Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2011 йил 23 августдаги ПҚ-1602-сонли қарорига ўзгартишлар киритиш ҳақида
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сонли «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қонунчилик ижросини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2014 йил 24 июлдаги ПФ-4636-сонли Фармонига мувофиқ:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора- тадбирлари тўғрисида» 2011 йил 23 августдаги ПҚ-1602-сонли қароригаиловага мувофиқ ўзгартишлар киритилсин.
2. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Б. Коканбаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2015 йил 15 май,
ПҚ-2347-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 15 майдаги ПҚ-2347-сонли қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2011 йил 23 августдаги ПҚ-1602-сонли қарорига киритиладиган ўзгартишлар
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2011 йил 23 августдаги ПҚ–1602-сонли қарорида:
иккинчи хатбоши қуйидаги мазмундаги иккинчи ва учинчи хатбошилар билан алмаштирилсин:
«давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норма ижодкорлиги амалиётини тизимли асосда текширишлар ўтказиб, ўрганиб боради;
тадбиркорлик субъектлари, хорижий инвесторлар ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш мақсадида давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат тузилмаларининг ҳуқуқни қўллаш амалиётини тизимли асосда ўрганиб боради»;
иккинчи хатбошидаги «давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат тузилмалари фаолиятида қонунийлик» сўзлари чиқариб ташлансин;
17-бандининг тўртинчи хатбошидаги «давлат бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат тузилмалари фаолиятида қонун ҳужжатларига риоя этилишини самарали назорат қилиш ва мониторингни амалга ошириш, уларнинг амалга оширилишини таъминлаш» сўзлари чиқариб ташлансин;