11.09.2020 йилдаги 550-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 11.09.2020 йилдаги 550-сон
Date of entry into force
12.09.2020
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини тубдан ислоҳ қилиш ва янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 30 июндаги ПФ-6017-сон Фармони ҳамда «Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2020 йил 30 июндаги ПҚ-4768-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ёшлар ишлари агентлигининг ҳуқуқий мақоми ва тузилмаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентлик ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг асосий вазифалари ва функциялари, шунингдек, ҳуқуқлари ҳамда мажбуриятлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентлик раҳбарларининг асосий функционал вазифалари, шу жумладан, директор ўринбосарларининг соҳа йўналишлари бўйича асосий вазифалари ҳамда жавобгарлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентлик фаолиятининг ташкилий асослари, ҳисобдорлиги, фаолият самарадорлигини баҳолаш мезонлари, ҳайъат ва бошқа маслаҳат, консультатив ва эксперт органларининг ҳуқуқий мақоми;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентлик фаолиятини молиялаштириш ва унинг ходимларини моддий рағбатлантириш тартиби.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2020 йил 11 сентябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
550-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 сентябрдаги 550-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
низом
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг (кейинги ўринларда — Агентлик) мақоми, асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари ва масъулияти, фаолиятининг ташкилий асосларини белгилаб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Агентлик Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини ишлаб чиқувчи ва амалга оширувчи, шунингдек, ёшларнинг интеллектуал, ижодий ва бошқа йўналишдаги салоҳиятини камол топтириш учун шарт-шароитлар яратишга қаратилган ижтимоий-иқтисодий, ташкилий ва ҳуқуқий чора-тадбирларни тизимли равишда амалга оширувчи давлат бошқаруви органи ҳисобланади ҳамда ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига (кейинги ўринларда — Вазирлар Маҳкамаси) бўйсунади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Агентлик ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек, ушбу Низомга ва бошқа қонун ҳужжатларига амал қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Агентлик ўз фаолиятини давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Агентликнинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилинган қарорлари давлат органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилотлар ва уларнинг мансабдор шахслари, шунингдек, фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Агентлик юридик шахс ҳисобланади, ўз номи ёзилган ва Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири туширилган муҳр ва бланкаларга, мустақил балансга, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилигида шахсий ғазна ҳисобварақларига, банк ҳисобварақларига, шу жумладан, хорижий валютадаги банк ҳисобварақларига эга бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Агентликнинг расмий номланиши:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) давлат тилида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўлиқ номи — Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги, қисқартирилган номи — Ёшлар ишлари агентлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) инглиз тилида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўлиқ номи — Youth Affairs Agency of the Republic of Uzbekistan, қисқартирилган номи — Youth Affairs Agency;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) рус тилида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўлиқ номи — Агентство по делам молодежи Республики Узбекистан, қисқартирилган номи — Агентство по делам молодежи.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Агентлик жойлашган жой (почта манзили): 100011, Тошкент шаҳри, Алишер Навоий кўчаси, 11-уй.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Агентликнинг тузилмаси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Агентлик тизимига қуйидагилар киради:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентликнинг марказий аппарати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентликнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармалари, туманлар ва шаҳарлар бўлимлари (кейинги ўринларда — ҳудудий бўлинмалар);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институти;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Yoshlar media хoldingi» акциядорлик жамияти (Агентлик муассис ва акцияларининг улушлари доирасида).
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ҳудудий бошқармалар ва туман (шаҳар) бўлимлари юридик шахс ташкил этган ҳолда фаолият юритади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 июндаги 312-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.06.2022 й., 09/22/312/0493-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Агентлик ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг асосий вазифалари ва функциялари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Қуйидагилар Агентликнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёшлар билан боғлиқ соҳа ва йўналишларда ягона давлат сиёсатини, стратегик йўналишлар ва давлат дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мамлакатимизда ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёшларни Ватанга садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш, ўсиб келаётган ёш авлодни илм-фан ва инновацияларга кенг жалб этиш, уларни «Миллий тикланишдан — миллий юксалиш сари!» ғояси атрофида бирлаштиришга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёшларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар ва жиноятчилик профилактикасини, шу жумладан, ҳуқуқбузарликларнинг махсус профилактикасига қаратилган чора-тадбирларни амалга оширишда фаол иштирок этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш жараёнида нодавлат нотижорат ташкилотлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан самарали ҳамкорлик қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёшларга оид дастурлар, лойиҳалар ва илмий-тадқиқот ишларини молиялаштириш учун ижтимоий буюртма шаклида ажратиладиган давлат грантлари ва субсидияларни тақсимлаш, улардан мақсадли ва самарали фойдаланилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижтимоий ҳимояга муҳтож, етим ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган ёшларнинг ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоясини ташкил этиш, шунингдек, ҳуқуқбузарликдан жабрланувчиларни, ҳуқуқбузарликлар содир этишга мойил бўлган, ҳуқуқбузарлик содир этган, шу жумладан, илгари судланган ва озодликдан маҳрум этиш жойларидан озод қилинган ёшларни ижтимоий реабилитация қилиш ва ижтимоий мослаштириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширишда иштирок этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иқтидорли ёшларни етакчи хорижий олий таълим муассасаларига таълим олиш учун юбориш, халқаро танловларда иштирок этишини таъминлаш, ёш авлодни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, уларнинг ахборот технологиялари бўйича саводхонлигини ошириш, ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш вазифаларини қамраб олган бешта муҳим ташаббусни кенг жорий этишга қаратилган ишларни мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёшларнинг интеллектуал ривожланишга бўлган интилишларини қўллаб-қувватлаш ва бу соҳадаги ишларни мувофиқлаштириб бориш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёшларни кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка кенг жалб этиш, замонавий касб-ҳунарлар, рақамли иқтисодиёт кўникмаларини пухта эгаллашлари учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш, уларни иш билан таъминлаш жараёнларига кўмаклашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёшлар сиёсати соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш, ёшлар соҳасидаги халқаро рейтингларда мамлакатимиз мавқеини ошириш бўйича зарур чоралар кўриш, хорижда таълим олаётган ёшлар билан олиб борилаётган ишларни тизимли йўлга қўйиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёшлар фаолияти билан боғлиқ соҳаларга хорижий инвестициялар ва илғор технологияларни жалб қилиш бўйича манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда халқаро молия институтлари, донор мамлакатлар ҳамда хорижий ташкилотлар билан ҳамкорликни ривожлантириш.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 июндаги 312-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.06.2022 й., 09/22/312/0493-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Агентлик ўзга юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) ёшлар билан боғлиқ соҳа ва йўналишларда ягона давлат сиёсатини, стратегик йўналишлар ва давлат дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг ёшларга оид ягона давлат сиёсати асосларини, мамлакатда амалга оширилаётган ижтимоий-сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларга мувофиқ ўрта ва узоқ муддатга мўлжалланган вазифаларни ишлаб чиқишда иштирок этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёшларга оид давлат сиёсатининг ижросини таъминлайди, давлат органлари ва ташкилотларининг ушбу йўналишдаги фаолиятини мувофиқлаштиради ҳамда ҳамкорлигини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёшлар билан боғлиқ соҳа ва йўналишларда амалга оширилаётган давлат дастурлари ҳамда лойиҳаларнинг самарали ижро этилиши мониторингини олиб боради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш, фуқаролик жамиятини барпо этиш жараёнларида ёшлар ролини ошириш ишларини ташкил этади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёшларга оид давлат сиёсатининг рўёбга чиқарилишини таҳлил қилади, шунингдек, уни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
(12-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 июндаги 312-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.06.2022 й., 09/22/312/0493-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) мамлакатимизда ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлаш соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш соҳасидаги ишлар ҳолатини доимий равишда ўрганиб боради ҳамда қонун ҳужжатлари ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
илғор хорижий тажриба асосида ёшларга оид давлат сиёсатини ривожлантириш бўйича норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқади ҳамда уларни белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат органлари ва ташкилотларига ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш йўналишидаги фаолияти юзасидан сўровлар юборади ва улар фаолиятини таҳлил қилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан назоратни амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёшларнинг таълим, илм-фан, спорт, маданият ва бошқа соҳалардаги фаолияти ва ташаббусларини қўллаб-қувватлашга оид вазифаларни рўёбга чиқариш мақсадида қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан назоратни ташкил этади, зарур ҳолларда ушбу вазифаларни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органлар ходимларини жалб қилган ҳолда амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз ваколатлари доирасида ёшлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатларининг бузилиши ҳолатларини бартараф этиш юзасидан ташкилотлар, муассасалар ва корхоналарга бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисидаги қонунчиликнинг аниқланган бузилишларини, уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш ҳақида давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларига кўриб чиқилиши мажбурий бўлган тақдимномалар киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат органлари ва ташкилотларининг ёшларга оид фаолиятини таҳлил қилади, баҳолайди ва улар бўйича хулосалар тайёрлайди, шунингдек, ушбу соҳадаги ишларни такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёшларга оид қонунчилик ҳужжатлари ижросининг ҳолати тўғрисидаги ахборот ва материалларни таҳлил қилади ҳамда умумлаштиради, уларни такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ёшлар баланси»ни шакллантиради, ёшлар тўғрисидаги зарур маълумотларни «Ёшлар дафтари» ва «Ёшлар портали» электрон платформаларига киритиб боради, улар билан самарали иш ташкил қилади.
(12-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 июндаги 312-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.06.2022 й., 09/22/312/0493-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) ёшларни Ватанга садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш, ўсиб келаётган ёш авлодни илм-фан ва инновацияларга кенг жалб этиш, уларни «Миллий тикланишдан — миллий юксалиш сари!» ғояси атрофида бирлаштиришга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш соҳасида:
(12-банд «г» кичик бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 июндаги 312-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.06.2022 й., 09/22/312/0493-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёшларни турли ахборот хуружлари, радикал ғоя ва ёт мафкуралардан ҳимоя қилиш, ёш авлодни Ватан манфаати йўлида бирлаштириш, мамлакатимиз тарихини ва миллий қадриятларни ҳурмат қилиш руҳида тарбиялаш, диний бағрикенглик ва инсонийлик туйғуларини шакллантириш чораларини кўради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўсиб келаётган ёш авлодни маънан ва жисмонан баркамол вояга етказиш, уларни соғлом турмуш тарзига жалб этиш бўйича кенг кўламли ташкилий, тарғибот-ташвиқот ишларини амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёшларнинг илм-фанни эгаллашга бўлган интилишларини қўллаб-қувватлаш, инновацион фаолият билан шуғулланишлари учун шарт-шароитлар яратиш бўйича зарур чоралар кўради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёшларнинг ахборот борасидаги хавфсизлиги кафолатларини яратиш, ахборот воситасида қонунга хилоф равишда ёшларга руҳий таъсир кўрсатилишидан ҳамда уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилишда зарур тадбирларни амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёшлар онгида миллий ғурурни шакллантириш ҳамда мустаҳкамлашга хизмат қиладиган публицистик, чизма, фото ва видео материалларни тайёрлайди ҳамда тарғиб қилиш чораларини кўради, хорижий оммавий ахборот воситаларида турли материаллар жойлаштириш орқали мамлакатимиз ижобий имижини шакллантиради;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
болаларнинг ҳар томонлама, уйғун ривожланишига ҳамда миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбияланишига кўмаклашувчи ахборотдан эркин фойдаланиш учун уларга шароитлар яратади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилишни таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш соҳасида якка тартибдаги профилактика ишларини амалга оширишда иштирок этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
болаларнинг ахборотга оид ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга, шунингдек, маънавий-ахлоқий тарбиясига доир фаолиятда иштирок этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилишга доир фаолиятни амалга оширувчи ҳамда ушбу фаолиятда иштирок этувчи бошқа органлар ва ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади;
(12-банднинг «г» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 июндаги 312-сонли қарорига асосан хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.06.2022 й., 09/22/312/0493-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) ёшларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар ва жиноятчилик профилактикасини, шу жумладан, ҳуқуқбузарликларнинг махсус профилактикасига қаратилган чора-тадбирларни амалга оширишда фаол иштирок этиш соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёшларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг ўз иқтидор ва истеъдодларини тўлақонли намоён этишлари ҳамда имкониятларидан тўлиқ фойдаланишларига тўсқинлик қилувчи омилларни аниқлаш ва бартараф этиш, ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олишда, шу жумладан, ҳуқуқбузарликларнинг махсус профилактикасига қаратилган чора-тадбирларни амалга оширишда иштирок этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёшларнинг ҳуқуқлари ва эркинликлари бузилиши тўғрисидаги мурожаатларини кўриб чиқади, уларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш бўйича қонун ҳужжатларига мувофиқ чоралар кўради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёшлар ўртасида салбий ҳолатлар юзага келишининг олдини олиш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни кескин камайтиришга қаратилган, шунингдек, ёшлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикасида иштирок этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини оширишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади, шу жумладан ёшлар ўртасида жамиятда ҳуқуқий онгни юксалтиришга ва қонунийликни мустаҳкамлашга, шунингдек коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантиришга қаратилган ҳуқуқий тарғибот бўйича фаолиятда иштирок этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида уларнинг фикр-мулоҳазаларини ўрганишга қаратилган ижтимоий сўровлар ўтказади ва натижаси бўйича тегишли тадбирларни белгилайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар содир этилишига имкон бераётган сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлашда ҳамда бартараф этишда кўмаклашади;
(12-банднинг «д» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 июндаги 312-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.06.2022 й., 09/22/312/0493-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
е) ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш жараёнида нодавлат нотижорат ташкилотлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан самарали ҳамкорлик қилиш соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган давлат дастурлари ҳамда лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда нодавлат нотижорат ташкилотлар ҳамда фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан ҳамкорлик ўрнатади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
нодавлат нотижорат ташкилотлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларига ғоявий-методик, илмий-амалий ва ташкилий-ҳуқуқий жиҳатдан кўмаклашади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
нодавлат нотижорат ташкилотлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари томонидан ёшларга оид муаммоли масалалар, шу жумладан, уларни ҳал этиш бўйича ишлаб чиқилган таклифларни ўрганади ва таҳлиллар асосида тегишли муаммоларни бартараф этиш бўйича амалий чоралар кўради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш, уларнинг бандлигини таъминлаш, ахборот-коммуникация, инновацион технологияларни жорий этиш, маданият, санъат, китобхонликни ривожлантириш, ижтимоий ҳимоя, экология ва бошқа соҳаларда нодавлат нотижорат ташкилотлар билан ҳамкорликда лойиҳаларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ж) ёшларга оид дастурлар, лойиҳалар ва илмий-тадқиқот ишларини молиялаштириш учун ижтимоий буюртма шаклида ажратиладиган давлат грантлари ва субсидияларни тақсимлаш, улардан мақсадли ва самарали фойдаланилишини таъминлаш соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш йўналишида фаолият юритувчи нодавлат нотижорат ташкилотлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш учун ижтимоий буюртма шаклида ажратиладиган давлат грантлари ва субсидияларни тақсимлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёшларнинг ижтимоий соҳа ва иқтисодиёт тармоқларини ривожлантиришга қаратилган лойиҳалари, ташаббуслари, илмий ва ижодий изланишларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёшлар сиёсатини амалга ошириш билан боғлиқ тадбирлар учун ижтимоий буюртма шаклида ажратиладиган давлат грантлари ва субсидияларни тақсимлайди ҳамда уларнинг мақсадли ва самарали ишлатилиши мониторингини олиб боради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат органлари ва ташкилотлари, таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари билан ҳамкорликда ёшларнинг ижодий, интеллектуал ва тадбиркорлик салоҳиятини ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирларни амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маҳаллий ва халқаро ташкилотлар, олий таълим муассасалари, илмий марказлар билан яқин ҳамкорлик қилади, уларнинг юқори малакали мутахассислари иштирокида тренинглар, конференциялар, семинарлар ва танловлар ўтказади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
з) ижтимоий ҳимояга муҳтож, етим ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган ёшларнинг ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоясини ташкил этиш, шунингдек, ҳуқуқбузарликдан жабрланувчиларни, ҳуқуқбузарликлар содир этишга мойил бўлган, ҳуқуқбузарлик содир этган, шу жумладан, илгари судланган ва озодликдан маҳрум этиш жойларидан озод қилинган шахсларни (ёшларни) ижтимоий реабилитация қилиш ва ижтимоий мослаштириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширишда иштирок этиш соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижтимоий ҳимояга муҳтож, етим ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган ёшларни ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимоя қилишга, шунингдек, уларнинг бандлигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижтимоий ҳимояга муҳтож, етим ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган, шу жумладан, жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаларидан қайтиб келган ёшлар учун белгиланган ижтимоий кафолатлар бўйича ишлар ҳолатини мунтазам равишда ўрганади, уларни таъминлаш юзасидан зарур чоралар кўради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижтимоий ҳимояга муҳтож, етим ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган, шу жумладан, жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаларидан қайтиб келган ёшларнинг ишга жойлаштирилиши юзасидан тизимли мониторинг ўрнатади, уларнинг бандлигини таъминлаш бўйича чора-тадбирларни белгилайди ва амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз ваколатлари доирасида ижтимоий ҳимояга муҳтож, етим ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган, шу жумладан, жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаларидан қайтиб келган ёшларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ташкилотлар, муассасалар ва корхоналарга бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар киритади;
(12-банднинг «з» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 июндаги 312-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.06.2022 й., 09/22/312/0493-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
и) иқтидорли ёшларни етакчи хорижий олий таълим муассасаларига таълим олиш учун юбориш, халқаро танловларда иштирок этишини таъминлаш, ёш авлодни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, уларнинг ахборот технологиялари бўйича саводхонлигини ошириш, ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш вазифаларини қамраб олган бешта муҳим ташаббусни кенг жорий этишга қаратилган ишларни мувофиқлаштириш соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёшларнинг ижодий қобилиятини ривожлантириш, маданият ва санъатга бўлган интилишини қўллаб-қувватлашга қаратилган дастурларни ишлаб чиқади ҳамда бу борадаги тадбирлар тизимли амалга оширилишини таъминлайди, ёшлар ўртасида танлов, фестивал, форум, мусобақа ва бошқа тадбирларни ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёшларнинг мусиқа, рассомлик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига бўлган қизиқишларини оширишга қаратилган ижтимоий аҳамияти юқори бўлган лойиҳаларни рағбатлантиришни ташкил этади ва амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёшлар, ёш оилалар ўртасида китобхонлик маданиятини ривожлантириш чора-тадбирларини белгилайди ва амалга оширади, танловлар ташкил этади ва ўтказади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёш авлодни жисмонан баркамол қилиб вояга етказиш мақсадида улар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш юзасидан манзилли чора-тадбирларни амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маҳаллаларда ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, миллий халқ ўйинлари ва спорт турларини ёшлар орасида оммалаштириш, беш муҳим ташаббус лойиҳалари, ёшлар фестиваллари ва бошқа маданий-маърифий тадбирларни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёшларнинг инновацион ғоя ва ташаббусларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ахборот технологияларига бўлган қизиқишларини янада ривожлантириш, уларни «Ёшлар академияси» фаолиятига кенг жалб қилиш чораларини кўради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёшлар ўртасида волонтёрлик ташаббусларини қўллаб-қувватлайди, улар фаолиятини самарали ташкил этишга қаратилган чора-тадбирларни амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёш хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш, уларга замонавий касб-ҳунар ўргатишга қаратилган тизимли ишларни ташкил этади;
(12-банднинг «и» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 июндаги 312-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.06.2022 й., 09/22/312/0493-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
и1) ёшларнинг интеллектуал ривожланишга бўлган интилишларини қўллаб-қувватлаш ва бу соҳадаги ишларни мувофиқлаштириб бориш соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёшлар ўртасида интеллектуал ўйинлар, нотиқлик мусобақалари, чет тилларда мунозара ва учрашувлар ўтказади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёшлар ўртасида интеллектуал ўйинларни ривожлантириш ҳамда оммалаштиришга қаратилган лойиҳаларга грантлар ажратади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
интеллектуал ўйинлар ва улардаги иқтидорли иштирокчилар ҳақидаги маълумотларнинг электрон платформага киритилишини таъминлаш ва интеллектуал ўйинлар натижаларини оммавий ахборот воситаларида ёритиб боради;
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 июндаги 312-сонли қарорига асосан «и1» кичик банд билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.06.2022 й., 09/22/312/0493-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
к) ёшларни кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка кенг жалб этиш, замонавий касб-ҳунарлар, рақамли иқтисодиёт кўникмаларини пухта эгаллашлари учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш, уларни иш билан таъминлаш жараёнларига кўмаклашиш соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёшларни тадбиркорликка йўналтириш, касб-ҳунарга ўқитиш ва уларнинг бандлигини таъминлаш, шунингдек, рақамли иқтисодиёт кўникмаларини пухта эгаллаши учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш бўйича чора-тадбирларни белгилайди ва амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Yoshlar — kelajagimiz» Давлат дастури доирасида бажарилаётган ишлар, жумладан, янги иш ўринларини яратиш, ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш борасидаги чора-тадбирларни мониторинг қилиб боради, уларнинг самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар тайёрлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёшларнинг инновацион, амалий ва истиқболли стартап лойиҳалари бўйича республика миқёсида танлов ўтказади ва ғолибларга грантлар, ёшларга қудуқларни бурғулаш (қазиш), суғориш воситалари, енгил конструкцияли иссиқхоналар, уруғлик ва кўчатлар сотиб олиш учун субсидиялар ажратади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёшлар тадбиркорлиги соҳасида форум, тадбир ва ярмаркалар ўтказади, ёш тадбиркорларнинг халқаро форум ва ярмаркалардаги иштирокини таъминлайди, жойлардаги ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш ташкилотларига бизнес саёҳатлар ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёш тадбиркорларга ҳуқуқий, бухгалтерия, маркетинг, брендинг, банк, суғурта, меҳнат ва бошқа соҳаларда амалий кўмаклашиш учун консалтинг хизматлари харажатларини қоплайди, тадбиркорлик йўналишлари бўйича бизнесни йўлга қўйишдан даромад олишгача бўлган масалаларни ўргатишга қаратилган масофавий ўқув машғулотлари ўтказилиши ва қўлланмалар яратилишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёшларнинг тадбиркорлик фаолиятида юзага келаётган муаммоларни, ёшлар ишсизлиги сабабларини ўрганади ва уларни бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёшлар, айниқса, ёш оилаларни тадбиркорлик ва ҳунармандчиликка жалб этиш, ёшларнинг ўзини ўзи банд қилиш, жумладан, фрилансерлик фаолиятини ривожлантириш ишларини амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
л) ёшлар сиёсати соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш, ёшлар соҳасидаги халқаро рейтингларда мамлакатимиз мавқеини ошириш бўйича зарур чоралар кўриш, хорижда таълим олаётган ёшлар билан олиб борилаётган ишларни тизимли йўлга қўйиш соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёшлар ўртасида халқаро интеллектуал, спорт ва маданий алоқаларни мустаҳкамлаш, бу борада конференция, кўргазмалар, ижодий сафарлар ташкил этиш, халқаро ва республика миқёсида ўтказиладиган танловлар, фестиваллар ва бошқа тадбирларда иқтидорли ва истеъдодли ёшлар иштирокини таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
илғор халқаро тажриба асосида Ўзбекистонда ёшлар сиёсати самарадорлигини баҳолаш ва мавжуд муаммоларни бартараф этишга қаратилган тизимли ишларни амалга оширади, «Ёшлар сиёсатини баҳолаш миллий индекси» асосида мамлакатнинг халқаро рейтинглардаги мавқеини ошириш чораларини кўради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хорижда меҳнат қилаётган ва таҳсил олаётган ёшлар билан мулоқотлар олиб боради, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашга қаратилган тизимли ишларни қўллаб-қувватлаш мақсадида таклифлар тайёрлайди ҳамда бу борада ваколатли органлар билан ҳамкорлик қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
м) ёшлар фаолияти билан боғлиқ соҳаларга хорижий инвестициялар ва илғор технологияларни жалб қилиш бўйича манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда халқаро молия институтлари, донор мамлакатлар ҳамда хорижий ташкилотлар билан ҳамкорликни ривожлантириш соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хорижий инвестициялар, шу жумладан, ноу-хау ва илғор технологиялар ҳамда грант ва кредит маблағларини жалб қилиш зарур бўлган соҳа ва йўналишларни аниқлайди ҳамда улар бўйича лойиҳалар ишлаб чиқади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёшларда тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш, уларга бизнес фаолиятини йўлга қўйишда кўмаклашиш мақсадида хорижий кредит ва грантларни жалб қилиш учун халқаро молия институтлари, хорижий ташкилотлар билан музокаралар ўтказади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёшларнинг илм-фан, спорт, маданият ва бошқа соҳалардаги иқтидори ва истеъдодини ривожлантириш, уларни бирлаштирадиган замонавий инфратузилма объектларини ташкил этиш лойиҳалари учун хорижий инвестициялар ҳамда грант маблағларини жалб қилиш чораларини кўради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Агентлик ҳудудий бўлинмаларининг ҳудудларда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга йўналтирилган асосий вазифалари ва функциялари Агентлик директори томонидан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Агентлик ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-§. Агентликнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Агентлик ўзига юкланган вазифа ва функцияларни амалга ошириш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёшларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилиши бўйича қонун ҳужжатлари бажарилишини, зарур ҳолларда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари ходимлари иштирокида ўрганиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз ваколатлари доирасида ёшлар, жумладан, тарбия муассасаларини тамомлаган етим ва ота-онаси қарамоғидан маҳрум бўлган ёшларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда ёшлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бузилиши ҳолатларини бартараф этиш юзасидан ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар ташкилотлар, муассасалар ва корхоналарга бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларига ёшлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бузилиши, уларни келтириб чиқарувчи сабаб ва шароитларни бартараф этиш бўйича кўриб чиқилиши мажбурий бўлган тақдимномалар киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентлик фаолияти соҳасига кирувчи масалалар бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини келишиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз ваколатларига кирувчи масалалар юзасидан давлат органлари ва ташкилотларидан статистик, таҳлилий материаллар, хулосалар ва бошқа маълумотларни сўраш ва олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат органлари ва ташкилотларининг ёшларга оид давлат сиёсати масалаларини кўриб чиқиш билан боғлиқ мажлислари, йиғилишлари ва ҳайъат мажлисларида иштирок этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзига юкланган вазифаларни амалга ошириш учун, зарур ҳолларда, давлат органлари, илмий муассасалар ва бошқа ташкилотларнинг раҳбарлари ва мутахассисларини жалб қилиш, ишчи гуруҳлар тузиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентликка юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш билан боғлиқ норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳалари ва бошқа ҳужжатларни ишлаб чиқиш ҳамда белгиланган тартибда киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёшларга оид давлат сиёсати соҳасида илмий ва амалий тадқиқотлар ҳамда ишланмаларни амалга ошириш бўйича лойиҳаларни саралаб олиш учун танловлар эълон қилиш ва танлов комиссияларини тузиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таркибий ва ҳудудий бўлинмаларда ички назорат, коррупцион ҳуқуқбузарликлар ва қонунларга зид бошқа ҳаракатлар, шунингдек, Агентлик тизими ходимлари томонидан касбий ахлоқ қоидалари бузилишининг олдини олиш ҳамда профилактикасини амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёшларга оид давлат сиёсати соҳасидаги илмий ва амалий тадқиқотларга йўналтириладиган Давлат бюджети молиявий ресурсларини тақсимлашда иштирок этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вақтинча бўш турган бюджетдан ташқари маблағларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тижорат банкларининг депозитларига жойлаштириш ва олинган даромадларни мустақил равишда тасарруф этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
белгиланган тартибда ноширлик фаолиятини амалга ошириш ва ёшлар масалаларини ёритиш учун матбуот органларини таъсис этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзининг ташкилий тузилмаси доирасида Агентлик ва унинг идоравий тузилмаларига тегишли давлат мулкини белгиланган тартибда бепул фойдаланиш ҳуқуқи билан бир ҳудудий бўлинмадан бошқасига топшириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биноларга хизмат кўрсатиш, асбоб-ускуналар, хўжалик жиҳозлари, автотранспорт, алоқа воситалари, компьютер ва ташкилий техникаларни сақлаш ва улардан фойдаланиш, дастурий таъминотни харид қилиш учун белгиланган тартибда шартномалар тузиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентлик, унинг ҳудудий бўлинмалари ҳамда Агентлик идоравий бўйсунувидаги ташкилотларнинг моддий-техника базасини яхшилаш чораларини кўриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун ҳужжатларига мувофиқ Агентликнинг ижтимоий инфратузилмасини барпо этиш ва такомиллаштириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентлик қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Агентлик ўзига юкланган вазифа ва функцияларнинг самарали бажарилиши юзасидан жавобгар бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-§. Агентлик ҳудудий бўлинмаларининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Агентлик ҳудудий бўлинмалари қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёшларга оид қонун ҳужжатларининг ижро этилишини, шу жумладан, ҳудудларда ёшларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига риоя этилишини ўрганиш ва таҳлил қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз ваколатларига кирувчи масалалар юзасидан давлат органлари ва ташкилотларининг ҳудудий бўлинмаларидан статистик, таҳлилий материаллар, хулосалар ва бошқа маълумотларни сўраш ва олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз ваколатлари доирасида ёшлар, жумладан, тарбия муассасаларини тамомлаган етим ва ота-онаси қарамоғидан маҳрум бўлган ёшларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда ёшлар тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилиши ҳолатларини бартараф этиш юзасидан ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар ташкилотлар, муассасалар ва корхоналарга бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарларига ёшлар тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилиши, уларни келтириб чиқарувчи сабаб ва шароитларни бартараф этиш бўйича кўриб чиқилиши мажбурий бўлган тақдимномалар киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат органлари ва ташкилотлари ҳудудий бўлинмаларининг ёшлар масалалари билан боғлиқ мажлислари, йиғилишлари, ҳайъатларида иштирок этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ахборот-таҳлилий материалларни тайёрлаш ва дастурий ҳужжатларни ишлаб чиқиш учун давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмаларининг ҳудудий бўлимлари, шунингдек, илмий ташкилотларнинг юқори малакали мутахассисларини жалб қилиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Агентлик ҳудудий бўлинмалари қуйидаги мажбуриятларга эга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёшларга оид қонун ҳужжатлари, Агентлик директори ва унинг ўринбосарлари топшириқлари, шунингдек, ўзига юклатилган вазифа ва функцияларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши юзасидан таъсирчан назоратни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёшлар соҳасидаги республиканинг тегишли дастурлари ва соҳаларни ривожлантириш бўйича дастурлари билан ўзаро боғлиқ ҳолда ҳудудларни ривожлантириш дастурларининг белгиланган тартибда ишлаб чиқилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тегишли ҳудудда ёшларга оид давлат сиёсатининг ҳолати тўғрисида Агентликка ҳаққоний таҳлилий ва бошқа ахборотни тақдим этиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-боб. Агентлик раҳбарларининг асосий функционал вазифалари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Қуйидагилар Агентлик директорининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентлик фаолиятига умумий раҳбарлик қилиш, Агентликка Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва бошқа қонун ҳужжатлари билан юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан тасдиқланган Агентлик фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича концепциялар, комплекс дастурлар ва чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича танқидий таҳлиллар ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентликнинг ҳудудий бошқармалари ҳамда таркибий бўлинмалари фаолияти билан боғлиқ истиқболдаги кўрсаткичларга эришишни таъминлаш бўйича амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамаси, шунингдек, тегишли вазирликлар ва идоралар билан Агентлик фаолиятига тааллуқли бўлган масалалар бўйича ўзаро ҳамкорлик қилиш, Вазирлар Маҳкамаси йиғилишларида ва унинг Раёсати мажлисларида кўриб чиқиладиган масалалар юзасидан қатнашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари кўрсатмаларини бажариш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз ўринбосарларининг ваколатларини белгилаш, улар ўртасидаги мажбуриятларни тақсимлаш, Агентликнинг бошқа мансабдор шахсларининг ваколатларини белгилаш, Агентлик фаолиятининг маълум бир соҳаларини бошқаришда ўз ўринбосарлари ва бошқа мансабдор шахсларнинг шахсий жавобгарлиги даражасини белгилаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентликнинг фаолияти режалаштирилишини ташкил этиш, даврий иш режаларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилиши юзасидан назоратни таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари ижросини ташкил этиш ва мониторингини олиб боришнинг амалий тизимини яратиш, Агентликнинг фаолиятида ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни бажариш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарорига ва Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун идоравий мансуб ташкилотлар ва ҳудудий бошқармалар раҳбарларининг шахсий масъулиятини ошириш чораларини кўриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентлик, унинг ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотлар ходимларининг тизимли равишда малакасини оширишни ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентлик тизимида ходимларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, уларнинг самарали фаолияти учун зарур шарт-шароитлар яратиш ҳамда ҳудудий бошқармалар ва идоравий мансуб ташкилотлар кадрлари захирасини шакллантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси номенклатурасига кирадиган бўш лавозимларга таклиф этилган кадрларнинг, шунингдек, Агентликка ишга қабул қилинадиган бошқа кадрларнинг профессионаллиги ва ўз ишини билиши, юксак даражадаги ишчанлик ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга бўлишини таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамаси топшириқлари бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари сифатли ишлаб чиқилишини, улар «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида», «Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва уларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Регламенти ва Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти талабларига мувофиқ равишда ўз вақтида киритилишини ташкил этиш, уларнинг Вазирлар Маҳкамаси аппаратида пухта ишланишида, Вазирлар Маҳкамаси раҳбарияти ҳузурида ҳимоя қилиниши ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясида кўриб чиқилишида иштирок этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида», «Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва уларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига ва Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 17 октябрдаги 345-сон қарори билан тасдиқланган Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг қонун лойиҳаларига доир фаолиятининг намунавий регламентига мувофиқ Агентликнинг қонун лойиҳаларини тайёрлаш фаолиятини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича буйруқлар, фармойишлар, кўрсатмалар чиқариш ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш, зарур бўлганда бошқа вазирликлар ва идоралар билан биргаликда тегишли қарорлар қабул қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентликка тақдим этилган таклифлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг тўлиқ ва ҳар томонлама кўриб чиқилишини таъминлаш, уларни пухта ҳуқуқий, молиявий, иқтисодий ва бошқа турдаги экспертизадан ўтказиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Регламенти ва Вазирлар Маҳкамасининг Регламентида белгиланган муддатларда келишиш (виза қўйиш);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентлик раҳбарлари ва ходимларининг хизмат сафарларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида» 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон ва «Хорижий хизмат сафарларида бўлиш самарадорлиги ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифларини ташкил этиш учун мансабдор шахсларнинг шахсий масъулиятини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарорлари талабларига мувофиқ ташкил этиш, хизмат сафарларининг асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, сафар учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланишни таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўринбосарлари, ҳудудий бошқармалар ва таркибий бўлинмалар раҳбарлари фаолиятининг самарадорлиги ва натижаларини тизимли равишда танқидий таҳлил қилиш, Агентлик йиғилишларида уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, натижалар асосида зарур чоралар кўриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентликнинг ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарларининг фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентлик ходимларини рағбатлантириш ёки интизомий жавобгарликка тортиш масалаларини ҳал қилиш, ўз ўринбосарларини рағбатлантириш ёки интизомий жавобгарликка тортиш, шу жумладан, эгаллаб турган лавозимларда кейинчалик қолишининг мақсадга мувофиқлиги масаласини кўриб чиқиш тўғрисида таклифлар киритиш, уларнинг шахсий жавобгарлигини ошириш бўйича тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентлик ходимлари томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 2 мартдаги 62-сон қарори билан тасдиқланган Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларининг одоб-ахлоқ намунавий қоидалари асосида тасдиқланган Агентлик ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя этилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ Агентлик тизимида коррупция ва бошқа қонунбузарликларнинг олдини олиш бўйича чоралар кўриш, шунингдек, ҳуқуқ амалиёти ва қонунчиликни такомиллаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш йўли билан уларни аниқлаш, таҳлил қилиш, уларни юзага келтирувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентлик, ҳудудий бошқармалар ва идоравий мансуб ташкилотларнинг ишларини ташкил этишнинг замонавий шаклларини жорий этишни таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш ишларини «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 майдаги 341-сон қарори билан тасдиқланган Давлат органларида, давлат муассасаларида ва давлат иштирокидаги ташкилотларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги намунавий низомга мувофиқ самарали ташкил этиш, жамоатчилик билан бевосита ва очиқ мулоқот ўрнатиш, шахсан қабул қилишни мунтазам равишда ўтказиш, шу жумладан, жисмоний ва юридик шахсларнинг вакилларини жойларга бориб қабул қилишни белгиланган муддатларда ва тартибда амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ўзаро алоқани ташкил қилиш, уларнинг фаолиятида Агентлик раҳбарияти ва ходимларининг фаол иштирокини, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасидан тушган жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари ўз вақтида ва тўлиқ кўриб чиқилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат сири ва махфий ахборотни ташкил қилган ахборот билан ишлашда қонунчилик талабларига риоя қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат органлари ва бошқа ташкилотларда, Ўзбекистон Республикаси судларида, шунингдек, халқаро ташкилотлар ва хорижий мамлакат вакиллари иштирокида ўтказиладиган расмий тадбирларда Агентлик номидан иштирок этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
зарурат бўлганда, бошқарув ходимларининг белгиланган умумий чекланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида Агентлик марказий аппарати, ҳудудий бошқармалар ва идоравий мансуб ташкилотларнинг тасдиқланган тузилмасига ўзгартиришлар киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентлик марказий аппаратининг таркибий бўлинмалари тўғрисидаги низомларни, шунингдек, Агентликнинг ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотлар низомларини ҳамда уставларини тасдиқлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентлик марказий аппарати ходимлари, ҳудудий бошқармалар ва идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарлари билан қонунчиликда белгиланган тартибда меҳнат шартномаларини тузиш ва бекор қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентлик марказий аппарати, ҳудудий бошқармалар ва туманлар (шаҳарлар) бўлинмалари ходимлари бажариши шарт бўлган буйруқлар ва фармойишлар қабул қилиш ҳамда кўрсатмалар бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентлик тизимида фаолият юритаётган ходимларни рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш масалаларини ҳал этиш, алоҳида ўрнак кўрсатган ходимларни Ўзбекистон Республикасининг давлат мукофотлари билан тақдирлашга тақдим этиш, шунингдек, соҳа тармоқларини ривожлантиришда алоҳида ўрнак кўрсатган ходимларни фахрий ёрлиқлар ҳамда бошқа рағбатлантиришлар билан тақдирлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентлик мол-мулкини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тасарруф этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентлик ходимларини ҳамда ҳудудий бошқарма ва идоравий мансуб ташкилотлар ходимларини тизимли равишда тайёрлаш ва хорижий мамлакатларда уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентлик ваколатига кирадиган масалалар юзасидан Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини имзолаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Қуйидагилар директорнинг биринчи ўринбосари ва ўринбосарларининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари талабларига, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риоя қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
директор вақтинча бўлмаганда, тегишли буйруқ асосида унинг вазифаларини бажариш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентликнинг ўзи назорат қиладиган идоравий мансуб ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва уларга бевосита раҳбарлик қилиш, уларнинг ходимлари ўртасида вазифаларни тақсимлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентлик фаолиятининг ўзи назорат қиладиган йўналишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан тасдиқланган Агентлик фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича концепциялар, комплекс дастурлар ва тадбирлар ижросини танқидий ва чуқур таҳлил қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзи назорат қиладиган таркибий бўлинмалар томонидан прогноз кўрсаткичларга эришишни сўзсиз таъминлаш чораларини кўриш, таркибий бўлинмалар раҳбарларининг ҳисоботларини мунтазам эшитиш ва ушбу кўрсаткичларга эришиш учун уларнинг шахсий жавобгарлигини ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзи назорат қиладиган таркибий бўлинмаларнинг режаларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилишини назорат қилишни таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари ижросини ташкил этиш ва мониторингини олиб боришнинг амалий тизимини яратиш, Агентлик фаолиятида ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни бажариш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарорига ва Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирларн тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарларининг шахсий масъулиятини ошириш чораларини кўриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентлик ҳайъати қарорлари, директорнинг буйруқлари ва топшириқлари ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзи назорат қиладиган таркибий бўлинмаларда кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш бўйича директорга таклифлар тақдим этиш, уларнинг профессионаллиги, ўз ишини билиши, юксак даражадаги ишчанлик ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга бўлишини таъминлаш, уларнинг касбий малакасини ошириш, мутасаддилик қилинадиган таркибий тузилмаларда кадрлар захирасини шакллантириш чораларини кўриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзи назорат қиладиган таркибий бўлинмалар томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг тўлиқ ва сифатли ишлаб чиқилишини ташкил этиш, Агентлик таркибий бўлинмаларида тайёрланган ҳужжатлар лойиҳалари директор томонидан кўриб чиқилиши ва имзоланиши (виза қўйилиши) учун кўриб чиқиш ва виза қўйиш, уларни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Регламенти ва Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти талабларига қатъий риоя қилган ҳолда ва ўз вақтида Вазирлар Маҳкамасига киритилишини таъминлаш, шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари Вазирлар Маҳкамасининг аппаратида кўриб чиқилишида директорнинг топшириғига асосан иштирок этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентликка тақдим этилган таклифлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари тўлиқ ва ўз вақтида кўриб чиқилишини таъминлаш, уларни пухта ҳуқуқий, молиявий, иқтисодий ва бошқа экспертизадан ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хизмат сафарларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чоралари тўғрисида» 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон ва «Хорижий хизмат сафарларида бўлишнинг самарадорлиги ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифини ташкил этиш учун мансабдор шахсларнинг шахсий жавобгарлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарорлари талабларига мувофиқ амалга ошириш, хизмат сафарларининг асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, сафар учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланишни таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзи назорат қиладиган таркибий бўлинмалар раҳбарлари фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини мунтазам танқидий таҳлил қилиш, Агентлик ҳайъати мажлисларида уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, уларнинг якунлари бўйича зарур чора-тадбирларни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
соҳага оид масалалар бўйича Агентлик фаолиятини такомиллаштиришга доир амалий чоралар кўриш, қонун ҳужжатларини такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш ва уларни директорга киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзи назорат қиладиган таркибий бўлинмалар раҳбарлари ва ходимларини рағбатлантириш ҳамда интизомий жавобгарликка тортиш, шу жумладан, уларнинг эгаллаб турган лавозимда қолиши мақсадга мувофиқлиги масаласини кўриб чиқиш бўйича директорга таклиф киритиш, функционал вазифалар ва юкланган вазифалар бажарилиши учун уларнинг шахсий масъулиятини ошириш бўйича тизимли чоралар кўриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ таркибий бўлинмаларда коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 2 мартдаги 62-сон қарори билан тасдиқланган Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларининг одоб-ахлоқ намунавий қоидалари асосида тасдиқланган Агентлик ва унинг ҳудудий бошқармалари ходимларининг одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этиш, ўзи назорат қиладиган таркибий тузилмалар раҳбарлари ва ходимлари томонидан ушбу қоидаларга риоя этилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат хизматлари самарадорлигини, улардан эркин фойдаланишни ва уларни кўрсатиш сифатини ошириш ҳамда «Электрон ҳукумат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш доирасида замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш ишларини «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 майдаги 341-сон қарори билан тасдиқланган Давлат органларида, давлат муассасаларида ва давлат иштирокидаги ташкилотларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги намунавий низомга мувофиқ самарали ташкил этиш, жамоатчилик билан бевосита ва очиқ мулоқот ўрнатиш, шахсан қабул қилишни мунтазам равишда ўтказиш, шу жумладан, жисмоний ва юридик шахсларнинг вакилларини жойларга бориб қабул қилишни белгиланган муддатларда ва тартибда амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорлик қилиш, уларнинг фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида» 2016 йил 28 декабрдаги ПФ-4904-сон Фармонига мувофиқ фаол иштирок этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Виртуал қабулхонасидан тушган барча мурожаатлари ўз вақтида ва тўлиқ кўриб чиқилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат сирига киритилган маълумотлар ва махфий ахборот билан ишлашда қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз фаолияти соҳасида малакали кадрларни тайёрлаш, касбий таълим муассасаларининг ўқув даражаси ва сифатини тубдан оширишга кўмаклашиш, кадрларни, шу жумладан, хориждаги илғор илмий-тадқиқот муассасалари ва таълим марказларида тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз фаолияти соҳасида хорижий давлатлар, халқаро ва хорижий ташкилотлар билан ҳамкорликни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жумладан, соҳа йўналишлари бўйича:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) директорнинг биринчи ўринбосарининг асосий вазифалари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмаларининг ёшларга оид сиёсатини мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маҳалладаги ёшлар етакчилари билан ишлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
беш ташаббус лойиҳаларини мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш;
(19-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 июндаги 312-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.06.2022 й., 09/22/312/0493-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) директор ўринбосарининг асосий вазифалари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёшлар бандлигини таъминлаш ва тадбиркорлигини ривожлантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёшлар ўртасида инновация ва рақамли технологияларни ривожлантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш;
(19-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 июндаги 312-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.06.2022 й., 09/22/312/0493-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) директор ўринбосарининг асосий вазифалари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таълим муассасаларидаги ёшлар билан ишлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёшлар ўртасида интеллектуал ўйинларни ривожлантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёшлар ўртасида волонтёрликни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёшларни ижтимоий ҳимоя қилиш ва улар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёшлар ташкилотлари билан халқаро алоқаларни ривожлантириш»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш;
(19-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 июндаги 312-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.06.2022 й., 09/22/312/0493-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(19-банднинг «г» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 июндаги 312-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.06.2022 й., 09/22/312/0493-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
191. Агентлик фаолиятининг мутасаддилик қилинадиган фаолиятларидан келиб чиқиб, қуйидагилар директор ўринбосарларининг мақсадли вазифалари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1) директорнинг биринчи ўринбосари (ёшларга оид давлат сиёсатини мувофиқлаштириш, маҳалладаги ёшлар билан ишлаш ва беш муҳим ташаббус лойиҳаларини амалга ошириш бўйича):
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маҳаллаларда ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, миллий халқ ўйинлари ва спорт турларини ёшлар орасида оммалаштириш, Беш муҳим ташаббус лойиҳалари, ёшлар фестиваллари ва бошқа маданий-маърифий тадбирларни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларида фаолият юритаётган ёшларни қўллаб-қувватлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарларининг ёшлар билан очиқ мулоқотларини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Беш муҳим ташаббус доирасидаги ишларни тизимли равишда мувофиқлаштириш орқали ёшлар қамровини кенгайтириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими орқали топшириқ ва вазифалар ижросининг таъминланиши.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2) Директор ўринбосари (ёшлар бандлигига кўмаклашиш ва тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича):
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ёшлар дафтари»ни тизимли равишда юритиш, ишсиз ёшларнинг бандлигини таъминлаш ишларини мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хусусий корхона ва ташкилотларга ишга қабул қилинган ҳамда фаолият бошлаганига олти ойдан ошмаган «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларни қайта тайёрлов курсларида ўқитиш билан боғлиқ бўлган харажатларни компенсация қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Бир миллион дастурчи» лойиҳаси доирасида ўқув курсларини муваффақиятли тугатган ва сертификат олган ёшларга компьютер (шу жумладан, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмаган) харидлари учун истеъмол кредитлари ажратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
профессионал таълим ташкилотларида таҳсил олаётган «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларга улар ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатиш корхоналарида амалиёт ўтган вақтида ҳар ойлик субсидия ажратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёшларнинг ҳуқуқий саводхонлиги ва маданиятини ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёшларни Ватанга садоқат руҳида тарбиялаш, уларда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларга дахлдорлик ҳиссини шакллантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёшларни Ватанга садоқат руҳида тарбиялашга хизмат қилувчи тарғибот материалларини чоп этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими орқали топшириқ ва вазифалар ижросининг таъминланиши.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3) Директор ўринбосари (таълим муассасаларидаги ва ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшлар билан ишлаш ҳамда халқаро алоқаларни ривожлантириш масалалари бўйича):
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқаро таълим дастурлари (имтиҳонлар) бўйича энг юқори балл тўплаган иқтидорли ёшларга имтиҳон топшириш харажатларини қоплаб бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёшларнинг хорижий тилларни ўрганишлари учун янада кенгроқ имконият яратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таълим муассасаларида таҳсил олаётган ёшларни волонтёрлик фаолиятига жалб этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёшлар ташкилотларида волонтёрлик клублари ва гуруҳлари фаолиятини йўлга қўйиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Имкон таълим» гранти орқали ногиронлиги бўлган ёшларни ахборот технологиялари соҳасининг «Веб дастурлаш», «График дизайн», «Социал медиа маркетинг» ва шу каби йўналишларда грант асосида бепул ўқитиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Меҳрибонлик» уйлари Болалар шаҳарчаси ёки оилавий болалар уйида тарбияланувчилари ҳамда «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларнинг ҳайдовчилик курсларида ўқиш харажатларини ва сафарбарлик чақируви резерви хизмати бадалини тўлаб бериш тизимини жорий қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёшлар муаммоларини тадқиқ қилиш ишлари самарадорлигини ошириш, социологик тадқиқотлар ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёшлар сиёсати соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш, ёшлар соҳасидаги халқаро рейтингларда мамлакатимиз мавқеини ошириш бўйича зарур чоралар кўриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистонда ёшлар муаммолари ва уларни ҳал қилиш йўллари, ҳудудлар ва ташкилотларда ушбу йўналишдаги ишлар натижадорлиги ҳамда хорижий мамлакатлар тажрибасига доир таҳлилий ҳужжатлар тайёрлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими орқали топшириқ ва вазифалар ижросининг таъминланиши.
(191-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 июндаги 312-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.06.2022 й., 09/22/312/0493-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Қуйидагилар Агентлик марказий аппарати таркибий тузилмалари раҳбарларининг асосий функционал вазифалари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тегишли бўлинма фаолиятига бевосита раҳбарлик қилиш, ушбу бўлинмага юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилишини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентликнинг ҳудудий ва таркибий бўлинмалари фаолиятини ўз ваколатлари доирасида мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
прогноз кўрсаткичларнинг бажарилишини мунтазам таҳлил қилиш ҳамда Агентликнинг ҳудудий ва таркибий бўлинмалари ушбу кўрсаткичларга сўзсиз эришишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича таклифларни директорнинг тегишли ўринбосарига киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари ижросини ташкил этиш ва мониторингини олиб боришнинг амалий тизимини яратиш, Агентлик фаолиятида ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича комплекс амалий чора-тадбирларни бажариш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарорига ва Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун таркибий бўлинмалар ходимларининг шахсий масъулиятини ошириш чораларини кўриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентлик ҳайъати қарорлари, директорнинг буйруқлари ва фармойишлари, унинг ўринбосарлари кўрсатмалари ҳамда топшириқларининг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таркибий бўлинмаларнинг ҳар чораклик иш режалари ишлаб чиқилишини таъминлаш, уларни тасдиқлаш учун киритиш, уларда кўрсатилган вазифалар ва тадбирлар ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таркибий бўлинмаларга юкланган вазифалар бажарилишини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш, Агентлик ҳудудий бошқармалари ва идоравий мансуб ташкилотлар фаолиятига амалий ва методик ёрдам бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таркибий бўлинмалар фаолияти соҳаларига оид қонун ҳужжатлари ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва уларни кўриб чиқиш учун Агентлик раҳбариятига киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таркибий бўлинмаларда кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйишда директор ўринбосарларига таклифлар тақдим этиш, уларнинг профессионаллиги, ўз ишини билиши, амалий тажрибага, юксак ишчанлик ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга эканлиги кафолатини таъминлаш, касбий малакасини ошириш чораларини кўриш, таркибий тузилмаларда кадрлар захирасини шакллантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таркибий бўлинмалар томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг сифатли ишлаб чиқилишини ташкил этиш, таркибий бўлинмаларда тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларини директор томонидан кўриб чиқилиши ва имзоланиши (виза қўйилиши) учун кўриб чиқиш ва виза қўйиш, уларни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Регламенти ва Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти талабларига қатъий риоя қилган ҳолда ва ўз вақтида Вазирлар Маҳкамасига киритилишини таъминлаш, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари Вазирлар Маҳкамасининг аппаратида кўриб чиқилишида Агентлик раҳбарияти топшириғига асосан иштирок этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таркибий бўлинмага тақдим этилган таклифлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тўлиқ ва ҳар томонлама кўриб чиқиш, уларни пухта ҳуқуқий, молиявий, иқтисодий ва бошқа экспертизадан ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хизмат сафарларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Мансабдор шахсларнинг хорижий мамлакатларга чиқиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2014 йил 5 мартдаги ПҚ-2142-сон ва «Хорижий хизмат сафарларида бўлишнинг самарадорлиги ва хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифини ташкил этиш учун мансабдор шахсларнинг шахсий жавобгарлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 3 августдаги ПҚ-3170-сон қарорлари талабларига мувофиқ амалга ошириш, хизмат сафарлари асосланганлиги, самарадорлиги ва натижадорлигини, сафар учун ажратиладиган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланишни таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таркибий бўлинмалар ходимлари фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини мунтазам равишда танқидий таҳлил қилиш, йиғилишларда уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, уларнинг якунлари бўйича зарур чора-тадбирларни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентлик ходимларининг Агентлик ва унинг ҳудудий бошқармалари ходимлари одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ таркибий бўлинмаларда коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш ҳамда бартараф этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 майдаги 341-сон қарори билан тасдиқланган Давлат органларида, давлат муассасаларида ва давлат иштирокидаги ташкилотларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги намунавий низомга мувофиқ кўриб чиқиш, жамоатчилик билан бевосита ва очиқ мулоқот ўрнатиш, шахсан қабул қилишни мунтазам равишда ўтказиш, шу жумладан, жисмоний ва юридик шахсларнинг вакилларини жойларга бориб қабул қилишни белгиланган муддатларда ва тартибда амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорлик қилиш, уларнинг фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида» 2016 йил 28 декабрдаги ПФ-4904-сон Фармонига мувофиқ фаол иштирок этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасидан тушган мурожаатларини ўз вақтида ва тўлақонли кўриб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат сирига киритилган маълумотлар ва махфий ахборот билан ишлашда қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иш юритиш соҳасидаги намунали ходимларни аниқлаш ва мукофотлаш юзасидан Агентлик раҳбариятига таклифлар киритиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Қуйидагилар Агентликнинг ҳудудий бошқармалари раҳбарларининг асосий функционал мажбуриятлари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳудудий бўлинмалар фаолиятига умумий раҳбарлик қилиш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, Агентликнинг, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари билан ушбу бошқармаларга юкланган вазифалар ва функциялар бажарилишини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳудудий бошқармалар ва туманлар (шаҳарлар) бўлимлари фаолияти билан боғлиқ прогноз кўрсаткичларга эришишни сўзсиз таъминлаш бўйича амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳудудий бошқармалар ва туманлар (шаҳарлар) бўлимлари фаолиятини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳудудий бошқармалар ва туманлар (шаҳарлар) бўлимлари ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари ижроси таъминланиши, ижро интизоми мустаҳкамланиши бўйича комплекс амалий чора-тадбирлар амалга оширилиши, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек, ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида» 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон қарори ва Вазирлар Маҳкамасининг «Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ топшириқларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун ходимларнинг шахсий масъулиятини ошириш чораларини кўриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентлик ҳайъати қарорлари, директорнинг буйруқлари, фармойишлари ва унинг ўринбосарлари кўрсатмалари ҳамда топшириқлари ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентлик фаолияти соҳасига кирадиган масалалар юзасидан маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар билан ҳамкорлик қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ходимларнинг ваколатларини белгилаш, улар ўртасида мажбуриятларни тақсимлаш, ҳудудий бошқармалар ва туманлар (шаҳарлар) бўлимларини бошқаришда мансабдор шахсларнинг жавобгарлигини белгилаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳудудий бошқармалар ва туманлар (шаҳарлар) бўлимлари фаолиятини режалаштиришни ташкил этиш, ҳар чораклик иш режаларини тасдиқлаш, уларнинг бажарилиши назоратини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳудудий бошқармаларда ва туманлар (шаҳарлар) бўлимларидa кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш, уларнинг самарали фаолият кўрсатиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш, ҳудудий бошқармалар кадрлар захирасини шакллантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентлик раҳбари номенклатурасига кирадиган бўш лавозимларга таклиф этилган кадрларнинг, шунингдек, ҳудудий бошқармаларга ишга қабул қилинадиган бошқа кадрларнинг профессионаллиги, ўз ишини билиши, амалий тажрибага, юксак даражада ишчанлик ва маънавий-ахлоқий фазилатларга эга эканлиги кафолатини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳудудий бошқармалар ходимларини рағбатлантириш ва интизомий жавобгарликка тортиш масалаларини ҳал қилиш, шу жумладан, улар эгаллаб турган лавозимда қолиши мақсадга мувофиқлигига доир масалаларни кўриб чиқиш, уларнинг шахсий масъулиятини ошириш бўйича мунтазам чоралар кўриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳудудий бошқармалар ходимларининг ва туманлар (шаҳарлар) бўлимлари ходимларининг одоб-ахлоқ қоидалари талабларига риоя қилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ ҳудудий бошқармаларда, дaвлaт aрxивлaри вa улaрнинг филиaллaрида коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, шунингдек, ҳуқуқни қўллаш амалиётини ва қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш орқали уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш ҳамда бартараф этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
прогноз кўрсаткичларнинг бажарилишини мунтазам таҳлил қилиш ҳамда Агентликнинг ҳудудий бошқармалари вa улaрнинг бўлинмалaри ушбу кўрсаткичларга сўзсиз эришишини таъминлашга қаратилган қўшимча чоралар кўриш бўйича таклифларни Агентликка киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳудудий бошқармалар ходимлари вa туманлар (шаҳарлар) бўлимлaри раҳбарлари фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини тизимли равишда танқидий таҳлил қилиш, йиғилишларда уларнинг шахсий ҳисоботларини эшитиш, уларнинг якунлари бўйича зарур чора-тадбирларни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳудудий бошқармалар вa улaрнинг бўлинмалaри фаолиятига оид масалалар бўйича қонун ҳужжатларини такомиллаштириш, шунингдек, давлат хизматлари самарадорлиги, сифатини ошириш ва улардан эркин фойдаланиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ҳамда кўриб чиқиш учун Агентлик раҳбариятига киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш, аҳоли билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, мунтазам равишда шахсан, шу жумладан, сайёр қабуллар ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари билан самарали ҳамкорлик қилиш, уларнинг фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида» 2016 йил 28 декабрдаги ПФ-4904-сон Фармонига мувофиқ фаол иштирок этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасидан тушган мурожаатларини ўз вақтида ва тўлақонли кўриб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳудудий бошқармалар ходимларининг лавозим маошига мукофотлар, устамалар тўлаш, уларга моддий ёрдам бериш, уларни мукофотлаш, рағбатлантириш ва уларга интизомий чора қўллаш тўғрисида қарор қабул қилиш, уларни давлат мукофотлари ва идоравий мукофотлар билан тақдирлаш тўғрисида Агентликка таклифлар киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат сирини ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил этувчи маълумотларнинг ҳимоя қилинишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида, судларда ва ташкилотларда Агентликнинг ҳудудий бошқармалари вa улaрнинг бўлинмалaри манфаатларини ифода этиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-боб. Агентлик раҳбарларининг жавобгарлиги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Агентлик директори:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мазкур Низом ва бошқа қонун ҳужжатлари билан Агентликка юкланган вазифаларнинг сифатли ва ўз вақтида бажарилиши, шунингдек, Агентлик ишидаги камчиликларни бартараф этиш бўйича чоралар кўрилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
амалга оширилаётган дастурлар, стратегия ва концепцияларда кўзланган натижаларга эришилиши, уларнинг ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга таъсири;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентлик тизимида ижро интизомига қатъий риоя этилиши учун жавобгар бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Агентлик директорининг ўринбосарлари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишониб топширилган йўналишлар ва соҳалар бўйича вазифалар ва функцияларнинг ўз вақтида бажарилиши ҳамда натижадорлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мутасаддилик қилинаётган йўналишлар бўйича соҳаларнинг барқарор ривожланишини таъминлашга оид чора-тадбирларнинг самарадорлиги ва натижадорлиги учун жавобгар бўлади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу Низомнинг 19 ва 191-бандларида кўрсатилган ўз функционал вазифаларининг сифатли бажарилиши учун жавобгар бўлади.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 июндаги 312-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.06.2022 й., 09/22/312/0493-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Агентлик ҳудудий бўлинмаларининг бошлиқлари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юкланган вазифа ва функцияларнинг сифатли бажарилишини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тегишли ҳудудда ёшларга оид давлат сиёсати соҳасидаги қонунчилик, Агентлик раҳбарларининг топшириқлари ўз вақтида ва сифатли бажарилиши бўйича таъсирчан назоратни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тегишли ҳудудда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш ҳолати тўғрисида Агентликка ҳаққоний таҳлилий ва бошқа ахборотларни ўз вақтида тақдим этиш юзасидан жавобгар бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7-боб. Агентлик фаолиятини ташкил этиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-§. Агентлик раҳбарияти
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Агентликка Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири тақдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган директор раҳбарлик қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентлик директорининг ўринбосарлари, шу жумладан, биринчи ўринбосари Агентлик директори тақдимномасига асосан Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентлик директори мақоми, меҳнатга ҳақ тўлаш, моддий рағбатлантириш ва тиббий хизмат кўрсатиш шартларига кўра — вазирга, унинг биринчи ўринбосари — вазирнинг биринчи ўринбосарига, ўринбосарлари — тегишли равишда вазир ўринбосарларига, Агентликнинг марказий аппарати ходимлари — вазирликлар марказий аппарати, ҳудудий бўлинмалари ходимлари эса — вазирликлар ҳудудий бўлинмалари ходимларига тенглаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Агентликнинг марказий аппарати таркибий бўлинмалари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари раҳбарлари Агентлик директори томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-§. Агентлик ҳайъати, бошқа маслаҳат, консультатив ва эксперт органлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Агентликда директор (ҳайъат раиси), унинг ўринбосарлари (лавозимига кўра), шунингдек, унинг фаолиятининг асосий йўналишларини мувофиқлаштирувчи ҳудудий бўлинма ва идоравий мансуб, таркибий тузилмалар раҳбарларидан ва жамоатчилик вакилларидан иборат таркибда ҳайъат тузилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳайъат таркибининг сони ва шахсий таркиби Агентлик директори тақдимномасига биноан Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Ҳайъатга қуйидаги вазифалар юкланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентлик фаолиятининг ушбу Низомда белгиланган асосий йўналишларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун ҳужжатларида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорларида белгиланган вазифалар ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш учун Агентлик тизими ходимлари ва раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини ошириш чораларини кўрган ҳолда таркибий ва ҳудудий тузилмалар ҳамда идоравий мансуб ташкилотлар раҳбарлари ҳисоботлари мунтазам равишда эшитилишини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тизимли равишда Агентлик фаолияти соҳасидаги ҳудудий ва тармоқ дастурлари амалга оширилишининг натижадорлигини ҳар чоракда ва мунтазам кўриб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентлик фаолияти доирасидаги долзарб масалаларни муҳокама қилишни таъминлаган ҳолда ҳайъатнинг кенгайтирилган, шу жумладан, жойларда сайёр мажлисларини ўтказишни ташкил этиш, шунингдек, юзага келган муаммоларни бартараф этиш бўйича тегишли қарорларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентлик марказий аппарати ва унинг тизимига кирадиган лавозимлар номенклатурасини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентлик номенклатурасига кирадиган лавозимларга кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш масалаларини кўриб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари билан белгиланган вазифалар ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш учун Агентлик раҳбарлари ва ходимларининг ижро интизомини мустаҳкамлаш ва шахсий жавобгарлигини ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳайъат Агентлик ваколатига киритилган бошқа масалаларни ҳам кўриб чиқишга ҳақлидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Ҳайъат мажлисига давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа ташкилотлар раҳбарлари уларнинг ваколатига кирадиган масалалар юзасидан таклиф этилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Ҳайъат, агар унинг мажлисида ҳайъат таркибининг ярмидан кўпи қатнашса, ваколатли ҳисобланади. Кўриб чиқилаётган масалалар юзасидан қарорлар кўпчилик овоз билан қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Ҳайъат қарорлари директорнинг буйруқлари билан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. Директор ва ҳайъат аъзолари ўртасида келишмовчиликлар юзага келган тақдирда, директор юзага келган келишмовчиликлар ҳақида Вазирлар Маҳкамасига ахборот берган ҳолда мустақил равишда қарор қабул қилади. Ҳайъат аъзолари ҳам Вазирлар Маҳкамасига ўз фикрини хабар қилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33. Ҳайъат фаолияти тартиби унинг ҳайъат томонидан тасдиқланадиган регламенти билан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34. Агентлик ҳузурида директор (Кенгаш раиси), Агентликнинг ҳудудий бўлинмалари, шунингдек, жамоатчилик ҳамда фуқаролик жамияти институтларининг вакиллари ҳамда фаол ёшлардан иборат таркибда ёшлар масалалари бўйича жамоатчилик кенгаши (кейинги ўринларда — Жамоатчилик кенгаши) ташкил этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жамоатчилик кенгаши аъзоларининг сони, шахсий таркиби ва низоми Агентлик директорининг буйруғи билан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кенгаш раисига Жамоатчилик кенгаши мажлисида қабул қилинган қарор асосида унинг шахсий таркибига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқи берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қуйидагилар Жамоатчилик кенгашининг асосий вазифалари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёшларга оид давлат сиёсатини янада ривожлантириш, шунингдек, ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга тўсқинлик қилаётган муаммоли масалаларни муҳокама қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёшларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича қўшимча кафолатларни таъминлаш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва дастурий ҳужжатларнинг амалий ижроси механизмларини танқидий кўриб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёшларга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар базасини такомиллаштиришга оид таклифларни ишлаб чиқишда, шу жумладан, ишлаб чиқилаётган ва Агентликка кўриб чиқиш учун киритилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳаларини муҳокама қилиш ҳамда хулосалар бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентликка юкланган вазифаларни амалга оширишда кўмаклашиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8-боб. Агентлик фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш мезонлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
35. Агентлик фаолияти мунтазам баҳолаб борилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
36. Агентлик фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш тегишли мезонлар ва ишчи индикаторларга асосланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
37. Агентлик фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш якунлари бўйича:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентлик раҳбарлари ва ходимларини рағбатлантириш (мукофотлаш) ёки уларга нисбатан интизомий жазо чоралари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентлик фаолиятида аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва унинг фаолиятини янада такомиллаштириш чоралари кўрилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
38. Агентлик фаолиятининг самарадорлиги ва натижадорлигини баҳолаш тартиби ва услуби Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9-боб. Агентлик фаолиятини молиялаштириш ва унинг ходимларини моддий рағбатлантириш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
39. Агентликнинг марказий аппарати ва ҳудудий бўлинмалари ходимларининг иш ҳақи қонунчиликда назарда тутилган лавозим маоши, қўшимчалар, устамалар ва бошқа рағбатлантирувчи тўловлардан ташкил топади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентликнинг марказий аппарати ва ҳудудий бўлинмалари ходимларига узоқ муддат хизмати учун ҳар ойда қуйидаги миқдорда устама ҳақ тўланади (рағбатлантириш коэффициентини ҳисобга олган ҳолда, лавозим маошига нисбатан коэффициент ҳисобида):
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1 йилдан 3 йилгача — 0,5;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3 йилдан 5 йилгача — 0,8;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5 йилдан 10 йилгача — 1,0;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10 йилдан 15 йилгача — 1,2;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15 йилдан ортиқ — 1,5.
(39-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 мартдаги 132-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.03.2021 й., 09/21/132/0202-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
40. Агентлик марказий аппарати ва унинг ҳудудий бўлинмалари ходимларининг узоқ муддат хизмати учун ҳақ олиш ҳуқуқини берувчи иш стажи, Агентлик томонидан тасдиқланган тартибга мувофиқ ҳисоблаб чиқилади.
(40-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 11 мартдаги 132-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.03.2021 й., 09/21/132/0202-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
401. Ҳудудларда янги маҳаллалар ташкил этилганда Агентликнинг тегишли туман (шаҳар) бўлимига қўшимча маҳалладаги ёшлар етакчиси штат бирлиги ажратилади ва уларни сақлаш харажатлари (моддий-техник таъминоти, иш ҳақи, лавозим маоши, қўшимчалар, устамалар ва бошқа рағбатлантирувчи тўловлар) Давлат бюджетидан Ёшлар ишлари агентлигига ажратиладиган қўшимча маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.
(401-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 7 июндаги 312-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.06.2022 й., 09/22/312/0493-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10-боб. Агентликнинг ҳисобот бериши
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
41. Агентлик раҳбарлари ўз фаолияти тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли таркибий тузилмалари ва Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
42. Вазирлар Маҳкамаси Агентлик раҳбарларининг фаолиятининг юкланган вазифаларнинг улар томонидан самарали бажарилиши бўйича доимий мониторингини олиб боради, Агентлик фаолияти самарадорлигини холисона баҳолайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
43. Мониторинг ва баҳолаш натижаларига кўра Агентликнинг алоҳида ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантириш чоралари кўрилади, жиддий камчиликларга йўл қўйган ходимларга нисбатан эса, тегишли жавобгарлик чоралари қўлланилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11-боб. Якунловчи қоида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
44. Агентлик қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қайта ташкил этилади ва тугатилади.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.09.2020 й., 09/20/550/1274-сон; 12.03.2021 й., 09/21/132/0202-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.06.2022 й., 09/22/312/0493-сон)