30.06.2020 йилдаги ПҚ-4768-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 30.06.2020 йилдаги ПҚ-4768-сон
Date of entry into force
01.07.2020
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 июндаги «Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини тубдан ислоҳ қилиш ва янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-6017-сон Фармонига мувофиқ:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг ёшлар ҳаёти, орзу-интилиш ва муваффақиятларини кенг ёритиш, муаммо ва камчиликлари ечимига қаратилган кўрсатув, мақола ва эшиттиришлар тайёрлашни йўлга қўйиш мақсадида ушбу йўналишда фаолият юритувчи оммавий ахборот воситалари ва нашриётлардаги улушларини Агентликка бериш ҳамда Агентлик томонидан улар негизида акциядорлик жамияти шаклидаги «Yoshlar media xoldingi»ни ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари қўллаб-қувватлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентлик уч ой муддатда «Yoshlar media xoldingi» акциядорлик жамияти фаолиятини ташкил этиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Агентлик:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёшлар йўналишида фаолият кўрсатувчи нодавлат нотижорат ташкилотларига ўз фаолиятини йўлга қўйиш, амалга ошириш ва ривожлантиришда ҳар томонлама ташкилий ва амалий ёрдам кўрсатсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
уч ой муддатда «Камалак» болалар ташкилоти фаолиятини такомиллаштириш ва қўллаб-қувватлаш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Белгилаб қўйилсинки:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентлик ёшларнинг интеллектуал, ижодий ва бошқа йўналишдаги салоҳиятини камол топтириш учун шароитлар яратишга қаратилган ижтимоий-иқтисодий, ташкилий ва ҳуқуқий чора-тадбирларни тизимли равишда амалга оширувчи, шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси бўйсунувида фаолият юритадиган алоҳида мақомга эга мустақил республика ижро этувчи ҳокимият органи ҳисобланади;
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 декабрдаги ПФ-226-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2024 й., 06/24/226/1060-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентликнинг ўз ваколати доирасида қабул қилган қарорлари ёшларга оид давлат сиёсатини рўёбга чиқаришда иштирок этувчи барча давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, мансабдор шахслар учун мажбурийдир;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат ва давлат улуши мавжуд бўлган олий таълим муассасасининг ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича биринчи проректори (филиал директорининг биринчи ўринбосари) лавозимига номзод Агентлик билан келишилган ҳолда белгиланган тартибда лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентлик ва унинг ҳудудий бошқармалари давлат органлари ва ташкилотларига ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва дастурларнинг ижроси ҳамда уларнинг ваколатларига кирадиган бошқа муҳим масалалар юзасидан асослантирилган тушунтириш бериш талаби билан сўров юбориш ҳуқуқига эга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентлик ёшлар масалалари бўйича бошланғич ташкилотларга ҳар томонлама кўмаклашиш ҳамда уларнинг фаолияти самарадорлигини оширишга масъул ҳисобланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар Агентлик фаолиятини молиялаштириш манбалари ҳисобланади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Белгилансинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) Агентлик директори Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тақдимномасига асосан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) Агентлик директорининг ўринбосарлари, шу жумладан биринчи ўринбосари Агентлик директори тақдимномасига асосан Ўзбекистон Республикаси Бош вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) Агентлик марказий аппарати ходимларига ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлашнинг тасдиқланган разрядларига кўра лавозим маошларини аниқлашда тариф коэффициентлари 1,8 баравар миқдорда, Агентлик ҳудудий бўлинмалари ходимларига 1,2 баравар миқдорда қўлланилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Агентлик директори икки ой муддатда Агентликнинг унга юкланган вазифаларни бажариш учун зарур билим ва амалий кўникмаларга эга бўлган юқори малакали мутахассислар билан тўлдирилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг унинг Марказий ва ҳудудий кенгашлари балансидаги ва оператив бошқарув ҳуқуқи асосида тегишли бўлган бино ва иншоотлари, шунингдек, мол-мулкларини (фаолиятини таъминлашга етарли қисмини ўз балансида сақлаб қолган ҳолда) ўрнатилган тартибда давлат мулки сифатида оператив бошқарув ҳуқуқи асосида тегишлича Агентлик ва унинг ҳудудий бўлинмаларига ўтказиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентликнинг марказий аппарати Тошкент шаҳар, Навоий кўчаси, 11б-уй манзилдаги бинога жойлаштирилсин.
(7-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги, Агентлик, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда бир ой муддатда мазкур қарорнинг 7-бандида кўзда тутилган бино ва иншоотлар, шунингдек, мол-мулкларни хатловдан ўтказсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ушбу мол-мулкларнинг Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини таъминлашга етарли қисмини унинг балансида сақлаб қолган ҳолда Агентлик ва унинг ҳудудий бўлинмаларига ўтказилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Агентлик, Молия вазирлиги Ёшлар марказлари ва ёшлар учун мўлжалланган бошқа инфратузилма объектларини қуриш ва реконструкция қилиш ишлари Агентликка ажратилган маблағлар доирасида амалга оширилишини инобатга олсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Тошкент шаҳар «Ёшлар ижод саройи» қошидаги Ёшлар симфоник оркестри негизида Ўзбекистон давлат симфоник оркестрини ташкил этиш ва амалдаги меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари сақланиб қолган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги тузилмасига ўтказиш тўғрисидаги таклифи қўллаб-қувватлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон давлат симфоник оркестри фаолиятини молиялаштириш учун зарур маблағларни 2020 йилда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи учун давлат бюджетида кўзда тутилган маблағлар ҳисобидан ажратсин, 2021 йилдан бошлаб эса — Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда назарда тутилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Агентлик билан биргаликда икки ой муддатда 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасаларидаги Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг бошланғич ташкилот етакчиларини сақлаш харажатларини қоплаш юзасидан таклиф киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Агентлик ва унинг ҳудудий бўлинмаларини белгиланган тартибда юқори тезликдаги Интернет тармоғига улашни, шунингдек, зарур алоқа, жумладан ҳукумат алоқаси билан таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Агентлик:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
молия, иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш, бандлик ва меҳнат муносабатлари, ички ишлар вазирликлари, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, Давлат статистика қўмитаси, Бош прокуратураси, Олий суди, бошқа вазирлик ва идораларнинг статистика ахбороти;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджет-солиқ тадқиқотлари институти ҳамда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институтининг таҳлилий материаллари мажбурий юбориладиган реестрга киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси қошидаги Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институтини (кейинги ўринларда – Институт) Агентлик тузилмасига ўтказиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қуйидагилар Институт фаолиятининг асосий йўналишлари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёшларга оид давлат сиёсати ижроси мониторингини олиб бориш, ёшлар муаммоларини тизимли ўрганиш ва уларни ҳал этишга қаратилган амалий таклифлар ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат ҳокимияти, вазирлик, идора ва ташкилотларда фаолият юритувчи истиқболли ёш кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, улар фаолиятини услубий жиҳатдан мувофиқлаштириш, ёш бошқарув ходимларини профессионал жиҳатдан ривожлантириш учун ўқув-услубий қўлланмалар тайёрлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёшларга оид қонун ҳужжатлари ва давлат дастурлари лойиҳаларини тайёрлашда иштирок этиш, уларни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вазирлик, идора ва ташкилотлар буюртмалари асосида ёшлар муаммоларини ўрганишга қаратилган фундаментал ва илмий-амалий тадқиқотларни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёшлар дуч келаётган долзарб муаммолар, уларнинг барқарор ривожланишига тўсиқ бўлаётган таҳдидларни аниқлашга қаратилган социологик тадқиқотлар ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёшлар соҳасидаги ишларни самарали йўлга қўйишга қаратилган услубий қўлланмалар ишлаб чиқиш, анжуманлар, «давра суҳбатлари» ва илмий-амалий семинарлар ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёшлар масалаларида Ўзбекистон Республикасининг минтақавий ва халқаро ҳамкорлик истиқболлари борасида қўшма тадқиқотлар олиб бориш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институтининг тузилмаси 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Белгилансинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Институт Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси қошидаги Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институтининг барча ҳуқуқ, мажбуриятлари ва шартномалари бўйича ҳуқуқий вориси ҳисобланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Институт асосий фаолияти ёшлар муаммоларини ўрганиш, мазкур йўналишда илмий ва таҳлилий тадқиқотлар ўтказиш ҳамда истиқболли ёш кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини оширишга йўналтирилган юридик шахс мақомига эга бўлган давлат муассасаси ҳисобланади, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга ва бланкаларга, мустақил балансга ҳамда шахсий ғазна ҳисобварақларига эга бўлади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси Институт фаолиятига доимий равишда илмий-услубий ёрдам кўрсатиб боради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Институт директори Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда Агентлик директори томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари, моддий рағбатлантириш ҳамда тиббий хизмат кўрсатиш шартларига кўра Институт директори — Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси проректорига, ходимлари — Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясининг ходимларига тенглаштирилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Институт директорига ходимларига моддий рағбатлантириш махсус фонди ҳисобидан тариф ставкасининг 100 фоизигача миқдорида ойлик устамалар белгилаш, шунингдек, қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа моддий рағбатлантириш чораларини қўллаш ҳуқуқи берилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзига юклатилган вазифаларни амалга ошириш учун Институт шартнома асосида таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари ходимлари, шунингдек, вазирлик, идора ва ташкилотлар мутахассисларини жалб қилиш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Қуйидагилар Институт фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотларнинг давлат илмий дастурларида назарда тутилган маблағлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хўжалик фаолияти ҳамда шартнома асосида ўқув, методик ва илмий-тадқиқот лойиҳалари, ахборот-таҳлил ҳамда таҳририй-нашриёт ишларини бажариш, таълим ва бошқа хизматлар кўрсатишдан тушадиган маблағлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқаро молия институтлари, хорижий ташкилотларнинг грантлари доирасида тушадиган маблағлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Институт Тошкент шаҳар, Ислом Каримов кўчаси, 45-уй манзилида жойлашган Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси биносига текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрлари доирасида 2020 йилда Агентлик ҳамда Институт таъминоти учун маблағлар ажратсин, 2021 йилдан бошлаб эса ҳар йили зарур бюджет маблағларини назарда тутсин. Бунда, Ўзбекистон Республикасининг «2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилгунга қадар харажатларни молиялаштириш 2020 йил учун Ўзбекистон ёшлар иттифоқига давлат бюджетидан ажратилган маблағлар ҳисобидан амалга оширилиши инобатга олинсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентлик марказий аппарати учун 8 та хизмат автотранспорт воситасини, шу жумладан 6 та шахсий бириктирилган хизмат автотранспорт воситаси, 1 та навбатчи автотранспорт воситаси ва 1 та микроавтобус ҳамда ҳудудий бошқармалар учун 14 та хизмат енгил автотранспорт воситасини сақлаш учун лимит белгиласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 августдаги «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси қошидаги Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институти фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3206-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Агентлик Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Мазкур қарор ижроси қуйидаги тартибда амалга оширилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агентлик директори — ушбу қарорда белгиланган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли амалга оширишда масъул вазирлик, идора ҳамда ташкилотларга услубий ва амалий ёрдам кўрсатсин, белгиланган вазифалар ижроси бўйича юзага келадиган масалаларни тезкорлик билан ҳал этилишини таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
масъул вазирлик, идора ва ташкилотлар раҳбарлари — ушбу қарорда назарда тутилган тадбирларни ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли бажариш юзасидан барча зарур чора-тадбирларни амалга оширсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори А.К. Кўчимов, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси А.Д. Хаджаев — ушбу қарорнинг мазмун-моҳияти ва амалий аҳамиятини ёритишга оид мақолалар, брифинглар, пресс-конференциялар, тематик телекўрсатувлар ташкил этсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси А.А. Абдувахитов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.А. Мусаев зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2020 йил 30 июнь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-4768-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2 — 4-иловалар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 июндаги ПҚ-4768-сон қарорига
5-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институтининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТУЗИЛМАСИ

Ходимларнинг чекланган умумий сони — 26 штат бирлиги (профессор-ўқитувчилар таркиби, техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар инобатга олинмаган ҳолда), шу жумладан бошқарув ходимлари сони — 18 штат бирлиги, ўқув-ёрдамчи ходим сони — 1 штат бирлиги.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.07.2020 й., 07/20/4768/1020-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.01.2022 й., 07/22/92/0046-сон; 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон; 25.12.2024 й., 06/24/226/1060-сон)