toggle_night_mode
Ўзбекистон Республикасининг қонуни
Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида
Ушбу Қонун Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг қариганда, меҳнат қобилиятини тўлиқ ёки қисман йўқотганда, боқувчисиз қолганда ижтимоий таъминланишдан иборат конституциявий ҳуқуқларини рўёбга чиқариш, давлат пенсияларининг ягона тизимини, уларни тайинлаш, ҳисоблаб чиқариш, қайта ҳисоблаш ва тўлаш тартибини белгилайди.
I БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
1-модда. Фуқароларнинг давлат пенсия таъминотига тааллуқли ҳуқуқлари
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ушбу Қонунда назарда тутилган тартибда давлат томонидан пенсия билан таъминланиш ҳуқуқига эгадирлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Республика ҳудудидан ташқарида яшаб турган Ўзбекистон Республикасининг фуқароларини пенсия билан таъминлаш Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари асосида амалга оширилади.
(1-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 5 январдаги ЎРҚ-318-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 1-сон, 4-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасида доимий яшаб турган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари билан тенг равишда пенсия олиш ҳуқуқига эгадирлар.
(1-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 5 январдаги ЎРҚ-318-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 1-сон, 4-модда)
Иш стажига эга бўлмаган фуқаролар ва уларнинг оилалари ушбу Қонунга биноан давлат пенсиялари олиш ҳуқуқига эга эмаслар. Уларнинг ижтимоий таъминланиш тартибини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилаб қўяди.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 23 мартдаги 119-сонли «Ижтимоий ҳимояга муҳтож айрим тоифадаги шахсларга нафақа ва қўшимча тўловларни тайинлаш ҳамда тўлаш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ва ушбу соҳага замонавий ахборот технологияларини кенг жорий этиш орқали давлат хизмати сифатини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар ҳақида»ги қарори.
2-модда. Давлат пенсияларининг турлари
Ушбу Қонун билан давлат пенсияларининг қуйидаги турлари белгиланади:
ёшга доир пенсия;
ногиронлик пенсияси;
боқувчисини йўқотганлик пенсияси.
3-модда. Пенсия тайинлашни сўраб мурожаат этиш
Фуқаролар пенсия олиш ҳуқуқи пайдо бўлганидан сўнг исталган пайтда пенсия тайинлашни сўраб мурожаат этишлари мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушбу Қонуннинг 7 ва 8-моддаларида назарда тутилган ёшга доир пенсиялар фуқароларнинг мурожаати талаб этилмаган ҳолда (проактив шаклда) тайинланади.
(3-модда Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 19 майдаги ЎРҚ-1066-сонли Қонунига асосан иккинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.05.2025 й., 03/25/1066/0454-сон)
4-модда. Пенсияни танлаш ҳуқуқи
Давлат пенсияларининг турли хилларини олиш ҳуқуқига эга бўлган фуқароларга уларнинг ўзлари танлаган битта пенсия тайинланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
5-модда. Ҳарбий хизматчиларнинг, ички ишлар органларининг, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг бошлиқлар ва оддий ходимлар таркибидан бўлган шахсларининг, судьяларнинг ва прокуратура органлари даражали унвонларга (ҳарбий унвонларга) эга бўлган ходимларининг пенсия таъминоти
Ҳарбий хизматчиларни, ички ишлар органларининг, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг бошлиқлар ва оддий ходимлар таркибидан бўлган шахсларини, судьяларни ва прокуратура органларининг даражали унвонларга (ҳарбий унвонларга) эга бўлган ходимларини, шунингдек уларнинг оила аъзоларини пенсия билан таъминлаш шартлари, нормалари ва тартиби Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги билан белгиланади. Уларга ушбу Қонунда назарда тутилган асосларда пенсия олиш ҳуқуқи ҳам берилади. Бунда ҳарбий хизматчилар, ички ишлар органларининг, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг бошлиқлар ва оддий ходимлар таркибидан бўлган шахслари, судьялар ва прокуратура органларининг даражали унвонларга (ҳарбий унвонларга) эга бўлган ходимлари пул таъминотининг барча турлари фуқароларнинг иш ҳақи сингари бир хилда ҳисобга олинади.
(5-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 29 октябрдаги ЎРҚ-726-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.10.2021 й., 03/21/726/1001-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Прокуратура тўғрисида»ги Қонунининг 51-моддаси, Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 июлдаги 354-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари шахсий таркиби ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилиш тартиби тўғрисидаги низом, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 январдаги 11-сон қарори билан тасдиқланган Судьялар ва уларнинг оила аъзолари пенсия таъминоти шартлари, меъёрлари ҳамда тартиби тўғрисидаги низом, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 22 апрелдаги ПҚ-5089-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ходимларининг хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низом.
Олдинги таҳрирга қаранг.
6-модда. Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисидаги қонунчилик
Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисидаги қонунчилик ушбу Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатларидан иборатдир.
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг фуқаролар давлат пенсия таъминоти тўғрисидаги қонунчилигида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
(6-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
II БОБ. ЁШГА ДОИР ПЕНСИЯЛАР
7-модда. Ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқи
Ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқига:
эркаклар — 60 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 25 йил бўлган тақдирда;
аёллар — 55 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 20 йил бўлган тақдирда эга бўладилар.
8-модда. Иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги пенсия
Олдинги таҳрирга қаранг.
Пенсия тайинлаш учун (7-модда) етарлича иш стажига эга бўлмаган шахсларга ёшга доир пенсиялар ушбу Қонун 37-моддаси биринчи қисмининг «а» — «г» ва «к» бандларида назарда тутилган камида 7 йил иш стажи мавжуд бўлган тақдирда, бор стажга мутаносиб миқдорда (29-модда) тайинланади.
(8-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 18 мартдаги ЎРҚ-922-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.03.2024 й., 03/24/922/0224-сон)
9-модда. Имтиёзли шартлардаги пенсиялар
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлайдиган рўйхатларга мувофиқ фуқароларнинг айрим тоифалари имтиёзли шартларда пенсия олиш ҳуқуқига эга бўладилар, чунончи:
Ёшидан қатъи назар пенсия олиш ҳуқуқини берадиган ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар ва лавозимларнинг 1-сонли рўйхати;
Умумий белгиланган ёшни 10 йилга қисқартирилган ҳолда пенсия олиш ҳуқуқини берадиган ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичларнинг 2-сонли рўйхати;
Умумий белгиланган ёшни 5 йилга қисқартирилган ҳолда пенсия олиш ҳуқуқини берадиган ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, вазифалар ва кўрсаткичларнинг 3-сонли рўйхати.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 10 октябрдаги 637-сон «Имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичларнинг рўйхатини ҳамда ушбу рўйхатга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Имтиёзли шартларда пенсия олиш ҳуқуқига уруш ногиронлари, болаликдан ногиронлиги бўлган фарзандларнинг оналари, лилипутлар ва паканалар ҳам эга.
(9-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 17 майдаги ЎРҚ-770-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.05.2022 й., 03/22/770/0424-сон)
10-модда. Ёшидан қатъи назар имтиёзли пенсия олиш ҳуқуқи
Ёшидан қатъи назар, қуйидагилар имтиёзли пенсия олиш ҳуқуқига эга бўладилар:
а) кон саноатидаги етакчи касб эгалари бўлган ходимлар — башарти, улар ана шу ишларда камида 20 йил ишлаган бўлсалар (1-сонли рўйхат, I қисм);
б) бевосита ерости ва очиқ кон ишларида (шу жумладан, кон-қутқарув қисмларининг шахсий таркиби) кўмир, маъданлар ва бошқа фойдали қазилмаларни қазиб олишда, шахталар ва конлар қурилишида тўлиқ иш куни давомида банд бўлган ходимлар — башарти, улар ана шу ишларда камида 25 йил ишлаган бўлсалар (1-сонли рўйхат, II қисм);
в) учувчилар ва учувчи-синовчилар таркибига кирувчи ходимлар, улар хизмат қилган корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг идоравий бўйсунувидан қатъи назар, белгиланган хизмат муддатини ана шу лавозимларда эркаклар камида 25 йил ва аёллар камида 20 йил адо этганлари тақдирда (1-сонли рўйхат, III қисм).
Юқорида қайд этиб ўтилган ходимлар саломатлигига (касаллигига) кўра учиш ишларидан бўшатилган тақдирда, белгиланган хизмат муддатини — эркаклар камида 20 йил ва аёллар камида 15 йил адо этган бўлсалар;
г) театрлар ва бошқа театр-томоша корхоналари артистларининг айрим тоифалари:
ижодий иш стажи камида 20 йил бўлганда (1-сонли рўйхат, IV қисм);
ижодий иш стажи камида 25 йил бўлганда (1-сонли рўйхат, V қисм);
ижодий иш стажи камида 30 йил бўлганда (1-сонли рўйхат,VI қисм);
д) спортчиларнинг айрим тоифалари — иш стажи камида 20 йил бўлганда (1-сонли рўйхат, VII қисм).
11-модда. Умумий белгиланган ёшни 10 йилга қисқартирилган ҳолда имтиёзли пенсия олиш ҳуқуқи
Охирги иш жойидан қатъи назар, қуйидагилар ушбу Қонуннинг 7-моддасида белгиланган ёшни 10 йилга қисқартирилган ҳолда пенсия олиш ҳуқуқига эга бўладилар:
а) ерости ишларида, меҳнат шароити ўта зарарли ва ўта оғир ишларда тўлиқ иш куни давомида банд бўлган ходимлар (2-сонли рўйхат, I қисм):
эркаклар — иш стажи камида 20 йил бўлиб, бундан камида 10 йили кўрсатиб ўтилган ишларга тўғри келган тақдирда;
аёллар — иш стажи камида 15 йил бўлиб, бундан камида 7 йилу 6 ойи кўрсатиб ўтилган ишларга тўғри келган тақдирда.
Ер ости ишларидаги меҳнат стажи эркакларда 10 йилдан кам ва аёлларда 7 йилу 6 ойдан кам бўлган ҳолларда ходимларга бу ишлардаги ҳар бир тўлиқ йил учун ушбу Қонуннинг 7-моддасида назарда тутилган пенсия ёши 1 йилга қисқартирилади.
Меҳнат шароити ўта зарарли ва ўта оғир ишларда — эркаклар камида 5 йил, аёллар камида 3 йил 9 ой — ишлаган ходимларга пенсия ушбу Қонуннинг 7-моддасида назарда тутилган пенсия ёши шундай ишда банд бўлинган ҳар бир тўлиқ йил учун 1 йилга қисқартирилган ҳолда тайинланади;
б) цирклар ва концерт ташкилотлари артистларининг айрим тоифалари ижодий ишдаги стажи камида 20 йил бўлган тақдирда (2-сонли рўйхат, II қисм).
12-модда. Умумий белгиланган ёшни 5 йилга қисқартирилган ҳолда имтиёзли пенсия олиш ҳуқуқи
Охирги иш жойидан қатъи назар, қуйидагилар ушбу Қонуннинг 7-моддасида белгиланган ёшни 5 йилга қисқартирилган ҳолда пенсия олиш ҳуқуқига эга бўладилар:
а) уруш ногиронлари ва уларга тенглаштирилган шахслар;
б) меҳнат шароити зарарли ва оғир ишларда тўлиқ иш куни давомида банд бўлган ходимлар (3-сонли рўйхат, I қисм):
эркаклар — иш стажи камида 25 йил бўлиб, бундан камида 12 йилу 6 ойи кўрсатиб ўтилган ишларга тўғри келган тақдирда;
аёллар — иш стажи камида 20 йил бўлиб, бундан камида 10 йили кўрсатиб ўтилган ишларга тўғри келган тақдирда.
Меҳнат шароити зарарли ва оғир ишларда — эркаклар камида 6 йилу 3 ой, аёллар камида 5 йил — ишлаган ходимларга пенсия ушбу Қонуннинг 7-моддасида назарда тутилган пенсия ёши эркакларнинг бундай ишдаги ҳар 2 йилу 6 ойи учун ва аёлларнинг бундай ишдаги ҳар 2 йили учун 1 йилга қисқартирилган ҳолда тайинланади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(12-модданинг «в» банди Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 22 декабрдаги ЎРҚ-272-сонли Қонуни билан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 51-сон, 483-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(12-модданинг «г» банди Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 22 декабрдаги ЎРҚ-272-сонли Қонуни билан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 51-сон, 483-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(12-модданинг «д» банди Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 22 декабрдаги ЎРҚ-272-сонли Қонуни билан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 51-сон, 483-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(12-модданинг «е» банди Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 22 декабрдаги ЎРҚ-272-сонли Қонуни билан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 51-сон, 483-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(12-модданинг «ж» банди Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 22 декабрдаги ЎРҚ-272-сонли Қонуни билан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 51-сон, 483-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
з) болаликдан ногиронлиги бўлган фарзандларнинг оналари уларни саккиз ёшгача тарбиялаган бўлса — иш стажи камида 20 йил бўлган тақдирда. Башарти, аёл ўгай ўғил ва ўгай қизни улар 8 ёшга тўлгунига қадар камида 5 йил тарбиялаган бўлса, пенсия тайинлашда улар ҳақиқий фарзандлар билан тенг равишда ҳисобга олинади;
(12-банднинг «з» банди Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 17 майдаги ЎРҚ-770-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.05.2022 й., 03/22/770/0424-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(12-модданинг «и» банди Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 22 декабрдаги ЎРҚ-272-сонли Қонуни билан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 51-сон, 483-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
к) ногиронлиги бўлган болалар учун ихтисослашган таълим муассасалари, «Меҳрибонлик» уйлари, ҳарбий академик лицейлар, тарбия колониялари ўқитувчилари — махсус иш стажи камида 25 йил бўлган тақдирда (3-сонли рўйхат, VII қисм);
(12-банднинг «к» банди Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 17 майдаги ЎРҚ-770-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.05.2022 й., 03/22/770/0424-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
л) ихтисослашган тиббий муассасаларнинг шифокорлари ва ўрта тиббий ходимлари — махсус иш стажи шаҳарчалар, қишлоқлар ҳамда овулларда камида 25 йил ва шаҳарларда камида 30 йил бўлган тақдирда (3-сонли рўйхат, VIII қисм);
(12-модданинг «л» банди Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 26 октябрдаги ЎРҚ-795-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.10.2022 й., 03/22/795/0963-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
м) қарияларга, ногиронлиги бўлган шахсларга ва ёлғиз фуқароларга хизмат кўрсатишда бевосита банд бўлган ижтимоий ходимлар (3-сонли рўйхат, IX қисм):
(12-банднинг «м» банди Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 17 майдаги ЎРҚ-770-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.05.2022 й., 03/22/770/0424-сон)
эркаклар — махсус иш стажи камида 25 йил бўлган тақдирда;
аёллар — махсус иш стажи камида 20 йил бўлган тақдирда.
Олдинги таҳрирга қаранг.
121-модда. Умумий белгиланган ёшни бир йилга қисқартирилган ҳолда пенсия олиш ҳуқуқи
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушбу Қонун 37-моддаси биринчи қисмининг «а» — «г» ва «к» бандларида назарда тутилган камида йигирма йиллик иш стажи бўлган аёллар эллик тўрт ёшга тўлганда пенсия олиш ҳуқуқига эга бўладилар.
(121-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 18 мартдаги ЎРҚ-922-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.03.2024 й., 03/24/922/0224-сон)
13-модда. Лилипутлар ва паканаларга пенсиялар
Ушбу Қонуннинг 7-моддасида белгиланган ёшни 15 йилга қисқартирилган ҳолда пенсия олиш ҳуқуқига гипофизар миттилик касалига чалинганлар (лилипутлар) ва гавда тузилишида мутаносиблик бузилган паканалар:
эркаклар — иш стажи камида 20 йил бўлганда;
аёллар — иш стажи камида 15 йил бўлганда эга бўладилар.
14-модда. Ёшга доир пенсияларни муддатидан олдин тайинлаш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони (штати) ёки иш хусусиятининг ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқарганлиги ёхуд корхонанинг тугатилганлиги муносабати билан ишдан озод этилган ва ишсиз деб эътироф этилган шахслар:
(14-модданинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 29 августдаги 681-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1998 й., 9-сон, 181-модда)
эркаклар — 58 ёшга тўлганда ва иш стажи камида 25 йил бўлган тақдирда;
аёллар — 53 ёшга тўлганда ва иш стажи камида 20 йил бўлган тақдирда пенсия олиш ҳуқуқига эга бўладилар.
III БОБ. НОГИРОНЛИК ПЕНСИЯЛАРИ
15-модда. Пенсияларни тайинлаш шартлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ногиронлик пенсиялари қонунчиликда белгиланган тартибда I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар деб топилган шахсларга, шунингдек Чернобиль АЭСдаги авария туфайли майиб бўлиш ёки касаллик оқибатида III гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар деб топилган шахсларга тайинланади.
(15-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 9 февралдаги ЎРҚ-752-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.02.2022 й., 03/22/752/0113-сон)
16-модда. Ногиронлик гуруҳлари
Соғлиғини ёки меҳнат қобилиятини йўқотганлик даражасига қараб, ногиронликнинг уч гуруҳи аниқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ногиронлик сабаблари ва гуруҳлари, шунингдек ногиронлик бошланган вақт ва ногиронликнинг қанча муддатга белгиланиши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлайдиган улар тўғрисидаги Низом асосида ишловчи тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари томонидан аниқланади.
(16-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 17 майдаги ЎРҚ-770-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.05.2022 й., 03/22/770/0424-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сон қарори билан тасдиқланган Тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари тўғрисидаги низом.
17-модда. Пенсия олиш ҳуқуқини берадиган иш стажи
Меҳнатда майибланганда ёки касб касаллигига учраганда бериладиган ногиронлик пенсиялари иш стажидан қатъи назар, тайинланади.
Умумий касаллик туфайли бериладиган ногиронлик пенсиялари ногиронлик бошланган пайтга қадар қуйидагича иш стажига эга бўлган тақдирда тайинланади:
Ёш‎ Иш стажи‎
23 ёшга қадар 2‎
23 ёшдан 26 ёшга қадар‎ 3‎
26 ёшдан 31 ёшга қадар‎ 5‎
31 ёшдан 36 ёшга қадар‎ 7‎
36 ёшдан 41 ёшга қадар‎ 9‎
41 ёшдан 46 ёшга қадар‎ 11‎
46 ёшдан 51 ёшга қадар‎ 14‎
51 ёшдан 56 ёшга қадар‎ 17‎
56 ёш ва ундан ошганда‎ 20‎
Олдинги таҳрирга қаранг.
20 ёшга тўлгунга қадар умумий касаллик туфайли иш даврида ёки ишлаш тўхтатилганидан кейин ногиронлиги бўлган шахс деб топилган фуқароларга пенсиялар иш стажидан қатъи назар тайинланади.
(17-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 17 майдаги ЎРҚ-770-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.05.2022 й., 03/22/770/0424-сон)
Меҳнатда майибланганда ёки касб касаллигига учраганда бериладиган ногиронлик пенсиясидан умумий касаллик туфайли бериладиган ногиронлик пенсиясига ўтказилганда зарур стаж ногиронлик дастлаб белгиланган вақтдаги ёшга қараб аниқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
18-модда. Иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги пенсия
Олдинги таҳрирга қаранг.
Пенсия тайинлаш учун етарлича иш стажига эга бўлмаган (17-модда) умумий касаллик оқибатидаги I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга ногиронлик пенсияси бор стажга мутаносиб миқдорда (29-модда) тайинланади.
(18-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 17 майдаги ЎРҚ-770-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.05.2022 й., 03/22/770/0424-сон)
IV БОБ. БОҚУВЧИСИНИ ЙЎҚОТГАНЛИК ПЕНСИЯЛАРИ
19-модда. Пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлган оила аъзолари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Вафот этган боқувчининг қарамоғида (20-модда) бўлган меҳнатга қобилиятсиз оила аъзолари боқувчисини йўқотганлик пенсияси олиш ҳуқуқига эга бўлади. Бунда фарзандларга ва ушбу модда учинчи қисмининг «б» ва «в» бандларида кўрсатиб ўтилган шахсларга пенсия улар боқувчининг қарамоғида турган-турмаганидан қатъи назар тайинланади.
(19-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 19 майдаги ЎРҚ-1066-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.05.2025 й., 03/25/1066/0454-сон)
Марҳумнинг қарамоғида турмаган ота-онаси ва эри (хотини) ҳам, кейинчалик кун кечириш учун зарур маблағ манбаидан маҳрум бўлиб қолсалар, пенсия олиш ҳуқуқига эга бўладилар.
Қуйидагилар оиланинг меҳнатга қобилиятсиз аъзолари ҳисобланадилар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
а) фарзандлар, ака-укалар, опа-сингиллар ва набиралар 18 ёшга тўлмаган бўлса ёки 18 ёшдан катта бўлса, агар улар 18 ёшга тўлгунига қадар ногиронлиги бор бола бўлиб қолган бўлса. Бунда башарти, агар ака-укалар, опа-сингиллар ва набираларнинг меҳнатга қобилиятли ота-онаси бўлмаса;
(19-модда учинчи қисмининг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 19 майдаги ЎРҚ-1066-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.05.2025 й., 03/25/1066/0454-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
б) ота, она, ўгай ота, ўгай она, хотин, эр, башарти, улар 7-моддада назарда тутилган пенсия ёшига тўлган ёки ногиронлиги бўлган шахс бўлсалар;
(19-модданинг учинчи қисми «б» банди Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 17 майдаги ЎРҚ-770-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.05.2022 й., 03/22/770/0424-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
в) ёшидан ва меҳнат қобилиятидан қатъи назар, ота ва онадан бири ёки эр (хотин) ёхуд бува, буви, ака-ука ёки опа-сингил, агар у вафот этган боқувчининг фарзандлари, ака-укалари, опа-сингиллари ёки набираларини, ишловчиларга болага қараш учун иш ҳақи сақланмаган таътилда бўлиш ҳуқуқини берадиган ёшга тўлгунга қадар боқиш билан машғул бўлса ва ишламаса;
(19-модда учинчи қисмининг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 19 майдаги ЎРҚ-1066-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.05.2025 й., 03/25/1066/0454-сон)
г) бува ва буви — агар қонунга мувофиқ уларни боқиши шарт бўлган кишилар бўлмаса.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Таълим ташкилотларининг ўқувчилари ва талабалари ўқишнинг бутун даври давомида, бироқ 23 ёшга тўлгунига қадар боқувчисини йўқотганлик пенсиясини олиш ҳуқуқига эга.
(19-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 9 февралдаги ЎРҚ-752-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.02.2022 й., 03/22/752/0113-сон)
Боқувчисини йўқотганлик пенсияси олиш ҳуқуқига эга бўлган вояга етмаган фарзандлар, улар фарзандликка олинганларида ҳам бу ҳуқуқни сақлаб қоладилар.
Ўгай ўғил ва ўгай қиз, агар улар ота-оналаридан алимент олмаган бўлсалар, ҳақиқий фарзандлар сингари пенсия олиш ҳуқуқига эгадирлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўгай ота ва ўгай она, агар вафот этган ўгай ўғилни (қизни) 18 ёшга тўлгунга қадар камида 5 йил тарбиялаган ёки боққан бўлсалар, ҳақиқий ота ва она сингари пенсия олиш ҳуқуқига эга бўладилар. Ўгай ота ва ўгай онанинг вафот этган ўгай ўғилни (қизни) тарбиялаганлиги ёки боққанлигини аниқлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
(19-модданинг еттинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 26 октябрдаги ЎРҚ-795-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.10.2022 й., 03/22/795/0963-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 13 октябрдаги 592-сон қарори билан тасдиқланган Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом 112-бандининг тўққизичи хатбошиси.
Ушбу Қонуннинг вафот этганлар оилаларига тааллуқли ҳамма қоидалари бедарак йўқолганларнинг оилаларига ҳам, агар боқувчининг бедарак йўқолганлиги белгиланган тартибда тасдиқланган бўлса, тегишли равишда жорий қилинади.
20-модда. Қарамоқда деб ҳисобланувчи оила аъзолари
Ушбу Қонуннинг 19-моддасида кўрсатиб ўтилган оила аъзолари, агар улар марҳумнинг тўлиқ боқувида бўлган ёки ундан ёрдам олиб турган бўлсалар, бу ёрдам улар учун доимий ва асосий кун кечириш маблағининг манбаи ҳисобланган бўлса, марҳумнинг қарамоғида турган деб ҳисобланадилар.
Марҳумнинг бирон турдаги пенсия олаётган оила аъзолари, агар марҳумнинг ёрдами улар учун доимий ва асосий кун кечириш маблағининг манбаи ҳисобланган бўлса — боқувчисини йўқотганлик пенсиясига ўтиш ҳуқуқига эгадирлар.
21-модда. Боқувчининг пенсия олиш ҳуқуқини берувчи иш стажи
Меҳнатда майибланганлик ёки касб касаллигига чалинганлик оқибатида вафот этган боқувчининг оиласига, шунингдек марҳум пенсионернинг оиласига пенсия боқувчининг иш стажидан қатъи назар тайинланади.
Башарти, боқувчи вафот этган кунга қадар унга ногиронлик пенсияси тайинланиши учун зарур иш стажига эга бўлган (17-модда) бўлса, умумий касаллик ёки иш билан боғлиқ бўлмаган майибланиш оқибатида вафот этган боқувчисини йўқотганлик пенсияси тайинланади.
Бошқа мамлакатлардан кўчиб келган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг оилаларига, башарти, боқувчи Ўзбекистон Республикасида ишламаган бўлса, пенсиялар қуйидаги ҳолларда тайинланади:
а) бошқа мамлакатларда боқувчисини йўқотганлик пенсиясини олган оилаларга — боқувчисининг иш стажидан қатъи назар;
б) пенсия олмаган оилаларга — башарти, боқувчи ишлаш тўхтатилган кунга қадар тегишли стажга эга бўлган (17-модда) бўлса, меҳнатда майибланганлик ёки касб касаллигига чалинганлик оқибатида вафот этган тақдирда эса — боқувчининг иш стажидан қатъи назар.
22-модда. Иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги пенсия
Олдинги таҳрирга қаранг.
Умумий касаллик оқибатида вафот этган ҳамда ногиронлик пенсиясини тайинлаш учун етарлича иш стажига эга бўлмаган (17-модда) боқувчисини йўқотган оила аъзоларига пенсия боқувчининг бор стажига мутаносиб равишдаги миқдорда (29-модда) тайинланади.
(22-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 22 декабрдаги ЎРҚ-272-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 51-сон, 483-модда)
23-модда. Янги никоҳдан ўтилганида пенсияни сақлаб қолиш
Эр (хотин)нинг вафот этганлиги сабабли тайинланган пенсия пенсионер янги никоҳдан ўтганида ҳам сақланиб қолади.
24-модда. Боқувчининг оила аъзоларига пенсиядан улуш ажратиб бериш
Оиланинг пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлган барча аъзоларига битта умумий пенсия тайинланади.
Оила аъзосининг талаби билан унинг пенсиядаги улуши ажратилиб, алоҳида тўланади.
Пенсиядан улуш ажратиб бериш пенсияни бўлиш тўғрисида ариза тушган ойдан кейинги ойнинг биринчи кунидан бошлаб амалга оширилади.
V БОБ. ПЕНСИЯЛАРНИ ВА ИШ ҲАҚИНИ ҲИСОБЛАБ ЧИҚИШ ТАРТИБИ
25-модда. Пенсия миқдори
Пенсия миқдори иш стажининг муддатига боғлиқ бўлиб, қуйидагилардан таркиб топади:
пенсиянинг таянч миқдоридан;
иш стажи учун пенсиянинг оширилишидан;
пенсияга қўшиладиган устама ҳақлардан.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Пенсия миқдори расман белгиланган энг кам истеъмол харажатларидан оз бўлиши мумкин эмас.
(25-модда Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 18 мартдаги ЎРҚ-922-сонли Қонунига асосан иккинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.03.2024 й., 03/24/922/0224-сон)
26-модда. Пенсияларнинг таянч миқдорлари
Ушбу Қонун билан пенсияларнинг қуйидаги таянч миқдорлари белгиланади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
а) ёшга доир пенсия учун — пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун (31 ва 33-моддалар) олинадиган ўртача ойлик иш ҳақининг 55 фоизи, лекин расмий белгиланган ёшга доир энг кам пенсиянинг камида 100 фоизи миқдорида;
(26-модданинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 4 декабрдаги ЎРҚ-379-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 49-сон, 579-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
б) I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга ногиронлик пенсияси учун — пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган ўртача ойлик иш ҳақининг 55 фоизи, лекин ёшга доир энг кам пенсиянинг камида 100 фоизи миқдорида;
(26-модданинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 17 майдаги ЎРҚ-770-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.05.2022 й., 03/22/770/0424-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(26-модданинг «в» банди Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 22 декабрдаги ЎРҚ-272-сонли Қонуни билан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 51-сон, 483-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
г) оиланинг меҳнатга лаёқатсиз ҳар бир аъзосига боқувчисини йўқотганлик пенсияси учун — пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган ўртача ойлик иш ҳақининг 30 фоизи, лекин ёшга доир энг кам пенсиянинг камида 50 фоизи миқдорида;
(26-модданинг «г» кичик банди Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 4 декабрдаги ЎРҚ-379-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 49-сон, 579-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
д) ота-онасидан жудо бўлган (чин етим) болаларга ёки вафот этган ёлғиз онанинг болаларига, ҳар бир болага боқувчисини йўқотганлик пенсияси учун — пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган ўртача ойлик иш ҳақининг 30 фоизи, лекин ёшга доир энг кам пенсиянинг камида 100 фоизи миқдорида.
(26-модданинг «д» кичик банди Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 4 декабрдаги ЎРҚ-379-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 49-сон, 579-модда)
27-модда. Иш стажи учун пенсияларнинг оширилиши
Олдинги таҳрирга қаранг.
Пенсия тайинлашда талаб этиладиганидан ортиқча иш стажининг ҳар бир тўлиқ йили учун (37—40-моддалар) пенсияларнинг таянч миқдорлари (26-модда) қуйидагича оширилади:
(27-модда биринчи қисмининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 22 декабрдаги ЎРҚ-272-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 51-сон, 483-модда)
а) ёшга доир пенсиялар — пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун (31 ва 33-моддалар) олинадиган ўртача ойлик иш ҳақининг 1 фоизи миқдорида;
Олдинги таҳрирга қаранг.
б) I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга ногиронлик пенсиялари — пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган ўртача ойлик иш ҳақининг 1 фоизи миқдорида;
(27-модданинг биринчи қисми «б» банди Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 17 майдаги ЎРҚ-770-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.05.2022 й., 03/22/770/0424-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(27-модда биринчи қисмининг «в» банди Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 22 декабрдаги ЎРҚ-272-сонли Қонуни билан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 51-сон, 483-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
г) боқувчисини йўқотганлик пенсиялари оиланинг меҳнатга қобилиятсиз ҳар бир аъзоси учун — боқувчининг пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган ўртача ойлик иш ҳақининг 0,5 фоизи миқдорида оширилади.
(27-модда биринчи қисмининг «г» банди Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 26 октябрдаги ЎРҚ-795-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.10.2022 й., 03/22/795/0963-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Отасидан ҳам, онасидан ҳам жудо бўлган (чин етим) болаларга тайинланадиган боқувчисини йўқотганлик пенсияларини ошириш ота ва она иш ҳақларининг умумий миқдоридан келиб чиқиб, пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг ўн икки баробари миқдори доирасида амалга оширилади.
(27-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 19 сентябрдаги ЎРҚ-791-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.09.2022 й., 03/22/791/0832-сон — 2023 йил 1 январдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(27-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2002 йил 5 апрелдаги 364-II-сон Қонуни билан чиқариб ташланган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2002 й., 4-5-сон, 74-модда)
28-модда. Пенсияларга устама ҳақлар
Ушбу Қонуннинг 26, 27 ва 29-моддаларига мувофиқ ҳисоблаб чиқарилган пенсияларга устама ҳақлар қуйидаги миқдорларда белгиланади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
а) I гуруҳ уруш ногиронларига — пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 150 фоизи;
(28-модданинг «а» банди Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
б) II гуруҳ уруш ногиронларига — пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 125 фоизи;
(28-модданинг «б» банди Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(28-модданинг «в» банди Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 22 декабрдаги ЎРҚ-272-сонли Қонуни билан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 51-сон, 483-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
г) кўзи ожизлик бўйича I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга — пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 100 фоизи;
(28-модданинг «г» банди Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 17 майдаги ЎРҚ-770-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.05.2022 й., 03/22/770/0424-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
д) I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга — пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 75 фоизи;
(28-модданинг «д» банди Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 17 майдаги ЎРҚ-770-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.05.2022 й., 03/22/770/0424-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
е) II гуруҳ ёлғиз ногиронлиги бўлган шахсларга — пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 75 фоизи;
(28-модданинг «е» банди Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 17 майдаги ЎРҚ-770-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.05.2022 й., 03/22/770/0424-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
ж) уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган шахсларга — пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 50 фоизи;
(28-модданинг «ж» банди Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
з) 1941 — 1945-йиллардаги уруш даврида мамлакат ичкарисида ишлаган ва ҳарбий мажбуриятни бажарган шахсларга — пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг — 30 фоизи;
(28-модданинг «з» банди Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
и) вафоти ҳарбий хизмат ёки ички ишлар органларидаги, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясидаги хизмат мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ бўлган ҳарбий хизматчиларнинг ҳамда ички ишлар органлари, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ходимларининг ота-оналарига ва янги никоҳдан ўтмаган бева хотинларига (бева эрларига) — пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 30 фоизи.
(28-модданинг «и» банди Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 29 октябрдаги ЎРҚ-726-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.10.2021 й., 03/21/726/1001-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
к) Ўзбекистон Республикаси олдида алоҳида хизматлари бўлган шахсларга — пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 100 фоизидан 150 фоизигача. Ўзбекистон Республикаси олдида алоҳида хизматлари бўлган шахсларнинг пенсиясига устама тўлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
(28-модданинг «к» банди Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 26 октябрдаги ЎРҚ-795-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.10.2022 й., 03/22/795/0963-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 13 октябрдаги 592-сон қарори билан тасдиқланган Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 101-банди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
л) ёшидан қатъи назар имтиёзли пенсияга чиқиш ҳуқуқига эга бўлган артистларга — пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 75 фоизи;
(28-модданинг «л» банди Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
м) театр-концерт ташкилотлари артистлари ва бадиий ходимларига, театр ва мусиқа санъати ижодий ходимлари тайёрловчи ўқув муассасаларининг профессор-ўқитувчилари ва концертмейстерларига, Вазирлар Маҳкамаси белгилайдиган рўйхатга кўра — пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг — 50 фоизи.
(28-модданинг «м» банди Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
29-модда. Иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги пенсияни ҳисоблаб чиқариш
Иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги пенсиялар (8, 18 ва 22-моддалар) бор стажга мутаносиб миқдорда тайинланади.
Иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги пенсиялар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
ёшга доир пенсиялар учун — ёшга доир энг кам пенсиянинг 50 фоизидан;
(29-модданинг иккинчи қисми иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 4 декабрдаги ЎРҚ-379-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 49-сон, 579-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга ногиронлик пенсиялари учун — ёшга доир энг кам пенсиянинг 100 фоизидан;
(29-модданинг иккинчи қисми учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 17 майдаги ЎРҚ-770-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.05.2022 й., 03/22/770/0424-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга ногиронлик пенсиялари учун — ёшга доир энг кам пенсиянинг 75 фоизидан;
(29-модданинг иккинчи қисми тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 17 майдаги ЎРҚ-770-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.05.2022 й., 03/22/770/0424-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(29-модданинг модда иккинчи қисмининг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 22 декабрдаги ЎРҚ-272-сонли Қонуни билан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 51-сон, 483-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
оиланинг меҳнатга лаёқатсиз ҳар бир аъзосига боқувчисини йўқотганлик пенсияси учун — ёшга доир энг кам пенсиянинг 50 фоизидан;
(29-модданинг иккинчи қисми бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 4 декабрдаги ЎРҚ-379-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 49-сон, 579-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
ҳам отаси, ҳам онасидан жудо бўлган (чин етим) ҳар бир болага боқувчисини йўқотганлик пенсияси учун — ёшга доир энг кам пенсиянинг 100 фоизидан кам бўлмаслиги лозим.
(29-модданинг иккинчи қисми олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 4 декабрдаги ЎРҚ-379-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 49-сон, 579-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Иш стажи тўлиқ бўлмаганда пенсиянинг миқдори расман белгиланган энг кам истеъмол харажатларидан оз бўлиши мумкин эмас.
(29-модда Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 18 мартдаги ЎРҚ-922-сонли Қонунига асосан учинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.03.2024 й., 03/24/922/0224-сон)
30-модда. Устама ҳақларни ҳисоблаб чиқариш шартлари
Устама ҳақлар тайинланаётган пенсиянинг туридан қатъи назар қўшиб ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Пенсия сўраб мурожаат этган кишиларга ушбу Қонуннинг 28-модданинг «а» ёки «б» бандларида назарда тутилган устама ҳақ билан бир пайтда шу модданинг «и» — «м» бандларида кўрсатилган устама ҳақлардан бири қўшиб ҳисобланади.
(30-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 26 октябрдаги ЎРҚ-795-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.10.2022 й., 03/22/795/0963-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Пенсия сўраб мурожаат этган кишининг танлови бўйича ушбу Қонуннинг 28-моддаси «г», «д» ёки «е» бандларида назарда тутилган устама ҳақ билан бир пайтда шу модданинг «ж» — «м» бандларида кўрсатилган устама ҳақлардан бири қўшиб ҳисобланади.
(30-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 26 октябрдаги ЎРҚ-795-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.10.2022 й., 03/22/795/0963-сон)
31-модда. Ўртача ойлик иш ҳақини аниқлашнинг умумий тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун, ишдаги мавжуд танаффуслардан қатъи назар, охирги ўн йиллик меҳнат фаолияти давомидаги кетма-кет беш йилдаги иш ҳақи олинади. Бунда фуқаронинг охирги ўн йиллик меҳнат фаолияти давомидаги кетма-кет беш йил учун иш ҳақининг энг юқори миқдори ахборот тизимидаги ёки фуқаро томонидан тақдим этилган маълумотларга асосан автоматик равишда аниқланади.
(31-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 19 майдаги ЎРҚ-1066-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.05.2025 й., 03/25/1066/0454-сон)
Пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган иш ҳақи ўтган йиллардаги иш ҳақларини пенсия тайинланадиган кундаги иш ҳақи даражасига келтириш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибда қайта ҳисобланади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 13 октябрдаги 592-сон қарори билан тасдиқланган Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 7-боби.
Пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган ўртача ойлик иш ҳақи кетма-кет ишланган олтмиш календарь ойлар учун қайта ҳисобланган иш ҳақининг умумий миқдорини олтмишга бўлиш йўли билан аниқланади. Бунда пенсия сўраб мурожаат этган кишининг хоҳишига кўра, ишга қабул қилиш ёки меҳнат шартномасини бекор қилиш муносабати билан иш кунлари сони тўлиқ бўлмаган ойлар тўлиқ ишланган календарь ойлар сифатида ҳисобга олинади.
Пенсия сўраб мурожаат этган киши беш йилдан кам ишлаган ҳолларда пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган ўртача ойлик иш ҳақи ишланган календарь ойлар учун қайта ҳисобланган иш ҳақининг умумий миқдорини шу ойлар сонига бўлиш йўли билан аниқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мавсумий ишларда банд бўлган ходимларга пенсиялар тайинлашда пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган ўртача ойлик иш ҳақи, ишдаги мавжуд танаффуслардан қатъи назар, меҳнат фаолиятининг охирги ўн йили давомидаги, ушбу модданинг биринчи қисмида белгиланган тартибда аниқланадиган, кетма-кет беш мавсумдаги қайта ҳисобланган иш ҳақининг умумий миқдорини олтмишга бўлиш йўли билан аниқланади.
(31-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 19 майдаги ЎРҚ-1066-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.05.2025 й., 03/25/1066/0454-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Пенсияни ҳисоб-китоб қилиш учун пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг ўн икки бараваридан ортиқ бўлмаган миқдордаги ўртача ойлик иш ҳақи олинади.
(31-модданинг олтинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 19 сентябрдаги ЎРҚ-791-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.09.2022 й., 03/22/791/0832-сон — 2023 йил 1 январдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган ўртача ойлик иш ҳақи пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдоридан оз бўлган ёки иш ҳақи тўғрисидаги маълумотлар умуман мавжуд бўлмаган ҳолларда пенсия пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдоридан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилади.
(31-модданинг еттинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
32-модда. Пенсияларни ҳисоблаб чиқаришда эътиборга олинадиган иш ҳақи турлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун иш ҳақига, шунингдек иш ҳақининг натурал қисмига:
Олдинги таҳрирга қаранг.
2019 йил 1 январга қадар бўлган давр учун — қонунчиликка мувофиқ суғурта бадаллари ҳисобланадиган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги барча даромадлар;
(32-модда биринчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2019 йил 1 январдан кейинги давр учун — қонунчиликка мувофиқ ҳисобланган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги барча даромадлар қўшилади.
(32-модда биринчи қисмининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат ижтимоий суғуртасига тааллуқли бўлмаган шахсларга пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган иш ҳақига меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларга ўхшаш пул таъминотининг барча турлари қонунчиликка мувофиқ қўшилади.
(32-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Ўқиш даврида тўланган стипендия пенсия сўраб мурожаат этувчининг хоҳишига кўра иш ҳақига тенглаштирилади.
Иш вақтини ҳисобга олиб бўлмайдиган ходимларнинг (якка тартибдаги тадбиркор ва у томонидан ёлланган ходимнинг, деҳқон хўжалиги ва оилавий тадбиркорлик субъекти аъзосининг) пенсиясини ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган иш ҳақининг миқдори:
Олдинги таҳрирга қаранг.
2019 йил 1 январга қадар бўлган давр учун — Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига (бундан буён матнда Пенсия жамғармаси деб юритилади) тўланган суғурта бадалларининг миқдоридан;
(32-модда тўртинчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 19 майдаги ЎРҚ-1066-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.05.2025 й., 03/25/1066/0454-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2019 йил 1 январдан 2019 йил 31 декабрга қадар бўлган давр учун — тўланган ягона ижтимоий тўлов миқдоридан;
(32-модда тўртинчи қисмининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 9 ноябрдаги ЎРҚ-646-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.11.2020 й., 03/20/646/1488-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2020 йил 1 январдан — тўланган ижтимоий солиқ миқдоридан келиб чиққан ҳолда аниқланади.
(32-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 9 ноябрдаги ЎРҚ-646-сонли Қонунига асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.11.2020 й., 03/20/646/1488-сон)
33-модда. Иш ҳақига минтақавий коэффициентлар белгиланган ҳудудларда яшовчи шахсларнинг иш ҳақини ҳисоблаб чиқиш
Ишловчиларнинг иш ҳақига минтақавий коэффициент белгиланган ҳудудларда яшовчи шахслар ва оилаларга пенсия тайинлашда минтақавий коэффициент эътиборга олинган ҳолда ҳисоблаб чиқилган амалдаги иш ҳақи ҳисобга олинади.
34-модда. Пенсионерларнинг оилаларига пенсияларни ҳисоблаб чиқариш
Пенсионерларнинг оилаларига боқувчисини йўқотганлик пенсиялари пенсионернинг (боқувчининг) ўз пенсияси қайси иш ҳақидан ҳисоблаб чиқарилган бўлса, ўша иш ҳақидан ҳисоблаб чиқарилади.
35-модда. Бошқа давлатлардан кўчиб келган фуқароларга пенсиялар ҳисоблаб чиқариш
Бошқа давлатлардан кўчиб келган, Ўзбекистон Республикасида ишламаган фуқароларга пенсиялар Ўзбекистондаги тегишли касб ҳамда малакадаги ходимларнинг пенсия тайинланаётган вақтдаги ўртача ойлик иш ҳақига асосланган ҳолда ҳисоблаб чиқарилади.
Башарти, бундай касб ҳамда малакалар республикада бўлмаса, ўртача ойлик иш ҳақини аниқлаш тартибини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилаб беради.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 13 октябрдаги 592-сон қарори билан тасдиқланган Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида низомнинг 106-банди.
36-модда. Чет элда ишланган давр учун иш ҳақини ҳисоблаб чиқариш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Чет элда ёлланиб ишлаган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг пенсиясини ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган иш ҳақи қуйидагича аниқланади, бундан ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар мустасно:
Олдинги таҳрирга қаранг.
2019 йил 1 январга қадар бўлган давр учун — Пенсия жамғармасига тўланган суғурта бадалларининг миқдоридан;
(36-модда биринчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 19 майдаги ЎРҚ-1066-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.05.2025 й., 03/25/1066/0454-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2019 йил 1 январдан 2019 йил 31 декабрга қадар бўлган давр учун — тўланган ягона ижтимоий тўлов миқдоридан;
(36-модда биринчи қисмининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 9 ноябрдаги ЎРҚ-646-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.11.2020 й., 03/20/646/1488-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2020 йил 1 январдан — тўланган ижтимоий солиқ миқдоридан келиб чиққан ҳолда аниқланади.
(36-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 9 ноябрдаги ЎРҚ-646-сонли Қонунига асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.11.2020 й., 03/20/646/1488-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари ходимлари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан халқаро ҳукуматлараро ташкилотларга квота қилинган лавозимларга хизмат сафарига юборилган шахсларга пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун иш ҳақини аниқлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
(36-модда Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 4 декабрдаги ЎРҚ-379-сонли Қонунига асосан иккинчи қисм билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 49-сон, 579-модда)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 13 октябрдаги 592-сон қарори билан тасдиқланган Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида низомнинг 41-банди.
VI БОБ. ИШ СТАЖИНИ ҲИСОБЛАБ ЧИҚАРИШ
37-модда. Иш стажига қўшиб ҳисобланадиган меҳнат фаолияти турлари
Қуйидагилар иш стажига қўшиб ҳисобланади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
а) 2019 йил 1 январга қадар бўлган давр учун — фаолият тури, мулк ва хўжалик юритиш шаклларидан қатъи назар, ходим давлат томонидан ижтимоий суғурталанган ҳолда бажарган ҳар қандай иш, агар у Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўлаган бўлса;
(37-модда биринчи қисми «а» бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 19 майдаги ЎРҚ-1066-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.05.2025 й., 03/25/1066/0454-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2019 йил 1 январдан кейинги давр учун — ходим томонидан бажарилган ҳар қандай иш, башарти меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар ҳисобланган бўлса, шунингдек жисмоний шахснинг 2021 йил 1 июндан кейинги ишламаган даври учун унинг эри (хотини) меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги ўз даромадларидан ихтиёрий асосда ижтимоий солиқ тўлаган давр;
(37-модда биринчи қисми «а» бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 29 октябрдаги ЎРҚ-726-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.10.2021 й., 03/21/726/1001-сон)
1965 йилдан кейинги давр учун жамоа хўжалигидаги иш стажини ҳисоблаб чиқаришда, агар жамоа хўжалиги аъзоси узрсиз сабабларга кўра жамоа хўжалигида белгиланган меҳнатда иштирок этиш минимумини бажармаган бўлса, ишланган вақтнинг амалда давом этган даври ҳисобга олинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ижодий фаолият билан машғул ходимларнинг иш стажини, башарти улар Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўлаган бўлсалар, ижодий уюшмаларнинг бошқарувлари ана шу муаллифнинг асари эълон қилинган ёки биринчи марта жамоат олдида ижро ёки намойиш этилган кундан эътиборан белгилайдилар;
(37-модда биринчи қисми «а» бандининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 19 майдаги ЎРҚ-1066-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.05.2025 й., 03/25/1066/0454-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
б) ҳарбий хизмат ва партизан отрядлари ҳамда қўшилмаларида бўлиш, давлат хавфсизлиги органларида, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясида ва ички ишлар органларида хизмат қилиш;
(37-модда биринчи қисмининг «б» банди Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 29 октябрдаги ЎРҚ-726-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.10.2021 й., 03/21/726/1001-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
в) идоравий бўйсунувидан қатъи назар, ҳарбийлаштирилган қўриқлашдаги, махсус алоқа органлари ва тоғ-кон-қутқарув қисмларидаги хизмат;
(37-модда биринчи қисмининг «в» банди Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 28 ноябрдаги ЎРҚ-881-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.11.2023 й., 03/23/881/0906-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
г) якка тартибдаги меҳнат ва оилавий тадбиркорлик фаолияти, шу жумладан шахсий ёрдамчи хўжаликдаги ва юридик шахс ташкил этилмаган ҳолдаги деҳқон хўжалигидаги фаолият, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорлик ва ўзини ўзи банд қилган шахс сифатидаги меҳнат фаолияти:
(37-модда биринчи қисми «г» бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 19 майдаги ЎРҚ-1066-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.05.2025 й., 03/25/1066/0454-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2019 йил 1 январга қадар бўлган давр учун — Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўланган тақдирда;
(37-модда биринчи қисми «г» бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 19 майдаги ЎРҚ-1066-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.05.2025 й., 03/25/1066/0454-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2019 йил 1 январдан 2019 йил 31 декабрга қадар бўлган давр учун — ягона ижтимоий тўлов тўланган тақдирда;
(37-модда биринчи қисми «г» бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 9 ноябрдаги ЎРҚ-646-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.11.2020 й., 03/20/646/1488-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2020 йил 1 январдан — ижтимоий солиқ тўланган тақдирда.
(37-модда биринчи қисмининг «г» банди Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 9 ноябрдаги ЎРҚ-646-сонли Қонунига асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.11.2020 й., 03/20/646/1488-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
д) I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсга ёки 18 ёшгача бўлган, ногиронлиги бор болага, шунингдек ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган 80 ёшга тўлган кексаларга қараб турилган вақт;
(37-модда биринчи қисмининг «д» кичик банди Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 18 октябрдаги ЎРҚ-977-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.10.2024 й., 03/24/977/0831-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
е) олий таълим муассасаларида, аспирантурада, стажёр-тадқиқотчи-изланувчилар институтида, катта илмий ходим-изланувчилар институтида, таянч докторантурада, докторантурада ва клиник ординатурада кундузги ўқиш, шу жумладан чет элда ўқиш;
(37-модданинг биринчи қисми «е» банди Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 3 январдаги ЎРҚ-456-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.01.2018 й., 03/18/456/0512-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
ж) бола 3 ёшга тўлгунча болани парваришлаш таътилларида бўлиш вақти, лекин ҳаммасини жамлаганда кўпи билан 6 йил;
(37-модда биринчи қисмининг «ж» кичик банди Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 9 февралдаги ЎРҚ-752-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.02.2022 й., 03/22/752/0113-сон)
з) офицерлар таркибидан бўлган шахсларнинг, прапоршчикларнинг, мичманларнинг ва муддатдан ташқари хизмат ҳарбий хизматчиларининг хотинлари, уларни ишга жойлаштириш имконияти бўлмаган жойларда эрлари билан яшаган вақт, лекин 10 йилдан ошмаган давр;
Олдинги таҳрирга қаранг.
и) Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари ходимларининг, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан халқаро ҳукуматлараро ташкилотларга квота қилинган лавозимларга хизмат сафарига юборилган шахсларнинг хотини (эри) чет элда бўлган, лекин 10 йилдан ошмаган давр;
(37-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 4 декабрдаги ЎРҚ-379-сонли Қонунига асосан «и» кичик банд билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 49-сон, 579-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(37-модда биринчи қисмининг «к» банди Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 22 декабрдаги ЎРҚ-272-сонли Қонуни билан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 51-сон, 483-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
к) озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларнинг жазони ижро этиш муассасаларида жазони ўташ даврида бажарадиган ҳар қандай иши, агар ушбу иш бажарилган давр учун жазони ижро этиш муассасаси томонидан ижтимоий солиқ тўланган бўлса.
(37-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 15 февралдаги ЎРҚ-817-сонли Қонунига асосан «к» банд билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.02.2023 й., 03/23/817/0091-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мазкур модданинг «д» — «и» бандларида назарда тутилган даврлар ушбу модда биринчи қисмининг «а» — «г» ва «к» бандларида кўрсатиб ўтилган умумий иш стажи камида 7 йил бўлган тақдирда иш стажига қўшиб ҳисобланади.
(37-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 18 мартдаги ЎРҚ-922-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.03.2024 й., 03/24/922/0224-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ногиронлиги бўлган шахс деб топилган фуқаролар стажига «д» — «и» бандларда назарда тутилган даврлар ушбу модда биринчи қисмининг «а» — «г» ва «к» бандларида кўрсатиб ўтилган стаж муддатидан қатъи назар қўшилади.
(37-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 18 мартдаги ЎРҚ-922-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.03.2024 й., 03/24/922/0224-сон)
Меҳнатда майибланиш ёки касб касаллиги оқибатида I ва II гуруҳ ногиронлигида бўлинган вақт ёшга доир ёки боқувчисини йўқотганлик пенсияси тайинланаётганида стажга қўшиб ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
I ва II гуруҳ ногиронлик пенсияси тайинланганидан кейинги ишланган вақт иш стажига қўшиб ҳисобланади.
(37-модда Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 26 октябрдаги ЎРҚ-795-сонли Қонунига асосан бешинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.10.2022 й., 03/22/795/0963-сон — 2023 йил 1 январдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ёшга доир пенсия тайинланганидан кейинги ишланган вақт пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун стажга қўшиб ҳисобланмайди, бундан фуқаро унинг мурожаати талаб этилмаган ҳолда (проактив шаклда) тайинланган пенсияни рад этиб, ишлашни давом эттирган ҳоллар мустасно.
(37-модданинг олтинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 19 майдаги ЎРҚ-1066-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.05.2025 й., 03/25/1066/0454-сон)
Ота-онасидан жудо бўлган (чин етим) болаларга тайинланадиган боқувчисини йўқотганлик пенсияларини ҳисоблаб чиқариш ҳам ота, ҳам онанинг умумий иш стажига қараб, ушбу Қонуннинг 27-моддаси «г» бандида кўрсатиб ўтилган миқдорларда амалга оширилади.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 13 октябрдаги 592-сон қарори билан тасдиқланган Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида низомнинг 3-боби.
38-модда. Иш стажига имтиёзли тарзда қўшиб ҳисобланадиган фаолият даврлари
Стажга қуйидагилар имтиёзли тарзда қўшиб ҳисобланади:
а) ҳаракатдаги армия таркибига кирувчи ҳарбий қисмлар, штаблар ва муассасалардаги, жанговар ҳаракатлар даврида партизан отрядлари ва қўшилмаларидаги хизмат ва эркин ёлланганлар таркибидаги иш, байналмилал бурчни бажаришда жанговар ҳаракатларда иштирок этиш — уч ҳисса баробарида;
Олдинги таҳрирга қаранг.
б) 1941 — 1945 йиллардаги уруш даврида мамлакат ичкарисида ишлаш, шу жумладан ҳарбий қисмлардаги эркин ёлланганлар таркибидаги иш ва ушбу модданинг «а» бандида назарда тутилган хизматдан ташқари ҳарбий хизмат — икки ҳисса баробарида;
(38-модданинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 4 декабрдаги ЎРҚ-379-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 49-сон, 579-модда)
в) ушбу Қонун 10-моддасининг «а» ва «б» бандларига ҳамда 11-моддасининг «а» бандига мувофиқ имтиёзли шартларда пенсия олиш ҳуқуқини берадиган — эркакларда 10 йилдан ортиқ ва аёлларда 7 йилу 6 ойдан ортиқ ишланган ҳар бир тўлиқ йил икки ҳисса баробарида;
г) моховхоналарда, вабога қарши муассасаларда, иммунодефицит вируси билан касалланган шахслар даволанадиган юқумли касалликлар муассасаларида ишлаш — икки ҳисса баробарида;
д) патологоанатомия муассасалари ва суд-тиббий экспертиза муассасаларининг тиббий ходимларидан айрим тоифаларининг иши — бир ярим ҳисса баробарида;
е) асоссиз равишда жиноий жавобгарликка тортилган, асоссиз равишда қатағон қилинган ва кейинчалик оқланган фуқароларнинг қамоқда бўлиш ва ҳибсда сақлаш жойларида турган вақти — бир ярим ҳисса баробарида.
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 13 октябрдаги 592-сон қарори билан тасдиқланган Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида низомнинг 32-банди.
39-модда. Айрим тоифадаги фуқаролар стажини ҳисоблаб чиқаришнинг ўзига хос хусусиятлари
Саноатнинг мавсумий тармоқларига оид корхоналар ва ташкилотларда банд бўлган ходимларнинг тўлиқ мавсум мобайнидаги иши бир йил ишлаган деб, тўлиқ мавсум давомида ишламаган бўлса, ҳақиқий ишлаган даври ҳисобга олинади.
Имтиёзли шартларда ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқини берадиган ерости ишлари стажини ҳисоблаб чиқишда (10-модданинг «а» — «б» бандлари ва 11-модданинг «а» банди) ана шу ишда орттирилган меҳнатда майибланиш ёки касб касаллиги оқибатида ногиронликда бўлган вақти ушбу Қонун 38-моддасининг «в» бандида белгиланган қоидалар қўлланмасдан кўрсатиб ўтилган стажга қўшилади.
40-модда. Чет элда ишлаш вақтини стажга қўшиш шартлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Чет элда ишланган даврлар қуйидаги шартларга кўра меҳнат стажига қўшилади, бундан ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар мустасно:
Олдинги таҳрирга қаранг.
2019 йил 1 январга қадар бўлган давр учун — Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўланган тақдирда;
(40-модда биринчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 19 майдаги ЎРҚ-1066-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.05.2025 й., 03/25/1066/0454-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2019 йил 1 январдан 2019 йил 31 декабрга қадар бўлган давр учун — ягона ижтимоий тўлов тўланган тақдирда;
(40-модда биринчи қисмининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 9 ноябрдаги ЎРҚ-646-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.11.2020 й., 03/20/646/1488-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2020 йил 1 январдан — ижтимоий солиқ тўланган тақдирда.
(40-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 9 ноябрдаги ЎРҚ-646-сонли Қонунига асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.11.2020 й., 03/20/646/1488-сон)
Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ёлланма (битим) асосда чет элда ишлаганлиги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ваколат берган органлар меҳнат дафтарчасига киритган қайдномаларга қараб аниқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари ходимларининг, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан халқаро ҳукуматлараро ташкилотларга квота қилинган лавозимларга хизмат сафарига юборилган шахсларнинг чет элда ишлаган даврини меҳнат стажига киритиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
(40-модда Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 4 декабрдаги ЎРҚ-379-сонли Қонунига асосан учинчи қисм билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2014 й., 49-сон, 579-модда)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 13 октябрдаги 592-сон қарори билан тасдиқланган Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом 41-бандининг ўн саккизинчи хатбошиси.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Чет эл фуқароларига ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга чет элдаги иши Ўзбекистон Республикасида ишланганига тўғри келадиган стажнинг 1/3 ҳиссасидан ошмаган миқдорда, стажга қўшилади.
(40-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 5 январдаги ЎРҚ-318-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 1-сон, 4-модда)
41-модда. Имтиёзли шартларда пенсия тайинлашда иш стажини ўзаро ҳисобга олиш хусусиятлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Имтиёзли шартларда пенсия тайинлашда, башарти, ҳисобга ўтадиган ишлар айни шундай ёки нисбатан имтиёзлироқ шартларда пенсия олиш ҳуқуқини берган тақдирда, 1, 2 ва 3-сонли рўйхатларда назарда тутилган иш даврлари ўзаро ҳисобга олинади.
(41-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 26 октябрдаги ЎРҚ-795-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.10.2022 й., 03/22/795/0963-сон)
42-модда. Иш стажини тасдиқлаш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
Меҳнат дафтарчаси (электрон меҳнат дафтарчаси) иш стажини тасдиқловчи асосий ҳужжат ҳисобланади.
2005 йил 1 январдан аввалги даврлар учун иш стажи шахснинг меҳнат дафтарчасидаги (электрон меҳнат дафтарчасидаги) мавжуд ёзувлар асосида, тасдиқловчи ҳужжатлар талаб этилмасдан белгиланади.
Меҳнат дафтарчаси (электрон меҳнат дафтарчаси) ёки унда тегишли ёзувлар мавжуд бўлмаган тақдирда иш стажини тасдиқлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
(42-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 29 октябрдаги ЎРҚ-726-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.10.2021 й., 03/21/726/1001-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 13 октябрдаги 592-сон қарори билан тасдиқланган Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 56-банди.
VII БОБ. ПЕНСИЯЛАР ТАЙИНЛАШ
Олдинги таҳрирга қаранг.
43-модда. Пенсия тайинлашни сўраб мурожаат этиш тартиби
Фуқаро ёки унинг қонуний вакили пенсия тайинлашни сўраб ўз танловига кўра қуйидаги усуллардан бирини қўллаган ҳолда мурожаат қилиш ҳуқуқига эга:
Олдинги таҳрирга қаранг.
доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимига ариза билан;
(43-модда биринчи қисмининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 19 майдаги ЎРҚ-1066-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.05.2025 й., 03/25/1066/0454-сон)
яшаш жойидан қатъи назар, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги давлат хизматлари марказида сўровнома тўлдирган ҳолда;
Ўзбекистон Республикасининг Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали сўровнома тўлдирган ҳолда.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Манзил-колонияларда жазони ўтаётган озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахслар пенсия тайинлашни сўраб ариза билан манзил-колония жойлашган ердаги Пенсия жамғармасининг бевосита туман (шаҳар) бўлимига ёки сўровнома тўлдирган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги давлат хизматлари марказлари орқали мурожаат этиши мумкин.
(43-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 19 майдаги ЎРҚ-1066-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.05.2025 й., 03/25/1066/0454-сон)
Пенсия тайинлашни сўраб мурожаат этилганда шахснинг пенсияга бўлган ҳуқуқи ушбу Қонунда белгиланган шартларга ва нормаларга мувофиқ ахборот тизимларидан олинган маълумотларга асосан аниқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Пенсия жамғармасининг бўлимлари пенсияларни тайинлаш масалалари юзасидан тушунтиришлар ва маълумотлар бериши, шунингдек аризачига зарур ҳужжатларни олишида кўмаклашиши шарт.
(43-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 19 майдаги ЎРҚ-1066-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.05.2025 й., 03/25/1066/0454-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Пенсия жамғармаси бўлимлари корхоналардан, ташкилотлардан ва айрим шахслардан тегишли ҳужжатларни талаб қилиб олиш, зарур ҳолларда эса, уларнинг берилиши асослилигини текшириш ҳуқуқига эга.
(43-модданинг бешинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 19 майдаги ЎРҚ-1066-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.05.2025 й., 03/25/1066/0454-сон)
Корхоналар ва ташкилотлар пенсия учун (пенсия қайта ҳисоб-китоб қилиниши учун) ҳужжатларни ўз вақтида тақдим этмаслик ёки ишончсиз маълумотлари бўлган ҳужжатларни тақдим этиш оқибатида пенсионерга етказилган зарар учун унинг олдида қонунчиликда белгиланганидек жавобгар бўлади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Корхона, ташкилот ёки пенсионер томонидан ишончсиз маълумотлар кўрсатилган ҳужжатлар тақдим этилганлиги оқибатида давлатга зарар етказилган тақдирда, етказилган зарарнинг ўрни Пенсия жамғармасига қопланади. Бунда корхона ёки ташкилот томонидан етказилган зарарнинг ўрни Пенсия жамғармаси бўлимидан тегишли хабарнома олинган кундан эътиборан бир ой ичида, пенсионер томонидан етказилган зарарнинг ўрни эса ушбу Қонуннинг 65-моддасида назарда тутилган тартибда қопланади.
(43-модданинг еттинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 19 майдаги ЎРҚ-1066-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.05.2025 й., 03/25/1066/0454-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
431-модда. Фуқаронинг мурожаатини талаб этмаган холда (проактив шаклда) пенсия тайинлаш тартиби
Ушбу Қонуннинг 7-моддасида назарда тутилган пенсия ёшига тўлган фуқароларга ёшга доир пенсия улардан мурожаат талаб этилмаган ҳолда (проактив шаклда) тайинланади. Бунда фуқаронинг ёшга доир пенсияга бўлган ҳуқуқи ушбу Қонунда белгиланган шартлар ва нормаларга мувофиқ ахборот тизимларидан олинган маълумотларга асосан аниқланади. Фуқаронинг пенсияга бўлган ҳуқуқини аниқлашда пенсиянинг миқдори ҳисоб-китоб қилинади ва пенсия тайинланади.
Агар фуқаро унинг мурожаатисиз (проактив шаклда) тайинланган пенсия миқдоридан норози бўлса ёки меҳнат фаолиятини давом эттириш ва кейинчалик ёшга доир пенсияга чиқиш истагини билдирса, у тайинланган ёшга доир пенсияни рад этиш ҳуқуқига эга. Бунда фуқаро хабарномани олган кундан эътиборан ўн кун ичида Пенсия жамғармаси бўлимига ариза билан ёхуд Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги давлат хизматлари маркази ёки Ўзбекистон Республикасининг Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали сўровнома тўлдирилган ҳолда мурожаат қилиши керак.
Фуқаронинг мурожаатини талаб этмаган ҳолда (проактив шаклда) пенсия тайинлашнинг имкони бўлмаган ҳолларда, пенсия фуқаронинг мурожаатига асосан тайинланади.
(431-модда Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 19 майдаги ЎРҚ-1066-сонли Қонунига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.05.2025 й., 03/25/1066/0454-сон)
44-модда. Пенсия тайинловчи органлар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Пенсияларни Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари тайинлайди.
(44-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 19 майдаги ЎРҚ-1066-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.05.2025 й., 03/25/1066/0454-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
45-модда. Пенсия тайинлаш тўғрисидаги ҳужжатларни ва маълумотларни кўриб чиқиш муддатлари
Пенсия тайинлаш тўғрисидаги ариза ва сўровнома келиб тушган кундан эътиборан ўн кундан кечиктирмасдан кўриб чиқилади.
Пенсияни фуқаронинг мурожаатини талаб этмаган ҳолда (проактив шаклда) тайинлаш тўғрисидаги масала фуқаро ушбу Қонуннинг7-моддасида назарда тутилган пенсия ёшига тўлган куннинг ўзида кўриб чиқилади.
Пенсия тайинланган тақдирда, Пенсия жамғармаси бўлими пенсия тайинланган куннинг ўзида пенсионерга пенсиянинг тури, миқдори ва пенсия тайинлаш муддати тўғрисида хабарнома юборади.
Фуқаронинг мурожаатини талаб этмаган ҳолда (проактив шаклда) пенсия тайинлаш рад этилганда Пенсия жамғармаси бўлими шу куннинг ўзида фуқарога пенсия тайинлаш рад этилганлиги тўғрисида рад этиш сабабларини ва шикоят бериш тартибини кўрсатган ҳолда хабарнома юборади.
Пенсия тайинлаш рад этилган тақдирда Пенсия жамғармаси бўлими тегишли қарор чиқарилганидан кейин беш кундан кечиктирмай аризачига пенсия тайинлаш рад этилганлиги тўғрисида рад этиш сабабларини ва шикоят бериш тартибини кўрсатган ҳолда хабарнома беради ёки жўнатади ҳамда бир вақтнинг ўзида барча ҳужжатларни қайтаради.
Агар пенсия тайинлаш тўғрисидаги мурожаат Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги давлат хизматлари марказлари ёки Ўзбекистон Республикасининг Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали, сўровнома тўлдирган ҳолда берилган бўлса, пенсия тайинлаш рад этилганлиги тўғрисида қарор чиқарилган куннинг ўзида Пенсия жамғармаси бўлими мурожаат қилган шахсга пенсия тайинлаш рад этилганлиги ҳақида рад этиш сабабларини ва шикоят бериш тартибини кўрсатган ҳолда хабар юборади.
(45-модда Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 19 майдаги ЎРҚ-1066-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.05.2025 й., 03/25/1066/0454-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
46-модда. Пенсия тайинлашни сўраб мурожаат этилган кун
Ариза қабул қилиб олинган кун ёки сўровнома келиб тушган кун пенсия тайинлашни сўраб мурожаат этилган кун деб ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Аризага барча зарур ҳужжатлар илова қилинмаган ёки ахборот тизимларида зарур маълумотлар мавжуд бўлмаган ҳолларда, Пенсия жамғармаси бўлими мурожаатчига қўшимча равишда қайси ҳужжатлар ёки маълумотлар тақдим этилиши кераклиги ҳақида хабар қилади. Башарти улар қўшимча ҳужжатлар ёки маълумотлар тақдим этилиши зарурлиги ҳақидаги хабарнома олинган кундан эътиборан уч ой ичида тақдим этилса, пенсия тайинланиши тўғрисидаги ариза ёки сўровнома қабул қилинган кун пенсия тайинлашни сўраб мурожаат этилган кун деб ҳисобланади.
(46-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 19 майдаги ЎРҚ-1066-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.05.2025 й., 03/25/1066/0454-сон)
47-модда. Пенсиялар тайинлаш муддатлари
Пенсиялар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
а) ёшга доир пенсия — агар пенсия олиш ҳуқуқи пайдо бўлган кундан бошлаб олтмиш кун ичида уни сўраб мурожаат этилган бўлса, пенсия ёшига тўлган кундан эътиборан тайинланади. Ушбу пенсия умрбод тайинланади;
(47-модданинг биринчи қисми «а» банди Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 27 декабрдаги ЎРҚ-417-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 52-сон, 598-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
б) ногиронлик пенсияси — агар ногиронлик белгиланган кундан эътиборан олтмиш кундан кечиктирмай пенсия сўраб мурожаат этилган бўлса, тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари ногиронликни белгилаган кундан эътиборан тайинланади. Ушбу пенсия бутун ногиронлик даври учун тайинланади. Ногиронлиги бўлган 60 ёшдан ошган эркакларга ва 55 ёшдан ошган аёлларга — ногиронлик пенсиялари умрбод тайинланади. Ушбу ногиронлиги бўлган шахсларни қайта тиббий кўрикдан ўтказиш фақат уларнинг аризасига биноан амалга оширилади;
(47-модданинг биринчи қисми «б» кичик банди Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 17 майдаги ЎРҚ-770-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.05.2022 й., 03/22/770/0424-сон)
в) боқувчисини йўқотганлик пенсияси — пенсия олиш ҳуқуқи пайдо бўлган кундан бошлаб, лекин пенсия тайинланиши учун мурожаат этишдан олдинги 6 ойдан ошмаган муддатдан эътиборан тайинланади. Пенсия ушбу Қонуннинг 19-моддасига мувофиқ марҳумнинг оила аъзоси меҳнатга қобилиятсиз деб ҳисобланган бутун давр учун, оиланинг: эркаклар — 60 ёшга, аёллар — 55 ёшга тўлган аъзолари учун эса — умрбод тайинланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида белгиланган тартибда карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлиши ва тарқалиши муносабати билан чекловчи чоралар (карантин) жорий этилганда, агар фуқаролар чекловчи чоралар (карантин) даврида ёки улар тугатилгандан кейин пенсия тайинлашни сўраб бир ой ичида мурожаат қилган бўлса, уларга пенсия уни олиш ҳуқуқи юзага келган кундан эътиборан тайинланади.
(47-модда Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 9 февралдаги ЎРҚ-752-сонли Қонунига асосан иккинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.02.2022 й., 03/22/752/0113-сон)
Бошқа барча ҳолларда пенсия мурожаат этилган кундан эътиборан тайинланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушбу Қонун 431-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган ҳолларда, пенсия пенсия ёшига етган кундан эътиборан тайинланади. Ушбу Қонуннинг 431-моддасига асосан тайинланган пенсияни рад этган фуқаро пенсия тайинлашни сўраб такроран мурожаат қилганда пенсия тайинлаш муддати ушбу моддада назарда тутилган тартибда белгиланади.
(47-модда Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 19 майдаги ЎРҚ-1066-сонли Қонунига асосан тўртинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.05.2025 й., 03/25/1066/0454-сон)
Бир пенсиядан бошқасига ўтказиш пенсионер тегишли ариза ва барча зарур ҳужжатлар билан мурожаат этган ойдан кейинги ойнинг биринчи кунидан эътиборан амалга оширилади.
48-модда. Пенсия тайинлаш тўғрисидаги қарор устидан шикоят қилиш
Пенсия тайинлаш тўғрисидаги қарор устидан шикоят туман (шаҳар) судига берилиши мумкин.
VIII БОБ. ПЕНСИЯЛАРНИ ҚАЙТА ҲИСОБЛАШ
49-модда. Пенсияларни қайта ҳисоблаш шартлари
Пенсияларни қайта ҳисоблаш:
пенсионер пенсия миқдорига таъсир кўрсатувчи (пенсия тайинланишигача бўлган иш стажи ва иш ҳақи тўғрисидаги ҳамда бошқа) қўшимча ҳужжатларни тақдим этган тақдирда;
ногиронлик гуруҳи ўзгарганда;
боқувчисини йўқотганлик пенсияси оладиган оила аъзолари сони ўзгарганда;
Олдинги таҳрирга қаранг.
пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорлари ўзгарган тақдирда;
(49-модда биринчи қисмининг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(49-модда биринчи қисмининг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 22 декабрдаги ЎРҚ-272-сонли Қонуни билан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 51-сон, 483-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
ёшга доир энг кам пенсия миқдори ўзгарганда;
даромадлар индексация қилинган тақдирда амалга оширилади. Бунда пенсия миқдори йил давомида товарлар ва хизматларнинг истеъмол нархлари (тарифлари) индекси (инфляция) даражасининг ўсиш суръатлари ҳисобга олинган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатларига асосан индексация қилинади (оширилади).
(49-модда биринчи қисмининг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 18 мартдаги ЎРҚ-922-сонли Қонунига асосан олтинчи ва еттинчи хатбошилар билан алмаштирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.03.2024 й., 03/24/922/0224-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
I ва II гуруҳ ногиронлик пенсияси тайинланганидан кейин камида 1 йил иш стажига эга бўлса, фуқаронинг аризаси асосида иш стажи ва иш ҳақи инобатга олинган ҳолда пенсия ҳар икки йилда бир маротаба қайта ҳисоблаб чиқилади. Бунда пенсияни қайта ҳисоблаш фуқаро пенсия миқдорини қайта ҳисоблаш учун мурожаат қилган санадаги ушбу Қонуннинг 17-моддасида кўрсатилган ёшга нисбатан талаб қилинган иш стажидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади.
(49-модда Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 26 октябрдаги ЎРҚ-795-сонли Қонунига асосан иккинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.10.2022 й., 03/22/795/0963-сон — 2023 йил 1 январдан кучга киради)
Пенсионерлар пенсияни қайта ҳисоблаш учун ана шундай ҳуқуқ пайдо бўлганидан кейин исталган вақтда мурожаат этишлари мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(50-модда Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 22 декабрдаги ЎРҚ-272-сонли Қонуни билан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 51-сон, 483-модда)
51-модда. Тайинланган пенсияни қайта ҳисоблаш муддатлари
Пенсияни ошириш ҳуқуқи пайдо бўлганида тайинланган пенсияни қайта ҳисоблаш пенсионер пенсияни қайта ҳисоблаш учун мурожаат этган ойдан кейинги ойнинг биринчи кунидан бошлаб амалга оширилади.
Пенсия миқдорини камайтиришга сабаб бўладиган ҳолатлар вужудга келган тақдирда қайта ҳисоблаш ана шу ҳолатлар пайдо бўлган ойдан кейинги ойнинг биринчи кунидан бошлаб амалга оширилади.
IХ БОБ. ПЕНСИЯЛАР ТЎЛАШ
Олдинги таҳрирга қаранг.
52-модда. Пенсионерларга пенсияларни тўлаш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Пенсионерларга пенсиялар уларнинг танловига кўра доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари томонидан зиммасига пенсияни етказиб бериш (топшириш) юклатилган ташкилот ва тижорат банкининг филиаллари орқали тўланади.
(52-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 19 майдаги ЎРҚ-1066-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.05.2025 й., 03/25/1066/0454-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(53-модда Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 9 февралдаги ЎРҚ-752-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.02.2022 й., 03/22/752/0113-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
531-модда. Озодликдан маҳрум этилган шахсларга пенсиялар тўлаш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Манзил-колонияларда жазони ўтаётган, озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларга пенсиялар тўлаш манзил-колония жойлашган ердаги Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари томонидан тегишли пенсиялар суммаларини маҳкумларнинг шахсий ҳисобварақларига ўтказиш орқали амалга оширилади.
(531-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 19 майдаги ЎРҚ-1066-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.05.2025 й., 03/25/1066/0454-сон)
54-модда. Меҳнат қобилияти тикланганда пенсияларни тўлаш муддати
Қайта кўрикдан ўтказилган шахс меҳнатга қобилиятли деб тан олинган тақдирда пенсия уни меҳнатга қобилиятли деб топилган ойнинг охиригача, лекин ногиронлик белгилаб қўйилган кунгача бўлган муддатга тўланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
55-модда. Ногиронлик даврида танаффуслар бўлганда пенсия тўлашни қайта тиклаш шартлари
Агар ногиронлиги бўлган шахс узрсиз сабабга кўра белгиланган муддатда қайта кўрикдан ўтиш учун тиббий-ижтимоий эксперт комиссиясига бормаган бўлса, унга пенсия тўлаш тўхтатиб турилади, у яна ногиронлиги бўлган шахс деб тан олинган тақдирда эса тўхтатиб турилган кундан эътиборан, лекин кўпи билан бир ой олдин пенсияни тўлаш қайта тикланади.
Қайта кўрикдан ўтиш муддати узрли сабабга кўра ўтказиб юборилганда, агар тиббий-ижтимоий эксперт комиссияси уни ана шу даврда ногиронлиги бўлган шахс деб топса, пенсия тўлаш тўлов тўхтатиб турилган кундан эътиборан то қайта кўрикдан ўтиш кунигача, лекин кўпи билан уч йил учун амалга оширилади. Бунда, агар ногиронлиги бўлган шахс қайта кўрикдан ўтказиш чоғида ногиронликнинг бошқа гуруҳига (юқори ёки паст гуруҳга) ўтказилган бўлса, пенсия кўрсатиб ўтилган вақт учун аввалги гуруҳ бўйича тўланади.
Агар умумий касаллик оқибатида меҳнат қобилиятини йўқотган ногиронлиги бўлган шахсга меҳнат қобилияти тикланганлиги сабабли пенсия тўлаш тўхтатилган ёки у қайта кўрикдан ўтиш учун узрсиз сабабларга кўра келмаганлиги оқибатида тўхтатиб турилган бўлса, кейинчалик у яна ногиронлиги бўлган шахс деб тан олинган тақдирда, башарти пенсияни тўлаш тўхтатилганидан кейин беш йилдан ортиқ вақт ўтмаган бўлса, илгари тайинланган пенсияни тўлаш ногиронлик белгиланган кундан эътиборан янгитдан қайта тикланади. Агар беш йилдан ортиқ вақт ўтган бўлса, пенсия умумий асосларда янгитдан тайинланади.
(55-модда Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 17 майдаги ЎРҚ-770-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.05.2022 й., 03/22/770/0424-сон)
56-модда. Тўлиқ давлат таъминотида турган болаларга боқувчисини йўқотганлик пенсияси тўлаш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Чин етим болаларга тўлиқ давлат таъминотида турган даврида пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 100 фоизи миқдорида пенсия тўланади.
(56-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ота-онасининг биридан ажралган ва тўлиқ давлат таъминотида турган болаларга пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 50 фоизи миқдорида пенсия тўланади.
(56-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-586-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Шу даврдаги тўланиши лозим бўлган пенсия пули боланинг номига тижорат банкида очилган депозит ҳисобварағига ўтказиб қўйилади.
(56-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 25 апрелдаги ЎРҚ-405-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 173-модда)
57-модда. Боқувчисини йўқотганлик пенсиялари тўлаш муддати
Боқувчисини йўқотганлик пенсияси тўлашни тўхтатишга сабаб бўлувчи ҳолатлар пайдо бўлганида пенсияни тўлаш ана шундай ҳолат пайдо бўлгандан кейинги ойнинг биринчи кунидан бошлаб тўхтатилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
58-модда. Пенсия тўланишига таъсир кўрсатувчи шарт-шароитлар ўзгарганлиги тўғрисида пенсионернинг Пенсия жамғармаси бўлимини хабардор қилиш мажбурияти
(58-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 19 майдаги ЎРҚ-1066-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.05.2025 й., 03/25/1066/0454-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Меҳнатга қобилиятсиз оила аъзолари учун боқувчисини йўқотганлик пенсиясини олаётган пенсионер оиланинг пенсия тўланаётган аъзолари таркибидаги ўзгаришлар тўғрисида, улар ўқишни тўхтатганлиги ҳақида, шунингдек тўлиқ давлат таъминотига ўтказилганлиги тўғрисида Пенсия жамғармаси бўлимини хабардор қилиши шарт.
(58-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 19 майдаги ЎРҚ-1066-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.05.2025 й., 03/25/1066/0454-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(58-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 9 февралдаги ЎРҚ-752-сонли Қонунига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.02.2022 й., 03/22/752/0113-сон)
59-модда. Ўтган давр учун пенсия тўлаш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Пенсионерга ҳисоблаб чиқариб қўйилган, лекин унинг томонидан ўз вақтида талаб қилиб олинмаган пенсия пули пенсияни олиш мақсадида мурожаат этилганидан олдинги йигирма тўрт ойдан ошмаган давр учун тўланади.
(59-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 18 мартдаги ЎРҚ-922-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.03.2024 й., 03/24/922/0224-сон — 2024 йил 1 январдан эътиборан юзага келган муносабатларга нисбатан ҳам татбиқ этилади)
Пенсияни тайинловчи ёки тўловчи органнинг айби билан ўз вақтида олинмай қолган пенсия пули ўтган давр учун муддати чекланмаган ҳолда тўланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
60-модда. Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказларида яшовчи пенсионерларга пенсиялар тўлаш
Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказларида яшовчи ёлғиз пенсионерларга пенсия ва уларнинг таъминоти учун сарф-харажат ўртасидаги фарқ тўланади, лекин тайинланган пенсиянинг камида 20 фоизи тўланади. Руҳий ҳолати бузилган шахслар учун ижтимоий кўллаб-қувватлаш марказларида яшовчи пенсионерларга пенсия тўланмайди.
(60-модда Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 19 майдаги ЎРҚ-1066-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.05.2025 й., 03/25/1066/0454-сон)
61-модда. Стационар даволанишда бўлинган даврда пенсия тўлаш
Пенсионернинг стационар даволанишда бўлган даври учун пенсия тўлиқ тўланади.
62-модда. Озодликдан маҳрум қилинган давр учун пенсия тўлашни тўхтатиб қўйиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Пенсионер озодликдан маҳрум қилинган тақдирда тайинланган пенсияни тўлаш озодликдан маҳрум қилинган давр учун тўхтатиб қўйилади бундан манзил-колонияларда жазони ўтаётган шахслар мустасно.
(62-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 28 августдаги ЎРҚ-558-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.08.2019 й., 03/19/558/3662-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
63-модда. Пенсионернинг вафоти муносабати билан олинмай қолган пенсияни тўлаш
(63-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 19 майдаги ЎРҚ-1066-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.05.2025 й., 03/25/1066/0454-сон)
Пенсионер олиши лозим бўлган ва унинг вафоти муносабати билан олинмай қолган пенсия пули мерос таркибига киритилмасдан боқувчисини йўқотганлик пенсияси билан таъминланадиган шахслар (19, 20-моддалар) доирасига кирувчи оила аъзоларига тўланади. Ота-онаси, эри (хотини), шунингдек пенсионер билан у вафот этган кунигача биргаликда яшаб турган оила аъзолари бу пулни, улар боқувчисини йўқотганлик пенсияси билан таъминланадиганлар доирасига кирмаганлари тақдирида ҳам олиш ҳуқуқига эга бўладилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Пенсионер вафот этган ой учун олинмай қолган пенсия пули кўрсатиб ўтилган оила аъзоларига ушбу ой учун тўлиқ тўланади.
(63-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 29 октябрдаги ЎРҚ-726-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.10.2021 й., 03/21/726/1001-сон)
Оиланинг бир неча аъзоси мурожаат этган тақдирда пенсиянинг уларга тегишли суммаси уларнинг ўртасида тенг тақсимланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(63-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 19 майдаги ЎРҚ-1066-сонли Қонунига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.05.2025 й., 03/25/1066/0454-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Пенсионернинг вафоти муносабати билан олинмай қолган пенсия пули пенсионер вафот этганидан кейин олтмиш кун ичида уни олиш учун мурожаат этилган тақдирда тўланади.
(63-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 19 майдаги ЎРҚ-1066-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.05.2025 й., 03/25/1066/0454-сон)
64-модда. Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан чиқиб кетган фуқароларга пенсиялар тўлаш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Чет элга доимий яшаш учун чиқиб кетишдан олдинроқ тайинланган пенсиялар Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимига чиқиб кетиш тўғрисида ариза берилган кундаги ҳолатга кўра пенсия миқдори ҳисобидан чет элга чиқиб кетиш олдидан 6 ой аввал тўланади.
(64-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 19 майдаги ЎРҚ-1066-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.05.2025 й., 03/25/1066/0454-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бу фуқароларнинг чет элда бўлган вақти учун, меҳнатда майибланиш ёки касб касаллиги оқибатида тайинланган пенсияларгина тўланади.
(64-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 5 январдаги ЎРҚ-318-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 1-сон, 4-модда)
65-модда. Пенсиялардан чегирмалар
Пенсиялардан чегирмалар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
а) суднинг ҳал қилув қарорлари, ажримлари, қарорлари ва ҳукмлари (мулкий ундиришлар борасида), нотариал идораларнинг ижро варақалари ҳамда Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига мувофиқ ижроси суд ҳал қилув қарорларини ижро этиш учун белгиланган тартибда амалга ошириладиган бошқа ҳал қилув қарорлари ва қарорлар асосида;
(65-модда биринчи қисмининг «а» банди Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
 LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонунининг 7-боби (64 — 70-моддалар)га қаранг. («Қарздорнинг иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларга нисбатан ундирув»).
Олдинги таҳрирга қаранг.
б) Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимининг қарорига биноан — пенсионерга унинг томонидан қилинган суиистеъмолликлар оқибатида (қасддан нотўғри ҳужжатларни тақдим этиш, боқувчисини йўқотганлик пенсияси тайинланган оила аъзолари таркибидаги ўзгаришлар ҳақида маълумотлар тақдим этмаслик натижасида) ёхуд ҳисоблашдаги ёки бошқа техник хато оқибатида пенсия миқдоридан ортиқча пуллар тўланган тақдирда қилиниши мумкин.
(65-модда биринчи қисмининг «б» банди Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 19 майдаги ЎРҚ-1066-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.05.2025 й., 03/25/1066/0454-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Текшириш (ўрганиш) ўтказиш бошланган санадан аввалги уч йил ва ундан ортиқ даврда тайинланган ва (ёки) қўшимча тақдим этилган ҳужжатларга биноан қайта ҳисобланган пенсияларнинг текширилишига (ўрганилишига) ҳамда улар бўйича тўланган ортиқча суммаларнинг ушлаб қолинишига (ундирилишига) йўл қўйилмайди.
(65-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 29 октябрдаги ЎРҚ-726-сонли Қонунига асосан иккинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.10.2021 й., 03/21/726/1001-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Пенсионер Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимининг пенсиядан ортиқча тўланган суммаларни ушлаб қолиш тўғрисидаги қароридан норози бўлган тақдирда, аниқланган қарздорлик суд тартибида ундирилади.
(65-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 19 майдаги ЎРҚ-1066-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.05.2025 й., 03/25/1066/0454-сон)
Пенсиялардан юқорида кўрсатиб ўтилганидан ташқари бошқа ҳеч қандай чегирмалар қилиш мумкин эмас.
Пенсиядан чегирмалар қилиш миқдори пенсионерга тўланиши лозим бўлган пулдан ҳисоблаб чиқарилади.
Ҳар ойлик чегирмалар миқдори пенсиянинг 50 фоизидан ошиши мумкин эмас.
Ортиқча тўланган пенсия пули бўйича қарздорлик тўлиқ узилгунга қадар пенсия тўлаш тўхтатилган ҳолларда (масалан, меҳнат қобилияти тикланганлиги туфайли) қолган қарз суд тартибида ундирилади.
66-модда. Пенсиялар тўлаш учун ажратиладиган маблағлар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ушбу Қонунга мувофиқ тайинланган пенсияларни тўлаш Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. Пенсия жамғармасини шакллантириш тартиби Ўзбекистон Республикасининг қонунчилиги билан белгиланади. Пенсияларни тўлаш учун Пенсия жамғармасига Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан трансфертлар ажратилиши мумкин.
(66-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 19 майдаги ЎРҚ-1066-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.05.2025 й., 03/25/1066/0454-сон)
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 19 февралдаги 30-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси тўғрисида»ги Низом.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мулкчилик шаклидан қатъи назар, корхоналар ва ташкилотлар:
боқувчисини йўқотганлик учун, шунингдек ходимнинг меҳнат вазифаларини бажариши билан боғлиқ ҳолда меҳнатда майибланганлиги ёки касб касаллигига учраганлиги оқибатидаги ногиронлик учун;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ходим ушбу Қонуннинг 7-моддасида назарда тутилган пенсия ёшига тўлгунига қадар мазкур Қонун 12-моддасининг «б» бандига мувофиқ тайинланган пенсияларни тўлаш харажатларининг ўрнини қопловчи пулни иш ҳақи тўлашга мўлжалланган маблағлар ҳисобидан Пенсия жамғармасига ўтказади.
(66-модда иккинчи қисмининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 19 майдаги ЎРҚ-1066-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.05.2025 й., 03/25/1066/0454-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Пенсионер ушбу Қонуннинг 7-моддасида назарда тутилган ёшга тўлгунига қадар ушбу Қонуннинг 14-моддасига мувофиқ тайинланган пенсияларни тўлаш Пенсия жамғармасига ажратиладиган Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
(66-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 19 майдаги ЎРҚ-1066-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.05.2025 й., 03/25/1066/0454-сон)
67-модда. Пенсияларни солиқлардан озод қилиш
Ушбу Қонунга мувофиқ тўланадиган пенсияларга солиқ солинмайди.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1993 йил 3 сентябрь,
938-XII-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 338-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 269-модда; 1997 й., 4-5-сон, 126-модда; 1998 й., 9-сон, 181-модда; 1999 й., 5-сон, 112-модда; 2001 й., 5-сон, 89-модда; 2002 й., 4-5-сон, 74-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 21-сон, 148-модда; 2007 й., 50-51-сон, 498-модда, 52-сон, 533-модда; 2008 й., 52-сон, 513-модда; 2010 й., 20-сон, 149-модда, 35-36-сон, 300-модда, 51-сон, 483-модда; 2012 й., 1-сон, 4-модда; 2013 й., 41-сон, 543-модда; 2014 й., 49-сон, 579-модда; 2016 й., 17-сон, 173-модда, 52-сон, 597-модда, 598-модда, Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.01.2018 й., 03/18/456/0512-сон, 17.10.2018 й., 03/18/500/2057-сон, 25.12.2018 й., 03/18/508/2365-сон; 23.05.2019 й., 03/19/540/3167-сон, 29.08.2019 й., 03/19/558/3662-сон, 13.09.2019 й., 03/19/567/3737-сон, 15.11.2019 й., 03/19/584/4025-сон, 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон; 09.11.2020 й., 03/20/646/1488-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон, 30.10.2021 й., 03/21/726/1001-сон; 10.02.2022 й., 03/22/752/0113-сон, 18.05.2022 й., 03/22/770/0424-сон, 20.09.2022 й., 03/22/791/0832-сон; 27.10.2022 й., 03/22/795/0963-сон; 16.02.2023 й., 03/23/817/0091-сон; 29.11.2023 й., 03/23/881/0906-сон; 19.03.2024 й., 03/24/922/0224-сон; 19.10.2024 й., 03/24/977/0831-сон; 20.05.2025 й., 03/25/1066/0454-сон)