1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.10.00.00 Ўзбекистон Республикаси Президенти / 01.10.04.00 Миллий хавфсизлик кенгаши. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги бўлинмалар ҳамда кенгаш ва маслаҳат органлар;
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.02.00.00 Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари]
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ҲУЖЖАТЛАРИГА ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ, ШУНИНГДЕК БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 25 ноябрдаги ПФ-231-сонли «Қонунчиликдаги ҳуқуқий бўшлиқларни бартараф этиш ва тартибга солиш юкини камайтириш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг низоми ва тузилмасини тасдиқлаш тўғрисида» 2011 йил 18 мартдаги ПФ-4295-сон Фармонига мувофиқ:
1. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Назорат бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш тугатилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 1-иловага мувофиқ ўзгартишлар киритилсин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 июндаги ПФ–5086-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 25-сон, 521-модда)
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 4 апрелдаги ПФ-3592-сон Фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Ҳисоб палатаси тўғрисидаги низомнинг 21-бандидаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ижтимоий-иқтисодий сиёсат масалалари ҳамда ташкилий-назорат масалалари бўйича Давлат маслаҳатчилари билан келишилган ҳолда» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг Ижтимоий-иқтисодий сиёсатни мувофиқлаштириш хизмати ва Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг Ташкилий-кадрлар хизмати билан келишилган ҳолда» сўзлари билан алмаштирилсин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 июндаги ПФ–5086-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 25-сон, 521-модда)
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 июндаги ПФ–5086-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 25-сон, 521-модда)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 27 майдаги ПФ-4315-сон Фармонига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ўз кучини йўқотган ҳужжатлари
РЎЙХАТИ
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида афв этишни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 1992 йил 17 июлдаги ПФ-440-сон Фармони.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республикада иқтисодий ислоҳотни амалга ошириш масалаларига доир қарорлар бажарилишини назорат қилувчи жамоат комиссияларини ташкил этиш тўғрисида» 1992 йил 2 ноябрдаги ПФ-484-сон Фармони.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республикада давлат назорати тизимини такомиллаштиришга оид баъзи тадбирлар тўғрисида» 1994 йил 16 февралдаги ПФ-762-сон Фармони.
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида Назорат бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш ташкил этиш тўғрисида» 2000 йил 17 февралдаги ПФ-2546-сон Фармони.
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида Назорат бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш тўғрисидаги низом ҳақида» 2000 йил 29 мартдаги Ф-1141-сон фармойиши.
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Назорат бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш таркибига ўзгартишлар киритиш тўғрисида» 2000 йил 4 августдаги ПФ-2679-сон Фармони.