1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.19.00.00 Банк тизими / 07.19.02.00 Тижорат банклари. Хусусий банклар. Хорижий банклар]
[ТСЗ:
1.Молия / Банклар ва бошқа кредит муассасалари. Кредитлар]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
«АГРОБАНК» АКЦИЯДОРЛИК ТИЖОРАТ БАНКИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Иқтисодиётнинг аграр секторини янада барқарор ривожлантириш, қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни изчиллик билан чуқурлаштириб бориш, фермерлик ҳаракатини қўллаб-қувватлаш, унинг моддий ва молиявий базасини мустаҳкамлаш, қишлоқ хўжалик ишлаб чиқарувчиларига қишлоқ хўжалик маҳсулотларини чуқур қайта ишловчи замонавий корхоналарни жадал барпо этиш, юқори сифатли, рақобатбардош маҳсулотларни ишлаб чиқариш бўйича замонавий технологиялар ва ускуналарни татбиқ қилиш ҳамда ички бозорни маҳаллий озиқ-овқат товарлари билан тўлдиришга йўналтирилган кенг турдаги банк хизматларини кўрсатиш мақсадида:
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.20.00.00 Банклар ва кредит ташкилотларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш. Банк ва кредит фаолиятини лицензиялаш. Рухсат бериш тартиб-таомиллари]
1. «Пахтабанк» акциядорлик тижорат банки акциядорларининг уни «Агробанк» акциядорлик тижорат банки этиб қайта ташкил қилиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Белгилансинки, «Агробанк» АТБ очиқ турдаги акциядорлик жамияти шаклида ташкил қилинади ҳамда мулкий, молиявий ва бошқа мажбуриятлар бўйича, шунингдек юридик ва жисмоний шахсларнинг пул маблағлари сақланиши ва ўз вақтида қайтарилишини кафолатловчи талаблар бўйича «Пахтабанк» АТБнинг ҳуқуқий вориси ҳисобланади.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.21.00.00 Банк фаолияти / 07.21.18.00 Банк томонидан тартибга солиш ва назорат;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.21.00.00 Банк фаолияти / 07.21.21.00 Банк фаолиятининг бошқа масалалари;
3.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.06.00 Кредитлашнинг алоҳида турлари / 07.22.06.01 Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларини кредитлаш (шунингдек, 09.14.17.05 га қаранг)]
2. Қуйидагилар «Агробанк» АТБнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи фермер хўжаликларига кредит бериш ва комплекс тарздаги банк хизматлари кўрсатиш;
қишлоқ хўжалик ишлаб чиқарувчилари, барча мулкчилик шаклидаги корхоналар, шу жумладан пахта ва ғалла маҳсулотларини қайта ишлаш, сақлаш, ташиш ва сотишга ихтисослашган пахта тозалаш ва донни қайта ишлаш саноати корхоналарига кредит бериш ва молиялаштириш механизмларини изчил такомиллаштириб бориш;
ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилашга, агросаноат комплекси тармоқларида ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик янгилашга, замонавий чет эл технологиялари ва ускуналарини жалб этишга йўналтирилган фаол инвестиция сиёсатини амалга ошириш;
(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 16 августдаги ПФ-111-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.08.2024 й., 06/24/111/0623-сон)
банкнинг шахсий ресурсларини сафарбар қилиш, омонатлар ва депозитларнинг янги жозибадор турларини таклиф этиш йўли билан аҳоли ва корхоналарнинг маблағларини жалб қилиш, улардан самарали, шу жумладан инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда самарали фойдаланиш, қўйилган маблағлар ўз вақтида ва тўлиқ қайтарилишини таъминлаш;
халқаро молия институтлари ва етакчи хорижий банкларнинг имтиёзли кредитлари, инвестициялари ва грантларини жалб этиб, кейинчалик қишлоқ хўжалик ишлаб чиқарувчилари ва республика иқтисодиёти агросаноат сектори корхоналарини ана шу маблағлар ҳисобига қайта молиялаштириш.
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.04.00 Чет эл инвестициялари (шунингдек қаралсин 10.01.05.00);
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.05.00 Хориждан маблағ жалб қилиш]
3. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси Молия вазирлиги ва Марказий банк билан биргаликда «Агробанк» акциядорлик тижорат банкига банкнинг ресурс базасини мустаҳкамлаш учун халқаро молия институтлари ва хорижий молия-кредит тузилмаларининг имтиёзли кредитлари, инвестиция ва грантларини жалб этишда ёрдам кўрсатсин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 августдаги ПФ-5158-сонли Фармони таҳририда)
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси икки ҳафта муддатда «Агробанк» АТБ Кенгашининг таркибини тасдиқласин.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.11.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 02.01.00.00га қаранг);
2.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.14.00.00 Давлат органларининг ҳуқуқ ижодкорлиги фаолияти / 01.14.01.00 Умумий қоидалар;
3.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.19.00.00 Банк тизими / 07.19.01.00 Марказий банк, унинг таркибий бўлинмалари ва муассасалари]
5. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Адлия вазирлиги ҳамда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
6. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси Ф.М. Муллажонов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2009 йил 30 март,
1084-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 14-сон, 155-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.08.2024 й., 06/24/111/0623-сон)