27.11.2025 йилдаги ПҚ-358-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Интеллектуал фаолият натижаларини рағбатлантириш ҳамда соҳага замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этишни кенгайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мамлакат иқтисодиётида интеллектуал мулкнинг улушини ошириш, интеллектуал мулкка бўлган ҳуқуқни ишончли ҳимоя қилиш тизимини шакллантириш, шунингдек, 2022 — 2026 йилларда Ўзбекистон Республикасида интеллектуал мулк соҳасини ривожлантириш стратегиясида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида қарор қиламан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар 2026-2027 йилларда интеллектуал мулк соҳасини ривожлантиришнинг асосий мақсадли кўрсаткичлари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) мамлакатда рўйхатдан ўтказилган интеллектуал мулк объектлари сонини 100 мингтага, миллий брендларни тарғиб қилиш орқали рўйхатдан ўтказилган географик кўрсаткичлар сонини 40 тага етказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) интеллектуал мулк объектларини рўйхатдан ўтказиш жараёнида сунъий интеллект технологияларидан фойдаланиш орқали экспертиза муддатларини 2 баробарга қисқартириш, соҳадаги идоралараро ҳужжатлар алмашинувини тўлиқ электрон шаклга ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) патент вакиллари институтини кучайтириш орқали уларнинг сонини 400 тагача, Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилоти ҳамкорлигида хорижда малакасини оширган интеллектуал мулк соҳасидаги мутахассислар сонини 200 нафаргача ошириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Савдо-саноат палатасининг интеллектуал мулк соҳасида давлат хизматларини кўрсатишда қуйидагилар асосида амалдаги тартиб-таомилларни такомиллаштириш ҳамда янги хизматларни жорий қилиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) соҳада рақамли ва сунъий интеллект технологияларини кенг қўллаган ҳолда тартиб-таомилларни соддалаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) фуқаролар ва тадбиркорларга давлат хизматларини ҳуқуқий ҳамда услубий ёрдам кўрсатиш билан бирга амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) давлат хизматларини кўрсатишда бюрократик тўсиқларга барҳам бериш, композит ва проактив тарзда кўрсатиладиган давлат хизматлари сонини кўпайтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари асосида мавжуд тартиб-таомилларни такомиллаштириб бориш, контрафакт маҳсулотларга қарши курашиш жараёнига тадбиркорларни жалб этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(д) интеллектуал мулк объектларининг фуқаролик муомаласида фаол айланишини таъминлашга кўмаклашиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Адлия вазирлигининг «Саноат мулки муҳофазаси» ва «IP Protection» ахборот порталлари негизида қуйидагиларни амалга ошириш имконини берувчи Адлия вазирлигининг «Интеллектуал мулк муҳофазаси» портали (кейинги ўринларда — Интеллектуал мулк портали) ишга туширилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) интеллектуал мулк масалаларига оид мурожаатларни қабул қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) сунъий интеллект технологияларидан фойдаланган ҳолда интеллектуал мулк объектларини рўйхатдан ўтказиш бўйича келиб тушган талабномаларни экспертизадан ўтказиш жараёнларини такомиллаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) интеллектуал мулк объектлари билан боғлиқ шартномаларни онлайн тузиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) интеллектуал мулк масалаларига оид услубий тавсияларни жойлаштириш ҳамда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг саволларига реал вақт режимида (онлайн) жавоб бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(д) контрафакт товарлар ҳамда интеллектуал мулк ҳуқуқларини бузганлиги учун фаолияти чекланган веб-сайтлар тўғрисидаги маълумотларни жойлаштириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Белгилансинки, 2026 йил 1 мартдан бошлаб:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан биологик фаол моддаларни олиб кириш ва ишлаб чиқариш учун рухсатнома бериш жараёнида интеллектуал мулк объектларига (товар белгиси ва саноат намунасига) бўлган ҳуқуқларга риоя этилгани Интеллектуал мулк портали орқали мажбурий равишда текширилади ва (ёки) ўрганилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини аниқлашда интеллектуал мулкка оид ҳуқуқбузарликлар учун суд томонидан жарима, маъмурий ёхуд жиноий жавобгарлик чораларининг қўллангани рейтинг балларини камайтирувчи кўрсаткич ҳамда товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгиларига эга бўлиш қўшимча балл берувчи кўрсаткич ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) интеллектуал мулк объектларига доир муҳофаза ҳужжатлари (гувоҳнома, патент) дубликатини тўлов асосида онлайн шаклда бериш тартиби жорий этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Адлия вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Фанлар академиясининг қуйидаги таклифлари маъқуллансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) олий таълим, илмий-тадқиқот муассасалари, технопаркларда (кейинги ўринларда — ташкилотлар) мавжуд штатлар доирасида тадқиқот натижаларини патентлаш, ишлаб чиқариш жараёнларига татбиқ этиш ҳамда тижоратлаштиришга кўмаклашувчи юридик шахс ҳисобланмайдиган технологиялар ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш марказларини ташкил этиш. Бунда технологиялар ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш марказлари ташкил этиладиган ташкилотлар рўйхати Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Адлия вазирлиги таклифи асосида Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) «Интеллектуал мулк соҳасини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун» кўкрак нишонини таъсис этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Адлия вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ташкилотларга технологиялар ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш марказлари фаолиятини самарали йўлга қўйишда, ходимларининг билим ва малакаларини оширишда услубий ёрдам кўрсатсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Адлия вазирлиги билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) интеллектуал мулк объектларини бошқариш мутахассислиги бўйича:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) 2026/2027 ўқув йилидан бошлаб — Ўзбекистон миллий университетида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) 2029/2030 ўқув йилига қадар камида тўртта олий таълим муассасасида олий маълумотли кадрлар тайёрлашни йўлга қўйсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) Тошкент давлат юридик университетида интеллектуал мулкни ҳимоя қилиш бўйича замонавий таълим дастурларини жорий этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда ўқув жараёнига устувор равишда Буюк Британия, Корея Республикаси, Сингапур ва Хитой давлатларининг интеллектуал мулкни бошқариш бўйича экспертлари ҳамда хорижий ва маҳаллий патент вакиллари жалб қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Бош вазир ўринбосари Ж. Ходжаев Буюк Британия, Корея Республикаси, Сингапур ва Хитойдаги Ўзбекистон элчилари билан бирликда икки томонлама ҳамкорлик доирасида хорижий патент вакил (эксперт)ларини жалб қилиш ҳамда маҳаллий брендларни ҳимоя қилишга амалий ёрдам кўрсатсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Истиқболли кадрларни тайёрлаш бўйича «Эл-юрт умиди» жамғармаси Адлия вазирлиги таклифига биноан етакчи хорижий олий таълим ташкилотларида интеллектуал мулк объектларини бошқариш соҳасида кадрлар тайёрлаш учун ҳар йили квоталар ажратиб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Белгилансинки, ихтирочи ва новаторлар учун қулай шароитлар яратиш, уларни рағбатлантириш ҳамда илмий ишланмаларнинг фуқаролик муомаласидаги айланмасини ошириш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқни кредит олиш учун гаровга қўйиш амалиёти жорий этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) интеллектуал мулк объектларининг гарови тўғрисидаги шартномалар Адлия вазирлигида белгиланган тартибда ҳисобга олинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) 2026 йилдан бошлаб ҳар йили «Энг яхши ихтиро», «Энг яхши фойдали модель», «Энг яхши саноат намунаси», «Энг яхши ЭҲМ учун дастур ва маълумотлар базаси» ҳамда «Энг яхши селекция ютуғи» номинациялари бўйича республика танлови ўтказиб борилади ҳамда танловнинг ҳар бир номинацияси бўйича 1, 2 ва 3-ўрин ғолибларига Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан тегишлича базавий ҳисоблаш миқдорининг 150, 125 ва 100 баравари миқдорида мукофот пули берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Адлия вазирлиги ва Савдо-саноат палатасининг географик кўрсаткичларни ривожлантириш, тарғиб қилиш ва ҳуқуқий муҳофазасини таъминлашга қаратилган қуйидаги таклифларига розилик берилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) географик кўрсаткичларнинг муҳофаза белгисини жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) асосий мақсади географик кўрсаткичларни ривожлантириш, уларни тарғиб қилиш, жумладан, хорижий давлатларда тарғиб қилиш, тижоратлаштириш ишларида тадбиркорлик субъектларига ва ҳунармандларга ҳуқуқий ҳамда услубий ёрдам кўрсатиш ҳисобланадиган «oriGIn Uzbekistan» муассаса шаклидаги нодавлат нотижорат ташкилотни (кейинги ўринларда — муассаса) ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) ҳар йили географик кўрсаткичлар фестивалларини ўтказиб бориш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Адлия вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) уч ой муддатда муассасани ташкил этиш билан боғлиқ ташкилий масалаларни ҳал этиш ва географик кўрсаткичлар фестивалларини ўтказиш режа-жадвалини тасдиқлашни назарда тутувчи Ҳукумат қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) муассасанинг «oriGIn» халқаро географик кўрсаткичлар тармоғи ташкилотига аъзо бўлишини таъминлаш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Туризм қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари хорижий мамлакатларда ташкил этиладиган Ўзбекистоннинг халқаро кўргазма-ярмаркаларида географик кўрсаткичга эга бўлган товар ишлаб чиқарувчиларининг қатнашишини доимий равишда таъминлаб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Адлия вазирлиги ва Патент вакиллари ассоциациясининг қуйидаги таклифларига розилик берилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) патент вакилларининг интеллектуал мулк билан боғлиқ низоларда (масалаларда) фуқаролик ишлари бўйича, иқтисодий ва маъмурий судларда шартнома бўйича (ихтиёрий) вакил бўлиб қатнашиши мумкинлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) патент вакилларининг ҳар уч йилда малакасини ошириш тартибини жорий қилган ҳолда уларнинг аттестациядан ўтиш талабини бекор қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) Адлия вазирлигининг патент вакиллигига номзодларни аттестациядан ва рўйхатдан ўтказиш ваколатини Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаларига ўтказиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Адлия вазирлиги ҳузуридаги «Интеллектуал мулк маркази» давлат муассасасига жойларда интеллектуал мулк объектларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун талабномалар топширишда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларига услубий ёрдам кўрсатиш мақсадида фуқаролик-ҳуқуқий хусусиятга эга шартнома асосида ҳудудларда фаолият юритувчи интеллектуал мулк агентларини ишга жалб этиш ваколати берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Адлия вазирлиги доимий равишда Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат инспекцияси билан биргаликда ўзга шахсларга тегишли бўлган интеллектуал мулк объектларидан қонунга хилоф равишда фойдаланганлиги сабабли белгиланган тартибда фаолияти чекланган веб-сайт ва (ёки) веб-сайт саҳифалари тўғрисидаги маълумотларни муаллифлик ҳуқуқини Интернетда ҳимоя қилиш бўйича «WIPO Alert» онлайн платформасига киритиш учун Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилотига тақдим этиб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Адлия вазирлиги Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда 2026 йил 1 январга қадар Жаҳон савдо ташкилотининг Интеллектуал мулк ҳуқуқининг савдо аспектлари бўйича битими (TRIPS) нормалари ва тамойилларига номувофиқ бўлган интеллектуал мулк соҳасидаги икки томонлама халқаро битимларга ўзгартиришлар киритиш ёки уларни бекор қилиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Адлия вазирлиги интеллектуал мулк соҳасини ривожлантириш, жумладан, давлат органлари ва муассасалари ходимларининг интеллектуал мулк соҳасидаги малакасини ошириш, соҳага замонавий ахборот-коммуникация ва сунъий интеллект технологияларини жорий этиш тадбирларини амалга ошириш учун халқаро ва хорижий ташкилотларнинг грант маблағларини жалб этиш чораларини кўрсин. Бунда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда интеллектуал мулк соҳасини ривожлантириш учун грант маблағларини жалб қилиш тўғрисидаги масалани халқаро ва хорижий ташкилотлар билан ишлаб чиқади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Интеллектуал мулк соҳасини янада такомиллаштириш ҳамда соҳага замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш бўйича «Йўл харитаси» 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига 2-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Адлия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифларни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) 2026 йил 1 сентябрга қадар халқаро экспертлар билан ҳамкорликда 2027 — 2030 йилларга мўлжалланган интеллектуал мулк соҳасини ривожлантириш бўйича миллий стратегияни ишлаб чиқиб Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Ушбу қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб адлия вазири А.Д. Ташкулов белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш департаменти бошлиғи А.Б. Самадов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 27 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-358-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 27 ноябрдаги ПҚ-358-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Интеллектуал мулк соҳасини янада такомиллаштириш ҳамда соҳага замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш бўйича
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Тадбирлар номи

Амалга ошириш шакли

Бажариш муддатлари

Ижро учун масъул


 

I. Интеллектуал мулк соҳасида норматив-ҳуқуқий базани ривожлантириш

1.

Фуқаролик кодекси, «Гаров тўғрисида», «Товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгилари ва товар келиб чиққан жой номлари тўғрисида», «Ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналари тўғрисида», «Селекция ютуқлари тўғрисида»ги қонунларга интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни гаровга қўйиш механизмларини жорий этишни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида таклифлар ишлаб чиқиш.

Қонун лойиҳаси

2026 йил февраль

Адлия вазирлиги,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Марказий банк,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

2.

Фуқаролик-процессуал, Иқтисодий-процессуал ва Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексларга патент вакилларининг интеллектуал мулк билан боғлиқ низоларда (масалаларда) фуқаролик ишлари бўйича, иқтисодий ва маъмурий судларда иш юритилишида шартнома бўйича (ихтиёрий) вакил бўлиши мумкинлигини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида таклифлар ишлаб чиқиш.

Қонун лойиҳаси

2026 йил февраль

Адлия вазирлиги,

Олий суд,

Бош прокуратура,

ДХХ

3.

Юқори технологиялар ва сунъий интеллектни ривожлантиришга оид янги устувор йўналишлар ва тадбирларни инобатга олган ҳолда, 2027 — 2030 йилларга мўлжалланган интеллектуал мулк соҳасини ривожлантириш бўйича Миллий стратегияни халқаро экспертлар билан ҳамкорликда ишлаб чиқиш.

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси

2026 йил сентябрь

Адлия вазирлиги,

Рақамли технологиялар вазирлиги,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

4.

Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини шакллантиришда интеллектуал мулкка оид ҳуқуқбузарликлар учун суд томонидан жарима, маъмурий ёхуд жиноий жавобгарлик чораларининг қўллангани рейтинг балларини камайтирувчи кўрсаткич ҳамда товар белгилари, хизмат кўрсатиш белгиларига эга бўлишни қўшимча балл берувчи кўрсаткич сифатида белгилаш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2026 йил январь

Адлия вазирлиги,

Савдо-саноат палатаси,

Солиқ қўмитаси,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

5.

Биологик фаол моддаларни олиб кириш ҳамда ишлаб чиқариш учун рухсатнома бериш жараёнида интеллектуал мулк объектларига (товар белгиси ва саноат намунасига) бўлган ҳуқуқларга риоя этилгани «Интеллектуал мулк муҳофазаси» портали орқали мажбурий равишда текшириш ва (ёки) ўрганиш тартибини белгилаш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2026 йил январь

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Адлия вазирлиги

6.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Апелляция кенгаши тўғрисидаги низомга қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш:

Апелляция кенгашига апелляция ва аризаларни «Интеллектуал мулк муҳофазаси» портали орқали қабул қилиш;

Апелляция кенгашининг иш юритиш жараёнларини (баённома, қарор қабул қилишни) тўлиқ рақамлаштириш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2026 йил январь

Адлия вазирлиги,

Рақамли технологиялар вазирлиги

7.

Қуйидагиларни тасдиқлашни назарда тутувчи Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш:

таркибий тузилмасида технологиялар ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш марказлари ташкил этиладиган олий таълим, илмий-тадқиқот муассасалари, технопарклар рўйхати;

технологиялар ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш марказлари тўғрисидаги намунавий низом.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2026 йил январь

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Адлия вазирлиги,

Фанлар академияси,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

8.

«Интеллектуал мулк соҳасини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун» кўкрак нишонини таъсис этиш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2026 йил январь

Адлия вазирлиги,

Фанлар академияси,

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

9.

«Энг яхши ихтиро», «Энг яхши фойдали модель», «Энг яхши саноат намунаси», «Энг яхши ЭҲМ учун дастур ва маълумотлар базаси» ҳамда «Энг яхши селекция ютуғи» номинациялари бўйича республика танловини ўтказиш тартибини белгилаш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2026 йил февраль

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Фанлар академияси,

Адлия вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

10.

Географик кўрсаткич ва товар келиб чиққан жой номининг логотипларини жорий этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2026 йил май

Адлия вазирлиги,

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги,

Савдо-саноат палатаси,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

11.

Қуйидагиларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш:

Саноат намунасига патент бериш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти;

Ихтирога патент бериш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти;

Фойдали моделга патент бериш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти;

Селекция ютуғига патент бериш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти;

Патентларни ўз кучида сақлаш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти;

Интеллектуал мулк объектларига доир муҳофаза ҳужжатлари (гувоҳнома, патент) дубликатини бериш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2026 йил февраль

Адлия вазирлиги,

Рақамли технологиялар вазирлиги

12.

Контрафакт товарларга қарши курашишда тадбиркорлик субъектларини рағбатлантиришга қаратилган «Контрафактсиз савдо объекти» лойиҳасини амалга ошириш. Бунда:

тадбиркорлик субъекти лойиҳада ихтиёрий иштирок этади;

тадбиркорлик субъектининг розилиги билан унинг савдо нуқталарида контрафакт товар мавжуд ёки мавжуд эмаслиги адлия органлари ходимлари томонидан ўрганилади;

лойиҳа доирасида савдо нуқтасида адлия органлари ходимлари томонидан ўтказилган ўрганиш тадбиркорлик субъекти фаолиятини текшириш ҳисобланмайди;

контрафакт товар аниқланмаган савдо нуқтасига «Контрафактсиз савдо объекти» сертификати берилади, реестрга киритилади ва ОАВларда эълон қилинади;

«Контрафактсиз савдо объекти» сертификатига эга савдо нуқтасида келгусида контрафакт товар мавжудлиги аниқланганда, сертификат чақириб олинади ва бу ҳақда ОАВларда эълон қилинади.

Адлия вазири буйруғи лойиҳаси

2026 йил январь

Адлия вазирлиги,

манфаатдор вазирлик ва идоралар

13.

Селекция ютуқларига доир талабномалар юзасидан қишлоқ хўжалиги экинларини фарқланиш, турдошлик ва барқарорликни аниқлаш бўйича синовлар ўтказиш методикасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Қишлоқ хўжалиги вазири буйруғи лойиҳаси

2026 йил май

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Адлия вазирлиги

14.

Интеллектуал мулк объектлари ва уларга оид шартномаларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича талабнома ва аризаларни давлат хизматлари марказлари орқали топшириш тартибини жорий этиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2026 йил февраль

Адлия вазирлиги,

Рақамли технологиялар вазирлиги

15.

Адлия вазирлигининг патент вакиллигига номзодларни аттестациядан ва рўйхатдан ўтказиш ваколатини Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаларига бериш тўғрисида таклифлар ишлаб чиқиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2026 йил январь

Адлия вазирлиги

16.

Адлия вазирлиги ҳузуридаги «Интеллектуал мулк маркази» давлат муассасасига берилган қўшимча ваколатлардан келиб чиқиб унинг низомига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш.

Ички идоравий ҳужжат лойиҳаси

2025 йил декабрь

Адлия вазирлиги

II. Интеллектуал мулк соҳасидаги тартиб-таомилларни такомиллаштириш

17.

«Интеллектуал мулк муҳофазаси» порталини «Тадбиркорларнинг барқарорлик рейтинги» электрон платформаси билан интеграция қилиш.

Комплекс чора-тадбирлар

2026 йил апрель

Адлия вазирлиги,

Солиқ қўмитаси

18.

«Интеллектуал мулк муҳофазаси» портали қуйидаги маълумотлар алмашинилиши юзасидан тегишли тизимлар билан интеграция қилинишини таъминлаш:

Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизими — тадбиркорлик субъектининг номи, ташкилий-ҳуқуқий шакли, манзили ўзгарганлиги ёки фаолияти тугатилгани тўғрисидаги маълумотлар;

«ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизими — фуқаронинг фамилияси, исми, отасининг исми ўзгаргани ёки ўлими тўғрисидаги маълумотлар;

Нотариатнинг ягона автоматлаштирилган ахборот тизими — мерос таркибидаги ҳамда корхонани сотиш шартномаси предмети бўлган интеллектуал мулк объектларига оид маълумотлар;

«Манзил» автоматлаштирилган ахборот тизими — фуқаронинг манзили ўзгаргани тўғрисидаги маълумотлар;

Божхона қўмитасининг ягона автоматлаштирилган ахборот тизими — давлат рўйхатидан ўтказилган интеллектуал мулк объектлари тўғрисидаги маълумотлар.

Комплекс чора-тадбирлар

2026 йил февраль

Адлия вазирлиги,

Рақамли технологиялар вазирлиги,

Ички ишлар вазирлиги,

Божхона қўмитаси

19.

Камида тўртта олий таълим муассасасида интеллектуал мулк объектларини бошқариш мутахассислиги бўйича ўқитишни ташкил этиш.

Комплекс чора-тадбирлар

2029 йил июль

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

20.

Жаҳон савдо ташкилотининг Интеллектуал мулк ҳуқуқининг савдо аспектлари бўйича битими (TRIPS) нормалари ва тамойилларига номувофиқ бўлган интеллектуал мулк соҳасидаги икки томонлама халқаро битимларга ўзгартиришлар киритиш ёки уларни бекор қилиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш.

Таҳлилий маълумот ва таклиф

2026 йил март

Адлия вазирлиги,

Ташқи ишлар вазирлиги

21.

«oriGIn Uzbekistan» — муассаса шаклидаги нодавлат нотижорат ташкилотини давлат рўйхатдан ўтказиш.

Муассасани бино, компьютер техникаси ва бошқа зарур жиҳозлар билан таъминлаш.

Муассасани «oriGIn» халқаро географик кўрсаткичлар тармоғи ташкилотига аъзо бўлишига кўмаклашиш.

Комплекс чора-тадбирлар

2025-2026 йиллар давомида

Адлия вазирлиги

22.

Рўйхатдан ўтган географик кўрсаткичларни туризм харитасига ҳамда сайёҳлик платформаларига киритиш мақсадида Туризм қўмитасига тақдим қилиш.

Тақдим этилган географик кўрсаткичларни Туризм қўмитаси томонидан туризм хариталари ҳамда сайёҳлик платформаларида эълон қилиб бориш.

Комплекс чора-тадбирлар

Доимий

Адлия вазирлиги,

Туризм қўмитаси

23.

Тадбиркорлик субъектлари давлат рўйхатидан ўтказилганда уларнинг таъсисчиларига товар ёки хизмат кўрсатиш белгиларига эга бўлишнинг афзалликлари ва тартиби тўғрисида СМС хабарномалар юбориш тизимини йўлга қўйиш.

Амалий чора-тадбирлар

2026 йил январь

Адлия вазирлиги

24.

«Саноат мулки муҳофазаси» ва IP Protection порталлари негизида сунъий интеллект технологиялари асосида ягона «Интеллектуал мулк муҳофазаси» порталини яратиш ва унда қуйидаги имкониятларни белгилаш:

интеллектуал мулк масалаларига оид мурожаатларни қабул қилиш;

сунъий интеллект технологияларидан фойдаланган ҳолда интеллектуал мулк объектларини рўйхатдан ўтказиш бўйича келиб тушган талабномаларни экспертизадан ўтказиш жараёнларини такомиллаштириш;

интеллектуал мулк объектлари билан боғлиқ шартномаларни онлайн тузиш;

интеллектуал мулк масалаларига оид услубий тавсияларни жойлаштириш ҳамда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг саволларига реал вақт режимида (онлайн) жавоб бериш;

контрафакт товарлар ҳамда интеллектуал мулк ҳуқуқларини бузгани учун фаолияти чекланган веб-сайтлар тўғрисидаги маълумотларни жойлаштириш.

Комплекс чора-тадбирлар

2025 — 2028 йиллар давомида

Адлия вазирлиги,

Рақамли технологиялар вазирлиги

25.

«Интеллектуал мулк муҳофазаси» порталини яратиш ва унинг барқарор, узлуксиз техник таъминотини таъминлаш бўйича тегишли таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Таҳлилий маълумот

2026 йил январь

Адлия вазирлиги,

Рақамли технологиялар вазирлиги

26.

Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилоти билан ҳамкорликда саноат намуналари муаллифларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган «Central Asia Design» платформасини яратиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.

Таҳлилий маълумот

2026 йил июнь

Адлия вазирлиги,

Рақамли технологиялар вазирлиги

27.

«Интеллектуал мулк миллий биржаси» электрон платформасини яратиш.

Комплекс чора-тадбирлар

2025-2026 йиллар давомида

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Адлия вазирлиги,

Рақамли технологиялар вазирлиги

28.

Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилоти Бош Ассамблеяси тадбирлари доирасида Ўзбекистон миллий кўргазмасини ташкил этиш.

Амалий чора-тадбирлар

2026-2027 йиллар давомида

Адлия вазирлиги,

Ташқи ишлар вазирлиги,

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги,

Туризм қўмитаси,

Маданият вазирлиги,

Транспорт вазирлиги,

Божхона қўмитаси,

«Ҳунарманд» уюшмаси

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 27 ноябрдаги ПҚ-358-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тўғрисидаги низомда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) 10-банд 18-кичик бандининг олтинчи хатбошисида «тўлиқ ёки қисман бериш тўғрисидаги шартномаларни» сўзларидан кейин «, интеллектуал мулк объектларининг гарови тўғрисидаги шартномаларни» сўзлари билан тўлдирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) 16-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Белгиланган вазифалар тақсимотига кўра интеллектуал мулк соҳасига жавобгар вазир ўринбосари халқаро ҳамкорлик амалга оширилаётганда лавозими бўйича Ўзбекистон Республикасининг интеллектуал мулк масалалари бўйича махсус миллий органи раҳбари ҳисобланади».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 февралдаги «Интеллектуал мулк соҳасида давлат бошқарувини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4168-сон қарорининг 6-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 28 январдаги «Интеллектуал мулк объектларини муҳофаза қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4965-сон қарори 6-бандининг учинчи ва тўртинчи хатбошилари чиқариб ташлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 1 апрелдаги ПҚ-5047-сон қарори билан тасдиқланган Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисидаги низомнинг 7-бандида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) қуйидаги мазмундаги бешинчи ва олтинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Энг яхши ихтиро», «Энг яхши фойдали модель», «Энг яхши саноат намунаси», «Энг яхши ЭҲМ учун дастур ва маълумотлар базаси» ҳамда «Энг яхши селекция ютуғи» номинациялари бўйича республика танловларини ўтказиш тадбирларини молиялаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Интеллектуал мулк миллий биржаси» электрон платформасини яратиш ва сақлаб туриш харажатларини молиялаштириш»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) бешинчи — ўн тўртинчи хатбошилар тегишинча еттинчи — ўн олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.11.2025 й., 07/25/358/1105-сон)