1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.21.00 Енгил, маҳаллий саноат;
2.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.04.00.00 Миллий иқтисодни ҳимоя қилиш борасида давлатнинг чора-тадбирлари / 10.04.03.00 Экспортни қуллаб-қувватлаш]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Саноат;
2.Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона / Экспорт ва импорт]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чарм-пойабзал саноатида тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш ҳамда экспорт салоҳиятини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мамлакатимизда чарм хомашёсини чуқур қайта ишлаш ҳажмини кенгайтириш, терини қайта ишлаш корхоналарини замонавий экологик талабларга мослаштириш, юқори қўшилган қийматли ва экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш мақсадида қарор қиламан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Асосий мақсадлар
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.21.00 Енгил, маҳаллий саноат]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар 2026-2027 йилларда чарм-пойабзал саноатини ривожлантиришнинг асосий мақсадли кўрсаткичлари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) чарм маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини 2026 йилда 690 миллион дециметр квадратга, 2027 йилда 800 миллион дециметр квадратга олиб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) пойабзал маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини 2026 йилда 100 миллион жуфтга, 2027 йилда 115 миллион жуфтга етказиш;
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.04.00 Экспорт ва импорт / 10.01.04.01 Экспорт]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) экспорт ҳажмини 2026 йилда 110 миллион АҚШ долларига, 2027 йилда 150 миллион АҚШ долларига етказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) чарм-атторлик маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини 2026 йилда 246 миллиард сўмга, 2027 йилда 300 миллиард сўмга етказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(д) чарм-пойабзал саноатида қўшилган қийматни 2026 йилда 860 миллиард сўм, 2027 йилда 1,2 триллион сўмга етказиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Чарм хомашёсини сифатли йиғиб олиш ва чуқур қайта ишлаш бўйича амалий чора-тадбирлар
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.01.00 Давлат дастурлари, концепциялар ва бошқалар]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг 2026 — 2028 йилларда ҳудудларда чарм-пойабзал саноатини босқичма-босқич йирик кооперацияларни ташкил қилиш асосида ривожлантириш бўйича «йўл харитаси»ни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин. Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва вилоятлар ҳокимлари Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) билан бирга ҳар чоракда «йўл харитаси»да белгиланган вазифалар ижросини ташкил этсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) Бош прокуратура Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ҳокимлари ҳамда Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган «йўл харитаси» ижросини доимий назоратга олсин.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.21.00 Енгил, маҳаллий саноат]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари томонидан 2026 — 2028 йилларда ҳудудларда маҳаллий ташаббускорларни аниқлаган ҳолда ветеринария-санитария талабларига жавоб берадиган тери ва жун хомашёсини йиғиб олиш пунктларини ташкил қилишнинг мақсадли кўрсаткичлари 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Агентлик ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг тери ва жун хомашёсини йиғиб олиш фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларини мазкур фаолияти бўйича 2026 йил 1 июлдан 2029 йил 1 июлга қадар фойда солиғи, мол-мулк солиғи, ер солиғи ва айланмадан олинадиган солиқни тўлашдан озод қилиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Агентлик билан биргаликда уч ой муддатда мазкур бандда назарда тутилган имтиёзларни қўллаш бўйича Солиқ кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Белгилансинки, тери ва жун хомашёсини йиғиб олиш фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларига тери ва жун хомашёсини йиғиш мақсадларига айланма маблағларни тўлдириш учун тижорат банкларидан олинган миллий валютадаги кредитлар бўйича фоиз ставкаларининг Марказий банк асосий ставкасидан юқори, бироқ 10 фоизлик пунктидан ошмаган қисми, хорижий валютадаги кредитлар бўйича фоиз ставкаларининг 5 фоизи «Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси» АЖ томонидан компенсация қилиб берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш чоралари
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.07.00.00 Бюджет тизимининг бошқа масалалари / 07.07.02.00 Давлат жамғармалари / 07.07.02.04 Вазирлик ва идоралар жамғармалари]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2026 йил 1 июлдан бошлаб 2028 йил 31 декабрга қадар Енгил саноатни қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) маблағлари ҳисобидан:
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.13.00 Давлат субсидиялари ва грантлари]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) терини қайта ишлаб, тайёр чарм ишлаб чиқарувчи корхоналарга ишлаб чиқариб, реализация қилинган тайёр чармнинг (краст, финиш) ҳар бир дециметр квадрати учун 350 сўм миқдорида субсидия ажратилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) пойабзал ва чарм-атторлик маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхоналарга ишлаб чиқаришга жорий қилинган ҳар бир янги модел учун 1 миллион сўм, бироқ бир корхона учун бир календарь йилида 50 миллион сўмдан ошмаган миқдорда субсидия ажратилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) пойабзал ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан ўз эҳтиёжлари учун импорт қилинган пойабзал қолиплари (колодка, пресс-форма) қийматининг 50 фоиз қисми, бироқ бир календарь йилида Европа Иттифоқи давлатлари учун 10 минг АҚШ доллари, бошқа давлатлар учун 5 минг АҚШ долларидан ошмаган миқдорда қоплаб берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) енгил саноат корхоналари томонидан сув тозалаш иншоотларида белгиланган меъёрлар доирасида сувни тозалаш учун харид қилинган кимёвий воситалар ва реагентлар қийматининг 50 фоиз қисми қоплаб берилади;
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.21.00 Енгил, маҳаллий саноат]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(д) пойабзал ва чарм-атторлик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналарга ёки уларнинг рўйхатга олинган савдо белгиси (бренд номи) билан Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий маркази, вилоятлар марказлари ва Тошкент шаҳри, шунингдек, республиканинг аҳоли сони 100 минг кишидан ошадиган йирик шаҳарларида савдо уйлари ва фирма дўконларини ташкил этган тадбиркорларга дастлабки 1 йил давомида бино ва майдонларни ижарага олиш харажатларининг 50 фоиз қисми, бироқ 100 миллион сўмдан ошмаган миқдорда қоплаб берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Белгилансинки 2026 йил 1 сентябрдан бошлаб:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) давлат харидларида иштирок этадиган корхоналарга маҳсулот ишлаб чиқаришда кооперация асосида маҳаллий чарм хомашёси ва бутловчилардан фойдаланиш даражаси, яратилган иш ўринлари сони, белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказган савдо белгиси ва брендига кўра қўшимча балл бериш ва 15 фоизгача нарх преференцияси тақдим этиш тартиби жорий этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) давлат буюртмачилари учун давлат харидлари электрон тизими орқали харид қилинадиган махсус пойабзалларнинг давлат харидлари тавсифида мувофиқлик сертификати тўғрисидаги ахборотни жойлаштириш талаби жорий этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Чарм-пойабзал саноат зоналарини ташкил этишни қўллаб-қувватлаш чоралари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Агентлик, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг Агентлик ҳузурида 7 та штат бирлигидан иборат, устав фонди 23 миллион АҚШ доллари бўлган масъулияти чекланган жамият шаклида Чарм-пойабзал саноат зоналарини бошқариш дирекциясини (кейинги ўринларда — Дирекция) ташкил этиш ва 2-иловага мувофиқ унинг асосий вазифаларини белгилаш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Белгилансинки:
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.21.00 Енгил, маҳаллий саноат]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) мазкур қарорнинг 3-иловасига мувофиқ Тошкент вилояти Оҳангарон тумани ва Андижон вилояти Шаҳрихон туманларида ташкил этилган чарм-пойабзал саноат зоналари эгаллаган ер участкалари Дирекцияга ижара ҳуқуқи асосида ажратилади ва ушбу ерларни бошқариш функцияси Дирекцияга юклатилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) Дирекциянинг ягона таъсисчиси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳисобланади ва Дирекция Агентлик томонидан ишончли бошқарув ҳуқуқи асосида бошқарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Тошкент вилояти Оҳангарон туманидаги чарм-пойабзал саноат зонаси ҳамда Сирдарё вилояти Сирдарё туманида жойлашган тери ва жунни қайта ишлаш корхоналари учун замонавий сув тозалаш иншоотларини барпо этишга Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан 2026-2027 йилларда 360 миллиард сўм миқдорида маблағлар ажратсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда мазкур сув тозалаш иншоотларини қуриш бўйича буюртмачи этиб «Ўзсувтаъминот» АЖ белгиланади ҳамда мазкур иншоотлар 2028 йил 1 январга қадар фойдаланишга топширилиб, Дирекция балансига бепул ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари икки ой муддатда терини қайта ишлаш корхоналарида сув тозалаш иншоотларини халқаро талабларга мослаштириш ва барпо этиш бўйича манзилли рўйхатни шакллантириб, унга киритилган лойиҳаларни 2026 — 2028 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида молиялаштириш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Белгилансинки, чарм-пойабзал тармоғида инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш, лойиҳаларда улушдор бўлиб қатнашиш ва айланма маблағларни тўлдириш мақсадларида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 20 майдаги «Чарм-пойабзал, ипакчилик ва гиламчилик тармоқларини ривожлантиришни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-181-сон қарори билан ажратилиши белгиланган 33 миллион АҚШ доллар миқдоридаги маблағларнинг:
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.03.00 Тижорат банкларининг кредитлари]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) 10 миллион АҚШ доллари Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан 2035 йил 31 декабргача қайтариш шарти билан 2026-2027 йилларда Жамғармага қуйидаги мақсадларда корхоналарга тижорат банклари орқали кредит ажратиш учун йўналтирилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш мақсадлари учун 10 йил муддатга, шундан 3 йиллик имтиёзли давр билан йиллик 5 фоиз ставкада (Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маржаси 3,5 фоиз, банк маржаси 1,2 фоиз ва Агентлик харажатлари 0,3 фоиз);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) айланма маблағларни тўлдириш учун йиллик 3,5 фоиз ставкада (Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маржаси 2,5 фоиз, банк маржаси 1,2 фоиз ва Агентлик харажатлари 0,3 фоиз) 36 ой муддатгача;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) 23 миллион АҚШ доллари Дирекция устав фондига жунни қайта ишлаш ва чарм-пойабзал ишлаб чиқариш лойиҳалари доирасида тадбиркорлар талаблари асосида ишлаб чиқариш бино ҳамда иншоотларини қуриш ва Дирекция билан келишилган график асосида 7 йил муддатгача тадбиркорларга қийматини бўлиб-бўлиб тўлаш асосида сотиш учун йўналтирилади.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.09.00.00 Солиқ қонунчилиги / 07.09.05.00 Солиқлар ва йиғимлар бўйича имтиёзлар ҳамда преференциялар]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Агентликнинг 2026 йил 1 июлдан 2029 йил 1 июлга қадар Дирекция ҳамда Андижон вилояти Олтинкўл туманидаги «Чарм-пойабзал кичик саноат зонасини бошқариш дирекцияси» МЧЖни фойда солиғи, мол-мулк солиғи, ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқдан озод этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.14.00.00 Давлат органларининг ҳуқуқ ижодкорлиги фаолияти / 01.14.03.00 Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш ва кўриб чиқиш тартиби]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Агентлик билан биргаликда уч ой муддатда мазкур бандда назарда тутилган имтиёзларни қўллаш бўйича Солиқ кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Белгилаб қўйилсинки, Дирекцияни сақлаш ва иш ҳақи харажатлари 2026 — 2028 йилларда Жамғарма маблағлари ҳисобидан, 2029 йилдан бошлаб Дирекцияга тегишли бино ва иншоотлар ҳамда ер участкаларини ижарага бериш, сотиш ёки қийматини бўлиб тўлаш шартлари асосида сотиш, сув тозалаш иншоотларини эксплуатация қилишдан олинадиган даромадлар ва қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.08.00.00 Касбий тайёргарлик, малака ошириш ва қайта тайёрлаш]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Агентлик Ўзбекистон-Корея ўқув-амалий тўқимачилик технопарки билан биргаликда 2026 йил 1 октябрдан бошлаб ҳудудларда «Дизайнер-модельерлар мактаби», «Маркетологлар мактаби» ва «Технологлар мактаби» тайёрлов курсларини тармоқдаги мутахассис ва ишчилар, касаначи ва косиблар учун даврий равишда ташкил этиб борсин. Бунда қисқа муддатли малака ошириш курсларини ташкил этиш мақсадида хорижий профессор-ўқитувчилар, тренер ва экспертларни жалб этиш билан боғлиқ харажатлар Жамғарма маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Қарор ижросини ташкил этиш, таъминлаш ва назорат
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) 2026 — 2027 йилларда Тошкент вилояти Оҳангарон тумани ва Андижон вилояти Шаҳрихон туманидаги чарм-пойабзал саноат зоналари ҳамда Сирдарё вилояти Сирдарё туманидаги жун ва терини қайта ишлаш корхоналари учун ташқи муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси (йўл, сув, электр ва газ тармоқлари) билан таъминлашга 80 миллиард сўм ажратсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) мазкур қарорнинг 10-банди ҳамда мазкур банднинг «а» кичик бандида назарда тутилган маблағларни икки ой муддатда 2026 йилда лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ҳамда қурилиш-пудрат ишларига ажратиш бўйича 2026 — 2028 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурига ўзгартиришлар киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) мазкур қарорнинг 6-бандида назарда тутилган молиявий қўллаб-қувватлаш чоралари учун Агентлик сўровига асосан 2026 йилда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан Жамғармага маблағлар ажратилишини таъминласин ва келгуси йилларда ушбу шартларда маблағлар ажратилишини бюджет параметрларини шакллантиришда назарда тутсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Бош прокуратура (Касимов) мазкур қарорнинг 1-иловасига мувофиқ ҳудудларда тери ва жун хомашёсини йиғиб олиш пунктларини ташкил қилишнинг мақсадли кўрсаткичлари ижроси сифатли ва ўз вақтида таъминланиши устидан таъсирчан назорат ўрнатсин ҳамда ҳар чоракда амалга оширилган ишлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ахборот киритиб борсин.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.01.00 Давлат дастурлари, концепциялар ва бошқалар]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Чарм хомашёсини чуқур қайта ишлаш ва тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар режаси 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги электрон тизимини тегишли вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимлари билан интеграция қилиш асосида мазкур қарорнинг 7-бандида назарда тутилган тартибни 2026 йил 1 сентябрга қадар жорий қилиш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси Дирекциянинг устав фондини босқичма-босқич шакллантириш учун 23 миллион АҚШ долларини Агентлик сўрови асосида саноат зоналари ва ҳудудларда Дирекция улушдор сифатида иштирок этаётган лойиҳалар «Лойиҳалар ва харидлар самарадорлигини ошириш маркази» ДМдан экспертизадан ўтказилгандан сўнг бир ой муддатда ажратиб борсин.
[ОКОЗ:
1.05.00.00.00 Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05.07.00.00 Меҳнатни муҳофаза қилиш / 05.07.02.00 Меҳнат хавфсизлиги ва гигиенаси]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг Давлат меҳнат инспекцияси ва унинг ҳудудий бўлинмалари муносиб меҳнат шароитларини яратиш, махсус кийим-бош, махсус пойабзал билан таъминлаш борасида меҳнат хавфсизлиги ва гигиенаси талабларига риоя этилишига қаратилган чора-тадбирларни олиб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Агентлик Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ва «Ўзсувтаъминот» АЖ билан биргаликда уч ой муддатда мазкур қарорнинг 6-банди «г» кичик бандида назарда тутилган компенсация тўловлари учун тўқимачилик, жунни қайта ишлаш, чарм-пойабзал, гиламчилик ва ипакчилик соҳалари бўйича 1 метр куб сувни тозалаш учун талаб этиладиган кимёвий воситалар ва реагентлар турлари ҳамда уларнинг максимал миқдорларини белгилашни назарда тутувчи техник регламентни ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Тошкент ва Андижон вилояти ҳокимликлари Агентлик ҳамда Кадастр агентлиги билан биргаликда мазкур қарорнинг 3-иловасига мувофиқ ер майдонлари Дирекцияга белгиланган тартибда ўтказилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари пойабзал ва чарм-атторлик маҳсулотлари ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи ҳунарманд, касаначи, косиб, якка тартибдаги тадбиркорлар ва ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг малакасини Ўзбекистон-Корея ўқув-амалий тўқимачилик технопаркида ошириш ҳамда ишлаб чиқаришни саноатлаштириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Солиқ қўмитаси Божхона қўмитаси ва Агентлик билан биргаликда чарм маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи кичик корхоналар томонидан товарлар импортида тўланадиган қўшилган қиймат солиғи суммаларини ўзаро ҳисобга олинишини йўлга қўйиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
[ОКОЗ:
1.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.02.00.00 Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон ва қарорлари;
2.21.00.00.00 Ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича комплекс тусдаги ҳужжатлар / 21.03.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига 5-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Мазкур қарор ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсан жавобгар этиб Бош вазир ўринбосари Ж.А. Қўчқоров ва Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги директори Н.Қ. Холмуродов белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 1 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-250-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 1 июлдаги ПҚ-250-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 — 2028 йилларда ҳудудларда тери ва жун хомашёсини йиғиб олиш пунктларини ташкил қилишнинг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МАҚСАДЛИ КЎРСАТКИЧЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Т/р
Ҳудудлар
Сони
шундан
Масъуллар
2026 йил
2027 йил
Жами
63
24
39
Тери йиғиш пункти
44
19
25
Жун йиғиш пункти
19
5
14
1.
Қорақалпоғистон Республикаси
7
3
4
Ф. Эрманов — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси,
А. Шамуратов — Вазирлар Кенгаши Раисининг биринчи ўринбосари,
Лавозими бўйича — «Ўзчармсаноат» уюшмаси раиси
Тери йиғиш пункти
4
2
2
Жун йиғиш пункти
3
1
2
2.
Андижон вилояти
4
1
3
Ш. Абдурахмонов — вилоят ҳокими,
А. Тўланов — вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари,
Лавозими бўйича — «Ўзчармсаноат» уюшмаси раиси
Тери йиғиш пункти
3
1
2
Жун йиғиш пункти
1
0
1
3.
Бухоро вилояти
5
2
3
Б. Зарипов — вилоят ҳокими,
Б. Ахмедов — вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари,
Лавозими бўйича — «Ўзчармсаноат» уюшмаси раиси
Тери йиғиш пункти
3
1
2
Жун йиғиш пункти
2
1
1
4.
Жиззах вилояти
5
2
3
У. Мустафоев — вилоят ҳокими,
З. Азимов — вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари,
Лавозими бўйича — «Ўзчармсаноат» уюшмаси раиси
Тери йиғиш пункти
3
1
2
Жун йиғиш пункти
2
1
1
5.
Қашқадарё вилояти
5
2
3
М. Азимов — вилоят ҳокими,
А. Қодиров — вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари,
Лавозими бўйича — «Ўзчармсаноат» уюшмаси раиси
Тери йиғиш пункти
4
2
2
Жун йиғиш пункти
1
0
1
6.
Навоий вилояти
5
2
3
Н. Турсунов — вилоят ҳокими,
Р. Сулаймонов — вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари,
Лавозими бўйича — «Ўзчармсаноат» уюшмаси раиси
Тери йиғиш пункти
3
1
2
Жун йиғиш пункти
2
1
1
7.
Наманган вилояти
5
2
3
Ш. Абдуразаков — вилоят ҳокими,
З. Бахриддинов — вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари,
Лавозими бўйича — «Ўзчармсаноат» уюшмаси раиси
Тери йиғиш пункти
4
2
2
Жун йиғиш пункти
1
1
8.
Самарқанд вилояти
4
1
3
А. Бобоев — вилоят ҳокими,
Ш. Буранов — вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари,
Лавозими бўйича — «Ўзчармсаноат» уюшмаси раиси
Тери йиғиш пункти
3
1
2
Жун йиғиш пункти
1
0
1
9.
Сурхондарё вилояти
6
3
3
У. Қосимов — вилоят ҳокими,
Ш. Ражабов — вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари,
Лавозими бўйича — «Ўзчармсаноат» уюшмаси раиси
Тери йиғиш пункти
4
2
2
Жун йиғиш пункти
2
1
1
10.
Сирдарё вилояти
3
1
2
Э. Турдимов — вилоят ҳокими,
Ф. Кушаков — вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари,
Лавозими бўйича — «Ўзчармсаноат» уюшмаси раиси
Тери йиғиш пункти
2
1
1
Жун йиғиш пункти
1
0
1
11.
Тошкент вилояти
5
2
3
З. Мирзаев — вилоят ҳокими,
О. Турсунов — вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари,
Лавозими бўйича — «Ўзчармсаноат» уюшмаси раиси
Тери йиғиш пункти
4
2
2
Жун йиғиш пункти
1
0
1
12.
Фарғона вилояти
5
2
3
Х. Бозаров — вилоят ҳокими,
М. Убайдуллаев — вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари,
Лавозими бўйича — «Ўзчармсаноат» уюшмаси раиси
Тери йиғиш пункти
4
2
2
Жун йиғиш пункти
1
0
1
13.
Хоразм вилояти
4
1
3
Ж. Рахимов — вилоят ҳокими,
А. Давлетов — вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари,
Лавозими бўйича — «Ўзчармсаноат» уюшмаси раиси
Тери йиғиш пункти
3
1
2
Жун йиғиш пункти
1
0
1
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 1 июлдаги ПҚ-250-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чарм-пойабзал саноат зоналарини бошқариш дирекциясининг асосий вазифалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Агентлик ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари томонидан тасдиқланадиган манзилли дастур асосида таянч корхоналарни ривожлантириш дастурларини молиялаштириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Лойиҳа ташкилотлари томонидан ишлаб чиқиладиган чарм-пойабзал саноат зоналарининг бош режасини Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги билан келишиб, тасдиқлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Чарм-пойабзал саноат зоналари фаолиятини бошқариш, лойиҳа ташаббускорлари томонидан ўз зиммасига қабул қилган мажбуриятларнинг зарур даражада бажарилишини назорат қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Хорижий ва маҳаллий инвесторларни излаш ва жалб этиш, саноат зоналари ҳудудида муҳандислик-коммуникация тармоқларини, йўл-транспорт инфратузилмаларини барпо этишда буюртмачи функциясини бажариш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Чарм-пойабзал тармоғида амалга оширилаётган лойиҳалар доирасида бино ва иншоотлар қуриш учун лойиҳа қийматининг 30 фоизигача миқдорда улушдор сифатида кейинчалик ўз улушини сотиш шарти билан 7 йил муддатгача иштирок этиш, ер майдонларини қайта ижарага бериш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Лойиҳа ташаббускорлари билан биргаликда инвестициявий лойиҳалар бўйича ҳужжатларни «Лойиҳалар ва харидлар самарадорлигини ошириш маркази» давлат муассасасидан комплекс экспертизадан ўтказиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Чарм-пойабзал саноат зоналари ва ҳудудлардаги сув тозалаш иншоотлари эксплуатацияси ва модернизациясини ташкил этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Чарм-пойабзал саноат зоналари фаолиятини ва ҳудудлардаги объектларни тезкор бошқариш бўйича бошқа функцияларни амалга ошириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 1 июлдаги ПҚ-250-сон қарорига 3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чарм-пойабзал саноат зоналарини бошқариш дирекциясига ижара ҳуқуқи асосида ўтказиладиган ер участкалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Т/р
Ҳудуд номи
Ердан фойдаланувчи номи
Контур рақами
Жами ер майдони, га
1.
Андижон вилояти
Шаҳрихон тумани Янги Вахим мавзеси ҳудуди
«Андижон вилояти саноат зоналарини бошқариш дирекцияси» давлат муассасаси
99қ
7,8
2.
Тошкент вилояти
Оҳангарон тумани Убайд мавзеси ҳудуди
«Тошкент вилояти саноат зоналарини бошқариш дирекцияси» давлат муассасаси
1182қ
15,7
1184қ
20,0
Жами
43,5
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 1 июлдаги ПҚ-250-сон қарорига 4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чарм хомашёсини чуқур қайта ишлаш ва тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш самарадорлигини ошириш бўйича
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Т/р
Чора-тадбирлар номи
Амалга ошириш механизми
Ижро муддати
Масъул ижрочилар
1.
Ҳудудларда ветеринария-санитария талабларига жавоб берадиган тери ва жун хомашёсини йиғиб олиш пунктларини ташкил қилиш.
1. Хомашё йиғиш пунктларини ташкил қилиш учун ер майдонларини аниқлаш.
2026 йил 1 август
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари
2. Аниқланган ер майдонларини хомашё йиғиш пунктларини ташкил қилиш учун белгиланган тартибда электрон онлайн аукцион савдоларига чиқариш.
2026 йил 1 сентябрь
3. Хомашё йиғиш билан шуғулланувчи корхоналарни айланма маблағ билан таъминлаш.
Доимий
Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги
4. Хомашё йиғиш пунктлари ва терини қайта ишлаш корхоналари ўртасида кооперация алоқаларини йўлга қўйиш.
2026-2027 йиллар
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари,
«Ўзчармсаноат» уюшмаси
5. Тери ва жун хомашёси нобудгарчилигининг олдини олиш бўйича оммавий ахборот воситаларида тарғибот ишларини ташкил этиш.
Доимий
2.
Чарм-пойабзал тармоғида инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш ва корхоналарни молиявий қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларини амалга ошириш.
Чарм-пойабзал тармоғида инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш, лойиҳаларда улушдор бўлиб қатнашиш ва айланма маблағларни тўлдириш мақсадлари учун Енгил саноатни қўллаб-қувватлаш жамғармасига Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан 10 млн АҚШ доллари миқдорида маблағ ажратиш.
1. Чарм-пойабзал саноат зоналарини бошқариш дирекциясини ташкил этиш ва уни ишончли бошқарув ҳуқуқи асосида Енгил саноатни ривожлантириш агентлигига ўтказиш.
2026 йил 1 август
Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси
2. Тошкент вилояти Оҳангарон тумани ва Андижон вилояти Шаҳрихон туманидаги чарм-пойабзал саноат зоналари ер участкаларини Дирекцияга доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратиш ва рўйхатдан ўтказиш.
2026 йил 1 сентябрь
Кадастр агентлиги,
Тошкент ва Андижон вилояти ҳокимликлари
4.
Тери ва жунни қайта ишлаш корхоналари учун замонавий сув тозалаш иншоотларини барпо этиш ишларини молиялаштириш.
Тошкент вилояти Оҳангарон туманидаги чарм-пойабзал саноат зонасида ҳамда Сирдарё вилояти Сирдарё туманида ташкил этиладиган тери ва жунни қайта ишлаш корхоналари учун замонавий сув тозалаш иншоотларини барпо этишга Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан 2026-2027 йилларда 360 миллиард сўм маблағ ажратиш.
2026-2027 йиллар
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
5.
Тери ва жунни қайта ишлаш корхоналари учун замонавий сув тозалаш иншоотларини барпо этиш.
1. Тошкент вилояти Оҳангарон туманидаги чарм-пойабзал саноат зонасида ҳамда Сирдарё вилояти Сирдарё туманида ташкил этиладиган тери ва жунни қайта ишлаш корхоналари учун замонавий сув тозалаш иншоотларини барпо этиш.
Чарм-пойабзал саноат зоналари ва корхоналари учун ташқи муҳандислик инфратузилмасини барпо этиш лойиҳаларини молиялаштириш.
Тошкент вилояти Оҳангарон тумани ва Андижон вилояти Шаҳрихон туманидаги чарм-пойабзал саноат зоналари ҳамда Сирдарё вилояти Сирдарё туманидаги жун ва терини қайта ишлаш корхоналарини ташқи муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси (йўл, сув, электр ва газ тармоқлари) билан таъминлашга 80 миллиард сўм маблағ ажратиш.
2026-2027 йиллар
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
7.
Терини қайта ишлаш корхоналарида сув тозалаш иншоотларини халқаро талабларга мослаштириш ва барпо этиш бўйича манзилли рўйхатни ишлаб чиқиш.
1.Терини қайта ишлаш корхоналарида сув тозалаш иншоотларини халқаро талабларга мослаштириш ва барпо этиш бўйича манзилли рўйхатни шакллантириш.
2. Манзилли рўйхатга киритилган лойиҳаларни 2026 — 2028 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида молиялаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритиш.
2026 йил 1 сентябрь
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари
8.
Солиқ кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.
Солиқ кодексига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш:
(а) тери ва жун хомашёсини йиғиб олиш фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларини фойда солиғи, мол-мулк солиғи, ер солиғи ва айланмадан олинадиган солиқни тўлашдан озод этиш;
(б) Чарм-пойабзал саноат зоналарини бошқариш дирекцияси ҳамда Андижон вилояти Олтинкўл туманидаги Чарм-пойабзал кичик саноат зонасини бошқариш дирекциясини фойда солиғи, мол-мулк солиғи, ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқдан озод этиш.
Тўқимачилик, жунни қайта ишлаш, чарм-пойабзал, гиламчилик ва ипакчилик тармоғи корхоналарида 1 метр куб сувни тозалаш учун талаб этиладиган кимёвий воситалар ва реагентлар турлари ҳамда уларнинг максимал миқдорларини белгилашни назарда тутувчи техник регламентни ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.
2026 йил 1 октябрь
Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги,
Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси,
«Ўзсувтаъминот» АЖ
10.
Чарм-пойабзал тармоғида кадрларни тизимли тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш орқали кадрлар захирасини шакллантириб бориш.
1. Корхоналарда дизайнер-модельер, маркетолог, технолог ва бошқа мутахассисларга бўлган эҳтиёжни аниқлаш.
Доимий
«Ўзчармсаноат» уюшмаси
2. «Дизайнер-модельерлар мактаби», «Маркетологлар мактаби» ва «Технологлар мактаби» тайёрлов курслари ўқув дастурларини ишлаб чиқиш.
3. Ўзбекистон-Корея ўқув-амалий тўқимачилик технопаркида малака ошириш, қайта тайёрлаш курслари ва амалий тренингларни ташкил этиш.
Доимий
11.
Давлат харидларида маҳаллий чарм-пойабзал ва чарм-атторлик маҳсулотлари улушини ошириш.
1. Давлат буюртмачилари ва маҳаллий ишлаб чиқарувчилар иштирокида чарм-пойабзал ва чарм-атторлик маҳсулотларининг ишлаб чиқариш имкониятлари, маҳсулотлар тавсифи, сифати ва бошқа хусусиятлари, шунингдек, давлат харидларидаги имкониятлар юзасидан амалий учрашув ва тренинглар ташкил қилиб бориш.
Ҳар чоракда
Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги,
Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги,
«Ўзчармсаноат» уюшмаси
2. Давлат харидларида маҳаллий чарм-пойабзал ва чарм-атторлик маҳсулотлари улушини 80 фоизга етказиш.
2026-2027 йиллар
12.
Тайёр маҳсулотларнинг ички ва ташқи бозорларда сотув ҳажмини кенгайтириш.
1. Пойабзал ва чарм-атторлик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналар ёки уларнинг расмий дилерлари томонидан аҳоли сони 100 минг кишидан ошадиган йирик шаҳарларда савдо уйлари ва фирма дўконларини ташкил этиш.
2026-2027 йиллар
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
Саноат кооперацияси ва давлат харидлари агентлиги,
Манфаатдор ташкилотлар
2. Давлат иштирокидаги корхоналар учун давлат харидлари электрон тизимида харид қилинадиган махсус пойабзалларнинг давлат харидлари тавсифида мувофиқлик сертификати тўғрисидаги ахборотни жойлаштириш талабини жорий этиш.
2026 йил 1 октябр
3. Ички бозорда реализация қилинадиган пойабзал маҳсулотларига мажбурий рақамли маркировкалаш тизимини жорий қилиш.
2028 йил 1 январь
Солиқ қўмитаси,
«Асл белгиси» МАТ
13.
Қўллаб-қувватлаш чоралари самарадорлигини таҳлил қилиш ҳамда натижадорлигини ошириш ёки уларни бекор қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.
1. Қўллаб-қувватлаш чоралари самарадорлиги ва натижадорлигини, уларни кўришда юзага келаётган муаммоларни ўрганиш.
2. Ўрганиш натижалари ва қўллаб-қувватлаш чоралари бўйича юзага келаётган муаммоларни бартараф этиш юзасидан таклифларни ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.
Доимий
Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги,
«Ўзчармсаноат» уюшмаси
14.
Олтинкўл тумани чарм-пойабзал кичик саноат зонаси дирекциясига АТ «Халқ банки» томонидан ажратилган маблағни қайтариш муддатини узайтириш.
АТ «Халқ банки» томонидан Олтинкўл тумани чарм-пойабзал кичик саноат зонасини ташкил этиш учун Олтинкўл тумани чарм-пойабзал кичик саноат зонаси дирекциясига ажратилган 124 млрд сўмнинг қолдиқ қисмини қайтариш муддатини 2027 йил 31 декабрга қадар узайтириш.
2026 йил 1 август
АТ «Халқ банки»,
«Ўзчармсаноат» уюшмаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 1 июлдаги ПҚ-250-сон қарорига 5-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 26 февралдаги «Чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳаларида тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-143-сон қарорида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 11 октябрдаги «Чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳаларида ислоҳотларни янада жадаллаштириш ва соҳанинг экспорт салоҳиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-331-сон қарорга 3-илованинг 9-позицияси «Ижро муддати» устунидаги «Ҳар йили икки маротаба» ҳамда «Масъул ижрочилар» устунидаги «Экспортни рағбатлантириш агентлиги» сўзлари тегишинча «Ҳар йили бир маротаба» ҳамда «Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 20 майдаги «Чарм-пойабзал, ипакчилик ва гиламчилик тармоқларини ривожлантиришни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-181-сон қарорининг 1-бандида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) иккинчи хатбошидаги «ташкил қилиш» сўзларидан кейин «тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин» сўзлари билан тўлдирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8 августдаги «Ўзчармсаноат» уюшмаси корхоналари томонидан божхона тўловларидан озод қилинган ҳолда олиб кириладиган, республикада ишлаб чиқарилмайдиган импорт асбоб-ускуналар, бутловчи буюмлар, хом ашёлар, материаллар ва фурнитуралар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида»ги Ф-5350-сон фармойишининг рус тилидаги матнида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) номланиши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Об утверждении перечня импортируемого оборудования, комплектующих изделий, сырья, материалов и фурнитуры, не производимых в республике, ввозимых с освобождением от таможенных платежей»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) 1-банд ҳамда илованинг номидан «предприятиями ассоциации ««Узчармсаноат»» сўзлари чиқариб ташлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 12 апрелдаги «Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали чарм ва мўйна хом ашёсини олиб чиқишни мониторинг қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги 303-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 17 ноябрдаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Енгил саноатни ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги 729-сон қарорида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«а» кичик банддаги «12 ой муддатгача хорижий валютада» сўзлари «36 ой муддатгача хорижий валютада» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қуйидаги мазмундаги «в» кичик банд билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«в) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 12 январдаги «Маҳаллий енгил саноат корхоналарининг халқаро етказиб бериш занжирларида иштирокини кенгайтириш ҳамда ташқи бозорларда ўрнини мустаҳкамлашга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-4-сон Фармонининг 15-бандида назарда тутилган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19 сентябрдаги «Енгил саноат соҳасида юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва экспорт ҳажмини ошириш учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш тўғрисида»ги ПФ-174-сон Фармонининг 11-банди билан ажратилган маблағлар ҳисобидан, шу жумладан, Жамғармага жалб қилинадиган хорижий кредит линиялари ҳисобидан енгил саноат корхоналарининг фоиз ставкаси хорижий валютада 7 фоиздан баланд бўлган амалдаги кредитларини қайта кредитлаш асосида, уларнинг муддатига мутаносиб равишда, бироқ 36 ойдан ошмаган муддатга, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 январдаги «Пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш, тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини тубдан ислоҳ қилиш ҳамда соҳанинг экспорт салоҳиятини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-2-сон Фармони 2-бандининг «д» кичик бандида кўрсатилган шартлар асосида кредитлар ажратилади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) 13-банднинг биринчи хатбошисида «Жамғарманинг ижро органи» сўзларидан кейин «раҳбарининг буйруғига асосан шакллантирилган комиссиялар» сўзлари билан тўлдирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) 18-банднинг «з» кичик бандида «малакали мутахассисларни» сўзлари «ишчи ва мутахассисларни» сўзлари билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.07.2026 й., 07/26/250/0671-сон)