23.11.2021 йилдаги ПҚ-20-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 23.11.2021 йилдаги ПҚ-20-сон
Date of entry into force
24.11.2021
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мева-сабзавотчилик ва узумчиликда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида деҳқон хўжаликларининг улушини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сўнгги йилларда қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш ва соҳага бозор механизмларини жорий этиш борасида изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бугунги кунда республикамизда етиштирилаётган 80 турдан ортиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари дунёнинг 66 та мамлакатига экспорт қилинмоқда. Бунда, мева-сабзавотлар ва дуккакли маҳсулотларнинг экспорт ҳажми 2016 йилдан 2021 йилга қадар қарийб 2 баробарга ошган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шу билан бирга, пахта ва ғалладан қисқартирилаётган ер майдонларида боғдорчилик, узумчилик, полиз ва сабзавотчилик, дуккакли ва мойли экинларни етиштириш соҳасида экспортбоп қишлоқ хўжалиги экинлари экишни кўпайтириш, шунингдек, аҳолининг кенг қатламларини жалб қилиш орқали ушбу ерлардан самарали фойдаланиш тизимини яратиш эвазига тармоқда қўшимча ўсишга эришишда илмий асосланган ёндашув ва ўрганишларни инобатга олиш тақозо этилмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жумладан, ҳисоб-китобларга кўра 1 гектар майдонда етиштирилган пахта хом ашёсига нисбатан узумдан 7 баравар, гилосдан 6 баравар, ёнғоқдан 5 баравар кўп даромад олиш ҳамда ушбу ерларда оилавий тадбиркорлик доирасида кичик интенсив боғдорчилик, узумчилик, полиз, дуккакли, мойли экинлар, картошка етиштириш ва сабзавотчилик лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш орқали «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»да рўйхатда турган эҳтиёжманд оилаларнинг даромадли меҳнат билан бандлигини таъминлаш бўйича катта имконият мавжуд.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аҳолининг даромад топишга қаратилган тадбиркорлик ташаббусларини молиявий қўллаб-қувватлаш, аҳолига аграр тармоқда ўз бизнесини ташкил этишга кўмаклашиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда деҳқон хўжаликларининг улушини ошириш ва қишлоқ хўжалигини диверсификациялаш орқали озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Вазирлар Маҳкамаси, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда фермер хўжаликлари ва кластерлар фойдаланишидаги аҳоли пунктига яқин ҳамда сув таъминоти яхши бўлган пахта ва ғалладан қисқартирилган 92 655 гектар экин майдонларини захирага қайтариш;
(1-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 5 апрелдаги ПҚ-113-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.04.2023 й., 07/23/113/0198-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) захирага қайтарилган ер майдонларини деҳқон хўжалиги ташкил этган ҳолда сабзавотчилик, полиз, дуккакли, мойли экинлар, картошка етиштириш каби лойиҳаларни амалга ошириш учун фуқароларга 30 йилга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сув таъминоти яхши ҳудудларда Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 0,15 гектардан 1 гектаргача, бошқа вилоятларда 0,30 гектардан 1 гектаргача ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида 0,30 гектардан 2 гектаргача бўлган ўлчамларда;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2024 йил 1 мартдан бошлаб кам сувли ерларда вилоятларда 0,50 гектардан 1 гектаргача ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида 0,50 гектардан 2 гектаргача бўлган ўлчамларда электрон онлайн аукцион савдолари орқали ижарага бериш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин.
(1-банднинг «б» кичик банди учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 7 майдаги ПФ-76-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.05.2024 й., 06/24/76/0336-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Белгилансинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқ хўжалиги мақсадлари, шу жумладан деҳқон хўжалигини юритиш учун ер участкаларини ижарага бериш бўйича материалларни тўплаш, кўриб чиқиш, уларни ваколатли органлар ва ташкилотлар билан келишиш «E-IJARA» ахборот тизими орқали амалга оширилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2024 йил 1 мартдан бошлаб қишлоқ хўжалиги мақсадлари, шу жумладан, деҳқон хўжалигини юритиш учун ер участкалари «E-auksion» электрон савдо платформасида электрон онлайн аукцион савдолари орқали ижарага берилади, бундан Ер кодексига мувофиқ ер участкаларини Вазирлар Маҳкамаси томонидан ижарага бериш ҳоллари мустасно.
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 7 майдаги ПФ-76-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.05.2024 й., 06/24/76/0336-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 7 майдаги ПФ-76-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.05.2024 й., 06/24/76/0336-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 10 сентябрдаги ПҚ-373-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.09.2022 й., 07/22/373/0808-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Деҳқон хўжалигини юритиш учун ер участкаларини ижарага беришнинг маъмурий регламенти;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Юридик шахсларга қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун ер участкаларини ижарага беришнинг маъмурий регламенти;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини иккиламчи ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж.А. Ходжаев) Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш.Ҳ. Шерматов) билан биргаликда бир ой муддатда «E-IJARA» ахборот тизимини ишга туширсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 7 майдаги ПФ-76-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.05.2024 й., 06/24/76/0336-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. «E-IJARA» ахборот тизимига ва «E-auksion» электрон савдо платформасига интеграция қилиш орқали идоралараро электрон маълумотлар алмашинуви йўлга қўйиладиган вазирлик ва идоралар рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 24 мартдаги ПФ-91-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.03.2022 й., 06/22/91/0233-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж.А. Ходжаев) Давлат активларини бошқариш агентлиги (А.Ж. Ортиқов) билан биргаликда бир ҳафта муддатда мазкур қарорга 2-иловада кўрсатилган вазирлик ва идоралар ўртасида тегишли маълумотларни алмашиш бўйича чора-тадбирлар режасини тасдиқласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 10 сентябрдаги ПҚ-373-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.09.2022 й., 07/22/373/0808-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж.А. Ходжаев) Молия вазирлиги (Т.А. Ишметов) билан биргаликда Халқаро молия институтларидан жалб қилинган қарзнинг 100 миллион АҚШ доллари эквиваленти миқдоридаги маблағларни тижорат банкларига миллий валютада 3 йил имтиёзли давр билан 10 йил муддатга йиллик 10 фоиз ставкада жойлаштирсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгилаб қўйилсинки, тижорат банкларига жойлаштирилган маблағлар мазкур қарорга асосан ажратиладиган кредитлар бўйича гаров таъминоти сифатида қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Кредит маблағлари «Ҳар бир оила — тадбиркор» дастури шартлари асосида тижорат банклари томонидан деҳқон ва фермер хўжаликлари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчи бошқа корхоналарга ер майдонида кичик интенсив боғдорчилик, узумчилик, сабзавотчиликни ривожлантириш, полиз, дуккакли, мойли экинлар ва картошка етиштириш учун қуйидаги шартларда тақдим этилиши белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳар бир лойиҳа миллий валютада 100 миллион сўмдан ошмаган миқдорда йиллик 14 фоиз ставкада молиялаштирилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кредитлар кичик интенсив боғдорчилик ва узумчиликка 3 йилгача имтиёзли давр билан 7 йилдан кўп бўлмаган муддатга, полиз, дуккакли, мойли экинлар, картошка етиштириш ва сабзавотчиликка 6 ойгача имтиёзли давр билан 2 йилгача муддатга ажратилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кредит таъминоти сифатида кредитнинг қайтмаслик хатаридан суғурта қилиш полиси тақдим этилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кредитлар деҳқон хўжаликларига янги жорий этилаётган ҳоким ёрдамчиларининг ёзма тавсиясига асосан ажратилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Белгилансинки, мазкур қарорга асосан ажратиладиган кредит маблағлари унинг белгиланган умумий миқдори (100 миллион сўм) доирасида кредит олувчилар томонидан ўз бизнес-режалари асосида, шу жумладан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижарага олинган ёки ўз эгалигида бўлган ер майдонида мазкур қарор билан белгиланган йўналишдаги лойиҳаларни амалга ошириш тўғрисида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги «Агросервис оператор» ДУК ёки бошқа салоҳиятли ихтисослашган ташкилот билан тузилган шартномаларга мувофиқ «тайёр ҳолда» топшириш тамойили асосида бажарилган ишларга ҳақ тўлаш учун;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кичик интенсив боғдорчилик, узумчилик, полиз, дуккакли, мойли экинлар, картошка етиштириш ва сабзавотчиликда сув тежайдиган технологияларни жорий қилиш, сифатли кўчатлар, уруғликлар, минерал ўғитлар, кимёвий ва биологик препаратлар, қишлоқ хўжалиги техникалари (экиш сеялкалари, ишлов бериш ва йиғиб олиш агрегатлари) харид қилиш учун;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олинган кредитнинг қайтмаслик хатаридан суғурта қилиш бўйича суғурта мукофоти тўловини амалга ошириш учун фойдаланилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Давлат активларини бошқариш агентлиги (А.Ж. Ортиқов) тижорат банкларига «E-AUKSION» ахборот тизими орқали ижарага берилган ер майдони, танлов ғолибининг лойиҳа бўйича олган мажбуриятлари тўғрисидаги маълумотларни текшириш учун техник имкониятлар яратилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Деҳқон хўжаликлари учун қисқа муддатли интенсив ўқув курсларини ташкил этиш бўйича республика ишчи гуруҳи (кейинги ўринларда — Республика ишчи гуруҳи) тузилсин ва унинг таркиби 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кичик интенсив боғдорчилик, узумчилик, полиз, дуккакли, мойли экинлар, картошка етиштириш ва сабзавотчилик йўналишларида малакали тренер-консультантларни тайёрлаб, улар ёрдамида деҳқон хўжаликлари учун қисқа муддатли интенсив ўқув курсларини ташкил этиш Республика ишчи гуруҳининг асосий вазифаси ҳисоблансин.
(12-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 7 майдаги ПФ-76-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.05.2024 й., 06/24/76/0336-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Республика ишчи гуруҳи (Ж.А. Ходжаев) Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йигирма кун муддатда ҳар бир ҳудуд учун камида 10 нафардан малакали тренер-консультантларни тайёрлаш бўйича дастур ва уларни танлаб олишга доир талабларни ишлаб чиқсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бир ой муддатда деҳқон хўжаликлари учун қисқа муддатли интенсив ўқув курсларини ташкил этиш дастурини ишлаб чиқсин ва ҳар бир туманда режа-график асосида ушбу ўқув курсларининг ташкил этилишини таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқ хўжалигидаги янги илмий ёндашувлар, мавжуд халқаро тажриба ва деҳқон хўжаликларининг фаолиятини ўрганиш натижасида аниқланаётган масалаларни инобатга олган ҳолда, уларга яқиндан, шу жумладан Интернет тармоғи орқали доимий тарзда маслаҳат бериб бориш тизимини йўлга қўйсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 28 июлдаги «Узумчиликни ривожлантиришда кластер тизимини жорий этиш, соҳага илғор технологияларни жалб қилишни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5200-сон қарорига асосан Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда ташкил этилган узумчиликни ривожлантириш бўйича доимий лойиҳа офислари Интенсив боғдорчилик, узумчилик ва сабзавотчиликни ривожлантириш бўйича доимий лойиҳа офислари (кейинги ўринларда — лойиҳа офислари) деб қайта номлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгилансинки:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лойиҳа офисларининг боғдорчилик ва сабзавотчиликни ривожлантириш бўйича фаолияти Агросаноатни ривожлантириш агентлиги томонидан бошқарилади;
(13-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 30 сентябрдаги ПФ-151-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.10.2024 й., 06/24/151/0764-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳар бир лойиҳа офисига Агросаноатни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари ҳисобидан боғдорчилик ва сабзавотчилик ривожланган давлатлардан малакали мутахассислар жалб қилинади.
(13-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 30 сентябрдаги ПФ-151-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.10.2024 й., 06/24/151/0764-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лойиҳа офисларига қуйидаги қўшимча вазифалар юклатилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
интенсив усулда, шу жумладан кластер ва кооперация усулида боғлар, сабзавотчилик майдонларини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ажратилаётган ер майдонларида ташаббускорлар томонидан интенсив боғлар, сабзавотчилик майдонлари барпо этилишини мониторинг қилиш ҳамда кўчатларни экиш бўйича тавсиялар бериш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2024 йил 1 мартдан бошлаб интенсив боғлар барпо этишга яроқли ер участкаларини танлаш, уларнинг электрон онлайн аукцион савдоларига чиқарилишини ташкил этиш;
(13-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 7 майдаги ПФ-76-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.05.2024 й., 06/24/76/0336-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
интенсив боғлар ва сабзавотчилик майдонларига кўчатлар, минерал ўғитлар етказиб бериш, агрохизматлар кўрсатиш, маҳсулотни сотишни ташкил этишга кўмаклашиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бир ой муддатда мавжуд штатлар доирасида Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлигининг ҳудудий бўлимларини очиш бўйича қарор лойиҳасини киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Давлат солиқ қўмитаси (Ш.Д. Кудбиев), Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н.Б. Хусанов) янги жорий этилаётган ҳоким ёрдамчилари билан бирга мазкур қарор доирасида ажратилган ер участкалари, кредит ресурслари ҳисобига доимий ва барқарор даромад манбаига эга бўлган фуқароларга қонунчиликда белгиланган тартибда ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтишда кўмаклашсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Молия вазирлиги (Т.А. Ишметов) суғурта компаниялари ва тижорат банклари билан биргаликда икки ой муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқ хўжалиги соҳасида халқаро суғурта амалиётидан келиб чиқиб, суғурта ташкилоти томонидан амалга оширилаётган лойиҳалар бўйича кредит қайтмаслик хатарини келтириб чиқарувчи барча иқтисодий тенденциялар, бошқарув ва табиат таъсири билан боғлиқ омиллар қамраб олиниши, ушбу омилларни тўлиқ мониторинг қилиш ҳамда мазкур кредитлар бўйича суғурта ҳодисаси рўй берганда тижорат банкларининг биринчи талабига мувофиқ мавжуд қарздорлик (жумладан, ҳосил олинмаган давр учун мавсумий қарздорлик) тўлаб берилишини назарда тутувчи соддалаштирилган тартибни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мазкур қарор билан белгиланган йўналишларда ажратилган кредитлар бўйича суғурта қопламалари (товонлари) тўланиши натижасида уларнинг умумий миқдори суғурта компанияси ўз капиталининг муайян миқдоридан ошган тақдирда, суғурта компаниясининг зарарини Молия вазирлиги томонидан Давлат бюджети маблағлари ва қонунчилик билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан қоплаб бериш механизмини жорий этиш бўйича ҳукумат қарори лойиҳасини киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж.А. Ходжаев) Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (А.Х. Қўлдошев) билан биргаликда ҳудудларга чиққан ҳолда деҳқон хўжаликларига ажратилаётган ерларга табиий ва техноген офатларнинг эҳтимолий таъсирларини аниқлаш ҳамда ушбу таъсирларни юмшатиш юзасидан фавқулодда ҳаракатлар режасини тасдиқласин ҳамда фавқулодда ҳолатларда экинларни ҳимоя қилиш чораларини кўрсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Л.Ш. Кудратов), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж.А. Ходжаев):
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ички ва ташқи бозорларни доимий равишда ўрганиб борган ҳолда барқарор талабга эга бўлган маҳсулотларнинг рўйхати ва ҳажми юзасидан маълумотлар базасини шакллантириш, ҳар ойда янгилаб бориш ҳамда ушбу маълумотларни оммавий ахборот воситалари ва Интернет тармоғидан кенг фойдаланган ҳолда аҳолига мунтазам равишда етказиб бориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳудудларда деҳқон хўжаликлари томонидан ўзи етиштирган маҳсулотини қайта ишлаш истагида бўлган оилаларга харидоргир маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун замонавий мини-технология ва бошқа ускуналарнинг тақдимотларини ўтказиш ва сотиб олишга кўмаклашиш бўйича аниқ чора-тадбирларни амалга оширсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Миллий статистика қўмитаси 2020 йилдан бошлаб «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»да рўйхатда турган эҳтиёжманд оилаларга очиқ электрон танлов асосида ижарага берилган ер участкаларида етиштирилган маҳсулотлар ҳақидаги маълумотларнинг расмий статистика ҳисоботларида тўлиқ акс эттирилишини таъминласин.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 24 февралдаги ПФ-27-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.03.2025 й., 06/25/27/0196-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ж.А. Ходжаев) икки ой муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
очиқ электрон танлов асосида ажратилган ерларда амалга ошириладиган лойиҳаларни комплекс мониторинг қилиш, шу жумладан ажратилган ер майдонининг ҳолати, зарур агротехник тадбирлар, экинларни ҳимоя қилиш ва ўғитлаш ишларининг ўтказилиши, маҳаллий ҳокимлик томонидан зарур инфратузилма билан таъминланганлиги, ер балл бонитети, экиладиган маҳсулотнинг униб чиқиши, ҳосилдорлик, табиат омиллари таъсири ва бошқа индикаторларга асосан ижарачиларни таснифлаш («яхши», «ўрта», «ёмон») тартибини назарда тутган ҳолда қишлоқ хўжалиги экинлари мониторингини юритиш тартиби тўғрисидаги қарор лойиҳасини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонунчилик ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Ушбу қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб қишлоқ хўжалиги вазири Ж.А. Ходжаев, молия вазири Т.А. Ишметов, иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари И.И. Норқулов белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосарлари Ш.М. Ғаниев ва Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2021 йил 23 ноябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-20-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 10 сентябрдаги ПҚ-373-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.09.2022 й., 07/22/373/0808-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1.1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 10 сентябрдаги ПҚ-373-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.09.2022 й., 07/22/373/0808-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1.2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 10 сентябрдаги ПҚ-373-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.09.2022 й., 07/22/373/0808-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1.3-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 10 сентябрдаги ПҚ-373-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.09.2022 й., 07/22/373/0808-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1.4-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 10 сентябрдаги ПҚ-373-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.09.2022 й., 07/22/373/0808-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1.5-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 10 сентябрдаги ПҚ-373-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.09.2022 й., 07/22/373/0808-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1.6-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 10 сентябрдаги ПҚ-373-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.09.2022 й., 07/22/373/0808-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1.7-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 10 сентябрдаги ПҚ-373-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.09.2022 й., 07/22/373/0808-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1.8-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 10 сентябрдаги ПҚ-373-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.09.2022 й., 07/22/373/0808-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1.9-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 10 сентябрдаги ПҚ-373-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.09.2022 й., 07/22/373/0808-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1.10-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 10 сентябрдаги ПҚ-373-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.09.2022 й., 07/22/373/0808-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1.11-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 10 сентябрдаги ПҚ-373-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.09.2022 й., 07/22/373/0808-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1.12-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 10 сентябрдаги ПҚ-373-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.09.2022 й., 07/22/373/0808-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1.13-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 10 сентябрдаги ПҚ-373-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.09.2022 й., 07/22/373/0808-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 ноябрдаги ПҚ-20-сон қарорига
2-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«E-IJARA» ахборот тизимига ва «E-auksion» электрон савдо платформасига интеграция қилиш орқали идоралараро электрон маълумотлар алмашинуви йўлга қўйиладиган вазирликлар ва идоралар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЎЙХАТИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва унинг ҳузуридаги «Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасаси.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 16 февралдаги ПФ-36-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.02.2024 й., 06/24/36/0130-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги «Ўзархив» агентлиги.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 майдаги ПФ-80-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.05.2024 й., 06/24/80/0364-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 22 октябрдаги ПФ-164-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.10.2024 й., 06/24/164/0843-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Очиқ электрон танлов ўтказишда иштирок этадиган бошқа идоралар ва мансабдор шахслар — заруратга кўра.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ: вазирликлар ва идоралар «E-IJARA» ахборот тизимига ва «E-auksion» электрон савдо платформасига Электрон ҳукуматнинг идоралараро маълумотлар узатиш тармоғи орқали белгиланган тартибда уланади.
(2-илова матни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 24 мартдаги ПФ-91-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.03.2022 й., 06/22/91/0233-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 ноябрдаги ПҚ-20-сон қарорига
3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Деҳқон хўжаликлари учун қисқа муддатли интенсив ўқув курсларини ташкил этиш бўйича республика ишчи гуруҳи
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТАРКИБИ
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Ж.А. Ходжаев

қишлоқ хўжалиги вазири, ишчи гуруҳ раҳбари

А.А. Хаитов

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси, ишчи гуруҳ раҳбари ўринбосари

А.М. Тўраев

Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази бош директори, ишчи гуруҳ раҳбари ўринбосари

Лавозимига кўра

Агросаноатни ривожлантириш агентлиги директори

Э.М. Мухитдинов

бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари

А.А. Раҳимов

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раисининг ўринбосари

Р.Ў. Маматқулов

«Агробанк» АТБ бошқаруви раиси

Лавозимига кўра

Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг масъул ходими, ишчи гуруҳ масъул котиби

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ: Ишчи гуруҳи аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига янгидан тайинланган ёхуд тегишли функцияларни бажариш зиммасига юкланган шахслар киритилади.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 30 сентябрдаги ПФ-151-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.10.2024 й., 06/24/151/0764-сон)
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.11.2021 й., 07/21/20/1091-сон; 18.03.2022 й., 06/22/89/0227-сон, 24.03.2022 й., 06/22/91/0233-сон, 10.09.2022 й., 07/22/373/0808-сон; 29.11.2022 й., 07/22/431/1048-сон; 06.04.2023 й., 07/23/113/0198-сон; 16.02.2024 й., 06/24/36/0130-сон, 10.05.2024 й., 06/24/76/0336-сон, 25.05.2024 й., 06/24/80/0364-сон; 02.10.2024 й., 06/24/151/0764-сон; 24.10.2024 й., 06/24/164/0843-сон; 01.03.2025 й., 06/25/27/0196-сон)