Indexation by Ceneral legal classifier of legislation branches
Indexation by thematic directory of legislation
Sources of changes
Sources of publication
15.07.2026
25.02.2026
24.12.2025
22.10.2025
12.09.2025
29.07.2025
31.03.2025
03.03.2025
15.02.2025
13.01.2025
11.01.2025
06.08.2024
23.05.2024
27.04.2024
07.03.2024
04.08.2023
31.07.2023
31.05.2023
13.04.2023
03.04.2023
10.09.2022
08.07.2022
06.05.2022
24.11.2021
View
Рус
Ўзб
O’zb
Ўзб|Рус
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.08.00 Қишлоқ хўжалигида ижара;
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.07.00 Ерларнинг айрим тоифалари ва турларининг ҳуқуқий режими / 11.03.07.01 Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар;
3.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.08.00 Ерга нисбатан мулк ва бошқа ҳуқуқлар / 11.03.08.06 Ер участкаларининг ижара ҳуқуқи]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Қишлоқ хўжалиги]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага бериш тартибига доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.01.00.00 Суверенитет. Конституция / 01.01.02.00 Ўзбекистон Республикаси Конституцияси]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 24 ва 242-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 8 июндаги ПФ-6243-сон Фармонининг 14-банди, «Мева-сабзавотчилик ва узумчиликда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида деҳқон хўжаликларининг улушини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 23 ноябрдаги ПҚ-20-сон қарорининг 4-банди ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 19 апрелдаги 223-сонли қарорига асосан 2024 йил 23 майдан чиқарилади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.04.2024 й., 09/24/223/0292-сон)
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 19 апрелдаги 223-сонли қарорига асосан 2024 йил 23 майдан чиқарилади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.04.2024 й., 09/24/223/0292-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини иккиламчи ижарага бериш тартиби, иккиламчи ижарага берганлик учун тўловларни амалга ошириш, иккиламчи ижарага бериш шартномасига ўзгартириш киритиш ва уни бекор қилиш тартибини назарда тутувчи Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини иккиламчи ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
туман (шаҳар) ҳокимликлари манфаатдор давлат ташкилотлари билан биргаликда ҳар йили ноябрь ойига қадар (заруратга кўра, йилнинг бошқа даврларида) қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонларидан самарали фойдаланиш, ҳудудларни ихтисослаштириш, бўш турган, захирадаги ва келгусида захирага олинадиган ер майдонларини қишлоқ хўжалиги корхонаси ёки деҳқон хўжалиги ташкил этиш учун электрон онлайн-аукцион савдога чиқариш бўйича лойиҳаларни тайёрлайди;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 10 январдаги 4-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.01.2025 й., 09/25/4/0021-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
туман (шаҳар) ҳокимлиги қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонларини электрон онлайн-аукцион савдога қўйиш чораларини кўради;
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 10 январдаги 4-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.01.2025 й., 09/25/4/0021-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳудудларни ихтисослаштириш йўналишлари йил давомида захирадаги қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар бўйича лойиҳа тайёрлаш учун асос бўлиб хизмат қилади.
(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 10 январдаги 4-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.01.2025 й., 09/25/4/0021-сон)
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 19 апрелдаги 223-сонли қарорига асосан 2024 йил 23 майдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.04.2024 й., 09/24/223/0292-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқ хўжалиги ер майдонларини ижарага олиш ҳуқуқини қўлга киритиш учун ернинг норматив қийматидан келиб чиқиб ер участкасининг ижара муддатига ҳисобланадиган қўшимча тўловлар тегишли туман (шаҳар) маҳаллий бюджетига йўналтирилади ҳамда уларнинг алоҳида ҳисоби юритилади;
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 6 майдаги 237-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.05.2022 й., 09/22/237/0390-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мазкур банднинг иккинчи хатбошисида назарда тутилган маблағлар қатъий равишда инвестиция ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш дастурларига мувофиқ тегишли ҳудудда қишлоқ ва сув хўжалиги инфратузилмасини ривожлантириш, шу жумладан суғориш тизимларини яхшилаш, замонавий суғориш ва сув тежовчи технологияларни жорий этиш учун зарур инфратузилмани яратиш, ер тузиш ишларини институционал ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги соҳасидаги сўнги илмий янгилик ва инновацион ёндашувларни жорий этиш, кадрлар малакасини ошириш ҳамда ер ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш тадбирларини молиялаштириш учун йўналтирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага олиш ҳуқуқига эга бўлиш учун тўланадиган қўшимча тўловларнинг ҳисобини юритиш, уларни ундириш муддатларини белгилаш ва сарфлаш тартиби тўғрисидаги низом 31-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(3-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 3 апрелдаги 137-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.04.2023 й., 09/23/137/0186-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини электрон онлайн-аукцион савдога чиқариш материалларини тайёрлаш, ташкил этиш, унда иштирок этиш, электрон онлайн-аукцион савдо ғолибини аниқлаш ва натижалари тўғрисидаги баённомани расмийлаштириш ҳамда ғолибнинг ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини назарда тутувчи Бўш турган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун электрон онлайн-аукцион савдо орқали ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низом 32-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(32-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 19 апрелдаги 223-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.04.2024 й., 09/24/223/0292-сон — 2024 йил 23 майдан кучга киради)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33. Белгилансинки, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасини қайта ижарага бериш (бошқа шахсга ўтказиш) кўчмас мулкка оид битимларни расмийлаштириш тартибида амалга оширилади ва нотариал тартибда тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Адлия вазирлиги қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни қайта ижарага бериш (ижара ҳуқуқини бошқа шахсга ўтказиш) юзасидан нотариал ҳаракатларни амалга оширишда нотариуслар томонидан қуйидагилар инобатга олинишини катъий таъминласин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер участкасидан фойдаланиш мақсадини ўзгартирмаган ҳолда бошқа шахсга ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижара ҳуқуқини бошқа шахсга ўтказувчи ер участкасидан камида уч йил давомида, бунда юридик шахсларга электрон онлайн-аукцион савдолари, очиқ электрон танлов ёки танлов ўтказмасдан давлат органларининг қарорлари билан тўғридан-тўғри ижарага берилган бўлса, беш йил давомида фойдаланган бўлиши шартлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
очиқ электрон танлов натижасига кўра ижара муддатига тенг тақсимланадиган қўшимча тўловларни ёки электрон онлайн-аукцион савдолари натижаларига кўра бўлиб-бўлиб тўлаш назарда тутилган тўловларни бир йўла тўлаган бўлиши.
(33-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 26 апрелдаги 237-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.04.2024 й., 09/24/237/0303-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасини ер участкасидан асосий фойдаланиш мақсадини ўзгартирмаган ҳолда бошқа шахсга ўтказиш бўйича нотариал идорага мурожаат қилиш, битимни расмийлаштириш, ер участкасини бошқа шахсга қайта ижарага бериш ҳамда ерни ижарага олиш шартномаси бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятларни ижара муддатининг қолган даврига расмийлаштириш тартибини назарда тутувчи Ер участкасига бўлган ҳуқуқ ва мажбуриятларни бошқа шахсга ўтказиш (қайта ижарага бериш) тартиби тўғрисидаги низом 33-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(34-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 23 декабрдаги 815-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.12.2025 й., 09/25/815/1202-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
35. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасини ер участкасидан асосий фойдаланиш мақсадини ўзгартирмаган ҳолда бошқа шахсга ўтказилаётган ер участкасини бўлиш ва унинг янги чегараларини белгилаш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш юзасидан мурожаат қилиш, ер участкасини бўлиш ва унинг янги чегараларини белгилаш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш тартибини назарда тутувчи Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасини бўлиш ва унинг янги чегараларини белгилаш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти 34-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(35-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 октябрдаги 662-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.10.2025 й., 09/25/662/0964-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Вазирлар Маҳкамасининг «2004 — 2006 йилларда фермер хўжаликларини ривожлантириш концепциясини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2003 йил 30 октябрдаги 476-сон қарорига4-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ш.М. Ғаниев зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2021 йил 24 ноябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 19 апрелдаги 223-сонли қарорига асосан 2024 йил 23 майдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.04.2024 й., 09/24/223/0292-сон)
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 19 апрелдаги 223-сонли қарорига асосан 2024 йил 23 майдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.04.2024 й., 09/24/223/0292-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 24 ноябрдаги 709-сон қарорига 3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини иккиламчи ижарага бериш тартиби тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Ер кодексига мувофиқ қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш мақсадида юридик ва жисмоний шахсларга иккиламчи ижарага бериш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юридик ва жисмоний шахслар, шу жумладан агросаноат кластерлари, чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар, чет эл жисмоний ва юридик шахсларига ижарага берилган ер участкаларига ҳамда ер участкасининг дала четлари, шу жумладан, ички коллектор, рошлар, ариқ бўйларидаги ерларга;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 апрелдаги ПҚ-121-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.04.2023 й., 07/23/121/0209-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат органлари ва ташкилотларига, шу жумладан Қуролли Кучлар, чегара, ички ишлар ва темир йўл қўшинларининг ҳарбий қисмлари, ҳарбий таълим муассасалари, ташкилотларига берилган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларига (ўрмон фонди ерлари бундан мустасно);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат органлари ва ташкилотлари томонидан юридик ва жисмоний шахсларга инвестиция шартномаси ёки давлат-хусусий шериклик асосида ижарага берилган ва улар томонидан фойдаланишга киритилган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларига татбиқ этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Қуйидаги ер участкалари иккиламчи ижарага берилмайди:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
деҳқон ва томорқа хўжаликлари берилган ер участкалари (Ер кодекснинг 243-моддасига мувофиқ вақтинча фойдаланишга берилиши мумкин);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жамоа боғдорчилиги, полизчилиги ва узумчилиги учун берилган ер участкалари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
инвестиция шартномаси ёки давлат-хусусий шериклик шартлари асосида ижарага берилиб, фойдаланишга киритилмаган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини иккиламчи ижарага бериш — қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини, ер участкасининг дала четлари, шу жумладан, ички коллектор, рошлар, ариқ бўйларидаги ерларни қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва (ёки) чорвачилик, паррандачилик ва асаларичилик фаолиятини юритиш мақсадларида ижара ҳақи эвазига иккиламчи ижарага олувчига белгиланган муддатга фойдаланиш учун бериш;
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 апрелдаги ПҚ-121-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.04.2023 й., 07/23/121/0209-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккиламчи ижарага берувчи — ушбу Низомнинг 2-бандида кўрсатиб ўтилган субъектлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккиламчи ижарага олувчи — қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини иккиламчи ижарага бериш шартномасига мувофиқ қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини белгиланган тартибда иккиламчи ижарага берувчидан оладиган юридик ва жисмоний шахслар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари — қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш учун фойдаланиладиган ер участкалари (суғориладиган ва лалми ҳайдалма ерлар, бўз ерлар, кўп йиллик мевали-резавор дов-дарахтлар, токзорлар ва бошқа дарахтлар банд бўлган ерлар, яйлов ва пичанзорлар);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
оралиқ экиш — экин майдонларини асосий экинлардан бўшагандан кейин ҳамда боғ-ток қатор ораларига экин экиб вақтинча фойдаланиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фойдаланишга киритилган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари — инвестиция шартномаси ёки давлат-хусусий шериклик битимида назарда тутилган талаблар асосида фойдаланишга (ирригация ва мелиорация тизимларини таъмирлаш, реконструкция қилиш, қайта тиклаш, янгидан барпо этиш, мевали кўчатлар экиш, томчилатиб суғориш тизимини жорий этиш ва бошқалар) киритилган ер участкалари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ваколатли орган — Ўзбекистон Республикаси Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси;
(4-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 февралдаги 77-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.02.2026 й., 09/26/77/0173-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккиламчи ижара шартномалари реестри — қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш мақсадида ижара ҳақи эвазига иккиламчи ижарага олувчига белгиланган муддатга фойдаланишга бериш тўғрисида ижарага берувчи ва ижарага олувчи ўртасида тузилган шартномаларни ҳисобга олиш реестри;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Рақамли қишлоқ хўжалиги» ягона интеграциялашув платформаси (кейинги ўринларда — Агропортал) — қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчи, ишлаб чиқарувчи ва хизмат кўрсатувчи ташкилотлар учун соҳада хизмат кўрсатишнинг ягона нуқтаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 февралдаги 77-сонли қарорига асосан ўнинчи ва ўн биринчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.02.2026 й., 09/26/77/0173-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш мақсадида юридик ва жисмоний шахсларга иккиламчи ижарага (учинчи шахсларга бериш ҳуқуқисиз) берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар қонунчиликда бошқа қоида назарда тутилмаган бўлса, ер участкасини иккиламчи ижарага бериш иккиламчи ижарага берувчининг ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномасида белгиланган мажбуриятларини бажаришдан озод қилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларининг дала четлари, шу жумладан, ички коллектор, рошлар, ариқ бўйларидаги ерлар қишлоқ хўжалиги экинларини экиш ва (ёки) чорвачилик, паррандачилик ва асаларичилик фаолиятини юритиш учун юридик ва жисмоний шахсларга ўн йилгача бўлган муддатга иккиламчи ижарага берилиши мумкин.
(6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 апрелдаги ПҚ-121-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.04.2023 й., 07/23/121/0209-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Инвестиция шартномаси ёки давлат-хусусий шериклик асосида фойдаланишга киритилган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини иккиламчи ижарага бериш шартномасининг (кейинги ўринларда — шартнома) муддати иккиламчи ижарага берувчи ва иккиламчи ижарага олувчининг (кейинги ўринларда — тарафлар) келишувига кўра белгиланади. Мазкур муддат қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасини ижарага бериш шартномаси муддатидан ортиқ бўлиши мумкин эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Иккиламчи ижарага бериш шартномалари ваколатли орган томонидан электрон ахборот тизими орқали иккиламчи ижара шартномалари реестрида давлат рўйхатидан ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иккиламчи ижара шартномаларини тузиш ва уни иккиламчи ижара шартномалари реестрида давлат рўйхатидан ўтказиш қуйидаги йўналишлар орқали амалга оширилади:
(7-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 февралдаги 77-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.02.2026 й., 09/26/77/0173-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали иккиламчи ижарага берувчи ва иккиламчи ижарага олувчи ўртасида ёзма қоғоз ҳужжат шаклида тузилган иккиламчи ижара шартномасини иккиламчи ижара шартномалари реестрида давлат рўйхатидан ўтказиш учун ваколатли органга мурожаат қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) Агропорталда тегишли маълумотлар базасини яратиш, фойдаланувчиларга ижарага олинадиган ер участкаларини танлаш ва электрон шартномаларни расмийлаштириш, иккиламчи ижара шартномалари реестрида давлат рўйхатидан ўтказиш учун Агропортал орқали мурожаат қилиш.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 февралдаги 77-сонли қарорига асосан учинчи ва тўртинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.02.2026 й., 09/26/77/0173-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иккиламчи ижарага олувчи «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»га киритилган бўлса, тўлов ундирилмайди.
(7-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 февралдаги 77-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.02.2026 й., 09/26/77/0173-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
71. Иккиламчи ижарага бериш учун иккиламчи ижарага берувчи ва иккиламчи ижарага олувчи ўртасида ёзма қоғоз ҳужжат шаклида тузилган иккиламчи ижара шартномасини иккиламчи ижара шартномалари реестрида давлат рўйхатидан ўтказиш учун давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали ваколатли органга иккиламчи ижарага олувчи томонидан мурожаат қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда давлат хизматлари кўрсатилгани учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 7 фоизи миқдорида йиғим ундирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат хизматлари кўрсатилиши учун ЯИДХП орқали мурожаат этилганда, белгиланган йиғим суммасининг 90 фоизи ундирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Йиғим суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) давлат хизматлари марказлари орқали мурожаат этилганда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18 фоизи — Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармаси шахсий ҳисобварағига;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
0,5 фоизи (ягона биллинг тизими орқали давлат хизматлари кўрсатилганда) — Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қолган маблағлар — иккиламчи ижара шартномасининг иккиламчи ижара шартномалари реестрида давлат рўйхатидан ўтказилгани учун ваколатли органнинг шахсий ҳисобварағига ўтказилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10 фоизи — Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармаси шахсий ҳисобварағига;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11,75 фоизи (шундан 0,5 фоизи — давлат хизматлари ягона биллинг тизими орқали кўрсатилганда) — Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қолган маблағлар — иккиламчи ижара шартномасининг иккиламчи ижара шартномалари реестрида давлат рўйхатидан ўтказилгани учун ваколатли органнинг шахсий ҳисобварағига ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
72. Иккиламчи ижарага бериш учун Агропорталда тегишли маълумотлар базасини яратиш, фойдаланувчиларга ижарага олинадиган ер участкаларини танлаш ва электрон шартномаларни расмийлаштириш, иккиламчи ижара шартномалари реестрида давлат рўйхатидан ўтказиш жараёнларини амалга ошириш учун ер участкасининг ўлчамидан қатъи назар, базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизи миқдорида иккиламчи ижарага олувчи томонидан тўлов амалга оширилади. Бунда ундирилган тўловлар қуйидагича тақсимланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10 фоизи — иккиламчи ижара шартномасининг иккиламчи ижара шартномалари реестрида давлат рўйхатидан ўтказилгани учун ваколатли органнинг шахсий ҳисобварағига;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қолган маблағлар — Агропорталда кўрсатилган хизматлар учун операторнинг шахсий ҳисобварағига.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
73. Иккиламчи ижара шартномалари реестри Ер кадастрига доир ахборот ҳисобланади.
(71 — 73-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 февралдаги 77-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.02.2026 й., 09/26/77/0173-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Иккиламчи ижарага бериш бўйича ерларни белгилаш, шартнома тузиш ва уни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби
(2-бобнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 февралдаги 77-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.02.2026 й., 09/26/77/0173-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари, ер участкасининг дала четлари, шу жумладан, ички коллектор, рошлар, ариқ бўйларидаги ерлар иккиламчи ижарага ихтиёрийлик асосида иккиламчи ижарага берувчининг ташаббуси билан иккиламчи ижарага олувчининг розилигига кўра фақат қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш мақсадида берилади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 апрелдаги ПҚ-121-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.04.2023 й., 07/23/121/0209-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
81. Иккиламчи ижарага берувчи:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзига тегишли ер участкасини тўлиқ ёки бир қисмини иккиламчи ижарага бериш тўғрисидаги маълумотларни Агропорталга жойлаштиради, бунда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер участкаси учун ижара ҳақи миқдорини (сўмда) белгилайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
автоматик тарзда шакллантириладиган иккиламчи ижара шартномасини бир томонлама электрон рақамли имзо билан имзолайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
82. Иккиламчи ижарага олувчи:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккиламчи ижарага бериладиган ва Агропорталда жойлаштирилган ер участкаси тўғрисидаги маълумотларни ҳамда бир томонлама имзоланган иккиламчи ижара шартномасини кўриб чиқади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер участкасининг иккиламчи ижара шартномаси шартларига рози бўлган тақдирда, ўзининг шахсий кабинети орқали шахсий ҳисобварағини тегишли маблағ билан (сўмда) тўлдиради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккиламчи ижара шартномасини электрон рақамли имзо билан имзолайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
83. Ер участкасини иккиламчи ижарага берувчи ва уни иккиламчи ижарага олувчи томонидан имзоланган иккиламчи ижара шартномаси давлат рўйхатидан ўтказиш ва иккиламчи ижара шартномалари реестрига киритиш учун ўзаро ҳамкорлик орқали ижарага олувчи томонидан ваколатли органга юборилади.
(81 — 83-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 февралдаги 77-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.02.2026 й., 09/26/77/0173-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари, ер участкасининг дала четлари, шу жумладан, ички коллектор, рошлар, ариқ бўйларидаги ерлар иккиламчи ижарага ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема бўйича берилади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 февралдаги 77-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.02.2026 й., 09/26/77/0173-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Шартнома иккиламчи ижарага берувчи ва иккиламчи ижарага олувчи ўртасида ёзма шаклда, қоғоз ёки электрон ҳужжат шаклида тузилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Иккиламчи ижарага бериладиган ер участкасининг ўлчами, контур рақами ва ер тури, жойлашган жойи (географик координаталари), манзили, тупроқнинг балл бонитети, сув билан таъминланганлик даражаси, йиллик ижара нархи, иккиламчи ижара муддати тарафларнинг келишувига асосан Агропорталнинг «Иккиламчи ижара» бўлимидаги намунавий шартномада акс эттирилади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 февралдаги 77-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.02.2026 й., 09/26/77/0173-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Иккиламчи ижара шартномаси иккиламчи ижарага олувчининг давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП ёхуд Агропортал орқали уч иш куни ичида юборган ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ электрон шаклдаги мурожаатига асосан ваколатли орган томонидан давлат рўйхатидан ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ваколатли орган мурожаатни кўриб чиқишда қўшимча зарур маълумотларни идоралараро ахборот тизимлари орқали ўзаро ҳамкорлик қилиш асосида олади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 февралдаги 77-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.02.2026 й., 09/26/77/0173-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Тақдим этилган мурожаат ва шартнома ваколатли орган томонидан уч иш куни ичида кўриб чиқилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳужжатлар ваколатли органга келиб тушган сана мурожаат қабул қилинган сана ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ваколатли орган шартномани кўриб чиқиш натижаларига кўра, уни иккиламчи ижара шартномалари реестрида давлат рўйхатидан ўтказиб, реестрдан кўчирма тақдим этади ёки асослантирилган хулоса билан давлат рўйхатидан ўтказишни рад этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ваколатли орган иккиламчи ижара шартномалари реестрида давлат рўйхатидан ўтказилган шартномани Агропорталнинг «Иккиламчи ижара» бўлимида акс эттиради.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 февралдаги 77-сонли қарорига асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.02.2026 й., 09/26/77/0173-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Қуйидаги ҳолларда шартномани давлат рўйхатидан ўтказиш рад этилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мурожаат ваколатсиз шахс томонидан имзоланган ёки умуман имзоланмаган тақдирда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккиламчи ижарага берилаётган ер участкаларига бўлган ижара ҳуқуқи ижарага берувчига тегишли бўлмаганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккиламчи ижарага берилаётган ер участкаларига бўлган тегишли ҳуқуқ белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтмаганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккиламчи ижарага бериш шартномаларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун тўлов амалга оширилмаганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонунчиликка мувофиқ кўрсатилган ер участкасини иккиламчи ижарага бериш мумкин бўлмаганда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хулосада рад этиш асослари аниқ кўрсатилиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур бандда кўрсатилмаган бошқа ҳолатлар асосида шартномани давлат рўйхатидан ўтказиш рад этилишига йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ваколатли орган қароридан норози бўлган шахслар белгиланган тартибда юқори турувчи органга ёки судга шикоят қилишлари мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Ваколатли орган ер участкаларини иккиламчи ижарага беришга оид ҳужжатларни кўриб чиқиш натижаси ҳақида тарафларни бир иш куни ичида ёзма ёки электрон шаклда хабардор қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Агар шартномада бошқа тартиб назарда тутилмаган бўлса, иккиламчи ижарага берувчи шартнома давлат рўйхатидан ўтказилгандан кейин икки иш куни ичида шартномада кўрсатилган ер участкасини иккиламчи ижарага олувчига фойдаланиш учун бериши, мазкур ҳолат тарафлар томонидан имзоланадиган далолатнома билан расмийлаштирилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тарафларнинг келишувига кўра, иккиламчи ижарага бериладиган ер участкасининг чегараларини жойида белгилаш ва уни ажратиб бериш учун геодезия фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлган ташкилотлар жалб қилиниши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Инвестиция шартномаси ёки давлат-хусусий шериклик асосида фойдаланишга киритилган ер участкаларини иккиламчи ижарага беришнинг алоҳида хусусиятлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Инвестиция шартномаси ёки давлат-хусусий шериклик асосида ижарага берилган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларининг фақат фойдаланишга киритилган қисми давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали ёхуд Агропортал орқали иккиламчи ижарага берилиши мумкин.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 февралдаги 77-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.02.2026 й., 09/26/77/0173-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Ер участкаларининг фойдаланишга киритилганлиги туман қишлоқ хўжалиги бўлимининг хулосаси асосида аниқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Туман қишлоқ хўжалиги бўлими қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларининг фойдаланишга киритилганлигини беш иш кунида жойига чиққан ҳолда мониторинг қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг фойдаланишга киритилганлиги қуйидаги мезонлар асосида баҳоланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат-хусусий шериклик битими юзасидан давлат шеригининг хусусий шерик томонидан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини фойдаланишга киритиш бўйича бажарилган мажбуриятларини тўлиқ қабул қилиб олганлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
инвестиция шартномасида қишлоқ хўжалиги ерларини фойдаланишга киритиш бўйича мажбуриятлар инвестор томонидан тўлиқ бажарилганлиги.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Туман қишлоқ хўжалиги бўлими инвестиция шартномаси ёки давлат-хусусий шериклик битимига мувофиқ фойдаланишга киритилган ер участкаларининг фойдаланишга киритилгунга қадар бўлган ҳолатларини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида таққослаш орқали таҳлил қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Мониторинг якуни бўйича тегишли хулоса тайёрланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хулосада қуйидагилар кўрсатилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
инвестиция шартномаси (ёки давлат-хусусий шериклик битим) тузилган сана ва рақам;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
инвестиция шартномаси ёки давлат-хусусий шериклик битимида фойдаланишдан чиққан ер участкаларини фойдаланишга киритиш билан боғлиқ тадбирлар, уларнинг бажарилганлик даражаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фойдаланишга киритилган ер участкасининг ҳуқуқий режими, жойлашган жойи (манзили), чегараси, контур рақами, майдони, ер тоифалари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
белгиланган ер участкаларининг инвестиция шартномаси ёки давлат-хусусий шериклик битимига мувофиқ фойдаланишга киритилганлиги ёки киритилмаганлиги.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мониторинг жараёни фото (видео) қайд этишнинг махсус автоматлаштирилган техник воситалари орқали қайд этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хулосага давлат шеригининг хусусий шерик томонидан бажарилган мажбуриятлар тўлиқ қабул қилиб олинганлиги ёки инвестор томонидан инвестиция мажбуриятлари бажарилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари ҳамда фото (видео) тасвирлар илова қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Мониторинг якуни бўйича ижобий хулоса қабул қилинганда ер участкасини иккиламчи ижарага бериш мазкур Низомнинг 2-бобида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини иккиламчи ижарага берганлик учун тўловлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Иккиламчи ижарага олувчи ер участкасининг иккиламчи ижара ҳақи учун тўловларни амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда, ер участкасининг дала четлари, шу жумладан, ички коллектор, рошлар, ариқ бўйларидаги ерларни иккиламчи ижарага берганлик учун ижара ҳақи 1 сўм миқдорида белгиланади.
(22-банд Ўзбекистон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 апрелдаги ПҚ-121-сон қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.04.2023 й., 07/23/121/0209-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Иккиламчи ижара ҳақи миқдори ерларнинг балл бонитети, қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ерлар учун солиқ ставкалари, ер участкасининг норматив қийматидан келиб чиққан ҳолда, тарафларнинг келишуви асосида эркин белгиланади.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 февралдаги 77-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.02.2026 й., 09/26/77/0173-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Иккиламчи ижара ҳақи ижарага олувчи томонидан ижарага берувчининг банкдаги ҳисобварағига нақд ёки нақд пулсиз шаклда, электрон тўлов воситаларидан фойдаланган ҳолда ёхуд тарафларнинг келишувига асосан қонунчиликда тақиқланмаган бошқа усулларда тўланиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-боб. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини иккиламчи ижарага бериш шартномасига ўзгартириш киритиш ва уни бекор қилиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Шартномага ўзгартириш ва қўшимчалар қонунчиликда белгиланган тартибда киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шартномага киритилган ўзгартиришлар ушбу Низомда белгиланган тартибда иккиламчи ижара шартномалари реестрида давлат рўйхатидан ўтказилиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Шартнома тарафларнинг ўзаро келишувига кўра ёки суд тартибида бекор қилиниши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар қонунчиликда ва шартномада бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, ер участкасини узоқ муддатли ижарага олиш шартномасининг муддатидан олдин бекор қилиш шартноманинг бекор қилинишига сабаб бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-боб. Якунловчи қоида

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини иккиламчи ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини иккиламчи ижарага бериш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
СХЕМАСИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Босқичлар
Субъектлар
Тадбирлар
Муддатлар
1-босқич
Ер участкасини иккиламчи ижарага берувчи юридик ёки жисмоний шахс
1. Ўз ташаббуси билан ихтиёрийлик асосида иккиламчи ижарага олувчининг розилиги билан ёзма қоғоз шаклида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасининг иккиламчи ижара шартномасини тузади.
2. Ўз ташаббуси билан ихтиёрийлик асосида:
ўзига тегишли ер участкасини иккиламчи ижарага бериш тўғрисидаги маълумотларни Агропорталга жойлаштиради;
ер участкаси учун ижара ҳақи миқдорини (сўмда) белгилайди;
иккиламчи ижара шартномасини бир томонлама электрон рақамли имзо билан имзолайди.
Заруратга кўра
2-босқич
Ер участкасини иккиламчи ижарага олувчи юридик ёки жисмоний шахс
1. Ер участкасининг иккиламчи ижара шартномасини давлат рўйхатидан ўтказиш учун давлат хизматлари марказига мурожаат қилади ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлар портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП)да рўйхатдан ўтади ҳамда тўловни амалга оширади.
2. Агропорталда жойлаштирилган ер участкаси ва иккиламчи ижара шартномасини кўриб чиқади;
шахсий ҳисобварағини маблағ билан (сўмда) тўлдиради;
иккиламчи ижара шартномасини электрон рақамли имзо билан имзолайди.
3. Иккиламчи ижара шартномасини давлат рўйхатидан ўтказиш ва иккиламчи ижара шартномалар реестрига киритиш учун Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатасига электрон шаклда мурожаат қилади.
Шартнома имзолангандан кейин 3 иш куни ичида
3-босқич
Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси
1. Ер участкасининг иккиламчи ижараси бўйича ҳужжатларни кўриб чиқади ва қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:
б) иккиламчи ижара шартномасини рўйхатдан ўтказишни рад этиш.
3 иш куни ичида
2. Ҳужжатларни кўриб чиқиш натижаси ҳақида давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП ёхуд Агропортал орқали хабардор қилади.
1 иш куни ичида
4-босқич
Ер участкасини иккиламчи ижарага берувчи ва ижарага олувчи юридик ёки жисмоний шахс
1. Ер участкасининг чегараларини жойида белгилайди ва уни ажратиб беради.
2. Ер участкасини ажратиш бўйича тегишли далолатномани расмийлаштиради.
Ўзаро келишув асосида 2 иш куни ичида ёки шартномада белгиланган муддатда
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 февралдаги 77-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.02.2026 й., 09/26/77/0173-сон)
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 февралдаги 77-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.02.2026 й., 09/26/77/0173-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 24 ноябрдаги 709-сон қарорига 31-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага олиш ҳуқуқига эга бўлиш учун тўланадиган қўшимча тўловларнинг ҳисобини юритиш, уларни ундириш муддатларини белгилаш ва сарфлаш тартиби тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ушбу Низом қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага олиш ҳуқуқига эга бўлиш учун ернинг норматив қийматидан келиб чиққан ҳолда тўланадиган қўшимча тўловлар (кейинги ўринларда — қўшимча тўловлар) ҳисобини юритиш, уларни ундириш муддатларини белгилаш ва сарфлаш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу Низомда қўшимча тўловларнинг ҳисобини юритиш ва сарфлаш бўйича белгиланган талаблар қишлоқ хўжалиги ер майдонларини ижарага олиш ҳуқуқини қўлга киритиш учун ернинг норматив қийматидан келиб чиқиб ер участкасининг ижара муддатига ҳисобланадиган қўшимча тўловларнинг Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва озиқ-овқат таъминоти жамғармасига йўналтириладиган қисмига нисбатан татбиқ этилмайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 19 апрелдаги 223-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.04.2024 й., 09/24/223/0292-сон — 2024 йил 23 майдан кучга киради)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қўшимча тўловлар жисмоний ва юридик шахслар томонидан Деҳқон хўжалигини юритиш учун ер участкаларини ижарага беришнинг маъмурий регламенти ҳамда Юридик шахсларга қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун ер участкаларини ижарага беришнинг маъмурий регламентига мувофиқ ҳисоблаб чиқилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қўшимча тўловларнинг ҳисоби ушбу Низомга илова қилинган схемага мувофиқ юритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Жисмоний ва юридик шахслар томонидан танловда ижара ҳуқуқини ютиб олиш учун кўпроқ балл тўплаш мақсадида ихтиёрий равишда ўз зиммасига олинган қўшимча тўловлар қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларининг ижара даври муддатига тенг тақсимланган ҳолда тўланади ҳамда ушбу тўловларнинг 50 фоизи Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва озиқ-овқат таъминоти жамғармасига ва қолган 50 фоизи тегишли туман (шаҳар) бюджетига йўналтирилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 19 апрелдаги 223-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.04.2024 й., 09/24/223/0292-сон — 2024 йил 23 майдан кучга киради)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Қўшимча тўловларнинг ҳисобини юритиш мақсадида Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ахборот тизимида ҳар бир туман (шаҳар) учун даромадлар бўйича шахсий ғазна ҳисобварақлари очилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қўшимча тўловларнинг ҳисоби туман (шаҳар) солиқ инспекцияси ва (ёки) туман (шаҳар) ҳокимининг қарорига мувофиқ бошқа ваколатли органлар томонидан юритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Қўшимча тўловлар сарфланишини назорат қилиб бориш учун бюджет тизими бюджетлари харажатларининг вазифа жиҳатидан таснифидан келиб чиқиб, ҳар бир тармоқ харажатлари алоҳида шахсий ғазна ҳисобварақларда юритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ижара даври муддатига тенг тақсимланадиган қўшимча тўловларни тўлаш графиги (кейинги ўринларда — тўлаш графиги) очиқ электрон танлов натижалари бўйича энг юқори баллга эга бўлган талабгор (кейинги ўринларда — танлов ғолиби) ва туман (шаҳар) ҳокимлиги ўртасида тузиладиган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасининг ижара шартномасига илова қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қўшимча тўловлар танлов ғолибининг ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилган санадан бошлаб ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда танлов ғолиби томонидан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонларини ижарага олиш ҳуқуқига эга бўлиш учун зиммасига олинган қўшимча тўловнинг дастлабки тўлов сифатида оператор махсус ҳисобварағига тўланган ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва озиқ-овқат таъминоти жамғармасига ва туман (шаҳар) маҳаллий бюджетига ўтказиб берилган 5 фоиз қисми инобатга олинади ва қўшимча тўлов суммасидан камайтирилади.
(6-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 19 апрелдаги 223-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.04.2024 й., 09/24/223/0292-сон — 2024 йил 23 майдан кучга киради)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Қўшимча тўловларнинг бир календарь йили учун ҳисобланган миқдори тўлаш графигига мувофиқ танлов ғолиби томонидан тўланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тўлаш графигида қўшимча тўловларнинг ҳар бир календарь йили учун ҳисобланган миқдори ҳисобот йилида 15 апрель ва 15 октябрга қадар тенг улушларда тўланиши назарда тутилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда қўшимча тўловлар тўлаш графигида белгиланган муддатдан олдин ҳам тўланиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қўшимча тўловлар ижара даври муддатига бўлиб тўланганда, қолган сумма тўлов амалга оширилган санадаги норматив қийматни ўтган йилдаги ер норматив қийматига нисбатан ўзгариш коэффициентини кўпайтириш орқали ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Қўшимча тўловлар танлов ғолиби томонидан тўлаш графигида белгиланган муддатда тўланмаган ёки тўлиқ тўланмаган тақдирда, туман (шаҳар) солиқ инспекцияси ва (ёки) туман (шаҳар) ҳокимининг қарорига мувофиқ бошқа ваколатли органлар томонидан белгиланган тартибда ундириш чоралари кўрилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Қўшимча тўловларни сарфлаш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Қўшимча тўловлар қатъий равишда инвестиция ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш дастурларига мувофиқ тегишли туман (шаҳар)да қишлоқ ва сув хўжалиги инфратузилмасини ривожлантириш, шу жумладан, суғориш тизимларини яхшилаш, замонавий суғориш ва сувни тежайдиган технологияларни жорий этиш учун зарур инфратузилмани яратиш, ер тузиш ишларини институционал ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги соҳасидаги энг сўнгги илмий янгилик ва инновацион ёндашувларни жорий этиш, кадрлар малакасини ошириш ҳамда ер ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш тадбирларини молиялаштириш учун туман (шаҳар) ҳокими қарорига мувофиқ йўналтирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Туман (шаҳар) ҳокими қарорининг лойиҳалари туман (шаҳар) ирригация бўлимлари ва туман (шаҳар) қишлоқ хўжалиги бўлимлари томонидан тайёрланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда туман (шаҳар) ҳокимининг қарори қўшимча тўловлардан туман (шаҳар) бюджетига ҳақиқатда келиб тушган маблағлар доирасида қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Туман (шаҳар) ҳокимининг қабул қилинган қарори тасдиқлаш учун халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашига киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Туман (шаҳар) бюджетида жамланган маблағларнинг Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари ҳамда бошқа туман (шаҳар) бюджетига ўтказилишига ёки қайта тақсимланишига йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Қишлоқ ва сув хўжалиги инфратузилмасини ривожлантириш, шу жумладан, суғориш тизимларини яхшилаш, замонавий суғориш ва сувни тежайдиган технологияларни жорий этиш учун зарур инфратузилмани яратиш, ер тузиш ишларини институционал ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги соҳасидаги энг сўнги илмий янгилик ва инновацион ёндашувларни жорий этиш, кадрлар малакасини ошириш ҳамда ер ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш тадбирларини бажариш бўйича харажатлар сметаларини тузиш, тасдиқлаш, рўйхатдан ўтказиш ва уларга ўзгартиришлар (қўшимчалар) киритиш, шунингдек, улар юзасидан тузилган шартномаларни рўйхатдан ўтказиш ва харажатларни амалга ошириш бюджет қонунчилигида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-боб. Якунловчи қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Қўшимча тўловларнинг икки йил давомида тўлаш графигида белгиланган муддатда тўланмаслиги ёки тўлиқ тўланмаслиги Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 36-моддаси биринчи қисмининг 9-бандига асосан ер участкасига бўлган ҳуқуқларнинг бекор қилинишига асос бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Ер участкасига бўлган ҳуқуқлар бекор қилинганда, танлов ғолибининг қўшимча тўловларни тўлаш бўйича мажбуриятлари ер участкасига бўлган ҳуқуқлар бекор қилинган санадан бошлаб тўхтатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага олиш ҳуқуқига эга бўлиш учун тўланадиган қўшимча тўловларнинг ҳисобини юритиш, уларни ундириш муддатларини белгилаш ва сарфлаш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қўшимча тўловларнинг ҳисобини юритиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
СХЕМАСИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Босқичлар
Субъектлар
Тадбирлар
Бажариш муддатлари
1-босқич
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
Қўшимча тўловларнинг ҳисобини юритиш мақсадида ахборот тизимида ҳар бир туман (шаҳар) учун даромадлар бўйича шахсий ғазна ҳисобварақларини очади.
Белгиланган муддатларда
2-босқич
Жисмоний ва юридик шахслар
Танловда ижара ҳуқуқини ютиб олиш учун кўпроқ балл тўплаш мақсадида белгиланган тартибда ҳисоблаб чиқилган қўшимча тўловларни ихтиёрий равишда қишлоқ хўжалиги ер майдонларининг ижара даври муддатига тенг тақсимланган ҳолда тўлайди.
15 апрель ва 15 октябрга қадар
3-босқич
Туман (шаҳар) ҳокимлари
1. Қўшимча тўловлардан туман (шаҳар) бюджетига ҳақиқатда келиб тушган маблағлар доирасида белгиланган тадбирларни молиялаштириш учун қарорларни қабул қилади.
2. Туман (шаҳар) ҳокимининг қабул қилинган қарорини тасдиқлаш учун халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашига киритади.
Белгиланган тартибда
4-босқич
Халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгаши
Туман (шаҳар) ҳокими томонидан қабул қилинган қарорни тасдиқлайди.
Белгиланган тартибда
5-босқич
Туман (шаҳар) ҳокимлари
Қабул қилинган қарор асосида белгиланган тадбирларни молиялаштириш учун йўналтиради.
Белгиланган тартибда
(31-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 3 апрелдаги 137-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.04.2023 й., 09/23/137/0186-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 24 ноябрдаги 709-сон қарорига
32-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бўш турган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун электрон онлайн-аукцион савдо орқали ижарага бериш тартиби тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ушбу Низом бўш турган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун жисмоний ва юридик шахсларга электрон онлайн-аукцион савдо орқали ижарага бериш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур Низом талаблари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) ўрмон фонди ерларини ижарага бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини иккиламчи ижарага бериш учун татбиқ этилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«E-ijara» ахборот тизими (кейинги ўринларда — «E-ijara» АТ) — ер участкаларини ижарага бериш бўйича материалларни тўплаш, кўриб чиқиш ва ваколатли ташкилотлар билан келишишга мўлжалланган автоматлаштирилган ахборот тизими;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«E-auksion» электрон савдо платформаси (кейинги ўринларда — савдо платформаси) — ер участкаларини ижарага олиш ҳуқуқини реализация қилиш учун электрон онлайн-аукцион савдоларни ташкил этиш ва ўтказишга ихтисослаштирилган ахборот тизими;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ваколатли ташкилотлар — ер тузиш лойиҳасини келишадиган ташкилотлар — Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (ер участкасидан фойдаланиш мақсади ва ихтисослиги бўйича), Сув хўжалиги вазирлиги (сув таъминоти, ирригация ва мелиорация иншоотлари бўйича), Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси (ер участкаси чегаралари бўйича) ҳудудий бўлинмалари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер тузиш лойиҳаси — ягона мавзе бўйича контурлар яхлитлиги сақлаб қолинган ҳолда, ер участкаси чегаралари, ҳудуднинг ихтисослиги, ишлаб чиқариш элементлари ҳисобга олинган муайян ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқини электрон онлайн-аукцион савдо орқали реализация қилиш учун ишлаб чиқилган ҳужжатлар тўплами;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер участкаси — ер фондининг қайд этилган чегарага, майдонга, жойлашиш манзилига, ҳуқуқий режимга ҳамда давлат ер кадастрида акс эттириладиган бошқа хусусиятларига эга бўлган қисмидир;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқининг бошланғич нархи — савдога қўйилаётган ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқини электрон онлайн-аукцион савдо орқали реализация қилиш учун ушбу ер участкасининг норматив қиймати бўйича аниқланган нархи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
закалат — иштирокчи томонидан электрон онлайн-аукцион савдода қатнашиш учун кафолат таъминоти сифатида олдиндан киритиладиган маблағ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижарага берувчи — туман (шаҳар) ҳокимликлари ёки Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижрочи — Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг «Ўздаверлойиҳа» давлат илмий-лойиҳалаш институти ва унинг ҳудудий бўлинмалари, Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иштирокчи — электрон онлайн-аукцион савдоларида иштирок этиш учун яшаш жойидан (юридик манзилидан), ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъий назар, белгиланган тартибда ариза берган, ўн саккиз ёшга тўлган, муомалага лаёқатли Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган барча жисмоний ва юридик шахслар, шу жумладан, чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар;
(3-банднинг тўққизинчи — ўн биринчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 28 июлдаги 469-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.07.2025 й., 09/25/469/0659-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лот — электрон буюртмага асосан электрон онлайн-аукцион савдода ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқини электрон онлайн-аукцион савдо орқали реализация қилиш учун савдо платформасига қўйилган объект;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
оператор — савдо платформасида электрон онлайн-аукцион савдони ташкил этиш ҳамда ўтказиш ваколати берилган «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш» акциядорлик жамияти;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шахсий кабинет — иштирокчига электрон онлайн-аукцион савдоларда иштирок этиш учун буюртма бериш, уларда қатнашиш, шахсий ҳисобни бошқариш, унинг ҳолати ва бошқа статистика маълумотларини кўриш ҳамда оператор томонидан жўнатилаётган хабарлар билан танишиб бориш имконини берувчи савдо платформасининг махсус бўлими;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электрон буюртма — ер участкаларини савдо платформаси орқали реализация қилиш бўйича электрон онлайн-аукцион савдоларни ташкил қилиш юзасидан ижрочи томонидан операторга бериладиган электрон буюртма;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электрон онлайн-аукцион савдо — савдо платформаси орқали жисмоний ва юридик шахсларга объектни реализация қилиш бўйича нархни ошириб бориш тамойили асосида онлайн тартибда ўтказиладиган савдо шакли;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электрон рақамли имзо (кейинги ўринларда — ЭРИ) — электрон ҳужжатдаги мазкур электрон ҳужжат ахборотини электрон рақамли имзонинг ёпиқ калитидан фойдаланган ҳолда махсус ўзгартириш натижасида ҳосил қилинган ҳамда электрон рақамли имзонинг очиқ калити ёрдамида электрон ҳужжатдаги ахборотда хатолик мавжуд эмаслигини аниқлаш ва электрон рақамли имзо калитининг эгасини идентификация қилиш имконини берадиган имзо.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Бўш турган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун электрон онлайн-аукцион савдо орқали ижарага бериш мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ схемада белгиланган тартиб-таомиллари бўйича босқичма-босқич амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун ер участкалари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) деҳқон хўжаликларига — Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси ҳамда «Деҳқон хўжалиги тўғрисида»ги Қонунида белгиланган муддат ва ўлчамда ижарага берилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) фермер хўжаликларига ва бошқа юридик шахсларга — Ўзбекистон Республикасининг Ер кодексида белгиланган муддатларда ва ўлчамларда ижарага берилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) агросаноат кластерлари, шу жумладан, кооперация шаклидаги кластерларга — Ўзбекистон Республикасининг Ер кодексида белгиланган муддат ва ўлчамда ижарага берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари талабларига асосан ижтимоий дафтарга киритилганлар, шу жумладан, «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари» ҳамда хориждан қайтган меҳнат мигрантлари рўйхатига киритилган талабгорлар учун қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонларини ижарага бериш бўйича «E-auksion» электрон савдо платформасида ҳамда «E-ijara» АТда алоҳида тоифа (категория) очилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Электрон онлайн-аукцион савдони ўтказиш учун материалларни тайёрлаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг (кейинги ўринларда — Кадастр агентлиги) Давлат кадастрлари палатаси ер участкалари тўғрисида қуйидаги маълумотларни ижрочига «E-ijara» АТ электрон ахборот алмашинув орқали туман (шаҳар) ҳокимининг қарорига асосан бўш турган ер участкаси сифатида ҳисобга олинган куннинг ўзида юборади:
(7-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 12 сентябрдаги ПФ-172-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.09.2025 й., 06/25/172/0824-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер участкаси кадастр рақами, ер тури ва географик жойлашуви, майдони (гектарда);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер участкасини электрон харитада кўрсатиш учун ер участкасининг кадастр харитаси (координатали нуқталари, чегарадош ер участкаларидан фойдаланиш турлари кўрсатилган вазият билан боғлиқ схема);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мавжуд давлат кадастрлари объектлари (газ, алоқа ва энергетика объектлари, автомобиль ва темир йўллар, табиий ва техноген хавфи юқори бўлган тегралар, транспорт қувурлари, гидротехник иншоотлар, муҳофаза қилинадиган объект ва ҳудудлар ҳамда бошқалар) мавжудлиги тўғрисидаги маълумотлар (изоҳ кўринишида). Бунда давлат кадастрини юритувчи вазирлик ва идоралар давлат кадастрлари ягона тизимида маълумотларнинг тўлиқлигига жавобгар ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ижрочи уч иш куни ичида ер участкаси тўғрисида «E-ijara» АТ орқали юклаб олинган маълумотларни жойига чиққан ҳолда ўрганади ва ер участкасининг ҳақиқий ҳолатидан (лойиҳалаштирилаётган ер участкасининг ҳолати, ҳудуднинг ихтисослашгани, сув билан таъминланганлик даражаси ҳамда ирригация ва мелиорация тизимининг ҳолати, балл-бонитети, шўрланиш даражаси тўғрисидаги маълумотлар) келиб чиқиб, ер участкасининг ер тузиш лойиҳасини ишлаб чиқади ҳамда ер участкасининг ихтисослашувини ва деҳқон хўжалиги учун ёки юридик шахслар учун ажратилишини кўриб чиқади.
(8-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 28 июлдаги 469-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.07.2025 й., 09/25/469/0659-сон)
(8-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 28 июлдаги 469-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.07.2025 й., 09/25/469/0659-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ижрочи электрон онлайн-аукцион савдога қўйилаётган ер участкаси бўйича ушбу Низомнинг 5-бандида баён этилган қишлоқ хўжалиги мақсадлари ва ўлчамларидан келиб чиққан ҳолда ер тузиш лойиҳасини ишлаб чиқиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳар бир ер тузиш лойиҳасига «E-ijara» АТда автоматик тарзда ўзига хос рақам берилади. Бунда ҳар бир лот битта ер участкасидан иборат бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Битта яхлит контурдаги бир нечта лотлар учун умумлашган ягона ер тузиш лойиҳаси ишлаб чиқилиши мумкин. Бунда ижрочи томонидан ҳар бир лотнинг буюртмасига ер участкасини идентификация қилиш имконини берувчи маълумотлар киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ижрочи ҳар бир ер тузиш лойиҳасини Кадастр агентлигидан олинган дастлабки форматларда келишиш учун ваколатли ташкилотларга қуйидаги маълумотлардан ташкил топган ер тузиш лойиҳасини тасдиқлаш учун 3 иш куни ичида ижарага берувчига «E-ijara» АТ орқали юборади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) ер участкасининг майдони (гектарда), тоифаси ва норматив қиймати ҳамда ер турлари контурлар кесимида жадвал шаклидаги маълумот;
(9-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 28 июлдаги 469-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.07.2025 й., 09/25/469/0659-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) ер майдонидаги тупроқнинг амалдаги балл бонитировкаси ҳамда у аниқланган сана ва кўрсаткичи.
(9-банднинг «д» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 28 июлдаги 469-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.07.2025 й., 09/25/469/0659-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
е) тупроқ таркиби ва сифати таҳлили натижалари, ўрганилган вақти;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ж) алмашлаб экиш тавсия этиладиган асосий ва такрорий экин турлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
з) сув билан таъминлаш усуллари, давлат томонидан кафолатланадиган йиллик сув етказиб бериш лимитларининг энг паст ва энг юқори даражаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
и) дала четида (муҳофаза зонасидан ташқари) 20 сотихдан кўп бўлмаган, лекин ижарага берилган контур майдонининг бир фоизидан ошмаган қисмида қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи объектларни (енгил конструкцияли музлаткичли омборхоналар, саралаш, қадоқлаш жойлари, сувни тежайдиган технологиялар, дала шийпони, техника парки) жойлаштиришни назарда тутган ҳолда ишлаб чиқилган ер тузиш лойиҳаси (мавжуд бўлганида).
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 28 июлдаги 469-сонли қарорига асосан «е» — «и» кичик бандлар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.07.2025 й., 09/25/469/0659-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Электрон онлайн-аукцион савдога қўйилаётган ер участкасида давлат кадастрлари объектлари (газ, алоқа ва энергетика объектлари, автомобиль йўллари ва темир йўллар, табиий ва техноген хавфи юқори бўлган тегралар, транспорт қувурлари, мелиорация ва ирригация иншоотлари, муҳофаза қилинадиган объект ва ҳудудлар ҳамда бошқалар) мавжуд бўлган ҳолатларда қўшимча равишда давлат кадастрларини юритиш соҳасидаги ваколатли давлат органлари билан ҳам келишилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. «E-ijara» АТга ер тузиш лойиҳаси жойлаштирилган кундан бошлаб уч иш куни ичида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) ваколатли ташкилотлар томонидан ушбу лойиҳалар келишилади ёки келишиш рад этилади, бунда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«E-ijara» АТда қабул қилинган тегишли қарор ҳақида электрон рақамли имзо билан тасдиқланадиган белги қўйилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
келишув ҳеч қандай эътироз ва шартларсиз амалга оширилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
келишиш рад этилганда, соҳага оид қонунчилик ҳужжатлари нормаларига ҳаволалар қилинган ҳолда, тақдим этилган ер тузиш лойиҳасини амалга ошириш имкони йўқлигининг асосланган сабаблари кўрсатилади ҳамда мазкур лойиҳа айнан қайси жиҳатдан ушбу нормаларга мувофиқ эмаслиги кўрсатилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонунчилик ҳужжатлари нормаларига зид бўлган сабаблар кўрсатилмаган ҳолда рад этиш ёки келишмасликка йўл қўйилмайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
белгиланган муддатда ер тузиш лойиҳаси келишилмаслиги натижасида келиб чиққан ҳуқуқий оқибатлар учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ваколатли ташкилотларнинг мансабдор шахсларига жавобгарлик чоралари қўлланилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кадастр агентлигига келишиш учун маълумотлар электрон ахборот алмашинуви орқали юборилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) ижарага берувчи тақдим этилган ер тузиш лойиҳасини кўриб чиқиб, ЭРИ билан тасдиқлайди ҳамда «E-ijara» АТ орқали ижрочига юборади, бунда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижарага берувчи электрон онлайн-аукцион савдога ижарага бериш ҳуқуқи қўйилаётган ер участкаси ер тузиш лойиҳасини унга тузатишлар киритиш учун ижрочига қайтариши мумкин, бошқа сабаблар билан ер тузиш лойиҳасини қайтаришга йўл қўйилмайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
белгиланган муддатда жавоб берилмаган ҳолларда ер тузиш лойиҳаси тасдиқланган ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ижрочи уч иш куни ичида камчиликларни бартараф этиб, лойиҳани тасдиқлаш учун ижарага берувчига қайта киритади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда ваколатли ташкилотлар билан қайтадан келишиш талаб этилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Ижарага берувчи икки иш куни ичида тақдим этилган ер тузиш лойиҳасини кўриб чиқиб, ЭРИ билан тасдиқлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда ер тузиш лойиҳаси асосида қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун ер участкаларини электрон онлайн-аукцион савдолари орқали ижарага бериш ҳуқуқи учун ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шаклдаги электрон буюртма «E-ijara» АТ орқали автоматик тарзда операторга юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Буюртмага ер тузиш лойиҳаси ҳамда электрон онлайн-аукцион савдо ғолиби билан имзоланадиган ижара шартномаси бир томонлама ижарага берувчи томонидан имзоланган ҳолда илова қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ижара шартномасида ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқини сотиб олиш бўйича тўловлар ва ер участкасининг ижара ҳақини тўлаш тартиби алоҳида акс эттирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Деҳқон хўжалигини юритиш учун ер участкалари лотларга бўлинган контурнинг яхлитлигини таъминлаган ҳолда, бир хил турдаги маҳсулот экиш бўйича ер тузиш лойиҳаси билан бирга юбориладиган буюртмаларга асосан электрон онлайн-аукцион савдоларга чиқарилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Буюртмага ер тузиш лойиҳаси илова қилинмаган ёки нотўғри маълумотлар тақдим этилган тақдирда, оператор томонидан буюртма келиб тушган кундан бошлаб бир иш кунидан кечикмасдан кўрсатилган камчиликларни бартараф этиш учун буюртмани «E-ijara» АТ орқали ижрочига қайтаради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Ижрочи буюртмани қайтаришга асос бўлган камчиликларни бир иш куни ичида тўлиқ бартараф этиб, такроран буюртмани «E-ijara» АТ орқали операторга юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Электрон онлайн-аукцион савдони ташкил этиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Оператор буюртмани олган кундан икки иш кунидан кечиктирмай, электрон онлайн аукцион савдо ўтказилиши тўғрисида хабарномани савдо платформасида эълон қилади. Бунда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электрон онлайн аукцион савдоларини ўтказиш тўғрисидаги хабарномалар савдолар ўтказилишидан беш календарь куни ва такрорий савдоларда бир календарь куни олдин эълон қилинади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
такрорий савдоларда бир нафар талабгордан ариза келиб тушган тақдирда, унга ушбу савдода эълон қилинган нархда лотни ихтиёрий сотиб олиш таклиф этилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 28 мартдаги ПҚ-131-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.03.2025 й., 07/25/131/0288-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Электрон онлайн-аукцион савдо Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 январдаги 18-сон қарори билан тасдиқланган «E-auksion» электрон савдо платформасида электрон онлайн-аукцион ва танловларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом талаблари асосида ташкил этилади ва ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Деҳқон хўжалиги ташкил этиш учун икки ёки ундан ортиқ лотлар бўйича электрон онлайн-аукцион савдода ғолиб бўлган иштирокчига фақат битта ер участкаси учун баённома расмийлаштирилади ва унга ер участкаларидан бирини танлаш имконияти берилади, қолган лотлар бўйича электрон онлайн-аукцион савдо натижалари бекор қилинади ҳамда бекор қилинган лотлар бўйича закалат пули иштирокчига қайтарилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Деҳқон хўжалиги ташкил этиш учун электрон онлайн-аукцион савдода бир маротаба ғолиб бўлган иштирокчига кейинги электрон онлайн-аукцион савдоларида иштирок этишга йўл қўйилмайди.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 28 мартдаги ПҚ-131-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.03.2025 й., 07/25/131/0288-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Электрон онлайн-аукцион савдо натижаларини расмийлаштириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Лот бўйича таклиф этилган энг юқори ижарага олиш қиймати 15 иш куни ичида электрон онлайн-аукцион савдо ғолиби томонидан тўлангандан сўнг унга оператор томонидан бир иш куни ичида электрон онлайн-аукцион савдо натижалари тўғрисида баённома расмийлаштирилади.
(19-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 28 мартдаги ПҚ-131-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.03.2025 й., 07/25/131/0288-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда электрон онлайн-аукцион савдода иштирок этиш учун шакллантирилган закалат пули миқдори қўшиб ҳисобланади.
(19-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 28 мартдаги ПҚ-131-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.03.2025 й., 07/25/131/0288-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар электрон онлайн-аукцион савдо ғолиби белгиланган муддатда лот қийматини тўламаса (тўлов ўз вақтида амалга оширилмаса) ва (ёки) ижарага олиш шартномасини имзоламаса, Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 январдаги 18-сон қарори билан тасдиқланган «E-auksion» электрон савдо платформасида электрон онлайн-аукцион ва танловларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган тартибда иш юритилади.
(19-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 12 сентябрдаги ПФ-172-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.09.2025 й., 06/25/172/0824-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Электрон онлайн-аукцион савдо ғолиби жисмоний шахс бўлса, мазкур Низомнинг 21-бандида белгиланган муддатда ўзининг ягона таъсисчилигида ташкил этилган фермер хўжалиги ёки бошқа юридик шахс тўғрисидаги ахборотни шахсий кабинети орқали савдо платформасига киритади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда юридик шахс ташкил этмаган ҳолда (якка тартибдаги тадбиркор) деҳқон хўжалигини давлат рўйхатидан ўтказиш учун электрон онлайн-аукцион савдо ғолибининг маълумотлари (ЖШШИР, манзили) савдо платформаси орқали Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизимига реал вақт режимида юборилади ва Тадбиркорлик субъектлари ягона давлат реестрига автоматик тарзда тегишли ёзувлар киритиш йўли билан давлат рўйхатидан ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома электрон онлайн-аукцион савдо ғолибининг шахсий кабинетига ва реестрдан кўчирма операторга юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Электрон онлайн-аукцион савдо натижаларига доир электрон баённомада ғолиб сифатида ушбу жисмоний шахс, ижара шартномасида эса у томонидан ташкил этилган фермер хўжалиги ёки бошқа юридик шахс кўрсатилади.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 мартдаги 135-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
191. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ хўжалиги экин майдонлари унумдорлигини ошириш, тармоққа инвестициялар жалб қилиш учун қулай шарт-шароит яратиш бўйича навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида» 2025 йил 3 февралдаги ПФ-18-сон Фармони доирасида электрон онлайн-аукцион савдолари орқали аниқланадиган ер участкасига ижара ҳуқуқини олиш учун тўловлар 15 иш куни ичида тўлиқ тўланиши шарт, бунда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бошланғич нарх ер участкаси норматив қийматининг 50 фоизи миқдорида белгиланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сотилмаган лотлар ҳар беш кун ичида лотнинг нархини 10 фоиздан бошланғич нархнинг 20 фоизигача босқичма-босқич пасайтирган ҳолда такрорий аукционга чиқарилади.
(191-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 28 июлдаги 469-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.07.2025 й., 09/25/469/0659-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Деҳқон хўжалигини юритиш учун ер участкаларини ижарага бериш бўйича электрон онлайн-аукцион савдо ғолиби ихтиёрий равишда деҳқон хўжалигини юридик шахс ташкил этган ҳолда амалга ошириш истагини билдирган тақдирда, икки иш куни ичида деҳқон хўжалиги сифатида белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда электрон онлайн-аукцион савдо натижаларига доир баённомада ғолиб сифатида ушбу жисмоний шахс, ижара шартномасида эса у томонидан таъсис этилган деҳқон хўжалиги кўрсатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Электрон онлайн-аукцион савдо натижаларига оид баённома савдо платформаси орқали «E-ijara» АТга юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Электрон онлайн-аукцион савдо ғолиби ва ижарага берувчи баённомага асосан ўн иш куни ичида ер участкасини ижарага олиш шартномасини ЭРИ билан тасдиқлайди.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 мартдаги 135-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш учун ижрочи томонидан ер тузиш ҳужжатлари ва ижара шартномаси «E-ijara» АТда электрон ахборот алмашинуви орқали бир иш куни ичида Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бўлинмаларига юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бўлинмалари қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасининг ижара шартномаси асосида икки иш куни ичида электрон онлайн-аукцион савдо ғолибининг ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказади ва тегишли реестрдан кўчирмани электрон ахборот алмашинуви орқали ижрочига юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Ижрочи электрон онлайн-аукцион савдо ғолибининг ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилган куннинг ўзида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасининг ижара шартномасини ҳамда электрон онлайн-аукцион савдо ғолибининг ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича реестрдан кўчирмани электрон онлайн-аукцион савдо ғолибига «E-ijara» АТ орқали юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Ижрочи уч иш куни ичида электрон онлайн-аукцион савдо ғолибига ер участкасининг чегарасини жойида кўрсатиб беради ва бу ҳақида тегишли маълумотларни «E-ijara» АТга жойлаштиради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Иштирокчиларнинг интеграциялашган ахборот тизимлари орқали олинадиган маълумотлари ҳаққонийлигига, ўз вақтида келмаслиги (умуман келмаслиги) ёки мавжуд эмаслиги оқибатида юзага келадиган низоларга оператор жавобгар ҳисобланмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-боб. Электрон онлайн-аукцион савдодан тушадиган маблағларни тақсимлаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Электрон онлайн-аукцион савдолари орқали ижара ҳуқуқини сотишдан тушган маблағлар ижара ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилганидан кейин оператор хизмат ҳақи чегирилган ҳолда қуйидаги тартибда тақсимланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10 фоизи — Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимидаги ташкилотларга (2 фоиз — «Агросаноатни рақамлаштириш маркази» МЧЖга, 3 фоиз — «Ўздаверлойиҳа» давлат илмий-лойиҳалаш институтига, 5 фоиз — Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва озиқ-овқат таъминоти жамғармасига). Бунда мазкур маблағларнинг жами миқдори бир календарь йилда базавий ҳисоблаш миқдорининг юз минг бараваридан ошмаслиги лозим;
(27-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 28 мартдаги ПҚ-131-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.03.2025 й., 07/25/131/0288-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
базавий ҳисоблаш миқдорининг бир ярим баравари миқдорида — ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш учун рўйхатдан ўтказувчи органнинг ҳисобварағига (деҳқон хўжалигига ажратилган ерларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун йиғим ундирилмайди);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қолган маблағлар — тегишли туман (шаҳар) маҳаллий бюджетига.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларга ижара ҳуқуқини сотишдан тушган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ хўжалиги экин майдонлари унумдорлигини ошириш, тармоққа инвестициялар жалб қилиш учун қулай шарт-шароит яратиш бўйича навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида» 2025 йил 3 февралдаги ПФ-18-сон Фармони доирасида тақсимланади.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 28 июлдаги 469-сонли қарорига асосан бешинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.07.2025 й., 09/25/469/0659-сон)
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 28 мартдаги ПҚ-131-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.03.2025 й., 07/25/131/0288-сон)
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 28 мартдаги ПҚ-131-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.03.2025 й., 07/25/131/0288-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-боб. Ушбу Низом талабларига риоя этилишини назорат ва мониторинг қилиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Прокуратура органлари, адлия органлари ҳамда Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девони ушбу Низом талабларига давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан сўзсиз риоя этилиши бўйича тизимли назорат ва мониторингни амалга оширади. Тизимли назорат ва мониторинг ер участкаси материалларини тайёрлаш жараёнига аралашмасдан, «E-ijara» АТ орқали амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу Низомда назарда тутилган тартибни бузиш давлат хизматлари кўрсатиш талаблари ва тартибини бузиш ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-боб. Якунловчи қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Электрон онлайн-аукцион савдо ўтказилмаган деб топилганлиги сабабли лот такрорий электрон онлайн-аукцион савдога чиқарилганда, бошланғич нарх норматив қиймат ўзгариши муносабати билан қайта ҳисоб-китоб қилиниши талаб этилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. Ушбу Низомни қўллашда юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33. Мазкур Низом талабларини бузганликда айбдор шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Босқич
Субъект
Тадбир
Муддат
I. Қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун ер участкаларини электрон онлайн-аукцион савдога қўйиш тартиби
1-босқич
Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси
Туман (шаҳар) ҳокимлиги ёки Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси (кейинги ўринларда — ижарага берувчи) номига давлат рўйхатидан ўтказилган, юридик ва жисмоний шахсларга берилмаган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари тўғрисидаги маълумотларни «E-ijara» АТ электрон ахборот алмашинув орқали «Ўздаверлойиҳа» давлат илмий-лойиҳалаш институтига юборади.
Ер участкаси туман (шаҳар) ҳокимининг қарорига асосан бўш турган ер участкаси сифатида ҳисобга олингандан кейин
2-босқич
«Ўздаверлойиҳа» давлат илмий-лойиҳалаш институти
Ижарага берувчи номига давлат рўйхатидан ўтказилган ва бўш турган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар тўғрисидаги маълумотларни «E-ijara» АТ орқали юклаб олади ҳамда ер участкаларининг ихтисослашувини ва деҳқон хўжалигини юритиш учун ёки юридик шахслар учун ажратилишини кўриб чиқади.
Бир иш куни ичида
4-босқич
«Ўздаверлойиҳа» давлат илмий-лойиҳалаш институти, Сув хўжалиги вазирлиги, Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти
1. Электрон онлайн-аукцион савдога қўйиладиган ер участкаларини жойига чиққан ҳолда ўрганади ва ер тузиш лойиҳасини ишлаб чиқади.
2. Ҳар бир лойиҳани келишиш учун ваколатли ташкилотларга «E-ijara» АТ орқали юборади.
21. Ижарага бериладиган ер участкалари бўйича сув билан таъминлаш усуллари, йиллик сув етказиб бериш лимитлари ҳақидаги маълумотларни тақдим этади.
22. Ижарага бериладиган ер участкаларининг тупроқ таркиби ва сифати таҳлили натижаларини аниқлайди.
3. Ер тузиш лойиҳасини «E-ijara» АТ орқали тасдиқлаш учун ижарага берувчига юборади.
Уч иш куни ичида
5-босқич
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,
Ер тузиш лойиҳасини «E-ijara» АТ орқали келишади ёки келишишни рад этади.
Уч иш куни ичида
Сув хўжалиги вазирлиги,
Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бўлинмалари,
Тақдим этилган ер тузиш лойиҳасини электрон рақамли имзо (кейинги ўринларда — ЭРИ) билан тасдиқлайди.
Ижарага берувчи
«Ўздаверлойиҳа» давлат илмий-лойиҳалаш институти
Ер участкасини электрон онлайн-аукцион савдога қўйиш тўғрисидаги буюртмани операторга юборади.
Автоматик тарзда
II. Электрон онлайн-аукцион савдони ўтказиш тартиби
1-босқич
«Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш» АЖ (кейинги ўринларда — оператор
Электрон онлайн-аукцион савдони ўтказиш тўғрисидаги хабарнома ва лот ҳақидаги маълумотларни, қишлоқ хўжалиги ер участкасининг ижара шартномаси лойиҳасини «E-auksion» электрон савдо платформасида эълон қилади.
Икки иш куни ичида
2-босқич
Жисмоний ёки юридик шахслар
(кейинги ўринларда — иштирокчи)
Белгиланган закалат маблағларини «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш» АЖнинг махсус депозит ҳисобварағига ўтказади ва аризани юборади.
Белгиланган муддатларда
3-босқич
Оператор
1. Иштирокчилар учун «E-auksion» электрон савдо платформасида электрон онлайн-аукцион савдони ташкил этади.
2. Электрон онлайн-аукцион савдо ғолибини эълон қилади ва бу ҳақда ғолибнинг шахсий кабинетига, уяли алоқа телефонига ва электрон почта манзилига хабарнома юборади.
Белгиланган муддатларда
III. Электрон онлайн-аукцион савдо натижасини расмийлаштириш ва ижара ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби
1-босқич
Электрон онлайн-аукцион савдо ғолиби
Ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқи бўйича электрон онлайн-аукцион савдода тасдиқланган нархнинг дастлабки 15 фоизини тўлайди.
Ўн иш куни ичида
2-босқич
Оператор
1. Электрон онлайн-аукцион савдо натижалари тўғрисидаги электрон баённомани расмийлаштиради.
2. Баённома қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасининг ижара шартномаси билан бирга электрон онлайн-аукцион савдо ғолибининг шахсий кабинетига юборади.
3. Электрон онлайн-аукцион савдо ғолиби маълумотлари (ЖШШИР, манзили) тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизимига юборади.
Бир иш куни ичида
3-босқич
Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизими
1. Юридик шахс ташкил этмаган ҳолда (якка тартибдаги тадбиркор) деҳқон хўжалигини давлат рўйхатидан ўтказади.
2. Рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома электрон онлайн-аукцион савдо ғолибининг шахсий кабинетига ва реестрдан кўчирма операторга юборилади.
Реал вақт режимида
4-босқич
Электрон онлайн-аукцион савдо ғолиби ва ижарага берувчи
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасининг ижара шартномасини ЭРИ билан тасдиқлайди.
ўн иш куни ичида
5-босқич
«Ўздаверлойиҳа» давлат илмий-лойиҳалаш институти ва унинг ҳудудий бўлинмалари
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш учун ер тузиш ҳужжатлари ва ижара шартномасини Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси ҳудудий бўлинмасига юборади.
Бир иш куни ичида
6-босқич
Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатасининг ҳудудий бўлинмаси
1. Электрон онлайн-аукцион савдо ғолибининг ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказади.
2. Реестрдан кўчирмани «Е-ижара» АТ орқали «Ўздаверлойиҳа» давлат илмий-лойиҳалаш институти ва унинг ҳудудий бўлинмаларига юборади.
Икки иш куни ичида
7-босқич
Ўздаверлойиҳа» давлат илмий-лойиҳалаш институти ва унинг ҳудудий бўлинмалари
1. Реестрдан кўчирмани электрон онлайн-аукцион савдо ғолибининг шахсий кабинетига юборади.
Реал вақт режимида
2. Электрон онлайн-аукцион савдо ғолибига ер участкаси чегарасини кўрсатиб беради ва бу ҳақидаги маълумотни «E-ijara» АТга жойлаштиради.
Уч иш куни ичида
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 12 сентябрдаги ПФ-172-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.09.2025 й., 06/25/172/0824-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун ер участкаларини электрон онлайн-аукцион савдо орқали ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун ер участкаларини электрон
онлайн-аукцион савдолари орқали ижарага бериш ҳуқуқи учун
ЭЛЕКТРОН БУЮРТМА
20___ йил «____» __________да ижарага берувчи томонидан тасдиқланган лойиҳа бўйича қуйидаги ер участкасини электрон онлайн-аукцион савдо орқали ижарага бериш учун ушбу буюртмани тақдим этади:
1. Ер участкасининг ўзига хос рақами __________________________________________;
2. Ер участкасининг майдони га ______________________________________________;
3. Ер участкаси жойлашган жой ______________________________________________ ________________________________________________________________________;
4. Белгиланган мақсади _____________________________________________________;
5. Ер тоифаси _____________________________________________________________;
5.1. Ер тури ______________________________________________________________;
6. Электрон онлайн-аукцион савдо ғолибининг мажбуриятлари
________________________________________________________________________;
6.1. Ижара муддати ________________________________________________________;
6.2. Электрон онлайн-аукцион савдо ғолибига қўйиладиган талаблар _________________
________________________________________________________________________;
6.3. Ер участкасидан фойдаланиш шартлари ва тартибига тааллуқли бошқа талаблар _____
________________________________________________________________________;
7. «Ўздаверлойиҳа» давлат илмий-лойиҳалаш институтининг ҳудудий бўлинмасининг манзили ва боғланиш учун маълумотлар (телефон рақами, электрон почта манзили ва бошқалар) _______________________________________________________________
________________________________________________________________________;
Буюртма 20___ йил «____» ____________да тақдим этилди.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 мартдаги 135-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон)
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 1 мартдаги 135-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.03.2025 й., 09/25/135/0208-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 24 ноябрдаги 709-сон қарорига 33-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ер участкасига бўлган ҳуқуқ ва мажбуриятларни бошқа шахсга ўтказиш (қайта ижарага бериш) тартиби тўғрисидаги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Мазкур Низом ер участкасига бўлган ҳуқуқ ва мажбуриятларни бошқа шахсга ўтказиш (қайта ижарага бериш) тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ушбу низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ваколатли орган — Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер участкаси — ер фондининг қайд этилган чегарага, майдонга, жойлашиш манзилига, ҳуқуқий режимга ҳамда давлат ер кадастрида акс эттириладиган бошқа хусусиятларига эга бўлган қисми;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижарага олувчи — ер ўзига ижара ҳуқуқи асосида бириктирилган ва ер участкаси мавжуд бўлган юридик ёки жисмоний шахс (фермер хўжалиги, агрокластер, кооперация, деҳқон хўжалиги ва бошқа тадбиркорлик субъектлари);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қайта ижарага олувчи — амалдаги ижарага олувчидан ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини олувчи юридик ёки жисмоний шахс (фермер хўжалиги, агрокластер, кооперация, деҳқон хўжалиги ва бошқа тадбиркорлик субъектлари);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
UZKAD тизими — Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Кадастр ва рўйхатдан ўтказишнинг интеграциялашган ахборот тизими.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ер участкаси қайта ижарага олувчига кўчмас мулкларни бошқа шахсга ўтказиш ҳақидаги битимларни расмийлаштириш тартибида ўтказилади (қайта ижарага берилади).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда ер участкаларини қисман қайта ижарага беришда тарафлар қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасини бўлиш ва унинг янги чегараларини белгилаш бўйича давлат хизматларидан фойдаланади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 23 декабрдаги 815-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.12.2025 й., 09/25/815/1202-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Ер участкасининг ижара ҳуқуқини бошқа шахсга ўтказишга доир асосий талаблар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаси қайта ижарага олувчига қуйидаги талаб асосида ўтказилади (қайта ижарага берилади):
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижарага олувчи ер участкасидан камида уч йил давомида, ушбу банднинг учинчи хатбошисида назарда тутилган ҳолларда эса, камида беш йил давомида ўзи фойдаланган бўлиши шарт. Ушбу муддат ижара ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб ҳисобланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юридик шахсларга электрон онлайн-аукцион савдолари, очиқ электрон танлов ёки танлов ўтказмасдан давлат органларининг қарорлари билан тўғридан-тўғри ижарага берилган ер участкаларини қайта ижарага олувчига ўтказишга (қайта ижарага беришга) ижара ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб беш йилдан кейин йўл қўйилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижарага олувчи очиқ электрон танлов натижаларига кўра ер участкасини ижара муддати бўйича тенг тақсимланадиган қўшимча тўловларни ёки электрон онлайн-аукцион савдолари натижаларига кўра бўлиб-бўлиб тўлаш назарда тутилган тўловларни бир йўла тўлиқ тўлаши шарт;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер участкаси ҳамда ушбу ер участкаси бўйича ижарага олувчининг ўз ҳуқуқ ва мажбуриятлари ер участкасидан фойдаланиш мақсадини ўзгартирмаган ҳолда қайта ижарага олувчига ўтказилади;
(4-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 23 декабрдаги 815-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.12.2025 й., 09/25/815/1202-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижарачининг ўзида қоладиган ва қайта ижарага олувчига ўтказиладиган ер участкаларининг майдони Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси 461-моддасида белгиланган ўлчамлардан кам бўлмаслиги лозим;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер участкаларини қисман қайта ижарага беришда уларни ижарачи ва қайта ижарага олувчи ўртасида тақсимлаш қишлоқ хўжалиги харитасидаги контурлар яхлитлиги ва амалдаги суғориш тизимини сақлаб қолган ҳолда алоҳида турган контурларни қайта тақсимлаш орқали амалга оширилади;
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 23 декабрдаги 815-сонли қарорига асосан олтинчи — еттинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.12.2025 й., 09/25/815/1202-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижарага олувчи қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини қайта ижарага олувчига ўтказишда (қайта ижарага беришда), қайта ижарага олувчи юридик шахс бўлиши талаб этилади, деҳқон хўжалигини юритиш учун ажратилган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар бундан мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Жисмоний ва юридик шахслар электрон онлайн-аукцион савдолари орқали ижарага олган қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларига нисбатан ҳуқуқ ва мажбуриятларни ижара муддатининг қолган муддатига қайта ижарага олувчига ўтказиши (қайта ижарага бериши) мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ижарага олувчи томонидан ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатлар нотариал идорага (нотариусга) тақдим этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини қайта ижарага беришда нотариал идорага (нотариусга) ер участкасига доир қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер участкасининг ижарага олиш шартномаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер участкасининг ижарага олиш шартномаси давлат рўйхатидан ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳужжат (реестрдан кўчирма, давлат рўйхатидан ўтказилганлигини тасдиқловчи гувоҳнома);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер участкасини ижарага олиш шартномаси тузилишига асос бўлган очиқ электрон танлов ёки электрон-онлайн аукцион савдолари натижасида тузилган баённома ёхуд ваколатли давлат органларининг қарорлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер участкаси қайта ўлчовдан ўтказилиб, ўлчов натижасига кўра ваколатли органнинг ижобий хулосаси (агар мавжуд бўлса).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини қайта ижарага беришда, нотариус томонидан қайта ижарага олувчига ер участкасини қайта ўлчовдан ўтказиш юзасидан давлат хизматидан фойдаланиш ҳамда ваколатли органнинг ижобий хулосасини олиш тавсия этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда қайта ижарага олувчи ушбу таклифни рад этган тақдирда, ер участкасини бошқа шахсга ўтказишга доир нотариал тасдиқланадиган битимга ер участкасининг ижара шартномасида кўрсатилган ер участкаси майдони ва амалдаги майдонидан фарқ қилган ҳамда ушбу ер участкасида ноқонуний қурилма (лар) қурилган ҳолларда, жавобгарликни қайта ижарага олувчи ўз зиммасига олиши юзасидан тегишли банд киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкасини қайта ижарага беришда, нотариал идорага (нотариусга) ер участкасига доир қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер участкасининг ижарага олиш шартномаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер участкасини ижарага олиш шартномаси давлат рўйхатидан ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳужжат (реестрдан кўчирма, давлат рўйхатидан ўтказилганлигини тасдиқловчи гувоҳнома);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер участкасининг ижарага олиш шартномаси тузилишига асос бўлган электрон-онлайн аукцион савдолари натижасида тузилган баённома.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Қайта ижарага олувчининг ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказишнинг ўзига хос хусусиятлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ер участкасини қайта ижарага олувчига ўтказишда (қайта ижарага беришда) ер участкасининг ижара шартномаси давлат рўйхатидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда кўчмас мулкни давлат рўйхатидан ўтказиш тартибида ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасини қайта ижарага олувчига ўтказиш (қайта ижарага бериш) юзасидан нотариал тасдиқланган битимга мувофиқ қайта ижарага олувчи жисмоний шахс бўлса, у шартнома имзолаш учун берилган ўн иш куни ичида ўзининг ягона таъсисчилигида ташкил этилган фермер хўжалиги ёки бошқа юридик шахс тўғрисидаги ахборотни ёхуд деҳқон хўжалиги давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида деҳқон хўжаликларининг ягона давлат реестридан кўчирмани давлат рўйхатидан ўтказувчи тегишли кадастр органига бевосита ёки электрон шаклда юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Қайта ижарага олувчи томонидан мазкур Низомнинг 11-бандига мувофиқ юридик шахс давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги ахборот ёки деҳқон хўжаликларининг ягона давлат реестридан кўчирмани тақдим этгандан сўнг кадастр органлари томонидан қайта ижарага олувчининг қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқи уч иш куни ичида давлат рўйхатидан ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда қайта ижарага олувчи томонидан мазкур Низомнинг 11-бандида белгиланган талаблар бажарилмаган тақдирда, кадастр органлари томонидан қайта ижарага олувчининг қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказишни рад этишга асос ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Кадастр органлари томонидан қайта ижарага олувчининг қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилгандан сўнг ер участкасининг ижарага олувчиси ўзгарганлиги тўғрисидаги ахборот (ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш учун асос бўлган ҳужжат илова қилинган ҳолда) тегишли туман (шаҳар) ҳокимлигига электрон шаклда юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Якунловчи қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Ушбу Низомни қўллашда юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Мазкур низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
(33-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 10 январдаги 6-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.01.2025 й., 09/25/6/0023-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 24 ноябрдаги 709-сон қарорига 34-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасини бўлиш ва унинг янги чегараларини белгилаш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ

1. Ушбу Регламент қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасини бўлиш ва унинг янги чегараларини белгилаш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ушбу Регламентда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ариза берувчи — қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасини бўлиш ва унинг янги чегараларини белгилаш бўйича мурожаат қилган, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда хўжалик юритувчи субъектлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ваколатли орган — Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижрочи — Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги «Ўздаверлойиҳа» давлат илмий-лойиҳалаш институти ва унинг ҳудудий бўлинмалари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда хўжалик юритувчи субъектлар — ижара ҳуқуқи асосида берилган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда маҳсулот етиштириш (ишлаб чиқариш) билан шуғулланувчи юридик ва жисмоний шахслар (фермер хўжалиги, агрокластер, кооперация, деҳқон хўжалиги ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларда хўжалик юритувчи бошқа тадбиркорлик субъектлари).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасини бўлиш ва унинг янги чегараларини белгилаш бўйича давлат хизматлари ушбу Регламентга 1-иловадаги схемага мувофиқ кўрсатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Давлат хизматларини кўрсатиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ариза берувчи ихтиёрий равишда қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасини бўлиш ва унинг янги чегараларини белгилаш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш юзасидан ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ электрон сўровномани тўлдирган ҳолда Давлат хизматлари марказларига ташриф буюриб ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда — ЯИДХП) рўйхатдан ўтиб мурожаат қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Сўровномага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаси ижара шартномасининг нусхаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасининг ижара шартномаси тузилишига асос бўлган очиқ электрон танлов ёки электрон онлайн-аукцион савдолари натижасида тузилган баённома ёхуд ваколатли давлат органининг қарорлари нусхаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасининг бошқа шахсга қайта ижарага бериладиган қисми бўйича контур рақами ва ўлчами ҳақидаги маълумотлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ариза берувчидан ушбу бандда кўрсатилмаган маълумот ва ҳужжатларни талаб қилишга йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ариза берувчи сўровномага зарур маълумотларни киритгандан сўнг маълумотларнинг тўғрилигини текширади ва имзони идентификация қилишнинг тегишли воситалари (дактилоскопия, ЭРИ, Мобил-ID ва бошқалар) билан тасдиқлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ариза берувчи Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этганда, сўровнома тўлдирилган вақтдан бошлаб реал вақт режимида «Ўздаверлойиҳа» давлат илмий-лойиҳалаш институти ҳудудий бўлинмасига (кейинги ўринларда — ижрочи) юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шунингдек, ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда, сўровнома автоматик тарзда ижрочига юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Сўровномани кўриб чиқиш учун қуйидаги миқдорларда йиғим ундирилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1 гектаргача бўлганда — базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10 гектаргача бўлганда — базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) Давлат хизматлари марказлари орқали мурожаат қилинганда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18 фоизи — Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасининг шахсий ҳисобварағига;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
0,5 фоизи — Ягона биллинг тизими орқали давлат хизматларини кўрсатганлик учун Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қолган маблағларнинг:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва озиқ-овқат таъминоти жамғармасига;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11,25 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг «Агросаноатни рақамлаштириш маркази» МЧЖнинг шахсий ҳисобварағига;
(9-банд «а» кичик бандининг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 13 июлдаги 381-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.07.2026 й., 09/26/381/0734-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
63,75 фоизи — «Ўздаверлойиҳа» давлат илмий-лойиҳалаш институтининг шахсий ҳисобварағига;
(9-банд «а» кичик бандининг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 13 июлдаги 381-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.07.2026 й., 09/26/381/0734-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини кўрсатишни ривожлантириш жамғармасининг шахсий ҳисобварағига;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11,75 фоизи (шундан 0,5 фоизи — Ягона биллинг тизими орқали давлат хизматлари кўрсатилганда) — Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қолган маблағларнинг:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва озиқ-овқат таъминоти жамғармасига;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11,25 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг «Агросаноатни рақамлаштириш маркази» МЧЖнинг шахсий ҳисобварағига;
(9-банд «б» кичик бандининг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 13 июлдаги 381-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.07.2026 й., 09/26/381/0734-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
63,75 фоизи — «Ўздаверлойиҳа» давлат илмий-лойиҳалаш институтининг шахсий ҳисобварағига.
(9-банд «б» кичик бандининг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 13 июлдаги 381-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.07.2026 й., 09/26/381/0734-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Сўровномада нотўғри маълумотлар ёки унга илова қилинган ҳужжатларда камчиликлар аниқланган тақдирда, ариза берувчи аниқланган камчиликларни беш иш куни ичида бартараф этган ҳолда сўровнома ва унга илова қилинадиган ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун тақдим этиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Айнан битта ер участкаси (контур) бўйича сўровномани такроран кўриб чиқиш учун йиғим ундирилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ариза берувчи томонидан такроран тақдим этилган сўровномани муқаддам кўрсатилмаган бошқа сабаблар билан рад этишга йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар бундай ҳолатлар кузатилган тақдирда, ариза берувчи тегишли юқори турувчи органга ёки судга мурожаат қилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Ариза берувчи давлат хизматлари кўрсатишнинг ҳар қайси босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга ва бунда сўровнома кўрилмасдан қолдирилади ҳамда ундирилган йиғимлар қайтарилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасини бўлиш ва унинг янги чегараларини белгилаш ишлари қуйидаги асосий мезонларга асосан амалга оширилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер участкаси бўлинганидан кейин бўлинган ҳар бир ер участкасининг майдони Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 461-моддасида белгиланган ўлчамлардан кам бўлмаслиги лозим;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқ хўжалиги харитасидаги контурлар яхлитлиги ва амалдаги суғориш тизими сақлаб қолиниши зарур;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
алоҳида турган контурларни қайта хатлов қилган ҳолда давлат рўйхатидан ўтказиш шаклида амалга оширилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Ижрочи сўровнома келиб тушган кундан эътиборан беш иш куни ичида сўровномада кўрсатилган ҳудуддаги ер майдонини жойга чиққан ҳолда хатловдан ўтказади ва натижаси бўйича ушбу Регламентнинг 13-бандида назарда тутилган мезонларга асосан ер тузиш лойиҳасини ишлаб чиқади ҳамда мазкур Регламентга 3-иловага мувофиқ далолатнома расмийлаштиради ва тегишли хулосани олиш учун ушбу ҳужжатларни Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигига (кейинги ўринларда — ваколатли орган) юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Ваколатли орган ижрочи томонидан тақдим қилинган ҳужжатларни уч иш куни ичида кўриб чиқиб, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасини бўлиш ва унинг янги чегараларини белгилаш бўйича розилик бериш ёки уни рад этиш тўғрисидаги хулосани тасдиқлайди ҳамда ижрочига юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Қуйидагилар ваколатли орган томонидан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасини бўлиш ва унинг янги чегараларини белгилаш бўйича салбий хулоса тайёрлашга асос бўлади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасининг ижара шартномасида кўрсатилган ер майдони ҳажми ва амалдаги майдон ҳажмидан фарқ қилган ҳолларда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасида ноқонуний қурилма (лар) қурилгани аниқланганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу Регламентнинг 13-бандида назарда тутилган мезонларга мос келмаганда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ваколатли орган томонидан ушбу бандда кўрсатилмаган бошқа асослар билан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасини бўлиш ва унинг янги чегараларини белгилаш бўйича салбий хулоса тайёрлашга йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасини бўлиш ва унинг янги чегараларини белгилаш бўйича хулоса расмийлаштирилган куннинг ўзида автоматик равишда электрон шаклда ариза берувчининг шахсий кабинетига юборилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Якунловчи қоида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Ушбу Регламент талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасини бўлиш ва унинг янги чегараларини белгилаш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасини бўлиш ва унинг янги чегараларини белгилаш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
СХЕМАСИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Босқичлар
Субъектлар
Тадбирлар
Бажариш муддатлари
1-босқич
Ариза берувчи
(хўжалик юритувчи субъектлар)
Давлат хизматларидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказига шахсан келиб ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали мурожаат қилади.
Ўз хоҳишига кўра
2-босқич
1. Давлат хизматлари маркази
2. ЯИДХП
1. Сўровномани тўлдириб ижрочига юборади.
2. Тўлдирилган сўровномани автоматик тарзда «Ўздаверлойиҳа» давлат илмий-лойиҳалаш институти ва унинг ҳудудий бўлинмаларига (кейинги ўринларда — ижрочи) юборади.
1. Сўровнома тўлдирилгандан кейин 10 дақиқада
2. Реал вақт режимида
3-босқич
Ижрочи
Сўровномани кўриб чиқиб, ер участкасини жойига чиққан ҳолда хатловдан ўтказади ва далолатнома расмийлаштиради ҳамда ер тузиш лойиҳасини ишлаб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигига (кейинги ўринларда — ваколатли орган) электрон тизим орқали юборади.
Беш иш куни ичида
4-босқич
Ваколатли орган
Далолатнома ҳамда ер тузиш лойиҳасига асосан тегишли хулосани тайёрлайди.
QR-код (матрик штрихли код) қўйилган хулосани ариза берувчига тақдим этади.
Уч иш куни ичида
5-босқич
Ижрочи
Ваколатли орган томонидан тайёрланган QR-код (матрик штрихли код) қўйилган хулосани ҳамда ер тузиш лойиҳасини ариза берувчига электрон шаклда шахсий кабинетига юборади.
Бир иш куни ичида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасини бўлиш ва унинг янги чегараларини белгилаш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасини бўлиш ва унинг янги чегараларини белгилаш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш юзасидан
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
СЎРОВНОМА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I. Ариза берувчи ҳақида маълумотлар
Жисмоний шахснинг:
Ф.И.О.:
Паспорт ёки ID — карта маълумотлари (серияси ва рақами):
ЖШШИР:
Яшаш манзили:
Телефон рақами:
Электрон почта манзили (мавжуд бўлса):
Юридик шахснинг:
Тўлиқ номи:
Ташкилий-ҳуқуқий шакли:
СТИР:
Юридик манзили:
Телефон рақами:
Электрон почта манзили (мавжуд бўлса):
II. Ер участкаси ҳақида маълумотлар
Кадастр рақами (ер ижара шартномасининг давлат рўйхатидан ўтказилган рақами):
Умумий ер майдони (га):
Контур(лар) рақами:
Жойлашган жойи (манзил):
III. Сўровномага иловалар
қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаси ижара шартномасининг нусхаси;
қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаси ижара шартномасининг тузилишига асос бўлган очиқ электрон танлов ёки электрон онлайн-аукцион савдолари натижасида тузилган баённома ёхуд ваколатли давлат органининг қарорлари нусхаси;
қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасининг бўлинадиган қисми бўйича контур рақами ва ўлчами ҳақидаги маълумотлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ.Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасини бўлиш ва унинг янги чегараларини белгилашда ер участкасининг чегарасини жойига чиққан ҳолда қайта ўлчовдан ўтказиш ҳамда ер тузиш лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш юзасидан белгиланган тартиб-қоидалар билан танишиб чиқдим ва уларга тўлиқ амал қилишимни маълум қиламан ҳамда ижобий хулоса берилган тақдирда, менга юкланган мажбуриятларни бажаришни ўз зиммамга оламан.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ваколатли орган томонидан салбий хулоса берилганда ижарага олинган ерларни бўлиш мумкин эмаслиги ҳақида огоҳлантирилдим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасини бўлиш ва унинг янги чегараларини белгилаш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига 3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ер майдонини кўрсатиб беришда чегарадош ер участкалари чегараси билан таништирилди.
Мавжуд ер майдонини кўрсатиб берди: ___________ ________________________________
Ер участкасини қайта ижарага олувчи: ___________ ________________________________
(34-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 октябрдаги 662-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.10.2025 й., 09/25/662/0964-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 24 ноябрдаги 709-сон қарорига 4-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг «2004 — 2006 йилларда фермер хўжаликларини ривожлантириш концепциясини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2003 йил 30 октябрдаги 476-сон қарорига киритилаётган ўзгартиришлар