1.15.00.00.00 Мудофаа / 15.06.00.00 Ҳарбий кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш / 15.06.04.00 Вояга етмаган фуқароларни ҳарбий жиҳатдан тайёрлаш мақсадидаги қўшимча таълим дастурлари бўлган ўрта (тўлиқ) умумий таълим муассасалари]
[ТСЗ:
1.Мудофаа ва миллий хавфсизлик / Ҳарбий хизмат. Муқобил хизмат]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Ўсмирларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш хамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ва давлат хизмати учун кадрлар захирасини тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Бугунги кунда, ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари тизимидаги маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича қабул қилинган концепцияларни амалга ошириш доирасида ҳар томонлама ривожланган, билимдон, халқига, шунингдек, Ватанга хизмат қилиш ишига содиқ ёшларни тарбиялаш бўйича кенг миқёсли ишлар амалга оширилмоқда.
Шу билан бирга, миллий қадриятларга, халқларнинг маданиятига ва ўзлигига бўлган таҳдидлар, ёд ғояларни сингдиришга бўлаётган уринишлар кучайиб бораётган глобализация жараёнлари жадал ривожланаётган шароитда ёшлар энг заиф қатлам бўлиб қолаётганлиги сабабли бу йўналишда қўшимча комплекс чора-тадбирлар қабул қилиниши долзарб вазифалардан бири бўлиб қолмоқда.
Юксак интеллектуал салоҳиятга, замонавий фикрлаш ҳамда дунёқарашга эга, давлатимиз манфаатлари ва суверенитетини фидокорона ҳимоя қилишга тайёр бўлган ҳар томонлама камол топган, жисмонан соғлом ва маънавий етук ёш авлодни тарбиялаш тизимини яратишга қаратилган давлат сиёсатини фаол ва изчил амалга оширишни таъминлаш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа, Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар вазирликлари, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардияси таркибида принципиал янги «Темурбеклар мактаби» ҳарбий-академик лицейлари (кейинги ўринларда — «Темурбеклар мактаблари») 1-иловага мувофиқ ташкил этилсин.
Қуйидагилар «Темурбеклар мактаблари»нинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
ўқувчиларда халқимизнинг маънавий-маърифий қадриятларига, унинг маданияти ва урф-одатларига чуқур ҳурматни, уларда ҳалоллик, виждонийлик, ватанпарварлик, садоқат, фидокорлик сингари шахс сифатларини, шунингдек, миллий ғурур туйғуларини шакллантириш;
халқимизнинг тарихи ва бой маданияти, буюк аждодларимизнинг, энг аввало Амир Темурнинг бебаҳо мероси, Ватан озодлиги ва фаровонлиги йўлида ўзини қурбон қилган замондош ватандошларимизнинг қаҳрамонлиги асосида, Ўзбекистон халқига содиқ, қатъий ҳаётий қарашлар ва фаол фуқаролик позициясига эга бўлган ўқувчиларни тарбиялаш;
ўқувчиларда кенг дунёқараш, интеллектуал салоҳият, ижодий ва таҳлилий фикрлашни ривожлантириш, табиий ва аниқ фанлар, хорижий тиллар ва замонавий ахборот технологиялари бўйича мустаҳкам билимларни шакллантириш, шунингдек, уларга ҳарбий ишдаги бошланғич билимларни сингдириш;
нотиқлик ва етакчилик хислатларига эга, жисмонан ривожланган, чидамли, мард ва жасур Ватан ҳимоячиларини, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ва давлат хизмати учун кадрлар резервини шакллантириш мақсадида республиканинг олий, олий ҳарбий ва ихтисослаштирилган таълим муассасаларига ўқишга кириши учун муносиб номзодларни тайёрлаш.
2. Қуйидагилар:
Принципиал янги «Темурбеклар мактаби» ҳарбий-академик лицейларини ташкил этиш ва уларнинг ўқув-тарбиявий жараёнини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар дастури («Йўл харитаси») 2-иловага мувофиқ;
«Темурбеклар мактаби» ҳарбий-академик лицейи тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ;
«Темурбеклар мактаби» ҳарбий-академик лицейларига бириктирилган олий, олий ҳарбий ва ихтисослаштирилган таълим муассасаларининг рўйхати 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Тасдиқланаётган Чора-тадбирлар дастурини («Йўл харитаси»ни) тўлиқ ва ўз вақтида бажарилишини таъминлаш юзасидан шахсий масъулият тегишли вазирлик ва идоралар ҳамда ҳарбий-маъмурий секторларнинг раҳбарлари зиммасига юклансин.
4. Ўзбекистон Республикаси мудофаа, ички ишлар ва фавқулодда вазиятлар вазирлари, Давлат хавфсизлик хизмати раиси ва Миллий гвардияси қўмондонига, зарур ҳолларда, тегишли равишда вазирлик ва идоралар қўшинларининг умумий сони доирасида «Темурбеклар мактаби»нинг ташкилий-штат тузилмасига ўзгартириш киритиш ҳуқуқи берилсин.
5. Белгилансинки:
янги шакллантирилаётган «Темурбеклар мактаблари»га қабул ва ўқитиш 2020/2021 ўқув йилидан бошланади;
«Темурбеклар мактаби»да ўқиш давомийлиги икки йил бўлиб ҳар бирига йиллик қабул квотаси 100 кишини ташкил этади;
2020/2021 ўқув йилига қадар Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳарбий-техник йўналишидаги Фарғона академик лицейи ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Тошкент ҳарбий-академик лицейи ўқувчилари ўқишни амалдаги ўқув дастурлари асосида белгиланган тартибда якунлайдилар;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 24 январдаги «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларини янада ислоҳ қилиш ва ривожлантириш вазифаларини амалга ошириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида»ги ПҚ-2738-сон қарори билан ташкил этилган махсус гуруҳларга ўқувчиларни ўқишга қабул қилиш ва ўқитиш 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб тўхтатилади. Бунда, махсус гуруҳларда ўқиётган ўқувчилар белгиланган тартибда ўз ўқишларини амалдаги ўқув дастурлари бўйича якунлайдилар.
2022/2023 ўқув йилидан бошлаб Мудофаа вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Миллий гвардиянинг «Темурбеклар мактаби» учун йиллик қабул квотаси 150 кишини ташкил этади. Бунда:
«Темурбеклар мактаби» ҳарбий-академик лицейлари учун қўшимча контракт бўйича ҳарбий хизматчилар ва фуқаро таркибидаги ходимлар штат бирликлари тегишли равишда Мудофаа вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Миллий гвардия бўлинма (қўшин)ларининг белгиланган чекланган умумий сони доирасида ажратилади;
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.03.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртани молиялаштириш / 06.03.04.00 Бюджетдан молиялаштириш;
2.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.03.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртани молиялаштириш / 06.03.06.00 Молиялаштиришнинг бошқа манбалари]
ушбу банднинг олтинчи хатбошисида назарда тутилган чора-тадбирларни молиялаштириш тизимида «Темурбеклар мактаби» ҳарбий-академик лицейи мавжуд бўлган вазирлик ва идораларга ҳар йили ажратиладиган бюджет маблағлари ва қонунчилик билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 2 августдаги ПҚ-344-сон қарорига асосан олтинчи — саккизинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.08.2022 й., 07/22/344/0704-сон)
6. Қуйидагиларга:
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигига ҳарбий-юридик йўналишидаги Урганч академик лицейи ва ҳарбий-қурилиш йўналишидаги Самарқанд академик лицейлари фаолиятини тўхтатиш ҳамда уларнинг бинолари (иншоотлари) ва уларга туташ ҳудудларни 2019/2020 ўқув йилида ўқишга кирган ўқувчилар амалдаги ўқув дастури бўйича ўқишни якунлаганидан сўнг тегишлилиги бўйича Хоразм ва Самарқанд вилояти ҳокимликлари тасарруфига ўтказишга;
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 апрелдаги «Ўзбекистон Республикасида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш ҳамда ёнғин хавфсизлигини таъминлашнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш тўғрисида»ги ПФ-5706-сон Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 апрелдаги «Фавқулодда вазиятлар тузилмаларининг фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4276-сон қарорига мувофиқ ташкил этилиши кўзда тутилган Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академияси қошидаги ихтисослаштирилган академик лицей ўрнига «Темурбеклар мактаби»ни ташкил этишга рухсат берилсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги:
(7-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 8 июндаги ПҚ-215-сонли қарори таҳририда)
уч ой муддатда касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейни бино ва иншоотлари, мавжуд штат бирликларини тўлиқ сақлаб қолган ҳолда, моддий-техник воситалари, ўқув жиҳозлари ва бошқа мулклари билан биргаликда оператив бошқариш ҳуқуқи билан Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар ва Фавқулодда вазиятлар вазирликларига 6-иловага мувофиқ топширсин;
Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги билан биргаликда касб-ҳунар коллежлари, академик ва ҳарбий-академик лицейларнинг ишдан бўшатилаётган ишчи ва хизматчиларини ўз вақтида ишга жойлаштирилишини таъминласин.
(7-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 8 июндаги ПҚ-215-сонли қарори таҳририда)
8. Белгилансинки:
а) «Темурбеклар мактаби», шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ихтисослаштирилган мактаб-интернати ишчи ва хизматчилари ходимларининг базавий тариф ставкалари 2019 йил 1 сентябрдан бошлаб:
директор ва унинг ўринбосарлари, ўқитувчилар, ўқув бўлими ходимлари учун — 5 баробар;
тўгарак (секция) раҳбарлари ва психологлари учун — 3 баробар;
ахборот-ресурс маркази (кутубхона), ахборотлаштириш ва алоқа бўлинмалари ходимлари, инструкторлар ва лаборантлар учун — 2 баробар миқдорда оширилади;
б) 2019 йил 1 сентябрдан бошлаб «Темурбеклар мактаблари»да хизмат ўтаётган ҳарбий хизматчиларнинг пул таъминотига уларнинг лавозим маошининг 50 фоизига тенг миқдорида ҳар ойлик устама тўланади;
в) «Темурбеклар мактаблари»нинг ишчи ва хизматчиларига Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг тегишли лавозимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш миқдорлари ва шартлари қўлланилади ҳамда улар қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳуқуқ ва имтиёзлардан фойдаланади. «Темурбеклар мактаблари»нинг ишчи ва хизматчиларига Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ишчи ва хизматчиларига белгиланган иш стажи учун фоизли устама белгилаш тартиби ҳам қўлланилади;
(8-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 8 июндаги ПҚ-215-сонли қарори таҳририда)
г) «Темурбеклар мактаби» битирувчиларига Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий ва ҳарбийлаштирилган таълим муассасаларига ўқишга киришда якка тартибдаги якуний суҳбат ёки Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан ўтказиладиган тест синовларида ўзлари тўплаган балларнинг 30 фоизи миқдоридаги, республиканинг бошқа давлат олий таълим муассасаларига ўқишга киришда эса ўзлари тўплаган балларнинг 15 фоизи миқдоридаги қўшимча баллар кўринишида имтиёз берилади;
(8-банднинг «г» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 январдаги ПҚ-10-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.01.2023 й., 07/23/10/0043-сон)
д) «Темурбеклар мактаби»ни имтиёзли диплом билан тугатган битирувчиларга, таркибида «Темурбеклар мактаби» бўлган вазирлик ва идораларнинг тегишлилиги бўйича олий ҳарбий ёки ихтисослаштирилган билим юртларига тест синовларсиз, ҳарбий-касбий саралаш тадбирларини муваффақиятли ўтиш натижалари бўйича кириш ҳуқуқи берилади.
9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси икки ой муддатда «Темурбеклар мактаби» ҳарбий-академик лицейларининг инфратузилмаси, ўқув ва моддий-техник базасини такомиллаштириш бўйича Комплекс дастурни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин ҳамда унинг ўз вақтида ва тўлиқ амалга оширилишини таъминласин.
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа, Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар вазирликлари, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардияси ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан биргаликда шу қарорга мувофиқ тегишли касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларни вазирлик ва идораларга топширилиши муносабати билан уларнинг харажатлар сметаларига тегишли ўзгартиришлар киритсин;
(10-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 8 июндаги ПҚ-215-сонли қарори таҳририда)
2020 йилдан бошлаб ҳар йили тегишли вазирлик ва идораларнинг асосланган ҳисоб-китобларига мувофиқ «Темурбеклар мактаблари»нинг ўқув ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш учун қўшимча бюджет маблағлари ажратилишини таъминласин.
11. Белгилансинки, мазкур қарорда назарда тутилган тадбирларни амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Мудофаа, Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар вазирликлари, Давлат хавфсизлик хизмати ва Миллий гвардиясининг асосланган ҳисоб-китобларига кўра ҳар йили ажратиладиган бюджет маблағлари, бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан, хорижий мамлакатларнинг давлат кредитлари ва халқаро молия ташкилотларининг маблағларини жалб қилиш орқали, шунингдек, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
12. 2019 йил 1 августдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Вазирлар Маҳкамасининг 7-иловада кўрсатилган қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
13. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа, Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар вазирликлари, Давлат хавфсизлик хизмати ва Миллий гвардияси:
2020/2021 ўқув йилидан бошлаб «Темурбеклар мактаблари»да самарали таълим жараёнини таъминлаш мақсадида уларга юклатилган вазифаларни мунтазам мониторинг қилиш, тизимли асосда уларга зарур методик ва амалий ёрдам кўрсатиш ҳамда ўқитувчиларнинг малакасини оширишни ташкил этсин;
бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
14. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби В.В. Махмудов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2019 йил 28 июнь,
ПҚ-4375-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 июндаги ПҚ-4375-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа, Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар вазирликлари ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати ва Миллий гвардияси таркибида ташкил этилаётган «Темурбеклар мактаби» ҳарбий-академик лицейларининг
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 27 февралдаги ПҚ-5010-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.02.2021 й., 07/21/5010/0180-сон)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 июндаги ПҚ-4375-сон қарорига 2-ИЛОВА
Принципиал янги «Темурбеклар мактаби» ҳарбий-академик лицейларини ташкил қилиш ва уларнинг ўқув-тарбиявий жараёнини такомиллаштириш бўйича ЧОРА-ТАДБИРЛАР
Ўтказиладиган тадбирларнинг мақсад ва вазифаларини етказиш, янги «Темурбеклар мактаби» ҳарбий-академик лицейларини ташкил қилиш ва уларнинг фаолиятини такомиллаштириш, вазирлик ва идораларнинг ишчи гуруҳларини шакллантириш бўйича иш мажлисини ўтказиш. Ишчи гуруҳларнинг иш тартибини аниқлаш.
Идоралараро ва идоравий ички йиғилишлар, йиғилишлар баённомалари
2019 йил
10 июлга қадар
ХК (В. Махмудов),
МВ (Б. Курбанов),
ДХХ (А. Азизов),
ИИВ (П. Бобожонов),
МГ (Б. Ташматов),
ФВВ (Т. Худайбергенов),
ОЎМТВ (И. Мажидов)
2.
«Темурбеклар мактаби» ҳарбий-академик лицейларининг намунавий уставини ва бошқа асосий ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича идоралараро ишчи гуруҳини тузиш.
Идоралараро йиғилишлар, йиғилишлар баённомалари
2019 йил
15 июлга қадар
МВ (А. Икрамов),
МГ (Ш. Шакиров),
ОЎМТВ (У. Бегимкулов)
3.
Ишчи гуруҳ, шунингдек, идоралараро иш фаолияти самарадорлигини ташкиллаштириш, ахборот-таҳлилий материаллар ҳисоботини тузиш ва назоратни амалга ошириш.
Ишчи гуруҳ фаолиятининг батафсил режаси
доимо
МВ (А. Икрамов),
ДХХ (Ф. Мухтаров),
ИИВ (Р. Хатамов),
МГ (Ш. Шакиров),
ФВВ (А. Кулдашев),
ОЎМТВ (У. Бегимкулов)
4.
Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати ва Миллий гвардия марказий аппаратларида кўрсатилган вазирлик ва идораларнинг умумий сон миқдоридан келиб чиқиб «Темурбеклар мактаби» ҳарбий-академик лицейлари самарали иш фаолиятини ташкиллаштириш учун зарурий ҳолларда бўлинмаларни (бўлим ва бўлинмалар) шакллантириш.
Вазирлик ва идораларнинг тегишли қарорлари
2019 йил
1 октябрга қадар
МВ(А. Икрамов),
ДХХ (Ф. Мухтаров),
ИИВ (Р. Хатамов),
МГ (Ш. Шакиров),
ФВВ (А. Кулдашев),
ишчи гуруҳлари
II. «ТЕМУРБЕКЛАР МАКТАБИ» ҲАРБИЙ-АКАДЕМИК ЛИЦЕЙЛАРИ ИШ ФАОЛИЯТИНИНГ
НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ БАЗАСИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
1.
ҲАЛ раҳбар ва педагог кадрлар таркиби, ўқувчиларнинг умумий ҳуқуқ ва мажбуриятлари, шунингдек, ҲАЛ бўлинмалари ва бошқа мансабдор шахсларнинг фаолиятини ташкиллаштириш тартибини белгиловчи «Темурбеклар мактаби» ҲАЛ Уставини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.
Вазирлик ва идораларнинг қўшма қарорлари
2019 йил
20 августга қадар
МВ (Б. Курбанов),
ДХХ (А. Азизов),
ИИВ (П. Бобожонов),
МГ (Б. Ташматов),
ФВВ (Т. Худайбергенов),
ОЎМТВ (И. Мажидов)
2.
«Темурбеклар мактаби» ҲАЛ Уставини тасдиқлаш ва амалга жорий қилиш.
Тегишли вазирлик ва идораларнинг буйруқлари
2019 йил
10 октябрга қадар
МВ (Б. Курбанов),
ДХХ (А. Азизов),
ИИВ (П. Бобожонов),
МГ (Б. Ташматов),
ФВВ (Т. Худайбергенов),
ОЎМТВ (И. Мажидов)
3.
«Темурбеклар мактаби» ҲАЛ ўқувчиларини озиқ-овқат ва ҳарбий кийим таъминоти, кийим русумининг ягона намуналари, тақдирлаш нишонлари ва уларни тақиш тартиби, шунингдек, «Темурбеклар мактаби» ҲАЛни тугатганлиги тўғрисидаги кўкрак нишони ва дипломи меъёрларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.
Вазирлик ва идораларнинг қўшма қарорлари
2019 йил
10 октябрга қадар
МВ (Б. Курбанов),
ДХХ (А. Азизов),
ИИВ (П. Бобожонов),
МГ (Б. Ташматов),
ФВВ (Т. Худайбергенов),
ОЎМТВ (И. Мажидов)
4.
Замонавий талаблардан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва киритиш.
Тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг лойиҳаси
2019 йил
1 сентябрга қадар
МВ (А. Икрамов),
МГ (Ш. Шакиров),
идоралараро ишчи
гуруҳи
III. ИНФРАТУЗИЛМА ВА МОДДИЙ-ТЕХНИК БАЗАНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
1.
Касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларни Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясига ўтказишни амалга ошириш.
Қабул қилиш ва топшириш тўғрисида баённомалар, техник-иқтисодий ҳисоботлар
2019 йил
1 сентябрга қадар
Ишчи гуруҳлар
2.
«Темурбеклар мактаби» ҲАЛ объектларининг инфратузилмаси, ўқув ва моддий-техник базасини такомиллаштириш бўйича ҳамда «Темурбеклар мактаби» ҲАЛда:
компьютер, машқ қилиш (тренажёр) синфлари ҳамда масофадан ўқитиш учун синфлар ва электрон ахборот-ресурс марказларини яратишни;
замонавий ахборот-коммуникацион технологиялар, шу билан бир қаторда интерактив виртуал стендлар ва лабораториялар кўринишида дастурий-педагогик таълим олиш воситаларини жорий қилишни;
ўқувчиларининг жисмоний тайёргарлиги ва спорт ютуқлари даражасини ошириш учун тегишли шароитларни яратишни;
ўқув жараёнининг ягона автоматлаштирилган ички мониторинги тизимини жорий қилиш ва назоратни ташкиллаштириш;
педагогик таркибни ва ўқувчиларни таълим фанлари бўйича ўқув материаллар билан таъминлаш ва мустақил ишларни ташкиллаштириш учун ягона электрон ахборот-ресурс базасини яратишни кўзда тутувчи чора тадбирларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.
IV. ЎҚУВ-УСЛУБИЙ БАЗАЛАР ВА ЎҚУВ ЖАРАЁНИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
1.
Принципиал янги самарали ўқув режалари ва дастурлари, тематик режалар, ўқув-услубий ресурслар ишлаб чиқиш, шунингдек, замонавий таълим бериш шакли ва услубларини қўллаш.
Республикамизнинг олий ҳарбий таълим муассасалари, махсус ва бошқа олий ўқув юртларига кириш учун зарур бўлган алоҳида фанларни (математика, физика, кимё, она тили ва адабиёт, тарих ва хорижий тиллар) чуқурлаштирилган тарзда таълим берилиши учун шароит яратиш.
Вазирлик ва идораларнинг тегишли, шу билан бир қаторда қўшма қарорлари
2019 йил
1 декабрга қадар
МВ (А. Икрамов),
ДХХ (Ф. Мухтаров),
ИИВ (Р. Хатамов),
МГ (Ш. Шакиров),
ФВВ (А. Кулдашев),
ОЎМТВ (У. Бегимкулов),
ишчи гуруҳлари
2.
«Темурбеклар мактаби» ҲАЛ ўқувчиларига Йўл ҳаракати қоидаларини ўргатиш (енгил ва юк автомобилларини бошқариш), ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун асос бўладиган тегишли ҳужжатларни бериш тартиби ва механизмини ишлаб чиқиш ва татбиқ этиш.
Вазирлик ва идораларнинг тегишли, шу билан бир қаторда қўшма қарорлари
2019 йил
1 декабрга қадар
МВ (А. Икрамов),
ДХХ(Ф. Мухтаров),
ИИВ (Р. Хатамов),
МГ (Ш. Шакиров),
ФВВ (А. Кулдашев),
ишчи гуруҳлар
3.
«Темурбеклар мактаби» ҲАЛ ўқувчилари томонидан мунтазам равишда бадиий ва илмий-оммабоп адабиётларни ўқиш тизимини ишлаб чиқиш ва жорий қилиш, шунингдек, ўқувчиларда мусиқа, рассомчилик, адабиёт, театр ва бошқа санъат турларига қизиқишни ошириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш.
Вазирлик ва идораларнинг тегишли, шу билан бир қаторда қўшма қарорлари
2019 йил
1 декабрга қадар
МВ (А. Икрамов),
ДХХ(Ф. Мухтаров),
ИИВ (Р. Хатамов),
МГ (Ш. Шакиров),
ФВВ (А. Кулдашев),
ОЎМТВ (У. Бегимкулов),
ҲТВ (А. Умаров), Маданият вазирлиги (О. Назарбеков)
4.
«Темурбеклар мактаби» ҲАЛни ўқув мақсадлари учун мўлжалланган зарурий ўқув, илмий ва махсус адабиётлар, қурол-аслаҳа ва ҳарбий-техник мулк намуналари билан таъминлаш.
Вазирлик ва идораларнинг режалари
2020 йил
1 май қадар ва ҲАЛ шаклланишига мувофиқ
5.
Республикамизнинг олий ҳарбий, махсус ва бошқа таълим муассасаларига кириш учун зарурий фанлар бўйича билимларни мустаҳкамлаш учун факультатив машғулотлар ва тўгарак ишларини ташкиллаштириш.
Вазирлик ва идораларнинг тегишли, шу билан бир қаторда қўшма қарорлари
доимо
МВ (А. Икрамов),
ДХХ (Ф. Мухтаров),
ИИВ (Р. Хатамов),
МГ (Ш. Шакиров),
ФВВ (А. Кулдашев),
ОЎМТВ (У. Бегимкулов)
V. ҲАРБИЙ-ВАТАНПАРВАРЛИК ВА МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ
ТАРБИЯ ЖАРАЁНИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
1.
Ўзбекистон Республикаси Президентига, халқига содиқ бўлган Ватанга хизмат қилишга тайёр турган ақл-заковатли номзодларни республикамизнинг олий ҳарбий, махсус ва бошқа таълим муассасаларига киришини таъминлаш мақсадида «Маънавият асослари» дарси бўйича ўқув дастури, режалари ва ўқув-услубий комплексларини такомиллаштириш.
Янги ўқув дастури, Ҳарбий-ватанпарварлик ва маънавий-маърифий тарбия бўйича режалари ва ўқув-услубий комплекслари
2019 йил
1 сентябрга қадар
Республика Маънавият ва маърифат маркази ишчи гуруҳлар билан ҳамкорликда
2.
Ўқувчиларнинг маънавий-маърифий ўсишини таъминлаш учун китобларни ўқиш, кинотеатр, театр ва музейларга бориш, маданият ва спорт вакиллари билан учрашувларни ташкиллаштириш, шунингдек, ўзбек халқининг тарихи, анъаналари ва бойликларини фаол ўрганиш йўли билан зарурий шароитларни яратиш.
Алоҳида режа асосида
доимо
Масъул шахслар Республика Маънавият ва маърифат маркази билан ҳамкорликда
3.
Беллашув руҳи ва фикр-мулоҳазалар билан алмашиш учун шароитлар, ўқувчиларда муомала қилиш маданияти, харизма, нотиқлик ва лидерлик сифатларни шакллантириш мақсадида «Темурбеклар мактаби» ҲАЛда фан олимпиадалари, спорт мусобақалари ва доимо амалда бўлган мунозарали клубларни ташкиллаштириш.
Вазирлик ва идораларнинг қўшма қарорлари
2020 йил
1 майга қадар
МВ (А. Икрамов),
ДХХ (Ф. Мухтаров),
ИИВ (Р. Хатамов),
МГ (Ш. Шакиров),
ФВВ (А. Кулдашев)
4.
Ўқувчиларда ахлоқий-психологик барқарорлик ва касбий вазифаларни бажаришга шай туришни шакллантириш мақсадида уларни психологик қўллаб-қувватлашни ташкиллаштириш.
Жойларда ўқувчиларга психологик ёрдамни ташкиллаштириш бўйича чора-тадбирлар комплекси
доимо
МВ (А. Икрамов),
ДХХ (Ф. Мухтаров),
ИИВ (Р. Хатамов),
МГ (Ш. Шакиров),
ФВВ (А. Кулдашев)
VI. РАҲБАР ВА ПЕДАГОГИК ТАРКИБЛАР ТАЙЁРГАРЛИГИ ВА МАЛАКАСИНИ ОШИРИШИ
1.
«Темурбеклар мактаби» ҲАЛ раҳбар ва педагог таркибининг шахсий ва касбий сифатларини комплекс баҳолаш мезонларини аниқлаш ва ишлаб чиқиш.
Раҳбар ва педагог таркибнинг шахсий ва касбий сифатларини комплекс баҳолаш мезонлари
2019 йил
20 августга қадар
Идоралараро ишчи гуруҳи
2.
Эгаллаб турган лавозимига мувофиқлигини объектив баҳолаш мақсадида раҳбар ва педагог таркибларнинг шахсий ва касбий сифатларини ўрганиш. Замон талабларига жавоб берувчи малакали кадрлар билан «Темурбеклар мактаби» ҲАЛни бутлаш ва уларни алмашинувини ўтказиш.
Вазирлик ва идораларнинг шахсий таркиб бўйича тегишли қарорлари
2019 йил
1 сентябрга қадар ва ҲАЛ шаклланишига мувофиқ
Вазирлик ва идораларнинг ишчи гуруҳлари
3.
Олий таълим муассасалари ва хорижий олий таълим муассасалари базаларининг тегишли ҳудудий (соҳа) марказларида раҳбар ва педагог таркибларнинг таълим олишини ташкиллаштириш.
«Темурбеклар мактаби» ҲАЛ раҳбар ва педагог кадрларининг малакасини ошириш режаси
Ҳар йили, алоҳида режалар бўйича
МВ (А. Икрамов),
ДХХ (Ф. Мухтаров),
ИИВ (Р. Хатамов),
МГ (Ш. Шакиров),
ФВВ (А. Кулдашев),
ОЎМТВ (У. Бегимкулов)
4.
Республика ва хорижий олий таълим муассасаларида ташкиллаштириладиган конференцияларда раҳбар ва педагог таркибнинг иштирокини таъминлаш, шунингдек улар учун АКТ ўрганиш бўйича интенсив курслар ва хорижий тилларни ўрганишини ташкиллаштириш.
Вазирлик ва идораларнинг алоҳида режалари бўйича
Ҳар йили, алоҳида режа бўйича
Вазирлик ва идораларнинг масъул мансабдор шахслари
5.
Илғор педагогик тажрибани оммалаштириш мақсадида ўқув-методик семинарлар, тренинглар, маҳорат дарслари, давра суҳбатлари ва бошқа тадбирларни ташкиллаштириш.
6.
Машғулотларни, шу билан бир қаторда, таълим беришнинг инновацион усуллари бўйича ўқув жараёнига юқори малакали миллий ва хорижий мутахассисларни жалб қилиш самарали механизмини татбиқ этиш.
7.
Мамлакатнинг етакчи олий таълим муассасаларида раҳбар ва педагог таркибларнинг стажировкасини ташкиллаштириш.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 июндаги ПҚ-4375-сон қарорига 3-ИЛОВА
«Темурбеклар мактаби» ҳарбий академик лицейи тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Асосий қоидалар
1. Мазкур низом «Темурбеклар мактаби» ҳарбий академик лицейи (кейинги ўринларда — «Темурбеклар мактаби»)нинг мақоми, фаолиятнинг ташкилий асослари, мақсадлари, асосий вазифалари, ўқувчиларни саралаш, қабул қилиш ва четлатиш тартиби, раҳбарларининг жавобгарлигини белгилайди.
1.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.02.00.00 Хавфсизликни таъминлаш кучлари / 16.02.03.00 Давлат хавфсизлик хизмати органлари;
2.16.00.00.00 Хавфсизлик ва ҳуқуқ тартибот муҳофазаси / 16.02.00.00 Хавфсизликни таъминлаш кучлари / 16.02.05.00 Ички ишлар органлари]
Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати «Темурбеклар мактаби» ҳарбий-академик лицейи ҳамда Нукус «Темурбеклар мактаби» ҳарбий-академик лицейига ўқувчиларни танлаш ва саралаш тартиби тегишинча Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланади.
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 январдаги ПҚ-10-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.01.2023 й., 07/23/10/0043-сон)
2. «Темурбеклар мактаби» давлат таълим муассасаси ҳисобланади ва фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонуни, мазкур низом, бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ва ўз Уставига мувофиқ амалга оширади.
3. «Темурбеклар мактаби»да ўқув-тарбиявий жараён ўқувчиларни ҳарбий-касбий йўналтириш ва келгусида уларни республиканинг олий, олий ҳарбий ва ихтисослаштирилган таълим муассасаларида ўқитиш кўзда тутилган Давлат таълим стандартлари, ўқув режалари ва дастурларига мувофиқ амалга оширилади.
«Темурбеклар мактаби»да ўқиш муддати икки йилни ташкил этади.
4. «Темурбеклар мактаби»га умумий раҳбарлик қилиш, унинг фаолиятини молиялаштириш, моддий-техник таъминоти тегишли равишда тасарруфида «Темурбеклар мактаби» бўлган Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия (кейинги ўринларда — вазирлик ва идоралар) томонидан амалга оширилади.
5. «Темурбеклар мактаби»нинг Намунавий устави, ўқувчилар кийим-бош намуналари ва кийиниш тартиби, уларнинг суткалик озиқ-овқат паёги нормалари вазирлик ва идораларнинг қўшма қарори билан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.
Нукус «Темурбеклар мактаби» ҳарбий-академик лицейи ўқувчиларнинг кийим-бош намуналари ва кийиниш тартиби Ички ишлар вазирлиги томонидан белгиланади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 январдаги ПҚ-10-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.01.2023 й., 07/23/10/0043-сон)
6. «Темурбеклар мактаби» юридик шахс ҳисобланиб, банк муассасаларида ҳисоб рақами ва бошқа ҳисоблар, белгиланган намунадаги муҳр, штамп, ўз номи туширилган бланкаларига эга.
2-боб. «Темурбеклар мактаби»нинг мақсад ва вазифалари
7. Ўқувчиларни маънавий-ахлоқий ва ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг интеллектуал ва ижодий салоҳиятини ривожлантириш, мамлакатимиз суверенитети ва мустақиллигини таъминлаш учун масъулият ҳиссини ошириш, шунингдек, уларнинг ҳуқуқий билим ва маданиятини, Ўзбекистон Республикасига содиқ фидойи фуқароларни аниқ мақсадли ва тизимли тайёрлаш самарадорлигини такомиллаштириш «Темурбеклар мактаби» фаолиятининг мақсадидир.
8. «Темурбеклар мактаби»нинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
ўқувчиларда халқимизнинг маънавий-маърифий қадриятларига, унинг маданияти ва урф-одатларига чуқур ҳурматни, уларда ҳалоллик, виждонийлик, ватанпарварлик, садоқат, фидокорлик сингари шахс сифатларини, шунингдек, миллий ғурур туйғуларини шакллантириш;
халқимизнинг тарихи ва бой маданияти, буюк аждодларимизнинг, энг аввало Амир Темурнинг бебаҳо мероси, Ватан озодлиги ва фаровонлиги йўлида ўзини қурбон қилган замондош ватандошларимизнинг қаҳрамонлиги асосида, Ўзбекистон халқига содиқ, қатъий ҳаётий қарашлар ва фаол фуқаролик позициясига эга бўлган ўқувчиларни тарбиялаш;
ўқувчиларда кенг дунёқараш, интеллектуал салоҳият, ижодий ва таҳлилий фикрлашни ривожлантириш, табиий ва аниқ фанлар, хорижий тиллар ва замонавий ахборот технологиялари бўйича мустаҳкам билимларни шакллантириш, шунингдек, уларга ҳарбий ишдаги бошланғич билимларни сингдириш;
нотиқлик ва етакчилик хислатларига эга, жисмонан ривожланган, чидамли, мард ва жасур Ватан ҳимоячиларини, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ва давлат хизмати учун кадрлар резервини шакллантириш мақсадида республиканинг олий, олий ҳарбий ва ихтисослаштирилган таълим муассасаларига ўқишга кириши учун муносиб номзодларни тайёрлаш.
9. «Темурбеклар мактаби»да ўқув жараёни Ўзбекистон Республикасининг Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан келишиб, вазирлик ва идоралар томонидан тасдиқланган ўқув режалари ва дастурларига мувофиқ ҳамда Давлат таълим стандартлари асосида ташкиллаштирилади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 8 июндаги ПҚ-215-сонли қарори таҳририда)
10. «Темурбеклар мактаби»да таълим давлат тилида ва рус тилида (Нукус ҳарбий академик лицейида қўшимча равишда қорақалпоқ тилида) олиб борилади.
11. Тиббий ва педагогик асосларга асосланган таълим, меҳнат, дам олиш ва турли тадбирлар уйғунлигини таъминловчи кун тартиби ўқувчилар кечаю-кундуз «Темурбеклар мактаби»да бўлишини ҳисобга олиб тузилади ва Илмий-педагогик кенгаш қарори билан тасдиқланади.
12. Мансабдор шахсларнинг вазифа ва функционал мажбуриятлари, шунингдек, ўқувчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари «Темурбеклар мактаби»нинг Устави билан белгиланади.
13. Биринчи курсда ўқиш якунланганидан сўнг якуний назорат натижалари асосида «Темурбеклар мактаби» ўқувчиларини кейинги курсга ўтказиш тўғрисида директорнинг буйруғи чиқарилади.
14. Халқаро ва республика фан олимпиадаларида 1 — 3-ўринларни эгаллаган «Темурбеклар мактаби» ўқувчиларини ҳамда уларнинг ўқитувчиларини рағбатлантириш (мукофотлаш) республика умумтаълим мактаблари, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларининг ўқувчиларини ва уларнинг ўқитувчиларини рағбатлантиришни (мукофотлашни) тартибга солувчи меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида амалга оширилади.
15. «Темурбеклар мактаби»га жорий йилда умумтаълим ва ихтисослаштирилган мактаб-интернат мактабларининг (кейинги ўринларда — умумтаълим мактаблар) 9-синфини тамомлаганлик тўғрисидаги шаҳодатномага эга, соғлиғининг ҳолатига кўра ўқишга яроқли деб топилган ҳамда ҳаққоний ва шаффофлик тамойилларига асосланган саралаш танловидан муваффақиятли ўтган, эркак жинсли Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари ўқишга қабул қилинади.
2024/2025 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Тошкент «Темурбеклар мактаби» ҳарбий-академик лицейига аёл жинсидаги Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳар йилги қабул квотаси умумий қабул квотаси доирасида Миллий гвардия эҳтиёжларини инобатга олган ҳолда Миллий гвардия қўмондони томонидан белгиланади.
(15-банд Ўзбекистон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 30 октябрдаги ПҚ-349-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.10.2023 й., 07/23/349/0810-сон)
16. Саралаш танлови дастлабки танлаш, ҳарбий-касбий танлов ва тест синовларидан иборат.
Саралаш танловини ўтказиш муддати Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги билан келишилган ҳолда вазирлик ва идораларнинг қўшма қарори билан белгиланади.
(16-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 8 июндаги ПҚ-215-сонли қарори таҳририда)
17. Номзодларнинг шахсий йиғмажилдлари билан ишлаш, ташкилий ишларни бажариш, зарур материал ва ҳисоботларни тайёрлаш учун «Темурбеклар мактаби»да қабул комиссияси тузилади, унинг таркиби ҳар йили тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарларининг буйруғи билан тасдиқланади.
Қабул комиссияси ўз фаолиятини «Темурбеклар мактаби»нинг Устави асосида амалга оширади.
18. Ҳарбий-касбий танлов тадбирларини ўтказиш учун ҳарбий округларда вазирлик ва идоралар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг вакилларидан иборат таркибда тегишли ҳарбий округ қўмондони раислигида махсус идоралараро комиссия тузилади.
(18-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 8 июндаги ПҚ-215-сонли қарори таҳририда)
Идоралараро комиссиянинг таркиби ҳар йили вазирлик ва идоралар раҳбарларининг қўшма қарори билан тасдиқланади.
Идоралараро махсус комиссиянинг ишини ташкил этиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги билан келишилган ҳолда вазирлик ва идораларнинг қўшма қарори билан тасдиқланади.
(18-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 8 июндаги ПҚ-215-сонли қарори таҳририда)
19. Дастлабки танловни ўтказишдан асосий мақсад номзодларнинг кейинчалик олий ҳарбий ва ихтисослаштирилган таълим муассасаларига ўқишга кириш, давлат хизматчиси бўлиш истагида бўлган шахсларга соғлиғи, шахсий-психологик сифатлари, жисмоний тайёргарлиги бўйича қўйиладиган талабларга мувофиқлигини, шунингдек, юқори интеллектуал ва маънавий-ахлоқий салоҳиятга эга номзодларни аниқлаш ҳисобланади.
20. Қуйидагилар дастлабки танловнинг асосий тадбирлари ҳисобланади:
номзодга тегишли ҳужжатларни ва уни тавсифловчи маълумотларни тўплаш;
номзод тўғрисидаги турли маълумотларни (оилавий аҳволи, ота-онаси ва яқин қариндошларининг ҳарбий хизматга муносабати ва шу кабилар), номзоднинг «Темурбеклар мактаби»га ўқишга киришини танлашига асослар ва сабабларни аниқлаштириш;
умумтаълим фанлари бўйича ўзлаштириши, соғлиғи ва жисмоний тайёргарлик ҳолатини ҳар томонлама ва холисона баҳолаш;
24. Номзодлар тиббий кўрикдан (дастлабки ва якуний) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибда ўтказилади.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 27 февралдаги ПҚ-5010-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.02.2021 й., 07/21/5010/0180-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 августдаги 508-сон қарори билан тасдиқланган «Темурбеклар мактаби» ҳарбий-академик лицейларига ўқишга кираётган (таҳсил олаётган) номзодларни (ўқувчиларни) тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом.
Ўқишга киришга яроқсиз деб топилган номзодлар ҳарбий-касбий танловга қўйилмайди.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 27 февралдаги ПҚ-5010-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.02.2021 й., 07/21/5010/0180-сон)
26. Дастлабки танлов натижалари бўйича «Темурбеклар мактаби»га ўқишга кириш учун тавсия қилинган номзодларнинг шахсий йиғмажилдлари туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўйича бўлимлари томонидан мудофаа ишлари бошқармаларига топширилади.
27. Ҳарбий-касбий танловнинг бош мақсади ўзининг психофизиологик хусусиятлари ва соғлиғининг ҳолати бўйича замонавий талабларга жавоб берадиган, етакчилик сифатларига, ички ишончга, мустаҳкам маънавий-ахлоқий ва интеллектуал салоҳиятга эга, келгусида муносиб Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳарбий хизматчи ва ходимлари ҳамда давлат хизматчилари бўла оладиган номзодларни аниқлашдир.
28. Ҳарбий-касбий танловнинг асосий тадбирлари қуйидагилардан иборат:
тақдим қилинган номзодга тегишли ҳужжатлар ва уни тавсифловчи маълумотларни ўрганиш;
номзодларни якуний тиббий текширувдан ўтказиш;
номзоднинг саводхонлик даражасини (орфография ва пунктуация) баҳолаш;
(30-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 27 февралдаги ПҚ-5010-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.02.2021 й., 07/21/5010/0180-сон)
Ўқишга киришга яроқсиз деб топилган номзодлар саралашнинг кейинги тадбирларига қўйилмайди.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 27 февралдаги ПҚ-5010-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.02.2021 й., 07/21/5010/0180-сон)
32. Номзодларнинг саводхонлик даражасини (орфография ва пунктуация) баҳолаш диктант ёздириш йўли билан аниқланади.
Диктант ўтказиш тартиби ва уни баҳолаш мезонлари Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.
(32-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 8 июндаги ПҚ-215-сонли қарори таҳририда)
Диктант натижасида қониқарсиз баҳо олган номзодлар саралашнинг кейинги тадбирларига қўйилмайди.
33. Номзодларнинг психофизиологик хусусиятларини ўрганиш тегишли мутахассисларни жалб қилган ҳолда психологик тестлар ўтказиш орқали ҳарбий округлар томонидан ташкиллаштирилади ва ўтказилади. Психологик тестларни ўтказиш тартиби ва психологик тестлар Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.
(33-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 8 июндаги ПҚ-215-сонли қарори таҳририда)
Психофизиологик хусусиятларни ўрганиш натижалари якка тартибдаги якуний суҳбат давомида қарор қабул қилишда ҳисобга олинади.
34. Психофизиологик хусусиятларни ўрганиш натижаларига кўра қуйидаги хулосалар чиқарилади:
ўқишга кириш учун тавсия этилади;
ўқишга кириш учун тавсия этилмайди.
Психофизиологик хусусиятларни ўрганиш натижалари бўйича ўта олмаган ҳамда ўқишга кириш учун тавсия этилмаган номзодлар саралашнинг кейинги босқичига қўйилмайди.
35. Номзодларнинг жисмоний тайёргарлик даражаси мудофаа ишлари бошқармаси томонидан аниқланади.
Жисмоний тайёргарлик даражаси бўйича талабларга жавоб бермайдиган номзодлар саралашнинг кейинги босқичига қўйилмайди.
36. Якка тартибдаги якуний суҳбат идоралараро махсус комиссия томонидан номзоднинг етакчилик сифатлари, мантиқий фикрлаш даражаси, саводхонлиги, ақлий қобилиятлари ҳамда бошқа ҳарбий хизматчи ва давлат хизмати ходими учун муҳим касбий сифатларини аниқлаш мақсадида психофизиологик хусусиятларини ўрганиш ва диктант натижалари асосида мудофаа ишлари бошқармасида ўтказилади.
37. Якка тартибдаги якуний суҳбат натижаларига кўра номзодни Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан ўтказиладиган тест синовларини топширишга қўйиш тўғрисида якуний қарор қабул қилинади.
(37-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 8 июндаги ПҚ-215-сонли қарори таҳририда)
38. Якка тартибдаги якуний суҳбатдан ўта олмаган номзодларнинг шахсий йиғмажилдлари (ва бошқа ҳужжатлари) далолатнома асосида номзоднинг яшаш жойи бўйича Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳудудий бошқармаси вакилига топширилади.
(38-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 8 июндаги ПҚ-215-сонли қарори таҳририда)
39. Мудофаа ишлари бошқармалари томонидан расмийлаштирилган номзодларнинг шахсий йиғмажилдлари мудофаа ишлари бошқармаси орқали тегишли «Темурбеклар мактаби»нинг қабул комиссиясига юборилади.
«Темурбеклар мактаби» қабул комиссиясига номзодларнинг шахсий йиғмажилдларини ушбу мақсадлар учун ваколатга эга бўлмаган бошқа шахслар орқали топшириш қатъиян ман этилади.
40. Тест синовларига рухсат этилган номзодларга мудофаа ишлари бошқармалари томонидан маълумотнома берилади. Маълумотнома ўрта умумтаълим мактабидан умумий ўрта таълим тўғрисидаги шаҳодатномани олиш учун асос бўлиб хизмат қилади.
41. Шахсий йиғмажилдларини ўрганиш натижаларига кўра тест синовларига рухсат этилган номзодларнинг рўйхатларини мудофаа ишлари бошқармаларигача етказиш учун «Темурбеклар мактаби»нинг қабул комиссияси масъул ҳисобланади.
42. Номзодларнинг тест синовларида иштирок этиш учун ўз вақтида «Темурбеклар мактаби»га етиб келиши учун жавобгарлик мудофаа ишлари бошқармалари бошлиқларига юклатилади.
43. «Темурбеклар мактаби»га келиб-кетиш, тест синовларига тайёрланиш ва топшириш даврида жойлашиш ҳамда овқатланиш билан боғлиқ харажатлар номзодларнинг ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан қопланади.
44. Тест синовлари Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан ўрнатилган тартибда ўтказилади.
(44-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 8 июндаги ПҚ-215-сонли қарори таҳририда)
45. Тест синовлари ўтказиладиган умумтаълим фанлари блоки Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси томонидан тасдиқланади.
Номзодлар тест синовларини ўз ихтиёрига кўра уч тилдан — ўзбек, қорақалпоқ ва рус тилларидан бирида топширадилар.
46. Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан ўтказилган тест синовларининг натижалари Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси белгилаган муддатларда Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясига ҳамда тегишли «Темурбеклар мактаби» қабул комиссиясига тақдим этилади.
(46-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 8 июндаги ПҚ-215-сонли қарори таҳририда)
47. Тест синовларига белгиланган муддатда келмаган номзодлар учун такрорий тест синовлари ўтказилмайди.
48. «Темурбеклар мактаби»га қабул қилинмаган (саралашдан ўтмаган) номзодларнинг шахсий йиғмажилдлари (ва бошқа ҳужжатлари) далолатнома асосида кейинчалик номзодларнинг яшаш жойи бўйича Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг ҳудудий бошқармаларига топшириш учун мудофаа ишлари бошқармаси вакилига берилади.
(48-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 8 июндаги ПҚ-215-сонли қарори таҳририда)
49. Тест синовларини ўтказиш санаси, жойи ва вақтини вазирлик ва идоралар Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги билан келишилган ҳолда белгилайди.
(49-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 8 июндаги ПҚ-215-сонли қарори таҳририда)
50. Тест топшириқлари умумий ўрта таълими фанлари (5 — 9 синфлари кесимида)нинг Давлат таълим стандартларига мувофиқ тузилади.
51. Тест синовлари натижасидан норози бўлган номзод, унинг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчилар (васийлар) тест синовлари натижаси эълон қилингандан кейин икки иш куни давомида тест синови ўтказилган «Темурбеклар мактаби»да ташкил этилган апелляция комиссиясига ёзма равишда тест натижалари бўйича апелляция шикояти бериш ҳуқуқига эга бўлиб, уларнинг шикояти қонунчиликда белгиланган тартибда кўриб чиқилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида»ги Қонунининг 63-моддаси.
52. Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг қарорига мувофиқ дастлабки ва ҳарбий-касбий танловдан муваффақиятли ўтган қуйидаги номзодлар «Темурбеклар мактаби»га тест синовларисиз танловдан ташқари ўқишга қабул қилинади:
халқаро ва республика фан олимпиадаларининг ғолиблари — белгиланган қабул квотаси доирасида;
[ОКОЗ:
1.15.00.00.00 Мудофаа / 15.17.00.00 Ҳарбий хизматчилар мақоми. Ҳарбий хизматчилар, ҳарбий хизматдан бўшатилган фуқаролар ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилиш / 15.17.03.00 Хизматчилар, хизматдан бўшаган фуқаролар ва улар оила аъзоларига бериладиган имтиёзлар]
ўз хизмат вазифаларини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳамда жароҳатланиш (шикастланиш) натижасида ногирон бўлиб қолган ҳарбий хизматчилар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қутқарув бўлинмалари хизматчиларининг фарзандлари — квотадан ташқари;
етим, ота-она қаровисиз қолган, ижтимоий носоғлом оилаларда яшаётган, давлат ва жамият кўмагига муҳтож бўлган, жорий йилда умумтаълим мактабларининг 9-синфини тамомлаган Вояга етмаган ёшлар билан ишлаш бўйича ҳудудий идоралараро комиссия тавсияси ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарларининг қарорлари асосида — квотадан ташқари, белгиланган квотанинг 5 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда.
53. Спорт вазирлиги раҳбарлигида ўтказилаётган республика ва халқаро спорт мусобақаларининг ғолибларига Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан «Темурбеклар мактаби»га кириш учун ўтказилаётган тест синовларида улар тўплаган балларнинг 20 фоизи миқдоридаги қўшимча баллар кўринишида имтиёз берилади.
(53-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 8 июндаги ПҚ-215-сонли қарори таҳририда)
531. 2026/2027 ўқув йилидан бошлаб тест синовлари мажмуасига чет тили асосий фан сифатида киритилган «Темурбеклар мактаблари»га ўқишга қабул қилишда Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан бериладиган чет тилини билиш даражаси тўғрисидаги миллий ёки халқаро сертификатнинг B2 ва ундан юқори даражасига эга бўлган номзодларга ушбу фандан имтиҳонларсиз белгиланган энг юқори балл берилади.
Умумтаълим фанларини билиш даражасини аниқлаш бўйича A+, A даражали миллий сертификатга эга бўлган номзодларга ўқишга қабул қилиш бўйича тест синовларида ушбу фанлардан белгиланган энг юқори балл берилади.
B+, B, C+, C даражали сертификат олган номзодларга мос равишда сертификатдаги умумий баллга нисбатан фоиз асосида ўқишга қабул қилиш бўйича кириш тест синовларида ушбу фанлардан белгиланган энг юқори баллга нисбатан табақалаштирилган (пропорционал) балл берилади.
Миллий ёки халқаро сертификатнинг имтиёзи ушбу сертификатларнинг амал қилиш муддати даврида сақланиб қолинади.
(531-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 8 июндаги ПҚ-215-сонли қарорига асосан киритилган)
5-боб. «Темурбеклар мактаби» ўқувчиларини қабул қилиш тартиби
54. Номзодларни «Темурбеклар мактаби» ўқувчилари сафига қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан ўтказилган тест синовлари натижаларига кўра амалга оширилади.
(54-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 8 июндаги ПҚ-215-сонли қарори таҳририда)
Мазкур Низомнинг 52-бандида кўрсатилган имтиёзларга эга бўлган номзодлар дастлабки ва ҳарбий-касбий танлаш натижаларига асосан ўқишга қабул қилинади.
55. Дастлабки ва ҳарбий-касбий танлашдан ўтган номзодлар сони белгиланган қабул квоталаридан кам бўлган тақдирда тест синовлари ўтказилмайди ва номзодлар дастлабки ва ҳарбий-касбий танлаш натижаларига асосан қабул қилинади.
56. Бир нечта номзодларнинг ўтиш рейтинг баллари тенг бўлган ҳолларда улар орасида биринчи блок фанидан тест натижалари юқори бўлган номзод қабул қилинади, шунда ҳам баҳолар тенг бўлиб қолган тақдирда, умумий ўрта таълим тўғрисидаги шаҳодатномадаги математика, физика, она-тили ва адабиёт фанларидан олган якуний баҳолари йиғиндиси бошқаларникидан юқори бўлган номзод ўқишга қабул қилинади.
57. Тест натижалари тақдим этилгандан сўнг «Темурбеклар мактаби»нинг қабул комиссияси номзодлар рўйхатини тузади ҳамда баённомани расмийлаштиради. Мазкур ҳужжатлар қабул комиссияси раиси ва аъзолари томонидан имзоланиб, «Темурбеклар мактаби»нинг муҳри билан тасдиқланади.
58. Қабул комиссиясининг баённомаси номзодларни «Темурбеклар мактаби»га ўқувчилар сафига қабул қилиш тўғрисида «Темурбеклар мактаби» директорининг буйруғини чиқариш учун асос бўлади.
59. «Темурбеклар мактаби»га ўқишга қабул қилинадиган шахслар ўқувчи деб аталади, уларга белгиланган намунадаги ўқувчи билети ва рейтинг дафтарчаси берилади.
60. «Темурбеклар мактаби»нинг ташкилий-штат тузилишига мувофиқ ўқув курслари бўйича академик гуруҳлар взводларга бирлашади.
Алгебра, геометрия, физика, хорижий тиллар, информатика, рус тили, она тили ва адабиёт фанлари бўйича машғулотларни ўтказиш вақтида ўқувчилар гуруҳи иккита кичик гуруҳларга бўлиниши мумкин.
61. «Темурбеклар мактаби»ни тамомлагандан кейин битирувчиларга белгиланган намунадаги диплом ва кўкрак нишони берилади.
«Темурбеклар мактаби»ни тамомлаганлик тўғрисидаги кўкрак нишонининг ягона намунаси вазирлик ва идораларнинг қўшма қарори билан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади. Кўкрак нишони китель кўкрак қисмининг ўнг томонига тақилади.
[ОКОЗ:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.11.00 Таълим муассасаларига қабул қилиш, ўқишни кўчириш, ўқишдан четлаштириш ва қайта тиклаш]
Ўқишдан четлатилган ўқувчилар тўғрисидаги маълумотлар йиғмажилди Илмий-педагогик кенгашнинг қарори қабул қилингандан сўнг «Темурбеклар мактаби» директорининг буйруғи имзоланган кундан бошлаб бир ҳафта муддатда унинг бошқа ўрта ва ўрта махсус таълим муассасаларида таълим олишни давом эттиришини ташкиллаштириш учун Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ва Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига тақдим этилади.
(63-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 8 июндаги ПҚ-215-сонли қарори таҳририда)
64. Шахсий ҳужжатлар йиғмажилди (ва бошқа ҳужжатлар) Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ва Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигидан ўқувчининг аниқ ўрта ва ўрта махсус таълим муассасасида таҳсил олиши тўғрисида қарор қабул қилингани ҳақида хабарнома олингандан сўнг далолатнома асосида ота-онасининг иштирокида унга қайтариб берилади.
(64-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 8 июндаги ПҚ-215-сонли қарори таҳририда)
65. Ўқишдан четлатилган ўқувчиларни тиклаш, ўқувчиларни бир «Темурбеклар мактаби»дан бошқа «Темурбеклар мактаби»га ўтказиш, шунингдек, бошқа таълим муассасаларидан «Темурбеклар мактаби»га ўтказиш тақиқланади.
66. Ўқувчиларни «Темурбеклар мактаби»дан четлатишдан норози бўлган шахслар белгиланган тартибда юқори турувчи давлат органларига мурожаат қилиш ҳуқуқига эгадирлар.
7-боб. Раҳбар ва педагог кадрлар, «Темурбеклар мактаби»ни бошқариш
67. Раҳбар ва педагог кадрлар ҳамда контракт бўйича ҳарбий хизматчилар лавозимларини бутлаш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 12 сентябрдаги ПҚ-4447-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низом.
68. «Темурбеклар мактаби»га қонунчиликда белгиланган тартибда вазирлик ва идоралар раҳбарлари томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимидан озод қилинадиган директор раҳбарлик қилади.
69. Директор «Темурбеклар мактаби»нинг фаолиятига раҳбарликни амалга оширади, ўқувчиларга сифатли таълим бериш ва тарбиялаш, ўқув режа ва дастурларининг бажарилиши, «Темурбеклар мактаби»нинг ўқув-услубий ва молия-хўжалик фаолияти лозим даражада амалга оширилиши учун жавоб беради. Директор ишчи ва хизматчиларни ишга қабул қилади ва ишдан бўшатади, ўз ваколати доирасида қонунчиликда белгиланган тартибда «Темурбеклар мактаби» бўйича буйруқлар чиқаради.
70. «Темурбеклар мактаби» директори тасарруфида «Темурбеклар мактаби» бўлган тегишли вазирлик ва идоралар билан келишилган ҳолда таълим соҳасида ҳамкорлик бўйича республика ва хорижий таълим муассасалари билан халқаро меморандум ва битимлар тузиш ҳуқуқига эга.
71. «Темурбеклар мактаби»да педагогик фаолият билан шуғулланишга тегишли маълумотга ва профессионал тайёргарликка ҳамда юксак ахлоқий сифатларга эга шахслар ҳақлидир.
72. «Темурбеклар мактаби»да директор ҳузурида ўқув-тарбия жараёнини ташкил қилиш ва такомиллаштиришга кўмаклашувчи, коллегиал орган ҳисобланадиган Илмий-педагогик кенгаш тузилади.
Илмий-педагогик кенгашнинг вазифа ва функциялари «Темурбеклар мактаби» Устави билан белгиланади.
8-боб. Давлат органларининг» Темурбеклар мактаби»ни бошқариш бўйича асосий вазифалари
73. Қуйидагилар вазирлик ва идораларнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
«Темурбеклар мактаби»га бириктирилган олий, олий ҳарбий ва ихтисослаштирилган таълим муассасалари билан ўзаро самарали ҳамкорликни ташкил этиш, ўқувчиларнинг олий ҳарбий, ихтисослаштирилган ва олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун сифатли тайёрлашда уларнинг роли ва масъулиятини ошириш, шунингдек, бевосита иштирокини таъминлаш;
таълим дастурлари ва ўқув жараёнига илғор педагогик ва ахборот технологияларини жорий этиш;
«Темурбеклар мактаби»ни ҳарбий хизматга чақириққа қадар бошланғич тайёргарлик учун мўлжалланган ўқув воситалари, махсус адабиётлар, спорт жиҳозлари, замонавий компьютер техникаси, ўқув мақсадлари учун мўлжалланган қурол-аслаҳа ва ҳарбий-техник мулкларнинг замонавий намуналари билан таъминлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ёшларини ҳарбий хизматга чақириққа қадар бошланғич тайёргарлик дастурига мувофиқ ўқув ва кўргазмали қўлланмалар билан таъминлаш;
«Темурбеклар мактаби» ўқувчилари билан ҳарбий ва ихтисослаштирилган олий таълим муассасалари ва Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг дала ўқув майдонлари базаларида чақириққа қадар бошланғич тайёргарлик амалий машғулотларини ўтказиш;
«Темурбеклар мактаби» ўқувчиларининг олий ҳарбий таълим муассасаларига, ҳарбий қисмлар ва муассасаларга ташрифларини ташкил этиш;
«Темурбеклар мактаби» ҳарбий хизматчиларини олий ҳарбий ва ихтисослаштирилган таълим муассасалари малака ошириш факультетларида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университетида малака оширишини ташкил қилиш;
(73-банднинг еттичи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 10 февралдаги ПФ-20-сонли Фармони таҳририда)
ўқувчиларни ҳарбий-ватанпарварлик, ҳуқуқий, маънавий-ахлоқий ва эстетик тарбиялашни таъминлайдиган комплекс маънавий-маърифий ва тарбиявий ишларни ўтказиш;
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги билан биргаликда «Темурбеклар мактаби»га муносиб номзодларни танлаб олиш учун ўрта умумтаълим мактабларининг 5-6 синф ўқувчиларининг билими, жисмоний қобилиятлари ва шахсий сифатларини доимий равишда ўрганиш ва улар бўйича ягона маълумотлар базасини тузиш, ҳамда умумтаълим мактабларида «Темурбеклар мактаблари»нинг фаолияти, қабул шартлари ва тақдим қилинаётган имтиёзлар тўғрисида ўқувчиларни хабардор қилиш бўйича кенг тарғибот-ташвиқот ишларини мунтазам равишда олиб борсин.
(73-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 8 июндаги ПҚ-215-сонли қарори таҳририда)
74. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг асосий вазифалари ҳисобланади:
(74-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 8 июндаги ПҚ-215-сонли қарори таҳририда)
вазирлик ва идоралар томонидан давлат таълим стандартларига мувофиқ ишлаб чиқилган «Темурбеклар мактаби»нинг ўқув режалари ва ўқув дастурларини ўрганиш ва келишиш;
соҳадаги олий таълим муассасалари негизида ва малака ошириш муассасаларида «Темурбеклар мактаби» педагог ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш;
ўқув жараёнини ташкиллаштириш учун «Темурбеклар мактаби»ни барча зарур расмий ҳужжатлар ҳамда ўқув муассасасини тамомлаганлик тўғрисида давлат намунасидаги диплом ва сертификатлар билан таъминлаш;
«Темурбеклар мактаби»ни зарур ўқув ва илмий адабиётлар билан таъминлаш.
75. Қуйидаги масалаларда кўмаклашиш «Темурбеклар мактаби»га бириктирилган олий ҳарбий, ихтисослаштирилган ва олий таълим муассасаларининг асосий вазифалари ҳисобланади:
ўқув-тарбиявий жараённи ташкил қилиш, таълим дастурлари ва ўқув жараёнига илғор педагогик ва ахборот технологияларини жорий этиш, шунингдек, таҳсил олаётган ёшларни олий таълим муассасасига қадар касбга йўналтириш ва педагог кадрлар малакасини оширишни самарали ташкиллаштириш;
ўқувчиларнинг билим даражаси ва интеллектуал салоҳиятини янада ривожлантириш, уларни аниқ мақсадга йўналтирилган тарзда олий таълим муассасаларда ўқишни давом эттиришга тайёрлаш;
миллий ва хорижий таълим муассасаларининг илғор тажрибасини ҳисобга олган ҳолда таълим жараёнини ташкиллаштиришнинг замонавий методларини жорий этиш, шунингдек, унинг мазмунини доимий равишда янгилаш;
юқори билим даражаси, интеллектуал салоҳият ва профессионал маҳоратга ҳамда камида 5 йил узлуксиз педагогик иш стажига эга бўлган ўқитувчиларни «Темурбеклар мактаби»да ишлаш учун танлаб олиш.
9-боб. «Темурбеклар мактаби»нинг молиявий ва моддий-техник таъминоти
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.03.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртани молиялаштириш / 06.03.04.00 Бюджетдан молиялаштириш]
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети;
вазирлик ва идораларнинг бюджетдан ташқари маблағлар;
ҳарбий-маъмурий секторларнинг маблағлари;
[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.03.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғуртани молиялаштириш / 06.03.06.00 Молиялаштиришнинг бошқа манбалари]
юридик ва жисмоний шахсларнинг ихтиёрий хайриялари ҳамда мақсадли бадаллари, шунингдек, қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалари.
77. Молиялаштириш маблағлари «Темурбеклар мактаби» ихтиёрида бўлиб, улардан қонунчилик ҳужжатларига ва «Темурбеклар мактаби» уставига мувофиқ мустақил равишда фойдаланилади.
Ҳар бир «Темурбеклар мактаби»да юқори касб маҳоратига эга бўлган ва таълим-тарбия жараёнига шахсан аниқ ҳисса қўшаётган ўқитувчиларнинг базавий тариф ставкаларига ҳар ойлик устамалар белгилаш, шунингдек, ходимларга мукофотлар тўлаш ҳамда моддий ёрдам кўрсатиш йўли билан уларни рағбатлантириш учун бюджет маблағлари ҳисобидан Директор жамғармаси ташкил этилади.
Директор жамғармасини шакллантириш ва ундан фойдаланиш тартиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
(77-банд Ўзбекистон Республикаси 2022 йил 3 августдаги ПҚ-344-сон қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.08.2022 й., 07/22/344/0704-сон)
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.07.00 Ҳисоб. Ҳисобот. Статистика (шунингдек, 07.29.00.00 га қаранг);
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.29.00.00 Бухгалтерия ҳисоби. Молиявий ҳисобот / 07.29.01.00 Умумий қоидалар]
78. «Темурбеклар мактаби» белгиланган тартибда ўз ишининг натижаларини оператив ва бухгалтерия ҳисоб-китобларини амалга оширади, статистик ва бухгалтерлик ҳисобини юритади.
«Темурбеклар мактаби»да хўжалик ва молия интизомига риоя қилиниши устидан назорат ваколатли давлат органи томонидан амалга оширилади.
10-боб. Якунловчи қоидалар
79. «Темурбеклар мактаби»ни тугатиш Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори билан амалга оширилади.
80. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор деб топилган шахслар қонунчиликка мувофиқ жавобгарликка тортилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 июндаги ПҚ-4375-сон қарорига 4-ИЛОВА
*** — иш юкламасидан келиб чиққан ҳолда ва Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган ҳолда сони ўзгартирилиши мумкин;
(4-илова изоҳ қисмининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 8 июндаги ПҚ-215-сонли қарори таҳририда)
**** ўқувчилар сони 150 кишини ташкил этадиган «Темурбеклар мактаби» учун;
***** ўқувчилар сони 150 кишини ташкил этадиган «Темурбеклар мактаби» учун ўқув гуруҳлари сони 6 тадан иборат бўлади.
Қавсда қуйидагилар кўрсатилган:
1-рақам — ШАҲХ офицерлар таркиби;
2-рақам — ШАҲХ сержантлар таркиби;
3-рақам — ўқувчилар;
4-рақам — ишчи ва хизматчилар.
(4-илова Ўзбекистон Республикаси 2022 йил 3 августдаги ПҚ-344-сон қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.08.2022 й., 07/22/344/0704-сон)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 июндаги ПҚ-4375-сон қарорига 5-ИЛОВА
«Темурбеклар мактаби» ҳарбий-академик лицейларга бириктирилган олий, олий ҳарбий ва ихтисослаштирилган таълим муассасаларининг
Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати, Ички ишлар ва Фавқулодда вазиятлар вазирликлари таркибига берилаётган Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларининг
РЎЙХАТИ
(6-илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 8 июндаги ПҚ-215-сонли қарори таҳририда)
(6-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 27 февралдаги ПҚ-5010-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.02.2021 й., 07/21/5010/0180-сон)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 июндаги ПҚ-4375-сон қарорига 7-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 1 августдан бошлаб ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган қарорлари
РЎЙХАТИ
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 22 майдаги «Ҳарбий академик лицейлар фаолиятини ташкил этишга доир чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-641-сон қарори.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 11 сентябрдаги ПФ-165-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган)
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 26 сентябрдаги «Олий таълим муассасаларига кириш учун номзодларни мақсадли тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги ПҚ-3290-сон қарорининг 3-иловаси.
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 июндаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларини ислоҳ қилиш ва янада ривожлантириш вазифаларини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар дастури тўғрисида» 2017 йил 24 январдаги ПҚ-2738-сонли қарорига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги ПҚ-3776-сон қарори.
5. Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 17 февралдаги «Ҳарбий-академик лицейлар фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 21-сон қарори.
6. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 29 декабрдаги «Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартибини такомиллаштириш ҳақида»ги 367-сон қарорининг 2-иловаси.
7. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 21 апрелдаги «Олий ҳарбий таълим муассасаларига кириш учун номзодларни тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 227-сон қарори.