1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.10.00.00 Ўзбекистон Республикаси Президенти / 01.10.04.00 Миллий хавфсизлик кенгаши. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги бўлинмалар ҳамда кенгаш ва маслаҳат органлар;
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.02.00.00 Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ НАЗОРАТ БЎЙИЧА МУВОФИҚЛАШТИРУВЧИ КЕНГАШ ТАРКИБИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 27 майдаги ПФ-4315-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
1. «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Назорат бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш ташкил этиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2000 йил 17 февралдаги ПФ-2546-сон Фармонига иловани қисман ўзгартириб, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Назорат бўйича мувофиқлаштирувчи кенгашнинг таркиби иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
* Илова берилмайди.
2. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Назорат бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш таркибига кирган мансабдор шахслар чиқиб кетишганида, шунингдек улар кейинчалик бошқа ишга ўтишганида, тегишли лавозимларга янга тайинланган шахслар унинг таркибига киритиладилар.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2000 йил 4 август,
ПФ-2679-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 й., 7-8-сон, 243-модда)