16.02.2021 йилдаги 75-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 16.02.2021 йилдаги 75-сон
Date of entry into force
01.05.2021
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хавфли маҳсулотлар ва чиқиндиларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ва республика ҳудудидан олиб чиқиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 декабрдаги 916-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.01.2025 й., 09/25/916/0017-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 11 апрель)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хавфли чиқиндиларни чегаралараро ташиш ва йўқ қилиб ташлаш устидан назорат қилиш тўғрисидаги Базель конвенциясига (1989 йил 22 март, Базель) (кейинги ўринларда — Базель конвенцияси) ҳамда Ўзбекистон Республикасининг «Чиқиндилар тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ экологик сертификатланиши лозим бўлган хавфли маҳсулотлар ва олди-сотди, импорт-экспорт операцияси объекти бўлган чиқиндилар, шунингдек, ташилиши керак бўлган хавфли чиқиндилар билан боғлиқ ишларни давлат томонидан тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 декабрдаги 916-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.01.2025 й., 09/25/916/0017-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 11 апрель)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Хавфли маҳсулотлар ва чиқиндиларни мажбурий экологик сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 декабрдаги 916-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.01.2025 й., 09/25/916/0017-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 11 апрель)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Мазкур қарор 2021 йил 1 майдан бошлаб кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси А.И. Максудов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2021 йил 16 февраль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
75-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 16 февралдаги 75-сон қарорига
1-ИЛОВА
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хавфли маҳсулотлар ва чиқиндиларни мажбурий экологик сертификатлаштириш тартиби тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
(1-илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 декабрдаги 916-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.01.2025 й., 09/25/916/0017-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 11 апрель)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-боб. Умумий қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ушбу Низом хавфли маҳсулотлар ҳамда олди-сотди, импорт-экспорт операцияси объекти бўлган чиқиндилар, шунингдек, ташилиши керак бўлган хавфли чиқиндиларни (кейинги ўринларда — хавфли маҳсулотлар ва чиқиндилар) мажбурий экологик сертификатлаштириш тартибини белгилайди.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 декабрдаги 916-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.01.2025 й., 09/25/916/0017-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 11 апрель)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ушбу Низом қоидалари алоҳида белгиланган тартибда республика ҳудудидан транзит ўтадиган махсус юкларга нисбатан татбиқ этилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Хавфли маҳсулотлар ва чиқиндиларнинг олди-сотди, импорт-экспорт операциялари, шунингдек, ташилиши Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги (кейинги ўринларда — Экология вазирлиги) тизимидаги белгиланган тартибда аккредитациядан ўтган экологик сертификатлаштириш органи (кейинги ўринларда — экологик сертификатлаштириш органи) томонидан бериладиган экологик сертификат асосида амалга оширилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 декабрдаги 916-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.01.2025 й., 09/25/916/0017-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 11 апрель)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Экологик сертификат хавфли маҳсулотлар ва чиқиндиларнинг норматив-ҳуқуқий ва техник жиҳатдан тартибга солувчи норматив ҳужжатларда белгиланган экологик хавфсизлик талабларига жавоб беришини тасдиқлайдиган Миллий сертификатлаштириш тизими қоидаларига мувофиқ бериладиган ҳужжат ҳисобланади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 декабрдаги 916-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.01.2025 й., 09/25/916/0017-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 11 апрель)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. «Хавфли чиқиндиларни чегаралараро ташиш ва йўқ қилиб ташлаш устидан назорат қилиш тўғрисида»ги 1989 йил 22 мартдаги Базель Конвенцияси (кейинги ўринларда Базель конвенцияси деб аталади) иштирокчиси бўлмаган давлатлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан рўйхати тасдиқланган экологик хавфли маҳсулотлар ва чиқиндилар турларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришлари ва республика ҳудудидан олиб чиқишлари қатъиян тақиқланади. Ўзбекистон Республикаси билан Базель конвенцияси иштирокчиси бўлмаган давлат ўртасида чиқиндиларни транзит тарзида олиб ўтишга доир халқаро шартнома мавжуд бўлган ҳолларда, бундай олиб ўтиш ушбу халқаро шартнома қоидалари, шунингдек, устувор равишда, Базель конвенциясида белгиланган умумий талаблар асосида амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Экология вазирлиги томонидан Базель конвенциясининг талабларига мувофиқ импорт-экспорт қилинган ҳамда экологик сертификатлаштирилган хавфли маҳсулотлар ва чиқиндиларга доир ҳисобот тайёрланиб, белгиланган муддатларда ҳар йили Базель конвенциясининг Котибиятига тақдим этиб борилади.
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 декабрдаги 916-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.01.2025 й., 09/25/916/0017-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 11 апрель)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу ҳисобот:
(5-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 декабрдаги 916-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.01.2025 й., 09/25/916/0017-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 11 апрель)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
импорт-экспорт қилинган хавфли маҳсулотлар ва чиқиндилар миқдори ҳақидаги маълумотлар;
(5-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 декабрдаги 916-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.01.2025 й., 09/25/916/0017-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 11 апрель)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлигидан олинадиган — маҳаллий ишлаб чиқарувчи ва хизмат кўрсатувчи ташкилотлардан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида йиллик ҳосил бўладиган хавфли маҳсулотлар ва чиқиндилар миқдори ҳақидаги маълумотлар;
(5-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 декабрдаги 916-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.01.2025 й., 09/25/916/0017-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 11 апрель)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг электрон ахборот алмашинув тизимидан олинадиган — хавфли маҳсулотлар ва чиқиндиларнинг импорт-экспорти ҳақидаги маълумотлар асосида тайёрланади.
(5-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 декабрдаги 916-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.01.2025 й., 09/25/916/0017-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 11 апрель)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Хавфли маҳсулотлар ва чиқиндилар ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ экологик сертификатлаштирилади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 декабрдаги 916-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.01.2025 й., 09/25/916/0017-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 11 апрель)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Сертификатлаштирилган импорт-экспорт қилинадиган хавфли маҳсулотлар ва чиқиндиларга божхона юк декларациясини расмийлаштириш вақтида экологик сертификат рўйхат рақами ва берилган санаси кўрсатилади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 декабрдаги 916-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.01.2025 й., 09/25/916/0017-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 11 апрель)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Хавфли маҳсулотлар ва чиқиндиларда уларнинг экологик сертификатлаштирилганлигига оид маълумотлар мавжуд бўлмаганда, бундай чиқиндиларни олди-сотди ва импорт-экспорт қилиш ишлари, шунингдек, ташиш керак бўлганда улар ушбу Низомда кўрсатилган тартибда экологик сертификатлаштирилади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 декабрдаги 916-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.01.2025 й., 09/25/916/0017-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 11 апрель)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Экологик сертификатлаштириш ишлари ариза берувчи билан тузилган шартномага мувофиқ амалга оширилади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 декабрдаги 916-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.01.2025 й., 09/25/916/0017-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 11 апрель)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Экологик сертификатлаштириш тартиби
(2-бобнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 декабрдаги 916-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.01.2025 й., 09/25/916/0017-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 11 апрель)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Импорт-экспорт қилинадиган хавфли маҳсулотлар ва чиқиндиларни экологик сертификатлаштириш учун ариза берувчи «Ягона дарча» божхона ахборот тизими орқали, мамлакат ҳудудида олди-сотди қилинадиган, шунингдек, ташилиши керак бўлган чиқиндиларни экологик сертификатлаштириш учун эса, тўғридан-тўғри экологик сертификатлаштириш органига ариза билан мурожаат қилади. Бунда аризага қуйидагилар илова қилинади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) хавфли маҳсулотлар ва чиқиндиларни импорт-экспорт қилишга экологик сертификат олиш учун:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган Импорт-экспорт қилиниши давлат томонидан тартибга солинадиган ва мажбурий экологик сертификатлаштириш лозим бўлган хавфли маҳсулотлар ва чиқиндилар рўйхатига асосан ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шаклда буюртма;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хавфли маҳсулотлар ва чиқиндиларни импорт қилиш учун — Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига кирганлиги тўғрисида белги қўйилган юк ташиш ҳужжатларининг нусхаси (инвойс/ҳисоб-фактура, юк хати) ёки экспорт қилиш учун — инвойс/ҳисоб-фактура;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
импорт қилинаётган чиқиндиларга — уларнинг мустақил равишда тўлиқ утилизация қиладиган, қайта ишлайдиган ёки улардан такрорий фойдаланадиган ташкилотларга ушбу жараёнларнинг атроф-муҳитга таъсир кўрсатилиши тўғрисидаги баёнот лойиҳаси бўйича давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосаси нусхаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чиқиндиларни утилизация қилиш ва (ёки) қайта ишлаш билан шуғулланувчи юридик шахслар билан мазкур чиқиндиларни топшириш (бериш) ёки реализация қилиш юзасидан тузилган шартнома нусхаси (мустақил равишда тўлиқ утилизация қилиниши, қайта ишланиши ёки такрорий фойдаланилиши таъминланадиган чиқиндилар бундан мустасно);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
импорт қилинаётган хавфли маҳсулотлар ва чиқиндиларнинг аниқ ҳажми (сони) кўрсатилган ташқи савдо шартномаси (контракти) ва маҳсулотларни етказиб берувчи ҳамда қабул қилувчи ўртасида тузилган келишув(лар) нусхаси (экологик сертификатлаштириш бир календарь йилга амалга оширилганда);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) мамлакат ҳудудида олди-сотди қилинадиган чиқиндиларга экологик сертификат олиш учун:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чиқинди паспорти;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чиқиндиларнинг аниқ ҳажми (сони) кўрсатилган, мазкур чиқиндиларни олди-сотди қилиш юзасидан юридик шахслар билан тузилган шартнома нусхаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) мамлакат ҳудудида ташилиши керак бўлган хавфли чиқиндиларга экологик сертификат олиш учун:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чиқинди паспорти;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чиқиндиларнинг аниқ ҳажми (сони) кўрсатилган, мазкур чиқиндиларни ташиш юзасидан етказиб берувчи ҳамда қабул қилувчи ўртасида тузилган шартнома(лар) нусхаси.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 декабрдаги 916-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.01.2025 й., 09/25/916/0017-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 11 апрель)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ариза берувчи ушбу Низомнинг 10-бандига мувофиқ экологик сертификат олиш мақсадида аризани кўриб чиқиш учун экологик сертификатлаш органига тақдим этган ҳужжатлар ва маълумотларнинг ишончлилиги ва ҳаққонийлиги учун жавобгар ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Экологик сертификат олиш учун экологик сертификатлаш органи ушбу Низомнинг 10-бандида кўрсатилганидан бошқа маълумотлар ва ҳужжатларни талаб қилишга ҳақли эмас.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Экологик сертификатлаштириш органи бир иш куни мобайнида тақдим этилган ҳужжатларни таҳлил қилади ҳамда ҳужжатлар тўлиқ бўлганда ва камчиликлар аниқланмаган тақдирда, хавфли маҳсулотлар ва чиқиндиларни сертификатлаштириш тўғрисида қарор қабул қилади. Агар ҳужжатлар ушбу Низомнинг 10-банди талабларига жавоб бермаса ва (ёки) уларда камчиликлар аниқланган тақдирда, тегишли камчиликларни кўрсатган ҳолда аризани қайтаради ва бу ҳақда ариза берувчини хабардор қилади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 декабрдаги 916-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.01.2025 й., 09/25/916/0017-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 11 апрель)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Ариза берувчи томонидан шартнома имзоланиб, шартномада белгиланган тўлов амалга оширилганидан сўнг экологик сертификатлаштириш органи бир иш куни мобайнида экологик сертификатлаштириш дастурини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 декабрдаги 916-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.01.2025 й., 09/25/916/0017-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 11 апрель)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 декабрдаги 916-сонли қарорига асосан 14-банднинг ўз кучини йўқотиш санаси — 2025 йил 11 апрель — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.01.2025 й., 09/25/916/0017-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Экологик сертификатлаштириш органи томонидан тасдиқланган дастур асосида икки иш куни мобайнида синов лабораторияси билан биргаликда тегишли хавфли маҳсулотлар ва чиқиндилар Сертификатлаштириш миллий тизими қоидаларига мувофиқ идентификациядан ўтказилади, идентификациядан ўтказиш далолатномаси тузилади ҳамда уларнинг атроф-муҳитга таъсирини ўрганиш учун тегишли норматив-ҳуқуқий ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга мувофиқ намуналар олиниб, лаборатория синовлари ўтказилади ва синов баённомалари расмийлаштирилади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 декабрдаги 916-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.01.2025 й., 09/25/916/0017-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 11 апрель)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Намуналар сони, танлаш тартиби, уларни идентификациялаш ва сақлаш қоидалари экологик сертификатлаштириш органи ва синов лабораториясининг сифат менежмент тизими ҳужжатлари, экологик сертификатлаштириладиган хавфли маҳсулотлар ва чиқиндиларга норматив ҳужжатларда, шу жумладан, синов усулларида белгиланади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 декабрдаги 916-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.01.2025 й., 09/25/916/0017-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 11 апрель)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Муайян турдаги хавфли маҳсулотлар ва чиқиндиларга синов баённомаларини расмийлаштириш ва бериш муддати техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар билан белгиланадиган усулларга мувофиқ амалга ошириладиган ушбу турдаги маҳсулотлар ва чиқиндиларни синовдан ўтказишнинг умумий давомийлигидан келиб чиқиб белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Намуна олиш имкони бўлмаган кам миқдорни ташкил этган, норматив ҳужжати, шунингдек, синовларни амалга ошириш учун аккредитациядан ўтган синов лабораторияси мавжуд бўлмаган тақдирда хавфли маҳсулотлар ва чиқиндиларни экологик сертификатлаш идентификациялаш йўли билан амалга оширилади.
(17-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 декабрдаги 916-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.01.2025 й., 09/25/916/0017-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 11 апрель)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Синовларининг сифати ва натижаларнинг ишончлилиги, шунингдек, синовлар баённомалари сақланиши учун синовларни ўтказган лаборатория жавобгар ҳисобланади. Синов баённомалари лабораториянинг техник эксперти томонидан имзоланади ва аккредитациядан ўтган синов лабораторияси раҳбари томонидан тасдиқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Аккредитациядан ўтган синов лабораторияси синов баённомаларини ариза берувчига ва/ёки экологик сертификатлаш органига тақдим этади. Агар хавфли маҳсулотлар ва чиқиндилар синовлари бошқа аккредитациядан ўтган синов лабораторияларида алоҳида параметрлар бўйича ўтказилган бўлса, баённомалар билан тасдиқланган синовларнинг ижобий натижалари мавжудлиги хавфли маҳсулот ва чиқиндиларнинг мувофиқлиги ижобий баҳоланиши деб ҳисобланади.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 декабрдаги 916-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.01.2025 й., 09/25/916/0017-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 11 апрель)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Аккредитациядан ўтган синов лабораторияларида ўтказилган лаборатория синовларининг ижобий натижаси олинганда, экологик сертификатлаш органи ҳужжатларни техник экспертга баҳолаш учун юборади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Техник экспертнинг ижобий қарори қабул қилинганда экологик сертификатлаш органи бир иш куни мобайнида экологик сертификатни расмийлаштиради ва давлат реестридан рўйхатдан ўтказади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Экологик сертификат белгиланган намунадаги шаклда давлат ёки рус тилида расмийлаштирилади ҳамда бланкада (босма иш қоғози) ёки QR-код (матрик штрихли код) билан ҳимояланган электрон шаклда ариза берувчига тўлов амалга оширилган кундан бошлаб тўрт иш куни давомида тақдим этилади.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 декабрдаги 916-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.01.2025 й., 09/25/916/0017-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 11 апрель)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Ариза берувчи импорт-экспорт қилинадиган хавфли маҳсулотлар ва чиқиндиларга экологик сертификатни «Ягона дарча» божхона ахборот тизими орқали, мамлакат ҳудудида олди-сотди қилинадиган, шунингдек, ташилиши керак бўлган чиқиндиларга экологик сертификатни эса, ўз хоҳишига кўра шахсан ёки ишончли вакили орқали экологик сертификатлаштириш органидан олиши мумкин.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 декабрдаги 916-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.01.2025 й., 09/25/916/0017-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 11 апрель)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Экологик сертификат ариза берувчига «Ягона дарча» божхона ахборот тизими орқали электрон шаклда экологик сертификатлаш органининг электрон имзоси билан берилганда ёки қоғоз шаклида экологик сертификатлаш органининг муҳри ва имзосининг асли бўлганда ҳамда давлат реестрида қайд этилганлигини тасдиқловчи сана ва рақам кўрсатилганда ҳақиқий ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Экологик сертификат бланки рақамланган, ҳимоя қилиш даражасига эга, қатьий ҳисобда турадиган ва жавобгарлиги белгиланган ҳужжат ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Экологик сертификат бланкаси ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шаклда «Давлат белгиси» давлат-ишлаб чиқариш бирлашмаси томонидан тайёрланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Экологик сертификат:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) импорт қилишда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хавфли маҳсулотлар ва чиқиндиларга (транспорт воситаларидан ташқари) аниқ ҳажми (сони) кўрсатилган битта ташқи савдо шартномаси (контракти) ва етказиб берувчи ҳамда қабул қилувчи ўртасида тузилган келишув(лар) нусхасига асосан — бир календарь йилдан ошмаган муддатга, бунда бир календарь йил давомида импорт қилинаётган хавфли маҳсулотлар ва чиқиндиларнинг ҳар бир тўпи (партияси) Сертификатлаштириш миллий тизими қоидаларига мувофиқ идентификация қилинади ҳамда уларнинг атроф-муҳитга таъсирини ўрганиш учун тегишли техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга мувофиқ лаборатория синовлари ўтказилади ва синов баённомалари расмийлаштирилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
инвойс/ҳисоб-фактура, юк хатига асосан хавфли маҳсулотлар ва чиқиндиларнинг ҳар тўпига — божхона юк декларациясини расмийлаштириш муддатига;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) мамлакат ҳудудида ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш жараёнида ҳосил бўладиган олди-сотди объекти бўлган хавфли маҳсулотлар ва чиқиндиларнинг ҳар тўпига — бир йилдан ошмаган муддатга берилади.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 декабрдаги 916-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.01.2025 й., 09/25/916/0017-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 11 апрель)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Экологик сертификатлаш органи фаолиятига тааллуқли сертификат нусхаси ва сертификатлаштириш ишларини олиб боришда зарур бўлган ҳужжатлар тўплами (намуна олиш далолатномалари, идентификация далолатномалари, синов баённомалари) экологик сертификат амал қилиш муддатида, лекин бир йилдан кам бўлмаган муддатда сақланади. Сақлаш муддати тугаган ҳужжатлар архивга топширилади ёки қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда йўқ қилинади.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Экологик сертификатнинг амал қилиш муддатини тўхтатиш, бекор қилиш, қайта расмийлаштириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Экологик сертификатнинг амал қилиши:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ариза берувчи экологик сертификатнинг амал қилишини тўхтатиш тўғрисида белгиланган тартибда экологик сертификатлаш органига ариза билан мурожаат қилганда — мурожаат қилган кундан бошлаб;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ариза берувчи (юридик шахс)нинг фаолияти тугатилган ёки тўхтатилганда — ушбу кундан бошлаб;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ариза берувчи қайта ташкил этилганда — қайта ташкил этилган кундан бошлаб;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ариза берувчига бир календарь йилга берилган экологик сертификатнинг талаблари бир йил мобайнида мунтазам равишда (икки ёки ундан ортиқ) бузилиши, агар ушбу қоидабузарликлар фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига, жамоат хавфсизлигига ва атроф-муҳитга зарар етказилишига олиб келса ўн иш кунига тўхтатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Экологик сертификатлаш органининг экологик сертификат амал қилишини тўхтатиш тўғрисидаги қарори ариза берувчига қарор қабул қилинган кундан бошлаб уч иш куни мобайнида экологик сертификат амал қилишини тўхтатишнинг сабаблари кўрсатилган ҳолда ёзма ёки электрон шаклда етказилади, бунда экологик сертификатнинг амал қилишини тўхтатиш сабаблари ва қонунчилик ҳужжатларининг аниқ нормалари кўрсатилади.
(28-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ариза берувчи томонидан экологик сертификатнинг амал қилишини тўхтатишга сабаб бўлган ҳолатлар бартараф этилган тақдирда, кўрсатиб ўтилган ҳолатлар бартараф этилганлиги тўғрисида тасдиқнома олинган кундан бошлаб ўн иш куни мобайнида экологик сертификатнинг амал қилишини тиклаш тўғрисида қарор қабул қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Ариза берувчи томонидан экологик сертификатнинг амал қилишини тўхтатиш сабаблари ўн иш куни мобайнида бартараф этилмаган, шунингдек, мазкур Низомнинг 25-банди «а» кичик бандининг иккинчи хатбошисида белгиланган талаб бузилган тақдирда, экологик сертификат бекор қилинади.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 декабрдаги 916-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.01.2025 й., 09/25/916/0017-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 11 апрель)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Қоғоз шаклида берилган экологик сертификат бекор қилинган тақдирда, сертификатнинг асл нусхаси ариза берувчи томонидан экологик сертификатнинг амал қилишини бекор қилиш тўғрисидаги қарор олинган кундан бошлаб ўн иш куни мобайнида экологик сертификатлаштириш органига қайтарилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар электрон шаклда берилган экологик сертификат бекор қилинган тақдирда, экологик сертификатлаштириш органи бир иш куни мобайнида ариза берувчини бу ҳақда хабардор қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бекор қилинган экологик сертификатлар экологик сертификатлаштириш органи томонидан йўқ қилинади ва бу ҳақда тегишли далолатнома тузилади. Бекор қилинган экологик сертификатлар тўғрисидаги маълумотлар экологик сертификатлаштириш органининг веб-сайтида барча оммавий танишиш учун эълон қилиниши керак.
(30-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 декабрдаги 916-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.01.2025 й., 09/25/916/0017-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 11 апрель)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Ариза берувчи экологик сертификатлаш органининг қароридан норози бўлган тақдирда, судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга. экологик сертификатлаш органининг қарори устидан судга қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиниши мумкин.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. Ариза берувчи (юридик шахс) қайта ташкил этилганда, унинг номи, юридик манзили ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарганда ўн иш куни мобайнида мазкур ўзгартишлар ҳақида амалдаги экологик сертификатнинг асл нусхасини илова қилиб, уни қайта расмийлаштириш учун экологик сертификатлаш органига ёзма равишда мурожаат қилиши лозим.
(32-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 декабрдаги 916-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.01.2025 й., 09/25/916/0017-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 11 апрель)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар ариза берувчи илгари берилган экологик сертификатнинг ҳуқуқий вориси бўлмаса, ҳужжатларни кўриб чиқиш билан боғлиқ кейинги тартиб-таомиллар ушбу Низомда назарда тутилган талаблар асосида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ариза берувчининг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарганда унинг номига экологик сертификатлаш органи томонидан бир иш куни мобайнида амалдаги экологик сертификат муддатига экологик сертификат расмийлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Экологик сертификатлар реестрини юритиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33. Экологик сертификатлаш органи берилган экологик сертификатлар реестрини юритади ва уларни ўз веб-сайтида жойлаштиради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34. Берилган экологик сертификатлар реестрида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ариза берувчининг номи, унинг манзили, солиқ тўловчининг идентификация рақами;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
экологик сертификат берилган сана, амал қилиш даври ва унинг рўйхатдан ўтган рақами;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бекор қилинган ва тўхтатиб қўйилган экологик сертификатларнинг рақами, ариза берувчининг номи, юридик манзили, асослари ва саналари кўрсатилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
35. Экологик сертификатлар реестридаги маълумотлар ҳамма танишиши учун очиқ ҳисобланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
351. Импорт-экспорт қилинадиган хавфли маҳсулотлар ва чиқиндилар назоратини таъминлаш учун Экология вазирлиги ҳамда Божхона қўмитаси ўртасида ахборот алмашилади.
(351-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 декабрдаги 916-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.01.2025 й., 09/25/916/0017-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 11 апрель)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-боб. Якунловчи қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
36. Ушбу Низомни қўллашда юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
(36-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
37. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
(37-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хавфли маҳсулотлар ва чиқиндиларни мажбурий экологик сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хавфли маҳсулотлар ва чиқиндиларга экологик сертификат бериш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
СХЕМАСИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Босқичлар

Субъектлар

Чора-тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Ариза берувчи (юридик шахс)

Тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда, экологик сертификатлаштириш органига:

импорт-экспорт қилинадиган хавфли маҳсулотлар ва чиқиндиларни экологик сертификатлаштириш учун — «Ягона дарча» божхона ахборот тизими орқали;

мамлакат ҳудудида олди-сотди қилинадиган, шунингдек, ташилиши керак бўлган чиқиндиларни экологик сертификатлаштириш учун — бевосита расмий хат орқали ариза тақдим этади.

Хоҳишига кўра

2-босқич

Экологик сертификатлаштириш органи

1. Ариза ва тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқади ҳамда кўриб чиқиш натижалари бўйича:

ҳужжатлар тўлиқ бўлганда ва камчиликлар аниқланмаганда — хавфли маҳсулотлар ва чиқиндиларни сертификатлаштириш тўғрисида қарор қабул қилади;

ҳужжатлар тўлиқ бўлмаганда ёки камчиликлар аниқланганда — тегишли камчиликларни кўрсатган ҳолда аризани қайтаради ва бу ҳақда ариза берувчини хабардор қилади.

2. Сертификатлаштириш тўғрисида қарор қабул қилинганда экологик сертификатлаштириш ишларига шартнома лойиҳасини ишлаб чиқади ва ариза берувчига имзолаш учун тақдим этади.

Бир иш кунида

3-босқич

Ариза берувчи

Шартномада белгиланган тўловни амалга оширади.

Шартномада белгиланган муддатда

4-босқич

Экологик сертификатлаштириш органи

1. Экологик сертификатлаштириш дастурини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди.

1. Ариза берувчи томонидан тўлов амалга оширилганидан сўнг бир иш кунида

2. Тасдиқланган дастур асосида аккредитациядан ўтган синов лабораторияси билан биргаликда:

хавфли маҳсулотлар ва чиқиндиларни идентификациядан ўтказади, намуналар олади ва лабораторияга тақдим қилади;

намуналарни синовдан ўтказади ва синов баённомасини расмийлаштиради;

якуний ҳужжатларни баҳолаш учун техник экспертга тақдим қилади.

2. Икки иш кунида

5-босқич

Техник эксперт

1. Техник эксперт ҳужжатлар тўпламини ўрганиб чиқиб, экологик сертификат бериш ёки беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

Бир иш кунида

Экологик сертификатлаштириш органи

2. Техник экспертнинг ижобий қарори асосида экологик сертификат расмийлаштиради ва реестрда рўйхатдан ўтказади.

3. Ариза берувчига:

импорт ва экспорт қилинадиган хавфли маҳсулотлар ва чиқиндилар учун экологик сертификатни «Ягона дарча» божхона ахборот хизмати тизими орқали;

мамлакат ҳудудида олди-сотди қилинадиган, шунингдек, ташилиши керак бўлган чиқиндилар учун экологик сертификатни бевосита ёки унинг ишончли вакилига тақдим этади.

(1-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 декабрдаги 916-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.01.2025 й., 09/25/916/0017-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 11 апрель)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хавфли маҳсулотлар ва чиқиндиларни мажбурий экологик сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
(2-илова белгиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 декабрдаги 916-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.01.2025 й., 09/25/916/0017-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 11 апрель)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element



‎________________________________________________________________

‎‎(экологик сертификатлаштириш органи номи)

_________________________________________________________________

‎‎(почта манзили)

‎‎Экологик сертификатлашни ўтказиш бўйича
‎БУЮРТМА

‎‎_____________________________________________________________________________________________________

‎‎буюртмачининг номланиши (тайёрловчи, етказиб берувчи ташкилот ёки якка тартибдаги тадбиркор Ф.И.О.)

_____________________________________________________________________________________________________

‎‎(буюртмачининг почта манзили, алоқа телефонлари)

_____________________________________________________________________________________________________
________________________________________________________________________________________ томонидан

‎‎(раҳбарнинг Ф.И.О.)

_____________________________________________________________________________________________________‎‎
_____________________________________________________________________________________________________

‎‎(маҳсулотларнинг номланиши, ТИФ ТН коди, ишлаб чиқариш серияси)

_____________________________________________________________________________________________________

транзит сони (партияси)‎‎

‎‎норматив ҳужжат асосида ________________________________________________________________________

‎‎(норматив ҳужжатнинг номланиши)

‎‎_____________________________________________________ талабларига мос келади

‎‎(норматив ҳужжатнинг рақамлари ва номи)

‎‎ва чиқиндиларни ёки маҳсулотларни __ -сон чизмада кўрсатилган ҳужжатлар

(экологик сертификатлаш чизмасининг сони)

‎‎қўшимча маълумотлар _____________________________________________________

‎‎(хатлов, экологик норматив ҳужжатлар ва бошқалар тўғрисида маълумотлар

_____________________________________________________________________________________________________
‎‎Ариза берувчи

‎‎______________________

‎‎__________________

‎‎‎‎‎(имзо)

(Ф.И.О.)

‎‎М.Ў.
‎‎20 йил «___» _______
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хавфли маҳсулотлар ва чиқиндиларни мажбурий экологик сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
(3-илова белгиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 декабрдаги 916-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.01.2025 й., 09/25/916/0017-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 11 апрель)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

‎‎
O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI EKOLOGIYA, ATROF-MUHITNI MUHOFAZA QILISH VA IQLIM O‘ZGARISHI VAZIRLIGI EKOLOGIK SERTIFIKATLASHTIRISH TIZIMI

 


‎‎‎МИНИСТЕРСТВО ЭКОЛОГИИ, ОХРАНЫ ОКРУЖАЮЩЕЙ СРЕДЫ И ИЗМЕНЕНИЯ КЛИМАТА СИСТЕМА ЭКОЛОГИЧЕСКОЙ СЕРТИФИКАЦИИ

blanka raqami № __________‎‎
‎‎номер бланка № __________
_____________________________________________________________________________________________________

‎‎(ekologik sertifikatlashtirish organing nomi va pochta manzili — наименование и почтовый адрес органа по экологической сертификации)

‎‎‎‎‎‎Reestirda qayd etilgan № ____________________
‎Зарегистрировано в реестре
‎_______ -son bilan 20__ yil “__” __da qayd qilindi
‎Регистрационный № ________ от «___» ______ 20__ г.
‎Amal qilish muddati “___” ________ 20___ gacha
‎Действителен до «___» ______________ 20__ г.
‎‎Ushbu sertifikat ekologik sertifikatlashtirilgan ob’yekt:_______________________________
‎Настоящий сертификат удостоверяет, что должным образом идентифицированный объект экологической сертификации:________________________________________________
‎‎ning lozim ravishdagi identifikatsiyasiga javob berishi va normativ-uslubiy jihatlari: _________
‎________________________________________________________________________

‎‎(normativ hujjatlar nomi — наименование нормативного документа)

‎‎и его нормативно-методическая база соответствует требованием следующих нормативных и правовых актов
‎‎Sertifikat egasi haqida ma’lumot:________________________________________________

‎‎(nomi va pochta manzili — наименование и почтовый адрес)

‎‎Сведения о держателе сертификата:____________________________________________
‎‎Telefon: _________________________ Faks:____________________________________
‎‎Телефон: ________________________ Факс: ___________________________________

‎‎‎Mahsulot yoki xizmatning ekologik sertifikatlashtirishda qo‘llanilgan talablar: ______________
‎________________________________________________________________________

‎‎(mahsulot va xizmatga doir tekshiruv, kuzatuv yoki normativ hujjatlar tahlili — экспертиза нормативных документов или испытания продукции)

‎‎_______________________________________________________________
‎‎Данные о проведении экологической сертификации по требуемым критериям:

‎‎
‎Izoh: Ekologik sertifikat berilganlik shartlariga amal qilinmagan taqdirda ecologik sertifikatlashtirish organi tomonidan bekor qilinishi mumkin.

‎‎
‎Примечание: Орган по экологической сертификации, выдавший сертификат, вправе аннулировать сертификат, если получатель данного сертификата не выполняет требования на соответствие которым он выдан.

Sertifikatlashtirish оrgan rahbari Руководитель орган сертифкации ‎‎

‎‎_____________

‎‎__________________

Imzo/подпись

‎‎(F.I.О)/ (Ф.И.О)

‎‎Ekspert/ Эксперт

‎‎_____________

__________________‎‎

‎‎Imzo/подпись

‎‎‎‎(F.I.О)/ (Ф.И.О)

‎‎M.O‘/М.П‎
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 декабрдаги 916-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.01.2025 й., 09/25/916/0017-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 11 апрель)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 16 февралдаги 75-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган баъзи қарорлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
рўйхати
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Экологик хавфли маҳсулотлар ва чиқиндиларни Ўзбекистон Республикасига олиб киришни ва уларни унинг ҳудудидан олиб чиқишни тартибга солиш тўғрисида» 2000 йил 19 апрелдаги 151-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 4-сон, 21-модда).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали махсус юклар ва ҳарбий таркибларнинг транзитини давлат томонидан тартибга солиш ва назорат қилиш тўғрисида» 2002 йил 21 февралдаги 62-сон қарорига 4-илованинг 2-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 2-сон, 10-модда).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2003 йил 13 январдаги 14-сон қарорига илованинг 17-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 1-сон, 5-модда).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2017 йил 14 ноябрдаги 915-сон қарорига 1-илованинг 7-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 11-сон, 261-модда).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» 2019 йил 18 сентябрдаги 787-сон қарорига илованинг 1-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚХ, 2019 й., 19 сентябрь, 3770-модда).
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.02.2021 й., 09/21/75/0121-сон, Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 10.01.2025 й., 09/25/916/0017-сон)