҳудудий дастурларини ишлаб чиқиб, қабул қилсинлар.
(9-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 30 августдаги ПФ-3306-сонли Фармони таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 8-сон, 121-модда)
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.02.00.00 Фуқаролар (жисмоний шахслар) / 03.02.06.00 Васийлик ва ҳомийлик;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.08.00 Инвестиция бўйича бошқа масалалар;
Белгилаб қўйилсинки, республика ва маҳаллий бюджетларнинг маблағлари, шу жумладан, босқичма-босқич пулли тиббий хизматга ўтилиши муносабати билан тиббиёт муассасалари харажатларидан тежаб қолинган маблағлар, корхоналар ва ташкилотларнинг, ҳомийларнинг, бевосита хорижий сармоядорларнинг маблағлари қишлоқ врачлик пунктларини ривожлантириш дастурини молиялашнинг асосий манбалари ҳисобланади.
10. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг марказий аппаратида давлат тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш ва ажратилаётган бюджет маблағларидан ўринли фойдаланилишини назорат қилиш Бош бошқармаси 9 кишидан иборат таркибда ташкил этилсин. Аҳолига тиббий ёрдамни ташкил этиш, соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш билан банд бўлган бўлинмалар жорий йил учун белгиланган ходимлар сони ва маблағлар доирасида мустаҳкамлансин, уларнинг зиммасига хусусий соғлиқни сақлаш тизимининг ташкил этилишини назорат қилиш юклансин.
11. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Давлат спорт қўмитаси, бошқа вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимликлари, «Маҳалла» жамғармаси 1999 йилнинг 1 январига қадар Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш Давлат дастурининг амалга оширилишини таъминлаш юзасидан Республика комиссияси билан келишилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиб, қабул қилсинлар.
12. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги (Р. Азимов) зиммасига Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш Давлат дастурини молиявий таъминлаш, шу мақсадда хорижий сармояларни жалб этиш ва жалб этиладиган хорижий кредитларга белгиланган тартибда кафолатлар бериш учун жавобгарлик юклансин.
(13-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 17 июндаги ПФ-4116-сонли Фармонига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 25-сон, 282-модда)
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари хусусий даволаш-профилактика муассасаларини барпо этиш учун ер майдонлари ажратилишини ҳамда одам яшаши учун мўлжалланмаган бинолар сотилишини таъминласинлар;
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.06.00 Кредитлашнинг алоҳида турлари / 07.22.06.06 Кредитлашнинг бошқа турлари]
«Микрокредитбанк» АТБга» янги ташкил этилаётган хусусий тиббиёт муассасаларини молиялаш учун белгиланган тартибда кредит линиялари очиш тавсия қилинсин;
(13-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 6 июлдаги ПФ-3767-сонли Фармони таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2006 й., 27-сон, 246-модда)
соғлиқни сақлаш объектларини бўлғуси мулкдорлар узоқ муддатли ижарага олиб, кейинчалик пулли тиббий хизмат кўрсатишдан тушган маблағлар ҳисобига уларни хусусий мулк қилиб сотиб олиши тарзида давлат тасарруфидан чиқариш тажрибаси кенгайтирилсин.
14. Ўзбекистон Шифокорлар уюшмаси бир ой муддатда республикада «Ибн Сино» Халқаро жамғармасини ташкил этиш тўғрисидаги таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1999 йил 6 январдаги ПФ-2171-сонли «Ибн Сино халқаро жамғармасини қўллаб-қувватлаш тўғрисида»ги Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 25 январдаги 36-сонли «Ибн Сино халқаро жамғармасини ташкил этиш ва унинг фаолияти масалалари тўғрисида»ги қарори.
15. Ушбу Фармоннинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ў. Султонов зиммасига юклансин.