Ҳужжат кучини йўқотган 13.07.2021 31.12.2020 йилдаги 822-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 31.12.2020 йилдаги 822-сон
Date of entry into force
31.12.2020
Ҳужжат кучини йўқотган 13.07.2021
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари-инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг функционал вазифалари, Инвестициялар, экспортни қўллаб-қувватлаш ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари котибияти ҳамда Инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиши ва ташқи савдони мониторинг қилиш инспекцияси тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 13 июлдаги 437-сонли «Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари-инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг функционал вазифалари, Инвестициялар, экспортни қўллаб-қувватлаш ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари котибияти ҳамда Инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиши ва ташқи савдони мониторинг қилиш инспекцияси тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тузилмасига Бош вазирнинг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири лавозимини киритиш тўғрисида» 2020 йил 10 мартдаги ПҚ-4635-сон, «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 12 майдаги ПҚ-4710-сон қарорларини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республикада экспорт ва инвестиция салоҳиятини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 18 августдаги ПФ-6042-сон Фармонини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг функционал вазифалари тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Инвестициялар, экспортни қўллаб-қувватлаш ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари котибияти тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиши ва ташқи савдони мониторинг қилиш инспекцияси тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.У. Умурзаков бир ҳафта муддатда Инвестициялар, экспортни қўллаб-қувватлаш ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари котибияти ҳамда Инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиши ва ташқи савдони мониторинг қилиш инспекцияси раҳбарлари ва мутахассисларининг функционал вазифалари тақсимланишини тасдиқласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосарининг функционал вазифалари ҳамда Инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари котибияти тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2019 йил 28 февралдаги 179-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.У. Умурзаков зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2020 йил 31 декабрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
822-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги 822-сон қарорига
1-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг функционал вазифалари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 24 февралдаги ПҚ-4612-сон ҳамда «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тузилмасига Бош вазирнинг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири лавозимини киритиш тўғрисида» 2020 йил 10 мартдаги ПҚ-4635-сон қарорлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республикада экспорт ва инвестиция салоҳиятини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 18 августдаги ПФ-6042-сон Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг (кейинги ўринларда — Бош вазир ўринбосари) функционал вазифаларини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Бош вазир ўринбосари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси унинг номзодини маъқуллагандан сўнг Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бош вазир ўринбосари Ўзбекистон Республикаси Президентига ва Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига ҳисобот беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Бош вазир ўринбосари ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг (кейинги ўринларда — Вазирлар Маҳкамаси) қарорлари ва фармойишларига, шунингдек, ушбу Низомга амал қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Бош вазир ўринбосарининг фаолияти инвестиция, экспортни қўллаб-қувватлаш ва ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш, республикада қулай инвестиция муҳитини сақлаш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарини ривожлантириш, экспортни давлат томонидан қўллаб-қувватлашни ташкил этиш, иқтисодиётнинг реал сектори маҳсулотларининг экспорт ҳажмлари ҳамда географиясини кенгайтириш, ҳудудларнинг экспорт салоҳиятини ошириш ва логистика билан боғлиқ масалаларни ҳал этишга йўналтирилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Бош вазир ўринбосари мақомига кўра Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг аъзоси ҳисобланади ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Раёсати таркибига киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бош вазир ўринбосари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида бевосита иштирок этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Бош вазир ўринбосарига Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2019 йил 23 майдаги ПҚ-4332-сон қарорига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг ўринбосарлари — инвестициялар ва ташқи савдо бошқармалари бошлиқлари бўйсунади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Бош вазир ўринбосари фаолиятининг асосий йўналишлари, вазифалари ва функционал мажбуриятлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Қуйидагилар Бош вазир ўринбосари фаолиятининг асосий йўналишлари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вазирликлар, давлат қўмиталари ва давлат бошқарувининг бошқа органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, парламент, қонунчилик палатаси депутати ва Сенат аъзоси сўровлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари бажарилишининг самарадорлиги ва натижадорлиги юзасидан тизимли мониторингни таъминлаш, шунингдек, жойлардаги ишларнинг реал ҳолатини доимий ўрганиш, иқтисодиёт ва ижтимоий соҳадаги муаммоларни ҳар томонлама таҳлил қилиш ва шу асосда стратегик ҳамда устувор вазифаларни амалга оширишга доир комплекс таклифлар ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифалар, Ўзбекистон Республикасида Маъмурий ислоҳотлар концепцияси, 2030 йилгача Ўзбекистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш концепциясини ҳамда ўрта муддатли ва узоқ истиқболда ривожлантиришнинг тасдиқланган тармоқ ва ҳудудий дастурлари ўз вақтида ҳамда самарали амалга оширилишини таъминлаш чора-тадбирларини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига тақдим этиш учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномасидан келиб чиқадиган тегишли йилга мўлжалланган давлат дастури доирасидаги вазифаларнинг амалга оширилиши тўғрисида ҳисоботлар тайёрланишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳукумат, давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг асосий халқаро рейтинглар ҳамда индексларда Ўзбекистон Республикасининг позицияларини яхшилаш бўйича ишлари самарадорлигини ошириш соҳасида комплекс чора-тадбирлар амалга оширилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жойларда «халқ билан мулоқот» ва шахсий учрашувлар амалиётини такомиллаштириш чораларини кўриш, ижтимоий соҳани янада ривожлантириш, шу жумладан инвестиция лойиҳаларини амалга оширилишини ташкил этиш орқали янги иш ўринларини яратиш, аҳолининг бандлигини таъминлаш ва реал даромадлари оширилишини кафолатловчи комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш йўли билан, шу жумладан илғор тажрибани ўрганиш асосида, зарурат бўлганда, ушбу мақсадлар учун хорижий консультантларни жалб этган ҳолда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш, келишиш, экспертизадан ўтказиш ва кўриб чиқиш тизимини такомиллаштириш;

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўмиталари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли таркибий бўлинмалари билан ўзаро яқин ҳамкорликни таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижро этувчи ҳокимият органларининг фаолиятини юзага келадиган муаммолар сабаблари ва шароитларини бартараф этиш, ишларни ташкил этишнинг замонавий услубларини жорий қилиш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишга қайта йўналтириш мақсадида айрим давлат функцияларини хусусий сектор субъектларига бериш орқали ортиқча маъмурий тартибга солишни камайтириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратида, вазирликлар ва идораларда, шунингдек, барча даражалардаги ҳокимликларда ижро интизоми даражасини ошириш, замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш асосида Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматнинг ҳужжатлари, баённомалари ва топшириқлари, шунингдек, «йўл хариталари»нинг бажарилиши юзасидан тизимли назоратни таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат бошқарувини номарказлаштириш, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг молиявий имкониятлари, роли ва жавобгарлигини кенгайтириш, марказий ва ўрта бўғин бошқарув ходимлари сонини оптималлаштириш орқали бошқарувнинг вертикал тизими механизмларини ва ижро этувчи ҳокимият органларининг ўзаро ҳамкорлигини такомиллаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вазирликлар, давлат қўмиталари ва давлат бошқарувининг бошқа органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг ҳужжатлари, парламент, депутат Сенат аъзоси сўровлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари ва топшириқлари бажарилишининг мониторингини амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Инвестициялар, экспортни қўллаб-қувватлаш ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари котибиятида (кейинги ўринларда — Котибият), Инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиши ва ташқи савдони мониторинг қилиш инспекциясида (кейинги ўринларда — Инспекция) шунингдек, бириктирилган вазирликлар, идоралар ҳамда хўжалик бирлашмаларида кадрларни танлаш тизимини такомиллаштириш, ходимлар малакасини ошириш ва кадрларнинг амалий захирасини тайёрлашнинг самарали шакл ва усулларини жорий этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат бошқаруви тизимига жумладан, стратегик режалаштириш ва прогнозлаштиришнинг замонавий шакллари, усуллари ва принциплари жорий этилишини мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
барча даражалардаги ижро этувчи ҳокимият органлари ва уларнинг раҳбарлари фаолиятини аниқ кўрсаткичлар ҳамда мақсадли индикаторларга эришиш, ривожланиш давлат дастурлари, инвестиция дастурларини амалга оширишнинг сифат ва самарадорлик мезонларига, шунингдек, экспорт прогнозларига асосланган баҳолаш тизими жорий этилишини мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳукуматнинг муайян соҳалар ва йўналишларда ислоҳотларнинг амалга оширилиши ҳамда натижадорлигини ўрганиш мақсадида ҳудудларда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, ҳудудий давлат бошқаруви органлари раҳбарлари, жамоат ташкилотлари вакиллари иштирокида мавзуга оид сайёр (очиқ) мажлисларини тизимли асосда ўтказиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Қуйидагилар Бош вазир ўринбосарининг асосий вазифалари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) инвестиция, экспортни қўллаб-қувватлаш ва ташқи иқтисодий фаолиятни ривожлантириш соҳасида:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Инвестиция ва ташқи савдо соҳасида бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 28 январдаги ПФ-5643-сон Фармонида назарда тутилган инвестициялар, ташқи иқтисодий фаолият соҳаси ва ташқи савдо йўналишларида бошқарув тизимини такомиллаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ягона давлат инвестиция сиёсатини шакллантириш ва юритиш, шу жумладан хорижий инвестицияларни жалб қилиш бўйича иқтисодиёт тармоқлари ҳамда мамлакат ҳудудларига инвестиция киритиш ҳажмлари кенгайтирилишини рағбатлантириш, республикада инвестиция муҳитини янада такомиллаштириш, хорижий капитал иштирокидаги корхоналарни ривожлантиришни қўллаб-қувватлашга қаратилган ишларни мувофиқлаштириш;

хорижий инвестицияларни жалб қилиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни янада такомиллаштириш ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида инвестиция фаолиятини кенгайтириш учун янада қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирларининг ишлаб чиқилиши ҳамда амалга оширилишини таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида» 2019 йил 17 январдаги ПФ-5635-сон Фармонига мувофиқ 2030 йилгача Ўзбекистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш концепциясини, Ўзбекистон Республикасининг инвестиция сиёсати стратегияси, Ўзбекистон Республикасининг инвестиция дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишга доир ташкилий-амалий тадбирларни мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат инвестиция дастурлари ва ҳудудий инвестиция дастурларини шакллантиришда, шунингдек, юқорида қайд этилган дастурларга киритилган инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилишини мониторинг қилишда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ўзаро ҳамкорлигини мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хорижий инвестицияларни, кредитлар ва молиявий-техник кўмаклашиш маблағларини жалб қилиш учун инвестиция таклифларининг ягона базаси юритилишини таъминлаш;

Ўзбекистон Республикасининг халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари билан ўзаро манфаатли асосда инвестициявий ҳамкорлик йўналишларини ривожлантириш ҳамда диверсификациялашга доир таклифлар ишлаб чиқиш;

хорижий инвестицияларни жалб қилиш, шунингдек, халқаро молия институтлари ва хорижий инвесторлар билан инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш ишларининг асосий йўналишларини белгилаш ҳамда ошириш борасида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналарининг раҳбарлари ҳамда савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчилари ва халқаро ташкилотлардаги доимий вакиллари фаолиятини мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
инвестиция лойиҳалари амалга оширилишини тизимли мониторинг қилиш, хорижий капитал иштирокидаги корхоналар фаолиятини, инвестор томонидан ўзининг инвестиция мажбуриятлари тўлиқ бажарилишини таҳлил қилиш, хорижий инвестициялар иштирокида инвестиция лойиҳаларининг ўз вақтида ва самарали амалга оширилишига тўсқинлик қилаётган омилларни аниқлаш ҳамда уларни ҳал этиш юзасидан тезкор чоралар кўриш орқали мамлакат иқтисодиётига жалб этилаётган хорижий инвестициялардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг жалб қилинадиган кредит ресурслари ва техник кўмаклашиш воситаларидан (грантларидан), Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағларидан, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари маблағлари ҳисобидан марказлашган инвестициялардан самарали фойдаланиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш;

Ўзбекистон Республикасида ва хорижда мамлакатнинг иқтисодий ва инвестиция салоҳияти тўғрисида хорижий инвесторларни кенг хабардор қилиш учун халқаро конференциялар, семинарлар, инвестиция форумларини ташкил этишга кўмаклашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
энг аввало, хорижий инвестициялар иштирокидаги инвестиция лойиҳалари бўйича лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш борасида лойиҳа институтлари ҳамда республика ташкилотларининг фаолиятини мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Инвестиция порталининг самарали фаолиятини таъминлаш бўйича давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг ишларини мувофиқлаштириш, портал контентини мунтазам янгилаб бориш, шу жумладан инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ҳолати, инвесторлар мурожаатларини кўриб чиқиш якунлари ва бошқалар ҳақида марказлаштирилган маълумотлар базасини юритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республикада экспорт ва инвестиция салоҳиятини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 18 августдаги ПФ-6042-сон Фармонига асосан ташкил этилган Экспорт ва инвестицияларни ривожлантириш масалалари бўйича Ҳукумат комиссиясининг фаолиятига раҳбарлик қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳар бир ҳудуднинг ишлаб чиқариш салоҳияти ва инвестицияларга бўлган эҳтиёжи, олдиндан ҳисоб-китоб қилинган аниқ лойиҳалар ҳамда салоҳиятли инвесторлар учун қизиқиш уйғотадиган бошқа ахборот акс эттирилган Ўзбекистон Республикасининг интерфаол инвестиция харитасини жорий қилиш ҳамда унинг фаолиятини таъминлаш ишларини мувофиқлаштириш;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг тегишли таркибий бўлинмалари билан биргаликда инвестиция ва ташқи иқтисодий ҳамкорлик, хорижий инвестицияларни жалб қилиш ҳамда ташқи савдо инфратузилмасини ривожлантириш соҳасидаги халқаро шартномаларнинг лойиҳалари белгиланган тартибда ишлаб чиқилишини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ташқи иқтисодий фаолият алоқалари соҳасида давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштирилишида ўзаро ҳамкорликни таъминлаш, республикани ривожлантиришнинг стратегик мақсадлари ва йўналишларидан келиб чиққан ҳолда, халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари билан ташқи иқтисодий ҳамкорликни ташкил этиш ҳамда унинг устувор йўналишлари бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчи навбатда, ташқи савдо айланмасининг мутаносиблигини таъминлаш, экспортни давлат томонидан қўллаб-қувватлашни кенгайтириш, экспорт салоҳиятини ошириш, товарлар ва хизматлар импорти ҳажмлари ва тузилмасини оптималлаштириш, божхона-тариф ва нотариф сиёсатини тартибга солишга доир таклифлар тайёрланишини ташкил қилиш борасида ягона ташқи иқтисодий сиёсат юритилишини мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тизимлаштирилган маълумотлар базасини шакллантирилиши ва юритилишини ташкил қилиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг хорижий давлатларга ташрифлари якунлари бўйича ташқи савдо ҳамкорлиги юзасидан эришилган келишувлар бажарилишининг мониторингини амалга ошириш, шунингдек, халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари билан ташқи иқтисодий ҳамкорликни чуқурлаштиришга оид ишлаб чиқилган таклифларни баҳолаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ёки Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари асосида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўзига хос товарларни экспорт ва импорт қилиш учун лицензиялар бериш ишларини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ёки Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари асосида буюмлар ва маҳсулотлар экспорти бўйича тадбирларни мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тегишли вазирликлар ва идоралар, Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари билан биргаликда халқаро шартномалар бўйича Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий манфаатлари ҳамда ташқи иқтисодий хавфсизлигига риоя этилишини таъминлаш юзасидан хулосаларни эксперт жиҳатидан ишлаб чиқиш ҳамда тайёрлашда белгиланган тартибда иштирок этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хорижий давлатлар ҳукуматлари, фирмалар, компаниялар ва нодавлат ташкилотлар, халқаро ташкилотлар вакиллари билан ўтказиладиган музокараларда иштирок этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) инвестиция дастурлари, хусусан, ҳудудий ривожланиш инвестиция дастурларини шакллантирилишини мувофиқлаштириш ва амалга оширилишини мониторинг қилиш соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг инвестиция дастурларини, қисқа ва ўрта муддатли тармоқ ҳамда ҳудудий ривожланиш дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш тадбирларини мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
инвестициялардан самарали ҳамда оқилона фойдаланиш бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилотлар, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг таркибий бўлинмалари томонидан ишлаб чиқилган тармоқ ва ҳудудий инвестиция дастурлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ҳужжатлари лойиҳаларини кўриб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
молиялаштиришнинг турли манбалари, шу жумладан тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳисобидан иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани иқтисодий юксалтириш ҳамда мувозанатли ривожлантириш суръатларининг инвестиция ресурсларига бўлган эҳтиёжлар билан боғлиқлигини таъминлашга доир таклифлар ишлаб чиқиш;

давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмалари томонидан инвестиция, моддий ва қиймат баланслари ишлаб чиқилишини мувофиқлаштириш, уларнинг ижроси юзасидан мониторинг юритиш;

Вазирлар Маҳкамаси Аппаратининг таркибий бўлинмалари билан биргаликда йирик ва стратегик муҳим инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш схемаларини кўриб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
инвестиция лойиҳалари ва бошқа ҳужжатлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг аниқ инвестиция лойиҳалари бўйича ҳужжатларнинг кўриб чиқилиши, инвестиция лойиҳаларини амалга оширишнинг самарали ҳамда энг мақбул схемаларини танлаш бўйича таклифлар тайёрланишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат, тармоқ ва ҳудудий инвестиция дастурларига киритилган лойиҳаларнинг ўз вақтида амалга оширилиши, инвестиция дастурлари доирасида маблағлар жалб этилиши ҳамда ўзлаштирилиши бўйича белгиланган прогноз параметрлар бажарилиши учун тизимли ва қатъий назоратни ташкил қилиш, шунингдек, инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ҳолатини комплекс таҳлил қилиш ҳамда мониторинг давомида аниқланган муаммоларни бартараф этиш юзасидан таклифлар киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат ва ҳудудий инвестиция дастурларига киритилган инвестиция лойиҳалари бўйича маълумотлар базаси яратилишини, юритилишини ҳамда мунтазам янгиланишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат ва ҳудудий инвестиция дастурларига киритилган лойиҳалар, шунингдек, инвестиция дастурларининг амалга оширилиши, инвестиция дастурларини амалга ошириш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ҳужжатлари ва топшириқлари бажарилишини, жумладан, жойларга борган ҳолда ўрганиш, Вазирлар Маҳкамаси раҳбариятига ахборот бериш учун тегишли таҳлилий материаллар ҳамда таклифлар тайёрлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
инвестиция лойиҳаларининг дастлабки ва якуний техник-иқтисодий асослари ҳамда ҳисоб-китоблари ишлаб чиқилиши ва мослаштирилиши бўйича чора-тадбирларнинг амалга оширилиши мувофиқлаштирилишини, шунингдек, лойиҳа ҳужжатлари тайёрланиши, иқтисодиётнинг асосий тармоқлари лойиҳаларини экспертизадан ўтказишни ва техник жиҳатдан қўллаб-қувватланишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) хорижий инвестицияларни жалб қилиш, Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги элчихоналари, дипломатик ваколатхоналари ва уларнинг савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчилари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг ўринбосарлари — инвестициялар ва ташқи савдо бошқармалари бошлиқлари фаолиятини мувофиқлаштириш соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хорижий инвестицияларни жалб этиш, бунинг учун зарур шарт-шароитлар ва имтиёзлар бериш бўйича вазирликлар, идораларнинг фаолияти мувофиқлаштирилиши ва келишилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мамлакатни ривожлантиришнинг стратегик мақсадларидан келиб чиққан ҳолда, халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари билан инвестициявий ҳамкорликнинг устувор йўналишлари бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Инвестиция ва ташқи савдо соҳасида бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 28 январдаги ПФ-5643-сон Фармонига мувофиқ хорижий, биринчи навбатда, тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилиш ва ўзлаштириш жараёнини ташкил этиш, уларнинг иқтисодиётга кенг киритилиши учун шарт-шароитларни такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритиш;

хорижий инвестициялар ва кредитларни жалб этиш учун инвестиция таклифларининг ягона базасини шакллантириш ва янгилаш жараёнини мувофиқлаштиришни таъминлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида яратилган инвестиция муҳити, шу жумладан инвестиция киритиш жараёнининг асосий тартиб-таомили масалалари, шунингдек, амалга ошириш таклиф этилаётган инвестиция таклифлари тўғрисидаги ахборотни салоҳиятли инвесторлар ва кредиторларга етказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари билан ҳамкорликнинг қисқа ҳамда ўрта муддатли дастурларининг ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини мувофиқлаштириш, уларнинг вазирликлар ва идоралар томонидан ўз вақтида ва самарали бажарилиши назорат қилинишини таъминлаш;

халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари билан ҳамкорликнинг устувор ва истиқболли йўналишлари бўйича таклифларнинг ишлаб чиқилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
техникавий кўмаклашиш грантлари ва маблағларини республикага жалб этиш тадбирларини мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тизимлаштирилган маълумотлар банки шакллантирилиши ва юритилишини ташкил этиш, халқаро молия ва иқтисодиёт институтлари билан ҳамкорлик дастурига киритилган инвестиция, грант ва техникавий кўмаклашиш лойиҳалари амалга оширилиши юзасидан мониторинг олиб бориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хорижий инвестицияларни жалб қилиш ҳамда Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги элчихоналари, дипломатик ваколатхоналари ва уларнинг савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчилари ишларини мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг ўринбосарлари — инвестициялар ва ташқи савдо бошқармалари бошлиқлари фаолиятини мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
инвестиция фаолиятини амалга ошириш, хорижий инвестициялар, шу жумладан тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш ҳамда ўзлаштириш борасида давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги элчихоналари, дипломатик ваколатхоналари фаолиятини баҳолашнинг рейтинг тизими жорий этилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳаларини ривожлантириш ва экспорт салоҳиятини оширишни янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 3 майдаги ПҚ-3693-сон қарорига мувофиқ чорва молларини автоматлаштирилган ҳолда сўйиш технологияларини жорий қилиш, тайёр чарм-пойабзал, чарм-галантерея, мўйна, қоракўл маҳсулотлари ҳамда жун буюмлари ишлаб чиқаришни ривожлантириш чора-тадбирлари амалга оширилишини мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарини ривожлантириш соҳасида:

«Махсус иқтисодий зоналар тўғрисида» Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини мувофиқлаштириш ва бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 21 декабрдаги ПФ-5600-сон Фармони ҳамда «Кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш ва бошқаришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 21 июндаги ПҚ-4363-сон қарорига мувофиқ махсус иқтисодий зоналарнинг маъмурий кенгашлари ва дирекцияларининг, жумладан, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни ва маҳаллий инвесторларни жалб этиш масалаларида фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда самарадорлигини таҳлил қилиш, махсус иқтисодий зоналарнинг маъмурий кенгашларига ташқи бозорларда талаб қилинган ва импортнинг ўрнини босувчи юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этишга кўмаклашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш соҳасида янги замонавий ишлаб чиқаришларни ташкил этиш, шу жумладан маҳаллий хом ашё ва материаллар негизида юқори технологияли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш бўйича эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарида жойлаштирилган инвестиция лойиҳалари амалга оширилиши мониторинги олиб борилиши ва таҳлил қилинишини ташкил этиш;

инвестиция лойиҳаларини таҳлил қилишда, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари ҳудудида транспорт, муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмани жадал ривожлантиришни ва улардан самарали фойдаланишни таъминлаш бўйича дастурларни ишлаб чиқишда иштирок этишни таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарини, республика ҳудудларининг мавжуд ишлаб чиқариш ва ресурс салоҳиятини ҳисобга олган ҳолда, маҳаллий хом ашё ва материалларни маҳаллийлаштириш жараёнларини чуқурлаштириш ва улардан фойдаланиш асосида уларда юқори технологик маҳсулотлар ишлаб чиқаришни таъминлайдиган лойиҳаларни янада ривожлантириш бўйича таклифлар ва дастурларни шакллантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари ҳудудида лойиҳаларни амалга оширувчи инвесторлар учун янада қулай шарт-шароитлар яратиш, шунингдек, улар ишлаб чиқарадиган маҳсулотларни экспортга етказиб беришни кўпайтириш мақсадида қонун ҳужжатларини янада такомиллаштиришга доир таклифларни белгиланган тартибда киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
е) иқтисодиётнинг реал сектори маҳсулотларини экспорт қилиш соҳасида:

юқори қўшилган қийматли тайёр маҳсулотлар улушини янада кўпайтириш, ташқи бозорларда янги турдаги рақобатбардошли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ўзлаштириш, уларни жаҳон бозорларига чиқариш ҳисобидан экспорт салоҳиятини кенгайтириш, товарлар (ишлар ва хизматлар) экспорти ҳажмлари ва тузилмасини оптималлаштириш бўйича иқтисодиёт реал сектори тармоқларининг фаолиятини мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ички ва ташқи бозорларни ривожлантириш тенденцияларини чуқур таҳлил қилиш ишларини мувофиқлаштириш, шу асосда иқтисодиёт тармоқларининг экспорт салоҳиятини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари, энг аввало, экспорт номенклатурасини кенгайтириш ва ҳажмларини ошириш, ташқи савдо бозорларини диверсификациялаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
товарлар (ишлар, хизматлар) экспортининг ҳар йилги прогнозларини шакллантириш ишларини мувофиқлаштириш ва давлат ҳамда хўжалик бошқаруви органлари томонидан экспортнинг белгиланган прогноз параметрлари сўзсиз бажарилишини тизимли назорат қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маҳаллий товарлар (ишлар, хизматлар)ни ташқи бозорларга чиқариш учун қулай шароитлар билан таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқилишини ташкил этиш, Ўзбекистон Республикасининг хўжалик юритувчи субъектларига экспорт фаолиятини амалга ошириш ҳамда хорижий шериклар билан узоқ муддатли барқарор савдо алоқалари ўрнатишга кўмаклашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маркетинг тадқиқотларини ташкил этиш, экспортнинг асосий номенклатураси, экспорт қилувчи ташкилотларда маркетинг хизматлари ташкил этилиши ҳамда фаолият кўрсатишига услубий ва амалий кўмаклашиш бўйича маркетинг ва таҳлилий шарҳлар тайёрлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иқтисодиётнинг реал секторида экспорт салоҳиятини ривожлантириш бўйича таклифлар, лойиҳалар ва дастурларнинг ҳар томонлама таҳлил этилиши ҳамда экспертизадан ўтказилишини таъминлаш, қайд этилган лойиҳалар ва дастурларнинг амалга оширилишини мувофиқлаштириш, бажарилишини мониторинг қилиш, шунингдек, тасдиқланган параметрларга сўзсиз эришиш юзасидан таклифлар ва тадбирлар ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ж) ҳудудларнинг экспорт салоҳиятини ривожлантириш соҳасида:

юқори қўшилган қийматли тайёр маҳсулотлар улушини янада кўпайтириш, ташқи бозорларда янги турдаги рақобатбардошли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ўзлаштириш, уларни жаҳон бозорларига чиқариш ҳисобига ҳудудларнинг экспорт салоҳиятини ривожлантириш, товарлар (ишлар ва хизматлар) экспорти ҳажмлари ва тузилмасини оптималлаштириш бўйича маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг фаолиятини мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор йўналишлари, ташқи бозорлардаги узоқ муддатли тенденциялар натижалари ва уларнинг таҳлилидан келиб чиққан ҳолда, ҳудудларнинг экспорт салоҳиятини ривожлантириш бўйича экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқаришнинг замонавий қувватларини, зарур транспорт-логистика инфратузилмасини ташкил этиш ҳамда экспортчи корхоналарни амалий қўллаб-қувватлашга қаратилган мақсадли дастурлар ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишини ташкил қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳудудий даражада товарлар (ишлар, хизматлар) экспортининг ҳар йилги прогнозларини шакллантириш ишларини мувофиқлаштириш, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва ташкилотлар томонидан экспортнинг белгиланган прогноз параметрлари сўзсиз бажарилишини тизимли назорат қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республикада экспорт ва инвестиция салоҳиятини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 18 августдаги ПФ-6042-сон Фармонига асосан экспорт салоҳиятини янада кенгайтириш, инвестиция дастурларига киритилган лойиҳалар, халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари иштирокидаги инвестиция лойиҳалари ҳамда олий даражадаги ташрифлар давомида имзоланган ҳужжатларни амалга ошириш бўйича «йўл хариталари»га киритилган тадбирларнинг ижросини ўз вақтида ва сифатли таъминлаш, илм-фан ва инновация ютуқларни кенг жорий этган ҳолда ҳудудларда «саноат кластерлари»ни ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳудудларда экспортбоп маҳсулотларнинг янги турларини ўзлаштиришни ташкил қилишда мавжуд ишлаб чиқариш салоҳиятидан самарали фойдаланиш мақсадида ҳудудий бўйсунувдаги ташкилотлар ва бошқа турдош тармоқлар, шунингдек, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг тармоқлараро саноат кооперациясини йўлга қўйишга кўмаклашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳудудларнинг экспорт салоҳиятини ривожлантириш бўйича таклифлар, лойиҳалар ва истиқболли режаларни ҳар томонлама таҳлил қилиш ҳамда комплекс экспертизадан ўтказиш, устувор лойиҳалар ва дастурларни амалга ошириш ишларини мувофиқлаштириш, уларнинг бажарилишини мониторинг қилиш, шунингдек, иқтисодиёт ва экспортни ривожлантиришнинг тасдиқланган параметрларига сўзсиз эришишни таъминлаш бўйича таклифлар ҳамда тадбирлар ишлаб чиқиш;

ҳудудий бўсунувдаги ташкилотлар томонидан экспорт маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва юклаб жўнатиш бўйича шартнома мажбуриятлари бажарилишининг назоратини ташкил этиш, уларга молиявий ва бошқа ресурсларни жалб қилиш масалаларини, шунингдек, экспорт фаолиятини ташкил этишнинг бошқа масалаларини ҳал этишда кўмаклашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жаҳон ва минтақавий мева-сабзавот маҳсулотлари бозорларининг конъюнктураси чуқур ўрганилишини мувофиқлаштириш, шу асосда республика ҳудудларида янги узилган ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш ҳамда экспорт қилишни жадал ривожлантириш стратегияси ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишини ташкил этиш;

манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда мева-сабзавот маҳсулотлари, картошка, полиз экинлари, узумни экспорт қилиш бўйича ўрта ва узоқ муддатли прогнозлари, мева-сабзавотчиликка ихтисослаштирилган туманларнинг экспорт салоҳиятини ошириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
янги узилган ва қайта ишланган маҳаллий мева-сабзавот маҳсулотларини экспортга чиқаришни таъминлаш, янги савдо бозорларини топиш ҳамда ўзлаштириш, республикада халқаро мева-сабзавот ярмаркаларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, тузиладиган шартномалар доирасида уларни етказиб бериш ҳажмлари ва географиясини мониторинг қилиш;

экспорт қилувчи ташкилотлар томонидан экспорт маҳсулотларини етиштириш ва юклаб жўнатиш бўйича шартнома мажбуриятлари бажарилиши мониторингини таъминлаш, уларнинг фаолиятида юзага келадиган, шу жумладан зарур молиявий ресурсларни жалб қилиш билан боғлиқ масалаларни ҳал этишга кўмаклашиш;

мамлакатда янги узилган ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилишни ташкил этиш учун ихтисослаштирилган янги инфратузилма объектларини ташкил қилиш, сабзавот омборлари ва совутиш қурилмаларини барпо этиш, реконструкция қилиш ва модернизациялаш, замонавий идиш-қадоқлаш маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ўзлаштириш;

з) олий даражадаги ташрифлар натижасида эришилган келишувларни амалга ошириш бўйича «йўл хариталари» ни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«йўл хариталари»да назарда тутилган тадбирлар, шу жумладан экспорт келишувларининг тўлақонли бажарилиши ҳамда инвестиция лойиҳаларини ўз вақтида амалга оширилиши устидан қатъий назорат ўрнатиш;

«йўл хариталари»да назарда тутилган тадбирларнинг вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан ўз вақтида ҳамда самарали ижро этилишини таъминлаш, тўсқинлик қилувчи омилларни аниқлаб, уларни бартараф этиш;

вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан «йўл хариталари»да назарда тутилган тадбирларнинг ижро этилишида сунъий равишда чўзиш ва сансалорлик ҳолатларига йўл қўймаслик чораларини кўриш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
и) экспорт фаолиятини молиявий ва суғурта жиҳатидан қўллаб-қувватлаш соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
экспорт қилувчи корхоналарнинг молиявий ресурслардан фойдаланишини таъминлаш ишларини ташкил этиш, нохом ашё экспорт ҳажмлари, миллий экспортчилар ва уларнинг маҳсулотларини харид қилувчи мамлакатлар сонини кўпайтиришга кўмаклашиш;

2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Экспорт фаолиятини молиялаштириш ва суғурта ҳимояси механизмларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 24 майдаги ПҚ-4337-сон ва «Экспорт фаолиятини янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги» 2020 йил 7 майдаги ПҚ-4707-сон қарорларига мувофиқ республикада ва хорижда халқаро стандартлаштириш ҳамда сертификатлаштириш тизимларини жорий қилиш, хорижий ваколатли органларда миллий маҳсулотни рўйхатга олиш боғлиқ харажатларни қоплаш, маҳсулотларни экспорт қилишда автомобиль, ҳаво ва темир йўл транспортида ташиш харажатларини қисман компенсация қилишга субсидиялар тақдим этиш учун экспорт қилувчи корхоналарга мақсадли молиявий кўмаклашиш механизмларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш ишларини мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маҳаллий экспортни молиявий қўллаб-қувватлаш ва суғурталаш механизмларини муваффақиятли жорий қилган хорижий давлатлар тажрибаси инобатга олинган ҳолда, экспортолди ва экспортни молиялаштиришни, экспорт кредитлари ва таваккалчиликларини суғурталаш механизмлари, жумладан, халқаро молия институтларини жалб этган ҳолда жорий этилишини таъминлаш;

савдони молиялаштириш учун халқаро ва хорижий молия институтларининг қарзлари ва имтиёзли кредитларини жалб қилиш ишларини мувофиқлаштириш;

к) Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига (кейинги ўринларда — ЖСТ) қўшилиши соҳасида:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Инвестиция ва ташқи савдо соҳасида бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 28 январдаги ПФ-5643-сон Фармонида белгиланган вазифалар ҳисобга олинган ҳолда, Ўзбекистон Республикасининг ЖСТ аъзо бўлиш ва бошқа кўп томонлама иқтисодий ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш жараёнларини мувофиқлаштириш, шунингдек, миллий қонунчиликни ЖСТ битимлари талабларига мувофиқ мослаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг «Жаҳон савдо ташкилоти билан ишлаш бўйича идоралараро комиссия тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2020 йил 28 майдаги 339-сон қарорига мувофиқ Жаҳон савдо ташкилоти билан ишлаш бўйича Идоралараро комиссия фаолиятини мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг ЖСТга қўшилиши бўйича музокара жараёнида Ўзбекистон Республикаси вакилларининг иштирок этишини мувофиқлаштириш, унинг котибияти билан ўзаро ҳамкорлик қилиш, хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар билан ташқи савдо соҳасида икки томонлама ҳамда кўп томонлама битимлар (шартномалар) тузиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг ЖСТдаги маслаҳатчиси-вакили ва ЖСТ тузилмалари билан ишлаш бўйича биринчи котиб, Ўзбекистон Республикасининг Женева шаҳридаги (Швейцария Конфедерацияси) БМТ Бўлими ва бошқа халқаро ташкилотлар ҳузуридаги Доимий вакили фаолиятини мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
л) транспорт-логистикани ривожлантириш соҳасида:

инвестицияларни жалб қилиш ҳамда ўзлаштириш ва ташқи савдо инфратузилмасини ривожлантириш, шу жумладан транзит салоҳияти даражасини ошириш, логистика ва транспорт йўлакларини такомиллаштириш, шунингдек, экспорт маршрутларини диверсификация қилиш масалаларини илгари суриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқаро транспорт коридорларини ривожлантириш бўйича таклифлар тайёрлаш, юк ташиш транспорти оқимларини мақбуллаштириш, халқаро ва минтақавий транзитни ривожлантириш;

транспорт соҳасида инвестиция, экспорт ва халқаро йўналишларда логистика тизимида хавфсизликни таъминлаш бўйича таклифлар тайёрлаш, инновацион технологиялар ва интеллектуал транспорт тизимларини жорий этиш;

м) Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар билан халқаро ҳамкорлик масалаларини мувофиқлаштириш соҳасида:

хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар билан халқаро ҳамкорликни (сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар) ривожлантириш, ушбу масалаларда вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ишларини мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хорижий давлатлар билан сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар соҳаларидаги муносабатларни қисқа ва ўрта муддатли ривожлантириш концепцияларини ишлаб чиқиш ҳамда икки томонлама ҳамкорликнинг устувор йўналишлари бўйича таклифларни шакллантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг хорижий давлатларга, хорижий давлатлар ва ҳукуматлар раҳбарларининг Ўзбекистон Республикасига ташрифларига ахборот-таҳлилий материаллар тайёрлаш ишларини мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг хорижий давлатларга, хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, халқаро ташкилотлар раҳбарларининг Ўзбекистон Республикасига ташрифлари давомида имзоланадиган халқаро шартномалар, инвестицион келишувлар ва экспорт контрактлар лойиҳаларини тайёрлашни мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатларга олий ва юқори даражадаги ташрифлар, шунингдек, хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, халқаро ташкилотлар раҳбарларининг Ўзбекистон Республикасига ташрифлари давомида эришилган келишувларнинг бажарилиши бўйича вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимияти органларининг ишларини мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хорижий давлатлар билан ҳукуматлараро комиссиялар (қўмиталар, кенгашлар ва ишчи гуруҳлар) мажлисларига тайёргарлик кўриш ҳамда уларни ўтказиш ишларини мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳукуматлараро комиссияларнинг (қўмиталар, кенгашлар ва ишчи гуруҳлар) мажлислари якунлари бўйича эришилган келишувлар ҳамда қабул қилинган баённома қарорлар вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан бажарилишини назорат ҳамда мониторинг қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
н) ҳудудларда «саноат кластер»ларини ташкил этиш ва ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудудларда саноатни жадал ривожлантириш ҳамда илм-фан, инновация, лойиҳа, молия, инжиниринг ва инвестиция ташкилотларини қамраб олган «саноат кластер»ларини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маҳаллий хом ашё ҳамда материаллардан самарали фойдаланиш асосида қўшимча қиймат занжирини яратишни таъминлайдиган инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни кўллаб-қувватлаш, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг сифатини ошириш мақсадида халқаро стандартларга мувофиқ техник регламент лойиҳаларини ишлаб чиқишни мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хорижий тажрибадан келиб чиққан ҳолда, нотариф механизм ва усулларни жорий қилиш орқали маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш, янги турдаги импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқаришни рағбатлантириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Бош вазир ўринбосари ўз зиммасига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бош вазир томонидан ижтимоий соҳада ислоҳотларнинг амалга оширилишини ўрганиш мақсадида ҳудудларда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, ҳудудий давлат бошқаруви органлари раҳбарлари, жамоат ташкилотлари вакиллари иштирокида мавзуга оид сайёр (очиқ) мажлислар ўтказиш учун тегишли таҳлилий материаллар тайёрланиши ва киритилишини тизимли асосда таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ҳузурида кўриб чиқиш учун тегишли режалаштирилган масалалар тайёрланиши ва киритилишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мамлакатни иқтисодий ва ижтимоий ривожлантиришнинг ўта муҳим ва устувор йўналишлари бўйича яқин, ўрта ва узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган концепциялар, давлат дастурлари ҳамда «йўл хариталари» лойиҳаларининг тайёрланиши ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчилари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида ҳимоя қилинишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг таркибий бўлинмалари раҳбарлари ва мутахассисларининг аниқ кўрсаткичлар ҳамда мақсадли индикаторларга эришишга асосланган фаолиятини тизимли баҳолайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тегишли вазирликлар, қўмиталар ва бошқа давлат органлари раҳбарлари, ҳокимлар ўринбосарларига юкланган вазифа ҳамда функциялар самарали ва натижали бажарилиши учун уларнинг шахсий роли ва масъулиятини ошириш чораларини кўради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тегишли йил учун қабул қилинган давлат дастури доирасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномасидан келиб чиқадиган вазифаларнинг амалга оширилиши тўғрисида ҳар чораклик ҳисоботлар тайёрланиши ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига тақдим этилишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли бўлинмалари билан ҳамкорлик қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг топшириқларига биноан республиканинг тегишли ҳудудлари ва тармоқларида ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг устувор вазифалари ҳамда дастурлари, иқтисодий ислоҳотлар бажарилишини мувофиқлаштиради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Инвестициялар, экспортни қўллаб-қувватлаш ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари котибиятига ва Инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиши ва ташқи савдони мониторинг қилиш инспекциясига бевосита раҳбарлик қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республикада экспорт ва инвестиция салоҳиятини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 18 августдаги ПФ-6042-сон фармони билан ташкил этилган Экспорт ва инвестицияларни ривожлантириш масалалари бўйича Ҳукумат комиссиясига раислик қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мутасаддилик қилинадиган ташкилотлар, шунингдек, ҳудудлар ва бошқа ташкилотларнинг ўзи юритадиган масалалар бўйича фаолиятини мувофиқлаштиради ва назорат қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аниқ соҳалар ва йўналишларни ривожлантириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг хорижий сафарлари ва республика ҳудудларига ташрифлари якунлари бўйича белгиланган топшириқлар ҳамда вазифаларни бажариш бўйича «йўл хариталари» ишлаб чиқилиши, амалга оширилиши ва мониторинги олиб борилишини мувофиқлаштиради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йил чораклари бўйича капитал қўйилмаларнинг тежаб қолинган ва ўзлаштирилмаган лимитларини қайта тақсимлаш, биринчи навбатда, инвестиция дастурига киритилган лойиҳаларни молиялаштиришга мақсадли йўналтириш бўйича таклифлар тайёрланишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
эркин иқтисодий зоналар иштирокчисининг мақомини тўхтатиб туриш ёки ундан маҳрум этиш, махсус иқтисодий зоналар маъмурий кенгашлари ва дирекциялари ёки бошқа ташкилотларнинг инвесторлар томонидан қабул қилинган мажбуриятлар бажарилмагани тўғрисидаги асосланган тақдимномалари бўйича маъмурий кенгашларнинг эркин иқтисодий зоналар ҳудудида хўжалик субъектларини жойлаштириш ҳақидаги қарорларини бекор қилиш ташаббусларини илгари суради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Инвестициялар, экспортни қўллаб-қувватлаш ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари котибиятига ва Инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиши ва ташқи савдони мониторинг қилиш инспекцияси фаолият юритадиган соҳага кирувчи масалалар бўйича Вазирлар Маҳкамасига киритилган таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқишда давлат манфаатларига қатъий риоя этилишини таъминлайди, ҳужжатларнинг тайёрланган лойиҳаларига виза қўяди. Тегишли ҳужжатлар қабул қилингандан сўнг уларнинг амалга оширилиши юзасидан тизимли назорат ташкил этилишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумат ҳужжатлари лойиҳалари экспертизасини ва сифатли тайёрланишини ташкил этиш масалаларида Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси билан ўзаро ҳамкорлик қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари ҳамда топшириқларининг бажарилиши юзасидан белгиланган тартибда назоратни таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилади, шунингдек, уларнинг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича мурожаатларини кўриб чиқади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси билан биргаликда Инвестициялар, экспортни қўллаб-қувватлаш ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари котибияти мудири, унинг ўринбосарлари ва мутахассислари ҳамда Инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиши ва ташқи савдони мониторинг қилиш инспекцияси бошлиғи ва мутахассислари лавозимларига кадрлар танлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Инвестициялар, экспортни қўллаб-қувватлаш ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари котибияти мудири, унинг ўринбосарлари ва мутахассислари, Инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиши ва ташқи савдони мониторинг қилиш инспекцияси бошлиғи ва мутахассисларини қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш, рағбатлантириш ва уларга нисбатан интизомий жазо чораларини қўллаш тўғрисида таклифлар киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Инвестициялар, экспортни қўллаб-қувватлаш ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари котибиятида ва Инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиши ва ташқи савдони мониторинг қилиш инспекциясида кадрлар захирасини шакллантириш ишларини тизимли асосда ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тегишли комиссияларга (кенгашларга) раҳбарлик қилади, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири раҳбарлик қиладиган комиссиялар (кенгашлар) фаолиятини ташкил этиш ҳамда уларнинг ўзи юритадиган масалалар бўйича қарорлари бажарилиши юзасидан назоратни таъминлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Бош вазир ўринбосарининг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Бош вазир ўринбосари ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни таҳлил қилиш ва тайёрлаш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа органлар ва ташкилотлардан белгиланган тартибда сўраш ва олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда вакиллари иштирокида йиғилишлар ўтказиш;

бириктирилган вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар, хўжалик бошқаруви органлари коллегиал органларининг мажлисларида, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири топшириқлари бўйича — давлат бошқа органларининг, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва бошқа ташкилотларнинг ўзи юритадиган соҳага кирувчи масалалар бўйича ўтказиладиган мажлислари ва йиғилишларида қатнашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, илмий муассасалар ва бошқа ташкилотлар раҳбарлари ҳамда вакилларини Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни ишлаб чиқиш учун белгиланган тартибда жалб этиш, тегишли масалалар бўйича вақтинчалик ишчи гуруҳлар тузиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Регламенти ва Вазирлар Маҳкамаси Регламенти талаблари бузилган ҳолда келадиган ҳужжатларни қайтариш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бош вазир ўринбосарининг зарур материаллар, маълумотларни тақдим этиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари ҳамда бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини пухта ишлаб чиқиш бўйича талаблари ва топшириқлари унинг томонидан белгиланган муддатларда бажарилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бош вазир ўринбосарининг ўзи юритадиган масалалар бўйича вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, хўжалик бирлашмалари, корхоналар ва бошқа ташкилотлар раҳбарларига бериладиган топшириқлари белгиланган тартибда бажарилиши мажбурийдир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Бош вазир ўринбосари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзига юкланган, ушбу Низомнинг 8 ва 9-бандларида кўрсатилган вазифалар ва функцияларнинг зарур тарзда ва самарали бажарилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва мутасаддилик қилинадиган, Котибият ва Инспекция ваколатларига кирадиган масалалар бўйича бошқа қонун ҳужжатлари билан Вазирлар Маҳкамасига юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорлари. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари, баённомалари ва топшириқларининг, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишларининг сифатли ва ўз вақтида бажарилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан Бош вазир ўринбосари олдига бевосита қўйилган вазифаларнинг тегишли даражада ва самарали бажарилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзи раҳбарлик қиладиган Котибият ва Инспекциядаги ишларнинг ҳолати, давлат ва хўжалик бошқарувининг тегишли органлари, бошқа ташкилотлар фаолиятининг тегишли равишда мувофиқлаштирилиши ва назорат қилиниши, унинг ваколатига кирадиган масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилган таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларининг ҳар томонлама кўриб чиқилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олий даражадаги хорижий ташрифлар, шунингдек, республика ҳудудларига сафарлар якунлари бўйича унинг ваколатига кирадиган масалалар бўйича тасдиқланадиган «йўл хариталари»нинг тегишли равишда ва самарали бажарилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тегишли вазирликлар, давлат қўмиталари ва давлат бошқарувининг бошқа органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, парламент, депутат ва Сенат аъзоси сўровлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари ва топшириқлари бажарилишининг мониторинги олиб борилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жойлардаги реал аҳволни доимий ўрганиш, иқтисодий ва ижтимоий соҳадаги муаммоларни ҳар томонлама таҳлил қилиш ва шу асосда стратегик ҳамда устувор вазифаларни амалга оширишга доир комплекс таклифлар ишлаб чиқилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Регламентига мувофиқ тақдим этиладиган Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ҳамда фармойишлари лойиҳаларининг давлат манфаатларини таъминлаш, иқтисодий самарадорлик нуқтаи назаридан ва улардаги масалаларнинг барча манфаатдор тузилмалар билан боғлиқ ҳолда пухта экспертизадан ўтказилиши юзасидан назоратни таъминланиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат органлари ва ташкилотларида ижро интизомини янада мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 5 октябрдаги ПҚ-3962-сон ва «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарорларига, шунингдек,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ ижро интизомига изчил риоя этишнинг таъминланиши учун жавоб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Бош вазир ўринбосари фаолиятини ташкил этиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Бош вазир ўринбосарининг ишлари «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Вазирлар Маҳкамасининг Регламентига, ушбу Низомга, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг топшириқларига мувофиқ, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг иш режалари асосида ташкил этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Инвестициялар, экспортни қўллаб-қувватлаш ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари котибияти ва Инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиши ва ташқи савдони мониторинг қилиш инспекциясининг иш режаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Раёсати томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Бош вазир ўринбосарининг Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ҳамда фармойишлари ижросининг тизимли мониторингини таъминлаш бўйича фаолияти Вазирлар Маҳкамасининг иш режасига, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг топшириқларига мувофиқ комплекс ўрганишларни амалга ошириш, Вазирлар Маҳкамасининг, Вазирлар Маҳкамаси Раёсатининг мажлисларида ҳисоботларни эшитиш йўли билан ташкил этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги 822-сон қарорига
2-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Инвестициялар, экспортни қўллаб-қувватлаш ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари котибияти тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Инвестициялар, экспортни қўллаб-қувватлаш ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари котибияти (кейинги ўринларда — Котибият) Вазирлар Маҳкамаси Аппаратининг таркибий бўлинмаси ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Котибият фаолияти Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазирини (кейинги ўринларда — Бош вазир ўринбосари), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасини (кейинги ўринларда — Вазирлар Маҳкамаси), унинг Раёсатини, шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси Аппаратини инвестициялар, экспортни қўллаб-қувватлаш, ташқи иқтисодий алоқалар ва логистика масалалари бўйича ахборот-таҳлилий жиҳатдан, шунингдек, Бош вазир ўринбосари фаолиятини ташкилий жиҳатдан таъминлашга йўналтирилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Котибият ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек, ушбу Низомга амал қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Котибият ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири раҳбарлигида амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Котибият Бош вазир ўринбосарига бўйсунади, бир вақтнинг ўзида унинг фаолияти Вазирлар Маҳкамаси Аппаратининг бошқарувчиси томонидан мувофиқлаштириб борилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Котибият ўз фаолиятини Вазирлар Маҳкамасининг таркибий бўлинмалари, давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимияти органлари билан ҳамкорликда амалга оширади ҳамда уларнинг инвестиция, экспортни қўллаб-қувватлаш, ташқи иқтисодий фаолиятни ривожлантириш ва логистика масалалари бўйича фаолиятини мувофиқлаштиради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Котибият фаолиятининг асосий йўналишлари, вазифалари ва функциялари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Қуйидагилар Котибият фаолиятининг асосий йўналишлари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак» деган асосий принципни ўз вақтида, аниқ ва тўлиқ ҳажмда амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегияси вазифалари, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий ислоҳотлар концепциясини, 2030 йилгача Ўзбекистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш концепциясини ҳамда ўрта муддатли ва узоқ истиқболда ривожлантиришнинг тасдиқланган тармоқ ва ҳудудий дастурлари ўз вақтида ва самарали амалга оширилишини таъминлаш;

вазирликлар, давлат қўмиталари ва бошқа давлат бошқаруви органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг ҳужжатлари, парламент, Қонунчилик палатаси депутатлар ва Сенат аъзоси сўровлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари ва топшириқлари бажарилишини мониторинг қилиб бориш, шунингдек, жойлардаги ишларнинг реал ҳолатини доимий ўрганиш, иқтисодиёт ҳамда ижтимоий соҳадаги муаммоларни ҳар томонлама таҳлил қилиш ва шу асосда стратегик ҳамда устувор вазифаларни амалга оширишга доир комплекс таклифлар ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳукумат аъзолари, барча даражалардаги вазирликлар ва идоралар раҳбарлари зиммасига юкланган вазифалар ҳамда функцияларнинг самарали ва натижали бажарилиши учун уларнинг шахсий роли ҳамда масъулиятини ошириш ҳисобга олинган ҳолда Котибият функцияларининг сифатли ҳамда тўлиқ ҳажмда бажарилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига тақдим этиш мақсадида тегишли йил учун қабул қилинган давлат дастури доирасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига Мурожаатномасидан келиб чиқадиган устувор вазифаларнинг амалга оширилиши тўғрисида таҳлилий материаллар ҳамда ҳисоботлар тайёрлаш;

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати, давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмаларининг асосий халқаро рейтинглар ҳамда индексларда Ўзбекистон Республикасининг позицияларини яхшилаш бўйича иш самарадорлигини ошириш соҳасида комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жойларда «халқ билан мулоқот» ва шахсий учрашувлар амалиётини такомиллаштириш, ижтимоий соҳани янада ривожлантириш, шу жумладан аҳолининг бандлиги ва реал даромадлари оширилишини таъминлашни кафолатловчи комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
идоравий мансуб ташкилотлар ва уларнинг раҳбарлари фаолиятини аниқ кўрсаткичлар ҳамда мақсадли индикаторларга эришиш, яқин, ўрта ва узоқ муддатли истиқболда иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани стратегик ривожлантириш дастурларини амалга ошириш сифати ва самарадорлигига асосланган янги баҳолаш тизими жорий этилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иқтисодиёт ҳамда ижтимоий соҳадаги муаммоларни ҳар томонлама таҳлил қилиш ва шу асосда стратегик ҳамда устувор вазифаларни амалга оширишга доир комплекс таклифлар ишлаб чиқиш;

инвестиция, экспортни қўллаб-қувватлаш, ташқи иқтисодий алоқалар ва логистика соҳаларида давлат сиёсатини самарали ва сифатли амалга оширишда, шу жумладан инвестицияларни жалб қилиш ва ўзлаштириш, экспортни қўллаб-қувватлаш ташқи иқтисодий алоқаларни ривожлантириш масалаларида вазирликлар ва идораларнинг мустақиллигини идоравий мансуб ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда назорат қилишнинг аниқ тизимини жорий этиш орқали кучайтириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
инвестиция сиёсатини амалга ошириш, экспортни қўллаб-қувватлаш ва ташқи иқтисодий алоқаларни ривожлантиришнинг муҳим устувор йўналишлари бўйича масалалар тайёрланишини ҳамда Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисларида кўриб чиқилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш йўли билан, шу жумладан илғор тажрибани ўрганиш асосида, зарурат бўлганда, ушбу мақсадлар учун хорижий консультантларни жалб этган ҳолда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш, келишиш, экспертизадан ўтказиш ва кўриб чиқиш тизимини такомиллаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли бўлинмалари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўмиталари билан ўзаро яқин ҳамкорликни таъминлаш;

Котибиятда, шунингдек, вазирлик ва идораларда ижро интизоми даражасини ошириш, уларнинг фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш асосида Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари ва топшириқлари, олий ва юқори даражадаги ташрифлар якунлари бўйича «йўл хариталари»нинг бажарилиши юзасидан тизимли назоратни таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижро этувчи ҳокимият органларининг фаолиятини юзага келадиган муаммолар сабаблари ва шароитларини бартараф этиш, ишни ташкил қилишнинг замонавий услубларини жорий қилиш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишга қайта йўналтириш мақсадида айрим давлат функцияларини хусусий субъектларга бериш орқали ортиқча маъмурий тартибга солишни камайтириш;

Котибиятда, шунингдек, унга бириктирилган вазирликлар, идоралар ҳамда хўжалик бирлашмаларида кадрларни танлаш тизимини такомиллаштириш, ходимлар малакасини ошириш ва кадрларнинг амалий захирасини тайёрлашнинг самарали шакл ва усулларини жорий этиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Қуйидагилар Котибиятнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) инвестиция, экспортни қўллаб-қувватлаш ва ташқи иқтисодий фаолиятни ривожлантириш соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Инвестиция ва ташқи савдо соҳасида бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 28 январдаги ПФ-5643-сон Фармонида назарда тутилган йўналишларда инвестициялар, ташқи иқтисодий фаолият ва ташқи савдо соҳаларидаги бошқарув тизимини такомиллаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
барча даражалардаги ижро этувчи ҳокимият органлари ва уларнинг раҳбарлари фаолиятини аниқ кўрсаткичлар ҳамда мақсадли индикаторларга эришиш, давлат инвестиция дастурларини амалга оширишнинг сифат ва самарадорлик мезонларига, шунингдек, экспорт прогнозларига асосланган баҳолаш тизими жорий этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири томонидан Ҳукуматнинг муайян соҳалар ва йўналишларда ислоҳотларнинг амалга оширилишини ўрганиш мақсадида Котибиятга бириктирилган вазирликлар, идоралар ҳамда хўжалик бирлашмалари раҳбарлари иштирокида ҳудудларда мавзуга оид сайёр (очиқ) мажлисларини ўтказиш учун тегишли материалларни доимий асосда тайёрлаш ва киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ягона давлат инвестиция сиёсатини шакллантириш ва юритиш, шу жумладан хорижий инвестицияларни жалб қилиш бўйича иқтисодиёт тармоқлари ҳамда мамлакат ҳудудларига инвестиция киритиш ҳажмлари кенгайтирилишини рағбатлантириш, республикада инвестиция муҳитини янада такомиллаштириш, хорижий капитал иштирокидаги корхоналарни ривожлантиришни қўллаб-қувватлашга қаратилган ишларни мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хорижий инвестицияларни жалб қилиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни янада такомиллаштириш ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида инвестиция фаолиятини кенгайтириш учун янада қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирларининг ишлаб чиқилиши ҳамда амалга оширилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат инвестиция дастурлари ва ҳудудий инвестиция дастурларини шакллантиришда, шунингдек, юқорида қайд этилган дастурларга киритилган инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилишини мониторинг қилишда давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг ишларини мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хорижий инвестицияларни, кредитлар ва молиявий-техник кўмаклашиш маблағларини жалб қилиш учун инвестиция таклифларининг ягона базаси юритилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари билан ўзаро манфаатли асосда инвестициявий ҳамкорлик йўналишларини ривожлантириш ҳамда диверсификациялашга доир таклифлар ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хорижий инвестицияларни жалб қилиш, шунингдек, халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари билан ҳамкорликни ривожлантириш ишларининг асосий йўналишларини белгилаш ҳамда ошириш борасида давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналар раҳбарлари ва савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчилари вакиллари фаолиятини мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
инвестиция лойиҳалари амалга оширилишини тизимли мониторинг қилиш, хорижий капитал иштирокидаги корхоналар фаолиятини, инвестор томонидан ўзининг инвестиция мажбуриятларини тўлиқ бажарилишини таҳлил қилиш, хорижий инвестициялар иштирокида инвестиция лойиҳаларининг ўз вақтида ва самарали амалга оширилишига тўсқинлик қиладиган омилларни аниқлаш ҳамда уларни ҳал этиш юзасидан тезкор чоралар кўриш орқали мамлакат иқтисодиётига жалб этилаётган хорижий инвестициялардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг жалб қилинадиган кредит ресурслари ва техник кўмаклашиш воситаларидан (грантларидан), Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағларидан, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари маблағлари ҳисобидан марказлашган инвестициялардан самарали фойдаланиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси ва хорижда мамлакатнинг иқтисодий ва инвестиция салоҳияти тўғрисида хорижий инвесторларни кенг хабардор қилиш учун халқаро конференциялар, семинарлар, инвестиция форумлари ўтказилишини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хорижий инвестициялар иштирокидаги инвестиция лойиҳалари бўйича лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш борасида лойиҳа институтлари ҳамда республика ташкилотларининг фаолиятини мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
инвестиция порталининг самарали фаолиятини таъминлаш бўйича давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ишларини мувофиқлаштириш, портал контентини мунтазам янгилаб бориш, шу жумладан инвестиция лойиҳаларини амалга оширишнинг ҳолати, инвесторлар мурожаатларини кўриб чиқиш якунлари ва бошқалар ҳақида марказлаштирилган маълумотлар базасини юритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳар бир ҳудуднинг ишлаб чиқариш салоҳияти ва инвестицияларга бўлган эҳтиёжи, олдиндан ҳисоб-китоб қилинган аниқ лойиҳалар ҳамда салоҳиятли инвесторлар учун қизиқиш уйғотадиган бошқа ахборот акс эттирилган Ўзбекистон Республикасининг интерфаол инвестиция харитасини жорий қилиш ҳамда унинг фаолиятини таъминлаш ишларини мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамаси Аппаратининг тегишли таркибий бўлинмалари билан биргаликда инвестиция ва ташқи иқтисодий ҳамкорлик, хорижий инвестицияларни жалб қилиш ҳамда ташқи савдо инфратузилмасини ривожлантириш соҳасидаги халқаро шартномалар лойиҳаларининг эксперт жиҳатидан белгиланган тартибда ишлаб чиқилишини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ташқи иқтисодий фаолият алоқалари соҳасида давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи органлари фаолияти мувофиқлаштирилишини таъминлаш, республикани ривожлантиришнинг стратегик мақсадлари ва йўналишларидан келиб чиққан ҳолда, халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари билан ташқи иқтисодий ҳамкорликни ташкил этиш ҳамда унинг устувор йўналишлари бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ташқи савдо айланмасининг мутаносиблигини таъминлаш, экспортни давлат томонидан қўллаб-қувватлашни кенгайтириш, экспорт салоҳиятини ошириш, товарлар ва хизматлар импорт ҳажмлари ва тузилмасини оптималлаштириш, божхона-тариф ва нотариф сиёсатни тартибга солишга доир таклифлар тайёрланишини ташкил этиш борасида ягона ташқи иқтисодий сиёсат юритилишини мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тизимлаштирилган маълумотлар базаси шакллантирилиши ва юритилишини ташкил қилиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг хорижий давлатларга ташрифлари якунлари бўйича ташқи савдо ҳамкорлиги юзасидан эришилган келишувлар бажарилишининг мониторингини амалга ошириш, шунингдек, халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари билан ташқи иқтисодий ҳамкорликни чуқурлаштиришга доир ишлаб чиқилган таклифларни таҳлил қилиш ҳамда баҳолаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
импорт қилинадиган маҳсулот ҳажмлари ва турлари ҳар томонлама таҳлил этилишини ташкил қилиш, шу асосда импортни янада қисқартириш, импорт божхона божларини оптималлаштириш, божхона маъмуриятчилигини такомиллаштиришга доир таклифлар ишлаб чиқиш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари ёки Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари асосида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўзига хос товарларни экспорт ва импорт қилиш учун лицензиялар берилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари асосида буюмлар ва маҳсулотлар экспорти бўйича тадбирларни мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тегишли вазирлик ва идоралар, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Аппаратининг таркибий бўлинмалари билан биргаликда халқаро шартномалар бўйича Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий манфаатлари ҳамда ташқи иқтисодий хавфсизлигига риоя этилишини таъминлаш юзасидан хулосаларни эксперт жиҳатидан ишлаб чиқиш ҳамда тайёрлашда белгиланган тартибда иштирок этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари вакиллари билан ўтказиладиган музокараларда иштирок этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) инвестиция дастурлари, хусусан, ҳудудий инвестиция дастурларини шакллантирилишини мувофиқлаштириш ва амалга оширилишини мониторинг қилиш соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг инвестиция дастурларини, қисқа ва ўрта муддатли тармоқ ҳамда ҳудудий инвестиция дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш тадбирларини мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
инвестициялардан самарали ҳамда оқилона фойдаланиш бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилотлар, шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари томонидан ишлаб чиқилган тармоқ ва ҳудудий ривожланиш дастурлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ҳужжатлари лойиҳаларини кўриб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
молиялаштиришнинг турли манбалари, шу жумладан тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳисобидан иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани иқтисодий юксалтириш ҳамда мувозанатли ривожлантириш суръатларининг инвестиция ресурсларига бўлган эҳтиёжлар билан боғлиқлигини таъминлашга доир таклифлар ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмалари томонидан инвестиция, моддий ва қиймат баланслари ишлаб чиқилишини мувофиқлаштириш, уларнинг ижроси юзасидан мониторинг юритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари билан биргаликда йирик ва стратегик муҳим инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш схемаларини кўриб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
инвестиция лойиҳалари ва бошқа ҳужжатлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг аниқ инвестиция лойиҳалари бўйича ҳужжатларини кўриб чиқиш, инвестиция лойиҳаларини амалга оширишнинг самарали ҳамда энг мақбул схемаларини танлаш бўйича таклифлар тайёрлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат инвестиция дастурлари ва ҳудудий инвестиция дастурларига киритилган лойиҳаларнинг ўз вақтида амалга оширилиши, инвестиция дастурлари доирасида маблағлар жалб этилиши ҳамда ўзлаштирилиши бўйича белгиланган прогноз параметрлар бажарилиши учун тизимли ва қатъий назоратни ташкил қилиш, шунингдек, инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ҳолатини комплекс таҳлил қилиш ҳамда мониторинг давомида аниқланган муаммоларни бартараф этиш юзасидан таклифлар киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат инвестиция дастурлари ва ҳудудий инвестиция дастурларига киритилган инвестиция лойиҳалари бўйича маълумотлар базаси яратилиши, юритилиши ҳамда мунтазам янгиланишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат инвестиция дастурлари ва ҳудудий инвестиция дастурларига киритилган лойиҳаларнинг амалга оширилиши, инвестиция дастурларини амалга ошириш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Ҳукумат қарорларининг бажарилишини, жумладан, жойига чиққан ҳолда ўрганиш, Вазирлар Маҳкамаси раҳбариятига ахборот бериш учун тегишли таҳлилий материаллар ҳамда таклифлар тайёрлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
инвестиция лойиҳаларининг дастлабки ва якуний техник-иқтисодий асослари ҳамда ҳисоб-китоблари ишлаб чиқилиши ва мослаштирилиши бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш ишларини мувофиқлаштириш, шунингдек, лойиҳа ҳужжатлари тайёрланиши, иқтисодиётнинг асосий тармоқлари лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш ва техник қўллаб-қувватланишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) хорижий инвестицияларни жалб қилиш, Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ва уларнинг савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчилари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг ўринбосарлари — инвестициялар ва ташқи савдо бошқармалари бошлиқлари фаолиятини мувофиқлаштириш соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хорижий инвестицияларни жалб этиш, бунинг учун зарур шарт-шароитлар яратиш ва имтиёзлар бериш соҳасида вазирликлар ва идоралар фаолияти мувофиқлаштириш ва самарали ҳамкорликни таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мамлакатни ривожлантиришнинг стратегик мақсадларидан келиб чиққан ҳолда, халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг билан инвестициявий ҳамкорликнинг устувор йўналишлари бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Инвестиция ва ташқи савдо соҳасида бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 28 январдаги ПФ-5643-сон Фармонига мувофиқ хорижий, биринчи навбатда, тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилиш ва ўзлаштириш жараёнини ташкил этиш, уларнинг иқтисодиётга кенг киритилиши учун шарт-шароитларни такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хорижий инвестициялар ва кредитларни жалб этиш учун инвестиция таклифларининг ягона базасини шакллантириш ва янгилаш жараёнини мувофиқлаштиришни таъминлаш, Ўзбекистон Республикасида яратилган инвестиция муҳити, шу жумладан инвестиция киритиш жараёнининг асосий тартиб-таомил масалалари, шунингдек, амалга ошириш таклиф этилаётган инвестиция таклифлари тўғрисидаги ахборотни салоҳиятли инвесторлар ва кредиторларга етказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари билан ҳамкорликнинг қисқа ҳамда ўрта муддатли дастурларининг ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини мувофиқлаштириш, уларнинг вазирликлар ва идоралар томонидан ўз вақтида ва самарали бажарилиши назорат қилинишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари билан ҳамкорликнинг устувор ва истиқболли йўналишлари бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
техник кўмаклашиш грантлари ва маблағларини республикага жалб этиш тадбирларини мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тизимлаштирилган маълумотлар банки шакллантирилиши ва юритилишини ташкил этиш, инвестиция, грант маблағлари жалб этилган лойиҳалар, халқаро молия ва иқтисодиёт институтлари билан ҳамкорлик дастурларига киритилган техникавий кўмаклашиш лойиҳалари амалга оширилиши юзасидан мониторинг олиб бориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хорижий инвестицияларни жалб қилиш масалаларида Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги дипломатик ваколатхоналари ва уларнинг савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчилари ишларини мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг инвестициялар ва ташқи савдо масалалари бўйича ўринбосарлари ишларини мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
инвестиция фаолиятини амалга ошириш, хорижий инвестициялар, шу жумладан тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш ҳамда ўзлаштириш борасида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари фаолиятини баҳолашнинг рейтинг тизими жорий этилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳаларини ривожлантириш ва экспорт салоҳиятини оширишни янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 3 майдаги ПҚ-3693-сон қарорига мувофиқ чорва молларини автоматлаштирилган ҳолда сўйиш технологияларини янада жорий қилиш, тайёр чарм-пойабзал, чарм-галантерея, мўйна, қоракўл маҳсулотлари ҳамда жун буюмлари ишлаб чиқаришни ривожлантириш чора-тадбирлари амалга оширилишини мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарини ривожлантириш соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Махсус иқтисодий зоналар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини мувофиқлаштириш ва бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 21 декабрдаги ПФ-5600-сон Фармони ҳамда «Кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш ва бошқаришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 21 июндаги ПҚ-4363-сон қарорига мувофиқ махсус иқтисодий зоналари маъмурий кенгашлари ва дирекцияларининг, жумладан, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни ва маҳаллий инвесторларни жалб этиш масалаларида фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда самарадорлигини таҳлил қилиш, эркин иқтисодий зоналарнинг маъмурий кенгашларига ташқи бозорларда талаб қилинган ва импортнинг ўрнини босувчи юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этишга кўмаклашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш соҳасида янги замонавий ишлаб чиқаришларни ташкил этиш, шу жумладан маҳаллий хом ашё ва материаллар негизида юқори технологияли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш бўйича эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарида жойлаштирилган инвестиция лойиҳалари амалга оширилиши мониторинги олиб борилиши ва таҳлил қилинишини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
инвестиция лойиҳаларини таҳлил қилишда, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари ҳудудида транспорт, муҳандислик-коммуникация ва ижтимоий инфратузилмани жадал ривожлантиришни ва улардан самарали фойдаланишни таъминлаш бўйича дастурлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда келишиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарини янада ривожлантириш, республика ҳудудларининг мавжуд ишлаб чиқариш ва ресурс салоҳиятини ҳисобга олган ҳолда, маҳаллий хом ашё ва материалларни маҳаллийлаштириш жараёнларини чуқурлаштириш асосида уларда юқори технологияли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни таъминлайдиган лойиҳаларни жойлаштириш бўйича таклифлар ва дастурларни шакллантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
эркин иқтисодий зоналар ҳудудида лойиҳаларни амалга оширувчи инвесторлар учун янада қулай шарт-шароитлар яратиш, шунингдек, улар ишлаб чиқарадиган маҳсулотларни экспортга етказиб беришни кўпайтириш мақсадида қонун ҳужжатларини янада такомиллаштиришга доир таклифларни белгиланган тартибда киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
е) иқтисодиётнинг реал сектори маҳсулотларини экспорт қилиш соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юқори қўшилган қийматли тайёр маҳсулотлар улушини янада кўпайтириш, ташқи бозорларда рақобатбардош янги турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ўзлаштириш, уларни жаҳон бозорларига чиқариш ҳисобидан экспорт салоҳиятини кенгайтириш, товарлар (ишлар ва хизматлар) экспорти ҳажмлари ва тузилмасини оптималлаштириш бўйича иқтисодиёт реал сектори тармоқларининг фаолиятини мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ички ва ташқи бозорларни ривожлантириш тенденцияларини чуқур таҳлил қилиш ишларини мувофиқлаштириш, шу асосда иқтисодиёт тармоқларининг экспорт салоҳиятини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари, авваламбор, экспорт номенклатурасини кенгайтириш ва ҳажмларини ошириш, ташқи савдо бозорларини диверсификациялаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
товарлар (ишлар, хизматлар) экспортининг ҳар йиллик прогнозларини шакллантириш ишларини мувофиқлаштириш ва давлат ҳамда хўжалик бошқаруви органлари томонидан экспортнинг белгиланган прогноз параметрлари сўзсиз бажарилишини тизимли назорат қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маҳаллий товарларни (ишлар, хизматларни) ташқи бозорларга чиқариш учун қулай шароитлар билан таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқилишини ташкил этиш, Ўзбекистон Республикасининг хўжалик субъектларига экспорт фаолиятини амалга ошириш ҳамда хорижий шериклар билан узоқ муддатли барқарор савдо алоқаларини ўрнатишга кўмаклашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маркетинг тадқиқотларни ташкил қилиш, экспортнинг асосий номенклатураси, экспорт қилувчи ташкилотларда маркетинг хизматлари ташкил этилиши ҳамда фаолият кўрсатишига услубий ва амалий кўмаклашиш бўйича маркетинг ва таҳлилий шарҳлар тайёрлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иқтисодиёт реал сектори корхоналарининг экспорт салоҳиятини ривожлантириш бўйича таклифлар, лойиҳалар ва дастурларнинг ҳар томонлама таҳлил этилиши ҳамда экспертизадан ўтказилишини таъминлаш, қайд этилган лойиҳалар ва дастурларнинг амалга оширилишини мувофиқлаштириш, бажарилишини мониторинг қилиш, шунингдек, тасдиқланган параметрларга сўзсиз эришиш юзасидан таклифлар ва тадбирлар ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ж) ҳудудларнинг экспорт салоҳиятини ривожлантириш соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юқори қўшилган қийматли тайёр маҳсулотлар улушини янада кўпайтириш, ташқи бозорларда рақобатбардош янги турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ўзлаштириш, уларни жаҳон бозорларига чиқариш ҳисобидан ҳудудларнинг экспорт салоҳиятини ривожлантириш, товарлар (ишлар ва хизматлар) экспорти ҳажмлари ва тузилмасини оптималлаштириш бўйича маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, ҳудудий бўйсунувдаги корхоналарнинг фаолиятини мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор йўналишлари, ташқи бозорлардаги узоқ муддатли тенденцияларнинг таҳлилидан келиб чиққан ҳолда, ҳудудлар экспорт салоҳиятини ривожлантириш бўйича экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича замонавий қувватларни ташкил этиш ҳамда экспорт қилувчи корхоналарни амалий қўллаб-қувватлашга қаратилган мақсадли дастурлар ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишини ташкил қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳудудий даражада товарлар (ишлар, хизматлар) экспортининг ҳар йилги прогнозларини шакллантириш ишларини мувофиқлаштириш, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва ташкилотлар томонидан экспортнинг белгиланган прогноз параметрларини сўзсиз бажарилишини тизимли назорат қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳудудий даражадаги ташкилотлар ва экспорт қилувчи ташкилотларнинг ташқи бозорларга чиқиши учун қулай шарт-шароитлар билан таъминлаш, уларга экспорт фаолиятини амалга ошириш ҳамда хорижий шериклар билан узоқ муддатли барқарор савдо алоқаларини ўрнатишга кўмаклашиш бўйича комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши ҳамда амалга оширилишини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳудудларда экспортбоп маҳсулотларнинг янги турларини ўзлаштиришни ташкил қилишда мавжуд ишлаб чиқариш салоҳиятидан самарали фойдаланиш мақсадида ҳудудий бўсунувдаги ташкилотлар ва бошқа турдош тармоқлар, шунингдек, кичик тадбиркорлик субъектларининг тармоқлараро саноат кооперациясини йўлга қўйишга кўмаклашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳудудларнинг экспорт салоҳиятини ривожлантириш бўйича таклифлар, лойиҳалар ва истиқболли режаларни ҳар томонлама таҳлил қилиш ҳамда комплекс экспертизадан ўтказиш, устувор лойиҳалар ва дастурларни амалга ошириш ишларини мувофиқлаштириш, уларнинг бажарилишини мониторинг қилиш, шунингдек, иқтисодиёт ва экспортни ривожлантиришнинг тасдиқланган параметрларига сўзсиз эришишни таъминлаш бўйича таклифлар ҳамда тадбирлар ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳудудий бўсунувдаги ташкилотлар томонидан экспорт маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва юклаб жўнатиш бўйича шартнома мажбуриятлари бажарилишининг назоратини ташкил этиш, уларга молиявий ва бошқа ресурсларни жалб қилиш масалалари, шунингдек, экспорт фаолиятини ташкил этишнинг бошқа масалаларини ҳал этишда кўмаклашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жаҳон ва минтақавий мева-сабзавот маҳсулотлари бозорларининг конъюнктураси чуқур ўрганилишини мувофиқлаштириш, шу асосда республика ҳудудларида янги узилган ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш ҳамда экспорт қилишни жадал ривожлантириш стратегияси ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда мева-сабзавот маҳсулотлари, картошка, полиз экинлари, узумни экспорт қилиш бўйича ўрта ва узоқ муддатли прогнозлари, мева-сабзавотчиликка ихтисослаштирилган туманларнинг экспорт салоҳиятини ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
янги узилган ва қайта ишланган маҳаллий мева-сабзавот маҳсулотларини экспортга чиқаришни таъминлаш, янги савдо бозорларини топиш ҳамда ўзлаштириш, республикада халқаро мева-сабзавот ярмаркаларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, тузиладиган шартномалар доирасида уларни етказиб бериш ҳажмлари ва географиясини мониторинг қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
экспорт қилувчи ташкилотлар томонидан экспорт маҳсулотларини етиштириш ва юклаб жўнатиш бўйича шартнома мажбуриятлари бажарилиши мониторингини таъминлаш, уларнинг фаолиятида юзага келадиган, шу жумладан зарур молиявий ресурсларни жалб қилиш билан боғлиқ масалаларни ҳал этишга кўмаклашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мамлакатда янги узилган ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилишни ташкил этиш учун ихтисослаштирилган янги инфратузилма объектларини ташкил қилиш, сабзавот омборлари ва совутиш қурилмаларини барпо этиш, реконструкция қилиш ва модернизациялаш, замонавий идиш-қадоқлаш маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ўзлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
з) экспорт фаолиятини молиявий ва суғурта жиҳатидан қўллаб-қувватлаш соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
экспорт қилувчи корхоналарнинг молиявий ресурслардан фойдаланишини таъминлаш ишларини ташкил этиш, нохом ашё экспорт ҳажмлари, миллий экспортчилар ва уларнинг маҳсулотларини харид қилувчи мамлакатлар сонини кўпайтиришга кўмаклашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Экспорт фаолиятини молиялаштириш ва суғурта ҳимояси механизмларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 24 майдаги ПҚ-4337-сон қарори, «Экспорт фаолиятини янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги» 2020 йил 7 майдаги ПҚ-4707-сон қарорига мувофиқ республикада ва хорижда халқаро стандартлаштириш ҳамда сертификатлаштириш тизимларини жорий қилиш, хорижий ваколатли органларда миллий маҳсулотни рўйхатга олиш боғлиқ харажатларни қоплаш, маҳсулотларни экспорт қилишда автомобиль, ҳаво ва темир йўл транспортида ташиш харажатларини қисман компенсация қилишга субсидиялар тақдим этиш учун экспорт қилувчи корхоналарга мақсадли молиявий кўмаклашиш механизмларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш ишларини мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маҳаллий экспортни молиявий қўллаб-қувватлаш ва суғурталаш механизмларини муваффақиятли жорий қилган хорижий давлатлар тажрибаси инобатга олинган ҳолда, экспортолди ва экспортни молиялаштиришни, экспорт кредитлари ва таваккалчиликларини суғурталаш механизмлари, жумладан, халқаро молия институтларини жалб этган ҳолда жорий этилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
савдони молиялаштириш учун халқаро ва хорижий молия институтларининг қарзлари ва имтиёзли кредитларини жалб қилиш ишларини мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
к) Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига (кейинги ўринларда — ЖСТ) қўшилиши соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Инвестиция ва ташқи савдо соҳасида бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 28 январдаги ПФ-5643-сон Фармонида белгиланган вазифалар ҳисобга олинган ҳолда, Ўзбекистон Республикасининг ЖСТ қўшилиши учун зарур материаллар ва ҳужжатлар пакетини тайёрлаш, шунингдек, миллий қонунчиликни ЖСТ битимлари талабларига мувофиқ мослаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ишларини мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг ЖСТга қўшилиши бўйича музокара жараёнида Ўзбекистон Республикаси вакилларининг иштирок этишини мувофиқлаштириш, унинг котибияти билан ўзаро ҳамкорлик қилиш, хорижий мамлакатлар ва халқаро ташкилотлар билан ташқи савдо соҳасида икки томонлама ҳамда кўп томонлама битимлар (шартномалар) тузиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг ЖСТдаги маслаҳатчиси-вакили ва ЖСТ тузилмалари билан ишлаш бўйича биринчи котиб, Ўзбекистон Республикасининг Женева шаҳридаги (Швейцария Конфедерацияси) БМТ Бўлими ва бошқа халқаро ташкилотлар ҳузуридаги Доимий вакили фаолиятини мувофиқлаштириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
л) транспорт-логистикани ривожлантириш соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
инвестицияларни жалб қилиш ва ўзлаштириш ва ташқи савдо инфратузилмасини ривожлантириш, шу жумладан транзит салоҳияти даражасини ошириш, логистика ва транспорт йўлакларини такомиллаштириш, шунингдек, экспорт маршрутларини диверсификация қилиш масалаларини илгари суриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқаро транспорт коридорларини ривожлантириш бўйича таклифлар тайёрлаш, юк ташиш транспорти оқимларини мақбуллаштириш, халқаро ва минтақавий транзитни ривожлантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
транспорт соҳасида инвестиция, экспорт ва халқаро йўналишларда логистика тизимида хавфсизликни таъминлаш бўйича таклифлар тайёрлаш, инновацион технологиялар ва интеллектуал транспорт тизимларини жорий этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
м) Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар билан халқаро ҳамкорлик масалаларини мувофиқлаштириш соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар билан халқаро ҳамкорликни ривожлантириш масалаларида Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари, вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар ишларини мувофиқлаштиришда иштирок этиш ҳамда уларга кўмаклашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда хорижий давлатлар билан муносабатларни қисқа ва ўрта муддатли ривожлантириш концепцияларини ишлаб чиқиш ҳамда икки томонлама ҳамкорликнинг устувор йўналишлари бўйича таклифлар киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасида халқаро тадбирларни ташкил этиш ва республика делегацияларининг хорижда ўтказиладиган тадбирларда иштирок этиш масалаларини кўриб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни ривожлантириш масалалари юзасидан таклифлар киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисларида ва Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири раҳбарлигида ўтказиладиган йиғилишларда хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар билан халқаро ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилиш, турли даражадаги ташрифлар ҳамда республикада ва хорижда халқаро тадбирларга тайёргарлик кўриш ҳамда уларни ўтказишга доир таклифлар киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотларнинг олий ва юқори даражадаги ташрифларга тайёргарлик кўриш ҳамда уларни ўтказиш ишларини мувофиқлаштиришда иштирок этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республика делегацияларининг хорижий давлатларга ташрифларини ташкил қилиш ва халқаро тадбирларда иштирок этиши, шунингдек, хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифлари дастурларини тасдиқлаш бўйича ҳукумат қарорларининг тайёрланиши ва қабул қилинишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг хорижий давлатларга, хорижий давлатлар ва ҳукуматлар раҳбарларининг Ўзбекистон Республикасига ташрифларига ахборот-таҳлилий материаллар тайёрлашда иштирок этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатларга олий ва юқори даражадаги ташрифлар, шунингдек, хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, халқаро ташкилотлар раҳбарларининг Ўзбекистон Республикасига ташрифлари давомида эришилган келишувларнинг бажарилиши бўйича Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг ишларини мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олий ва юқори даражадаги ташрифлар натижалари бўйича ҳисоботларни тўплайди, умумлаштириш, тайёрлаш ҳамда маълумотлар банкини юритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқаро ташкилотлар доирасида турли даражадаги мажлисларга ахборот-таҳлилий материаллар тайёрлаш, халқаро тадбирлар кун тартиби масалалари юзасидан республиканинг позициясини белгилаш ишларини мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан биргаликда хорижий давлатларнинг дипломатик миссиялари ва халқаро ташкилотлар, хорижий ҳукуматлар, тижорат ҳамда банк тузилмалари ваколатхоналари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик масалаларида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси билан ўзаро ҳамкорлик қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
м) ҳукуматлараро комиссиялар (қўмиталар, кенгашлар ва ишчи гуруҳлар) ишларини мувофиқлаштириш ва уларнинг баённома қарорлари бажарилишининг мониторингини олиб бориш соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг ҳукуматлараро комиссиялар (қўмиталар, кенгашлар ва ишчи гуруҳлар) мажлисларига тайёргарлик кўриш ҳамда уларни ўтказиш ишларини мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳукуматлараро комиссиялар (қўмиталар, кенгашлар ва ишчи гуруҳлар) мажлисларининг кун тартибини ва Ўзбекистон Республикаси делегациясининг таркибларини келишишда иштирок этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳукуматлараро комиссияларнинг (қўмиталар, кенгашлар ва ишчи гуруҳлар) мажлислари якунлари бўйича эришилган келишувлар ҳамда қабул қилинган баённома қарорлар Ўзбекистон Республикасининг вазирликлари, идоралари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлари томонидан бажарилишини назорат ҳамда мониторинг қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳукуматлараро комиссиялар (қўмиталар, кенгашлар ва ишчи гуруҳлар) фаолиятини такомиллаштиришга доир таклифлар киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчиларининг топшириғига асосан Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари раҳбарлик қиладиган ҳукуматлараро комиссияларнинг (қўмиталар, кенгашлар ва ишчи гуруҳлар) Котибият юритадиган масалалар бўйича мажлисларида иштирок этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
н) норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини эксперт жиҳатидан пухта ишлаб чиқиш соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари лойиҳаларининг мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мақсадлари ҳамда вазифаларига, шунингдек, умумэътироф этилган халқаро ҳуқуқ принциплари ва нормаларига, Ўзбекистон Республикасининг бошқа халқаро шартномаларидан келиб чиқадиган халқаро мажбуриятларга мувофиқлиги юзасидан уларни эксперт жиҳатидан пухта ишлаб чиқиш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, ҳамда унинг ўринбосари ўтказадиган йиғилишларга материаллар тайёрлашда ҳамда қабул қилинадиган қарорларни расмийлаштиришда иштирок этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Раёсати, Бош вазири, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг топшириқларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг хорижий давлатларга, хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, халқаро ташкилотлар раҳбарларининг Ўзбекистон Республикасига ташрифлари давомида имзоланадиган Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари лойиҳаларини тайёрлашда иштирок этиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Котибият ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аниқ соҳалар ва йўналишларда амалга оширилаётган ислоҳотларни ўрганиш мақсадида Котибиятга бириктирилган вазирликлар, идоралар ва ташкилотларнинг раҳбарлари иштирокида минтақаларда Ҳукуматнинг мавзули сайёр (очиқ) мажлисларини тизимли асосда ўтказиш учун тегишли таҳлилий материалларни тайёрлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва Бош вазирнинг маслаҳатчилари ҳузурида кўриб чиқиш учун тегишли режали масалаларни тайёрлайди ва киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
яқин, ўртача муддатли ва узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган инвестиция ва ташқи иқтисодий сиёсатни ривожлантиришнинг энг муҳим ва устувор йўналишлари бўйича давлат дастурлари ва «йўл хариталари» тайёрланишини ва Бош вазир, Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчилари ҳузурида ҳимоя қилинишини таъминлайди;

Котибиятга бириктирилган вазирликлар, идоралар ва ташкилотларга юкланган вазифалар ва функциялар самарали ва натижали ижро этилиши учун уларнинг раҳбарлари шахсий роли ва масъулиятини ошириш чора-тадбирларини кўради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аниқ ҳолатлар бўйича тегишли чора-тадбирлар кўриш учун оммавий ахборот воситаларида ва бошқа манбаларда, шу жумладан, жойнинг ўзига бориб жамоатчилик фикрини ўрганишни таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тегишли тармоқлар ва мутасаддилик қилинадиган масалалар бўйича туркумлаштирилган электрон маълумотлар базалари ташкил этилиши ва юритилишини, уларнинг мунтазам равишда тўлдирилиши ва янгиланишини таъминлайди;

йил чораклари якунлари бўйича тежалган ёки ўзлаштирилмаган капитал қўйилмалар лимитларини биринчи навбатда республика ва минтақавий инвестиция дастурларига киритилган лойиҳаларни молиялаштиришга мақсадли йўналтирган ҳолда қайта тақсимлаш бўйича таклифлар тайёрланишини мувофиқлаштиради;

махсус иқтисодий зоналарнинг маъмурий кенгашлари, дирекциялари ёки бошқа органлар ва ташкилотларнинг инвесторлар томонидан ўз зиммасига қабул қилинган мажбуриятлар бажарилмаганлиги тўғрисидаги асосланган тақдимномалари бўйича эркин иқтисодий зоналарни тўхтатиб қўйиш ёки эркин иқтисодий зоналар иштирокчиси мақомидан маҳрум қилиш, маъмурий кенгашларнинг эркин иқтисодий зоналар ҳудудида хўжалик юритувчи субъектларни жойлаштириш тўғрисидаги қарорларини бекор қилиш бўйича таклифларни тайёрлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Котибиятнинг юритиши соҳасига кирадиган масалалар бўйича ахборотни умумлаштиради ва таҳлилий қайта ишлайди, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Бош вазирнинг ўринбосари учун, шунингдек, уларни Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиш учун тегишли маълумотнома, таҳлилий материаллар ва таклифлар тайёрлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ташкилотлар ва ҳудудларда ишларнинг иқтисодий ва ижтимоий ҳолатини, Котибият юритиши соҳасига кирадиган масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари бажарилишини, шу жумладан, жойларга чиқиб ўрганади, ўрганиш якунлари бўйича Вазирлар Маҳкамаси раҳбариятига ахборот бериш учун тегишли таҳлилий материаллар ва таклифлар тайёрлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг топшириқлари ижросини назорат қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасига киритилган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари ҳамда бошқа ҳужжатлар лойиҳалари экспертизасини амалга оширади ва уларни ишлаб чиқади, улар юзасидан зарур таҳлилий ва маълумотнома материалларнинг сифатли тайёрланишини таъминлайди;

республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари бўйича Вазирлар Маҳкамаси мажлисларини тайёрлаш билан боғлиқ материалларни тайёрлашда ва қарорларни расмийлаштиришда иштирок этади ва кўрсатиб ўтилган материаллар ҳақида Бош вазирнинг ўринбосарига, Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчисига ахборот беради, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли баёнларининг қарорлари ижросини назорат қилинишини таъминлайди;

Вазирлар Маҳкамасининг айрим функциялари ва вазифаларини бириктирилган соҳада вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларга юкланган давлат сиёсати самарали ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш учун уларга бериш бўйича Бош вазир ўринбосарига таклифлар киритади;

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари томонидан ўтказиладиган йиғилишларга материаллар тайёрлашда ва уларда қабул қилинадиган қарорларни расмийлаштиришда қатнашади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
материаллар, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари лойиҳалари комплекс ва сифатли ишлаб чиқилиши ва тайёрланишини, шунингдек, манфаатдор давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар, Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари билан келишилишини таъминлайди;

Котибият ваколатига кирувчи масалалар бўйича қонун лойиҳалари ишлаб чиқилишини ва белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига тақдим этилишини ҳамда уларнинг ҳимоя қилинишини ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юкланган вазифаларга мувофиқ Котибиятга бириктирилган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ва ҳудудлар фаолиятини мувофиқлаштиради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Котибият ваколатига кирадиган масалалар бўйича халқаро шартномалар лойиҳаларини тайёрлашда иштирок этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Котибиятга бириктирилган хўжалик бошқаруви органлари ва бошқа ташкилотларда Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиларининг номенклатурасига кирадиган раҳбарлар лавозимларига номзодлар бўйича таклифларни кейинчалик Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири томонидан маъқулланиши учун тайёрлашда иштирок этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва Бош вазирнинг ўринбосарлари бошчилик қиладиган тегишли Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар, кенгашлар ва ташкилий қўмиталар ишлари самарадорлигини таъминлайди, улар томонидан қабул қилинган қарорларнинг бажарилишини мувофиқлаштиради ва назорат қилади;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқади ва уларда қўйилган масалаларни ҳал этиш бўйича таклифлар тайёрлайди, кўриб чиқиш ва чора-тадбирлар кўриш учун ушбу мурожаатларни давлат ва хўжалик бошқаруви тегишли органларига, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига юборади, уларнинг ўз вақтида кўриб чиқилишини назорат қилади, жисмоний шахсларни ва юридик шахслар вакилларини шахсан қабул қилади;

Котибият ўзига юкланган бошқа функцияларни белгиланган тартибда амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Котибиятнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Котибият ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни таҳлил қилиш ва тайёрлаш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқа таркибий бўлинмаларидан, давлат ва хўжалик бошқаруви органларидан, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларидан, бошқа органлар ва ташкилотлардан белгиланган тартибда сўраш ва олиш;

Инвестициялар, экспортни қўллаб-қувватлаш ва ташқи иқтисодий алоқалар соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотларни ўрганиш мақсадида маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, давлат бошқаруви ҳудудий органлари, жамоат ташкилотлари вакиллари раҳбарлари иштирокида минтақаларда Ҳукуматнинг мавзули сайёр (очиқ) мажлисларини тизимли асосда тайёрлаш ва ўтказишда иштирок этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда вакиллари иштирокида йиғилишлар ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
марказий иқтисодиёт органлари, илмий-тадқиқот марказлари ва институтларнинг ходимларини, маҳаллий ва хорижий экспертларни жалб этган ҳолда ахборот-таҳлилий тадқиқотларни амалга ошириш учун эксперт гуруҳлари ташкил этиш;

бириктирилган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ва бошқа ташкилотларнинг коллегиал органлари мажлисларида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг, унинг ўринбосарининг топшириғига биноан эса — давлат бошқа органларининг, нодавлат нотижорат ва бошқа ташкилотларнинг Котибият юритадиган соҳага кирувчи масалалар бўйича ўтказиладиган мажлисларида ва йиғилишларида қатнашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
зарурат бўлганда, Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни ишлаб чиқиш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг, илмий муассасалар ва бошқа ташкилотларнинг раҳбарлари ва вакилларини белгиланган тартибда жалб этиш, тегишли масалалар бўйича вақтинчалик ишчи гуруҳлар ташкил этиш;

зарурат бўлганда, «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Регламенти, Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари бузилган ҳолда тушаётган ҳужжатларни пухта ишлаб чиқиш учун қайтариб юбориш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Котибиятнинг зарур материалларни, маълумотларни тақдим этиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари ҳамда бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини пухта ишлаб чиқиш бўйича талаблари, агар Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчиларининг, шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг топшириқларида бажаришнинг бошқа муддатлари белгиланмаган бўлса, уларда белгиланган муддатларда бажарилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Котибият:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тегишли вазирликлар, давлат қўмиталари ва давлат бошқаруви бошқа органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг ҳужжатлари, парламент, депутат ва Сенат аъзоси сўровлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари ва топшириқлари ижроси мониторинги олиб борилиши;

ушбу Низомнинг 7 ва 8-бандларида кўрсатилган ўзига юкланган вазифалар ва функцияларнинг зарур тарзда ва самарали бажарилиши;

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Котибият ваколатига тааллуқли масалалар бўйича бошқа қонун ҳужжатлари билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари, баённомалари ва топшириқлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари сифатли ва ўз вақтида бажарилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Котибиятдаги ишларнинг ҳолати, бириктирилган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа ташкилотлар фаолиятининг зарур даражада мувофиқлаштирилиши ва мониторинг олиб борилиши, Котибият ваколатига кирадиган масалалар бўйича Вазирлар Маҳкамасига киритилган таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларининг ҳар томонлама кўриб чиқилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олий даражадаги хорижий ташрифлар, шунингдек, республика ҳудудларига сафарлар якунлари бўйича Котибият ваколатига кирадиган масалалар бўйича тасдиқланадиган «йўл хариталари»нинг зарур даражада ва самарали бажарилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳолатини ҳар томонлама ва чуқур таҳлил қилиш, инвестиция (давлат) дастурларини ва ҳудудларни ривожлантириш дастурларини шакллантириш, уларни амалга оширишни ташкил этиш ва минтақаларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш вазифаларини ўз вақтида ҳал этиш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Регламентига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламентига мувофиқ тақдим этиладиган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари лойиҳалари улардаги масалалар барча манфаатдор тузилмалар билан боғлиқликда давлат манфаатларини, иқтисодий самарадорликни таъминлаш нуқтаи назаридан пухта экспертизадан ўтказилишини таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Амалга оширилаётган ислоҳотларни ҳуқуқий таъминлаш фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 3 апрелдаги ПФ-5395-сон Фармонига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон, «Давлат органлари ва ташкилотларида ижро интизомини янада мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 5 октябрдаги ПҚ-3962-сон қарорларига ва Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ ижро интизомига сўзсиз риоя этилиши учун жавоб беради.

4-боб. Котибиятнинг тузилмаси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Котибиятнинг тузилмасига:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Котибият мудири;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Котибият мудирининг ўринбосари (инвестициялар масалалари);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
инвестиция дастурларини шакллантириш ва амалга оширилиши мониторингини олиб бориш масалалари бўйича бош мутахассис;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқаро молия институтлари, донор мамлакатлар билан ҳамкорлик қилиш, инвестиция лойиҳалари амалга оширилиши мониторинги ва лойиҳаларни амалга ошириш гуруҳлари фаолияти масалалари бўйича бош мутахассис;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш ҳамда дипломатик ваколатхоналарнинг савдо-иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчилари ва халқаро ташкилотлардаги доимий вакиллар фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича бош мутахассис;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарини ривожлантириш масалалари бўйича бош мутахассис;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳудудий инвестиция дастурларини шакллантириш ва амалга оширилиши мониторингини олиб бориш масалалари бўйича бош мутахассис;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Котибият мудирининг ўринбосари (экспорт, импортни оптималлаштириш, божхона-тариф ва нотариф тартибга солиш масалалари);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
импортни оптималлаштириш, божхона-тариф ва нотариф тартибга солиш масалалари бўйича бош мутахассис;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маркетинг фаолиятини ташкил этиш, ташқи конъюнктура таҳлили, экспорт фаолиятини молиявий қўллаб-қувватлаш ва суғурта қилиш масалалари бўйича бош мутахассис;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иқтисодиёт тармоқлари ва республика ҳудудларининг экспортини ривожлантириш масалалари бўйича бош мутахассис;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳаво транспорти соҳасида инвестиция, экспорт ва халқаро йўналишларда юк ташиш логистикаси масалалари бўйича бош мутахассис;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
темир йўл транспорти соҳасида инвестиция, экспорт ва халқаро йўналишларда юк ташиш логистикаси масалалари бўйича бош мутахассис;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
автомобиль транспорти соҳасида инвестиция, экспорт ва халқаро йўналишларда юк ташиш логистикаси масалалари бўйича бош мутахассис;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқаро шартномалар ижроси таҳлили, ташқи савдо фаолиятини ривожлантириш ва ЖСТ билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича бош мутахассис;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Халқаро ҳамкорлик масалалари шуъбаси мудири (Ўзбекистон Республикаси Президентининг олий даражадаги ташрифлари учун таҳлилий материаллар тайёрлаш масалалари);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Европа ва Америка мамлакатлари билан икки томонлама ҳамда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти, бошқа халқаро ва минтақавий ташкилотлар билан ҳамкорликни ривожлантириш, юқори даражадаги Ҳукумат делегацияларининг ташрифлари учун таҳлилий материаллар тайёрлаш масалалари бўйича бош мутахассис;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Осиё-Тинч океани минтақаси, Осиё ва Африка мамлакатлари билан икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш ва юқори даражадаги Ҳукумат делегацияларининг ташрифлари учун таҳлилий материаллар тайёрлаш масалалари бўйича бош мутахассис;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги, шу жумладан Марказий Осиё мамлакатлари билан икки томонлама ва кўп томонлама ҳамкорликни ривожлантириш ва юқори даражадаги Ҳукумат делегацияларининг ташрифлари учун таҳлилий материаллар тайёрлаш масалалари бўйича бош мутахассис;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бош вазир ўринбосарининг ёрдамчиси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бош вазир ўринбосарининг инспектори;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Котибият ва шуъба инспекторлари киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Котибият тузилмаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Котибият ишларига Котибият мудири раҳбарлик қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Котибият мудири, унинг ўринбосарлари, шуъба мудири, мутахассислар ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосарининг ёрдамчиси белгиланган тартибда лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-боб. Котибият фаолиятини ташкил этиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Котибият ишлари «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламентига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг аппарати тўғрисидаги низомга, ушбу Низомга, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратида иш юритиш бўйича йўриқномага, Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг, унинг ўринбосарлари, маслаҳатчиларининг топшириқларига, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг буйруқлари ва топшириқларига мувофиқ, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг иш режалари, Котибиятнинг иш режалари, Котибият мудири, унинг ўринбосарлари ва мутахассисларининг шахсий иш режалари асосида ташкил этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Котибиятнинг иш режаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Раёсати тасдиқлайдиган Вазирлар Маҳкамаси иш режаси асосида шакллантирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Котибиятнинг иш режаси, Котибият мудирининг шахсий иш режаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси билан келишилади ва Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Котибият мудири ўринбосарларининг ва бош мутахассисларнинг шахсий иш режалари Котибият мудири томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Котибиятга бириктирилган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотларда Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари амалга оширилиши тизимли мониторингини олиб бориш бўйича Котибиятнинг фаолияти Вазирлар Маҳкамасининг иш режасига мувофиқ комплекс ўрганиш йўли билан, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари топшириқларига мувофиқ, Вазирлар Маҳкамаси, Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисларида ҳисоботларини эшитган ҳолда таъминланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Котибият мудири:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Котибиятга бевосита раҳбарлик қилади, Котибият мудирининг ўринбосарлари ва бош мутахассислар ишларини ташкил қилади ҳамда Котибиятга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига кўриб чиқиш учун киритилган Котибият юритиши соҳасига кирадиган масалалар бўйича таклифларни ва ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқишда давлат манфаатларига қатъий риоя қилинишини таъминлайди, уларнинг эксперт жиҳатдан пухта ишлаб чиқилишини ташкил қилади ва тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларига виза қўяди. Тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилингандан кейин уларнинг бажарилиши юзасидан тизимли назоратни таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иқтисодиётнинг тегишли тармоқлари ва соҳаларида, республика ҳудудларида иқтисодий ислоҳотларнинг ҳолати ва натижадорлиги тўғрисида тизимли мониторинг ташкил этилишини ҳамда маълумотлар банки шакллантирилишини, шунингдек, муаммоли масалаларни ҳал этиш, республика тармоқлари ва ҳудудларини ривожлантиришнинг истиқболли вазифаларини амалга ошириш бўйича амалий чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши ва бажарилишини таъминлайди;

тасдиқланган тузилмага ва штатлар жадвалига мувофиқ Котибиятда лавозимга тавсия этилаётган номзодлар, Котибият мудирининг ўринбосари ва бош мутахассисларнинг касбий даражаси ва иш малакасини ошириш, уларни рағбатлантириш ва жазолаш чоралари бўйича таклифларни пухта ишлаб чиқади ҳамда Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарига кўриб чиқиш учун киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Котибият мудирининг ўринбосарлари ва бош мутахассислар ўртасида вазифаларнинг тақсимланишини ишлаб чиқади ва тасдиқлаш, шунингдек, Котибиятнинг ярим йиллик учун иш режаси лойиҳасини келишиш учун Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига киритади, Котибият мудирининг ўринбосарлари ва бош мутахассисларнинг иш режаларини тасдиқлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тушган, Ҳукумат қарорини талаб қилмайдиган ҳужжатларни тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига, бошқа ташкилотларга кўриб чиқиш учун юборади;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар ҳамда кенгашлар мажлисларида, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси томонидан Котибият юритадиган соҳага кирувчи масалалар бўйича ўтказиладиган йиғилишларда қатнашади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Котибият кадрлар захирасини шакллантириш ва янгилашни, кадрлар захирасига киритилган шахслар билан тизимли иш олиб борилиши ташкил этилишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилади, шунингдек, Котибият ваколатига кирувчи масалалар бўйича уларнинг мурожаатларини кўриб чиқади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кадрлар танлаш тизимини такомиллаштириш, Котибият ходимлари малакасини оширишнинг самарали шакллари ва усулларини жорий этиш, кадрларнинг амалий захирасини тайёрлаш ва моддий рағбатлантириш чора-тадбирларини кўради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамаси аппаратида иш юритиш бўйича йўриқномага мувофиқ иш юритилишини таъминлайди;

чиқувчи хат-хабарларни имзолайди.

16. Котибият мудири вақтинчалик бўлмаганда унинг вазифасини Вазирлар Маҳкамаси раҳбариятининг ихтиёрига кўра Котибият мудирининг ўринбосарларидан бири бажаради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Котибият мудирининг ўринбосари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тегишли мутахассисларга бевосита раҳбарлик қилади ва уларга бириктирилган масалалар бўйича Котибиятга юкланган вазифалар ва функциялар бажарилиши ва ижро интизомининг ҳолати учун шахсан жавоб беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
уларга бириктирилган масалалар бўйича материаллар ва ҳужжатлар лойиҳаларининг сифатли ва ўз вақтида тайёрланишини ташкил этади, топшириқлар бажарилиши назорат қилинишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига кўриб чиқиш учун киритилган Котибият юритиши соҳасига кирадиган масалалар бўйича таклифларни ва ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқишда давлат манфаатларига қатъий риоя қилинишини таъминлайди, уларнинг эксперт жиҳатдан пухта ишлаб чиқилишини ташкил қилади. Тегишли ҳужжатлар қабул қилингандан кейин уларнинг бажарилиши юзасидан тизимли назоратни таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маълумотнома материаллар ва ҳужжатлар лойиҳалари тўғрисида Котибият мудирига, шунингдек, белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига, Бош вазирнинг ўринбосарига, Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчисига ахборот беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иқтисодиётнинг тегишли тармоқлари ва соҳаларида, республика ҳудудларида иқтисодий ислоҳотларнинг ҳолати ва натижадорлиги тўғрисида тизимли мониторинг ташкил этилишини ҳамда маълумотлар банки шакллантирилишини, шунингдек, муаммоли масалаларни ҳал этиш, республика тармоқлари ва ҳудудларини ривожлантиришнинг истиқболли вазифаларини амалга ошириш бўйича амалий чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши ва бажарилишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Котибият мудири билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тушган, республика Ҳукумати қарорини талаб қилмайдиган ҳужжатларни тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига, бошқа ташкилотларга кўриб чиқиш учун юборади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
инвестиция ва ташқи иқтисодий фаолиятни, иқтисодиёт тармоқлари ва республика ҳудудларининг экспорт салоҳиятини ривожлантириш, шунингдек, тегишли соҳалардаги мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилишини ташкил этади ва Котибият мудирига тақдим этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Котибиятнинг юритиши соҳасига кирадиган масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат ва идоралараро комиссиялар, кенгашлар ва ташкилий қўмиталар мажлисларида, Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчиси ўтказадиган кенгашларда белгиланган тартибда иштирок этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Котибият мудирининг топшириғига кўра чиқувчи хат-хабарларни имзолайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Котибият мудирига тегишли мутахассислар ўртасида вазифаларини тақсимлаш бўйича таклифларни киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Котибият мудирига лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш, Котибият мутахассислари малакасини ошириш, рағбатлантириш ва уларни жазолаш тўғрисида таклифлар киритади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Шуъба мудири:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шуъбага бевосита раҳбарлик қилади, мутахассисларнинг ишларини ташкил қилади, Шуъбага юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши, ижро интизоми учун шахсан жавоб беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шуъба юритадиган соҳага кирадиган масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш ҳамда тайёрлашда иштирок этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқаро шартномалар лойиҳалари ва халқаро шартномаларни имзолаш, уларга қўшилиш, ратификация қилиш ҳамда тасдиқлаш мақсадга мувофиқлиги тўғрисида таклифларни ишлаб чиқиш ва тайёрлашда иштирок этишни ташкил қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар билан халқаро ҳамкорликни ривожлантириш масалалари ишлаб чиқилишини ташкил қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари, кенгашлар ва бошқа коллегиал органлар мажлисларида, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси томонидан Шуъба юритадиган соҳага кирувчи масалалар бўйича ўтказиладиган йиғилишларда қатнашади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар раҳбарлари ҳамда вакиллари иштирокида Шуъба юритадиган соҳага кирадиган масалалар бўйича йиғилишлар ўтказади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вазифалар тақсимотига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Котибиятнинг бош мутахассиси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз функционал вазифаларига мувофиқ таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларининг сифати, ишончлилиги ва ўз вақтида тайёрланиши, топшириқлар ва қабул қилинган ҳужжатларнинг бажарилиши юзасидан назоратнинг таъминланиши учун шахсан жавоб беради;

тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар томонидан тақдим этилган таклифларни ва ҳужжатлар лойиҳаларини ҳар томонлама таҳлил қилади, улар юзасидан зарур таҳлилий материалларни ва эксперт хулосаларни тайёрлайди, шунингдек, уларнинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Регламентига мувофиқ зарур тарзда келишилишини таъминлайди;

материаллар ва ҳужжатларнинг лойиҳалари тўғрисида Котибият мудирига ва унинг ўринбосарларига, шунингдек, белгиланган тартибда — Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ўринбосарига ва Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисига ахборот беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қабул қилинган ҳужжатлар бўйича режа-жадвални ёки ташкилий чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда тасдиқлаш учун киритади, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ҳамда унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчиларининг иқтисодиётнинг тегишли тармоқлари ва соҳалари ёки республика ҳудудлари бўйича топшириқлари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан бажарилиши юзасидан тизимли назоратни амалга оширади;

тегишли функционал масалалар ва ҳужжатлар бўйича маълумотларнинг туркумланган базасини шакллантиришни ва юритишни, унинг мунтазам равишда тўлдириб ва янгилаб борилишини ташкил қилади;

бириктирилган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари марказий аппаратлари (иқтисодий, молиявий ва юридик хизматлар)нинг таркибий бўлинмалари ишларининг ҳолати ва натижадорлигини доимий равишда ўрганиб боради, уларнинг коллегиал органлари мажлисларида қатнашади, уларнинг фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тармоқни ривожлантиришнинг истиқболли вазифалари самарали ҳал этилиши бўйича Котибиятга бириктирилган вазирликлар ва идораларнинг мувофиқлаштирилган ишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни ривожлантириш масалалари бўйича материаллар ва ҳужжатлар тайёрлайди;

бириктирилган масалалар юзасидан тегишли маълумотнома ва таҳлилий материаллар тайёрлашда иштирок этади;

идоравий мансуб ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва мониторинг олиб боришнинг аниқ тизимини жорий қилиш йўли билан бириктирилган соҳада давлат сиёсати самарали ва сифатли амалга оширилишида Котибиятга бириктирилган вазирликлар ва идораларнинг мустақиллигини кучайтиришда иштирок этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аниқ кўрсаткичларга ва мақсадли индикаторларга эришишга, яқин, ўртача муддатли ва узоқ муддатли истиқболга иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани стратегик ривожлантириш дастурларини амалга ошириш сифати ва самарадорлигини таъминлашга асосланган идоравий мансуб ташкилотлар ва улар раҳбарларининг фаолиятини баҳолаш тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этишда иштирок этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзига бириктирилган масалалар бўйича ўтказиладиган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар ҳамда кенгашлар мажлисларида, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси ўтказадиган йиғилишларда белгиланган тартибда қатнашади;

Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари ўтказадиган йиғилишларда кўриб чиқишга материаллар тайёрлаш учун, шунингдек, ижродаги Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ҳукумат қарорлари лойиҳаларини уларни зарур даражада тайёрлаш мақсадида муҳокама қилиш учун ўзига бириктирилган масалалар бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилотлар вакиллари, олимлар ва мутахассислар билан йиғилишлар ўтказади;

вазифалар тақсимотига мувофиқ бошқа функцияларни амалга оширади.

20. Бош вазир ўринбосарининг ёрдамчиси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли топшириқлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари бажарилиши назорат ва таҳлил қилинишини таъминлайди, улар бажарилишининг бориши ва натижалари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарига ахборот беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосарининг жорий иш режалари шакллантирилишида иштирок этади ва уларнинг ижросини ташкил қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг бошқа таркибий бўлинмалари билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари кўриб чиқиши ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари маърузалари ва нутқлари учун ахборот-маълумотнома ва бошқа материалларни тайёрлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ёки унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари ўтказадиган йиғилишлар ва мажлисларни, шу жумладан, Ҳукумат комиссиялари мажлисларини тайёрлаш ва ўтказишни ташкил этади, топшириқларни умумлаштиради, уларнинг белгиланган муддатларда ижро этилишини назорат қилади, Котибият мудирини ва Бош вазир ўринбосарини топшириқлар бажарилишининг бориши тўғрисида мунтазам равишда хабардор қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари номига тушадиган хат-хабарларни таҳлил қилади, тегишли материаллар тўғрисида ахборот беради ва хат-хабарларга топшириқларни белгиланган тартибда ижрочиларга юборади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари томонидан давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарлари қабул қилинишини ташкил этишни таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг тегишли таркибий бўлинмалари билан биргаликда фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари томонидан қабул қилинишини ташкил этади, Бош вазирининг ўринбосари топшириғи бўйича фуқароларни шахсан қабул қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Инспектор Котибиятда иш юритилишини таъминлайди, ҳужжатларнинг Котибиятда ўтишини назорат қилади, ҳужжатлар йиғмажилдларининг тайёрланишини ва архивда сақлашга ўз вақтида берилишини таъминлайди, инспекторга юкланган бошқа функцияларни бажаради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги 822-сон қарорига
3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиши ва ташқи савдони мониторинг қилиш инспекцияси тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиши ва ташқи савдони мониторинг қилиш инспекцияси (кейинги ўринларда — Инспекция) Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмаси ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Инспекция фаолияти Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазирини (кейинги ўринларда — Бош вазир ўринбосари), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасини (кейинги ўринларда — Вазирлар Маҳкамаси), унинг Раёсатини, шунингдек, Экспорт ва инвестицияларни ривожлантириш масалалари бўйича Ҳукумат комиссиясини (кейинги ўринларда — Ҳукумат комиссияси), Вазирлар Маҳкамаси аппаратини олий даражадаги ташрифлар якунлари билан қабул қилинган «йўл харита»ларининг ижро ҳолати, инвестиция дастури доирасида инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиши ва ташқи савдони мониторинг қилиш ҳамда ҳудуд ва тармоқларда маҳаллийлаштириш жараёнини янада такомиллаштириш бўйича ахборот-таҳлилий жиҳатдан таъминлашга йўналтирилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Инспекция ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек, ушбу Низомга амал қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Инспекция ўз фаолиятини Бош вазири ўринбосари раҳбарлигида ҳамда Инвестициялар, экспортни қўллаб-қувватлаш ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари котибияти билан келишган ҳолда амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Инспекция Бош вазир ўринбосарига бўйсунади, бир вақтнинг ўзида унинг фаолияти Ҳукумат комиссияси ва Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчиси томонидан мувофиқлаштириб борилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Инспекция ўз фаолиятини Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқа таркибий бўлинмалари, давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари билан ҳамкорликда амалга оширади ҳамда олий даражадаги ташрифлар якунлари билан имзоланган ҳужжатларни амалга ошириш юзасидан «йўл харита»ларини лойиҳаларини тайёрлаш ишларини мувофиқлаштиради ва қабул қилинган «йўл харита»лари ижросини назорат қилади, ривожланиш дастури доирасида инвестиция лойиҳаларининг тўлиқ ва ўз вақтида бажарилиши устидан назоратни ташкил этади, ҳудуд ва тармоқларда маҳаллийлаштириш жараёнини ҳамда ташқи савдони, шунингдек Ҳукумат комиссиясининг қарорлари ва топшириқлари ижросини мониторинг қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Инспекция фаолиятининг асосий йўналишлари, вазифалари ва функциялари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Қуйидагилар Инспекция фаолиятининг асосий йўналишлари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак» номли асосий принципни ўз вақтида, аниқ ва тўлиқ ҳажмда амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегияси вазифалари, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий ислоҳотлар концепциясини, 2030 йилгача Ўзбекистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш концепциясини ҳамда ўрта муддатли ва узоқ истиқболда ривожлантиришнинг тасдиқланган тармоқ ва ҳудудий дастурлари ўз вақтида ва самарали амалга оширилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вазирликлар, давлат қўмиталари ва давлат бошқарувининг бошқа органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг ҳужжатлари, парламент, депутатлар ва сенаторлар сўровлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Вазирлар Маҳкамасининг ҳамда Ҳукумат комиссиясининг қарорлари ва топшириқлари бажарилишини мониторинг қилиб бориш, шунингдек, жойлардаги ишларнинг реал ҳолатини доимий ўрганиш, иқтисодиёт ҳамда ижтимоий соҳадаги муаммоларни ҳар томонлама таҳлил қилиш ва шу асосда стратегик ҳамда устувор вазифаларни амалга оширишга доир комплекс таклифлар ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кейинчалик Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига тақдим этиш мақсадида тегишли йил учун қабул қилинган давлат дастури доирасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига Мурожаатномасидан келиб чиқадиган устувор вазифаларнинг амалга оширилиши тўғрисида таҳлилий материаллар ҳамда ҳисоботлар тайёрлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иқтисодиёт ҳамда ижтимоий соҳадаги муаммоларни ҳар томонлама таҳлил қилиш ва шу асосда стратегик ҳамда устувор вазифаларни амалга оширишга доир комплекс таклифлар ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳукумат аъзолари, барча даражалардаги вазирликлар ва идоралар раҳбарлари зиммасига юкланган вазифалар ҳамда функцияларнинг самарали ва натижали бажарилиши учун уларнинг шахсий роли ҳамда масъулиятини ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олий даражадаги ташрифлар якунлари билан қабул қилинган «йўл харита»ларининг ижросини ҳамда ривожланиш дастури доирасида инвестиция лойиҳаларининг тўлиқ ва ўз вақтида бажарилиши устидан назорат қилиш, ҳудуд ва тармоқларда маҳаллийлаштириш жараёнини ҳамда ташқи савдони мониторинг қилишнинг аниқ тизимини жорий этиш орқали кучайтириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олий даражадаги ташрифлар якунлари билан қабул қилинган «йўл харита»ларининг ижро ҳолати, ривожланиш дастури доирасида инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиши ва ташқи савдони мониторинг қилиш ҳамда ҳудуд ва тармоқларда маҳаллийлаштириш жараёнини янада такомиллаштириш йўналишлари бўйича масалалар тайёрланишини ҳамда Вазирлар Маҳкамаси Раёсати ва Ҳукумат комиссияси мажлисларида кўриб чиқилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш йўли билан, шу жумладан илғор тажрибани ўрганиш асосида, зарурат бўлганда, ушбу мақсадлар учун хорижий консультантларни жалб этган ҳолда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш, келишиш, экспертизадан ўтказиш ва кўриб чиқиш тизимини такомиллаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли бўлинмалари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўмиталари билан ўзаро яқин ҳамкорликни таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Инспекцияда, шунингдек, вазирликлар ва идораларда ижро интизоми даражасини ошириш, уларнинг фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш асосида Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари, фармонлари, фармойишлари, баённомалари ва топшириқлари, Ҳукумат қарорлари ва фармойишлари, шунингдек, «йўл хариталари»нинг бажарилиши юзасидан тизимли назоратни таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижро этувчи ҳокимият органларининг фаолиятини юзага келадиган муаммолар сабаблари ва шароитларини бартараф этиш, ишни ташкил қилишнинг замонавий услубларини жорий қилиш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишга қайта йўналтириш мақсадида айрим давлат функцияларини хусусий субъектларга бериш орқали ортиқча маъмурий тартибга солишни камайтириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Инспекцияда ходимлар малакасини ошириш ва кадрларнинг амалий захирасини тайёрлашнинг самарали шакл ва усулларини жорий этиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Қуйидагилар Инспекциянинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) олий даражадаги ташрифлари якунлари билан қабул қилинган «йўл харита»ларининг ижросини ва инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиши назорат қилиш, ҳудуд ва тармоқларда маҳаллийлаштириш жараёнини янада такомиллаштириш ҳамда ташқи савдони мониторинг қилиш соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат инвестиция дастурлари ва ҳудудий инвестиция дастурларига киритилган инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилишини мониторинг қилишда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ишларини мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
инвестиция лойиҳалари амалга оширилишини тизимли мониторинг қилиш, хорижий капитал иштирокидаги корхоналар фаолиятини, инвестор томонидан ўзининг инвестиция мажбуриятларини тўлиқ бажарилишини таҳлил қилиш, хорижий инвестициялар иштирокида инвестиция лойиҳаларининг ўз вақтида ва самарали амалга оширилишига тўсқинлик қиладиган омилларни аниқлаш ҳамда уларни ҳал этиш юзасидан тезкор чоралар кўриш орқали мамлакат иқтисодиётига жалб этилаётган хорижий инвестициялардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тизимлаштирилган маълумотлар базаси шакллантирилиши ва юритилишини ташкил қилиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг хорижий давлатларга ташрифлари якунлари бўйича ташқи савдо ҳамкорлиги юзасидан эришилган келишувлар бажарилишининг мониторингини амалга ошириш, шунингдек, хорижий давлатлар, халқаро тузилмалар ва хорижий компаниялар билан ташқи иқтисодий ҳамкорликни чуқурлаштиришга доир ишлаб чиқилган таклифларни таҳлил қилиш ҳамда баҳолаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
импорт қилинадиган маҳсулот ҳажмлари ва турлари ҳар томонлама таҳлил этилишини ташкил қилиш, шу асосда импортни янада қисқартириш, импорт божхона божларини оптималлаштириш, божхона маъмуриятчилигини такомиллаштиришга доир таклифлар ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) олий даражадаги ташрифлар натижасида эришилган келишувларни амалга ошириш бўйича «йўл хариталари»ни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олий даражадаги ташрифларга тайёргарлик кўриш бўйича қабул қилинган Вазирлар Маҳкамаси қарорларида назарда тутилган ташкилий тадбирларнинг ўз вақтида ижро қилиниши устидан назорат ўрнатиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олий даражадаги ташрифлар давомида имзолаш учун ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш жараёнини мувофиқлаштириш ва тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларини батафсил ўрганиб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«йўл хариталари»да назарда тутилган тадбирлар, шу жумладан экспорт келишувларининг тўлақонли бажарилиши ҳамда инвестиция лойиҳаларини ўз вақтида амалга оширилиши устидан қатъий назорат ўрнатиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«йўл хариталари»да назарда тутилган тадбирларнинг вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан ўз вақтида ҳамда самарали ижро этилишини таъминлаш, тўсқинлик қилувчи омилларни аниқлаб, уларни бартараф этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан «йўл хариталари»да назарда тутилган тадбирларнинг ижро этилишида сунъий равишда чўзиш ва сансалорлик ҳолатларига йўл қўймаслик чораларини кўриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«йўл хариталари»нинг ижроси бўйича вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ва тижорат банклари раҳбарлари томонидан амалга оширилаётган ишлар самарадорлигини таҳлил қилиш ва унинг асосида таҳлилий маълумотларни тегишли таклифлар билан биргаликда муҳокама қилиш учун Ҳукумат комиссияси ва Вазирлар Маҳкамаси мажлисларига киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олий даражадаги ташрифлар давомида имзоланган ҳужжатлар ижросининг бориши тўғрисидаги ахборотнинг вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан «Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими орқали ўз вақтида тақдим этилиши устидан назорат ўрнатиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) стратегик корхоналар иштирокидаги инвестиция лойиҳаларининг тўлиқ ва ўз вақтида бажарилиши устидан назоратни ташкил этиш соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
стратегик корхоналар иштирокидаги инвестиция лойиҳаларининг маълумотлар базасини шакллантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
стратегик корхоналар иштирокидаги инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда кўмаклашиш, тегишли тадбирларнинг ўз вақтида ва самарали ижро этилишига тўсқинлик қилаётган омилларни аниқлаб, тизимли таҳлил қилган ҳолда, якуний натижаларга эришиш учун уларни ҳал этишда, шу жумладан, жойига чиққан ҳолда зарур ёрдам кўрсатиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
стратегик корхоналар иштирокидаги инвестиция лойиҳалари тўлиқ ва ўз вақтида ижро этилиши устидан мониторинг ва доимий назоратни амалга ошириш ҳамда уларнинг натижалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ахборот киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
стратегик корхоналар иштирокидаги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш тўғрисидаги ахборотларининг асосланганлигини бирламчи маълумотлар асосида ўрганиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) тармоқ ва ҳудудларда маҳаллийлаштириш жараёнини янада такомиллаштириш соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республика импорт ҳажми ва номенклатурасини чуқур таҳлил қилиш асосида ҳамда ҳудудлардаги мавжуд ресурсларни ҳисобга олган ҳолда маҳаллийлаштириладиган тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар, эҳтиёт қисмлар ва материалларнинг аниқ рўйхатини шакллантиришни мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республикада ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш жараёнларини янада чуқурлаштириш, саноатда кооперация алоқаларини ривожлантириш, шу жумладан, хўжалик юритувчи субъектлар ўртасида ўзаро ҳамкорлик учун қулай шарт-шароитлар яратиш, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни янада кенгайтириш, тадбиркорлик субъектларини саноат фаолиятига кенг жалб этиш, саноат кооперациясини мустаҳкамлаш ва ривожлантиришни мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маҳаллийлаштириш дастурлари лойиҳаларини шакллантириш, уларнинг амалга оширилишини ташкил этишда, шунингдек ҳамкорлар топиш, узоқ муддатли ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйишда тармоқлар ва ҳудудларга ҳамда лойиҳа ташаббускорларига доимий равишда амалий ёрдам кўрсатиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маҳаллийлаштириш дастуридаги лойиҳаларда белгиланган мақсадли параметрларга эришишнинг тизимли мониторингини олиб бориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мониторинг натижалари бўйича аниқланган тизимли муаммо ва камчиликларни бартараф этиш юзасидан таклифларни Ҳукумат комиссияси муҳокамасига киритиб бориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) бюджет ташкилотлари, бюджет маблағларини олувчилар, мониторинг юритиладиган корхоналар томонидан импорт қилинган маҳсулотларнинг асосланганлигини ўрганиш соҳасида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бюджет ва давлат мақсадли жамғармаларининг маблағлари ҳисобидан, шунингдек мониторинг юритиладиган корхоналар томонидан амалга оширилган импорт ҳажмлари ва номенклатурасини доимий таҳлил қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бюджет ташкилотлари, бюджет маблағларини олувчилар ва мониторинг юритиладиган корхоналар томонидан давлат харидлари доирасида сотиб олинган маҳсулотларнинг асосланганлигини, импортдан олинган маҳсулотларнинг, шу жумладан тадбиркорлик субъектлари ― резидентлардан харид қилинган импорт маҳсулотларининг нарх бўйича белгиланган параметрларга мувофиқлигини ўрганиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўтказилган ўрганиш ва таҳлиллар натижалари бўйича маҳаллийлаштириш жараёнини янада такомиллаштириш юзасидан тайёрланган маълумотларни ҳар чорак якуни бўйича Ҳукумат Комиссияси муҳокамасига киритиб бориш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
е) норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини эксперт жиҳатидан пухта ишлаб чиқиш соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари лойиҳаларининг мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мақсадлари ҳамда вазифаларига, шунингдек, умумэътироф этилган халқаро ҳуқуқ принциплари ва нормаларига, Ўзбекистон Республикасининг бошқа халқаро шартномаларидан келиб чиқадиган халқаро мажбуриятларга мувофиқлиги юзасидан уларни эксперт жиҳатидан пухта ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосари, ҳамда Ҳукумат комиссияси ўтказадиган йиғилишларга материаллар тайёрлашда ҳамда қабул қилинадиган қарорларни расмийлаштиришда иштирок этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Инспекция ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Инспекция ўзига бириктирилган соҳа ва йўналишларда амалга оширилаётган ишларни ўрганиш мақсадида вазирликлар, идоралар ва ташкилотларнинг раҳбарлари иштирокида минтақаларда Ҳукуматнинг мавзули сайёр (очиқ) мажлисларини тизимли асосда ўтказиш учун тегишли таҳлилий материалларни тайёрлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамаси Раёсати ва Ҳукумат комиссияси мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ҳузурида кўриб чиқиш учун тегишли режали масалаларни тайёрлайди ва киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
яқин, ўртача муддатли ва узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган инвестиция ва ташқи иқтисодий сиёсатни ривожлантиришнинг энг муҳим ва устувор йўналишлари бўйича давлат дастурлари ва «йўл хариталари» тайёрланишини ва Бош вазир, Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчилари ҳузурида ҳимоя қилинишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Инспекцияга бириктирилган соҳа ва йўналишларда мутасадди вазирликлар, идоралар ва ташкилотларга юкланган вазифалар ва функциялар самарали ва натижали ижро этилиши учун уларнинг раҳбарлари шахсий роли ва масъулиятини ошириш чора-тадбирларини кўради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тегишли тармоқлар ва мутасаддилик қилинадиган масалалар бўйича туркумлаштирилган электрон маълумотлар базалари ташкил этилиши ва юритилишини, уларнинг мунтазам равишда тўлдирилиши ва янгиланишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йил чораклари якунлари бўйича тежалган ёки ўзлаштирилмаган капитал қўйилмалар лимитларини биринчи навбатда республика ва минтақавий инвестиция дастурларига киритилган лойиҳаларни молиялаштиришга мақсадли йўналтирган ҳолда қайта тақсимлаш бўйича таклифлар тайёрланишини мувофиқлаштиради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Инспекциянинг юритиши соҳасига кирадиган масалалар бўйича ахборотни умумлаштиради ва таҳлилий қайта ишлайди, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Бош вазирнинг ўринбосари, Ҳукумат комиссияси учун, шунингдек, уларни Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиш учун тегишли маълумотнома, таҳлилий материаллар ва таклифлар тайёрлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Инспекция юритиши соҳасига кирадиган масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари бажарилишини, шу жумладан, жойларга чиқиб ўрганади ва назорат қилади, ўрганиш якунлари бўйича Вазирлар Маҳкамаси раҳбариятига ахборот бериш учун тегишли таҳлилий материаллар ва таклифлар тайёрлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари, Ҳукумат комиссияси ва Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг топшириқлари ижросини назорат қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасига киритилган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари ҳамда бошқа ҳужжатлар лойиҳалари экспертизасини амалга оширади ва уларни ишлаб чиқади, улар юзасидан зарур таҳлилий ва маълумотнома материалларнинг сифатли тайёрланишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари бўйича Вазирлар Маҳкамаси мажлисларини тайёрлаш билан боғлиқ материалларни тайёрлашда ва қарорларни расмийлаштиришда иштирок этади ва кўрсатиб ўтилган материаллар ҳақида Бош вазирнинг ўринбосарига, Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчисига ахборот беради, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли баёнларининг қарорлари ижросини назорат қилинишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг айрим функциялари ва вазифаларини бириктирилган соҳада вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларга юкланган давлат сиёсати самарали ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш учун уларга бериш бўйича Бош вазир ўринбосарига таклифлар киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари, ҳамда Ҳукумат комиссияси томонидан ўтказиладиган йиғилишларга материаллар тайёрлашда ва уларда қабул қилинадиган қарорларни расмийлаштиришда қатнашади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
материаллар, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари лойиҳалари комплекс ва сифатли ишлаб чиқилиши ва тайёрланишини, шунингдек, манфаатдор давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар, Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари билан келишилишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Инспекция ваколатига кирувчи масалалар бўйича қонун лойиҳалари ишлаб чиқилишини ва белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига тақдим этилишини ҳамда уларнинг ҳимоя қилинишини ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва Бош вазирнинг ўринбосарлари бошчилик қиладиган тегишли Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар, кенгашлар ва ташкилий қўмиталар ишлари самарадорлигини таъминлайди, улар томонидан қабул қилинган қарорларнинг бажарилишини мувофиқлаштиради ва назорат қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқади ва уларда қўйилган масалаларни ҳал этиш бўйича таклифлар тайёрлайди, кўриб чиқиш ва чора-тадбирлар кўриш учун ушбу мурожаатларни давлат ва хўжалик бошқаруви тегишли органларига, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига юборади, уларнинг ўз вақтида кўриб чиқилишини назорат қилади, жисмоний шахсларни ва юридик шахслар вакилларини шахсан қабул қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Инспекция ўзига юкланган бошқа функцияларни белгиланган тартибда амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Инспекциянинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Инспекция ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни таҳлил қилиш ва тайёрлаш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқа таркибий бўлинмаларидан, давлат ва хўжалик бошқаруви органларидан, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларидан, бошқа органлар ва ташкилотлардан белгиланган тартибда сўраш ва олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олий даражадаги ташрифлари якунлари билан қабул қилинган «йўл харита»ларининг ижросини ва инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиши назорат қилиш, ҳудуд ва тармоқларда маҳаллийлаштириш жараёнини янада такомиллаштириш ҳамда ташқи савдони мониторинг қилиш мақсадида маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, давлат бошқаруви ҳудудий органлари, жамоат ташкилотлари вакиллари раҳбарлари иштирокида минтақаларда Ҳукуматнинг мавзули сайёр (очиқ) мажлисларини тизимли асосда тайёрлаш ва ўтказишда иштирок этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда вакиллари иштирокида йиғилишлар ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
марказий иқтисодиёт органлари, илмий-тадқиқот марказлари ва институтларнинг ходимларини, маҳаллий ва хорижий экспертларни жалб этган ҳолда ахборот-таҳлилий тадқиқотларни амалга ошириш учун эксперт гуруҳлари ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг, унинг ўринбосарининг топшириғига биноан давлат органларининг, нодавлат нотижорат ва бошқа ташкилотларнинг Инспекция юритадиган соҳага кирувчи масалалар бўйича ўтказиладиган мажлисларида ва йиғилишларида қатнашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
зарурат бўлганда, Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни ишлаб чиқиш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг, илмий муассасалар ва бошқа ташкилотларнинг раҳбарлари ва вакилларини белгиланган тартибда жалб этиш, тегишли масалалар бўйича вақтинчалик ишчи гуруҳлар ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
зарурат бўлганда, «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Регламенти, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари бузилган ҳолда тушаётган ҳужжатларни пухта ишлаб чиқиш учун қайтариб юбориш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Инспекциянинг зарур материалларни, маълумотларни тақдим этиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари ҳамда бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини пухта ишлаб чиқиш бўйича талаблари, агар Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчиларининг, шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг топшириқларида бажаришнинг бошқа муддатлари белгиланмаган бўлса, уларда белгиланган муддатларда бажарилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Инспекция:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тегишли вазирликлар, давлат қўмиталари ва давлат бошқаруви бошқа органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг ҳужжатлари, парламент, депутат ва Сенат аъзоси сўровлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари ва топшириқлари ижроси мониторинги олиб борилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу Низомнинг 7 ва 8-бандларида кўрсатилган ўзига юкланган вазифалар ва функцияларнинг зарур тарзда ва самарали бажарилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Инспекция ваколатига тааллуқли масалалар бўйича бошқа қонун ҳужжатлари билан Вазирлар Маҳкамасига юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари, баённомалари ва топшириқлари, Вазирлар Маҳкамаси ва Ҳукумат комиссиясининг қарорларини сифатли ва ўз вақтида бажарилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Инспекциядаги ишларнинг ҳолати, унга бириктирилган масалалар бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа ташкилотлар фаолиятининг зарур даражада мувофиқлаштирилиши ва мониторинг олиб борилиши, Инспекция ваколатига кирадиган масалалар бўйича Вазирлар Маҳкамасига киритилган таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларининг ҳар томонлама кўриб чиқилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олий даражадаги хорижий ташрифлар, шунингдек, республика ҳудудларига сафарлар якунлари бўйича Инспекция ваколатига кирадиган масалалар бўйича тасдиқланадиган «йўл хариталари»нинг зарур даражада ва самарали бажарилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳолатини ҳар томонлама ва чуқур таҳлил қилиш, инвестиция (давлат) дастурларини ва ҳудудларни ривожлантириш дастурларини шакллантириш, уларни амалга оширишни ташкил этиш ва минтақаларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш вазифаларини ўз вақтида ҳал этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Регламентига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламентига мувофиқ тақдим этиладиган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари лойиҳалари улардаги масалалар барча манфаатдор тузилмалар билан боғлиқликда давлат манфаатларини, иқтисодий самарадорликни таъминлаш нуқтаи назаридан пухта экспертизадан ўтказилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Амалга оширилаётган ислоҳотларни ҳуқуқий таъминлаш фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 3 апрелдаги ПФ-5395-сон Фармонига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон, «Давлат органлари ва ташкилотларида ижро интизомини янада мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 5 октябрдаги ПҚ-3962-сон қарорларига ва Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ ижро интизомига сўзсиз риоя этилиши учун жавоб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Инспекциянинг тузилмаси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Инспекциянинг тузилмасига:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Инспекция бошлиғи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Инспекция бошлиғининг ўринбосари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Осиё ва Тинч океани ҳавзаси давлатлари билан ҳамда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти доирасида олий даражадаги ташрифлар якунлари бўйича амалий тадбирлар режаларини («йўл хариталари»ни) ишлаб чиқиш ва амалга оширилиши самарадорлиги мониторинги масалалари бўйича бош мутахассис;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Америка минтақаси (АҚШ, Канада, Бразилия ва бошқалар) билан олий даражадаги ташрифлар якунлари бўйича амалий тадбирлар режаларини («йўл хариталари»ни) ишлаб чиқиш ва амалга оширилиши самарадорлиги мониторинги масалалари бўйича бош мутахассис;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Европа давлатлари (Германия, Франция, Буюк Британия, Италия ва бошқалар) билан олий даражадаги ташрифлар якунлари бўйича амалий тадбирлар режаларини («йўл хариталари»ни) ишлаб чиқиш ва амалга оширилиши самарадорлиги мониторинги масалалари бўйича бош мутахассис;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказий Осиё давлатлари билан ҳамда Туркий давлатлар кенгаши доирасида олий даражадаги ташрифлар якунлари бўйича амалий тадбирлар режаларини («йўл хариталари»ни) ишлаб чиқиш ва амалга оширилиши самарадорлиги мониторинги масалалари бўйича бош мутахассис;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
МДҲ давлатлари (Марказий Осиё давлатларидан ташқари) билан олий даражадаги ташрифлар якунлари бўйича амалий тадбирлар режаларини («йўл хариталари»ни) ишлаб чиқиш ва амалга оширилиши самарадорлиги мониторинги масалалари бўйича бош мутахассис;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жанубий Осиё ва Ўрта Шарқ давлатлари (Афғонистон, Покистон, Ҳиндистон, Эрон ва бошқалар) билан олий даражадаги ташрифлар якунлари бўйича амалий тадбирлар режаларини («йўл хариталари»ни) ишлаб чиқиш ва амалга оширилиши самарадорлиги мониторинги масалалари бўйича бош мутахассис;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Араб ва Африка давлатлари (БАА, Миср, Саудия Арабистони, Кувайт, Ўмон, Ислом ҳамкорлик ташкилоти ва бошқалар) билан олий даражадаги ташрифлар якунлари бўйича амалий тадбирлар режаларини («йўл хариталари»ни) ишлаб чиқиш ва амалга оширилиши самарадорлиги мониторинги масалалари бўйича бош мутахассис;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
инвестиция дастурлари доирасида металлургия, заргарлик, автомобиль, электротехника, тўқимачилик ва чармсаноати соҳаларидаги инвестиция лойиҳалари ижросини мониторинг ва назорат қилиш масалалари бўйича бош мутахассис;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
инвестиция дастурлари доирасида энергетика, энергиянинг тикланадиган манбалари, кимё, нефть-кимё саноати ва геология соҳасидаги инвестиция лойиҳалари ижросини мониторинг ва назорат қилиш масалалари бўйича бош мутахассис;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
инвестиция дастурлари доирасида ҳудудлар, коммуникациялар, қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасидаги инвестиция лойиҳалари ижросини мониторинг ва назорат қилиш масалалари бўйича бош мутахассис;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
инвестиция дастурлари доирасида аграр ва озиқ-овқат соҳаларидаги инвестиция лойиҳалари ижросини мониторинг ва назорат қилиш масалалари бўйича бош мутахассис;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
инвестиция дастурлари доирасида банк-молия, хизмат кўрсатиш, таълим, соғлиқни сақлаш, спорт, туризм ва ижтимоий йўналишдаги инвестиция лойиҳалари ижросини мониторинг ва назорат қилиш масалалари бўйича бош мутахассис;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тармоқларда маҳаллийлаштириш жараёнини янада такомиллаштириш бўйича бош мутахассис;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳудудларда маҳаллийлаштириш жараёнини янада такомиллаштириш бўйича бош мутахассис;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бюджет ташкилотлари, бюджет маблағларини олувчилар томонидан импорт қилинган маҳсулотларнинг асосланганлигини ўрганиш бўйича бош мутахассис;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Инспекция инспектори киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Инспекция тузилмаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Инспекция ишларига Инспекция бошлиғи раҳбарлик қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Инспекция бошлиғи, унинг ўринбосари ва мутахассислари белгиланган тартибда лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Инспекция мутахассисларида кўп йиллик хизматлари учун устамалар ва лавозим маошларига қўшимча тўловлар, аввалги иш жойида берилган мартаба даражалари ва дипломатик даража сақлаб қолинади. Инспекциядаги иш вақтига мартаба даражалари ва дипломатик даража, шунингдек, кўп йиллик хизматлари учун устамалар олиш учун зарур иш стажи қўшилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Инспекция ходимларига кўп йиллик хизматлари учун устамалар ва лавозим маошларига қўшимча тўловларни тўлашга йўналтириладиган харажатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-боб. Инспекция фаолиятини ташкил этиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Инспекция фаолияти «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламентига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг аппарати тўғрисидаги низомга, ушбу низомга, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратида иш юритиш бўйича йўриқномага, Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг, унинг ўринбосарлари, маслаҳатчиларининг топшириқларига, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг буйруқлари ва топшириқларига мувофиқ, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг иш режалари, Инспекциянинг иш режалари, Инспекция бошлиғи ва мутахассисларининг шахсий иш режалари асосида ташкил этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Инспекциянинг иш режаси Вазирлар Маҳкамаси Раёсати тасдиқлайдиган Вазирлар Маҳкамаси иш режаси асосида шакллантирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Инспекциянинг иш режаси, Инспекция бошлиғининг шахсий иш режаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси билан келишилади ва Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Инспекция бош мутахассисларнинг шахсий иш режалари Инспекция бошлиғи томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Инспекцияга бириктирилган масалалар бўйича давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотларда Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари амалга оширилиши тизимли мониторингини олиб бориш бўйича Инспекциянинг фаолияти Вазирлар Маҳкамасининг иш режасига мувофиқ комплекс ўрганиш йўли билан, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Ҳукумат комиссияси топшириқларига мувофиқ, Вазирлар Маҳкамаси, Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисларида ҳисоботларини эшитган ҳолда таъминланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Инспекция бошлиғи:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Инспекцияга бевосита раҳбарлик қилади, Инспекция бош мутахассислари ишларини ташкил қилади ҳамда Инспекцияга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига кўриб чиқиш учун киритилган Инспекция юритиши соҳасига кирадиган масалалар бўйича таклифларни ва ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқишда давлат манфаатларига қатъий риоя қилинишини таъминлайди, уларнинг эксперт жиҳатдан пухта ишлаб чиқилишини ташкил қилади ва тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларига виза қўяди. Тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилингандан кейин уларнинг бажарилиши юзасидан тизимли назоратни таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иқтисодиётнинг тегишли тармоқлари ва соҳаларида, республика ҳудудларида иқтисодий ислоҳотларнинг ҳолати ва натижадорлиги тўғрисида тизимли мониторинг ташкил этилишини ҳамда маълумотлар банки шакллантирилишини, шунингдек, муаммоли масалаларни ҳал этиш, республика тармоқлари ва ҳудудларини ривожлантиришнинг истиқболли вазифаларини амалга ошириш бўйича амалий чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши ва бажарилишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тасдиқланган тузилмага ва штатлар жадвалига мувофиқ Инспекцияда лавозимга тавсия этилаётган номзодлар, Инспекция бош мутахассисларнинг касбий даражаси ва иш малакасини ошириш, уларни рағбатлантириш ва жазолаш чоралари бўйича таклифларни пухта ишлаб чиқади ҳамда Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарига кўриб чиқиш учун киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Инспекция бош мутахассислари ўртасида вазифаларнинг тақсимланишини ишлаб чиқади ва тасдиқлаш, шунингдек, Инспекциянинг ярим йиллик учун иш режаси лойиҳасини келишиш учун Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига киритади, Инспекция бош мутахассисларининг иш режаларини тасдиқлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тушган, Ҳукумат қарорини талаб қилмайдиган ҳужжатларни тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига, бошқа ташкилотларга кўриб чиқиш учун юборади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар ҳамда кенгашлар мажлисларида, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси томонидан Инспекция юритадиган соҳага кирувчи масалалар бўйича ўтказиладиган йиғилишларда қатнашади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Инспекция кадрлар захирасини шакллантириш ва янгилашни, кадрлар захирасига киритилган шахслар билан тизимли иш олиб борилиши ташкил этилишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилади, шунингдек, Инспекция ваколатига кирувчи масалалар бўйича уларнинг мурожаатларини кўриб чиқади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кадрлар танлаш тизимини такомиллаштириш, Инспекция ходимлари малакасини оширишнинг самарали шакллари ва усулларини жорий этиш, кадрларнинг амалий захирасини тайёрлаш ва моддий рағбатлантириш чора-тадбирларини кўради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамаси аппаратида иш юритиш бўйича йўриқномага мувофиқ иш юритилишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чиқувчи хат-хабарларни имзолайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Инспекция бошлиғи вақтинчалик бўлмаганда унинг вазифасини Вазирлар Маҳкамаси раҳбариятининг ихтиёрига кўра Инспекция бошлиғининг ўринбосари бажаради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Инспекциянинг бош мутахассиси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз функционал вазифаларига мувофиқ таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларининг сифати, ишончлилиги ва ўз вақтида тайёрланиши, топшириқлар ва қабул қилинган ҳужжатларнинг бажарилиши юзасидан назоратнинг таъминланиши учун шахсан жавоб беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар томонидан тақдим этилган таклифларни ва ҳужжатлар лойиҳаларини ҳар томонлама таҳлил қилади, улар юзасидан зарур таҳлилий материалларни ва эксперт хулосаларни тайёрлайди, шунингдек, уларнинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Регламентига мувофиқ зарур тарзда келишилишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
материаллар ва ҳужжатларнинг лойиҳалари тўғрисида Инспекция бошлиғига, шунингдек, белгиланган тартибда — Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ўринбосарига ва Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисига ахборот беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қабул қилинган ҳужжатлар бўйича режа-жадвални ёки ташкилий чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда тасдиқлаш учун киритади, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ҳамда унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчиларининг иқтисодиётнинг тегишли тармоқлари ва соҳалари ёки республика ҳудудлари бўйича топшириқлари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан бажарилиши юзасидан тизимли назоратни амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тегишли функционал масалалар ва ҳужжатлар бўйича маълумотларнинг туркумланган базасини шакллантиришни ва юритишни, унинг мунтазам равишда тўлдириб ва янгилаб борилишини ташкил қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бириктирилган масалалар бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари марказий аппаратлари (иқтисодий, молиявий ва юридик хизматлар)нинг таркибий бўлинмалари ишларининг ҳолати ва натижадорлигини доимий равишда ўрганиб боради, уларнинг коллегиал органлари мажлисларида қатнашади, уларнинг фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тармоқни ривожлантиришнинг истиқболли вазифалари самарали ҳал этилиши бўйича Инспекцияга бириктирилган масалалар бўйича вазирликлар ва идораларнинг мувофиқлаштирилган ишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни ривожлантириш масалалари бўйича материаллар ва ҳужжатлар тайёрлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бириктирилган масалалар юзасидан тегишли маълумотнома ва таҳлилий материаллар тайёрлашда иштирок этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзига бириктирилган масалалар бўйича ўтказиладиган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар ҳамда кенгашлар мажлисларида, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси ўтказадиган йиғилишларда белгиланган тартибда қатнашади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари ўтказадиган йиғилишларда кўриб чиқишга материаллар тайёрлаш учун, шунингдек, ижродаги Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ҳукумат қарорлари лойиҳаларини уларни зарур даражада тайёрлаш мақсадида муҳокама қилиш учун ўзига бириктирилган масалалар бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилотлар вакиллари, олимлар ва мутахассислар билан йиғилишлар ўтказади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вазифалар тақсимотига мувофиқ бошқа функцияларни амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Инспектор Инспекцияда иш юритилишини таъминлайди, ҳужжатларнинг Инспекцияда ўтишини назорат қилади, ҳужжатлар йиғмажилдларининг тайёрланишини ва архивда сақлашга ўз вақтида берилишини таъминлайди, инспекторга юкланган бошқа функцияларни бажаради.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2020 й., 09/20/822/1687-сон)