Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви
Қарори
ДАВЛАТ ЭҲТИЁЖЛАРИ УЧУН ХАРИД ҚИЛИНАДИГАН ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИК МАҲСУЛОТЛАРИНИНГ ҲИСОБ-КИТОБ ЖАМҒАРМАСИ ТОМОНИДАН АЖРАТИЛГАН МАБЛАҒЛАРНИ ҚАЙТАРИШ УЧУН ҒАЛЛА ВА УН СОТИШДАН ТУШАЁТГАН МАБЛАҒЛАРНИ АККУМУЛЯЦИЯ ҚИЛИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2009 йил 19 августда 1627-1-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 6 майдаги 11-мҳ-сонли «Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3298, 06.05.2021 й.) асосан 2021 йил 10 августдан давлат реестридан чиқарилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 30 мартдаги ПҚ-1083-сонли «Қишлоқ қурилиш банк» акциядорлик тижорат банкини ташкил этиш тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 14-сон, 154-модда) ва 2009 йил 30 мартдаги ПҚ-1084-сонли «Агробанк» акциядорлик тижорат банкини ташкил этиш тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 14-сон, 155-модда) қарорлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 31 мартдаги 89-сонли «Агробанк» акциядорлик тижорат банки фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 14-сон, 158-модда) ва 2009 йил 31 мартдаги 90-сонли «Қишлоқ қурилиш банк» акциядорлик тижорат банкининг фаолиятини ташкил этиш ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 14-сон, 159-модда) қарорларига мувофиқ қарор қиламиз:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия ва Марказий банкининг 2006 йил 19 сентябрда 82, 281-В-сонли қарори билан тасдиқланган Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг ҳисоб-китоб Жамғармаси томонидан ажратилган маблағларни қайтариш учун ғалла ва ун сотишдан тушаётган маблағларни аккумуляция қилиш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 1627, 2006 йил 5 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 40-сон, 404-модда) иловага* мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.