20.05.2024 йилдаги ПҚ-181-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чарм-пойабзал, ипакчилик ва гиламчилик тармоқларини ривожлантиришни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика чарм-пойабзал, ипакчилик ва гиламчилик соҳаларининг инвестицион жозибадорлигини ва рақобатбардошлигини янада ошириш, ушбу соҳаларнинг экспорт салоҳиятини янада кенгайтириш, маҳаллий маҳсулотларни хорижий бозорларга кенгроқ кириб бориши учун қулай шароитлар яратиш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, АТ «Халқ банки», «Ўзчармсаноат» уюшмаси, Жиззах ва Тошкент вилоятлари ҳокимликларининг:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шароф Рашидов туманида, шунингдек Оҳангарон туманида ташкил этилган чарм-пойабзал кичик саноат зонаси ҳудудини кенгайтириш орқали, чармни чуқур қайта ишлаш ва тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган чарм-пойабзал саноати кластерларини (кейинги ўринларда — саноат зоналари) ташкил қилиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
(1-бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 1 июлдаги ПҚ-250-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.07.2026 й., 07/26/250/0671-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 1 июлдаги ПҚ-250-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.07.2026 й., 07/26/250/0671-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилансинки, чарм-пойабзал маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш учун қулай молиявий шарт-шароитлар яратиш мақсадида қуйидаги қўллаб-қувватлаш механизмлари жорий этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 26 февралдаги «Чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳаларида тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-143-сон қарорига асосан чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳаларида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш мақсадида тижорат банкларида очилган 40 миллион АҚШ доллари миқдоридаги кредит линиялари маблағлари Инвестицияларни жалб қилиш, саноатни ривожлантириш ва савдони тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси (Ж. Ходжаев) (кейинги ўринларда — Ҳукумат комиссияси) қарорига асосан қуйидаги йўналишларга қайта тақсимланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дирекцияларга тижорат банклари орқали 10 йил муддатга, 3 йиллик имтиёзли давр билан йиллик 5 фоиз (шундан 2 фоизи банк маржаси) ставкада — тадбиркорлар талаблари асосида ишлаб чиқариш биноларини, шунингдек, сув тозалаш иншоотларини қуриш учун;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Саноатни ривожлантириш жамғармасига (кейинги ўринларда — Жамғарма) — қиймати 5 миллион АҚШ долларигача миқдордаги пойабзал, чарм-атторлик маҳсулотлари, фурнитура, аксессуарлар, пойабзал қолиплари, пойабзал тагликлари, устки қисмлари, сунъий чарм ишлаб чиқариш лойиҳаларини амалга ошириш учун ташкил этиладиган корхоналарнинг устав капиталига асбоб-ускуна қийматининг 15 фоизи миқдорида Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг улуши сифатида киритиш учун. Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарма маблағларидан шаклланадиган улуш 25 фоиздан ошмаслиги ҳамда лойиҳа ташаббускори улуш сифатида ўзининг ишлаб чиқариш учун зарур бўлган бино, иншоот ва бошқа активларини киритиши талаб этилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пойабзал, чарм-атторлик маҳсулотлари, фурнитура, аксессуарлар, пойабзал қолиплари, пойабзал тагликлари, устки қисмлари, сунъий чарм ишлаб чиқариш лойиҳаларини амалга ошириш мақсадида янги ускуна ва технологияларни харид қилишга тижорат банкларида кредит линияларини очиш учун. Бунда кредитлар тадбиркорларга 10 йил муддатгача, 3 йиллик имтиёзли давр билан йиллик 5 фоиз (шундан 2 фоизи банк маржаси) ставкада ажратилади;
(2-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 6 августдаги ПҚ-284-сонли қарорига асосан бешинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.08.2024 й., 07/24/284/0594-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси даромадлари ва харажатлари мутаносиблигини таъминлаш мақсадида ушбу маблағлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 июлдаги «Ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ижтимоий фаоллигини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-6260-сон Фармони асосида Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг маблағлари ҳисобидан очилган кредит линиясини мақбуллаштириш эвазига ажратилиши инобатга олинсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) саноат зоналари ҳудудига киритилиши назарда тутилган ер участкалари Вазирлар Маҳкамаси қарори билан йирик инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун баҳоланган қийматда 10 йилгача муддатда бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан 49 йилга Дирекцияларга ижарага берилиши, шунингдек, ушбу ер участкаларида Дирекциялар томонидан қуриладиган объектлар ер учун тўлов тўлиқ тўлангунга қадар тадбиркорларга чекловларсиз реализация қилиниши мумкин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) саноат зоналари ҳудудида қуриладиган ишлаб чиқариш бино-иншоотлари, шу жумладан, Андижон вилояти Олтинкўл туманидаги чарм-пойабзал кичик саноат зонаси ҳудудида қурилган ишлаб чиқариш бино-иншоотлари тадбиркорларга тўғридан-тўғри 7 йилгача муддатга бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан ёки ижара асосида берилади;
(2-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 12 январдаги ПФ-4-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.01.2026 й., 06/26/4/0043-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) пойабзал ва чарм-атторлик маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун асбоб-ускуналарни харид қилиш мақсадида хорижий валютада ажратиладиган кредитларнинг 3 миллион АҚШ долларидан ортиқ бўлмаган қисми бўйича фоиз харажатларининг 6 фоиз банддан юқори қисми, бироқ 5 фоиздан кўп бўлмаган миқдорда «Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси» АЖ томонидан компенсация қилиб берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) хорижий брендларни жалб қилган пойабзал ва чарм-атторлик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналарга «сорсинг» компаниялари учун сарфланган харажатнинг 30 минг АҚШ долларигача қисми қоплаб берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
АТ «Халқ банки» ва «Ўзчармсаноат» уюшмаси бир ой муддатда хорижий брендларни жалб қилган ҳар бир корхонага «сорсинг» компаниялари учун сарфланган харажатнинг 30 минг АҚШ долларигача қисмини қоплаб бериш тизимини йўлга қўйсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бош вазир ўринбосарлари Ж. Ходжаев ва Ж. Қўчқоров бир ой муддатда мазкур банднинг «а» кичик бандида назарда тутилган маблағларни молиялаштириш ва уларни қайтариш механизмини белгилаб берсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилансинки, Дирекциялар ўз фаолиятини унинг бошқарув органлари томонидан тасдиқланган тартибга мувофиқ амалга оширади ва уларнинг фаолиятига қонунчилик ҳужжатларида белгиланган давлат харидларини амалга ошириш, техник топшириқлар, шартномаларни экспертизадан ўтказиш, мол-мулкни аукцион орқали сотиш ҳамда давлат улуши мавжуд корхоналар учун белгиланган бошқа талаблар татбиқ этилмайди, шунингдек, уларга объектларни хўжалик усулида қуришга рухсат этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. 2026 йил 1 январга қадар Дирекциялар ва саноат зоналарида ташкил этиладиган корхоналар мол-мулк солиғи, ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқдан озод этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига мазкур банддан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар бўйича қонун лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарорнинг 2-банди «а» кичик бандига мувофиқ, Жамғарма маблағлари ҳисобидан корхоналарнинг устав капиталига киришда шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳаларни амалга ошириш учун лойиҳа ташаббускори хорижий бренд ва инвесторлар билан келишувга эришиши ҳамда уларни жалб этиши мажбурий ҳисобланмайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳалар бўйича ишлаб чиқариш рентабеллиги кўрсаткичи 10 фоиздан кам бўлмаслиги талаб этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази томонидан лойиҳа доирасида фақат харид қилинадиган асбоб-ускуналар нарх параметрларининг жорий бозор конъюнктурасига мувофиқлиги кўриб чиқилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарманинг муайян лойиҳада иштирок этиш шартлари Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан тасдиқлаш учун Ҳукумат комиссиясига киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ҳукумат комиссиясига (Ж. Ходжаев) гиламчилик корхоналарига, уларнинг буюртманомаларига асосан, хомашё етказиб бериш учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 январдаги «Пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш, тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини тубдан ислоҳ қилиш ҳамда соҳанинг экспорт салоҳиятини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-2-сон Фармонига асосан айланма маблағлар учун ажратилган ресурсларни йўналтиришга, шу жумладан ташқи савдо компанияларини тўғридан-тўғри молиялаштирган ҳолда, рухсат этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Тошкент вилояти ҳокимлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Савдо-саноат палатаси ҳамда «Ўзчармсаноат» уюшмасининг Оҳангарон туманида ташкил этилган чарм-пойабзал кичик саноат зонаси ҳудудини 20 гектар ер участкасини ажратиш орқали кенгайтириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент вилояти ҳокимлиги, Савдо-саноат палатаси ҳамда «Ўзчармсаноат» уюшмаси икки ҳафта муддатда кичик саноат зонаси ҳудудини кенгайтириш учун ажратиладиган ер участкаларининг ер фонди тоифасини ўзгартириш бўйича асослантирилган таклифларни Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерларининг ер фонди тоифаларини ўзгартириш масалаларини кўриб чиқиш бўйича Ҳукумат комиссиясига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Андижон, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё, Фарғона, Хоразм ва Тошкент вилоятлари ҳокимликлари, Савдо-саноат палатаси, АТ «Халқ банки» ҳамда «Ўзчармсаноат» уюшмаси ҳудудларда ташкил этилган чарм-пойабзал кичик саноат зоналарида 2024 — 2026 йилларда амалга ошириладиган, умумий қиймати камида 100 миллион АҚШ доллари бўлган инвестиция лойиҳаларининг манзилли рўйхатини бир ой муддатда шакллантирсин ва Ҳукумат комиссиясига тасдиқлаш учун киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳукумат комиссияси ушбу инвестиция лойиҳаларининг манзилли рўйхатини тасдиқлаб, бажарилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Савдо-саноат палатаси халқаро консалтинг компаниясини жалб қилган ҳолда уч ой муддатда тўқимачилик ва чарм-пойабзал саноатини ривожлантиришнинг 10 йиллик стратегияларини ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқаро консалтинг компаниясини жалб қилиш харажатлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 1 майдаги «Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини ривожлантиришни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-71-сон Фармонининг 7-бандига мувофиқ ажратилган маблағлар ҳисобидан молиялаштирилиши назарда тутилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги стратегиялар ишлаб чиқилишини мувофиқлаштириб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ҳамда «Ўзчармсаноат» уюшмаси билан биргаликда Савдога кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан халқаро экспертларни жалб қилиб, 2024-2025 йилларда режа-жадвал асосида камида 10 та маҳаллий тайёр чарм ишлаб чиқариш корхонасида халқаро сифат сертификатлари («LWG» халқаро ташкилотининг сифат сертификати даражасидан паст бўлмаган) жорий қилинишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Белгилансинки, автоматлаштирилган мажмуалар билан жиҳозланган сўйиш корхоналари томонидан импорт қилинган чорва молларидан ҳосил бўлган гўштнинг (ТИФ ТН кодлари 0201 ва 0202) умумий вазнидан 50 фоизгача миқдорини экспорт қилишга Вазирлар Маҳкамаси томонидан рухсат берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра 2024 йил 1 июлдан бошлаб:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банкларга чарм-пойабзал, ипакчилик ва гиламчилик саноати йўналишидаги экспортчи корхоналарнинг экспорт шартномаси бўйича тўлов талаб қилиш ҳуқуқини, жумладан «Савдони ривожлантириш компанияси» АЖ маблағлари ҳисобидан банк хизматлари учун харажатларни чегирган ҳолда сотиб олишга рухсат берилади. Бунда пул келиб тушишини кафолатлаш учун экспортчи банкка ўз мулкини гаровга қўяди ёки бошқача таъминот тақдим этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«А» ва ундан юқори тоифадаги чарм-пойабзал, ипакчилик ва гиламчилик саноати йўналишидаги экспортчи корхоналарга аккредитивни гаровга олган ҳолда унинг 70 фоизи миқдорида ажратиладиган кредитлар учун банкларга «Савдони ривожлантириш компанияси» АЖ томонидан маблағ тақдим қилиш тизими жорий қилинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий гилам маҳсулотларини халқаро кўргазмаларга чиқаришда 300 квадрат метргача бўлган майдонлар учун давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чоралари татбиқ этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пойабзал, чарм-атторлик, жундан тайёрланган ва мўйначилик маҳсулотлари ҳақида маълумотларни Электрон кооперация порталига ва Давлат харидлари махсус ахборот порталига жойлаштириш ушбу маҳсулотларни маҳаллийлаштириш даражаси камида 30 фоиз бўлган тақдирда бериладиган товарнинг келиб чиқиш сертификати асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Савдо-саноат палатаси ва тармоқ уюшмаларининг хорижий давлатларда маҳаллий маҳсулотларни сотишга мўлжалланган савдо уйлари ва омборхоналар фаолиятини йўлга қўйиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда мазкур савдо уйлари ва омборхоналар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Савдога кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан ташкил қилинади ва маҳаллий тадбиркорлик субъектларига имтиёзли шартларда фойдаланишга берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фаолиятини ташкил қилишга Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги дипломатик ваколатхоналари билан биргаликда амалий ёрдам кўрсатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳукумат комиссияси (Ж. Ходжаев) икки ҳафта муддатда Савдога кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан хорижий давлатларда савдо уйлари ва омборхоналар фаолиятини ташкил қилиш ва уларни тадбиркорлик субъектларига бериш тартибини тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Савдо-саноат палатаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 1 майдаги «Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини ривожлантиришни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-71-сон Фармонининг 6-бандига асосан ташкил этиладиган маҳаллий енгил саноат маҳсулотлари ҳамда зарурий импорт хомашёсининг улгуржи бозорида чарм-пойабзал маҳсулотлари, уларнинг импорт хомашёси ва бутловчи буюмлар сотувчилари жойлаштирилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Чарм-пойабзал соҳасида малакали мутахассисларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш мақсадида дастлаб Андижон, Наманган, Фарғона, Самарқанд ва Тошкент вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида чарм-пойабзал соҳаси корхоналари учун қисқа муддатли тайёрлов ўқув курслари ташкил этилсин. Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Андижон, Наманган, Фарғона, Самарқанд, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари қисқа тайёрлов ўқув курсларини ташкил этиш учун тадбиркорларга қулай бўлган олий таълим муассасаларидан зарур бино ва хоналар ажратилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Савдо-саноат палатаси «Ўзчармсаноат» уюшмаси билан биргаликда икки ой муддатда Туркия, Хитой, Ҳиндистон давлатларидан юқори малакали ўқитувчи ва мутахассисларни жалб қилиш чораларини кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу ўқув курсларини ташкил этиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун Савдо-саноат палатасининг Тармоқларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағларидан фойдаланишга рухсат берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Савдо-саноат палатаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда чарм-пойабзал, тўқимачилик ва ипак маҳсулотлари ишлаб чиқариш ривожланган ҳудудларда мавжуд коллежларни енгил саноат соҳаси учун мутахассислар тайёрлайдиган ихтисослаштирилган коллежларга айлантириш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Ички ишлар вазирлиги ҳамда Савдо-саноат палатаси икки ҳафта муддатда хориждан жалб қилинган мутахассисларни вақтинчалик яшаш манзили бўйича рўйхатга олиш муддатини уларга меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун бериладиган тасдиқноманинг амал қилиш муддати билан бир хил қилиб белгилаш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Белгилансинки, жами майдони 2 гектар ва ундан катта бўлган тутзорлар четида намунавий лойиҳа асосида пилла етиштириш учун вақтинчалик иморат шаклида бетон пойдеворли махсус қуртхоналарни вақтинчалик жойлаштиришга рухсат берилади. Бунда намунавий лойиҳадан четга чиқилганда ёки объектдан бошқа мақсадларда фойдаланилганда ушбу объектларни суд қарорисиз мулкдор ҳисобидан бузиш чоралари кўрилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси ҳамда Ипакчилик илмий-тадқиқот институти билан биргаликда бир ой муддатда тутзорлар четида махсус қуртхоналарни вақтинчалик жойлаштириш бўйича намунавий лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий қилиш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Бош вазир ўринбосари Ж.А. Ходжаев ва Савдо-саноат палатаси раиси Д.А. Вахабов белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарор ижросини назорат қилиш, ижро учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 йил 20 май,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-181-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 20 майдаги ПҚ-181-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 мартдаги ПФ-47-сонли Фармонига асосан 1-банднинг ўз кучини йўқотиш санаси — 2025 йил 1 июль — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.03.2025 й., 06/25/47/0243-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 27 сентябрдаги «Чарм-пойабзал ва мўйна маҳсулотларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган кичик саноат зоналарини ташкил этиш тўғрисида»ги 531-сон қарорига иловада:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 5-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

«

5.

Жиззах вилояти

Шароф Рашидов тумани

19

»;

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 12 ва 13-позициялар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

«

12.

Тошкент вилояти

Оҳангарон тумани

35,7

».

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.05.2024 й., 07/24/181/0360-сон; 08.08.2024 й., 07/24/284/0594-сон; 17.03.2025 й., 06/25/47/0243-сон; 15.01.2026 й., 06/26/4/0043-сон; 02.07.2026 й., 07/26/250/0671-сон)