Indexation by Ceneral legal classifier of legislation branches
Indexation by thematic directory of legislation
Sources of changes
Sources of publication
30.12.2025
05.05.2025
24.10.2024
10.10.2024
09.11.2023
05.11.2023
02.04.2021
View
Рус
Eng
Ўзб
O’zb
Ўзб|Рус
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.07.00 Деҳқон хўжаликлари (шахсий ёрдамчи хўжаликлар);
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.01.00.00 Ўзбекистон Республикасининг қонунлари]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Қишлоқ хўжалиги]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Деҳқон хўжалиги тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қонунчилик палатаси томонидан 2021 йил 13 январда қабул қилинган Сенат томонидан 2021 йил 12 мартда маъқулланган
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.07.00 Деҳқон хўжаликлари (шахсий ёрдамчи хўжаликлар)]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу Қонуннинг мақсади деҳқон хўжаликларини ташкил этиш ва юритиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-модда. Деҳқон хўжалиги тўғрисидаги қонунчилик
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.07.00 Деҳқон хўжаликлари (шахсий ёрдамчи хўжаликлар)]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Деҳқон хўжалиги тўғрисидаги қонунчилик ушбу Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатларидан иборатдир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-модда. Деҳқон хўжалиги
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.07.00 Деҳқон хўжаликлари (шахсий ёрдамчи хўжаликлар)]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Деҳқон хўжалиги мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ёки ижара (иккиламчи ижара) ҳуқуқи асосида деҳқон хўжалиги бошлиғига берилган ер участкасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришни ва реализация қилишни деҳқон хўжалиги аъзоларининг шахсий меҳнати асосида амалга оширувчи хўжаликдир.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.04 Боғдорчилик. Узумчилик]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Деҳқон хўжалиги ўз фаолиятини боғдорчилик ва узумчиликка ёки сабзавот ва полиз экинларини ёхуд бошқа қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришга ихтисослашиш асосида амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Деҳқон хўжалигининг фаолияти тадбиркорлик фаолияти жумласига киради ва деҳқон хўжалиги аъзоларининг истагига кўра юридик шахс ташкил этган ҳолда ҳам, юридик шахс ташкил этмасдан ҳам амалга оширилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-модда. Деҳқон хўжалиги бошлиғи
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.07.00 Бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.07.03 Ер участкасини умрбод мерос қилиб қолдирадиган эгалик қилиш ҳуқуқи (шунингдек, 11.03.08.02га қаранг);
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.07.00 Деҳқон хўжаликлари (шахсий ёрдамчи хўжаликлар)]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўн саккиз ёшга тўлган, муомалага лаёқатли бўлган, ўзига деҳқон хўжалигини юритиш учун ер участкаси мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ёки ижара (иккиламчи ижара) ҳуқуқи асосида берилган Ўзбекистон Республикаси фуқароси ёки Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахс деҳқон хўжалиги бошлиғи бўлиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Деҳқон хўжалиги бошлиғи деҳқон хўжалиги номидан ишончномасиз иш юритади, шу жумладан деҳқон хўжалигининг манфаатларини юридик ва жисмоний шахслар билан ўзаро муносабатларда ифодалайди ва деҳқон хўжалиги номидан шартномалар тузади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Деҳқон хўжалиги бошлиғи вақтинча меҳнат қобилиятини йўқотган ёки узоқ вақт йўқ бўлган (ҳарбий хизматга чақирилиш, кундузги ўқув шаклида таълим олиш учун олий таълим ташкилотига ўқишга кириш, сайлаб қўйиладиган лавозимларга сайланиш ва бошқалар) тақдирда, у ўз мажбуриятларини бажариш ваколатини ушбу хўжаликнинг аъзоларидан бирига беришга ҳақлидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Деҳқон хўжалиги бошлиғи вафот этган тақдирда, деҳқон хўжалиги аъзолари ўртасидаги ўзаро келишув бўйича деҳқон хўжалигининг янги бошлиғи белгиланади. Бунда ер участкасига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи мерос бўйича деҳқон хўжалигининг янги бошлиғига ўтади, деҳқон хўжалигини юритиш учун ижарага (иккиламчи ижарага) берилган ер участкаларига нисбатан эса ижара (иккиламчи ижара) шартномасига тегишли ўзгартишлар киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Деҳқон хўжалиги бошлиғи пенсия ёшига тўлганда ёки меҳнат қобилиятини тўлиқ йўқотганда, шунингдек ҳарбий хизматга чақирилган, кундузги ўқув шаклида таълим олиш учун олий таълим ташкилотига ўқишга кирган, сайлаб қўйиладиган лавозимларга сайланган тақдирда, деҳқон хўжалиги бошлиғининг таклифи ва деҳқон хўжалиги аъзолари ўртасидаги ўзаро келишув бўйича деҳқон хўжалигининг янги бошлиғи белгиланиши мумкин, унга ер участкасига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи ўтади, деҳқон хўжалигини юритиш учун ижарага (иккиламчи ижарага) берилган ер участкаларига нисбатан эса ижара (иккиламчи ижара) шартномасига деҳқон хўжалигининг янги бошлиғи тўғрисидаги тегишли ўзгартишлар киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу модданинг тўртинчи ва бешинчи қисмларида назарда тутилган ҳолларда деҳқон хўжалигининг янги бошлиғи тўғрисидаги қарор қонунчиликда белгиланган тартибда деҳқон хўжалиги аъзолари йиғилишининг баённомаси билан расмийлаштирилади. Деҳқон хўжалиги аъзолари ўртасида деҳқон хўжалигининг янги бошлиғи ҳақида ўзаро келишувга эришилмаган тақдирда низо суд тартибида ҳал қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу модданинг тўртинчи ва бешинчи қисмларида назарда тутилган ҳолларда, ер участкасига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш, ер участкасини ижарага (иккиламчи ижарага) олиш ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш учун зарур бўлган ҳужжатлар қонунчиликда белгиланган тартибда деҳқон хўжалигининг янги бошлиғи номига расмийлаштирилади, шунингдек Деҳқон хўжаликларининг ягона давлат реестрига тегишли ўзгартишлар киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-модда. Деҳқон хўжалигининг аъзолари
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.07.00 Деҳқон хўжаликлари (шахсий ёрдамчи хўжаликлар)]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Оила бошлиғи, унинг хотини (эри), ота-онаси, фарзандлари, шу жумладан фарзандликка олинганлар, бобоси, бувиси ва набиралари, меҳнатга қобилиятли ёшга тўлган бошқа қариндошлари (фарзандлари ва набираларининг эри (хотини), туғишган ҳамда ўгай ака-ука ва опа-сингиллари, уларнинг эри (хотини)) деҳқон хўжалигининг аъзолари бўлиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Деҳқон хўжалигини ташкил этиш ва ҳисобга қўйиш ёки деҳқон хўжалигини юридик шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтказиш. Ер участкасидан фойдаланиш шартлари ва сув истеъмоли
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-модда. Деҳқон хўжалигини ташкил этиш
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.02.00 Юридик шахсларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш. Юридик шахсларни давлат рўйхатига олиш;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.07.00 Деҳқон хўжаликлари (шахсий ёрдамчи хўжаликлар)]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Юридик шахс ташкил этмаган ҳолдаги деҳқон хўжалиги деҳқон хўжалиги бошлиғида ер участкасига бўлган ҳуқуқ юзага келганидан ва деҳқон хўжалиги ҳисобга қўйилганидан кейин, юридик шахс ташкил этган ҳолдаги деҳқон хўжалиги эса — деҳқон хўжалиги бошлиғида ер участкасига бўлган ҳуқуқ юзага келганидан ва деҳқон хўжалиги белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилганидан кейин ташкил этилган деб ҳисобланади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 55-моддаси.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Деҳқон хўжалиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
деҳқон хўжалигини юритиш учун ушбу Қонун кучга киргунига қадар мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи асосида берилган ер участкаларида, шунингдек деҳқон хўжалигини юритиш учун берилган ер участкасига бўлган мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи мерос бўйича ёхуд ушбу Қонунда назарда тутилган бошқа асослар бўйича ўтган шахсларга берилган ер участкаларида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
захира ерларнинг, шу жумладан қайта тикланган ва фойдаланишга киритилган ерларнинг таркибидан ижарага берилган ер участкаларида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фойдаланилмаётган ўрмон фонди ерлари ҳамда бошқа муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ерлари таркибидан хавфсизлик талабларига ва техник талабларга қатъий риоя этилишини таъминлаш шарти билан ижарага берилган ер участкаларида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сув объектларининг қирғоқлари бўйидаги ерлар таркибидан хавфсизлик талабларига ва техник талабларга қатъий риоя этилишини таъминлаш шарти билан ижарага берилган ер участкаларида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг асосий экиндан бўшаган қисмини оралиқ экин экиш учун бир мавсумга иккиламчи ижарага берилган ер участкаларида ўз фаолиятини амалга ошириши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7-модда. Деҳқон хўжалигини ҳисобга қўйиш ёки деҳқон хўжалигини юридик шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтказиш
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.07.00 Деҳқон хўжаликлари (шахсий ёрдамчи хўжаликлар)]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Деҳқон хўжалиги деҳқон хўжалиги бошлиғининг давлат хизматлари марказларига шахсан ташрифи воситасида ёки Ўзбекистон Республикаси давлат хизматларининг Ягона интерактив портали орқали ҳисобга қўйилади ёки давлат рўйхатидан ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Деҳқон хўжалигини ҳисобга қўйиш учун деҳқон хўжалигининг бошлиғи деҳқон хўжалиги аъзоларининг таркиби тўғрисидаги ахборотни (қариндошлик даражасини кўрсатган ҳолда) ва деҳқон хўжалигини юритиш учун ер участкаси берилганлигини тасдиқловчи ҳужжатни, деҳқон хўжалиги юридик шахс ташкил этган ҳолда тузилган тақдирда эса — деҳқон хўжалигини юритиш учун ер участкаси берилганлигини тасдиқловчи ҳужжатни ва таъсис ҳужжатларини тақдим этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳисобга қўйилганидан ёки давлат рўйхатидан ўтказилганидан кейин деҳқон хўжалиги бошлиғига Деҳқон хўжаликларининг ягона давлат реестридан кўчирма берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Деҳқон хўжаликларининг ягона давлат реестридан кўчирмада деҳқон хўжалигининг бошлиғи ва аъзолари, деҳқон хўжалигининг ихтисослашуви, деҳқон хўжалиги ҳисобга қўйилган ёки давлат рўйхатидан ўтказилган сана, деҳқон хўжалигининг ташкилий-ҳуқуқий (юридик шахс ташкил этган ҳолдаги ёки юридик шахс ташкил этмаган ҳолдаги) шакли тўғрисидаги маълумотлар ҳамда деҳқон хўжалигини юритиш учун берилган ер участкасининг ижара (иккиламчи ижара) шартномаси муддати кўрсатилади.
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.07.00 Бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.07.03 Ер участкасини умрбод мерос қилиб қолдирадиган эгалик қилиш ҳуқуқи (шунингдек, 11.03.08.02га қаранг)]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи асосида берилган (мерос бўйича ўтган) ер участкаларига нисбатан Деҳқон хўжаликларининг ягона давлат реестридан кўчирмада ер участкасига бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги ҳужжатда мавжуд бўлган ахборот кўрсатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Деҳқон хўжаликларини юритиш учун берилган ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказганлик, деҳқон хўжаликларини ҳисобга қўйганлик ёки давлат рўйхатидан ўтказганлик ҳамда Деҳқон хўжаликларининг ягона давлат реестридан кўчирмалар берганлик учун давлат божи ва йиғим ундирилмайди.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 февралдаги 66-сон қарори билан тасдиқланган «Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида»ги низом.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8-модда. Деҳқон хўжалигини юритиш учун ижарага (иккиламчи ижарага) бериладиган ер участкалари майдонининг ўлчами
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.07.00 Деҳқон хўжаликлари (шахсий ёрдамчи хўжаликлар)]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Деҳқон хўжалигини юритиш учун 0,06 гектардан 1 гектаргача бўлган ўлчамда ер участкалари берилади, бундан ушбу модданинг иккинчи ва учинчи қисмларида назарда тутилган ҳоллар мустасно.
(8-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 9 ноябрдаги ЎРҚ-876-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.11.2023 й., 03/23/876/0839-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.10.00.00 Ўзбекистон Республикаси Президенти / 01.10.02.00 Ваколат]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Деҳқон хўжалигини юритиш учун чорва озуқаси экинларини етиштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари билан белгиланган айрим ҳудудларда 0,06 гектардан 5 гектаргача бўлган ўлчамда ер участкалари берилади.
(8-модда Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 9 ноябрдаги ЎРҚ-876-сонли Қонунига асосан иккинчи қисм билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.11.2023 й., 03/23/876/0839-сон)
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.06.00 Фермер хўжаликлари. Кластер ва иссиқхона хўжаликлари]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фермер хўжаликлари ёки бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан деҳқон хўжалигини юритиш учун қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг асосий экиндан бўшаган қисми оралиқ қишлоқ хўжалиги экинлари экиш учун 0,06 гектардан 10 гектаргача бўлган ўлчамда бир йилгача бўлган муддатга иккиламчи ижарага (учинчи шахсларга бериш ҳуқуқисиз) берилиши мумкин.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 55-моддаси.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9-модда. Деҳқон хўжалигини юритиш учун берилган ер участкасидан фойдаланиш шартлари
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.07.00 Деҳқон хўжаликлари (шахсий ёрдамчи хўжаликлар)]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Деҳқон хўжалигини юритиш учун берилган ер участкасидан деҳқон хўжалигининг ихтисослашуви асосида фақат қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш учун фойдаланилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Деҳқон хўжалигини юритиш учун берилган ер участкасидан бир вақтнинг ўзида деҳқон хўжалигининг ихтисослашувида назарда тутилмаган бошқа қишлоқ хўжалиги экинларини деҳқон хўжалигининг ихтисослашувига мувофиқ асосий қишлоқ хўжалиги экинларининг қатор ораларига экиш (ўтқазиш) ёки асосий ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинларини навбатлаб экиш йўли билан етиштириш учун ҳам фойдаланилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Деҳқон хўжалигини юритиш учун берилган ер участкасидан фойдаланиш шартлари ер участкасига бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги ҳужжатда кўрсатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Деҳқон хўжалигини юритиш учун берилган ер участкасида бинолар ва иншоотларни, шу жумладан ер ости иншоотларини қуриш тақиқланади, бундан енгил конструкцияли иссиқхоналарни ва бошқа иморатларни, шунингдек суғориш иншоотларини қуриш мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Деҳқон хўжалигини юритиш учун берилган ер участкасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш билан бир вақтда шартли 10 бошгача чорва молни ўтлатишга йўл қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Деҳқон хўжалиги ўз тасарруфидаги ер участкасини муҳофаза қилиши (ерлардан хўжасизларча фойдаланишга ёки уларнинг яроқсиз ҳолга келиб қолишига йўл қўймаслиги), унинг маҳсулдорлигини сақлаши ва ошириши шарт.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 39, 40-моддалари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10-модда. Деҳқон хўжалигини юритиш учун берилган ер участкасидан фойдаланилиши устидан давлат назорати.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Деҳқон хўжалигини юритиш учун берилган ер участкаларидан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турига мувофиқ оқилона фойдаланилиши устидан назорат қонунчиликда белгиланган тартибда ваколатли давлат органлари томонидан амалга оширилади.
(10-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 5 майдаги ЎРҚ-1061-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2025 й., 03/25/1061/0409-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Деҳқон хўжалиги томонидан қишлоқ хўжалиги экинларини экиш ихтисослашувга кўра амалга оширилмаган тақдирда, ер солиғи уч баравар миқдорда ундирилади, бундан ушбу Қонун 9-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Деҳқон хўжалиги томонидан тупроқ унумдорлигини пасайтириш, тупроқни кимёвий ва радиоактив моддалар билан ифлослантириш, шунингдек экологик вазиятнинг ёмонлашувига олиб келадиган усулларни қўллаш қонунда белгиланган тартибда жавобгарликка тортиш учун асос бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Деҳқон хўжалигини юритиш учун берилган ер участкасида енгил конструкцияли иссиқхоналар ва бошқа иморатлардан, шунингдек суғориш иншоотларидан ташқари иншоотлар ва иморатлар, шу жумладан ер ости иншоотлари аниқланган тақдирда, ваколатли давлат органининг ёзма тақдимномасига кўра деҳқон хўжалиги бошлиғи мазкур иншоотлар ва иморатларни ваколатли давлат органининг ёзма тақдимномасини олган кундан эътиборан ўн беш кун ичида ихтиёрий равишда ўз ҳисобидан бузиб ташлаши ҳамда ер участкасини олдинги ҳолатига келтириши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ваколатли давлат органининг ёзма тақдимномаси деҳқон хўжалиги бошлиғи томонидан ихтиёрий равишда бажарилмаган тақдирда, иморатлар ва иншоотларни, шу жумладан ер ости иншоотларини бузиб ташлаш ҳамда ер участкасини олдинги ҳолатига келтириш тўғрисидаги масала суд тартибида ҳал этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу модданинг иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмларида назарда тутилган ҳоллардан бири кетма-кет уч йил давомида такрорланган тақдирда, мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи асосида берилган ер участкасини олиб қўйиш ёки ижара (иккиламчи ижара) шартномасини муддатидан илгари бекор қилиш тўғрисидаги масала суд тартибида ҳал этилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 36 — 38-моддалари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 25 майдаги 146-сон қарори билан тасдиқланган «Ер участкалари эгалари, фойдаланувчилари ижарачилари ва мулкдорларининг кўрган зарарларини, шунингдек қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаш тартиби тўғрисида»ги низом.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Деҳқон хўжалигининг ҳамда унинг аъзоларининг ер участкасидан рухсат этилган фойдаланишнинг асосий турига мувофиқ ва самарали фойдаланмаганлик учун жавобгарлиги қонунчиликда белгиланади.
(10-модданинг еттинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 5 майдаги ЎРҚ-1061-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.05.2025 й., 03/25/1061/0409-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Деҳқон хўжалигининг сув истеъмоли тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва ҳудудий қишлоқ хўжалиги бошқармалари томонидан ишлаб чиқиладиган ҳамда халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари томонидан тасдиқланадиган сув объектларидан сув олиш лимитлари асосида амалга оширилади.
(11-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 22 октябрдаги ЎРҚ-981-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.10.2024 й., 03/24/981/0841-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Деҳқон хўжалигига бериладиган суғориш сувининг сарфини ҳисобга олиш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ тўлаш тартиби Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексида белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Деҳқон хўжалиги сув ресурсларидан оқилона ва тежамли фойдаланиши шарт.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Сув кодексининг 26-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг ХVII бўлими («Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ») шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 19 мартдаги 82-сонли қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикасида сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартиби тўғрисида»ги низом.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Деҳқон хўжалиги фаолиятининг асослари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12-модда. Деҳқон хўжалигининг ишлаб чиқариш фаолияти
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.07.00 Деҳқон хўжаликлари (шахсий ёрдамчи хўжаликлар)]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Деҳқон хўжалиги ўз ихтисослашувини, шу жумладан қишлоқ хўжалиги экинларининг турлари ва ҳажмларини, уларни етиштириш ҳамда агротехник тадбирларни ўтказиш усулларини мустақил равишда белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Деҳқон хўжалиги қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун зарур бўлган уруғлик, минерал ўғитлар ҳамда ёқилғи-мойлаш материалларини сотиб олишда, шунингдек бошқа моддий ресурслар ҳамда хизматлардан фойдаланишда бошқа қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари билан тенг ҳуқуқларга эгадир. Шу мақсадда деҳқон хўжалиги бошлиғи тегишли ташкилотлар билан белгиланган тартибда тўғридан-тўғри шартномалар тузиши, биржа савдоларида иштирок этиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Деҳқон хўжалиги ўзи ишлаб чиқараётган ва реализация қилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг сифатига тааллуқли бўлган, миллий стандартларда, санитария қоидалари ва нормаларида, гигиена нормативларида, ветеринария, ёнғинга қарши қоидаларда ва бошқа норматив ҳужжатларда белгиланган талабларга риоя этиши керак.
(12-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 3 ноябрдаги ЎРҚ-800-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.11.2022 й., 03/22/800/0990-сон — 2023 йил 5 ноябрдан кучга киради)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Деҳқон хўжаликларининг хўжалик фаолиятига, шу жумладан улар томонидан етиштириладиган қишлоқ хўжалиги экинларини танлашга, ишлаб чиқариладиган ҳамда реализация қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига нарх белгилашга давлат органлари ва ташкилотларнинг, улар мансабдор шахсларининг аралашувига йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13-модда. Деҳқон хўжалиги маҳсулотларини реализация қилиш
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.07.00 Деҳқон хўжаликлари (шахсий ёрдамчи хўжаликлар)]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Деҳқон хўжалиги ўзи ишлаб чиқараётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига бозордаги талаб ва таклиф нисбатидан келиб чиқиб мустақил равишда нархлар белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Деҳқон хўжалиги Деҳқон хўжаликларининг ягона давлат реестридан кўчирма асосида ўз қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қўшимча ҳужжатларсиз (рухсатномаларсиз) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида эркин ташиш ва реализация қилиш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Деҳқон хўжалиги ўзининг қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини даласида, деҳқон бозорларида ва савдо марказларида, шунингдек аҳоли пунктларида сайёр савдо ташкил этиш йўли билан қўшимча рухсатномаларсиз (лицензияларсиз) реализация қилиш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Деҳқон хўжалиги ўзининг қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини нақд пулга ёки банк карталари бўйича нақд пулсиз ҳисоб-китоблар орқали чекловларсиз реализация қилиш ҳуқуқига эга. Бунда деҳқон хўжалиги хўжалик юритувчи субъектлар учун касса операциялари қоидаларида назарда тутилган ҳисоб юритиши шарт эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Деҳқон хўжалиги ўзининг қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини реализация қилиш учун юридик ва жисмоний шахслар билан шартномалар тузиш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Деҳқон хўжалиги томонидан ўзининг қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини реализация қилишдан олинган даромадларга солиқ солинмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.05.00 Имтиёзли кредитлаш;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.07.00 Деҳқон хўжаликлари (шахсий ёрдамчи хўжаликлар)]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Деҳқон хўжалиги ўз фаолиятини амалга ошириш учун кредитлар, шу жумладан имтиёзли кредитлар олиши, бошқа юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулки ҳамда пул маблағларини ихтиёрийлик ва шартнома шартлари асосида гаров, кафолат, суғурта, шунингдек кредит ва қарз мажбуриятларининг бажарилишини таъминлашнинг бошқа турларини қўллаган ҳолда жалб этиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Деҳқон хўжалиги қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш, қайта ишлаш ва реализация қилиш учун зарур бўлган жиҳозлар, техника воситалари ҳамда асбоб-ускуналарни лизинг шартномаси асосида ўз эгалигига олиш ва улардан фойдаланиш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Деҳқон хўжалиги ишлаб чиқариш объектларини (деҳқон хўжалигини юритиш учун берилган ер участкалари ҳудудидан ташқарида) қуриш, асосий воситаларни харид қилиш учун узоқ муддатли ва қисқа муддатли кредитлар олиш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Деҳқон хўжалиги кредит олиш учун ўз тасарруфидаги ер участкасига бўлган мулкий ҳуқуқларни (эгалик қилиш, фойдаланиш), деҳқон хўжалиги аъзоларининг хусусий мулкини, келгусида олинадиган ҳосилни гаровга қўйишга ҳақли.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Деҳқон хўжалиги ўзига қарашли ёки ижарага олинган ишлаб чиқариш воситаларининг, қишлоқ хўжалиги экинзорларининг (кўчатзорларининг), кўп йиллик дов-дарахтларнинг, ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг, хом ашёнинг, материалларнинг йўқотилиши (нобуд бўлиши), камомади ёки шикастланиши хавфини, тадбиркорлик хавфини, шунингдек шартномаларни бузганлик учун ўз жавобгарлик хавфини ихтиёрийлик асосида суғурта қилишни амалга оширади ҳамда қонунчиликда белгиланган тартибда ва шартларда суғурта товони олади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.17.00 Қишлоқ хўжалигидаги шартномалар / 09.14.17.04 Агросаноат ишлаб чиқариш соҳасида лизинг (шунингдек, 03.11.06.04 га қаранг)]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кредитлаш, суғурта ва лизинг бўйича кичик бизнес ҳамда қишлоқ хўжалиги корхоналарига бериладиган имтиёзларнинг барча турлари деҳқон хўжаликларига ҳам татбиқ этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15-модда. Деҳқон хўжалигида меҳнат муносабатлари
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.07.00 Деҳқон хўжаликлари (шахсий ёрдамчи хўжаликлар)]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Деҳқон хўжалигининг фаолияти хўжалик аъзоларининг шахсий меҳнатига асосланади. Деҳқон хўжалигининг ихтисослашувига қараб, муайян ишни бажариш учун меҳнат шартномаси шартлари асосида бошқа шахслар вақтинчалик (мавсумий) асосда жалб этилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Деҳқон хўжалигининг аъзолари, шунингдек деҳқон хўжалигида банд бўлган жисмоний шахслар ижтимоий солиқ тўлайди. Бунда деҳқон хўжалиги бошлиғи ижтимоий солиқни мажбурий тартибда, бошқа аъзолари ва деҳқон хўжалигида банд бўлган жисмоний шахслар ихтиёрий асосда тўлайди. Ижтимоий солиқни тўлаш деҳқон хўжалиги аъзосининг ва деҳқон хўжалигида банд бўлган жисмоний шахснинг меҳнат стажини ҳисоблаб чиқаришда бир календарь йил деб ҳисобга олинади. Ижтимоий солиқни тўлаш тартиби Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексида белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Деҳқон хўжаликлари аъзоларига ижтимоий суғурта (таъминот) бўйича давлат пенсиялари ва нафақаларини тайинлаш ҳамда тўлаш қонунчиликда белгиланган тартибда ва шартлар асосида амалга оширилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 404-моддаси, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 майдаги 327-сон «Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасида давлат хизматлари кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Деҳқон хўжалигининг бошлиғи деҳқон хўжалигида меҳнат шартномаси шартларига кўра вақтинчалик (мавсумий) асосда ишлаётган жисмоний шахсларнинг ҳаёти ва соғлиғига улар меҳнат мажбуриятларини бажараётганда етказилган зарар учун қонунчиликка мувофиқ жавобгар бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16-модда. Деҳқон хўжаликларининг биргаликдаги фаолияти
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.07.00 Деҳқон хўжаликлари (шахсий ёрдамчи хўжаликлар)]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Деҳқон хўжаликлари қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, сақлаш, қайта ишлаш, реализация қилиш, ўз фаолияти учун материаллар ва ускуналарни харид қилиш, техника таъминоти, сув ресурсларидан фойдаланиш, ўсимликларни (дарахтларни) зараркунандалар ҳамда касалликлардан ҳимоя қилиш, деҳқон хўжаликлари фаолияти учун зарур бўлган маслаҳат бериш ва бошқа хизматлар кўрсатиш бўйича биргаликдаги фаолиятни, шу жумладан ишлаб чиқариш кооперативини ихтиёрийлик асосида ташкил этиш орқали амалга ошириш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17-модда. Деҳқон хўжалиги фаолиятининг натижаларини ҳисобга олиш
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.07.00 Деҳқон хўжаликлари (шахсий ёрдамчи хўжаликлар)]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Деҳқон хўжалиги ўз фаолияти натижаларининг ҳисобини юритади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Деҳқон хўжалиги йил давомида ер участкасида етиштирилган қишлоқ хўжалиги экинларининг турлари, ишлаб чиқарилган ва реализация қилинган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳажмлари, шунингдек иссиқхоналар сони тўғрисидаги ахборотни ўз ичига олган белгиланган шаклдаги маълумотномани деҳқон хўжалиги жойлашган ердаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига ҳисобот давридан келгуси йилнинг 15 мартига қадар тақдим этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Деҳқон хўжаликларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18-модда. Деҳқон хўжаликларини қўллаб-қувватлашнинг асосий йўналишлари
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.07.00 Деҳқон хўжаликлари (шахсий ёрдамчи хўжаликлар)]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат деҳқон хўжаликларининг ҳуқуқларига ва қонуний манфаатларига риоя этилишини кафолатлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Деҳқон хўжаликлари тасарруфида бўлган ер участкалари майдонларини уларнинг розилигисиз мақбуллаштиришга (қисқартиришга, ўзгартиришга ва бошқаларга) йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат органлари деҳқон хўжаликларини ривожлантиришга ва уларнинг фаолиятини мустаҳкамлашга кўмаклашади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Деҳқон хўжаликларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш қуйидагилар орқали амалга оширилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш учун зарур бўладиган органик ва минерал ўғитлар, қишлоқ хўжалиги экинларини зараркунандалар ва касалликлардан ҳимоя қилиш воситалари, ёнилғи-мойлаш материаллари, сув ва бошқа зарур ресурслар, навли уруғлик ва кўчатларни узлуксиз етказиб бериш тизимини жорий этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
деҳқон хўжалиги фаолияти учун зарур бўлган йўллардан, электр, сув таъминотидан ҳамда мелиорация иншоотларидан фойдаланиш имкониятларини яратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
деҳқон хўжаликлари ишлаб чиқарадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига ички ва ташқи бозорлардаги талаб ҳамда таклиф тўғрисида ишончли ахборот, шунингдек қишлоқ хўжалиги экинлари етиштиришга доир илмий-амалий тавсиялар ҳамда қўлланмалар тақдим этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
деҳқон хўжаликларида ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини реализация қилиш учун деҳқон бозорларида махсус савдо расталарини ва савдо марказларида савдо жойларини ажратиш, шунингдек аҳоли пунктларида кўчма савдо ташкил этиш учун шарт-шароитлар яратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
деҳқон хўжаликлари ишлаб чиқарган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш учун имтиёзлар тизимини жорий этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
деҳқон хўжаликлари томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш, сақлаш, қайта ишлаш, шунингдек уларнинг ҳажмларини кўпайтиришни ҳамда илғор илмий ишланмалар ва технологияларни жорий этишни рағбатлантириш ҳамда қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларини кўриш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг деҳқон хўжаликлари фаолиятини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш соҳасидаги ваколатлари
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.02.00 Вазирлар Маҳкамаси ваколатлари;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.07.00 Деҳқон хўжаликлари (шахсий ёрдамчи хўжаликлар)]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
деҳқон хўжаликлари фаолиятини ривожлантириш бўйича давлат дастурларини тасдиқлайди ҳамда уларнинг амалга оширилишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
деҳқон хўжаликларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш соҳасида ўз ваколатлари доирасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг деҳқон хўжаликларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш соҳасидаги ишларини мувофиқлаштиради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва реализация қилиш соҳасида деҳқон хўжаликларига имтиёзлар, субсидиялар ҳамда бошқа преференциялар жорий этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20-модда. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг деҳқон хўжаликларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш соҳасидаги ваколатлари
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.07.00 Деҳқон хўжаликлари (шахсий ёрдамчи хўжаликлар)]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
деҳқон хўжаликларининг ер участкалари майдонини, тупроқ-иқлим шароитлари ва сув таъминотини ҳисобга олган ҳолда агротехник тадбирларни амалга ошириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича тавсиялар ишлаб чиқади ҳамда улардан бепул фойдаланилишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
деҳқон хўжаликларига қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш, қайта ишлаш ва сақлаш учун ресурсларни тежовчи агротехнологияларни, муқобил энергия манбаларини жорий этишда кўмаклашади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
деҳқон хўжаликлари томонидан ер участкаларидан самарали фойдаланишга ҳамда деҳқончилик маданиятини оширишга доир тушунтириш ишларини олиб боради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
манфаатдор вазирликлар ҳамда идоралар билан биргаликда ички ва ташқи бозорларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига бўлган таклиф ва талаб масалалари бўйича маркетинг тадқиқотлари ўтказади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
келгуси йилда талаб юқори бўладиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари рўйхати ва ҳажми бўйича таклифлар ҳамда тавсияларни маркетинг тадқиқотлари натижалари асосида ишлаб чиқади ва уларнинг жойларга етказилишини таъминлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21-модда. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг деҳқон хўжаликларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш соҳасидаги ваколатлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари деҳқон хўжаликларини ривожлантириш бўйича ҳудудий дастурларни тасдиқлайди ва уларнинг бажарилиши устидан назоратни амалга оширади.
(21-модда Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонунига асосан биринчи қисми билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.15.00.00 Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари / 01.15.01.00 Маҳаллий давлат вакиллик органлари (Халқ депутатлари кенгашлари) / 01.15.01.01 Умумий қоидалар. Маҳаллий вакиллик органларини сайлаш тартиби;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.07.00 Деҳқон хўжаликлари (шахсий ёрдамчи хўжаликлар)]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари:
(21-модда иккинчи қисмнинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
деҳқон хўжаликларининг ер участкаларидан самарали фойдаланишни ташкил этишга кўмаклашади ҳамда зарур шарт-шароитлар яратади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
деҳқон хўжаликлари билан ҳамкорлик қилиш учун экспорт қилувчиларни жалб этади, уларга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилишда ҳар томонлама кўмаклашади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
деҳқон хўжаликларини ривожлантириш бўйича давлат дастурларининг амалга оширилишида иштирок этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
деҳқон хўжаликларини ривожлантириш бўйича ҳудудий дастурларни ишлаб чиқади, тасдиқлаш учун маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органларига киритади ва амалга оширади;
(21-модда иккинчи қисмнинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
деҳқон хўжаликларининг моддий-техника таъминотини яхшилаш, уларни сув ресурслари билан таъминлаш, уларга зарур уруғликлар, кўчатлар, минерал ўғитларни етказиб бериш борасида амалий ёрдам кўрсатади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-боб. Деҳқон хўжалиги аъзоларининг ўзаро муносабатлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22-модда. Деҳқон хўжалиги бошлиғининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.21.00.00 Банк фаолияти / 07.21.02.00 Банк ҳисобварақларини очиш ва юритиш тартиби;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.07.00 Деҳқон хўжаликлари (шахсий ёрдамчи хўжаликлар)]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
деҳқон хўжалиги номидан ишончномасиз иш юритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юридик ва жисмоний шахслар билан шартномалар тузиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилишга берилган ер участкасини ёки шу ер участкасининг бир қисмини деҳқон хўжалигининг ихтисослашувига мувофиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш мақсадида, мазкур ер участкасига бўлган мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини сақлаб қолган ҳолда, юридик ва жисмоний шахсларга вақтинча фойдаланишга бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишончномалар бериш;

деҳқон хўжалигига ижарага берилган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасига нисбатан ҳуқуқлар ва мажбуриятларни ер участкасининг асосий мўлжалланган мақсадини сақлаб қолган ҳолда, белгиланган тартибда бошқа шахсга ўтказиш (қайта ижарага бериш).
(22-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 9 октябрдаги ЎРҚ-973-сонли Қонунига асосан еттинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.10.2024 й., 03/24/973/0800-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Деҳқон хўжалиги бошлиғи деҳқон хўжалигининг ҳамда унинг аъзоларининг манфаатлари ҳимоя қилинишини ва ҳуқуқлари амалга оширилишини таъминлаши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Деҳқон хўжалигининг бошлиғи қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқлар ва мажбуриятларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23-модда. Деҳқон хўжалиги аъзоларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
деҳқон хўжалиги томонидан ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларидан ҳамда уни реализация қилишдан олинган даромаддан ўз улушини олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
деҳқон хўжалиги бошлиғининг топшириғига кўра деҳқон хўжалиги номидан фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларда иштирок этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу Қонун 15-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган тартибда ижтимоий солиқни тўлаган тақдирда қонунчиликка мувофиқ давлат ижтимоий суғуртасига эга бўлиш ва ижтимоий таъминот олиш, шунингдек деҳқон хўжалигида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун сарфланган иш вақтининг меҳнат стажига қўшилиши (бошқа доимий иши мавжуд бўлмаган тақдирда).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Деҳқон хўжалиги аъзолари деҳқон хўжалигининг фаолиятида шахсий меҳнати билан иштирок этиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Деҳқон хўжалигининг аъзолари қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқлар ва мажбуриятларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24-модда. Деҳқон хўжалигидаги мулкий муносабатлар
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.07.00 Деҳқон хўжаликлари (шахсий ёрдамчи хўжаликлар)]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Деҳқон хўжалигига тегишли мол-мулк, деҳқон хўжалиги аъзоларининг биргаликдаги фаолияти натижасида олинган маҳсулотлар ва уларни реализация қилишдан тушган даромад, агар улар ўртасидаги келишувга биноан умумий улушли мулк ташкил этиш назарда тутилган бўлмаса, уларнинг умумий биргаликдаги мулкидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Деҳқон хўжалигининг ва унинг аъзоларининг мулкий ҳуқуқлари давлат ҳимоясида бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-боб. Якунловчи қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.07.00 Деҳқон хўжаликлари (шахсий ёрдамчи хўжаликлар)]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Деҳқон хўжалиги деҳқон хўжалигини юритиш учун мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи асосида берилган ер участкасига бўлган ҳуқуқ тугаганда ёки ижара (иккиламчи ижара) муддати тугаганда тугатилади (фаолияти тугатилади).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Деҳқон хўжалигини тугатиш (фаолиятини тугатиш) қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Деҳқон хўжалиги тасарруфидаги ер участкасига бўлган ҳуқуқ тугатилганда кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказувчи орган бу ҳақда Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритилган куннинг ўзида давлат хизматлари марказига электрон хабарнома юборади. Деҳқон хўжалигининг фаолияти тугатилганлиги тўғрисида Деҳқон хўжаликларининг ягона давлат реестрига тегишли ёзув киритилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 53 — 56-моддалари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26-модда. Низоларни ҳал этиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Деҳқон хўжаликларини ташкил этиш ва юритиш соҳасида юзага келадиган низолар қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27-модда. Мажбуриятлар бўйича жавобгарлик
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.07.00 Деҳқон хўжаликлари (шахсий ёрдамчи хўжаликлар)]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Деҳқон хўжалиги аъзолари деҳқон хўжалигини юритиш жараёнида юзага келадиган мажбуриятлари бўйича ўзларининг биргаликдаги фаолияти натижасида вужудга келган умумий мол-мулк билан жавоб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Деҳқон хўжалиги аъзоларининг умумий мол-мулки етарли бўлмаганда улар мажбуриятлар бўйича ўзларига тегишли мол-мулк билан қонунчиликка мувофиқ жавобгар бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28-модда. Деҳқон хўжалиги тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.21.00 Қишлоқ хўжалиги қонунчилик ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Деҳқон хўжалиги тўғрисидаги қонунчиликни бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 60, 65, 67 — 69-моддаларига, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 197-моддаси.
[ОКОЗ:
1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.01.00.00 Ўзбекистон Республикасининг қонунлари]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29-модда. Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1) Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 30 апрелда қабул қилинган «Деҳқон хўжалиги тўғрисида»ги 604-I-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, № 5-6, 88-модда);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1998 йил 30 апрелда қабул қилинган «Деҳқон хўжалиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунини амалга киритиш тартиби ҳақида»ги 605-I-сонли Қарори (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, № 5-6, 89-модда);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3) Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 15 декабрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айримларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги 175-II-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 йил, № 1-2, 23-модда) 23-банди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4) Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 12 майда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги 220-II-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 йил, № 5, 89-модда) XVII бўлими;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5) Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 30 августда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги 535-II-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 йил, № 9-10, 149-модда) XXI бўлими;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6) Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 12 декабрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги 568-II-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2004 йил, № 1-2, 18-модда) XXI бўлими;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7) Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 3 декабрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги 714-II-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 1, 18-модда) 42-банди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8) Ўзбекистон Республикасининг 2005 йил 23 майда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-2-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, № 5, 152-модда) 6-моддаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9) Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 28 декабрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги ЎРҚ-138-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 12, 608-модда) 10-моддаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10) Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 31 декабрда қабул қилинган «Солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонунларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги ЎРҚ-197-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 йил, № 12, 640-модда) 22-моддаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11) Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 14 январда қабул қилинган «Ижро иши юритиш такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-199-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2009 йил, № 1, 1-модда) 7-моддаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12) Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 25 декабрда қабул қилинган «Қишлоқ ва сув хўжалигида иқтисодий ислоҳотлар чуқурлаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-240-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2009 йил, № 12, 472-модда) 9-моддаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13) Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 9 сентябрда қабул қилинган «Фуқароларнинг пенсия таъминоти тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-254-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2010 йил, № 9, 334-модда) 5-моддаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14) Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 7 октябрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги ЎРҚ-355-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2013 йил, № 10, 263-модда) 20-моддаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15) Ўзбекистон Республикасининг 2015 йил 20 августда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига хусусий мулкни, тадбиркорлик субъектларини ишончли ҳимоя қилишни янада кучайтиришга, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этишга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-391-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2015 йил, № 8, 312-модда) 18-моддаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16) Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 26 декабрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-416-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2016 йил, № 12, 383-модда) 15-моддаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17) Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 21 декабрда қабул қилинган «Қишлоқ хўжалигида экин майдонларидан самарали фойдаланиш механизми такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-506-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2018 йил, № 12, 781-модда) 4-моддаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18) Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 4 апрелда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-533-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 йил, № 4, 199-модда) 3-моддаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19) Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 29 сентябрда қабул қилинган «Қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ерлардан ва ўрмон фонди ерларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-639-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2020 йил, № 9, 540-модда) 4-моддаси.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30-модда. Ушбу Қонуннинг ижросини, етказилишини, моҳияти ва аҳамияти тушунтирилишини таъминлаш
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Адлия вазирлиги, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳамда бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31-модда. Қонунчиликни ушбу Қонунга мувофиқлаштириш
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.11.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 02.01.00.00га қаранг);
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.07.00 Деҳқон хўжаликлари (шахсий ёрдамчи хўжаликлар)]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32-модда. Ушбу Қонун нормаларининг қўлланилиши
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.07.00 Бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.07.03 Ер участкасини умрбод мерос қилиб қолдирадиган эгалик қилиш ҳуқуқи (шунингдек, 11.03.08.02га қаранг)]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Деҳқон хўжалигини юритиш учун ер участкаларини мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи асосида бериш тартиби ушбу Қонун кучга кирган кундан эътиборан бекор қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда ушбу Қонун кучга киргунига қадар ташкил этилган деҳқон хўжаликларига нисбатан уларга берилган ер участкаларига бўлган мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи сақланиб қолади.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.11.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 02.01.00.00га қаранг)]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ушбу Қонун кучга киргунига қадар ташкил этилган деҳқон хўжаликларининг фаолияти 2021 йил 1 декабрга қадар ушбу Қонун талабларига мувофиқлаштирилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33-модда. Ушбу Қонуннинг кучга кириши
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.14.00.00 Давлат органларининг ҳуқуқ ижодкорлиги фаолияти / 01.14.05.00 Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни эълон қилиш ва кучга кириши]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2021 йил 1 апрель,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎРҚ-680-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.04.2021 й., 03/21/680/0263-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.11.2022 й., 03/22/800/0990-сон; 09.11.2023 й., 03/23/876/0839-сон; 10.10.2024 й., 03/24/973/0800-сон; 24.10.2024 й., 03/24/981/0841-сон; 05.05.2025 й., 03/25/1061/0409-сон; 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)