1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.07.00 Кичик саноат зоналари]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Саноат]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҚАРОРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Андижон технопарки» махсус саноат зонасини ташкил этиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Андижон вилоятида инвестиция муҳитини янада яхшилаш, қурилиш материалларини ва бошқа соҳаларда рақобатбардош тайёр маҳсулотларни ишлаб чиқариш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Андижон вилояти ҳокимлиги ҳамда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигининг қуйидаги таклифларига розилик берилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хўжаобод туманида «Хўжаобод» массивининг 626, 627, 628, 599, 619, 620-контурларидаги 37,8 гектар ва «Иттифоқ» массивининг 743к, 851к, 854, 855к, 847-контурларидаги 60,42 гектар Хўжаобод тумани ҳокимлиги захирасидаги жами 98,22 гектар саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ерларда «Андижон технопарки» махсус саноат зонасини (кейинги ўринларда — Махсус саноат зонаси) ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Махсус саноат зонаси ҳудудида 2025-2026 йилларда камида 300 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестицияларни ўзлаштириш, 3 мингта янги иш ўринларини яратиш, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилишини йиллик 1,5 триллион сўмга ва экспорти ҳажмини 10 миллион АҚШ долларига етказиш ҳамда йилига 100 миллиард сўм қўшимча солиқ тушумларини таъминлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Махсус саноат зонаси кейинчалик узайтириш имконияти билан 25 йил муддатга ташкил этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Махсус саноат зонаси ҳудудидаги ерлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Махсус иқтисодий ва саноат зоналари фаолиятининг самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2025 йил 4 мартдаги ПФ-41-сон Фармонида белгиланган тартибга асосан ажратилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Махсус саноат зонаси иштирокчиларига «Махсус иқтисодий зоналар тўғрисида»ги Қонун, Солиқ кодекси ва Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 июндаги 352-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудига импорт қилишда божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан озод этиладиган ўхшаши республикада ишлаб чиқарилмайдиган технологик асбоб-ускуналар рўйхатида махсус иқтисодий зоналар иштирокчилари учун белгиланган солиқ ва божхона имтиёзлари татбиқ этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Махсус саноат зонасини бошқариш учун «Андижон технопарки» махсус саноат зонасининг бошқарув компанияси» масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда — Бошқарув компанияси) ташкил этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошқарув компаниясининг муассислари Инвестицияларни жалб қилиш, саноатни ривожлантириш ва савдони тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси (кейинги ўринларда — Ҳукумат комиссияси) томонидан танлаб олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ҳукумат комиссияси (Ж. Ходжаев) қисқа муддатларда Махсус саноат зонасини илғор тажриба асосида самарали бошқариш учун Бошқарув компаниясининг муассислигига хорижий корхоналарни жалб қилиш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қуйидагилар Махсус саноат зонаси фаолиятининг асосий йўналишлари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташқи ва ички бозорларда талаб катта бўлган юқори қўшилган қийматли ва импорт ўрнини босувчи қурилиш материалларини ишлаб чиқариш, электротехника, машинасозлик, кимё ва бошқа соҳалардаги инновацион ишлаб чиқаришларни ташкил этиш учун хорижий ва маҳаллий инвестицияларни кенг жалб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
саноат соҳасида энергия тежамкор, экологик тоза ва атроф-муҳит муҳофазасига қаратилган замонавий ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Махсус саноат зонаси иштирокчилари ўртасида ва республика бўйлаб мустаҳкам саноат кооперацияси алоқаларини ўрнатиш орқали маҳаллий хомашё ва материаллар асосида юқори технологияли маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва маҳаллийлаштириш жараёнларини жадаллаштириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Қуйидагилар Бошқарув компаниясининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Махсус саноат зонаси ерларидан самарали фойдаланишни таъминлаш ва умумий фойдаланишдаги ерларни сақлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юқори қўшилган қийматли, юқори технологик ва рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқарилишини йўлга қўйиш ҳамда замонавий логистика марказларини барпо этиш учун инвесторларни жалб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бўш ерлар ҳамда бино ва иншоотлар инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун ижарага берилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кейинчалик инвесторларга ижарага бериш, сотиш, лизингга бериш ёки қийматини бўлиб-бўлиб тўлаш орқали сотиш мақсадида замонавий тайёр ишлаб чиқариш бино ва иншоотларини қуриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Махсус саноат зонаси ҳудудида жойлаштириладиган инвестиция лойиҳалари ташаббускорлари билан инвестиция битимлари тузилишини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестиция мажбуриятларини ўз вақтида ёки сифатли бажармаган Махсус саноат зонаси иштирокчилари билан тузилган инвестиция битими ва ижара шартномасини бекор қилиш чораларини кўриш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Бошқарув компаниясига Махсус саноат зонаси фаолиятини ташкил этиш жараёнида қуйидагилар тавсия этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш ҳужжатларини ишлаб чиқиш ҳамда давлат экологик экспертизасидан ўтказиш учун Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигига тақдим этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудуддаги дарахт, бута ва яшил майдонларни асраш, ҳосил бўладиган барча турдаги чиқиндиларни ўз вақтида бартараф этиш ҳамда чанглар тарқалишини камайтириш чораларини кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Махсус саноат зонаси ва унга туташ ҳудудларда «яшил боғ» ҳамда «яшил белбоғ»ларни барпо этиш, кўкаламзорлаштириш тадбирларини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
автотранспорт воситалари шовқинини камайтириш ва уларнинг зарарли ташланмаларини ушлаб қолиш учун Махсус саноат зонасига олиб борадиган автомобиль йўлларининг икки томонида камида 5 қатордан иборат дарахт кўчатларини экиб, иҳота минтақасини яратиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ Махсус саноат зонаси ҳудудида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестиция лойиҳаларини лойиҳалаштиришда табиий газ талаб этилмайдиган ишлаб чиқаришларни жойлаштириш ҳамда табиий газга муқобил бўлган ёқилғи тури ва энергия тежамкор технологиялардан, шу жумладан, гелиоколлектор, иссиқлик насоси, қуёш панеллари, иссиқликни қайта тиклаш-рекуперация қилиш ускуналаридан фойдаланилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Махсус саноат зонаси иштирокчилари билан Бошқарув компанияси ўртасида умумий мулкни сақлаш шартномаси тузилади, унга асосан тушадиган маблағлар Махсус саноат зонаси ҳудудини сақлаш ва ободонлаштириш ҳамда инфратузилмасини яхшилаш учун Бошқарув компаниясига йўналтирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси объектлари ва автомобиль йўлларини қуриш ишлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ҳудудларда муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 18 декабрдаги ПҚ-4929-сон қарорига асосан молиялаштирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси объектлари ва автомобиль йўлларини қуриш ишларини амалга ошириш учун буюртмачилар Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Махсус иқтисодий ва кичик саноат зоналари муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2021 йил 30 апрелдаги ПҚ-5101-сон қарорига мувофиқ танлаб олинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сув таъминоти иншоотларини қуришда лойиҳа ва пудрат ташкилотлари амалдаги қонунчилик талаблари асосида белгиланган тартибда тендер (танлов) савдолари орқали аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги Вазирлар Маҳкамасининг «Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун рухсатномалар бериш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 25 мартдаги 133-сон қарори талаблари асосида Махсус саноат зонасида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларини хомашё билан таъминлаш учун зарур конларни ажратиш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Андижон вилояти ҳокимлиги Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки ой муддатда хорижий экспертларни жалб қилган ҳолда Махсус саноат зонасининг мастер режаси ва бизнес режаси тасдиқланишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025-2026 йилларда Махсус саноат зонаси ташкил этилган ерлар ўзлаштирилганлиги, инвестиция лойиҳалари амалга оширилганлиги ва мақсадли кўрсаткичларга эришилганлиги натижасидан келиб чиқиб, Махсус саноат зонаси ҳудудини босқичма-босқич кенгайтириш бўйича асослантирилган таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Ходжаев ва Андижон вилояти ҳокими Ш.Қ. Абдураҳманов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 14 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
228-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 14 апрелдаги 228-сон қарорига ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Андижон технопарки» махсус саноат зонаси чегараларининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАВСИФИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Т/р
Ҳудуд ва унинг чегаралари тавсифи
Майдони, гектар
Хўжаобод тумани «Хўжаобод» массиви
1.
Ғарб томондан
1-нуқта
40°42'16.86''С
72°29'17.48''В
37,8
3-нуқта
40°42'24.85''С
72°29'26.50''В
10-нуқта
40°42'13.64''С
72°29'58.47''В
15-нуқта
40°42'14.67''С
72°29'35.08''В
19-нуқта
40°42'14.55''С
72°29'20.54''В
2.
Шимол томондан
2-нуқта
40°42'20.01''С
72°29'19.16''В
4-нуқта
40°42'21.53''С
72°29'35.42''В
3.
Шарқ томондан
5-нуқта
40°42'26.76''С
72°29'40.61''В
6-нуқта
40°42'24.02''С
72°30'12.60''В
8-нуқта
40°42'13.45''С
72°30'12.66''В
12-нуқта
40°42'11.38''С
72°29'41.19''В
13-нуқта
40°42'10.48''С
72°29'36.20''В
17-нуқта
40°42'9.76''С
72°29'25.01''В
4.
Жануб томонидан
7-нуқта
40°42'16.70''С
72°30'14.65''В
9-нуқта
40°42'14.58''С
72°30'9.45''В
10-нуқта
40°42'4.68''С
72°29'53.98''В
11-нуқта
40°42'5.28''С
72°29'41.14''В
12-нуқта
40°42'11.96''С
72°29'37.12''В
14-нуқта
40°42'10.71''С
72°29'32.99''В
16-нуқта
40°42'15.81''С
72°29'28.00''В
18-нуқта
40°42'10.77''С
72°29'20.07''В
Хўжаобод тумани «Иттифоқ» массиви
1.
Жануб томонидан
1-нуқта
40°42'19.08''С
72°29'6.31''В
60,42
3-нуқта
40°42ʼ24.40ʼʼС
72°28ʼ53.86ʼʼВ
2.
Ғарб томондан
2-нуқта
40°42ʼ21.13ʼʼС
72°28ʼ55.24ʼʼВ
3.
Шамол томондан
4-нуқта
40°42ʼ25.84ʼʼС
72°28ʼ49.16ʼʼВ
6-нуқта
40°42ʼ35.10ʼʼС
72°29ʼ24.80ʼʼВ
4.
Шарқ томондан
5-нуқта
40°42ʼ42.24ʼʼС
72°29ʼ24.47ʼʼВ
7-нуқта
40°42ʼ33.16ʼʼС
72°29ʼ19.60ʼʼВ
8-нуқта
40°42ʼ31.15ʼʼС
72°29ʼ20.77ʼʼВ
9-нуқта
40°42ʼ19.68ʼʼС
72°29ʼ6.93ʼʼВ
Жами:
98,22
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.10.2025 й., 09/25/228/0936-сон)