

<!DOCTYPE html>
<html lang="uz-Cyrl-UZ">
<head>
   <!-- Global site tag (gtag.js) - Google Analytics -->
   <script async src="https://www.googletagmanager.com/gtag/js?id=UA-2682682-1"></script>
   <script>
      window.dataLayer = window.dataLayer || [];
      function gtag() { dataLayer.push(arguments); }
      gtag('js', new Date());
      gtag('config', 'UA-2682682-1');
   </script>
<title>
	
</title><meta charset="UTF-8" /><meta http-equiv="content-type" content="text/html; charset=UTF-8" /><meta name="viewport" content="width=device-width, initial-scale=1.0, minimum-scale=0.3, maximum-scale=3.0" /><link href="/css/mactform.css" rel="stylesheet" type="text/css" />
    <script src="/assets/js/jquery.min.js"></script>

    <style type="text/css">
        body, html {
            height: 100%
        }

        body {
            margin: 0;
            padding: 0;
            background-color: #fff;
            font-family: Ubuntu;
            font-family: Montserrat
        }

        /* .OFFICIAL_SOUR_TEXT, .PUBLICATION_ORIGIN {
            display: none;
        }*/

        .act_warning {
            color: red;
        }

        .night-mode {
            -webkit-filter: grayscale(100%) !important;
            filter: grayscale(100%) !important;
        }

        #divCont > div {
            /*overflow-y:  auto;*/
            overflow-x: auto;
            max-width: calc(100vw - 4px);
        }

        /*.TABLE_STD .BY_DEFAULT {
            overflow-y: auto;
            max-height: 80vh;
        }*/
    </style>
    <script>
        function toggle_night_mode() {
            $("body").toggleClass("night-mode")
        }
    </script>
</head>
<body>
    <a href="#" onclick="toggle_night_mode()" style="display: none;">toggle_night_mode</a>
    <div id="page">
        <table style="width: 100%; font-family: Arial; font-size: 14px; font-weight: bold;">
            <tr>
                <td style="width: 50%">
                    
                        <div class="act_warning">
                            Ҳужжат кучини йўқотган&nbsp;09.06.2014
                        </div>
                    
                    
                    
                </td>
                <td style="width: 50%" align="right">
                    
                    
                </td>
            </tr>
        </table>
        <div id="divBody" style="padding: 2px;">
            <div id="divCont" style="background:#ffffff;border:none;margin:auto;"><div class="INDEXES_ON_REF" style="display:none"><label id="s5987"></label><div name="onLBC2057834" id="onLBC2057834">[<b>ОКОЗ:</b><div id="LBC7319"><span class="iorRN">1.</span><span class="iorVal">13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.83.00 (Кучини йукотган) Таълим муассасаларига қабул қилиш, ўқишини кўчириш, ўқишдан четлаштириш  ва қайта тиклаш;</span></div><div id="LBC7447"><span class="iorRN">2.</span><span class="iorVal">15.00.00.00 Мудофаа / 15.06.00.00 Ҳарбий кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш / 15.06.02.00 Касбий таълимнинг ҳарбий таълим муассасалари]</span></div></div></div><div class="INDEXES_ON_REF" style="display:none"><label id="s5988"></label><div name="onLS2057834" id="onLS2057834">[<b>ТСЗ:</b><div id="LS3702"><span class="iorRN">1.</span><span class="iorVal">Ижтимоий-маданий масалалар / Таълим]</span></div></div></div><div class="OFFICIAL_SOUR_TEXT"><label id="s9496"></label><div name="2058389" id="2058389"><a href="/files/2058233.pdf">PDF-файлидаги расмий манба</a></div></div><div class="ACCEPTING_BODY"><div name="2058391" id="2058391">Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг</div></div><div class="ACT_FORM"><div name="2061456" id="2061456">қарори</div></div><div class="ACT_TITLE"><div name="2058392" id="2058392">Олий ҳарбий таълим муассасаларига тингловчи ва курсантларни ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида</div></div><div class="BY_DEFAULT"><div name="2058397" id="2058397"></div></div><div class="COMMENT"><label id="s527"></label><div class="COMMENTLEXUZ"><img src="/image/favicon.gif"> LexUZ шарҳи</img></div></div><div class="COMMENT"><label id="s527"></label><div name="2403230" id="2403230">Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 июндаги 141-сонли «Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларига танлаш тартиби ва қабул қилиш қоидалари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги <a href="/mact/2401336?ONDATE=09.06.2014 00#2402335">қарорига </a>асосан ўз кучини йўқотган.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2058398" id="2058398">«Таълим тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси <a href="/mact/16188">Қонунига</a> асосан ҳамда таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларга мувофиқ олий ҳарбий таълим муассасаларига қабул қилиш тартибини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2058399" id="2058399">1. Олий ҳарбий таълим муассасаларига тингловчи ва курсантларни ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги<a href="/mact/2057834#2058410"> низом </a>иловага мувофиқ тасдиқлансин.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2058400" id="2058400">2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ҳарбий академик лицейлар фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2010 йил 17 февралдаги 21-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 йил, 2-сон, 7-модда) <a href="/mact/1593854?ONDATE=17.02.2010 00#1593876">3-бандига </a>«Давлат божхона қўмитаси» сўзларидан кейин «Миллий хавфсизлик хизмати» сўзлари қўшилсин.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2058402" id="2058402">3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.И. Икрамов зиммасига юклансин.</div></div><div class="SIGNATURE"><div name="2058403" id="2058403">Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ</div></div><div class="ACT_ESSENTIAL_ELEMENTS"><div name="2058404" id="2058404">Тошкент ш., </div></div><div class="ACT_ESSENTIAL_ELEMENTS"><div name="2058406" id="2058406">2012 йил 26 сентябрь,</div></div><div class="ACT_ESSENTIAL_ELEMENTS_NUM"><div name="2058407" id="2058407">277-сон</div></div><div class="BY_DEFAULT"><div name="2058408" id="2058408"></div></div><div class="APPL_BANNER_LANDSCAPE_TITLE"><div name="2058409" id="2058409">Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 26 сентябрдаги 277-сон <a href="/mact/2057834">қарорига <br /></a>ИЛОВА </div></div><div class="ACT_TITLE_APPL"><div name="2058410" id="2058410">Олий ҳарбий таълим муассасаларига тингловчи ва курсантларни ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги </div></div><div class="ACT_FORM"><div name="2058411" id="2058411">НИЗОМ</div></div><div class="BY_DEFAULT"><div name="2058418" id="2058418"></div></div><div class="TEXT_HEADER_DEFAULT"><div name="2058430" id="2058430">I. Умумий қоидалар</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2058419" id="2058419">1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг «<a href="/mact/16188">Таълим тўғрисида</a>»ги ва «<a href="/mact/78717">Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида</a>»ги қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган фуқароларга имтиёзлар тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2012 йил 31 майдаги ПҚ–1765-сон <a href="/mact/2018331">қарорига</a> ҳамда «Ўзбекистон Республикасида ҳарбий таълим тизимини такомиллаштириш чоралари тўғрисида» 2005 йил 19 апрелдаги Ф-2193-сон <a href="/mact/1285123">фармойишига </a>мувофиқ олий ҳарбий таълим муассасаларига тингловчи ва курсантларни қабул қилиш тартибини белгилайди. </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2058420" id="2058420">2. Олий ҳарбий таълим муассасаларига тингловчи ва курсантларни қабул қилиш тузилмаси 1-иловага мувофиқ амалга оширилади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2058421" id="2058421">Тест синовлари, шунингдек уларни ўтказиш <a href="/mact/2203487">тартибини </a>белгилаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан амалга оширилади. </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2058422" id="2058422">Жойларда тест синовларини ўтказиш учун зарур шарт-шароитлар маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда олий ҳарбий таълим муассасаларининг бошлиқлари томонидан таъминланади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2058423" id="2058423">3. Махсус ташкил этилган ҳарбий-тиббий комиссия таркиби тегишли вазирлик ёки идора буйруғи билан тасдиқланади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2058424" id="2058424">Абитуриентлар олий ҳарбий таълим муассасасида махсус ташкил этилган ҳарбий-тиббий комиссия томонидан якуний тиббий текширувдан ўтказилади. </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2058425" id="2058425">Махсус ташкил этилган ҳарбий-тиббий комиссиянинг хулосаси якуний хулоса ҳисобланади ва соғлиғининг ҳолатига кўра ўқишга яроқсиз деб топилганлар танловнинг навбатдаги босқичига қўйилмайди.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2058426" id="2058426">4. Олий ҳарбий таълим муассасаларига қабул барча учун тенг ҳуқуқлилик, ягона қабул қоидалари ва танлов асосида амалга оширилади. </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2058427" id="2058427">Абитуриент тест синовларини олий ҳарбий таълим муассасасида ўқитиладиган тилда топширади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2058428" id="2058428">5. Абитуриент умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасида чет тили сифатида инглиз, немис, француз тилларидан бири бўйича ўқитилган бўлса, у ҳолда, ушбу чет тилидан тест синови топширади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2058429" id="2058429">Умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасасида инглиз, немис ёки француз тиллари эмас, балки бошқа чет тиллар (испан, араб, форс, дари, ҳинд, урду, хитой, корейс, уйғур ва ҳоказо) ўқитилган бўлса, абитуриент тест синови ўрнига <a href="/mact/2057834#2058492">2-иловага </a>мувофиқ «Олий ҳарбий таълим муассасаларида ягона кўп балли баҳолаш тизими бўйича чет тилидан имтиҳон ўтказиш тартиби» бўйича чет тилидан имтиҳон топширади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2061164" id="2061164">Абитуриент қайси чет тилидан имтиҳон топширишини ариза (билдирги)да қайд этади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2061166" id="2061166">6. Имтиҳон ўтказиладиган чет тиллари бўйича баҳолаш мезонлари олий ҳарбий таълим муассасаси томонидан ишлаб чиқилади ва тегишли вазирлик ёки идора билан келишган ҳолда тасдиқланади. </div></div><div class="TEXT_HEADER_DEFAULT"><div name="2058431" id="2058431">II. Ҳужжатларни қабул қилиш </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2058432" id="2058432">7. Олий ҳарбий таълим муассасаларида ўқишга қабулни сифатли ташкил этиш мақсадида тегишли вазирлик ва идора томонидан белгиланган тартибда қабул комиссиялари ташкил этилади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2058433" id="2058433">8. Олий ҳарбий таълим муассасалари қабул комиссияларига тақдим қилинадиган ҳужжатлар рўйхати ҳамда абитуриентларнинг ўқишга қабул қилиш ҳақидаги аризаларни топшириш муддатлари тегишли вазирлик ёки идора томонидан белгиланади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2058434" id="2058434">9. Халқаро ва республика фан олимпиадалари, «Илғор сержант» номинацияси бўйича республика танлови ғолиблари, муддатли ҳарбий хизматни ўтаб, ҳарбий қисм қўмондонлигининг тегишли тавсияномасини олганлар олий ҳарбий таълим муассасаси қабул комиссиясига (кейинги ўринларда қабул комиссияси деб юритилади) тегишли ҳужжатларнинг асл нусхасини тақдим этадилар.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2058435" id="2058435">Абитуриент томонидан паспорт ҳамда ҳарбий хизматга алоқадорлиги ҳақидаги ҳужжат қабул комиссиясига шахсан кўрсатилади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2058436" id="2058436">Абитуриент томонидан топширилган ҳужжатларнинг қалбакилиги аниқланса, у ҳолда абитуриент танловдан (олий ҳарбий таълим муассасасидан) четлаштирилади ҳамда унинг ҳужжатлари белгиланган тартибда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига юборилади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2058437" id="2058437">Қабул комиссияси 30 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказига таълим йўналиши, ўқув шакли ва тили кўрсатилган ҳолда абитуриентларнинг сони ҳақида белгиланган шаклдаги маълумотни имтиёзга эга бўлганлар тўғрисидаги маълумотлар билан биргаликда тақдим этади.</div></div><div class="TEXT_HEADER_DEFAULT"><div name="2058438" id="2058438">III. Тест синовларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш тартиби </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2058439" id="2058439">10. Олий ҳарбий таълим муассасаларида тест синовларини ўтказиш тартибини белгилаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан амалга оширилади. </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2058440" id="2058440">Олий ҳарбий таълим муассасаларида тест синовлари 10 июль куни ўтказилади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2058441" id="2058441">11. Олий ҳарбий таълим муассасалари таълим йўналишлари рўйхати ва тест синови бўйича уларга мувофиқ келувчи фанлар мажмуи Давлат тест маркази ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда тегишли вазирлик ва идора томонидан ишлаб чиқилади ва Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси (кейинги ўринларда Давлат комиссияси деб юритилади) томонидан тасдиқланади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2058442" id="2058442">Тест топшириқлари ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими умумтаълим фанлари ўқув дастурларига мувофиқ тузилади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2058443" id="2058443">12. Мажмуанинг ҳар бир фани 36 топшириқни ўз ичига олади. </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2058444" id="2058444">Қуйидаги вақт меъёрлари белгиланади:</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2058445" id="2058445">а) 72 саволга — 2 соат;</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2058446" id="2058446">б) 108 саволга — 3 соат. </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2058447" id="2058447">Тест синовлари бошланишига қадар 30 дақиқагача абитуриентлар жавоблар варақасини тўғри тўлдириш билан танишадилар ва унинг тегишли жойига ўзлари тўғрисидаги маълумотларни ёзадилар. Бу вақт тест саволларига жавоб бериш учун ажратилган вақт меъёрига кирмайди.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2058448" id="2058448">Тест синови синов ўтадиган хонада синовни ўтказиш қоидалари талабларига қатъий риоя этган ҳолда тўғри ва адолатли ўтказилишини таъминлаш бўйича шахсий масъулият аудитория раҳбари ва кузатувчиси зиммасига юкланади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2058449" id="2058449">Абитуриентлар тест синовлари ўтказиладиган аудиторияга эрталаб соат 8.30 гача киритилади ва тест синовлари 9.00 да бошланади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2058450" id="2058450">Жавоблар варақаси абитуриент томонидан ҳаво ранг пастали шарикли ручка билан тўлдирилади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2058451" id="2058451">Жавоблар варақасини тўлдириш учун қўшимча 20 дақиқа берилади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2058452" id="2058452">Жавоблар варақасининг тўғри тўлдирилиши учун абитуриент шахсан жавобгардир. Жавоблар варақасидаги тегишли доирачаларни нотўғри белгилаган абитуриентларнинг эътирози кўриб чиқилмайди.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2058453" id="2058453">Абитуриентнинг уяли телефонлар ва бошқа алоқа воситаларини олиб кириши ва улардан фойдаланиши қатъий ман этилади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2058454" id="2058454">Тест синовлари ўтказиладиган бинога киришда абитуриент микрокалькулятор, луғат, жадвал, китоб, уяли телефон, компьютер, телекоммуникация воситалари ва шпаргалкалар олиб киришга ҳаракат қилса ёки олиб кирган бўлса, тест синовлари давомида тест материалларини бошқа абитуриентга узатса ёки ёрдам берса, абитуриент тест синовларини ўтказиш тартибини бузган ҳисобланади ва аудитория раҳбари томонидан далолатнома тузилиб, у тест синовидан четлаштирилади. </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2058455" id="2058455">Тест синови жараёнида абитуриент томонидан саволлар китоби варағи йиртиб олинганлиги аниқланса, тест синовларини топшириш қоидалари бузилган ҳисобланади ва абитуриент тест синовидан четлаштирилади. </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2058456" id="2058456">Белгиланган вақтда тест синовларига келмаган абитуриентлар учун қўшимча тест синовлари ўтказилмайди. </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2058457" id="2058457">13. Тест синовларини ташкил этиш ва уларни жойларда адолатли ўтказиш масъулияти тест синовлари қоидаларига қатъий риоя этган ҳолда Давлат тест маркази вакиллари, қабул комиссиялари раислари, ҳокимликларга ва улар томонидан тайинланадиган аудиторияларнинг раҳбарларига юкланади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2058458" id="2058458">Тест ўтказилган куни аудитория раҳбари ва кузатувчисига олий ҳарбий таълим муассасаси томонидан белгиланган тартибда пул маблағи тўланади. </div></div><div class="TEXT_HEADER_DEFAULT"><div name="2058459" id="2058459">IV. Халқаро ва республика фан олимпиадалари, танловлари ҳамда мусобақа ғолибларини ўқишга қабул қилиш </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2058460" id="2058460">14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистоннинг ўқувчи ёшларини рағбатлантириш чоралари тўғрисида» 1993 йил 5 февралдаги ПФ–555-сон<a href="/mact/189598"> Фармонига </a>ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон иқтидорли ёшларини тақдирлаш ва моддий рағбатлантириш тўғрисида» 2008 йил 13 октябрдаги 226-сон<a href="/mact/1399382"> қарорига </a>мувофиқ тегишли вазирлик ёки идора томонидан белгиланган танловдан (якуний тиббий текширув, руҳий танлов, жисмоний тайёргарлик бўйича синов ва ҳоказолар) ўтган Халқаро ва республика фан олимпиадалари ғолиблари тегишли олий ҳарбий таълим муассасаларига мутахассислик йўналишининг асосий фанига мувофиқлиги бўйича, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сержантлар статуси ҳақида» 2004 йил 12 апрелдаги 170-сон қарорига мувофиқ «Илғор сержант» номинацияси бўйича республика танлови ғолиблари Давлат комиссиясининг қарори билан ўқишга тест синовларисиз қабул қилинадилар. </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2058469" id="2058469">15. Халқаро ва республика фан олимпиадалари ва «Илғор сержант» номинацияси бўйича республика танлови ғолиблари ҳақидаги маълумотлар олий ҳарбий таълим муассасалари қабул комиссиялари томонидан таълим йўналиши, ўқув шакли ва тили кўрсатилган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказига ҳамда Давлат комиссиясига 1 июлгача бўлган муддатда тақдим этилади. Давлат комиссияси ғолиб бўлганлар бўйича тегишли вазирлик ва идора тавсияномаси асосида 9 июлгача алоҳида қарор қабул қилади.</div></div><div class="TEXT_HEADER_DEFAULT"><div name="2058470" id="2058470">V. Абитуриентларга бериладиган имтиёзлар</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2058471" id="2058471">16. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган фуқароларга имтиёзлар тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2012 йил 31 майдаги ПҚ–1765-сон <a href="/mact/2018331">қарорига</a> мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган фуқароларга олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга киришда тест синовларида тўпланадиган энг кўп баллнинг 27 фоизи миқдорида қўшимча балл шаклидаги имтиёз берилади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2058472" id="2058472">17. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сержантлари статуси ҳақида» 2004 йил 12 апрелдаги 170-сон қарорига мувофиқ сержант лавозимида камида 5 (беш) йил давомида хизмат қилган ҳамда ҳарбий қисм қўмондонлигининг тегишли тавсияномасига эга бўлган сержантларга олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга киришда тест синовларида тўпланадиган энг кўп баллнинг 20 фоизи миқдорида қўшимча балл шаклидаги имтиёз берилади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2058473" id="2058473">18. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ҳарбий академик лицейлар фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2010 йил 17 февралдаги 21-сон<a href="/mact/1593854"> қарорига </a>мувофиқ республика ҳарбий академик лицейлари битирувчиларига тест синовларида тўпланадиган энг кўп баллнинг 10 фоизи миқдорида қўшимча балл шаклидаги имтиёз берилади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2058474" id="2058474">19. Юклатилган хизмат вазифаларини бажариш вақтида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг фарзандлари тиббий текширув натижаларига ҳамда тегишли вазирлик ва идора раҳбарининг тавсияномасига асосан Давлат комиссиясининг қарори билан Олий ҳарбий таълим муассасасига танловдан ташқари тест синовларисиз қабул қилинади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2058475" id="2058475">20. Агар абитуриент бир вақтнинг ўзида ушбу Низомнинг<a href="/mact/2057834#2058471"> 16 — 18-бандларида </a>кўрсатиб ўтилган имтиёзлардан бир нечтасига эга бўлса, унга энг юқори фоизли балл қўшилади. </div></div><div class="TEXT_HEADER_DEFAULT"><div name="2058476" id="2058476">VI. Қабул қилиш тартиби</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2058477" id="2058477">21. Олий ҳарбий таълим муассасаларига абитуриентларни ўқишга қабул қилиш Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази тақдим этган тест синовлари натижалари ҳамда ажратилган квоталар бўйича жойлардаги ҳарбий бўлинмалар ва ҳудудий ҳуқуқ-тартибот органларининг эҳтиёжларига асосан амалга оширилади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2058478" id="2058478">22. Қабул комиссияси белгиланган тартибга риоя қилмаган, ҳарбий ва хизмат интизомини бузган абитуриентларни ўқишга қабул қилиш бўйича танловнинг ҳар қандай босқичидан четлаштириш ҳуқуқига эга.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2058479" id="2058479">23. 15 июль куни қабул комиссияси (Ички ишлар вазирлигида — Мандат комиссияси) абитуриентларни ўқишга қабул қилиш масаласини кўриб чиқади ва тегишли баённомани расмийлаштиради. </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2058480" id="2058480">24. Қабул комиссияси (Ички ишлар вазирлигида — Мандат комиссияси) раиси томонидан тасдиқланган баённома абитуриентларни тингловчи ва курсантлар сафига қабул қилиш ҳақидаги буйруқларни расмийлаштириш учун асос бўлади.</div></div><div class="TEXT_HEADER_DEFAULT"><div name="2058481" id="2058481">X. Якунловчи қоида</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2058482" id="2058482">25. Мазкур Низомда белгиланган масалалар бўйича низолар қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳал қилинади.</div></div><div class="BY_DEFAULT"><div name="2058483" id="2058483"></div></div><div class="APPL_BANNER_LANDSCAPE_TITLE"><div name="2058484" id="2058484">Олий ҳарбий таълим муассасаларига тингловчи ва курсантларни ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги <a href="/mact/2057834#2058410">низомга </a><br />1-ИЛОВА </div></div><div class="ACT_TITLE_APPL"><div name="2058488" id="2058488">Олий ҳарбий таълим муассасаларига тингловчи ва курсантларни ўқишга қабул қилиш </div></div><div class="ACT_FORM"><div name="2058489" id="2058489">ТУЗИЛМАСИ</div></div><div class="BY_DEFAULT"><div name="2058490" id="2058490"></div></div><div class="TEXT_CENTER"><div name="2058491" id="2058491"><img src="/files/2061168" /></div></div><div class="BY_DEFAULT"><div name="2058492" id="2058492"></div></div><div class="APPL_BANNER_LANDSCAPE_TITLE"><div name="2058493" id="2058493">Олий ҳарбий таълим муассасаларига тингловчи ва курсантларни ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги<a href="/mact/2057834#2058410"> низомга <br /></a>2-ИЛОВА </div></div><div class="ACT_TITLE_APPL"><div name="2058498" id="2058498">Олий ҳарбий таълим муассасаларида ягона кўп балли баҳолаш тизими бўйича чет тилидан имтиҳон ўтказиш </div></div><div class="ACT_FORM"><div name="2058499" id="2058499">ТАРТИБИ</div></div><div class="BY_DEFAULT"><div name="2058500" id="2058500"></div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2058501" id="2058501">1. Олий ҳарбий таълим муассасаларида ягона кўп балли баҳолаш тизими бўйича чет тилидан имтиҳон 4 июль кунига қадар ўтказилади ва натижалар 5 июль куни Давлат тест марказига тақдим этилади. </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2058503" id="2058503">2. Олий ҳарбий таълим муассасасида абитуриентлардан имтиҳон қабул қилиш учун фанлар бўйича имтиҳон комиссиялари ташкил этилади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2058504" id="2058504">Олий ҳарбий таълим муассасасида имтиҳонни ташкил этиш ва ўтказиш қуйидаги тартибда амалга оширилади:</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2058505" id="2058505">имтиҳон бошланишидан бир ой олдин тажрибали ва малакали ўқитувчилардан иборат таркибда фан бўйича имтиҳон комиссияси ташкил этилади ва фан бўйича имтиҳон комиссиясининг раиси тегишли вазирлик ёки идоранинг розилигига кўра олий ҳарбий таълим муассасаси бошлиғининг буйруғи билан тасдиқланади; </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2058506" id="2058506">имтиҳон тасдиқланган жадвалга қатъий риоя этилган ҳолда ўтказилади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2058507" id="2058507">3. Имтиҳон тест синовлари мажмуаларидаги фаннинг эгаллаган ўрнига қараб тегишли равишда 75,6 балл ёки 39,6 балл оралиғида ягона кўп балли тизим бўйича баҳоланади.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2058508" id="2058508">Олий ҳарбий таълим муассасасининг қабул комиссияси имтиҳон бошланишидан бир ой олдин абитуриентлар эътиборига имтиҳон олинадиган фан дастурини, баҳолаш мезонларини, маслаҳат бериш ва имтиҳон жадвалини маълум қилади. </div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2058509" id="2058509">4. Чет тилидан ўтказиладиган имтиҳонга белгиланган муддатда келмаган абитуриентлар танловнинг кейинги босқичига қўйилмайди.</div></div><div class="ACT_TEXT"><div name="2058510" id="2058510">5. Чет тилидан қабул қилинган имтиҳон бўйича эътироз шу куннинг ўзида олий ҳарбий таълим муассасаси буйруғи билан тасдиқланган апелляция комиссияси томонидан кўриб чиқилади. </div></div><br /><div class="PUBLICATION_ORIGIN"><label id="s1089"></label><div name="2058394" id="2058394">(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 39-сон, 452-модда)</div></div></div>
        </div>
    </div>
    <div style="display: none;">
<!-- START WWW.UZ TOP-RATING -->
<SCRIPT language="javascript" type="text/javascript">
		<!--
		top_js = "1.0"; top_r = "id=4079&r=" + escape(document.referrer) + "&pg=" + escape(window.location.href); document.cookie = "smart_top=1; path=/"; top_r += "&c=" + (document.cookie ? "Y" : "N")
		//-->
</SCRIPT>
<SCRIPT language="javascript1.1" type="text/javascript">
<!--
		top_js = "1.1"; top_r += "&j=" + (navigator.javaEnabled() ? "Y" : "N")
//-->
</SCRIPT>
<SCRIPT language="javascript1.2" type="text/javascript">
<!--
		top_js = "1.2"; top_r += "&wh=" + screen.width + 'x' + screen.height + "&px=" + (((navigator.appName.substring(0, 3) == "Mic")) ? screen.colorDepth : screen.pixelDepth)
//-->
</SCRIPT>
<SCRIPT language="javascript1.3" type="text/javascript">
<!--
		top_js = "1.3";
//-->
</SCRIPT>
<SCRIPT language="JavaScript" type="text/javascript">
		<!--
		top_rat = "&col=0C57A6&t=ffffff&p=DD7900"; top_r += "&js=" + top_js + ""; document.write('<a href="https://www.uz/rus/toprating/cmd/stat/id/4079" target="_blank"><img src="https://www.uz/plugins/top_rating/count/cnt.png?' + top_r + top_rat + '" width=88 height=31 border=0 alt="Топ рейтинг www.uz"></a>')//-->
</SCRIPT>
<NOSCRIPT>
		<A href="https://www.uz/rus/toprating/cmd/stat/id/4079" target="_blank">
				<img height="31" src="https://www.uz/plugins/top_rating/count/nojs_cnt.png?id=4079&pg=http%3A//lex.uz&col=0C57A6&t=ffffff&p=DD7900" width="88" border="0" alt="Топ рейтинг www.uz">
		</A>
</NOSCRIPT>
<!-- FINISH WWW.UZ TOP-RATING --></div>
</body>
</html>
<script>
    function scrollText(hash) {
        location.href = "#" + hash;
        if (window.location.hash) {
            var y = $(window.location.hash).offset().top - 3;
            window.scrollTo(0, y);
        }
    }
</script>
