17.10.2016 йилдаги 345-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 17.10.2016 йилдаги 345-сон
Date of entry into force
24.10.2016
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қонун лойиҳаларига доир фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги ва «Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ, шунингдек давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларининг қонун лойиҳаларига доир фаолиятини тизимли ва аниқ мақсадга йўналтирилган ҳолда ташкил этишни таъминлаш, ижтимоий-сиёсий ва социал-иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштиришнинг устувор вазифаларини ҳал этишга йўналтирилган қонун лойиҳаларини сифатли ва пухта ишлаб чиқиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг қонун лойиҳаларига доир фаолиятининг намунавий регламенти 1-иловага мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қонун лойиҳаси концепциясига, қонун лойиҳасига илова қилинадиган тушунтириш хати, таҳлилий ва ахборот материалларига қўйиладиган асосий талаблар 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу қарор билан тасдиқланган Намунавий регламентга мувофиқ ўзларининг қонун лойиҳаларига доир фаолияти регламентларини бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласинлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз таркибий ва ҳудудий бўлинмаларининг қонун лойиҳаларига доир фаолиятини кучайтирсинлар, бунда улар томонидан қонунларни такомиллаштириш бўйича таклифлар тизимли ва ўз вақтида тақдим этилишини, шунингдек ушбу жараёнда фаол иштирок этганлик учун уларнинг ходимларини рағбатлантириш чораларини назарда тутсинлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзлари томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ушбу қарор талабларининг бажарилиши учун шахсий масъулият давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари раҳбарлари зиммасига юклансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 8 апрелдаги 147-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.04.2023 й., 09/23/147/0203-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари ва Ўзбекистон Республикаси адлия вазири М.М. Икрамов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2016 йил 17 октябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
345-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 17 октябрдаги 345-сон қарорига
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг қонун лойиҳаларига доир фаолиятининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НАМУНАВИЙ РЕГЛАМЕНТИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ушбу Намунавий регламент давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларида (кейинги ўринларда органлар деб аталади) қонун лойиҳаларига доир фаолиятни ташкил этиш ва амалга ошириш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қуйидагилар қонун лойиҳаларига доир фаолиятнинг асосий босқичлари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун лойиҳаларига доир фаолиятни режалаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун лойиҳаларининг тайёрлаш, келишиш ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун лойиҳаларининг жамоатчилик ва мутахассислар муҳокамаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бошқа органлар томонидан тайёрланадиган қонун лойиҳаларини тайёрлаш ва муҳокама қилишда қатнашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун лойиҳалари ва қонунларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарида кўриб чиқишда иштирок этиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Қонун лойиҳаларини тайёрлаш Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқларига мувофиқ амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Қонун лойиҳаларини тайёрлаш мамлакатни ижтимоий-сиёсий ва социал-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор йўналишлари ҳисобга олинган ҳолда органлар томонидан уларнинг ваколатларига мувофиқ ўз ташаббуслари билан ҳам амалга оширилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Органнинг қонун лойиҳаларига доир фаолиятини ташкил этиш ва ушбу иш устидан назорат қилиш бевосита органнинг раҳбари томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Органларнинг қонун лойиҳаларига доир фаолиятини режалаштириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Органлар қонун лойиҳаларига доир фаолиятни режалаштириш мақсадида қонун лойиҳаларини тайёрлашнинг жорий (келгуси йилга), зарурият бўлганда эса — истиқболли (бир йилдан ортиқ бўлган муддатга) режасини (кейинги ўринларда режалар деб аталади) ишлаб чиқадилар ва тасдиқлайдилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Режани ишлаб чиқиш органнинг таркибий, шу жумладан ҳудудий бўлинмалари (кейинги ўринларда органнинг бўлинмаси деб аталади) таклифлари асосида органнинг юридик хизмати (кейинги ўринларда юридик хизмат деб аталади) томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Юридик хизмат ҳар йили 1 июлгача режани шакллантириш учун таклифлар (кейинги ўринларда таклифлар деб аталади) киритиш бўйича орган раҳбарининг топшириғини тайёрлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Орган раҳбарининг топшириғи асосида органнинг бўлинмаси жорий йилнинг 1 августигача таклифларни тайёрлайди ва юридик хизматга киритади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Таклифлар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун лойиҳасининг ишчи номини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун лойиҳаси қабул қилиниши зарурлигини асослаш ва кутилаётган натижаларни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун лойиҳасида тартибга солиш таклиф этилаётган масалаларни қонунчилик йўли билан тартибга солинганлик ҳолати тўғрисидаги таҳлилий маълумотномани;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун лойиҳаси предметига тегишли бўлган муносабатларни ҳуқуқий тартибга солиш бўйича халқаро ҳужжатларни ва хорижий мамлакатларнинг қонунчилигини ўрганиш якунлари бўйича таҳлилий маълумотномани (мавжуд бўлганда);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тайёрланаётган қонун лойиҳасида тартибга солинадиган ҳуқуқий муносабатлар ваколатига тегишли бўлган ва қонун лойиҳасини тайёрлаш бўйича асосий ижрочи ҳисобланган орган бўлинмасининг (кейинги ўринларда асосий ижрочи деб аталади), шунингдек қонун лойиҳасини тайёрлаш бўйича ҳамижрочилар сифатида белгиланадиган органнинг бошқа бўлинмаларининг (кейинги ўринларда ҳамижрочи бўлинмалар деб аталади) номини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун лойиҳаси тайёрланиши учун масъул бўлган органлар ва бошқа ташкилотларнинг рўйхатини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиш муддатини ўз ичига олган бўлиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Юридик хизмат тақдим этилган таклифларни уларнинг қонунчиликка мувофиқлиги, асосланганлиги юзасидан ўрганиб чиқади, шунингдек қонун лойиҳаси қабул қилинишининг ҳуқуқий ва бошқа оқибатларини ўрганади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Агар таклифлар ушбу Намунавий регламентнинг 10-банди талабларига риоя қилинмаган ҳолда тақдим этилса, юридик хизмат уларни қайта ишлаш учун қайтариш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Юридик хизмат келиб тушган таклифларни умумлаштиради ва жорий йилнинг 20 августгача бўлган муддатда уларни кўриб чиқиш учун режанинг лойиҳаси шаклида органнинг раҳбарига киритади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Режанинг лойиҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун лойиҳасининг ишчи номи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун лойиҳасини қабул қилишнинг зарурлигини асослаш ва кутилаётган натижалар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
асосий ижрочи ва ҳамижрочи бўлинма;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун лойиҳасининг жамоатчилик ёки мутахассислар муҳокамасини ўтказиш санаси (зарурият бўлганда);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун лойиҳасини тайёрлаш, келишиш ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш муддати назарда тутилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Органнинг раҳбари режанинг лойиҳасини кўриб чиқиб ҳамда унга киритилган қонун лойиҳаларининг зарурлигини, асосланганлигини, мамлакатни ижтимоий-сиёсий ва социал-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор йўналишларига мувофиқлигини ўрганиб чиқиб, жорий йилнинг 1 сентябригача бўлган муддатда уни тасдиқлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Зарурият бўлганда органнинг раҳбари органнинг бўлинмаларига таклифларни қўшимча равишда ишлаб чиқишни, юридик хизматга эса — режа лойиҳасини қайта ишлашни топширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Тасдиқланган режа тасдиқлангандан кейин бир иш куни мобайнида ижро этиш учун органнинг тегишли бўлинмаларига юборилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 8 апрелдаги 147-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.04.2023 й., 09/23/147/0203-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Қонун лойиҳаларини тайёрлаш, келишиш ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Ҳар бир қонун лойиҳаси бўйича асосий ижрочи томонидан уни тайёрлашнинг режа-жадвали тузилади. Режа-жадвал, агар қонун лойиҳасини тайёрлаш тўғрисидаги топшириқда ўзгача ҳол назарда тутилмаган бўлса, органнинг раҳбари томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Режа-жадвални ижро этишнинг бориши мониторинги юридик хизмат томонидан амалга оширилади ва мониторинг натижалари ҳар ойда муҳокама қилиш учун органнинг раҳбарига киритилади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Асосий ижрочи юридик хизматга қонун лойиҳаси тайёрланишининг бориши тўғрисида ахборот беради, зарурият бўлганда эса, орган раҳбарининг розилиги билан тайёрлаш давомида пайдо бўладиган ҳуқуқий масалаларни ҳал этиш учун юридик хизматни жалб этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳамижрочи бўлинма асосий ижрочининг сўрови бўйича қонун лойиҳасини тайёрлаш учун зарур бўлган ахборот-таҳлил материалларини ва бошқа материалларни тақдим этади, зарурият бўлган тақдирда эса, қонун лойиҳасини тайёрлашда иштирок этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Қонун лойиҳаларини тайёрлаш учун, қоидага кўра, ишчи гуруҳлар (комиссиялар) ташкил этилади. Ишчи гуруҳларни (комиссияларни) ташкил этиш тўғрисидаги қарор уларнинг шахсий таркиби кўрсатилган ҳолда органнинг раҳбари томонидан қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ишчи гуруҳлар (комиссиялар) таркибига асосий ижрочининг, ҳамижрочи бўлинмаларнинг ходимлари киритилади, зарурият бўлганда эса, (келишув бўйича) тегишли тармоқларнинг ҳолати ва ривожланиши учун жавоб берувчи вазирликлар ва идораларнинг, бошқа манфаатдор давлат органлари, илмий ташкилотлар ва бошқа ташкилотларнинг вакиллари, шунингдек фуқаролар киритилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Асосий ижрочи ҳамижрочи бўлинмаларнинг қонун лойиҳасини тайёрлаш бўйича ишини мувофиқлаштиради, манфаатдор органлар ва бошқа ташкилотларнинг вакилларини ушбу ишга жалб этади, қонун лойиҳаси манфаатдор органлар ва бошқа ташкилотлар билан келишилишини ва қонун лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилишини таъминлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Қонун лойиҳасини тайёрлаш унинг концепциясини ишлаб чиқишдан бошланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Асосий ижрочи ёки ишчи гуруҳ (комиссия) зарур материаллар ва ахборотни тўплайди, зарур ўрганишларни амалга оширади, уларнинг натижалари бўйича концепцияни тайёрлайди, зарурият бўлганда эса, шунингдек маълумотномалар, жадваллар, диаграммалар ва бошқа ахборот-таҳлилий материалларни ҳам тайёрлайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Концепция қонунчиликда белгиланган талабларга жавоб бериши керак.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Тайёрланган концепция, агар қонун лойиҳасини тайёрлаш тўғрисидаги топшириқда ўзгача ҳол назарда тутилмаган бўлса, органнинг раҳбари томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Тасдиқланган концепция асосида қонун лойиҳаси тузилади (тайёрланади).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Қонун лойиҳасини тайёрлашда асосий ижрочи ёки ишчи гуруҳ (комиссия):
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонунчиликнинг ҳолатини, лойиҳани тартибга солиш предмети бўйича қўлланиш амалиётини ўрганади;
(27-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ижтимоий муносабатларнинг муайян соҳасини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишга салбий таъсир кўрсатаётган бўшлиқлар ва зиддиятларни, шунингдек ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишга бўлган ижтимоий эҳтиёжни, қонунчиликнинг самарадорлигига таъсир кўрсатувчи сабаблар ва шароитларни аниқлайди;
(27-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг, шунингдек айрим фуқароларнинг таклифларини, оммавий ахборот воситаларининг материалларини, илмий ва бошқа ташкилотларнинг, олимлар ва мутахассисларнинг маслаҳатлари ва тавсияларини, жамоатчилик фикрини аниқлашнинг бошқа воситалари маълумотларини умумлаштиради ҳамда улардан фойдаланади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2015 йил 15 сентябрдаги 220-III/КҚ-41-III-сон Қўшма қарори билан тасдиқланган Қонун лойиҳаси тайёрланаётганда халқаро ҳужжатлар ва хорижий мамлакатлар қонунчилиги қоидаларининг қиёсий таҳлилини ўтказиш услубиётига мувофиқ халқаро ҳужжатлар ва хорижий мамлакатлар қонунчилиги қоидаларини қиёсий таҳлил қилади.
(27-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қонун лойиҳасини тайёрлаш бўлажак қонуннинг амалиётда ишлаши самарадорлигини чуқур ва ҳар томонлама таҳлил қилишга асосланиши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Қонун лойиҳалари «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги, «Қонунлар лойиҳаларни тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари талабларига, шунингдек қонунчилик техникаси қоидаларига жавоб бериши лозим.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Қонун лойиҳаларини тайёрлашда:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун лойиҳасидаги мавжуд нормаларнинг тўғридан-тўғри амал қилишини таъминлашга, қонунчиликнинг тизимлилигига ва кодификациялашга;
(29-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бўлажак қонунни амалга оширишнинг аниқ механизмларини, шу жумладан маъмурий-ҳуқуқий ва суд-ҳуқуқий механизмларини белгилашга алоҳида эътибор бериш зарур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Қонун лойиҳаларини юридик-техник жиҳатдан расмийлаштириш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2010 йил 30 декабрдаги 237-II/150-II-сон Қўшма қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритиладиган қонун лойиҳаларини ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатига тақдим этилган қонунларни юридик-техник жиҳатдан расмийлаштириш қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Агар тайёрланадиган қонун лойиҳаси бошқа қонунларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ёхуд уларни (тўлиқ ёки қисман) ўз кучини йўқотган деб топишни талаб этса, ушбу ўзгартириш ва қўшимчалар, шунингдек ўз кучини йўқотган деб топиш бўйича таклифлар тайёрланадиган қонун лойиҳасига киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзгартириш, қўшимчалар киритиш ёки ўз кучини йўқотган деб топиш керак бўлган қонунлар ёки уларнинг қисмлари катта ҳажмда бўлганда, улар қонун лойиҳаси билан бир вақтда алоҳида қонун лойиҳаси кўринишида тақдим этилади. Бунда унга тушунтиришлар билан ҳужжат матнининг амалдаги ва таклиф этилаётган таҳрирининг тегишли қиёсий жадваллари илова қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. Асосий ижрочи ёки ишчи гуруҳ (комиссия) қонун лойиҳаси тайёрлангандан кейин уни органнинг ҳамижрочи бўлинмасига келишишга (виза қўйишга) юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Барча ҳамижрочи бўлинмаларнинг раҳбарлари томонидан белгиланган тартибда келишилган (виза қўйилган) қонун лойиҳаси ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун юридик хизматга тақдим этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33. Қонунчиликка, қонунчилик техникаси қоидаларига ва қонун лойиҳаларига қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ бўлган тақдирда юридик хизмат раҳбари қонун лойиҳасига виза қўяди. Виза қўйиш қонун лойиҳасининг ҳар бир варағининг орқа томонига имзо қўйиш орқали амалга оширилади.
(33-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қонун лойиҳасига виза қўйиш билан бир вақтда юридик хизмат ҳуқуқий хулоса тайёрлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34. Юридик хизматнинг ҳуқуқий хулосасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун лойиҳасини тайёрлаш бўйича топшириқ берилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, шунингдек юқори турувчи органнинг топшириқлари (топшириқ бўлган тақдирда) тўғрисидаги маълумотлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун лойиҳасининг ҳуқуқий табиати тушунтирилган ҳолда унинг асосий қоидаларининг моҳияти ва аҳамиятининг қисқача баёни;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун лойиҳасининг қонунчиликка, қонунчилик техникаси қоидаларига мувофиқлиги, шунингдек қонун лойиҳасининг ҳар бир ҳаволаки нормасини қўллашнинг асосланганлиги ва мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги хулоса акс эттирилади.
(34-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳуқуқий хулоса юридик хизматнинг раҳбари томонидан имзоланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
35. Қонун лойиҳаси қонунчиликка ва қонунчилик техникаси қоидаларига, қонун лойиҳаларига қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ бўлмаган тақдирда, юридик хизмат қонун лойиҳасини тегишли эътироз ва таклифлар билан биргаликда қайта ишлаш учун асосий ижрочига қайтаради.
(35-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
36. Юридик хизматнинг ҳуқуқий хулосаси олингандан кейин асосий ижрочи органнинг раҳбарига қонун лойиҳасини келишиш учун манфаатдор органларга ва бошқа ташкилотларга юбориш мумкинлиги тўғрисида ахборот беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Органнинг раҳбари қонун лойиҳасини кўриб чиқиб, қонун лойиҳасини қайта ишлаш ёхуд қонун лойиҳасини манфаатдор органларга ва бошқа ташкилотларга келишиш учун юбориш тўғрисида қарор қабул қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
37. Асосий ижрочи қонун лойиҳаси келишиш учун манфаатдор органларга ва бошқа ташкилотларга юборилишини ташкил этади. Қонун лойиҳасини манфаатдор органлар ва бошқа ташкилотлар билан келишиш Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 22 мартдаги 242-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламентига (кейинги ўринларда Вазирлар Маҳмакамасининг Регламенти деб аталади) мувофиқ амалга оширилади.
(37-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
38. Қонун лойиҳасини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига киритишда юридик хизматнинг ҳуқуқий хулосаси унга мажбурий тартибда илова қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
39. Қонун лойиҳаларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги, «Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларида белгиланган талабларга риоя қилган ҳолда ва Вазирлар Маҳкамасининг Регламентида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Қонун лойиҳаларининг жамоатчилик ва мутахассислар муҳокамаси
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
40. Қонун лойиҳаси манфаатдор органлар ва ташкилотлар билан келишилгунига қадар жамоатчилик ва (ёки) мутахассислар муҳокамасига киритилади.
(40-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 майдаги 347-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.05.2018 й., 09/18/347/1217-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
41. Қонун лойиҳасининг жамоатчилик муҳокамаси семинарлар ва давра суҳбатларини ўтказиш, қонун лойиҳалари матнларини ва уларга таҳлилий материалларни Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси портали, органнинг расмий веб-сайтида жойлаштириш йўли билан, шунингдек, бошқа усуллар билан фуқаролар, манфаатдор давлат органлари, шунингдек, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва фуқаролик жамияти бошқа институтлари, илмий, нодавлат нотижорат ва бошқа ташкилотларнинг вакиллари, олимлар ва мутахассислар, экспертлар иштирокида ўтказилади.
(41-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қонун лойиҳасининг малакали муҳокамаси тегишли илмий-тадқиқот муассасалари, тармоқларнинг вакиллари иштирокида ўтказилади.
(41-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 майдаги 347-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.05.2018 й., 09/18/347/1217-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
42. Қонун лойиҳаларининг жамоатчилик ва мутахассислар муҳокамаси ташкил этилишини таъминлаш органнинг раҳбари зиммасига юкланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
43. Қонун лойиҳасининг жамоатчилик ва мутахассислар муҳокамаси иштирокчилари ишлаб чиқувчи томонидан унинг матни билан олдиндан таништирилиши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
44. Қонун лойиҳаси ишлаб чиқувчи томонидан Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жамоатчилик муҳокамаси ўтказилиши учун белгиланган тартибда жойлаштирилиши лозим.
(44-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(45-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 октябрдаги 677-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.10.2020 й., 09/20/677/1443-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
46. Жамоатчилик ва мутахассислар муҳокама давомида билдирилган таклифлар ва эътирозлар асосий ижрочи ёки ишчи гуруҳ (комиссия) томонидан кўриб чиқилиши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида жойлаштириладиган қонун лойиҳаларини жамоатчилик томонидан муҳокама қилиш натижалари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига (ҳуқуқий экспертиза учун) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига (кўриб чиқиш учун) киритилади, бунда, қоида тариқасида, келиб тушган таклифларни кўриб чиқиш натижалари кўрсатилиши мажбурийдир.
(46-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
47. Қонун лойиҳасининг ўтказилган мутахассислар муҳокамаси ва унинг натижалари тўғрисидаги маълумотлар тушунтириш хатида акс эттирилиши лозим.
(47-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 октябрдаги 677-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.10.2020 й., 09/20/677/1443-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-боб. Органнинг бошқа органлар томонидан ишлаб чиқиладиган қонун лойиҳаларини тайёрлаш ва муҳокама қилишда иштирок этиши
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
48. Орган вакилларининг бошқа органлар томонидан ишлаб чиқиладиган тегишли қонун лойиҳаларини тайёрлаш ва муҳокама қилиш бўйича ишчи гуруҳлар (комиссиялар) фаолиятидаги иштироки орган раҳбари ёки унинг ўринбосарининг розилиги билан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
49. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 98-моддасида белгиланган қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектларидан ва бошқа органлар ва ташкилотлардан келишиш учун органга қонун лойиҳаси келиб тушган тақдирда қонун лойиҳасини келишиш бўйича асосий ижрочи тартибга солинадиган ҳуқуқий муносабатлар унинг ваколатига кирадиган органнинг бўлинмаси ҳисобланади.
(49-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 3 октябрдаги 524-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.10.2023 й., 09/23/524/0750-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Келишиш учун органларга келиб тушадиган барча қонун лойиҳалари бўйича юридик хизмат ҳамижрочи этиб белгиланади ва унинг ҳуқуқий экспертизасини таъминлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
50. Асосий ижрочи бошқа органдан келиб тушган қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасининг Регламентига мувофиқ келишилишини таъминлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
51. Органлар бошқа органлар томонидан ишлаб чиқиладиган қонун лойиҳасини кўриб чиқиш ва келишишда Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти талабларига қатъий риоя қилишлари лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
52. Қонунларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисидаги таклифлар қонун лойиҳалари кўринишида расмийлаштирилмаган ҳолда келиб тушганда, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатида ёки топшириғида ёхуд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори ва фармойишида ёки топшириғида уларни кўриб чиқишнинг бошқа муддатлари белгиланмаган бўлса, улар органларда ҳужжатларни ижро этишнинг умумий тартибига мувофиқ бир ой муддатда кўриб чиқилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-боб. Органнинг раҳбарлари ва ходимларининг қонун лойиҳалари ва қонунларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарида кўриб чиқишда иштирок этувчи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг вакиллари таркибида иштирок этиши
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
53. Органлар қонун лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритишда бир вақтнинг ўзида қонун лойиҳалари ва қонунларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталарида кўриб чиқишда қатнашувчи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси вакилларининг (кейинги ўринларда Ҳукумат вакиллари деб аталади) таркибини шакллантириш учун органнинг, шунингдек манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг раҳбарлари ва ходимлари орасидан номзодларни тақдим этадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
54. Ҳукумат вакиллари таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Раёсатининг қарори билан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
55. Қонун лойиҳалари ва қонунларни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарида кўриб чиқишда Ҳукумат вакилларининг иштироки Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2015 йил 15 сентябрдаги 220–III/КҚ-41-III-сон Қўшма қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида Қонун лойиҳаси кўриб чиқилаётганда қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъекти вакилларининг иштирок этиши тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 17 октябрдаги 345-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қонун лойиҳаси концепциясига, қонун лойиҳасига илова қилинадиган тушунтириш хати, таҳлилий ва ахборот материалларига қўйиладиган
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
АСОСИЙ ТАЛАБЛАР

1. Ушбу Асосий талаблар «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги, «Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 14 февралдаги 62-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламентига мувофиқ қонун лойиҳаси концепциясини, қонун лойиҳасига илова қилинадиган тушунтириш хати, таҳлилий ва ахборот материалларини тайёрлашда риоя этилиши мажбурий бўлган талабларни белгилайди ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларининг қонун лойиҳаларига доир фаолиятини методологик таъминлашни такомиллаштиришга йўналтирилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Асосий талаблар давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ва бошқа давлат органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиладиган қонун лойиҳаларини тайёрлашда мажбурий ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Қонун лойиҳаси концепциясига қўйиладиган асосий талаблар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Қонун лойиҳасини тайёрлаш унинг концепциясини ишлаб чиқишдан бошланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қонун лойиҳаси концепцияси (кейинги ўринларда концепция деб аталади) давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ёки ишчи гуруҳлар (комиссиялар) (кейинги ўринларда ишлаб чиқувчи деб аталади) томонидан тайёрланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Концепцияни тайёрлашга илмий-тадқиқот ташкилотлари, тегишли билим ва малакага эга бўлган мутахассис ва экспертлар, шу жумладан хорижий мамлакатлар ва халқаро ташкилотлардан, шунингдек фуқаролар жалб этилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Концепцияда қуйидагилар белгиланиши керак:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишнинг асосий ғояси, мақсади ва предмети;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тегишли ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишнинг мазкур соҳада амалда бўлган қонунлар ҳамда бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар таҳлили илова қилинган ҳолдаги умумий тавсифи ва ҳолатига берилган баҳо;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш зарурияти асослари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун лойиҳасининг асосий қоидалари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бўлажак қонуннинг социал-иқтисодий, ҳуқуқий ва бошқа оқибатлари тахмини.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишнинг асосий ғояси, мақсади ва предметини белгилашда концепцияда қонун лойиҳасининг мазмуни, у эришишга йўналтирилган асосий вазифалар ва мақсадлар, у тартибга солиши керак бўлган ижтимоий муносабатлар очиб берилади, шунингдек унинг амал қилиши татбиқ этиладиган қўллаш соҳаси, ҳуқуқий муносабатлар субъектларининг ваколатлари (ҳуқуқлари ва мажбуриятлари) баён қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Тегишли ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишнинг умумий тавсифида ва унинг ҳолатини баҳолашда ушбу соҳада амал қилувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ҳолати акс эттирилади, хусусан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тегишли соҳада ҳуқуқий муносабатларни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонунчиликдаги бўшлиқлар ва зиддиятлар, эскирган, амалда ўз аҳамиятини йўқотган, самарасиз ёхуд амалга ошириш механизмига эга бўлмаган қоидаларнинг мавжудлиги;
(6-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишнинг мавжуд камчиликларини бартараф этишнинг оқилона ва энг самарали усуллари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқаро ҳуқуқнинг умумий эътироф этилган принциплари ва нормалари, шунингдек хорижий мамлакатларда ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш тажрибаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
статистика, жамиятшунослик, сиёсатшунослик, шунингдек бошқа илмий тадқиқотлар ўтказиш натижалари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бўлажак қонунни амалга ошириш учун қабул қилиниши зарур бўлган қонуности норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар рўйхати кўрсатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш заруриятининг асосларида қонунни қабул қилиш зарурлигидан далолат берувчи далиллар баён қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Баён қилинадиган далиллар аниқ, асосланган бўлиши ва муаммонинг амалдаги қонунчиликнинг такомиллашмаганлиги билан сабаб-оқибат алоқаси белгиланиши керак. Шунингдек қонун лойиҳаси тегишли бўлган қонунчилик тармоғи, у амалга оширишга йўналтирилган Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари қоидалари, шунингдек ҳуқуқий тизим учун унинг аҳамияти кўрсатилади.
(7-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Қонун лойиҳасининг асосий қоидаларида бўлажак қонунда белгиланадиган қоидалар, қисқа мазмуни билан биргаликда унинг намунавий тузилмаси, имконият бўлганда бўлимлар, кичик бўлимлар, боблар, параграфлар ва моддалар баён қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Бўлажак қонуннинг социал-иқтисодий, ҳуқуқий ва бошқа оқибатлари тахмини тахмин қилинаётган оқибатлар ва уни амалга оширишнинг кутилаётган пировард натижалари тавсифини ўз ичига олади. Бунда бўлажак қонун амалга оширилишининг нафақат ижобий, балки бўлиши мумкин бўлган салбий оқибатлари ҳисобга олиниши керак. Бўлажак қонуннинг ҳуқуқий оқибатларини прогнозлаштиришда, зарурият бўлганда, унинг ижро этилишини таъминлайдиган маъмурий-ҳуқуқий, суд-ҳуқуқий механизмлар ҳам ҳисобга олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ишлаб чиқувчи концепцияда бошқа зарур маълумотларни ҳам кўрсатиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Тайёрланган концепция, агар қонун лойиҳасини тайёрлаш тўғрисидаги топшириқда ўзгача ҳол назарда тутилмаган бўлса, ишлаб чиқувчининг раҳбари томонидан тасдиқланади, шундан кейин қонун лойиҳасининг бевосита матни тайёрланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Зарурият бўлганда, концепция юқори турувчи органлар билан олдиндан келишилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Қонун лойиҳасига тушунтириш хатига қўйиладиган асосий талаблар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Қонун лойиҳасига тушунтириш хати (кейинги ўринларда тушунтириш хати деб аталади) ишлаб чиқувчи томонидан қонун лойиҳаси матни тайёрлангандан кейин тайёрланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Тушунтириш хатида қуйидагилар бўлиши керак:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун лойиҳасини тайёрлаш учун асос ва уни қабул қилиш зарурлигини асослаш, шу жумладан қонун лойиҳаси тайёрлаш топширилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисидаги маълумотлар, шунингдек юқори турувчи органнинг топшириқлари (топшириқ мавжуд бўлганда) тўғрисидаги маълумотлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун лойиҳасини ишлаб чиқувчининг тўлиқ номи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мақсадлар ва вазифалар, шунингдек қонун лойиҳаси билан белгиланадиган асосий қоидалар, уларни қисқача асослаш. Бунда қонун лойиҳасининг эришишга йўналтирилган асосий мақсадлари белгиланади, уларнинг воситасида аниқ мақсадларга эришиш мумкин бўлган қонун лойиҳасининг алоҳида қоидалари қисқача кўрсатилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонунни қабул қилишдан кутилаётган натижалар. Бунда қонун қабул қилиниши муносабати билан ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишда юз бериши мумкин бўлган ижобий ўзгаришлар келтирилади. Кутилаётган натижалар миқдорий кўрсаткичлар кўрсатилган ҳолда баён қилиниши ҳам мумкин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун лойиҳаси предметига тегишли бўлган халқаро ҳужжатлар ва хорижий мамлакатлар қонунчилигининг принциплари, қоидалари ва жумлалари тўғрисидаги маълумотлар. Тегишли соҳада ижобий хорижий тажриба мавжуд бўлган тақдирда тушунтириш хатида давлат, қонун лойиҳасини тайёрлашда ҳисобга олинган норма назарда тутилган ҳужжатнинг тури, номи ва қисқача мазмуни кўрсатилиши мумкин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун лойиҳаси мазмунининг тавсифи, унда қонун лойиҳасининг бўлимлари, кичик бўлимлари, боблари, параграфлари ва моддалари билан биргаликда унинг тузилиши қисқача баён қилинади. Зарурият бўлганда қонун лойиҳасининг энг муҳим қисмини ташкил этувчи қоидаларнинг асосий моҳияти очиб берилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун қабул қилиниши муносабати билан бошқа қонунларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ёхуд уларни ўз кучини йўқотган деб топиш зарурияти мавжудлиги ёки мавжуд эмаслиги тўғрисидаги маълумотлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун лойиҳасида фойдаланиладиган бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ҳаволанинг ҳар бирини асослаш. Бунда унга ҳавола қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжат нормасининг мазмуни қисқача очиб берилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
агар бўлажак қонуннинг қоидаларини амалга ошириш қўшимча молиявий харажатларни талаб этса ёки Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети йўқотишларига олиб келса — қисқача молиявий-иқтисодий асослаш. Агар бўлажак қонуннинг қоидаларини амалга ошириш кўрсатиб ўтилган харажатларни талаб этмаса ёки йўқотишларга олиб келмаса, у ҳолда бу ҳақда тушунтириш хатида тегишли маълумот келтирилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун лойиҳаси мутахассислар муҳокамасининг ўтказилганлиги ва унинг натижалари тўғрисидаги ахборот;
(14-банднинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 октябрдаги 677-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.10.2020 й., 09/20/677/1443-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун лойиҳасини манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан келишиш тўғрисидаги маълумотлар. Бунда қонун лойиҳаси келишилган (виза қўйилган) манфаатдор вазирликлар ва идоралар санаб ўтилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун лойиҳаси бўйича келишмовчиликлар мазмунининг қисқача баёни ва улар тўғрисидаги асослантирилган фикр (келишмовчиликлар мавжуд бўлган тақдирда).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Тушунтириш хатида қонун лойиҳасини асослаш учун зарур бўлган бошқа маълумотлар ҳам бўлиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Тушунтириш хати ишлаб чиқувчининг раҳбари томонидан имзоланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Қонун лойиҳасига илова қилинадиган таҳлилий ва ахборот материаллари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Тайёрланган қонун лойиҳасига тушунтириш хатидан ташқари қуйидагилар илова қилинади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқаро ҳужжатларнинг ва хорижий мамлакатлар қонунчилигининг, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигининг тегишли қоидаларини, тегишли халқаро тажрибани Ўзбекистон Республикаси шароитларида қўллаш мақбуллиги тўғрисидаги асосли таклифларни кетма-кетлик тартибида кўрсатилган ҳолда таҳлилий-қиёсий жадвал;
(17-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун лойиҳаси қабул қилиниши муносабати билан қабул қилиниши, ўзгартирилиши ёки қўшимчалар киритилиши, ўз кучини йўқотган деб топилиши лозим бўлган қонуности ҳужжатлари рўйхати. Бунда қонуности ҳужжатини қабул қилиш, ўзгартириш ёки унга қўшимчалар киритиш учун асослар ва улар қабул қилиниши, ўзгартирилиши ёки уларга қўшимчалар киритилиши учун масъул бўлган органлар қисқача кўрсатилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
агар қонун лойиҳаси билан бошқа қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш назарда тутилаётган бўлса, қиёсий жадвал;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
агар қонун лойиҳаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар томонидан эътироз ва таклифлар билан келишилган (виза қўйилган) бўлса, келишмовчиликлар жадвали ва уларнинг эътирозлар ва таклифлар баён қилинган хатларининг нусхалари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жамоатчилик муҳокамаси учун жойлаштирилган қонун лойиҳаси бўйича фуқаролар таклифларини (изоҳлари) кўриб чиқиш якуни бўйича жадвал;
(17-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
агар бўлажак қонуннинг қоидаларини амалга ошириш қўшимча молиявий харажатларни талаб этса ёки Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети йўқотишларига олиб келса — молиявий-иқтисодий асослаш. Молиявий-иқтисодий асослашда молиявий харажатларнинг ёки Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг йўқотишларининг дастлабки суммаси, шу жумладан қонун лойиҳаси амалга оширилиши муносабати билан олинмай қолинадиган даромадлар, молиявий харажатларнинг мақсадлари ва уни олувчилар, шунингдек бошқа молиявий-иқтисодий кўрсаткичлар кўрсатилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун лойиҳасини тайёрлаш ва келишишнинг хронологияси тўғрисидаги маълумотнома.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Қонун лойиҳасига бошқа таҳлилий ва ахборот материаллари ҳам илова қилиниши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Қонун лойиҳасига илова қилинадиган таҳлилий ва ахборот материаллари ишлаб чиқувчининг раҳбари томонидан имзоланиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-боб. Якунловчи қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Қонун лойиҳаларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги, «Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунларида белгиланган талабларга риоя қилган ҳолда ва Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 14 февралдаги 62-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламентида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Қонун лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритишда қонун лойиҳасининг матни ва унга илова қилинадиган материаллар мажбурий тартибда электрон шаклда тақдим этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 8 апрелдаги 147-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.04.2023 й., 09/23/147/0203-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 42-сон, 484-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.05.2018 й., 09/18/347/1217-сон; 31.10.2020 й., 09/20/677/1443-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 10.04.2023 й., 09/23/147/0203-сон; 04.10.2023 й., 09/23/524/0750-сон)