16.04.2018 йилдаги ЎРҚ-475-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, 16.04.2018 йилдаги ЎРҚ-475-сон
Date of entry into force
17.04.2018
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўрмон тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қонунчилик палатаси томонидан 2017 йил 1 декабрда қабул қилинган
Сенат томонидан 2018 йил 29 мартда маъқулланган
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 15 апрелда қабул қилинган «Ўрмон тўғрисида»ги 770-I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 йил, № 5, 122-модда; 2000 йил, № 5-6, 153-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 10, 536-модда; 2009 йил, № 12, 470-модда; 2011 йил, № 1, 1-модда; 2013 йил, № 4, 98-модда; 2017 йил, № 9, 510-модда) ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиб, унинг янги таҳрири тасдиқлансин (илова қилинади).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2018 йил 16 апрель,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎРҚ-475-сон

Ўрмон тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(янги таҳрири)

1-боб. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу Қонуннинг мақсади ўрмонларни муҳофаза қилиш, ҳимоя қилиш, кўпайтириш, такрорий кўпайтириш, қайта тиклаш, уларнинг маҳсулдорлигини ошириш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-модда. Ўрмон тўғрисидаги қонунчилик
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўрмон тўғрисидаги қонунчилик ушбу Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатларидан иборатдир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ер, сув, ер ости бойликлари, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсидан фойдаланиш ҳамда уларни муҳофаза қилиш билан боғлиқ бўлган, ўрмонлардан фойдаланиш соҳасидаги муносабатлар тегишли қонунчилик билан тартибга солинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг ўрмон тўғрисидаги қонунчилигида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
(2-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-модда. Ўрмонларнинг вазифалари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўрмонлар асосан экологик (тупроқни муҳофаза қилиш, сувни муҳофаза қилиш, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини ҳамда бошқа табиий ресурсларни муҳофаза қилиш, ҳимоя, санитария-гигиена, соғломлаштириш, рекреация) ва ижтимоий-иқтисодий вазифаларни бажаради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-модда. Асосий тушунчалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўрмон — ўрмон фонди ерларидаги ўзаро таъсир кўрсатувчи ва атроф-муҳитга таъсир кўрсатадиган, экологик ва ижтимоий-иқтисодий аҳамиятга эга дарахтлар, буталар ва бошқа табиий объектлар (ер, ер ости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси, атмосфера ҳавоси) мажмуи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўрмонларни кўпайтириш — ўрмон билан қопланмаган ўрмон фонди ерларида дарахтлар ва буталарни экиш ҳамда етиштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўрмонларни муҳофаза қилиш — ўрмонларга салбий таъсирларнинг олдини олишга қаратилган фаолият;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўрмонларни такрорий кўпайтириш — дарахт ва буталарнинг табиий муҳитда ўсиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш ҳамда ўрмон фонди ерларида ўрмон дарахтлари уруғлари ва кўчатларини плантация усулида экиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўрмондан фойдаланувчилар — ўрмондан фойдаланувчи юридик ва жисмоний шахслар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўрмонларни қайта тиклаш — кесилган, ёнғинлар, ўрмон зараркунандалари, касалликлари ҳамда бошқа салбий таъсирлар оқибатида шикаст етказилган дарахт ва буталар ўрнида иқлим шароитларига мос келадиган дарахт ва буталар турларини экиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-модда. Ўрмонларга бўлган мулкчилик
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўрмонлар давлат мулки — умуммиллий бойлик бўлиб, улардан оқилона фойдаланиш лозим ҳамда улар давлат томонидан муҳофаза қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-модда. Давлат ўрмон фонди
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Барча ўрмонлар давлат ўрмон фондини ташкил этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат ўрмон фонди:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат аҳамиятига молик ўрмонлардан, яъни давлат ўрмон хўжалиги органлари тасарруфидаги ўрмонлардан;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бошқа юридик ва жисмоний шахслар фойдаланишидаги ўрмонлардан иборатдир.
(6-модда иккинчи қисмининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 6 июндаги ЎРҚ-775-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.06.2022 й., 03/22/775/0477-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7-модда. Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтзор ва бутазорлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қуйидагилар давлат ўрмон фондига кирмайди:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардаги экинзорларнинг иҳота дарахтзорлари, шунингдек бошқа дарахтзор ва бутазорлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
темир йўлларнинг, автомобиль йўлларининг, табиий ва сунъий сув оқимларининг, сув ҳавзаларининг ҳамда бошқа сув объектларининг ажратилган минтақаларидаги иҳота дарахтзорлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шаҳарлардаги ҳамда бошқа аҳоли пунктларидаги дарахтзор ва бутазорлар, шунингдек кўкаламзорлаштириш учун экилган ўсимликлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
томорқалардаги ва боғ участкаларидаги дарахтзор ва бутазорлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтзор ва бутазорларни барпо этиш, такрорий кўпайтириш, қайта тиклаш, уларнинг маҳсулдорлигини ошириш, уларни парвариш қилиш, муҳофаза қилиш ҳамда улардан оқилона фойдаланиш ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисидаги қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
(7-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8-модда. Ўрмон фонди ерлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўрмон билан қопланган ерлар, шунингдек ўрмон билан қопланмаган, аммо ўрмон хўжалиги эҳтиёжлари учун берилган ерлар ўрмон фонди ерлари деб эътироф этилади. Ўрмон фонди ерларининг чегаралари қонунчиликда белгиланган тартибда аниқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўрмон фонди ерлари қонунчиликда белгиланган тартибда давлат ўрмон хўжалиги органларига, давлат органлари ва муассасаларига доимий фойдаланишга, шунингдек жисмоний ва юридик шахсларга ижарага берилиши мумкин.
(8-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 7 февралдаги ЎРҚ-1025-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.02.2025 й., 03/25/1025/0116-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 8 май)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9-модда. Давлат ўрмон фонди участкалари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат ўрмон фонди участкалари давлат ўрмон фондининг бир қисми бўлиб, улар давлат ўрмон кадастрида кўрсатилган муайян чегарага, майдонга, жойлашган ерига, ҳуқуқий режимга ва бошқа хусусиятларга эга бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-боб. Ўрмонларни муҳофаза қилиш, ҳимоя қилиш, кўпайтириш, такрорий кўпайтириш, қайта тиклаш, уларнинг маҳсулдорлигини ошириш ва улардан фойдаланиш соҳасини тартибга солиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10-модда. Ўрмонларни муҳофаза қилиш, ҳимоя қилиш, кўпайтириш, такрорий кўпайтириш, қайта тиклаш, уларнинг маҳсулдорлигини ошириш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўрмонларни муҳофаза қилиш, ҳимоя қилиш, кўпайтириш, такрорий кўпайтириш, қайта тиклаш, уларнинг маҳсулдорлигини ошириш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат дастурларини ва бошқа дастурларни ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ҳамда амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қоидалар, нормалар ва нормативларни белгилаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат назоратини амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
илмий-тадқиқот фаолиятини ривожлантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқаро ҳамкорликни ривожлантириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11-модда. Ўрмонларни муҳофаза қилиш, ҳимоя қилиш, кўпайтириш, такрорий кўпайтириш, қайта тиклаш, уларнинг маҳсулдорлигини ошириш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги давлат бошқаруви
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўрмонларни муҳофаза қилиш, ҳимоя қилиш, кўпайтириш, такрорий кўпайтириш, қайта тиклаш, уларнинг маҳсулдорлигини ошириш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги давлат бошқаруви Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ўз ваколатлари доирасида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ва унинг ҳудудий органлари давлат ўрмон хўжалиги органларидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ўрмонларни муҳофаза қилиш, ҳимоя қилиш, кўпайтириш, такрорий кўпайтириш, қайта тиклаш, уларнинг маҳсулдорлигини ошириш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги ваколатлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ўрмонларни муҳофаза қилиш, ҳимоя қилиш, кўпайтириш, такрорий кўпайтириш, қайта тиклаш, уларнинг маҳсулдорлигини ошириш ва улардан фойдаланиш соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат дастурларини тасдиқлайди ва уларнинг амалга оширилишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг фаолиятини мувофиқлаштиради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
умумдавлат аҳамиятига молик муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни ташкил этиш тўғрисида қарорлар қабул қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат ўрмон фондини тасарруф этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўрмонларнинг қўриқланиш тоифаларини аниқлаш тартибини белгилайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўрмондан фойдаланганлик учун ҳақ ундириш тартиби ва миқдорларини белгилайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат назоратини ташкил этади ва амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўрмонларнинг мониторингини, давлат ҳисобини ва давлат ўрмон кадастрини юритиш тартибини белгилайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
(12-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13-модда. Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг ўрмонларни муҳофаза қилиш, ҳимоя қилиш, кўпайтириш, такрорий кўпайтириш, қайта тиклаш, уларнинг маҳсулдорлигини ошириш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги ваколатлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ўрмонларни муҳофаза қилиш, ҳимоя қилиш, кўпайтириш, такрорий кўпайтириш, қайта тиклаш, уларнинг маҳсулдорлигини ошириш ва улардан фойдаланиш соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ягона давлат сиёсатини амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этади;

норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва такомиллаштиришда иштирок этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз ваколатлари доирасида қоидалар, нормалар ва нормативларни қабул қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
барча ўрмонларда ўрмон тузишнинг ягона тизимини белгилайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўрмон фонди ерларида идоравий назоратни амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Қизил китобини юритишда иштирок этади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонунчиликда белгиланган тартибда юридик ва жисмоний шахсларга ўсимлик дунёси объектларидан махсус фойдаланиш, пичан ўриш, чорва молларини ўтлатиш, дарахтзор ҳамда бутазорларни кесиш учун рухсатнома беради;
(13-модда биринчи қисмининг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўрмон фонди ерларида биотехник тадбирларни амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўрмон фонди ерларидаги муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни, ўрмон-овчилик, овчилик ва (ёки) балиқчилик хўжаликларини юритиш, бошқариш ҳамда ривожлантиришни ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўрмонларни қайта тиклаш ва иҳота ўрмонларни кўпайтиришга доир чора-тадбирлар ишлаб чиқилишини ҳамда амалга оширилишини, тоғ ёнбағирлари, жарликлар ва ташландиқ ерларда эрозияга қарши дарахтзорлар барпо этиш ишларининг бажарилишини ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўрмонларнинг маҳсулдорлигини ошириш мақсадида илғор илмий-техника ютуқларини жорий этади, ўсимликлар селекцияси ва уруғчилик бўйича илмий тадқиқотлар ўтказади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
манзарали, мевали дарахтлар ва буталарни етиштиришга, доривор ўсимликларнинг плантацияларини барпо этишга доир усулларни ишлаб чиқади, манзарали ўсимликлар кўчатларини сертификатлаштириш ҳамда стандартлаштиришнинг ягона тизими ишлаб чиқилиши ва жорий этилишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўрмонларнинг мониторингини, давлат ҳисобини, давлат ўрмон кадастрини белгиланган тартибда юритади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўрмонларни ёнғинлар, зараркунандалардан ва касалликлардан ҳимоя қилишга доир чора-тадбирлар амалга оширилишини, ўрмонларнинг қонунга хилоф равишда кесишлардан ҳамда ўрмон тўғрисидаги қонунчиликнинг бошқача тарзда бузилишларидан муҳофаза қилинишини таъминлайди;
(13-модда биринчи қисмининг ўн олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўрмон хўжаликларида бир-бирига боғлиқ бўлган хўжалик фаолиятини кенгайтириш ва ривожлантиришни, кўчат етиштиришни, доривор ўсимликлар йиғишни, асаларичилик, балиқчилик, чорвачилик маҳсулотларини етиштиришни ҳамда қайта ишлашни, халқ истеъмоли товарлари ишлаб чиқаришни ташкил этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўрмон хўжалиги соҳасида мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
(13-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14-модда. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг ўрмонларни муҳофаза қилиш, ҳимоя қилиш, кўпайтириш, такрорий кўпайтириш, қайта тиклаш, уларнинг маҳсулдорлигини ошириш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги ваколатлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ўрмонларни муҳофаза қилиш, ҳимоя қилиш, кўпайтириш, такрорий кўпайтириш, қайта тиклаш, уларнинг маҳсулдорлигини ошириш ва улардан фойдаланиш соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқишда иштирок этади, ўз ваколатлари доирасида қоидалар, нормалар ва нормативларни тасдиқлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат экологик назоратини амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўрмон фондидан барча турдаги қурилишлар учун ер участкаларини танлаш материалларининг, ўрмон тузиш лойиҳаларининг, давлат ўрмон фондининг табиий ресурсларидан фойдаланиш билан боғлиқ лойиҳаолди, лойиҳа ҳужжатларининг давлат экологик экспертизасини ўтказади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат ўрмон фонди участкаларидаги Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектларидан махсус фойдаланиш учун юридик ва жисмоний шахсларга белгиланган тартибда рухсатнома беради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
(14-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15-модда. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ўрмонларни муҳофаза қилиш, ҳимоя қилиш, кўпайтириш, такрорий кўпайтириш, қайта тиклаш, уларнинг маҳсулдорлигини ошириш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги ваколатлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари ўрмонларни муҳофаза қилиш, ҳимоя қилиш, кўпайтириш, такрорий кўпайтириш, қайта тиклаш, уларнинг маҳсулдорлигини ошириш ва улардан фойдаланиш соҳасида ҳудудий дастурларни тасдиқлайди, уларнинг бажарилиши устидан назоратни амалга оширади ҳамда давлат ўрмон хўжалиги органларининг тақдимномасига биноан пичан ўриш ва чорва молларини ўтлатиш нормаларини тасдиқлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ўрмонларни муҳофаза қилиш, ҳимоя қилиш, кўпайтириш, такрорий кўпайтириш, қайта тиклаш, уларнинг маҳсулдорлигини ошириш ва улардан фойдаланиш соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат дастурларини ва бошқа дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда иштирок этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳудудий дастурларни ишлаб чиқади, тасдиқлаш учун маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органларига киритади ва амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат ўрмон хўжалиги органлари билан келишилган ҳолда юридик ва жисмоний шахсларга давлат ўрмон фонди участкаларини беради, бундан ўрмонларнинг дарёлар, кўллар, сув омборлари ва бошқа сув объектлари соҳиллари бўйлаб ўтган тақиқланган минтақалари, ерлари, ўрмонларнинг овланадиган қимматли балиқлар увулдириқ сочадиган жойларни муҳофаза қилувчи тақиқланган минтақалари, сув таъминоти манбаларини санитария жиҳатидан муҳофаза қилиш зоналаридаги ўрмонлар, давлат қўриқхоналарининг, мажмуа (ландшафт) буюртма қўриқхоналарининг, табиат боғларининг, умумдавлат аҳамиятига молик буюртма қўриқхоналарнинг, умумдавлат аҳамиятига молик курорт табиий ҳудудларининг, давлат биосфера резерватларининг, давлатлараро муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг ўрмонлари мустасно;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўрмонларнинг давлат ҳисоби ва давлат ўрмон кадастри юритилишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат назоратини амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
(15-модда Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16-модда. Фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳамда фуқароларнинг ўрмонларни муҳофаза қилишни, ҳимоя қилишни, кўпайтиришни, такрорий кўпайтиришни, қайта тиклашни, уларнинг маҳсулдорлигини оширишни ва улардан фойдаланишни таъминлашда иштирок этиши
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролар ўрмонларни муҳофаза қилиш, ҳимоя қилиш, кўпайтириш, такрорий кўпайтириш, қайта тиклаш, уларнинг маҳсулдорлигини ошириш ва улардан фойдаланиш соҳасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат дастурларини, ҳудудий ва бошқа дастурларни амалга оширишда иштирок этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жамоатчилик назоратини амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
аҳоли ўртасида фуқароларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ва экологик маданиятини юксалтиришга қаратилган тушунтириш ишларини амалга оширишда иштирок этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролар ўрмонларни муҳофаза қилиш, ҳимоя қилиш, кўпайтириш, такрорий кўпайтириш, қайта тиклаш, уларнинг маҳсулдорлигини ошириш ва улардан фойдаланиш бўйича бошқа тадбирларда ҳам иштирок этиши, давлат органларига кўмаклашиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-боб. Ўрмонларни муҳофаза қилишни ва ҳимоя қилишни ташкил этиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17-модда. Ўрмонларни муҳофаза қилиш чора-тадбирлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўрмонларни муҳофаза қилиш чора-тадбирлари қуйидагилар орқали амалга оширилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўрмонларни муҳофаза қилиш, ҳимоя қилиш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги қоидалар, нормалар ҳамда нормативларни белгилаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўрмон тузиш лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўрмондан фойдаланишда чекловлар ва тақиқлар белгилаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўрмондан махсус фойдаланиш ҳуқуқини тўхтатиб туриш, тугатиш ва бекор қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўрмондан ўзбошимчалик билан фойдаланишнинг ва ундан фойдаланиш борасида белгиланган тартибнинг бошқа бузилишларининг олдини олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хўжалик фаолиятини ва бошқа фаолиятни амалга оширишда ўрмонга зарарли таъсир кўрсатилишининг ёки унинг йўқ қилиб юборилишининг олдини олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўрмонларнинг мониторингини, давлат ҳисобини ва давлат ўрмон кадастрини юритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўрмонларни муҳофаза қилиш, ҳимоя қилиш, кўпайтириш, такрорий кўпайтириш, қайта тиклаш, уларнинг маҳсулдорлигини ошириш ва улардан фойдаланиш соҳасида ахборот-коммуникация технологияларини қўллаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўрмонларни муҳофаза қилиш, ҳимоя қилиш, кўпайтириш, такрорий кўпайтириш, қайта тиклаш, уларнинг маҳсулдорлигини ошириш ва улардан оқилона фойдаланиш соҳасида илмий тадқиқотларни ташкил этиш ҳамда амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўрмон фонди ерларида биотехник тадбирларни ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўрмонларни ёнғинлардан муҳофаза қилиш, зараркунандалар ва касалликлардан ҳимоя қилиш чора-тадбирларини амалга ошириш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўрмонларни муҳофаза қилиш чора-тадбирлари қонунчиликка мувофиқ бошқа йўллар билан ҳам амалга оширилиши мумкин.
(17-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18-модда. Ўрмон тузиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўрмон тузиш ўрмонларни муҳофаза қилишни, ҳимоя қилишни, кўпайтиришни, такрорий кўпайтиришни, қайта тиклашни, уларнинг маҳсулдорлигини оширишни ва улардан оқилона фойдаланишни таъминлашга қаратилган тадбирлар тизимидан иборат бўлиб, қуйидагиларни ўз ичига олади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат ўрмон фонди участкаларининг чегараларини белгилаш ва давлат ўрмон фондининг ўрмондан доимий фойдаланувчилар фойдаланишидаги ҳудудининг ички хўжалигини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
топография-геодезия ишларини бажариш ва ўрмонларни махсус харитага киритиш ҳамда уларнинг электрон маълумотлар базасини шакллантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат ўрмон фондини инвентаризациядан ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўрмонларнинг етилиш ёшини белгилаш, ўрмон хўжалигини юритиш билан боғлиқ ҳолда ўрмон дарахтларининг кесилиши ҳисоб-китобини, кесишларнинг миқдорларини ҳамда ўрмондан фойдаланишнинг бошқа турлари миқдорларини аниқлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат ўрмон фонди участкаларида пичан ўриш ва чорва молларини ўтлатиш, ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларнинг доривор ҳамда техник хом ашёсини, озиқ-овқат мақсадлари учун ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни йиғиш ва тайёрлаш, дарахтлар ҳамда буталарни кесмаган ҳолда ўтин ва шох-шаббаларни йиғиш ҳажмларини аниқлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат ўрмон фонди участкаларида асалари уялари ва қутиларини жойлаштириш, ўрмондан ўрмон-овчилик, овчилик ва (ёки) балиқчилик хўжаликлари эҳтиёжлари учун, илмий-тадқиқот, маданий-маърифий, тарбиявий, соғломлаштириш, рекреация ҳамда эстетик мақсадларда, шунингдек экологик туризмни ривожлантириш мақсадида фойдаланиш имкониятларини белгилаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўрмонларни муҳофаза қилиш, ҳимоя қилиш, қайта тиклаш ва кўпайтириш борасидаги ишлар ҳажмини, шунингдек бошқа ўрмон хўжалиги ишлари ҳажмини аниқлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўрмон тузиш лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва уларнинг амалга оширилиши устидан назорат қилиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўрмон тузиш лойиҳалари давлат экспертизасидан ўтказилади, давлат ўрмон хўжалиги органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан тасдиқланади.
(18-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-1109-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўрмон тузиш лойиҳалари ўрмон хўжалигини, ўрмон-овчилик, овчилик ва (ёки) балиқчилик хўжаликларини юритиш, шунингдек муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни ривожлантиришга доир ишларни ташкил этиш ҳамда юритиш, ўрмондан оқилона фойдаланишни, жорий ва истиқболга мўлжалланган режалаштиришни амалга ошириш учун асосий норматив-техник ҳужжатдир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўрмон тузиш Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси томонидан белгиланган тартибда барча ўрмонларда ягона тизим бўйича амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19-модда. Ўрмонлар мониторинги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўрмонлар мониторинги ўрмонларга салбий таъсирларнинг ўз вақтида олди олиниши учун давлат ўрмон фонди ҳолатидаги ўзгаришларни аниқлашга, уни баҳолаш ва прогноз қилишга доир мунтазам кузатувлардан иборатдир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўрмонлар мониторинги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20-модда. Ўрмонларнинг давлат ҳисоби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўрмонларнинг давлат ҳисоби давлат ўрмон хўжалиги органлари томонидан ўрмон тузиш лойиҳалари асосида, ўрмон тузиш амалга оширилмаган жойларда эса давлат ўрмон фондини инвентаризациядан ўтказиш ва текшириш материаллари асосида юритилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўрмонларнинг давлат ҳисоби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан ягона тизим бўйича юритилади.
(20-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21-модда. Давлат ўрмон кадастри
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат ўрмон кадастри Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган барча ўрмонлар, уларнинг географик ўрни, ҳуқуқий режими, миқдорий ва сифат тавсифлари ҳамда иқтисодий баҳоси тўғрисидаги янгилаб бориладиган ишончли кадастр ахбороти тизимидан иборат бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат ўрмон кадастри ўрмонга оид муносабатларни тартибга солиш, ўрмонларни муҳофаза қилиш, ҳимоя қилиш, улардан оқилона фойдаланиш ва уларни такрорий кўпайтириш мақсадида манфаатдор юридик ва жисмоний шахсларни ўрмон тўғрисидаги маълумотлар билан таъминлаш учун мўлжаллангандир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат ўрмон кадастри давлат ўрмон хўжалиги органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси белгилаган тартибда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан ягона тизим бўйича юритилади.
(21-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22-модда. Ўрмонларни муҳофаза қилиш, ҳимоя қилиш, кўпайтириш, такрорий кўпайтириш, қайта тиклаш, уларнинг маҳсулдорлигини ошириш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги назорат
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўрмонларни муҳофаза қилиш, ҳимоя қилиш, кўпайтириш, такрорий кўпайтириш, қайта тиклаш, уларнинг маҳсулдорлигини ошириш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги давлат назорати қонунчиликда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан амалга оширилади.
(22-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўрмонларни муҳофаза қилиш, ҳимоя қилиш, кўпайтириш, такрорий кўпайтириш, қайта тиклаш, уларнинг маҳсулдорлигини ошириш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги идоравий назорат Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўрмонларни муҳофаза қилиш, ҳимоя қилиш, кўпайтириш, такрорий кўпайтириш, қайта тиклаш, уларнинг маҳсулдорлигини ошириш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги ишлаб чиқариш назоратини хўжалик юритувчи субъектлар ўзларига бириктирилган ҳудудларда амалга оширади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўрмонларни муҳофаза қилиш, ҳимоя қилиш, кўпайтириш, такрорий кўпайтириш, қайта тиклаш, уларнинг маҳсулдорлигини ошириш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги жамоатчилик назорати Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда оммавий ахборот воситалари томонидан амалга оширилиши мумкин.
(22-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 29 августдаги ЎРҚ-559-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.08.2019 й., 03/19/559/3670-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23-модда. Ўрмонларни муҳофаза қилиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат ўрмон хўжалиги органлари, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш органлари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ўз ваколатлари доирасида ўрмонни ундан фойдаланиш тартиби бузилишидан, шу жумладан ўрмонни қонунга хилоф равишда кесишлардан ҳамда ўрмонга бошқача тарзда зарарли таъсир кўрсатилишидан муҳофаза қилинишини таъминлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат ўрмон хўжалиги органлари, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш органлари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ўрмонда ёнғиннинг олдини олиш, ёнғинга қарши курашишга оид чора-тадбирларнинг амалга оширилишини таъминлайди, зарур ҳолларда ёнғинни ўчириш учун аҳолини, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг ўт ўчириш, ер қазиш техникасини ҳамда транспорт воситаларини жалб этади, ёнғин хавфи юқори бўлган даврда аҳолининг ўрмонда бўлишини ҳамда ўрмонларга транспорт воситалари ва бошқа воситалар киришини чеклайди ёки тақиқлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўрмондан фойдаланувчилар ўрмонларда ёнғин хавфсизлигига риоя этиши, иш жойларида ёнғинга қарши тадбирлар ўтказиши, ўрмонларда ёнғинлар чиққан тақдирда эса уларнинг ўчирилишини таъминлаши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24-модда. Ўрмонларни ёнғинлардан, зараркунандалар, касалликлар ва бошқа салбий таъсирлардан ҳимоя қилиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўрмонларни ёнғинлар, зараркунандалар, касалликлардан ва бошқа салбий таъсирлардан ҳимоя қилиш ўрмондан фойдаланувчилар томонидан қуйидагилар орқали амалга оширилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этиш ва ёнғинга қарши тадбирларни амалга ошириш, ёнғин чиққанда уни ўчириш чораларини кўриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўрмон зараркунандалари, касалликлари ўчоқларини, саноат ва маиший чиқиндиларнинг ҳамда бошқа салбий омилларнинг таъсир доиралари ривожланишини ҳисобга олиш ва прогноз қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўрмон зараркунандаларининг оммавий кўпайиш ва ўрмон касалликларининг тарқалиш ўчоқлари юзага келиши ҳамда кенгайишининг олдини олиш, ўрмонларнинг биологик жиҳатдан чидамлилигини ошириш тадбирларини ўтказиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўрмонларни ёнғинлар, зараркунандалар, касалликлардан ва бошқа салбий таъсирлардан ҳимоя қилиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси томонидан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25-модда. Ўрмон қўриқчилиги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўрмон қўриқчилиги ўрмонларни муҳофаза қилиш ва ҳимоя қилишни таъминлаш мақсадида давлат ўрмон хўжалиги органлари томонидан ташкил этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўрмон қўриқчилигининг мансабдор шахслари айни вақтда давлат ўрмон хўжалиги органларининг инспекторларидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўрмон қўриқчилигининг мансабдор шахслари ўз ваколатлари доирасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юридик ва жисмоний шахсларнинг ўрмондан фойдаланишга бўлган ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларини текширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўрмонларни муҳофаза қилиш, ҳимоя қилиш, улардан фойдаланиш ва уларни такрорий кўпайтириш соҳасидаги маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисида баённомалар тузади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқади;
(25-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 29 сентябрдаги ЎРҚ-639-сонли Қонунига асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.09.2020 й., 03/20/639/1342-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳуқуқбузарлик содир этган шахсларни тегишли органларга олиб боради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонунга хилоф равишда қўлга киритилган ўрмон маҳсулотини ва уни қўлга киритиш воситаларини олиб қўяди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳуқуқбузарликлар содир этган шахсларни интизомий, маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортиш тўғрисидаги материалларни тегишли органларга юборади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўрмон тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик туфайли етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисида судга даъволар тақдим этади;
(25-модда учинчи қисмининг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юридик ва жисмоний шахсларга ўрмон тўғрисидаги қонунчилик бузилишларини бартараф этиш ҳақида кўрсатмалар беради.
(25-модда учинчи қисмининг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўрмон қўриқчилигининг фаолият кўрсатиш тартиби ва давлат ўрмон хўжалиги органларининг ўрмон қўриқчилигини амалга оширувчи инспекторлари таркиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26-модда. Ўрмон хўжалигини ташкил этишнинг асосий қоидалари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўрмон хўжалигини ташкил этиш:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўрмонларнинг ҳимоя қилиш, соғломлаштириш, рекреация ва бошқа фойдали табиий хусусиятларини сақлаш ҳамда кучайтиришни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўрмонлардан оқилона фойдаланишни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўрмонларни кўпайтиришни, такрорий кўпайтиришни, қайта тиклашни, уларнинг маҳсулдорлигини оширишни, тур таркиби ва сифатини яхшилашни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўрмонларни ёнғинлардан муҳофаза қилишни, зараркунандалар ва касалликлардан ҳимоя қилишни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўрмонларнинг қўриқланиш тоифаларини аниқлашни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўрмонларнинг етилиш ёшини, кесиш усулларини ва ўрмондан фойдаланиш нормаларини белгилашни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўрмон фонди ерларидан оқилона фойдаланишни таъминлаши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўрмон хўжалигини ташкил этиш қонунчиликка мувофиқ бошқа ташкилий-техник тадбирлар билан ҳам таъминланади.
(26-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27-модда. Ўрмонларнинг қўриқланиш тоифалари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўрмонлар белгиланган мақсади ва бажарадиган вазифаларига мувофиқ қуйидаги қўриқланиш тоифалари жумласига киритилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўрмонларнинг дарёлар, кўллар, сув омборлари ва бошқа сув объектлари соҳиллари бўйлаб ўтган тақиқланган минтақалари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўрмонларнинг овланадиган қимматли балиқлар увулдириқ сочадиган жойларни муҳофаза қилувчи тақиқланган минтақалари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
эрозиядан сақлайдиган ўрмонлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўрмонларнинг темир йўллар ва автомобиль йўллари ёқалаб ўтган иҳота минтақалари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чўл ва чала чўл зоналарининг ўрмонлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шаҳар ўрмонлари ва ўрмон-боғлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шаҳарлар, бошқа аҳоли пунктлари ва саноат марказларининг кўкаламзорлаштирилган зоналари атрофидаги ўрмонлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сув таъминоти манбаларини санитария жиҳатидан муҳофаза қилиш зоналаридаги ўрмонлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
алоҳида қимматга эга бўлган ўрмонлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёнғоқчилик зоналаридаги ўрмонлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўрмонларнинг мевали дарахтзорлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат қўриқхоналарининг ўрмонлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мажмуа (ландшафт) буюртма қўриқхоналарининг ўрмонлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
табиат боғларининг ўрмонлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
буюртма қўриқхоналарнинг ўрмонлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
курорт табиий ҳудудларнинг ўрмонлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат биосфера резерватларининг ўрмонлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлатлараро муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг ўрмонлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
илмий ёки тарихий аҳамиятга эга бўлган ўрмонлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўрмонларни қўриқланиш тоифаларига киритиш Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-боб. Ўрмонларни кўпайтириш, қайта тиклаш ва уларнинг маҳсулдорлигини ошириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28-модда. Ўрмонларни кўпайтириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўрмонларни кўпайтириш ўрмондан фойдаланувчилар томонидан ҳудудларнинг сердарахтлигини ошириш, ўрмонларнинг тур таркибини яхшилаш, қимматли дарахт навларини кўпайтириш ва эрозия жараёнларининг олдини олиш мақсадида қуйидагилар орқали махсус дастурлар бўйича амалга оширилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
дарахтлар ва буталарнинг кўчатларини, уруғларини экиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тоғ ёнбағирлари, жарликлар ва ташландиқ ерларда эрозияга қарши дарахтзорлар барпо этиш ишларини бажариш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қимматли дарахт навларини кўпайтириш мақсадида илмий тадқиқотлар ўтказиш, манзарали, мевали дарахтлар ва буталар етиштиришнинг самарали усулларини ишлаб чиқиш ҳамда амалиётга жорий этиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўрмонларни кўпайтириш қонунчиликка мувофиқ бошқа йўллар билан ҳам амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўрмонларни кўпайтириш учун бериладиган, қишлоқ хўжалигига ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ерлар қонунчиликка мувофиқ ўрмон фонди ерлари тоифасига ўтказилади.
(28-модданинг иккинчи ва учинчи қисмлари Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29-модда. Ўрмонларни қайта тиклаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўрмонларни қайта тиклаш қуйидаги талабларга риоя қилинган ҳолда амалга оширилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
дарахтлар кесилган, ёнғинлар, ўрмон зараркунандалари, касалликлари ва бошқа салбий таъсирлар оқибатида зарарланган жойларда хўжалик жиҳатидан қимматли дарахтлар турларини мажбурий равишда экишни таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
минтақаларнинг тупроқ-иқлим шароитларини ҳисобга олган ҳолда, қурғоқчиликка, зараркунандалар ва касалликларга чидамли ўсимликлар турларини танлашга доир тавсияларга риоя этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўрмонларнинг тур таркибини яхшилаш, уларнинг маҳсулдорлигини ва ҳимоя хусусиятларини ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўрмоннинг табиий равишда тикланиши учун қулай шароитлар яратиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўрмонларнинг генетик фонди ва биологик хилма-хиллигини сақлаб қолиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўрмонларни қайта тиклаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси томонидан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30-модда. Ўрмонларнинг маҳсулдорлигини ошириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўрмонларнинг маҳсулдорлигини ошириш ўрмонларни такрорий кўпайтириш, уларнинг тур таркибини яхшилаш, ўрмон мелиорацияси ва ўрмонларни плантация усулида етиштириш натижасида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-боб. Ўрмондан фойдаланишнинг асосий қоидалари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31-модда. Ўрмондан фойдаланиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат ўрмон фонди участкалари юридик ва жисмоний шахсларга фойдаланишга берилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўрмондан фойдаланиш умумий ёки махсус бўлиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўрмондан умумий фойдаланиш жисмоний шахслар томонидан бепул ва ўз эҳтиёжлари учун белгиланган ҳажмларда, ушбу Қонун 36-моддаси биринчи қисмининг олтинчи ва еттинчи хатбошиларида назарда тутилган фойдаланиш турлари бўйича амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўрмондан махсус фойдаланиш учун ҳақ тўланади. Тўловлар миқдори ва уларни ундириш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўрмондан фойдаланиш доимий ва вақтинча бўлиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўрмон фонди ерлари ўзларига доимий фойдаланишга бериб қўйилган ўрмон хўжалиги ташкилотлари ўрмондан доимий фойдаланувчилардир.
(31-модданинг олтинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 6 июндаги ЎРҚ-775-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.06.2022 й., 03/22/775/0477-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўрмондан қисқа муддатли ёки узоқ муддатли фойдаланиш ҳуқуқини берувчи тегишли ҳужжатлар асосида давлат ўрмон фонди участкаларидан фойдаланишни амалга оширувчи юридик ва жисмоний шахслар ўрмондан вақтинча фойдаланувчилардир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўрмондан вақтинча фойдаланиш қисқа муддатли — уч йилгача ва узоқ муддатли — ўн йилгача бўлиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат ўрмон хўжалиги органлари ўрмон фондининг фойдаланилмаётган ерларини жисмоний ва юридик шахсларга электрон онлайн-аукцион орқали ижара ҳуқуқи асосида бериши мумкин. Ўрмон фондининг фойдаланилмаётган ерлари жисмоний ва юридик шахсларга инвестиция шартномаси ёки давлат-хусусий шериклик асосида уч йилдан кам бўлмаган ва қирқ тўққиз йилдан ошмайдиган муддатга ижарага берилиши мумкин.
(31-модданинг тўққизинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил 5 февралдаги ЎРҚ-1117-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.02.2026 й., 03/26/1117/0116-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32-модда. Ўрмондан махсус фойдаланиш ҳуқуқини бериш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўрмондан махсус фойдаланиш ҳуқуқи юридик ва жисмоний шахсларга давлат ўрмон хўжалиги органлари томонидан берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўрмондан махсус фойдаланишни амалга оширишга рухсатнома, ўрмон кесиш (ўрмон) чиптаси бўйича йўл қўйилади, бундан ушбу Қонуннинг 47-моддасида назарда тутилган ҳоллар мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33-модда. Ўрмондан доимий фойдаланувчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўрмондан доимий фойдаланувчилар қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат ўрмон фондининг ўзларига берилган участкаларида ўрмон хўжалигини мустақил юритиш, ўрмондан фойдаланиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўрмон фонди ерларидан, сув ресурсларидан, кенг тарқалган фойдали қазилмалардан белгиланган тартибда ўрмон хўжалиги эҳтиёжлари учун фойдаланиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
белгиланган тартибда йўл очиш, ўрмон маҳсулотини жойлаштириш учун майдончаларни жиҳозлаш, ишлаб чиқариш ва тураржой бинолари ҳамда иншоотларини қуриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тайёрланган маҳсулотга ва уни реализация қилишдан олинган даромадга мулкдор бўлиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўрмондан доимий фойдаланувчилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўрмонларнинг муҳофаза қилинишини, ҳимоя қилинишини, кўпайтирилишини, такрорий кўпайтирилишини, қайта тикланишини, маҳсулдорлиги оширилишини ва улардан оқилона фойдаланилишини таъминлаши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўрмонларнинг мониторингини, давлат ҳисобини ва давлат ўрмон кадастрини юритиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишларни ўрмонларнинг ҳолатига ҳамда уларни такрорий кўпайтиришга, шунингдек тупроқнинг, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсининг, сув объектларининг ва бошқа табиий объектларнинг ҳолатига салбий таъсир кўрсатишга йўл қўйилмайдиган усуллар билан юритиши;

ўрмондан вақтинча фойдаланувчиларнинг фаолияти устидан назоратни амалга ошириши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўрмонларда ёнғинга қарши тадбирлар ўтказиши ва ёнғинларни бартараф этиш чораларини кўриши, шунингдек ўрмонларни зараркунандалар ҳамда касалликлардан ҳимоя қилиш бўйича тадбирлар ўтказиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўрмон фонди ерларида биотехник тадбирларни амалга ошириши;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(33-модда иккинчи қисмининг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 29 сентябрдаги ЎРҚ-639-сонли Қонунига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.09.2020 й., 03/20/639/1342-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар режимини таъминлаши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўрмондан фойдаланувчи бошқа шахсларнинг ҳуқуқларини бузмаслиги шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўрмондан доимий фойдаланувчилар қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга эга бўлиши ва уларнинг зиммасида ўзга мажбуриятлар бўлиши мумкин.
(33-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34-модда. Ўрмондан вақтинча фойдаланувчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўрмондан вақтинча фойдаланувчилар қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўрмондан фойдаланишни ўрмондан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларда кўрсатилган давлат ўрмон фонди участкалари доирасида, белгиланган муддатларда ва ўрмондан фойдаланиш турлари бўйича амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
белгиланган тартибда йўл очиш, ўрмон маҳсулотини жойлаштириш учун майдончалар жиҳозлаш, ишлаб чиқариш бинолари ва иншоотлари қуриш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўрмондан вақтинча фойдаланувчилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзларига бериб қўйилган яйловлар, пичанзорлар ва бошқа ўрмонзорлардан оқилона фойдаланиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишларни ўрмонларнинг ҳолатига ҳамда уларни такрорий кўпайтиришга, шунингдек тупроқнинг, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсининг, сув объектларининг ва бошқа табиий объектларнинг ҳолатига салбий таъсир кўрсатишга йўл қўйилмайдиган усуллар билан юритиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўрмонларни муҳофаза қилиш, ҳимоя қилиш, кўпайтириш, такрорий кўпайтириш, қайта тиклаш, уларнинг маҳсулдорлигини ошириш ва улардан оқилона фойдаланиш соҳасида белгиланган қоидалар, нормалар ва нормативларга риоя этиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўрмонларда ёнғинга қарши тадбирларни ўтказиши ва ёнғинларни бартараф этиш чораларини кўриши, шунингдек ўрмонларни зараркунандалар ҳамда касалликлардан ҳимоя қилиш бўйича тадбирлар ўтказиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўрмондан доимий фойдаланувчилар билан келишилган ҳолда давлат ўрмон фонди участкаларида биотехник тадбирларни амалга ошириши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўрмондан фойдаланганлик учун ўз вақтида ва белгиланган тартибда ҳақ тўлаши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўрмондан фойдаланувчи бошқа шахсларнинг ҳуқуқларини бузмаслиги шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўрмондан вақтинча фойдаланувчилар қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳуқуқларга эга бўлиши ва уларнинг зиммасида ўзга мажбуриятлар бўлиши мумкин.
(34-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
35-модда. Ўрмондан фойдаланувчилар ҳуқуқларининг кафолатлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўрмондан фойдаланувчиларнинг фаолиятига давлат органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда бошқа органлар ва ташкилотлар томонидан аралашишга йўл қўйилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўрмондан фойдаланувчиларнинг бузилган ҳуқуқлари қонунчиликда белгиланган тартибда тикланиши лозим.
(35-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўрмондан фойдаланувчиларнинг ҳуқуқларини бузиш оқибатида етказилган зарарларнинг (шу жумладан бой берилган фойданинг) ўрни тўлиқ ҳажмда қопланиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
36-модда. Ўрмондан фойдаланиш турлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўрмондан фойдаланиш турлари қуйидагилардан иборат:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
дарахтзорлар ва бутазорларни кесиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пичан ўриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чорва молларини ўтлатиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
асалари уялари ва қутиларини жойлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларнинг доривор ва техник хом ашёсини йиғиш ҳамда тайёрлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни озиқ-овқат мақсадлари учун йиғиш ва тайёрлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
дарахт ва буталарни кесмаган ҳолда ўтин ва шох-шаббаларни йиғиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўрмон-овчилик, овчилик ва (ёки) балиқчилик хўжаликлари эҳтиёжлари учун фойдаланиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
илмий-тадқиқот, маданий-маърифий, тарбиявий, соғломлаштириш, рекреация ва эстетик мақсадларда фойдаланиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
экологик туризмни ривожлантириш мақсадида фойдаланиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қонунчиликда ўрмондан фойдаланишнинг бошқа турлари ҳам назарда тутилиши мумкин.
(36-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
37-модда. Дарахтзорлар ва бутазорларни кесиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Биноларни, иншоотларни ва коммуникацияларни қуриш чоғида давлат ўрмон фонди участкаларидаги дарахтзорлар ва бутазорларни ишлаб чиқариш-техник заруратдан келиб чиқмаган ҳолда кесиш тақиқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Дарахтзорлар ва бутазорларни кесишга қонунчиликда белгиланган тартибда, ўрмон кесиш (ўрмон) чипталари асосида ва фақат ўрмонларни албатта қайта тиклаш шарти билан йўл қўйилади.
(37-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Дарахтзорлар ва бутазорларни кесиш ўрмонларнинг қўриқланиш тоифаларига қараб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган Ўрмонни парвариш қилиш учун кесиш қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўрмонларнинг темир йўллар ва автомобиль йўллари ёқалаб ўтган иҳота минтақаларида, чўл ва чала чўл зоналарининг ўрмонларида ўрмоннинг ҳолатини яхшилаш мақсадида парвариш қилиш учун кесишга йўл қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўрмонларнинг дарёлар, кўллар, сув омборлари ва бошқа сув объектлари соҳиллари бўйлаб ўтган тақиқланган минтақаларида, ўрмонларнинг овланадиган қимматли балиқлар увулдириқ сочадиган жойларни муҳофаза қилувчи тақиқланган минтақаларида, эрозиядан сақлайдиган ўрмонларда, шаҳар ўрмонлари ва ўрмон-боғларида, шаҳарлар, бошқа аҳоли пунктлари ва саноат марказларининг кўкаламзорлаштирилган зоналари атрофидаги ўрмонларда, сув таъминоти манбаларини санитария жиҳатидан муҳофаза қилиш зоналаридаги ўрмонларда, алоҳида қимматга эга бўлган ўрмонларда, ёнғоқчилик зоналаридаги ўрмонларда, ўрмонларнинг мевали дарахтзорларида, табиат боғларининг ўрмонларида (уларнинг қўриқхонага айлантирилган зоналари бундан мустасно), курорт табиий ҳудудларнинг ўрмонларида, давлат биосфера резерватларининг ўрмонларида (уларнинг қўриқхонага айлантирилган зоналари бундан мустасно), илмий ёки тарихий аҳамиятга эга бўлган ўрмонларда ўрмон кесиш (ўрмон) чиптаси бўйича фақат оралиқ фойдаланишдаги кесишга (ўрмон парвариши ва санитария мақсадида кесишга) йўл қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Барча қўриқланиш тоифаларидаги ўрмонларда ёнғинга қарши оралиқ жой ҳосил қилиш билан боғлиқ кесишларга йўл қўйилиши мумкин, бундан давлат қўриқхоналарининг, мажмуа (ландшафт) буюртма қўриқхоналарининг ўрмонлари, табиат боғларининг, давлат биосфера резерватларининг қўриқхонага айлантирилган зоналаридаги ўрмонлари мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўрмонни парвариш қилиш учун кесиш, плантацияларда ҳамда давлат ўрмон фонди участкаларида мақсадли фойдаланиш, саноат ва аҳолининг ёғочга бўлган эҳтиёжларини таъминлаш учун етиштирилаётган тез ўсувчи дарахт ва буталарни кесиш Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси белгилаган тартибда ўрмон хўжалиги ташкилотлари томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ёнғинлар, ўрмон зараркунандалари, касалликлари ҳамда бошқа салбий таъсирлар оқибатида шикастланган ўрмонларни кесишга уларни танлаб ва санитария мақсадида кесиш тартибида йўл қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
38-модда. Пичан ўриш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан давлат ўрмон фонди участкаларида пичан ўришга шу мақсадлар учун махсус мўлжалланган майдонларда давлат ўрмон хўжалиги органлари томонидан бериладиган рухсатнома асосида йўл қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат ўрмон фонди участкаларида пичан ўриш учун майдонлар ўрмон тузиш лойиҳалари, яйловлардан алмашлаб фойдаланиш схемалари ва пичан ўришнинг календарь жадвали ҳисобга олинган ҳолда фойдаланишга берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат ўрмон фонди участкаларида пичан ўриш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган Пичан ўриш қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
39-модда. Чорва молларини ўтлатиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан давлат ўрмон фонди участкаларида чорва молларини ўтлатиш шу мақсадлар учун махсус мўлжалланган майдонларда давлат ўрмон хўжалиги органлари берадиган рухсатнома асосида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўрмонларнинг дарёлар, кўллар, сув омборлари ва бошқа сув объектлари соҳиллари бўйлаб ўтган тақиқланган минтақаларида, эрозиядан сақлайдиган ўрмонларда, сув таъминоти манбаларини санитария жиҳатидан муҳофаза қилиш зоналаридаги ўрмонларда, алоҳида қимматга эга бўлган ўрмонларда, ёнғоқчилик зоналаридаги ўрмонларда, давлат қўриқхоналарининг ўрмонларида, шунингдек белгиланган режимга мувофиқ табиат боғларининг, буюртма қўриқхоналарнинг, курорт табиий ҳудудларнинг, давлат биосфера резерватларининг, давлатлараро муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг ўрмонларида чорва молларини ўтлатишга йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат ўрмон фонди участкаларида чорва молларини ўтлатишга ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларнинг камёб ва қимматли турлари табиий равишда такрорий кўпайишини, ёввойи ҳайвонларни сақлаб қолишни, шунингдек эрозия жараёнларининг юзага келиш эҳтимолининг олдини олишни таъминлаш шарти билан йўл қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳайвонот дунёсини ҳайвонларнинг юқумли ва бошқа касалликларидан ҳимоя қилиш ҳамда улар тарқалишининг олдини олиш мақсадида давлат ўрмон фонди участкаларида чорва молларини ўтлатишга чорва молларини, уловларни (отлар, эшаклар, туялар) ва уларни қўриқловчи итларни ветеринария-лаборатория кўригидан ўтказиш шарти билан йўл қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат ўрмон фонди участкаларида чорва молларини ўтлатиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган Чорва молларини ўтлатиш қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
40-модда. Асалари уялари ва қутиларини жойлаштириш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат ўрмон фонди участкалари юридик ва жисмоний шахсларга асалари уялари ва қутиларини жойлаштириш учун давлат ўрмон хўжалиги органлари томонидан шартнома асосида берилади.
(40-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 29 сентябрдаги ЎРҚ-639-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.09.2020 й., 03/20/639/1342-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
41-модда. Ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларнинг доривор ва техник хом ашёсини, озиқ-овқат мақсадлари учун ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни йиғиш ва тайёрлаш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Юридик ва жисмоний шахсларга ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларнинг доривор ва техник хом ашёсини, озиқ-овқат мақсадлари учун ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни йиғиш ва тайёрлаш учун рухсатнома қонунчиликда белгиланган тартибда давлат ўрмон хўжалиги органлари томонидан берилади.
(41-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларнинг доривор ва техник хом ашёсини, озиқ-овқат мақсадлари учун ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни йиғиш ва тайёрлаш мавжуд ўсимликлар ресурсларининг тугаб қолишига ҳамда ўрмон хўжалигига зарар етказилишига йўл қўйилмайдиган воситалар ва усуллар билан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
42-модда. Дарахт ва буталарни кесмаган ҳолда ўтин ва шох-шаббаларни йиғиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўрмондан доимий фойдаланувчилар томонидан давлат ўрмон фонди участкалари дарахт ва буталарни кесмаган ҳолда ўтин ва шох-шаббалар йиғиш учун юридик ҳамда жисмоний шахсларга қонунчиликда белгиланган тартибда берилиши мумкин.
(42-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
43-модда. Ўрмон фонди ерларидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш учун фойдаланиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўрмон фонди ерларида қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етиштириш давлат ўрмон фондига зарар етказмаган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
44-модда. Ўрмон-овчилик, овчилик ва (ёки) балиқчилик хўжалиги эҳтиёжлари учун фойдаланиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат ўрмон фонди участкаларидан ўрмон-овчилик, овчилик ва (ёки) балиқчилик хўжалиги эҳтиёжлари учун фойдаланиш ҳуқуқи юридик ва жисмоний шахсларга берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат ўрмон фонди участкаларидан ўрмон-овчилик, овчилик ва (ёки) балиқчилик хўжалиги эҳтиёжлари учун фойдаланиш тартиби қонунчилик билан белгиланади.
(44-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
45-модда. Илмий-тадқиқот, маданий-маърифий, тарбиявий, соғломлаштириш, рекреация ва эстетик мақсадларда фойдаланиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат ўрмон фонди участкаларидан илмий-тадқиқот мақсадларида фойдаланиш қонунчилик билан белгиланади.
(45-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Юридик ва жисмоний шахслар томонидан давлат ўрмон фонди участкаларидан маданий-маърифий, тарбиявий, соғломлаштириш, рекреация ва эстетик мақсадларда фойдаланишга маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ўрмондан доимий фойдаланувчилар билан келишилган ҳолда йўл қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат ўрмон фондининг маданий-маърифий, тарбиявий, соғломлаштириш, рекреация ва эстетик мақсадларда фойдаланиш учун берилган участкаларида ўрмондан фойдаланувчилар бу участкаларни ободонлаштиришга доир тадбирларни ўрмонларни ҳамда табиий ландшафтларни, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини сақлаш, ўрмонларда ёнғин хавфсизлиги ва санитария қоидаларига риоя қилиш шарти билан ўтказади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат ўрмон фонди участкаларидан маданий-маърифий, тарбиявий, соғломлаштириш, рекреация ва эстетик мақсадларда фойдаланиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
46-модда. Экологик туризмни ривожлантириш мақсадида фойдаланиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат ўрмон фонди участкаларидан экологик туризмни ривожлантириш мақсадида юридик ва жисмоний шахслар томонидан фойдаланишга қонунчиликда белгиланган тартибда йўл қўйилади.
(46-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
47-модда. Фуқароларнинг ўрмонларда бўлиши
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фуқаролар ўсимлик дунёси объектларидан умумий фойдаланиш тартибида ўрмонларда бўлиш, ёввойи ҳолда ўсувчи доривор ва озиқ-овқатбоп ўсимликлар, мевалар ва қўзиқоринларни қонунчиликда белгиланган шартлар асосида ўз эҳтиёжлари учун йиғиш ҳуқуқига эга.
(47-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўрмонларда Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган, ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни, шунингдек заҳарли, таркибида гиёҳвандлик моддалари мавжуд бўлган ўсимликларни фуқаролар томонидан йиғиш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фуқаролар ўрмонларда ёнғин хавфсизлигига риоя этиши, дарахтлар ва буталарни синдиришга, кесишга, ўрмон экинларига шикаст етказилишига, ўрмонларнинг маиший ҳамда бошқа чиқиндилар билан ифлосланишига, ёввойи ҳайвонларнинг яшаш муҳити йўқ қилинишига ва урчиш жойлари бузилишига йўл қўймаслиги, шунингдек ўрмон тўғрисидаги қонун ҳужжатлари билан белгиланган бошқа талабларни бажариши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
48-модда. Чегара зонасида ўрмондан фойдаланиш хусусиятлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Чегара зонасида ўрмондан фойдаланиш тартиби Ўзбекистон Республикасининг қонунчилиги ва халқаро шартномалари билан белгиланади.
(48-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
49-модда. Қонунга хилоф равишда қўлга киритилган ўрмон маҳсулотини олиб қўйиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қонунга хилоф равишда қўлга киритилган ўрмон маҳсулоти олиб қўйилиши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қонунга хилоф равишда қўлга киритилган ўрмон маҳсулотини олиб қўйишнинг имкони бўлмаган тақдирда, унинг қиймати қонунчиликда белгиланган тартибда ва миқдорларда ундириб олинади.
(49-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
50-модда. Ўрмонларнинг ҳолатига ва уларни такрорий кўпайтиришга таъсир кўрсатадиган корхоналарни, иншоотларни ва бошқа объектларни жойлаштириш, лойиҳалаш, қуриш ҳамда ишга тушириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўрмонларнинг ҳолатига ва уларни такрорий кўпайтиришга таъсир этадиган янги ҳамда реконструкция қилинаётган корхоналарни, иншоотларни ва бошқа объектларни жойлаштириш, лойиҳалаш, қуриш ҳамда ишга тушириш, шунингдек янги технологияларни жорий этиш ўрмонларни муҳофаза қилишга, такрорий кўпайтиришга доир тадбирлар таъминланган ҳолда амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўрмонларнинг ҳолатига ва уларни такрорий кўпайтиришга таъсир этадиган корхоналарни, иншоотларни ҳамда бошқа объектларни жойлаштириш, лойиҳалаш, қуриш, шу жумладан янги технологияларни жорий этиш, шунингдек дарахт турларини кесиш зарурияти қонунчиликда белгиланган ҳолларда ва тартибда мажбурий равишда давлат экологик экспертизасидан ўтказилиб, давлат ўрмон хўжалиги органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан келишилади.
(50-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
51-модда. Ўрмон хўжалигини юритиш билан боғлиқ бўлмаган ишларни амалга ошириш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўрмон фонди ерларида ўрмон хўжалигини юритиш ва ўрмондан фойдаланиш билан боғлиқ бўлмаган қурилиш ҳамда портлатиш ишлари, фойдали қазилмаларни қазиб олиш, кабеллар, қувурлар ва бошқа коммуникацияларни ўтказиш, пармалаш ишлари ва бошқа ишлар давлат ўрмон хўжалиги органлари билан келишилган ҳолда, қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
(51-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўрмон фонди ерларида ўрмон хўжалигини юритиш билан боғлиқ бўлмаган ишларни амалга оширувчи юридик ва жисмоний шахслар ўрмонларни қайта тиклаш, ўрмон фондининг ҳолати бузилган ерларини рекультивация қилиш бўйича чоралар кўриши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
52-модда. Ўрмонлардан фойдаланишни чеклаш ва тақиқлаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўрмонларни муҳофаза қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ўрмонлардан фойдаланишга ёки фойдаланишнинг айрим турларига нисбатан чекловлар ёки тақиқлар белгилаши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўрмондан фойдаланувчиларнинг, ер эгаларининг, ердан фойдаланувчиларнинг, шу жумладан давлат ўрмон фонди участкалари ижарачиларининг, шунингдек ўсимлик ва ҳайвонот дунёсидан фойдаланувчиларнинг, сувдан фойдаланувчиларнинг, сув истеъмолчиларининг ҳамда ер қаъридан фойдаланувчиларнинг ҳуқуқлари ўрмонларни муҳофаза қилиш манфаатларини кўзлаб, қонунчиликда белгиланган тартибда чекланиши ва уларнинг зиммасига тегишли мажбуриятлар юклатилиши мумкин.
(52-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
53-модда. Ўрмондан махсус фойдаланиш ҳуқуқини тўхтатиб туриш, тугатиш ва бекор қилиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўрмондан махсус фойдаланиш ҳуқуқи ўрмонларни муҳофаза қилишни таъминлаш учун тўхтатиб турилиши, тугатилиши ёки бекор қилиниши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўрмондан махсус фойдаланиш ҳуқуқи қуйидаги ҳолларда тўхтатиб турилиши мумкин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўрмондан махсус фойдаланишнинг рухсат беришга доир талаблари ва шартлари бузилганлиги аниқланганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат ўрмон хўжалиги ваколатли органининг ўрмондан фойдаланишнинг рухсат беришга доир талаблари ва шартларига оид аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш тўғрисидаги қарори бажарилмаганда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўрмондан махсус фойдаланиш ҳуқуқи қуйидаги ҳолларда тугатилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фойдаланиш зарурати қолмаганда ёки ундан воз кечилганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фойдаланишнинг белгиланган муддати ўтганда;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўрмон тўғрисидаги қонунчилик бузилганда;
(53-модда учинчи қисмининг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўрмондан махсус фойдаланиш ҳуқуқи берилган жисмоний шахс вафот этганда ёки унинг фаолияти тугатилганда ёхуд юридик шахс тугатилганда.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қонунчиликда ўрмондан махсус фойдаланиш ҳуқуқини тўхтатиб туриш ёки тугатиш учун бошқа ҳоллар ҳам назарда тутилиши мумкин.
(53-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўрмондан махсус фойдаланиш ҳуқуқи қуйидагилар асосида бекор қилиниши мумкин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўрмондан фойдаланувчининг рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатни бекор қилиш тўғрисидаги аризасига кўра;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжат қалбаки ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда олинганлиги факти аниқланганда.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўрмондан махсус фойдаланиш ҳуқуқи қонунчиликда белгиланган тартибда тўхтатиб турилади, тугатилади ёки бекор қилинади.
(53-модданинг олтинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-боб. Якунловчи қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
54-модда. Ўрмонларни муҳофаза қилиш, ҳимоя қилиш, кўпайтириш, такрорий кўпайтириш, қайта тиклаш, уларнинг маҳсулдорлигини ошириш соҳасидаги фаолиятни молиялаштириш ҳамда иқтисодий рағбатлантириш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўрмонларни муҳофаза қилиш, ҳимоя қилиш, кўпайтириш, такрорий кўпайтириш, қайта тиклаш, уларнинг маҳсулдорлигини ошириш соҳасидаги фаолиятни молиялаштириш ҳамда иқтисодий рағбатлантириш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети, Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг Ўрмон хўжалигини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
(54-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўрмонларни муҳофаза қилиш, ҳимоя қилиш, кўпайтириш, такрорий кўпайтириш, қайта тиклаш, уларнинг маҳсулдорлигини ошириш соҳасидаги фаолиятни молиялаштиришни ва иқтисодий рағбатлантиришни амалга ошириш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
55-модда. Зарарнинг ўрнини қоплаш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Юридик ва жисмоний шахслар ўрмон тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик туфайли етказилган зарарнинг ўрнини қонунчиликда белгиланган тартибда қоплаши шарт.
(55-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Зарарнинг ўрнини қоплаш айбдор шахсларни қонунга мувофиқ жавобгарликдан озод этмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
56-модда. Низоларни ҳал этиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўрмонларни муҳофаза қилиш, ҳимоя қилиш, кўпайтириш, такрорий кўпайтириш, қайта тиклаш, уларнинг маҳсулдорлигини ошириш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги низолар қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал этилади.
(56-модданинг матни Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
57-модда. Ўрмон тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўрмон тўғрисидаги қонунчиликни бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
(57-модда Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.04.2018 й., 03/18/475/1078-сон; 30.08.2019 й., 03/19/559/3670-сон; 28.09.2020 й., 03/20/638/1333-сон, 30.09.2020 й., 03/20/639/1342-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон; 07.06.2022 й., 03/22/775/0477-сон; 07.02.2025 й., 03/25/1025/0116-сон; 30.12.2025 й., 03/25/1109/1241-сон; 07.02.2026 й., 03/26/1117/0116-сон)