03.11.2025 йилдаги ПҚ-332-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикасида тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш ҳисобига Ёшлар ижтимоий-иқтисодий марказини барпо этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 8 августдаги «Қорақалпоғистон Республикасида тадбиркорларга қулай шароитлар яратишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-129-сон Фармони ижроси юзасидан Хўжайли туманида «Ёшлар ижтимоий-иқтисодий маркази»ни ташкил этиш мақсадида қарор қиламан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Ер ажратиш, тоифасини ўзгартиришга рухсат бериш, молиялаштириш ва солиқ-божхона имтиёзларини тақдим қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва Хитой Халқ Республикасининг «Everprosper Investment & Cunsulting Co. Ltd» компанияси (кейинги ўринларда — Инвестор) ўртасида Хўжайли туманида Ёшлар ижтимоий-иқтисодий марказини (кейинги ўринларда — Марказ) ташкил этиш тўғрисида қуйидаги келишувларга эришилганлиги маълумот учун қабул қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Марказни ташкил этиш мақсадида 2026 — 2030 йилларда Инвестор томонидан 400 миллион АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) Марказ ҳудудида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) IT университет, стартаплар технопарки ва уларни қўллаб-қувватлаш инновацион гуруҳлари, лойиҳа офислари, уй-жойлар, ижтимоий соҳа ҳамда маданий-маърифий объектлар, ёшлар бандлигини таъминлашга қаратилган ишлаб чиқариш корхоналари фаолиятини йўлга қўйиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) қуриб фойдаланишга топширилган ижтимоий соҳа объектларини Инвестор томонидан тегишли давлат органлари тасарруфига беғараз ўтказиб бериш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Марказ барпо этиладиган Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли тумани «Саманкўл» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 1-иловага мувофиқ жами 152 гектар ер участкасини қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар тоифасидан саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ерлар тоифасига ўтказиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетига Ўзбекистон Республикаси республика бюджети маблағлари ҳисобидан 2025 — 2028 йилларда 2-иловага мувофиқ, истисно тариқасида, 10 йил муддатга йиллик 2 фоиз ставкада 1 триллион сўм миқдорида бюджет ссудаси (кейинги ўринларда — бюджет ссудаси) ажратилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Бюджет ссудасини Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетидан қайтариш графиги 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) бюджет ссудаси ҳисобидан Марказ ҳудудида ижтимоий соҳа, муҳандислик-коммуникация ва бошқа объектлар қурилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) Марказ ҳудудида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш даврида Ўзбекистон Республикасида ўхшаши ишлаб чиқарилмайдиган, белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган қурилиш техникаси, асбоб-ускуна, бутловчи буюмлар, эҳтиёт қисмлар, қурилиш материаллари ва металл конструкциялар божхона божидан озод этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) инвесторлар томонидан ушбу қарорга мувофиқ Марказ ҳудудида ижтимоий соҳа объектларини қуриб Мактабгача ва мактаб таълими ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирликлари тасарруфига беғараз ўтказиб бериш Солиқ кодексига асосан иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлайдиган ҳолатлар (чиқимлар) деб эътироф этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Дирекция ташкил қилиш ҳамда унинг ҳуқуқ-мажбуриятларини белгилаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг унинг ҳузурида давлат муассасаси шаклида Ёшлар ижтимоий-иқтисодий маркази дирекцияси (кейинги ўринларда — Дирекция)ни ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Дирекциянинг асосий вазифалари ва ҳуқуқлари 4-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) Ёшлар ижтимоий-иқтисодий марказини ташкил этиш бўйича «йўл харитаси» 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Қарор ижросини ташкил этиш, таъминлаш ва назорат
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур қарорда белгиланган вазифалар ижросини самарали ташкил этилиши ва ўз вақтида амалга оширилишига шахсан масъул этиб Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси Ф.У. Эрманов белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Мазкур қарорнинг ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 3 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-332-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 ноябрдаги ПҚ-332-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёшлар ижтимоий-иқтисодий марказини барпо этиш учун Хўжайли тумани «Саманкўл» МФЙ ҳудудидаги қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар тоифасидан саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ерлар тоифасига ўтказилаётган ер участкалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Ҳудуд номи

Маҳалла/овул фуқаролар йиғини номи

Контур рақами

Тоифаси ўзгартирилаётган ер участкасидан фойдаланувчи

Ер майдони, га

шу жумладан:

суғориладиган ерлар

кўп йиллик 

дарахтзорлар

яйлов ерлари

бошқа ерлар

Жами

36

152,0

51,6

69,9

30,5

Хўжайли тумани

Саманкўл

473, 436, 446, 447, 448, 437б, 438, 439, 440, 441, 442, 444, 445, 450, 451, 453, 454, 455, 457, 458, 460, 461, 462, 464, 465, 466, 469, 463, 467, 476, 480, 481

Туман ҳокимлиги

(захира ер)

112,25

51,6

36,31

24,34

Хўжайли тумани

Саманкўл

204ч, 197, 198, 199

Хўжайли тумани Давлат ўрмон хўжалиги

39,75

33,59

6,16

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 ноябрдаги ПҚ-332-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 — 2028 йилларда Ёшлар ижтимоий-иқтисодий марказини ташкил этиш лойиҳалари учун Қорақалпоғистон Республикаси Республика бюджетига Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан бюджет ссудасини ажратиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ГРАФИГИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Ажратиш даври

Ажратиладиган маблағ

(млрд сўм)

1.

2025 — 2028 йилларда жами

1 000

2.

2025 йил

100

3.

2026 йил

200

4.

2027 йил

350

5.

2028 йил

350

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ: Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан ажратиладиган бюджет ссудалари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг амалда бажарилган ишлар бўйича мурожаати асосида ажратилиши лозим бўлган маблағлар доирасида ажратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 ноябрдаги ПҚ-332-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёшлар ижтимоий-иқтисодий марказини ташкил этиш учун ажратиладиган бюджет ссудасини Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетидан қайтариш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ГРАФИГИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Қайтариш даври

Қайтариладиган асосий қарз

(млрд сўм)

2029 — 2038 йилларда жами

1 000

2029 йил январь

50

2029 йил июль

50

2030 йил январь

50

2030 йил июль

50

2031 йил январь

50

2031 йил июль

50

2032 йил январь

50

2032 йил июль

50

2033 йил январь

50

2033 йил июль

50

2034 йил январь

50

2034 йил июль

50

2035 йил январь

50

2035 йил июль

50

2036 йил январь

50

2036 йил июль

50

2037 йил январь

50

2037 йил июль

50

2038 йил январь

50

2038 йил июль

50

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ: Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетидан ссуда бўйича фоизларни тўлаш Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан тузилган шартномага мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 ноябрдаги ПҚ-332-сон қарорига
4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёшлар ижтимоий-иқтисодий маркази дирекциясининг асосий вазифалари ва ҳуқуқлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Дирекциянинг асосий вазифалари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) ривожланган мамлакатларда муваффақиятли синовдан ўтган амалиётлар асосида ҳамда етакчи лойиҳа ташкилотларини жалб қилган ҳолда Ёшлар ижтимоий-иқтисодий маркази (кейинги ўринларда — Ёшлар маркази) ҳудудини ривожлантириш режаларини (кейинги ўринларда — мастер режа), тармоқ режалари ва манзилли дастурларини ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) лойиҳа-қидирув ва қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш бўйича алоҳида техник шартларга амал қилиш тўғрисида битимлар тузиш ва уларнинг ижроси устидан мониторинг олиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) Ёшлар маркази ҳудудидаги маъмурий бино ва иншоотлар, ижтимоий соҳа объектлари, IT парк, спорт мажмуаси, хизмат кўрсатиш объектлари, саноат ва ишлаб чиқариш ҳудуди ҳамда муҳандислик-коммуникация тармоқлари, йўл-транспорт инфратузилмаларини барпо этишда буюртмачи функциясини бажариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) қурилиш лойиҳаларини ишлаб чиқиш, маъмурий бино ва иншоотлар, ижтимоий соҳа объектлари, IT парк, спорт мажмуалари, хизмат кўрсатиш объектлари, саноат ва ишлаб чиқариш ҳудуди ҳамда муҳандислик-коммуникация тармоқлари, йўл-транспорт инфратузилмалари объектлари қурилишини амалга оширувчи пудрат ташкилотларини белгиланган тартибда аниқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(д) лойиҳа иштирокчилари томонидан шартномаларда назарда тутилган инвестиция шартлари ёки ердан фойдаланиш талаблари бузилган тақдирда, лойиҳани вақтинча тўхтатишнинг зарур чораларини кўриш ҳамда мазкур ер участкаларини захирага қайтариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ж) марказлашган ва марказлашмаган инвестициялар, тармоқ инвестиция дастурлари, ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича комплекс дастурлар, ишлаб чиқариш, транспорт-коммуникация ва ижтимоий соҳалардаги инфратузилмаларни ривожлантириш дастурлари ҳамда бошқа мақсадли дастурлар билан боғлиқ лойиҳаларни, шунингдек, тадбиркорлик лойиҳаларини Дирекция билан тузилган инвестиция шартномалари асосида амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(з) Ёшлар марказини ташкил этиш бўйича лойиҳалар амалга оширилишини мониторинг ва назорат қилиш ҳамда унинг натижаларини Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳамда Ёшлар ишлари агентлигига тақдим этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Дирекциянинг ҳуқуқлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Ёшлар марказини барпо этиш бўйича тармоқ режалари ва манзилли дастурларни ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) ер участкаларини ижарага беришда уларда барпо этиладиган объектларга қўйиладиган асосий талабларни мастер режа асосида белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) қурилиш ишларининг сифат, техник ва муддат назоратини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) коммунал бошқариш, инвестициявий фаолият, маркетинг хизматларини кўрсатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(д) давлат шериги сифатида давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим талабларини манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишган ҳолда белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ж) Ёшлар марказини барпо этиш даврида инвесторларга шартнома асосида сервис, санитария-гигиена, муҳандислик-коммуникация хизматларини кўрсатиш, уларни транспорт инфратузилмаси объектлари ва ёрдамчи иншоотлар билан таъминлашни ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(з) Ёшлар маркази ҳудудидаги ер участкаларини «E-auksion» электрон савдо платформаси орқали сотиш ва ижарага бериш тўғрисида (ҳар бир лойиҳага алоҳида техник шарт асосида) таклиф киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(и) шахсий ғазна ҳисобварағини очиш. Бунда шахсий ғазна ҳисобварағида қуйидаги маблағлар жамланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) Дирекцияга буюртмачи вазифасини бажариши доирасидаги объектлар бўйича Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетидан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси қарори асосида ажратиладиган маблағлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга оширишдан, шунингдек, Дирекция томонидан кўрсатиладиган хизматлардан олинадиган даромадлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(iii) қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 ноябрдаги ПҚ-332-сон қарорига
5-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёшлар ижтимоий-иқтисодий марказини ташкил этиш бўйича
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Чора-тадбирлар

Амалга ошириш механизми

Амалга ошириш шакли

Ижро муддати

Масъул ижрочилар

1

Ёшлар маркази барпо этиладиган ер майдони бўйича амалга ошириладиган айрим тадбирлар.

1. Танланган ер участкасини қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар тоифасидан саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ерлар тоифасига ўтказиш учун белгиланган тартибда Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерларининг ер фонди тоифаларини ўзгартириш масалаларини кўриб чиқиш бўйича Ҳукумат комиссиясига таклиф киритиш.

Амалий чора-тадбирлар

2025 йил ноябрь

Вазирлар Маҳкамаси

(А. Раматов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

(Ф. Эрманов),

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги

(Ш. Хидоятов),

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(И. Абдураҳмонов)

2. Ҳукумат комиссиясининг хулосасига асосан ер тоифасини ўзгартириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Вазирлар Маҳкамасининг фармойишлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2025 йил декабрь

3. Тоифаси ўзгарган ер участкаларини белгиланган тартибда ажратиш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши қарорини қабул қилиш.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши қарори

Заруратга кўра

4. Ёшлар маркази барпо этиладиган ер участкаларини:

(а) уларнинг амалдаги ер эгалари, фойдаланувчилари ва ижарачилари томонидан белгиланган тартибда туман ҳокимлиги захирасига қайтариб олиш;

(б) давлат мулки сифатида давлат рўйхатидан ўтказиш;

(в) жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарни қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тўлиқ қоплаш;

(г) тасдиқланган мастер режа талаблари асосида қурилиш ишларини амалга ошириш.

Амалий чора-тадбирлар

Заруратга кўра

2.

Суғориладиган ер участкалари қисқариб кетишининг олдини олиш.

1. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари қисқариб кетишининг олдини олиш мақсадида ҳар йил якунида тенг улушларда ушбу қарорда ажратилиши белгиланган тоифаси ўзгартириладиган суғориладиган ер майдонинг 5 баравари миқдорида янги ерларни ўзлаштириш ва суғориладиган ерлар тоифасига ўтказиш.

Амалий чора-тадбирлар

2028 йил 1 ноябрга қадар

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

(Ф. Эрманов)

2. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига янги ўзлаштириладиган ерлар рўйхатини ҳудудлар ва йиллар кесимида кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун киритиш.

2025 йил декабрь

3.

Ёшлар ижтимоий-иқтисодий маркази лойиҳасини амалга оширишда иштирок этадиган хорижий мутахассисларга зарур шарт-шароитлар яратиш.

Ёшлар марказини барпо этишда иштирок этадиган хорижий мутахассисларга Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши буюртманомаларига биноан:

Амалий чора-тадбирлар

2026 — 2030 йиллар давомида

(а) кириш визалари консуллик йиғимлари ва бошқа йиғимлар ундирилмасдан расмийлаштирилишини;

Ташқи ишлар вазирлиги

(Б. Саидов)

(б) давлат божи тўламасдан кўп марталик визалар расмийлаштирилиши, берилиши ва муддати узайтирилишини, шунингдек, уларнинг турган жойи бўйича рўйхатдан ўтказилиши ва муддати узайтирилишини;

Ички ишлар вазирлиги

(А. Ташпулатов)

(в) Ўзбекистон Республикасига жалб этиш учун рухсатномалар берилишини (муддати узайтирилишини), шунингдек, кўрсатиб ўтилган хорижий фуқароларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига тасдиқномалар берилишини (муддати узайтирилиши)ни таъминлаш.

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

(Б. Захидов)

4.

Дирекциянинг фаолиятини тўлиқ йўлга қўйиш.

Дирекция тузилмаси ва уставини ишлаб чиқиш ва Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси билан келишиш. Бунда:

(а) Дирекция раҳбари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши томонидан лавозимга тайинланиши ва лавозимдан озод этилиши;

(б) Дирекцияни Нукус шаҳри А. Шамуратова кўчаси 92-уйнинг (IT PARK) 9-қаватида оператив бошқарув ҳуқуқи билан жойлаштирилиши;

(в) Дирекция фаолияти бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига ҳисобдор бўлиши белгиланади.

Амалий чора-тадбирлар

2025 йил ноябрь

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

(Ф. Эрманов)

(5-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 9 июндаги ПФ-109-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2026 й., 06/26/109/0580-сон)
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.11.2025 й., 07/25/332/1015-сон; 10.06.2026 й., 06/26/109/0580-сон)