08.08.2023 йилдаги ПФ-129-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 ноябрдаги ПФ-193-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.11.2023 й., 06/23/193/0844-сон)
 LexUZ шарҳи
 LexUZ шарҳи
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 ноябрдаги ПФ-193-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.11.2023 й., 06/23/193/0844-сон)

1.

Арипов Абдулла Нигматович

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, Республика ишчи гуруҳи раҳбари

2.

Орынбаев Аманбай Тлеубаевич

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси, Республика ишчи гуруҳи раҳбари ўринбосари

3.

Ходжаев Жамшид Абдухакимович

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Республика ишчи гуруҳи раҳбари ўринбосари

4.

Қудратов Лазиз Шавкатович

инвестициялар, саноат ва савдо вазири

5.

Закиров Ботир Иркинович

қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири

6.

Воитов Азиз Ботирович

қишлоқ хўжалиги вазири

7.

Сайдуллаев Нодир Нарзуллаевич

Марказий банк бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари

8.

Бобоев Адиз Музаффарович

иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари

9.

Казбеков Жусипбек Сдикбекович

экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири ўринбосари

10.

Файзуллаев Джамал Сабахонович

тоғ-кон саноати ва геология вазири ўринбосари

11.

Жуманазаров Акмал Рўзиқулович

энергетика вазири ўринбосари

12.

Мусамухамедов Нодир Камалитдинович

Божхона қўмитаси раиси ўринбосари

13.

Мирзаев Мубин Мухиддинович

Солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари

14.

Турсунов Жамшид Юнусович

Автомобиль йўллари қўмитаси раиси в.б.

15.

Усмонов Бекзод Шавкат ўғли

Давлат активларини бошқариш агентлиги директори ўринбосари

16.

Абдуллаев Абдушукур Ҳамидович

Кадастр агентлиги директори ўринбосари

17.

Азимов Дилшод Суръатович

«Ўзсувтаъминот» АЖ бошқаруви раиси в.б.

18.

Мустафаев Улуғбек Мавлонович

«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ бошқаруви раиси

19.

Эшмуратов Баходир Бешимович

«Ҳудудгазтаъминот» АЖ бошқаруви раиси

20.

Холмуродов Нозимжон Қосимович

инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг биринчи ўринбосари, Республика ишчи гуруҳи котиби

1.

Вафаев Шухрат Абдушарифович

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлиги бош директори, Кичик ишчи гуруҳираҳбари

2.

Мирзамаҳмудов Жўрабек Турсунпулатович

энергетика вазири

3.

Исламов Бобир Фархадович

тоғ-кон саноати ва геология вазири

4.

Бобоев Адиз Музаффарович

иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари

5.

Пулатов Фаррух Жаҳонгирович

Кадастр агентлиги директори

6.

Мирсоатов Алишер Кудратуллаевич

«Ўзмиллийбанк»АЖ бошқаруви раиси

7.

Аннакличев Сахи Сапармухамедович

«Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ бошқаруви раиси

8.

Тўлаганов Кудратилла Асатуллаевич

«Асакабанк» АТБ бошқаруви раиси

9.

Сидиқов Баҳодиржон Баҳромович

«Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқаруви раиси

10.

Мухамеджанов Тимур Расулович

«Ўзкимёсаноат» АЖ бошқаруви раиси в.б.

11.

Хайдаров Илҳом Уткурович

«Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси раиси

12.

Мустафаев Улуғбек Мавлонович

«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ бошқаруви раиси

13.

Эшмуратов Баходир Бешимович

«Ҳудудгазтаъминот» АЖ бошқаруви раиси

14.

Рустамов Олимхон Бакиевич

инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари, Кичик ишчи гуруҳ котиби

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш шакли

Ижро муддатлари

Масъул ижрочилар

1.

2023-2024 йилларда Қорақалпоғистон Республикасида ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантириш учун Наманган вилояти тажрибаси асосида маҳаллалараро тайёр инфратузилмага эга саноат майдонларини ташкил этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва самарали жорий этишни доимий назоратга олиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

1 ой муддатда

Республика ишчи гуруҳи

(А.Н. Арипов)

2.

Республика ишчи гуруҳи ҳар бир аъзосининг Қорақалпоғистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини яхшилаш бўйича вазифаларини ва иш режасини тасдиқлаш.

Ҳар бир аъзонинг алоҳида иш режаси

3 кун муддатда

Республика ишчи гуруҳи

(А.Н. Арипов)

3.

Республика ишчи гуруҳининг ҳар бир аъзоси томонидан белгиланган иш режа ижросини таъминлаш ва Қорақалпоғистон Республикасида амалга оширилган ишлар юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесида ҳисобот бериш.

Ташкилий чора-тадбирлар

Йил якунида

Республика ишчи гуруҳининг аъзолари

4.

2023 — 2025 йилларда шаҳар ва туманларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишидан келиб чиқиб, саноат йўналишида амалга ошириладиган камида 1 мингта инвестиция лойиҳаларининг манзилли рўйхатини шакллантириш ва уларнинг амалга оширилиши юзасидан доимий назорат олиб бориш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2 ой муддатда

Республика ишчи гуруҳи

(А.Н. Арипов)

5.

Халқаро ва республика аҳамиятидаги йўл инфратузилмасини тўлиқ хатловдан ўтказиб, капитал таъмирлаш, реконструкция қилиш ва янгидан қуриш талаб этиладиган объектлар манзилли рўйхатини ишлаб чиқиш ҳамда ушбу объектларнинг 2024 йилги Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида амалга оширилишини таъминлаш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2023 йил 1 октябрь

Республика ишчи гуруҳи

(А.Н. Арипов)

6.

Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудидаги давлат улуши мавжуд активларни тўлиқ аукцион савдоларига чиқариш бўйича тегишли чораларни кўриш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2023 йил якунига қадар

Республика ишчи гуруҳи

(А.Н. Арипов)

7.

Озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида бозорларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг нарх-навоси барқарорлигини таъминлаш.

Ташкилий чора-тадбирлар

Доимий

Республика ишчи гуруҳи

(А.Н. Арипов)

8.

Миср Араб Республикасидан инвесторларни жалб қилган ҳолда Қорақалпоғистон Республикасида шакар маҳсулотини ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва ишлаб чиқариш учун керакли хомашёни ҳудуднинг ўзида етиштириш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2023-2024 йилларда

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги,

Ташқи ишлар вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

9.

Хитой Халқ Республикасидан инвесторларни жалб қилган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида камида 50 минг бош наслли чорвага мўлжалланган чорвачилик комплексларини ташкил этиш чораларини кўриш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2023-2024 йилларда

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги,

Ташқи ишлар вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

10.

Қўнғирот туманида «Полибутилен адипат терефталат (РВАТ) ишлаб чиқариш» ҳамда «МТО технологияси асосида моноэтиленгликол (МЭГ), полиэтилентерефталат (ПЭТ) ва полипропилен ишлаб чиқариш» инвестиция лойиҳаларининг техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқиш ва лойиҳа ҳужжатларини тасдиқлаш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2023 йил якунига қадар

«Ўзкимёсаноат» АЖ,

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги,

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши

11.

Товарларни экспорт ва импорт қилиш учун божхона расмийлаштирувида бериладиган сертификат ва рухсатномаларни ҳудуднинг ўзида расмийлаштириш мақсадида лабораторияларни ташкил этиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2023 йил 1 октябрь

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси,

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги,

Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги

12.

«Нукус» эркин иқтисодий зонаси ва «Нукус технопарки» махсус саноат зонаси ҳудудига олиб борувчи темир йўл тармоғини қуриш масаласини ўрганиб чиқиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2023 йил якунига қадар

Республика ишчи гуруҳи

(А.Н. Арипов),

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ

13.

Хўжайли туманининг Туркманистон Республикаси билан чегарадош ҳудудидаги ҳамда Қўнғирот туманининг Қозоғистон Республикаси билан чегарадош ҳудудидаги божхона постлари атрофида эркин савдо зоналари ташкил этиш масаласини ўрганиб чиқиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2023 йил якунига қадар

Республика ишчи гуруҳи

(А.Н. Арипов)

14.

Нукус шаҳри, Муқимий кўчаси, 22-уйда жойлашган собиқ Нукус транспорт техникуми негизида Рақамли технологиялар институтини ташкил этиш.

Бунда, талабаларни ўқишга қабул қилиш 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб ташкил этилади.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2023 йил 1 октябрь

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги

15.

Қорақалпоғистон Республикасида йирик инвестиция лойиҳаларини ўз вақтида амалга ошириш ва истиқболли лойиҳаларга хорижий сармояларни жалб қилиш ишларини жадаллаштириш.

Амалий чора-тадбирлар

2023 — 2025 йилларда

Кичик ишчи гуруҳ

(Ш.А. Вафаев)

16.

Қорақалпоғистон Республикасида йирик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ҳолатини жойига чиққан ҳолда ўрганиш ва улар бўйича юзага келаётган муаммоларни тезкор ҳал этиш чораларини кўриш.

Амалий чора-тадбирлар

Ҳар ойда камида бир маротаба

Кичик ишчи гуруҳ

(Ш.А. Вафаев)

17.

Қорақалпоғистон Республикасида янги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун истиқболли хорижий инвесторларни аниқлаш ва улар билан музокаралар ўтказиш.

Амалий чора-тадбирлар

Ҳар ойда

Кичик ишчи гуруҳ

(Ш.А. Вафаев)

18.

«Ургут» эркин иқтисодий зонаси Беруний тумани филиалини зарур муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан белгиланган тартибда 55 млрд сўм маблағ ажратиш.

Амалий чора-тадбирлар

2023 — 2025 йилларда

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги