Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 майдаги ПҚ-186-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 майдаги ПҚ-186-сон қарорига
2-ИЛОВА
Илмий-техник кенгаш | Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Ҳудудий бошқармалар | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
«Саноат хавфсизлиги» ДМ | «Радиация ва ядро хавфсизлиги илмий-техник маркази» ДМ | «Контехназоратўқув» ДМ | «Саноат назорати лабораторияси» ДМ | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Навоий саноат хавфсизлиги инспекцияси* | Олмалиқ саноат хавфсизлиги инспекцияси* | Бекобод саноат хавфсизлиги инспекцияси* | Темир йўл саноат хавфсизлиги инспекцияси* | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 майдаги ПҚ-186-сон қарорига
3-ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси фаолиятини йўлга қўйиш ҳамда саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги соҳаларида давлат назоратини такомиллаштириш бўйича
Т/р | Чора-тадбир номи | Амалга ошириш механизми | Ижро муддати | Масъул ижрочилар |
1. | Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси (кейинги ўринларда — Қўмита) тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш. | Қўмита фаолиятининг асосий йўналишлари, вазифалари, функциялари ҳамда ҳуқуқ ва мажбуриятларини, мансабдор шахсларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини ўзида акс эттирган Қўмита тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақидаги тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | 2024 йил август | Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси |
2. | Қўмита фаолиятини ташкил этиш ва молиялаштиришни йўлга қўйиш. | 1. Қўмита фаолиятини ташкил қилиш мақсадида унинг марказий аппарати ва ҳудудий бўлинмаларининг вақтинчалик тузилмалари, штат бирликлари ва низомларини тасдиқлаш. | 2024 йил 20 июль | Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси |
2. Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан Қўмитага ўтказилаётган функциялар ва штат бирликларига мос равишда қайта тақсимлаш. | 2024 йил 25 июль | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов) | ||
3. Қўмита ходимларининг иш ҳақини тўлаш билан боғлиқ ва бошқа харажатларни вақтинчалик харажатлар сметаси доирасида амалга ошириш. | ||||
Бунда, Қўмита раиси томонидан тасдиқланган Қўмитанинг 2024 йилнинг биринчи ярим йиллиги учун вақтинчалик харажатлар сметасига асосан молиялаштириш, истисно тариқасида, амалга оширилади. | 2024 йил 25 июль | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов) | ||
4. Қўмитанинг фаолиятини самарали йўлга қўйиш учун уни тегишли малакали раҳбар ва мутахассис кадрлар билан қонунчиликда белгиланган тартибда тўлдиришни таъминлаш. | 2024 йил октябрь | Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси | ||
3. | Қўмита ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлмаган бюджетдан ташқари Саноат хавфсизлиги соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармасини (кейинги ўринларда — Жамғарма) ташкил этиш. | 1. Жамғармани ташкил қилиш, унинг маблағларини шакллантириш ва фойдаланиш тартибини назарда тутувчи Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш. | 2024 йил июль | Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси |
2. Қарор лойиҳасини манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишиш. | 2024 йил август | |||
3. Қарор лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | 2024 йил август | |||
4. | Давлат бюджети ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштириладиган Қўмита ҳузуридаги «Радиация ва ядро хавфсизлиги илмий-техник маркази» давлат муассасаси (кейинги ўринларда — Марказ) фаолиятини 2024 — 2026 йилларда босқичма-босқич йўлга қўйиш. | 1. Марказ устави ва штатлари бўйича таклифларни, шунингдек, 2024 — 2026 йилларда Марказ фаолиятини босқичма-босқич йўлга қўйиш юзасидан чора-тадбирларни ишлаб чиқиш. | 2024 йил август | Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов) Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси |
2. Марказни ўрнатилган тартибда давлат рўйхатидан ўтказиш. | 2024 йил сентябрь | |||
3. Марказнинг маъмурий бинога жойлаштирилишини таъминлаш. | 2024 йил сентябрь | Давлат активларини бошқариш агентлиги (А. Ортиқов), Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Ш. Умурзаков). Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси | ||
4. Марказни юқори малакали мутахассислар билан тўлдириш ва фаолиятини йўлга қўйиш. | 2024 — 2026 йиллар | |||
5. Марказда илмий салоҳиятга эга бўлган мутахассислар иштирокида Илмий кенгашни ташкил қилиш. | 2024 — 2026 йиллар | |||
5. | Хавфли ишлаб чиқариш объектларида маълумотларни йиғиш, қайд этиш, умумлаштириш, тизимлаштиришни таъминлайдиган саноат хавфсизлигини масофадан назорат қилиш тизимини яратиш орқали дифференциал давлат назоратини жорий этиш. | 1. Масофадан назорат қилиш тизимини ишлаб чиқиш, жорий этиш, қўллаб-қувватлаш ҳамда такомиллаштириш бўйича ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. | 2025 йил январь | Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси, Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш. Шерматов) |
2. Масофадан назорат қилиш тизимини яратиш бўйича эксперимент ўтказиш. | 2025 йил март | |||
3. Масофадан назорат қилиш юзасидан ўтказилган эксперимент натижалари бўйича Вазирлар Маҳкамасига маълумот киритиш. | 2025 йил май | |||
8. | Қўмита ва унинг ҳудудий бўлинмаларида коррупцияга қарши курашиш бўйича комплаенс-назорат тизимини йўлга қўйиш. | 1. Қўмитада юзага келаётган коррупциявий ҳолатларни ўрганиш ва таҳлил қилиш. | Доимий | Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси |
2. Илғор хорижий давлатларнинг коррупцияга қарши курашиш борасидаги тажрибасини ўрганиш. | 2024 йил декабрь | |||
3. Қўмитадаги коррупциявий ҳолатларнинг хавфини камайтиришга йўналтирилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва уларнинг ижросини таъминлаш. | 2025 йил февраль | |||
9. | Лифтларнинг турига қараб уларнинг хавфсизлигига қўйиладиган талабларни белгилаш, уларнинг юкларни ташиш, ёнғин хавфсизлиги ва шахтада фойдаланилиши талабларига мувофиқлигини декларациялаш орқали тасдиқлаш бўйича янги тизимни яратиш. | 1. Ишчи гуруҳини шакллантириш. | 2024 йил июнь | Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси, Адлия вазирлиги (А. Ташкулов), Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги (Ш. Хидоятов), Фавқулодда вазиятлар вазирлиги (А. Кулдашев), Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги (А. Джуманазаров) |
2. Халқаро, хусусан Европа Иттифоқи тажрибасини ўрганган ҳолда лифтлар, уларнинг мосламалари, сифати ва хавфсизлигига тааллуқли бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни хатловдан ўтказиш. | 2024 йил июнь | |||
3. Амалиётга янги тизимни жорий этишни назарда тутувчи тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | 2024 йил июль | |||
10. | Саноат хавфсизлиги соҳасидаги эксперт ташкилотлари фаолиятини такомиллаштириш. | 1. Тегишли вазирлик ва идоралар томонидан саноат хавфсизлиги соҳасидаги эксперт ташкилотларини аккредитациядан ўтказиш бўйича илғор хорижий давлатлар тажрибасини ўрганиш. | 2024 йил май | Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси |
2. Ўрганиш натижалари бўйича амалдаги қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | 2024 йил июнь | |||
12. | Бекобод ва Темир йўл саноат хавфсизлиги инспекциялари фаолиятини йўлга қўйиш. | 1. Бекобод ва Темир йўл саноат хавфсизлиги инспекциялари тўғрисидаги низомни «Ўзметкомбинат» АЖ ва «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ билан келишилган ҳолда тасдиқлаш. | 2024 йил июль | Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси, «Ўзметкомбинат» АЖ (Р. Пирматов), «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ (З. Нарзуллаев) |
2. Бекобод ва Темир йўл саноат хавфсизлиги инспекциялари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари лавозимларига номзодлар тўғрисидаги маълумотларни «Ўзметкомбинат» АЖ ва «Ўзбекистон темир йўллари» АЖга келишиш учун киритиш. | 2024 йил июнь | |||
3. Амалга ошириладиган ишлар юзасидан тегишли «йўл харитаси»ни тасдиқлаш. | 2024 йил июнь | |||
4. Бекобод ва Темир йўл саноат хавфсизлиги инспекциялари фаолиятига услубий раҳбарлик қилиш. | Доимий | |||
13. | Қўмитанинг ҳудудий бошқармалари фаолиятини йўлга қўйиш. | 1. Қўмита ва унинг ҳудудий бошқармалари моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, замонавий технологиялар билан жиҳозлаш. | 2024 йил июль | Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси |
2. Қўмита ходимларини махсус формали кийим-бош билан таъминлашни назрда тутувчи Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | 2024 йил сентябрь | |||
14. | Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги соҳаларида илғор хорижий давлатлар тажрибаси асосида миллий қонунчиликни такомиллаштириш. | 1. Илғор хорижий давлатлар тажрибасини ўрганиш. | 2024 йил июнь | Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси, Адлия вазирлиги (А. Каримов) |
2. Ўрганиш натижалари асосида қуйидагиларни назарда тутувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш: саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги соҳасидаги ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун жиноий ва маъмурий жавобгарликка оид нормаларни қайта кўриб чиқиш, шу жумладан кучайтириш; саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги соҳасидаги ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун юридик шахсларга нисбатан жарималарни солиш институтини жорий этиш; Қўмита ходимларининг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилганлик учун маъмурий жавобгарликни белгилаш; саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги соҳасидаги ҳуқуқбузарликларни кўриб чиқиш тартибини такомиллаштириш. | 2024 йил ноябрь | |||
15. | Лифтлар ва истироҳат боғлари аттракционларидан фойдаланишда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш юзасидан жамоатчилик назоратини йўлга қўйиш. | 1. Лифтлар ва истироҳат боғлари аттракционларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар бериш ва тегишли чоралар кўриш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш. 2. Аттракционлар фаолиятини масофавий назорат қилиш, ҳуқуқбузарликлар тўғрисида хабар бериш имкониятини берувчи «attraksionnazorati» электрон платформасини яратиш. | 2024 йил август | Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси, Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш. Шерматов), Адлия вазирлиги (А. Каримов) |
16. | Республикадаги барча хавфли ишлаб чиқариш объектларидан фойдаланувчи ташкилотларнинг раҳбар ва муҳандис-техник ходимлари «Контехназоратўқув» ДМнинг «Саноат хавфсизлиги» ўқув курсларида ўқитилишини ташкил этиш. | 1. Хавфли ишлаб чиқариш объектларидан фойдаланувчи ташкилотларнинг раҳбар ва муҳандис-техник ходимларини «Контехназоратўқув» ДМнинг «Саноат хавфсизлиги» ўқув курсларида ўқитиш бўйича режани тасдиқлаш ва амалга ошириш. | 2024 йил июнь | Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси |
2. Хавфли ишлаб чиқариш объектларидан фойдаланувчи ташкилотларнинг раҳбар ва муҳандис-техник ходимларини аттестациядан ва билим синовларидан ўтказиш тартибини такомиллаштириш юзасидан норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш. | 2024 йил сентябрь | |||
3. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | 2024 йил ноябрь |
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 майдаги ПҚ-186-сон қарорига
4-ИЛОВА