1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.19.00.00 Банк тизими / 07.19.02.00 Тижорат банклари. Хусусий банклар. Хорижий банклар]
[ТСЗ:
1.Молия / Банклар ва бошқа кредит муассасалари. Кредитлар]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
«АГРОБАНК» АКЦИЯДОРЛИК ТИЖОРАТ БАНКИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Агробанк» акциядорлик тижорат банкини ташкил этиш тўғрисида» 2009 йил 30 мартдаги ПҚ-1084-сон қарорини бажариш юзасидан ва унинг самарали фаолияти ташкил этилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 апрелдаги 217-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2020 й., 09/20/217/0426-сон)
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 апрелдаги 217-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2020 й., 09/20/217/0426-сон)
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.19.00.00 Банк тизими / 07.19.02.00 Тижорат банклари. Хусусий банклар. Хорижий банклар]
3. «Агробанк» акциядорлик тижорат банкига марказий аппарати таркибида кредитларнинг қайтарилувчанлиги мониторингини олиб бориш ва улардан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш бўйича махсус гуруҳ ташкил этиш тавсия қилинсин, қуйидагилар махсус гуруҳнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.01.00 Умумий масалалар]
кредит маблағларидан фойдаланиш самарадорлигини тизимли равишда чуқур таҳлил қилиш;
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.09.00 Ваколатхоналар ва филиаллар. Шўъба корхоналар;
2.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.13.00 Кредит (шунингдек, 07.22.00.00, 07.23.00.00 ларга қаранг)]
банк филиалларида молиялаштириш ишларини мувофиқлаштириш, кредит портфели ҳолатини, шунингдек кредитларнинг таъминланганлиги ва улардан мақсадли фойдаланилиши ҳолатини мониторинг қилиш ва холисона баҳолаш;
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.13.00 Кредит (шунингдек, 07.22.00.00, 07.23.00.00 ларга қаранг)]
кредитларнинг қайтарилувчанлиги даражасини ошириш бўйича зарур чора-тадбирлар кўриш.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.19.00.00 Банк тизими / 07.19.02.00 Тижорат банклари. Хусусий банклар. Хорижий банклар;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.24.00.00 Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / 07.24.01.00 Қимматли қоғозлар турлари / 07.24.01.02 Акциялар ва облигациялар]
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази «Пахта-банк» акциядорлик тижорат банки чиқарган акцияларни «Агробанк» акциядорлик тижорат банкига қайта рўйхатдан ўтказишни ва янгидан чиқарилаётган акцияларни рўйхатдан ўтказишни йиғимлар ундирмасдан амалга оширсин.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 апрелдаги 217-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2020 й., 09/20/217/0426-сон)
6. «Агробанк» акциядорлик тижорат банки Кенгаши ва бошқаруви:
бир ой муддатда банк уставини ишлаб чиқсин ва акциядорларнинг умумий йиғилишида тасдиқласин, шунингдек банкни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказиш учун ҳужжатларнинг зарур пакетини тайёрласин ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига тақдим этсин;
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.09.00 Ваколатхоналар ва филиаллар. Шўъба корхоналар]
банкка юкланган вазифаларнинг самарали бажарилиши зарурлигидан келиб чиққан ҳолда банк ҳамда унинг филиаллари тузилмасини ва штатлар жадвалини ўн кун муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.09.00 Ваколатхоналар ва филиаллар. Шўъба корхоналар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.06.00 Фермер хўжаликлари. Кластер ва иссиқхона хўжаликлари]
банкнинг марказий аппарати ва унинг филиалларини банкларнинг бўлинмаларида ва фермер хўжаликларига, пахта тозалаш ва донни қайта ишлаш саноатининг пахта ва дон маҳсулотларини қайта ишлаш, сақлаш, ташиш ва сотишга ихтисослашган корхоналарига кредит бериш соҳасида иш тажрибасига эга бўлган юқори малакали мутахассислар билан таъминласин.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.09.00 Пахта тозалаш саноати;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.06.00 Фермер хўжаликлари. Кластер ва иссиқхона хўжаликлари]
7. Ўзбекистон банклар уюшмаси ва Банк-молия академияси 2009 йил мобайнида «Агробанк» акциядорлик тижорат банки мутахассислари учун, ўқитиш ҳақини ундирмаган ҳолда, фермер хўжаликларига, пахта тозалаш ва донни қайта ишлаш саноатининг пахта ва дон маҳсулотларини қайта ишлаш, сақлаш, ташиш ва сотишга ихтисослашган корхоналарига кредит бериш бўйича махсус курслар ташкил этилишини таъминласинлар.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.19.00.00 Банк тизими / 07.19.02.00 Тижорат банклари. Хусусий банклар. Хорижий банклар;
2.13.00.00.00 Таълим. Фан. Маданият / 13.03.00.00 Маданият / 13.03.19.00 Оммавий ахборот воситалари (радио, телевидение ва бошқалар) (шунингдек, 12.03.09.00.га қаранг)]
8. «Агробанк» акциядорлик тижорат банкига Миллий телерадиокомпания, Матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва Ўзбекистон банклар уюшмаси билан биргаликда бир ой муддатда 2009-2010 йилларда оммавий ахборот воситаларида банк фаолиятини ҳамда унинг томонидан кўрсатилаётган хизматларни кенг ёритиш бўйича комплекс тадбирларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш тавсия этилсин.
9. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Адлия вазирлиги ҳамда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С.Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси Ф.М.Муллажонов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 апрелдаги 217-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.04.2020 й., 09/20/217/0426-сон)