Юридик хизмат кўрсатиш марказлари фаолиятини янада кенгайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Мамлакатимизнинг барча туман ва шаҳарларида Адлия вазирлиги тизимида юридик хизмат кўрсатиш марказлари фаолиятининг йўлга қўйилиши ўзининг ижобий самарасини кўрсатмоқда. Бу борада, юридик хизмат кўрсатиладиган давлат идораларининг марказларга юбориладиган ҳужжатлари лойиҳаларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш ва қабул қилиш жараёнларини электрон шаклга ўтказувчи «E-huquqshunos» электрон тизими яратилди, иш юритуви тўлиқ рақамлаштирилиб, қоғозбозликка барҳам берилди.
207 та туман ва шаҳарлардаги 2 мингдан ортиқ давлат органларида ҳуқуқни бир хил қўллаш амалиёти шаклланди ҳамда аҳолига ва бевосита ижрочиларга қонунчилик ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини етказиш ва тушунтиришнинг янги бўғини яратилди.
Шу билан бирга, юридик хизмати мавжуд бўлмаган давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятини, айниқса, ўрта ва қуйи бўғинда ҳуқуқий жиҳатдан таъминлаш ҳамда уларга сифатли ва профессионал юридик хизмат кўрсатиш мақсадида:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 июндаги «Давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизмат кўрсатиш фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5168-сон қарори билан республиканинг барча туман ва шаҳарларида Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаларининг ҳузурида юридик хизмат кўрсатиш марказлари (кейинги ўринларда — Марказлар) ташкил этилганлиги;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 17 мартдаги «Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш ҳамда ҳуқуқий хизмат кўрсатишда адлия органлари ва муассасалари фаолияти самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-89-сон Фармонига мувофиқ Марказлар туман (шаҳар) адлия бўлимлари тузилмаси ва бўйсунувига ўтказилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар]
2. Адлия вазирлигининг 2022 йил 1 августдан бошлаб босқичма-босқич Марказлар томонидан республиканинг барча туман ва шаҳарларида юридик хизмат билан таъминланмаган давлат органлари ва ташкилотларининг қуйидаги туман (шаҳар) бўлинмаларига юридик хизмат кўрсатилишини таъминлаш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин:
(2-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
(2-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
давлат солиқ инспекцияси;
аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази;
давлат умумий ўрта таълим мактаблари;
давлат мактабгача таълим ташкилотлари;
давлат кўп тармоқли марказий ва оилавий поликлиникалар.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.01.00 Давлат дастурлари, концепциялар ва бошқалар;
Юридик хизмат кўрсатиш марказлари томонидан республиканинг барча туман ва шаҳарларида юридик хизмат билан таъминланмаган давлат органлари ва ташкилотлари туман (шаҳар) бўлинмалари, давлат умумий ўрта таълим мактаблари, мактабгача таълим ташкилотлари ҳамда кўп тармоқли марказий ва оилавий поликлиникалари қамраб олиниши режа-графиги 1-иловага мувофиқ;
Юридик хизмат кўрсатиш марказлари фаолиятининг қамровини ошириш бўйича «йўл харитаси» 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.01.00 Умумий масалалар;
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар;
4. Рақамли технологиялар вазирлиги Адлия вазирлиги билан биргаликда:
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 16 сентябрдаги ПҚ-286-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.09.2025 й., 07/25/286/0832-сон)
2022 йил 1 майга қадар «E-huquqshunos» электрон тизимини техник жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ва маслаҳатлар бериб бориш мақсадида «call-марказ» фаолиятини йўлга қўйиш;
2022 йил 1 августга қадар мазкур қарорнинг 2-банди иккинчи — саккизинчи хатбошиларида кўрсатилган давлат органлари ва ташкилотларининг туман (шаҳар) бўлинмаларини «E-huquqshunos» электрон тизимига шартнома асосида улаш ва уларга хизмат кўрсатиш;
босқичма-босқич давлат умумий ўрта таълим мактаблари, мактабгача таълим ташкилотлари ҳамда кўп тармоқли марказий ва оилавий поликлиникаларни (кейинги ўринларда — ташкилотлар) «E-huquqshunos» электрон тизимига бепул асосда улаш ва уларга хизмат кўрсатиш чораларини кўрсин.
(4-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 16 сентябрдаги ПҚ-286-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.09.2025 й., 07/25/286/0832-сон)
Бунда 2026 йил 1 январдан бошлаб юридик шахс мақомига эга бўлган ташкилотлар «E-huquqshunos» электрон тизимидан тегишли тўловни назарда тутувчи шартнома асосида фойдаланади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 16 сентябрдаги ПҚ-286-сонли қарорига асосан бешинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.09.2025 й., 07/25/286/0832-сон)
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.01.00 Умумий масалалар;
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар;
5. Рақамли технологиялар вазирлиги Адлия вазирлиги ҳамда Рақамли технологиялар вазирлиги тизимидаги «UNICON-SOFT» МЧЖ таклифларига асосан «E-huquqshunos» электрон тизимини Марказлар ва улар юридик хизмат кўрсатадиган давлат органлари ва ташкилотлари туман (шаҳар) бўлинмалари фаолиятига жорий қилишда «E-huquqshunos» электрон тизимидаги маълумотларни сақлаш ва улардан хавфсиз фойдаланиш ҳамда тизимнинг юқори тезликда ишлашини таъминлаш мақсадида «UNICON-SOFT» МЧЖни тегишли сервер ва бошқа зарур қурилмалар билан таъминлаб борсин.
Белгилансинки, мазкур бандда назарда тутилган тадбирларни амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар Рақамли технологияларни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 16 сентябрдаги ПҚ-286-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.09.2025 й., 07/25/286/0832-сон)
6. Адлия вазирлиги 2022 йил 1 декабрга қадар вилоят даражасидаги давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларига Марказлар томонидан юридик хизмат кўрсатилишини йўлга қўйиш бўйича асослантирилган таклифларни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритсин.
[ОКОЗ:
1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.02.00.00 Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари]
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 июндаги «Давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизмат кўрсатиш фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5168-сон қарорига3-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
Белгилансинки, 3-илова 2022 йил 1 августдан эътиборан кучга киради.
8. Мазкур қарор ижросини самарали ташкил этишга масъул ва шахсий жавобгар этиб адлия вазири Р.Қ. Давлетов ҳамда ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Ш.Х. Шерматов белгилансин.
Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Б.Д. Исламов зиммасига юклансин.
Амалга оширилган чора-тадбирларнинг натижадорлиги тўғрисида 2022 йил 1 декабрга қадар Ўзбекистон Республикаси Президентига ахборот киритилсин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2022 йил 18 март,
ПҚ-173-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 мартдаги ПҚ-173-сон қарорига 1-ИЛОВА
Юридик хизмат кўрсатиш марказлари томонидан республиканинг барча туман ва шаҳарларида юридик хизмат билан таъминланмаган давлат органлари ва ташкилотлари туман (шаҳар) бўлинмалари, давлат умумий ўрта таълим мактаблари, мактабгача таълим ташкилотлари ҳамда кўп тармоқли марказий ва оилавий поликлиникалари қамраб олиниши
РЕЖА-ГРАФИГИ
Т/р
Ҳудудлар
Туман (шаҳар) сони
Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш, қишлоқ хўжалиги, туризм ва маданий мерос, спортни ривожлантириш ҳамда оила ва хотин-қизлар бўлимлари, давлат солиқ инспекциялари, аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари сони
Давлат умумий ўрта таълим мактаблари сони
Мактабгача таълим ташкилотлари сони
Кўп тармоқли марказий ва оилавий поликлиникалар сони
Муддат
2022 йил
2022-2023 йиллар
2023 йил
1.
Қорақалпоғистон Республикаси
17
118
726
436
97
2.
Андижон вилояти
16
110
767
546
97
3.
Бухоро вилояти
13
89
537
451
93
4.
Жиззах вилояти
13
90
553
216
46
5.
Қашқадарё вилояти
15
103
1 217
415
97
6.
Навоий вилояти
11
74
368
205
51
7.
Наманган вилояти
14
95
712
588
89
8.
Самарқанд вилояти
16
110
1 267
702
75
9.
Сурхондарё вилояти
15
104
933
384
114
10.
Сирдарё вилояти
11
74
318
192
47
11.
Тошкент вилояти
22
147
884
530
109
12.
Фарғона вилояти
19
130
959
883
141
13.
Хоразм вилояти
13
89
549
353
83
14.
Тошкент шаҳри
12
72
340
478
79
Жами:
207
1 405
10 130
6 379
1 218
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 мартдаги ПҚ-173-сон қарорига 2-ИЛОВА
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.01.00 Давлат дастурлари, концепциялар ва бошқалар]
Юридик хизмат кўрсатиш марказлари фаолиятининг қамровини ошириш бўйича
«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»
Т/р
Чора-тадбирлар номи
Амалга ошириш механизми
Ижро муддати
Ижро учун масъуллар
1.
«Ijro.gov.uz» тизими негизида ишлаб чиқилган «E-huquqshunos» электрон тизими (кейинги ўринларда — «E-huquqshunos» электрон тизими)даги маълумотларни сақлаш ва улардан хавфсиз фойдаланиш ҳамда тизимнинг юқори тезликда ишлашини таъминлаш мақсадида тегишли сервер қурилмалари ва зарур техник воситалар билан таъминлаш.
1. «E-huquqshunos» электрон тизимига уланиши режалаштирилган қўшимча ташкилотларнинг иш ҳажмини ҳисоб-китоб қилиш асосида, маълумотларни сақлаш ва улардан хавфсиз фойдаланиш ҳамда тизимнинг юқори тезликда ишлашини таъминлаш мақсадида «UNICON-SOFT» МЧЖни тегишли сервер қурилмалари ва зарур техник воситалар билан таъминлаш чораларини кўриш.
2. Ажратилган сервер қурилмаларида «E-huquqshunos» электрон тизимидаги ҳужжатлар сақланишини таъминлаш.
2022 йил июль
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги
(Ш. Шерматов),
Адлия вазирлиги
(Р. Давлетов)
2.
Юридик хизмат кўрсатиш марказлари (кейинги ўринларда — Марказлар) томонидан маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш, оила ва хотин-қизлар, қишлоқ хўжалиги, туризм ва маданий мерос ҳамда спортни ривожлантириш бўлимлари, аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари, давлат солиқ инспекцияларига юридик хизмат кўрсатилишини ташкил этиш.
1. Марказлар томонидан юридик хизмат кўрсатиш белгиланаётган ташкилотлар раҳбарларини электрон рақамли имзо билан таъминлаш.
2. Марказлар томонидан юридик хизмат кўрсатиш белгиланаётган ташкилотлар билан «UNICON-SOFT» МЧЖ ўртасида «E-huquqshunos» электрон тизимига уланиш бўйича шартнома тузилишини таъминлаш.
3. Юридик хизмат кўрсатиш белгиланаётган ташкилотларга «E-huquqshunos» электрон тизимида шахсий кабинет яратиб бериш, уларни ҳимояланган аппарат қурилмалари билан таъминлаш.
4. Марказлар томонидан хизмат кўрсатиладиган давлат ташкилотларининг юқори тезликдаги оптик толали Интернет тармоғига уланишини таъминлаш.
5. Юридик хизмат кўрсатиш белгиланаётган ташкилотларнинг масъул ходимлари учун «E-huquqshunos» электрон тизимидан фойдаланиш бўйича жойларда семинарлар ташкил этиш.
2022 йил апрель — июль
«UNICON.UZ» фан-техника ва маркетинг тадқиқотлари маркази» ДУК таъсисчилигидаги «UNICON-SOFT» МЧЖ, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги
(Ш. Шерматов),
Адлия вазирлиги
(Р. Давлетов),
Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги
(Т. Худайбергенов),
Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси
(З. Маҳкамова),
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги
(Н. Хусанов),
Туризм ва маданий мерос вазирлиги
(А. Абдухакимов),
Спортни ривожлантириш вазирлиги
(А. Икрамов),
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
(Ж. Ходжаев),
Давлат солиқ қўмитаси
(Ш. Кудбиев)
3.
Марказлар томонидан давлат умумий ўрта таълим мактабларига юридик хизмат кўрсатишни ташкил этиш.
1. Давлат умумий ўрта таълим мактабларини юқори тезликдаги Интернет тармоғига улаш ҳамда заруратга кўра замонавий компьютер техникаси билан таъминлаш.
2. Марказлар томонидан юридик хизмат кўрсатиш белгиланаётган давлат умумий ўрта таълим мактаблари раҳбарларини электрон рақамли имзо билан таъминлаш.
3. Юридик хизмат кўрсатиш белгиланаётган мактабларда «E-huquqshunos» электрон тизимида шахсий кабинет яратиб бериш, уларни ҳимояланган аппарат қурилмалари билан бепул таъминлаш.
4. Юридик хизмат кўрсатиш белгиланаётган мактабларнинг масъул ходимлари учун «E-huquqshunos» электрон тизимидан фойдаланиш бўйича жойларда семинарлар ташкил этиш.
2022 йил апрель — декабрь
Халқ таълими вазирлиги
(Б. Саидов),
«UNICON-SOFT» МЧЖ, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги
(Ш. Шерматов),
Адлия вазирлиги
(Р. Давлетов)
4.
Марказлар томонидан давлат мактабгача таълим ташкилотларига юридик хизмат кўрсатишни ташкил этиш.
1. Давлат мактабгача таълим ташкилотларини юқори тезликдаги Интернет тармоғига улаш ҳамда заруратга кўра замонавий компьютер техникаси билан таъминлаш.
2. Марказлар томонидан юридик хизмат кўрсатиш белгиланаётган давлат мактабгача таълим ташкилотлари раҳбарларини электрон рақамли имзо билан таъминлаш.
3. Юридик хизмат кўрсатиш белгиланаётган давлат мактабгача таълим ташкилотларига «E-huquqshunos» электрон тизимида шахсий кабинет яратиб бериш, уларни ҳимояланган аппарат қурилмалари билан бепул таъминлаш.
4. Юридик хизмат кўрсатиш белгиланаётган давлат мактабгача таълим ташкилотларининг масъул ходимлари учун «E-huquqshunos» электрон тизимидан фойдаланиш бўйича жойларда семинарлар ташкил этиш.
2023 йил январь — декабрь
Мактабгача таълим вазирлиги
(А. Шин)
«UNICON-SOFT» МЧЖ, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги
(Ш. Шерматов),
Адлия вазирлиги
(Р. Давлетов)
5.
Марказлар томонидан давлат кўп тармоқли марказий ва оилавий поликлиникаларга юридик хизмат кўрсатишни ташкил этиш.
1. Давлат кўп тармоқли марказий ва оилавий поликлиникаларни юқори тезликдаги Интернет тармоғига улаш ҳамда заруратга кўра замонавий компьютер техникаси билан таъминлаш.
2. Марказлар томонидан юридик хизмат кўрсатиш белгиланаётган кўп тармоқли марказий ва оилавий поликлиникаларнинг раҳбарларини электрон рақамли имзо билан таъминлаш.
3. Юридик хизмат кўрсатиш белгиланаётган кўп тармоқли марказий ва оилавий поликлиникаларга «E-huquqshunos» электрон тизимида шахсий кабинет яратиб бериш, уларни ҳимояланган аппарат қурилмалари билан бепул таъминлаш.
4. Юридик хизмат кўрсатиш белгиланаётган кўп тармоқли марказий ва оилавий поликлиникаларнинг масъул ходимлари учун «E-huquqshunos» электрон тизимидан фойдаланиш бўйича жойларда семинарлар ташкил этиш.
2023 йил январь — декабрь
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
(Б. Мусаев),
«UNICON-SOFT» МЧЖ, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги
(Ш. Шерматов),
Адлия вазирлиги
(Р. Давлетов)
6.
«E-huquqshunos» электрон тизимини техник қўллаб-қувватлаш ва маслаҳатлар бериб бориш мақсадида «call-марказ» фаолиятини йўлга қўйиш.
1. «E-huquqshunos» электрон тизимида иш юритиш бўйича техник ва ҳуқуқий саволларга жавоб бериш мақсадида «Call-марказ» ташкил этиш.
2022 йил 1 майга қадар
«UNICON-SOFT» МЧЖ, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги
(Ш. Шерматов),
Адлия вазирлиги
(Р. Давлетов)
2. «Call-марказ»га келиб тушган саволларга зудлик билан малакали жавоб берилишини таъминлаш ҳамда «E-huquqshunos» электрон тизимини такомиллаштириш бўйича келиб тушган таклифлар асосида электрон тизимни доимий такомиллаштириб бориш.
Доимий
7.
Марказлар фаолияти кенгайтирилиши тўғрисида жамоатчиликка етказиш мақсадида кенг тарғибот тадбирлари?и ўтказиш.
1. Тарғибот тадбирлари режа-графигини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.
2022 йил апрель
Адлия вазирлиги
(Р. Давлетов),
ЎзМТРК
(А. Хаджаев),
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги
(А. Ходжаев)
2. Телевидениеда Марказлар фаолияти бўйича кўрсатувлар тайёрлаш ва эфирга узатиш, Марказлар фаолиятини ОАВ ҳамда ижтимоий тармоқларда кенг ёритиш.
2022-2023 йиллар
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 мартдаги ПҚ-173-сон қарорига 3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 июндаги «Давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизмат кўрсатиш фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5168-сон қарорига киритилаётган ўзгартиришлар
«Юридик хизмат кўрсатиш марказлари томонидан юридик хизмат кўрсатиладиган давлат органларининг туман (шаҳар) бўлинмалари ва давлат ташкилотларининг рўйхати 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин».
«Марказлар томонидан юридик хизмат кўрсатилиши белгиланган ташкилотлар томонидан Марказлар билан келишилмаган ҳолда юридик тусдаги ҳужжатлар қабул қилинишига йўл қўйилмайди, бундан маъмурий жавобгарлик ва маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги, фуқаролик процессуал, жиноят-процессуал, жиноят-ижроия, иқтисодий процессуал қонунчиликка мувофиқ қабул қилинадиган ҳужжатлар мустасно. Бундай ҳужжатлар юридик кучга эга эмас ҳамда улар қабул қилинган пайтдан эътиборан ҳеч қандай ҳуқуқий оқибатларни келтириб чиқармайди».
«Марказлар томонидан юридик хизмат кўрсатилиши белгиланган ташкилотлар томонидан Марказлар билан келишилмаган ҳолда қабул қилинган юридик тусдаги ҳужжатлар юридик кучга эга эмас ҳамда улар қабул қилинган пайтдан эътиборан ҳеч қандай ҳуқуқий оқибатларни келтириб чиқармайди, бундан маъмурий жавобгарлик ва маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги, фуқаролик процессуал, жиноят-процессуал, жиноят-ижроия, иқтисодий процессуал қонунчиликка мувофиқ қабул қилинадиган ҳужжатлар мустасно»;
«давлат органлари ва ташкилотлари томонидан қабул қилинаётган ҳужжатларнинг лойиҳаларидаги коррупциявий омилларни бартараф этишга кўмаклашиш»;
е) 14-банднинг 5-кичик банди биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«давлат органлари ва ташкилотлари томонидан қабул қилинаётган ҳужжатларнинг лойиҳаларидаги коррупциявий омилларни бартараф этишга кўмаклашиш соҳасида».