1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.09.00 Ижтимоий-маданий масалалар бўйича давлат сиёсати / 02.08.09.01 Ҳуқуқий тарғибот]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Таълим]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
Ўзбекистоннинг ўқувчи ёшларини рағбатлантириш чоралари тўғрисида
Ўқувчиларнинг истеъдодларини намоён этиш ва ижодий қобилиятларини ривожлантиришга, уларда мустақил Ўзбекистон фуқаросининг юксак маънавий фазилатларини шакллантиришга муҳим аҳамият бериб:
1.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.01.00.00 Таълим / 13.01.14.00 Таълим-тарбия жараёни иштирокчиларини ижтимоий ҳимоя қилиш]
1. Тадқиқотчилик фаолиятини муваффақиятли амалга ошираётган ва бутун ўқиш даврида аъло баҳоларга ўқиган охирги ўқув йили талабалари учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат стипендияси таъсис этилсин. Унинг сони магистратура мутахассисликлари бўйича жами 22 та, бакалавриат таълим йўналишлари бўйича ҳар бир олий таълим муассасаси учун биттадан этиб белгилансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 9 сентябрдаги ПФ-6309-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.09.2021 й., 06/21/6309/0858-сон)
2. Барча фанлардан ўзлаштириш кўрсаткичлари «аъло» (кўпи билан 25 фоизи «яхши») бўлган ҳамда ижодий ишда қатнашадиган бакалавриат таълим йўналишида ўқиётган охирги икки курс (кейинги ўринларда — юқори курс) талабалари учун қуйидаги номли давлат стипендиялари таъсис этилсин: техника йўналишларида — Беруний, тиббиёт йўналишларида — Ибн Сино, гуманитар йўналишларда — Навоий, тасвирий ва амалий санъат ҳамда дизайн йўналишларида — Камолиддин Беҳзод, табиий йўналишларда — Улуғбек, кинематография йўналишида — Худойберган Девонов, тарих ва география йўналишларида — Бобур, жисмоний тарбия ва спорт йўналишларида — Паҳлавон Маҳмуд, педагогика йўналишида — Абдулла Авлоний, Ўзбекистон халқаро исломшунослик академиясида — Имом ал-Бухорий, Қорақалпоғистон Республикасидаги олий таълим муассасаларида — Тўлепберген Қаипбергенов ва Ибройим Юсупов, шунингдек, барча йўналишларда — Ислом Каримов номли.
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 11 сентябрдаги ПФ-164-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.09.2025 й., 06/25/164/0821-сон)
Белгилансинки:
Беруний, Ибн Сино, Навоий, Камолиддин Беҳзод ва Улуғбек номли давлат стипендиялари бакалавриат таълим йўналишлари бўйича юқори курсларнинг ҳар минг нафар талабасига биттадан;
Имом ал-Бухорий номли давлат стипендияси Ўзбекистон халқаро исломшунослик академиясининг уч нафар юқори курс талабасига;
(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 11 сентябрдаги ПФ-164-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.09.2025 й., 06/25/164/0821-сон)
Худойберган Девонов номли давлат стипендияси кинематография соҳаси учун кадрлар тайёрловчи ҳар бир олий таълим муассасасининг бир нафар юқори курс талабасига;
Бобур номли давлат стипендияси тарих ва география йўналишлари учун кадрлар тайёрловчи ҳар бир олий таълим муассасасининг бир нафар юқори курс талабасига;
Паҳлавон Маҳмуд номли давлат стипендияси жисмоний тарбия ва спорт йўналишлари учун кадрлар тайёрловчи ҳар бир олий таълим муассасасининг бир нафар юқори курс талабасига;
Абдулла Авлоний номли давлат стипендияси педагогика йўналишидаги ҳар бир олий таълим ташкилотининг бир нафар охирги икки курс талабасига;
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 10 сентябрдаги ПФ-162-сонли Фармонига асосан саккизинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.09.2025 й., 06/25/162/0819-сон)
Тўлепберген Қаипбергенов ва Ибройим Юсупов номли давлат стипендиялари Қорақалпоғистон Республикасидаги ҳар бир олий таълим муассасасининг бир нафар юқори курс талабасига;
Ислом Каримов номли давлат стипендияси ҳар бир олий таълим муассасасининг бир нафар юқори курс талабасига тайинланади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 августдаги ПФ-132-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.08.2023 й., 06/23/132/0581-сон)
3. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Фанлар академияси, фан ва техника давлат қўмитаси, Олий Аттестация комиссияси 20 кун муддат ичида талабаларга давлат стипендияларини бериш тўғрисидаги Низом ва Тартибни ишлаб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тасдиқлаши учун тақдим этсинлар.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 13 октябрдаги 226-сонли «Ўзбекистон иқтидорли ёшларини тақдирлаш ва моддий рағбатлантириш тўғрисида»ги қарори, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 январдаги 59-сонли қарори билан тасдиқланган Олий таълим муассасалари талабаларига стипендиялар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом.
4. Белгилаб қўйилсинки, давлат стипендияларини олувчи талабаларга тегишли кўкрак нишонлари ва гувоҳномалар берилади. Улар олий таълим ташкилотини тамомлаганларидан кейин ёш мутахассислар қатори малака ошириш ва ўқишни давом эттириш учун чет элларга юбориш чоғида устунликка эга бўладилар.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 10 апрелдаги ПФ-58-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.04.2026 й., 06/26/58/0342-сон)
5. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Маданият ишлари вазирлиги ва Давлат спорт қўмитаси:
— мактаб ёшлари орасида вақти-вақти билан турли республика мусобақаларини ўтказсинлар, ёшларнинг халқаро мусобақаларда фаол иштирок этишларига бутун чоралар билан кўмаклашсинлар;
— 20 кунлик муддат ичида мактаб ўқувчилари орасида республика олимпиадалари, конкурслари ва мусобақаларини ўтказишнинг Низоми ва Тартибини ишлаб чиқсинлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тасдиғига тақдим этсинлар.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 9 сентябрдаги 562-сонли қарори билан тасдиқланган Умумий ўрта таълим ташкилотлари, академик лицей ва касб-ҳунар мактаблари ўқувчилари ўртасида фан олимпиадаларини ташкил этиш, ўтказиш ҳамда халқаро олимпиадалар иштирокчиларини саралаш ва ғолибларни рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низом.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.22.00.00 Давлат мукофотлари, пул ва бошқа мукофотлар;
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 11 майдаги ПФ-134-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.05.2022 й., 06/22/134/0407-сон)
8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 1993 йилдан бошлаб ҳар йили ана шу мақсадлар учун зарур маблағлар ажратишни кўзда тутсин.
9. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, олий ўқув юртлари бўлган вазирликлар ва идоралар:
— 1993 йилнинг 1 мартидан ушбу Фармонда қайд этилмаган давлат стипендияларини бекор қилсинлар;
— уларга белгилаган стипендия жамғармаси доирасида олий таълим ташкилотларининг тақдимномаларига кўра ва Вазирлар Маҳкамаси билан келишиб, Ўзбекистоннинг ақлий ва маънавий бойлигини ривожлантиришга катта ҳисса қўшган атоқли фан ва маданият арбоблари шарафига бир ярим баробар ҳажмли махсус стипендиялар таъсис этиш ҳуқуқи берилсин.
(9-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 10 апрелдаги ПФ-58-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.04.2026 й., 06/26/58/0342-сон)
10. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 20 кунлик муддат ичида ушбу Фармонни рўёбга чиқаришга доир қарор қабул қилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1993 йил 5 февраль,
ПФ-555-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 3-сон, 132-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 30-сон, 365-модда; 2017 й., 23-сон, 447-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2021 й., 06/21/6218/0398-сон, 10.09.2021 й., 06/21/6309/0858-сон; 11.05.2022 й., 06/22/134/0407-сон; 10.08.2023 й., 06/23/132/0581-сон; 10.09.2025 й., 06/25/162/0819-сон; 11.09.2025 й., 06/25/164/0821-сон; 13.04.2026 й., 06/26/58/0342-сон)