1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.17.00 Қишлоқ хўжалигидаги шартномалар / 09.14.17.05 Агросаноат ишлаб чиқариш соҳасидаги кредитлаш, ҳисоб-китоб, суғурта (шунингдек, 07.22.06.01 га қаранг)]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Қишлоқ хўжалиги]
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ
Қарори
ДАВЛАТ ЭҲТИЁЖЛАРИ УЧУН ХАРИД ҚИЛИНАДИГАН ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИК МАҲСУЛОТЛАРИНИНГ ҲИСОБ-КИТОБ ЖАМҒАРМАСИ ТОМОНИДАН АЖРАТИЛГАН МАБЛАҒЛАРНИ ҚАЙТАРИШ УЧУН ҒАЛЛА ВА УН СОТИШДАН ТУШАЁТГАН МАБЛАҒЛАРНИ АККУМУЛЯЦИЯ ҚИЛИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2006 йил 5 октябрда 1627-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 6 майдаги 11-мҳ-сонли «Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3298, 06.05.2021 й.) асосан 2021 йил 10 августдан давлат реестридан чиқарилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 15 июндаги 02-8-142-сонли Баёнининг 8-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банк Бошқаруви қарор қиладилар:
1. Илова* қилинаётган Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг ҳисоб-китоб Жамғармаси томонидан ажратилган маблағларни қайтариш учун ғалла ва ун сотишдан тушаётган маблағларни аккумуляция қилиш тартиби тўғрисидаги низом (янги таҳрирда) тасдиқлансин.
2. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банки томонидан 1999 йил 8 февралда тасдиқланган 10-01 ва 111-В-сонли «Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг ҳисоб-китоб Жамғармаси томонидан ажратилган маблағларни қайтариш учун ғалла ва ун сотишдан тушаётган маблағларни аккумуляция қилиш Тартиби» (1999 йил 27 февраль, рўйхат рақами 653);
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банки томонидан 1999 йил 28 сентябрда тасдиқланган 10-05 ва 111-В-1-сонли Адлия вазирлигида 1999 йил 27 февралда 653-сон билан рўйхатга олинган «Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг ҳисоб-китоб Жамғармаси томонидан ажратилган маблағларни қайтариш учун ғалла, ун ва шоли сотишдан тушаётган маблағларни аккумуляция қилиш Тартиби»га 1-сонли қўшимча ва ўзгартиришлар (1999 йил 30 сентябрь, рўйхат рақами 653-1);
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банки томонидан 2000 йил 24 августда тасдиқланган 95 ва 111-В-2-сонли Адлия вазирлигида 1999 йил 27 февралда 653-сон билан рўйхатга олинган «Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг ҳисоб-китоб Жамғармаси томонидан ажратилган маблағларни қайтариш учун ғалла, ун ва шоли сотишдан тушаётган маблағларни аккумуляция қилиш Тартиби»га 2-сонли ўзгартириш (2000 йил 5 сентябрь, рўйхат рақами 653-2);
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банки Бошқарувининг «Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг ҳисоб-китоб Жамғармаси томонидан ажратилган маблағларни қайтариш учун ғалла, ун ва шоли сотишдан тушаётган маблағларни аккумуляция қилиш Тартибига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги 2004 йил 28 апрелдаги 56 ва 111-В-3-сонли қарори (2004 йил 4 июнь, рўйхат рақами 653-3 — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 22-23-сон, 268-модда);
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банки Бошқарувининг «Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг ҳисоб-китоб Жамғармаси томонидан ажратилган маблағларни қайтариш учун ғалла, ун ва шоли сотишдан тушаётган маблағларни аккумуляция қилиш Тартибига ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги 2004 йил 15 октябрдаги 113 ва 111-В-4-сонли қарори (2004 йил 1 ноябрь, рўйхат рақами 653-4 — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 44-сон, 465-модда);
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банки Бошқарувининг «Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг ҳисоб-китоб Жамғармаси томонидан ажратилган маблағларни қайтариш учун ғалла, ун ва шоли сотишдан тушаётган маблағларни аккумуляция қилиш Тартибига ўзгартириш киритиш ҳақида»ги 2004 йил 11 ноябрдаги 121 ва 111-В-5-сонли қарори (2004 йил 18 ноябрь, рўйхат рақами 653-5 — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 45-46-сон, 482-модда);
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банки Бошқарувининг «Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг ҳисоб-китоб Жамғармаси томонидан ажратилган маблағларни қайтариш учун ғалла, ун ва шоли сотишдан тушаётган маблағларни аккумуляция қилиш Тартибига ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги 2005 йил 15 августдаги 73 ва 111-В-6-сонли қарори (2005 йил 8 сентябрь, рўйхат рақами 653-6 — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 йил, 34-36-сон, 270-модда);
3. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтган кундан бошлаб ўн кундан сўнг кучга киради.