Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2026 йил 19 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3777]
Ўзбекистон Республикасининг «Ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 майдаги ПҚ-186-сон «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 4 октябрдаги 633-сон «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги, 2025 йил 22 сентябрдаги 602-сон «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги ҳамда 2025 йил 24 декабрдаги 819-сон «Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасига оид айрим низомларни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Раис А. РАФИҚОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 5 февраль,
38-сон
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитасининг 2026 йил 5 февралдаги 38-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга киритилаётган ўзгартиришлар
1. «Саноатконтехназорат» Давлат инспекцияси бошлиғининг 2009 йил 7 сентябрдаги 170-сон буйруғи (рўйхат рақами 2015, 2009 йил 12 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 42-сон, 451-модда) билан тасдиқланган Техник этил спиртини ишлаб чиқариш ходимлари учун хавфсизлик қоидаларида:
1) 2-бобнинг 10-параграфи номидаги ва 71-банддаги «канализация» деган сўз «оқова сувларни чиқариб юбориш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
2) 72-банддаги «ташқи канализацияга етиб келгунча» деган сўзлар «оқова сувларни чиқариб юбориш тизимига оқизишдан олдин» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
3) 77-банддаги «канализацияланган» деган сўз «маиший оқова сувлар тизимига уланган» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
4) 78-банддаги «канализация» ва «канализациясига» деган сўзлар тегишли равишда «оқова сувларни чиқариб юбориш» ва «оқова сувларни чиқариб юбориш тизимига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
5) 198 ва 219-бандлардаги «канализацияга» деган сўз «оқова сувларни чиқариб юбориш тизимига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг 2009 йил 7 сентябрдаги 169-сон буйруғи (рўйхат рақами 2016, 2009 йил 12 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 42-сон, 452-модда) билан тасдиқланган Линолеум учун ёпишқоқ мастикалар, нитролаклар, нитроэмаллар ва нитромастикалар ишлаб чиқариш ходимлари учун хавфсизлик қоидаларида:
1) 16-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«16. Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқномалар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 819-сон қарори билан тасдиқланган Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқномаларни ишлаб чиқиш тўғрисидаги низомга мувофиқ ишлаб чиқилади ва иш жойларида ишловчиларни йўриқномалар билан таъминлаш ташкилот бўлинмасининг раҳбари зиммасига юкланади.»;
2) 78-банддаги «канализацияси» деган сўз «оқова сувларни чиқариб юбориш тизими» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
3) 82-банддаги «Саноат канализацияси» деган сўзлар «Ишлаб чиқариш оқова сувларни чиқариб юбориш тизими» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3. «Саноатконтехназорат» Давлат инспекцияси бошлиғининг 2009 йил 21 декабрдаги 271-сон буйруғи (рўйхат рақами 2073, 2010 йил 23 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 3-4-сон, 32-модда) билан тасдиқланган Сирка кислотаси ишлаб чиқариш ходимлари учун хавфсизлик қоидаларида:
1) 15-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«15. Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқномалар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 819-сон қарори билан тасдиқланган Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқномаларни ишлаб чиқиш тўғрисидаги низомга мувофиқ ишлаб чиқилади ва иш жойларида ишловчиларни йўриқномалар билан таъминлаш ташкилот бўлинмасининг раҳбари зиммасига юкланади.»;
2) 2-бобнинг 10-параграфи номидаги ва 64-банддаги «канализация» деган сўз «оқова сувларни чиқариб юбориш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
3) 65-банддаги «ташқи канализацияга етиб келгунча» деган сўзлар «оқова сувларни чиқариб юбориш тизимига оқизишдан олдин» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
4) 70-банддаги «канализацияланган» деган сўз «маиший оқова сувлар тизимига уланган» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
5) 71-банддаги «канализация» ва «канализациясига» деган сўзлар тегишли равишда «оқова сувларни чиқариб юбориш» ва «оқова сувларни чиқариб юбориш тизимига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
6) 252-банддаги «канализацияга» деган сўз «оқова сувларни чиқариб юбориш тизимига» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
7) 262-банддаги «канализация» деган сўз «оқова сувларни чиқариб юбориш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
4. «Саноатконтехназорат» Давлат инспекцияси бошлиғининг 2010 йил 26 мартдаги 108-сон буйруғи (рўйхат рақами 2104, 2010 йил 19 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 20-сон, 157-модда) билан тасдиқланган Синтетик смолалар ишлаб чиқариш ходимлари учун хавфсизлик қоидаларида:
1) 14-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«14. Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқномалар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги 819-сон қарори билан тасдиқланган Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқномаларни ишлаб чиқиш тўғрисидаги низомга мувофиқ ишлаб чиқилади ва иш жойларида ишловчиларни йўриқномалар билан таъминлаш ташкилот бўлинмасининг раҳбари зиммасига юкланади.»;
2) 2-бобнинг 10-параграфи номидаги ва 58-банддаги «канализация» деган сўз «оқова сувларни чиқариб юбориш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
3) 61-банддаги «канализация» деган сўз «маиший оқова сувларни чиқариб юбориш» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
4) 62-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«62. Ташкилотда оқова сувларни чиқариб юбориш тизими йўқ бўлганда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг ҳудудий бошқармалари ёки туман (шаҳар) бўлимлари билан келишилган ҳолда ташкилотда ер қатламини ифлослантирмаган ҳолда душхоналардан ва юз-қўл ювгичлардан сув оқмайдиган қурилмали ахлат ўраларига рухсат этилади.».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 20.02.2026 й., 10/26/3777/0154-сон)