toggle_night_mode
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2018 йил 13 апрелдаги ПФ-5415-сон Фармонига мувофиқ:
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
ҳуқуқ ижодкорлиги соҳасида ягона давлат сиёсатини юритиш;
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва улар лойиҳаларининг тартибга солиш таъсирини баҳолаш ҳамда коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш бўйича фаолиятни мувофиқлаштириш;
ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлаш;
ҳуқуқий тарғиботни амалга ошириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотларининг ҳуқуқий тарғибот соҳасидаги ишларини мувофиқлаштириш;
республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва уларнинг ҳудудий бўлинмалари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятида ҳуқуқни қўллаш амалиётини изчил ва бир хилда таъминлаш бўйича чораларни амалга ошириш, шунингдек ушбу давлат органлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига ягона ҳуқуқни қўллаш амалиётини шакллантиришда методик ёрдам кўрсатиш;
фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш бўйича чораларни амалга ошириш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларнинг ҳамда Ҳукумат қарорларининг ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш юзасидан соҳалар, ҳудудлар ва идоралар кесимида ўрганишларни олиб бориш ва жойлардаги ҳолат мониторингини юритиш;
(1-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 25 июлдаги ПФ-117-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2025 й., 06/25/117/0653-сон)
давлат бошқаруви тизимининг самарадорлигини илғор хорижий тажриба ва замонавий ривожланиш тенденциялари асосида таҳлил ва мониторинг қилиш;
давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизматлари фаолиятини мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва услубий кўмаклашиш, шунингдек қонунчилик ҳужжатларида белгиланган давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизмат кўрсатилишини таъминлаш;
нотариат, адвокатура ҳамда жисмоний ва юридик шахсларга ҳуқуқий хизмат кўрсатувчи бошқа тузилмаларнинг самарали фаолият кўрсатишини таъминлаш;
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича чораларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этиш;
нодавлат нотижорат ташкилотларнинг фаолиятини ривожлантириш соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш, уларнинг давлат органлари ва ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлигини ташкил қилишга кўмаклашиш;
маъмурий тартиб-таомиллар соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш;
жисмоний ва юридик шахсларга давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш;
ортиқча маъмурий тартиб-таомилларни бартараф этиш ҳисобига давлат хизматлари кўрсатиш тартибини такомиллаштириш, шунингдек идоралараро электрон ҳамкорликни ривожлантириш;
давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида, шу жумладан тегишли ахборот тизимлари, ресурслар ва маълумотлар базаларини жорий этиш бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотлар фаолиятини назорат қилиш ва самарадорлигини баҳолаш;
интеллектуал мулк соҳасида ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ҳамда ихтиролар, товар белгилари, муаллифлик ҳуқуқи ва бошқа интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни ҳимоя қилиш;
ихтиролар, фойдали моделлар, саноат намуналари, товар белгилари ва бошқа интеллектуал мулк объектларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш;
юридик кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил этиш, юриспруденция соҳасидаги фундаментал ва амалий тадқиқотларни амалга оширишни таъминлаш;
суд-экспертлик фаолиятини ривожлантиришнинг устувор йўналишларини ишлаб чиқиш, суд экспертларини тайёрлаш ва малакасини ошириш ишларини мувофиқлаштириш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
тўловга қобилиятсизлик соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш, шунингдек, бу соҳада давлат органлари ва ташкилотларининг фаолиятини мувофиқлаштириш;
тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомилларини ва иқтисодий ночор жисмоний ва юридик шахсларни молиявий соғломлаштириш чора-тадбирларини амалга ошириш учун зарур шарт-шароитларни яратишга кўмаклашиш, шунингдек, тўловга қобилиятсизлик жараёнларини тўлиқ рақамлаштириш, ортиқча бюрократик тартиб-таомилларни соддалаштириш;
жисмоний шахсларнинг тўловга қобилиятсизлиги ҳисоби ва таҳлилини юритиш;
суд бошқарувчилари фаолияти ташкил этилишини таъминлаш ва уларнинг фаолиятини назорат қилиш;
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 6 майдаги ПФ-78-сонли Фармонига асосан йигирма иккинчи — йигирма бешинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.05.2026 й., 06/26/78/0454-сон)
сиёсий-ҳуқуқий соҳага оид халқаро рейтинг ва индексларда Ўзбекистон Республикасининг кўрсаткичларини таҳлил қилиб бориш;
халқаро-ҳуқуқий ҳамкорликни йўлга қўйиш ва мустаҳкамлаш, халқаро шартномаларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш;
халқаро ва хорижий ташкилотларда Ўзбекистон Республикаси манфаатларининг ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш;
давлат органлари ва ташкилотларининг Тадбиркорлик соҳасидаги мажбурий талаблар ягона электрон реестрини юритиш билан боғлиқ фаолиятини мувофиқлаштириш;
архив иши ва иш юритиш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотларининг ушбу соҳадаги ишларини мувофиқлаштириш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг йигирма еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 19 январдаги ПҚ-14-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.01.2026 й., 07/26/14/0053-сон)
2. Қуйидагилар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 17 мартдаги ПФ-89-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.03.2022 й., 06/22/89/0227-сон)
б) Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий ахборот билан таъминлаш маркази ва «Адолат» нашриёти негизида:
давлат унитар корхонаси шаклидаги Адлия органлари ва муассасаларида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази (кейинги ўринларда АКТРМ деб юритилади);
Олдинги таҳрирга қаранг.
давлат муассасаси шаклидаги «Адолат» миллий ҳуқуқий ахборот маркази (кейинги ўринларда «Адолат» маркази деб юритилади) ташкил қилинсин.
(2-банд «б» кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 майдаги ПФ-80-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.05.2024 й., 06/24/80/0364-сон)
Белгилаб қўйилсинки, АКТРМ ва «Адолат» маркази фаолиятини молиялаштириш товарлар (хизматлар, ишлар)ни реализация қилишдан олинган даромадлар, бюджетдан ташқари Адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг бюджетдан ташқари бошқа маблағлари, шунингдек қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Адлия органлари ва муассасаларига АКТРМ ва «Адолат» маркази билан тендер (танлов) савдоларини ўтказмасдан хизматлар кўрсатиш (ишлар бажариш) бўйича шартномалар тузишга рухсат этилсин.
(2-банд «б» кичик бандининг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 майдаги ПФ-80-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.05.2024 й., 06/24/80/0364-сон)
3. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Адлия вазирлиги, «Ўзархив» агентлиги ҳамда Тўловга қобилиятсизлик ишлари агентлигининг ташкилий тузилмалари , ва 1в-иловаларга мувофиқ;
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 6 майдаги ПФ-78-сонли Фармонига асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.05.2026 й., 06/26/78/0454-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 майдаги ПФ-80-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.05.2024 й., 06/24/80/0364-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 майдаги ПФ-80-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.05.2024 й., 06/24/80/0364-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 майдаги ПФ-80-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.05.2024 й., 06/24/80/0364-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 майдаги ПФ-80-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.05.2024 й., 06/24/80/0364-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 майдаги ПФ-80-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.05.2024 й., 06/24/80/0364-сон)
Адлия органлари ва муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш ва самарадорлигини таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар 8-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг тўққизинчи — ўн иккинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 17 мартдаги ПФ-89-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.03.2022 й., 06/22/89/0227-сон)
4. 2018 йил 1 майдан бошлаб шундай тартиб жорий этилсинки, унга кўра:
Олдинги таҳрирга қаранг.
муҳим иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий аҳамиятга эга норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари, қоида тариқасида, лойиҳани ишлаб чиқувчи ташкилотлар томонидан Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига (regulation.gov.uz) жамоатчилик муҳокамаси ўтказилиши учун жойлаштирилиши лозим;
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 17 мартдаги ПФ-89-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.03.2022 й., 06/22/89/0227-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 25 октябрдаги ПФ-168-сонли Фармонига асосан чиқарилган)
ҳуқуқий экспертиза якуни бўйича ҳудудий адлия органларининг ижобий хулосаси мавжудлиги маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилишнинг мажбурий шарти ҳисобланади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан ҳуқуқий экспертизадан улар манфаатдор ташкилотлар билан келишилганидан сўнг, шунингдек такроран — Вазирлар Маҳкамаси ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси таркибий бўлинмаларида уларнинг концептуал қоидалари ўзгартирилганида ўтказилади;
(4-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 майдаги ПФ-80-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.05.2024 й., 06/24/80/0364-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
вазирликлар ва идоралар агар қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари билан уларга тегишли ҳужжатни қабул қилиш ёки аниқ ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солиш бўйича ваколат берилган бўлса, идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилишлари мумкин.
(4-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 майдаги ПФ-80-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.05.2024 й., 06/24/80/0364-сон)
5. Белгилансинки, 2019 йил 1 январдан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида 1993 йил 17 июнгача қабул қилинган ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтмаган умуммажбурий идоравий ҳужжатлар, шу жумладан собиқ СССРнинг идоравий ҳужжатлари ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда мазкур бандга мувофиқ ўз кучини йўқотаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ўрнига янгиларини ишлаб чиқиш бўйича чора-тадбирлар режаси лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузурида маслаҳат органи сифатида жамоатчилик асосида ишлайдиган, фаолияти фуқаролар, нодавлат нотижорат ташкилотлари, фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан очиқ мулоқотни ривожлантиришга қаратилган Жамоатчилик кенгаши тузилсин.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бир ой муддатда Жамоатчилик кенгаши таркибини ҳамда унга юклатилган вазифаларни самарали бажаришга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича «йўл харитаси»ни тасдиқласин.
7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Бош прокуратурасининг қуйидаги таклифлари маъқуллансин:
Олдинги таҳрирга қаранг.
а) 9-иловада келтирилган касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг юридик техникумларига (кейинги ўринларда юридик техникумлар деб юритилади) қуйидаги тартибни ўрнатган ҳолда айлантириш:
юридик техникумларнинг ўқув-методик жараёнини мувофиқлаштириш, уларга амалий ва ахборот-ресурслари жиҳатдан кўмаклашиш Тошкент давлат юридик университети (кейинги ўринларда ТДЮУ деб юритилади) томонидан, уларнинг фаолиятига раҳбарлик қилиш ва назоратни ташкил этиш ҳамда ташкилий-кадрлар базасини мустаҳкамлаш эса — ҳудудий адлия органлари томонидан амалга оширилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар юридик техникумларига директорлар раҳбарлик қилади ҳамда улар меҳнатига ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш Давлат бюджети ҳамда юридик техникумларнинг маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;
(7-банд «а» кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 майдаги ПФ-80-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.05.2024 й., 06/24/80/0364-сон)
юридик техникумларни зарур ўқув ва спорт ускуналари, компьютер техникаси ва ахборот-ресурс фондлари билан жиҳозлаш харажатлари таълимга ажратиладиган бюджет маблағлари, шунингдек Адлия вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
юридик техникумларга қабул қилиш ҳар бир ҳудуднинг «юриспруденция» йўналиши бўйича профессионал маълумотга эга бўлган кадрларга бўлган эҳтиёжини инобатга олган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан белгиланадиган квоталар, мутахассислик ва касблари бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан ўтказиладиган тест синовлари асосида амалга оширилади;
(7-банд «а» кичик бандининг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 майдаги ПФ-80-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.05.2024 й., 06/24/80/0364-сон)
2021/2022 ўқув йилидан бошлаб юридик техникумлари битирувчилари ТДЮУга ҳудудий адлия органларининг йўлланмалари бўйича кириш тест синовларисиз якка тартибдаги суҳбат ўтказиш орқали бакалаврларни тайёрлашнинг махсус уч йиллик дастури бўйича ва ўқишнинг тугашидан сўнг тақсимотга мувофиқ уч йил давомида узлуксиз ишлаб бериш мажбуриятини олган ҳолда киришга ҳақли;
қайта ташкил қилинаётган юридик коллежлар ва академик лицейнинг 3 курс ўқувчиларининг ўқиши уларни таълимнинг ўхшаш йўналишлари бўйича яқин жойлашган касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейнинг ўқувчилар контингентига қўшиш йўли билан ушбу таълим муассасаларида тамомланади;
(7-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 мартдаги ПФ-6184-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.03.2021 й., 06/21/6184/0192-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
б) ТДЮУ магистратурасига талабаларни тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиш параметрларини, магистратура мутахассисликларини университетнинг илмий-педагогик салоҳияти ва моддий-техник базаси имкониятларини ҳисобга олган ҳолда Адлия вазирлиги билан келишган ҳолда ТДЮУ томонидан белгилаш;
(7-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 апрелдаги ПФ-5987-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.04.2020 й., 06/20/5987/0521-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 апрелдаги ПФ-5987-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.04.2020 й., 06/20/5987/0521-сон)
г) ТДЮУнинг бошқарув ходимлари, профессор-ўқитувчилари, илмий, ўқув-ёрдамчи, техник ва хизмат кўрсатувчи ходимларига моддий рағбатлантириш махсус жамғармаси ҳисобидан ўрнатиладиган ҳар ойлик устамалар миқдорини икки бараварга ошириш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банднинг «д» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 майдаги ПФ-80-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.05.2024 й., 06/24/80/0364-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 майдаги ПФ-80-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.05.2024 й., 06/24/80/0364-сон)
9. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги:
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда 2018 йил 1 июлгача 9-иловага мувофиқ касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейни бино ва иншоотлари, моддий-техник воситалари, ўқув ускуналари ва бошқа мулклари билан бирга оператив бошқариш ҳуқуқи билан бепул топширсин, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги эса уларни қабул қилиб олсин;
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан биргаликда юридик коллежларга айланаётган касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейнинг бўшатилаётган педагог кадрларининг мутахассислигига мувофиқ ишга жойлаштирилишини таъминласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 майдаги ПФ-80-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.05.2024 й., 06/24/80/0364-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
11. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг қуйидагилар ҳақидаги таклифлари маъқуллансин:
давлат нотариал идоралари нотариуслари томонидан пуллик хизматлар кўрсатишдан ҳамда ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатларни амалга оширишдан келиб тушадиган маблағларнинг 80 фоизи миқдоригача қисмини давлат нотариал идоралари ходимларининг лавозим маошларига ҳар ойлик шахсий устама ҳақлари ўрнатишга йўналтириш;
нотариуслар томонидан ундириладиган давлат божи суммаларидан бюджетдан ташқари Адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш жамғармасига ажратмалар миқдорини 10 фоиз миқдорида белгилаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Адлия вазирига Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишган ҳолда нотариал ҳаракатларни амалга оширганлик учун давлат нотариал идоралари нотариуслари томонидан ундириладиган давлат божи суммаларидан ажратмалар ва давлат нотариал идоралари нотариуслари томонидан амалга ошириладиган ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар учун тушумлар ҳисобидан давлат нотариал идораларида қўшимча таржимон, оператор, курьер ва аҳолига нотариал ва у билан боғлиқ комплекс хизматларни кўрсатиш учун бошқа ишчилар штат бирлигини киритиш ҳуқуқи берилсин.
(11-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 майдаги ПФ-80-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.05.2024 й., 06/24/80/0364-сон)
12. Белгилансинки, 2018 йил 15 апрелдан:
адлия органлари ва муассасалари ходимларининг кўп йиллик хизматлари учун устамалар ва мартаба даражалари учун қўшимчалар миқдорлари прокуратура органлари ходимлари учун белгиланган миқдорларга тенглаштирилади;
Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлашнинг тасдиқланган разрядларига кўра адлия органлари ходимларининг лавозим маошини аниқлашда тариф коэффициентлари бир ярим баравар миқдорда қўлланилади;
адлия органлари ва муассасаларининг мартаба даражаларига эга бўлган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги марказий аппарати ходимларига, Қорақалпоғистон Республикаси адлия вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари бошлиқларига алоҳида меҳнат шароитлари учун лавозим маошига қонун ҳужжатларида белгиланган рағбатлантирувчи қўшимча ҳақ ва устамаларни ҳисоблашда лавозим маоши таркибига киритиладиган 50 фоиз миқдорида устама тўлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мазкур банднинг иккинчи хатбошисининг амал қилиши Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан лавозимга тайинланган ҳамда адлия органлари ва муассасаларининг мартаба даражаларига эга бўлган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бошқарув ходимларига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида амалда бўлган барча тўловлар сақланган ҳолда татбиқ қилинади.
(12-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 25 октябрдаги ПФ-168-сонли Фармони таҳририда)
Мазкур бандда назарда тутилган тадбирларни амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар:
адлия органлари ва муассасалари ходимлари учун — адлия органлари ва муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бошқарув ходимлари учун — Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан амалга оширилади.
(12-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 25 октябрдаги ПФ-168-сонли Фармони таҳририда)
 LexUZ шарҳи
12-бандга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 29 августдаги ПФ-5795-сонли Фармони билан ўзгартиришлар киритилган. Рус тили матнига қаранг.
13. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан биргаликда бир ойлик муддатда туманлар (шаҳарлар) адлия бўлимларининг жойлаштирилишини таъминласин.
14. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги:
икки ҳафталик муддатда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда мазкур қарорга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг харажатлар сметаси ва штатлар жадвалига ўзгартириш ва қўшимчалар киритсин;
бир ойлик муддатда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
икки ойлик муддатда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг юридик коллежлари ўқувчиларини Тошкент давлат юридик университетига қабул қилиш тартибини назарда тутувчи Ҳукумат қарорини киритсин.
15. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорлари 11-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
16. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Р.Р. Иноятов ва Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.К. Давлетов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2018 йил 13 апрель,
ПҚ-3666-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг (кейинги ўринларда — Вазирлик) мақоми, асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари, жавобгарлигини, фаолиятини ташкил этиш ва ҳисобот бериш тартибини белгилайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Вазирлик адлия органлари ва муассасалари фаолиятига умумий раҳбарлик қилувчи ва уни мувофиқлаштирувчи республика ижро этувчи ҳокимият органи ҳисобланади.
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 майдаги ПФ-80-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.05.2024 й., 06/24/80/0364-сон)
Вазирлик Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига (кейинги ўринларда — Вазирлар Маҳкамаси), фаолиятининг айрим масалалари бўйича эса бевосита Ўзбекистон Республикаси Президентига бўйсунади.
Вазирлик марказий аппарати, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, ҳудудий адлия бошқармалари, туманлар (шаҳарлар) адлия бўлимлари ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳисобланади.
3. Вазирлик ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек, ушбу Низомга ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига амал қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Вазирликнинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари республика ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилотлар ва уларнинг мансабдор шахслари, шунингдек юридик ва жисмоний шахслар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 майдаги ПФ-80-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.05.2024 й., 06/24/80/0364-сон)
5. Вазирлик, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган муҳрга ва бланкаларга, мустақил балансга, шахсий ғазна ҳисобварақларига, банк ҳисобварақларига, шу жумладан, чет эл валютасидаги банк ҳисобварақларига эгадирлар.
Туман (шаҳар) адлия бўлимлари, юридик хизмат кўрсатиш марказлари, давлат хизматлари марказлари ва фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари (кейинги ўринларда — ФҲДЁ органлари) юридик шахс ҳисобланмайди, мол-мулкка, хўжалик юритувида ёки оператив бошқарувда алоҳида мол-мулкка эга бўлмайди. ФҲДЁ органлари Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган муҳр ва бланкаларга эга бўладилар.
6. Вазирликнинг расмий номи:
а) давлат тилида:
тўлиқ номи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, қисқартирилган номи — Адлия вазирлиги;
б) рус тилида:
тўлиқ номи — Министерство юстиции Республики Узбекистан, қисқартирилган номи — Министерство юстиции ёки Минюст;
в) инглиз тилида:
тўлиқ номи — Ministry of Justice of the Republic of Uzbekistan, қисқартирилган номи — Ministry of Justice ёки Minjust.
7. Вазирликнинг жойлашган жойи (почта манзили): Тошкент шаҳри, Сайилгоҳ кўчаси, 5-уй.
2-боб. Вазирлик тузилмаси
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Вазирлик тизимига қуйидагилар киради:
Вазирлик марказий аппарати;
Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари, туманлар (шаҳарлар) адлия бўлимлари, юридик хизмат кўрсатиш марказлари, давлат хизматлари марказлари ва ФҲДЁ органлари;
«Ўзархив» агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар архив иши ҳудудий бошқармалари, Ўзбекистон Миллий архиви, Ўзбекистон Кинофотофоно ҳужжатлари миллий архиви, Ўзбекистон Илмий-техника ва тиббиёт ҳужжатлари миллий архиви, Қорақалпоғистон Республикаси марказий давлат архиви, Тошкент шаҳар марказий давлат архиви, вилоят, шаҳар ва туман давлат архивлари ҳамда уларнинг филиаллари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 19 январдаги ПҚ-14-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.01.2026 й., 07/26/14/0053-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тўловга қобилиятсизлик ишлари агентлиги ва унинг ҳудудий бўлимлари;
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 6 майдаги ПФ-78-сонли Фармонига асосан бешинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.05.2026 й., 06/26/78/0454-сон)
Х. Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза маркази;
«Адолат» миллий ҳуқуқий ахборот маркази» давлат муассасаси;
«Адлия органлари ва муассасаларида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази» давлат муассасаси;
«Интеллектуал мулк маркази» давлат муассасаси;
давлат нотариал идоралари ва архивлари;
Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти;
Қонунчиликни таҳлил қилиш ва тартибга солиш таъсирини баҳолаш институти;
Тошкент давлат юридик университети ва унинг ҳузуридаги академик лицейлар;
юридик техникумлар.
Адлия органлари ва муассасалари маҳаллий давлат ҳокимияти органларидан мустақилдир ва бевосита Вазирликка бўйсунадилар.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 майдаги ПФ-80-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.05.2024 й., 06/24/80/0364-сон)
3-боб. Вазирликнинг вазифалари ва функциялари
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. Қуйидагилар Вазирликнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
ҳуқуқ ижодкорлиги соҳасида ягона давлат сиёсатини юритиш;
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва улар лойиҳаларининг тартибга солиш таъсирини баҳолаш ҳамда коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш бўйича фаолиятни мувофиқлаштириш;
ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлаш;
ҳуқуқий тарғиботни амалга ошириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотларининг ҳуқуқий тарғибот соҳасидаги ишларини мувофиқлаштириш;
республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва уларнинг ҳудудий бўлинмалари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятида ҳуқуқни қўллаш амалиётини изчил ва бир хилда таъминлаш бўйича чораларни амалга ошириш, шунингдек ушбу давлат органлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига ягона ҳуқуқни қўллаш амалиётини шакллантиришда методик ёрдам кўрсатиш;
фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш бўйича чораларни амалга ошириш;
қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларнинг ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш юзасидан соҳалар, ҳудудлар ва идоралар кесимида ўрганишларни олиб бориш ва жойлардаги ҳолат мониторингини юритиш;
давлат бошқаруви тизимининг самарадорлигини илғор хорижий тажриба ва замонавий ривожланиш тенденциялари асосида таҳлил ва мониторинг қилиш;
давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизматлари фаолиятини мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва услубий кўмаклашиш, шунингдек қонунчилик ҳужжатларида белгиланган давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизмат кўрсатилишини таъминлаш;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 майдаги «Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5997 -сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 июндаги «Давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизмат кўрсатиш фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5168-сон қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 мартдаги «Юридик хизмат кўрсатиш марказлари фаолиятини янада кенгайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-173-сон қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 январдаги ПҚ-2733-сон қарори билан тасдиқланган Давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизмати тўғрисидагинизом, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 17 сентябрдаги 561-сон қарори билан тасдиқланган Давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизмат кўрсатиш марказлари фаолиятини эксперимент тариқасида ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом, Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 20 ноябрдаги 612-сон қарори билан тасдиқланган Жисмоний ва юридик шахсларга маълумотномалар бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг ягона маъмурий регламенти.
нотариат, адвокатура ҳамда жисмоний ва юридик шахсларга ҳуқуқий хизмат кўрсатувчи бошқа тузилмаларнинг самарали фаолият кўрсатишини таъминлаш;
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича чораларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этиш;
нодавлат нотижорат ташкилотларнинг фаолиятини ривожлантириш соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш, уларнинг давлат органлари ва ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлигини ташкил қилишга кўмаклашиш;
маъмурий тартиб-таомиллар соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш;
жисмоний ва юридик шахсларга давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш;
ортиқча маъмурий тартиб-таомилларни бартараф этиш ҳисобига давлат хизматлари кўрсатиш тартибини такомиллаштириш, шунингдек идоралараро электрон ҳамкорликни ривожлантириш;
давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида, шу жумладан тегишли ахборот тизимлари, ресурслар ва маълумотлар базаларини жорий этиш бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотлар фаолиятини назорат қилиш ва самарадорлигини баҳолаш;
интеллектуал мулк соҳасида ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ҳамда ихтиролар, товар белгилари, муаллифлик ҳуқуқи ва бошқа интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни ҳимоя қилиш;
ихтиролар, фойдали моделлар, саноат намуналари, товар белгилари ва бошқа интеллектуал мулк объектларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш;
юридик кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил этиш, юриспруденция соҳасидаги фундаментал ва амалий тадқиқотларни амалга оширишни таъминлаш;
суд-экспертлик фаолиятини ривожлантиришнинг устувор йўналишларини ишлаб чиқиш, суд экспертларини тайёрлаш ва малакасини ошириш ишларини мувофиқлаштириш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
тўловга қобилиятсизлик соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш, шунингдек, бу соҳада давлат органлари ва ташкилотларининг фаолиятини мувофиқлаштириш;
тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомилларини ва иқтисодий ночор жисмоний ва юридик шахсларни молиявий соғломлаштириш чора-тадбирларини амалга ошириш учун зарур шарт-шароитларни яратишга кўмаклашиш, шунингдек, тўловга қобилиятсизлик жараёнларини тўлиқ рақамлаштириш, ортиқча бюрократик тартиб-таомилларни соддалаштириш;
жисмоний шахсларнинг тўловга қобилиятсизлиги ҳисоби ва таҳлилини юритиш;
суд бошқарувчилари фаолияти ташкил этилишини таъминлаш ва уларнинг фаолиятини назорат қилиш;
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 6 майдаги ПФ-78-сонли Фармонига асосан йигирма иккинчи — йигирма бешинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.05.2026 й., 06/26/78/0454-сон)
сиёсий-ҳуқуқий соҳага оид халқаро рейтинг ва индексларда Ўзбекистон Республикасининг кўрсаткичларини таҳлил қилиб бориш;
халқаро-ҳуқуқий ҳамкорликни йўлга қўйиш ва мустаҳкамлаш, халқаро шартномаларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш;
халқаро ва хорижий ташкилотларда Ўзбекистон Республикаси манфаатларининг ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш;
давлат органлари ва ташкилотларининг Тадбиркорлик соҳасидаги мажбурий талаблар ягона электрон реестрини юритиш билан боғлиқ фаолиятини мувофиқлаштириш;
архив иши ва иш юритиш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотларининг ушбу соҳадаги ишларини мувофиқлаштириш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9-банднинг йигирма еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 19 январдаги ПҚ-14-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.01.2026 й., 07/26/14/0053-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
10. Вазирлик ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
1) ҳуқуқ ижодкорлиги соҳасида ягона давлат сиёсатини юритиш соҳасида:
конституциявий нормаларни амалга ошириш, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш, жамиятда қонунга риоя этиш ва ҳурмат руҳини мустаҳкамлаш мақсадида ҳуқуқий сиёсатнинг устувор йўналишларини ишлаб чиқади;
давлат органлари ва ташкилотларининг ҳуқуқ ижодкорлиги масалалари бўйича фаолиятини мувофиқлаштиради ва услубий раҳбарликни амалга оширади;
давлат органлари ва ташкилотлари ҳуқуқ ижодкорлиги фаолиятининг мониторинги ва таҳлилини амалга оширади;
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини қонунчиликка, халқаро шартномалар нормаларига, мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мақсад ва вазифаларига, қонунчилик техникаси қоидаларига мувофиқлиги, уларда коррупцияга, бошқа ҳуқуқбузарликларни содир этишга шарт-шароит яратувчи, шунингдек жисмоний ва юридик шахслар учун ортиқча маъмурий ва бошқа чекловларни жорий этувчи қоидалар ва нормалар мавжудлигини аниқлаш нуқтаи назаридан ҳуқуқий экспертизадан ўтказади;
қонунчилик ҳужжатларидаги ҳуқуқий нуқсонларни, ҳуқуқбузарликларни содир этишга шарт-шароит яратувчи, шунингдек жисмоний ва юридик шахслар учун ортиқча маъмурий ва бошқа чекловларни жорий этувчи қоидалар ва нормаларни аниқлайди ва уларни бартараф этиш бўйича таклифлар тайёрлайди;
қонуности ҳужжатларига расмий шарҳларнинг лойиҳаларини тайёрлайди ва уларни Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасига кўриб чиқиш учун киритади;
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг топшириқларига асосан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар расмий шарҳларининг лойиҳалари бўйича хулосалар беради;
идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказади;
Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрини юритади;
вазирликлар ва идораларнинг ҳуқуқий ҳужжатларини давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим бўлмаган ҳужжатлар тоифасига киритиш ҳақида қарорлар қабул қилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш, келишиш, қабул қилиш, давлат рўйхатидан ўтказиш ва манфаатдор шахслар эътиборига етказишнинг белгиланган тартибига риоя қилиниши устидан мониторинг ва назоратни амалга оширади;
(10-банд 1-кичик бандининг ўн иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 6 майдаги ПФ-78-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.05.2026 й., 06/26/78/0454-сон)
шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, фитосанитария талаблари, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари, экологик нормалар ва қоидалар, ветеринария ҳамда ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказади ва ҳисобга олади;
маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш, қабул қилиш, эълон қилиш ва манфаатдор шахслар эътиборига етказишнинг белгиланган тартибига риоя қилиниши устидан назоратни амалга оширади;
давлат органлари ва ташкилотлари томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг тизимлаштирилган ҳисобини юритиш тартибини тасдиқлайди, унга риоя қилиш устидан назоратни амалга оширади;
Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини давлат ҳисобига олиш ва қонунчилик ҳужжатларини тизимлаштириш бўйича ишларни амалга оширади;
Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг назорат нусхаларини юритади, уларнинг банкини (фондини) шакллантиради;
давлат органлари ва ташкилотларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари лойиҳаларини тайёрлаш, юридик-техник жиҳатдан расмийлаштириш ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш бўйича услубий кўрсатмаларни тасдиқлайди;
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва улар лойиҳаларининг коррупцияга қарши экспертизасини ўтказиш услубиётини тасдиқлайди;
Олдинги таҳрирга қаранг.
идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш ва қабул қилиш, ҳуқуқий экспертиза ва давлат рўйхатидан ўтказиш қоидаларини тасдиқлайди;
(10-банд 1-кичик бандининг йигирманчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 6 майдаги ПФ-78-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.05.2026 й., 06/26/78/0454-сон)
шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, фитосанитария талаблари, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари, экологик нормалар ва қоидалар, ветеринария ҳамда ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларини тайёрлаш, ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш ва ҳисобга олиш тартибини тасдиқлайди;
Қонунчилик тармоқлари умумҳуқуқий классификаторини тасдиқлайди, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга классификатор асосида кодлар беради;
маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив-ҳуқуқий тусдаги қарорларини қонунчилик ҳужжатларига, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мақсад ва вазифаларига мувофиқлиги нуқтаи назаридан ҳуқуқий экспертизадан ўтказади;
2) норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва улар лойиҳаларининг тартибга солиш таъсирини баҳолаш ҳамда коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш бўйича фаолиятни мувофиқлаштириш соҳасида:
республика ижро этувчи ҳокимият органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва улар лойиҳаларининг тартибга солиш таъсирини баҳолаш ҳамда коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш бўйича фаолиятини мувофиқлаштиради, таҳлил қилади ва мониторингини амалга оширади, шунингдек уларга услубий ёрдам кўрсатади;
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва улар лойиҳаларининг тартибга солиш таъсирини баҳолайди ҳамда уларни коррупцияга қарши экспертизадан ўтказади;
республика ижро этувчи ҳокимият органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлардаги тартибга солиш таъсирини баҳолашга масъул бўлган ходимларнинг рўйхатини шакллантиради;
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ва улар лойиҳаларининг коррупцияга қарши экспертизасини ўтказиш бўйича экспертлар реестрини юритади;
республика ижро этувчи ҳокимият органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотларнинг тартибга солиш таъсирини баҳолаш ҳамда коррупцияга қарши экспертизадан ўтказишга масъул бўлган ходимларининг малакасини ошириш бўйича таклифлар тайёрлайди;
давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмат ходимларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳаларини коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш фаолиятини баҳолайди;
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва улар лойиҳаларини тартибга солиш таъсирини баҳолаш ҳамда коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш соҳасидаги қоидабузарликларни бартараф этиш бўйича таъсир чораларини кўради;
тартибга солиш таъсирини баҳолаш ҳамда коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш тизимининг ҳолати бўйича ахборотни оммавий ахборот воситаларида эълон қилади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига киритади;
3) ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлаш соҳасида:
давлат органлари ва ташкилотларининг ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлаш соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштиради, услубий раҳбарликни ва назоратни амалга оширади;
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва тегишли ахборот-таҳлилий материалларнинг барча давлат органлари ва ташкилотларига ўз вақтида етказилишини таъминлайди;
қонунчилик ҳужжатларининг моҳияти ва аҳамиятини маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли, профилактика инспектори, ижтимоий ходим ва солиқ инспектори йўналишларидан келиб чиқиб уларга оддий ва халқчил тилда етказади;
Ўзбекистон Республикаси қонунчилик маълумотлари миллий базасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатларнинг ўз вақтида жойлаштирилишини ва ундаги маълумотларни сақлашни ташкил қилади, юридик ва жисмоний шахсларнинг ундан фойдаланишини белгиланган тартибда таъминлайди;
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни, шу жумладан норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни эълон қилишнинг расмий манбаи ҳисобланган «Ўзбекистон Республикаси қонунчилик тўплами», шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда «Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномалари тўплами»нинг расмий нашр этилишини ташкил этади;
ёшлар, хотин-қизлар, ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларни, шунингдек тадбиркорлик субъектларини қонунчилик ҳужжатларида белгиланган имтиёзлар, преференциялар, субсидиялар, грантлар ва давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг бошқа турлари ҳамда улардан фойдаланиш тартиби ҳақида хабардор қилади;
4) ҳуқуқий тарғиботни амалга ошириш ҳамда давлат органлари ва ташкилотларининг ҳуқуқий тарғибот соҳасидаги ишларини мувофиқлаштириш соҳасида:
ҳуқуқий тарғиботни амалга ошириш ҳамда аҳолига қонунчилик ҳужжатларининг моҳияти ва аҳамиятини етказишни ташкил қилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар матнларини ижрочиларга етказиш, уларнинг моҳияти ва аҳамиятини ижрочилар ва кенг аҳоли қатламига тушунтириш ишларини «Ijro.gov.uz» идоралараро ягона электрон ижро интизоми тизими орқали назорат қилади;
(10-банд 4-кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 6 майдаги ПФ-78-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.05.2026 й., 06/26/78/0454-сон)
давлат органлари ва ташкилотлари томонидан ҳуқуқий тарғибот бўйича олиб борилган ишларни ўрганади;
давлат органлари ва ташкилотларининг ҳуқуқий ахборотдан кенг кўламда фойдаланишини таъминлайди, уларнинг фуқаролик жамияти институтлари ва оммавий ахборот воситалари билан самарали ҳамкорлик қилиш бўйича фаолиятини мувофиқлаштиради;
қонунчиликнинг моҳияти ва аҳамияти тўғрисида хабардор қилишнинг сифатини тубдан ошириш, ушбу фаолиятни ташкил қилишда принципиал янги ёндашувларни ишлаб чиқиш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга оширади;
қонунчиликнинг моҳияти ва аҳамияти тўғрисида хабардор қилишнинг сифатини тубдан яхшилаш мақсадида кенг жамоатчилик фикрини ўрганади ва таҳлил қилади;
қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар мазмун-моҳиятини оддий ва халқчил тилда тушунтириш бўйича «Президент қарорлари — ҳаётда ва назоратда» рукни остида видеороликлар, инфографикалар ва бошқа кўргазмали материаллар тайёрлайди ҳамда уларни телевидение ва ижтимоий тармоқларда ёритиб боради;
5) республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва уларнинг ҳудудий бўлинмалари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятида ҳуқуқни қўллаш амалиётини изчил ва бир хилда таъминлаш бўйича чораларни амалга ошириш, шунингдек ушбу давлат органлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига ягона ҳуқуқни қўллаш амалиётини шакллантиришда методик ёрдам кўрсатиш соҳасида:
республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва уларнинг ҳудудий бўлинмалари, шунингдек маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятида (шу жумладан уларнинг сўровига асосан) қонунчилик ҳужжатларини қўллаш амалиётини ўрганади, таҳлил қилади, умумлаштиради ҳамда ҳуқуқни қўллаш фаолиятини такомиллаштириш бўйича чораларни ишлаб чиқади;
республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва уларнинг ҳудудий бўлинмалари, шунингдек маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятида ҳуқуқни қўллаш амалиётидаги тизимли муаммоларни бартараф этиш бўйича кўрсатмалар ишлаб чиқади;
республика ижро этувчи ҳокимият органи ва унинг ҳудудий бўлинмалари, шунингдек маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан буйруқ, қарор ва фармойишлар «E-qaror» электрон тизимида ишлаб чиқилиши, келишилиши, қабул қилиниши, рўйхатга олиниши ва эълон қилинишини доимий мониторинг қилиб боради;
«E-qaror» электрон тизими мониторинги натижасига кўра аниқланган қонунбузарликларни бартараф этиш бўйича чоралар кўради;
республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва уларнинг ҳудудий бўлинмалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида ягона ҳуқуқни қўллаш амалиётини шакллантиришда уларга методик ёрдам кўрсатиб боради;
қонунчилик ҳужжатлари ва ҳуқуқни қўллаш фаолияти самарадорлиги масалалари бўйича жамоатчилик фикрини ўрганишни ташкил қилади;
республика ижро этувчи ҳокимият органларининг ҳуқуқий мониторингни ўтказиш соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштиради;
республика ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан ҳуқуқий мониторинг ўтказилишини таҳлил қилади ва улар томонидан ҳуқуқий мониторинг ўтказиш сифатини ошириш бўйича чоралар кўриш учун тавсиялар тайёрлайди;
ҳудудларнинг ҳуқуқ устуворлиги индексини аниқлашда иштирок этувчи масъул идора ва ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштиради ҳамда ҳудудларнинг ҳуқуқ устуворлиги индексини аниқлаш «Huquq ustuvorligi» автоматлаштирилган ахборот тизими оператори вазифасини бажаради, индикаторлар бўйича кўрсаткичларни таҳлил қилади ва уларнинг сабабларини ўрганади;
маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ер муносабатларига оид ҳамда кўчмас мулк объектини бузиб ташлаш тўғрисидаги қарорлари лойиҳаларини кўриб чиқади ва хулоса беради;
республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва уларнинг ҳудудий бўлинмалари, шунингдек маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини мулк ҳуқуқи ва ижара ҳуқуқи асосида электрон онлайн-аукцион орқали бериш тартиби тўғрисидаги низом талабларига сўзсиз риоя этилиши бўйича тизимли назорат ва мониторингни амалга оширади;
6) фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш бўйича чораларни амалга ошириш соҳасида:
давлат органлари ва давлат иштирокидаги ташкилотлар томонидан инсон ҳуқуқлари соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларига риоя этилиши устидан назоратни амалга оширади;
инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари бузилиши мумкин бўлган ҳолатлар тўғрисида ахборот йиғиш ва халқаро шартномаларда акс эттирилган инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари универсал стандарт принципларини ҳисобга олган ҳолда уни баҳолашни амалга оширади;
давлат органлари ва давлат иштирокидаги ташкилотларда фуқароларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш бўйича чоралар кўради;
«Online-mahalla» платформаси орқали аниқланадиган аҳолининг кундалик ҳаётидаги ҳуқуқий масалаларга оид муаммоларини ҳал этиб боради;
аҳолига, авваламбор «Темир дафтар», «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари» ҳамда «Ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимига киритилган фуқароларга бепул бирламчи юридик ёрдам кўрсатилишини таъминлайди;
Олдинги таҳрирга қаранг.
7) қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор, фармойишлари ҳамда топшириқлари (кейинги ўринларда — қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар) ҳамда Вазирлар Маҳкамаси қарорларининг (кейинги ўринларда — Ҳукумат қарорлари) ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш юзасидан соҳалар, ҳудудлар ва идоралар кесимида ўрганишларни олиб бориш ва жойлардаги ҳолат мониторингини юритиш соҳасида:
«ijro.gov.uz» тизимида қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ҳамда Ҳукумат қарорлари ўз вақтида ижро этилиши устидан назорат олиб боради ва «Ijro.gov.uz» тизимини юритади;
«Ijro.gov.uz» тизимига назоратга олинадиган топшириқларни киритади, мазкур топшириқлардан келиб чиққан ҳолда, масъул ижрочилар ва топшириқнинг бажариш муддатларини белгилайди, ижрочилар томонидан киритилган маълумотлар тўлиқлиги ва ҳаққонийлигини текширади, шунингдек, қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ҳамда Ҳукумат қарорларида белгиланган ижро муддатларини узайтириш ҳақидаги таклифлар асослилигини ўрганади;
қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларнинг ижро ҳолати тўғрисидаги маълумотларни ҳар ойда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига, шунингдек, Ҳукумат қарорларининг ижро ҳолати тўғрисидаги маълумотларни ҳар ойда Вазирлар Маҳкамасига киритиб боради;
қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ижроси бўйича йиллик манзилли ва тематик таҳлилий ўрганишлар дастури лойиҳасини ишлаб чиқади ҳамда тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритади;
ахборот-коммуникация технологиялари орқали жойлардаги қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ҳамда Ҳукумат қарорларининг ижро ҳолатини тизимли мониторинг қилади;
фуқаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқароларни жалб қилган ҳолда жамоатчилик мониторинги ва эшитувларини ташкил қилади;
қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларнинг ижро ҳолати юзасидан манзилли ва тематик ўрганишлар ўтказади ва уларнинг натижалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритади;
давлат органлари ва ташкилотларининг очиқлик ҳолатини манзилли ва тематик ўрганишлар, жамоатчилик мониторинги ҳамда жамоатчилик эшитувлари, шунингдек, ваколати доирасида бошқа воситалардан фойдаланган ҳолда таҳлил қилади;
давлат органлари ва ташкилотларига қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлар ҳамда Ҳукумат қарорлари ижроси юзасидан ҳуқуқий-услубий кўмаклашишга мўлжалланган методик қўлланмалар ишлаб чиқади ҳамда уларга ушбу соҳада ҳуқуқий-услубий жиҳатдан кўмаклашади;
(10-банднинг 7-кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 25 июлдаги ПФ-117-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2025 й., 06/25/117/0653-сон)
8) давлат бошқаруви тизимининг самарадорлигини илғор хорижий тажриба ва замонавий ривожланиш тенденциялари асосида таҳлил ва мониторинг қилиш соҳасида:
давлат бошқаруви тизимининг самарадорлиги ва натижадорлигини аниқлаш мақсадида давлат органлари ва ташкилотларининг фаолиятини комплекс ва тизимли мониторинг ва таҳлил қилади;
республика ижро этувчи ҳокимият органлари функцияларининг очиқ реестрини юритади;
давлат органлари ва ташкилотлари ваколати ва функцияларининг тўлиқ ва сифатли амалга оширилаётганлиги ҳамда белгиланган мақсадларга эришилаётганлигини функционал таҳлил қилади;
таҳлил ва мониторинг натижаларига кўра давлат бошқаруви тизимини, давлат органлари ва ташкилотларининг ташкилий-штат тузилмаларини ва ишлаш механизмларини такомиллаштириш, уларнинг бир бирини такрорловчи функцияларини, ортиқча ва хос бўлмаган вазифалар, функциялар ҳамда ваколатларни чиқариб ташлаш ҳисобига оптималлаштириш ва номарказлаштириш бўйича таклифлар тайёрлайди;
манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ҳар йили идоралараро коллегиал органлар фаолияти самарадорлигини таҳлил қилади ва баҳолайди ҳамда натижаси бўйича уларни келгусида қисқартириш ва оптималлаштириш юзасидан таклифлар киритади;
идоралараро коллегиал органларнинг реестрини юритади, унинг асосида ушбу органларнинг фаолияти самарадорлигини таҳлил қилади, уларни қисқартириш ва оптималлаштириш бўйича таклифлар тайёрлайди;
9) давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизматлари фаолиятини мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва услубий кўмаклашиш, шунингдек қонунчилик ҳужжатларида белгиланган давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизмат кўрсатилишини таъминлаш соҳасида:
давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизматлари фаолиятини ўрганади, мувофиқлаштиради ва назорат қилади;
давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизматлари ходимларини лавозимга тайинлаш ва лавозимидан озод қилишда иштирок этади, уларнинг стажировка ўташини ва малакаси оширилишини ташкил қилади ҳамда аттестациядан ўтказади;
давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизматларининг маълумотлар базасини шакллантириш ва юритиш тартибини ҳамда муддатларини белгилайди;
давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизматлари ходимларини лавозимга тайинлаш ва лавозимидан озод қилиш масаласини адлия органлари билан келишиш тартибини белгилайди;
давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизматлари ходимларининг адлия органларида стажировка ўташ тартибини белгилайди;
давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизматлари ходимларининг иш жойини моддий-техник жиҳатдан таъминлашга қўйилган минимал талабларни ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;
қонунчилик ҳужжатларида кўрсатилган ҳолларда Давлат бюджетидан молиялаштириладиган туман (шаҳар) даражасидаги давлат органлари ва ташкилотларига замонавий ахборот технологиялари ёрдамида марказлашган ҳолда сифатли юридик хизмат кўрсатилишини ташкил қилади;
қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда бошқа ташкилотларга пулли асосда юридик хизмат кўрсатилишини ташкил қилади;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 майдаги «Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5997 -сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 июндаги «Давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизмат кўрсатиш фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5168-сон қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 мартдаги «Юридик хизмат кўрсатиш марказлари фаолиятини янада кенгайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-173-сон қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 январдаги ПҚ-2733-сон қарори билан тасдиқланган Давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизмати тўғрисидаги низом, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 17 сентябрдаги 561-сон қарори билан тасдиқланган Давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизмат кўрсатиш марказлари фаолиятини эксперимент тариқасида ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом, Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 20 ноябрдаги 612-сон қарори билан тасдиқланган Жисмоний ва юридик шахсларга маълумотномалар бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг ягона маъмурий регламенти.
10) нотариат, адвокатура ҳамда жисмоний ва юридик шахсларга ҳуқуқий хизмат кўрсатувчи бошқа тузилмаларнинг самарали фаолият кўрсатишини таъминлаш соҳасида:
нотариат соҳасида давлат сиёсатини амалга оширади ва ягона нотариал амалиётни таъминлаш бўйича чоралар кўради;
нотариуслар томонидан нотариат тўғрисидаги қонунчиликка, лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши устидан назоратни амалга оширади, уларнинг ишини таҳлил қилади ва умумлаштиради;
давлат нотариал идораси нотариусини лавозимга тайинлаш бўйича танлов ва хусусий нотариал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини бериш бўйича малака имтиҳонини ўтказиш тартибини белгилайди;
«Нотариус» ягона автоматлаштирилган ахборот тизимининг шакллантирилишини ва юритилишини ҳамда уни вазирлик ва идораларнинг маълумотлар базалари ва ахборот тизимлари билан интеграция қилишни таъминлайди;
нотариал иш юритиш қоидаларини, нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги йўриқномаларни, нотариус стажёри фаолиятини ташкил этиш тартибини тасдиқлайди;
Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатаси (кейинги ўринларда — Нотариал палата) билан келишилган ҳолда нотариуслар томонидан статистик маълумотларни тақдим этиш шаклларини тасдиқлайди ва муддатларини белгилайди;
давлат нотариал идораларини ташкил этади ва тугатади, нотариус лавозимини таъсис этади ва тугатади, нотариусларнинг реестрини юритади;
хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар фаолиятини лицензиялайди ҳамда уларни ҳисобга қўйиш ва ҳисобдан чиқаришни назорат қилади;
нотариуслар лавозимларининг энг кам сонини тасдиқлайди ва муайян ҳудуддаги (нотариал округдаги) нотариуслар лавозимларининг энг кам сонини белгилайди;
нотариуслар малакасини ошириш, уларни аттестациядан ўтказиш ва бошқа жойга ўтказиш (ротация) тартибини белгилайди;
Вазирлик ҳузуридаги Олий малака комиссияси ва Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари ҳузуридаги малака комиссиялари тўғрисидаги низомларни тасдиқлайди;
Вазирлик ҳузуридаги Олий малака комиссиясининг фаолиятини ташкил этади;
Нотариал палата фаолиятига кўмаклашади;
Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ тегишли расмий ҳужжатларга апостиль қўяди ҳамда чет элда фойдаланиш учун мўлжалланган ҳужжатлардаги нотариуслар имзосининг ва уларнинг муҳри кўчирмасининг ҳақиқийлигини тасдиқлайди;
нотариал идораларга бериладиган қатъий ҳисобдаги гербли (махсус) бланкларни ҳисобга олиш, сақлаш, сарфлаш ва улар бўйича ҳисобот бериш тартибини белгилайди ҳамда нотариал идоралар, Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги консуллик муассасаларини гербли (махсус) бланклар билан таъминлайди;
пуллик хизматлар ва нотариуслар томонидан амалга ошириладиган ҳуқуқий ва техник хусусиятга эга қўшимча ҳаракатлар рўйхатини, ушбу ҳаракатлар амалга оширилганлиги ва хизматлар кўрсатилганлиги учун, шунингдек идоравий нотариал архивлар томонидан юридик ва жисмоний шахсларга нотариал тасдиқланган ҳужжатларнинг дубликатлари, реестрлардан кўчирмалар, маълумотномаларнинг ва архив ҳужжатларининг кўчирма нусхалари берилганлиги учун тўловларнинг миқдорларини тасдиқлайди;
адвокатлик тузилмалари ва Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси фаолияти кафолатларини таъминлашда кўмаклашади;
Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси билан биргаликда малака комиссиялари ваколатлари ва фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди;
Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси ҳузуридаги Олий малака комиссияси таркибини тасдиқлайди;
адвокатларга лицензиялар ва адвокатлик гувоҳномаларини беради, шунингдек уларнинг реестрини юритади ҳамда малакасини оширишда кўмаклашади;
адвокатлик тузилмаларининг статистик маълумотларини тақдим қилиш тартибини белгилайди ва статистик маълумотларни таҳлил қилади;
адвокат томонидан ишни олиб боришда ордер шаклини тасдиқлайди;
адвокатлар томонидан лицензия талаблари ва шартларига, адвокатлик тузилмалари томонидан таъсис ҳужжатлари, уставида белгиланган фаолиятига, шунингдек қайта рўйхатдан ўтиш ва тугатиш тартибига риоя этилиши устидан назоратни амалга оширади;
Профессионал медиаторлар реестрини юритади ва медиаторларни тайёрлаш дастурини тасдиқлайди;
Юридик маслаҳат хизматларини кўрсатувчи тижорат ташкилотларининг реестрини юритиш тартибини тасдиқлайди, уларнинг реестрини юритади ҳамда фаолиятининг қонунчиликка мувофиқлигини назорат қилади;
давлат ҳисобидан юридик ёрдам кўрсатиш соҳасидаги махсус ваколатли давлат органига юклатилган ваколатларни амалга оширади;
11) жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича чораларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этиш соҳасида:
адвокатлик тузилмалари ва нотариал идоралар учун ички назорат қоидаларини белгиланган тартибда ишлаб чиқади ва тасдиқлайди, шунингдек уларга риоя этилиши устидан мониторинг ва назоратни амалга оширади;
адвокатлик ва нотариал хизматлар кўрсатиш, шунингдек нодавлат нотижорат ташкилотлар фаолияти соҳасида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштириш юзасидан эҳтимол тутилган таваккалчиликларни баҳолайди, таҳлил қилади ва ўрганади ҳамда аниқланган таваккалчиликларни камайтиришга доир чоралар кўради;
тадбиркорлик субъектлари бўлган юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказиш (қайта рўйхатдан ўтказиш) жараёнида улар томонидан тақдим этилган ўзларининг бенефициарлари тўғрисидаги маълумотлар асосида юридик шахсларнинг бенефициар мулкдорлари реестрини шакллантиради ва юритади;
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари бузилганлиги аниқланган тақдирда, қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ чоралар қўллайди;
12) нодавлат нотижорат ташкилотларнинг фаолиятини ривожлантириш соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш, уларнинг давлат органлари ва ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлигини ташкил қилишга кўмаклашиш соҳасида:
нодавлат нотижорат ташкилотларни ва уларнинг рамзий белгиларини давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширади;
рўйхатдан ўтказилган нодавлат нотижорат ташкилотларнинг давлат реестрини юритади;
нодавлат нотижорат, шу жумладан диний ташкилотлар томонидан қонунчилик ҳужжатларига, устав фаолиятига, таъсис ҳужжатларига, қайта рўйхатдан ўтказиш ва тугатиш тартибига риоя этилиши устидан назоратни амалга оширади;
нодавлат нотижорат, шу жумладан диний ташкилотлар томонидан қонунчилик ҳужжатлари, устав фаолияти ва таъсис ҳужжатлари бузилишининг олдини олиш ва бартараф қилишга қаратилган чоралар кўради;
нодавлат нотижорат, шу жумладан диний ташкилотларнинг чет эл фуқаролари бўлган ходимларини, шунингдек уларнинг қарамоғида бўлган оила аъзоларини аккредитациядан ўтказади;
нодавлат нотижорат, шу жумладан диний ташкилотлар томонидан ташкил этилаётган тадбирлар тўғрисида келиб тушаётган ахборотларни таҳлил қилади;
нодавлат нотижорат, шу жумладан диний ташкилотларнинг чет давлатлардан, халқаро ва чет эл ташкилотларидан, чет давлатларнинг фуқароларидан ёки уларнинг топшириғига биноан бошқа шахслардан пул маблағлари ва мол-мулк олишини келишади;
нодавлат нотижорат, шу жумладан диний ташкилотларнинг фаолияти ҳақидаги ҳисоботларни қабул қилади ва таҳлил қилади;
нодавлат нотижорат ташкилотлар томонидан қонунчилик ҳужжатлари бузилганда, уларнинг фаолиятини тўхтатиб қўйиш ёки уларни тугатиш тўғрисида таклифлар тайёрлайди ва судга кўриб чиқиш учун киритади;
сиёсий партияларнинг устав фаолиятини молиялаштириш учун ажратилган давлат маблағларини улар ўртасида тақсимлайди;
нодавлат нотижорат, шу жумладан диний ташкилотларнинг фаолияти устидан мониторинг олиб боради;
чет давлатлардан, халқаро ва чет эл ташкилотларидан, чет эл фуқароларидан ёки уларнинг топшириғига биноан бошқа шахслардан пул маблағлари ва мол-мулк олиш тартибини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади, шунингдек нодавлат нотижорат, шу жумладан диний ташкилотларнинг фаолияти ҳақидаги ҳисоботларнинг, аккредитация карточкасининг шаклларини тасдиқлайди;
доимий фаолият кўрсатувчи ҳакамлик судлари ҳисобини рўйхатдан ўтказиш ва муваққат ҳакамлик судларини ҳисобга олишни амалга оширади;
13) маъмурий тартиб-таомиллар соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш соҳасида:
маъмурий тартиб-таомилларни амалга оширувчи барча маъмурий органлар томонидан Ўзбекистон Республикасининг «Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида»ги Қонунига ҳамда маъмурий муносабатларни тартибга солувчи бошқа қонунчиликка риоя қилинишини ўрганади, назорат ва таҳлил қилади;
маъмурий тартиб-таомилларни амалга оширувчи органларнинг маъмурий-ҳуқуқий фаолиятни тартибга солувчи функцияларини хатловдан ўтказиб, вазифалари қонунчиликка мувофиқ амалга оширилишини мониторинг қилиб боради;
бизнес жараёнларини қайта бошқариш усулларидан фойдаланган ҳолда барча маъмурий тартиб-таомилларни, шу жумладан давлат хизматларини оптималлаштириш, унификациялаштириш, тартиблари, муддатлар ва зарур ҳужжатларини максимал қисқартириш бўйича тизимли ишларни амалга оширади;
маъмурий тартиб-таомилларни амалга оширишдаги ҳуқуқий бўшлиқларни бартараф этиш, шунингдек соҳада инновацион ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш ҳамда идоралараро электрон ҳамкорликни ривожлантириш чораларини амалга оширади;
маъмурий тартиб-таомиллар соҳасида аниқланган қонун бузилишлари, уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш бўйича тизимли чоралар кўриб боради;
14) жисмоний ва юридик шахсларга давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш соҳасида:
давлат хизматлари кўрсатиш масалалари бўйича республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштиради ва уларга методик раҳбарлик қилади;
давлат хизматлари марказлари, уларнинг филиаллари ва ФҲДЁ органлари фаолиятига умумий раҳбарлик қилади;
юридик шахсларни, шунингдек жисмоний шахсларни тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатига олишни ташкил этади;
молия-хўжалик фаолиятини амалга оширмаётган ташкилотларни тугатишда қонунчиликка риоя қилинишини таъминлайди, ташкилотларни тугатишда ваколатли органлар ва ташкилотларнинг фаолияти устидан назорат олиб боради;
тадбиркорлик субъектлари томонидан агент сифатида айрим турдаги давлат хизматлари кўрсатилишида қонунчиликка риоя этилиши устидан назоратни амалга оширади, уларнинг ишини таҳлил қилади ва умумлаштиради;
15) ортиқча маъмурий тартиб-таомилларни бартараф этиш ҳисобига давлат хизматлари кўрсатиш тартибини такомиллаштириш, шунингдек идоралараро электрон ҳамкорликни ривожлантириш соҳасида:
идоралараро ахборот алмашуви инфратузилмасидан фойдаланган ҳолда давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ўртасида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида электрон ҳужжат айланиши бўйича фаолиятни ташкил этишга кўмаклашади, мувофиқлаштиради ва такомиллаштиради;
кўрсатилаётган давлат хизматлари сифатини яхшилаш мақсадида аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида тизимли равишда сўровномалар ўтказади;
Давлат хизматларининг ягона реестрини шакллантиради, шунингдек унинг лозим даражадаги (долзарб) ҳолатини таъминлайди;
16) давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида, шу жумладан тегишли ахборот тизимлари, ресурслар ва маълумотлар базаларини жорий этиш бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотлар фаолиятини назорат қилиш ва самарадорлигини баҳолаш соҳасида:
давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида, шу жумладан тегишли ахборот тизимлари, ресурслар ва маълумотлар базаларини жорий этиш бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотлар фаолиятини мониторинг, назорат ва таҳлил қилади;
давлат хизматлари кўрсатувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар фаолиятида қонунчилик ҳужжатлари ва маъмурий регламентлар талабларига риоя этилиши нуқтаи назаридан текширишларни амалга оширади;
давлат хизматлари кўрсатиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларини бузганлик учун давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, шу жумладан хўжалик бирлашмалари, уй-жой коммунал ва фойдаланиш хўжалиги ташкилотлари мансабдор шахсларига нисбатан маъмурий жазо қўллайди;
давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг давлат хизматлари кўрсатишга оид фаолияти, ушбу соҳадаги қонун бузилишлари ва уларга йўл қўйган айбдор шахслар, мавжуд камчиликлар ва уларни бартараф этиш юзасидан таклифларни ўз ичига олган маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ҳамда Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиш учун бир йилда икки марта батафсил ахборот тайёрлайди;
давлат хизматлари кўрсатишда жисмоний ва юридик шахсларга малакали ахборот ва маслаҳат ёрдами беради;
17) интеллектуал мулк соҳасида ягона давлат сиёсатини олиб бориш ҳамда ихтиролар, товар белгилари, муаллифлик ҳуқуқи ва бошқа интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни ҳимоя қилиш соҳасида:
интеллектуал мулк соҳасини ривожлантириш истиқболларини белгилайди ва бу бўйича устувор йўналишларни ишлаб чиқади;
интеллектуал мулк объектларининг ҳуқуқий муҳофаза қилинишини таъминлаш бўйича, шу жумладан контрафакт маҳсулотларни ишлаб чиқариш, реализация қилишга қарши курашишда бевосита ёки ваколатли давлат органларига кўмаклашиш орқали таъсирчан чоралар кўради;
интеллектуал мулк соҳасидаги ҳуқуқни қўллаш амалиётини изчил ва бир хилда таъминлаш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади;
давлат органлари ва бошқа ташкилотлар фаолиятида интеллектуал мулк соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя қилиниши ва қўлланилиши амалиётини ўрганади ва таҳлил қилади;
интеллектуал мулк соҳасидаги қонун бузилиши ҳолатлари тўғрисида белгиланган тартибда хулоса беради;
интеллектуал мулк соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни нотўғри ва зиддиятли қўллаш амалиётини ўрганади, ушбу соҳада ҳуқуқбузарликларни бартараф этишга доир амалий чоралар кўради, шунингдек мазкур масалалардаги жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқади;
хорижий патент идоралари, халқаро, минтақавий ва хорижий ташкилотлар билан патент ҳужжатлари ва патент-ҳуқуқий адабиётларнинг халқаро алмашинувини амалга оширади;
қонунчиликка мувофиқ интеллектуал мулк объектларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш ва уларга бўлган ҳуқуқларни ҳимоя қилиш масалалари бўйича жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқади;
интеллектуал мулк объектларининг ҳуқуқий муҳофазаси ва ҳимояси соҳасида манфаатдор шахсларга услубий ёрдам кўрсатади;
интеллектуал мулк соҳасининг ривожланиш ҳолатини, жумладан, ушбу соҳадаги халқаро рейтинглар ва индекслар методологияси ва мезонларини ҳисобга олган ҳолда ҳар томонлама таҳлил қилади, умумлаштиради, таклифлар ва бошқа зарур чора-тадбирларни ишлаб чиқади;
интеллектуал мулк объектларининг ишончли ҳуқуқий муҳофазаси ва ҳимоясини таъминлаш соҳасида Ўзбекистон Республикаси қабул қилган халқаро мажбуриятлар бажарилишининг мониторингини ўтказади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
контрафакт маҳсулотларни яширин ишлаб чиқариш ҳолатларини аниқлаш бўйича махсус ваколатли органлар билан ҳамкорликда тадбирлар ўтказади;
(10-банд 17-кичик бандининг ўн учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 6 майдаги ПФ-78-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.05.2026 й., 06/26/78/0454-сон)
интеллектуал мулк соҳасидаги қонун бузилиши ҳолатлари юзасидан тадбиркорлик субъектлари фаолиятида ўтказиладиган текширишларни ваколатли органни хабардор қилиш тартибида амалга оширади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни ҳимоя қилишда ашёларни кўздан кечиради ва ҳуқуқбузарликни содир этиш қуроли, ҳуқуқбузарлик ашёси бўлган ашё ва ҳужжатларни хатлайди;
(10-банднинг 17-кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 6 майдаги ПФ-78-сонли Фармонига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.05.2026 й., 06/26/78/0454-сон)
18) ихтиролар, фойдали моделлар, саноат намуналари, товар белгилари ва бошқа интеллектуал мулк объектларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш соҳасида:
ихтиролар, фойдали моделлар, саноат намуналари, товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари, географик кўрсаткичлар, товар келиб чиққан жой номлари ва интеграл микросхемалар топологияларини давлат экспертизасидан ўтказиш, талабнома топширилган объектларнинг устуворлигини белгилаш, селекция ютуқларининг расмий экспертизасини ўтказиш ҳамда ЭҲМ учун дастурлар, маълумотлар базаларини текшириш ишларини ташкиллаштиради;
ихтиролар, фойдали моделлар, саноат намуналарини давлат рўйхатидан ўтказишни, селекция ютуқлари, товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари, географик кўрсаткичлар, товар келиб чиққан жой номларини рўйхатдан ўтказишни, ЭҲМ учун дастурларни, маълумотлар базаларини расмий рўйхатдан ўтказишни ҳамда интеграл микросхемалар топологияларини рўйхатдан ўтказишни амалга оширади, муҳофаза ҳужжатларини беради, Ўзбекистон Республикасида ҳаммага маълум товар белгилари рўйхатини ва тегишли реестрларни юритади;
муҳофаза ва бошқа зарур ҳужжатларнинг ягона шаклларини белгилайди;
депозитарийларда сақланаётган муаллифлик ҳуқуқи объектларининг электрон назорат нусхалари Муаллифлик ҳуқуқи объектларининг ягона базасида сақланишини таъминлайди;
Олдинги таҳрирга қаранг.
интеллектуал мулк объектларидан фойдаланишга ҳуқуқлар бериш тўғрисидаги лицензия шартномаларини, шунингдек уларни тўлиқ ёки қисман бериш тўғрисидаги шартномаларни, интеллектуал мулк объектларининг гарови тўғрисидаги шартномаларни рўйхатдан ўтказади ва тегишли реестрларни юритади;
(10-банд 18-кичик бандининг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 27 ноябрдаги ПҚ-358-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.11.2025 й., 07/25/358/1105-сон)
интеллектуал мулкнинг расмий рўйхатдан ўтказилган объектлари тўғрисидаги маълумотлар базасини шакллантиради, уларнинг сақланиши ва фойдаланилиши учун шарт-шароитларни таъминлайди;
Давлат патент фондини жамлаш ишларини ташкил этишни ва амалга оширишни, ундан иқтисодиётнинг реал секторидаги хўжалик юритувчи субъектлар, илмий ташкилотлар, олимлар ва мутахассислар томонидан самарали фойдаланилиши учун унинг сақланиши ва қулайлигини таъминлайди;
интеллектуал мулк соҳасидаги ахборотномаларни ва бошқа расмий нашрларини, шунингдек интеллектуал мулк объектларини ҳуқуқий муҳофаза ва ҳимоя қилиш масалалари бўйича бошқа маълумотлар ва материалларни электрон равишда эълон қилинишини ташкил қилади ҳамда амалга оширади;
патент вакилларини аттестациядан ва рўйхатдан ўтказади, Патент вакилларининг давлат реестрини юритади;
Ўзбекистон Республикасининг халқаро мавқеини, жумладан, жаҳон ҳамжамиятига мамлакатда интеллектуал мулк соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар тўғрисида холисона ахборот етказиш орқали мустаҳкамлаш, обзорли, маълумотнома ва бошқа материалларни тайёрлаш чораларини кўради;
19) юридик кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил этиш, юриспруденция соҳасидаги фундаментал ва амалий тадқиқотларни амалга оширишни таъминлаш соҳасида:
ҳуқуқий таълимнинг ҳолатини таҳлил қилади, уни яхшилаш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
профессионал ва олий таълим ташкилотларининг ўқувчилари ва талабалари учун юридик дарсликлар, ўқув қўлланмалари, шунингдек бошқа юридик адабиётлар нашр этиш режаларини ишлаб чиқади ва нашр этилишини ташкил этади;
давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг юридик кадрларга бўлган эҳтиёжини аниқлайди, уларни Вазирлик тизимидаги таълим муассасаларида тайёрлаш ишларини ташкил этади ва раҳбарлик қилади;
юридик кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил этади;
кадрлар захирасини яратади, уларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва стажировкадан ўтишини ташкил этади, адлия органлари ва муассасаларига кадрлар танловини амалга оширади ва уларни жой-жойига қўйишда қатнашади;
ҳуқуқий фанларни ривожлантириш чораларини кўради, давлат ва жамият қурилиши, суд-ҳуқуқ тизими, мамлакатда ҳуқуқ ижодкорлиги, ҳуқуқни қўллаш, ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолияти соҳаларида фундаментал ва амалий тадқиқотларнинг амалга оширилишини мувофиқлаштиради;
ҳуқуқ соҳасидаги таълим ишларининг услубий жиҳатдан таъминланишини ташкил этади;
20) суд-экспертлик фаолиятини ривожлантиришнинг устувор йўналишларини ишлаб чиқиш, суд экспертларини тайёрлаш ва малакасини ошириш ишларини мувофиқлаштириш соҳасида:
суд экспертизаси соҳасида илмий-тадқиқот ва экспертлик ишларини ташкил этади;
Ўзбекистон Республикаси давлат суд-экспертлик муассасалари фаолиятини мувофиқлаштиради ва уларга илмий-услубий раҳбарликни амалга оширади;
суд-экспертлик фаолиятини янада ривожлантиришнинг устувор йўналишларини ишлаб чиқади, суд экспертларини тайёрлаш ва малакасини ошириш соҳасидаги ишларни мувофиқлаштиради;
суд-экспертлик фаолиятига фан ва техника ютуқларини жорий этиш бўйича чораларни кўради;
нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари суд экспертлари томонидан ўтказиладиган суд экспертизаларининг мураккаблик даражасини аниқлаш, суд экспертизаларининг мураккаблик даражасига қараб уларни амалга ошириш муддатларини ҳисоблаш тартибини, суд экспертлари юкламаларининг нормативларини белгилайди ва назоратини олиб боради;
нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари, уларнинг суд экспертлари ва суд-экспертлик тадқиқотлари услубларининг давлат реестрларини юритади;
нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари томонидан ўтказиладиган ҳар бир суд экспертизаси турлари бўйича моддий-техника базасининг жиҳозланишига қўйиладиган минимал талабларни тасдиқлайди;
нодавлат суд экспертларини аттестациядан ўтказади ҳамда суд эксперти касб этикаси қоидаларини белгилайди ва уларга риоя этилиши юзасидан назорат олиб боради;
Олдинги таҳрирга қаранг.
201) тўловга қобилиятсизлик соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш, шунингдек, бу соҳада давлат органлари ва ташкилотларининг фаолиятини мувофиқлаштириш соҳасида:
тўловга қобилиятсизлик соҳасида давлат сиёсатининг устувор йўналишларини ишлаб чиқади;
тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга оширади;
тўловга қобилиятсизлик соҳасининг давлат томонидан тартибга солинишини амалга оширади;
тўловга қобилиятсизлик соҳасида қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини мониторинг ва таҳлил қилади ҳамда уларни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
тўловга қобилиятсизлик соҳасида Ўзбекистон Республикаси шартномаларини ишлаб чиқишда иштирок этади ҳамда улар бўйича Ўзбекистон Республикаси мажбуриятларининг бажарилишини ташкиллаштиради;
тўловга қобилиятсизлик соҳасида хорижий давлатларнинг ваколатли органлари ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади;
давлат органлари ва ташкилотларининг тўловга қобилиятсизлик масалалари бўйича фаолиятини мувофиқлаштиради ва услубий раҳбарликни амалга оширади;
202) тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомилларини ва иқтисодий ночор жисмоний ва юридик шахсларни молиявий соғломлаштириш чора-тадбирларини амалга ошириш учун зарур шарт-шароитларни яратишга кўмаклашиш, шунингдек, тўловга қобилиятсизлик жараёнларини тўлиқ рақамлаштириш, ортиқча бюрократик тартиб-таомилларни соддалаштириш соҳасида:
тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомилларини, шу жумладан, суддан ташқари тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомилларини амалга ошириш, бу соҳада юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш учун зарур бўлган ташкилий, ҳуқуқий ва ахборот таъминоти бўйича чораларни ўз ваколатлари доирасида кўради;
тўловга қобилиятсизлик бўйича ишларни судларда кўриб чиқишда махсус ваколатли орган сифатида иштирок этади;
судлар томонидан тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишда ҳамда тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги қонунчилик нормаларини қўллашда мавжуд муаммоларни таҳлил қилади ва улар бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
тўловга қобилиятсизлик аломатига эга бўлган юридик шахсларга давлат томонидан ёрдам кўрсатган ҳолда судгача санация қилиш ва санация ўтказишни тугатиш юзасидан қарор қабул қилади ва уларнинг мониторингини юритади;
ўз аризасига кўра қўзғатилган тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишлар бўйича тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомиллари жараёни мониторингини амалга оширади;
тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомиллари жараёнидаги ва тўловга қобилиятсиз деб топилган юридик ва жисмоний шахслар реестрларини юритади;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда шаҳарни ташкил этувчи корхоналар ва уларга тенглаштирилган корхоналар реестрини юритади;
жиноят ишлари бўйича хатланган юридик шахслар ва (ёки) уларнинг мулкий комплекслари ва бошқа активларини қонунчиликда белгиланган тартибда вақтинчалик бошқариш ишларини ташкиллаштиради ва ҳисобини юритади;
жиноят ишлари бўйича хатланган юридик шахслар ва (ёки) уларнинг мулкий комплекслари ва бошқа активларини вақтинчалик бошқариш бўйича суд бошқарувчисининг ёки ихтисослаштирилган ташкилотнинг фаолиятини қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ва ҳолларда назорат қилади ҳамда қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда уларнинг қарорларини келишади;
тўловга қобилиятсизлик соҳасида қонунбузилишларни олдини олиш чораларини кўради, ушбу соҳада жиноятларни аниқлаш, бартараф этиш ва уларни олдини олишда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ҳамкорлик қилади;
тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомилларини рақамлаштириш ҳамда тўловга қобилиятсизлик жараёни тўғрисидаги маълумотлар билан барча манфаатдор шахсларга танишиш имкониятини яратиш орқали соҳанинг самарадорлиги ва шаффофлигини ошириш чораларини кўради;
Тўловга қобилиятсизлик ишларини юритишнинг ягона электрон платформаси шакллантирилиши ва юритилишини ҳамда вазирлик ва идораларнинг маълумотлар базалари ва ахборот тизимлари билан интеграция қилинишини таъминлайди;
қонунга мувофиқ мажбурий равишда эълон қилиниши лозим бўлган маълумотларни, жумладан, тўловга қобилиятсизликка доир ишлар бўйича судлар ва ваколатли органлар томонидан қабул қилинган қарорлар ва тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомиллари жараёнлари ҳақидаги маълумотлар Тўловга қобилиятсизлик ишларини юритишнинг ягона электрон платформасида эълон қилинишини ташкиллаштиради;
203) жисмоний шахсларнинг тўловга қобилиятсизлиги ҳисоби ва таҳлилини юритиш соҳасида:
тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомиллари жараёнидаги ва тўловга қобилиятсиз деб топилган жисмоний шахслар реестрини юритади;
жисмоний шахсларнинг тўловга қобилиятсизлиги бўйича ишларнинг доимий мониторингини олиб боради ҳамда мониторинг натижалари асосида таҳлилий маълумот ва таклифлар киритади;
204) суд бошқарувчилари фаолияти ташкил этилишини таъминлаш ва уларнинг фаолиятини назорат қилиш соҳасида:
суд бошқарувчиларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича махсус ўқув курсларини ташкил этиш ва ўқитиш ҳуқуқига эга бўлган таълим муассасалари учун талабларни белгилайди, ҳуқуққа эга бўлган таълим муассасаларининг рўйхатини юритади ҳамда уларнинг бу соҳадаги фаолиятини мувофиқлаштиради ва назорат қилади;
суд бошқарувчиларини қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда аттестациясидан, қайта аттестациядан ўтказади ва уларга малака аттестатини беради;
суд бошқарувчиларининг давлат реестрини ҳамда суд бошқарувчиларини тайёрлаш курсларини тугатган номзодларнинг реестрини юритади;
Ўзбекистон Суд бошқарувчилари палатаси билан ўзаро ҳамкорлик қилади ҳамда унинг фаолиятига кўмаклашади;
Ўзбекистон Суд бошқарувчилари палатасига аъзолик бадали миқдорини, шунингдек, унинг асосий фаолият доирасида кўрсатиладиган пуллик хизматлар рўйхати ва нархларини келишади;
суд бошқарувчиларининг фаолиятини юритиш, уларга ҳақ тўлаш тартибини, шунингдек, суд бошқарувчилари фаолияти тўғрисидаги ҳисоботларни шакллантириш ва уларни ваколатли органга тақдим этиш тартибини белгилайди;
суд бошқарувчиларининг фаолиятини қонунчиликда белгиланган тартибда назорат қилади;
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 6 майдаги ПФ-78-сонли Фармонига асосан 201 — 204-кичик бандлар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.05.2026 й., 06/26/78/0454-сон)
21) сиёсий-ҳуқуқий соҳага оид халқаро рейтинг ва индексларда Ўзбекистон Республикасининг кўрсаткичларини таҳлил қилиб бориш соҳасида:
давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда тадқиқот институтлари билан ҳамкорликда сиёсий-ҳуқуқий соҳага оид халқаро рейтинг ва индекслардаги Ўзбекистон Республикасининг ўрнига салбий таъсир қилувчи омиллар, муаммолар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардаги қоидаларни ўрганади ҳамда уларни бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда тадқиқот институтларининг сиёсий-ҳуқуқий соҳага оид халқаро рейтинг ва индексларни тузувчи халқаро ва хорижий ташкилотларни Ўзбекистонда амалга оширилган ислоҳотлар ва уларнинг натижалари ҳақида ахборотлардан хабардор қилиш соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштиради, услубий раҳбарлик, мониторингни амалга оширади;
22) халқаро-ҳуқуқий ҳамкорликни йўлга қўйиш ва мустаҳкамлаш, халқаро шартномаларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш соҳасида:
Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини тайёрлаш ва ижро этишда ўз ваколатлари доирасида белгиланган тартибда иштирок этади;
халқаро шартномалар лойиҳаларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказади;
Ўзбекистон Республикасининг ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги халқаро шартномаларини тайёрлаш, тузиш ва бажариш ҳақида таклифлар тақдим этади;
давлат кафолати остида тузилган қарз шартномалари бўйича белгиланган тартибда юридик хулосалар беради;
23) халқаро ва хорижий ташкилотларда Ўзбекистон Республикаси манфаатларининг ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш соҳасида:
халқаро ва хорижий ташкилотларда Ўзбекистон Республикаси манфаатларининг ҳуқуқий ҳимоясини таъминлайди;
халқаро арбитраж ва хорижий давлатларда суд муҳокамалари масалалари бўйича халқаро ва хорижий ташкилотларда Ўзбекистон Республикаси манфаатларининг ҳуқуқий ҳимоясини таъминлашда Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда бошқа давлат органлари ва ташкилотлари билан идоралараро ҳамкорликни амалга оширади;
хорижий давлатлар судларида ва халқаро арбитражларда томонлардан бири Ўзбекистон Республикаси бўлган низолар кўриб чиқилаётганда Ўзбекистон Республикаси манфаатларини ҳуқуқий ҳимоя қилади;
Ўзбекистон Республикаси иштирокидаги хорижий давлатлар судлари ва халқаро арбитраж муҳокамалари билан боғлиқ тегишли материалларни йиғишни ҳамда тизимли таҳлилини ташкиллаштиришни амалга оширади;
хорижий давлатлар судлари ва халқаро арбитражларда Ўзбекистон Республикаси манфаатларини ҳуқуқий ифодалаш мақсадида хорижий ва миллий адвокатлик (юридик) фирмалари, маслаҳатчи ва экспертларни жалб қилади ҳамда фаолиятини мувофиқлаштиради;
аниқ бир Ўзбекистон Республикаси иштирокидаги хорижий давлат суди ва халқаро арбитраж муҳокамаси доирасида ташкил этиладиган ишчи гуруҳларнинг ишчи органи функцияларини амалга оширади;
Ўзбекистон Республикаси иштирокидаги хорижий давлатлар судлари ва халқаро арбитражлар муҳокамалари масалалари бўйича маълумотлар базасини шакллантиради ва юритади;
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва экс-Президентининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳуқуқий, шу жумладан судда ҳимоя қилишни амалга оширади;
24) давлат органлари ва ташкилотларининг Тадбиркорлик соҳасидаги мажбурий талаблар ягона электрон реестрини юритиш билан боғлиқ фаолиятини мувофиқлаштириш соҳасида:
Тадбиркорлик соҳасидаги мажбурий талаблар ягона электрон реестрининг оператори сифатида унинг доимий юритилишини, такомиллаштирилишини ва уни техник қўллаб-қувватлашни ташкил этади;
ваколатли давлат органлари ва ташкилотлари томонидан тегишли маълумотларнинг Тадбиркорлик соҳасидаги мажбурий талаблар ягона электрон реестрига тўғри киритилишини назорат қилади;
ваколатли давлат органлари ва ташкилотларга Тадбиркорлик соҳасидаги мажбурий талаблар ягона электрон реестрини шакллантиришда услубий ёрдам кўрсатади;
25) архив иши ва иш юритиш соҳасида ягона давлат сиёсатини юритиш ҳамда давлат органлари ва ташкилотларининг ушбу соҳадаги ишларини мувофиқлаштириш соҳасида:
давлат органлари ва ташкилотларининг архив иши ва иш юритиш соҳасидаги ишларини мувофиқлаштиради ҳамда самарали давлат бошқаруви юритилишини таъминлайди;
архив ҳужжатларини жамлаш, давлат ҳисобига олиш, сақлаш ва улардан фойдаланишнинг замонавий механизмларини жорий этиш, давлат архивларининг моддий-техник базасини яхшилаш, архив хизматларини кўрсатиш жараёнларини рақамлаштириш ва соддалаштириш, соҳага илғор хорижий амалиётлар, илмий тадқиқотлар натижалари ва илмий-техника ютуқлари, замонавий ахборот-коммуникация технологиялари жорий этилишини ташкил этади;
Миллий архив фонди таркибига киритилган архив ҳужжатларининг сақланиши, архив хизматларини кўрсатишда нодавлат секторини янада ривожлантириш чораларини кўради ҳамда архив иши соҳасида давлат-хусусий шериклик учун қулай шарт-шароитлар яратади;
архив ҳужжатларини алоҳида қимматли ҳужжатлар ва ноёб ҳужжатлар сирасига киритиш тартибини, шунингдек суғурта нусхаларини яратиш ва сақлаш тартибини, архив ҳужжатларини кириб кўриш тартиби ва шартларини белгилайди;
архив иши ва иш юритиш соҳасида фаолият кўрсатаётган ходимларнинг малакасини оширишни ташкил этади;
архившунослик, археография, иш юритиш, электрон ҳужжат айланиши соҳасида илмий, методик ишларни ташкил этади ва мувофиқлаштиради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10-банднинг 26-кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 6 майдаги ПФ-78-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.05.2026 й., 06/26/78/0454-сон)
4-боб. Вазирликнинг ваколатлари ва жавобгарлиги
11. Вазирлик ўзига юклатилган вазифалар ва функцияларни амалга ошириш учун қуйидаги ваколатларга эгадир:
1) ўз ваколати доирасида давлат органлари ва ташкилотлари, жисмоний ва юридик шахслар учун мажбурий бўлган, шу жумладан бошқа давлат органлари билан биргаликда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш;
2) Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамаси ва бошқа давлат органлари кўриб чиқиши учун қонунчиликни ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш масалалари ҳамда ўзига юклатилган вазифа ва функциялар бўйича таклифлар киритиш;
3) давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан норма ижодкорлиги соҳасида, Маъмурий ислоҳотлар концепцияси доирасида, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва маъмурий тартиб-таомиллар билан боғлиқ вазифалар ижро қилинмаган тақдирда уларнинг мансабдор шахсларини жавобгарликка тортиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш;
4) давлат органлари ва бошқа ташкилотларда:
норма ижодкорлиги фаолияти, ҳуқуқий ишлар, юридик хизматлар фаолияти, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни эълон қилиш ва манфаатдор шахслар эътиборига етказиш ҳолатини;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ҳуқуқни қўллаш амалиёти, фуқаролар ҳуқуқларини таъминлаш бўйича қонунчилик ижроси, давлат хизматларини кўрсатишнинг белгиланган тартибига риоя этиш, юридик шахсларни суддан ташқари тўловга қобилиятсиз деб топиш тартиб-таомилларини амалга ошириш ҳолатлари, шу жумладан жойларга чиққан ҳолда текшириш;
(11-банд 4-кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 6 майдаги ПФ-78-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.05.2026 й., 06/26/78/0454-сон)
5) нодавлат нотижорат ташкилотлар томонидан қонунчилик ҳужжатлари ва таъсис ҳужжатларига риоя қилиниши, шунингдек, уларга ажратилган маблағлардан мақсадли фойдаланишини текшириш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
6) вазирликлар, идоралар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотларга бажарилиши мажбурий бўлган:
(11-банд 6-кичик бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 майдаги ПФ-80-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.05.2024 й., 06/24/80/0364-сон)
ушбу органларнинг норма ижодкорлиги фаолияти устидан мониторинг олиб бориш жараёнида аниқланган қонунбузарликларни, тизимли муаммо ва камчиликларни бартараф этиш тўғрисида;
давлат рўйхатидан ўтмаган норматив-ҳуқуқий тусга эга бўлган ҳужжатларни бекор қилиш ва ижродан чақириб олиш тўғрисида;
қонунчиликка мувофиқ бўлмаган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бекор қилиш, тўхтатиб туриш (тўлиқ ёки қисман) ёхуд уларни қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлаштириш тўғрисида;
ишлаб чиқиш муддатини кўрсатган ҳолда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш, улар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга расмий шарҳ бериш зарурлиги тўғрисида;
Олдинги таҳрирга қаранг.
идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз вақтида амалиётга жорий этмаслик сабабларини бартараф қилиш ва масъул ходимларнинг жавобгарлик масаласини кўриб чиқиш тўғрисида;
(11-банднинг 6-кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 6 майдаги ПФ-78-сонли Фармонига асосан олтинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.05.2026 й., 06/26/78/0454-сон)
аниқланган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни нотўғри ёки зиддиятли тарзда қўллаш амалиёти, қонунчилик ҳужжатлари талаблари бузилиши, уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш, шу жумладан айбдор шахсларни интизомий жавобгарликка тортиш ҳақида;
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва улар лойиҳаларини тартибга солиш таъсирини баҳолаш ва коррупцияга қарши экспертизадан ўтказиш соҳасида аниқланган қоидабузарликларни, уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни, шунингдек, коррупциявий омиллар ва нормаларни бартараф этиш тўғрисида;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Тадбиркорлик соҳасидаги мажбурий талаблар ягона электрон реестрига маълумотларни киритиш борасида аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш, шунингдек реестрга киритиш учун маълумотларни ўз вақтида ва белгиланган тартибда тақдим этиш тўғрисида;
(11-банднинг 6-кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 майдаги ПФ-80-сонли Фармонига асосан саккизинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.05.2024 й., 06/24/80/0364-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор, фармойиш ва топшириқлари ижросини таъминлаш ҳамда «ljro.gov.uz» тизимига зарур маълумотларни ўз вақтида ва тўғри киритиш тўғрисида;
(11-банд 6-кичик бандининг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 6 майдаги ПФ-78-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.05.2026 й., 06/26/78/0454-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
тўловга қобилиятсизлик соҳасида қонунбузилишларга чек қўйиш, уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш, шу жумладан, айбдор шахсларни интизомий жавобгарликка тортиш тўғрисида тақдимномалар киритиш;
(11-банднинг 6-кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 6 майдаги ПФ-78-сонли Фармонига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.05.2026 й., 06/26/78/0454-сон)
7) нодавлат нотижорат ташкилотлар фаолиятида аниқланган қонунчилик ва таъсис ҳужжатлари бузилишларини бартараф этиш тўғрисида нодавлат нотижорат, шу жумладан диний ташкилотларига, адвокатлик тузилмаларига бажарилиши мажбурий бўлган тақдимномалар киритиш;
8) қонунчилик ҳужжатлари бузилишига йўл қўймаслик ҳақида мансабдор шахсларни ёзма равишда огоҳлантириш;
9) фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва эркинликлари, юридик хизматлар фаолияти соҳасида қонунчилик бузилиши ҳолатлари аниқлаганда ҳамда адлия органларининг қонуний талаблари бажарилмаганда, айбдор мансабдор шахсларни жавобгарликка тортиш тўғрисида тегишли давлат органлари ва бошқа ташкилотларга таклифлар киритиш;
10) давлат, юридик ва жисмоний шахслар, шунингдек, адлия органлари ва муассасалари манфаатларини кўзлаб судларга давлат божи тўламасдан аризалар ва даъволарни киритиш;
11) Вазирликка юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун зарур бўлган ҳужжатлар ва ахборотларни, шу жумладан норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қўллаш амалиёти тўғрисида зарур статистик маълумотларни, таҳлилий материалларни, ҳужжатларни, бошқа ахборотларни, қарорлар ва бошқа ҳужжатларни, маълумотларни давлат органлари ва бошқа ташкилотлардан бепул тарзда сўраш ва олиш;
12) нодавлат нотижорат, шу жумладан диний ташкилотлардан ахборот, ҳужжатлар ва маълумотлар, шунингдек, уларнинг раҳбарлари ва масъул шахсларидан тушунтиришларни талаб қилиш ва олиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
13) текшириш ўтказиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини ўрганиш, шунингдек Вазирлик ваколатига кирувчи масалалар бўйича ахборот-таҳлилий материалларни тайёрлаш учун вазирликлар, идоралар, илмий ва таълим муассасалари ва бошқа ташкилотлар вакилларини чақириш ва жалб этиш;
(11-банднинг 13-кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 майдаги ПФ-80-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.05.2024 й., 06/24/80/0364-сон)
14) текшириш ва таҳлил давомида аниқланган ҳолатларга аниқлик киритиш мақсадида давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг мансабдор шахслари ҳамда ходимларини, шунингдек интеллектуал мулк масалалари бўйича жисмоний шахсларни чақириш, қонунчилик ҳужжатларининг бузилиши ҳолатлари юзасидан оғзаки ва ёзма тушунтиришлар талаб қилиш;
15) давлатга тегишли Вазирликнинг ва унга идоравий мансуб тузилмаларнинг мол-мулкини ўзининг ташкилий тузилмаси доирасида бепул фойдаланиш ҳуқуқи билан бир таркибий тузилмадан бошқа тузилмага белгиланган тартибда ўтказиш;
16) Вазирлик ва унга идоравий мансуб ташкилотлар ходимлари томонидан ўз соҳасида улар фаолиятининг асосий кўрсаткичлари бўйича параметрлар бажарилишини ҳисобга олган ҳолда уларни моддий рағбатлантириш тартиби, миқдорлари ва шартларини белгилаш;
17) бюджетдан ташқари маблағларни ҳамда адлия органлари ва муассасаларининг депозит ҳисобварақларида жойлашган маблағларни Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларининг депозит рақамларида миллий ва чет эл валютасида жойлаштириш. Бунда, маблағларни жойлаштиришдан олинган даромад адлия органлари ва муассасаларининг бюджетдан ташқари ҳисобварақларига ушбу даромадлар моддий-техник базани ривожлантиришга ва ходимларни моддий рағбатлантириш ҳамда қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа мақсадларга йўналтирилган ҳолда ўтказилади;
18) Вазирлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича идоралараро тусдаги халқаро шартномаларни белгиланган тартибда тузиш;
19) Вазирлик ваколатига тегишли бўлган масалалар бўйича халқаро даражада Ўзбекистон Республикаси манфаатларини белгиланган тартибда ифодалаш;
20) қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва Вазирлар Маҳкамаси қарорларига зид бўлган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни белгиланган тартибда давлат реестридан чиқариш;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2025 йил 9 октябрдаги 23-мҳ-сонли «Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш, қабул қилиш, ҳуқуқий экспертиза ва давлат рўйхатидан ўтказиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 3686, 09.10.2025 й.).
21) жисмоний ва юридик шахсларнинг ўз ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги тўғрисида мурожаатларни кўриб чиқиш;
22) Вазирлик ваколатига кирувчи масалаларни кўриб чиқишда давлат органлари ва ташкилотларининг ҳайъат мажлисларида иштирок этиш;
23) хорижий давлатларнинг судлари ва халқаро арбитражларда Ўзбекистон Республикасининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор ҳуқуқий низолар бўйича даъвогар ва жавобгарнинг вакили сифатида иштирок этиш;
24) адвокатлар малака комиссияларига адвокатларни интизомий жавобгарликка тортиш масаласини киритиш;
25) адвокатлар ва хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусларга берилган лицензияларнинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва тугатиш;
26) юридик хизмат ходимининг аттестациядан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилишини тугатиш;
27) нодавлат нотижорат ташкилотлар томонидан ўтказиладиган тадбирларда (конференциялар, семинарлар, тренинглар, йиғилишлар, акциялар ва шу кабиларда) иштирок этиш;
28) нодавлат нотижорат, шу жумладан диний ташкилотлар томонидан режалаштирилган тадбирларни ўтказилишини тақиқлаш юзасидан қарор қабул қилиш;
29) сиёсий партияларнинг уставларида назарда тутилган фаолиятини давлат томонидан молиялаштиришни тўхтатиб туриш ёки тугатиш тўғрисида қарор қабул қилиш;
30) нодавлат нотижорат ташкилотларнинг чет эл фуқаролари бўлган ходимларини, шунингдек, уларнинг қарамоғидаги оила аъзоларини, улар томонидан Ўзбекистон Республикасининг қонунчилиги бузилган ҳолларда аккредитациядан маҳрум қилиш;
31) ўз вазифа ва функциялари доирасида халқаро ҳамкорликни амалга ошириш, хорижий давлатлар органлари, халқаро ва хорижий ташкилотлар билан тўғридан-тўғри алоқалар ўрнатиш ва ҳамкорлик олиб бориш, халқаро шартномаларни тузиш юзасидан таклифлар киритиш;
32) адлия органлари ва муассасалари фаолиятини таъминлаш учун зарур бўлган тегишли тузилмалар ташкил этиш, уларни қайта ташкил этиш ва тугатиш, шунингдек, уларнинг уставлари (низомлари)ни тасдиқлаш;
33) давлат сири ва қонун билан қўриқланадиган бошқа сирга риоя қилиш шарти билан текширишни ўтказиш учун зарур бўлган ҳужжатлар ва материаллар билан танишиш, давлат органларининг электрон базаларидан (банкларидан) фойдаланиш учун хизмат гувоҳномасини кўрсатган ҳолда давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг ҳудудларига ва биноларига кириш;
34) ўз ваколати доирасида маъмурий жавобгарликни келтириб чиқарадиган ҳолатлар юзасидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисида баённомалар тузиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
35) республика ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан ўтказиладиган қонунчилик ҳужжатларининг ҳуқуқий мониторингида иштирок этиш.
(11-банднинг 35-кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 майдаги ПФ-80-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.05.2024 й., 06/24/80/0364-сон)
36) Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамасининг топшириқлари бўйича ҳамда ўз ташаббусига кўра норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва уларни кўриб чиқиш учун белгиланган тартибда киритиш;
37) норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қўллаш масалалари юзасидан ўз хулосасини бериш;
38) давлат органлари ва ташкилотларига норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қўллаш масалалари юзасидан тавсиялар ва тушунтиришлар бериш ҳамда кўрсатмалар киритиш;
39) аниқланган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари бузилишларини, уларнинг содир этилишига имкон берувчи сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этиш бўйича чоралар кўриш учун умумлаштириш материалларини давлат органлари ва ташкилотларига юбориш;
40) ўз вазифа ва функциялари доирасида давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш;
41) давлат хизматлари марказлари орқали уларнинг бинолари ва туташ ҳудудларида реклама фаолиятини, шунингдек, юридик шахс мақомига эга бўлмаган ҳолда тадбиркорлик субъектларининг муҳр ва штампларини тайёрлаш фаолиятини амалга ошириш;
42) тегишли маълумотлар базаларидан, давлат ахборот тизимларидан ва ваколатли органлар ресурсларидан белгиланган тартибда фойдаланиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
43) Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган пуллик хизматлар рўйхати ва тарифларига мувофиқ пулли хизматлар кўрсатиш;
(11-банднинг 43-кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 майдаги ПФ-80-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.05.2024 й., 06/24/80/0364-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
431) Тўловга қобилиятсизлик ишларини юритишнинг ягона электрон платформасида маълумотларни жойлаштириш бўйича пуллик хизмат кўрсатиш;
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 6 майдаги ПФ-78-сонли Фармонига асосан 431-кичик банд билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.05.2026 й., 06/26/78/0454-сон)
44) юқори малакали хорижий ва мамлакатимиз мутахассисларини контракт асосида консультант ва эксперт сифатида ишга таклиф қилиш;
фаолият йўналишларини ривожлантиришга оид долзарб ва истиқболдаги муаммолар ечимини ишлаб чиқиш мақсадида, жумладан, хорижий экспертларни жалб қилган ҳолда ишчи гуруҳларини тузиш;
45) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда, малакали хорижий мутахассисларни уларга истисно тариқасида Вазирликнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан чет эт валютасида иш ҳақи ва бошқа тўловларни белгилаган ҳолда ходимлар ва маслаҳатчилар сифатида жалб қилиш;
46) интеллектуал мулк соҳасидаги қонунчиликни бузганлик учун юридик шахсларга жарима қўллаш;
47) ихтиролар, фойдали моделлар, саноат намуналари, селекция ютуқлари, товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари, товарларнинг келиб чиқиш жойлари номи, ЭҲМ учун дастурлар, маълумотлар базалари, интеграл микросхемалар топологияси бўйича талабномаларни кўриб чиқиш ва давлат экспертизасидан ўтказиш учун зарур бўлган қўшимча материалларни талабнома топширувчилардан белгиланган тартибда сўраб олиш;
48) давлат органлари ва давлат иштирокидаги ташкилотлардаги меҳнат низосини кўриш ҳақидаги ариза билан судга мурожаат қилиш;
49) хўжалик бирлашмаларига, уй-жой коммунал ва фойдаланиш хўжалиги ташкилотларига давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида аниқланган қонунбузилишлари ва камчиликларни, уларнинг йўл қўйилишига олиб келган сабаблар ва шароитларни бартараф этиш бўйича тақдимномалар киритиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(11-банд 49-кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 6 майдаги ПФ-78-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.05.2026 й., 06/26/78/0454-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
50) давлат органлари ва бошқа ташкилотларга идоравий архив ишлари ва иш юритиш доирасида ҳужжатлар билан ишлашда аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан ижро этилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар киритиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(11-банднинг 51-кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 19 январдаги ПҚ-14-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.01.2026 й., 07/26/14/0053-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
51) давлат органлари ва ташкилотларига тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларининг бажарилиши, шунингдек, тўловга қобилиятсизлик тартиб-таомилларини амалга ошириш бўйича фаолиятни рақамлаштириш ҳамда муайян маълумотларни ушбу органларнинг ахборот тизимларига ва веб-сайтларига жойлаштириш юзасидан ижро этилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар киритиш;
52) тўловга қобилиятсизлик бўйича ҳар қандай ишни иқтисодий судда кўриб чиқишда, шу жумладан, қуйидаги ваколатларни амалга оширган ҳолда иштирок этиш:
тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги иш бўйича қабул қилинган суд ҳужжатлари ҳақида маълумотларни Тўловга қобилиятсизлик ишларини юритишнинг ягона электрон платформаси орқали бепул тарзда сўраш ва олиш;
судга муваққат бошқарувчи, санация қилувчи бошқарувчи, ташқи бошқарувчи, тугатиш бошқарувчиси ва молиявий бошқарувчи номзодини тақдим этиш, шунингдек, уларнинг вазифасини бажаришдан озод қилиш тўғрисида судга мурожаат қилиш;
мажбурий кўрсатмалар бериш ҳуқуқига эга бўлган муассис (иштирокчи) сифатидаги шахсни ёки юридик шахс мол-мулки эгасини ёхуд қарздорнинг ишларини бошқарувчи шахсни субсидиар жавобгарликка тортиш тўғрисида ариза киритиш ҳақида суд бошқарувчисига кўрсатма бериш;
тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишда қўлланиладиган ҳар қандай тартиб-таомил жараёнида судга сохта тўловга қобилиятсизликка, тўловга қобилиятсизликни яширишга ёки қасддан тўловга қобилиятсизликка олиб келган аломатларни аниқлаш мақсадида экспертиза тайинлаш ҳақида илтимоснома киритиш;
53) Ўзбекистон Республикаси олдида пул мажбуриятлари бўйича қарзи бўлган юридик шахсларга нисбатан, шунингдек, қонунда назарда тутилган ҳолларда — бошқа юридик шахсларга нисбатан тўловга қобилиятсизлик тўғрисида иш қўзғатиш ҳақида ариза билан иқтисодий судга мурожаат этиш;
54) жиноят ишлари бўйича хатланган юридик шахслар ва (ёки) уларнинг мулкий комплекслари ва бошқа активларини вақтинчалик бошқариш учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда суд бошқарувчисини тайинлаш ёки ихтисослаштирилган ташкилотни танлаш, шунингдек, ўз ташаббусига кўра ёхуд суд ёки тергов органининг мурожаатига асосан суд бошқарувчисини вазифасидан озод қилиш ёки ихтисослаштирилган ташкилотни бошқарувдан четлаштириш;
55) Тўловга қобилиятсизлик ишларини юритишнинг ягона электрон платформасини бошқариш, унда жойлаштириладиган (эълон қилинадиган) маълумотлар ва бошқа ҳужжатлар таркибини белгилаш;
56) суд бошқарувчиларининг фаолиятини мониторинг қилиш ва текшириш;
57) суд бошқарувчилари фаолиятида аниқланган қоидабузарликлар ва уларнинг фаолиятига қўйилган талабларга риоя этмаганлик ҳолатлари бўйича суд бошқарувчиларига расмий огоҳлантиришлар бериш, суд бошқарувчиларини малака аттестатини бекор қилиш ва унинг амал қилишини тўхтатиш, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган бошқа чораларни қўллаш;
58) Ўзбекистон Суд бошқарувчилари палатаси раиси лавозимига номзод кўрсатиш ҳамда уни лавозимидан муддатидан олдин чақириб олиш тўғрисида тақдимнома киритиш, палатанинг навбатдан ташқари йиғилишларини чақириш, шунингдек, ушбу палатага жисмоний ва юридик шахслар томонидан ҳомийлик ҳамда халқаро ташкилотларнинг грант маблағлари ҳисобидан молиявий кўмак бериш.
Вазирлик қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколат ва ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 6 майдаги ПФ-78-сонли Фармонига асосан 51 — 58-кичик бандлар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.05.2026 й., 06/26/78/0454-сон)
12. Вазирликнинг марказий аппарати, ҳудудий ва таркибий тузилмалари вазифалари, функциялари, ваколатлари, ҳуқуқлари ва жавобгарлиги, агар Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёки Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида бошқача қоида белгиланмаган бўлса, Вазир томонидан тасдиқланадиган низомлар ва уставлар билан белгиланади.
13. Вазирлик ўзига юклатилган вазифалар ва функцияларнинг сифатли бажарилиши, шунингдек, тегишли соҳадаги давлат сиёсатининг самарали амалга оширилиши учун жавобгардир.
5-боб. Вазирлик фаолиятини ташкил этиш
1-§. Вазирлик раҳбарияти
14. Ўзбекистон Республикаси адлия вазири:
1) Вазирлик фаолиятини умумий бошқаришни амалга оширади ва раҳбарлик қилади, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан Вазирликка юклатилган вазифа ва функцияларни бажаришни ташкиллаштиради;
2) Вазирликка юклатилган вазифа ва мажбуриятларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
3) адлия органлари ва муассасалари ҳамда уларнинг ходимлари томонидан бажарилиши мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради, топшириқ ва кўрсатмалар беради;
4) вазирлик тизимидаги ташкилотларнинг лавозимлари рўйхатига кирувчи ходимларни белгиланган тартибда лавозимга тайинлайди ва озод қилади;
5) ўз ўринбосарлари ва вазирлик тизимидаги бошқа мансабдор шахсларининг ваколатлари ва мажбуриятларини белгилайди, улар ўртасида вазифаларни тақсимлайди;
6) Вазирликнинг даврий иш режаларини тасдиқлайди ва уларнинг бажарилиши устидан назоратни таъминлайди;
7) Вазирлик ходимларини тизимли қайта тайёрлашни ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этади;
8) Вазирлик тизимида кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, уларнинг мутахассисликларига (юриспруденция, иқтисод, молия, психология, ташқи алоқалар, филология ва ҳ.к.) талаблар белгилаш, самарали фаолияти учун зарур шарт-шароитлар яратиш, Вазирликнинг кадрлар захирасини шакллантириш чораларини кўради;
9) Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси номенклатурасига кирадиган бўш лавозимларга таклиф этилган кадрларнинг, шунингдек, Вазирликка ишга қабул қилинаётган бошқа кадрларнинг профессионаллиги ва ўз ишини билиши, юксак даражадаги ишчанлик ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга бўлишини таъминлашга қаратилган чораларни амалга оширади;
10) ўз ваколати доирасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилади, зарур ҳолларда давлат бошқарувининг бошқа органлари билан биргаликда қарорлар ва бошқа ҳужжатларни биргаликда қабул қилади;
11) Вазирликнинг ҳудудий ва таркибий тузилмаларининг раҳбарлари фаолиятини мувофиқлаштиради ва назорат қилади;
12) Вазирлик ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш масалаларини ҳал этади, ўзининг ўринбосарларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш, шу жумладан, уларнинг эгаллаб турган лавозимда қолиши мақсадга мувофиқлиги масаласини кўриб чиқиш бўйича таклифларни киритади, уларнинг шахсий масъулиятини ошириш бўйича тизимли чора-тадбирлар кўради;
13) белгиланган тартибда мартаба даражаларини беради ҳамда олий мартаба даражалари бериш учун адлия органлари ва муассасалари ходимларини, шунингдек, қонунчиликда белгиланган тартибда бошқа давлат органлари ходимларини Ўзбекистон Республикаси Президентига тақдим этади;
 LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 январдаги ПҚ-2733-сон қарори билан тасдиқланган Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмат ходимларининг мартаба даражалари тўғрисидаги низом, Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2017 йил 28 августдаги 265-мҳ-сон буйруғи ,билан тасдиқланган Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмат ходимларига мартаба даражалари бериш тартиби тўғрисидаги низом. (рўйхат рақами 2920, 2017 йил 28 февраль)
14) Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тизимидаги молиявий мутаносибликни таъминлаш учун адлия органлари ва муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағларини қайта тақсимлайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
15) ажратилган маблағлар доирасида ҳамда белгиланган вазифалардан келиб чиққан ҳолда марказий аппарат ва ҳудудий бўлинмаларнинг тузилмаси ва штат бирликларини тасдиқлайди;
16) ҳудуддаги эҳтиёж ва шароитлардан келиб чиқиб, муайян вилоят ёки туман (шаҳар) бўлинмаларини ташкил этади ёки уларни туманлараро (вилоятлараро) шаклда тузади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 майдаги ПФ-80-сонли Фармонига асосан 15 ва 16-кичик бандлар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.05.2024 й., 06/24/80/0364-сон)
15. Вазирликка Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси маъқуллаганидан сўнг Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тасдиқланадиган ва лавозимдан озод этиладиган Вазир бошчилик қилади.
Вазир ўз мақомига кўра Вазирлар Маҳкамаси аъзоси ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
16. Вазир тўрт нафар ўринбосарга, шу жумладан, бир нафар биринчи ўринбосарга эга бўлади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 майдаги ПФ-80-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.05.2024 й., 06/24/80/0364-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Белгиланган вазифалар тақсимотига кўра интеллектуал мулк соҳасига жавобгар вазир ўринбосари халқаро ҳамкорлик амалга оширилаётганда лавозими бўйича Ўзбекистон Республикасининг интеллектуал мулк масалалари бўйича махсус миллий органи раҳбари ҳисобланади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 27 ноябрдаги ПҚ-358-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.11.2025 й., 07/25/358/1105-сон)
17. Вазирнинг биринчи ўринбосари ва бошқа ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.
18. Вазир бўлмаган вақтда унинг ваколатлари вазирнинг биринчи ўринбосари томонидан, у бўлмаган вақтда эса вазир буйруғига асосан бошқа ўринбосар томонидан амалга оширилади.
19. Вазирликнинг ҳудудий тузилмалар ва идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарлари вазир томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади, қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланган ҳоллар бундан мустасно.
20. Вазирликнинг ҳудудий тузилмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари тўғрисидаги низомлар вазир томонидан тасдиқланади, агар Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Вазирлар Маҳкамаси қарорларида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса.
2-§. Юклатилган вазифа ва функцияларни бажариш, шунингдек Вазирлик марказий аппарати таркибий тузилмаларининг унинг ҳудудий тузилмалари билан ўзаро ҳамкорлиги тартиби
21. Вазирлик ўзига юклатилган вазифа ва функцияларни бевосита, шунингдек, адлия органлари ва муассасалари орқали бажаради.
22. Вазирлик марказий аппарати таркибий тузилмалари ва унинг ҳудудий тузилмалари ҳамда идоравий мансуб ташкилотларнинг ўзаро ҳамкорлиги жараёнида юзага келадиган келишмовчиликлар вазирнинг топшириғига биноан унинг тегишли ўринбосари томонидан кўриб чиқилади. Агар вазир ўринбосари томонидан келишмовчиликларни тартибга солишнинг имконияти бўлмаса, сўнгги қарор бевосита вазир томонидан қабул қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
3-§. Вазирликнинг бошқа республика ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлиги
(3-параграф номи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 майдаги ПФ-80-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.05.2024 й., 06/24/80/0364-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
23. Вазирлик ўз вазифалари ва функцияларини амалга оширишда бошқа республика ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 майдаги ПФ-80-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.05.2024 й., 06/24/80/0364-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
24. Вазирликнинг ҳудудий тузилмалари ўз ваколати доирасида бошқа республика ижро этувчи ҳокимият органларининг ҳудудий органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик қилади.
(24-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 майдаги ПФ-80-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.05.2024 й., 06/24/80/0364-сон)
Вазирликнинг ҳудудий тузилмалари тегишли ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича «йўл хариталари»ни ишлаб чиқишда ва амалга оширишда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар билан ўзаро яқин ҳамкорлик қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари ўз ваколатлари доирасида интеллектуал мулк ҳамда тўловга қобилиятсизлик соҳаларида ҳуқуқбузарликларни аниқлаш ва олдини олиш бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи, солиқ ва бошқа ҳудудий давлат органлари билан ҳамкорлик қилади.
(24-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 6 майдаги ПФ-78-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.05.2026 й., 06/26/78/0454-сон)
25. Вазирликнинг фаолиятига Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли таркибий бўлинмалари томонидан мутасаддилик қилинади.
4-§. Вазирликнинг ҳайъати, бошқа кенгаш, маслаҳат, эксперт органлари
26. Вазирликда раҳбар, (ҳайъат раиси), унинг ўринбосарлари (лавозими бўйича), шунингдек, унинг фаолиятининг асосий йўналишларини мувофиқлаштирувчи таркибий тузилмалар раҳбарларидан иборат таркибда ҳайъат тузилади.
Ҳайъат таркибининг сони ва шахсий таркиби вазирнинг тақдимномасига биноан Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
27. Ҳайъатга қуйидаги вазифалар юкланади:
Вазирлик таркибий тузилмалар раҳбарларининг тегишли тузилмалар фаолияти ҳамда қонунчилик ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари ижроси бўйича ҳисоботларини эшитиш;
Вазирлик фаолиятининг асосий масалаларини кўриб чиқиш, қабул қилинган қарорлар ижросини текшириш масалаларини, Вазирлик фаолиятида муҳим аҳамиятга эга буйруқлари ва бошқа ҳужжатлари лойиҳаларини, шунингдек, текширувлар натижаларини муҳокама қилиш.
Ҳайъат Вазирлик ваколатига киритилган бошқа масалаларни ҳам кўриб чиқишга ҳақлидир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
28. Ҳайъат мажлисига республика ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмалари, бошқа ташкилотлар раҳбарлари, уларнинг ваколатига кирадиган масалалар юзасидан таклиф этилиши мумкин.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 майдаги ПФ-80-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.05.2024 й., 06/24/80/0364-сон)
29. Ҳайъат, агар унинг мажлисида ҳайъат таркибининг ярмидан кўпи қатнашса, ваколатли ҳисобланади. Кўриб чиқилаётган масалалар юзасидан қарорлар оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
30. Ҳайъат қарорлари ҳайъат раиси томонидан имзоланади.
(30-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 майдаги ПФ-80-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.05.2024 й., 06/24/80/0364-сон)
31. Вазир ва ҳайъат аъзолари ўртасида келишмовчиликлар юзага келган тақдирда, вазир юзага келган келишмовчиликлар ҳақида Вазирлар Маҳкамасига ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ахборот берган ҳолда мустақил равишда қарор қабул қилади. Ҳайъат аъзолари ҳам Вазирлар Маҳкамасига ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ўз фикрини билдириши мумкин.
32. Ҳайъат фаолияти тартиби ҳайъат томонидан тасдиқланадиган регламент билан белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
33. Вазирлик ҳузурида Ўзбекистон Республикаси адлия вазири ўринбосари раис ҳисобланган интеллектуал мулк объектларининг ҳуқуқий муҳофазаси билан боғлиқ бўлган апелляцияларни судгача кўриб чиқувчи Апелляция кенгаши ташкил этилади.
(33-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 6 майдаги ПФ-78-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.05.2026 й., 06/26/78/0454-сон)
Апелляция кенгашининг таркибига интеллектуал мулк соҳасидаги мустақил олимлар ва мутахассислар киради. Апелляция кенгаши таркибида адлия органлари ва муассасаларининг ходимлари сони Апелляция кенгаши аъзолари умумий сонининг ўттиз фоизидан ошмаслиги лозим.
Вазирликда бошқа кенгаш, маслаҳат ва экспертлик органлари тузилиши мумкин.
34. Вазирлик ҳузурида тузиладиган кенгаш, маслаҳат ва экспертлик органлари таркиби ва улар тўғрисидаги низомлар вазир томонидан тасдиқланади, уларнинг таркиби ва низомлари Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ва Вазирлар Маҳкамаси қарорлари билан тасдиқланадиган ҳоллар бундан мустасно.
6-боб. Вазирлик фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш мезонлари ва иш индикаторлари
35. Вазирлик фаолиятининг самарадорлиги мунтазам баҳоланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
36. Вазирлик фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланадиган Вазирлик фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш мезонлари ва иш индикаторларига асосланади.
Вазир ҳар йил бошида ўринбосарлар кесимида белгиланган мақсадли кўрсаткичларга (индикаторларга) эришиш бўйича ҳаракатлар дастурини ишлаб чиқиб, жамоатчиликка тақдим қилади.
Ҳаракатлар дастурига асосан Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари мақсадли кўрсаткичларга (индикаторларга) эришиш бўйича ҳудудий ривожланиш дастурини ишлаб чиқиб, жамоатчиликка тақдим қилади.
(36-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 майдаги ПФ-80-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.05.2024 й., 06/24/80/0364-сон)
37. Вазирлик фаолияти самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш якунлари бўйича:
Вазирлик раҳбарлари ва ходимларини рағбатлантириш (мукофотлаш) ёки интизомий жавобгарликка тортиш;
Вазирлик фаолиятида аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва унинг фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари кўрилади.
7-боб. Вазирликни фаолиятини молиялаштириш ва моддий-техник таъминлаш, унинг ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш
38. Қуйидагилар Вазирлик фаолиятини молиялаштириш манбалари ҳисобланади:
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;
адлия органлари ва муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари;
қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ пуллик хизмат кўрсатишдан тушадиган маблағлар;
вақтинча бўш маблағларни тижорат банкларининг депозитларига жойлаштиришдан олинган даромадлар;
қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
39. Адлия органлари ва муассасаларини моддий-техник таъминлаш харажатларини молиялаштириш, шунингдек уларнинг ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш, моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя қилиш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети, бюджетдан ташқари жамғармаларнинг манбалари ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Бунда, бюджетдан ташқари жамғармалар маблағлари биринчи навбатда мазкур банднинг биринчи хатбошисида назарда тутилган харажатларни ҳамда ушбу жамғармалар тўғрисидаги низомларда назарда тутилган бошқа мақсадларни молиялаштиришга йўналтирилади, ортиб қолган қисми эса ҳар ой якунлари бўйича кейинги ойнинг 5-санасига қадар Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли йил учун Ўзбекистон Республикасининг консолидациялашган бюджетини шакллантириш ва ижро этишга оид қонун ҳужжатларининг ижросини таъминлашга оид тегишли қарорларида назарда тутилган миқдорларда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига ўтказилади.
(39-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 25 июлдаги ПФ-117-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2025 й., 06/25/117/0653-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
391. Давлат хизматлари кўрсатганлик учун тўловлардан Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига тушумлар, биринчи навбатда, давлат хизматлари марказлари ҳамда Адлия вазирлиги ҳузуридаги Тўловга қобилиятсизлик ишлари агентлиги (Агентликнинг бюджетдан молиялаштириладиган харажатларидан ташқари) ходимларининг ойлик иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар ҳамда ижтимоий солиқ харажатларига йўналтирилади, ортиб қолган қисмидан эса ҳар ой якунлари бўйича кейинги ойнинг 5-санасига қадар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 25 декабрдаги ПҚ-455-сон қарорида назарда тутилган миқдорлардаги маблағлар Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига ўтказилади.
(391-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 6 майдаги ПФ-78-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.05.2026 й., 06/26/78/0454-сон)
40. Вазирлик ходимларининг иш ҳақи лавозим маоши, мукофотлар, қўшимча ҳақлар, устамалардан ва қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа тўловлардан иборат.
Хизмат вазифасини сидқидилдан ва самарали бажариб келаётган Вазирликнинг юқори малакали, ташаббускор ходимларига юқори малакаси учун вазир томонидан адлия органлари ва муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан лавозим маошининг 200 фоизи миқдоридан кўп бўлмаган шахсий устамалар белгиланиши мумкин.
Вазирлик ходимлари лавозим маошларига ҳар ойда қўшиладиган рағбатлантириш хусусиятига эга бўлган қўшимча ҳақлар ва устамалар вазир томонидан тасдиқланадиган қоидаларга мувофиқ тўланади.
41. Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари билан бошқа лавозимларга тайинланган ёки Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати, Қонунчилик палатасига сайланган (тайинланган) Вазирликнинг ходимларида Вазирликда берилган кўп йиллик хизматлари учун қўшимча ҳақ ва устамалар ҳамда мартаба даражалари сақланади.
8-боб. Вазирликнинг ҳисобдорлиги
Олдинги таҳрирга қаранг.
42. Вазирлик раҳбарлари ўз фаолияти тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентига, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли таркибий бўлинмаларига ва Вазирлар Маҳкамасига ҳамда жамоатчиликка мунтазам равишда ҳисобот беради.
(42-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 майдаги ПФ-80-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.05.2024 й., 06/24/80/0364-сон)
43. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли таркибий бўлинмалари раҳбарлари Вазирлик раҳбарларига юкланган вазифалар самарали бажарилиши бўйича улар фаолияти устидан мунтазам мониторинг олиб боради, Вазирлик фаолияти самарадорлигига холисона баҳо беради.
44. Мониторинг ва баҳолаш якунлари бўйича Вазирликнинг алоҳида ўрнак кўрсатган раҳбарлари, мансабдор шахслари ва ходимлари рағбатлантирилади ёхуд йўл қўйилган жиддий камчиликлар учун эгаллаб турган лавозимидан озод этишгача бўлган жавобгарликка тортилади.
9-боб. Якунловчи қоида
45. Вазирликни қайта ташкил этиш ва тугатиш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 17 мартдаги ПФ-89-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.03.2022 й., 06/22/89/0227-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон қарорига
1а-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг
ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари

«Ўзархив» агентлиги

Х. Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза маркази

Тўловга қобилиятсизлик ишлари агентлиги

Тошкент давлат юридик университети

Қонунчиликни таҳлил қилиш ва тартибга солиш таъсирини баҳолаш институти

Академик лицейлар

«Адлия органлари ва муассасаларида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази» давлат муассасаси

Юридик кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти

«Интеллектуал мулк маркази» давлат муассасаси

«Адолат» миллий ҳуқуқий ахборот маркази» давлат муассасаси

(1а-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 6 майдаги ПФ-78-сонли Фармонига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.05.2026 й., 06/26/78/0454-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон қарорига
1б-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги «Ўзархив» агентлигининг
ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ

«Ўзархив» агентлиги

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар архив иши ҳудудий бошқармалари

Қорақалпоғистон Республикаси марказий давлат архиви, Тошкент шаҳар марказий давлат архиви, вилоят, шаҳар, туман давлат архивлари ва уларнинг филиаллари

Ўзбекистон илмий-техника ва тиббиёт ҳужжатлари миллий архиви

Ўзбекистон миллий архиви

Ўзбекистон кинофотофоно ҳужжатлари миллий архиви

(1б-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 6 майдаги ПФ-78-сонли Фармонига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.05.2026 й., 06/26/78/0454-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон қарорига
1в-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Тўловга қобилиятсизлик ишлари агентлигининг
ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ

Тўловга қобилиятсизлик ишлари агентлиги

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар тўловга қобилиятсизлик ишлари бўлимлари

(1в-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 6 майдаги ПФ-78-сонли Фармонига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.05.2026 й., 06/26/78/0454-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 майдаги ПФ-80-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.05.2024 й., 06/24/80/0364-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 майдаги ПФ-80-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.05.2024 й., 06/24/80/0364-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 майдаги ПФ-80-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.05.2024 й., 06/24/80/0364-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 майдаги ПФ-80-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.05.2024 й., 06/24/80/0364-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 майдаги ПФ-80-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.05.2024 й., 06/24/80/0364-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 майдаги ПФ-80-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.05.2024 й., 06/24/80/0364-сон)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон қарорига
8-ИЛОВА
Адлия органлари ва муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш ва самарадорлигини таъминлаш бўйича комплекс
ЧОРА-ТАДБИРЛАР
Олдинги таҳрирга қаранг.

Т/р

Чора-тадбирлар

номланиши

Амалга ошириш шакли

Ижро

муддатлари

Масъул

ижрочилар

I. АДЛИЯ ОРГАНЛАРИ ВА МУАССАСАЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ ҲУҚУҚИЙ ТАРТИБГА СОЛИШ

1.

Адлия вазирлигининг марказий аппарати, ҳудудий органлари ва идоравий мансуб ташкилотлари таркибий тузилмаларининг низомлари ва уставларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Адлия вазирининг буйруқлари

2018 йил

5 майга

қадар

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)

2.

Адлия вазирлиги ҳузуридаги Ҳуқуқий сиёсат тадқиқоти институти фаолиятини ташкил қилиш, уни жойлаштириш, моддий-техник таъминоти бўйича таклифлар тайёрлаш, унда институт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш шароитларини Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги марказий аппарати ходимлари билан тенглаштиришни назарда тутиш.

Вазирлар Маҳкамасининг қарори

лойиҳаси

2018 йил

15 майга

қадар

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),

Бош прокуратура (О. Муродов),

Молия вазирлиги (Ж. Кучкаров)

3.

Адлия вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши Низоми, таркиби ҳамда юклатилган вазифаларни самарали бажаришга қаратилган биргаликдаги чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича «Йўл харитаси»ни тасдиқлаш.

Адлия вазирининг буйруғи

2018 йил

15 майга

қадар

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)

4.

Бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан адлия органлари ва муассасалари, давлат ташкилотларининг юридик хизматлари ходимларини ривожланган хорижий давлатларнинг етакчи таълим муассасаларида ўқитиш ва малакасини ошириш учун жўнатиш тўғрисидаги тартибни тасдиқлаш.

Адлия вазирининг буйруғи

2018 йил

15 майга

қадар

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),

ТИВ (А. Камилов),

Молия вазирлиги (Ж. Кучкаров)

5.

Хорижий олий таълим муассасалари билан юриспруденция соҳасида юқори малакали кадрлар тайёрлаш бўйича ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қуйиш бўйича комплекс чоралар кўриш, шунингдек Ўзбекистонда уларнинг филиалларини ташкил этиш юзасидан асослантирилган таклифлар киритиш.

Чора-тадбирлар комплекси

2018 йил

1 июлга

қадар

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),

ТИВ (А. Камилов), Бош прокуратура (О. Муродов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Мажидов)

II. ҲУҚУҚ ИЖОД ҚИЛИШ АМАЛИЁТИ ВА ҲУҚУҚИЙ ХИЗМАТ КЎРСАТИШ СОҲАСИДА АДЛИЯ ОРГАНЛАРИ ВА МУАССАСАЛАРИ ФАОЛИЯТИ САМАРАДОРЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ ВА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

6.

Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳаларини жойлаштириш ва муҳокама қилиш тартибини такомиллаштириш.

Чора-тадбирлар комплекси

2018 йил

15 майга

қадар

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (О. Умаров),

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)

7.

Ўзбекистон Республикаси Президенти девони ва Вазирлар Маҳкамаси регламентларига қуйидагиларни назарда тутган тузатишлар ва қўшимчалар киритиш:

жамоатчилик муҳокамасини ўтказиш учун норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини Ягона интерактив давлат хизматлари порталида жойлаштириш;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳалари идоралараро келишувлардан сўнг, Адлия вазирлиги томонидан ҳуқуқий экспертизани ўтказиш ҳамда такроран — Вазирлар Маҳкамаси аппарати ва Ўзбекистон Республикаси Президенти девони таркибий тузилмаларида уларнинг концептуал қоидалари ўзгартирилганидан кейин;

Адлия вазирлиги томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш мақсадга мувофиқлиги тўғрисида ҳуқуқий экспертизаси натижалари бўйича берилган хулосаси мавжуд бўлган тақдирдагина Ўзбекистон Республикаси Президенти девони, Вазирлар Маҳкамаси ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳаларини киритиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳалари

2018 йил

15 майга

қадар

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (О. Умаров),

вазирлик ва идоралар

8.

Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтмаган 1993 йил 17 июнга қадар қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, шу жумладан 2019 йил 1 январдан ўз кучини йўқотаётган собиқ Совет Иттифоқининг идоравий ҳужжатлари ўрнига қабул қилинган янги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқишни назарда тутган тадбирлар режаси лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш,.

Тадбирлар

режаси

2018 йил

15 июнга

қадар

Адлия вазирлиги

(Р. Давлетов), вазирлик ва идоралар

9.

Қуйидаги маълумотларни тақдим қилиш тартибини назарда тутган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси регламентларига, шунингдек халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгашлари Намунавий регламентига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш:

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатига адлия вазири томонидан давлат органлари ва ташкилотларида норма ижодкорлиги фаолияти ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳолати тўғрисида;

Қорақалпоғистон Республикаси адлия вазири ва ҳудудий адлия бошқармалари бошлиқлари томонидан маҳаллий давлат ҳокимияти органларида норма ижодкорлиги фаолияти ҳолати тўғрисида тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларига; туман (шаҳар) адлия бўлимлари бошлиқлари томонидан туман (шаҳар) даражасидаги давлат органлари ва ташкилотларида норма ижодкорлиги фаолияти ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳолати тўғрисида тегишлича туман (шаҳар) халқ депутатлари Кенгашига.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳалари

2018 йил

15 майга

қадар

Адлия вазирлиги

(Р. Давлетов)

10.

Халқаро шартномаларнинг лойиҳаларини тайёрлаш, юридик-техник расмийлаштириш ва ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисида методик йўриқлар тайёрлаш.

Қўшма қарор лойиҳаси

2018 йил

1 июнга

қадар

Адлия вазирлиги

(Р. Давлетов),

ТИВ (А. Камилов)

11.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва лойиҳаларининг коррупцияга қарши экспертизасини ўтказиш методикасини такомиллаштириш.

Адлия вазирининг буйруғи

2018 йил

1 июнга

қадар

Адлия вазирлиги

(Р. Давлетов)

12.

Нотариат институтини босқичма-босқич такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш:

биринчи босқичда — амалдаги нотариат тизимини, нотариал хизматлар кўрсатиш тартиби, мажбурий нотариал тасдиқланадиган битимлар рўйхатини танқидий ўрганиш ва ўрганиш натижалари бўйича низоларнинг олдини олишга қаратилган институт сифатида нотариат тизимини янада такомиллаштиришни назарда тутган таклифлар киритиш;

иккинчи босқичда — илғор хорижий тажрибани ва миллий амалиётни қиёсий ўрганишга асосланган давлат нотариал идораларни нодавлат шаклга ўтказиш мақсадга мувофиқлиги тўғрисида таклифлар тайёрлаш.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори,

таҳлилий маълумот

2018 йил

15 майга

қадар

2019 йил

1 июлга

қадар

Адлия вазирлиги

(Р. Давлетов),

Молия вазирлиги

(А. Хайдаров)

IV. АДЛИЯ ОРГАНЛАРИ ВА МУАССАСАЛАРИ ФАОЛИЯТИГА ЗАМОНАВИЙ АХБОРОТ-КОММУНИКАЦИЯТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ

13.

«Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази» ДУК фаолиятини ташкил қилиш ва уни юқори малакали кадрлар билан тўлдириш.

Адлия вазирининг буйруғи

2018 йил

15 майга

қадар

Адлия вазирлиги

(Р. Давлетов)

14.

Адлия органлари ва муассасалари фаолиятига, биринчи навбатда юридик хизмат ҳамда давлат хизматларини кўрсатиш соҳасига, замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилган ҳолда фаолиятнинг инновацион методларини татбиқ этиш.

Чора-тадбирлар комплекси

2018 йил

15 майга

қадар

Адлия вазирлиги

(Р. Давлетов),

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (О. Умаров)

15.

Мобил иловалар ва ижтимоий тармоқлар, расмий веб-сайтлардаги Интернет-ботлар, «тезкор алоқа»лар орқали аҳоли билан қайта алоқанинг самарали тизимини ташкил қилиш.

Чора-тадбирлар комплекси

2018 йил

1 июнга

қадар

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (О. Умаров),

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов)

16.

«Ишонч телефони»га кириш қўнғироқларини ёзиб олиш имконияти билан уларни автоматлаштирилган тарзда қайд қилишни жорий этиш.

Чора-тадбирлар комплекси

2018 йил

1 июнга

қадар

Адлия вазирлиги

(Р. Давлетов)

V. АДЛИЯ ОРГАНЛАРИ ВА МУАССАСАЛАРИ КАДРЛАР САЛОҲИЯТИНИ МУСТАҲКАМЛАШ ВА ХОДИМЛАРИНИ МОДДИЙ РАҒБАТЛАНТИРИШ ШАРОИТЛАРИНИ ЯХШИЛАШ

17.

Адлия органлари ва муассасалари ходимлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш механизмини жорий этиш.

Адлия вазирининг буйруғи

2018 йил

15 майга

қадар

Адлия вазирлиги

(Р. Давлетов)

18.

Адлия органлари ва муассасалари ходимларининг малакасини ошириш, шу жумладан масофадан ўқитишни жорий қилиб, уларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш.

Режа-жадвал

Доимий

Адлия вазирлиги

(Р. Давлетов), манфатдор

вазирлик ва

идоралар

VI. ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ЮРИДИК УНИВЕРСИТЕТИ МАГИСТРАТУРАСИГА ҚАБУЛ ҚИЛИШ ВА ЎҚИТИШ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ, ЮРИДИК КОЛЛЕЖЛАРНИ ТАШКИЛ ЭТИШ, ЮРИДИК МУТАХАССИСЛИК БЎЙИЧА ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ

21.

Адлия вазирлигининг юридик коллежларида таълим олишни ташкил қилиш тартибини белгилаш, битувчиларини Тошкент давлат юридик университетига қабул қилиш, шу жумладан ўқишни тамомлаганидан сўнг улар уч йил давомида ҳамда тақсимотга мувофиқ узлуксиз ишлаши, шунингдек таълим жараёнини такомиллаштириш учун уларнинг намунавий тузилмасини тасдиқлаш.

Вазирлар Маҳкамасининг қарори

2018 йил

1 июнга

қадар

Адлия вазирлиги

(Р. Давлетов),

ТДЮУ (Е. Каньязов)

22.

Адлия вазирлиги тузилмасида ташкил этилаётган юридик коллежларнинг ўқув режалари ва дастурларини тасдиқлаш.

ТДЮУ Кенгашининг қарори

2018 йил

1 июнга

қадар

ТДЮУ (Е. Каньязов)

23.

Тошкент давлат юридик университети бошқарув ходимлари, профессор-ўқитувчилари, илмий, ўқув-ёрдамчи, техник ва хизмат кўрсатиш ходимларини моддий рағбатлантириш учун Махсус жамғармаси миқдорини ошириш, бунда мазкур жамғарма ҳисобидан ҳар ойлик устамалар миқдори ўсишини ҳисобга олиш.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

2018 йил

15 майга

қадар

Адлия вазирлиги

(Р. Давлетов),

Молия вазирлиги

(А. Каримов),

ТДЮУ (Е. Каньязов)

24.

Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги Юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича профессионал ўқитиш маркази фаолиятини ташкил қилиш ҳамда юридик мутахассислик бўйича қайта тайёрловга рухсат берилган олий таълим йўналишлари рўйхатини тасдиқлаш.

Вазирлар Маҳкамасининг қарори

2018 йил

1 июнга

қадар

Адлия вазирлиги

(Р. Давлетов),

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

(И. Мажидов)

ТДЮУ (Е. Каньязов)

VII. ҲУҚУҚИЙ ТАРҒИБОТ ВА ХАЛҚ БИЛАН МУЛОҚОТ СОҲАСИДА АДЛИЯ ОРГАНЛАРИ ФАОЛИЯТИ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ

25.

Амалдаги ҳуқуқий тарғибот тизимини танқидий таҳлил қилиш.

Таҳлил натижалари бўйича янги қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини етказиш ва тушунтириш бўйича намунавий «Йўл харитаси»ни тайёрлаш.

Намунавий

«Йўл харитаси»

2018 йил

15 майга

қадар

Адлия вазирлиги

(Р. Давлетов)

26.

Аҳоли учун энг долзарб масалаларни аниқлаш ҳамда улар юзасидан ҳуқуқий ахборот, тушунтириш ва юридик маслаҳатлар бериш.

Манзилли ҳуқуқий тарғибот олиб бориш ва аҳолига қонунчилик ҳужжатлари мазмун-моҳиятини етказиш.

Сўровномалар, тадқиқотлар,

Тадбирлар

режаси

Ҳар

чоракда

Адлия вазирлиги

(Р. Давлетов),

манфатдор

вазирлик ва идоралар

27.

Ҳуқуқий тарғиботнинг инновацион методларидан кенг фойдаланиш. Хусусан:

веб-технологиялардан фойдаланишни кенгайтириш, Адлия вазирлигининг Интернетдаги ижтимоий тармоқларда (Facebook, Twitter, Youtube, Mytube. uz ва ҳ.к.з.) фаолиятини фаоллаштириш;

аҳолига оддий ва тушунарли тилда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг аҳамиятини етказиш мақсадида қулай эфир вақтида теле ва аудиороликлар, инфографик материалларни намойиш қилиш;

ҳуқуқий тарғибот бўйича тегишли материалларни тайёрлаш ва тарқатиш (ижтимоий роликлар, суратлар, инфографика, буклетлар, анкеталар);

фуқароларни ҳуқуқий маърифатга етакловчи ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган ўргатувчи видеороликлар, кино в видеофильмлар яратиш ва намойиш қилиш;

Адлия вазирлигининг веб-сайтларида «онлайн маслахатчи» хизмати фаолиятини кенгайтириш.

Медиа-жадвал

Тасдиқлаш

ҳар чоракда


Амалга

ошириш жадвал асосида

Адлия вазирлиги

(Р. Давлетов),

манфатдор

вазирлик ва идоралар

28.

Оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш ва намойиш этиш учун қабул қилинган ҳужжатлар бўйича материаллар тайёрлаш юзасидан идоралараро ишчи гуруҳини тузиш.

Аҳоли орасида оммавийлашган, шу жумладан электрон оммавий ахборот воситаларида қонунчилик ҳужжатларининг аҳамияти ва моҳиятини тушунтирувчи материаллар тайёрлаш.

Адлия вазирининг буйруғи

Доимий

Адлия вазирлиги

(Р. Давлетов), манфатдор

вазирлик ва идоралар

29.

«Ўз ҳуқуқларингни билгин», «Қонун барчага баробар» ва «Қонунни бузма» мавзуларида сюжетли телекўрсатувларни тайёрлаш ва трансляция қилиш.

Тадбирлар

режаси

Доимий

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),

манфатдор вазирлик ва идоралар

30.

Оммавий ахборот воситалари, шу жумладан босма ва электрон оммавий ахборот воситалари вакилларига қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мақсадлари, маъноси ва аҳамиятини тушунтириш учун матбуот анжуманлари ўтказиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш тартиботи асосида

Ҳар

ойда

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),

манфатдор

вазирлик ва идоралар

(8-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 апрелдаги ПФ-5987-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.04.2020 й., 06/20/5987/0521-сон)
 LexUZ шарҳи
8-илова норасмий таржима.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон қарорига
9-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги юридик коллежлари этиб қайта ташкил этилаётган касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейи
РЎЙХАТИ

Т/р

Ҳудудлар

Қайта ташкил этилаётган касб-ҳунар коллежлари
ва академик лицей

Адлия вазирлиги таркибидаги юридик коллежлар

1.

Қорақалпоғистон Республикаси

Нукус юридик коллежи

Қорақалпоғистон Республикаси юридик коллежи

2.

Андижон вилояти

Андижон молия-иқтисод коллежи

Андижон вилояти юридик коллежи

3.

Бухоро вилояти

Бухоро юридик ва маиший хизматлар касб-ҳунар коллежи

Бухоро вилояти юридик коллежи

4.

Жиззах вилояти

Жиззах ҳуқуқшунослик коллежи

Жиззах вилояти юридик коллежи

5.

Қашқадарё вилояти

Қарши иқтисодиёт коллежи

Қашқадарё вилояти юридик коллежи

6.

Наманган вилояти

Наманган юридик коллежи

Наманган вилояти юридик коллежи

7.

Навоий вилояти

Навоий давлат педагогика институти ҳузуридаги Навоий компьютер ва ахборот технологиялари академик лицейи

Навоий вилояти юридик коллежи

8.

Самарқанд вилояти

Самарқанд ҳуқуқшунослик коллежи

Самарқанд вилояти юридик коллежи

9.

Сурхондарё вилояти

Термиз ижтимоий-иқтисодий касб-ҳунар коллежи

Сурхондарё вилояти юридик коллежи

10.

Сирдарё вилояти

Гулистон енгил саноат ва сервис касб-ҳунар коллежи

Сирдарё вилояти юридик коллежи

11.

Тошкент вилояти

Юқори Чирчиқ туман транспорт ва иқтисодиёт коллежи

Тошкент вилояти юридик коллежи

12.

Фарғона вилояти

Фарғона ҳуқуқшунослик коллежи

Фарғона вилояти юридик коллежи

13.

Хоразм вилояти

Урганч туман саноат ва транспорт коллежи

Хоразм вилояти юридик коллежи

14.

Тошкент шаҳри

Тошкент юридик коллежи

Тошкент шаҳар юридик коллежи

Олдинги таҳрирга қаранг.
(10-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 апрелдаги ПФ-5987-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.04.2020 й., 06/20/5987/0521-сон)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон қарорига
11-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ўз кучини йўқотган айрим қарорлари
РЎЙХАТИ
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 23 августдаги «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-1602-сон қарори.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 28 июндаги «Юридик кадрлар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-1990-сон қарорининг 3, 4 ва 5-бандлари, шунингдек унга 3-илова.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 21 ноябрдаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги ПҚ-2071-сон қарори иловасининг 4-банди.
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 15 майдаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2011 йил 23 августдаги ПҚ-1602-сонли қарорига ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги ПҚ-2347-сон қарори.
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 25 январдаги «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-2480-сон қарорининг 1-банди, шунингдек илованинг 1-банди.
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 февралдаги «Қонун ҳужжатларини тарқатиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2761-сон қарорининг 3-банди, шунингдек унга 1-илова.
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 апрелдаги «Тошкент давлат юридик университетида кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2932-сон қарорининг 3-иловаси 1-бандининг иккинчи ва учинчи хатбошилари.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.04.2018 й., 07/18/3666/1073-сон, 11.07.2018 й., 06/18/5475/1489-сон; 02.07.2019 й., 07/19/4380/3360-сон; 02.11.2019 й., 07/19/4505/3987-сон; 30.04.2020 й., 06/20/5987/0521-сон; 20.05.2020 й., 06/20/5997/0634-сон; 03.06.2020 й., 06/20/6003/0708-сон, 09.07.2020 й., 06/20/6021/1047-сон; 09.03.2021 й., 06/21/6184/0192-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.06.2021 й., 06/21/6252/0617-сон; 29.01.2022 й., 06/22/61/0084-сон; 18.03.2022 й., 06/22/89/0227-сон; 29.12.2022 й., 07/22/462/1135-сон; 25.05.2024 й., 06/24/80/0364-сон; 28.07.2025 й., 06/25/117/0653-сон; 28.11.2025 й., 07/25/358/1105-сон; 20.01.2026 й., 07/26/14/0053-сон; 07.05.2026 й., 06/26/78/0454-сон)