

<!DOCTYPE html>
<html lang="uz-Cyrl-UZ">
<head>
   <!-- Global site tag (gtag.js) - Google Analytics -->
   <script async src="https://www.googletagmanager.com/gtag/js?id=UA-2682682-1"></script>
   <script>
      window.dataLayer = window.dataLayer || [];
      function gtag() { dataLayer.push(arguments); }
      gtag('js', new Date());
      gtag('config', 'UA-2682682-1');
   </script>
<title>
	
</title><meta charset="UTF-8" /><meta http-equiv="content-type" content="text/html; charset=UTF-8" /><meta name="viewport" content="width=device-width, initial-scale=1.0, minimum-scale=0.3, maximum-scale=3.0" /><link href="/css/mactform.css" rel="stylesheet" type="text/css" />
    <script src="/assets/js/jquery.min.js"></script>

    <style type="text/css">
        body, html {
            height: 100%
        }

        body {
            margin: 0;
            padding: 0;
            background-color: #fff;
            font-family: Ubuntu;
            font-family: Montserrat
        }

        /* .OFFICIAL_SOUR_TEXT, .PUBLICATION_ORIGIN {
            display: none;
        }*/

        .act_warning {
            color: red;
        }

        .night-mode {
            -webkit-filter: grayscale(100%) !important;
            filter: grayscale(100%) !important;
        }

        #divCont > div {
            /*overflow-y:  auto;*/
            overflow-x: auto;
            max-width: calc(100vw - 4px);
        }

        /*.TABLE_STD .BY_DEFAULT {
            overflow-y: auto;
            max-height: 80vh;
        }*/
    </style>
    <script>
        function toggle_night_mode() {
            $("body").toggleClass("night-mode")
        }
    </script>
</head>
<body>
    <a href="#" onclick="toggle_night_mode()" style="display: none;">toggle_night_mode</a>
    <div id="page">
        <table style="width: 100%; font-family: Arial; font-size: 14px; font-weight: bold;">
            <tr>
                <td style="width: 50%">
                    
                        <div class="act_warning">
                            Ҳужжат кучини йўқотган&nbsp;28.12.2021
                        </div>
                    
                    
                    
                </td>
                <td style="width: 50%" align="right">
                    
                    
                </td>
            </tr>
        </table>
        <div id="divBody" style="padding: 2px;">
            <div id="divCont" style="background:#ffffff;border:none;margin:auto;"><div class="OFFICIAL_SOUR_TEXT"><label id="s9496"></label><div name="2402326" id="2402326"><a href="/files/2401590.pdf">PDF-файлидаги расмий манба</a></div></div><div class="ACCEPTING_BODY"><div name="2402327" id="2402327">Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг</div></div><div class="ACT_FORM"><div name="2402328" id="2402328">қарори</div></div><div class="ACT_TITLE"><div name="2402329" id="2402329">Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларига танлаш тартиби ва қабул қилиш қоидалари тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида</div></div><div class="BY_DEFAULT"><div name="2402331" id="2402331"></div></div><div class="COMMENT"><label id="s527"></label><div class="COMMENTLEXUZ"><img src="/image/favicon.gif"> LexUZ шарҳи</img></div></div><div class="COMMENT"><label id="s527"></label><div name="5799707" id="5799707">Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 декабрдаги 775-сонли «Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларида ўқишга номзодларни саралаб олиш ва қабул қилиш, курсантларни ўқишдан четлаштириш ва қайта тиклаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги <a href="/mact/5796493?ONDATE=28.12.2021 00#5799017">қарорига </a>асосан ўз кучини йўқотган.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2402332" id="2402332">Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларига интеллектуал ривожланган ва ҳар томонлама тайёрланган ёшларни танлаш тартиби ва қабул қилиш қоидаларини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади: </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2402333" id="2402333">1. Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларига танлаш тартиби ва қабул қилиш қоидалари тўғрисидаги низом <a href="/mact/2401336#2402342">иловага</a> мувофиқ тасдиқлансин.</div></div><div class="BY_DEFAULT"><div name="5694267" id="5694267"></div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="5694268" id="5694268">2. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, нодавлат нотижорат ташкилотлари билан биргаликда ушбу қарор билан тасдиқланган Низомни амал қилиш учун қабул қилсинлар ва унинг талаблари сўзсиз бажарилишини таъминласинлар.</div></div><div class="CHANGES_ORIGINS"><label id="s1104"></label><div name="5694269" id="5694269">(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 октябрдаги 655-сонли <a href="/mact/5690814?ONDATE=22.10.2021 00#5693615">қарори</a> таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.10.2021 й., 09/21/655/0989-сон)</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2402335" id="2402335">3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Олий ҳарбий таълим муассасаларига тингловчи ва курсантларни ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2012 йил 26 сентябрдаги 277-сон <a href="/mact/2057834">қарори</a> ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2402336" id="2402336">4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И. Икрамов зиммасига юклансин. </div></div><div class="SIGNATURE"><div name="2402337" id="2402337">Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ</div></div><div class="ACT_ESSENTIAL_ELEMENTS"><div name="2402338" id="2402338">Тошкент ш., </div></div><div class="ACT_ESSENTIAL_ELEMENTS"><div name="2402339" id="2402339">2014 йил 3 июнь,</div></div><div class="ACT_ESSENTIAL_ELEMENTS_NUM"><div name="2402340" id="2402340">141-сон</div></div><div class="BY_DEFAULT"><div name="2402341" id="2402341"></div></div><div class="APPL_BANNER_LANDSCAPE_TITLE"><div name="2402342" id="2402342">Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 июндаги 141-сон <a href="/mact/2401336">қарорига</a> <br />ИЛОВА </div></div><div class="ACT_TITLE_APPL"><div name="2402343" id="2402343">Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларига танлаш тартиби ва қабул қилиш қоидалари тўғрисида</div></div><div class="ACT_FORM"><div name="2402344" id="2402344">НИЗОМ</div></div><div class="BY_DEFAULT"><div name="2402345" id="2402345"></div></div><div class="TEXT_HEADER_DEFAULT"><div name="2402346" id="2402346">I. Умумий қоидалар</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2402347" id="2402347">1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг «<a href="/mact/16188">Таълим тўғрисида</a>» ва «<a href="/mact/78717">Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида</a>»ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ушбу Низомга <a href="/mact/2401336#2402666">1-иловага </a>мувофиқ рўйхат бўйича олий ҳарбий таълим муассасаларига танлашни ташкил этиш тартибини ва қабул қилиш қоидаларини белгилайди.</div></div><div class="BY_DEFAULT"><div name="5694270" id="5694270"></div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="5694271" id="5694271">Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университетига номзодларни танлаш ва қабул қилиш тартиби алоҳида низом билан белгиланади.</div></div><div class="CHANGES_ORIGINS"><label id="s1104"></label><div name="5694272" id="5694272">(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 октябрдаги 655-сонли <a href="/mact/5690814?ONDATE=22.10.2021 00#5693617">қарори</a> таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.10.2021 й., 09/21/655/0989-сон)</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2402348" id="2402348">2. Олий ҳарбий таълим муассасаларига қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланадиган Бутлаш режасига мувофиқ амалга оширилади.</div></div><div class="BY_DEFAULT"><div name="4403050" id="4403050"></div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="4403052" id="4403052">Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашга муносиб ҳисса қўшган, хизмат ёки илмий фаолиятида юқори натижаларга эришган ички ишлар органларининг амалдаги ходимлари фарзандларига Мудофаа вазирлиги ва Миллий гвардия олий таълим муассасаларига кириш учун курсантларни қабул қилишнинг умумий сонидан беш фоизли квота ажратилади.</div></div><div class="CHANGES_ORIGINS"><label id="s1104"></label><div name="4403058" id="4403058">(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 июндаги 529-сонли<a href="/mact/4391639#4393393"> қарорига </a>асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.06.2019 й., 09/19/529/3346-сон) </div></div><div class="BY_DEFAULT"><div name="4948585" id="4948585"></div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="4948587" id="4948587">Мамлакатнинг мудофаа қудратини мустаҳкамлашга салмоқли ҳисса қўшган, хизматдаги ҳарбий ва илмий фаолиятида маълум бир натижаларга эришган, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибига кирувчи вазирлик ва идораларнинг контракт бўйича ҳарбий хизматни ўтаётган офицерлар, сержантлар ва оддий аскарлар таркибидаги ҳарбий хизматчиларининг фарзандлари учун олий ҳарбий таълим муассасаларига курсантларни бакалавриатга қабул қилишнинг умумий қабул сонидан беш фоизли квота, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг хизматдаги ҳарбий хизматчи ва ходимларининг фарзандлари учун икки фоизли квота ажратилади.</div></div><div class="CHANGES_ORIGINS"><label id="s1104"></label><div name="4948592" id="4948592">(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 августдаги 470-сонли <a href="/mact/4939171?ONDATE=10.08.2020 00#4940611">қарорига </a>асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.08.2020 й., 09/20/470/1149-сон)</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2402349" id="2402349">3. Олий ҳарбий таълим муассасаларига танлаш ва қабул қилиш ушбу Низомга<a href="/mact/2401336#2402696"> 2-иловага </a>мувофиқ схема бўйича босқичма-босқич амалга ошириладиган танлаш бўйича Тадбирлар комплексига биноан амалга оширилади. </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2402350" id="2402350">4. Олий ҳарбий таълим муассасалари тингловчилари контингентини сифатли бутлаш учун:</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2402351" id="2402351">ҳарбий-профессионал йўналиш;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2402352" id="2402352">дастлабки танлаш;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2402353" id="2402353">ҳарбий-профессионал танлаш;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2402354" id="2402354">тест синовларини назарда тутувчи комплекс босқичма-босқич танлаш амалга оширилади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2402355" id="2402355">5. Ҳарбий профессионал йўналиш — шахсий майлларга, қизиқишларга, қобилиятларга мувофиқ ва турли мутахассисликлар бўйича ҳарбий кадрларга бўлган эҳтиёжларни ҳисобга олган ҳолда ёшларни ҳарбий касбни асосли танлаш бўйича мақсадга йўналтирилган, режалаштирилган фаолият.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2402356" id="2402356">6. Дастлабки танлаш — олий ҳарбий таълим муассасаларига киришга қарор қилган фуқаро ёки ҳарбий хизматчига тегишли маълумотларни, унинг таълим муассасасидаги ўзлаштириши даражасини, индивидуал-психологик хусусиятларини, жисмоний тайёргарлиги ва соғлиғи ҳақидаги маълумотларни дастлабки тўплаш ва ўрганиш.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2402357" id="2402357">7. Ҳарбий-профессионал танлаш — якка тартибдаги якуний суҳбатда узил-кесил кўриб чиқиш учун номзоднинг асосланган ва психофизиологик хусусиятларини, тайёрланганлиги ва кўникмаларини, шунингдек соғлиғи ва умумжисмоний тайёргарлигини ҳисобга олган ҳолда унинг танланган ҳарбий мутахассисликни эгаллаб олишга тайёрлигини аниқлашга йўналтирилган комплекс тадбирлар.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2402358" id="2402358">8. Тест синовлари — олий ҳарбий таълим муассасаларининг таълим йўналишлари ўзига хослигини ҳисобга олган ҳолда номзоднинг умумтаълим даражасини аниқлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган тадбир. </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2402359" id="2402359">9. Олий ҳарбий таълим муассасаларига қабул қилиш танлов, тенг ҳуқуқлилик ва қабул қилишнинг ягона қоидалари асосида амалга оширилади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2402360" id="2402360">Номзодлар уч тилдан — ўзбек, қорақалпоқ ва рус тилларидан бирини шахсан танлаган ҳолда тест синовлари топширадилар.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2402361" id="2402361">10. Олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишни сифатли ташкил этиш мақсадида олий ҳарбий таълим муассасаларига эга бўлган манфаатдор вазирликлар ва идоралар (кейинги ўринларда вазирликлар ва идоралар деб аталади) томонидан, белгиланган тартибда, олий ҳарбий таълим муассасалари қабул комиссиялари ташкил этилади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2402362" id="2402362">11. Номзодларни ўқишга қабул қилиш тўғрисидаги аризаларни (билдиргиларни) топшириш муддатлари ва қабул комиссиясига тақдим этиладиган зарур ҳужжатлар рўйхати вазирликлар ва идоралар томонидан белгиланади. </div></div><div class="TEXT_HEADER_DEFAULT"><div name="2402363" id="2402363">II. Ҳарбий-профессионал йўналиш</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2402364" id="2402364">12. Ҳарбий хизматчи касбининг моҳиятини ва унга қўйиладиган талабларни очиб бериш, ёшларда ҳарбий касбни онгли равишда танлашни шакллантириш, муайян ҳарбий мутахассисликни танлашда уларга ёрдам бериш ҳарбий-профессионал йўналишнинг асосий мақсади ҳисобланади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2402365" id="2402365">13. Қуйидагилар ҳарбий-профессионал йўналишнинг асосий вазифалари ҳисобланади:</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2402366" id="2402366">зобитлар хизматининг ижтимоий мазмуни ва ўзига хослигини очиб бериш, шу асосда ёшларда зобит — Ватан ҳимоячиси касбининг юксак масъулиятини тўғри тушуниш ва англашни шакллантириш;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2402367" id="2402367">олий ҳарбий таълим муассасаларига киришга қарор қилган фуқаро ёшлар ва ҳарбий хизматчиларга истеъдодни, қобилиятларни ва шахсий фазилатларни ҳисобга олган ҳолда ҳарбий мутахассисликни танлашда ёрдам бериш;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2402368" id="2402368">олий ҳарбий таълим муассасаларига кирувчи номзодларнинг маънавий ва ахлоқий фазилатларига, психологик хусусиятларига, умумжисмоний ва умумтаълим тайёргарлигига, соғлиғига қўйиладиган талабларни тушунтириш;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2402369" id="2402369">олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга киришга энг иқтидорли, ҳар томонлама камол топган, тайёргарлик кўрган ва Ватанга садоқатли ёшларни жалб этиш.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2402370" id="2402370">14. Ҳарбий-профессионал йўналиш олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга киришгача ўтказилади ва ушбу босқичда:</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2402371" id="2402371">ёшларнинг фахрийлар, ҳарбий қисмлар ва олий ҳарбий таълим муассасаларининг вакиллари билан учрашувлари;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2402372" id="2402372">ҳарбий қисмларда, муассасаларда, мудофаа ишлари бўйича бошқармалар ва бўлимларда олий ҳарбий таълим муассасаларидаги ҳаётни акс эттирувчи кўргазмали ташвиқотли, қабул қилиш шартлари, муддатли ҳарбий хизматни ўтаган ҳарбий хизматчиларга ва контракт бўйича ҳарбий хизматчиларга олий ҳарбий таълим муассасаларига киришда бериладиган имтиёзлар, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари қўшинларининг ҳар хил турлари ва хилларида зобитлар таркибининг ҳарбий хизмати хусусияти ва ўзига хосликларини акс эттирувчи ўқув-маслаҳат бурчакларини безаш;</div></div><div class="COMMENT"><label id="s527"></label><div class="COMMENTLEXUZ"><img src="/image/favicon.gif"> LexUZ шарҳи</img></div></div><div class="COMMENT"><label id="s527"></label><div name="2550236" id="2550236">Мазкур банднинг учинчи хатбошисига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 15 январдаги 6-сонли <a href="/mact/2541328">қарорига </a>асосан ўзгартириш киритилган. <a href="/mact/2401338#2548907">Рус тили </a>матнига қаранг.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2402373" id="2402373">умумтаълим мактаблари, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчиларига зобит касби, олий ҳарбий таълим муассасаларига тайёргарлик кўриш ва кириш тартиби тўғрисидаги маълумотларни етказиш ишларини ташкил этиш воситасида таъминланади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2402374" id="2402374">15. Ёшларнинг ҳарбий-ватанпарварлик тарбияси ҳарбий-профессионал йўналишнинг асоси ҳисобланади. Ҳарбий-ватанпарварлик тарбияси давомида маърузалар ўқилади, суҳбатлар ўтказилади. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг минтақавий музейлари ва Давлат музейига, ҳарбий округларга, қўшилмалар ва ҳарбий қисмларга (муассасаларга), олий ҳарбий таълим муассасаларига экскурсиялар уюштирилади ҳамда ёшларни Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларини ташкил этиш ва ривожлантириш тарихи ҳамда олий ҳарбий таълим муассасалари билан таништиришни назарда тутувчи бошқа тадбирлар ўтказилади. </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2402375" id="2402375">16. Номзодларда ҳарбий хизматга қизиқишни шакллантириш ва зобит касби тўғрисида тўғри тасаввур ҳосил қилиш ишлари умумтаълим муассасалари, маҳаллий ҳарбий бошқарув органлари ва жамоат ташкилотлари билан ўзаро яқин ҳамкорликда ёшларни чақириқгача тайёрлаш ўқитувчиларини фаол жалб этган ҳолда вазирликлар ва идоралар томонидан амалга оширилиши керак.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2402376" id="2402376">17. Ёшларни ҳарбий-профессионал йўналтириш доирасида касбга доир маслаҳатлар берилади, номзодларнинг шахсий фазилатлари, қизиқишлари ва қобилиятларини ҳисобга олган ҳолда ҳарбий касбни танлашда бевосита ёрдам кўрсатилади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2402377" id="2402377">Касбга доир маслаҳатлар таълим муассасаларининг ёшларни чақириқгача тайёрлаш ўқитувчилари томонидан ўтказилади, уларда номзоднинг шахсий фазилатларига, қобилиятларига ва олий ҳарбий таълим муассасаларида ўқишга маънавий-психологик тайёрлиги даражасига дастлабки баҳо берилади. </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2402378" id="2402378">Маслаҳатлар бериш жараёнида номзодларнинг майллари ва қобилиятлари чуқур ўрганилади, уларнинг олий ҳарбий таълим муассасаларига кирувчи шахсларга қўйиладиган талабларга мувофиқлиги даражаси аниқланади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2402379" id="2402379">18. Ҳарбий хизматчиларни олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга киришга тайёрлаш вазирликлар ва идоралар томонидан, белгиланган тартибда, қўшилмалар ва қисмларнинг командирлари (муассасаларнинг бошлиқлари) раҳбарлигида ўтказилади.</div></div><div class="COMMENT"><label id="s527"></label><div class="COMMENTLEXUZ"><img src="/image/favicon.gif"> LexUZ шарҳи</img></div></div><div class="COMMENT"><label id="s527"></label><div name="2550243" id="2550243">Мазкур бандга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 15 январдаги 6-сонли <a href="/mact/2541328">қарорига </a>асосан ўзгартириш киритилган. <a href="/mact/2401338#2548913">Рус тили </a>матнига қаранг.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2402380" id="2402380">19. Вазирликлар ва идоралар жойларда ҳарбий-профессионал йўналиш бўйича ишларнинг ташкил этилиши ва ўтказилиши, Интернет тармоғида олий ҳарбий таълим муассасаларининг веб-сайтларида уларнинг фаолиятини акс эттирувчи материаллар вақти-вақти билан янгиланиб турилишини назорат қиладилар, шунингдек тегишли олий ҳарбий таълим муассасаларининг ўқув-тарбиявий жараёнини ёритувчи нашр этилган буклетлар ва плакатлар, уларга кириш шартлари ҳарбий қисмларга (муассасаларга), мудофаа ишлари бўйича бошқармалар ва бўлимларга етказилишини ташкил этадилар.</div></div><div class="COMMENT"><label id="s527"></label><div class="COMMENTLEXUZ"><img src="/image/favicon.gif"> LexUZ шарҳи</img></div></div><div class="COMMENT"><label id="s527"></label><div name="2550247" id="2550247">Мазкур бандга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 15 январдаги 6-сонли <a href="/mact/2541328">қарорига </a>асосан ўзгартириш киритилган. <a href="/mact/2401338#2548919">Рус тили </a>матнига қаранг.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2402381" id="2402381">20. Олий ҳарбий таълим муассасаларига ҳарбий-профессионал йўналиш соҳасида қуйидаги вазифалар юкланади:</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2402382" id="2402382">олий ҳарбий таълим муассасаларидаги ҳаёт, турмуш ва ўқишнинг ўзига хослиги тўғрисидаги плакатлар, буклетлар, фильмлар ва видеороликлар шаклидаги олий ҳарбий таълим муассасалари ҳақидаги ахборот материалларини нашр этиш ва ҳарбий қисмларга (муассасаларга), мудофаа ишлари бўйича бошқармалар ва бўлимларга тарқатиш;</div></div><div class="COMMENT"><label id="s527"></label><div class="COMMENTLEXUZ"><img src="/image/favicon.gif"> LexUZ шарҳи</img></div></div><div class="COMMENT"><label id="s527"></label><div name="2550252" id="2550252">Мазкур банднинг иккинчи хатбошисига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 15 январдаги 6-сонли <a href="/mact/2541328">қарорига </a>асосан ўзгартириш киритилган. <a href="/mact/2401338#2548926">Рус тили </a>матнига қаранг.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2402383" id="2402383">олий ҳарбий таълим муассасалари вакилларининг телевидениеда, радиода, марказий ва минтақавий (маҳаллий) матбуот саҳифаларида чиқишларини ташкил этиш, олий ҳарбий таълим муассасалари тўғрисидаги фильмларни кўриш, мавзули кечалар, маърузалар ва очиқ эшиклар кунлари ўтказиш;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2402384" id="2402384">ҳарбий стажировкалар, ишлаб чиқариш амалиётлари, таътиллар ва каникулли таътиллар даврида олий ҳарбий таълим муассасаларининг доимий ва ўзгариб турувчи таркибининг ҳарбий хизматчилар ва фуқаро ёшлар билан учрашувлари ва суҳбатларини ўтказиш. </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2402385" id="2402385">21. Қўшилмалар ва ҳарбий қисмларга (муассасаларга) ҳарбий-профессионал йўналиш соҳасида қуйидаги вазифалар юкланади:</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2402386" id="2402386">гарнизонларнинг зобитлар уйлари ва ҳарбий қисмларнинг клубларида олий ҳарбий таълим муассасаларидаги ҳаётни акс эттирувчи кўргазмали ташвиқотли, қабул қилиш шартлари, муддатли ҳарбий хизматни ўтаган фуқароларга ва контракт бўйича ҳарбий хизматчиларга олий ҳарбий таълим муассасаларига киришда бериладиган имтиёзлар, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари қўшинларининг ҳар хил турлари ва хилларида зобитлар таркибининг ҳарбий хизмати хусусияти ва ўзига хосликларини акс эттирувчи ўқув-маслаҳат бурчакларини ташкил этиш ва безаш;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2402387" id="2402387">Ўзбекистон Республикаси Қуроллик Кучлари зобитлар таркибининг ҳарбий хизмати, олий ҳарбий таълим муассасаларидаги ўқув-тарбиявий жараён тўғрисидаги фильмларни намойиш қилишни, шунингдек фахрийлар ва олий ҳарбий таълим муассасаларининг вакиллари билан мунтазам учрашувларни ташкил этиш;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2402388" id="2402388">ҳарбий хизматчилар билан зобит касби тўғрисида якка тартибда тушунтириш суҳбатлари ўтказиш;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2402389" id="2402389">ҳарбий-профессионал йўналиш бўйича ишлар якунларини вақти-вақти билан таҳлил қилиш;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2402390" id="2402390">олий ҳарбий таълим муассасалари билан мустаҳкам алоқалар ташкил этиш ва боғлаш.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2402391" id="2402391">22. Мудофаа ишлари бўйича бошқармалар ва бўлимларга ҳарбий-профессионал йўналиш соҳасида қуйидаги вазифалар юкланади:</div></div><div class="COMMENT"><label id="s527"></label><div class="COMMENTLEXUZ"><img src="/image/favicon.gif"> LexUZ шарҳи</img></div></div><div class="COMMENT"><label id="s527"></label><div name="2550254" id="2550254">Мазкур банднинг биринчи хатбошисига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 15 январдаги 6-сонли <a href="/mact/2541328#2541433">қарорига </a>асосан ўзгартириш киритилган. <a href="/mact/2401338#2548946">Рус тили </a>матнига қаранг.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2402392" id="2402392">фуқаро ёшлар орасидан олий ҳарбий таълим муассасаларига номзодларни танлаш ишларини ташкил этиш, уларни зобитлар таркибига қўйиладиган талаблар билан таништириш;</div></div><div class="BY_DEFAULT"><div name="4414693" id="4414693"></div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="4414695" id="4414695">тегишли вазирлик ва идораларнинг ҳудудий бўлинмалари билан ҳамкорликда барча вилоят туманларидаги умумтаълим мактаблар, лицейлар ва коллежларнинг аълочи битирувчилари билан йиғинлар, шунингдек, мақсадли тарғибот ишларини ташкил этиш; </div></div><div class="CHANGES_ORIGINS"><label id="s1104"></label><div name="4414701" id="4414701">(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 5 июлдаги 562-сонли <a href="/mact/4405529#4406082">қарорига </a>асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.07.2019 й., 09/19/562/3387-сон) </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2402393" id="2402393">олий ҳарбий таълим муассасаларида ўқиш учун номзодларга қўйиладиган талабларни фуқаро ёшларга етказиш;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2402394" id="2402394">ҳокимликлар ва жамоат ташкилотларининг вакиллари иштирокида таълим муассасаларининг ёшларни чақириқгача тайёрлаш, «Ватанпарвар» мудофаага кўмаклашиш ташкилотининг ўқув муассасалари ўқитувчилари билан ҳарбий-профессионал йўналиш масалалари бўйича ҳар йилги ўқув-методик йиғинларни ўтказиш;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2402395" id="2402395">ҳарбий-профессионал йўналиш бўйича ишда таълим муассасаларининг ёшларни чақириқгача тайёрлаш ўқитувчиларига ёрдам бериш, таълим муассасаларини зобитлик касбларига бағишланган стендлар билан жиҳозлаш;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2402396" id="2402396">мудофаа ишлари бўйича бошқармалар ва бўлимлар ҳузурида ўқув-маслаҳат бурчаклари ташкил этиш ва уларни олий ҳарбий таълим муассасаларидаги ҳаётни акс эттирувчи кўргазмали ташвиқотли, қабул қилиш шартлари, муддатли ҳарбий хизматни ўтаган ҳарбий хизматчиларга ҳамда фуқароларга олий ҳарбий таълим муассасаларига контракт бўйича киришда бериладиган имтиёзлар, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари қўшинларининг ҳар хил турлари ва хилларида зобитлар таркибининг ҳарбий хизмати хусусияти ва ўзига хосликларини акс эттирувчи кўргазмали ташвиқот билан безаш;</div></div><div class="COMMENT"><label id="s527"></label><div class="COMMENTLEXUZ"><img src="/image/favicon.gif"> LexUZ шарҳи</img></div></div><div class="COMMENT"><label id="s527"></label><div name="2550257" id="2550257">Мазкур банднинг учинчи хатбошисига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 15 январдаги 6-сонли <a href="/mact/2541328">қарорига </a>асосан ўзгартириш киритилган. <a href="/mact/2401338#2548961">Рус тили</a> матнига қаранг.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2402397" id="2402397">ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими муассасаларида, корхоналар ва ташкилотларда фуқаро ёшларни ҳарбий-профессионал йўналтириш ишларида мудофаа ишлари бўйича бўлимлар вакилларининг бевосита иштирок этишини таъминлаш;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2402398" id="2402398">ҳокимликлар, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармалари, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари, жамоат ташкилотлари ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари билан ҳарбий-профессионал йўналиш бўйича мустаҳкам ўзаро ҳамкорликни ташкил этиш;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2402399" id="2402399">фуқаро ёшларнинг гарнизонларнинг зобитлар уйларига, жойлардаги тарихий, ҳарбий-ватанпарварликка доир музейларга ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг Давлат музейига, ҳарбий қисмлар ва муассасаларга ташрифини ташкил этиш;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2402400" id="2402400">Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари зобитлар таркибининг ҳарбий хизмати, олий ҳарбий таълим муассасаларидаги ҳаёти ва турмуши тўғрисидаги фильмларни намойиш қилиш;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2402401" id="2402401">ҳарбий мутахассисликни онгли равишда танлашда ёшларга ёрдам бериш. </div></div><div class="TEXT_HEADER_DEFAULT"><div name="2402402" id="2402402">III. Дастлабки танлаш</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2402403" id="2402403">23. Соғлиғига, индивидуал-психологик хусусиятлари ва умумжисмоний тайёргарлигига мувофиқ ҳарбий ихтисосликнинг замонавий талабларига жавоб берадиган, ички туйғу, ғоявий-маънавий барқарорликка, мустаҳкам интеллектуал ва маънавий-ахлоқий салоҳиятга эга бўлган номзодларни аниқлаш дастлабки танлашнинг асосий мақсади ҳисобланади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2402404" id="2402404">24. Қуйидагилар дастлабки танлашнинг асосий вазифалари ҳисобланади:</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2402405" id="2402405">номзодга тегишли ҳужжатларни ва уни тавсифловчи маълумотларни тўплаш;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2402406" id="2402406">номзод тўғрисидаги турли маълумотларни аниқлаштириш (оилавий аҳволи, ота-оналари ва яқин қариндошларининг ҳарбий хизматга муносабати ва шу кабилар), зобит касбини танлашнинг сабабларини, асосларини аниқлаш;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2402407" id="2402407">умумтаълим даражасини, соғлиғини ва умумжисмоний тайёргарлик кўрганлигини ҳар томонлама ва холисона баҳолаш;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2402408" id="2402408">олий ҳарбий таълим муассасаларига кирувчи номзодларнинг индивидуал-психологик хусусиятларини ўрганиш.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2402409" id="2402409">25. Дастлабки танлаш:</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2402410" id="2402410">фуқаро ёшлар учун — яшаш жойидаги мудофаа ишлари бўйича бўлимлар ва бошқармаларда;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2402411" id="2402411">ҳарбий хизматчилар учун — хизмат қилиш жойидаги ҳарбий қисмларда (муассасаларда) ўтказилади.</div></div><div class="COMMENT"><label id="s527"></label><div class="COMMENTLEXUZ"><img src="/image/favicon.gif"> LexUZ шарҳи</img></div></div><div class="COMMENT"><label id="s527"></label><div name="2550258" id="2550258">Мазкур бандга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 15 январдаги 6-сонли <a href="/mact/2541328">қарорига </a>асосан ўзгартириш киритилган. <a href="/mact/2401338#2548973">Рус тили </a>матнига қаранг.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2402412" id="2402412">26. Дастлабки танлаш давомида қуйидаги тадбирлар ташкил этилади ва ўтказилади:</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2402413" id="2402413">ҳужжатларни тўплаш ва ўрганиш;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2402414" id="2402414">якка тартибда суҳбатлашиш;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2402415" id="2402415">индивидуал-психологик ўрганиш;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2402416" id="2402416">умумжисмоний тайёргарлик кўрганлигини баҳолаш;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2402417" id="2402417">тиббий кўрикдан ўтказиш.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2402418" id="2402418">Дастлабки танлаш тадбирларини ўтказиш тартиби вазирликлар ва идоралар томонидан белгиланади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2402419" id="2402419">27. Ҳужжатларни тўплаш ва ўрганиш натижаларни таҳлил қилиш, номзод тўғрисидаги маълумотларни режали жамлаш ва тизимлаштириш, унинг ижтимоий фаоллиги ва маънавий-ишбилармонлик фазилатларини баҳолаш усули билан ўтказилади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2402420" id="2402420">Номзодларнинг ижтимоий фаоллиги ва маънавий-ишбилармонлик фазилатларини аниқлашда:</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2402421" id="2402421">номзодларнинг мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг моҳияти ва аҳамиятини, давлатни ҳимоя қилиш бўйича конституциявий мажбуриятларни тушуниши;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2402422" id="2402422">юқори даражадаги ҳушёрлик ҳамда ёт мафкура ва ахлоққа нисбатан муросасизлик зарурлигини англаш;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2402423" id="2402423">бурчни ҳис этиш, қатъиятлилик, ишчанлик, меҳнатсеварлик ва тўғрилик;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2402424" id="2402424">жамоанинг ижтимоий ҳаётида фаол қатнашиш;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2402427" id="2402427">номзод томонидан хизмат (меҳнат) фаолиятида, ўқишда ва ёшларни чақириқгача тайёрлашда эришилган натижалар ҳисобга олинади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2402428" id="2402428">Бундан ташқари, зобит бўлишни хоҳлашнинг асосланганлигига ва бунинг учун зарур фазилатлар мавжудлигига асосий эътибор берилади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2402431" id="2402431">28. Якка тартибдаги суҳбат номзодлар тўғрисидаги турли маълумотларни аниқлаштириш (оилавий аҳволи, ота-оналари ва яқин қариндошларининг ҳарбий хизматга муносабати ва шу кабилар), зобит касбини танлашнинг сабаблари, асосларини аниқлаш, таълим муассасасидаги ўзлаштириш даражасини ва хорижий тилни эгаллаганлик даражасини баҳолаш мақсадида ўтказилади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2402432" id="2402432">Суҳбат давомида олий ҳарбий таълим муассасасига кирувчиларга қўйиладиган талаблар, бериладиган имтиёзлар ва бошқа масалалар номзоднинг эътиборига етказилади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2402433" id="2402433">Тегишли шакл бўйича рухсатномани келишиш учун зарур бўлган материаллар белгиланган тартибда расмийлаштирилади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2402434" id="2402434">Якка тартибдаги суҳбат:</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2402435" id="2402435">фуқаро ёшлар билан — мудофаа ишлари бўйича бўлимлар, бошқармалар бошлиқлари;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2402436" id="2402436">ҳарбий хизматчилар билан — ҳарбий қисмлар (муассасалар) ва бўлинмаларнинг командирлари томонидан ташкил этилади ва ўтказилади.</div></div><div class="COMMENT"><label id="s527"></label><div class="COMMENTLEXUZ"><img src="/image/favicon.gif"> LexUZ шарҳи</img></div></div><div class="COMMENT"><label id="s527"></label><div name="2550260" id="2550260">Мазкур банднинг бешинчи ва олтинчи хатбошиларига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 15 январдаги 6-сонли <a href="/mact/2541328">қарорига </a>асосан ўзгартириш киритилган. <a href="/mact/2401338#2548995">Рус тили </a>матнига қаранг.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2402437" id="2402437">29. Индивидуал-психологик ўрганиш, олий ҳарбий таълим муассасалари қабул комиссиялари таркибидаги вазирликлар ва идораларнинг мутахассислари — психологлари жалб этилган ҳолда номзодларни психологик тест синовидан ўтказиш йўли билан ўтказилади.</div></div><div class="COMMENT"><label id="s527"></label><div class="COMMENTLEXUZ"><img src="/image/favicon.gif"> LexUZ шарҳи</img></div></div><div class="COMMENT"><label id="s527"></label><div name="2550263" id="2550263">Мазкур банднинг биринчи хатбошисига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 15 январдаги 6-сонли <a href="/mact/2541328">қарорига </a>асосан ўзгартириш киритилган. <a href="/mact/2401338#2549029">Рус тили</a> матнига қаранг.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2402438" id="2402438">Психологик тест синовидан ўтказиш методикаси, олий ҳарбий таълим муассасаларида ўқишнинг ўзига хослиги ҳисобга олинган ҳолда, вазирликлар ва идоралар томонидан ишлаб чиқилади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2402439" id="2402439">Психологик тест синови натижалари бўйича қуйидаги хулосалар чиқарилади:</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2402440" id="2402440">олий ҳарбий таълим муассасасига кириш учун тавсия этилади;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2402441" id="2402441">олий ҳарбий таълим муассасасига кириш учун тавсия этилмайди.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2402442" id="2402442">Тест синови натижалари бўйича олий ҳарбий таълим муассасасига кириш учун тавсия этилмаган номзодлар дастлабки танлашнинг кейинги тадбирларига қўйилмайди.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2402443" id="2402443">30. Номзодларнинг умумжисмоний тайёргарлик кўрганлигини баҳолаш олий ҳарбий таълим муассасалари қабул комиссиялари таркибидаги вазирликлар ва идораларнинг тегишли мутахассислари томонидан ўтказилади.</div></div><div class="COMMENT"><label id="s527"></label><div class="COMMENTLEXUZ"><img src="/image/favicon.gif"> LexUZ шарҳи</img></div></div><div class="COMMENT"><label id="s527"></label><div name="2550268" id="2550268">Мазкур банднинг биринчи хатбошисига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 15 январдаги 6-сонли <a href="/mact/2541328">қарорига </a>асосан ўзгартириш киритилган. <a href="/mact/2401338#2549053">Рус тили</a> матнига қаранг.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2402444" id="2402444">Номзодларнинг умумжисмоний тайёргарлиги даражаси вазирликлар ва идораларнинг белгиланган талабларига мувофиқ баҳоланади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2402445" id="2402445">Умумжисмоний тайёргарлик даражаси бўйича талабларга жавоб бермайдиган номзодлар дастлабки танлашнинг кейинги тадбирларига қўйилмайди.</div></div><div class="BY_DEFAULT"><div name="2402453" id="2402453"></div></div><div class="BY_DEFAULT"><div name="4241817" id="4241817"></div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="4241830" id="4241830">31. Номзодлар тиббий кўрикдан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 25 декабрдаги ПҚ-4076-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида тинчлик ва уруш даврида тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги <a href="/mact/4127311#4129314">низомга </a>(кейинги ўринларда Тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги низом деб аталади) мувофиқ вазирликлар ва идораларнинг махсус ташкил этиладиган ҳарбий-тиббий комиссиялари томонидан ўтказилади: </div></div><div class="CHANGES_ORIGINS"><label id="s1104"></label><div name="4241847" id="4241847">(31-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 11 мартдаги 210-сонли <a href="/mact/4236438#4237151">қарори </a>таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.03.2019 й., 09/19/210/2757-сон) </div></div><div class="COMMENT"><label id="s527"></label><div class="COMMENTLEXUZ"><img src="/image/favicon.gif"> LexUZ шарҳи</img></div></div><div class="COMMENT"><label id="s527"></label><div name="2550277" id="2550277">Мазкур банднинг биринчи хатбошисига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 15 январдаги 6-сонли <a href="/mact/2541328">қарорига </a>асосан ўзгартириш киритилган.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2402456" id="2402456">Тиббий кўрикдан ўтказиш натижалари бўйича соғлиғига кўра номзоднинг олий ҳарбий таълим муассасасида ўқишга яроқлилиги даражаси тўғрисида хулоса чиқарилади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2402457" id="2402457">Соғлиғининг ҳолатига кўра олий ҳарбий таълим муассасасида ўқишга яроқсиз деб ҳисобланган номзодлар дастлабки танлашнинг кейинги тадбирларига қўйилмайди.</div></div><div class="COMMENT"><label id="s527"></label><div class="COMMENTLEXUZ"><img src="/image/favicon.gif"> LexUZ шарҳи</img></div></div><div class="COMMENT"><label id="s527"></label><div name="2550279" id="2550279">Мазкур банднинг учинчи хатбошисига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 15 январдаги 6-сонли <a href="/mact/2541328">қарорига </a>асосан ўзгартириш киритилган. <a href="/mact/2401338#2549064">Рус тили</a> матнига қаранг.</div></div><div class="TEXT_HEADER_DEFAULT"><div name="2402458" id="2402458">IV. Ҳарбий-профессионал танлаш</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2402459" id="2402459">32. Ўзининг психофизиологик хусусиятларига ва соғлиғига кўра ҳарбий мутахассисликнинг замонавий талабларига жавоб берадиган, зобит касбини эгаллашнинг сабаб-асосларига, етакчилик фазилатларига, ички туйғуга, мустаҳкам маънавий-ахлоқий ва интеллектуал салоҳиятга эга бўлган номзодларни аниқлаш ҳарбий-профессионал танлашнинг асосий мақсади ҳисобланади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2402461" id="2402461">33. Қуйидагилар ҳарбий-профессионал танлашнинг асосий вазифалари ҳисобланади:</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2402468" id="2402468">тақдим этилган ҳужжатларни ва номзодни тавсифловчи материалларни ўрганиш;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2402471" id="2402471">номзоднинг компьютер техникасини ва ахборот-коммуникация технологияларини эгаллаб олганлиги, орфографик ва пунктуацион саводхонлиги даражасини, соғлиғининг ҳолатини ҳар томонлама ва холисона баҳолаш;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2402474" id="2402474">олий ҳарбий таълим муассасасига кирувчи номзодларнинг психофизиологик хусусиятларини ўрганиш;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2402475" id="2402475">номзодларни тест синовларига қўйиш тўғрисида узил-кесил қарор қабул қилиш (якка тартибдаги якуний суҳбат натижалари бўйича).</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2402477" id="2402477">34. Ҳарбий-профессионал танлаш олий ҳарбий таълим муассасасида ўтказилади, танлаш давомида қуйидаги тадбирлар ташкил этилади ва ўтказилади:</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2402480" id="2402480">ҳужжатларни ўрганиш;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2402482" id="2402482">психофизиологик ўрганиш;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2402484" id="2402484">тиббий кўрикдан ўтказиш;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2402486" id="2402486">ёзма иш (диктант, баён, иншо);</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2402488" id="2402488">компьютер техникасини ва ахборот-коммуникация технологияларини эгаллаб олганлик даражасини текшириш;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2402490" id="2402490">якка тартибдаги якуний суҳбат.</div></div><div class="BY_DEFAULT"><div name="4414711" id="4414711"></div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="4414713" id="4414713">Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги олий ҳарбий таълим муассасаларига ҳарбий-профессионал танлашни ўтказишда ёзма иш ва якка тартибдаги якуний суҳбат ўрнига умумтаълим фанларини билиш бўйича ёзма имтиҳон ўтказилади. </div></div><div class="CHANGES_ORIGINS"><label id="s1104"></label><div name="4414715" id="4414715">(34-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 5 июлдаги 562-сонли <a href="/mact/4405529#4406082">қарорига </a>асосан саккизинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.07.2019 й., 09/19/562/3387-сон) </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2402492" id="2402492">Ҳарбий-профессионал танлаш тадбирларини ўтказиш тартиби мансублиги бўйича вазирликлар ва идоралар томонидан белгиланади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2402494" id="2402494">35. Ҳужжатларни ўрганиш номзод тўғрисида тақдим этилган ҳужжатлар ва маълумотларнинг белгиланган талабларга мувофиқлигини текшириш усули билан ўтказилади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2402498" id="2402498">36. Психофизиологик ўрганиш олий ҳарбий таълим муассасасининг ўзига хослиги ҳисобга олинган ҳолда, вазирликлар ва идоралар томонидан белгиланган методика бўйича, тегишли мутахассислар томонидан ташкил этилади ва ўтказилади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2402500" id="2402500">Психофизиологик ўрганиш натижалари якка тартибдаги якуний суҳбат давомида қарор қабул қилишда ҳисобга олинади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2402502" id="2402502">37. Тиббий кўрикдан ўтказиш тегишли вазирлик, идоранинг буйруғи билан тасдиқланадиган, тиббиёт мутахассисларидан махсус шакллантириладиган ҳарбий-тиббий комиссиялар томонидан ўтказилади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2402504" id="2402504">Номзодларни тиббий кўрикдан ўтказиш Тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги низомга мувофиқ ўтказилади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2402508" id="2402508">Тиббий кўрикдан ўтказиш натижалари бўйича соғлиғига кўра номзоднинг олий ҳарбий таълим муассасасида ўқишга яроқлилиги даражаси тўғрисида хулоса чиқарилади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2402510" id="2402510">Соғлиғининг ҳолатига кўра олий ҳарбий таълим муассасасида ўқишга яроқсиз деб ҳисобланган номзодлар танлашнинг кейинги тадбирларига қўйилмайди.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2402512" id="2402512">38. Ёзма иш вазирликлар ва идораларнинг тегишли мутахассислари жалб этилган ҳолда, диктант (баён ёки иншо) ёзиш йўли билан номзоднинг орфографик ва пунктуацион саводхонлигини баҳолаш мақсадида амалга оширилади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2402515" id="2402515">Ёзма ишни ўтказиш методикаси вазирликлар ва идоралар томонидан ишлаб чиқилади. </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2402517" id="2402517">Ёзма иш натижалари якка тартибдаги якуний суҳбат давомида қарор қабул қилишда ҳисобга олинади. </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2402518" id="2402518">39. Компьютер техникаси ва ахборот-коммуникация технологияларини эгаллаб олганлик даражасини текшириш шахсий компьютердан фойдаланувчи даражасида, идора дастурий иловалари билан, Интернет тармоғида, локал ва корпоратив тармоқларда ишлаш ва ташкилий техникадан фойдаланиш бўйича номзоднинг кўникмаларини баҳолаш мақсадида ўтказилади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2402520" id="2402520">Компьютер техникаси ва ахборот-коммуникация технологияларини эгаллаб олганлик даражасини текшириш методикаси вазирликлар ва идоралар томонидан ишлаб чиқилади. </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2402522" id="2402522">Компьютер техникаси ва ахборот-коммуникация технологияларини эгаллаб олганлик даражасини текшириш натижалари якка тартибдаги якуний суҳбат давомида қарор қабул қилишда ҳисобга олинади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2402526" id="2402526">40. Якка тартибдаги якуний суҳбат номзоднинг олий ҳарбий таълим муассасасига ўқишга кириши сабабини, етакчилик фазилатларини, ақлий қобилиятлари ва бошқа муҳим профессионал фазилатларини аниқлаш мақсадида ягона методика бўйича психофизиологик ўрганиш, ёзма иш натижалари, компьютер техникаси ва ахборот-коммуникация технологияларини эгаллаб олганлик даражасини текшириш натижалари асосида ўтказилади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2402529" id="2402529">Якка тартибдаги якуний суҳбат коллегиал принцип бўйича, олий ҳарбий таълим муассасаларининг қабул комиссиялари томонидан ўтказилади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2402531" id="2402531">Якка тартибдаги якуний суҳбатни ўтказиш методикаси олий ҳарбий таълим муассасасида таълим йўналишларининг ўзига хослиги ҳисобга олинган ҳолда тегишли вазирликлар ва идоралар томонидан ишлаб чиқилади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2402533" id="2402533">Якка тартибдаги якуний суҳбат натижалари бўйича номзодни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган тест синовларини топширишга қўйиш тўғрисида узил-кесил қарор қабул қилинади.</div></div><div class="TEXT_HEADER_DEFAULT"><div name="2402537" id="2402537">V. Тест синовлари</div></div><div class="BY_DEFAULT"><div name="2402539" id="2402539"></div></div><div class="BY_DEFAULT"><div name="2991545" id="2991545"></div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2991548" id="2991548">41. Олий ҳарбий таълим муассасаларида тест синовлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан ҳар йили 5 июлда ўтказилади. </div></div><div class="CHANGES_ORIGINS"><label id="s1104"></label><div name="2991551" id="2991551">(41-бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 16 июндаги 209-сонли <a href="/mact/2989684?ONDATE=27.06.2016 00#2989728">қарори </a>таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 25-сон, 306-модда) </div></div><div class="COMMENT"><label id="s3934"></label><div name="edi4414722" id="edi4414722"><a href="/mact/2401336?ONDATE=05.06.2017 00#3245271">Олдинги</a> таҳрирга қаранг.</div></div><div class="CHANGES_ORIGINS"><label id="s1104"></label><div name="4414722" id="4414722">(41-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 5 июлдаги 562-сонли <a href="/mact/4405529#4406102">қарорига </a>асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.07.2019 й., 09/19/562/3387-сон) </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2402543" id="2402543">Олий ҳарбий таълим муассасаларида тест синовларини ўтказиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан белгиланади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2402547" id="2402547">Зарур шарт-шароитлар яратиш, тест синовларини ташкил этиш учун жавобгарлик, жойларда уларни белгиланган қоидаларга қатъий риоя қилган ҳолда адолатли ўтказиш маҳаллий давлат ҳокимияти органларига, олий ҳарбий таълим муассасалари бошлиқларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг вакилларига, қабул комиссияларининг раисларига ва улар томонидан тайинланган аудиториялар раҳбарларига юкланади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2402551" id="2402551">Олий ҳарбий таълим муассасасида тест синови ўтказиладиган кунда аудиториянинг раҳбари ва кузатувчисига вазирликлар ва идораларнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобига, белгиланган тартибда, пул маблағлари тўланади. </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2402554" id="2402554">42. Номзод умумтаълим муассасаларида чет тили сифатида инглиз, немис ёки француз тилларини ўрганган тақдирда чет тили бўйича тест синовлари топширади. </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2402556" id="2402556">Умумтаълим муассасаларида бошқа чет тили (испан, араб, форс, дари, ҳинд, урду, хитой, корейс, уйғур ва бошқа тиллар) бўйича ўқиган тақдирда номзод тест синовлари ўрнига ушбу Низомга <a href="/mact/2401336#2402714">3-иловада </a>назарда тутилган тартибда олий ҳарбий таълим муассасаларида ягона кўп балли имтиҳон тизими бўйича чет тилидан имтиҳон топширади. </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2402559" id="2402559">Номзод олий ҳарбий таълим муассасасига ўқишга кириш учун берилган аризада (билдиргида) қайси чет тилидан имтиҳон топширишини кўрсатади. </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2402562" id="2402562">43. Чет тиллари бўйича имтиҳонни баҳолаш мезонлари олий ҳарбий таълим муассасаси томонидан ишлаб чиқилади ҳамда мансублиги бўйича вазирлик, идора томонидан тасдиқланади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2402569" id="2402569">44. Тест синовлари блоклари олий ҳарбий таълим муассасаларининг таълим йўналишлари рўйхатига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда манфаатдор вазирликлар, идоралар билан биргаликда ишлаб чиқилади ва Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси томонидан тасдиқланади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2402571" id="2402571">Тест топшириқлари умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими умумтаълим фанларининг ўқув дастурларига мувофиқ ишлаб чиқилади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2402576" id="2402576">45. Тест топшириқлари бўйича саволлар китобига таълим йўналишларига мувофиқ белгиланган фанлар бўйича саволлар киритилади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2402577" id="2402577">Тест топшириқларини ечиш вақти 36 та саволга 1 соат ҳисобидан ажратилади. </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2402579" id="2402579">Тест синовлари бошлангунга қадар номзодлар 30 дақиқа мобайнида жавоблар варақаларини тўлдириш қоидалари билан таништирилади ва улар томонидан тегишли бўлимга ўзи тўғрисидаги шахсий маълумотлар киритилади. Ушбу вақт тест синовларини ечиш учун ажратилган вақтнинг умумий ҳажмига кирмайди.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2402580" id="2402580">Аудиторияда тест синовлари тўғри ташкил этилишини, адолатли ўтказилишини, уни ўтказиш талабларига сўзсиз риоя қилинишини таъминлаш юзасидан шахсий жавобгарлик аудиторияларнинг раҳбарлари ва кузатувчиларига юкланади. </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2402583" id="2402583">Номзодлар тест синовларини топшириш учун соат 8.30 гача аудиторияга қўйиладилар, тест синовлари соат 9.00 да бошланади. </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2402585" id="2402585">Жавоблар варақаси номзодлар томонидан кўк рангли шарикли ручка билан тўлдирилади. Жавоблар варақасини тўлдириш учун қўшимча равишда 20 дақиқа вақт ажратилади. </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2402592" id="2402592">Жавоблар варақаси тўлдирилганлигининг тўғрилиги учун шахсан номзод жавоб беради. Жавоблар варақасида тегишли доираларни нотўғри белгилаган номзодларнинг эътирозлари кўриб чиқилмайди. </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2402595" id="2402595">Номзодларнинг уяли телефонларни ва бошқа алоқа воситаларини ўзи билан олиб кириши ва улардан фойдаланиши қатъиян тақиқланади. </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2402600" id="2402600">Номзод томонидан тест синовларига микрокалькуляторлар, луғат, жадваллар, китоблар, уяли телефон, компьютер, телекоммуникация воситалари ва шпаргалкалар олиб кирилиши, тест синови пайтида тест материалларини бошқа номзодга бериш, саволлар китоби варақларини яроқсиз ҳолга келтириш тест синовларини ўтказиш тартибини бузиш деб ҳисобланади, бу ҳақда тегишли далолатнома тузилади ва номзод тест синовларидан четлаштирилади. </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2402601" id="2402601">46. Номзодларнинг ўтказилган тест синовлари натижалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясига ва тегишли олий ҳарбий таълим муассасасининг қабул комиссиясига тақдим этилади.</div></div><div class="COMMENT"><label id="s3934"></label><div name="edi4414727" id="edi4414727"><a href="/mact/2401336?ONDATE=05.06.2017 00#3245277">Олдинги</a> таҳрирга қаранг.</div></div><div class="CHANGES_ORIGINS"><label id="s1104"></label><div name="4414727" id="4414727">(46-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 5 июлдаги 562-сонли <a href="/mact/4405529#4406102">қарорига </a>асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.07.2019 й., 09/19/562/3387-сон) </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2402605" id="2402605">Белгиланган вақтда тест синовига келмаган номзодлар учун қўшимча тест синовлари ўтказилмайди.</div></div><div class="TEXT_HEADER_DEFAULT"><div name="2402607" id="2402607">VI. Номзодларга бериладиган имтиёзлар</div></div><div class="BY_DEFAULT"><div name="3159556" id="3159556"></div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="3159564" id="3159564">47. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган фуқароларга имтиёзлар тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2012 йил 31 майдаги ПҚ-1765-сон <a href="/mact/2018331">қарорига </a>мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган ва олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга имтиёзли кириш учун ҳарбий қисмлар қўмондонлигининг тегишли тавсияномаларига эга бўлган фуқароларга тест синови натижалари бўйича ўзлари тўплаган баллнинг 50 фоизи миқдорида балл қўшиш шаклида имтиёзли шартлар берилади.</div></div><div class="CHANGES_ORIGINS"><label id="s1104"></label><div name="3159565" id="3159565">(47-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги 186-сон <a href="/mact/3158030?ONDATE=10.04.2017 00#3158066">қарори </a>таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 14-сон, 229-модда)</div></div><div class="BY_DEFAULT"><div name="4948593" id="4948593"></div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="4948597" id="4948597">47<sup>1</sup>. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбийлари ва унинг таркибига кирувчи вазирлик ҳамда идораларнинг ходимлари ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 14 майдаги ПҚ-3726-сон <a href="/mact/3738496">қарорига </a>мувофиқ: </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="4948598" id="4948598">Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибига кирувчи вазирликлар ва идораларнинг контракт бўйича ҳарбий хизматни ўтаётган офицерлар, сержантлар ва оддий аскарлар таркибидаги ҳарбий хизматчиларининг ва Миллий гвардиянинг хизматдаги ходимларининг тегишли вазирлик ҳамда идоралар тавсияномалари берилган фарзандлари олий ҳарбий таълим муассасаларига квота асосида ўқишга кириш ҳуқуқига эга; </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="4948599" id="4948599">ҳарбий хизмат мажбуриятини (хизмат мажбуриятини) бажариш чоғида ҳалок бўлган, шунингдек, ҳарбий хизмат мажбуриятини (хизмат мажбуриятини) бажариш чоғида ярадор бўлиши, контузия, шикастланиш ёки касалликлар оқибатида ногирон бўлиб қолган офицерлар, контракт бўйича сержантлар ва оддий аскарлар таркибидаги ҳарбий хизматчиларнинг ва Миллий гвардия ходимларининг тегишли вазирлик ҳамда идоралар тавсияномалари берилган фарзандлари олий ҳарбий таълим муассасаларига белгиланган қабул квотасидан ташқари танловсиз ўқишга кириш ҳуқуқига эга.</div></div><div class="CHANGES_ORIGINS"><label id="s1104"></label><div name="4948602" id="4948602">(47<sup>1</sup>-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 августдаги 470-сонли <a href="/mact/4939171?ONDATE=10.08.2020 00#4940680">қарори </a>таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.08.2020 й., 09/20/470/1149-сон)</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2402621" id="2402621">48. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сержантларининг мақоми тўғрисида» 2004 йил 12 апрелдаги 170-сон <a href="/mact/2288015">қарорига</a> мувофиқ «Илғор сержант» номинациясида Республика турининг ғолиблари бўлган сержантлар Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг қарори билан тест синовлари топширмасдан ўқишга қабул қилинадилар, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг сержантлар таркиби лавозимларида 5 йил бенуқсон хизмат қилган сержантларга эса ижобий тавсифномалар, қўмондонлик, жанговар ва маънавий-маърифий тайёргарликда ютуқлар бўлган тақдирда олий ҳарбий таълим муассасасига ўқишга қабул қилишда тўпланиши мумкин бўлган энг кўп баллнинг 20 фоизи миқдорида қўшимча баллар қўшиш шаклида имтиёз берилади.</div></div><div class="BY_DEFAULT"><div name="4638004" id="4638004"></div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="4638005" id="4638005">49. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўсмирларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ва Давлат хизмати учун кадрлар захирасини тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 28 июндаги ПҚ-4375-сон <a href="/mact/4417961">қарорига </a>мувофиқ: </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="4638006" id="4638006">«Темурбеклар мактаби» ҳарбий академик лицейлари битирувчиларига Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий ва ихтисослаштирилган таълим муассасаларига ўқишга киришда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган тест синовларида ўзлари тўплаган балларнинг 30 фоизи миқдоридаги қўшимча баллар кўринишида имтиёз берилади; </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="4638007" id="4638007">«Темурбеклар мактаби» ҳарбий академик лицейларини имтиёзли диплом билан тугатган битирувчиларга, таркибида «Темурбеклар мактаби» бўлган вазирлик ва идораларнинг тегишлилиги бўйича олий ҳарбий ёки ихтисослаштирилган билим юртларига тест синовларисиз, ҳарбий профессионал танлаш тадбирларини муваффақиятли ўтиш натижалари бўйича кириш ҳуқуқи берилади. </div></div><div class="CHANGES_ORIGINS"><label id="s1104"></label><div name="4638008" id="4638008">(49-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 6 декабрдаги 973-сонли <a href="/mact/4633390#4634300">қарори</a> таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.12.2019 й., 09/19/973/4123-сон) </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2402632" id="2402632">50. Агар номзод бир вақтнинг ўзида ушбу Низомнинг <a href="/mact/2401336?ONDATE=09.06.2014 00#2402611">47 — 49-бандларида </a>кўрсатилган имтиёзларга эга бўлса, улар томонидан тўпланган баллар йиғиндисига имтиёзлар бўйича энг юқори балл қўшилади.</div></div><div class="BY_DEFAULT"><div name="2402635" id="2402635"></div></div><div class="BY_DEFAULT"><div name="4414751" id="4414751"></div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="4414755" id="4414755">51. Хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг болалари дастлабки ва ҳарбий-профессионал танлаш натижалари ҳамда вазирликлар ва идораларнинг раҳбарлари тақдимномалари асосида Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг қарори билан тест синовларисиз танловдан ташқари олий ҳарбий таълим муассасасига қабул қилинадилар.</div></div><div class="CHANGES_ORIGINS"><label id="s1104"></label><div name="4414757" id="4414757">(51-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 5 июлдаги 562-сонли <a href="/mact/4405529#4406125">қарори </a>таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.07.2019 й., 09/19/562/3387-сон) </div></div><div class="BY_DEFAULT"><div name="4403062" id="4403062"></div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="4403064" id="4403064">Терроризм ва жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлаш чоғида ҳалок бўлган ёки олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган ички ишлар органлари ходимларининг фарзандлари қабул квоталаридан ташқари, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашга муносиб ҳисса қўшган, хизмат ёки илмий фаолиятида юқори натижаларга эришган ички ишлар органларининг амалдаги ходимлари фарзандлари ажратилган беш фоизли квоталар доирасида Мудофаа вазирлиги ва Миллий гвардия олим таълим муассасаларига дастлабки ва ҳарбий-прфессионал танлов натижалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг тақдимномаси асосида қабул қилинадилар. </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="4403066" id="4403066">Ички ишлар органлари амалдаги ходимларининг фарзандларини ажратилган беш фоизли квоталар доирасида Мудофаа вазирлиги ва Миллий гвардия олий таълим муассасаларига қабул қилишда ўринлар ҳарбий-профессионал танлов натижалари бўйича тўпланган баллардан келиб чиқиб кетма-кетлик тартибида тақсимланади. </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="4403068" id="4403068">Ажратилган беш фоизли қабул квоталарига қабул қилинмаган номзодлар ҳарбий-профессионал танлов натижалари бўйича тўпланган баллари билан умумий тартибда танловда иштирок этадилар. </div></div><div class="CHANGES_ORIGINS"><label id="s1104"></label><div name="4403073" id="4403073">(51-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 июндаги 529-сонли<a href="/mact/4391639#4393404"> қарорига </a>асосан хатбошилар билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.06.2019 й., 09/19/529/3346-сон) </div></div><div class="BY_DEFAULT"><div name="3500758" id="3500758"></div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="3500785" id="3500785">52. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистоннинг ўқувчи ёшларини рағбатлантириш чоралари тўғрисида» 1993 йил 5 февралдаги ПФ-555-сон <a href="/mact/189598">Фармонига</a> мувофиқ ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 13 октябрдаги 226-сон қарори билан тасдиқланган Халқаро ва республика олимпиадалари, танловлари, мусобақалари ғолиблари бўлган академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари ва умумтаълим мактаблари ўқувчиларини тақдирлаш тартиби тўғрисидаги <a href="/mact/1399382#1399863">низом</a> асосида халқаро ва республика олимпиадалари ғолиблари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мард ўғлон» давлат мукофотини таъсис этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 21 ноябрдаги ПҚ-3402-сон <a href="/mact/3418697">қарорига</a> мувофиқ «Мард ўғлон» давлат мукофоти соҳиблари бўлган умумтаълим ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг ўқувчилари олий ҳарбий таълим муассасаси қабул комиссиясининг қарори билан дастлабки ва ҳарбий-профессионал танлаш талабларига мувофиқ бўлганлари тақдирда олий ҳарбий таълим муассасасига танловдан ташқари тест синовларисиз қабул қилинадилар. Олий ҳарбий таълим муассасасига танловдан ташқари қабул қилишга тавсия этилган халқаро ва республика олимпиадалари, танловлари, мусобақаларининг ғолиблари ҳамда «Мард ўғлон» давлат мукофоти соҳиблари бўлган умумтаълим ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчиларининг рўйхати Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси томонидан тасдиқланади</div></div><div class="CHANGES_ORIGINS"><label id="s1104"></label><div name="3500801" id="3500801">(52-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 январдаги 18-сонли <a href="/mact/3499828?ONDATE=12.01.2018 00#3499934">қарори </a>таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.01.2018 й., 09/18/18/0550-сон) </div></div><div class="BY_DEFAULT"><div name="2402645" id="2402645"></div></div><div class="BY_DEFAULT"><div name="4414850" id="4414850"></div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="4414851" id="4414851">53. Олий ҳарбий таълим муассасаларининг қабул комиссиялари томонидан 1 июлгача бўлган муддатда халқаро ва республика олимпиадалари, «Илғор сержант» номинациясида Республика тури ғолиблари, «Мард ўғлон» давлат мукофоти соҳиблари хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг болалари тўғрисидаги маълумотлар ўқиш йўналиши, шакли ва тили кўрсатилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази ва Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясига тақдим этилади. </div></div><div class="CHANGES_ORIGINS"><label id="s1104"></label><div name="4414852" id="4414852">(53-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 5 июлдаги 562-сонли<a href="/mact/4405529#4406127"> қарори</a> таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.07.2019 й., 09/19/562/3387-сон) </div></div><div class="BY_DEFAULT"><div name="4414854" id="4414854"></div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="4414855" id="4414855">Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибига кирувчи вазирликлар ва идоралар ҳарбий хизмат вазифаларини бажариш чоғида ҳалок бўлган, шунингдек, ҳарбий хизмат вазифаларини бажариш чоғида ярадорлик, контузия, шикастланиш ёки касалликлар оқибатида ногирон бўлиб қолган олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун тавсияномалар берилган ҳарбий хизматчилар фарзандлари рўйхатини Ўзбекистон Республикаси Таълим муассасаларига қабул қилиш Давлат комиссиясига ҳар йили 1 майгача юборади; </div></div><div class="CHANGES_ORIGINS"><label id="s1104"></label><div name="4414858" id="4414858">(53-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 5 июлдаги 562-сонли <a href="/mact/4405529#4406127">қарорига</a> асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.07.2019 й., 09/19/562/3387-сон) </div></div><div class="BY_DEFAULT"><div name="2991555" id="2991555"></div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2991557" id="2991557">Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси вазирликлар ва идораларнинг тақдимномалари асосида 4 июлгача улар бўйича алоҳида қарор қабул қилади. </div></div><div class="CHANGES_ORIGINS"><label id="s1104"></label><div name="2991558" id="2991558">(53-бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 16 июндаги 209-сонли <a href="/mact/2989684?ONDATE=27.06.2016 00#2989729">қарори </a>таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 25-сон, 306-модда) </div></div><div class="TEXT_HEADER_DEFAULT"><div name="2402648" id="2402648">VII. Қабул қилиш тартиби</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2402649" id="2402649">54. Олий ҳарбий таълим муассасасига қабул қилиш ўқув йили учун олий ҳарбий таълим муассасасини бутлаш режасига қатъий мувофиқ равишда амалга оширилади. </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2402650" id="2402650">55. Номзодларни олий ҳарбий таълим муассасасига ўқишга қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан тақдим этилган тест синовлари натижалари асосида амалга оширилади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2402652" id="2402652">56. Олий ҳарбий таълим муассасасининг қабул комиссияси номзодлар белгиланган қоидаларга, ҳарбий ва хизмат интизомига риоя қилмаган тақдирда уларни ўқишга қабул қилиш бўйича танлашнинг исталган босқичида четлатиш ҳуқуқига эга. </div></div><div class="BY_DEFAULT"><div name="2991559" id="2991559"></div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2991560" id="2991560">57. Олий ҳарбий таълим муассасасининг қабул комиссияси 10 июлда номзодларни ўқишга қабул қилиш масаласини кўриб чиқади ва тегишли протоколни расмийлаштиради.</div></div><div class="CHANGES_ORIGINS"><label id="s1104"></label><div name="2991561" id="2991561">(57-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 16 июндаги 209-сонли <a href="/mact/2989684?ONDATE=27.06.2016 00#2989730">қарори </a>таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 25-сон, 306-модда) </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2402654" id="2402654">58. Олий ҳарбий таълим муассасасининг қабул комиссияси раиси томонидан тасдиқланган протокол номзодларни олий ҳарбий таълим муассасасига ўқишга қабул қилиш тўғрисидаги буйруқларни расмийлаштириш учун асос ҳисобланади.</div></div><div class="TEXT_HEADER_DEFAULT"><div name="2402656" id="2402656">VIII. Якунловчи қоидалар</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2402659" id="2402659">59. Ушбу Низомни қўллаш масалалари бўйича пайдо бўладиган келишмовчиликлар қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳал этилади. </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2402662" id="2402662">60. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган давлат органлари, муассасалар ва ташкилотларнинг раҳбарлари ва бошқа мансабдор шахслари, шунингдек фуқаролар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.</div></div><div class="BY_DEFAULT"><div name="2402666" id="2402666"></div></div><div class="APPL_BANNER_LANDSCAPE_TITLE"><div name="2402670" id="2402670">Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларига танлаш тартиби ва қабул қилиш қоидалари тўғрисидаги<a href="/mact/2401336#2402343"> низомга</a><br /> 1-ИЛОВА </div></div><div class="ACT_TITLE_APPL"><div name="2402673" id="2402673">Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасалари</div></div><div class="ACT_FORM"><div name="2402675" id="2402675">РЎЙХАТИ</div></div><div class="BY_DEFAULT"><div name="2402677" id="2402677"></div></div><div class="BY_DEFAULT"><div name="5589188" id="5589188"></div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="5589190" id="5589190"><strong>Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси:</strong></div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="5589193" id="5589193">Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети.</div></div><div class="CHANGES_ORIGINS"><label id="s1104"></label><div name="5589204" id="5589204">(«Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси» бўлими Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 6 августдаги 500-сонли <a href="/mact/5556888?ONDATE=06.08.2021 00#5570663">қарори</a> таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.08.2021 й., 09/21/500/0767-сон)</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2402678" id="2402678"><strong>Мудофаа вазирлиги:</strong></div></div><div class="BY_DEFAULT"><div name="3245359" id="3245359"></div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="3245364" id="3245364">Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар академияси;</div></div><div class="CHANGES_ORIGINS"><label id="s1104"></label><div name="3245382" id="3245382">(иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 26 майдаги 320-сон <a href="/mact/3219529?ONDATE=05.06.2017 00#3219583">қарори </a>таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 22-сон, 427-модда)</div></div><div class="BY_DEFAULT"><div name="5249022" id="5249022"></div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="5249023" id="5249023">Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Ҳарбий тиббиёт академияси;</div></div><div class="CHANGES_ORIGINS"><label id="s1104"></label><div name="5249024" id="5249024">(«Мудофаа вазирлиги» бўлими Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 23 январдаги 36-сонли <a href="/mact/5237905?ONDATE=23.01.2021 00#5240725">қарорига</a> асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.01.2021 й., 09/21/36/0063-сон) </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2402681" id="2402681">Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юрти;</div></div><div class="COMMENT"><label id="s3934"></label><div name="edi4414862" id="edi4414862"><a href="/mact/2401336?ONDATE=09.06.2014 00#2402683">Олдинги</a> таҳрирга қаранг.</div></div><div class="CHANGES_ORIGINS"><label id="s1104"></label><div name="4414862" id="4414862">(1-илова олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 5 июлдаги 562-сонли <a href="/mact/4405529#4406135">қарорига </a>асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.07.2019 й., 09/19/562/3387-сон) </div></div><div class="BY_DEFAULT"><div name="4414869" id="4414869"></div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="4414871" id="4414871">Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий авиация билим юрти; </div></div><div class="CHANGES_ORIGINS"><label id="s1104"></label><div name="4414878" id="4414878">(1-илова олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 5 июлдаги 562-сонли<a href="/mact/4405529#4406138"> қарори</a> таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.07.2019 й., 09/19/562/3387-сон) </div></div><div class="BY_DEFAULT"><div name="4414885" id="4414885"></div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="4414887" id="4414887">Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институти. </div></div><div class="CHANGES_ORIGINS"><label id="s1104"></label><div name="4414890" id="4414890">(1-илова еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 5 июлдаги 562-сонли<a href="/mact/4405529#4406138"> қарори</a> таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.07.2019 й., 09/19/562/3387-сон) </div></div><div class="BY_DEFAULT"><div name="5696955" id="5696955"></div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="5696956" id="5696956"><strong>Давлат хавфсизлик хизмати:</strong> </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="5696957" id="5696957">Амир Темур номидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати академияси. </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="5696958" id="5696958"><strong>Фавқулодда вазиятлар вазирлиги:</strong> </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="5696959" id="5696959">Фавқулодда вазиятлар вазирлиги академияси.</div></div><div class="CHANGES_ORIGINS"><label id="s1104"></label><div name="5696960" id="5696960">(тўққизинчи — ўн бешинчи хатбошилар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 октябрдаги 655-сонли <a href="/mact/5690814?ONDATE=22.10.2021 00#5693619">қарори</a> таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.10.2021 й., 09/21/655/0989-сон)</div></div><div class="BY_DEFAULT"><div name="2402696" id="2402696"></div></div><div class="APPL_BANNER_LANDSCAPE_TITLE"><div name="2402697" id="2402697">Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларига танлаш тартиби ва қабул қилиш қоидалари тўғрисидаги <a href="/mact/2401336#2402343">низомга</a> <br />2-ИЛОВА </div></div><div class="BY_DEFAULT"><div name="5694288" id="5694288"></div></div><div class="ACT_TITLE_APPL"><div name="5694293" id="5694293">Олий ҳарбий таълим муассасаларига Ўзбекистон Республикаси фуқароларини танлаш тадбирлари комплексини босқичма-босқич амалга ошириш</div></div><div class="ACT_FORM"><div name="5694294" id="5694294">СХЕМАСИ</div></div><div class="BY_DEFAULT"><div name="5694295" id="5694295"></div></div><div class="TEXT_CENTER"><div name="5694296" id="5694296"><img src="/files/5694379" /></div></div><div class="CHANGES_ORIGINS"><label id="s1104"></label><div name="5696961" id="5696961">(2-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 октябрдаги 655-сонли <a href="/mact/5690814?ONDATE=22.10.2021 00#5693624">қарори</a> таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.10.2021 й., 09/21/655/0989-сон)</div></div><div class="BY_DEFAULT"><div name="2402713" id="2402713"></div></div><div class="APPL_BANNER_LANDSCAPE_TITLE"><div name="2402714" id="2402714">Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларига танлаш тартиби ва қабул қилиш қоидалари тўғрисидаги<a href="/mact/2401336#2402343"> низомга </a><br />3-ИЛОВА </div></div><div class="ACT_TITLE_APPL"><div name="2402715" id="2402715">Олий ҳарбий таълим муассасаларида ягона кўп балли баҳолаш тизими бўйича чет тилидан имтиҳон ўтказиш </div></div><div class="ACT_FORM"><div name="2402716" id="2402716">ТАРТИБИ</div></div><div class="BY_DEFAULT"><div name="2402717" id="2402717"></div></div><div class="BY_DEFAULT"><div name="2991584" id="2991584"></div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2991587" id="2991587">1. Олий ҳарбий таълим муассасаларида ягона кўп балли имтиҳон тизими бўйича чет тилидан имтиҳонлар 30 июнь кунига қадар ўтказилади ва натижалар 1 июлда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказига тақдим этилади. </div></div><div class="CHANGES_ORIGINS"><label id="s1104"></label><div name="2991590" id="2991590">(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 16 июндаги 209-сонли <a href="/mact/2989684?ONDATE=27.06.2016 00#2989736">қарори </a>таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 25-сон, 306-модда) </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2402719" id="2402719">2. Олий ҳарбий таълим муассасаларида имтиҳонларни қабул қилиш учун фанлар бўйича имтиҳон комиссиялари ташкил этилади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2402720" id="2402720">Олий ҳарбий таълим муассасаларида имтиҳонларни ташкил этиш ва ўтказиш қуйидаги тартибда амалга оширилади:</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2402721" id="2402721">тегишли вазирликлар ва идоралар билан келишув бўйича олий ҳарбий таълим муассасалари бошлиқларининг буйруқлари билан имтиҳон бошланишидан бир ой олдин тажрибали ва малакали ўқитувчилардан фанлар бўйича имтиҳон комиссияси ташкил этилади ва комиссия раиси тасдиқланади; </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2402722" id="2402722">имтиҳонлар тасдиқланган жадвалга қатъий риоя этилган ҳолда ўтказилади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2402723" id="2402723">3. Имтиҳон тест синовлари мажмуаси фаннинг эгаллаган ўрнини ҳисобга олган ҳолда 75,6 балл ёки 39,6 балл оралиғида ягона кўп балли тизим бўйича баҳоланади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2402724" id="2402724">Олий ҳарбий таълим муассасаларининг қабул комиссиялари имтиҳонлар бошланишидан бир ой олдин номзодлар эътиборига имтиҳон олинадиган фан дастурини, баҳолаш мезонларини, маслаҳатлар бериш ва имтиҳон жадвалини маълум қилади. </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2402725" id="2402725">4. Чет тилидан ўтказиладиган имтиҳонга белгиланган муддатда келмаган номзодлар кейинги босқичга қўйилмайди.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2402726" id="2402726">5. Қабул қилинган имтиҳон бўйича эътирозлар шу куннинг ўзида тегишли олий ҳарбий таълим муассасаси буйруғи асосида ташкил этилган апелляция комиссияси томонидан кўриб чиқилади. </div></div><br /><div class="PUBLICATION_ORIGIN"><label id="s1089"></label><div name="2402330" id="2402330">(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 23-сон, 271-модда; 2016 й., 25-сон, 306-модда; 2017 й., 14-сон, 229-модда, 22-сон, 427-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2017 й., 09/17/958/0353-сон, 12.01.2018 й., 09/18/18/0550-сон, 21.09.2018 й., 09/18/748/2024-сон; 12.03.2019 й., 09/19/210/2757-сон, 30.04.2019 й., 09/19/365/3036-сон, 28.06.2019 й., 09/19/529/3346-сон, 08.07.2019 й., 09/19/562/3387-сон, 07.12.2019 й., 09/19/973/4123-сон; 10.08.2020 й., 09/20/470/1149-сон; 23.01.2021 й., 09/21/36/0063-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.08.2021 й., 09/21/500/0767-сон, 22.10.2021 й., 09/21/655/0989-сон)</div></div></div>
        </div>
    </div>
    <div style="display: none;">
<!-- START WWW.UZ TOP-RATING -->
<SCRIPT language="javascript" type="text/javascript">
		<!--
		top_js = "1.0"; top_r = "id=4079&r=" + escape(document.referrer) + "&pg=" + escape(window.location.href); document.cookie = "smart_top=1; path=/"; top_r += "&c=" + (document.cookie ? "Y" : "N")
		//-->
</SCRIPT>
<SCRIPT language="javascript1.1" type="text/javascript">
<!--
		top_js = "1.1"; top_r += "&j=" + (navigator.javaEnabled() ? "Y" : "N")
//-->
</SCRIPT>
<SCRIPT language="javascript1.2" type="text/javascript">
<!--
		top_js = "1.2"; top_r += "&wh=" + screen.width + 'x' + screen.height + "&px=" + (((navigator.appName.substring(0, 3) == "Mic")) ? screen.colorDepth : screen.pixelDepth)
//-->
</SCRIPT>
<SCRIPT language="javascript1.3" type="text/javascript">
<!--
		top_js = "1.3";
//-->
</SCRIPT>
<SCRIPT language="JavaScript" type="text/javascript">
		<!--
		top_rat = "&col=0C57A6&t=ffffff&p=DD7900"; top_r += "&js=" + top_js + ""; document.write('<a href="https://www.uz/rus/toprating/cmd/stat/id/4079" target="_blank"><img src="https://www.uz/plugins/top_rating/count/cnt.png?' + top_r + top_rat + '" width=88 height=31 border=0 alt="Топ рейтинг www.uz"></a>')//-->
</SCRIPT>
<NOSCRIPT>
		<A href="https://www.uz/rus/toprating/cmd/stat/id/4079" target="_blank">
				<img height="31" src="https://www.uz/plugins/top_rating/count/nojs_cnt.png?id=4079&pg=http%3A//lex.uz&col=0C57A6&t=ffffff&p=DD7900" width="88" border="0" alt="Топ рейтинг www.uz">
		</A>
</NOSCRIPT>
<!-- FINISH WWW.UZ TOP-RATING --></div>
</body>
</html>
<script>
    function scrollText(hash) {
        location.href = "#" + hash;
        if (window.location.hash) {
            var y = $(window.location.hash).offset().top - 3;
            window.scrollTo(0, y);
        }
    }
</script>
