Indexation by Ceneral legal classifier of legislation branches
Indexation by thematic directory of legislation
Sources of changes
Sources of publication
22.07.2023
27.04.2023
18.03.2022
12.02.2022
08.09.2021
03.06.2021
18.08.2020
View
Рус
Eng
Ўзб
O’zb
Ўзб|Рус
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.01.00 Инвестиция фаолиятининг давлат томонидан тартибга солиниши;
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.04.00 Экспорт ва импорт / 10.01.04.01 Экспорт]
[ТСЗ:
1.Молия / Инвестициялар;
2.Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона / Экспорт ва импорт]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фармони
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Республикада экспорт ва инвестиция салоҳиятини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Экспорт салоҳиятини янада кенгайтириш, инвестиция дастурларига киритилган лойиҳалар, халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари иштирокидаги инвестиция лойиҳалари ҳамда олий даражадаги ташрифлар давомида имзоланган ҳужжатларни амалга ошириш бўйича «йўл хариталари»га киритилган тадбирларнинг ижросини ўз вақтида ва сифатли таъминлаш, илм-фан ва инновация ютуқларни кенг жорий этган ҳолда ҳудудларда «саноат кластерлари»ни ташкил этиш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси (кейинги ўринларда — Ҳукумат комиссияси) 1-иловага мувофиқ янгиланган таркибда тасдиқлансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 7 сентябрдаги ПФ-6306-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.09.2021 й., 06/21/6306/0852-сон)
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.01.00 Инвестиция фаолиятининг давлат томонидан тартибга солиниши;
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.04.00 Экспорт ва импорт / 10.01.04.01 Экспорт]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қуйидагилар Ҳукумат комиссиясининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
экспорт прогноз параметрларининг бажарилишини доимий равишда мониторинг қилиш, шунингдек келгуси йиллар учун экспорт прогнозини шакллантириш ишларини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳудудлар ва тармоқ экспорт салоҳиятининг ўсиши ва сафарбар этилишига тўсқинлик қиладиган жорий ва тизимли муаммоларни аниқлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
нобарқарор ташқи конъюнктура, шунингдек янги турдаги халқаро таҳдид ва хатарлар (коронавирус пандемияси каби) шароитида мамлакатнинг экспорт қилиш салоҳиятини ривожлантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
экспорт фаолиятини амалга оширишда аниқланган муаммоларни ўрганиб, зарур ҳолларда жойида бартараф этиш чораларини кўриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
экспорт салоҳиятини янада кенгайтириш бўйича амалий, шу жумладан қонунчиликка тегишли ўзгартиришлар киритиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) инвестиция лойиҳаларининг самарали амалга оширилишини таъминлаш масалалари бўйича:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат инвестицияларини бошқариш тизимини такомиллаштирган ҳолда инвестиция дастурлари ва марказлашган инвестициялар ҳисобидан амалга ошириладиган лойиҳаларни шакллантириш ҳамда ўз вақтида ва самарали амалга оширилишини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
инвестициялар, шу жумладан хорижий инвестициялар иштирокидаги инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилишини мониторинг қилиш ҳамда инвестиция оқимининг ўсиши ва уларнинг жалб этилишига тўсқинлик қиладиган жорий ва тизимли муаммоларни аниқлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
инвестиция дастурлари ва тармоқлар йўналиши доирасида инвестицияларнинг ўзлаштирилиши ва лойиҳаларнинг амалга оширилиши ҳолатини ўрганиш ҳамда вужудга келаётган муаммоларни, шу жумладан жойида бартараф этиш чораларини кўриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
инвестиция лойиҳалари, шу жумладан халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари билан келишиладиган кўп йиллик ҳамкорлик дастурлари ва стратегияларини тақдим этиш, улар иштирокидаги лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун масъул вазирликлар, идоралар ва лойиҳаларни амалга ошириш гуруҳларининг ҳисоботларини эшитиш, шунингдек ушбу лойиҳаларнинг ўз вақтида ишлаб чиқилиши ва самарали амалга оширилишини таъминлаш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) ҳудудларда саноат кластерларини ташкил этиш ва ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш бўйича:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республика ҳудудларида саноатни жадал ривожлантириш ҳамда илм-фан, инновация, лойиҳа, молия, инжиниринг ва инвестиция ташкилотларини қамраб олган «саноат кластерлари»ни ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маҳаллий хом ашё ҳамда материаллардан самарали фойдаланиш асосида қўшимча қиймат занжирини яратишни таъминлайдиган инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга кўмаклашиш;
[ОКОЗ:
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.02.00.00 Ташқи алоқаларни ташкил этиш / 19.02.02.00 Олий даражада кутиб олиш]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) олий даражадаги ташрифлар давомида имзоланган ҳужжатларни амалга ошириш юзасидан тасдиқланган «йўл хариталари» бўйича:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«йўл хариталари»да назарда тутилган тадбирлар, шу жумладан экспорт келишувларининг тўлақонли бажарилиши ҳамда инвестиция лойиҳаларини ўз вақтида амалга оширилиши устидан қатъий назорат ўрнатиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«йўл хариталари»да назарда тутилган тадбирларнинг вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан ўз вақтида ҳамда самарали ижро этилишини таъминлаш, тўсқинлик қилувчи омилларни аниқлаб, уларни бартараф этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан «йўл хариталари»да назарда тутилган тадбирларнинг ижро этилишида сунъий равишда чўзиш ва сансалорлик ҳолатларига йўл қўймаслик чораларини кўриш.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.01.00 Инвестиция фаолиятининг давлат томонидан тартибга солиниши;
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.04.00 Экспорт ва импорт / 10.01.04.01 Экспорт]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Белгилансинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) Ҳукумат комиссияси Ўзбекистон Республикаси Президентининг республика ҳудудларига ташрифлари якунлари бўйича қабул қилинган баённома топшириқларининг экспорт, инвестициялар, ҳудудий саноатни ривожлантириш ва ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ҳамда бошқа ташқи иқтисодий алоқалар соҳасидаги қисмининг ижросини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) Ҳукумат комиссиясининг Ишчи органлари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
экспорт салоҳиятини янада кенгайтириш, инвестиция лойиҳаларининг самарали амалга оширилишини таъминлаш масалалари бўйича — Вазирлар Маҳкамасининг Инвестициялар, экспортни қўллаб-қувватлаш ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари котибияти;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳудудий саноатни ривожлантириш ва ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш масалалари бўйича — Вазирлар Маҳкамасининг Саноат ва унинг базавий тармоқларини ҳамда кооперация алоқаларини ривожлантириш масалалари департаменти ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ҳукумат комиссиясига (С. Умурзаков):
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жаҳон ва ички бозорда нарх ва талаб конъюнктураси, ишлаб чиқариш ва тақсимот балансларидан келиб чиқиб, экспорт прогнозининг йиллик умумий кўрсаткичларини сақлаган ҳолда экспорт прогноз кўрсаткичларига ўзгартириш киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан экспорт қилувчи корхоналарга қўллаб-қувватлаш чораларини қўллашда белгиланган меъёрларга ўзгартиришлар киритиш (Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорлари билан белгиланган меъёрлардан ташқари);
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 21 июлдаги ПФ-111-сонли Фармонига асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.07.2023 й., 06/23/111/0509-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
инвестиция дастурларига уларнинг умумий параметрлари ҳамда кўрсаткичларини сақлаган ҳолда тузатиш, қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳудудлардаги эркин иқтисодий зоналар дирекцияларининг директорларини лавозимга тайинлаш ва лавозимидан озод қилиш;
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 июндаги ПФ-6240-сонли Фармонига асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.06.2021 й., 06/21/6240/0514-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
инвестиция миқдори 200 миллион АҚШ долларидан ҳамда ижарага бериладиган майдони 70 минг квадрат метрдан юқори бўлган йирик савдо-кўнгилочар марказини қуриш бўйича инвестиция лойиҳалари доирасида тижорат биноларини ижарага бериш шартномаларида ижара тўловларини чет эл валюталарига ва шартли бирликларга боғланишига рухсат этиш. Бунда, ижара тўловлари Марказий банк томонидан белгиланган валюта курси бўйича миллий валютада амалга оширилади;
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 26 апрелдаги ПФ-62-сонли Фармонига асосан бешинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.04.2023 й., 06/23/62/0232-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олий даражадаги ташрифлар давомида имзоланган ҳужжатларни амалга ошириш юзасидан тасдиқланган «йўл хариталари» ҳамда халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари билан ҳамкорлик бўйича «йўл хариталари»га ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ваколатлари берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда, олий даражадаги ташрифлар давомида имзоланган ҳужжатларни амалга ошириш юзасидан тасдиқланган «йўл хариталари», шунингдек халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари билан ҳамкорлик бўйича «йўл хариталари»нинг умумий кўрсаткичларини ўзгартириш Ҳукумат комиссияси (С. Умурзаков) томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси билан келишилган ҳолда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ҳукумат комиссияси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
белгиланган вазифаларнинг сифатли ва ўз вақтида бажарилишини ўрганиш учун доимий равишда республика вилоятларига ташрифларни амалга ошириб борсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига мазкур Фармоннинг 2-бандида назарда тутилган вазифаларнинг бажарилиши юзасидан ахборот киритиб борсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С. Умурзаков Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда икки ой муддатда ҳар бир ҳудудда ишлаб чиқаришни кенгайтириш, рақобатдош маҳсулот чиқаришда илм-фан, инновация, лойиҳалаштириш, молия, инжиниринг ва инвестиция ташкилотларини ўз ичига олган «саноат кластерлари»ни ташкил этиш дастурини киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари С. Умурзаков ва Ж. Қўчқоров:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иқтисодиёт тармоқлари ва ҳудуд раҳбарлари билан биргаликда ҳар ҳафта саноатдаги ишлар ҳолатини муҳокама қилиб, муаммоларни ечиб борсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда бир ҳафта муддатда саноат ва инвестиция бўйича барча кўрсаткичларни қайта ҳисоб-китоб қилиб, корхонабай иш режасини тасдиқласин ҳамда ижроси устидан қатъий назорат ўрнатсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Иқтисодиёт тармоқлари раҳбарлари бир ой муддатда ҳудудларга чиққан ҳолда, саноат корхоналарида ишлаб чиқариш режасини кафолатли таъминлаш ва инвестиция лойиҳаларини якунлаш учун зарур чора-тадбирларни ишлаб чиқсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари бир ҳафтада барча саноат корхоналари бўйича ишлаб чиқариш дастурларини тасдиқласин ва ижросини қатъий назоратга олсин ҳамда ҳар чорак якуни бўйича дастурлар ижроси натижалари тўғрисида Ҳукумат комиссиясига ахборот киритиб борсин.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.01.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 01.11.00.00га қаранг) / 02.01.05.00 Вазирлар Маҳкамаси аппарати;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.01.00 Инвестиция фаолиятининг давлат томонидан тартибга солиниши]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Вазирлар Маҳкамаси тузилмасида ходимларнинг чекланган сони 18 нафар бўлган Инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиши ва ташқи савдони мониторинг қилиш инспекцияси (кейинги ўринларда — Инспекция) ташкил этилсин.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.01.00 Инвестиция фаолиятининг давлат томонидан тартибга солиниши;
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.04.00 Экспорт ва импорт / 10.01.04.01 Экспорт]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Инспекция зиммасига Ҳисоб палатасининг:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг олий даражадаги ташрифлари давомида имзоланган ҳужжатлари ижросини назорат қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
стратегик корхоналар иштирокидаги инвестиция лойиҳаларининг тўлиқ ва ўз вақтида бажарилиши устидан назоратни ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маҳаллийлаштириш жараёнини янада такомиллаштириш, бюджет ташкилотлари, бюджет маблағларини олувчилар ва мониторинг юритиладиган корхоналар томонидан импорт қилинган маҳсулотларнинг асосланганлигини ўрганиш бўйича функциялари юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгилансинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Инспекция штат бирликлари Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси тузилмасидаги Стратегик корхоналар иштирокидаги инвестиция лойиҳалари ижросини мониторинг ва назорат қилиш шуъбасининг 7 та ҳамда Олий даражадаги ташрифлар якунлари бўйича эришилган келишувлар ижросини назорат қилиш ва унга кўмаклашиш шуъбасининг 11 та штат бирликларини қисқартириш ҳисобидан шакллантирилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Инспекция фаолияти мазкур Фармонга мувофиқ тасдиқланаётган Ҳукумат комиссияси томонидан мувофиқлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ҳисоб палатаси ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Президентининг олий даражадаги ташрифлари давомида имзоланган ҳужжатларнинг ҳамда стратегик корхоналар иштирокидаги инвестиция лойиҳаларининг тўлиқ ва ўз вақтида бажарилиши устидан назоратни ташкил этиш ҳамда амалга ошириш доирасида Инспекциянинг «Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизимидан фойдаланиши имкониятини яратсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Экспорт ва инвестицияларни ривожлантириш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси тўғрисидаги низомни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиши ва ташқи савдони мониторинг қилиш инспекцияси тўғрисидаги низомни ҳамда унинг тузилмасини тасдиқласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Қуйидагиларга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосарлари А. Воитов ва Л. Кудратов зиммасига — Ҳукумат комиссиясининг фаолиятини самарали ташкил этиш, экспорт прогноз кўрсаткичлари, Инвестиция дастурларининг умумий параметрлари ҳамда олий даражадаги ташрифлар давомида имзоланган ҳужжатларни амалга ошириш юзасидан тасдиқланган «йўл хариталари» ижросини таъминлаш, шунингдек халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиш бўйича масъул вазирлик, идора ва хўжалик бирлашмалари, тижорат банклари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари фаолиятини умумий мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг ўринбосари О. Рустамов зиммасига — ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва саноатда кооперация алоқаларини кенгайтириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчиларининг фаолиятини самарали ташкил этиш ҳамда мамлакатда ишлаб чиқарилаётган товарларнинг электрон кооперация порталига тўлиқ жойлаштириб борилишини таъминлаш, мазкур порталда савдо ҳажмларини кескин ошириш чораларини кўриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бош прокурорнинг ўринбосари С. Саидкаримов зиммасига — Ҳукумат комиссияси томонидан берилган топшириқларнинг масъул вазирлик, идора ва хўжалик бирлашмалари, тижорат банклари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан ўз вақтида ва сифатли ижро этилишини назорат қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
молия вазирининг биринчи ўринбосари О. Насритдинходжаев зиммасига — Ҳукумат комиссияси фаолияти доирасида маҳаллий экспорт қилувчи корхоналар ва лойиҳа ташаббускорларини молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича қонунчиликда белгиланган чора-тадбирларни молиялаштириш, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан зарур маблағларни ўз вақтида ва тўлиқ ажратилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Ф. Арзиев зиммасига — хорижий давлатлар билан иқтисодий дипломатияни кенгайтириш, Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги ваколатхоналари томонидан мамлакатнинг экспорт ва инвестиция салоҳиятини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишларни мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказий банк раисининг ўринбосари Б. Абубакиров зиммасига — тижорат банклари томонидан экспорт қилувчи корхоналарга айланма маблағларни шакллантириш бўйича зарур кредит маблағларини ажратиш, шунингдек, инвестиция лойиҳалари ҳамда олий даражадаги ташрифлар давомида имзоланган ҳужжатларни амалга ошириш юзасидан тасдиқланган «йўл хариталари»да белгиланган тадбирларни ўз вақтида молиялаштиришни мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат божхона қўмитаси раиси ўринбосари М. Салиев зиммасига — мамлакатнинг экспорт салоҳиятини ривожлантиришда божхона тартиб-таомилларини янада соддалаштириш, ушбу йўналишга замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жалб этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари А. Файзибаев зиммасига — экспорт қилувчи корхоналар, инвестиция лойиҳалари ташаббускорларига тақдим этилган солиқ имтиёзларини самарали қўлланилишини таъминлаш, шунингдек маҳаллий экспорт қилувчи корхоналарга қўшилган қиймат солиғи тўловларини ўз вақтида қайтарилишини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзстандарт» агентлиги бош директори Д. Саттаров зиммасига — маҳаллий экспорт қилувчи корхоналар ҳамда инвестиция лойиҳалари ташаббускорларига замонавий халқаро стандартларни жорий этишда кўмаклашиш, маҳаллий маҳсулотларни экспорт қилишда ташқи бозорларда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги тўсиқларни аниқлаш ва бартараф этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги бош директори И. Эргашев зиммасига — маҳаллий маҳсулотларни экспорт қилишда ташқи бозорлардаги фитосанитария чекловларини бартараф этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;
(13-банднинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 11 февралдаги ПФ-67-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.02.2022 й., 06/22/67/0128-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки» АЖ бошқаруви раиси А. Мирсоатов, «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ бошқаруви раиси С. Аннакличев ва «Асака» АТБ бошқаруви раиси Н. Сайдуллаев зиммасига — мамлакатнинг экспорт ва инвестиция салоҳиятини янада кенгайтиришга қаратилган тадбирлар ҳамда рақобатбардош лойиҳаларни амалга оширишда кўмаклашиш юзасидан шахсий жавобгарлик юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси икки ҳафта муддатда мазкур Фармон талаблари ҳамда давлат харидлари, давлат мулкини бошқариш жараёнларининг қонунийлигини ва давлат қарзи ҳисобига молиялаштирилган лойиҳаларни аудит қилиш вазифалари юклатилганлигидан келиб чиқиб, Ҳисоб палатаси фаолиятини такомиллаштириш юзасидан таклиф киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 2-иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 11 сентябрдаги «Ҳудуд ва тармоқларда экспорт салоҳиятини ривожлантириш масалалари бўйича доимий ишловчи Республика комиссиясини ташкил этиш тўғрисида»ги 758-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Р.А. Гулямов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2020 йил 18 август,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПФ-6042-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 августдаги ПФ-6042-сон Фармонига 1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТАРКИБИ
(1-илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 7 сентябрдаги ПФ-6306-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.09.2021 й., 06/21/6306/0852-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1.
С.У. Умурзаков
—
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири, Ҳукумат комиссияси раиси
2.
А.Б. Воитов
—
Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари, Ҳукумат комиссияси раиси ўринбосари
3.
О.Б. Рустамов
—
Ўзбекистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг ўринбосари, Ҳукумат комиссияси раиси ўринбосари
4.
С.С. Саидкаримов
—
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари, Ҳукумат комиссияси раиси ўринбосари
5.
Ф.Ж. Рахимов
—
Вазирлар Маҳкамасининг Инвестициялар, экспортни қўллаб-қувватлаш ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари котибияти мудири, Ҳукумат комиссияси раиси ўринбосари
6.
А.Р. Жуманазаров
—
Вазирлар Маҳкамасининг Саноат ва унинг базавий тармоқларини ҳамда кооперация алоқаларини ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғининг ўринбосари
7.
О.З. Насритдинходжаев
—
Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг биринчи ўринбосари
8.
Л.Ш. Кудратов
—
Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари
9.
Ф.Н. Арзиев
—
Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари
10.
И.Р. Махкамов
—
Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг биринчи ўринбосари вазифасини бажарувчи
11.
Н.К. Холмуродов
—
Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари
12.
Ш.А. Вафаев
—
Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари, Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг ижро этувчи директори
13.
Б.Ю. Абубакиров
—
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раисининг ўринбосари
14.
М.О. Салиев
—
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раиси ўринбосари
15.
А.Э. Файзибаев
—
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари
16.
Д.Н. Саттаров
—
«Ўзстандарт» агентлиги бош директори
17.
Т.Н. Набиев
—
Давлат активларини бошқариш агентлиги директори ўринбосари вазифасини бажарувчи
18.
И.К. Эргашев
—
Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги бош директори
19.
А.К. Мирсоатов
—
«Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки» АЖ бошқаруви раиси
20.
С.С. Аннакличев
—
«Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ бошқаруви раиси
21.
Н.Н. Сайдуллаев
—
«Асака» АТБ бошқаруви раиси
22.
Ж.Ш. Авезов
—
Вазирлар Маҳкамасининг Инвестициялар, экспортни қўллаб-қувватлаш ва ташқи иқтисодий алоқалар масалаларикотибияти мудирининг ўринбосари, Ҳукумат комиссияси котиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Зарур ҳолларда Ҳукумат комиссияси таркибига вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ва тижорат банкларининг раҳбарлари қўшимча равишда жалб этилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳукумат комиссияси аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг таркибига ушбу лавозимга янгидан тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 11 февралдаги ПФ-67-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.02.2022 й., 06/22/67/0128-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 августдаги ПФ-6042-сон Фармонига 2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 30 октябрдаги «Олий даражадаги ташрифлар давомида имзоланган ҳужжатларни, шунингдек, стратегик аҳамиятга эга хўжалик жамиятлари ва корхоналар иштирокидаги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш самарадорлигини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5565-сон Фармонида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Инвестициялар, экспортни қўллаб-қувватлаш ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари котибиятининг Инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиши ва ташқи савдони мониторинг қилиш инспекцияси (кейинги ўринларда — Инспекция) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорида назарда тутилган ташкилий тадбирларнинг ўз вақтида ижро қилиниши устидан назорат ўрнатади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олий даражадаги ташрифлар давомида имзолаш учун ҳужжатлар лойиҳалари ташриф бошланишидан бир ой аввал Инспекция билан бирга батафсил кўриб чиқилганидан сўнг Вазирлар Маҳкамаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Инспекция ҳар ойда олий даражадаги ташрифлар давомида имзоланган ҳужжатлар ва стратегик корхоналар иштирокидаги инвестиция лойиҳалари ижросининг бориши тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ахборот киритади»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан — олий даражадаги ташрифлар якунлари бўйича ишлаб чиқиладиган ва амалга ошириладиган аниқ инвестиция лойиҳалари, халқаро молия институтларининг қарзлари, кредитлари, техник кўмак маблағларини (грантларини) жалб қилиш ҳамда хорижий мамлакатлар ва халқаро ташкилотлар билан савдо-иқтисодий ҳамкорлик масалалари юзасидан»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) 6-банднинг биринчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, Вазирлар Маҳкамаси ва Бош прокуратураси» сўзлари «Инспекция ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси» сўзлари билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«7. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ва бошқа масъул идоралар олий даражадаги ташрифлар давомида имзоланган ҳужжатлар ва стратегик корхоналар иштирокидаги инвестиция лойиҳалари бўйича, шу жумладан уларнинг ижро ҳолати тўғрисида маълумотлар базасини шакллантириш учун «Ijro.gov.uz» тизимига интеграция қилиш имконияти мавжуд бўлган электрон материалларни Инспекцияга тақдим этиб борсин»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги (Камилов), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Кудратов) ва бошқа манфаатдор вазирликлар раҳбарларига — олий даражадаги ташрифлар давомида имзоланган ҳужжатларда аввалдан қўйилган мақсадларга эришиш ва амалга ошириш бўйича кўтарилган масалаларни ва юзага келган муаммоларни ҳал қилишга қаратилган вазифалар ижроси натижаларини ўз вақтида ва сифатли тақдим этиш учун;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вазирлик ва идораларга — олий даражадаги ташрифлар давомида имзолаш учун ҳужжатлар лойиҳаларини сифатли ишлаб чиқиш, шунингдек, Инспекцияга ушбу Фармонга мувофиқ материалларни ўз вақтида, асослантирилган ҳолда ва тўлиқ тақдим этиш учун»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 14 майдаги «Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурини шакллантириш ва амалга оширишнинг сифат жиҳатидан янги тизимига ўтиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5717-сон Фармони 15-бандидан иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 9 январдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2020 — 2022 йилларга мўлжалланган Инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4563-сон қарори 3-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«3. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси номидан ёки кафолати остида ташқи қарзни жалб этиш бўйича 2020 йилда янги имзоланадиган шартномалар доирасида жалб қилинадиган маблағлар ҳисобидан молиялаштириладиган лойиҳалар «2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган чегаравий ҳажмлар доирасида аниқланади».
(4-банд Ўзбекистон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 17 мартдаги ПФ-89-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.03.2022 й., 06/22/89/0227-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.08.2020 й., 06/20/6042/1190-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.06.2021 й., 06/21/6240/0514-сон, 08.09.2021 й., 06/21/6306/0852-сон; 12.02.2022 й., 06/22/67/0128-сон, 18.03.2022 й., 06/22/89/0227-сон; 27.04.2023 й., 06/23/62/0232-сон; 22.07.2023 й., 06/23/111/0509-сон)