toggle_night_mode
Ҳужжат кучини йўқотган 26.11.2025
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ҲУЖЖАТЛАРИГА ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ, ШУНИНГДЕК БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 25 ноябрдаги ПФ-231-сонли «Қонунчиликдаги ҳуқуқий бўшлиқларни бартараф этиш ва тартибга солиш юкини камайтириш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг низоми ва тузилмасини тасдиқлаш тўғрисида» 2011 йил 18 мартдаги ПФ-4295-сон Фармонига мувофиқ:
1. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Назорат бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш тугатилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 18 январдаги ПФ-5306-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган)
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатлари 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси И. Абдуллаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2011 йил 27 май,
ПФ-4315-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 18 январдаги ПФ-5306-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 27 майдаги ПФ-4315-сон Фармонига
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ўз кучини йўқотган ҳужжатлари
РЎЙХАТИ
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида афв этишни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 1992 йил 17 июлдаги ПФ-440-сон Фармони.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республикада иқтисодий ислоҳотни амалга ошириш масалаларига доир қарорлар бажарилишини назорат қилувчи жамоат комиссияларини ташкил этиш тўғрисида» 1992 йил 2 ноябрдаги ПФ-484-сон Фармони.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республикада давлат назорати тизимини такомиллаштиришга оид баъзи тадбирлар тўғрисида» 1994 йил 16 февралдаги ПФ-762-сон Фармони.
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида Назорат бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш ташкил этиш тўғрисида» 2000 йил 17 февралдаги ПФ-2546-сон Фармони.
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида Назорат бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш тўғрисидаги низом ҳақида» 2000 йил 29 мартдаги Ф-1141-сон фармойиши.
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Назорат бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш таркибига ўзгартишлар киритиш тўғрисида» 2000 йил 4 августдаги ПФ-2679-сон Фармони.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 25-сон, 254-модда; 2017 й., 25-сон, 521-модда)