03.02.2025 йилдаги ПФ-18-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 03.02.2025 йилдаги ПФ-18-сон
Date of entry into force
04.02.2025
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фармони
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қишлоқ хўжалиги экин майдонлари унумдорлигини ошириш, тармоққа инвестициялар жалб қилиш учун қулай шарт-шароит яратиш бўйича навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ер участкаларини ажратишнинг барча учун тенг, шаффоф ва бозор тамойилларига асосланган тартибини янада такомиллаштириш, қишлоқ хўжалиги соҳасига инвестицияларни кенг жалб қилиш орқали пахта ва ғалладан қисқартирилаётган ер майдонларида юқори қўшилган қийматга эга ва экспортбоп қишлоқ хўжалиги экинлари етиштиришни кўпайтириш, озиқ-овқат хавфсизлиги ва нархлар барқарорлигини таъминлаш бўйича ислоҳотларни изчил давом эттириш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Андижон, Жиззах, Наманган, Тошкент ва Фарғона вилоятлари ҳокимликларининг қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ажратишда, тажриба-синов тариқасида, ижарага олувчиларнинг мустақиллиги ва юқори қўшилган қийматга эга экинлар етиштиришга асосланган янги тизим (кейинги ўринларда — янги тизим) яратиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгилансинки, янги тизим доирасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) ер участкалари контурлар яхлитлиги ва суғориш тизимини бузмаган ҳолда 3 гектардан 50 гектаргача бўлган ўлчамларда «E-auksion» савдо платформасида электрон онлайн аукцион савдоларига чиқарилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) ҳар бир лот ҳужжатида, кейинчалик эса ер участкасининг ижара шартномасида қуйидагилар мажбурий равишда кўрсатилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер участкасининг норматив қиймати ва тупроқ бонитет бали;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тупроқ таркиби ва сифати таҳлили натижалари, ўрганилган вақти;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
алмашлаб экиш тавсия этиладиган асосий ва такрорий экин турлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сув билан таъминлаш усуллари, давлат томонидан кафолатланадиган йиллик сув етказиб бериш лимитларининг энг паст ва энг юқори даражаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
дала четида (муҳофаза зонасидан ташқари) 20 сотихдан кўп бўлмаган, лекин ижарага берилган контур майдонининг бир фоизидан ошмаган қисмида қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи объектларни (енгил конструкцияли музлаткичли омборхоналар, саралаш, қадоқлаш жойлари, сув тежовчи технологиялар, дала шийпони, техника парки) жойлаштиришни назарда тутган ҳолда ишлаб чиқилган ер тузиш лойиҳаси;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) электрон онлайн аукцион савдоларида яшаш жойидан (юридик манзилидан), ташкилий-ҳуқуқий шаклидан, бошқа ер участкаси бор ёки йўқлигидан қатъи назар, барча жисмоний ва юридик шахслар (резидентлар) иштирок этиши мумкин. Бунда аукцион ғолиби кейинчалик ер участкаси жойлашган вилоятда (Қорақалпоғистон Республикасида) юридик шахс ташкил этиши ёки ўзининг юридик манзилини шу ҳудудга кўчириши лозим;
(1-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 24 апрелдаги ПФ-68-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.05.2026 й., 06/26/68/0435-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) электрон онлайн аукцион савдолари орқали аниқланадиган ер участкасига ижара ҳуқуқини олиш учун тўловлар 15 иш куни ичида тўлиқ тўланиши шарт;
(1-банднинг «г» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 24 апрелдаги ПФ-68-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.05.2026 й., 06/26/68/0435-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўздаверлойиҳа» давлат илмий-лойиҳалаш институтининг ҳудудий бўлинмалари — ер участкаларини электрон онлайн аукцион савдоларига чиқариш материалларини тайёрлаш ишлари бўйича ижрочи ҳисобланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тупроқшунослик ва агрокимё илмий-тадқиқот институти — тупроқ таркиби ва сифати таҳлили натижаларини аниқлаш бўйича ижрочи ҳисобланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
е) электрон онлайн аукцион савдоларидан тушган маблағлар 1-иловага мувофиқ тақсимланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Янги тизим доирасида электрон онлайн аукцион ғолиби — ижарага олувчи Ер кодексида белгиланган ҳуқуқлар ва мажбуриятлар билан бирга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) қуйидаги ҳуқуқларга эга бўлади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер участкасидан қирқ тўққиз йил ижара ҳуқуқи асосида фойдаланиш, кейинчалик ижара муддатини қонунчиликка мувофиқ узайтириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқ хўжалиги экинларининг турлари, навлари ва ҳажмларини, шунингдек, уларни етиштириш ҳамда агротехник тадбирларни ўтказиш усулларини мустақил равишда белгилаш, шу жумладан, пахта ва ғалла экинларини фақат ўзи маъқул деб ҳисоблаган тақдирдагина етиштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ер кодексига мувофиқ ижара шартномаси бўйича ўз ҳуқуқлари ва мажбуриятларини текинга ёки ҳақ эвазига ижара муддати давомида бошқа шахсга ўтказиш (қайта ижарага бериш), ер участкасини иккиламчи ижарага бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижарага берувчининг розилигисиз ер участкасига ижара ҳуқуқини гаровга қўйиш, гаров шартига мувофиқ мазкур ҳуқуқни бошқа шахсларга эркин сотиши учун гаровга олувчига ваколат бериш, бунда ижара ҳуқуқи гаровга қўйилгани ҳақидаги ахборот рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан ижарага берувчига электрон тарзда юборилади, гаров ҳуқуқи реализация қилиниши натижасида ер участкасига ижара ҳуқуқини олган шахсга ҳам мазкур Фармонда назарда тутилган ҳуқуқ ва мажбуриятлар тўлиқ ўтади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йиллик сув етказиб бериш лимитларининг энг паст ва энг юқори даражаси доирасида кафолатланган ҳажмда сув олиш, ушбу мажбурият бажарилмаган ҳолларда етказилган зарарларни талаб қилиб олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер тузиш лойиҳасига мувофиқ дала четида 20 сотихдан кўп бўлмаган, лекин ижарага берилган контур майдонининг бир фоизидан ошмаган қисмида қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи объектларни (енгил конструкцияли музлаткичли омборхоналар, саралаш, қадоқлаш жойлари, сув тежовчи технологиялар, дала шийпони, техника парки) жойлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) қуйидаги мажбуриятларни зиммасига олади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқ хўжалиги экинларини алмашлаб экиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер участкасидан оқилона фойдаланиш, тупроқ унумдорлигини сақлаш ва ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз танловига кўра ҳар йили ер участкасида етиштириладиган қишлоқ хўжалиги экинларининг турлари, навлари ва ҳажмлари, шунингдек, тўлов ҳужжатларига асосан реализация қилинган маҳсулотлар ҳақидаги маълумотларни Солиқ қўмитасининг ахборот тизимига киритиб бориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер участкасининг норматив қиймати ва бонитет бали, тупроқ таркиби ва сифатини қонунчиликда белгиланган тартибда ва даврийликда текширтириб бориш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Белгилансинки, янги тизим биринчи босқичда 2025 йил баҳорги экиш мавсумига қадар 2-иловага мувофиқ қуйидаги ҳудудларда туман ҳокимликлари тасарруфида турган, 2025 йил ва ундан кейинги йиллар ҳосили учун пахта ва ғалла экинларини етиштириш назарда тутилмаган бўш турган ер участкаларида жорий этилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикасининг Беруний, Нукус ва Қўнғирот туманларида жами 1 207,8 гектар ер майдонида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Андижон вилоятининг Андижон, Асака, Балиқчи, Булоқбоши, Бўстон, Жалақудуқ, Избоскан, Марҳамат, Олтинкўл, Пахтаобод, Хўжаобод, Шаҳрихон ва Қўрғонтепа туманларида жами 629,7 гектар ер майдонида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жиззах вилоятининг Арнасой, Пахтакор, Зарбдор, Шароф Рашидов, Мирзачўл ва Зафаробод туманларида жами 511,7 гектар ер майдонида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент вилоятининг Янгийўл ва Ўрта Чирчиқ туманларида жами 953,8 гектар ер майдонида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фарғона вилоятининг Ёзёвон туманида 13,6 гектар ер майдонида.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Наманган, Тошкент ва Фарғона вилоятлари ҳокимликлари ҳамда Поп, Ўрта Чирчиқ, Ёзёвон, Қўштепа, Қува ва Фарғона туманларидаги айрим фермер хўжаликларининг янги тизимни 3-иловадаги ижарага берилган ер участкаларига ҳам қуйидаги қўшимча шартлар асосида татбиқ этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин, унга мувофиқ:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) фермер хўжалиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳозирда фойдаланаётган жами ер майдонининг ўртача 80 фоиз қисмига нисбатан ижара ҳуқуқидан ихтиёрий равишда воз кечиб, ушбу ер участкаларини янги тизим асосида электрон онлайн аукцион савдоларига чиқариш учун тегишли туман ҳокимлиги тасарруфига қайтаради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қолган ўртача 20 фоиз ер майдонлари учун мазкур Фармоннинг 2-бандида назарда тутилган ҳуқуқлар ва мажбуриятларга, хусусан, ер участкаси учун янгидан 49 йилга ижара ҳуқуқига эга бўлади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер майдонининг ўзига қоладиган қисми учун ушбу ер участкаси норматив қийматининг 50 фоизи миқдоридаги маблағни 15 иш куни ичида тўлиқ тўлаш мажбуриятини олади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзи лозим деб ҳисоблаган тақдирда, ташкилий-ҳуқуқий шаклини ўзгартиришга, ер участкасига ижара ҳуқуқининг қийматини янги юридик шахснинг устав фондига киритишга ҳақли бўлади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) фермер хўжалиги ер участкаларини ўртача 80/20 фоиз нисбатида тақсимлаш ўзаро музокаралар асосида, контурлар яхлитлиги ва суғориш тизимини имкон қадар бузмаган ҳолда фермер хўжалиги ихтиёрида қоладиган ер майдони ҳажмини 3 гектардан 50 гектаргача белгилаш асосида амалга оширилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) ер майдонини тақсимлашда унинг фермер хўжалиги ихтиёрида қоладиган қисми учун ҳам мазкур Фармоннинг 1-бандида назарда тутилган ер участкаси ҳақидаги барча материаллар тайёрланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) мазкур бандда назарда тутилган келишувлар фақатгина 3-иловада назарда тутилган ер участкалари ижарачилари билан улар томонидан қизиқиш билдирилган тақдирдагина амалга оширилади ҳамда туман ҳокими ва фермер хўжалиги раҳбари ўртасида тузиладиган ер участкасининг бир қисмига бўлган ҳуқуқлардан ихтиёрий воз кечиш ва ер участкасининг ижара шартномасига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги нотариал тартибда тасдиқланадиган шартнома билан расмийлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Бош вазир ўринбосари Ж.А. Қўчқоров, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги янги тизим самарадорлигини мунтазам равишда таҳлил қилган ҳолда, заруратга кўра, уни 2025 йилги кузги экиш мавсуми ва ундан кейинги даврларда бошқа ҳудудларга ҳам татбиқ этиш бўйича таклиф киритиб борсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бир ҳафта муддатда Адлия вазирлиги ва Кадастр агентлиги билан биргаликда янги тизим доирасида электрон онлайн аукцион савдоларига чиқариладиган ер участкалари учун ижара шартномасининг тавсиявий шаклини, шунингдек, ер участкасининг бир қисмига бўлган ҳуқуқлардан ихтиёрий воз кечиш ва ер участкасининг ижара шартномасига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги нотариал шартноманинг тавсиявий шаклини ишлаб чиқиб, барча манфаатдор шахсларга етказсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўздаверлойиҳа» давлат илмий-лойиҳалаш институти ҳамда Тупроқшунослик ва агрокимё илмий-тадқиқот институти томонидан янги ажратиладиган ва ижарага берилган қишлоқ хўжалиги ерларининг сифат кўрсаткичлари текшириб борилишини таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
малакали мутахассислар, шу жумладан, хорижий экспертларни жалб қилган ҳолда барча ерларда, шу жумладан, пахтачилик ва ғаллачиликка ихтисослашган хўжаликларда ҳам қишлоқ хўжалиги экинларини илмий асосланган ҳолда муайян муддат давомида алмашлаб экиш бўйича тавсияларни ишлаб чиқиб, амалиётга жорий этсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Марказий банк:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
уч ой муддатда хорижий консультантларни жалб қилган ҳолда ер участкасига ижара ҳуқуқини гаровга қўйиш тартибини ишлаб чиқиб, белгиланган тартибда тасдиқласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2026 йил охирига қадар ҳар ярим йил якунида ер участкасига ижара ҳуқуқини гаровга қўйиш ҳисобига ажратилган кредитлар, бу жараёнда аниқланган тизимли муаммолар ва уларни бартараф қилиш бўйича кўрилган чоралар ҳақида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига батафсил ахборот киритиб борсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Солиқ қўмитаси бир ой муддатда ўз ахборот тизимларида ер участкасида етиштириладиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари турлари ва ҳажмлари, шунингдек, реализация қилинган маҳсулотлар ҳақидаги маълумотларни киритиб бориш учун техник имкониятни таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузурида «Қишлоқ хўжалигида ер ислоҳотларини амалга ошириш лойиҳа офиси» (кейинги ўринларда — Лойиҳа офиси);
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Андижон, Жиззах, Наманган, Тошкент ва Фарғона вилоятлари ҳокимликлари ҳузурида «Ижарага берилган қишлоқ хўжалиги ерларига хизмат кўрсатиш дирекцияси» масъулияти чекланган жамиятлари (кейинги ўринларда — Дирекциялар) ташкил этилсин.
(9-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 21 ноябрдаги ПФ-223-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.11.2025 й., 06/25/223/1076-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Белгилансинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лойиҳа офиси Дирекциялар фаолиятини мувофиқлаштиради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Дирекция ижарага олувчиларнинг ер участкасининг ижара шартномасида белгиланган ҳуқуқларидан амалда фойдаланишларини кафолатлайди, хусусан, сув етказиб бериш лимитларига риоя қилинмаслиги натижасида етказилган зарарларни дарҳол қоплаб бериб, кейинчалик регресс тартибида ундириб олади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Дирекция, ўз танловига кўра, ижарага берилган ерларнинг суғориш тизимларини яхшилаш, электр энергияси таъминоти объектларини қуриш ва реконструкция қилиш, техникалар ҳаракати учун ички хўжалик йўлларининг ҳолатини яхшилаш каби ишларга маблағ ажратади, мазкур ишларда буюртмачи вазифасини бажаради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Дирекция директори тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ёки вилоят ҳокими томонидан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган ҳолда тайинланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги икки ҳафта муддатда Лойиҳа офиси ва Дирекциялар фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарор лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Сув хўжалиги вазирлиги ва Қишлоқ хўжалиги вазирлиги «E-ijara» ва «Suv hisobi» ахборот тизимларини интеграция қилиш орқали «Ўздаверлойиҳа» давлат илмий-лойиҳалаш институтига янги тизим доирасида ижарага бериладиган ер участкалари бўйича сув билан таъминлаш усуллари, йиллик сув етказиб бериш лимитлари ҳақидаги маълумотларни тақдим этсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгилансинки, ер участкасининг ижара шартномасида назарда тутилган сув етказиб бериш лимитларига риоя қилинмаган ҳолларда «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасалари, ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари, туман ҳокимликлари ва Дирекция ижарачи олдида солидар жавобгар бўладилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Энергетика вазирлиги «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ билан биргаликда ижарага олувчиларга сув тежовчи технологияларни жорий этиш ва бошқа мақсадлар учун кафолатланган электр энергияси етказиб берилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Солиқ кодексининг 428-моддасига асосан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
янги барпо этилаётган боғлар, токзорлар ва тутзорлар эгаллаган ер участкалари (дарахтларнинг қатор ораларидан қишлоқ хўжалиги экинларини экиш учун фойдаланилишидан қатъи назар) учун беш йил муддатга 50 фоизга камайтирилган солиқ ставкаси бўйича солиқ тўланиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун янги ўзлаштирилаётган ерлар уларни ўзлаштириш ишлари бажариладиган даврда ва улар ўзлаштирилган вақтдан эътиборан беш йил мобайнида ер солиғи тўлашдан озод қилингани маълумот учун қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Солиқ қўмитаси мазкур Фармонга асосан янгидан ижарага берилган ер участкаларида ташкил этилган боғлар, токзорлар ва тутзорлар учун ҳам мазкур имтиёз тўлиқ татбиқ этилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгилансинки, органик маҳсулотлар етиштириш учун Global G.A.P, GMP, FSCC, HACCP, Halal, Organic ва бошқа халқаро даражада тан олинадиган сертификатларни олган деҳқон, фермер хўжаликлари ва қишлоқ хўжалиги корхоналарига ижарага берилган ер участкалари учун 2028 йил 1 январга қадар ер солиғи 50 фоиз миқдорида тўланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 декабрдаги «Мева-сабзавотчилик соҳасини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, тармоқда кластер ва кооперация тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-52-сон қарорига асосан Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан мева-сабзавот маҳсулотларини харид қилиш ва сақлаш учун айланма маблағларни тўлдиришга 12 ой муддатга йиллик 14 фоиз ставкада (шундан 2 фоизи банк маржаси) кредитлар ажратилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 16 февралдаги «Республикада озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-36-сон Фармонига асосан халқаро молия институтларининг 220 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағлари ҳисобидан тижорат банклари томонидан йиллик Марказий банк асосий ставкасидан 4 фоизлик пункт юқори ставкада миллий валютада озиқ-овқат йўналишидаги, соҳада маҳсулот етиштиришдан тортиб уни истеъмолчига етказиб беришгача бўлган қўшилган қиймат занжирини яратишга қаратилган лойиҳаларни молиялаштириш учун 10 йил муддатга 3 йиллик имтиёзли давр билан, айланма маблағлар учун 18 ой муддатга 6 ойлик имтиёзли давр билан кредитлар ажратилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш» комплекс дастури доирасида юқори қийматли қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, қишлоқ хўжалиги техникалари ва асбоб-ускуналарини харид қилиш, кичик ҳажмдаги совиткичли омборхоналарни қуриш учун 300 млн сўмгача, шундан 100 млн сўмгача гаров таъминотисиз кредитлар ажратилиши маълумот учун қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лойиҳа офиси ва Дирекциялар мазкур маблағлардан фойдаланишда ижарачиларга ҳар томонлама кўмаклашсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Солиқ қўмитаси билан биргаликда 2025 йил 1 июлга қадар халқаро молия институтлари экспертларини жалб қилган ҳолда 2026 йил учун солиқ сиёсатининг асосий йўналишларини ишлаб чиқишда қуйидагиларни назарда тутсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқ депутатлари Кенгашлари қарорлари билан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари учун ер солиғи ставкаларига нисбатан оширувчи ва пасайтирувчи коэффициентлар қўллаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижарага берилган ер участкасининг норматив қиймати ва тупроқ бонитет бали ошганда — юридик шахслардан олинадиган ер солиғи миқдорини оширмаслик, яъни ижарага берилган пайтдаги норматив қийматга асосан солиқ ҳисоблаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижарага берилган ер участкасининг норматив қиймати ва тупроқ бонитет бали тушиб кетганда — юридик шахслардан олинадиган ер солиғи миқдорини мутаносиб равишда уч каррагача ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Солиқ қўмитасининг ахборот тизимига киритган ҳолда реализация қилинганлиги тасдиқланган маҳсулот ҳажми ер участкасининг норматив ҳосилдорлигига мос бўлган тақдирда — юридик шахслардан олинадиган ер солиғини белгиланган базавий ставкада ҳисоблаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Солиқ қўмитасининг ахборот тизимига киритган ҳолда реализация қилинганлиги тасдиқланган маҳсулот ҳажми ер участкасининг норматив ҳосилдорлигига нисбатан кўп ёки кам бўлган тақдирда — юридик шахслардан олинадиган ер солиғига базавий ставкага нисбатан мутаносиб равишда уч каррагача камайтирувчи ва уч каррагача оширувчи коэффициентлар қўллаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Адлия вазирлиги Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Олий суд билан биргаликда бир ой муддатда иқтисодий ҳолати оғир бўлган хўжаликлар томонидан ердан ва кредитлардан фойдаланишдаги муаммоларни ўрганиб, ушбу ҳолатда ер участкасида маҳсулот етиштирилишини таъминлаш имкониятлари юзасидан таклиф киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси икки ой муддатда барча турдаги ер участкаларини электрон онлайн аукцион савдолари орқали сотишда нархларнинг асоссиз ошиб кетишига йўл қўймаслик чоралари, бўлиб-бўлиб тўлаш механизмларининг амалда самарадорлик ҳолати, бошланғич нархни шакллантириш ва тушган тўловларни тақсимлаш бўйича қоидаларнинг асослилигини ўрганиб, натижалари бўйича таклиф киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Бош вазир ўринбосари Ж.А. Қўчқоров, қишлоқ хўжалиги вазири И.Ю. Абдурахмонов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси Ф.У. Эрманов, Андижон, Наманган, Тошкент ва Фарғона вилоятлари ҳокимлари Ш.К. Абдурахманов, Ш.Ш. Абдуразаков, З.Т. Мирзаев, Х.Х. Бозаров, Жиззах вилояти ҳокими в.б. У.М. Мустафоев ер участкаларини ажратиш ишларини 2025 йил 1 мартга қадар тўлиқ якунласин. Бунда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2025 йил 6 февралга қадар — Кадастр агентлиги (Ф. Пулатов) бўш турган ер участкалари ҳақидаги маълумотларни «E-ijara» ахборот тизимига тақдим этсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2025 йил 10 февралга қадар — Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Қ. Юлдашев), Давлат активларини бошқариш агентлиги (А. Ортиков), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Андижон, Жиззах, Наманган, Тошкент ва Фарғона вилоятлари ҳокимликлари лотларни электрон онлайн аукцион савдоларига чиқарсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2025 йил 20 февралга қадар — Наманган, Тошкент ва Фарғона вилоятлари ҳокимликлари янги тизимга ўтиш истагини билдирган фермер хўжаликлари билан нотариал шартномалар имзоланишини ва улар томонидан туман ҳокимликлари тасарруфига қайтарилган ер участкаларининг электрон онлайн аукцион савдоларига чиқарилишини таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2025 йил 1 мартга қадар — Кадастр агентлиги (Ф. Пулатов) ер участкаларининг ижара шартномалари асосида ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказсин, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Қ. Юлдашев) ер участкалари чегараларини натурада (жойнинг ўзида) белгилаб берсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2025 йил 10 мартга қадар — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Андижон, Жиззах, Наманган, Тошкент, Фарғона вилоятлари ҳокимликлари мазкур Фармон асосида амалга оширилган ишлар ҳақида батафсил ахборот киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 18 январдаги «Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-15-сон Фармони 2-бандининг «а» кичик банди «, сотилмаган лотларнинг нархи ҳар такрорий савдода 10 фоиздан босқичма-босқич бошланғич нархнинг 20 фоизигача камайтирилади» сўзлари билан тўлдирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мазкур Фармоннинг мазмун-моҳияти, мақсад ва вазифалари оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Адлия вазирлиги билан биргаликда мазкур Фармоннинг мазмун-моҳияти, мақсад ва вазифалари ҳақида жойларда учрашувлар, давра суҳбатлари, семинарлар, аҳоли ва ижрочилар ўртасида тушунтириш ва тарғибот тадбирлари ўтказсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда мазкур Фармон ҳақида аҳоли ва тадбиркорларни интернет тармоғи ва мобиль алоқа воситалари орқали тезкор равишда хабардор қилиш чораларини кўрсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Мазкур Фармоннинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул этиб қишлоқ хўжалиги вазири И.Ю. Абдурахмонов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси Ф.У. Эрманов, Андижон, Наманган, Тошкент ва Фарғона вилоятлари ҳокимлари Ш.К. Абдурахманов, Ш.Ш. Абдуразаков, З.Т. Мирзаев, Х.Х. Бозаров, Жиззах вилояти ҳокими в.б. У.М. Мустафоев белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фармон ижросини ҳар чоракда муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Бош вазир ўринбосарлари Ж.А. Қўчқоров ва Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2025 йил 3 февраль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПФ-18-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 февралдаги ПФ-18-сон Фармонига
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Янги тизим доирасида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларга 49 йилга ижара ҳуқуқини сотишдан тушган маблағларни тақсимлаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТАРТИБИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Янги тизим доирасида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларига ижара ҳуқуқини электрон онлайн аукцион савдоларида сотишдан тушган маблағлар, оператор харажатлари чегириб қолинган ҳолда қуйидагича тақсимланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15 фоизи — Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимидаги ташкилотларга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(5 фоиз — «Ўздаверлойиҳа» давлат илмий-лойиҳалаш институтига, 2 фоиз — Тупроқшунослик ва агрокимё илмий-тадқиқот институтига, 3 фоиз — «Агросаноатни рақамлаштириш маркази» МЧЖга, 5 фоиз — Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва озиқ-овқат таъминоти жамғармасига. Бунда мазкур маблағларнинг жами миқдори бир календарь йилда базавий ҳисоблаш миқдорининг юз минг бараваридан ошмаслиги лозим);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3 фоизи — Сув хўжалигини ривожлантириш жамғармасига;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5 фоизи — Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги «Қишлоқ хўжалигида ер ислоҳотларини амалга ошириш лойиҳа офиси»га;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25 фоизи — тегишли «Ижарага берилган қишлоқ хўжалиги ерларига хизмат кўрсатиш дирекцияси» масъулияти чекланган жамиятига;
(1-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 21 ноябрдаги ПФ-223-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.11.2025 й., 06/25/223/1076-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
базавий ҳисоблаш миқдорининг бир ярим баравари миқдорида — ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш учун рўйхатдан ўтказувчи органнинг ҳисобварағига;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қолган маблағлар — тегишли туман (шаҳар) маҳаллий бюджетига.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Янги тизим доирасида фермер хўжалигининг ўз ихтиёрида қолдириладиган ер участкаси норматив қийматининг 50 фоизи миқдорида тўланадиган маблағлар ҳам ушбу тартиб асосида тақсимланади, бунда оператор харажатлари учун ҳақ тўланмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 февралдаги ПФ-18-сон Фармонига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳудудларда тажриба-синов тариқасида янги тизим асосида электрон онлайн аукцион савдоларига чиқариладиган бўш турган ер участкалари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЎЙХАТИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

гектар ҳисобида

Т/р

Ҳудуд (массив) номи

Контур сони

Контур рақами

Умумий ер майдони

шу жумладан:

Бонитет бали

экин ерлари

кўп йиллик дарахтзорлар

бўз ерлар

яйлов ерлар

бутазор

сув ости ерлари

йўл ости ерлари

бино ва иншоотлар остидаги ерлар

бошқа ерлар

жами:

шу жумладан:

боғлар

узумзор

бошқа

Республика бўйича:

652

х

3 316,6

2 579,3

49,6

31,9

17,3

0,4

284,1

98,7

1,5

129,9

14,7

0,5

158,2

54

Қорақалпоғистон Республикаси

420

х

1 207,8

661,0

3,7

3,3

0,4

281,7

61,0

1,4

94,5

10,3

0,5

93,7

42

шундан:

 

х

Беруний

128

х

461,5

221,8

122,2

27,9

32,2

7,5

49,9

46

1.

Абай

19

3835, 3828, 3824, 3825, 3848, 3849q, 3884, 3826, 3885, 3887, 3886, 3850, 3547, 3880, 3892, 3879, 3877, 3876, 3874

136,0

101,7

5,3

0,1

28,9

44

2.

Маҳтумқули

69

11592, 11591, 11590, 11588, 11608, 11549, 11551, 11552, 11553, 11586, 11559, 11609, 11610, 11608, 11605, 11585, 11563, 11560, 11555, 11556, 11401, 11557, 11558, 11566, 11565, 11568, 11565, 11582, 11584, 11569, 11570, 11607, 11602, 11594, 11595, 11596, 11597, 11591, 11598, 11599, 11601, 11608, 11600, 11656, 11659, 11660, 11658, 11657, 11655, 11608, 11661, 11663, 11664, 11660q, 11665, 11666, 11662, 11669, 11652, 11614, 11615, 11616, 11617, 11651, 11620, 11618, 11611, 11623, 11624

202,8

113,0

16,7

26,4

24,4

6,3

16,0

47

3.

Олтинсой

16

4849, 4850, 4851, 4842, 4835q, 4836, 4846, 4847, 4845, 4840, 4791, 4835, 4833, 4820, 4803, 4812

64,7

62,8

0,9

0,7

0,3

54

4.

Озод

24

12711, 12710, 12715, 12717q, 12945, 12946q, 12633, 12631, 12629, 12627, 12625, 12626, 12627, 12625, 12935q, 12935, 12932q, 12609, 12611, 12610, 12611, 12945q, 12932q, 12929

58,0

46,0

3,8

1,5

1,6

0,4

4,7

39

Нукус тумани

105

х

244,5

200,4

6,8

10,6

1,4

13,2

0,9

11,3

39

5.

Нукус

41

16995, 16994, 16996, 16997, 17001, 16998, 16999, 17000, 17004, 17005, 17003, 17182, 17007, 17008, 17009, 17011, 17012, 17143, 17145, 17150, 17147, 17153, 17154, 17156, 17151, 17152, 17155, 17158, 17159, 17160, 17161, 17335, 17333, 17336, 17338, 17340, 17339, 17335, 17286, 17284, 17163

66,6

50,9

0,8

0,6

10,7

0,3

3,4

37

6.

Оқманғит

28

16451, 16452, 16442, 16449, 16447, 16448, 16446, 16445, 16443, 16457, 16447, 16444, 16453, 16454, 16455, 16456, 16459, 16458, 16460, 16461, 16463, 16468, 16470, 16472, 16474, 16473, 16472, 16471

73,4

55,3

10,0

1,4

1,3

0,5

4,9

40

7.

Дарсан

32

14832, 14875, 14876, 14877, 14878, 14866, 14880, 14881, 14882, 14865, 14862, 14861, 14885, 14887, 14860, 14859, 14858, 14857, 14889, 14888, 14891, 14890, 14975, 14978, 14897, 14903, 14904, 14908, 14910, 14911, 14831, 14830

93,7

84,2

6,0

1,1

0,1

2,3

40

8.

Катти-агар

4

20150, 20034, 20035, 20032

10,7

10,0

0,1

0,6

39

Қўнғирот тумани

187

х

501,8

238,8

3,7

3,3

0,4

152,7

22,5

49,1

2,0

0,5

32,5

40

9.

Тазабирлик

72

22143, 22144, 22145, 22165, 22164, 22160, 22161, 22162, 22166, 22163, 22175, 22315, 22320, 22316, 22318, 22320, 22319, 22311, 22317, 22312, 22313, 22308, 22310, 22306, 22307, 22305, 22272, 22302, 22310, 22488, 22487, 22485, 22484, 22469, 22468, 22487, 22903, 22899, 22897, 22903, 22896, 22895, 22893, 22890, 22892, 22912, 22913, 22888, 22887, 22911, 22910, 22886, 22771, 22778, 22781, 22780, 22807, 22782, 22821, 22820, 22819, 22818, 22817, 22808, 22809, 22815, 22813, 22812, 22813, 22811, 22809, 22810

227,7

115,7

58,5

29,4

1,7

0,2

22,2

42

10.

Хоразм

115

7782, 7780, 7784, 7792, 7683, 7785-7786, 7783, 7797, 7796, 7683, 7798, 7795, 7798, 8935, 8934, 8959, 8933, 8932, 8960, 8962, 8961, 8957, 8958, 8936, 8958, 8956, 8952, 8955, 8953, 8954, 8967, 10121, 10131, 10132, 10122, 10129, 10133, 10134, 10128, 10124, 10125, 10240, 10393, 10392, 10387, 10243, 10249, 10248, 10244, 10246, 10250, 10104, 10115, 10103, 10102, 9038, 9039, 9041, 9044, 9058, 9057, 9056, 9055, 9060, 9061, 9059, 9062, 9066, 9067, 9063, 9065, 9041, 9042, 9045, 9076, 9073, 9052, 9072, 9053, 9047, 9046, 9830, 9829, 9828, 9827, 9825, 9826, 9824, 9823, 9822, 9846, 9845, 9858, 9848, 9852, 9850, 9849, 9835, 9834, 9842, 9840, 9839, 9843, 9838, 9847, 9832, 9831, 9833, 9837, 9836, 9845, 9853, 9855, 9854

274,1

123,1

3,7

3,3

0,4

94,2

22,5

19,7

0,3

0,3

10,3

36

Андижон вилояти

96

х

629,7

603,8

25,9

60

шундан:

 

х

Андижон тумани

4

х

42,3

37,9

4,4

47

1.

Т. Мирзаев

1

5 233

8,4

8,1

0,3

47

2.

А. Паттаев

2

5396, 5401қ

27,6

25,0

2,6

50

3.

А. Чўлпон

1

747қ

6,3

4,8

1,5

72

Асака тумани

7

х

36,7

35,1

1,6

50

4.

Шарқ ҳақиқати

7

5576, 5575, 5577, 5569, 4838, 5012, 5197

36,7

35,1

1,6

50

Балиқчи тумани

2

х

42,6

41,0

1,6

65

5.

Ўзбекистон

1

4 720

30,6

29,6

1,1

65

6.

Шераличек

1

1 307

11,9

11,5

0,5

65

Булоқбоши тумани

1

х

34,2

33,3

0,9

69

7.

Б. Режапов

1

855қ

34,2

33,3

0,9

69

Бўстон тумани

8

х

45,8

41,7

4,1

59

8.

Улуғбек

8

3264, 3293, 3294, 3295, 3296, 3297қ, 3298, 3301

45,8

41,7

4,1

59

Жалақудуқ тумани

14

х

52,4

49,6

2,9

70

9.

Ўзбекистон

2

9787қ, 9812

13,0

13,0

71

10.

Ёрқишлоқ

2

9465, 9467

5,0

5,0

71

11.

Дўстлик

1

5242

2,0

2,0

67

12.

Ойим

3

3593, 4151қ, 4208

18,1

17,6

0,5

51

13.

А.Темур

6

5435, 5437қ, 5438, 5439, 5447, 5452қ

14,3

12,0

2,4

67

Избоскан тумани

3

х

58,0

56,5

1,5

64

14.

Ш. Юлдузи

1

1 578

20,6

20,1

0,5

68

15.

Избоскан

2

48, 128

37,4

36,4

1,0

48

Улуғнор тумани

8

х

40,7

38,9

1,8

42

16.

Мингбулоқ

3

1028, 1029, 1017

13,5

13,4

0,2

40

17.

М. Иминов

1

7257

4,0

4,0

39

18.

Андижон

1

6 494

8,3

7,0

1,3

40

19.

Шаҳрихон

1

3 198

5,6

5,3

0,3

45

20.

Ўзбекистон

2

3417, 3419

9,2

9,2

0,0

46

Марҳамат тумани

7

х

38,6

35,9

2,8

60

21.

Бобур

7

1559, 1562, 1565қ, 1568, 1641, 1696, 1697

38,6

35,9

2,8

60

Олтинкўл тумани

7

х

55,6

54,6

1,0

64

22.

С.Ашуров

2

4385, 4387

15,1

15,1

62

23.

Олтинкўл

1

1600

14,3

14,0

0,3

61

24.

Ҳақиқат

1

2 856

13,5

12,8

0,7

68

25.

М. Ризаев

1

1 263

8,7

8,7

55

26.

Машъал

1

310қ

3,0

3,0

65

27.

Намуна

1

1876қ

1,0

1,0

68

Пахтаобод тумани

1

х

15,0

15,0

75

28.

Намуна

1

187

15,0

15,0

75

Хўжаобод тумани

3

х

34,4

32,8

1,6

51

29.

Ўзбекистон

1

1 807

22,4

20,8

1,6

69

30.

Бобур

1

1331

9,0

9,0

42

31.

Ҳамза

1

2 445

3,0

3,0

42

Шаҳрихон тумани

10

х

53,6

52,1

1,5

64

32.

Абдубий

2

1364, 1542

13,6

13,0

0,6

73

33.

Туркистон

1

2132

19,6

18,8

0,8

60

34.

Бинокор дўлан

3

496, 497, 607

11,8

11,8

68

35.

Сардор

3

1690қ 1693қ 1694қ

2,6

2,5

0,1

47

36.

Ўрта Шаҳрихон

1

2 306

6,0

6,0

60

Қўрғонтепа тумани

21

х

79,8

79,5

0,3

67

37.

Савай

4

4412, 4421, 4872, 4725

7,6

7,6

72

38.

Токтагул

2

6128, 6138

8,5

8,5

64

39.

Дардок

8

1075, 1054, 1264, 1134, 1265, 1094, 1036, 845

27,5

27,5

72

40.

Қўштепа

1

2257қ

6,0

6,0

72

41.

Маъмуробод

1

4981қ

1,5

1,5

65

42.

Намуна

1

4008қ

3,0

3,0

83

43.

А. Навоий

1

2497қ

1,0

1,0

58

44.

Қорасув

1

5424қ

4,0

4,0

63

45.

Ш. Рашидов

2

175, 326

20,7

20,4

0,3

39

Жиззах вилояти

30

х

511,7

480,7

18,0

13,1

54

шундан:

 

х

Арнасой

4

х

94,0

94,0

45

1.

Й. Зохидов

2

2771, 2777

26,0

26,0

44

2.

Олтин водий

1

2937қ

27,0

27,0

46

3.

А. Соибназаров

1

2131

41,0

41,0

44

Пахтакор

2

х

40,0

38,6

1,4

67

4.

Самарқанд

2

250, 251

40,0

38,6

1,4

67

Зарбдор

9

х

101,1

80,0

18,0

3,1

53

5.

П. Умрзоқов

7

4120, 4119, 4126, 4124, 4131, 4128, 4127

54,1

50,0

2,0

2,1

53

6.

Оқ олтин

1

1789

31,0

30,0

1,0

52

7.

Тоза уруғ

1

3551

16,0

16,0

53

Шароф Рашидов

3

х

52,4

50,1

2,4

60

8.

Зарафшон

3

1118, 1119, 1133

52,4

50,1

2,4

60

Дўстлик

8

х

131,4

130,0

1,4

50

9.

Жиззах остонаси

6

2976,2978,2980,2986,3003,3004

100,0

100,0

49

10.

Манас

2

2794,2795

31,4

30,0

1,4

50

Мирзачўл

3

х

47,8

43,0

4,8

48

11.

Мирзачўл

2

2690, 2691

30,0

30,0

48

12.

Янги дала

1

548

7,0

7,0

48

13.

Истиқлол

1

1084

17,8

13,0

4,8

49

Зафаробод

1

х

45,0

45,0

55

14.

С. Синдаров

1

752

45,0

45,0

55

Тошкент вилояти

104

х

953,8

827,2

45,9

28,6

16,9

0,4

2,4

19,7

0,2

35,5

4,4

18,5

62

шундан:

 

х

Янгийўл тумани

91

х

782,7

665,3

45,9

28,6

16,9

0,4

2,4

19,7

0,2

35,5

4,4

9,3

62

1.

Ниёзбош

14

3155, 3165к, 3376, 3375, 3373, 3371, 3370, 3434к, 3169, 3170, 3172, 3180, 3178, 3183

344,5

328,2

7,1

7,1

8,4

0,5

0,2

67

2.

Озод

14

3950, 3949, 3952, 3938, 3939, 3940, 3941, 3951, 3948, 4071, 4070к, 3963, 3964, 3965

98,1

93,4

0,1

3,8

0,8

0,2

62

3.

Янги ҳаёт

4

9118, 9174, 9178, 9180

73,1

71,0

1,8

0,1

0,3

40

4.

Қовунчи

4

3736, 3750, 3751, 3818

54,1

47,5

0,2

0,2

1,3

0,7

4,4

58

5.

А. Ортиқов

4

2307, 2291к, 2290к, 2289к

22,1

20,8

0,1

0,9

0,2

76

6.

Тинчлик

1

1 968

12,2

11,5

11,5

0,6

64

7.

Н. Ниёзов

4

2090, 2082к, 2085к, 4453

18,9

18,7

0,2

0,0

65

8.

Янгиобод

16

5420, 5421, 5422, 5423, 5425, 5424, 5406, 5410, 5414, 5592, 5594, 5599, 5598, 5600, 5616к, 5607

53,9

21,8

0,2

0,2

2,4

18,3

10,0

0,3

0,8

64

9.

А. Навоий

8

180, 179, 181, 176, 178, 177, 200, 7

38,5

14,1

16,9

16,9

0,2

3,8

0,7

2,9

57

10.

Болғабоев

4

6307, 6308, 6282к, 6273к

16,7

8,9

5,9

5,9

1,0

0,7

0,3

53

11.

У. Юсупов

4

753, 641к, 885, 887

12,4

5,7

4,1

4,1

0,2

0,1

1,7

0,4

0,2

62

12.

УЗМИЭ

2

8585, 8586к

10,6

10,0

0,5

0,1

85

13.

Х. Турсунқулов

4

6915, 6916к, 6924к, 7375к

8,9

8,9

55

14.

Бобур

5

4974к, 4975к, 5231к, 5232к, 5233к

8,4

8,0

0,3

0,1

64

15.

М. Улуғбек

2

7990, 7716

5,3

3,7

1,3

0,3

54

16.

Янгийўл

1

8800к

5,1

4,5

0,3

0,2

0,1

60

Ўрта Чирчиқ тумани

13

х

171,1

161,9

9,2

60

17.

Охунбобоев

2

1256, 1258

30,4

30,4

72

18.

Қорасув

1

2 271

16,5

16,5

68

19.

Роватак

5

2497, 2499, 2500, 2511, 2512

66,1

63,3

2,8

68

20.

Ҳақиқат

2

6347, 6348

14,1

13,4

0,7

68

21.

Дўстлик

3

1937, 1938, 1939

44,0

38,3

5,7

39

Фарғона вилояти

2

 

13,6

6,6

7,1

шундан:

 

х

Ёзёвон тумани

2

х

13,6

6,6

7,1

1.

Янгиобод ММТП

2

213, 210 (2277, 2278, 2279)

13,6

6,6

7,1

Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 февралдаги ПФ-18-сон Фармонига
3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳудудларда тажриба-синов тариқасида айрим хўжаликлар фойдаланишидаги ер майдонларининг 20 фоизи ижарачиларда қолдирилиб, қолган қисми электрон онлайн аукцион савдоларига чиқариладиган ер участкалари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЎЙХАТИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

гектар ҳисобида

Т/р

Ҳудуд (массив) номи

Ердан фойдаланувчилар сони

Контур сони

Контур рақами

Умумий ер майдони

шу жумладан:

Бонитет бали

экин ерлари

бошқа ерлар

Республика бўйича:

45

254

х

2 222,4

2 141,6

80,7

Наманган вилояти

1

97

х

977,9

977,9

шундан:

х

Поп тумани

1

97

х

977,9

977,9

40

1.

Чодак

1

97

478, 499, 500, 473, 474, 502, 503, 468, 469, 506, 507, 190, 191, 194, 195, 196, 192, 193К, 202, 203, 409, 372, 380, 72, 77, 76, 69, 66, 63, 62, 54, 53, 251, 259, 260, 282, 7, 10, 14, 15, 19, 209, 219, 222, 42, 24, 26, 30, 34, 41, 225, 229, 231, 100, 80, 98, 99, 93, 90, 189, 188, 185, 184, 181, 179, 177, 176, 85, 86, 87, 88, 103, 168, 169, 161, 157, 158, 113, 118, 124, 126, 127, 153, 154, 164, 166, 170к, 132, 123, 121, 120, 112, 98э, 110, 134, 135, 137, 423

977,9

977,9

40

Тошкент вилояти

6

22

х

332,2

321,9

10,3

шундан:

х

Ўрта Чирчиқ тумани

6

22

х

332,2

321,9

10,3

65

1.

Қорасув

2

5

2295қ, 2298, 2300, 2256, 2258

104,7

101,5

3,2

58

2.

Роватак

1

5

2505, 2506, 2566, 2567, 2571

72,0

69,8

2,2

70

3.

Янгитурмуш

2

6

4541, 4530, 4534, 4372, 4380, 4386

66,8

65,3

1,5

63

4.

Ким Пен Хва

2

4

393, 395, 397, 597

73,2

71,5

1,7

67

5.

Дўстлик

1

2

2159, 2178

15,4

13,8

1,7

Фарғона вилояти

38

135

х

912,3

841,8

70,4

шундан:

х

Ёзёвон тумани

7

38

х

161,1

132,7

28,4

41

1.

Янгиобод ММТП

7

38

2296, 2297, 2335, 2337, 2339, 2340, 2341, 2342, 2343, 2344, 2345, 2346, 2347, 2370, 2371, 2372, 2373, 2279, 2282, 2283, 2856, 2857, 2859, 2861, 2864, 3012, 3013, 2940, 3049, 2435, 2616, 2617, 2620, 2629, 2630, 2640, 2641

161,1

132,7

28,4

41

Қува тумани

16

34

х

279,1

258,8

20,4

53

2.

Бўстон

1

1

4410

9,8

9,7

0,2

34

3.

Наврўз

3

11

3743, 4877, 4882, 4877, 4872, 4873, 4875, 5004қ, 5021, 5014, 4780

73,4

65,5

7,9

56

4.

М.Мансуров

11

16

3997, 4034қ, 3973, 3945, 3946, 3949, 4022, 4039қ, 4066, 4067, 4064қ, 4121, 4130қ, 4051қ, 3939, 3941

161,7

153,1

8,6

46

5.

М.Обидов

1

6

3856, 3858, 3859қ, 3860, 3890қ, 3891

34,3

30,5

3,7

43

Қўштепа тумани

8

32

х

263,5

250,8

12,7

48

6.

Яссавий Лойсон

4

11

4039, 4048, 4053, 3999, 3998, 4002, 4062, 4009, 4013, 4056, 4057

120,1

114,7

5,4

48

7.

Бахт Пахтакор Гармдон

4

21

4188, 4198, 4200, 3743, 3745, 3747, 3749, 3751, 3812, 3814, 3816, 3838, 3839, 3840, 3841, 3844, 3845, 3848, 3917, 3932, 3933

143,4

136,1

7,3

48

Фарғона тумани

7

31

х

208,6

199,6

9,0

60

8.

Оқбилол

2

10

3467, 3476, 3692, 3704, 3705, 3737, 4743, 4740, 4742, 4751

68,4

66,8

1,6

47

9.

Чимён-2

3

12

3262, 3260, 3203, 3192, 3084, 3126, 3111қ, 3115, 3112, 3108, 3094, 3189

70,8

65,9

4,9

60

10.

Чимён

1

2

3072, 3073

9,9

9,1

0,8

54

11.

Хонқиз

1

7

3430, 3428, 6073, 6083, 6066, 6067, 6070

59,5

57,8

1,7

90

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.02.2025 й., 06/25/18/0104-сон; 22.11.2025 й., 06/25/223/1076-сон; 01.05.2026 й., 06/26/68/0435-сон)