1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.10.00.00 Ўзбекистон Республикаси Президенти / 01.10.04.00 Миллий хавфсизлик кенгаши. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги бўлинмалар ҳамда кенгаш ва маслаҳат органлар;
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.04.00 Агентликлар, инспекциялар ва бошқа идоралар]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат ҳокимияти органлари. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари;
2.Давлат ва жамият қурилиши / Давлат хизмати. Архив иши]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
РЕСПУБЛИКАДА ДАВЛАТ НАЗОРАТИ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШГА ОИД БАЪЗИ ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 27 майдаги ПФ-4315-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Давлат назорати тизимини янада такомиллаштириш, уни бозор муносабатлари талабларига мувофиқ ҳолга келтириш, назорат қилувчи органлар ишидаги параллелизмни бартараф этиш мақсадида ва Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 93-моддасининг 21-бандига мувофиқ:
1. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат назорати қўмитаси ва унинг жойлардаги органлари тугатилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг девонида Назорат инспекцияси ва тегишли равишда вилоятлар, Тошкент шаҳри, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликларининг аппаратлари таркибларида назорат инспекциялари ташкил қилинсин.
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси аппаратида ҳам назорат инспекциясини ташкил қилиш зарур деб топилсин.
3. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Президенти девони Назорат инспекциясининг раҳбари айни вақтда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси ҳисобланади.
4. Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, фармойишлари ва Ҳукумат қарорлари ижроси устидан таъсирчан назоратни ташкил этиш, назорат органларининг ишидаги параллелизм ва такрорлашни бартараф қилиш, республикада бозор муносабатлари воситаларини рўёбга чиқаришга ва иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштиришга қаратилган таклифларни тайёрлаш янги ташкил этилган инспекциялар фаолиятининг асосий вазифаси деб ҳисоблансин.
5. Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг Ишлар бошқармаси Ўзбекистон Республикасининг Молия вазирлиги билан биргаликда бир ҳафта муддат ичида назорат инспекциялари ходимларининг сони, уларни таъминлаш учун зарур маблағлар ҳамда тугатилган Давлат назорати қўмитаси ва унинг жойлардаги органлари мулкидан фойдаланиш тўғрисидаги таклифларни тайёрласин.
6. Ўзбекистон Республикасининг Адлия вазирлиги манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда 10 кун муддат ичида назорат инспекциялари тўғрисида Низом лойиҳасини, шунингдек амалдаги қонунларни ушбу Фармонга мувофиқ ҳолга келтиришга оид таклифларни ишлаб чиқиб, тақдим этсин.
LexUZ шарҳи
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1994 йил 5 мартдаги Р-368-сонли «Назорат инспекциялари тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш тўғрисида»ги Фармойишига қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1994 йил 16 февраль,
ПФ-762-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 й., 3-сон, 72-модда)