03.05.2018 йилдаги ПҚ-3693-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарор, 03.05.2018 йилдаги ПҚ-3693-сон
Date of entry into force
04.05.2018
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳаларини ривожлантириш ва экспорт салоҳиятини оширишни янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Кўчирма]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мамлакатимизда чарм хом ашёсини чуқур қайта ишлаш асосида экспортга йўналтирилган тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми ва турларини кенгайтириш, шунингдек, аҳолини маҳаллий ишлаб чиқарилган сифатли ва арзон пойабзал ҳамда чарм-атторлик маҳсулотлари билан таъминлаш чоралари кўрилмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қабул қилинган чора-тадбирларнинг амалда рўёбга чиқарилиши натижасида 2012 — 2017 йиллар мобайнида терини қайта ишлаш, чарм ва чарм-атторлик маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми 1,3 баравардан ортиқ ўсди, терини қайта ишлаш ва унга ишлов беришнинг замонавий технологиялари жорий этилмоқда, ишлаб чиқарилаётган пойабзал маҳсулотлари турлари кенгаймоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шу билан бирга, чарм-пойабзал соҳасини бошқаришнинг шаклланган тизими ушбу соҳада республикамизнинг мавжуд захиралари ва салоҳиятидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, ишлаб чиқарилаётган тайёр маҳсулотларнинг ички ва ташқи бозорларда рақобатбардошлигини таъминлаш имконини бермаяпти.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Йирик ва майда шохли моллар терисини, шунингдек, мўйна хом ашёси ва жунни тайёрлашнинг бозор механизмлари ҳамда уларни сақлашнинг замонавий технологиялари секинлик билан жорий этилмоқда. Тери хом ашёсини қайта ишлаш даражаси паст бўлиб қолмоқда, тармоқ маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва экспорт қилишда ярим тайёр чарм маҳсулотлар улушни юқори бўлиб қолмоқда. Чарм-пойабзал товарларининг бир қатор йўналишлари, жумладан аёлларнинг модель пойабзали ва чарм кийимлари, замонавий чарм буюмлар ва аксессуарлар ишлаб чиқаришни ўзлаштиришга эътибор қаратилмаяпти.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Соҳа учун малакали кадрлар тайёрлаш, уларни ишлаб чиқаришнинг замонавий услублари ва инновацион ёндашувларига ўқитиш, ишлаб чиқаришда юқори сифатга эришиш учун хорижий мутахассисларни, жумладан технолог ва дизайнерларни жалб этиш ишлари суст ташкил қилинган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳаларини бошқариш тизимининг самарадорлигини ошириш, хом ашёни қайта ишлашни чуқурлаштириш, илғор технологияларни жорий этиш, ишлаб чиқарилаётган маҳсулот турларини диверсификациялаш ва экспорт қилинадиган товарларни кенгайтириш асосида уларнинг жадал ривожланиши учун шарт-шароит яратиш, шунингдек, 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларни изчил рўёбга чиқариш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Маълумот учун қабул қилинсинки, «Ўзбекчармпойабзали» уюшмаси аъзоларининг жун тайёрлаш, сақлаш ва қайта ишлаш, чорва молларини автоматлаштирилган ҳолда сўйиш, жун ва қоракўлдан буюмлар ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи ташкилотлар иштирокидаги умумий йиғилиши қарорига мувофиқ:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) «Ўзбекчармпойабзали» уюшмаси унинг таркибига чарм, мўйна хом ашёси ва жун тайёрлаш, сақлаш ва қайта ишлаш, чорва молларини автоматлаштирилган ҳолда сўйиш, жун, қоракўл ва сунъий чармдан буюмлар, чарм-атторлик маҳсулотлари, пойабзал ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи ташкилотлар, шунингдек, бошқа ташкилотлар ихтиёрий равишда кирган ҳолда «Ўзчармсаноат» уюшмаси (кейинги ўринларда Уюшма деб юритилади) этиб қайта ташкил этилди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) Уюшма «Ўзбекчармпойабзали» уюшмасининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий ворис ҳисобланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) қуйидагилар Уюшма фаолиятининг асосий вазифалари этиб белгиланди:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Уюшма аъзолари — ташкилотларнинг хўжалик фаолиятига чорва молларини сўйиш ва тери тайёрлашдан хом ашёни чуқур қайта ишлаш ҳамда чарм-пойабзал, чарм-атторлик, мўйна, қоракўл ва жундан ишланган тайёр маҳсулот ва буюмлар ишлаб чиқаришгача бўлган жараённинг барча босқичларида кўмаклашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
корхоналарда илғор технологияларни, халқаро стандартлар талабларига мувофиқ сифат менежменти тизимини татбиқ этишни рағбатлантириш, Уюшма аъзолари — ташкилотларни модернизация қилиш ва техник жиҳатдан қайта жиҳозлашга ҳар томонлама кўмаклашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
талаби юқори бўлган сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтириш ва турларини кенгайтириш, ички бозорни маҳаллий ишлаб чиқарилган импорт ўрнини босувчи ва рақобатбардош маҳсулотлар билан тўлдириш учун шарт-шароитлар яратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ички ва тармоқлараро кооперацияни, жумладан, чарм, мўйна хом ашёси ва жунни чуқур қайта ишлашга ихтисослаштирилган ташкилотлар, шунингдек, чорвачилик хўжаликлари, фурнитура ва бутловчи буюмлар ишлаб чиқарувчилар ўртасида кооперацияни ривожлантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чарм-пойабзал, мўйна, қоракўл маҳсулотлари ҳамда жундан ишланган буюмлар сегментларида ички ва ташқи бозорларнинг маркетинг тадқиқотларини тизимли равишда олиб бориш, тармоқларнинг экспорт салоҳиятини кенгайтиришни қўллаб-қувватлаш, моделлаштириш ва брендлаш бўйича энг янги инновацион ишланмалардан фойдаланган ҳолда хом ашёни қайта ишлаш ва тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришнинг замонавий услубларини, шунингдек, илғор ахборот технологиялари ва автоматлаштирилган бошқарув тизимларини кенг жорий этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
малакали кадрлар тайёрлаш ва тармоқнинг илмий салоҳиятини ошириш, шунингдек, ишлаб чиқаришни хом ашё ва материалларнинг экологик тоза турларидан фойдаланган ҳолда ташкил этиш мақсадида ишлаб чиқариш, таълим ва фаннинг ўзаро интеграцияси учун қулай шарт-шароитларни шакллантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Уюшма аъзолари — ташкилотларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини, жумладан, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан ўзаро муносабатларда, назорат қилувчи органлар томонидан текширишлар ўтказиш жараёнида, шунингдек, судларда ишларни кўришда ҳимоя қилиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Белгилансинки, Уюшма Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Инвестициялар, инновацион ривожлантириш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари комплекси таркибига киради.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 августдаги ПФ-5526-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.08.2018 й., 06/20/5526/0983-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзчармсаноат» уюшмасининг ташкилий тузилмаси ҳамда унинг бошқарув ходимлари чекланган сони 54 бирликдан иборат ижро этувчи аппарати тузилмаси 1 ва 2-иловаларга мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бошқарув ходимларининг чекланган сони 4 бирликдан иборат «Ўзчармсаноат» уюшмаси ҳудудий бўлимининг намунавий тузилмаси 3-иловага мувофиқ маъқуллансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Маълумот учун қабул қилинсинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Уюшма раиси зарурат бўлганда Уюшма аъзолари умумий йиғилиши билан келишилган ҳолда ижро этувчи аппарат ва ҳудудий бўлимлар тузилмасига ўзгартишлар киритиш ҳуқуқига эга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Уюшмани сақлаш ва фаолиятини молиялаштириш унинг таркибига кирадиган ташкилотларнинг ихтиёрий ажратмалари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. 2018 йил 1 июндан йирик ва майда шохли моллар, тери, мўйна, қоракўл хом ашёси ва жунни юридик шахсларга сотишда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича имтиёзларни қўллаш учун ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотнинг келиб чиқишини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этиш бўйича талаб бекор қилинсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 мартдаги ПФ-47-сонли Фармонига асосан 5-банднинг ўз кучини йўқотиш санаси — 2025 йил 1 июль — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.03.2025 й., 06/25/47/0243-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Уюшма, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлигининг «Ўзчармсаноат» уюшмасининг чарм-пойабзал соҳасини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш жамғармасини (кейинги ўринларда –Жамғарма) ташкил этиш ва қуйидагиларни унинг асосий манбалари этиб белгилаш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 мартдаги ПФ-47-сонли Фармонига асосан 2025 йил 1 июлдан чиқарилади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.03.2025 й., 06/25/47/0243-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Уюшма аъзолари — ташкилотларнинг, шунингдек, бошқа юридик ва жисмоний шахсларнинг ихтиёрий ажратмалари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқаро молия институтлари ва бошқа хорижий донорларнинг грантлари ва кредитлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамғарманинг вақтинча бўш турган маблағларини тижорат банклари депозитларига жойлаштиришдан даромадлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Белгилаб қўйилсинки, Жамғарма маблағлари қуйидагилар учун фойдаланилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ярим тайёр чармдан — тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришгача бўлган тўлиқ ишлаб чиқариш циклига ихтисослашадиган ташкилотларни кейинчалик қайтариш шарти билан маблағ ажратиш орқали молиявий қўллаб-қувватлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тижорат банкларининг чарм-пойабзал, чарм-атторлик, мўйна, қоракўл маҳсулотлари ва жундан ишланган маҳсулотларни ишлаб чиқариш бўйича янги ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этиш, фаолият юритаётган корхоналарни модернизация ва реконструкция қилиш учун ажратиладиган кредитлари бўйича кафилликлар бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
корхоналарда ISO:9001 сифат менежменти тизимини ва бошқа халқаро стандартларни жорий этиш бўйича тадбирларни молиялаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, мутахассислар малакасини ошириш, жумладан ёш мутахассисларнинг хорижда ўқиши ва стажировка ўташи билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Уюшма аъзолари — ташкилотларнинг халқаро кўргазмалар ва ярмаркаларда иштирок этишдаги харажатларини қоплаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Уюшманинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, Уюшма ижро этувчи аппарати ходимларини моддий рағбатлантириш, Уюшманинг хорижий ваколатхоналарини сақлаш ва хорижий маслаҳатчилар харажатларини қоплаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа мақсадлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Уюшма Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига Жамғарма даромадларини шакллантириш ва маблағларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳасини киритсин, унда ҳар йили даромадлар ва харажатлар сметаси тасдиқланишини, шунингдек, Жамғарма маблағларидан мақсадли фойдаланилиши устидан Уюшма аъзоларининг умумий йиғилиши томонидан, ярим тайёр чармни экспорт қилишда ундириладиган йиғим маблағларидан фойдаланиш қисми бўйича эса Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан назорат олиб борилишини назарда тутсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Белгилансинки, юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи, ягона солиқ тўлови, шунингдек, давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмаларни ҳисоблашда юридик ва жисмоний шахсларнинг солиқ солинадиган базаси Жамғармага киритилган ихтиёрий ажратмалар миқдорига камайтирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Чарм, мўйна хом ашёси ва жун тайёрлаш, сақлаш ва қайта ишлаш, чорва молларини автоматлаштирилган ҳолда сўйиш, жун, қоракўл ва сунъий чармдан буюмлар, чарм-атторлик маҳсулотлари, пойабзал ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи ташкилотларга 2029 йил 1 январга қадар муддатда қуйидаги кўринишдаги солиқ ва божхона имтиёзлари ҳамда преференциялар берилсин:
(9-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 12 январдаги ПФ-4-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.01.2026 й., 06/26/4/0043-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фойда солиғи ва мол-мулк солиғи, айланмадан олинадиган солиқни тўлашдан озод қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича импорт қилинадиган асбоб-ускуналар, бутловчи буюмлар, республикада ишлаб чиқарилмайдиган хом ашё, материаллар ва фурнитура учун божхона тўловлари (қўшилган қиймат солиғи ва божхона расмийлаштируви учун йиғимлардан ташқари) тўлашдан озод этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юқоридаги тасдиқланадиган рўйхатларга киритилмаган, ўз ишлаб чиқариши учун зарур бўлган асбоб-ускуналар, бутловчи буюмлар, хом ашё, материаллар ва фурнитураларни импорт қилишда божхона тўловларини (божхона расмийлаштируви учун йиғимлардан ташқари) тўлаш муддатини қонунчиликда белгиланган тартибда кечиктириш.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 июндаги ПФ-6011-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.06.2020 й., 06/20/6011/0780-сон — 2020 йил 1 октябрдан кучга киради)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Белгилаб қўйилсинки, мазкур қарорнинг 9-бандида кўрсатилган солиқ имтиёзлари ва преференциялар фақат қуйидагиларга нисбатан қўлланилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
замонавий автоматлаштирилган мажмуалар билан жиҳозланган чорва молларини сўйиш бўйича ихтисослаштирилган ташкилотларга;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чарм, мўйна, қоракўл хом ашёси ва жунни йиғиш ва тайёрлаш билан шуғулланувчи ташкилотларга, кейинчалик ушбу хом ашё қайта ишлаш (ишлатиш) учун сотилганида ҳамда ялпи тушумнинг умумий ҳажмида ушбу турдаги фаолиятдан тушган тушумнинг улуши ҳисобот даври натижалари бўйича камида 80 фоизни ташкил қилганда;
(10-банднинг ўчинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 апрелдаги ПФ-101-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.04.2022 й., 06/22/101/0288-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чарм, мўйна, қоракўл хом ашёси ва жунни қайта ишлаш, шунингдек, бутловчи буюмлар, фурнитура, аксессуарлар, пойабзал қолиплари, пойабзал тагликлари, устки қисмлари, желатин, сунъий чарм, пойабзал, чарм-атторлик, мўйначилик, қоракўл маҳсулотлари ва жундан ишланган маҳсулотларни ишлаб чиқаришни амалга оширадиган ташкилотларга, агар ялпи тушумнинг умумий ҳажмида ушбу турдаги фаолиятдан тушган тушумнинг улуши ҳисобот даври натижалари бўйича камида 60 фоизни ташкил қилса.
(10-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 26 февралдаги ПҚ-143-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2022 й., 07/22/143/0166-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат солиқ қўмитаси, Уюшма ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда мазкур бандда назарда тутилган солиқ имтиёзлари ва преференцияларни қўллаш тартибини ишлаб чиқсин ҳамда белгиланган тартибда тасдиқласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Уюшма аъзолари умумий йиғилишининг «Ўзчармимпэкс» унитар корхонасини (кейинги ўринларда — «Ўзчармимпэкс» УК) ташкил этиш ва қуйидагиларни унинг асосий вазифалари этиб белгилаш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
реклама тадбирлари ва кўргазмалар ўтказиш, шунингдек, Уюшма аъзолари — ташкилотларга маркетинг, ахборот ва консалтинг хизматлари кўрсатиш ҳисобига чарм-пойабзал, чарм-атторлик, мўйначилик, қоракўл маҳсулотлари ва жундан ишланган маҳсулотлар экспортини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чарм-пойабзал, чарм-атторлик, мўйначилик, қоракўл маҳсулотлари ва жундан ишланган маҳсулотларни комиссия шартномалари бўйича ва хорижий шериклар билан тўғридан-тўғри тузилган экспорт шартномалари асосида, шунингдек, хорижда ташкил этиладиган савдо уйлари орқали экспорт қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тармоқ ташкилотларига технологик асбоб-ускуналар, эҳтиёт қисмлар, бутловчи буюмлар, хом ашё ва материаллар, аксессуарлар, фурнитура, пойабзал қолиплари ва бошқа буюмлар етказишда, жумладан импорт қилишда кўмаклашиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур қарорда назарда тутилган имтиёзлар ва преференциялар «Ўзчармимпэкс» УКга нисбатан ушбу бандда қайд этилган вазифаларни амалга оширишга, шу жумладан «Ўзчармимпэкс» УК томонидан импорт қилинган асбоб-ускуналар, бутловчи буюмлар, республикада ишлаб чиқарилмайдиган хом ашё, материаллар ва фурнитураларни чарм, мўйна хом ашёси ва жун тайёрлаш, сақлаш ва қайта ишлаш, чорва молларини автоматлаштирилган ҳолда сўйиш, жун, қоракўл ва сунъий чармдан буюмлар, чарм-атторлик маҳсулотлари, пойабзал ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи ташкилотларга уларнинг ўз ишлаб чиқаришида фойдаланиши учун сотишга татбиқ этилсин.
(11-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 8 февралдаги ПҚ-4982-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.02.2021 й., 07/21/4982/0094-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Уюшма Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, «Ўзстандарт» агентлиги билан биргаликда икки ой муддатда мазкур соҳадаги илғор тажрибани ва мақсадли экспорт бозорларининг талабларини ҳисобга олган ҳолда тайёр чарм-пойабзал, мўйначилик ва қоракўл маҳсулотларини маркировка қилиш тизимини жорий этиш бўйича комплекс чора-тадбирларни тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Тижорат банкларига замонавий автоматлаштирилган мажмуалар билан жиҳозланган чорва молларини сўйиш бўйича ихтисослаштирилган ташкилотларга айланма маблағларини тўлдириш, шунингдек, тайёрлов ташкилотларига чарм, мўйна, қоракўл хом ашёси ва жунни йиғиш ва тайёрлаш учун қулай фоиз ставкалари бўйича кредит маблағларини ажратиш тавсия этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Уюшма икки ҳафта муддатда «Чарм ва пойабзал дизайни маркази» шуъба корхонаси фаолиятини танқидий баҳолаш асосида унинг иш самарадорлигини ошириш, энг аввало, мода индустриясидаги ўзгаришларга тез таъсир чораларини кўриш ва маҳаллий ишлаб чиқарувчилар учун тегишли тавсиялар ишлаб чиқиш, хорижий мода уйлари, мўйначилик аукционлари ва пойабзал, чарм-атторлик, мўйначилик, қоракўл маҳсулотлари ва жундан ишланган буюмларни ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган компаниялар билан ҳамкорликни кенгайтириш, шунингдек, ишлаб чиқарилаётган қатор маҳсулот моделлари дизайнини яхшилаш ва турларини кенгайтириш учун хорижий модельерлар, дизайнерлар ва фэшн-экспертларни жалб этиш масалалари бўйича аниқ чоралар кўрсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Уюшманинг буюртмалари бўйича Уюшма таклиф этаётган хорижий мутахассислар ва кўргазмаларнинг хорижий иштирокчиларига кириш визалари консуллик йиғимлари ундирилмасдан расмийлаштирилишини таъминласин, ҳақиқий харажатларни қоплаш йиғимлари бундан мустасно.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Уюшманинг буюртмалари бўйича Уюшмага жалб этиладиган хорижий мутахассисларга давлат божи ундирилмасдан кўп марталик кириш визалари расмийлаштирилиши, берилиши ва уларнинг муддати узайтирилишини, шунингдек, турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказилиши ва унинг муддати узайтирилишини таъминласин.
(16-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 9 июндаги ПФ-109-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2026 й., 06/26/109/0580-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Уюшманинг буюртмалари бўйича Уюшмага юклатилган вазифаларни бажариш учун республикага юқори малакали хорижий мутахассисларни жалб этишга рухсатномалар берилишини (узайтирилишини), шунингдек, жалб қилинаётган хорижий мутахассисларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи тасдиқнома берилишини (узайтирилишини) таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Уюшма Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти тузилмасида Чарм-пойабзал соҳаси муҳандис-техник ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича ўқув марказини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2018/2019 ўқув йилидан бошлаб Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтида «Чарм ва мўйнадан ишланган маҳсулотлар технологияси ва уларни яратиш», «Технологиялар ва ускуналар: чарм ва мўйна, қоракўл», «Технологиялар ва ускуналар: пойабзал ва чарм-атторлик маҳсулотлари» таълим йўналишлари бўйича мутахассислар тайёрлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чарм-пойабзал, мўйначилик, қоракўлчилик тармоқлари соҳасида мутахассислар тайёрлаш бўйича мавжуд касб-ҳунар коллежларини қайта ихтисослаштириш ва янги йўналишларни очиш орқали ҳудудий ихтисослаштирилган касб-ҳунар коллежларини ташкил қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўқувчиларнинг ўқиш мобайнида олинган амалий ва назарий билимларини мустаҳкамлаш учун ўқув амалиёти дастурларига мувофиқ Уюшма аъзолари — ташкилотларда мажбурий стажировка ўташ амалиётини жорий этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таълим муассасаларида соҳанинг юқори малакали мутахассислари томонидан махсус фанлар ҳамда чарм-пойабзал ва мўйначилик тармоқларининг долзарб масалалари бўйича машғулотлар ўтказишни, маърузалар ўқишни (жумладан соатбай тўлов шартларида) жорий этиш юзасидан таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Уюшма Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Адлия вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни мазкур қарорга мувофиқлаштирсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси С.Р. Холмурадов, Ўзбекистон Республикасининг Бош прокурори О.Б. Муродов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Б.М. Мавлонов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2018 йил 3 май,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-3693-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 майдаги ПҚ-3693-сон қарорига
1-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзчармсаноат» уюшмасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(1-илова матни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 22 февралдаги ПФ-5668-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.02.2019 й., 06/19/5668/2652-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 майдаги ПҚ-3693-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзчармсаноат» уюшмаси ижро этувчи аппаратининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТУЗИЛМАСИ

Бошқарув ходимларининг чекланган сони — 54 бирлик.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 майдаги ПҚ-3693-сон қарорига
3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзчармсаноат» уюшмаси ҳудудий бўлимининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ

Бошқарув ходимларининг чекланган сони — 4 бирлик.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзчармсаноат» уюшмаси ҳудудий бўлимлари ходимларининг умумий чекланган сони — 56 бирлик.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.05.2018 й., 07/18/3693/1156-сон; 28.08.2018 й., 06/20/5526/0983-сон; 11.01.2019 й., 06/19/5624/2471-сон; 23.02.2019 й., 06/19/5668/2652-сон; 06.03.2019 й., 06/19/5684/2708-сон, 17.09.2019 й., 07/19/4453/3756-сон; 19.06.2020 й., 06/20/6011/0780-сон; 27.01.2021 й., 06/21/6146/0065-сон, 09.02.2021 й., 07/21/4982/0094-сон, Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2022 й., 07/22/143/0166-сон, 09.04.2022 й., 06/22/101/0288-сон; 28.02.2023 й., 07/23/77/0111-сон; 28.12.2024 й., 06/24/229/1090-сон; 17.03.2025 й., 06/25/47/0243; 15.01.2026 й., 06/26/4/0043-сон; 10.06.2026 й., 06/26/109/0580-сон)